Хакиат асоси (Джон Стотт) 4 bob

Джон Стотт. Хакиат асоси (4 боб) Ўзбек тилида

Джон Стотт. Хакиат асоси (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Мундарижа

Кириш

Тогри ендашув

1 кисим. Масихнинг шахси

Исонинг фел атвори

Масихнинг тирилиши

2 кисим. Инсон мухтожлиги

Гунохнинг окибати

3 кисим. Масихнинг иши

Масихнинг нажоти

4 кисим. Инсон жавоби

Карорга ендашиб

Масихий болиш


4. Масиҳнинг тирилиши

Биз Исонинг феъл–атвори ва ғайриодатий баёнотларини кўриб чиқдик. Ҳозир биз Унинг ўликлар ичидан  тарихий тирилиши ҳақидаги гувоҳликни кўриб чиқамиз.

Кўриниб турибдики, агар тирилиш ҳақиқатдан ҳам рўй берган бўлса, у буюк маънога эга. Агар Насролик Исо ҳақиқатдан ҳам ўликлар ичидан тирилган бўлса, демак У ноёб шахс.

Шу сабабдан замонавий одамлар ҳам Ареопагда Павлуснинг воизлигини тинглаган афиналик файласуфлар каби кулги–нафрат билан  «Исонинг тирилишини эшитишиб... масхара қилиб кулдилар» (Ҳав.17:32).

Баҳс Исонинг тирилиши Унинг илоҳийлигини белгилаши ҳақида кетмаяпти. Илоҳий шахс ерга келиб, уни илоҳий тарзда тарк этиш лозимлигини тахмин қилса бўлади. Янги Аҳд айнан шуни ваъз қилади ва жамоат ҳам айнан шунга ишонади. Унинг туғилиши табиий ҳолда бўлган, аммо она қорнида пайдо бўлиши илоҳий бўлган. Унинг ўлими табиий ҳолда, тирилиши эса илоҳий бўлган. Унинг мўъжизавий пайдо бўлиши ва тирилиши Унинг илоҳийлигини тасдиқламайди, аммо бунга мос келади (биз бу ерда Исонинг бегуноҳлигини муҳокама қилаётганимиз йўқ, чунки Янги Аҳдда Унинг Масиҳ сифатида ёки Унинг илоҳийлигидек мавжудлиги тирилишдек ишлатилмайди. Бегуноҳ туғилиш ҳақидаги савол Жеймс Орранинг «Масиҳнинг бегуноҳ туғилиши» деган китобида яхши асослаб берилган, 1907, шунингдек, Гришем Мейченнинг «Бегуноҳ туғилиш» китобида, 1936).

Исо Ўз ўлими ҳақидаги башоратга қайта тирилишини қўшмасдан башорат қилмаган ва Ўзининг келажакдаги тирилишини белги сифатида айтган. Павлус Римликлар Китобининг бошида Исо «ўликлар ичида тирилиши орқали кучга эга бўлган Худонинг Ўғли бўлган» деб ёзади. Ҳаворийлар мактубида ёзилган ҳаворийларнинг биринчи ваъзлари эса Худо тирилтириш орқали одамларни ҳукм қилишни бекор қилди ва Ўз Ўғлини оқлади, деб қайта–қайта тасдиқлайди.

Биз тартибли ва интилувчан тарихчи, деб билган Луқо бу тирилиш ҳақида «кўп далиллар бор» дейди. Балки биз Томас Арнольддек тирилишни «тарихнинг энг кўп исботланган далили» деб айтмасмиз, лекин кўп олимлар тирилиш гувоҳлигини жудаям ишонарли деб ҳисоблайдилар. Масалан, сэр Эдвард Кларк шундай деб ёзади:

Юрист сифатида мен Фисиҳнинг биринчи кун ҳодисаларини ўргандим. Менга бу гувоҳлик ишончли туюларди. Олий судда мен бўрттирилмаган гувоҳликларнинг хулосасини қўллаб қувватлардим. Гувоҳлик орқасидан хулоса келади. Ростгўй гувоҳ эса оддий бўлади, у таассурот қолдиришга ҳаракат қилмайди. Хушхабарнинг тирилиши ҳақидаги гувоҳлиги айнан шундай. Мен юрист сифатида юқоридаги гувоҳликни, айтилган далилларни тасдиқлай олган ростгўй одамларнинг гувоҳлиги, деб бутунлай қабул қиламан.

Бу қандай гувоҳлик? Уни тўртта тасдиққа олиб келиш мумкин.

Тана ғойиб бўлди

Тўрттала Хушхабарнинг тирилиш ҳақидаги ҳикояси аёлларнинг Фисиҳ куни эрталаб қабрни зиёрат қилишлари билан бошланади. У ерга келиб, улар ҳайрат ва ваҳимада Рабнинг танасининг йўқлигини кўришди. Бундан бироз кейин ҳаворийлар Исо тирилганлиги ҳақида айта бошладилар. Бу уларнинг ваъзларининг асосий маъноси эди. Исонинг танаси ётган қабрга бориш осон бўлганда, одамлар ҳаворийларга ишонишни кутмаса ҳам бўларди. Йўқ! Қабр бўш эди. Тана ғойиб бўлган. Бунга шубҳаланмаса ҳам бўлади. Савол буни қандай тушунтириш ҳақида.

