Хакиат асоси (Джон Стотт) 7 bob

Джон Стотт. Хакиат асоси (7 боб) Ўзбек тилида

Джон Стотт. Хакиат асоси (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Мундарижа

Кириш

Тогри ендашув

1 кисим. Масихнинг шахси

Исонинг фел атвори

Масихнинг тирилиши

2 кисим. Инсон мухтожлиги

Гунохнинг окибати

3 кисим. Масихнинг иши

Масихнинг нажоти

4 кисим. Инсон жавоби

Карорга ендашиб

Масихий болиш


III ҚИСМ. МАСИҲНИНГ ИШИ

7. Масиҳнинг ўлими

Масиҳийлик – қутқарилиш динидир. Худо Исо Масиҳ қиёфасида бизни гуноҳдан фориғ қилиш учун биринчи бўлиб қадам қўйди. Бу – Муқаддас Китобнинг асосий мавзуси.

«Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради» (Мат.1:21).

«Инсон Ўғли йўқолганни излаб топиш ва уни қутқариш учун келган» (Луқо 19:10).

«Аммо Исо Масиҳ менга раҳм қилди. Менга ўхшаган ўтакетган гуноҳкорларга нисбатан У ниҳоятда сабрли эканини кўрсатди, токи бошқалар ҳам мендан ибрат олиб, Унга ишонсинлар, абадий ҳаётга эга бўлсинлар» (1Тим.1:16).

«Отамиз Худо Ўз Ўғлини дунёнинг Нажоткори қилиб юборганини биз кўрдик ва бу ҳақда гувоҳлик беряпмиз» (1Юҳ.4:14).

Аниқ қилиб айтганда, биз кўриб чиққанимиздек гуноҳнинг уч оқибати бор. «Нажот» гуноҳ оқибатларининг ҳаммасидан халос қилишни ўз ичига олади. Исо Масиҳ орқали биз қувғиндан қайтарилишимиз ва Худо билан ярашишимиз мумкин. Биз қайтадан туғилишимиз, янги табиатга эга бўлишимиз ва аҳлоқий чигалликларимиздан озод бўлишимиз мумкин. Эски тушунмовчиликларни севги билан муносабат қилишга алмаштиришимиз мумкин.

Масиҳ нажотнинг биринчи қисмини Ўзининг азобли ўлими;. иккинчиси – Муқаддас Руҳни инъом қилиши, учинчиси эса – Ўз жамоатига асос солиши орқали амалга оширди. Бу бобда биз биринчи нуқтаи-назарни кўриб чиқамиз, қолган иккитасини эса кейинги бобда.

Павлус ўз ишини «яраштириш хизмати», хушхабар айтишини эса «яраштириш мактуби» деб айтган. У бу ярашишни қаердан келиб чиқишини аниқ кўрсатган. Унинг муаллифи Худо эканлигини ва Худонинг Ўзи ҳаракат қилишини айтади: «Буларнинг ҳаммаси Худодандир. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди», «Худо... Масиҳ орқали дунёни Ўзи билан яраштирди» (2Кор.5:18-19). 

Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими орқали эришилган ҳамма нарса абадий Худонинг онгида ва юрагида азалдан бор эди. Масиҳнинг ўлимини таҳлил қилиш ёки бу далилни тан олмаган инсонларнинг қутқарилиши Муқаддас Китобнинг таълимоти билан тўғри келмайди. «Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин» (Юҳан.3:16). Шунингдек, «Худо Ўз комиллигини Исода жо қилишни маъқул кўрди. Еру кўкдаги борлиқ мавжудотни Масиҳ орқали Худо Ўзи билан яраштириб, Масиҳнинг хочда тўкилган қони орқали улар билан тинчлик ўрнатди» (Кол.1:19-20).

 Лекин «ярашиш» ўзи нима? Бу сўзнинг ўзи «қутқариш, сотиб олиш» деб ҳам таржима қилинади. Бу сўз низода бўлган икки тарафни «ягона» қиладиган ҳаракат, ёхуд уларнинг бирлиги «қувонч» келтириб, ўз ифодасини топади. Павлуснинг сўзлари бўйича айтилган «ярашиш»ни биз Худойимиз ва Раббимиз Исо Масиҳ орқали қабул қилганмиз. Биз бунга ўз кучимиз билан эришмаганмиз. Биз буни Ундан совғадек олганмиз. Гуноҳ узоқлашиб кетишни туғдирди, Масиҳ михланган хоч эса қутқариш келтиради. Гуноҳ низони, хоч эса тинчликни олиб келади. Гуноҳ инсон ва Худо орасида жарликни очди, хоч унга кўприк ташлади. Гуноҳ Худо билан муносабатимизни бузди, хоч уларни тиклади. Буни Павлус Римликлар мактубида ёзганидек, бошқача қилиб ифодалаш мумкин: «Гуноҳнинг эвази – ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир» (Рим.6:23).

Лекин нимага хоч қутқариш учун керак бўлди? Ҳақиқатдан ҳам у Масиҳийлик учун муҳимми? Хоч аслида нимага эришди? Ҳозир айнан хочнинг марказий жойи ва унинг маъноси ҳақида ўйлаб кўрамиз.

Хочнинг марказий ўрни

Исонинг ўлими гуноҳ учун қурбонлик эканини англаш учун, аввало Муқаддас Китобнинг энг асосий мактуби билан Эски Аҳдга қайтишимиз керак. Эски Аҳднинг дини бошдаёқ қурбонликларга асосланган бўлган. Ҳобил ўз подасидан қўзиларни олиб келган. Худо Ҳобилни ва унинг қурбонлигини манзур кўрган вақтдан бошлаб, Худога ишонувчилар Худога қурбонлик келтиришни бошладилар. Одамлар Мусо қонунларидан анча олдин қурбонгоҳлар қуришган, ҳайвонларни ўлдиришган ва қон тўкишган. Бошида бу ўз ҳолича содир бўлган. Мусо қонуни бўйича Сион тоғида Худо одам билан Аҳд тузгандан кейин бу одат илоҳий амр бўйича тартибга келтирилган.

