Джон Стотт. Хакиат асоси (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
Мундарижа
Кириш
Тогри ендашув
1 кисим. Масихнинг шахси
Исонинг фел атвори
Масихнинг тирилиши
2 кисим. Инсон мухтожлиги
Гунохнинг окибати
3 кисим. Масихнинг иши
Масихнинг нажоти
4 кисим. Инсон жавоби
Карорга ендашиб
Масихий болиш
СЎЗ БОШИ
Исо Масиҳнинг шахсияти ва таълимоти ҳозирги кунларгача ҳам ўз моҳиятини йўқотмаган. 2000 йил аввал Исо Масиҳ одамлар ўйлаб топган “қонун–қоида”ларга кўпинча қарши чиқарди, Унинг айрим сўзлари эса инқилобий руҳда бўлиб, ғоялари мустаҳкам эди. У қаерга бормасин севги ва тинчликни тарқатарди. Бундан ташқари, У доимо ваъз қилганидек яшаган.
Аммо У самимий эдими?
Дунёда анчайин одамлар масиҳий оилаларда тарбияланишмоқда. Масиҳнинг ҳақиқати ва масиҳийлик бу оилаларда ўз–ўзидан мавжуддир. Бироқ, бу одамларда танқидий сифатлар ривожланса ва мустақил равишда фикрлашни бошлашса, улар масиҳийликнинг кучли томонларини ўрганишга ҳаракат қилишдан кўра, ўзларининг болаликдаги динидан осонгина юз ўгирадилар.
Бошқа кўпгина одамлар масиҳий муҳитда ўсиб, катта бўлмайдилар. Бунинг ўрнига улар ҳиндуизм, буддизм, ислом ёки дунёвий инсонийлик аҳлоқи, коммунизм ёки фалсафий таълимотларга берила бошлайдилар.
Аммо масиҳийлар ҳам, номасиҳийлар ҳам Исо ҳақида ўқиб кўришганида, Масиҳда таърифлаб бўлмайдиган жозиба яширинганини ва ундан осонликча қутулиб бўлмасликни пайқайдилар.
Шу тарзда биз Носиралик Исонинг тарихидан бошлаймиз. Исо Масиҳ аниқ яшаган. Бунинг учун ҳеч қандай шубҳага асос йўқ. Унинг тарихий шахс эканлиги масиҳий ва номасиҳий муаллифлар томонидан қайд этилган.
Исо ҳақида сўз боран экан, У инсон бўлганини ҳам айтиб ўтишимиз керак. У инсонлар каби туғилиб ўсган, тер тўкиб меҳнат қилган, дам олган, ухлаган, еб ичган, азоб чеккан ва ўлган. Исода ҳақиқий тана ва ҳақиқий инсонларнинг ҳис–туйғулари бўлган.
Аммо биз ҳақиқатдан ҳам Исо қайсидир маънода Худо бўлганлигига ишонамизми? Исонинг илоҳийлиги шунчаки масиҳий хурофот эмасми? Носиралик дурадгор – Худонинг ягона Ўғли эканлигига, масиҳийларнинг ажойиб имонини мустаҳкамловчи қандайдир гувоҳлик борми?
Бу – муҳим савол. Ундан қочиб бўлмайди. Ростгўй бўлишимиз керак. Агар Исо инсоний танада Худо бўлмаган бўлса, масиҳийлик йўқ бўлади. Бизда фақатгина ғоялари гўзал бўлган, эзгу фикрли яна бир дин қолади, лекин унинг ажойиб хусусияти йўқолади.
Аммо Исонинг илоҳийлиги ҳақида – яхши, кучли, тарихий, ривожланаётган гувоҳлик бор бўлиб, ростгўй инсон ўзининг заковатини йўқ қилмаган ҳолда унга ишониши мумкин. Бизда Исо Масиҳнинг Ўзи ҳақидаги ҳам жасур, ҳам камтар бўлган ғайриоддий баёноти бор. Сўнгра, Исонинг тенгсиз феъл–атвори ҳам бор. Унинг қудрати ва ювошлиги, Унинг солиҳлиги ва мулойим ҳамдардлиги, Унинг болаларга ғамхўрлиги ва рад этилганларга севгиси, Унинг юксаклиги ва Ўзини қурбон қилганлиги бутун дунёни қойил қолдирди. Бундан ташқари, Исонинг азобли ўлими Унинг ниҳояси бўлмади. Эълон қилинганки, Исо ўлимидан сўнг тирилди, Унинг ўликдан тирилиши энг ишончли гувоҳлик бўлди.
Агар Исо Худонинг Ўғли бўлганлигини тахмин қилсак, масиҳийликнинг асоси фақатгина ушбу далилни қабул қилишдан иборатми? Йўқ. Биз Исо шахсининг илоҳийлигига амин бўлган бўлсак, Унинг ишлари табиатини ҳам билиб олишимиз керак. У нима учун келди? Муқаддас Китоб бунга жавобан: «У гуноҳкорларни қурқариш учун келган», дейди. Носиралик Исо – Самовий қутқарувчи, биз гуноҳкорлар учун керакдир. Бизни Муқаддас Худодан айирган гуноҳларимиз учун кечирим керак. Биз Муқаддас Худога қайтишимиз керак. Бизни ўзимизни севишдан озод қилиш керак. Бизга яшаш учун керагича куч бериш керак. Биз бир–биримизни, шунингдек душманимизни севишни ўрганишимиз керак. «Нажот» айнан шуни билдиради. Масиҳ Ўз ўлими ва тирилиши орқали шу нажотни биз учун қўлга киритди.
Демак, дунёнинг Нажоткори бўлиш учун келган Худонинг ўғли Исога ишониш масиҳийликнинг асосими? Йўқ, бу ҳам эмас. Илоҳий шахсга бўйсуниш, инсоннинг нажотга муҳтожлигини тан олиш ва Масиҳнинг нажот ишларига ишониш етарли бўлмайди. Унда нима қилиш керак? Бунга одам ўзини, юрагини ва онгини, жонини ва иродасини, уй ва ҳаётини, ўзлигини тамомила Исо Масиҳга бағишлаши керак. Биз Унга итоат қилишимиз керак. Нажоткоримиз сифатида Исога ишонишимиз, Раббимиз сифатида бўйсунишимиз, кейин эса жамоатнинг содиқ аъзоси ва жамиятнинг жавобгар шахслари бўлишимиз керак.
Масиҳийликнинг асоси ва ушбу китобнинг мазмуни шундадир. Аммо Исо Масиҳнинг илоҳийлиги ҳақидаги гувоҳликка келишимиздан аввал, ушбу мавзуни ўрганишга тўғри ёндашадиган кириш қисми муҳимдир. Масиҳийлар Худони Исо Масиҳда топа олишимизни тасдиқлашади.
Бу тасдиқни кўриб чиқаётганимизда, нафақат Худо бизни излаётганини, балки биз ҳам Уни излашимиз кераклигини онгли равишда тушунишимиз муҳим.
Книга на узбекском языке: Основание христианства (Джон Стотт)
Личный призыв к христианскому единству.
Существует великое множество разновидностей протестантского христианства: баптисты и реформаты, харизматы и пятидесятники, консервативные христиане, прогрессивные, отделенные, независимые и т. д. Но есть ли что-то, что объединяет их всех?
В книге «Евангельские истины» Джон Стотт, богослов с большой буквы, призывает евангельских христиан еще раз обратить свой взор на троичное начало исповедуемой всеми веры: на Бога-Отца, милостиво открывшего себя человеку, на Бога-Сына, своей крестной смертью освободившего грешников, и на Святого Духа, неустанно трудящегося над преобразованием верующих. Именно так и построена книга, рассматривая по очереди учения о Божьем Слове, о единожды свершившемся подвиге Иисуса Христа и о продолжающейся работе Святого Духа.