Биринчидан, аёллар бошқа қабрга боришган деган тахмин бор. Ўшанда қоронғу эди ва улар ғамдан азоб чекишарди. Айтишларича, улар осонликча адашган бўлишлари мумкин. Бир қарашда бу тўғридек кўринади, аммо бу чуқур мулоҳазани кўтармайди. У ер қоронғу бўлмаган дейиш билан бошлаймиз. Ҳақиқатдан ҳам Юҳанно аёлларни «қоронғу бўлганда» келган деган, аммо Матто Хушхабарида бу «тонг саҳарда» бўлганини кўришимиз мумкин (Мат.28:1). Луқо «жуда эрта» дейди, Марк буни «қуёш чиқишида» содир бўлганини аниқ тасдиқлайди. Шунингдек, бу аёллар ақлсиз эмас эдилар. Уларнинг иккитаси (Магдалалик Марям ва Юҳаннонинг онаси Марям) Юсуф ва Никодим танани қаерга қўйганлигини кўришган. Улар ҳатто қабр тўғрисида ўтириб, танани сақлаш жараёнини ҳам кўришган. Бу икки аёл тонг саҳарда ўзлари билан Саломия, Йўанна ва «бошқа аёлларни» олиб қайтишган, шунинг учун агар биттаси йўлдан адашган бўлса, бошқалари уни тўғирлаган бўларди.

Агар Магдалалик Марям биринчи марта бошқа жойга борган бўлса, у боққа қайтганда, Исони кўрмагунга қадар у ерда ушланиб қолиб, бу хатони қайтариши даргумон. Унинг устига уларни эрта тонгда қабр олдига фақатгина ғам келтирмади. Улар аниқ мақсад билан келишган. Улар хушбўй мойлар олиб келиб, Худо танасини мойлашни тугатишмоқчи бўлишган эди, чунки шанба куни яқинлашгани уларнинг ишини икки кунга кечга қолдирган эди. Бу садоқатли аёлларни алдаш ёки улар тугатмоқчи бўлган ишни тўхтатишга мажбурлаш осон эмас эди. Яна, агар улар қабрни топишда адашган бўлса, эшитганларига амин бўлиши учун у ерга борган Бутрус ва Юҳанно худди шу хатога қўярмидилар? Бошқаларчи, Юҳанно ва Никодимни ҳисобга олганда тўғри йўллигига шубҳаланмасдан кечроқ келишганми?

Бўш қабрнинг иккинчи маьноси — ҳушсизлик назариясидир. Ушбу тахминий фикрни маъқуллаётганлар Исо хочда ўлган эмас, балки ҳушидангина айрилганлигига, кейинроқ қабрида ўзига келиб, ундан чиқиб, сўнг шогирдларига кўринганига узил–кесил ишонтиришни истайдилар.

Ушбу назария шунчаки саволларга кўмиб ташлайди. У бутунлай бор нарсани бузиб кўрсатади. Исбот тўғридан–тўғри назарияга зид келади. Пилат Исо аллақачон ўлганига ҳақиқатдан ҳам ҳайрон қолди, лекин Пилатнинг хочдан танани олиб ташлашга Юҳаннога рухсат беришига юзбошининг тўла–тўкис ишончи бор эди. «Жангчилардан бири унинг қовурғасига найза санчган ва ўша заҳоти қон ва сув оққан» пайтда иштирок этгани учун юзбоши Исонинг ўлимига қаттиқ ишонарди. Шундай қилиб, Юҳанно ва Никодим танани хочдан олиб, кафанга ўрадилар ва Юсуфнинг янги мақбарасига қўйдилар.

Наҳотки Исо шунча вақт мобайнида беҳушлик ҳолатидагина бўлганлигига жиддий ишониш мумкин? Суднинг шунча шафқатсизлиги ва азоб–уқубатидан, мазах, калтакланиш ҳамда чормихга тортишидан кейин У совуқда, егуликсиз ва тиббий ёрдамсиз тош қабрда 36 соат яшаши мумкинмиди? Сўнг эса Римлик қўриқчиларни хавотирга қўймай, қабрнинг оғзидан тошни юмалатиб суриши ва бунга етарлича одамга хос бўлмаган ниҳоятда катта куч йиғиши мумкинмиди? Ундан кейин нимжон, ҳорғин ва очиққан ҳолда У ўлимни енггандай таассурот қолдириш учун шогирдларининг олдида намоён бўлиши мумкинмиди? Яна У ўлиб, қайта тирилгани, дунёга шогирдларини юборгани ва охир замонда келажаклигини исбот қилишда давом этдими? Аллақаерда қирқ кунлаб яшириниб, баъзан тўсатдан пайдо бўлиб, сўнг ҳеч қандай тушунтиришсиз ғойиб бўлиб, умргузаронлик қилишининг имкони бормиди? Бундайин гўллик Тўманинг гумонидан ҳам кўра, анча эҳтимолдан узоқроқ.

Учинчидан, танани ўғри ўғирлагани тўғрисида ҳам тахминий фикр мавжуд. Бу фаразга нисбатан ҳеч қандай исбот йўқ. Шунингдек ўғрилар Рим қўриқчиларини қандайин лақиллатганини ҳам тушиниб бўлмайди. Нима учун ўғрилар танани олгани, аммо кафанни қолдирганлиги, шунинг билан бирга бундай ҳаракатнинг мумкин бўлган важларини тақдим қилганини тасаввур қилиш амри–маҳол.

Тўртинчидан, танани қабрдан шогирдлар олишганини айтишади. Матто ушбу миш–мишларни яҳудийлар бошиданоқ тарқатганларини айтади. Пилат Юҳаннога Исонинг танасини туширишга рухсат берган пайтда, руҳонийлар ва фарзийларнинг вакилларини қабул қилганлигини тасвирлайди. Улар эса шундай дейишди:

«Ҳазрати олийлари, бир нарса эсимизга тушиб қолди: ўша ёлғончи тириклигида: “Уч кундан кейин Мен тириламан”, деган эди. Шунинг учун буйруқ беринг: қабр уч кун қўриқлансин. Акс ҳолда, Унинг шогирдлари бориб, жасадни ўғирлаб кетадилар–да, одамларга: “У ўликдан тирилди” деб айтадилар. Бу ёлғон биринчисидан ҳам баттар бўлади» (Мат.27:63–64).

Пилат рози бўлди. «Қўлингиздан келганча, қабрни қўриқланглар», деди. Яҳудийлар «боришиб, қабрга посбон қўйдилар, ҳамда тошга муҳр қўйдилар». Матто тасвирлашда давом этиб, айтадики, қандай қилиб тош ҳам, муҳр ҳам, посбонлар ҳам қайта тирилишга ҳалақит бера олмаган ва посбонлар шаҳарга келишиб, руҳонийларга рўй берган воқеа ҳақида эълон қилишган. Улар оқсоқоллар билан тўпланиб кенгашгач, жангчиларга пора бериб, уларга фармон бердилар:

«Сизлар ҳаммага: “Исонинг шогирдлари кечаси келиб, биз ухлаб ётганимизда жасадни ўғирлаб кетишди”, деб айтасизлар. Борди–ю, бу хабар ҳокимнинг қулоғига етиб боргудек бўлса, уни ўзимиз ишонтирамиз, сизларни ҳар қандай кўнгилсизликдан халос этамиз.

Шундай қилиб, соқчилар пулни олиб, айтилгандай қилдилар. Воқеанинг шу таърифи бугунги кунгача яҳудийлар орасида кенг тарқалган» (Мат.28:13–15).

Бироқ бу воқеа танқидни кўтара олмайди. Танланган посбонлар хоҳ римлик, хоҳ яҳудий бўлсин, қатъий кузатишга буйруқ ола туриб, хизмат пайтида ухлаб қолиши мумкинми? Агар улар ҳақиқатан ҳам бедор бўлган бўлсалар, қандай қилиб аёллар уларнинг ёнидан ўтиб, тошни ағдариб сурганлар?

Агар шогирдлар Худонинг танасини олиб чиқишининг уддасидан чиққан, деб фараз қилсак, биргина тушунча мавжудки, унда бутун бир назарияни йўққа чиқаришга етарли асос бор. Ҳаворийлар фаолиятининг биринчи қисмидан биз ҳаворийларнинг илк воизликларида қайта тирилишга урғу берганлигини кўрамиз. «Сизлар Уни ўлдирдингиз, бироқ Худо Уни тирилтирди, биз эса бунга гувоҳмиз» дея бот–бот такрорладилар. Наҳотки биз улар ғирт ёлғонни онгли равишда тантанали суратда билдирганлигига ишонамиз? Агар уларнинг ўзлари Исонинг танасини олган бўлсалар, у ҳолда ваъзларида Унинг тирилиши  ҳақидаги ёлғонни тарқатишни англатади. Аммо улар нафақат воизлик қилдилар, балки бундан озор чекдилар. Улар мана шу эртак учун калтакланишга, қамоқ жазосига, ўлимга тайёр эдиларми?

Бу ҳеч ҳам ҳақиқатга ўхшамайди. Бу нарса шунчалар эҳтимолдан ҳолики, мутлақо имконсиздай туюлади. Агар нимадир Инжил ва Ҳаворийлар фаолиятидан яққол кўриниб турган бўлса, бу ҳам ҳаворийларнинг очиқ кўнгиллигидан далолат беради. Агар хоҳласангиз шу, ҳа, улар алданиши мумкин, бироқ ўзлари ёлғончи бўлишмаган. Мунофиқ ва азият чекканлар бир қоришмадан тайёрланиши мумкин эмас.

Исо танаси ғойиб бўлишининг бешинчи ва тўғрироғи энг мантиққа тўғри келмайдиган (гарчи тахмин бўлишига қарамасдан) тушунтирилиши Рим ва Яҳудий ҳукумати ўзлари танани олганлигида кўринади. Буни амалга оширишга уларнинг аниқ сабабу важлари мавжуд эди. Улар Исо қайта тирилиш ҳақида гапирганини эшитишди ва алданишдан қўрқишди. Бундан (бизга тушунтирилишича) шу маълум бўладики, алдовни олдини олиш учун улар эҳтиёткорлик чораларини кўришган ва жасадни мусодара қилишган.

Аммо жиддий муҳокама қиладиган бўлсак, ушбу аслий воқеаларнинг хаёлий тикланиши бўлакларга ажралади. Исонинг ўлимидан бир неча ҳафтадан сўнг масиҳийлар Унинг қайта тирилишини дадил ва тантанали суръатда билдирганига биз гувоҳ бўламиз. Ушбу хушхабар тезда тарқалди. Янги Носира ҳаракати Яҳудийлик дини таянчини қўпориш ва Қуддус тинчини бузиш таҳдидини солди. Яҳудийлар ўзгаришдан, римликлар тартибсизликдан қўрқардилар. Ҳукуматлар учун ягона аён ҳаракат қолганди. Улар тананинг қолдиқларини кўрсатиши ва қилган ишларини маълум қилиши мумкин эди.

Шунинг билан бирга, улар жим бўлиб қолдилар ва шафқатсиз жазони ишга солдилар. Улар ҳаворийларни ҳибсга олдилар, уларга таҳдид қилдилар, уларни дўппосладилар, қамоққа тиқдилар, хўрладилар, уларга қарши фитна уюштирдилар ва уларни ўлдирдилар. Лекин агарда ҳукуматнинг қўлида Исонинг ўлик танаси бўлганда, буларнинг ҳаммаси мутлақо кераксиз бўларди. Жамоат қайта тирилишга асосланган эди. Қайта тирилишни фош қилсангиз, жамоат ҳам ағдарилади. Шунга қарамай улар буни қила олмадилар, ахир уларда тана йўқ эди. Ҳукуматнинг сукут сақлаши — бу худди ҳаворийлар гувоҳлиги сингари қайта тирилишнинг устамонлик билан қилинган исботидир.

Бундайин назариялар одамлар томонидан бўш қабрни ва тананинг ғойиб бўлишини тушунтириш мақсадида ўйлаб чиқарилган. Уларнинг ҳеч бири қаноатланарли ҳисобланмайди ва уларда ҳеч қандай тарихий гувоҳлик йўқ. Агар биз Фисиҳнинг илк кунларини тасвирловчи Инжилнинг оддий ва ҳушёр ҳикояларини афзал кўрсак, муносиб ва муқобил тушунтиришни хоҳлаганлар эҳтимол бизни авф этарлар. Одамлар Исонинг танасини олмаганлар. У Худованд томонидан тирилтирилган.

Дафн кафани қўл тегилмаган ҳолда қолди

Диққатни тортадиган томони шундаки, Исо танасининг ғойиб бўлиши тўғрисида хабар берувчи воқеа кафан жойида қолганини кўрсатади. Юҳанно ўша субҳидамда қабрга Бутрус билан бирга чопгани ҳақида далил урғу беради. Ушбу воқеа тўғрисидаги унинг ҳикоясида, унинг ўзи бўлиб ўтган воқеаларда қатнашгани яққол равшандир. Юҳанно Бутрусни қувиб ўтди, аммо, Бутрус етиб келиб, қабр ичига кирмагунча, у  қабрга мўралаб қарарди. «Ўшанда биринчи бўлиб қабрга келган бошқа шогирд кириб келди ва кўриб, узил–кесил ишонди». Савол бундай қўйилади: у нимани кўрган ва нима уни ишонишга мажбур қилган? Ҳикоядан шу нарса ойдинки, нафақат тананинг йўқлиги, балки кафаннинг ўз жойида турганлиги ва айниқса уларга тегинилмаганлиги уни лол қолдирди.

Келинг воқеани тиклашга уриниб кўрайлик (Генри Лэтэмнинг «Қайта туғилган Тангри» китобига эргашиб). Юҳанно айтадики: Юсуф Пилатдан Исонинг танасини (19:38–42) олишга ижозат сўраб ялинганда, Никодим «икки пуд хушбўй мирра ва сабур қоришмасини келтирган»лигини ҳикоя қилади. Сўнгра улар биргаликда «Исонинг жасадини олиб, одатда яҳудийлар дафн қилгандай муаттар ҳидли кафанга ўрадилар». Бошқача айтганда, тасма бинтларни танага ўрашганда, улар бурушиқ жойларга хушбўй ҳидли атирлар сепганлар. Махсус бир парда билан бошни ўраш зарур эди (бу Лазарнинг дафн ўрамалари ҳақида Юҳаннонинг таьрифи тавсифидан маълум). Ахир Исо уни тирилтирганда, «ўлган, қўл ва оёқлари кафанга ўралган ва юзи дурра билан ўралган ҳолда чиқди». Шу алпозда шарқона удумга кўра юзи ва бўйнини қолдирган ҳолда унинг жасадини ва бошини ўрадилар. Сўнг улар жасадни унгур–қабр деворидан чиқиб турган тоштахтага қўйдилар.

Биз Унинг тирилиши юз бераётган пайтда қабрда эдик, деб фараз қилайлик. Биз нимани кўрган бўлар эдик? Биз Исонинг қимирлаганини, эснаганини, қўл–оёғини ёзганини ва ўрнидан турганини кўрган бўлар эдикми? Йўқ. Биз Уни ҳаётга қайтди деб ўйламаймиз. У ҳушсизликдан соғаймади. У ўлди ва тирилди. Бу жонланиш эмас, қайтадан туғилиш эди. У мўъжизали ҳолда ўлим ҳолатидан тирикликнинг мутлақ янги қуббасига ўтган, дея ўйлаймиз. Биз у ерда бўлганда, нимани кўрган бўлар эдик? Тўсатдан нимадир ғойиб бўлганини пайқаган бўлардик. У рўй бергандан фарқли ўлароқ, нимадир янгилик ва мўъжизага ўтаётиб, «буғланиб кетган» бўларди. У пардалар–у ўрамалар орқали, нарсаларни деярли тегмасдан қолдирган ҳолда, кейинроқ эса ёпиқ эшик орқали ўтган бўларди. Деярли, аммо бутунлай эмас. Ахир жасад ғойиб бўлганда икки пуд оғирлигидаги хушҳид кафан ястаниб ётган бўларди. Кафан ва бош ўралган парда ўртасида — Исонинг бўйни ва боши бўлган жойда оралиқ пайдо бўларди. Рўмолнинг ўзи бўлса, бошни кесиштириб ўраш усули сабабли, салла ўзининг ботиқлик шаклини мутлақ сақлаб қолиши мумкин.

Юҳаннонинг хабарлари шуни кўрсатадики, кафанга қаралганда у айнан шу уч хусусиятини кўрган. Биринчидан у дафнни «ёйилган» ҳолда кўрган. Ушбу сўз икки маротаба такрорланади ва биринчи ҳолатда у юнон гапларида урғули ўринда келади. Шундай таржима қилиш мумкин: У «ястаниб ётган (ёки тушиб ётган)» тасмали йўргакни кўрди. Сўнгра биз кўрамизки, бош рўмоли «ерда ётган йўргак билан эмас, балки бошқа жойда эди..». Бу уни ғижимлаб, бурчакка улоқтирди деганни англатиши даргумон. У худди ўша тоштахтада ётган эди, лекин қопламадан анча масофа фарқ қиларди. Учинчидан, худди шу рўмол «яхшилаб ўралган» ҳолда ётарди. Баъзи таржималарда биз «бужмайган, ўралган» сўзларини учратамиз. Бу муваффақиятсиз чиққан таржималардир». «Ўралган» сўзи аниқ бўш рўмол сақлай олган юмалоқ шаклни билдиради.

Қабрга яқинлашганда, ҳаворийлар кўз олдида нималар гавдаланганини фараз қилиш қийин эмас: тоштахта, тушиб ётган кафан, бош рўмоли ва улар ўртасидаги оралиқ. Улар кўрганлари ва тўла–тўкис ишонганлари ҳайрон қоларли эмас. Ушбу қопламаларга биргина назар қайта туғилганликнинг хақиқийлигини ва унинг мавжудлигини исботлади. Қопламага ҳеч ким тегмади, ҳеч ким жойидан қўзғатмади: одам зоти унга тегинмаган. Улар ичидан капалаклар учиб чиққан қўғирчоққа ўхшарди.

Қопламанинг жойлашиш ўрнига эътибор бериш кераклиги кундай равшан. Қайта тирилишни тасдиқловчи келгуси гувоҳликни биз Магдалалик Марям (Бутрус ва Юҳаннога хабарни айтиб бергандан кейин, қабрга қайтгач), «эгилиб қабр ичига қаради» ва Исо танаси ётган жойда: бири бош тарафда ўтирган, яна бири оёқ тарафда ўтирган оқ кийим кийган икки фариштани кўриб қолди. Эҳтимол, бу улар бўртиқ жойда ўтирганини, қопламалар эса улар ўртасида ётганини англатар. Марк ҳам, Матто ҳам улардан бири айтганлигини қўшиб қўяди: «У бу ерда йўқ. Ўзи айтганидек, қайта тирилиб кетди. Келинглар, Раббингиз ётган жойини кўринглар» (Юҳан.20:11–12; Мат.28–6; Марк 16:6). Китобхон фаришталарга ишонадими ёки йўқми, ушбу Исо ётган жойнинг тавсифи, фаришталарнинг сўзлари ва ҳолати, ҳар ҳолда хушхабарчилар тасдиқлайдики: кафанларининг жойлашиши ва жасаднинг йўқлиги — булар биргаликда Унинг қайта тирилганидан гувоҳлик беради.

Рабни кўришган

Инжилни ўқиган ҳар бир одам Исо қайта тирилгандан сўнг қандай қилиб Ўз шогирдларига намоён бўлгани ҳақида бир қанча ғайриоддий ҳикояларнинг борлигини эслайди. Тирилган Исонинг ўнта алоҳида кўринишлари ҳақида биз биламиз, чунки Бутрус «танланган гувоҳлар» дея атаган одамларга У кўринди .

Айтилишича, Магдалалик Марямга; қабрдан қайтаётган аёлларга; Бутрусга; Эммаус йўлидаги икки шогирдга; уйда тўпланган ўнта шогирдга; яна бир ҳафтадан сўнг Тўмани ҳисоблаганда ўн бир шогирдга; эҳтимол Жалила тепалигида «бирданига беш юздан зиёд биродарларга»; Жалила кўли ёнида бир неча шогирдларга: шулар жумласидан Бутрус, Тўма, Натанаил, Ёқуб ва Юҳаннога; Байтания атрофида кўтарилиш пайтида Элеон тоғида Исо намоён бўлган. Павлус Дамашққа кетиш йўлидаги воқеаларни гапираётиб, тирилган Исони кўрганман, деб ҳисоблайди. Луқо Ҳаворийларлар фаолиятининг бошида шундай дейди: «Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, бир қанча ишончли далиллар орқали ҳаворийларга тирилганини кўрсатди. Қирқ кун давомида уларга зоҳир бўлди». Агар шундай бўлса, қўлёзмаси бизгача сақланиб қолмаган бошқа учрашувлар ҳам бўлиши мумкин эди.

Тирилишни кўрган жонли гувоҳликларга қўл силтаб бўлмайди. Бундай ҳикояларга қандайдир тушунтиришлар топиш керак. Фақат учта тахминий фикр мумкиндай туюлади. Биринчиси — ҳамма ҳикоялар ўйлаб топилган; иккинчиси — уларда галлюцинация бўлган; учинчиси — ҳаммаси худди шундай рўй берган.

Ушбу ҳикоялар ўйлаб топилганмиди? Бу таклифни рад қилиш учун кўп вақтни йўқотмаслик керак. Қайта тирилган Исо Масиҳнинг намоён бўлиш ҳикояси онгли уйдирма эмаслиги кундай равшан. Биринчидан, барча ҳикоялар — бамаъни ва вазминдир. Иккинчидан, улар аниқ ва бурро, ҳамда ҳикоячилар ўз кўзлари билан кўрганлигини тасдиқловчи тафсилотлар билан ёритилган. Шогирдлар қандай қилиб қабрга чопгани ва Эммаус йўлидаги учрашув борасидаги ҳикоялар уйдирма учун ўта яққол ва ҳаққонийдир.

Буларнинг ҳаммаси яхши ўйланган, деб ҳеч бир киши айта олмаган бўларди. Агар биз қайта тирилишни ўйлаб чиқаришни истаб қолгудай бўлсак, у ҳолда биз уни хоҳлагандай йўсинда ўйлаб чиқардик. Биз ҳамма тўртта Хушхабарни кўрсатувчи бу мураккаб воқеалар чигаллигидан ўзимизни олиб қочишга уринган бўлар эдик. Ҳаворийлар қўрқуви ва шубҳасини олиб ташлаган (ёки озгина камроқ қилган) бўлар эдик. Биз эҳтимол Исо ўлим йўлидан қутилиб чиққан ва қабрдан ғолибона қутулганда Худо Ўғлининг шуҳрати ва қудратини тавсифлаб, худди ўша қайта тирилиш (фантастик ва жамоат тан олмайдиган хушхабарни пайдо қилувчи) тўғрисида драматик ҳикоя ёзган бўлар эдик. Ҳеч ким бу қандай рўй берганини кўрмаган. Бизда эса бундайин тавсиф мавжуд эмас.

Ҳикоячиларнинг соддалигидан ҳам кучлироқ бўлган уйдирма ҳикоялар назариясига қарши бошқа эътироз ҳам мавжуддир. Бу – аниқ далил, чунки ҳаворийлар, яъни хушхабарчилар ва илк жамоат буюк ишонч билан Исонинг қайта тирилганига шубҳа қилишмасди. Бутун Янги Аҳдда ишонч ва ғалаба кайфияти уфуриб туради. Унинг муаллифлари фожиали алпозда алданишлари мумкин эди, аммо, шу аниқ–ки улар онгли равишда бизни алдашмаган.

Агар бу ҳикоялар уйдирма бўлмаса, унда булар галлюцинация ҳодисаси бўлганми? Бу фикр яхши маълум бўлган ва аниқ ифодаланган, ҳамда шубҳасиз галлюцинация бундай камдан кам ҳодиса эмас.

Галлюцинация – бу «бирор нарсани ҳақиқий жисмоний мавжудсизлигига қарамай ўз кўзи билан кўриб қабул қилишдир». Улар кўпроқ руҳий касал бўлмаса, асаб бузилишидан озор чекувчи одамларда учрайди.

Кўпчилигимиз шундай одамларни биламиз: улар қандайдир ғаройибликни кўришади ва эшитишади, ҳамда ўзлари ўйлаб топган оламда яшашади. Ҳаворийлар шу хилдаги енгил кишилар бўлган дейишга асосимиз йўқ. Балки, Магдалалик Марям бўлиши мумкин, аммо мақтанчоқ Бутрус ёки сершубҳа Тўма эмас. Галлюцинацияни мутлақ меъёрл, одатдаги кишилар ҳам кўрган ҳоллари мавжуд ва бундай ҳолатларда икки хусусиятни ажратиб кўрсатишимиз мумкин. Биринчидан, бу кулминация сифатида жуда чуқур фикр қилиш даврида рўй беради (қачонки одам бирор нарсани қаттиқ хоҳлаганда). Иккинчидан, бунга шароит (вақт, жой ва кайфият) яратиб берилган бўлади. Бунинг учун кучли ички хоҳиш ва ундовчи ташқи вазиятга эга бўлиш керак.

Қайта тирилиш ҳақидаги Инжил ҳикояларига мурожаат қиладиган бўлсак, биз унисини ҳам, бунисини ҳам кўрмаймиз. Мутлақ жўшқин бўлмаган хоҳишни кўриш у ерда мавжуд, лекин нимадир тўғридан тўғри зид қўйилган. Аёллар бошида қабр бўш эканлигини кўришганда, «титроқ ва даҳшат қуршовида», қўрққанлиги боис чопиб кетдилар. Магдалалик Марям ва қолган аёллар «Исо тирик», деб айтганда ҳаворийлар «ишонмадилар». Аёлларнинг сўзлари уларга «қуруқ эртак» бўлиб туюлди. Исо ўзи келиб уларнинг орасида турганда, улар ҳижолат ва қўрқувда «руҳ кўраяпмиз», деб ўйладилар. Шунинг учун Исо уларни имонсизлик ва бағритошлик учун койиди. Тўма Исонинг ярасини ушлаб кўрмагунича ўз гапида қаттиқ туриб олди. Кейинроқ Жалила тоғида Исо ўн бир ҳаворийнинг ва бошқа шогирдларининг ёнига келганда, Уни кўрганлардан айримлари тиз чўкишди ва қолганлари гумонсиршади. Ҳеч қандай жўшқин хоҳиш, ҳеч бир гўл енгилтаклик, ҳеч қанақанги кўр–кўрона қабул қилиш йўқ эди. Шогирдларни осонликча аҳмоқ қилиб бўлмасди. Улар дарҳол узил–кесил ишониш учун ниҳоятда эҳтиёткор, ишонмайдиган ва «суст юрак» эдилар. Улар галлюцинация балосига йўлиқмаган эдилар. Уларнинг эътиқоди қатъий далилларга асосланган ва тажрибада текширилган эди.

Нафақат бу, балки мақбул ташқи вазият ҳам мавжуд эмас эди. Агар Исо ўзи ҳақида хотираларга тўла бўлган ўта муқаддас жойларда намоён бўлганда ва агар одамлар шунга ўхшаш нарсаларни кутганда, албатта, бу бизнинг шубҳамизни уйғотарди. Агар уйда учрашув ҳақида билганимизда эди, бизда шубҳа қилиш учун баҳона бўлар эди. Агар ўн бир ҳаворий Исо ўзининг ердаги охирги соатларини улар билан ўтказган жойда тўпланишганда эди, ушбу жойни сақлаб қўйишганда эди, ўтган мўъжизали кунларни хотирласа эди, Унинг қайтиш ҳақидаги ваъдасини эсласа эди, У келадими деб фол очишни ва У келади дея умид қилишни бошласа эди, бу жўшқинлик Унинг келиши билан якун топмаса эди, биз ҳақиқатдан ҳам улар қандайдир шафқатсиз алдов қурбонига айланди, деб ўйлаган бўлардик.

Лекин бундай бўлмади. Дарҳақиқат, Исонинг ўн маротоба намоён бўлишини ўрганиш деярли пухта ўйланган ранг–барангликни – одамларни, жойларни ва атроф муҳитни очиб беради. Исони алоҳида одамлар (Магдалалик Марям, Бутрус ва Ёқуб), кичик гуруҳлар ва 500 дан зиёд омма кўрдилар. У қабр ёнидаги боғда, Қуддус атрофида, уйда, Эммаус йўлида, Жалила кўл ёқасида, Жалила тоғида ва Элеон тоғида намоён бўлган.

Жой ва одамлар турли–туманлиги билан бирга биз атроф–муҳитнинг турли–туманлигини ҳам кўрамиз. Магдалалик Марям йиғлади, аёллар чўчиб кетган ва лол қолган эдилар. Бутрус ачиниш билан, Тўма эса ишончсизлик билан тўлиб тошган эди. Эммаусга кетаётган икки киши ўтган ҳафтадаги воқеалар билан банд эди. Шогирдлар эса Жалилада балиқ ови билан банд эди. Шундай бўлса–да, уларнинг қўрқув ва шубҳаларига қарамасдан, уларнинг ишончсизлиги ва бандлигига қарамасдан қайта тирилган Тангри уларни Ўзи ҳақида билишга ундади. Худованднинг ушбу ваҳийсини галлюцинация сифатида улоқтириб ташлаш ақлдан эмас. Аммо улар уйдирма ёки галлюцинация бўлмаса, фақатгина битта муқобил йўл қолади: буларнинг ҳаммаси ҳақиқатдан юз берган. Одамлар қайта тирилган Худони кўрганлар.

Шогирдлар ўзгарди     

Шогирдларининг ўзгаришида Исонинг қайта тирилиши борасидаги энг аҳамиятли гувоҳлик мавжуд, чунки улар мутлақо оддийдир. Улар бизни ўзларига назар ташлатишга, бўш қабрга, ерга тушиб ётган кафан ва ўзлари кўрган Худога қаратишга ундайди. Биз шундай ҳам улардаги ўзгаришни кўрамиз. Инжил, Ҳаворийлар фаолиятининг саҳифаларида қатнашган одамлар мутлақо янги ва ўзгарган туюлади. Улар ишонган шоҳининг ўлими уларни тушкун, умидсиз қилиб қўйди. Бироқ Ҳаворийлар фаолияти китобида улар Исо Масиҳ номи учун ҳаётини тикувчи ва дунёни ағдар–тўнтар қилувчи шахслар сифатида намоён бўлади.