Эрамиздан аввалги VIII–VII асрлардаги буюк пайғамбарлар тузумга ва Худога аҳлоқсиз тарзда сиғинишга қарши бўлганлар, лекин қурбонлик келтириш удуми милодий 70-йилларгача Маъбад бузилишига қадар давом этди. Ҳар бир яҳудийга тутатқи тутатиш одати, қурбонгоҳга кириш учун қурбонлик келтириш, қурбонлик ичимликлари ва ҳамма махсус воқеалар аниқ кунлар, ҳафталар, ойлар, йиллар бўйича, бу қурбонликлар қачон келтирилиши керак бўлгани маълум эди. Ҳар бир яҳудий ўқиш жараёнида асосий сабоқни, яъни «жонзотнинг жони унинг қони» эканлигини ва «тўкилган қон орқалигина гуноҳлар кечирилиши» ҳақида билишлари лозим эди. (Лев.17:11; Ибр.9:22).

Эски Аҳднинг қурбонликлари Масиҳнинг қурбонлигини кўринарли рамзларда ифода этарди. Пайғамбарлар ва Забур хонишлари буни сўзлар билан олдиндан айтиб ўтганлар. Биз уларни баъзи Забурларларда айтилган, оқибатда Исога қаратилган, жазоланган, аммо айбсиз қурбон ҳолатида кўрамиз. Биз уни Закариё китобида суруви узоқ ерларга тарқалган севувчи чўпон сифатида ёки Дониёр китобида шоҳ сифатида кўришимиз мумкин. Лекин ҳаммасидан ҳам биз Уни Ишаё башоратининг охирида Хизматкор Қўшиғида пайдо бўлган олийжаноб қиёфасида, Худонинг азобланувчи хизматкори, бошқаларнинг жинояти учун яраланган, қурбонликка юборилган қўзидек, рад этилган «азобланган инсон» сифатида топишимиз мумкин. У кўпчиликнинг гуноҳларини олган. Ҳақиқатдан ҳам Масиҳ шундай азоб чекиши керак бўлган (Зак.13:7, Марк 14:27, Дон.9:25,26, Ишаё 53, Луқо 24:46).

Исо ерга келганда Унга қандай тақдир тайёрланганлигини биларди. У Калом ҳақида гувоҳлик қилганини ва уларнинг кутишлари айнан Унда бажо бўлишини тушунарди. Бу Унинг азоблари яқинлашганда ёрқин бўларди. Унинг хизматининг кескин бурилиши Филип Қайсариясида Симун Бутрус Уни «Масиҳ» деб атаганда содир бўлди, У ўз шогирдларига «Инсон Ўғли кўп азоб чекиши лозим, деб ўргата бошлади» (Марк 8:31).

Мана шу «лозим» бўлган нарса, Отанинг иродасини очиб, Калом Унга қўйган мажбурият, Унинг таълимотида ҳар доим юзага келади. У «чўмдирилиши керак бўлган» ва бу мажбуриятни ҳамма нарса бажо бўлмаганга қадар ўзида ҳис қилган. Хушхабарларда ҳали келмаган дейилган, У Ўзининг «вақт-соати» томонга чекинмай ҳаракат қиларди. Исо бу «вақт-соати» ҳақида Ўзининг ҳибсга олинишидан олдин, олдидаги хочни кўра олганда айтган: «Ота! Вақт-соати келди» (Юҳан.17:1).

Содир бўлиши керак бўлган ҳодисалар Уни ҳиссиётларга тўлдирди: «Энди эса юрагим сиқилиб кетяпти. Нима ҳам дер эдим?! “Эй Ота, бу вақт–соатдан Мени сақла”, деб айта олармидим?! Мен шу вақт–соат учун келганман–ку! Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин!» (Юҳан.12:27-28). Ҳибс вақти келганда, Симун Уни ҳимоя қилиш учун қилич чиқарганда, Исо унга танбеҳ берди: «Қиличингни қинига солиб қўй! Наҳотки Мен осмондаги Отам берган азоб косасидан ичмасам?!» (Юҳан.18:11). Матто Хушхабари бўйича Исо деди: «Керак бўлганда эди, Мен Отамга илтижо қилган бўлардим. У Менга ўша заҳотиёқ ўн минглаб фаришталарини юборган бўларди. Шуни билмайсанми? Лекин бундай қилганимда эди, қандай қилиб Муқаддас битиклар амалга ошарди? Ахир, буларнинг ҳаммаси содир бўлиши керак–ку!» (Мат.26:53,54)

Эски Аҳдда башорат қилинган хочнинг улуғ маъноси, Янги Аҳд муаллифлари томонидан тўлиқ тан олинади. Тўрттала хушхабарчи ҳам Масиҳнинг сўнгги ҳафтадаги ҳаёти ва ўлими ҳақида урғу бериб ёзишади. Биринчи Хушхабарнинг бешдан икки қисми, иккинчи Хушхабарнинг бешдан уч қисми, учинчи Хушхабарнинг уч қисми ва тўртинчи Хушхабарнинг деярли ярим қисми Исонинг Қуддусга тантанали равишда кириши ва осмонга тантанали равишда кўтарилиши орасидаги ҳодисаларни ёзиб ўтишга бағишланган. Бу айниқса баъзан иккита тенг қисмга бўлинадиган «Аломатлар Китоби» ва «Худо азоблари Китоби» деб номланадиган Юҳанно Хушхабарида ҳайратга солади.

Хушхабарларда назарда тутилганларнинг бари мактубларда очиқ тасдиқланади, айниқса ҳаворий Павлус мактубларида. Бу ҳаворий китобхонларга хоч ҳақида эслатиб туришда ҳеч қачон чарчамаган. Унинг ўзида у учун ўлган Нажоткор олдида кучли қарз туйғуси бўлган. Худо Ўғли «мени севиб, Ўзини мен учун фидо қилган», шунинг учун «Мен Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман» (Гал.2:20, 6:14).

Юнон фалсафасининг нозиклигидан чигаллашиб қолиш хавфи остида бўлган коринфликларга, ҳаворий Павлус шундай ёзади: «Мана, яҳудийлар мўъжизалар талаб қиладилар, юнонлар эса донолик пайида юрадилар. Биз эса фақат хочга михланган Масиҳ ҳақидаги хабарни ёймоқдамиз. Бу хабар яҳудийлар учун ҳақорат бўлса, ғайрияҳудийлар учун телбаликдир» (1Кор.1:22-23). Павлус ўзининг иккинчи сафарида илк бор Афинадан Коринфга келганда, қуйидагича эълон қилган эди: «Орангизда бўлганимда, Исо Масиҳ ва Унинг хочга михланганидан бошқа ҳеч нарса ҳақида гапирмасликка қарор қилдим» (1Кор.2:2) ва яна «Менга берилган энг муҳим таълимотни сизларга етказдим. Бу таълимот қуйидагичадир: Муқаддас битикларга мувофиқ, Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлган. Кейин У дафн қилинди, учинчи куни эса тирилди. Буларнинг ҳаммаси Муқаддас битикларга мувофиқ содир бўлди» (1Кор.15:3-4).

Хочга эътиборни қаратиш Янги Аҳднинг бошқа китобларида ҳам кўринади. Кейинроқ биз Бутрус бу ҳақида нима ўйлаганини ва ёзганини кўрамиз. Ибронийлар мактубда Масиҳ «мана шу охирги замонда одамларнинг гуноҳларини ювиш учун бир мартагина оламга келиб, Ўзини қурбон қилди» деган тўғридан тўғри тасдиқ бор (Ибр.9:26). Лекин биз ажойиб ва сирли Ваҳий китобига етганимизда, бизга Исонинг самодаги улуғланган қиёфаси нафақат Яҳудий қабиласидан, балки Яҳудий қабиласи чиққан шер, «қурбонлик қўзиси» бир зумга очилади. (Ваҳ.5:5-6) ва Унга мадҳлар айтаётган саноқсиз муқаддаслар ва фаришталарни эшитамиз: «Бўғизланган Қўзи ҳамдларга лойиқдир! Кучу давлат, донолигу қудрат Соҳибига шон–шарафлар бўлсин!» (Ваҳ.5:12).

Демак, Ибтидонинг биринчи бобидан бошлаб, Ваҳийнинг охиргача бўлган бобини айрим ёзувчилар «қизил ип» деб аташини кузатишимиз мумкин. Бу Ариаднанинг ипига ўхшайди. Биз ипнинг шарофати ила Каломнинг лабиринтидан ўта оламиз. Масиҳий жамоатлари Муқаддас Китоб хочнинг асосий маъносини ўргатишни тан оладилар. Хоч бизнинг имонимизнинг рамзи. Хочсиз масиҳийлик мавжуд эмас. Лекин нима учун? Хочнинг маъноси нима?

Хочнинг маъноси

Мен Масиҳ ўлимининг маъносини, бу ерда кўп нарсалар сирлигича қолишини тан олмасдан, очиб беролмайман. Хоч – бу тарихнинг туб моҳияти деб ишонишади масиҳийлар. Бизнинг кичкинагина онгимиз буни тўлалигича тушунмаслиги ажабланарли эмас. Бир кун келиб, ҳамма пардалар йўқ бўлади ва барча жумбоқлар очилади. Биз Масиҳни қандай бўлса, шундайлигича кўра оламиз ва У қилган ишлари учун Уни абадий улуғлаймиз. «...Биз ҳозир хира ойна орқали кўргандай бўляпмиз, аммо вақти келганда аниқ кўрамиз. Ҳозирги билганларим тўлиқ эмас. Ўша пайтда эса Худо мени тўлиқ билгани каби мен ҳам ҳамма нарсани тўлиқ тушунаман» (1Кор.13:12). Буни ҳаворий Павлус буюк қобилияти ва ваҳийлари билан айтган. Агар у шундай деган бўлса, бу бизга қанчалик даражада тегишли?

Мен Симун Бутрус ўзининг биринчи мактубида Исонинг ўлими ҳақида ёзгани билан чегараланаман. Бунинг учун менда учта сабаб бор. Биринчи сабаби, Бутрус ўзаро яқин бўлишган учта ҳаворийдан бири бўлганлиги; ўн икки шогирднинг фақат учтаси – Бутрус, Ёқуб ва Юҳанно Исо билан энг яқин дўст бўлишган. Шунинг учун Бутрус ҳам Исо Ўз ўлими ҳақида ўйлаганини ва гапирганини бошқалардек тушунган. Унинг биринчи мактубида биз Исо таълимотининг бир неча аниқ хотираларини кўрамиз.

Иккинчидан, мен Бутруснинг мактубига ишонч билан мурожаат қиламан, чунки бошида унинг ўзи ҳам Масиҳ азобининг зарурлигини катта ҳохишсиз қабул қилган. У биринчи бўлиб Масиҳни тан олган, лекин шунингдек, у биринчи бўлиб Масиҳ ўлимининг зарурлигини рад қилган. Биринчи бўлиб «Сен Масиҳсан» деб эълон қилган инсон, «Йўқ, Раббим!» деб ҳайқирди. Шунда Исо: «Масиҳ азоб чекади», деб ўргатишни бошлаган. Исо хизматининг охирги кунларида Бутрус ўлиши керак бўлган Исонинг фикрига душманликни сақлаган. У Исони боғда ҳимоя қилмоқчи бўлган, лекин ҳибс аниқ амалга ошгач, у Исонинг ортидан масофа ушлаб юрарди. У билмаган ҳолда ҳовлида Ундан уч марта тонган, лекин унинг кўз ёшлари нафақат тавба қилиш, балки афсусланиш ёшлари ҳам бўлган. Фақатгина тирилишдан кейин Исо ҳаворийларга Каломдан: «Масиҳ улуғланишидан олдин бу азобларни бошдан кечириши керак эди–ку!», деб ўқитаётганда (Луқо 24:26), Симун Бутрус, ниҳоят, тушунишни ва ишонишни бошлади.

Бир неча ҳафтадан кейин эса, у ҳақиқатни ўта қаттиқ ушлаган эди ва Маъбаддаги оломонга қараб: «Худо пайғамбарларнинг оғзи билан ... Масиҳ азоб чекади, деб олдиндан айтган...» дейди. Бутруснинг биринчи мактуби эса «Масиҳнинг азоблари ва шуҳрати» ҳақида бир неча эслатмалардан иборат. Балки бошида биз хоҳламайгина хочнинг кераклигини қабул қиламиз ва унинг маъносини шу заҳотиёқ тушуна олмаймиз, лекин буни бизга ўргата оладиган ёки уқтира оладиган одам бўлса ҳам, бу – Симун Бутрусдир.

Учинчидан, Бутрус ўзининг биринчи мактубида хоч ҳақида эслатади. Агар у атайлаб Масиҳнинг ўлими кераклиги ҳақидаги хулосаларни атайлаб чиқарганида эди, биз: бу ерда қандайдир ишкал бор, деб ўйлар эдик. Лекин унинг ўхшатишлари назарий феъл–атвордан кўра ахлоқий феъл–атворга эга. У фақатгина ўзининг китобхонларини масиҳийча ҳаёт тарзида яшаш кераклигига чақиради ва азобларни сабр–тоқат билан ўтказади, кейин эса уларни илҳомлантириш учун хоч ҳақида эслатади.

Масиҳ бизга намуна қолдириб, ўлди.

Бу мактуб ортида таъқиб қилиш турибди. Маълумки, император Нерон масиҳийлар жамоатига душманларча қарарди ва кўпчилик масиҳийларнинг юраклари қўрқувга чидай олмасди. Аллақачон зўравонликнинг бир нечта зарбалари бўлган. Даҳшатли вақтлар келаётгандек туюларди.

Бутрус бераётган маслаҳат, тўғридан тўғридир (1Бут.2:18-25). Агар мажусий-хўжайинлар масиҳий-қулларга ёмон муносабатда бўлишса, қулларга буни нолойиқ жазо деб эслатиш лозим. Қилинган айб уларга обрў келтирмайди. Ундан кўра солиҳлик учун азоб чекиш ва Масиҳ номи учун ҳар қандай танқидни хурсандчилик билан қабул қилиш яхшироқдир. Улар қаршилик қилмасликлари керак ва ҳаттоки қасд ҳам қилмасликлари керак. Улар бўйсунишлари керак. Худо адолатсиз азобларни сабрлик билан ўтказишни қўллаб қувватлади. Шунда Бутруснинг фикрлари хочга бориб тақалади. Нолойиқ азоблар –бу, масиҳий ҳаётнинг бир қисмидир, деб тасдиқлайди Бутрус, чунки «Масиҳ бизга намуна бўлиб азоб чекди, шунинг учун биз Унинг изидан юрайлик». У бегуноҳ ва айбсиз эди. Шунга қарамасдан Уни ҳақорат қилганларида, У қасос олмади. Азоб пайтида У пўписа қилмаган.

Масиҳ шундайгина Ўзини топширди ёки Каломнинг айтишича, Ўзига азоб берувчиларини бутун инсониятни адолатли Ҳукм қилувчининг қўлларига топширган.

Масиҳ бизга намуна қолдирди. Бутрус Янги Аҳдда бир мартагина ишлатган бу юнон сўзи «ўқувчи ёзишни ўрганаётган пайтда қарайдиган ўқитувчининг дафтари»ни билдиради. Бу дафтарда одатда ҳарфлар мукаммал ёзилган, ҳусни-хат эса жуда чиройли бўлар эди. Шунинг учун биз масиҳий муҳаббатининг алифбосини ёзишни ўрганганимизда биз ҳаётимизни Исонинг ҳаёт тарзидек ўтказишимиз керак. Биз «Унинг изларидан юришимиз» керак. Бу феъл Бутруснинг қалами остида яққол ёзилган. Бутрус Исонинг изидан эргашиш учун қамоққа боришга ва ўлимга шай экани билан мақтанган, аслида эса Ундан ҳам «узоққа кетди». Фақатгина Жалила дарёсида Исо Бутрусни унга таниш бўлган сўзлар билан: «Менга эргаш!» деб чақирди. Шундай қилиб, Бутрус ўзининг китобхонларини янаям бўйсуниб, Рабнинг изларидан бирга боришга ҳаракат қилиш учун чақирди.

Йигирманчи асрда ҳам хоч худди шундай чақирув беради ҳамда биринчи асрдагидек ўзимизни ноқулай ҳис қилишга мажбур қилади ва ўша пайтда муҳим бўлганидек, у ҳозир ҳам муҳимдир. Эҳтимол, бизнинг шахсий туйғуларимизга қарши чиқмаслик буйруғидан, адолатсиз азобларга чидаш ва ёвузликни яхшилик билан енгишдан тескари нарса йўқдир. Шундай бўлса-да хоч калтакланишнини қабул қилишга, душманларимизни севишга ва охирги сўзни Худога қолдиришга чақиради.

Бироқ Исонинг ўлими, илҳомлантирувчи намунадан ҳам буюкроқдир. Агар у шундай бўлмаганида эди, Хушхабарнинг кўпгина ҳикояларини тушунтириб бўлмас эди. Масалан, Исо Ўз ҳаётини одамлар учун тўлов сифатида беришини ва қон тўкишини, бу қонни У гуноҳларни кечирувчи «Аҳд Қони» деб айтгани ғайриоддий сўзлардир (Марк 19:45; Мат.26:28).

Аслида гуноҳни ювиш намунаси мавжуд эмас. Оддий ибрат ёки ўрнак гуноҳни кечиришга кафолат бера олмайди. Бунинг устига, нега Исо хочга яқинлашиши биланоқ Уни оғир ва тинкани қуритувчи ҳислар олдиндан чулғаб олди? Боғдаги даҳшатли жон талвасасини, Унинг кўз ёшлари ва нолаларини, баданидан қонли тер оқишини қандай тушунтириш мумкин? «Эй Отам, агар иложи бўлса, бу азоб косаси Мени четлаб ўтсин. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин» (Мат.26:39). Ва яна: «Эй Отам! Агар бу азоб косасидан қутулишимнинг иложи бўлмаса, майли, Мен ўша косадан ичаман. Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин» (Мат.26:42). У қўрққан ўша коса хочдаги ўлимнинг рамзи бўлганмиди? У оғриқ ва ўлимдан ўшанда чўчиганмиди? Агар шундай бўлса, у ҳолда Унинг намунаси эҳтимол бардош ва бўйсунишга ўқитар, аммо буни дадиллик намунаси деб аташ мумкинлиги эҳтимолдан узоқ. Афлотуннинг айтишича, Афина қамоқхонаси бўлган Суқрот ўз косасидагини «шайлик ва тетиклик билан» ичган. Бундан чиқди, Суқрот Исодан ботирроқ эканда? Ёки бўлмаса, уларнинг косаси бошқа–бошқа заҳару-зуққум билан тўлдирилганмиди? Унда зулмат ва тарк этилган Исонинг товуши, Маъбаддаги Энг муқаддас хонага кираверишдаги дарпарданинг баланддан пастигача йиртилиб кетгани нимани англатади? Агар Исо бизга ўрнак бўлиш учунгина ўлган бўлса, буларнинг барини тушунтириб бўлмайди. Ҳақиқатдан ҳам бу ўрнак кам ибрат бўладигандек туюлади.

Агар Исонинг ўлими шунчаки ўрнак бўлганда эди, Инжил фақатгина сирли бўлиб қолмасди, балки бизнинг инсоний эҳтиёжларимиз ҳам қониқиш ҳосил қилмаган бўларди. Бизга ўрнакдан ҳам кўра кўпроқ бошқа нарса керак: бизга Қутқарувчи зарур. Ўрнак бўлиш хаёлни жумбушга келтиради, бизда идеализмни алангалатади ва қатъийликни мустаҳкамлайди, аммо бизни ўтмишдаги гуноҳнинг иллатидан тозалай олмайди, нотинч виждонга осойишталик олиб кела олмайди ёки Худо билан яраштира олмайди.

Ҳар қандай ҳолатда, ҳаворийлар бу масалада бизда ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Улар доимо Масиҳнинг келишини ва Унинг ўлимини бизнинг гуноҳларимиз билан боғлашади.

«Муқаддас битикларга мувофиқ, Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлган» (1Кор.15:3).

«Масиҳ бизни гуноҳларимиздан то абад фориғ қилиш учун азоб чекканини ёдингизда тутинглар. У солиҳ бўла туриб, биз, гуноҳкорларни Худога яқинлаштириш учун жонини фидо қилди» (1Бут.3:18).

«Масиҳ эса гуноҳларимизни ювиш учун келганини биласизлар. Унда гуноҳ йўқлиги ўзингизга аён» (1Юҳ.3:5).

Ушбу уч буюк муаллиф, Янги Аҳд ҳаворийлари — Павлус, Бутрус ва Юҳанно Исонинг ўлимини бизнинг гуноҳларимизга якдиллик билан боғловчилардир.

Масиҳ бизнинг гуноҳларимизни Ўзига олиб ўлди

Бизнинг гуноҳларимиз ва Исонинг ўлими орасидаги муносабатни тасвирлаб, ўз мактубида Бутрус: «Исо бизнинг гуноҳларимизни олиб ўлди», дея ёзади. «У хочда гуноҳларимизни Ўз баданига сингдирди». «Гуноҳни олиш» ибораси бизга одатдагидан бошқача, ғайриоддий бўлиб кўринади ва биз уни тушунмоқ учун Эски Аҳдга қайтишимиз мақбул бўлади. Қаердаки Худодан берилган қонуннинг биронтасини кимда ким бузса, ўзининг қонунсизлигини келтиради ёки бўлмаса «ўз гуноҳини олиб келиши» ҳақида такрор ва такрор гапириладиган Левилар ва Саҳрода китобларида ушбу фикр тез–тез учраб туради.

Мисол учун, «Агар бирортангиз Эгамизнинг амрига кўра, тақиқланган бирор ишни билмасдан қилиб қўйиб, гуноҳ орттириб олсангиз, қилган ишингизни англаганингиздан кейин жазога лойиқ ҳисобланасиз» (Лев.5:17). Бу ибора фақатгина бир нарсани англатиши мумкин: гуноҳ «орттирмоқ» - гуноҳнинг оқибатидан озор чекиш, унинг эвазига жазо олиш демакдир.

Бироқ баъзида бошқа биров гуноҳкор учун мажбурият олиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинади. Қасамнинг мавжудлиги ҳақида сўзловчи Саҳрода китобининг 30–бобида эркак ва бева аёл томонидан берилган қасам амалга ошишини Мусо тушунтиради. Шунга қарамай эрга тегмаган қиз ёки эрга теккан аёл томонидан берилган қасам ёки ваъда унинг отаси ёки эри томонидан мувофиқ равишда тасдиқланиши керак. Агар эркак аёл бераётган қасамни эшитса ва ўзини тутиб жим турса, кейин бу онт аҳмоқона ва амалга ошмас бўлиб чиқса, у ҳолда ёзилганки: «ўша эркак у аёлнинг гуноҳини олади». Яна бир мисолни Еремиё марсиясининг охирида учратамиз: «бизнинг оталаримиз гуноҳ қилдилар: улар энди йўқ, биз эса уларнинг қонунсизликлари эвазига жазо олмоқдамиз» дея йиғлашарди исроилликлар Қуддуснинг вайрон бўлишидан кейин (5:7).

Бошқа кимдир гуноҳларимиз учун жавобгарлик олиб, жазо олиш имкони ҳақида Мусонинг қонунига мувофиқ талаб этилган қурбонликларида кўринади. Худо бизга гуноҳ учун қурбонлик қилишни «жамиятни гуноҳдан тозалаш ва уларни Худо олдида поклаш» учун берган (Лев.10:17).

Шунга ўхшаб, ҳар йили Покланиш Кунида Ҳорунга таканинг бошига қўлини қўйиб, Исроил халқининг ҳамма ноҳақликларини, ҳамма итоатсизликларини ва ҳамма гуноҳларини бирма–бир эътироф этиб, таканинг бошига юклаб, такани чўлга ҳайдаб юбориши керак эди. Кейин эса биз қуйидагиларни ўқиймиз: «така ўзи билан халқнинг гуноҳларини кимсасиз жойга олиб кетади» (Лев.16:21-22). Бу ердан шу нарса маълум бўладики, кимнингдир «гуноҳини ўзи билан олиб кетиш» гуноҳкорнинг ўрнига бошқасини шу гуноҳ эвазига жазолашни билдиради. Аммо шунга қарамасдан, биз Ибронийларга мактубида бир нарсани ўқиймиз, унда «буқа ва такаларнинг қони гуноҳларни бартараф қилолмайди» дейилади (Ибр.10:4).

Демак, Ишаёнинг китобининг 53-бобида (Масиҳни билдирувчи) «бегуноҳ жафокаш» қурбон бўлувчи сўзлар билан тасвирланган. У «қурбонликка етакланган қўзидай» эди, чунки У «оғзини очмади, лом мим демади», чунки «Худованд барчамизнинг гуноҳларимизни Унга юклади». Бундан маълумки Унинг Руҳи «гуноҳ эвазига қурбонлик» бўлди. Биз барчамиз «қўйдай адашиб» юрардик, лекин У ҳам қўзи каби «гуноҳларимиз учун жароҳатланган ва қонунсизлигимиз учун азият чеккан эди. Бизнинг дунёмиз жазоси Унда эди ва Унинг яраси орқали биз шифо топдик». Шу тарзда, бу ерда бу ўрин алмашишнинг яққол ғояси, «халқимнинг гуноҳлари учун ҳукмга бардош берувчи» сифатида тасвирланиши биз Левилар китобида танишган икки иборага яна бир карра жам бўлади: У «гуноҳларни ўзи билан олиб кетади» ва «У кўпларнинг гуноҳларини Ўзи билан олиб кетди». Ахийри, узоқ асрлик тайёргарликдан сўнг Исо Масиҳ келганда, Чўмдирувчи Яҳё барчанинг олдида Уни ажойиб сўзлар билан қарши олди: «Мана дунёнинг гуноҳини олиб кетувчи — Худованднинг қўзичоғи».

Шу тарзда, Янги Аҳд китоби муаллифлари Исонинг ўлимини «энг сўнгги қурбонлик» дея ҳеч иккиланмасдан тан оладилар. Бу ҳақиқат Ибронийларга мактуб китобининг асосий қисми бўлиб саналади. Эски қурбонликлар буқа ва такаларни қурбонлик қилишдан иборат эди. Исо Ўзини қурбон қилди. Эски қурбонликлар чексиз давом этарди. Исо Масиҳ бир марта ҳаммамиз учун қурбон бўлди. У «кўпларнинг гуноҳини олиш учун бир марта қурбон бўлди».

Охирги жумла бизни Бутруснинг иборасига етаклайди: «У хочда гуноҳларимизни ўз баданига сингдирди». Худованд Ўғли Ўзини одамларнинг гуноҳлари билан тенглаштирди. У нафақат Ўзига бизнинг табиатимизни юклади, балки У бизнинг қонунсизлигимизни ҳам Ўзига олди. Павлус таъкидлайдики, Худо бизни гуноҳда айблашдан ва гуноҳни қўшиб ҳисоблашдан бош тортди. У биз ҳақимизда Эски Аҳдда ёзилганидек «ўз гуноҳларимизни кўтариб кетишни» раво кўрмади. Худо нима қилди? «Гуноҳни билмай туриб, биз У орқали Худо олдида солиҳ бўлишимиз учун гуноҳ эвазига қурбонлик қилди». Исо Масиҳнинг Ўзи гуноҳсиз эди; У хочда бизнинг гуноҳларимиз туфайли гуноҳкорга айланди. Биз хочга назар ташласак, бу сўзлар қандай даҳшатли маънога эга эканлигини тушуна бошлаймиз.

Пешинда «ер юзини зулмат қоплади» ва Исо ўлмагунча уч соат давом этди. Зулмат билан бирга сукунат чўмди, ўшанда «нуқсонсиз Қўзи» бошидан кечирган жон талвасасини ҳеч қандай кўз кўрмаслиги, ҳеч қандай оғиз гапирмаслиги зарур эди. Одамзод ўтмишида йиғилган барча гуноҳлар Унга юкланган эди. У гуноҳи Ўз танасида ихтиёрий равишда олиб кетди. У гуноҳни Ўзиники қилиб олди. У Ўз елкасига одамлар учун барча мажбуриятларни олди. Ва ёлғиз қолганда, руҳий хўрланганда, Унинг оғзидан товуш келди: «Худойим! Нега Мени тарк этдинг?» Бу 21–Забурнинг биринчи мисраси эди. Шубҳасизки, Исо жон талвасаси давомида Масиҳнинг шуҳрати ва озор чекиши тўғрисидаги Санолар китобидаги битиклар ҳақида фикр юритди. Нимага У бу мисралардан лавҳа келтирди? Нима учун айнан ўшани, зафарли хотима мисраларини ёки «Худодан қўрққанлар! Уни шарафланглар!», «Худода Шоҳлик бор» деган мисраларини эмас?

Бу инсоний заифлик қичқириғими ёки умидсизлик ё бўлмаса Худо Ўғли бор-йўғи тасаввурига эркинлик берганми? Йўқ. Ушбу сўзларнинг тўла маъносини кўриб чиқиш даркор. Исо бошқалар каби битиклардан парча келтирди, чунки буни У Ўзи бажараётганига ишонарди. У Ўзига бизнинг гуноҳларимизни олди. Бизнинг гуноҳларимиз Ота ва Ўғил орасида бўлди. Доим абадий Ота билан бирга бўлган ва ердаги Ўз ҳаётида У билан ҳеч алоқани узмаган Исо Масиҳ, шу тариқа бир онда тарк этилди. Бизнинг гуноҳларимиз Исони дўзахга бошлади. У Худодан йироқ бўлган жон азобини тотиб кўрди. Бизнинг гуноҳларимизни ўзига олиб, У бизнинг қурбонимиз бўлди. Бизнинг ўрнимизга У Худодан йироқлашиш жазосини бошидан кечирди. Кейин дарҳол, бу ташқи зулматдан чиқиб, ғолибона хитоб қилди: «Бажо бўлди!» ва охири: «Ота! Сенинг қўлингга Руҳимни бераман!» дея жон берди. У амалга оширмоқ учун келган иш поёнига етди. У қўлга киритиши керак бўлган Қутқаришга эришди. Дунёнинг гуноҳлари тозаланди. Қутқарувчига ишонган ва Масиҳни ўз Қутқарувчиси деб билган ҳар бир киши Худо билан ярашиш имконига эга бўлди. Зудлик билан ҳаммага бу ҳақиқатни кўрсатиш учун Худованднинг кўринмас қўллари Маъбаддаги дарпардани йиртиб, отиб юборди. У энди керак бўлмай қолган эди. Худонинг Муқаддас мавжудлигига ғов бўладиган бошқа ҳеч нима қолмади. Исо «барча имонлиларга Само йўлини очди». Ўттиз соатдан кейин У беҳудага ўлмаганини исботлаш учун ўликлардан тирилди.

Гуноҳларимизни Худо Ўғли олганлиги тўғрисидаги оддий ва ажойиб воқеа ҳозир машҳур эмас. Исо бошқаларнинг гуноҳи ва жазосини Ўзига олиши шартлигини ҳозирги кунда аҳлоққа зид, адолатсиз ёки беҳуда деб қаралади. Бутрус айтганидек, биз гуноҳдан воз кечиб, солиҳона ҳаёт кечиришимиз, «руҳимизнинг Қўриқчиси ва Чўпонига» қайтишимиз даркор. Бундан ташқари буларнинг ҳаммаси Худодан эканлигини ва Унинг чексиз мурувватидан келиб чиқишини биз унутмаймиз.

Исо бизга қутқарилишни Худодан мажбуран олиб бермоқда, деб ўйламаслик керак. Ташаббус Худонинг Ўзига тегишли эди.

Биринчидан, Исо гуноҳларимизни «хочда олиб кетди». Шубҳасиз, Ҳаворийлар фаолияти китобида Бутрус илк воизлигида атайлаб бу сўзни ишлатган. Мисол учун, у шундай деб айтган: «Худовандимиз сизлар ўлдирган хочга осилган Исони тирилтирди» (Ҳав.5:30). Яҳудийлар, осонгина тушундиларки, Бутрус Қонунлар китобининг 21-боби ҳақида гапираётган эди. У ерда «Ёғочда осилганларга лаънатлар бўлсин» деб ёзилган эди. Исонинг ҳаёти хочда (яҳудийлар хочга михлашни ёғочга осишга тенглаштирганлар) тугаллангани тўғрисидаги далил Унда илоҳий лаънат бор, деганини билдирар эди.

Бу фикрга қарши чиқиш ўрнига ҳаворийлар уни қабул қилдилар. Павлус эса Галатияликларга мактубнинг учинчи бўлимида тушунтирди. Қонунлар китобида, шунингдек «Қонун китобидаги амрларнинг ҳаммасини тўлиқ бажармаганлар лаънат остидадир!» деб ёзилган. Лекин давом этиб: «Масиҳ эса бизни қонун лаънатидан халос қилди. У хочга михланганда бизнинг ўрнимизга лаънатланди. Ахир, Муқаддас битикларда: “Ёғочга қоқилган ҳар бир киши лаънатидир”, деб ёзилган–ку!» дейди. Демак ушбу парчадаги мисраларнинг мазмуни равшан ва қатъийдир. У қуйидагича: жиноятчи бузган Қонуннинг адолатли лаънати хочда Исога ўтди. Исо бу лаънатни Ўзига олиб, бизни озод қилди.

1 Бутрус 2

Ишаё 53

У ҳеч қандай гуноҳ килмади. Унинг лабларида ҳеч бир ёлғон йўқ эди

У гуноҳ қилмаган. Унинг оғзида ёлғон йўқ эди

У ҳақида ёмон гапирганлар

Ундан нафратланганлар. Одамлар олдида Уни пастга урганлар

У бизнинг гуноҳларимизни ўзига олди

У кўпларнинг гуноҳини Ўзига олди

Унинг жароҳатлари туфайли сизлар шифо топдингиз

Унинг жароҳатлари туфайли биз шифо топдик

Сизлар адашган қўйлардай эдингиз

Ҳаммамиз қўйлардай адашган эдик

Иккинчидан, Бутруснинг биринчи мактубидаги ушбу парча Ишаёнинг 53–бобидаги камида бешта парчага алоқаси бор.

Биз, бу боб бошқалар гуноҳи учун фидойи ўлимидан жафо чеккан бегуноҳ жафокашни тасвирлашини кўрган эдик. Сўзсиз, Исонинг Ўзи Ўз топшириғи ва ўлими ҳақида тушунарди. Унинг шогирдлари ҳам буни англаб етдилар. Масалан, эфиопиялик амалдор аравада ўтирганича, Ишаё пайғамбар китобини ўқиётгада: «пайғамбар бу гапларни ким тўғрисида айтди», дея Филипдан сўради. Филип ўша заҳоти Исо ҳақидаги Хушхабарни амалдорга сўзлаб берди (Ҳав. 8:26-35).

Учинчидан, Бутруснинг мактубида биз иккинчи бобда унинг сўзларини тўғри тушунганимизни тасдиқловчи хоч ҳақида бошқа эслатмалар ҳам бор. У ўқувчиларни «пок ва тоза қўзичоқдай Исонинг қимматбаҳо қони билан» покланган ва ҳаттоки Унинг қони билан «пуркалган» деб тасвирлайди (1Бут. 1:2,18,19).

Икки ибора ҳам бизни Чиқиш давридаги даслабки фисиҳ қурбонлигига тегишли қилиб кўрсатади. Ҳар бир яҳудий оиласи қўзичоқни олиб, уни сўйиб ва унинг қони билан уйнинг устки, ўнг ва сўл ёндорларига сепишган. Фақат шу тариқа улар Худо ҳукмидан қутилганлар ва шундай қилиб улар миср қуллигидан қочганлар. Бутрус дадиллик билан Фисиҳнинг рамзларини Исога тенглаштирарди. (Павлус ҳам шундай йўл тутади: «Исо бизнинг Фисиҳ қўзичоғимиздир, у қурбон бўлди»). Унинг қони оқди ва бизни Худо ҳукмидан ва гуноҳдан қутқарди. Агар биз ундан фойда олмоқчи бўлсак, бу қон бизнинг юрагимизга пуркалиши керак. Бу ҳар биримизда шахсан рўй бериши керак.

Хочнинг яна бир эслатмасини биз Бутруснинг биринчи мактуби 3:18 да топамиз: «У солиҳ бўла туриб, биз, гуноҳкорларни Худога яқинлаштириш учун жонини фидо қилди». Гуноҳ бизни Худодан айирди; лекин Исо бизни яна Худога қайтаришни истади. Шунинг учун У бизнинг гуноҳларимиз учун озор чекди. У Бегуноҳ Қутқарувчи, гуноҳкорлар учун ўлганди.

Исо хочининг мактуби бизнинг кунларда ҳам, Павлус давридагидек, донишманлар учун жиннилик, ўзига ишонганлар учун қоя бўлиб қолмоқда. Шундай бўлсада, у миллионлаб одамларнинг виждонига тинчлик келтирди. Ричард Хукер 1585 йилда ўз ваъзида шундай деган: «Майли, буни ғазаб, ақлсизлик, бефаҳмлик деб атай қолишсин. Бу бизнинг донолигимиз ва таскинимиздир; бизга, одам гуноҳ қилди, Худо азоб чекди, деган билимдан бошқа ҳеч қандай билимнинг кераги йўқ. Худо ўзига одам гуноҳини олди ва зеро одамлар Худонинг солиҳлиги туфайли яратилганлар».

Ҳар бир Масиҳий бу сўзларни такрорлай олади. Шифо — унинг жароҳатлари, ҳаёт — Унинг ўлими, Кечирим — Унинг оғриқлари ва нажот — Унинг азоблари орқали келган.


Книга на узбекском языке: Основание христианства (Джон Стотт)

Личный призыв к христианскому единству.

Существует великое множество разновидностей протестантского христианства: баптисты и реформаты, харизматы и пятидесятники, консервативные христиане, прогрессивные, отделенные, независимые и т. д. Но есть ли что-то, что объединяет их всех?

В книге «Евангельские истины» Джон Стотт, богослов с большой буквы, призывает евангельских христиан еще раз обратить свой взор на троичное начало исповедуемой всеми веры: на Бога-Отца, милостиво открывшего себя человеку, на Бога-Сына, своей крестной смертью освободившего грешников, и на Святого Духа, неустанно трудящегося над преобразованием верующих. Именно так и построена книга, рассматривая по очереди учения о Божьем Слове, о единожды свершившемся подвиге Иисуса Христа и о продолжающейся работе Святого Духа.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак