Филип Янси. НЕГА? - (2–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
«Ёрдамчиларни изла»
Ҳар қандай жамиятнинг асл кучи ўзининг энг заиф аъзоларига қиладиган муносабатида кўринади ва Ғарбда биз Япония мисолидан кўп нарсаларни ўрганишимиз мумкин. Японларнинг нотинч авлоди тушунганидек, ҳатто эҳтиёжга жавоб бериш жараёни ҳам ҳаётни янги мазмун билан тўлдириши мумкин.
Антрополог Маргарет Мид маъруза пайтида тингловчиларга кўпинча савол берарди: «Фикрингизча, цивилизациянинг энг биринчи белгиси нима?» У «кулолчилик», «темирдан ясалган меҳнат қуроллари» ва «биринчи хонакилаштирилган ўсимлик» каби жавобларни эшитарди, кейин эса эълон қиларди: «Мана менинг жавобим», – ва боши узра одамнинг оёқдаги энг катта сон суягини кўтарганча, синиш жойидаги битиб, йўғонлашган суякка ишора қиларди.
Мид таъкидлаганидек: «Бундай шифоланиш белгилари энг қадимги ва энг ёввойи жамоаларнинг қолдиқлари орасида ҳеч қачон учрамайди. Уларнинг скелетларида биз зўравонлик белгиларини топамиз: ўқ тешиб ўтган қовурға; тўқмоқ билан синдирилган бош суяги, – аммо тузалиб кетган суяк жароҳатланган одамга кимдир ғамхўрлик қилганини кўрсатади: унинг ўрнига ов қилган, унга овқат олиб келган, унга хизмат қилган, ўз зарарига ниманидир қурбон қилган. Табиатнинг «энг кучлилар омон қолади» қоидасидан фарқли ўлароқ, биз одамлар цивилизацияни энг заиф ва азоб чекаётганларга бўлган муносабатимиз асосида қадрлаймиз.
Болалар телекўрсатуви бошловчиси Фред Рожерснинг айтишича, у болалигида қандайдир фалокат ёки табиий офат ҳақида эшитса, онаси унга: «Ёрдамчиларни топгин, Фред. Ҳар сафар даҳшатли воқеа содир бўлганда, ҳар доим ёрдамга шошиладиганлар топилади» дерди. Биз АҚШда бунинг ёрқин мисолини Техасдан ўнта ўт ўчирувчи ёнаётган ўғит заводига борганида ва портлаш оқибатида уларнинг барчаси ҳалок бўлганида кўрдик. Бостон марафонида биринчи бомба портлагандан сўнг томошабинлар тарқаб кетишган, тиббиёт ходимлари эса ярадорларга шошилиб, иккинчи портлаш қурбони бўлишган. Қирқ километрлик масофани эндигина босиб ўтган баъзи югурувчилар қон топшириш учун энг яқин шифохоналарга югуришда давом этишган. Ўша оқшом минглаб Бостонликлар кечки овқат ва турар жойга муҳтож бўлган марафон меҳмонлари учун эшикларини очдилар.
Коннектикут штатидаги Ньютаун шаҳри Япониядаги фалокатга нисбатан ҳайратланарли жамоатчилик муносабатини кўрсатди. У нисбатан кичикроқ ва тўғридан–тўғри одамларнинг ўзлари томонидан юзага келган.
«Сэнди–Хук» бошланғич мактаби рўпарасида яшовчи нафақадаги психологлардан бири эрталаб 14 декабр куни деразадан ташқарига қараб, ғайриоддий суратга кўзи тушади: тўрт қиз ва иккита бола ўқув кунининг ўртасида унинг уйи олдидаги майсазорда ўтиришарди. Уларга яқинлашар экан, болалардан бири хитоб қилди: «Биз мактабга қайтолмаймиз! Ўқитувчимиз Сото хонимни ўлдиришди. Энди ўқитувчимиз йўқ». Болаларни уйга таклиф қилиб, нафақахўр уларга ўйинчоқлар олиб келди ва суҳбат давомида нима бўлганини билишга ҳаракат қилиб, уларни шарбат билан сийлади. Кейин у ҳукуматдагиларга қўнғироқ қилди. «Бу ерда мутахассислигим психолог эканлигининг ҳеч қандай алоқаси йўқ, – деди у кейинчалик уни мақтаган янгиликлар репортерига. – Мен шунчаки бобо каби муносабатда бўлдим».
Отишмадан кейинги кунларда юзлаб кўнгиллилар яқин атрофдаги шаҳарчада бўш қолган мактаб биносини «Сэнди–Хук» ўқувчилари учун тайёрлашга киришишди. Улар эски мактабдан мебель ва парталарни олиб келишиб, янги мактабни ўзлари қолдирган мактабга иложи борича ўхшайдиган қилиб безатдилар. Ньютауннинг бирлашган жамоаси ўз қиёфасини мотам шаҳридан мотамни енгган шаҳарга ўзгартиришга қарор қилди.
«Сэнди–Хук»да фарзандларини йўқотган баъзи оилалар билан суҳбатлашар эканман, мен бутун мамлакат бўйлаб ғамхўрлик ва ҳамдардлик тўлқини ҳақида эшитдим. Мактабдаги отишмадан олти ой аввал ўғлининг оиласига яқинроқ бўлиш учун Денвердан Ньютаунга кўчиб келган дўстим, кўп йиллар давомида бирга яшашни орзу қилган набирасини йўқотди. “Жамиятнинг жавоби ажойиб бўлди, – деди у. – Давлат патруль хизмати томонидан жабрланган ҳар бир оилага бир полиция ходими ажратилди, улар фожиадан кейин бир неча ҳафта давомида уларнинг хавфсизлиги ва журналистлардан ҳимояланишини таъминлади. Бу йигит оиламизнинг бир қисмига айланди. Музлатгичларимиз хайрия қилинган озиқ–овқат билан тўлиб кетди; Бизда Мавлуд байрами совғалари сон–саноқсиздир, маслаҳатчилар эса бизга керак бўлган вақтгача ўз хизматларини бепул беришга тайёр эди. Айни дамда турмуш ўртоғим билан манзилимизга келган ҳамдардлик билдирилган уч мингта хат ва хатларга жавоб бериш билан бандмиз”.
Самимий ёрдамнинг барча кўринишлари ҳам ўз мақсадига ета олмади. Ньютаундаги бир маслаҳатчи менга шундай деди: «Мамлакатнинг турли бурчакларидан юборилаётган нарсаларнинг аксарияти қабул қилувчиларга эмас, балки хайрия қилувчиларга фойда келтиради. Бизда юк машиналарда айиқчалар ва бошқа юмшоқ ўйинчоқлар бор. Ҳаммаси бўлиб, биз улардан олтмиш мингдан ортиғини олдик! Хўш, мактабга олтмиш мингта юмшоқ ўйинчоқнинг нима кераги бор?! Уларнинг аксариятини етимхоналарга етказиб берамиз. Бу ерга барча штатлардан одамлар ўзларининг ихтиролари, бепул пишириқлари, уй ҳайвонлари ва маслаҳатлашув чодирлари билан келишади. Улар тонналаб маҳсулот олиб келишади. Шимоли–шарқда италияликлар жуда кўп ва музлатгичи тўлиб–тошган бир оила: «Илтимос, бошқа макарон керакмас!» – деб илтимос қилмоқда.
Шу билан бирга, баъзи «ташқаридагилар» ўзларининг бирдамлилигини ифода этишнинг ғайриоддий усулларини топмоқда. Калифорниялик таниқли кулол ўлдирилган болаларнинг ҳар бирига бағишланган эсдалик вазалари устида иш бошлади. Мэрилендлик чевар аёл ўз ихтиёри билан йигирмата ўлдирилган боланинг ҳаётидан болалик фотосуратлари ва эсдалик совғалари тўқилган кўрпа–тўшак ясади. Бир гуруҳ рассомлар барча қурбонларнинг портретларини яратиш учун бирлашдилар. Бундай ҳамдардлик ҳаракатлари Ньютаун учун уларнинг йўқотишлари ҳақидаги умуммиллий ташвишнинг доимий далолатига айланди.
Энг таъсирли ҳаракатлардан бири бошқа болалар томонидан амалга оширилди. Коннектикутдаги «Ота–оналар, ўқитувчилар, ўқувчилар» Уюшмаси президенти «Сэнди–Хук»даги ота–оналардан бирининг таклифига биноан штатдаги мактабларга «Сэнди–Хук» ўқувчилари кўчиб ўтиши керак бўлган янги мактабни безаш учун оригами услубидаги қоғоз қор парчаларини ясашни сўраб электрон почта хабарларини юборди. Бу фикр вирус каби тарқалди. Икки кундан сўнг, қор парчаларининг биринчи қутилари Уюшма офисига етиб келди ва тез орада жигарранг UPS юк машиналари ва Давлат почта хизмати ярим тиркамалари ҳар куни барча штатлардан ва элликта мамлакатдан минглаб қутиларни етказиб бера бошлашди. «Бунақа бўлишини билмагандим, – деди Уюшма директори CBS телеканалининг камерасига, офиснинг ҳар бир бўш бурчагини ва яқин атрофдаги омборни тўлдирган қутилар тўпламини айланиб чиқиб. – Бу том маънодаги қор кўчкиси!» Ҳудуддаги барча мактабларни безагандан кейин ҳам уларда миллионлаб майда–чуйда ясамалар бор эди.
Кўплаб қор парчалари болаларнинг қўли билан ёзилган хатлари билан келди. Баъзиларининг ичида целлофан билан ўралган ақчадондаги омонатлари ёки футбол ва бейсбол коллекцион карталари бор эди. «Мен йиғламоқчиман, – деди «Сэнди–Хук»даги биринчи синф ўқувчиларидан бири. – Улар ҳам бизга ўхшаган болалар». Хоҳ беўхшов ёки оқилона бўлсин, фожиа келганда, соғлом ҳамжамиятлар кулфатдан жабрланганларга албатта ёрдам қўлини чўзишади. Бунинг ортида оддийгина мактуб ётади: «Сиз кулфатда ёлғиз эмассиз».
Идеал ҳолда, бу принцип фақат катта фожиалар пайтида эмас, балки ҳар доим ишлаши керак. Оғриқ муаммосини ўрганаётган университетлардан бири оёқларини музли сувда қанча вақт ушлаб туришини билиш учун кўнгиллиларнинг ёрдамига мурожаат қилди. Олимлар хонага ҳамроҳ рухсат берилган ҳолларда, ёлғиз азоб чекаётганларга қараганда икки баравар кўп чидаши мумкинлигини пайқашди. Тадқиқотчилар шундай хулосага келишди: «Бошқа ғамхўрлик кўрсатаётган одамнинг мавжудлиги чидаб бўлмас оғриқ чегарасини икки баравар оширади». Кўпинча, азоб ва ўлимни рад этадиган маданиятимиз бунинг аксини қилади: биз азоб чекаётган одамларни касалхоналар ва қариялар уйларига жойлаштирамиз, уларни оддий одамлар билан алоқа қилишдан ажратамиз. Ҳар уч бемордан иккитаси мана шундай муассасаларда ва кўпинча – ёлғизликда вафот этади.
Барча тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, ғамхўр жамият билан яқин алоқада бўлган одам тезроқ ва самаралироқ тузалиб кетади. Руҳий зарба (стресс), айбдорлик, ғазаб, ташвиш ва ёлғизлик ҳисси каби таниқли «шифо душманлари» раҳм–шафқатли муҳит орқали энг яхши тарзда ҳал қилинади. Жарроҳликдан сўнг тузалиб кетаётганда тиббий хизмат тўловлари ва болаларингизга ёки ҳатто уй ҳайвонларингизга ким қараб туриши ҳақида қайғурмасангиз, тезроқ тузалиб кетасиз. Метастатик кўкрак бези саратони билан оғриган беморларда бир тадқиқот шуни кўрсатдики, бир йил давомида қўллаб–қувватлаш гуруҳига ташриф буюрган аёллар ўзларини яхши ҳис қилишган ва бундай гуруҳга бормаганларга қараганда деярли икки йил кўпроқ яшаганлар, гарчи бошқалар билан бир хил кимётерапия ва радиацион нурланиш курсларини олган бўлсалар ҳам.
Кимдир лютеран епископидан сўрабди: «Аёл ўз ҳаётининг гуллаган даврида соғлиғи билан жиддий муаммоларга дуч келганида энг яхши маслаҳатни ким бера олади: жамоат чўпоними ёки бошқа маслаҳатчими?» Епископ шундай жавоб берибди: «У аёл ўтган йигирма йил давомида қайсидир дўстона жамият ҳаётида фаол иштирок этиши керак эди».
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.