Уларни ўзгаришга нима мажбур этди? Уларнинг янги эътиқоди ва кучи, қувончи ва муҳаббати асосида нима ётади? Эллигинчи кун ва Муқаддас Руҳнинг келиши десак ҳам бўлади, аммо Муқаддас Руҳ ҳам Исо тирилиб, самога кўтарилган сўнг келган. Қайта тирилиш қудратли аҳлоқий ва руҳий кучларни бўшатгандай туюлади. Иккита намуна ажралиб туради.

Биринчиси — Бутрус Шимўн. Исони айблаш ва хочга михлаш вақтида Бутрус фожиали тушкунликни бошидан кечирди. У Масиҳдан уч марта тонди. У ўз ҳаётида Исонинг таъсирини умуман билмагандек  сўкиниб уришарди. У тунда йиғлаш учун чиқиб кетди. Исонинг ўлимидан сўнг, у жуда тушкун руҳий аҳволда «яҳудийлардан қўрққани боис» эшиги қулфланган уй ичида қолган шогирдларга қўшилди.

Инжилнинг яна икки бетини варақласангиз, сиз Бутрусни турган ҳолда, балки Қуддусдаги ўша уй зинасида, катта омма орасида қатъий ва дадил ваъз айтаётганини ва уч мингта одам Масиҳга имон келтириб, сувда чўмганини кўрасиз. Биз Ҳаворийларнинг кейинги бобларига мурожаат қилганимизда Бутрус Исони ўлимга ҳукм қилган синедрионга қарши чиқиб, Унинг номи учун мамнунлик билан шарманда бўлишга рози эканлигини, кейин эса – кутилаётган қатлдан олдин тунда ўз камерасида ухлаб ётганини кўрамиз.

Бутрус Шимўн — янги одам. Сочилувчи қум учиб кетди; ўз тахаллусига мос равишда, энди у — ҳақиқий қоядир. Уни нима ўзгартирди?

Ёки, мисол учун, Қуддус жамоатида етакчи ўринни эгаллаган Ёқубни олсак. У «Рабнинг ака–укалари»дан бири эди. Ушбу биродарлик барча Хушхабарларда Исога ишонмаган одамлар томонидан тақдим этилган: «Ҳатто Унинг ака–укалари Унга ишонмасди». Биз Ҳаворийлар фаолиятининг дастлабки бобига келганда, Луқо тўпланган шогирдларни ва рўйхатни: «Унинг биродарлари билан» деб ёзади. Ёқуб шубҳасиз имонли кишидир. Уни нима ўзгартирди? Биринчи Коринфликларга ёзилган мактубда балки бизга бир белги берилар. У ерда Павлус Исонинг қайта тирилганини кўрганларни ҳисоблаб, қўшиб қўйди: «Сўнг Ёқубга намоён бўлди».

Айнан қайта тирилиш Бутруснинг қўрқувини дадилликка, Ёқубнинг шубҳасини ишончга айлантирди. Айнан қайта тирилиш шанба кунини якшанбага айлантирди. Яхудийлик қолдиғини Исо Масиҳнинг жамоатига айлантирди.

Айнан қайта тирилиш фарзий Савлни ҳаворий Павлусга, мутаасиб–таъқиб қилувчини – авваллари барбод қилмоқчи бўлган ўша эътиқоднинг ваъзхонига айлантирди. «Ҳаммадан кейин, менга намоён бўлди» деб ёзади Павлус. Қайта тирилишнинг гувоҳлиги шундай. Жасад ғойиб бўлди. Дафн йўргаклари тегилмаган ҳолда қолди. Худони кўришди. Шогирдлар алмашинди. «Раб ҳақиқатан ҳам қайта тирилди», дейилган буюк масиҳий тасдиғидан бошқа бу ҳодисага оқилона тушунтириш мавжуд эмас.

                                                                                                                  * * *

Ушбу уч қисмда биз камбағал ваъзгўй бўлган ва жиноятчи ўлими билан жон берган ажойиб шахс, яъни Носиралик камтар дурадгорнинг тарихини танқидий кўриб чиқдик.

Унинг баёнотлари ҳайрон қолдирарди.

У бизга аҳлоқий мукаммаллик тимсоли бўлиб намоён бўлади.

У ўликлардан қайта тирилди.

Барча гувоҳликлар хулоса учун етарлидан ҳам зиёд.

Ва бу хулосадан кейин Унинг олдида тиз чўкиш ва имонсиз Тўманинг: «Тангрим менинг, Худойим менинг!» деган кучли эътирофини айтиш жуда ҳам доно фикр ҳисобланади.


Книга на узбекском языке: Основание христианства (Джон Стотт)

Личный призыв к христианскому единству.

Существует великое множество разновидностей протестантского христианства: баптисты и реформаты, харизматы и пятидесятники, консервативные христиане, прогрессивные, отделенные, независимые и т. д. Но есть ли что-то, что объединяет их всех?

В книге «Евангельские истины» Джон Стотт, богослов с большой буквы, призывает евангельских христиан еще раз обратить свой взор на троичное начало исповедуемой всеми веры: на Бога-Отца, милостиво открывшего себя человеку, на Бога-Сына, своей крестной смертью освободившего грешников, и на Святого Духа, неустанно трудящегося над преобразованием верующих. Именно так и построена книга, рассматривая по очереди учения о Божьем Слове, о единожды свершившемся подвиге Иисуса Христа и о продолжающейся работе Святого Духа.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак