Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) 4 bob

Сторми Омартиан ва Хейфорд Джек. Бирга қилинган ибодатнинг қудрати - (4-боб) Китоб Ўзбек тилида 

Birga qilingan ibodatning qudrati (Stormi Omartian va Xeyford Djek) O‘zbek tilida AudiokitobBirga qilingan ibodatning qudrati (Stormi Omartian va Xeyford Djek) O‘zbek tilida Audiokitob

             

Мундарижа

Миннатдорчилик

Замондошларимизга мактуб

1–боб. Ибодатнинг қудрати нимада ва уни қандай олиш мумкин?

2–боб. Ибодатингиз қудрати

3–боб. Ибодатгўй шерикни топинг

4–боб. Гуруҳга қўшилинг

5–боб. Ибодатгўй жамоатнинг қудрати

6–боб. Миллатни қутқариш учун ибодатда бирлашув

7–боб. Шахсан мен нима қила оламан?


Тўртинчи боб

Гуруҳга қўшилинг

         Бизнинг жамоатимиз тез ўсди, қавмбоши Джек мен билан Майклдан, ибодат гуруҳлари учун раҳбарликка тайёргарлик курсини ўтинглар, деб илтимос қилиб қолди. Йиғин бизнинг уйимизда ўтиши керак эди. Биз тайёр бўлганимизда, уйимиз эшиги ҳаётимнинг асосий иши натижасида ланг очилди. Ёзувчилик меҳнатим ва ҳамма китобларим, жумладан, ибодатнинг кучи ҳақида ёзганларим айнан ўша жойдан бошланади. Мен бу ҳақда батафсилроқ ҳикоя қилиб бераман.

         Биринчи йиғилиш олдидан мен қаттиқ ҳаяжонга тушдим ва йиғилишнинг бошланишини сабрсизлик билан кутдим. Ўзим айтган ибодатлар сабабли ва бу кунга тайёрланиб, бу одамларнинг ҳаммасини яхши кўриб қолдим, гарчи уларни ҳеч қачон кўрмаган бўлсам ҳам. Бунга ўхшаганини ҳеч қачон бошимдан кечирмаган эдим, чунки нотаниш одамларни қандай севиб қолиш мумкинлигини тушунмаган эдим. Аммо биз одамлар учун ибодат қилганимизда, Худо юрагимизга уларга нисбатан Ўзининг севгисини солади, ахир, Майкл билан мен улар учун бир неча йиллар давомида ибодат қилган эдик–да.

         Ким келади, умуман, биронтаси келадими, деган тушунчага эга эмас эдик, чунки одамлар одатда, йиғин учун ўзларининг уйларига яқинроқдан жой тайёрлайдилар. Ўзларига қулай вариантни танлаш имконига эга бўлсинлар деб, адреслар кўрсатилган эълонлар жамоатхонага осиб қўйилган эди. Ўшанда ўн саккизта одам келган эди, хонаки гуруҳлар учун бу жуда кўп эди. Бу оқшом худди Рождество кунини эслатарди, чунки йўлакда ҳар бир одамни бизнинг алоҳида совғамиз кутарди.

         Майкл, қавмбоши Джекнинг маслаҳатига биноан, Муқаддас Китобдан парча ўқиб, шарҳлаб берди. Кейин ҳар бир одам Муқаддас Китоб ўзининг ҳаётига қандай таъсир этаётганини ҳикоя қилиб берди. Бунга қирқ беш минут вақт кетди, шундан кейин Майкл, буни ўқинглар, деб йиғин қўлланмасини менинг қўлимга берди. Мен ташрифчилардан, муҳтожликларингиз борми, муҳтожликларингиз бажо бўлиши учун ибодат қиламиз, деб сўраганимда, одамлар орасидан гуриллаган овозлар келди. Муҳтожликлар миқдори вақтдан кўра юқори эди, хуллас, ўша куни жиддий ибодатга вақт ажрата олдик.

         Дастлабки йиғинларнинг бир нечасини ўрнатилган вақтдан чиқмасдан ўтказишга, ҳамма муҳтожликларимизни қондириш учун ибодат қилишга астойдил ҳаракат қилдик. Кейин шуни тушундикки, учрашув учун яна бир кунни танлашимиз, болаларсиз,  ибодатга тўлиқ диққат қаратишимиз лозим экан. Биз ҳар ойнинг биринчи жума кунини танладик, ҳамма бизнинг қароримизга рози бўлди ва ибодатга келишди.

         Ўша жума оқшоми мен шуни тушундимки, аёллар эркаклардан алоҳида бўлиши керак экан, чунки ҳамма режаларимизни амалга ошириш учун вақтимиз етмасди. Бундан ташқари, менга шундай туюлдики, эркаклар иштирок этаётганларида, кўплаб аёллар ўз муаммоларини очиқ айта олмаётгандай эди.  Шундай қилиб, эркаклар Майкл билан меҳмонхонада қолишди, мен эса аёлларни ётоқхонамизга олиб ўтдим. Аёллар билан очиқ мулоқот қилиш учун танҳо муҳит зарурлигини ҳис қилиб турардим.

         Стуллар етишмагани сабабли, оёқ кийимларимизни ечиб, бизнинг катта кроватимизга давра қуриб ўтирдик. Мен: “Ким биринчи бўлади?” деб сўраган эдим, Келли қўлини кўтарди. Бу хипчадан келган, келишган аёл ўттиз ёшларда бўлиб, жамоатга эри ва икки боласи билан келарди.

  • Сен учун қандай ибодат қилайлик, Келли? Қандай муаммонг бор? – деб сўрадим мен.
  • Ҳаётимдан нафратланаман, нима қилишимни билмайман, – деди Келли ва ҳўнграб юборди.

Унинг сўзлари мени ўйлантириб қўйди. Гарчи бундай эътирофга бошқа аёлларнинг реакцияси билан қизиқмаган бўлсам ҳам, бу гапдан ҳамма таъсирланганига ишончим комил. Кимдир ўз ҳаётидан хурсанд эмаслигига ҳайрон бўлмайман, чунки бунинг қанақалигини ўзим билардим. Кимдир ўз ҳаёти тўғрисида гапириб, ҳўнграб йиғлашидан мен ваҳимага тушдим. Аммо мени ҳайратга солган нарса шу бўлдики, бу одам Келли эди, чунки Келли ва унинг эри руҳан бой, солиҳ эр–хотинлар сифатида таассурот қолдирар, ажойиб болалари бор эди. Ҳаммамиз яхши кўрадиган, ҳаммамизни мафтун қиладиган оила эди. Келли идеал хотин, она – севги ва олийжаноблик рамзи эди.

Мен билдирган биринчи реакция шундай бўлиши мумкин эди: “Балки, сен ҳазиллашаётгандирсан?” Аммо мен шундай деб гапирмадим, чунки мен ибодат гуруҳи раҳбари эдим. Бунинг ўрнига, юзимда хотиржамлик ифодасини пайдо қилиб, гўё унда ҳеч қандай ғалати нарсани кўрмаётгандай қилиб кўрсатдим. Бу мен томонимдан кўрсатилган биринчи реакция эди, чунки шундан кейин шунга ўхшаш реакциялар оқими бошланди.

Келли юрагини очгани ҳаммамизни ҳайратда қолдирди, чунки одамларнинг ҳаёти жуда яхши ўтаётгандай бўлиб туюлса ҳам, уларнинг қалбида кўплаб оғриқлар ҳамон сақланиб келяпти. Қанчалар одамлар умидсизлик чегарасида яшаётганини, қанчаси солиҳ масиҳийлар орасида эканини фақат Худо билади.

Келли ўз умидлари юзага чиқмаганини ҳикоя қилиб берди. Унинг оиласи муваффақиятли бўлмади, деб айтиш асло мумкин эмас, аммо унинг шахсий эҳтиёжлари қонмади. Бундан ташқари, у она сифатида, хотин ва Худога хизматкор сифатида ўзига ниҳоятда юксак талабларни қўйди, шунинг учун уни ҳар доим номукаммаллик туйғуси таъқиб қилди, бу эса унда жисмоний иллатлар ва руҳий шикастланишга сабаб бўлди. Буларнинг сабабларини аниқлашга уриниб, шуни ҳис қилдимки, Муқаддас Руҳ мени: “Сўраб кўр–чи, у ҳар доим ҳамманинг кўнглини топиш учун ўзи эътиборсизлик қилмаяптимикан”, деб даъват қилаётганини ҳис қилдим.

Келли яна йиғлаб, гапира бошлади:

– Ҳа, айнан шундай. Ҳамон эсимда, мен доимо ёзувчи бўлишни орзу қилардим. Аммо турмушга чиқиб, болаларим туғилгандан кейин, ҳар қандай ёзиш имкониятидан маҳрум бўлдим.

– Келли, сен ғамгин ва умидсизлик ҳиссиётларингдан халос бўлишинг учун биз ибодат қиламиз, – дедим мен. – Сен умидсизликка тушишингни иблис истайди, аммо Худонинг режаси бор, бу ният сенинг бошқа одамларга маъқул келишинг билан ҳеч боғлиқ эмас. Ҳаммаси сенинг Худога ишонишга тайёргарлигинг билан боғлиқ. Сен шу тахлитда яшашингни Худо истамайди. Худо ҳаммасини тушунади ва сенинг ҳаётингни яхши томонга ўзгартира олади. У сенга истеъдод берган, бу қобилиятдан Унинг исми шуҳрати учун фойдаланишинг керак. Агар шу қобилиятдан фойдаланишни билмасанг, сен қониқиш ҳиссини сезмайсан. Агар Худо сенинг юрагингга ёзиш истагини солса, демак, бу иш билан ҳар куни оз–оздан шуғулланишинг лозим. Бунинг учун бутун умрингни қурбон қилишинг шарт эмас: шунчаки шу мақсад учун алоҳида ён дафтарчаси тутгин ва Худо юрагингга солган ҳамма нарсани ёзгин.

         Бошқа еттала аёл ҳам менинг гапларимга қўшилишди, ҳаммамиз Келлининг бошига қўлимизни қўйиб, Руҳ бизга кўрсатганидай ибодат қилдик. Бу ибодат шунчалик кучли бўлдики, ибодат қилганимиз давомида Келли доимо йиғлади. Келлини асирликда ушлаб турган умидсизлик ва маъюслик занжирини биз парчаладик. Шундан кейин унинг юзидан енгиллашгани сезилди.

         Бир ойдан кейин Келли ибодат йиғинига яна келди ва ўшандан буён юз берган ўзгаришлар тўғрисида айтиб берди. У блокнот сотиб олибди ва биз олдинги сафарги йиғилишда маслаҳат берганимиздай, фикр–мулоҳазаларини унга ёзиб борибди.  У ҳаётга янгича мазани ва келажакка умидни ҳпс қилибди. Келлида хотиржамлик ва қониқиш ҳисси пайдо бўлибди. Кейинги ойда биз Келли ҳаётининг бошқа жиҳатлари учун ибодат қилдик, Келли тобора гуллаб–яшнаб бораверди.

         Қийинчиликлар фақат Келлида эмас эди. Гуруҳимиздаги ҳар бир аёл ўз тарихини очиқчасига айтиб берарди,  биз эса сон–саноқсиз ибодатларимиз орқали қилган илтимосларимизга ажойиб жавобларнинг гувоҳи бўлардик. Балки, йиғинимиздаги норасмий мулоқот муҳити бунга ёрдам бергандир, чунки аёллар ўзларининг ҳаёти ҳақида батафсил, тўғри ҳикоя қилиб берардилар. Эҳтимол, Худо бизни махсус тўплагани учун шу воқеалар юз бергандир. Менимча, иккала омилнинг бирикуви муҳим роль ўйнаган.  Ўшанда мен шуни тушундимки, бизни ибодатда бирлаштирадиган бошқа имонлиларнинг ёрдамисиз ҳаётимизнинг ҳақиқий вазифасини ва мазмунини охиригача тушуна олмаймиз.

                  Ибодат гуруҳлари кимга керак

         Бизнинг ибодат гуруҳларимиз 75 тага кўпайди. Шунинг учун ҳаммани уйимизга сиғдиролмай қолдик. Ҳамма одамларнинг эҳтиёжларини қондириш ғоят мураккаб бўлиб қолди.  Бу йиғин кичик жамоатни эслатарди, аммо мен ҳам, Майкл ҳам қавмбоши эмас эдик, икковимизнинг ҳам хизматга қўшимча равишда юмушимиз бор эди. Бир йилча хонаки гуруҳимизнинг йўлбошчилари бўлдик. Гуруҳ бўлингандан кейин янги йўлбошчилар пайдо бўлди, улар бундай гуруҳлар учун махсус тайёрланган эдилар. Ўша пайтда Майкл билан мен дам олишга муҳтож бўлиб қолган эдик.

         Гуруҳимизнинг охирги йиғилишида ҳар ким ўтган вақтлар давомида коллектив ибодатдан олинган кўплаб жавобларга гувоҳлик берди. Юрагимизни ҳовучлаб биз бу ҳикояларни эшитдик, кўз ёшлари ва ҳамду саноларнинг охири йўқ эди. Жамоат, қавмбоши ва Худога севги боғлаб турган бир–бирига нотаниш одамларнинг кичкина тўпидан бошланган гуруҳ охирида жипслашган руҳий оилага айланди. Бу оила аъзолари ўзаро ибодат ва умумий хотиралар орқали боғланган эди.

         Ўша пайтда, битта ибодатдан ташқари, ҳамма ибодатларга жавобларнинг гувоҳи бўлган эдик. Ўша жавоб олинмаган ибодат Женнифер исмли ёш аёлга тегишли эди, у ҳар қанча астойдил ибодат қилса ҳам, ибодатига жавоб олмади. У эридан фарзанд кўрди. Ҳар сафар ибодат гуруҳи йиғинида биз ё Женнифер ҳомиладор бўлсин, деб, ёки у билан эри фарзанд сақлаб олишга имкониятлари бўлсин, деб ибодат қилардик. Уларнинг ҳар бир тиббий кўригини ва фарзанд олиш бўйича агентликка уларнинг ҳар бир мурожаатини ибодат билан кузатиб бордик. Аммо натижа бўлмади. Бу ҳолат олинган жавоблар тўғрисида бошқа шодиёна гувоҳлик соясида юракларимизда янада кучли оғриқ пайдо қилди.

         Мен Жениффер билан маълум вақт учрашмадим, чунки бизнинг жамоатимиз ниҳоятда ўсиб, янги хизмат турлари пайдо бўлди. Жениффер билан эри жамоат уларга юклаган бошқа вазифа билан машғул бўлди. Тахминан икки йилдан кейин Жениффер менга қўнғироқ қилиб, биз бир ўғил асраб олдик, деб ҳикоя қилиб берди. Мен улар учун хурсанд бўлдим. “Худойим, Сен қандай олийжанобсан! Бу ибодатга жавоб берганинг учун Сендан миннатдорман!” – дедим мен.

         Маълум вақтдан кейин Жениффер билан эри бошқа шаҳарга ўтдилар, бир неча йидан кейин эса у менга қўнғироқ қилиб, ҳомиладор эканини айтди. Кейинроқ билдимки, у ўғил туғибди. Энди ўша иккала болаларнинг дунёда етмишдан ортиқ руҳий холалари ва амакилари бор, бу хола ва амакилар ибодатларга жавоб бериш ваъдасига содиқлиги учун Худодан миннатдордирлар. Узоқ ушланишдан кейин олинган жавоб бизни шунга ўргатдики, Худо ҳар доим вақтни идеал даражада мўлжаллайди, бизнинг вазифамиз шундан иборатки, ибодатга содиқ қолайлик ва иштиёқимизни сўндирмайлик.

         Майкл билан мен учун хонаки ибодат гуруҳларига раҳбарлик бизнинг ҳаётимизни ўзгартирадиган позитив тажрибагина эмас, балки ниҳоятда масъулиятли иш эди. Менинг масиҳийлик ҳаётимда юракда янада эсда қоладиган, ёқимли ва қимматли даврлар бевосита хонаки гуруҳларга раҳбарлик билан боғланган. У сезиларли даражада Худони ва Унинг хоҳиш–иродасини билишда ўсишимизни тезлаштирди. 73 одам бизга ўз умидларини ишониб топширганини билиб, Майкл икковимиз Худонинг режаларини билиш учун ибодатга тиз чўкардик. Худонинг илҳомбахш қудрати ва Унинг ҳузур–ҳаловатисиз биз ҳеч қачон бунга эриша олмаслигимизни доимо ҳис қилиб турардик.

         Ибодат гуруҳларидан ким кўпроқ ютиши масаласига келсак, жавоб битта: ҳамма ютади. Бундай гуруҳларда мулоқот бизга Раббийга ишонадиган ва Уни яхши кўрадиган одамлар билан яқин алоқани ҳис қилишимизга имконият беради. Бу одамларга истаган пайтда мурожаат этишимиз мумкин, улар мамнуният билан юракларини бизга очадилар ва бизни қўллаб–қувватлайдилар. Худо бизга ато қилган севгини улар билан баҳам кўрамиз. Одамларнинг яширин эҳтиёжларини билганингизда, ўрталарингизда бир умрга мустаҳкам ва бузилмас муносабатлар ўрнатилади.

         “Қаерда икки ёки уч киши йиғилса…”

         Ибодат гуруҳимиз тўхтагандан кейин бошқа йўлбошчилар раҳбарлигида бошқа гуруҳларнинг аъзолари бўлдик. У ерда ҳаммаси ажойиб эди, аммо менга асло етишмаган давомли ибодат бўлмаган эди. Шунинг учун мен электрон почта орқали бешта аёл билан боғландим ва биз ёзишма бўйича ибодат гуруҳи ташкил қилдик, чунки биз бир–биримиздан узоқда яшардик, болаларимиз бор, уч соатлаб ибодат қилгани учрашувимиз учун биронтамиз ҳам уларни ёлғиз қолдиролмасдик.

         Амалда бу шундай бўларди: ойда бир марта мен бу бешала аёлга ибодатимни тарқатардим ва конвертга битта почта конверти билан оппоқ қоғозни солиб қўярдим. Улар вараққа ўзларининг муҳтожликларини ёзиб, менга қайтариб юборардилар. Шундан кейин бу варақларни копия қилиб, почта орқали бошқа ҳамма иштирокчиларга юборардим. Бир ой давомида бир–биримиз учун ибодат қилишга келишганимиз сабабли, ҳар куни бир ёки икки одам ҳар биримиз учун учун ибодат қилган бўларди. Гарчи бу усул мендан кўп куч талаб қилса–да, ниҳоятда самарали машғулот бўларди.

         Бугунги кунда ибодат гуруҳларини бу тахлитда ташкил қилиш ибтидоий кўринади, аммо ўз даврида янгилик бўлган эди. Биз ўша аёллар билан бир–биримизга ибодат орқали мадад берган бўлсак ҳам кам мулоқот қилардик. Менга мулоқот етишмасди. Бошқа одамлар билан бирга ибодат қилганимизда, Худонинг куч–қудрати ҳаракатини доимо ҳис қилардим, бу туйғуни яна синаб кўришни истардим. Бизнинг уйда ойда бир марта ибодат қилиш учун гуруҳ йиғиларди, бу гуруҳ умумий манфаатлар орқали бирлашган одамлардан иборат эди, аниқроқ қилиб айтганда, бир касбга алоқадор одамлар эди ( бу ҳақда кейинроқ батафсил сўз бўлади).

         Оиламиз жамоатхонага яқинроқ жойга кўчиб келгандан кейин, болаларимиз мактабга бора бошладилар. Худо менга, ҳеч бўлмаса ҳафтада бир марта йиғиладиган аёллар ибодат гуруҳини ташкил қилиш тўғрисида буюрди. Бу пайтда мен китоб ёза бошлаган ва турли аудитория олдида чиқишлар қилаётган эдим. Аммо ҳеч қачон ўзимнинг ибодат гуруҳимнинг қўллаб–қувватлашисиз хизматимни олиб бора олмаслигимни ҳис қилардим. Одамларни уйимга таклиф қилиш мен учун ноқулай эди, чунки бу асло кераксиз эканига ишончим комил эди. Агар Худо одамни бирон ишга даъват қилаётган бўлса, У бу ишни амалга ошириш учун ҳамма шароитни яратиб беришини билишим керак эди.

         Хато қилишдан қўрқиб, одамларни уйга таклиф қилишдан олдин, икки ойча вақт давомида бу гуруҳни ташкил қилиш тўғрисида ибодат қилиб юрдим. Эрим ва мен ўзимизнинг шахсий тажрибамиздан шуни билар эдикки, одамларни фақат ибодат гуруҳларида яхши билиш мумкин эди. Одамлар ўзларининг атрофига ўрнатиб олган девор бузилгандагина ҳамма сирли нарсалар ошкор бўлиб, ҳар бир одамнинг ҳақиқий феъл–атвори намоён бўлади. Бу юз бериши учун ибодат гуруҳининг аъзолари бир–бирлари билан тил топишишлари ва бир–бирларига ишонишни ўрганишлари зарур. Гуруҳ аъзолари бир–бирларини иғво қилмасликлари ҳам ниҳоятда муҳим эди. Гуруҳдан кимдир ўзининг ибодатгўй шеригининг сирларини бегоналарга айтса, ёки атрофдагиларда ишончсизлик пайдо қиладиган одам пайдо бўлиб қолса, одамлар ўзларини ноқулай сезадилар, кейин жамоатга келишни бас қиладилар.

         Менга Худо кўрсатган турли аёллар ҳақида ибодат қилганимда, уларнинг бири тўғрисида хотиржамликни ҳис қилмагунимча, сабр билан кутардим, шундан кейингина унинг келишини илтимос қилардим. Шуни билардимки, агар Худо айнан шундай иш кўриш тўғрисида амр қилаётганига менда ишонч бўлмаса, бу аёлларга шундай таклиф билан мурожаат этишга менда журъат бўлмасди. Ҳар бир аёлдан бизнинг ибодат гуруҳимизда бир йил чиқиш қилишини илтимос қилардим, бу муддат конкрет муаммоларни ҳал қилиш учун ибодатларда олдинга жиддий қадам ташлаш учун, Худодан жавоб кутиш учун кифоя қиларди. Бу вақт бирон сабаб билан бизнинг сафимизни, қандай бўлмасин, тарк этиши учун онгли қарор қабул қилиш учун етарли эди. Одам ўзига зарар келтирмасдан хотиржам равишда танловни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўларди.

         Худо ажойиб аёлларни бирга тўплади, уларнинг эҳтиёжлари илк бор жума кунлари кечки йиғинимизда иштирок этган аёлларнинг эҳтиёжларига жуда ўхшаб кетарди. Бу аёлларнинг ҳаммаси Худога астойдил содиқ, имонда мукаммал, Худонинг Каломига берилган,  солиҳ, бунинг устига, кўпчиликда бўлгани сингари, уларнинг оилада, болалари билан мулоқотда, соғлиғи борасида, ишида, молиявий томонида мураккаб томонлари бор эди. Уларнинг ҳари ўз ўтмишига эга бўлиб, ундан халос бўлишни истардилар, ўзларининг келажагига киришни хоҳлардилар. Биз ҳар ҳафта учрашиб ва чин дилдан ибодат қилиб, Худо ибодатларимизга бирин –кетин жавоб берганини кўрдик. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзгаришлар юз берди.

         Ҳар йилнинг охирида мен аёллардан шундай деб сўрардим: “Ибодат қилинглар, ибодатларингизда келгуси йили ҳам гуруҳда қоласизларми ёки йўқми –уни сўранглар”, деб айтардим. Баъзилари кетарди, шундай пайтда мен Худодан, гуруҳдан кетган аёллар ўрнига бошқа аёлларни менга кўрсат, токи уларнинг ўрнини боссин, деб сўрардим. Худо менга ўша аёлни кўрсатганда, гуруҳдаги аёллардан ана шу янги аёл учун ибодат қилишларини сўрардим. Аёллар юраклари хотиржамликка тўлганини ҳис қилсалар, мен ўша аёлни гуруҳимизда қолишга илтимос қилардим.

         Кейинги йигирма йил давомида бизнинг уйда доимий равишда ибодат гуруҳи йиғилиб келди. Гуруҳдаги шахслар ўзгариб турди, аммо шунга қарамай, гуруҳдаги одамлар томонидан қилинган ибодатлар ҳар доим таъсирчан бўларди. Агар ибодатгўй шерикларим ёрдам бермаганларида эди, ҳамма китобларимни ёза олмаган, китобларим бутун дунёга тарқалмаган ва бир неча тилларга таржима қилинмаган бўларди. Худо Ўзига содиқ одамларнинг ибодатларига жавоб бериб ажойиб ишлар қилади.

Нима учун биз бирлашганда куч оламиз

         Қавмбоши Джек ҳар ўсмир экан, масиҳийлик миссияси аъзоси бир хоним ҳақидаги ҳикояни эшитган экан. Ҳикоя қилишларича, бирдан сув тошқини юз берганда, бир неча одамдан иборат гуруҳ сайёҳ бир дарё ўзанига тушиб қолибди. Одамлар қўлни қўлга бериб, бир–бирларига далда бериб, хавф–хатар қаршисида бирдош бериб турибдилар. Улар бирлашиб, йўлдаги ҳамма нарсани ювиб кетаётган сувдан омон қолибдилар.

         Ибодат гуруҳи ҳам шундай фаолият кўрсатади: одамлар ўзларини ҳалок қилмоқчи бўлган вазиятга бардош бериш учун бирлашадилар. Муқаддас Китоб бизга, ҳеч нарса тўғрисида ташвиш тортманглар, аммо ибодатда Худо олдида ўз истакларингизни айтинглар (Филип. 4:6–7), деб ўргатади. Қийин аҳволга тушиб қолганимизда, бошқа имонлилар билан бирга бир–биримиз учун ибодат қилиб бирлашувимиз керак.

         Мен ибодат гуруҳига раҳбарлик қилиб турганимда, битта муҳим кашфиёт қилдим: биз бирликка интилишимиз зарур.  Исо айтган эди: “ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангиз, осмондаги Отам ўша нарсани сизларга беради” (Матто 18:19). якдил бўлиб– грекча sumpboneo; бу грекча сўздан бошқа энг кўп тарқалган “симфония” сўзи келиб чиқди; бу сўз “товушлар ёки бўёқларнинг уйғун ҳолда бирлашуви” деган маънони билдиради. Уйғунликка эришув учун бир қатор масалаларда якдилликка эришув керак.

         Биринчидан, биз масиҳийлик таълимотининг асосий ҳолатига, жумладан, Исо йўл, ҳақиқат ва ҳаёт экани, Усиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмаслиги тўғрисида (қаранг: Юҳанно14:6) ягона қарашга эга бўлишимиз зарур. Иккинчидан, Муқаддас Ёзув бузилмаган ва Унинг илоҳийлиги тўғрисида, Исо Бокира қиздан туғилгани ва солиҳ ҳаёт кечиргани тўғрисида, У биз учун ўлиб тирилгани, Унга ишонган абадий ҳаётга эга бўлиши тўғрисида якдил бўлишимиз керак.

         “Булар бизнинг Худо билан аҳдимизнинг мажбурий элементидир, ибодатимизнинг асосини ўзида гавдалантирувчидир, – деган эди қавмбоши Джек. – Гап Худонинг Каломи тўғрисида кетяпти, бу Калом Худонинг қимматбаҳо ваъдаларидан,  нажот топиш учун Худо Ўғлининг мустақил ҳокимиятидан иборат. Унда якдиллик ҳукмрон бўлишига гуруҳнинг ҳамма аъзолари ишонишлари лозим”.

         Биз ҳамма икир–чикирларда якдилликка эришувимиз шарт эмас, аммо биз асосий тушунчаларни бир хил тушуниб, талқин қилишга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Акс ҳолда биз бирлашувимиз мумкин бўлган асос бўлмайди. “Икки киши келишиб олмай бирга йўлга тушадими? ” (Амос 3:3) Албатта йўқ. Ўзимиз ибодат қиладиганнинг Каломи нафақат бизни ибодат қилишга, балки ибодатларимизга жавоб беришга ваъда қилишини тушунишда ҳам якдил бўлишимиз керак.

         Ибодат гуруҳининг ҳамма аъзолари бундай ибодат билан якдил бўлишлари ҳам жуда муҳим. Бунда биз “ўзаро ҳамфикр” (қаранг: Рим. 12:6) бўлишимиз ҳам Худога маъқулдир. Маълум бўлишича, энг қийини – одамларнинг истаклари Худонинг хоҳиш–иродаси билан мос келиши кераклигига уларни ишонтириш ва уларга ўз эҳтиёжларини аниқ ва тушунарли ифодалашга ўргатишдир. Агар кимнингдир эҳтиёжлари аниқ  ифодаланмаса, мужмал ёки Худонинг таълимотига қарши бўлса, гуруҳ аъзолари уларнинг эҳтиёжларини қондириш тўғрисида қандай ибодат қилишни билмаганлар.

         Масалан, икки опа–сингил хасталикдан азоб чекаётган кекса оталари учун ибодат қилганлар. Биттаси, отам шифо топсин, деб ибодат қилишни хоҳлаган, иккинчиси эса, отам азоблардан қутулиб, Раббий билан бирлашсин, деб ибодат қилишни истаган. Улар асло якдилликка эриша олмаганлар. Шунда улар қуйидагича ибодат қила бошлаганлар: “Худойим, отамизнинг ҳаётида Сенинг комил хоҳиш–ироданг бажо бўлсин. Агар Сенга уни шифолаш маъқул бўлса, унга шифо бер ва хасталик ва оғриқлардан халос қил. Агар уни Ўзингга олишни маъқул кўрсанг, ҳозирги хўрлик келтирадиган ҳолатидан халос қил. Унга тинчлик ва Сенинг иштирокингни ҳис қилишини инъом қил”.

         Аввало, гуруҳда якдиллик ҳукмрон бўлиши учун қандай ибодат қилмоқчи эканингизни аниқлаб олишингиз зарур.

         Мен билан эрим йўлбошчи бўлган эр–хотинлардан ташкил топган ибодат гуруҳида         бир ёш актёр бор эди. Унинг исми Жейсон эди. У биздан: “Мен учун ибодат қилинглар: Лос Анжелосдаги катта шоуда менга роль беришсин”, деб илтимос қилди. У дастлабки синов шоуда бўлибди ва финалистлар қаторига ўтибди, энди финалистлар охирги шоуда иштирок этишлари керак экан. Гуруҳ менинг ғалабам учун ибодат қилса, деб хоҳларди Жейсон. Биз эса, агар Худо истаса, Жейсон шу ролни олсин, агар бунга Худонинг хоҳиши бўлмаса, Худо Жейсоннинг ҳаётида бирон мўъжиза кўрсатсин, деб ибодат қилдик.

         Менимча, Жейсон Худонинг хоҳиш–иродаси ҳақида айтилган ибодатнинг ўша қисмини эшитмаган, шекилли, шунинг учун рол олмаганидан ғазабланди, Худодан жаҳли чиқиб, жамоатни, ибодат гуруҳини, ниҳоят, хотинини тарк этди. Табиийки, у ўз ҳаётини ўша асосга қурмаган, балки айнан шунинг учун ҳам ниҳоятда орзиқиб кутган жавобни олмади. Бизнинг юрагимиз тоза бўлганда, биз Унинг марҳаматларини тўғри  ишлата оламиз, ана шунда Худо бизга маълум марҳаматларини ёғдиради.

         Ибодат гуруҳлари раҳбарлари сифатида бизнинг хатомиз шундаки, гарчи Жейсон билан гуруҳ аъзолари ўртасида якдилликка эришилмаган бўлса ҳам, уларга Жейсон учун ибодат қилишларига йўл қўйиб бердик. Бу ёш йигит, аввало, Худонинг хоҳиш–иродасига итоаткор бўлиш учун нима ҳамма нарсадан муҳимлиги тўғрисида якдил бўлиши керак эди. Худо бизни, юрагингиз нимани истаса, ўшани ижро этинглар, деб даъват қилади. Аммо бу истаклар Худонинг хоҳиш–иродасига зид бўлмаслиги керак. Агар истаклар Худонинг таълимотига зид бораётган бўлса, биз бу истаклардан воз кечишимиз керак. Биз учун биринчи навбатда Худонинг хоҳиш–иродасини билиш ва ижро этиш истаги туриши керак.

         Агар ўтмишга қайтиш имконияти бўлганда эди, мен Жейсонга қуйидагиларни айтган бўлардим: “Худо сени шунчалик қаттиқ севадики, сенга энг яхши нарсаларни тилайди. У бизнинг ҳаётимизда Ўзига маъқул бўлган ҳолда ишлайди. У шунга ишонч ҳосил қилиши керакки, биз Уни ниҳоятда қаттиқ севганимиздан Унинг хоҳиш–иродасига итоат этишда якдилмиз. Худодан, истакларимизни бажо қилгин, деб сўраганимизда, биз, биринчи навбатда, бизнинг истакларимиз Унинг истакларига мос эканига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Биз ижобий жавобга ҳам, салбий жавобга ҳам тайёр бўлишимиз керак, иккала ҳолатда ҳам Худонинг хоҳиш–иродаси шундай эканига ишонишимиз керак. Агар Худо сенинг хоҳиш–иродангни бажаришни рад қилаётган бўлса, демак, сен учун Унинг ҳеч қандай яхши нарсаси йўқ”.

         Ўшандан буён гуруҳ аъзоларидан кимдир ўзининг ҳолатини пойинтар–сойинтар қилиб тушунтирса, мен доимо ундан сўрайман: “Сизнингча, биз конкрет нима ҳақда ибодат қилишимиз керак?” Ҳатто қандай ибодат қилиш кераклигини мен аниқ тушуниб турган бўлсам ҳам, ўша одам ўзининг ҳақиқий истагини тушунарли ва иккиланмай баён қилиши учун мажбур қиламан. Гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам якдил бўлмай ибодат қилишлари мумкин эмас. Агар мен ёки бошқа биронтаси кимнингдир ибодат билан сўрагани Худонинг таълимотига зид бўлса, биз ўша одамга бизнинг биргаликдаги ибодатимизнинг бошқа вариантини таклиф қиламиз.

         Гуруҳ аъзоларининг якдиллиги аҳамиятини биргаликдаги ибодатдан олинадиган жавобнинг энг муҳим шарти сифатида баҳолаш қийин. Масиҳийларнинг якдиллигида буюк куч яширинган, чунки Худо бизнинг юракларимизни бирлаштириб, имонимизни мустаҳкамлайди.

Аъзолари умумий манфаатлар орқали бирлашган ибодат гуруҳларининг самарадорлиги

         Жамоатчилик хизматида банд бўлган ҳамма одамларга қавмбоши Джек, аъзолари умумий манфаатлар орқали бирлашган ибодат гуруҳларига қўшилинглар, деб тавсия берарди. Кўпинча ҳамма одамларни бундай гуруҳларга касблар бирлаштиради. Масалан, биз бутун дунё бўйлаб кўнгилочар индустрияда хизмат олиб бораётган гуруҳдамиз. Гуруҳнинг бошқа аъзолари миссионерлик меҳнати билан машғулдирлар. Бундай гуруҳларнинг яхши томони – уларнинг аъзоларида умумий муаммолар, эҳтиёжлари, муҳтожликлари бир–бирларининг ҳаётий вазиятларини тушунадиган биродарларининг ибодатлари сабабли бажо бўлиши мумкин.

         Бундай гуруҳларнинг асосий мақсадини қавмбоши Джек оилаларимизни ва ҳар биримизнинг имонимизни мустаҳкамлашда кўради. У, жамоатчилик хизматида банд бўлган одамлар билан ибодат гуруҳлари ўртасида алоқа ниҳоятда мустаҳкам бўлсин, ҳамма Раббийда ўссин, деб хоҳлайди. Бу айниқса мамлакат ва олам бўйлаб саёҳат қилган кўпчилигимиз учун ниҳоятда муҳим. Биз сафарларимизда кўпинча ўзимизни руҳан кучли имонлилардан алоҳида ажратиб қўйилганмиз деб ҳис қиламиз. Ана шу гуруҳлар сабабли шуни ҳис қилдикки, биз бошқа имонлилар билан боғланганмиз, шу муносабат билан куч олганмиз, ўзимизни бутуннинг бир қисми сифатида ҳис қилганмиз.

         Мен ҳеч қачон гуруҳимиздаги бир йиғинни ҳеч қачон унутмайман. Бир эркак кутилмаганда: “Ўтган ҳафта менинг ҳаётимда энг даҳшатли пайт бўлди”, деб қолди. Бу лаҳзаларда иштирокчилар ўзларининг эҳтиёжларини ибодат орқали ўртоқлашаётган эдилар. Унинг айтишича, ўзи билан хотини бизнесдаги муваффақиятсизлик туфайли оғир молиявий қийинчликларга учрабди, оқибатда банкрот бўлишларига оз қолибди. Агар у ўша кеч шунчалик очиқ бўлмаганда, биронтамиз ҳам ҳеч қандай ёмон нарса тўғрисида шубҳа қилмаган бўлардик.

         Биз бу эр–хотиннинг атрофида давра қуриб, бу одам бошқа иш топишига Худо ёрдам берсин,  деб ибодат қила бошладик. Ҳамма иштирокчилар ўз ёрдамини таклиф қилди. Биз Худодан, бу эр–хотинларга Ўзингнинг комил хоҳи–иродангни очгин, деб сўрадик.

         Бутун ой давомида – гуруҳимизнинг кейинги йиғинигача бу эр–хотин шуни аниқроқ тушуниб бордики, Худо эркакка, бизнесингни ташла, қавмбоши бўл, деб буюраётганини англаб етдилар. У айнан шундай қилди, бугунги кунда у қавмбошилик хизматини олиб боряпти. Агар ўша куни кечқурун ибодат гуруҳимиз шунчалик тиришқоқлик билан ибодат қилмаганда эди, у, эҳтимол, Муқаддас Руҳнинг овозини шу қадар тез эшитмаган бўларди. Аниқроғи, у Худонинг хоҳиш–иродасини тушунмасдан, сарсон бўлиб юраверар,  оиласини банкротга олиб келган бўларди.

         Биргаликдаги ибодатнинг кучини ва унинг ўнқир–чўнқир жойларни тўғрилаш ва ўйдим–чуқур ерларни текислаш қудратини баҳолай олишимиз керак (қаранг: Ишаё 40:4). Ўша одамга ўз ишидан воз кечиш жуда қийин кечади. Агар ўша куни оқшом биз бу одам учун ибодат қилганимизда, у Худодан қудрат олмаганда ва ҳақиқий аҳволни кўриш қобилиятига эга бўлмаганда, ҳеч қачон шундай қилмаган бўларди.

         Теннесидаги бизнинг жамоатхонада ҳам ибодат гуруҳларига асос солиш йўлга қўйиляпти, бу гуруҳларда одамлар умумий манфаатлар орқали бирлашса яхши бўларди. Қавмбошимиз Райс Брукс қавмга, иш жойларингизда  ҳам шундай гуруҳлар яратинглар, деб тавсия беради.  Ҳафтада бир марта ўзлари ишлайдиган шифохонада биргаликдаги ибодат учун учрашиб туришадиган врачлар гуруҳи ҳам бор. Ҳафтада бир марта йиғилишадиган футболчилар, бизнесменлар, мусиқачилар гуруҳи ҳам бор. Шахсан ўзим ёш оналар, эр–хотинлар, талабаларнинг ибодат гуруҳларини биламан, уларнинг йиғини ўқув юртларида, ётоқхоналарда бўлиб ўтади. Мен ҳатто “Менопауза даврини босиб ўтган кекса мусиқачилар ва уларнинг хотинлари” деган ибодат гуруҳини биламан. Имконсиз ҳеч нарса йўқ! (Тўғри, мен бир нарсадан хурсандман: улар мен билан эримга, бизнинг сафимизга қўшилинглар, деб таклиф қилмади.) Қандайдир умумий манфаатлар орқали бирлашган уч ёки ундан ортиқ одамлардан ташкил топган ҳар қандай гуруҳ ибодат гуруҳларига айланишга қодир, уларнинг аъзолари бир–бирларини қўллаб–қувватлайдилар.

         Аъзолари умумий манфаатлар орқали бирлашган гуруҳга келишнинг афзаллиги шундан иборатки, бундай гуруҳда биргаликдаги ибодат учун йиғилиш имкониятини топиш осон. Бундай гуруҳ аъзолари ўзларига қулай жойда, масалан, ишда учраша оладилар. Уларни яқинлаштирадиган вазият очиқ суҳбатга йўл очади ва мулоқотни осонлаштиради. Умумий манфаатлар орқали бирлашган одамлардан ташкил топган ибодат гуруҳи, хонаки гуруҳлар сингари, ўз аъзоларига бир–бирлари билан ҳалол ва самимий муносабатда бўлиш учун ноёб имконият яратиб беради.

         Бундан ташқари, бундай гуруҳлар йиғинига имонга келмаганларни таклиф қилиш осонроқ. Масалан, врач жамоатхонага боришдан кўра, ўзининг ҳамкасблари йиғинига боришни истайди. Шу тариқа айтиш мумкинки, умумий манфаатлари бўлган гуруҳ аъзолари Хушхабар ёйилишига ёрдам берадилар. Бундай гуруҳлар йиғинларига таклиф қилинган жуда кўп одамлар бу ерда Раббий билан юзма–юз келадилар.

Аъзолари умумий манфаатлар орқали бирлашган гуруҳга келишнинг хавфли томони шундаки, бу гуруҳ аллақандай ёпиқ клубга айланиб қолиши мумкин, шунда бу гуруҳга мансуб бўлмаган одамлар “бегона”лар тоифасига айланиб қолади. Ёки бундай гуруҳ аъзолари, ибодат хизматини олиб бориш ўрнига, ўзларининг касбларига оид муаммолар билан машғул бўлиб кетишлари мумкин. Хуллас, бундай таваккалчиликка ҳар қандай ибодат гуруҳи берилиб кетиши мумкин, бу ўринда кўп нарса гуруҳнинг раҳбарига боғлиқ.

Ибодат гуруҳини яратишдан олдин нимани билиш зарур

         Сиз ибодат гуруҳи аъзоси бўлишни истайсизми? Агар истасангиз, демак, сизни буюк марҳаматлар кутмоқда. Ибодат гуруҳи йиғинларида иштирокингиз ҳаётингизни бойитади, сиз янги, тўлиқ, чуқур маъноларни топасиз, одамлар билан муносабатларга киришасиз. Сиз ибодат гуруҳининг аъзоси бўлиб, Худога хизмат қилиш учун кўп имкониятларни топасиз, ўзингиз орқали Худо ишлашига имконият яратасиз. Худо олдингизга қўйган руҳий ўсишингиз ва мақсадга эришувингиз учун рағбат пайдо бўлади.

         Янги ибодат гуруҳлари яратишга ёки мавжуд гуруҳларга киришингиз учун биринчи қадам ибодат бўлиши лозим. Худодан, менга ўз гуруҳимни топишим учун ёки янгисига асос солишим учун ёрдам бер, деб сўранг. Кейин, ибодат йиғинлари ўтказилаётган биронта ибодат гуруҳига қўшилишим мумкинми, деб қизиқиб кўринг. Ўзингиз сўраб–суриштирган гуруҳ ташкил қилинган бўлса, мени рад қилибдилар, деб ўйламанг.

         Излаш жараёнида сиз албатта, ўз ибодат гуруҳини излаётган одамлар билан учрашасиз, балки, кучларингизни улар билан бирлаштирасиз. Эҳтимол, ўз кучингиз билан ибодат гуруҳини ташкил қилишингиз Худога маъқулдир. Қўрқманг: мен ҳам бу иш билан шуғулланишни бошлаганимда, бу ҳақда кўп нарсани тушунмас эдим. Мақсадимга эришувдан ва Худо еткачилигида бўлишдан ташқари, ҳеч нарса менда йўқ эди. Худо билан яккама–якка мулоқот қилишим сабаблигина ҳаммаси муваффақиятли бўлди. Сиз ҳам Ундан ибодат орқали керакли кўрсатмаларни оласиз. Шунинг учун Худога: “Худойим, мен ибодат гуруҳи ташкил қилишимни истайсанми?” деб савол беринг. Жавоб кутинг. Худо албатта сизга мурожаат этади. Ёдингизда тутинг: гуруҳ ташкил қилиш учун икки–уч одам кифоя қилади. Фақат ибодат қилишда давом этинг ва Худога вақт беринг. Сиз дарҳол жавоб оласиз.

         Агар сиз ўзингизнинг ибодат гуруҳингизни ташкил қилмоқчи бўлсангиз, аввало, қуйидаги саволларга жавоб беришингиз лозим:

         Гуруҳ йиғинини қаерда ўтказишингиз мумкин? Гуруҳ йиғинини ўзингизнинг уйингизда ёки квартирангизда, шунингдек, ишлайдиган ёки ўқийдиган жойингизда ўтказишингиз мумкин. Менинг эрим тўрт ёки беш кишидан иборат гуруҳнинг аъзоси бўлган эди, улар ресторанда учрашишар, муаммоларини ўртоқлашишар, стол атрофида ибодат қилишарди.

         Гуруҳга қанча одамни қабул қилган бўлардингиз? Гуруҳ қанча кўп сонли бўлса, коллектив ибодат потенциал имкониятлари шунчалик кенг бўлади. Аммо бундай гуруҳнинг ҳар бир аъзосини тинглаш ва унинг эҳтиёжлари бажо бўлиши ҳақида самарали ибодат қилиш қийин. Мен шуни тушунган эдимки, гуруҳда етти кишидан ортиқ одам бўлиши керак эмас, агар беш киши бўлса, яна ҳам яхши. Мен уч кишидан иборат гуруҳга бошчилик қилган эдим, бу ниҳоятда самарали бўлган эди. Чунки учаловини ҳам қизғин ишонч ва Худога чуқур севги бирлаштириб турарди.

Гуруҳ йиғинини сиз тез–тез ўтказмоқчимисиз? Ҳафтада бир мартами? Ойда бир мартами? Иш кунларими ёки дам олиш кунларими? Эрталабми, тушдан кейинми ёки кечқурунми? Сизнингча, қайси вақтгача одам гуруҳда ўзини ибодат хизматига бағишлаши керак? Уч ойгачами? Ярим йилгами? Тўққиз ойгами? Бир йилгами? Қачонлардир қавмбоши Джек ва Ллойд Огилви – ўша пайтда Голливуддаги пресвитериан жамоатининг қавмбошиси  (кейин у сенат капеллани (руҳонийси – тарж.) бўлди) ибодатгўй шериклар эдилар. Улар ниҳоятда банд бўлишларига қарамай, йилига тўрт–беш марта учрашишар, икки соат давомида бирга ибодат қилиш учун вақт топардилар. Улар бир–бирларига юракларини очар, бошларидан ўтган ҳамма воқеаларни ўртоқлашардилар. Қавмбоши Джек ва Ллойд Огилви ҳам катта ибодат гуруҳлари ташкил қилган эдилар, бу гуруҳларнинг йиғини йилига бир неча марта ўтарди. Қавмбошилар биргаликдаги ибодатнинг аҳамияти ниҳоятда катта эканини тушунган эдилар, шунинг учун ҳар доим бирга ибодат қилгани вақт топардилар.

         Сизнинг ибодат гуруҳларингиз қанчалик узоқ давом этади? Агар ибодат йиғини икки ярим соат давом этса, кифоя қилади, чунки ибодат чўзилиб келса, йиғиндагиларни чарчатади. Агар гуруҳда уч–тўрт одам бўлса, бир соат ҳам етарли бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, олдиндан белгилаб қўйилган  вақтда тугатишга ҳаракат қилинг. Бу –гуруҳ аъзоларига ўзларининг кунини режалаштиришга имкон беради, графикка қанчалик қатъий риоя қилинса, келгуси йиғинга ҳам одамлар ташриф буюриш имконияти аниқ бўлади.

         Гуруҳга ким киради? Шуни унутмангки, бу – Худонинг ибодат гуруҳидир, шунинг учун сизнинг энг яхши ибодатгўй шеригингиз бўлишини фақат Худо билади. Худодан, ўша одамни менга кўрсат, деб ибодат қилинг. Одамларга рад қилиш имкониятини қолдиринг. Ибодатгўй шерик бўлиш эрмак эмас, бунга ҳар ким ҳам қодир эмас. Одамларга, менга жавоб беришдан олдин, таклифимни бир–икки ҳафта давомида ўйлаб кўринг, деб уларга маслаҳат бераман. Агар кимдир сизнинг ибодат гуруҳингизга киришни рад қилса, мен нимададир хато қилибман, ёки мен ғоят ёмон эканман, деб ўйламанг. Бу шуни англатадики, бу одам сизга мос эмас ёки ҳали сизнинг гуруҳингизга киришга тайёр эмас.

         Ўзининг ибодат гуруҳларини ташкил қилмоқчи бўлганларга етти маслаҳатга риоя қилишларини таклиф қиламан. Бу маслаҳатлар қўйилган мақсадларга эришиш учун яхши ёрдам беради. Мен ўз тажрибамда бу маслаҳатларнинг фойдасига ишонч ҳосил қилганман ва энди сизларга топшириқни енгиллатмоқчиман.

  1. Йиғин режасини ишлаб чиқинг

Ишлаб чиқилган йиғин режасига кўр–кўрона эргашишнинг зарурати йўқ, вазиятга қараб барибир, ундан чекинишингизга тўғри келади. Лекин режа бўлиши керак. Ишнинг аниқ режаси гуруҳ аъзоларига хотиржамликни, бехавотирликни ҳис қилишларига ёрдам беради, чунки бундан кейин нима бўлишини улар биладилар.  Масалан, йиғин бошида, одамларнинг кайфияти яхшилансин, деб Муқаддас Китобдан парча ўқиб бераман. Кейин ҳаммамиз тиз чўкиб, тахминан йигирма минутча Худога ҳамду сано айтамиз.

Шундан кейин биз ўтириб, бугун ким ўзининг эҳтиёжларини айтиб бериши кераклигига эътиборимизни қаратамиз. Адашиб кетмаслигим ва ортиқча баҳслар бўлмаслиги учун мен олдиндан гуруҳнинг ҳамма аъзолари рўйхатини алифбо тартибида ёзиб қўяман. Ҳар ҳафта янги фамилиядан бошлаймиз ва кейин рўйхат бўйича давом этамиз.  Бу дегани  – бу ҳафтада рўйхат охирида турган одам кейинги ҳафтада биринчи бўлади деганидир. Натижада битта одам ҳар сафар охирида бўлавермайди, гуруҳда ким биринчи бўлиши кераклиги тўғрисида ўн дақиқалаб баҳслар бўлавермайди.

  1. Ҳаммага маълум мадҳия ва қўшиқларни танланг

Худони шарафлашга оз вақт ажратилгани учун, мадҳия қўшиқларини куйлашга ҳамма дарров қўшилишлари керак. Одатда, кичик гуруҳларда куйлашдан уяладилар ва қўшиқни бузиб қўйишдан қўрқиб, хордан ажралишни истамайдилар. Мен ҳар доим биринчи қўшиқни куйлайман ва айниқса ўзларига яқин бўлган мадҳияни куйлашда йиғилганларга, фаолроқ бўлинглар, деб айтаман.  Ибодат гуруҳлари йиғинларида мадҳия куйлаш импровизация характерига эга бўлгани учун, ҳеч қандай алоҳида тайёргарлик талаб этилмайди. Айрим аёллар бошловчи бўлишни яхши кўрадилар, бошқалар эса ундай эмас. Бу муҳим эмас, чунки бизнинг асосий мақсадимиз шуки, ҳамма ўзини қулай сезсин. Агар сизнинг гуруҳингизда қўшиқ айтишни истовчилар ёки бошловчилар топилмаса, сизнинг хизматингизда ҳар қандай мадҳиялар ёзилган кассета ва компакт–дисклар бор.

Худони шарафлашни бошлаб, осонлик билан киришиб, вақт ўтганини ҳам сезмай қолиши мумкин. Шунинг учун сиз раҳбар сифатида вазиятни назорта қилишингиз керак. Худога сажда қилиш катта аҳамиятга эга, чунки Худо Ўз халқининг ҳамду саноси орасида яшайди. Биз Уни мадҳ қилиб, Унга итоат этишимизга ёрдам берсин, юракларимизни юмшатсин деб, юракларимизга таклиф қиламиз. Худонинг номини шарафлаш – биргаликдаги ибодатга тайёргарлик босқичидир.

  1. Гуруҳ аъзоларига биргаликдаги ибодат бошлангунча ибодат кечиримлари тузиш зарурлигини эслатинг

Ибодат гуруҳлари йиғинида сизнинг вақтингиз чекланган, шу муносабат билан иштирокчилардан, бир варақ қоғозга эҳтиёжларингизни олдиндан ёзиб қўйинглар, деб илтимос қилинг. Улар илтимосларини аниқ ва тушунарли қилиб ифодалашлари учун бу усул ёрдам беради. Ибодат кечиримларини олдиндан ўйлаб қўймаганларга ўзларининг эҳтиёжлари ва истакларини аниқлаб олишлари учун бир неча минут керак бўлади.

  1. Шундай қилингки, гуруҳ аъзолари ўз эҳтиёжлари учун кўп вақт кеткизмасинлар, эҳтиёжларини қондириш тўғрисида ибодатга кўп вақт сарфласинлар

Ким муаммоларини санашга йигирма беш минут сарфлаб, ибодатга фақат беш минут сарфласа, ўзини ўғри талаган деб ҳисоблаши мумкин.  Эҳтиёжларини айтишга қанча вақт сарф қилган бўлса, ибодатга ҳам шунча, ҳатто ундан кўпроқ вақт сарфлашлари керак. Бизнинг гуруҳда бешта аёл бўлганда, ҳар бирининг ихтиёрида ўттиз дақиқадан вақт бор эди, шундан ўн дақиқаси очиқчасига ҳикоя қилиб беришга ва йигирма дақиқаси ибодатга кетарди. Бештаси биттаси учун ибодат қилганда, ниҳоятда катта куч пайдо бўлади. Албатта, йиғиннинг ҳар бир иштирокчиси бу кучнинг ишини сезишни ва марҳамат олишни истайди.

5. Сир сақлаш муҳимлигинг таъкидланг

         Гуруҳнинг ҳамма аъзоларига биронтасининг ҳаётини ибодат гуруҳлари йиғинида, гуруҳдан ташқарида икир–чикиригача муҳокама қилиш яхши эмаслигини тушунтириш зарур. Шундай фикр борки, одамлар яхши истаклар туфайли шундай қилар эканлар. Афсуски, бу ҳар доим ҳам тўғри эмас. Одамлар ифлос миш–мишларни тарқатиш учун айбсиз оқлашларни бир қарашда топишларини билиб, ҳайрон қоласиз.  Сир сақлашни бузиш гуруҳни бошқа нарсага қараганда тезроқ бузади.

         Айнан шунинг учун ҳам ибодат гуруҳи аъзолари бир–бирларига ишонишларини кузатиб бориш жуда муҳим. Гап бу ўринда сирни сақлашда эмас, балки руҳий етуклик тўғрисида кетмоқда. Биз ўзимизни бошқалар билан муносабатда шундай тутишимиз керакки, улар ҳам сиз билан ўзингиз истаганингиздай муносабатда бўлсин. Сизни иғво қилган одам учун ибодат қилишни истайсизми? Ибодат гуруҳига раҳбарлик қилган йилларимда мен икки воқеани эслайман: қачонлардир кимлардир гуруҳ иштирокчисининг ҳаётини ташқаридагилар билан муҳокама қилган эди. Иккала ҳолатда ҳам мен гуруҳни тарқатиб юборишимга тўғри келган эди.  Ўзининг  ибодатгўй шеригининг аламли эътирофини эшитган одам шеригига ишониб, азобларини баттар кучайтирган, бу эса мен учун ниҳоятда ёқимсиз бўлган эди.

  1. Гуруҳ аъзоларидан биронтаси бошқалар устидан устунлик қилишига йўл қўйманг

Ҳар доим шундай одамлар топиладики, улар ўзларининг эҳтиёжлари тўғрисида белгиланганидан кўра, узоқроқ гапиришни истайдилар.  Бундай одамларни назорат қилиш лозим, токи бошқалар ўзи тўғрисида гапиришдан ва ибодат орқали мадад олишдан маҳрум бўлмасин. Бунинг устига, камтар одамлар, мен учун ҳам шундай кўп вақт ажратишсин, деб мажбур қилмайдилар.  Улар сукут сақлайдилар ва оқибатда гуруҳдан ғойиб бўладилар. Агар сиз – ибодат гуруҳининг раҳбари бўлсангиз, бурчингиз бунга ўхшаш ҳодисаларга йўл қўймасликдир. Бунинг учун соат билан қуролланиб, ҳамма регламентга риоя қилишларини диққат билан кузатиб туришингиз лозим. Бу қоида ҳақида  гуруҳ аъзоларининг ҳаммасини  огоҳлантиринг, чунки вақтни кузатишни бас қилиб, одамларни йўқотиб қўйшингиз мумкин.

  1. Йиғинда иштирок этмаган гуруҳ аъзоларини

муҳокама қилишларига йўл қўйманг

Йиғинда иштирок этмаган гуруҳ аъзоларининг ҳаёт вазияти тўғридан–тўғри сизга алоқадор бўлган вақтдагина уларни муҳокама қилиш ёки улар учун ибодат қилиш мумкин.  Бошқача айтганда, агар биронтаси сизнинг ҳаётингизга ёмон таъсир кўрсатса ва сиз бу таъсирдан халос бўлиш учун ибодатга муҳтож бўлсангиз, юз берган аҳволни гуруҳнинг бошқа аъзолари билан муҳокама қилишингиз мумкин. Энг муҳими, шуни ёдда тутингки, ибодат гуруҳи йиғини  иғвогарларнинг ҳангомасига айланиб қолмаслиги керак. Бу жой – кимларнингдир эр–хотинлик муносабатларини муҳокама қиладиган жой эмас. Фақат эр–хотинлар ўзларининг муаммоларини ҳал қилиш тўғрисида ибодат қилишни сўраганларида, юқоридаги бундан мустасно. Доно бўлинг. Гуруҳга раҳбарлик қилишни уддалай олмасангиз, кўп одамларга зарба бериб, уларни зада қилиб қўйишингиз мумкин.

                   ***

Менинг кўплаб ибодатгўй шерикларим қайд қилишларича, ибодат гуруҳимизнинг энг асосий афзал томони шунда эдики, биз доимо учрашиб турардик ва қанча талаб қилинса, шунча вақт ибодат қилардик. Биз кўп марта самимий ибодатларнинг иш олиб борганига ишонч ҳосил қилган ва ибодатларимизга жавоб олган эдик.  Ёлғизликда ибодат қилувчига ибодатда доимийликни сақлаш қийин ва муаммоси ҳал бўлишини сабр билан кутиши ҳам қийин. Бундан ташқари, биргаликдаги ибодатда иштирок этиб, биз ўз эҳтиёжларимизни аниқ қилиб ифодалашни ва ўз яқинларимизга ишонишни ўрганамиз. Бошқа одамларнинг биз учун қилган ибодатларини эшитганимизда, бизда куч–қувват ва умид пайдо бўлади. Биргаликдаги ибодат ҳаётимизга Худонинг ажойиб марҳаматлари оқимини олиб келади.

Менинг ҳамма ибодат гуруҳимда бошқалар олдида руҳини очишга тайёр ва оғир кечинмаларини ўртоқлашишдан ҳайиқмайдиган одамлар бўлар эди. Бу одамлар ёрдам сўраб, менинг олдимга бир неча марта келган, зарур бўлганда менинг гапларимни диққат билан тинглар эдилар. Бизнинг ибодатларимиз жавобсиз қолади, деб ўзимизга туюлганда ҳам, биз бир гуруҳнинг аъзоси сифатида бир–биримизга далда бериб, бир–биримизни қўллаб–қувватлардик. Бу одамлардан ёрдам сўраб ҳар доим мурожаат қила оламан. Ҳатто охирги учрашувимиздан бери бир қанча вақт ўтган бўлса ҳам, улар бир дақиқадан кейин ёнимда бўлишларини биламан. Улар ҳам ҳар доим менга суянишларини  биламан. Бизни боғлайдиган севги ипларини узиб ташлаш мумкин эмас.

Маълум бўладики, ким учун ибодат қилсак, ўша одамларни яхши кўриб қоламиз. Бу шунинг учун юз берадики, биз уларга нисбатан севги билан тўлган Масиҳга ўхшаб қоламиз. Келинг, бу ажойиб туйғуни бошдан кечириш имкониятидан ўзимизни маҳрум қилмайлик.


Книга на Узбекском языке: - Сила совместной молитвы (Сторми Омартиан и Хейфорд Джек)

Христианам хорошо знакомы слова Иисуса Христа, сказавшего: "…где двое или трое собраны во имя Мое, там Я посреди них" (Мф. 18:20). Бог обещал нам Свое могущественное присутствие там, где мы собираемся вместе для молитвы. Эта книга предлагает вам провести некоторое время в обществе Сторми Омартиан и пастора Джека Хейфорда, ее авторов, и вместе с ними увидеть реальные результаты объединенных молитв, которые исполнены силы, способной изменять жизнь людей и окружающий их мир. Эта книга поможет вам сделать свою молитвенную жизнь более яркой и насыщенной, научиться находить новых партнеров для молитвы, понять, на что способна объединенная молитва всей церкви, изменять к лучшему мир вокруг себя.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак