Джон Стотт. Хакиат асоси (8 боб) Ўзбек тилида
Мундарижа
Кириш
Тогри ендашув
1 кисим. Масихнинг шахси
Исонинг фел атвори
Масихнинг тирилиши
2 кисим. Инсон мухтожлиги
Гунохнинг окибати
3 кисим. Масихнинг иши
Масихнинг нажоти
4 кисим. Инсон жавоби
Карорга ендашиб
Масихий болиш
8. Масиҳнинг нажоти
«Нажот» бу ажойиб, катта маъноли сўз. «Кечириш» сўзи унга маънодош деб ҳисоблаш катта хато бўлади. Худо учун бизнинг ўтмишимиз ҳам, бугунги кунимиз ва келажагимиз каби муҳимдир. Унинг режасига энг аввало бизларни Ўзига яқинлаштириш, кейин эса ўзимизга қаратилган эътибордан аста-секинлик билан озод қилиб, Худо ва одамлар орасидаги муносабатларни йўлга қўйиш киради. Муҳими шундаки, биз Масиҳнинг ўлими орқали кечирилганлигимиз ва муросага келганлигимиз учун Ундан миннатдор бўлишимиз лозим. Унинг Муқаддас Руҳи орқали биз ўзлигимиздан халос бўлишимиз мумкин ва фақатгина унинг жамоатида бир–биримизга севги орқали бирлашишимиз мумкин. Масиҳнинг мана шунақанги қутқариш қирраларини ҳозир кўриб чиқишимиз керак.
Масиҳнинг Руҳи
Ўз гуноҳларимизни бир талай ўзаро боғланмаган ҳодисалар деб эмас, балки уларни ички маънавий касаллик деб билишимиз кераклигини кўриб чиққан эдик.
Уни кўрсатиш учун Исо бир неча маротаба дарахт ва меваларни таққослашни ишлатган эди. У меванинг қандай бўлишини қайси дарахтда ўсганига боғлиқ эканлиги ҳақида ўргатган. «Ҳар бир яхши дарахт яхши мева беради, ёмон дарахт эса ёмон мева беради. Яхши дарахт ёмон мева беролмайди, ёмон дарахт ҳам яхши мева беролмайди» (Мат.7:17-18)
Масиҳ айтганидек, бизнинг гуноҳларимиз ичимиздан, яъни «юрагимиздан» келиб чиқади. Шунинг учун аҳлоқнинг ҳар бир яхшиликка ўзгариши табиатга боғлиқдир. Масиҳ шундай деган: «Дарахтни парваришласанг меваси яхши бўлади».
Аммо инсоннинг табиатини ўзгартириш мумкинми? Вайсақини мулойим, ғурурлини ювош, ёки худбинни ғамхўр инсонга айлантириш мумкинми? Исо Масиҳ Худованднинг олдида фақатгина бизнинг ҳолатимизни ўзгартиришни эмас, балки ўзлигимизни, табиатимизни ҳам ўзгартиришимизни таклиф қилади. У Никодимга янгидан туғилиш зарурлигини ва Унинг сўзлари бизлар учун тўғри эканлиги тўғрисида айтган эди: «Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди.... “Сизлар қайтадан туғилишингиз керак” деганимга таажжубланманг». (Юҳан.3:3,7)
Павлуснинг фикри эса жиддий туюлади, чунки у шундай гапни айтган: «Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир» (2Кор.5:17). Демак, бу ерда Янги Аҳдда айтилган ана шу имкон мавжуд, яъни янги юрак, янги табиат, янги туғилиш, янги инсон. Буюк ички ўзгаришлар — Муқаддас Руҳнинг ишидир. Янги туғилиш демак «юқоридан» туғилиш дегани. Қайтадан туғилиш дегани эса «Руҳдан (Руҳан) туғилишдир. Сирли Учлик ҳақида бу ерда муҳокама қилишдан фойда йўқ. Мақсадга етиш учун ҳаворийлар Муқаддас Руҳ ҳақида нима деб ёзганлари етарли бўлади, чунки улар бошидан кечирганларини ўз ваъзларида ёритишар эди. Аммо Муқаддас Руҳ ўзини мавжудлигини ёки фаолиятини Ҳосил байрами даврида бошламаганини билиб олишимиз лозим. У — Худодир. Шунинг учун У абадийдир ва дунё пайдо бўлганидан Ўз фаолиятини юритган. Эски Аҳдда У ҳақда жуда кўп ёзилган. Муқаддас Руҳнинг фаолияти ўсиши ва кенгайишини, Худо Муқаддас Руҳни ўз халқига беришини ва шундай қилиб Унга ўз қонунини бажаришга имкон беришини ўша пайтдан интиқиб кутганлар.
Эски Аҳд пайғамбарларининг башоратларини Масиҳ энг яқин келажакда содир бўлишини айтди. Ўз ўлимидан олдин У Ҳаворийлар билан кичик хонада қолиб, Унинг ўрнини оладиган «Ҳақиқат Руҳи» Юпатувчи тўғрисида гапирди: «Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, Менинг кетишим сизлар учун яхшироқдир. Агар Мен кетмасам, Ҳомий келмайди» (Юҳан.16:7). Афзаллик кўпинча шундай эди: Масиҳ улар билан ёнма–ён эди, «У эса ...ичингизда яшайди» (Юҳан.14:17).
Қандайдир маънода биз Масиҳнинг мураббийга оид хизмати рўёбга чиқмади, десак бўлар эди. Бир неча маротаба У Ўзининг шогирдларига болалар каби бўлишга чақирган, аммо Шимўн Бутрус ғурурли ва манманлигича қолди. У тез–тез бир–бирларини севишни буюрар эди. Лекин Юҳанно ҳам бекорга «Момоқалдироқ ўғли» деган лақаб олмаган бўлса керак. Шунга қарамай, Бутруснинг биринчи мактубини ўқиганимизда бўйсуниш ҳақидаги эслатмани кўрамиз. Юҳаннонинг мактублари эса севгига тўла. Бу ўзгаришлар нималардан бўлар экан? Албатта бу Муқаддас Руҳдир. Масиҳ уларни севадиган ва итоаткор бўлишларини ўргатган. Аммо Муқаддас Руҳ уларни ичидан ўзгаришларини бошламагунича уларда на униси, на буниси бор эди.
Ҳосил байрами куни ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлишди (Ҳав.2:4). Бу воқеа фақатгина ҳаворийлар ва бошқа буюк азизлар учун деб ўйламанг. Тўғри, бўлиб ўтган кучли бўрон ва оловлар каби ташқи ҳодисалар яна қайтарилади деб кута олмаймиз. Лекин «Муқаддас Руҳга тўлинг», деган бу амр ҳамма масиҳийлар учундир. Барча юқоридан туғилган масиҳий Муқаддас Руҳга тўлиб юриши унинг руҳий ҳуқуқидир. Амалда, агар биз Муқаддас Руҳ ичимизда бўлмаса, демак биз ҳали тўлиқ ҳақиқий масиҳий эмасмиз. «Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳга тегишли эмас» - деб ёзган Павлус (Ефес.5:18, Рим.8:9).
Демак, Янги Аҳд мана шуни ўргатади. Агар биз ишониб, ўзимизни Исо Масиҳга топширсак, биз ичимизда Муқаддас Руҳга тўламиз. У «юракларимизга» Худо орқали юборилган, У таналаримизни Ўзининг Маъбади қилади (Гал.4:6; 1Кор.6:9).
Бу ўша пайтдан бошлаб, биз гуноҳ қилишимиздан халос бўлдик дегани эмас, аксинча, қандайдир маънода келишмовчилик янада кўпроқ кучаяди. Лекин бошқа тарафдан биз учун Ғалаба йўли очиқ. Ўзининг Галатияликларга ёзган мактубининг бешинчи бобида Павлус ана шу курашни жонли ифода қилади. Бу курашнинг қатнашчилари — «Тан», яъни бизнинг мерос бўлиб қолган худбин табиатимиз ва «Руҳ»дир. «Тан Руҳга қарши ва Руҳ эса Танга қарши бўладилар: улар бир–бирига қарши».
Бу қуруқ илоҳий назария эмас, бу ҳар бир масиҳий учун кундалик ҳақиқатдир. Бизни пастга тортадиган гуноҳни, хоҳишларни сезишга давом этамиз, аммо биз энди, юқорига бизни кўтарадиган қарши куч ҳақида биламиз. У бизни илоҳийликка ундайди. Агар «танага» эрк берсак, у бизни янчиб, 19–21 оятларда Павлус эслатиб ўтган худбин ва фосиқ чангалзорларга ташлар эди. Бошқа тарафдан, агар Муқаддас Руҳнинг ҳаракатига йўл қўйсак, унинг натижаси «севги, қувонч, тинчлик, сабр–тоқат, оромбахш, раҳмдиллик, ишонч, мўминлик, қаноат»лар бўлади. Бу жозибадор ҳимматларни Павлус «Руҳ меваси» деб атайди. Инсон фазилати Муқаддас Руҳ ишлов бераётган боғга ўхшатилади. У бизнинг дарахтларимизни яхши қилсин, шунда мевалар ҳам яхши бўлади.
Унда «Руҳ меваси» ўсиши ва камол топиши учун «тан»ни қандай қилиб бўйсундириш мумкин? Жавоби — ҳар бир рақибга сингдириладиган ички муносабатдир. Масиҳга тегишли бўлганларни танини эҳтирос ва шаҳватлар билан биргаликда чормихга тортдилар. «Руҳга қараб иш тутинг (ёки Руҳда)» ва тан хоҳишини бажарманг (ёки бажармайсиз). «Тана»мизга нисбатан кучли қарама–қаршилик муносабат қабул қилишимиз керак ва уни шафқатсизлик билан рад қилишимиз зарур. Уни «чормихга тортмоқ» сўзи билангина ифодалаш мумкин бўлсин, лекин ичимиздаги Руҳга ўз ҳаётимиз устидан ҳукмронликни ишонч билан эътирозсиз топширишимиз даркор. Биз қанчалик танни рад этиб, Руҳга бўйсунсак, шунчалик таннинг бемаза ишлари ғойиб бўлганини кўрамиз ва уларнинг ўрнига ажойиб Руҳ мевалари келади. Коринфинликларга иккинчи мактуб 3-боб, 18-оятида Павлус шу ҳақиқатга ўргатади: «Биз ҳаммамиз очиқ юз билан Эгамизнинг улуғворлигини кўриб турибмиз. Биз ўзгариб борар эканмиз, янада улуғвор бўлиб, Эгамизга ўхшаган бўламиз. Буларнинг ҳаммаси Эгамизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда». Фақат Масиҳ Руҳи орқалигина биз Масиҳга ўхшаб ўзгаришимиз мумкин. Шундай қилиб, биз ҳам тавба қилишда, ишончда ва интизомда, қандайдир бир аниқ ролни бажарамиз. Лекин кўпинча илоҳийлик Муқаддас Руҳнинг ишидир.
Одатда Уильям Темпл бу фикрни шундай тушунтирган: «Мендан «Гамлет» ёки «Қирол Лир» ёки шунга ўхшаш асарларни ёзишни асло сўраманг. Шекспир буни ёза олган, мен эса ёза олмайман. Менга Исо Масиҳнинг ҳаёти каби ҳаётни кўрсатиш ва шундай ҳаёт кечиришни амр этмоқ шарт эмас. Исо Масиҳ шундай ҳаёт кечирган, аммо мен ундай яшай олмайман. Лекин, Шекспирнинг руҳи менинг вужудимга кириб яшаса, мен унга ўхшаб яшай олар эдим. Бу масиҳийларнинг муқаддаслигининг сиридир. Исонинг ўрнак бўлишини кўриш етарли эмас. У бизга Қутқарувчи сифатида керак».
Шундай қилиб Унинг қурбонлик ўлими орқалигина биз гуноҳларимиз учун жазодан халос бўлишимиз мумкин ва фақат бизнинг вужудимизда яшаб турган Руҳ орқали бизнинг гуноҳларимиз ҳукмронлиги синдирилиши мумкин.
Масиҳ жамоати
Гуноҳ – марказдан қочирадиган кучдир. У бизни яқинларимиз билан бўлган тотувликдан тортиб чиқаради. У нафақат Яратувчидан узоқлаштиради, балки ўзимизга ўхшаш ижодлардан ҳам узоқлаштиради. Ҳар биримиз ўз тажрибимиздан биламизки, ҳар қандай бирлашма: институт, касалхона, фабрика ёки ташкилотми — ҳасад ва душманлик ўчоғига айланиши мумкин. Бизга «бирликда яшаш» жуда қийин.
Лекин бизларни бир–биримиз билан ва ўзи билан муросага келтиришга Раббимизнинг истаги бор. Шунинг учун У мустақил, алоҳида бир–биридан боғлиқ бўлмаган инсонларни қутқармайди. У ўзининг даргоҳига бутун халқни чақиради.
Бу Ибтидонинг биринчи боблариданоқ равшан бўлади. Худо Ибромнинг хонадони ва яқинларини Месопотамияда қолдиришга ундади. Унга ўша ерни мерос қилиб, осмонда қанча юлдуз ва денгиз қирғоғида қанча қум бўлса, шунчалик кўп сонли авлод беришни ваъда қилди. Бу Ибромнинг авлодини ва у орқали бутун дунё халқларини марҳаматлаш ваъдаси Ибромнинг ўғли Исҳоқ ва унинг набираси Ёқубга ҳам такрор айтилган эди.
Лекин Ёқуб Мисрда ўлди. Аммо унинг ўн икки ўғили ундан кейин яшаб, «Исроил»нинг ўн иккита қабила оталари бўлдилар. «Исроил» исми Худо орқали Ёқубга берилган эди. Кўп йиллардан кейин Миср қуллигидан қутқарилган «Исроил фарзандлари» билан Худо ўзининг ваъдасини янгилади.
Бироқ қандай қилиб ер юзидаги ҳамма оилалар марҳаматланиши керак эди? Асрлар кетма–кет ошаверган сари Исроилнинг тақдири авж олаверди, бу миллат эса, ҳалигача марҳаматга эга бўлиш ўрнига нафратга эга бўлгандай туюлар эди. Улар дунё валинеъматлари бўлиб ўз тақдирлари орқасидан бора олмагандай туюлар эди. Демак Худонинг Ибромга берган ваъдаси ёлғон бўлиши керак эдими? Йўқ, Худонинг Ягона Мойлангани – Масиҳ келганда, дунёнинг ҳар тарафидан зиёратчилар Осмон Шоҳлигига кириши учун келишларини кўпгина пайғамбарлар билар эдилар.
Ниҳоят Масиҳ келди. Носиралик Исо кўп кутилган шоҳлик келишини айтди. Шимолдан, ғарбдан, шарқдан ва жанубдан кўплар келиб, Ибром, Исҳоқ ва Ёқубнинг олдида ўтиришини ҳам айтди. Худованднинг халқи фақатгина бир миллат бўлмайди. Бу халқ ҳар бир миллатдан, подшоҳликдан ва турли тиллардан ташкил топган жамоат бўлади: «Боринглар! — Қайта тирилган Раббимиз Ўзининг издошларига буюрди, — Барча халқлардан шогирд орттиринглар..». Ўзининг кўпгина шогирдларини У «Менинг Ўз умматим»... деб атади (Мат.28:19; 16:18).
Шундай қилиб, бир неча маротаба Иброҳимга берилиб, унинг фанзандлари учун янгиланган Худованднинг ваъдаси бугунги кунда дунё жамоатининг ўсишида рўёбга чиқмоқда. «Сизлар Масиҳники экансизлар, демак Иброҳимнинг ҳам зурриётисизлар, берилган ваъданинг баракаларидан баҳраманд бўласизлар», деб ёзган Павлус (Гал.3:29).
Масиҳга ишонувчиларнинг бирдамлиги, Павлус айтганича, инсон танасига ўхшайди. Инсон танаси — бу энг ёрқин сиймолардан биридир. «Жамоат Масиҳнинг танасидир», деди у. Ҳар бир масиҳий тана аъзосидир, Масиҳнинг ўзи эса танни бошқарувчи бошдир. Тана аъзоларнинг вазифалари бир хил эмас, аммо уларнинг ҳар бири энг яхши соғлик ва кўпроқ фойда учун кераклидир.
Бутун тана умумий ҳаёт билан жонлантирилган. Бу — Муқаддас Руҳдир. Унинг қатнашиши танани бирлаштиради. У туфайли жамоат бирликда боғланган. «Бир тан ва бир Руҳ» бор, деб таъкидлайди Павлус. Ҳатто ташқи томондан жамоатнинг бўлиниши, у ҳақда гапириш ачинарли бўлса ҳам, унинг ички ва руҳий бирдамлигини бузмайдилар. У узилмас, негаки у «Руҳ бирдамлиги» ёки «Муқаддас Руҳнинг ҳамроҳлиги»дир (Эфес.4:3; Фил.2:1; 2Кор.13:13). Жамоатда бизнинг умумий қатнашишимиз бизларни чуқур ва абадий бирлаштиради.
Албатта ўзини буюк дунё танаси, бутун олам жамоатининг аъзоси деб, унинг бир маҳаллий қисмида амалий иштирок этмаслик эси пастликдир. Нақ шу ерда маҳаллий жамоат аъзоси сифатида биз Худога сажда қилиш имконига эга бўламиз ва хурсандчилик билан бир–биримиз билан мулоқотда бўлиб, янада кенгроқ бирлашмага хизмат қиламиз.
Кўпчилик ҳозирги пайтда жамоатни ташкилот сифатида қабул қилишга қаршилик кўрсатмоқда, баъзилари эса уни бутунлай рад этадилар. Кўпинча бу тушунарли, чунки жамоат эскирган, ёпиқ, тескарича бўлиши мумкин. Бу одамлар, гуноҳкор одамлар, тушкунликдан хавфсизланмаганлигини эсда тутиш керак. Бу ундан қочишга сабаб бўлмайди. Ахир биз ўзимиз гуноҳкор ва хато қилишимиз мумкин.
Зоҳирий жамоатнинг ҳамма аъзолари ҳам Исо Масиҳ жамоатининг ҳақиқий аъзоси эмаслигини тан олишимиз керак. Жамоатнинг фахрли китоб рўйхатига киритилган баъзи одамлар исмлари Исо айтганидек,ҳеч қачон «осмонда ёзилмаган». Гарчи бу ҳолат Инжилда ёдга олинган бўлса ҳам, биз уни ҳукм қила олмаймиз: «Худованд ким Уники эканлигини Ўзи билади». Руҳоний чўмдириш орқали очиқчасига «Масиҳга ишонувчи», деб эълон қилганларни зоҳирий жамоатга таклиф қилади. Лекин фақат Худо ҳақиқатдан имонда яшайдиганларни аниқ билади. Чунки фақат Худо уларнинг юракларини кўради. Шубҳасиз, бу иккала жамоатнинг кўп ўхшашлиги бор. Лекин улар бир хил эмас.
Муқаддас Руҳ жамоатнинг фақатгина умумий ҳаётини тайёрламасдан, балки умумий севгисини яратади.
Севги — бу дастлабки Руҳ мевасидир. Руҳнинг табиати севгидир ва Руҳ вужудда яшаб тургандагина севги билан уни тўлдиради. Ҳамма масиҳийлар ўзлари танимаган ва ҳаёт тарзлари уларникидан умуман бошқа бўлса ҳам, бошқа масиҳийларга нисбатан ўзига ажойиб дамларни ҳис қилганлар.
Худованднинг фарзандлари орасидаги бўлиб турган ва ўсаётган муносабатлар қондош муносабатларга қараганда, чуқурроқ ва яқинроқдир. Бу Худованд оиласининг бирдамлигидир. Дарҳақиқат, «Биз ўлимдан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биродарларимизни севамиз» дейди Юҳанно (1Юҳ.3:14). Бу тез ҳиссиётга бериладиган севги эмас. Ҳатто у ўз бошланишида жўшқин ҳам эмас. Унинг моҳияти — ўзини қурбон қилишдир. У ўзгаларга хизмат қилиб, ёрдам бериб бойитишда намоён бўлади. Фақатгина севги марказдан қочирадиган гуноҳ кучига қаршилик қила олади, чунки севги бирлаштирган жойда гуноҳ айиради ва севги яраштирган жойда гуноҳ ўша жойни узади.
Албатта жамоат тарихининг варақлари баъзида ақлсизлик ва худбинлик, ҳатто очиқдан–очиқ Масиҳнинг таълимотига бўйсунмаслик билан булғанган эди. Бугунги кунда ҳам баъзи жамоатлар тўлақонли ҳаёт кечирмай ўлишган ёки ўлиб бормоқдалар. Бошқалари гуруҳлар орқали парчаланган ва севгисизликдан бузилган. Шуни тан олиш керакки, ишончни эълон қиладиганлар ва ўзларини Масиҳий деганларнинг ҳаммаси Исо Масиҳнинг ҳаёти ва севгисини намойиш қилмайдилар.
Шунга қарамай, ҳар бир масиҳийга масиҳий жамоати (гарчи у такомиллашмаган бўлса ҳам), Масиҳ ўз халқига бераётган сифатли ва янги муносабатларни излашга ва бу муносабатларда ўша жамоатда сажда қилиш ва гувоҳлик беришга иштирок этишга имкон беради.
Книга на узбекском языке: Основание христианства (Джон Стотт)
Личный призыв к христианскому единству.
Существует великое множество разновидностей протестантского христианства: баптисты и реформаты, харизматы и пятидесятники, консервативные христиане, прогрессивные, отделенные, независимые и т. д. Но есть ли что-то, что объединяет их всех?
В книге «Евангельские истины» Джон Стотт, богослов с большой буквы, призывает евангельских христиан еще раз обратить свой взор на троичное начало исповедуемой всеми веры: на Бога-Отца, милостиво открывшего себя человеку, на Бога-Сына, своей крестной смертью освободившего грешников, и на Святого Духа, неустанно трудящегося над преобразованием верующих. Именно так и построена книга, рассматривая по очереди учения о Божьем Слове, о единожды свершившемся подвиге Иисуса Христа и о продолжающейся работе Святого Духа.