Хакиат асоси (Джон Стотт) 2 bob

Джон Стотт. Хакиат асоси (2 боб) Ўзбек тилида

Джон Стотт. Хакиат асоси (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Мундарижа

Кириш

Тогри ендашув

1 кисим. Масихнинг шахси

Исонинг фел атвори

Масихнинг тирилиши

2 кисим. Инсон мухтожлиги

Гунохнинг окибати

3 кисим. Масихнинг иши

Масихнинг нажоти

4 кисим. Инсон жавоби

Карорга ендашиб

Масихий болиш


I ҚИСМ. МАСИҲНИНГ ШАХСИ

2. Масиҳ ўзини ким деб эълон қилган?

Биз кўрдикки, агар топишни истасак, излашимиз даркор. Излашни қаердан бошласак бўлади? Бошлашнинг ягона йўли, бу Носиралик Исонинг шахси. Агарда Худо яратган ва ҳаракатда бўлган бўлса, буни У Исо Масиҳда бутунлигича мукаммал қилди. Асосий савол шу: Носиралик дурадгор Худонинг Ўғли бўлганми?

Масиҳийлик тарихини ўрганишда иккита асосий сабаб бор. Биринчиси, масиҳийликнинг борлиғининг ўзи бу Масиҳдир. Масиҳ шахси ва иши бу шундай кучки, унинг асосида бутун масиҳийлик қурилган. Агар У Ўзини эълон қилган шахс бўлмаса, агар У Ўз сўзи бўйича келиб, иш бажармаган бўлса, бутун асос бузилган бўларди, бутун бино вайрон бўлган бўларди. Агар масиҳийликдан Масиҳни олиб ташласак, умуман ҳеч нарса қолмайди. Масиҳ масиҳийликнинг маркази, қолган нарсалар унинг атрофида қурилади. Биз ҳозир Исо фалсафасининг табиатини, тузумининг сифатини ёки Унинг аҳлоқини муҳокама қилишни хоҳламаймиз. Биз аввало Унинг шахсиятининг борлигига қизиққанмиз. У ким бўлган?

Иккинчидан, агар Исо Масиҳ бизнинг олдимизда ажойиб илоҳий шахс сифатида турса, қолган ҳамма муаммолар табиий тарзда ҳал бўлади. Агар Исо Илоҳий бўлган бўлса, Худонинг борлиги исботланган ва Худонинг феъл–атвори очилган бўлади. Биз инсон келажаги ва насибаси, ўлимдан кейинги ҳаёт ҳақида, эски аҳд маъноси ва обрўси, хочнинг маъноси ҳақида саволларга жавоб олишни бошлаймиз. Агар Исо Илоҳий шахс бўлган бўлса Унинг таълимоти ҳақиқат бўлади. Шу тарзда бизнинг тадқиқотларимиз Исо Масиҳдан бошланиши керак. Аммо Уни билиш учун, Хушхабарга мурожаат қилиш лозим. Уни илҳомли Калом сифатида қабул қилиш шарт эмас, уни қандай бўлса, шундай тарихий ҳужжат сифатида кўриб чиқиш етарли бўлади.

Биз ҳозир Каломнинг адабий келиб чиқиши ҳақидаги саволни кўриб чиқа олмаймиз (Янги аҳд ҳақида Ф.Ф. Брюснинг «Янги аҳд ҳужжати: улар тўғрими?», 5–нашриёт, 1990). Айтиб ўтиш жоизки, Янги Аҳднинг муаллифлари масиҳий бўлишган. Масиҳийлар ҳақиқатгўй инсонлар. Хушхабар ижобий ёзувларни ва тирик гувоҳлар таассуротини бирлаштиради. Лекин биз, ҳозирча бу Хушхабарга, Масиҳнинг ҳаёти ва таълимоти баён этилган асосий аниқ ёзмадай қараймиз. Шундай қилиб биз, қандайдир шубҳали, қаердан келиб чиққани номаълум бўлган матнларга асосланмаймиз. Биз энг умумий ва оддийсига эътиборимизни қаратамиз.

Бизнинг мақсадимиз: Исо Худонинг Ўғли эканини исботловчи гувоҳликлар келтириш. Бизни Унинг илоҳийлигини аниқлигини эълон қилиш қониқтирмайди; биз унинг илоҳий борлигини ўрнатишимиз керак. Биз ишонамизки, У Худо билан тирик ва абадий муносабатга эга, бу эса бошқа ҳеч кимда мавжуд эмас. Биз Уни инсон ниқобидаги Худо деб ёки Худо қиёфасидаги инсон деб ҳисобламаймиз. Уни фақатгина Худо – Инсон деб, таниб биламиз. Биз аминмизки, Исо тарихий шахс бўлган. Унда аниқ иккита ва мукаммал табиат бўлган, илоҳий ва инсоний. Демак, У мукаммал, абадий ва ягона бўлган. Фақат шу ҳолда у ҳайратга ва саждага сазовордир.

Гувоҳлик уч қисмдан иборат: Исо ўзини ким деб эълон қилган, У қандай феъл–атворни намоён қилган ва У ўликлардан тирилган. Бирорта ҳам далил ўз–ўзидан хулоса чиқара олмайди. Лекин учта гувоҳликнинг ҳар бири ягона хулосага келади.

Шу тариқа, биринчи гувоҳлик шуки, Масиҳ Ўзини тасдиқлайди. Албатта, гувоҳлик – даъво қилишдан иборат эмас, бироқ олдимизда тушунтиришни талаб қиладиган ҳодисалар турибди. Очиқлик бўлиши учун тўртта турли даъволар ҳақида тушунча берамиз.

Исонинг таълимоти Унинг Ўзига қаратилган

Исо таълимотининг энг ажабланарли томони шундаки, У доимо Ўзи ҳақида гапирган. Тўғри, У кўп бора Ота Худо ва Худо шоҳлиги тўғрисида гапирган. Сўнгра У Худонинг Ўғли ва Шоҳликка мерос бўлиш учун келганлигини қўшиб ҳам гапирган. Одамларнинг Шоҳликка кириши Исонинг сўзига қандай жавоб беришига боғлиқдир. У иккиланмасдан Худонинг Шоҳлигини Ўзининг Шоҳлиги деб атаган. Бу йўналиш Исонинг Ўзига қаратилган бўлиб, дунёнинг бошқа буюк ўқитувчиларидан фарқ қилади. Улар ўзларни рад қилганлар. У Ўзини ҳамма нарсадан юқори қўйган. Улар инсонларга бирон бир йўналиш кўрсатиб: «Мана ҳақиқат, мен уни шундай кўряпман; унга хизмат қилинглар», дейишади. Исо эса: «Мен Ҳақиқат, Менга эргашинглар», деб айтган. Маҳаллий динларнинг биронта ҳам асосчиси шундай дейишга журъат этмаган. Иснинг сўзларини ўқиганимизда эса, шахс оти бизнинг эътиборимизни ўзига жалб этади. Масалан:

«Мен ҳаёт нониман. Менинг олдимга келган одам сира оч қолмайди, Менга ишонган одам ҳеч қачон чанқамайди» (Юҳан.6:35).

«Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, ҳеч қачон зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади». (Юҳан. 8:12).

«Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. Кимда–ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди...» (Юҳан. 11:25-26).

«Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ» (Юҳан. 14:6).

«Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман. Менинг бўйинтуруғимни тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади» (Мат.11:28-29).

Исо таълимотининг биринчи қисмидаги муҳим савол шундай бўлган:  «Сизлар–чи, Мени ким деб биласиз?» Иброҳим Уни кўрганда хурсанд бўлганини, Мусо У ҳақда ёзганини, Каломда У ҳақда гувоҳликлар борлигини тасдиқлаган. Аслида Эски Аҳднинг учта катта қисмида – қонун, пайғамбарлар, Калом – «Масиҳга тааллуқлидир». (Марк 8:29, Юҳан.8:56, 5:39, Луқо 5:24, 27, 44).

Исо Ўзининг ватани бўлмиш Носирадаги синагогада бўлганини Луқо батафсил ёзган. Исога Эски Аҳд ёзилган ўрама қоғозни беришади ва У ўқиш учун ўрнидан туради. Матн Ишаё пайғамбар китобининг 61 боб, 1–2 оятлари эди:

Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган,

Чунки У мени танлаган.

“Йўқсилларга хушхабар етказсин,

Хаста қалбларга шифо берсин,

Асирларга озодлик эълон қилсин,

Зиндондагиларга эркинлик хабарини берсин” деб,

Эгам мени юборди.

 “Эгамнинг марҳамат йилини,

Худонинг қасос оладиган кунини эълон қилсин,

Азадорларнинг ҳаммасини овутсин” деб,

Эгам мени юборди.

У китобини ёпиб, синагогага қайтариб берди ва ўтирди. Шу пайтда ҳамманинг кўзи Унда эди. У жимжитликни ажойиб сўзлар билан бузди: «Сизлар эшитган Калом бажо бўлди». Бошқа сўзлар билан айтганда: «Ишаё Мен ҳақимда ёзган».

Ўзи ҳақида бундай фикрга эга бўлиб, У одамларни Ўзига чақиргани ажабланарли эмас. Аслида, У нафақат таклиф қилмаган, балки буйруқ берган: «Менга келинглар, Менга эргашинглар». Агар одамлар Унга келган бўлсалар, қувғин бўлганларга юкини енгиллаштиришни, очларга овқат беришни ва чанқоқ жонларга чанқоғини босишни ваъда қилган. Кейинчалик Унга эргашувчилар Унга бўйсунишлари ва одамлар олдида У ҳақда гувоҳлик беришлари керак эди. Унинг шогирдлари юқоридаги даъволарга Исонинг катта ҳуқуқи борлигини тан олишган, ҳамда Бутрус, Ёқуб, Яҳудо ва Павлус ўз мактубларида ўзларини Масиҳнинг қуллари, деб айтишга хурсанд бўлганлар.

Бундан ташқари, Исо Ўз замондошларига Ўзини имон ва севги сифатида таклиф қилди. Исо деди: «Худога маъқул иш қилмоқчи бўлсангизлар, Худо юборган Зотга ишонинглар». Агар Унга ишониш одамнинг биринчи вазифаси бўлган бўлса, Унга ишонмаслик эса, энг қўрқинчли гуноҳ бўлган (Юҳан.6:29; 3:36; 8:24; 16:8-9).

Энг биринчи ва энг муҳим амр, Худони бутун юрак, дил ва онгимиз билан севишдир. Кимдир отасини, онасини, ўғли ёки қизини Худодан кўпроқ севса, Унга лойиқ эмаслигини айтади Исо. Аслида, У ибронийларга таққослаш орқали қарама–қаршиликни кўрсатди. У яна шундай деди: «Менга эргашган одам Мени ота–онасидан, ака–ука ва опа–сингилларидан, ҳатто ўз жонидан ортиқ севиши керак, акс ҳолда, у Менинг шогирдим бўлолмайди» (Мат.10:37, Луқо 14:26).

Масиҳ Худо эканлигига шунчалик амин эдики, У осмонга қайтганида Унинг ўрнини боса оладиганни юборишга қарор қилди. Бу  Муқаддас Руҳ эди. Масиҳ Уни Юпатувчи дейишни яхши кўрарди. Юпатувчи юридик термин бўлиб, юнон тилида «адвокат» маъносига эга. Муқаддас Руҳнинг вазифаси дунё олдида Масиҳни ҳимоя қилиш эди. «У Мен тўғримда гувоҳлик беради», деган эди Исо. Яна: «У Мендан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади, шу орқали Мени улуғлайди» - деб айтган Исо (Юҳан.15:26; 16:14). Шу тарзда, Муқаддас Руҳнинг дунёга гувоҳлиги ҳам, жамоатга берилган ваҳий ҳам Исо Масиҳга тегишлидир.

Ўзига қаратилган ажойиб бир лаҳзада Исо шундай деган эди: «Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан» (Юҳан.12:32). Хоч эркаклар ва аёлларни келажакда руҳан ўзига жалб қилишини Исо билар эди. Лекин Унинг сўзлари бўйича, одамлар биринчи ўринда Худога, жамоатга, ҳақиқат ёки солиҳликка жалб қилинмайди, балки Унинг Ўзига жалб қилинади. Умуман олганда, одамлар фақатгина Унга жалб қилингандагина буларнинг ҳаммасига эга бўлади.

Бу таълимотнинг энг ажойиблиги шундаки, камтарликка ундаган Зот, ушбу таълимот ҳақида воизлик қилган. У шогирдларини эътиборни ўзларига қаратгани учун койирди. Уларнинг буюк бўлиш ҳақидаги орзулари Уни хафа қиларди. Лекин Исонинг Ўзи воизлик қилган сўзларига амал қилармиди?

Унинг тўғридан тўғри даъвогарлиги

Аниқки, Исо Ўзини Эски Аҳдда башорат қилинган Масиҳ, деб ҳисобларди. У пайғамбарлар башорат қилган Худо Шоҳлигини ўрнатиш учун келди.

Муҳими шуки, Исо илк маротоба ваъз қилганда Унинг биринчи сўзи: «ушалди», биринчи гапи эса: «Вақт бажо бўлди ва Худонинг шоҳлиги яқинлашди» бўлди (Марк 1:15). У Инсон Ўғли деган унвонни қабул қилди. Бу унвон Дониёрнинг ваҳийларидан бири бўлиб, Масиҳ учун умумқабул қилинган унвон эди. Исо олийруҳоний билан гаплашаётганда «Худонинг Ўғли» номини қабул қилди. Бу эса Забур китобининг 2–боб, 7–оятида қайд этилган унвон эди. Исо ўзининг хизматини Ишаё Китобининг охирги қисмида кўрсатилганидек, азоблар чекадиган Худонинг қули сифатида ҳам кўрарди. Исо таълимотининг энг кўзга кўринарли биринчи босқичи, бу Филип Кесариясида бўлиб ўтган воқеадир. Ўшанда 12 ҳаворийларнинг бири, яъни Симун Бутрус Исо Масиҳга имон келтирди. Бошқалар, эҳтимол Исони пайғамбарлардан бири деб қабул қилишгандир, лекин Бутрус Исони пайғамбарлар кўрсатган шахс, деб қабул қилди. Исо шунчаки бир белги бўлмаган, балки бу белгилар кўрсатган шахс бўлган. (Марк 14:61-62, 8:27-29).

Исонинг хизмати бажо келтириш ҳисси билан безалган. Ўз шогирдлари билан қолганда Исо шундай деган эди: «Сизлар кўраётганларни кўрадиган кўзлар бахтлидир! Сизларга шуни айтай: қанчадан–қанча пайғамбарлар, қанчадан–қанча шоҳлар сизлар кўрган воқеаларни кўришни истаганлар, аммо кўрмаганлар. Сизлар эшитганларингизни эшитишни улар истаганлар, аммо эшитмаганлар» (Луқо10:23, Матто 13:16,17).

Лекин биз кўриб чиқаётган даъволар фақатгина Исонинг Масиҳ бўлганига қаратилмаган, балки Унинг Илоҳий борлиғига ҳам қаратилган. Исони Худонинг Ўғли эканини маъқуллаш, Унинг Масиҳ унвонига эгалигидан ҳам аълороқдир. Бу маъқуллаш Исонинг Худо билан бўлган ажойиб ва абадий боғлиқликни кўрсатади. Бу буюк даъвога уч мисол келтиришимиз мумкин.

Биринчидан, биз «Ота»дек Худо билан яқинликни кўряпмиз, бу ҳақда У доим гапирган. У 12 ёшдаёқ ердаги ота–онасини Осмондаги Отанинг ишларига чексиз интилишлари билан лол қолдирган. У қуйидагиларни даъво қилган:

«Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман» (Юҳан. 5:17).

«Мен ва Отам бирмиз» (Юҳан. 10:30).

«Мен Отамда ва Отам Менда...» (Юҳан. 14:10-11).

Исо ўз шогирдларини Худога Отадек мурожаат қилишни ўргатган. Лекин Масиҳнинг Худога нисбатан ўғиллик муносабати бизникидан шунчалик фарқ қиладики, Исо бу фарқни бошқаларга кўрсатиб ўтган. Исо учун Худо «Менинг Отам». Шунинг учун У Магдалалик Марямга деди: «Мен сенинг ва Менинг Отамнинг олдига кетяпман», деди. «Мен Отамизнинг олдига кетяпман», деб айтишнинг иложи йўқ эди.

Бу оятлар Юҳанно Хушхабаридан олинган. Лекин Исо шундай ажойиб муносабат ҳақида Матто Хушхабарининг 11–боб, 27–оятида айтган ва исботлаган:

«Отам ҳамма нарсани Менинг ихтиёримга топширган. Ўғилни Отадан бошқа ҳеч ким билмайди. Отани ҳам Ўғилдан бошқа ва Ўғил аён қилишни истаган одамдан бошқа ҳеч ким билмайди».

Исо ҳақиқатдан ҳам Худо билан яқин муносабат ҳақида гапирган, кейинчалик У яҳудийларнинг ғазабини келтирди. У «Ўзини Худонинг Ўғли» қилди (Юҳан.19:7), деб айтарди улар. Унинг Худо билан бир хиллиги ёрқин эди. У одамнинг Ўзига нисбатан ва Ўзининг Худога нисбатан муносабатини табиий тарзда қиёсларди.

Шу тарзда,

Уни билиш Худони билишни англатарди;

Уни кўриш Худони кўришни англатарди;

Унга ишониш Худога ишонишни англатарди;

Уни қабул қилиш Худони қабул қилишни англатарди;

Уни ҳурмат қилиш Худони ҳурмат қилишни англатарди;

(Юҳан. 8:19, 14:17, 12:15, 17:44; Марк 9:37, Юҳан. 15:23, 5:23).

Бу Исонинг Худо билан бўлган шахсий муносабатининг баъзи бир тасдиқлари. Икки маротаба У тўғридан–тўғри хабар қилган. Биринчиси, Юҳанно Хушхабарининг 8–бобида ёзилганидек, У шундай деган эди: «Сизларга чинини айтайин: ким Менинг сўзларимга риоя қилса, ҳеч қачон ўлим кўрмайди». Унинг танқидчилари учун бу ҳаддан зиёд эди. «Иброҳим ўлди, пайғамбарлар ҳам ўлиб кетишган; наҳотки Сен отамиз Иброҳимдан ҳам устун бўлсанг? Сен Ўзингни ким деб ҳисоблаяпсан?» «Отангиз Иброҳим келган кунимни кутиб, хурсанд бўлган эди. Ўша кунни кўриб, қаттиқ қувонди», жавоб берди Исо. Шу пайтда Исо энг кучли тасдиқ билан жавоб берди: «Сизларга чинини айтаяпман: Иброҳим бўлмасидан олдин Мен бор эдим».

Шунда улар Исони тошбўрон қилмоқчи бўлишди. Худога ширк келтирганлар учун Мусонинг қонуни тошбўрон қилиш жазосини белгилаган эди. Яҳудийлар Масиҳнинг сўзларида Худога ширк келтирадиган нимани кўришди? Албатта, У Иброҳимдан олдин яшаганини айтди. У осмондан тушганини ва Ота томонидан юборилганини кўп маротоба айтган.

Давом этамиз. У «Мен Иброҳимдан олдин бўлганман» эмас, «Мен борман» деган. Шу тарзда Исо Ўзининг Иброҳимдан олдин мавжуд бўлганини айтган. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас, «Мен борман» – бу, ёниб турган бута орқали Худонинг Мусога очиб берган исмидир (Чиқ.3:15). Бу илоҳий рамзни Исо Ўзига олди. Шунинг учун Яҳудийлар Унга тош отишмоқчи бўлди. Юҳанно айтадики, Фисиҳдан кейинги якшанба куни Тўма бошқа шогирдлар билан уйда ўтирганида, у ерда Исо пайдо бўлди. (Юҳан. 20, 26, 29) У Тўмага Ўзининг қўлларидаги яраларни ушлаб кўришни таклиф этади. Тўма эса ҳайратдан: «Менинг Раббим ва Худойим» деб қичқириб юборди. У Тўмага топиниш сўзлари учун эмас, балки ишончсизлиги учун танбеҳ берди.

Исонинг бевосита даъвогарлиги

Масиҳ Ўзининг илоҳийлиги ҳақида тўғридан тўғри ва бевосита тарзда айтиб ўтган. У Ўзининг кимлиги ҳақида гувоҳликлар берган. Ваъзларининг туб–маъноси ҳам худди шундай чиройли қилиб айтилган гувоҳликлардир. У кўпинча Худо қиладиган ишларни қилган. Бунга тўртта мисол келтириш мумкин.

Биринчидан, У гуноҳларни кечиришини тасдиқларди. Каломнинг иккита жойида Исо гуноҳкорларни кечирган. (Марк 2:1–12, Луқо 7:36–50). Биринчисида Исонинг ёнига шол одамни олиб келишди. Шол одамнинг дўстлари Исо турган уйнинг томини бузиб, у ердан касални тўшаги билан туширишди. Касалманд руҳий далдага муҳтож эканлиги кўрган Исо шолга: «гуноҳларинг кечирилди», дейди ва шу орқали халойиқни ҳайратда қолдирди.

Иккинчисида У аҳлоқий бузуқ аёлнинг гуноҳларини кечирганини эълон қилади. Исо фарзийнинг уйида бўлганида, ўша аёл Исонинг оёқларини кўз ёшлари билан ювади, сочлари билан Унинг оёқларини артади, ўпади ва уларни мойлайди. Исо унга: «Гуноҳларинг кечирилди», дейди.

Иккала ҳодисада ҳам атрофда бўлганлар ажабланиб, қошларини кўтардилар ва сўрадилар: «Бу ким? Бу қандай Худога ширк келтириш? Худонинг Ўзидан бошқа ким гуноҳларни кечиради?». Бу саволлар тўғри берилганди. Бошқалар бизга озор етказганда кечириш мумкин, лекин Худога қарши қилинган гуноҳни фақатгина Худонинг Ўзи кечира олади.

Масиҳ Ўзининг илоҳийлигини ҳаёт бериш билан тасдиқларди. У Ўзи ҳақида «ҳаёт», «ҳаёт нони», ҳамда «тирилиш ва ҳаёт» деб айтган. Ўз шогирдларининг Унга боғлиқлигини худди узум новдаларининг токка боғлиқлигига ўхшатарди. Самариялик аёлга «ҳаёт сувини» беришни таклиф қилди. Бошқарувчи бой йигитга эса агар келиб, Унинг изидан эргашса, абадий ҳаётни ваъда қилди. Исо Ўз қўзилари учун нафақат жон берувчи, балки уларга ҳаёт ато этувчи Чўпон ҳамдир. Худо Унга бутун жонзот устидан ҳукмронлик берганини ва Худо унга берган абадий ҳаётни ҳаммага беришини айтган (Юҳан.6:35, 14:6, 11:25; 15:4–5; 4:10–15; Марк 10:17–21; Юҳан. 10:28; 17:2; 5:21). Унинг айтгани шунчалик шак–шубҳасиз бўлганки шогирдлари бунинг хақиқатлигини аниқ кўришган. Исони ташлаб кетиш улар учун имконсиз бўлиб қолди. «Биз кимга борамиз?» — сўради Бутрус. — «Сенда ҳақиқат каломи» бор.

Ҳаёт – жумбоқдир. Хоҳ руҳий, хоҳ жисмоний бўлсин, унинг табиати келиб чиқиши сингари тушунарсиз. Биз бунинг нималигини аниқлай олмаймиз, қаердан олинишини ҳам билмаймиз. Биз буни фақат Худонинг инояти, деб атай оламиз. Бу Исо ваъда қилган совғадир.

Исонинг учинчи бевосита баёноти ҳақиқатни ўргатишидан иборат эди. Бизнинг диққатимизни нафақат ҳақиқатни ўргатиши, балки Унинг ваъзларини тўғри ва мақсадлилиги ҳам тортади. Исонинг замондошлари Унинг донолигига ҳайрон қолишганди:

«Унда бу қаердан? Унга қандай донолик берилган? Ахир у дурадгор эмасми?» «Ўқимасдан туриб, Каломни қаердан билади?»

Лекин Исонинг Ўз ҳокимлигини англаши уларни янада кўпроқ ҳайрон қолдирган:

«Инсон ҳеч қачон бу одамдай гапирмаган эди?»

«Унинг сўзи ҳоким эди».

«Исо сўзини тугатгандан кейин халойиқ унга ҳайрон қоларди. Чунки у фарзийлар каби эмас, ҳукмронликка эгадек гапирар эди» (Марк 6:3, Юҳан.7:15, Луқо 4:32, Мат.7:28–29).

Исонинг ҳокимлиги фарзийлар ва пайғамбарларнинг ҳокимлигидай эмас эди. Фарзийлар ҳеч қачон ўқимасдан таълимот бера олмасдилар. Пайғамбарлар Худонинг ҳокимлиги билан гапирардилар. Лекин Исо Ўз хокимлигини эълон қиларди. У «Худо шундай дейди» эмас, балки, «Чиндан сизларга айтаяпман» дер эди. Аслида, У Ўз таълимотини Ўзиники эмас, Уни юборган Самовий Отаники, деб тасвирлаган. Лекин Исо Ўзини Худонинг тўғридан–тўғри ваҳийси эканлигини билган ва шунинг учун катта ишонч билан гапирган. У ҳеч қачон шубҳаланмаган ва кечирим сўрамаган. Исо Масиҳда, сўзларимни қайтиб олайми ёки ўзгартиришим керакми, деган иккиланишлар бўлмаган. У икки хил маънога эга бўлмаган Худонинг сўзини айтган: «Худо юборган Худонинг сўзини айтади». У келажакни аниқ қилиб айтиб берган. У комил, аҳлоқий буйруқлар берган: «Душманингни сев», «Эртанги кун ҳақида қайғурма», «Ҳукм қилманг, маҳкум бўлмайсиз». У бир дақиқа ҳам шубҳаланмай ваъдалар берарди: «сўранглар ва сизларга берилади». У Ўз сўзлари қонун каби абадийлигини ва улар ҳеч қачон йўқ бўлмаслигини таъкидлаган. У Ўз тингловчиларини огоҳлантирган: Исроил халқининг тақдири Худонинг сўзларига қандай гувоҳлик бўлган бўлса, уларнинг ҳам ҳаёти У берган таълимотига қандай жавоб беришларига боғлиқ бўлади.

Исо ўзини дунёни ҳукм қилишга ҳақли эканини айтган. Ўз ҳикматларининг бир нечтасида Исо дунёнинг охирида қайтиб келишини айтган. Ҳукм куни У келгунга қадар қолдирилганини назарда тутиб айтган. У барча ўликларни тирилтиради ва барча миллат Унинг олдида йиғилади. У Ўзининг шуҳрат тахтида ўтиради ва ҳукм қилиш Унга отадан берилади. Шунда чўпон ўз қўйларини эчкилардан ажратгандек, У ҳам инсонларни бир–биридан ажратади. Баъзиларни У, дунё яратилганда тайёрлаб қўйган Шоҳликка меросхўр бўлишга чақиради. Бошқалар эса Ундан даҳшатли сўзларни эшитади: «Эй лаънатилар, кўзимдан йўқолинглар! Иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий оловга мубтало бўлинглар!» (Мат.25:31–46, Юҳан.5:22,28–29).

Лекин Исо фақатгина Ҳукм қилувчи бўлмайди; биродарларга бўлган муносабатимиз ёки Каломга берган жавобимиз Исога нисбатан муносабатимизни белгилаб беради ва ажратилиш мезони бўлади. Инсонлар олдида Уни тан олганларни, У Отанинг олдида тан олади. Уни рад этганларни У рад этади. Аслида одамни охирги кунда осмондан ҳайдаш учун Исога фақат «Мен сизларни ҳеч қачон билмаганман», дейиши кифоя. (Юҳан.12:47–48, Мат.10:32–33; 7:23).

Бу тасдиқни қанчалик буюк эканини баҳолаш қийин. Ҳозирги замонда жамоат аъзоларига мурожаат қилаётган руҳонийни тассаввур қилинг: «Мени диққат билан тингланг. Сизнинг абадийликдаги ҳаётингиз шунга боғлиқ. Мен дунё охирида қайтаман ва сизнинг тақдирингиз менга қанчалик қулоқ солганингизга қараб ҳал этилади». Бундай воизхонга полиция ёки психиатр билан ишлашга тўғри келади.

Исонинг даъволари ҳақиқатга айланган

Бизга фақат ҳақиқатга айланган Исонинг мўъжизаларини кўриб чиқишгина қолди.

Биз мўъжизаларнинг мақсади ва имкониятлари ҳақида чуқур муҳокама қилмаймиз. Бизга Исо мўъжизаларининг ғайритабиийлигини эмас, балки руҳий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатишнинг ўзи кифоядир. Улар ҳеч қачон шахсий манфаат учун қилинмаган. Улар инсонларни бўйсунтириш ёки қандайдир жиҳатини кўрсатиш учун қилинмаган. Аниқроғи, уларда жисмоний куч эмас, балки руҳий куч кўрсатилган. Ахир улар ҳақиқатдан содир бўлган Исонинг қилган ишлари. Улар Исонинг феъл–атвори, Унинг сўзларини акс этади.

Юҳанно буни аниқ кўрган. У Хушхабарни олти ёки еттита мўъжиза асосида тузади (қаранг 20:30–31) ва уларни Исо –  Бор деган баёнот билан боғлайди. Биринчи мўъжиза Жалилада бўлган тўйда сувни шаробга айлантириш бўлган. Ўз–ўзидан бу мўъжиза махсус ибратли мисол бўлмаган. Унинг маъносини шундоққина кўриб бўлмайди. Юҳанно айтадики, у ерда Яҳудиянинг тозаланиши одатларига кўра олтита тошли кўзалар бўлган (Юҳан.2:6).

Бу айнан биз излаган калит. Юҳанно Хушхабарининг 4–бобида ёзилганидек, сув деганда Эски Аҳд билан чамбарчас боғлиқ бўлган Ёқубнинг қудуғи ўхшатма қилиниб, эски дин назарда тутилади. Шароб остида Исонинг дини назарда тутилади. У сувни шаробга қандай айлантирган бўлса, Хушхабар ҳам қонуннинг ўрнини босади. Бу қонун У янги тартиб кирита олиш ҳокимиятини тасдиқлайди. У Масиҳ эди. Тез орада Исо самариялик аёлга «У – бу Мен» дейди.

Шу сингари, Исо 5000 одамни тўйдириб, юракдаги чанқоқлиқни боса олишни кўрсатди. Кейинроқ У «Мен ҳаёт нониман» дейди. У туғма кўр бўлган одамнинг кўзига шифо беришдан аввал «Мен дунёнинг нуриман» деган. Агар кўрни шифолаган бўлса, демак у одамларнинг Худони кўра олишлари ва билишлари учун уларнинг кўзларини ҳам оча олар эди. Ниҳоят, У тўрт кун давомида ўлиб ётган Лазар исмли одамни «Мен тирилиш ва ҳаётдирман», дея қайта тирилтирган. У ўликни тирилтирди. Бу белги бўлган. Тананинг ҳаёти жоннинг ҳаётини ифодалаган. Масиҳ имонлиларнинг ўлимдан олдинги ҳаёти ва ўлган имонлиларнинг эса тирилиши бўлиб қолади. Мана шу мўъжизаларнинг ҳаммаси ҳикматлардир. Чунки одамлар оч, кўр ва руҳан ўликдирлар. Фақат Масиҳгина уларни тўйдиради, кўзларини очади ва янги ҳаёт учун тирилтиради.

 

Хулоса

Носиралик дурадгорнинг таълимотидан ушбу баёнотларни ўчириб бўлмайди. Булар хушхабарчилар томонидан ўйлаб топилган ёки онгсиз равишда бўрттирилган, дейиш мумкин эмас. Улар кенг ва бир меъёрда Хушхабарларга бўлинган. Буни ўйлаб чиқариш мумкин эмас, чунки умумий кўриниш ўзаро мос ва бир маромдадир.

Биз бу баёнотларни кўряпмиз. Ўз–ўзидан улар илоҳийлиги ҳақида гувоҳлик бермайди. Улар ёлғон бўлиши мумкин эди, аммо бунга тушунтириш топиш керак. Агар Исо энг асосий таълимотларидан бири яъни Ўзида адашган бўлса, Унга энди буюк устоздек муносабат қилиб бўлмайди. Баъзи олимлар бунда уларни хавотирга соладиган улуғлик васвасасини кўришди.

«Оддий одамдан чиққан бундай баёнотни худбинлик деб ҳисобласа бўлади. Бу худбинлик империя улуғлиги васвасаси даражасига етиб борган». (П. Т. Форсит «Ҳозирги ва кейинги ҳаёт», 1947).

«Исонинг маънавий таълимотининг чуқурлиги, донолиги, (қўшишга ижозат берсангиз) ўткирлиги ва Унинг илоҳиётли таълимотининг остида яширинган шиддатли улуғлик васвасаси орасидаги қарама–қаршилик, (агар у аслида Худо бўлмаса)  ҳали ҳеч қачон қониқарли даражада тушунтирилмаган» (К. С. Льюкс «Мўъжиза», 1947).

Хўш, унда Исо бизни онгли равишда алдаганми? Наҳотки У одамларни Ўз қарашларига ишонтиришга уриниб, кейин эса аслида Ўзида йўқ бўлган илоҳий хокимликни Ўзига қўшиб ёзган? Бунга ишониш жуда қийин. Унда айёрлик йўқ. У бошқалардаги иккиюзламачиликни ёмон кўрган ва Ўзи ҳам самимий бўлган.

Балки У ҳақиқатдан адашгандир? Ўзи ҳақида мустаҳкам ёлғон тасаввурни яратгандир? Бу нуқтаи назарнинг ҳимоячилари бор албатта, аммо уларнинг ёлғон тасаввури янада кучлироқ, деган шубҳа ҳам бор. Бироқ, Исонинг феъл–атвори Ўзининг сўзларини тасдиқлайди ва айнан шу йўналишда биз ўз изланишимизни давом этамиз.


Книга на узбекском языке: Основание христианства (Джон Стотт)

Личный призыв к христианскому единству.

Существует великое множество разновидностей протестантского христианства: баптисты и реформаты, харизматы и пятидесятники, консервативные христиане, прогрессивные, отделенные, независимые и т. д. Но есть ли что-то, что объединяет их всех?

В книге «Евангельские истины» Джон Стотт, богослов с большой буквы, призывает евангельских христиан еще раз обратить свой взор на троичное начало исповедуемой всеми веры: на Бога-Отца, милостиво открывшего себя человеку, на Бога-Сына, своей крестной смертью освободившего грешников, и на Святого Духа, неустанно трудящегося над преобразованием верующих. Именно так и построена книга, рассматривая по очереди учения о Божьем Слове, о единожды свершившемся подвиге Иисуса Христа и о продолжающейся работе Святого Духа.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак