Ибодатгўй аёлнинг кучи (Сторми Омартиан) 24 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Кучи (24-боб) Ўзбек тилида Ibodatgo‘y ayolning kuchi. S.Omartian. Audiokitob Uzbek tilida

МУНДАРИЖА

Ибодатнинг кучи
1-боб. Раббий, мени Ўзингга жалб эт, йўлларингдан юришни ўргат
2-боб. Раббий, мени покла, менда имонли юракни ярат 
3-боб. Раббий, менга кечиришни ўргат
4-боб. Раббий, доимо Сенга итоатли бўлишимни ўргат
5-боб. Раббий, шайтон билан курашувимда иродамни мустаҳкамла
6-боб. Раббий, фикрларимни назорат қилишни ўргат
7-боб. Раббий, ҳаётимнинг барча жабҳаларида менга йўл кўрсат
8-боб. Раббий, Сенинг Каломингни чуқурроқ англашда менга ёрдам бер
9-боб. Раббий, ҳаётимда тартиб ўрнатишимга ёрдам бер 
10-боб. Раббий, Сенинг ҳақиқий сажда қилувчинг бўлишимга ёрдам бер
11-боб. Раббий, меҳнатимни марҳаматла
12-боб. Раббий, Сенинг Руҳинг ҳосилини келтиришимга ёрдам бер
13-боб. Раббий, мени покликда ва ҳалолликда сақла
14-боб. Раббий, Ўзинг мени даъват қилган ишларга муносиб айла
15-боб. Раббий, одамлар билан тўғри мулоқот қилишимга ёрдам бер
16-боб. Раббий, доим Сени эшитишимга, Сенинг истагингни бажари шимга ёрдам бер
17-боб. Раббий, мени ва мен учун ардоқли бўлган нарсаларни сақла
18-боб. Раббий, тўғри йўл танлашда менга донолик ато эт
19-боб. Раббий, турли ёвузликлардан мени халос қил
20-боб. Раббий, мени салбий қарашлардан халос қил
21-боб. Раббий, ғам-ташвиш лаҳзаларида мени юпат
22-боб. Раббий, гуноҳга қарши туришим учун ёрдам бер
23-боб. Раббий, менга шифо бер, баданимни озода сақлашни ўргат
24-боб. Раббий, мени сохта қўрқувдан қутқар
25-боб. Раббий, Сенга қилган хизматим орқали одамларнинг меҳрини уйғотишимга ёрдам бер
26-боб. Раббий, менинг оғзимдан фақат ҳаётбахш сўзлар чиқсин
27-боб. Раббий, ишончим тоғларни суриб юборадиган аёл бўлишимга ёрдам бер
28-боб. Раббий, Масиҳга ўхшашим учун менга ёрдам бер
29-боб. Раббий, ўтмишимдан мени озод қил
30-боб. Раббий, ўзим учун тайёрлаган келажакка мени бошла


24-боб Раббий, мени беъмани қўрқувдан қутқар

«Психоз», яъни «Жиннилик» кинофильмини кўрганимдан кейин бир неча йил тинчгина душ қабул қилолмадим. Чунки бу фильмдаги саҳна кўриниши доим мени таъқиб қилиб келарди. Бу кинони мен ёшлигимда кўрганман, ўша пайтдан бошлаб мен душнинг тагида чўмилгани қўрқаман. Фақат Худога ишониб Уни тан олганимдан сўнг ва бир имонли мени бу қўрқувдан озод бўлишим ҳақида ибодат қилгандан кейингина, ниҳоят мен тинчланиб, қўзларимни юмдим, сув баданимга оқишидан роҳатландим.

Ундан ташқари, мен ўлимдан, муваффақиятсизликдан, очликдан, самолётда учишдан, бахтсиз ҳодисалардан, игналардан, пичоқлардан, йўқолиб қолишдан, ташлаб кетилишдан, касал бўлишдан, жароҳат олишдан, қоронғуликдан, бедарак ғойиб бўлишдан, одамларнинг фикридан ва ёлғизликдан қўрқардим. Бу қўрқувларнинг ҳаммасидан Худо мени қутқарди. Баъзи қўрқувлардан озод бўлишга ўзим алоҳида ибодат қилдим, баъзилар эса Худонинг иродасини бажарганим, Унинг севгисида бўлганим туфайли ўз-ўзидан йўқолиб кетди.

Биз қўрқувда юришимизни Худованд хоҳламайди, чунки қўрқув ҳеч қачон Ундан келмайди. Олам қўрқувга солади: биз киноларда кўрганларимиз, газета ва журналларда ўқиганларимиз бизни даҳшатга солади. Одамларнинг гаплари ва муаммолари ҳам бизни қўрқувга солади. Душман хоҳлаган нарсаси билан бизни қўрқитади, ҳатто бизнинг келажагимиз билан ҳам. Биз қўрқиб ҳадиксираган бахтсизликлар ҳақиқатан ҳам рўй бериши мумкин. Бироқ қўрқув бизнинг устимиздан ҳокимлик қилмаслиги керак.

Ёлғондакам қўрқув

Аслида одамлар қўрқиши керак бўлган биргина қўрқув мавжуд — бу Худодан қўрқиш. Ҳамма бошқа қўрқувлар — ёлғондакам. Худони иззатлаб, Унинг олдида қўрқувда яшашга ва азоблайдиган бошқа қўрқувларга берилиб кетмаслик учун ибодат қилиш керак. Ёлғондакам қўрқувларнинг энг тарқалгани — бу одамлардан қўрқиш, одамлар сени инкор қилишидан қўрқиш. Бу тузоққа ўзимиз билмаган ҳолатда тушиб қоламиз. Худо бу тўғрида нима деганини, бошқа одамларнинг гапини эмас, айнан Унинг айтганларини тез-тез эслаб туриш керак. Тан олинишимиз ва маъқулланишимиз учун бизлар одамларга эмас, Худога мурожаат қилишимиз керак. Агар биз юрагимизда Худони биринчи ўринга қўймас эканмиз, биз ҳар доим одамлардан қўрқиб яшайверамиз. «Қамчи билан насиҳат ақл беради, ўз ҳолига ташлаб қўйилган бола эса онасига уят келтиради» (Ҳикмат. 29:15).

Дунёда қўрқув сабаблари кўплаб топилади. Баъзида телевизорда кўрган биргина янгиликлардан одам ваҳимага тушади. Ҳатто ўз тасаввурларимиз бизни даҳшатга солади. Лекин Худо бизни батамом ҳар қандай қўрқувдан умрбод озод қилмоқчи.

Ёлғондакам қўрқувдан қутулишнинг асосий тўрт усули

1. Ибодат. Муқаддас Китобда айтилишича, қўрқувларимизнинг сабаби — бу севгимизнинг мукаммал эмаслигидир. «Агар солиҳ одам зўрға қутулса, бетавфиқу гуноҳкорларнинг аҳволи нима бўлади?» (1 Юҳ. 4:18). Фақат Худонинг севгисини мукаммал деб аташ мумкин. Агар биз Худога иложи борича яқин юрсак, Унинг севгисидан баҳраманд бўлсак, шу тақдирдагина Унинг севгисида мукаммаллашамиз. Агар сиз шундай йўл тутсангиз, Худо сизни барча қўрқувлардан халос этади.

2. Ўз фикрларини бошқара билиш. Дунёда содир бўлаётган ҳодисалар ҳақидаги янгиликлар кўпинча бизни қўрқувга солади. Оламдан сиз қандай маълумотлар оласиз? Балки, бу маълумотларнинг қайсидир бир қисми сизни қўрқувга солар? Буни ўзгартириш мумкинми? Кинотеатрларга ваҳимали жангари фильмларни кўргани бориб турасизми ёки «ваҳималарни» телевизор орқали кўрасизми? Агар: «Ҳа», — деб жавоб берадиган бўлсангиз, сизга маслаҳатим шуки, бундай киноларнинг ўрнига Худонинг Каломини ўқинг. Агар янгиликлар программаси сизни ваҳимага солса, уларни кўрманг ёки бўлмаса бу программада сўз юритилган одамлар учун ибодат қилинг. Сизни нима Худога яқинлаштирса, ўша иш билан шуғулланинг (масалан, ҳамду сано қўшиқларини куйлаш ёки ибодат ҳақидаги гимнларни эшитиш). Худованд ҳузурида одам барча қўрқувлардан халос бўлади.

3. Худонинг Каломи билан бўлиш. Жуда кўп марта мен қўрққан пайтларимда Муқаддас Китобни ўқирдим, ҳар сафар қўрқув мени тарк этарди. Агар бизнинг қўрқувларимиз ҳақида Худонинг гапларини эшитсак, ҳамма нарса ўзгаради. Худованднинг сўзларини айтиш эса ҳар қандай қўрқувга қарши мустаҳкам қурол бўлади. Айнан қўрқув ҳақидаги Инжил оятларини айтиш ёки ўқиш шарт эмас, чунки ҳар қандай Инжил матни қўрқувни ҳайдайди, чунки Худонинг Руҳи Муқаддас Ёзувнинг ҳар бир бетида мавжуд.

4. Худо олдида қўрқув билан яшаш. Сиз Раббийни қанчалик яқин билиб, Унинг табиатини қанчалик кўп тушунсангиз, шунчалик кўп Унга ибодат қилишни, Уни севишни ўрганасиз, шу билан бир қаторда Унинг ғазабини қўзғатишдан қўрқасиз. Бундай ҳис Худонинг қаҳри, деб аталади. Бу эса сизни Унга сўзсиз итоат қилишга ундайди. Худо олдидаги қўрқув сизда Унга яқинлашиш истагини уйғотади. Худо олдидаги қўрқувни ҳис этишингиз биланоқ, Унгача бўлган барча қўрқувлар эсдан чиқади, чунки Унинг қудрати билан солиштирилганда, бошқа қўрқувлар ҳеч гап бўлмай қолади. Агар сизда Худо олдидаги қўрқув яшаётган бўлса, демак, сиз бир нарсадан қўрқасиз — Унинг марҳаматидан маҳрум бўлишдан ва ваҳима билан Усиз ҳаётингизни тасаввур қилишдан.

Худодан қўрқув

Нуҳнинг ҳаёти — Худодан қўрққан одамнинг яққол намунасидир. Нуҳда яшаётган Худо олдидаги қўрқув, тўфон босишидан олдин кема ясашга мажбур қилган ягона сабаб бўлди. «Нуҳ пайғамбар имонли бўлгани учун, Худо унга келажакда юз берадиган ҳодисалар ҳақида ваҳий юборди, Нуҳ эса ўз хонадонини қутқариш учун ихлос билан кема ясади. У бу иши билан дунёни маҳкум қилди, ўзи эса имони туфайли аҳли солиҳ деб, қабулга ўтди» (Ибр. 11:7). Нуҳнинг кемаси битгунга қадар одамлар роса унинг устидан кулишди, аммо Унинг Худога ишончи қатъий эди. Нуҳ одамларнинг эмас, Худонинг гапларига кирди. Натижада у тирик қолди. Доимо буни ёдингизда тутинг: «Худодан қўрқ, Унинг амрларини бажар, чунки бу ҳамманинг бурчидир» (Воиз 12:13). Сизнинг қутқарилишингиз ҳам ана шундадир.

Худодан қўрқиб яшаб, етти эзгуликка эришиш мумкин

1. Парвардигори олам мўминларга ғамхўрлик қилади. «Худованддан қўрқинг, эй, Унинг азизлари! Ундан қўрққан киши муҳтожлик кўрмас» (Забур 33:10).

2. Парвардигори олам мўминларни ҳимоя қилади. «Эгамиздан қўрқиш ҳаётга элтади, одам ҳузур-ҳаловатда яшаб ташвишга учрамайди» (Ҳикмат. 19:23).

3. Парвардигори олам мўминларга меҳрибонлик қилади. «Осмон ердан қанчалик юксак бўлса, Ундан қўрққанларга инояти шунчалик кўпдир» (Забур 102:11).

4. Парвардигори олам мўминларга мурувват қилади. «Сен Ўзингдан қўрққанлар учун яширган, эл кўзида Сени паноҳ билганлар учун яратган эҳсонлар хазинаси қанчалик ажойибдир!» (Забур 30:20).

5. Парвардигори олам мўминларга сахийлик қилади. «Камтарлик ва Эгамиздан қўрқиш бойлик, ҳурмат ва ҳаёт келтиради» (Ҳикмат. 22:4).

6. Парвардигори олам мўминларга ёрдам қилади. «Художўйларнинг тилагини У қондирар, уларнинг фарёдини эшитиб, нажот берар» (Забур 144:19).

7. Парвардигори олам мўминларни ҳимоя қилади. «Абадий севги туфайли гуноҳ кечирилади, Эгамиздан қўрқиш ёмонликдан узоқлаштиради» (Ҳикмат. 16:6).

Худонинг Ўз сирлари бор. Бу, У сиздан бирор нарсани беркитади дегани эмас. Сиз фақат Уни излашингизни, Унга интилишингизни, Унинг сирларини очишингизни хоҳлайди. «Эй, Худованд, менга Ўз йўлингни кўрсатгин, Ўз йўриқларингни ўргатгин менга» (Забур 24:14). Сиз Худога итоат этишингизни, У билан мулоқотда бўлишингизни, У билан сизнинг ўртангиздаги муносабатлар Худо Ўз Ўзини сизга ҳадя этиб, сиздаги янги ва номаълум қирраларни очишни истайди. Агар бу қирраларни Унинг Ўзи сизга очиб бермаса, ўзингиз бу нарсаларга эриша олмайсиз. Агар сиз Худога яқин бўлсангиз, жимжитликда ва хотиржамликда Унга қулоқ тутсангиз, бирор кун У сиз билан секин овозда сўзлашади, шундан кейин сизнинг ҳаётингиз ўзгаради. Шу заҳотиёқ сизнинг барча қўрқувларингиз йўқолади. Худо бугуноқ сиз билан гаплашишини сўранг.

Ибодат

Эй, Раббий, Сен менинг нурим ва нажоткоримсан, Сен менинг кучимсан. Мен кимдан қўрқаман? Душманнинг бутун бир қўшини менга қарши чиқса ҳам, менинг юрагимга қўрқув тушмайди (қаранг: Забур 26:1-3). Мен ботир ва қатъиятли бўлишни хоҳлайман, чунки мен қаерга бормайин, Сен доимо мен билан биргасан (қаранг: Ҳав. 1:9). Ҳар қандай қўрқувдан мени озод эт, зеро бу қўрқувлар Сендан эмас.

Қўрқув руҳидан менинг қалбимни ва менинг юрагимни ҳимоя қил. Бугун мен… (нимадан қўрқишингизни айтиб ўтинг) қўрқяпман. Менинг қўрқувимни олиб ташла, унинг ўрнига менга Ўзингнинг баркамол севгингни бер. Агар мени қўрқувга соладиган ўй-фикрларим бўлса, уларни очиб бер. Агар мен Сендан узоқлашиб, бутун диққат-эътиборимни ўзимга қаратсам, менга тўхташга ёрдам бер, барча ўй-хаёлларимни ўзимга эмас, фақат Сенга қаратишим учун менга куч ато эт. Қўрқув қачон мени забт этишига имкон яратганимни менга кўрсат, ундан қутулишимга ёрдам бер. Одамлар мени инкор этиши қўрқувидан қутқар, бунинг ўрнига Сенинг олдингдаги қўрқувни ҳадя қил.

Сенинг Каломингда айтилишича, Сен одамларинг юрагига Ўзингнинг қўрқувингни соласан, бу билан уларни доимо марҳаматлайсан (қаранг: Ерм. 32:40). Менга нисбатан ҳам худди шундай қилишингни Сендан сўрайман. Сен менга қўрқув руҳини бермаганингни биламан, шунинг учун мен ундан воз кечаман, унинг ўрнига менга Ўзингнинг севгингни, ўткир зеҳнингни, яъни мен учун Сен тайёрлаган ҳамма нарсани беришингни Сендан илтимос қиламан. «Сен Ўзингдан қўрққанлар учун яширган, эл кўзида Сени паноҳ билганлар учун яратган эҳсонлар хазинаси қанчалик ажойибдир!». Ва «мен эса ўткинчи эмас, боқий подшоҳликка муяссар бўлганим учун Худодан миннатдор бўламан» ва бутун ҳаётим давомида Сенга маъқул бўладиган эҳтиром ва қўрқув билан хизмат қиламан (қаранг: Ибр. 12:28).

Сендан миннатдорман, чунки Сен менга ҳақиқатни очиб бердинг: «Эгамиздан қўрқиш ҳаётга элтади, одам ҳузур-ҳаловатда яшаб ташвишга учрамайди» (Ҳикмат. 19:23). Менинг юрагимни Ўз номинг қўрқуви билан мустаҳкамла, токи мен Сенга итоат қилиб иблиснинг тузган режаларини барбод қилайин. Сендан қўрққанлар ҳеч қачон ва ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун сенга шукроналар айтаман.

МУҚАДДАС КИТОБДАН
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч-қувват, муҳаббат ва нафсни тийиш Руҳини берган.

2 Тим. 1:7

Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишида севги камолотга етмаган, чунки қўрқув жазо тушунчаси билан боғлиқдир.

1 Юҳ. 4:18

Йўлингни менга кўрсат, эй Эгам, Токи тўғри сўқмоқларингдан юрай, Менга собит қалб бергин, Сендан мен қўрқайин.

Забур 85:11

Улар мени чақирадилар, лекин жавоб бермайман. Улар мени қидирадилар, излайдилар, лекин тополмайдилар. Чунки улар билимдан нафратландилар, Эгамиздан қўрқишни танламадилар.

Ҳикмат. 1:28-29

Доноликка қулоқ солиб, қалбингни фаҳм-идрокка очсанг, Фаросатга ташна, идрокка чанқоқ бўлсанг, Уни кумуш излагандай изласанг, яширин хазина қидиргандай қидирсанг, Эгамиздан қўрқиш нималигини тушунасан, Худо кимлигини биласан.

Ҳикмат. 2:2-5


Книга на узбекском языке: Сила молящейся женщины  (Сторми Омартиан)



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак