Филип Янси. НЕГА? - (3–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
3–ҚИСМ
ХУДО УХЛАБ ҚОЛГАНДА
2012 йилнинг октябр ойида мен Югославия парчаланганда фуқаролар уруши авж олган нотинч минтақа – Болқонга ижодий сафар қилдим. «Қайтаётганда Сараевога кириб ўтишни хоҳлайсизми? – деб сўради бир куни эрталаб хорват ноширим. – «Мен азоб чекаётганимда, Худо қаерда?» мавзусидаги суҳбат бу шаҳарга ҳақиқатдан ҳам фойда берган бўларди». «Сараево» номи менга 1990 йиллардаги ҳарбий ҳисоботлардан таниш эди ва қизиқувчанлик туфайли мен дарҳол рози бўлдим.
Шоссе бўйлаб Хорватиядан Боснияга кетаётганимизда бирдан ҳаракат тўхтаб қолди. Ҳайдовчилар машина эшикларини очиб, чекиш учун ташқарига чиқишди. Ҳамма тирбандликнинг мумкин бўлган сабаблари ҳақида тахмин қиларди. Бахтсиз ҳодисамикин? Йўл ишларими? Маълум бўлишича – ундай эмас. Ҳарбийлар қарийб йигирма йил муқаддам тугаган урушдан қолган миналарни қидириб топиш учун йўлга туташ далалар оралаб чиқишди. «Собиқ Югославияга хуш келибсиз!» – мени таклиф қилган ношир киноя қилди. Уруш пайтида можаро томонлари беш миллиондан ортиқ миналарни ўрнатдилар, улар бугунги кунгача ҳеч нарсадан хабари йўқ фермерлар, сайёҳлар ва ўйинқароқ болаларни ногиронга айлантиришда ва ўлдиришда давом этмоқда.
Ниҳоят Босния чегарасига етганимизда, машина ойналари ташқарисидаги дунё кескин ўзгарди. Тўрт полосали шоссе торайиб, бурилишли, чуқурчалар билан қопланган икки қаторли йўлга айланди. Реклама тахталари ва кўча белгиларида ёзувлар нафақат Ғарбий Европа лотин тилида, балки Шарқий кирилл алифбосида ҳам пайдо бўла бошлади. Мени энг ҳайратлантиргани уйларнинг ярми бўм–бўш, деразалари синган, ичи куйиб кетгани бўлди. «Ҳа, бу серблар томонидан амалга оширилган этник тозалашни эслатиб туради, – деб тушунтирди ноширим. – Улар озчиликни ташкил этадиган серб бўлмаган барча аҳолини бу минтақани тарк этишга мажбур қилишди».
«Ҳозир бу уйлар кимга тегишли? – деб сўрадим мен. – Ва нима учун улар бўм–бўш?»
«Эҳтимол, уларга бўлган ҳуқуқлар уруш пайтида қочиб кетган ва ҳозирда номаълум жойда яшаётган аввалги эгаларига тегишли бўлса керак. Ўзингиз ўйлаб кўринг: қўшниларингиз қизингизни зўрлаган ва хотинингизнинг бўйнига пичоқ тортилган шаҳардаги уйингизга қайтиб, ўз ҳуқуқларингизни даъво қилишни хоҳлаган бўлармидингиз?»
1990 йилларнинг бошларидаги газета сарлавҳаларида Болқондаги урушлар асосий ўринни эгаллар эди. Кечки хабарларда худди Иккинчи жаҳон уруши воқеаларини реал вақтда тирилтиргандек ваҳшийлик тасвирларини кўрган Европа етакчилари умидсизликка тушиб қўлларини силташди. Бир неча қўзғолон ва фуқаролар урушларида юз мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар қочқинга айланди ва ўн минглаб аёллар «зўравонлик лагерлари» деб аталадиган жойларда зўрланди – жиноятлар ҳали ҳам Халқаро Жиноят Суди томонидан кўриб чиқилмоқда. Сребреницада серблар ўн беш ёшдан ошган (саккиз мингга яқин) барча эркакларни тўплаб, қўлларини орқаларига боғлаб, отиб ташлашди. Ишчилар жасадларнинг шахсини аниқлаш мақсадида шу кунгача оммавий қабрларни қазишмоқда.
Гаага суди мажлисларида гувоҳларнинг кўрсатмалари даҳшатларнинг чексиз тиловатига ўхшайди: ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб, уларнинг туғилмаган болаларини эса милтиқ қўндоқлари билан уришарди; тўдалар тўққиз ёшли қизларни зўрларди; гўдакларнинг бошини кесиб, бошларини оналарининг тиззаларига қўйишарди... «Бўлган воқеага фақат битта тушунтириш бериш мумкин, – деди менга босниялик. – Худо ухлаб қолган».
Собиқ Югославияда содир бўлган ҳамма нарсани ким тушуна олади? Бу уруш пайтида мен буни баланд овозда айтиш у ёқда турсин, ким кимнинг душмани эканлигини тушунолмасдим ва ёвуз одамларнинг исмлари деярли ҳар ҳафта ўзгариб турарди. Хулоса қилиб айтганда, бир вақтлар коммунистик бўлган Югославия бир–бирига мос келмайдиган учта гуруҳни куч билан бирлаштирган. Хорватия католиклари ўзларини Ғарбий Европа билан тенглаштиришарди, серб православлари шарқда Россиянинг иттифоқчилари бўлган, босниялик мусулмонлар жанубдаги бошқа исломий халқлардан ёрдам сўрарди. Коммунизм қулагандан сўнг, озчилик қудратли сербларга ва уларнинг «буюк Сербия» ҳақидаги шуҳратпараст ғояларига қарши исён кўтариб, мамлакат парчалана бошлади.
1991 йилдан 1995 йилгача Югославия армиясининг асосий қисмини мерос қилиб олган Сербия аскарлари Сараево атрофидаги позицияларни эгаллашди. Бу шаҳар ўрмонли тепаликлар орасидаги тор ер ҳудудида жойлашган – ҳарбий қамал учун ажойиб майдон эди ва серблар уни тўрт ваҳший йил давомида қамал қилдилар, бу замонавий даврдаги энг узун қамал эди. Сараевога ҳар куни ўртача 329 та РПГ гранаталари, снарядлар ва миналар ёмғири ёғди ва энг фаол кунларда бу рақам ўн баробарга ошди. Мерганлар худди сув ҳавзаси бўйида ўрдак овлаётгандек ўз нишонларини бемалол отишарди: етти ёшли мусулмон қиз; етмиш ёшли буви; ярадорларга ёрдам бераётган шифокор... Қамал пайтида камида 11 минг тинч аҳоли, шу жумладан 1600 нафар болалар ҳалок бўлди. Қабристонларда бўш жой қолмаганидан сўнг, гўрковлар 1984 йилги қишки Олимпия ўйинлари учун қурилган спорт мажмуасининг футбол майдонини реквизиция (қийматини тўлаш шарти билан ихтиёрига олиш) қилишди.
Ва бу – замонавий Европада, одатда бундай ваҳшийликлар бошқа ҳеч қачон такрорланмаслиги керак эди. Аммо улар электр қувватисиз, иссиқликсиз, газсиз ва телефон алоқаларисиз қолган шаҳарни 1443 кун давомида узлуксиз ўққа тутиш шаклида такрорланди. Пиво заводи асосий сув манбаига айланди, у снайперлар отишмаси остида сув олиш учун боришга ботинган жасурларга ўзининг чуқур қудуқларини сахийлик билан очди.
Сараеводаги кўпчилик биноларда ҳозиргача ўқ ва шрапнел излари сақланиб қолган. Ёдгорлик тахтачалари тинч аҳолининг зич қисмига снарядлар тушган жойларни кўрсатиб турибди: бу бурчакда 22; бу пиёдалар кўчасида – 40; бу озиқ–овқат бозорида 70 киши ҳалок бўлган. Мен 42 марта тик ўққа тутилган қайта тикланган францискан монастирида яшаганман.
Гарчи серблар энг шафқатсизи бўлса ҳам, можарода иштирок этган барча томонлар маълум даражада айбдор эдилар ва уларнинг раҳбарлари ҳибсга олиниб, ҳарбий жиноятларда айбланиб суд қилинди. Урушлар ниҳоят 1999 йилда, – қисман НАТО авиацияси бомбардимонлари ва Билл Клинтоннинг тинчлик келишувлари туфайли тугади. Натижада Югославия деб аталган давлат еттита мустақил давлатга бўлиниб кетди. Шу билан бирга, ҳудуднинг энг катта қисми Сербия назоратига ўтди.
Биринчи бўлиб қаршилик кўрсатганлар хорватлар бўлди. Уларнинг шахсий армияси бўлмаган - Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган бир нечта танк ва экинларга ишлов бериш учун ишлатилган қишлоқ хўжалик авиацияси самолётлари бор эди, холос. Импровизация қилиш орқали хорватлар самолётлардан серб ҳарбий позицияларига пропан билан тўлдирилган баллонларни ва бойлерларни ташлашарди. Қурол етказиб бериш мақсдида халқаро эмбаргони айланиб ўтиш учун, улар қамоқлардан обрўманд жиноятчиларни чиқариб юборишди, уларга юк машинаси тўла пул, қурол-яроқнинг қора бозорини излаш учун тўла эркинлик бериб қўйишди. Соврин сифатида, бу жиноятчиларнинг баъзиларига юқори ҳукумат мансабларини беришди. – Муалл. изоҳи
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.