Джон Стотт. Хакиат асоси (1-боб) Ўзбек тилида
Мундарижа
Кириш
Тогри ендашув
1 кисим. Масихнинг шахси
Исонинг фел атвори
Масихнинг тирилиши
2 кисим. Инсон мухтожлиги
Гунохнинг окибати
3 кисим. Масихнинг иши
Масихнинг нажоти
4 кисим. Инсон жавоби
Карорга ендашиб
Масихий болиш
1. Тўғри ёндашув
«Азалда Худо...» Муқаддас Китобдаги илк икки сўз дунёнинг яратилиш тарихи ва Ибтидо китобининг кириш қисмидан ҳам аълороқдир. Бу сўзлар – Муқаддас Китобни бутунлигича англашимиз учун калитдир. Бу сўзлар – ташаббус фақат Худога тегишли эканлигини таъкидлайди.
Худо доимо ҳушёр. Уни олдиндан била олмаймиз. У ҳар доим биринчи қадам ташлайди. У ҳар доим олдинда. Инсон яратилишидан аввал Худо ҳаракатда эди. Инсон Худони излай бошлашидан аввал Худо инсонни излаган.
Муқаддас Китобда инсон Худога яқинлашишини эмас, балки Худо инсонга қўлини чўзиб тураётганини кўрамиз.
Кўпчилик учун Худо қулай ҳолатда йироқдаги тахтда ўтирадиган, камгап, бегонасираган, токи инсонларнинг ўзлари Уни ниманидир қилишга кўндирмагунча Худо уларга нисбатан бефарқ, деб тасаввур қилишади. Бу бутунлай ёлғон фикрдир. Муқаддас Китоб бизга Худонинг феъл–атворини кўрсатади. Одамзод ҳали Худога қайтиш ҳақида ўйламай туриб, қоронғулигу гуноҳда юрган пайтда Ўз тахтидан тушиб, шуҳратини четга қўйиб, одамзодни топмагунича ҳеч ҳам тинчланмайдиган Худони Муқаддас Китоб бизга кўрсатади.
Бу юксак Худонинг ишлари кўпчиликка маълумдир. Яратилишнинг ташаббуси ҳам Унга тегишлидир. У борлиқ мавжудотга ҳаёт берди. «Азалда Худо ер ва осмонни яратди». Унга ваҳийлик ташаббуси тегишли. У одамзодга Ўзининг феъл атворини ва иродасини очиб берган: «Азалда Худо кўп марта ва турли хил йўллар билан ота–боболаримизга пайғамбарлар орқали гапирган, ҳозирда эса У Ўз Ўғли орқали гапиради». Қутқариш ташаббуси ҳам Ундадир, У Исо Масиҳда эркак ва аёлларни қутқариш учун келган: «Худо Ўз одамларини қутқариш учун келди» (Ибт.1:1; Ибр.1:1–2; Луқ.1:68).
Худо яратган. Худо гапирган. Худо ҳаракат қилган. Бу Худонинг ташаббуси ҳақидаги уч хил фикр диннинг қисқача таърифини тасвирлаб беради. Муқаддас Китобда бу ҳақида ёзилган. Бу китобда биз иккинчи ва учинчи фикрларни кўриб чиқамиз, чунки асосан масиҳийлик, таъкид қилишларича, Исо Масиҳнинг тарихидан бошланади. Агар Худо гапирган бўлса, Унинг дунё учун охирги ва энг буюк Сўзи Исо Масиҳ бўлган. Агар Худо ҳаракат қилган бўлса, Унинг энг эзгу иши бу — Исо Масиҳ орқали дунёни кечириш бўлган.
Худо Исо Масиҳ орқали гапирган ва ҳаракат қилган. У нимадир деди, нимадир қилди. Бу дегани масиҳийлик фақатгина Худо ҳақидаги қуруқ сўзлар эмас. Бу диний ғояларнинг тўплами ва қоидалар мажмуи ҳам эмас. Бу Хушхабар. Павлуснинг сўзлари бўйича, «Худо Хушхабари Худонинг Ўғли Исо Масиҳ, Раббимиз ҳақидадир» (Рим.1:1–4). Бу, биринчи навбатда, одамга ҳаракат қилиш учун чақириқ эмас. Бу энг аввало, Худо Исо Масиҳда биз инсонларга нима қилганлиги ҳақидаги чақириқдир.
Худо гапирган
Инсон – ажойиб қизиқувчан ижоддир. Унинг онги шундай яратилганки, у тинч туролмайди. У доимо номаълумликка нигоҳини қаратади. Инсон чексиз ғайрати билан билим қидиради. Унинг ҳаёти – кашфиётлардан иборат бўлган саёҳатдир. У доимо сўрайди, тадқиқ қилади, кашф этади, кўриб чиқади. У ҳеч қачон бола каби «нима учун» деган сўроқларини тўхтатмайди. Аммо инсон онги Худога мурожаат қилганда, адашиб қолгандай бўлади. У қоронғуликда пайпасланиб юргандай бўлади. У ожизона ўзининг чуқурликларида ботиб типирчиланади. Бу ажабланарли эмас, чунки Худо, ким бўлишидан қатъий назар, чексиздир, биз эса ўладиган мавжудотмиз.
У бизнинг тушунчамиздан холидир. Шу сабабдан бизнинг онгимиз, тажрибавий фанларда фойдали асбоб бўлиб ҳисоблансада, бизга бу ерда дарҳол ёрдам бера олмайди. У Худонинг чексиз онгига кириб бора ололмайди. У ерга олиб борадиган зина йўқ, фақатгина улкан тубсизлик бор. «Худонинг чуқур фикрларини била оламизми?» — Аюбдан сўрашди. Иложи йўқ.
Агар Худо вазиятни ўзгартириш учун Ўзи биринчи ҳаракат қилмаганида, ҳамма нарса шундайлигича қолар эди. Одам агностик бўлиб қолар эди. Понтий Пилат билан биргаликда: «Ҳақиқат нима?» деб сўрар, лекин жавобга қулоқ солмас ва ҳатто жавобни олишга интилмас эди. У Худога сажда қилган бўларди, чунки бу унинг табиатида бор; бироқ унинг барча меҳробида, Афинанинг қурбонгоҳларидаги каби: «Номаълум Худога», деган ёзув бўлар эди.
Лекин Худо гапирди. У Ўзини кўрсатишга қарор қилди. Масиҳийлик таълимотининг ваҳийлари жуда донодир. Худо бизнинг онгимизга бизга яширин бўлган нарсаларни очиб берган. Унинг ваҳийларининг бир қисмини биз табиатда кўрамиз.
Худонинг шуҳратини самолар намоён қилади, Унинг ижодини фалак тоқи айтиб туради. (Заб.18:2).
Худо ҳақида нимаики билиш мумкин бўлса, уларга равшандир. Худонинг Ўзи уларга (яъни, инсонларга) зоҳир этган. Борлиқ яратилгандан бери Худонинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти очиқ кўриниб турибди. Худонинг ижодига қараб, Унинг хусусиятларини тушуниб олса бўлади. Шундай экан, улар: “Худони билмаймиз”, деб баҳона қилолмайдилар (Рим.1:19–20).
Одатда буни Худонинг «умумий» ваҳийи (чунки бу ваҳий — бутун дунёдаги инсонлар учун) ёки «табиий» (чунки у табиатда) деб аташади. Лекин бу етарли эмас. Албатта табиатда биз Унинг борлигини ва Унинг Қудратлилигини, шуҳрат ва содиқлигини кўрамиз. Агарда инсонга Худони аниқ билиш керак бўлса, у ҳолда унга кенг ва амалда оширилаётган ваҳий керак бўлади. Худо Ўзини кўрсатиши Унинг муқаддаслиги, Унинг муҳаббати, Унинг гуноҳ устидан нажот қудратини ҳам ўз ичига олиш керак. Худо буни ҳам бизга бажонидил берган. Бу «махсус» ваҳий эди, чунки у танланган одамлар (Эски Аҳд пайғамбарлари ва Янги Аҳд ҳаворийлари) орқали танланган халқ (Исроил) учун берилган.
Бу ваҳий яна «ғайритабиий»дир, чунки у илҳом орқали берилган ва у асосий ғоясини Исо Масиҳнинг шахсиятида топди.
“Махсус” ваҳийни тушунтириб бериш учун, Муқаддас Китоб Худо «айтган» нарсалар ҳақида сўзлаб беради. Биз нутқ орқали бир-биримиз билан осонгина гаплашамиз. Сўзларимиз билан фикрларимизни очиб берамиз. Агар биз, Худо Ўзининг чексиз онгини – бизнинг тугайдиган, чекланган ақлимизга очиш хоҳиши ҳақида ўйласак, бу янаям ҳақиқатга мойил бўлар эди. Ишаё пайғамбар айтганидек, Унинг фикрлари осмон ердан қанчалик баланд бўлса, шунчалик бизникидан улуғки, агар У Каломга фикрларини кийгизмаганда эди, биз ҳеч қачон уларни билолмас эдик. Шу тарзда, Худо Каломи Исо Масиҳ келишидан аввал кўп пайғамбарларга келган ва «Калом инсон бўлди, орамизда яшади».
Шу тарзда Павлус Коринф жамоатига ёзган: «Модомики, Худонинг ҳикмати бўйича бу дунё ўз ақл–заковати билан Худони таниб–билмаган экан, тентакликдай туюлган хабарга ишонганларни Худо қутқаришни лозим кўрди» (1Кор.1:21).
Инсон Худони ўз донолиги билан эмас, балки Худонинг Каломи орқали, инсон онги билан эмас, балки илоҳий ваҳий орқали таниб билади. Худо Ўзини Масиҳда танитгани учунгина масиҳийлар ҳам Павлус Ареопагда афиналикларга гапиргани каби, жасурлик билан шундай дея оладилар: «...Ўзларингиз билмасдан туриб сажда қилаётган Худони мен сизларга англатай» (Ҳав.17:23).
Бу тасдиқни тўғри баҳолай олишмагани учун фан ва дин орасида қарама–қаршиликлар вужудга келди. Эмпирик ёндашувни дин соҳасида умуман қўллаб бўлмайди. Илм–фанга асосланган билим кузатиш ва тажриба ёрдамида олдинга силжимоқда. Ушбу билим тананинг бешта сезгиси орқали келадиган маълумот орқали ишлайди. Лекин метафизик соҳасига мурожаат қилганимизда, биз маълумотни дарҳол ололмаймиз. Ҳозир Худони ушлаб, кўриб ёки эшита олмаймиз.
Бироқ, шундай вақт бўлганки, У гапиришга ва Ўзини танага кийдиришга қарор қилган ва шу орқали Уни кўриш ва пайпаслаш мумкин эди. Юҳанно ўзининг биринчи мактубини қуйидаги тасдиқ билан бошлаган: «Бошидан аён бўлган Ҳаёт каломи ҳақида биз сизларга хабар бермоқчимиз... ўз кўзимиз билан кўриб, ўз қўлларимиз билан пайпаслаб кўрганларимизни сизларга маълум қилмоқчимиз... Биз... энди У ҳақда сизларга шоҳидлик қиляпмиз» (1Юҳ.1:1-2).
Худо ҳаракат қилган
Масиҳийларнинг Хушхабари Худо фақатгина гапирган деган таъкидни келтирмайди. Бу Хушхабар – Худо ҳаракат қилган, деб маъқуллайди. Иккала ҳолатда ҳам ташаббус Худога тегишли, чунки одамнинг моҳияти эҳтиёждан иборат. Ахир биз фақатгина нодон эмас, балки гуноҳкормиз ҳам. Шу тарзда, Худога бизнинг нодонлигимизни очиб бериш етарли эмас. У бизни гуноҳларимиздан қутқариш учун нимадир қилиши керак. У аллақачон буни Эски Аҳд даврида бошлаган эди. У Иброҳимни Ур шаҳридан чақириб олди. Шу орқали Худо Иброҳим ва унинг авлодидан миллат яратишни, Миср қуллигидан озод қилишни, улар билан Синай тоғида Аҳдга киришни, уларни ваъда қилинган ерга саҳродан олиб ўтишни, уларни Ўзининг танлаган халқи қилиб бошқаришни ва ўргатишни режалаштирди.
Буларнинг бари фақатгина Масиҳ орқали бўладиган буюк нажотга тайёргарлик эди. Одамзодни Мисрдаги қулликдан ёки Бобилга сургунликдан эмас, балки гуноҳнинг қуллигидан озод қилиш керак эди. Айнан шунинг учун Исо Масиҳ келди. У Нажоткор бўлиб келди.
«Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради» (Мат.1:21).
«Инсон Ўғли йўқолганни излаб топиш ва уни қутқариш учун келган» (Луқо 19:10).
«Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди» деган гап тўғри ва асослидир, ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир» (1Тим.1:15).
Исо тинмайдиган чўпон эди, агар у подасидан ҳатто биттагина қўйни йўқотса ҳам уни топмагунича излайди (Луқо 15:3–7).
Масиҳийлик – бу нажот дини. Бошқа динлар гуноҳкорлар учун келувчи, уларни севувчи ва улар учун қурбон бўлувчи Худо ҳақидаги хабар билан тенглаша олмайди.
Инсон жавоби
Худо гапирарди. Худо ҳаракатда эди. Бу илоҳий сўзларни ва ишларни Муқаддас Китобдан излаш керак. Чунки кўп одамлар учун ўша нарсалар ёзилган жойида қолаверади. Улар учун бу сўзлар ва ишлар, Худо қилган ва айтган нарсалар ўтган замонга тегишли. Муқаддас Китобдан ҳаётга, ўтмишдан ҳозирги тажрибага ҳали ўтганича йўқ. Худо гапирган, лекин биз Унинг сўзларини эшитганмизми? Худо ҳаракат қилган, лекин биз Унинг қилган нарсаларидан бирор нарса олдикми?
Биз қилишимиз керак бўлган нарсаларга изоҳни сизлар бу китобнинг давомида топасизлар. Худо бизни излаган. У ҳали ҳам бизни изламоқда. Биз Уни излашимиз керак. Аслида олганда, Худонинг одамдан хафа бўлгани шундаки, одам Уни изламаяпти.
“Идрокли бирон зот бормикан?
Бормикан Менга юз бурган?” дея
Инсонга Эгамиз самодан боқар.
Ҳаммаси адашган, бирдай бузилган,
Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир,
Ҳатто биронта ҳам йўқ!
(Заб.13:2–3)
Аммо Исо эълон қилди: «Изланглар, топасизлар». Изламасангиз ҳеч қачон топмайсиз. Чўпон қўйини топмагунича излаган. Аёл ўзининг тангасини топмагунича излаган. Нима учун биз ташвиш қилмасак ҳам бўлади, деб ўйлаймиз? Худо бизнинг топишимизни истайди, лекин излаганларгина топади.
Жон–жаҳдимиз билан излашимиз керак. «Одамзоднинг ботирлиги қанчага етса, унинг дангасалиги шунчалик бўлади» — деган эди Эмерсон. Бу шунчалик жиддийки, биз ўзимизнинг дангасалигимизни енгиб, онгимизни изланишга бағишласак. Худо ишёқмасларга нисбатан сабрли эмас. «У... изловчиларга мукофот беради» (Ибр.11:6). Камтарлик билан излаш керак. Агар бефарқлик кимдир учун тўсқинлик бўлса, мағрурлик эса бошқалар учун жуда кенг тарқалгандир. Бизнинг онгимиз чегараланган ва Худони Унинг ёрдамисиз таниб билишимизга қодир эмаслигимизни тан олишимиз керак. Мен ўзимизнинг ақлли фикрлашимизни бир четга суриб қўйишимиз керак деб айтаётганим йўқ, аксинча Забур хонишларидан бири онгсиз мавжудот: от ёки хачирга ўхшамасликни буюрган. Биз ўз онгимиздан фойдаланишимиз керак, лекин унинг чегарасини ҳам билишимиз керак. Исо деди:
«Эй Ота, еру осмоннинг Эгаси! Сен бу ишларни донолару идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга шукурлар айтаман» (Луқо 10:21).
Бу Исонинг болаларга бўлган севгисининг сабабларидан бири. Уларни ўргатиш мумкин. Улар мағрур эмас, шуҳратпараст эмас, танқидчи эмас. Биз кичик боладек очиқ, камтар ва қабул қилувчи онгга эга бўлишимиз керак.
Ҳақиқатдан изланиш керак. Худо Ўз ваҳийси деб атаганга фақатгина мағрурликни четга қўйиб эмас, балки олдиндан хулоса чиқармай яқинлашиш керак. Фақатгина камтарлик билан эмас, балки очиқ онг билан яқинлашиш керак. Ҳар бир талабага маълумки, олдиндан хулоса чиқариб олиб янги фан ўрганиш хавфлидир. Бироқ кўпчилик изловчилар бошида қарор чиқариб олади–да, кейин Муқаддас Китобга келадилар. Лекин Худо Ўзининг самимий изловчиларга ваъда берган. «Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар» (Ере.29:13). Демак, олдиндан хулоса чиқармасдан, онгимизни масиҳийлик тўғри деган фикрга очиб беришимиз керак.
Бўйсуниб излаш керак. Бу шарт энг қийинидир. Худони излаганда нафақат ўзининг фикрларини, балки ҳаётини ҳам ўзгартиришга тайёр бўлиш керак. Хушхабарда маънавий чақирув бор. Агар хабар ҳақиқат бўлса буни қабул қилишимиз керак. Худо инсонларнинг кузатув объекти эмас. Худога микроскоп ёки телескоп орқали қараб: «Нақадар қизиқ!», дейишимиз керак эмас. Худо қизиқ эмас. У қаттиқ хафа қилишга қодир. Бу Исо Масиҳга нисбатан ҳам тўғри.
«Биз Уни ақлан кўриб чиқишни хоҳлаймиз, лекин у бизни руҳан кўриб чиқмоқда. Биз ўринимизни алмаштирганмиз. Биз Арастуни ўрганамиз ва у бизга ақлан насиҳат қилади; биз Исони ўрганиб чиқамиз ва бу бизни руҳан хавотирга солишини ҳис қиламиз... Биз Исога нисбатан юрагимизнинг ва иродамизнинг ички ахлоқий қарорини қабул қилишимизга тўғри келади. Одам Исони ақлан бетарафлик билан ўрганиши мумкин, лекин маънавий жиҳатдан бефарқ қола олмайди. Биз қайси байроқ остида чиқишимизни билдиришимиз керак. Исо билан тўғридан тўғри муносабат қилишимиз бизни бунга олиб келади. Биз хотиржамли ўқишдан бошлаган эдик, энди эса бизни маънавий қарор қабул қилишимизга ундашмоқда»
(П. Корнеги Симпсон «Исонинг далили», 1930, Ж.Кларк нашриёти, 1952, 23,24 бетлар).
Демак, Исо яҳудийларга мурожаат қилганда, мана шуни назарда тутган. «Ким Худонинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимот Худоданми ёки Ўзимданми, билиб олади» (Юҳан.7:17).
Ваъда бу тушунарли: биз билишимиз мумкинки, Масиҳ ростдан ҳам ҳақиқат бўлганми ёки ёлғонми, Унинг таълимоти инсоний бўлганми ёки илоҳийми. Аммо бу ваъда маънавий шартга асосланган. Биз фақатгина ишонишга эмас, балки бўйсунишга ҳам тайёр бўлишимиз керак. Худо бизга иродасини очиб берганда, уни бажаришга тайёр бўлишмиз керак.
Менинг эсимда, бир куни олдимга бир одам келди. У эндигина мактабни битириб, Лондонда ишлай бошлаган эди. У ўзини иккиюзламачи ҳисобламасдан «Имон рамзи»ни айта олмагани учун жамоатга бормай қўйганини айтди. У энди ўша «Имон рамзи»га ишонмасди. У гапини тугатгандан кейин, мен унга: “агар мен сизнинг саволларингизга жавоб бериб, ақлингизни қондирсам, ўз ҳаёт тарзингизни ўзгартиришни хоҳлармидингиз”, деб сўрадим. У жилмайди ва қизарди. Аслида унинг муаммоси мантиқан эмас, маънавий эди. Демак, айнан шу тарзда изланишимизни давом эттиришимиз даркор. Биз ўзимиздаги жирканчлигимизни, мағрурликни, олдиндан хулоса чиқаришларимизни ва гуноҳни бир четга йиғиштириб, натижаларга қарамасдан Худони излашимиз керак. Изланишга ҳаракатларимизнинг ҳамма тўсқинликлардан қуйидаги икки нарсани енгиб ўтиш қийинроқ бўлади: ақлий хулоса чиқариш ва мантиқий ирода. Бу иккала тўсқинликлар қўрқувни акс эттиради. Қўрқув эса ҳақиқатнинг ашаддий душманидир. Қўрқув бизнинг изланишларимизга тўсқинлик қилади. Биз биламизки, Исо Масиҳни излаш ва қабул қилиш ноқулайликка олиб келади. Дунёқарашимизни ўзгартириб, янги ҳаёт тарзига мослашишга тўғри келади. Айнан маънавий ва мантиқий қўрқоқлигимиз иккиланишишга мажбур қилади. Биз изламаганимиз учун топмаймиз. Топишни хоҳламаганимиз учун изламаймиз. Яна шуни биламизки, топишни хоҳламасак, энг яхши усул изламасликдир.
Бир ўйлаб кўринг–чи! Балки сиз ўзингиз хато фикрлагандирсиз. Ахир Масиҳ ҳақиқат бўлиши мумкин–ку! Агар сиз камтарона, ҳақиқатдан ва бўйсуниб Худони излашни хоҳласангиз, Худонинг ваҳийси деб таъкидланган китобга мурожаат қилинг. Айниқса, Исо Масиҳ ҳақида айтиладиган Хушхабарга эътиборингизни қаратинг. Унга сиз билан учрашишга ва Ўзининг ҳақиқатлигини кўрсатишга имкон беринг. Бутун онг ва иродангиз билан келинг. Агар Худо сизни ишонтирса, Унга ишонинг ва бўйсунинг. Нега энди Марк ва Юҳанно Хушхабарини ўқиб кўрмайсиз? Бир ўтиришда уларнинг бирини ўқиб тугатиш мумкин. Ўқиб бўлгандан кейин китоб ҳақида бутунлай таассуротга эга бўласиз. Кейин эса бир кунда бир бобдан аниқроқ ўқиш мумкин. Ўқишингиздан олдин ибодат билан бошланг. Масалан:
«Худойим, агар бор бўлсанг (Сен бормисан, йўқмисам, билмайман), ибодатимни эшитаётган бўлсанг (эшитяпсанми, йўқми, буни ҳам билмайман), мен Сенга айтмоқчиман, мен ҳақиқатдан ҳам ҳақиқатни излаяпман, менга кўрсатгин. Сенинг Ўғлинг Исо Масиҳ ҳақиқатдан ҳам Сенинг Ўғлинг ва дунёнинг нажоткорими? Агар Сен менга бунга ишонч ҳосил қилишга ёрдам берсанг, Мен Унга ўзимнинг Нажоткорим деб ишонаман ва ўзимнинг Раббим деб Унга эргашаман».
Бу ибодатни айтиб ҳеч ким афсусланмайди. Худо инсонга қарз эмас, У ҳар бир ҳақиқий изланишни ҳурмат қилади. Уни ҳақиқатдан изловчиларини мукофотлайди. Масиҳнинг ваъдаси жуда оддий: изланглар, топасизлар.
Книга на узбекском языке: Основание христианства (Джон Стотт)
Личный призыв к христианскому единству.
Существует великое множество разновидностей протестантского христианства: баптисты и реформаты, харизматы и пятидесятники, консервативные христиане, прогрессивные, отделенные, независимые и т. д. Но есть ли что-то, что объединяет их всех?
В книге «Евангельские истины» Джон Стотт, богослов с большой буквы, призывает евангельских христиан еще раз обратить свой взор на троичное начало исповедуемой всеми веры: на Бога-Отца, милостиво открывшего себя человеку, на Бога-Сына, своей крестной смертью освободившего грешников, и на Святого Духа, неустанно трудящегося над преобразованием верующих. Именно так и построена книга, рассматривая по очереди учения о Божьем Слове, о единожды свершившемся подвиге Иисуса Христа и о продолжающейся работе Святого Духа.