Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Кучи (16-боб) Ўзбек тилида 
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1-боб. Раббий, мени Ўзингга жалб эт, йўлларингдан юришни ўргат
2-боб. Раббий, мени покла, менда имонли юракни ярат
3-боб. Раббий, менга кечиришни ўргат
4-боб. Раббий, доимо Сенга итоатли бўлишимни ўргат
5-боб. Раббий, шайтон билан курашувимда иродамни мустаҳкамла
6-боб. Раббий, фикрларимни назорат қилишни ўргат
7-боб. Раббий, ҳаётимнинг барча жабҳаларида менга йўл кўрсат
8-боб. Раббий, Сенинг Каломингни чуқурроқ англашда менга ёрдам бер
9-боб. Раббий, ҳаётимда тартиб ўрнатишимга ёрдам бер
10-боб. Раббий, Сенинг ҳақиқий сажда қилувчинг бўлишимга ёрдам бер
11-боб. Раббий, меҳнатимни марҳаматла
12-боб. Раббий, Сенинг Руҳинг ҳосилини келтиришимга ёрдам бер
13-боб. Раббий, мени покликда ва ҳалолликда сақла
14-боб. Раббий, Ўзинг мени даъват қилган ишларга муносиб айла
15-боб. Раббий, одамлар билан тўғри мулоқот қилишимга ёрдам бер
16-боб. Раббий, доим Сени эшитишимга, Сенинг истагингни бажари шимга ёрдам бер
17-боб. Раббий, мени ва мен учун ардоқли бўлган нарсаларни сақла
18-боб. Раббий, тўғри йўл танлашда менга донолик ато эт
19-боб. Раббий, турли ёвузликлардан мени халос қил
20-боб. Раббий, мени салбий қарашлардан халос қил
21-боб. Раббий, ғам-ташвиш лаҳзаларида мени юпат
22-боб. Раббий, гуноҳга қарши туришим учун ёрдам бер
23-боб. Раббий, менга шифо бер, баданимни озода сақлашни ўргат
24-боб. Раббий, мени сохта қўрқувдан қутқар
25-боб. Раббий, Сенга қилган хизматим орқали одамларнинг меҳрини уйғотишимга ёрдам бер
26-боб. Раббий, менинг оғзимдан фақат ҳаётбахш сўзлар чиқсин
27-боб. Раббий, ишончим тоғларни суриб юборадиган аёл бўлишимга ёрдам бер
28-боб. Раббий, Масиҳга ўхшашим учун менга ёрдам бер
29-боб. Раббий, ўтмишимдан мени озод қил
30-боб. Раббий, ўзим учун тайёрлаган келажакка мени бошла
16-боб Раббий, доим Сени эшитишимга, Сенинг истагингни бажаришимга ёрдам бер
Мен ва болаларим Нортрижда (Калифорния штатида) жойлашган олдинги уйимиз харобаларида юрганимизда ҳаммамиз йиғладик. Ушбу уйимизнинг харобага айланишига 1993 йилдаги қаттиқ зилзила сабаб бўлган. Агар биз ўшанда уйда бўлганимизда ҳаммамиз ҳалок бўлардик. Биз уйимизни жуда яхши кўрардик. Бу ажойиб ҳовли-жойимизни ташлаб бошқа жойга кўчишни хоҳламасдик. Зилзила юз беришидан бир неча ой олдин биз бошқа штатга кўчиб кетдик. Биз кетишга қарор қилишимизга ички ҳиссиётимиз ва минглаб қилган ибодатларимиз туртки бўлди. Лекин бизни Худо йўлга бошлаётганига ишончимиз комил эди. Бизлар тез кўчиб кетиш кераклигини ҳис этганимиздан уйимизни сотишга ҳам улгурмадик. Агар биз ўшанда Парвардигорнинг иродасига бўйсунмаганимизда ва Раббийнинг чақириғига истар-истамас бўлса-да итоат этмаганимизда эди, зилзила марказида қолардик.
Парвардигорнинг иродаси — бизнинг паноҳимиз. Бу офат Калифорнияда юз берганда Раббий у ердаги одамларга ғахўрлик кўрсатмаган демоқчи эмасман, фақат биз Унинг эътиборидан четда қолмадик. Мен уйимиз сотилмаганини энди тушундим: янги уй эгалари халок бўлмаслиги учун, уйимиз сотилмай қолган экан. Агар биз Парвардигорнинг хоҳиш-истагини бажарсак, хавф-хатардан йироқда бўламиз; агар биз Худога итоат этмасак, биз Унинг ҳимоясидан маҳрум бўламиз.
Ҳар биримиз Худонинг назарида бўлишни хоҳлаймиз. Шунинг учун ҳар бир қадамимизни — хоҳ бошқа ишга ўтишимиз, хоҳ яшаш жойимизни ўзгартиришимиз ёки шунга ўхшаш ходисалар бўлсин — ўйлаб, Худонинг иродасига қарши чиқмай иш тутишимиз керак. Худо бизга Ўз иродасини очиб беришини ва бизни бошқариб боришини сўрашимиз керак; биз Уни тушунишимизни, У биз билан доим мулоқотда бўлишини ибодат қилиб сўрашимиз керак. «Сенинг қулоқларинг орқангдан айтилган «мана йўл, шу йўлдан бор», деган гапларни эшитади. Агарда сиз ўнгга оғсангиз ва агарда сўлга оғсангиз» (Чиқ. 30:21). Унинг иноятини эшитиш ва бажариш имкониятини мен ва оилам аъзоларига бергани учун, Унга шукроналар айтамиз.
Худонинг иродаси тўғрисида тўрт ҳақиқат
1. Худонинг иродасини бажариш барча муаммоларимизни ҳал қилиш кафилини бермайди. Ғам-қайғу ҳаётимизнинг бир қисмини ташкил қилади. Ҳаёт лаззатларидан баҳраманд бўлиш ва офатлар ичра тинчликка эришиш — мана Худонинг биз учун кўзда тутгани. Парвардигорнинг иродаси бўйича иш тутишингизга ва Унинг кўнглини топишингизга ишонч — сизнинг ҳаётингизда учрайдиган қийинчиликларни осонликча енгиб ўтишингиз учун сизга куч ато этади. Сизнинг ҳаётингиздаги кўнгилсизликлар ва нохушликлар асло Худо сизни эсидан чиқарганлик аломати эмас, балки ушбу усуллар орқали Раббий тобора сизни комилликка бошлайди. Худо дуч қилган синовлардан ўтиш ва Худо сизни ўз холига ташлаб қўйган, деган тушунчалар ўртасида жуда катта фарқ бор. Ҳар икки шароитда сиз ўнғайсизликка учраганингизда ҳам, бири сизни ҳаётга, иккинчиси эса ўлимга етаклайди; биринчисида сиз барча қийинчиликларга қарамай, тинчлик ва осойишталикка эришасиз, иккинчисида эса — йўқ.
2. Парвардигорнинг иродасига бўйсунуш — осон иш эмас. Худога итоат этиш — қийин ва оғир масала. Бу Исонинг ҳаётида яққол намоён бўлди. Хочга тортилиш учун бораётган Исо Худонинг иродасини бажараётган эди. У шундай деди: «…Мен ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини адо этиш учун осмондан тушганман» (Юҳ. 6:38). Ўшанда фақат Исо: «Мен бугун Парвардигорнинг иродасига бўйсунишни хоҳламайман», деб айтиши мумкин эди. Аммо У бу сўзларни айтмади, Отасининг иродасини бажарди. Ҳозирда ҳам У худди шундай йўл тутишимизга ёрдам беради.
3. Парвардигорнинг иродасини бажариш — кўплаб қийинчилик ва ноқулайликлар билан боғлиқ. Очиғини айтганда, агар сиз Раббийга итоат этганингизда, ҳеч қандай нохушликларни ва ноқулайликларни ҳис этмасангиз, демак, сиз ҳақиқатдан ҳам Унинг иродасини бажармаяпсиз дейишимга ҳамма асосларим бор. Мен ўз ҳаёт тажрибамда қайғу ва дард-алам ҳақиқатдан ҳам Худога итоат этганларнинг доимий ҳамроҳи эканлигига амин бўлганман.
4. Парвардигорнинг иродаси онгли равишда бажарилади. Худо бизга танлаш имкониятини беради: Унга итоат қиламизми ёки йўқми. Бундай танлаш имкониятига биз ҳар куни эгамиз. Бизлар Унинг иродасини излаяпмизми? Бизлар Унданг донолик сўраяпмизми? У бизларга амр этгандай йўл тутяпмизми? «…Беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар» (Ефес. 5:17). Ҳар куни биз Унинг иродасини ёки ўз хоҳиш-истагимизни танлаймизми, бир қарорга келишимиз керак.
Худо сизни ўз манфаатларингизни кўзлаб, хоҳиш-истагингизга қараб яшашингизни эмас, балки «Худонинг иродасини ўйлаб» (1 Бут. 4:2) яшашингизни хоҳлайди. У бизни «Худонинг иродасини ижро этмоғимиз учун ҳар хил фазл-камолотни пайдо қилишни» ва «Исо Масиҳга абадулабад шон-шарафлар» айтишимизни истайди» (Ибр. 13:21). «Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради» (Флп. 2:13). «Сизлар Худога маъқул бўлган ҳамма нарсани бажарувчи етук, ишончи комил кишилар бўлишингиз учун» (Кол. 4:12) ибодат қиламан.
Парвардигорнинг иродасини билишни Унга шукроналар айтишдан бошлаш маъқул: «Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар. Бу — Худонинг иродаси, чунки сизлар Исо Масиҳ умматисизлар» (1 Сал. 5:18). Ҳар бир босган қадамингизни тўғри йўлга солишини ибодат қилиб Ундан сўранг, сизга ғамхўрлик қилгани учун Раббийга шукр айтинг. Сиз тўғри йўлда турганингизни ва Унга маъқул ишларни бажараётганингизни ҳис этиш нақадар ажойиб. Бундай туйғуларни ҳис этиш учун барча ноқулайликларга ҳам рози бўлиш мумкин.
Ибодат
Эй, Раббий, мен Сендан илтижо қиламан: «Унинг иродасини англашим учун Ўзи менга ҳар қандай илоҳий ҳикмат ва фаҳм-идрок ато қилсин» (Кол. 1:9). Сенинг қаршингда муносиб юришимга, ҳар доим Сенга итоат қилишимга, ҳар бир ишим маҳсулини Сенга инъом этишимга, Сенинг йўлларингни янада чуқурроқ англашимга Ўзинг ёрдам бер. Ҳар бир қадамимни Ўзинг йўлга сол. Мени «ҳақиқат йўлига бошла» ва «Ўз йўлингни равон қилгин олдимда» (қаранг: Забур 5:9). Имконият борича, мен Сенга яқинлашаман, Сен билан яқин мулоқотда бўлишга интиламан. Мен боришим керак бўлган маконга мени етакла.
Исо: «…Мен айтгандек эмас, Сен айтгандек бўлсин» (Лука 22:42) деган эди. Ана энди мен Сенга шундай дейман: «Менинг айтганим эмас, Сен айтгандай бўлсин менинг ҳаётим…» (Забур 39:9). Сен мен учун дунёда энг улуғворсан. Мен Сенинг қулинг бўлмоқчиман, чин кўнгилдан Сенинг иродангни чин кўнгилдан бажо келтирмоқчиман (қаранг: 6:6).
Эй Раббий, менинг юрагимни Ўз юрагинг билан бирлаштир. Қуйидаги Сенинг гапларингни мен эшитишимга ёрдам бер: «Бу тўғри йўл. Сен шу йўлдан юр». Агар мен Сенинг айтганларингни бажармаган бўлсам, буни менга аён қил. Сени яна ҳам яхши тушунишим учун, мен билан Ўз Каломинг орқали сўзлаш. Ҳаётимнинг барча жабҳаларида йўл қўйган камчиликларни ва нишонга ўқни хато отганимни менга кўрсат. Бирор нарсани амалга ошириш керак бўлса, менга ўз истеъдодимни очиб бер, уни амалга оширишимга ёрдам бер. Мен фақат Сен маъқуллаган ишларни бажаришни хоҳлайман.
Эй Раббий, одамзод ўз йўлини ўзи топиб юролмаслигини мен биламан, Сендан ўтиниб сўрайман: тайинланган иш жойимни билишинг биланоқ, мени ўша ерга бошла. Сен мени солган йўлдан адашишни, нотўғри жойга тушиб қолишни истамайман. Мен Сенинг меросингга эгалик қилишни, мени Сен қандай яратган бўлсанг, шундайлигимча қолишга интиламан. Сенинг фазл-камолотли иродангга итоат этишимга бугун ёрдам бер.
МУҚАДДАС КИТОБДАН
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Мени «Ё Раббий, ё Раббий» деб чақирган билан ҳар бир одам Осмон Шоҳлигига киравермайди. Бунга осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирувчигина эришади.
Матто 7:21
Худонинг иродасини адо этиб, Унинг ваъдасини қўлга киритиш учун сизларга сабр-тоқат керак.
Ибр. 10:36
Агар Худонинг иродаси билан азоб чекишингиз лозим бўлса, ёмонлик қилиб азоб чекишдан кўра, яхшилик қилиб азоб чекиш афзалдир.
1 Бут. 3:17
Шундай қилиб, Худо иродасига кўра азоб чекаётганлар яхшилик қилишга бел боғласинлар ва Ўз сўзига содиқ бўлган Парвардигорга жонларини бағишласинлар.
1 Бут. 4:19
Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади. Лекин Худонинг иродасини бажо келтирган киши абадий яшайди.
1 Юҳ. 2:17
Книга на узбекском языке: Сила молящейся женщины (Сторми Омартиан)