Сторми Омартиан ва Хейфорд Джек. Бирга қилинган ибодатнинг қудрати - (2-боб) Китоб Ўзбек тилида
Birga qilingan ibodatning qudrati (Stormi Omartian va Xeyford Djek) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Миннатдорчилик
Замондошларимизга мактуб
1–боб. Ибодатнинг қудрати нимада ва уни қандай олиш мумкин?
2–боб. Ибодатингиз қудрати
3–боб. Ибодатгўй шерикни топинг
4–боб. Гуруҳга қўшилинг
5–боб. Ибодатгўй жамоатнинг қудрати
6–боб. Миллатни қутқариш учун ибодатда бирлашув
7–боб. Шахсан мен нима қила оламан?
Иккинчи боб
Ибодатингиз қудрати
Якшанба кунларининг бирида қавмбоши Джек қавм олдида туриб: “Ўзимнинг бир камчилигим тўғрисида айтмоқчиман”, деб қолди. Мен ундан биронта ваҳимага соладиган янгиликни эшитаман, деб кутмаган эдим: у хотини билан ажрашмоқчи эмас, банкни таламаган,қотиллик қилмаган, хотинига хиёнат қилмаган. Мен ҳатто унинг нима деб айтмоқчи эканини тасаввур ҳам қила олмасдим.
Қавмбоши Джек ҳар доим ўзидаги инсоний камчиликларни очиқчасига айтарди, шунинг учун кўп одамларнинг унга ихлоси баланд эди. Аниқроғи, у биз билан ўз тажрибаларини ўртоқлашмоқчи эди, бу эса бизнинг руҳий ўсишимизга ёрдам берарди.
Қавмбоши Джек бизга: “Мен шуни ҳис қилдимки, Худо мени ибодатга даъват қиляпти, Худо менга, сен Мен билан бўладиган кундалик ибодатни менсимаяпсан, деб аён қилди”, дея гапирди.
“Аммо мен ҳозир шу билан машғул эмасманми?!” – деб ўйлади у.
“Мен билиб турибман, Худо мендан ғазабланмаяпти, – деди қамбоши Джек. – Аниқроғи, У менга ниманидир ўргатмоқчи. Худо нимани менга аён қилмоқчи эканини тушундим: охирги йилларда мен ибодат орқали илтимос қилишим кераклиги, Худога сажда қилишим лозимлиги тўғрисида тушуниб олдим, чунки мен Исо билан мулоқот вақтини қисқартириб қўйган эдим. Шундан кейин мен бевосита олдинги одатимга қайтишни, Раббий билан болаларча мулоқот қилишга даъватни эшитдим”.
Бу гап, қавмбоши Джек ибодатгўй одам эканини бас қилибди, деган маънони англатадими? Албатта, йўқ: ахир, у доимо ибодат қилиб келган. У доимо Муқаддас Руҳнинг овозига қулоқ солган, Муқаддас Руҳ уни ибодатга чорлаб турган. Муқаддас Руҳ ибодат қилишга сигнал бериши биланоқ, қавмбоши Джек қилаётган бошқа ишини бас қилиб, ибодат қила бошлаган. У доимо Худо билан мулоқот қилган, Ундан донолик сўраган. У ҳормай–толмай Худога ҳамду сано айтган, бошқа одамлар билан бирга ибодат қилган. Ҳеч ким уни, ибодатга иштиёқи йўқ, камчилиги шу, деб айблай олмаган. Ўша сафар ҳам Худо унга мурожаат этгандан кейингина ибодат қилишга ўрнидан турди. Аммо ҳамма бало шунда эдики, қавмбоши Джек Худо билан яккама–якка мулоқот қилишга вақт ажратмай қўйган эди.
Қавмбоши Джек ўсмирлигидан бери – коллежда ўқиган пайтларда ҳам, Худога хизмат қилган дастлабки йилларда ҳам ҳар куни эрталаб Худо билан мулоқот қилишни ўрганган эди.
“Ҳаммаси қачон ўзгарганини билмайман, – деб ҳикоя қилган эди у. – Мен аниқ вақтини айта олмайман. Ибодат қилмайман, деб қарор қилган кунимни эслай олмайман. Ибодатдан воз кечганим ҳач қачон калламга келган эмас. Аммо ўзимга билинмаган ҳолда мен муттасил
ибодат қилмай қўйдим, вақти–вақти билан Худо билан яккама–якка мулоқот қилишни менсимай қуйдим. Аммо юз берган ҳодисанинг мазмунини англаб, ҳаётимда бунга ўхшаш ҳодиса ҳеч қачон такрорланмаслигини, шубҳасиз, билар эдим”.
Нима тўғрисида сўз кетаётганини тушуняпсизми: баъзан Худо билан доимий равишда яккама–якка мулоқот ва ибодат қилиш учун вақт ажратиш қийин. Аммо қавмбоши Джек бутун жамоат олдида, Худо билан кунда мулоқот қилишни менсимай қўйдим, деб эътироф этганда, шахсан мен бу борада ўзимни айблай олмадим. Менинг ҳар куним азонда туриб Худо билан ибодатда ёлғиз қолишдан бошланарди. Бу мен учун ғоят мураккаб эди, чунки ўша пайтда менинг ҳолатим ниҳоятда аянчли эди. Яқиндагина гиёҳвандликдан ва ичкиликбозликдан, оккультизмдан, депрессиядан, қўрқувдан, хавотирлик ва руҳий тубанликдан қутулиб, шуни билдимки, мен Худо билан мулоқотсиз бир кун ҳам яшай олмас эканман. Қавмбоши Джекнинг сўзлари менга қаттиқ таъсир қилди, агар бу ҳодиса у билан юз берган экан, исталган одам билан, жумладан, мен билан ҳам юз бериши мумкинлигини тушундим.
Бир куни шундай ҳам бўлди.
Бир неча йил илгари менинг ибодат ҳаётимда тўхташ юз берди. Мен жиддий хасталикка учрадим, хасталигим деярли беш ой давом этди. Ҳар сафар бошим айланиб, кўнглим айниб, қорним атрофида оғриқ пайдо бўлганда, эрим мени касалхонага олиб борарди. Аммо мендаги иллатни аниқлай олмадилар. Бир қанча текширувлар ва врачларнинг консультацияларига қарамай, менга диагноз қўймадилар. Ниҳоят, бир куни кечаси ичимда нимадир ёрилиб кетганини сездим, бу шунақангги оғриқ билан юз бердики, агар дарров ёрдам бермаслар, ўлишимни тушундим. Шунинг учун “Тез ёрдам”нинг келишини кутиб ўтиришнинг имкони йўқ эди, эрим мени тезда касалхонага олиб борди.
Қабулхонада мени текширдилар, анализ олдилар, аммо барибир аниқ бир диагноз қўя олмадилар. Охири хирургни чақирдилар, у тўғри шундай деди: “Хасталигингиз ва оғриқлар сабаби бизга номаълум. Аммо сизнинг кўричагингиз ёрилиб кетган, деб ўйлайман. Мен сизни операция қиламан, ана шунда сабабини аниқ биламан”.
Бу врач тўғри айтган экан. Наркоздан кейин кўзимни очсам, врач менга шундай деди: “Агар бир соат кечикканимизда, мен сизни қутқариб қола олмас эдим”.
Мен қўрқинчли ҳолатда эдим. Кўкрагимдан қов суягимгача тиккасига кесдилар ва трубка қўйдилар. Бу труба махсус вакуум аппарати ёрдамида ҳар куни ярани ювиш учун қўйилган эди. Беш ой давомида яра очиқ қолди, ниҳоят ичидан бита бошлади.
Операциягача бир неча ой давомида менга аста–секин ҳар куни одат бўлиб қолган ибодат қилишни йўқотиб қўйдим. Ўзимни ёмон ҳис қилганим сабабли фақат ухлардим, овқат еб, енгил–елпи уй ишларини бажарардим. Аҳволим ёмонлашган сари, одатдаги кун тартибимга риоя қилиш, ибодатда доимийликни сақлаш қийинлашар эди. Мен эрим учун, болаларим ва бир неча яқин дўстларим учун, қариндошларим учун, албатта, ўзимнинг шифо топишим учун ибодат қилишда давом этдим. Бор–йўғи шу эди, холос.
Кўричагим ёрилиб кетгандан кейин, ибодатим бир неча сўздан иборат бўлиб қолди: “Исо, менга ёрдам бер! Менга шифо бер, Раббим!” Бу умидсизлик ибодати эди. Соғайишим шунчалик оғир кечдики, бирон нарсага диққатимни қаратиш қобилиятини йўқотдим, ҳатто соғайиб кетишимга ўзим шубҳа қила бошладим. Шунинг учун мен одамларнинг қўллаб–қувватлашини ҳис қилдим, улар бошимга тушган бахтсизликдан умидсизликка тушмаслигим учун ибодат қилишар эди. Мен шунинг учун миннатдор эдимки, уларнинг ибодати ҳар доим менга мадад бериб турар эди.
Лекин соғая бошлаганимдан кейин икки ой ўтгач, қорнимда яна олдингидай оғриқ сездим, кўричагим ёрилиб кетганда юз берган кўнгил айниш ҳам бор эди. Бошимдан ўтган ҳамма азоб–уқубатлардан кейин ҳам мен ўз муаммоларимдан қутулмаган эдим, ўзим эса бунга ишонгим келмас эди. Биринчи операциядан кейин ҳали тузалмасдан, қорнимдаги яра ҳали битмагани учун яхши юра олмас эдим. Мен яна операция столига ётдим. Бу сафар ўт пуфагимни олиб ташлашди, врачнинг айтишича,аслида мендаги хасталикнинг сабаби шу экан.
Иккинчи марта операция бўлганимдан кейин тузалишим жуда секинлик билан борди. Танам худди: “Бу мен учун жуда ҳам ортиқча!” деб айтаётгандай эди.
Аста–секин мен Муқаддас Китобни ўрганишга эътиборимни қаратдим, Худо билан мулоқот қилишга эса вақтим ҳамон оз эди. Иккинчи операциядан кейин менинг ибодат ҳаётим деярли тўхтади. Бир талай оғриқ қолдирадиган дорилардан танам шунчалик тўлиб кетган эдики, қийинчилик билан диққатимни тўплай олардим. Ҳар куни Муқаддас Китобни оз–оздан ўқисам ҳам, хотирам туман эди. Бунинг устига, қаттиқ оғриқлар узоқ ўтиришимга ҳалақит берарди. Мени шу нарса эзардики, мен мустақил равишда ҳеч нарсани, ҳатто оддий нарсаларни ҳам қилишга ожиз эдим. Мен фақат бир нарса учун – шифо топишим учун ибодат қилардим.
Энди мен ҳамма чиқишларимни бекор қилишимга, китобларим нашр қилинишини орқага суришимга тўғри келарди.Одамлар олдидаги айбдорлик ҳисси менинг ҳаётимни заҳарлади: чунки мен айбларим билан одамлар олдида ёмон аҳволда қолган эдим. Аммо қавмбоши Джек шундай деди: “Агар аскар жангда ярадор бўлса, ҳеч ким, бу аскар ўзининг одатдаги ишини бажариши керак, деб айтмайди, чунки яраси одатдаги ишини бажаришга ҳалақит беради. Бизнинг руҳий йўлимизда мажбурий бекатлар бўлса ҳам, биз барибир Худо армияси сафларида қоламиз ва тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қиламиз”.
Мен Худодан шунинг учун миннатдорманки, мен илгаригидай Унинг лашкари сафида қолдим.
Лекин барибир хасталигим пайтида мени қўллаб–қувватлаган бошқа одамларнинг ибодатларига қарамай, мен руҳий бўшлиқни ҳис қилардим. Шуни тушундимки, Худо билан ҳар куни яккама–якка мулоқот қилишни бас қилганим учун кўп нарсани бой берибман. Ҳеч қандай хасталик билан буни оқлаб бўлмасди. Мен бу одатдан тамомила маҳрум бўлдим. Оқибатда мен энди Худонинг овозини эшитмай қўйдим. Энди мен ҳам, қамбоши Джек сингари, Худо билан мулоқот қилишни қайтадан ўрганишим кераклигини англаб етдим.
Соғайганимдан кейин орқага қайтишга ва Қавмбоши Джек танҳоликда айтиладиган ибодат тўғрисида ўша куни гапирганларни кўриб чиқишга қарор қилдим. Менда яна яхшиликка умид уйғонди, унутганларимнинг кўпчилиги хотирамга тушди. Бу билимларимни сиз билан ўртоқлашишни истайман. Гарчи бошқа одамларнинг ибодатлари биз учун ниҳоятда муҳим бўлса ҳам, Худонинг тўлиқ иштирокини У билан яккама–якка ҳар куни ибодат қилиш орқалигина ҳис қилиш мумкин.
Биргаликдаги ибодатга бағишланган китобда Худо билан яккама–якка мулоқот қилиш тўғрисида боб киритганим балки сизни ҳайрон қолдирар. Гап шундаки, биз Худо билан қанчалик кўп вақтни ёлғиз ўтказганимиз сари, бизнинг гуруҳ бўлиб қилган ибодатимиз шунчалик таъсирли бўлади. Бу дегани – бошқа имонлилар билан бирга қилинган ибодат ёлғиз қилинган ибодатдан кўра самаралироқ дегани эмас. Биргаликдаги ибодат катта кучга эга, бу китобнинг пайдо бўлиши ҳам шуни тасдиқлашга хизмат қилади. Аммо Худо билан яккама–якка қилинган мулоқот билан мустаҳкамланмаган ибодат унчалик таъсирли эмас. Бошқача айтганда, агар Худо билан яккама–якка мулоқотга эътиборсизлик қилмасак, биз кучли ибодатгўй шериклар бўламиз.
Илгари скрипка чалганимда, канчалик кўп машқ қилсам, оркестрга мендан шунча кўп фойда бўларди. Мен ёлғиз ўзим чалганим сари, коллективда шунчалик яхши чалардим. Бу қоида ибодатга нисбатан ҳам тўғридир.
Ибодат қилиш нима дегани?
Ибодат қилиш – Худо билан мулоқот қилиш деганидир. Биз туриб ибодат қилганимизда, биз Худога яқинлашамиз, бу бизнинг ҳаётимизни ўзгартиришга қодир. Бошқа одамлар билан муносабатларимизга, бизнес, молия, соғлиғимизга ёки болаларимизга алоқадор мураккаб вазиятларга тушиб қолиб, шуни тушунамизки, Худога қилинган ибодат бизга ёрдам беради. Амалга ошмайдиган умидларга дуч келганимизда, ҳаётдан қониқмаганимизда, вазиятни тўғри аниқлай олмаганимизда ва руҳан оғриқ пайдо бўлганда, биз Худога мурожаат этишимиз мумкин. Худо ҳаётимизни бутунлай ўзгартириши ва тамомила янгилаши учун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида фаолият кўрсатишга қодирдир. Худо бизга мойиллик кўрсатишни, бизга яқинлашишни истайди, аммо биз Унга ибодат орқали боришимиз лозим. Биз ибодат қилганимизда, Худога шундай деймиз: “Худойим, Сен мавжудлигингни биламан, Сен билан гаплашишни истайман”.
Ибодат қилиш – Худо Ўшалиги учун Унга ҳамду сано келтириш демакдир. Худони шарафлаш – ўзимизга маҳлиё бўлишдан воз кечишга ва эътиборимизни Унга қаратишга ёрдам беради. Натижада у бизнинг юрагимизда биринчи ўринни эгаллайди ва бизнинг ҳаётимизга киради. Қавмбоши Джек шундай деган эди: “Биз ибодат қилиб, икки ролга кирамиз: Худонинг дўстлари ролига ва Унинг шериклари ролига.
“Биз Худонинг дўстлари сифатида У билан мулоқот истаб бевосита Унга келамиз, – тушунтирди у. – Биз Унинг шериги сифатида масъулиятимиз даражасини англаб, Худодан, бизнинг вазиятимизга аралашгин, деб сўраймиз. Сажда, ҳамду сано, ҳайратланиш – Худо билан дўстона мулоқотнинг муҳим қисмидир. Аммо зулмат кучлари билан жанг қилиш учун У билан шерикчилик муносабатларини ўрнатиш воситаси сифатида ибодатнинг бошқа томонини камайтирмайди”.
Ибодатда биз Унга деймиз: “Эй Худойим, Сен ажойибсан, буюксан, қудратлисан. Сен – бутун борлиқни яратувчисан. Сени ҳамма нарсадан устун қўяман, Сен қандай бўлсанг, шундайлигингча таъзим қиламан”.
Ибодат қилиш – Худога ўз севгимиз ҳақида гапириш демакдир. Бу шуни англатадики, Худо олдида биз энг қадрли ва энг севикли мавжудот сифатида Унинг олдида итоаткорлик билан туриш ва У билан мулоқот қилиш демакдир. Худо борлиги тўғрисида биз билгунимизга қадар ҳам У бизни севгани учун Ундан миннатдормиз.
Ибодат қилиш – Худога муҳтожлигимиз учун Уни эътироф этиш демакдир. Агар бир ибодат қилмасак, демак, ҳамма муаммоларимизни ўзимиз ҳал қила олишимизга ишончдир. Аслида эса муаммоларимизни ҳеч қачон ўзимиз ҳал қила олмаймиз. Биз ҳар доим Худога муҳтожмиз, чунки У бизни қутқаради, кечиради, шифолайди, қутқаради, йўл кўрсатади ва ҳимоя қилади,бизга куч бағишлайди, бизнинг вазиятимиз устидан устун туради, Ўз режаларини биз билан баҳам кўради. У бизнинг олдимизга қўйган мақсадларга биз ҳеч қачон Усиз эриша олмаймиз. Ибодатимизда биз шундай деймиз: “Худойим, мен сенсиз яшай олмайман. Агар сен менинг ҳаётимга кирмасанг, мен бахтсиз бўлиб қоламан”.
Ибодат қилиш – ўз эҳтиёжларимиз тўғрисида Худога айтиш демакдир. Ибодатда биз Худо билан бизни безовта қилаётган ҳамма нарсалар тўғрисида ўртоқлашамиз, чунки У бизнинг ҳамма эҳтиёжларимизни қондириш тўғрисида ғамхўрлик қилади. Гарчи Худо бизга ҳамма зарур нарсаларни беришга ваъда қилса ҳам, биз барибир, Ундан, ҳар бир эҳтиёжимизни қондиргин, деб сўрашимиз керак.
Ибодат – барча воситалар синаб кўрилгандан кейин қўллайдиган охирги восита эмас, бетон деворни кесак бўрон қилиш эмас. Ибодат вазиятни ўзгартиради. Аммо бунинг учун Худога ҳаётимизда қандай ўзгаришларни кўришни исташимизни Худога айтишимиз керак. Худо учун имконсиз нарса йўқ эканини ибодатимизда эътироф этишимиз керак (қаранг: Матто 19:26). Ибодат қилганимизда, биз шундай деб айтамиз: “Эй Худойим, мана менинг эҳтиёжларим, умид қиламанки, сўраганларимни жавобсиз қолдирмайсан”.
Ибодат қилиш – Худога маъқул келадиган даражада Унга хизмат қилиш демакдир. Биз фақат эҳтиёжларимизни қондиришнигина сўраб қолмаслигимиз керак, гарчи бу ибодатнинг муҳим аспекти бўлиб қолса ҳам. Худонинг режаси шуки, У оламни Ўз элчилари, яъни Унга ишонган имонлилар орқали бошқаришни истайди. Биз Унинг Шоҳлиги принципларини ер юзида ўрнатишимиз Унга маъқулдир. Худо ҳар бир имонли учун маълум вазифани тайёрлаб қўйган, буларни бажариш доимо ибодатдан бошланади.
Қавмбоши Джек шундай дейди: “Агар биз, Масиҳ бизга инъом қилган асосий неъмат – келажакда самоларда, деб ўйласак, ноетук одамлар сифатида қолиб, ўзимизни ўзимиз ўғирлаган бўламиз, ноетук одамлар самоларга диққат қаратиб, заминдаги ҳаётни менсимайдилар”.
Қавмбоши Джек ҳар доим ҳақиқат тўғрисида аниқ, тушунарли қилиб айтади.
“Худо нима учун ҳамма нарсани Ўзи қилишни истамаслигини одамлар тушунишлари керак, – деди у. – Шуни хотирда тутиш керакки, одамлар заминдаги ишларни бошқариши учун Худо уларнинг зиммасига масъулият юклаган (қаранг: Ибтидо 1:26,28). Ер юзидаги ҳамма нарса инсоннинг танловига мувофиқ юз бериши тўғрисида У қарор қилган. Ҳамма самовий нарсалар Худоники, аммо ерни У инсон зотига мулк қилиб берган (қаранг: Забур 113:24). Лекин бу аҳвол Худо билан инсон ўртасида мустаҳкам алоқа мавжуд бўлган тақдирдагина ҳақиқийдир. Инсоннинг розилигисиз Худо заминдаги ишларга аралашмайди. Худо Ўз халқига Уни ер юзига таклиф қилиш учун ҳуқуқини берган. Бундан, Худо бизсиз фаолият кўрсата олмас экан, деган, хулоса келиб чиқмайди. Биз шуни тушунишимиз керакки, У бизсиз бирон нарса қилишни истамайди”.
Айрим одамларнинг фикрича, Худо нимани тўғри деб ҳисобласа, барибир шундай иш кўради, шунинг учун ибодат қилишнинг кераги йўқ. Аммо ҳақиқат шуки, ер юзидаги айрим ишларни Худо одамларнинг ибодатига жавобан қилади.
“Бу ғоя ёқмайдиган одамлар ҳам бор, шунинг учун улар ибодатгўйларнинг вазифаларини бажаришга ва масъулиятни ўз зиммаларига олишга қўрқадилар, – дейди қавмбоши Джек. – Улар фақат бир нарсани истайдилар: улар ўтириб олиб, Худо Ўзининг ихтиёри бўйича қандай фаолият кўрсатаётганини кузатишни истайдилар. Аммо Худо Ўз ўғиллари ва қизлари қай тарзда мукаммаллашиб бораётганини кўришни истайди, улар ўзларининг ибодатларида таклиф қилган жойдагина У фаолият кўрсатишни хоҳлайди. Унинг хоҳиш–иродаси шундан иборат. Бу максимал даражада аниқлигини у ифода этди. Биз эса шуни тушунишимиз керакки, бу Худонинг қудратлилигини шубҳа остига қўймайди. Бутун ҳукмронлик Уники. Лекин Унинг мутлақ ҳукмронлиги бизнинг кўз олдимизда Ўзининг ниятларини амалга ошириш жараёнида Унинг болалари ролини камситмаслиги лозим. Қодир Худо шунга қарор қилганки, ер юзидаги ҳамма воқеалар Унинг хоҳиш–иродасига итоат этиб, Унинг юзини исташга рози бўлган одамларнинг ижозати билан юз беради”.
Айнан шу билан ер юзида содир бўлган хаоснинг сабаби тўлдирилади. Худо бизга Ў ваколатини берди, биз эса экканимизни ўрамиз. Худо Ўз ваъдаларига содиқдир: У ер юзида бизнинг ибодатларимизга жавобан фаолият кўрсатади, аммо биз ибодатда буни менсимаймиз.
Бунинг устига, шуни ёдда тутишимиз керакки, ибодат уруғларини экишни бошлаш ҳеч қачон кеч эмас, чунки гуноҳ ва ўлим олиб келадиган мевадан кескин фарқ қиладиган бошқа мевани йиғишга олиб келиш мумкин. Биз Худодан ҳозироқ, маълум вазиятга аралашгин, деб сўрашимиз мумкин. Биз ибодат қилиб Худога шундай деймиз: “Эй Худойим, мен шуни исботлайманки, Сен мен орқали бу сайёрада Ўзингга маъқул бўлган ишни қилгин. Сенинг хоҳиш–ироданг ер юзида бажо бўлиши учун, Ўзингнинг хоҳиш–иродангга ибодат қилишни менга ўргат”. Сенинг Шоҳлигинг келсин, Сенинг хоҳиш–ироданг бажо бўлсин”, деган сўзлар айнан шундай мужассамлашган.
Ибодатга нима ҳалақит бериши мумкин? Шуниси қизиқки, Худога ишонадиган кўп одамлар ибодат билан ўзларини овора қилишни истамайдилар. Улар бу вазиятни, ибодат қилиш мен учун қийин, деб изоҳлайдилар. Мен бу ҳақда кичикроқ материал тўпладим ва масиҳийларнинг бу хулқининг асосий сабабларини қисқача баён қилдим. Балки, нимадир сизга таниш туюлиши мумкин.
“Менга ибодат қилиш қийин, чунки ибодатнинг турлари кўп, қайси бирини танлашни билмайман”. Ҳақиқатан ҳам шундай. Ибодатнинг бир неча турлари бор: Худони шарафлайдиган мақтов–ибодат; тавба–ибодат – бу ибодат орқали биз Худо олдида юрагимизни очамиз ва нимадан покланишимиз кераклигини кўрсатишни Ундан сўраймиз; кечирим–ибодат – бу ибодатда биз Худога ўзимизнинг эҳтиёжларимиз ва хавотирлигимиз тўғрисида айтамиз; васийлик ибодати – бу ибодатда биз бошқа одамлар учун сўраймиз. Қайси ибодатни айтишимизни қандай биламиз? Агар сал мундайроқ қилиб қўйсак, нима бўлади? Жавобларга қараганда, саволлар кўп бўлгач, қарор қилишимиз қийин. Шунда умуман ибодат қилмасликни афзал кўрамиз. Аммо Худо биздан Унга ибодат қилишимиздан аввал илоҳиётни ўрганишимизни талаб қилмайди. Бу Унга тоза ниятлар билан келишимизни хоҳлайди. Ибодатни “тўғри” деб айтишимиз мумкин, агар ибодат Худони севувчи ва Унинг юзини изловчи юракдан чиқса.
“Ибодат қилишим қийин, чунки қандай қилиб тўғри ибодат қилишни билмайман”. Кўпинча одамлар ибодат қилишга қарор қила олмайдилар. Чунки улар ўзларининг олдига ортиқча талаб қўядилар. Улар бошқаларнинг нотиқлигини эшитиб, идеал даражада ибодат қилишга кўзлари етмайди. Улар ўйлайдиларки, ибодатимиз тажрибали воизларнинг ибодатидан устун бўлиши керак эмас. Аммо Худо бизнинг юрагимизга қарайди, бизга профессионал нотиқ сифатида эмас. Ҳеч ким бирданига кучли васий бўла олмайди. Ҳаммамиз оддий ибодатлардан бошлаймиз. Сиз дастлаб бошқа одамлар ёзган ибодатларни ўқисангиз, бунинг ёмон жойи йўқ. Муҳими, бу ибодатлар сизнинг ҳаётингизни акс эттирсин. Худо сиздан олдин ижод қилинган ибодатларга эътиборсизлик билан қарамайди. Айнан шундан бошланг ва келгусида имонда ўсиб бораверинг.
“Ибодат қилишим қийин, чунки юрагимнинг тубида ибодатнинг ҳақиқийлигига шубҳа қиламан”. Кўп одамлар, Худо бизнинг ибодатларимизни эшитмайди, деб шубҳа билан қарайдилар. Худо қандай қилиб мени эшитиши мумкин? Ахир, У бутун борлиқнинг Яратувчиси, мен эса коинотнинг арзимас бир заррасиман. Улар Худонинг касб–корини тушунмайдилар. Эҳтимол, улар ўйлайдиларки, кимнинг ибодати таъсир кўрсатса, бу ибодат уларники эмаслиги аниқ. Сўрашдан маъни нима? Аммо Худо сизларнинг ибодатингизга жавоб бераман, дея ваъда берган.
“Ибодат қилишим қийин, чунки Худо менга жавоб бериши учун ўзимни нолойиқ ҳисоблайман”. Кўп одамлар, Худо биздан норози, деб ўйлайдилар, чунки улар маълум қоидаларни бажармайдилар, улар муваффақиятсизликка учраб, ўзларининг муаммоларини ечишга нолойиқ бўлганлари сабабли, биз Худонинг эътиборига сазовор бўлишга лойиқ иш қилмадик, деб тахмин қиладилар. Аммо ҳақиқат шундаки, биронтамиз, ҳам шунга лойиқ эмасмиз, чунки ҳеч ким керак ишни қилмайди. Ҳаммамиз Худога нолойиқмиз. Фақат Исо бизни лойиқ қилади. Фақат Худонинг ҳузур–ҳаловати ва Муқаддас Руҳнинг қудратли кучи Унинг йўлларидан юришимизга ёрдам беради. Худо бизни севади, бизга ҳамдард бўлади, Нотўғри хатти–ҳаракатларимиз учун У яшин юбориб, бизни шикастламоқчи эмас. Биз Унга келиб, гуноҳларимизни Унга очишимизни У кутади, токи Унинг Ўзи ҳаммасини тўғрилай олсин.
“Ибодат қилишим қийин, чунки Худо Мендан жуда узоқда”. Кимки Худони чинакамига билмаса, Худо ундан жуда узоқда туюлади. Ўша одамлар шунга ишонч ҳосил қиладиларки, уларнинг ибодати Худога етишишдан олдин, узоқ йўлни босиб ўтиши керак. Бу одамлар шундай тасваввур қиладилар: “Бизнинг ибодатимиз оғзимиздан чиқиши биланоқ ҳавога учиб кетади”. Агар ибодатингиз заифлигини, Худонинг қулоғига етиб бормаслигини ҳис қилсангиз, сиз ёлғиз эмассиз. Кўп одамлар сиз каби ўйлаётганларини билганингизда, буни билиб, ўзингиз ҳайрон қоласиз. Аммо биз Исога мурожаат этганимизда, У биз билан Худо ўртасида воситачи бўлади. У бизга Муқаддас Руҳни инъом қилди, биз Худо билан тўғридан–тўғри мулоқот қила олишимиз учун ўша Муқаддас Руҳ ичимизда яшайди. Шу сабабдан ибодатларимиз узун йўлни босиб ўтиши талаб этилмайди.
“Ибодат қилишим қийин, чунки менинг ибодатларим Худонинг хоҳиш–иродаси билан мос келишига ишонмайман”. Одатда, одамлар “нотўғри” ибодат қилиб, ўзларига бахтсизлик орттиришдан қўрқадилар. “Эҳтиётсизлик қилиб, нотўғри ибодат қилсак, бошимизга жазо келади, ибодатимизга Худонинг жавоби кулфатнинг сабаби бўлиб қолади, чунки биз керак нарсани сўрамаган бўламиз”, деб хавотирланадилар.
“Шуни ёдингизда тутингларки, биз ибодат қилишимиз учун Худонинг хоҳиш–иродасини тўғри тушунишимиз керак, – деб тушунтирган эди Джек, – ҳаётимизда юз бераётган ҳодисаларни мукаммал таҳлил қилишимиз ёки идел даражада тузилган ибодатимизни айтишимизга биз мажбур эмасмиз. Биз Худога ғам–қайғуларимизни очсак ва комил эмаслигимизни эътироф этсак, Унга шу маъқул, чунки ҳамма нарсада у комилдир. Бизнинг номукаммал ибодатимиз Худога маъқул келмайди, деб қўрқмаслигимиз керак, чунки ибодатимиз Худонинг хоҳиш–иродаси билан мос келмайди. Номукаммал ибодат Унинг розилигисиз осмондан тушиб, фазовий ҳалокатга сабаб бўлмайди. У ҳали англамасдан ерга ҳайрон бўлиб қараб: “Бундай ибодатга Мен қандай қилиб жавоб бераман?!” дейдиганлардан эмас”.
Бизнинг ибодат ҳаётимиз тажрибаси қанчалик катта бўлмасин, биз ҳеч қачон мукаммаллик чўққисига етиша олмаймиз. Биз ҳеч қачон, Худо ҳар бир конкрет вазиятни биздан эшитишни истайди, деб охиригача тушуна олмаймиз. Гарчи биз ибодатимизгача Унинг мукаммал хоҳиш–иродасини била олмасак ҳам, ибодат жараёнида биз уни билиб оламиз.
“Қўрқмай сўрайверинг, жасорат билан сўранг, ишонч билан сўранг, – деб бизга ўгит берган эди қавмбоши Джек. – Унинг болалари сифатида сўранг, кейин У Ўз ниятини бажо айлашига ишонч билан қараб, Унга ҳамду сано айтинг. Фақат сўранг!”
Хуллас, бу ўринда асосий омил битта – биз ибодат қилишимиз Худога маъқул. Бизнинг ибодатимиз Худога қанчалар маъқул келар экан деб хавотирланишга асос йўқ, чунки биз шуни биламизки, Худонинг хоҳиш–иродасига қарши бўлган ишни Унга, шуни бажарасан, деб мажбур қилишимиз Унга маъқул эмас. Ундан кўп нарсани сўрашга ҳам қўрқмаслигимиз керак, чунки Худонинг манбалари ҳеч қачон камайиб қолмайди. Унда ҳеч нарса ҳеч қачон камайиб қолмайди. Агар сиз ҳар доим Худонинг хоҳиш–иродаси билан ибодат қилишни истасангиз, шундай деб айтинг: “Худойим, Сенинг хоҳиш–ироданг бажо бўлсин”.
“Ибодат қилишим қийин, чунки фаолиятдаги ибодат кўп вақтни олади”. Шу нарса қабул қилинган: агар сиз самарали ибодатгўй бўлишни истасангиз, кўплаб ибодат жангчилари қилганларидай, ибодатда кўп соатни ўтказишингизга тўғри келади. Биз қанча кўп ибодат қилсак, ўз муаммоларимиз тўғрисида шунча кўп батафсил гапира оламиз ва кўп жавоблар оламиз – гарчи бу тўғрида ҳеч ким баҳслашмаса ҳам, бундан қисқа ибодатнинг эшитилишига имконият кам, деган хулоса келиб чиқмайди. Худо ибодатимиз сўзларини битта қолдирмай эшитади, айниқса ибодатимиз тоза ва севикли юракдан чиқса. “Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир” (Ёқуб 5:16). Ибодат қисқа бўлмасин, барибир у аҳамиятга эга.
Нима учун ибодат таъсир кўрсатади?
Ибодат Масиҳнинг жасорати туфайли таъсир кўрсатади. Худо ерни яратди, кейин эса ер юзида пайдо бўлган ҳамма нарсани бошқарсин, деб инсонни яратди. Инсон ер юзида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқини йўқотди, чунки инсон Яратганга қулок солмай қўйди. Ер юзида ҳукмронлик шайтоннинг қўлига ўтди, унинг асосий мақсади – Худонинг режаларини бажаришга қаршилик кўрсатиш эди. Худо биз қилган гуноҳлар учун ўлсин деб ва душман салтанатини бузиб ташлаш учун Ўзининг Ўғли Исони юборди. Бошқача айтганда, Исога ишонган ҳар ким ер юзида тўлиқ ҳаётга эга бўлсин, Худо билан осмонда абадий ҳаётга эга бўлсин, деб У инсоннинг итоатсизлиги учун жазо олди.
Исо ўликдан тирилгач, ҳар бир имонлига муҳим топшириқ берди: топшириқ –душманнинг режаларини барбод қилиш ва инсон ҳукмронлигини тиклаш эди. Айнан шуни биз ибодат орқали қиламиз.
Биз ибодат қилганимизда, Исонинг хочдаги ғалабасини эълон қиламиз, айни пайтда шайтонни кучдан маҳрум қилиб, Худонинг ҳукмронлигини тасдиқлаймиз. Шундай қилиб, биз иблисга ҳалақит бериб, Худонинг хоҳиш–иродасини бажарамиз. Биз ибодат қилиб, оламда ижобий ўзгаришлар қиламиз ва шу тариқа реалликни ўзгартирамиз.
Биз осмонга олинишимиз учун ўлимимизни ёки Исонинг қайтишини кутиб қўл қовуштириб ўтирсак, Худога маъқул эмас. Биз заминдаги ҳаётимиз даврида яна нимадир қилсак, Худога маъқулдир. У душманни тор–мор қилиб, Унинг ҳақиқатини эълон қилишимизни, душман қалъаларини тор–мор қилиб, асирларни озод қилишимизни истайди. Хасталик ҳукмрон бўлган жойга шифо олиб боришимизни, қўрқув бор жойга севгини олиб боришимизни, одамларнинг юраги тош бўлган жойга кечиримни олиб боришимизни, руҳий кўрлик ҳукмрон бўлган жойга ваҳий олиб боришимизни У истайди. Буларнинг ҳаммаси бизнинг ибодатларимиз ёрдамида мумкинлигига Худонинг сўзи ишонтиради.
Ибодат фаолият кўрсатади, чунки биз Худонинг йўлларидан юрамиз. Биз ибодатларимизга жавоб олишимиз учун Унинг амрларига қулоқ солиб яшашимиз керак. “Ундан нимаики сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажо келтириб, Унга мақбул бўлган ишларни қилаётирмиз” (1Юҳ. 3:22). Биз Худони бутун қалбимиз билан, жонимиз борича, бутун онгимиз билан бошқаларни ҳам ўзимизни севгандай севишимиз керак (қаранг: Марк 12:30–31). Сиз, бу талаблар рўйхати дарров нолойиқлигимни кўрсатяпти, деб ўйлашингиз мумкин. Агар биз Ундан бу ҳақда сўрасак, У бизни итоаткорликка ўргатади.
Келинг эслайлик: Биз Худога ибодатларимизга жавоб олишимиз учун итоат этмаслигимиз керак. Бизга азалдан дадиллик билан ибодат қилиш имтиёзи берилган, бизнинг Самовий Отамиз бизни Ўзининг итоаткор болалари бўлишга даъват этган.
Ибодат фаолият кўрсатади, чунки биз сўрашдан қўрқмаймиз. Биз жасорат билан Худонинг тахтига яқинлашишимизни У истайди. Ибодатда жасоратли бўлиш дегани – Худонинг тахти жойлашган залга ёриб кириб, фикримизча, ўзимизни лойиқ деб ҳисоблаган нарсани талаб қилиш дегани эмас. Бу дегани – нимага ишонсак, биз Худодан кутганимиздагидан кўра, кўпроқ нарсани бизга У ўлчовсиз беришга қодир (қаранг: Эфес. 3:20). Биз бу ҳақда билганимиздан кейин, Худодан ҳаётимизда ва атрофимиздаги одамларнинг ҳаётида буюк ўзгаришлар қилишини сўрашга жасорат топамиз.
Исо шогирдларига шундай деган эди: “Айтайлик, сизлардан бирингизнинг дўстингиз бор. Сиз ўша дўстингизникига ярим тунда келиб шундай дейсиз: “Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур.
Ҳозир уйимга бир дўстим келиб қолди, унинг олдига қўядиган бирон егулигим йўқ. Наҳотки униси ичкаридан: “Мени безовта қилма, эшик қулф, болаларим ҳам, мен ҳам ухлагани ётдик, ўрнимдан туриб сенга нон беролмайман”, деб айтса?! Сизларга шуни айтай: ҳатто сиз дўсти бўлганингиз учун ҳам, у ўрнидан туриб бирон нарса бермаса–да, сабр–бардош билан сўрасангиз, барибир ўрнидан туради, керак бўлган нарсани сизга беради” (Лука 11:5–8). Бундан шу нарса келиб чиқадики, Худо ибодатларимизда биздан тиришқоқликнигина эмас, балки жасоратни ҳам кутади.
Қачондир бир одам менга айтган эди: “Бизнинг жамоатда фақат муҳим ва аҳамиятли муаммоларни ҳал қилиш учун ибодат қиладилар, майда–чуйда нарсаларга вақт сарфлашни истамайдилар”. Чамаси, ўша жамоатнинг йўлбошчилари, биз Худо илтимос билан бир йилда неча марта мурожаат қилишимизни тасдиқлаб қўйган, деб ўйлайдилар. Албатта, биз Худога муҳим ҳаётий масалалар бўйича мурожаат этишимиз мумкин. Биз эса Худога доимо мурожаат этишимизни Унинг Ўзи буюради. Гап турли илтимосларни ғўнғир–ғўнғир муттасил айтиш тўғрисида бораётгани йўқ, балки доимо бутун ён–атрофимизга алоқадор айтиладиган ибодат ҳақида боряпти. Худо учун имконсиз нарса йўқ, У ҳеч қачон банд бўлмайди, деган ишонч билан айтиладиган ибодат ҳақида боряпти. У ҳар доим бизни эшитишга тайёр.Биз сўраганимиз Унга маъқул, чунки У бизга жавоб беришни хоҳлайди.
Ибодат таъсир кўрсатади, чунки Худо шунга қарор қилган. Исога ишонган одамлар туфайли Худонинг режалари амалга ошади. Худо, сизлар ибодат қилганларингизда, куч оласизлар, деб айтади. Биз учун имконсиз нарсаларни Худо қилади.
“Узоқ вақтлардан бери инсоннинг масъулияти ва Худонинг ҳукмронлиги тўғрисида баҳс қилиб келадилар, – деб тушунтирди қавмбоши Джек. – Бир томондан, инсоннинг ролига алоҳида урғу бериш шунга олиб келадики, абадий қадриятлар инсоний табиатнинг табиий номукаммаллигига қурбон бўлади. Иккинчи томондан, Худонинг ҳукмронлигига урғу Худо бошқараётган оламда ҳаммаси белгилаб қўйилганини кўрсатади. Инсоннинг ролини ошириб кўрсатиш хаосни пайдо қилади, Худонинг ҳокимиятига ва мустақиллигига урғу бериш эса тақдирга ишонишга олиб келади”.
Эҳтимол, томонларнинг икки томонлама қондириш баҳсини ҳал қилишга бизнинг кучимиз етмас, аммо биз атрофимиздаги олам масъулиятининг бир қисмини ўз зиммамизга олишимиз учун Худо бизга хоҳиш–ирода эркинлигини берганига рози бўламиз. Аммо шуни ёдингизда тутингки, ҳаммаси Худо билан яккама–якка мулоқотдан бошланади.
Кундалик ибодат қилиш одатини қандай пайдо қилиш мумкин?
Бизнинг жамиятда интеллект олдида таъзим қилиш одат тусига киргани учун, кўпинча биз ибодатни баҳолай олмаймиз. Муқаддас Китобни ўқишни афзал билиб, Китобни интеллектуал билишга кўпроқ интиламиз. Биз Муқаддас Китобни жон–дилимиз билан шунинг учун ўрганамизки, эгалланган билимларни баҳолаб, олинган билимларни кўра оламиз. Ибодатларимиз натижаси эса дарров кўринмайди. Бу вазият заррача бўлса ҳам Муқаддас Китобни интеллектуал билиш ролини камайтирмайди, балки ибодатнинг қимматини ва унга кўпроқ диққат қаратиш зарурлигини бизга кўрсатади.
Мен ҳам илгари буни тушунмас эдим, аммо кейин Муқаддас Китобни ўрганишни ибодатдан бошлаш керак, деган қарорга келдим. Агар Худо билан мулоқотни бошлаб, аввал Муқаддас Китобни ўқисам, кейин ибодат қилишим учун вақт топиш қийин бўлади. Аммо аввал ибодат қилсам, кун давомида Муқаддас Китобни ўқишга вақт топишим учун ҳар доим имконият топилади.
Қавмбоши Джек Худо билан яккама–якка мулоқот қилиш машаққатлари тўғрисида гапириб, ибодат қиладиган вақтни қандай қилиб самарали ташкил қилишни бизга кўрсатиб берди.
“Ибодатли ҳаётингизни ташкил қилишнинг уддасидан чиқа олмай умидсизликка тушмаслигингиз учун, ибодат вақтини чегаралаб қўйманг, – деб маслаҳат берди қавмбоши Джек. – Бундай ҳолатда ибодат бажарилиши керак бўлган топшириққа айланади, Худо билан жонли мулоқот бошланадиган асосий пункт вазифасини бас қилади. Агар сиз ибодат учун ярим соат вақт ажратган бўлсангизу ўн беш минутда ибодатни тугатган бўлсангиз, ўзингиздан қониқмаслик ҳисси пайдо бўлади. Қониқмаслик ҳисси эса мукаммал ибодатга ёрдам бера олмайди. Агар ўз вақтингизни чегаралаб қўймасангиз, шодликни ва эркинлик ҳиссини туясиз”.
Англашиладики, кун давомида қайси пайтда ибодат қилишингизни аниқлаб олишингиз жуда муҳим, ахир, сиз Худо билан мулоқот қилиш имкониятини йўқотишни истамайсиз–ку! Мен учун эрталаб ибодат қилиш қулайроқ. Агар мен эрталаб ибодат қилишга улгурмасам, кейин ибодат қилишим қийин кечади, чунки шошилинч қилинган тез айтиш билан чекланиб, ўз ишлари билан елиб–югуриш эмас, балки вақти–вақти билан диққат қаратилган ибодатга вақт ажратиш учун кўп ҳаракат қилишга тўғри келади. Кимгадир ношунтадан кейин ибодат қилиш қулай, кимгадир тушда ёки кечки овқатдан кейин ибодат қилиш маъқул. Мен кечки овқатдан кейин уйқудан олдин ибодат қилишга уриниб кўрдим, аммо бу пайтда чарчаганимдан оёғимда мадор қолмас эди, шунинг учун ибодатим қисқа, тушунарсиз бўларди. Бундан ташқари, бундай пайтда кунингиз муваффақиятли ўтиши учун ибодат қилиш имкониятини қўлдан берасиз. Куннинг қайси пайтида ибодат қилишга қарор қилишингиздан қатъий назар, кунда ибодат қилишга ўрганиш энг асосийси бўлиши керак.
Худодан, Сен билан ҳар куни мулоқот қилишим учун вақт топишимга ёрдам бер, деб сўранг. У сизга шундай ишни кўрсатадики, 20–30 минутни бу ишдан сиз ажратиб олишингиз ёки ҳеч бўлмаганда, ишни қисқартиришингиз керак. Мен шуни сездимки, агар тиз чўкиб, ишга киришгунимча ибодат қиладиган бўлсам, юз бераётган воқеаларни назорат остида тутишим ва ҳаммасига улгуришим осон кечади. Тишларингизни ювмасдан ҳеч қачон кўчага чиқмаганингиз сингари, Худо билан ибодатда ёлғиз қолмасдан кунингизни бошлашингиз керак эмас. Агар сиз эрталаб Худо билан мулоқот қилиш учун кун давомида кўпроқ вақтни ажратишни мўлжаллаб, Унга қисқа вақтни ажратсангиз, демак, сиз камида кунингизни тўғри бошлаган бўласиз.
Худо билан мулоқот қилиб ёзиб олиш учун қўлингизга қоғоз ва қалам ушлаганингизда, балки У сизга айтар. Сиз унутган ишлар тўғрисида У эслатади. У ҳаётингизни енгиллатади, тартибга солади ва ҳаётингиздаги бўшлиққа барҳам беради.
Худо билан яккама–якка мулоқотингиз – ҳар қандай ибодатнинг асосидир. Аммо бундан, ёлғиз ибодат қилмасам, жамоа бўлиб қилинадиган ибодатда иштирок эта олмас эканман, деган маъно келиб чиқмайди. Агар шундай бўлганда эди, кўпчилигимиз учун нажот топиш қўл етмас бўлиб туюларди. Бошқаларнинг ибодатлари туфайли биз оладиган шифо топиш ва қайта туғилиш сингари марҳаматлардан марҳрум бўлардик. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда шундай оғир пайтлар бўладики, фақат бошқа одамларнинг ибодат орқали қўллаб–қувватлашлари туфайлигина барҳам бериш мумкин. Бунинг устига, ер юзида Худонинг режаларини ижро этишимиз учун Худо билан яккама–якка мулоқот қилишимиз зарур. Бунинг учун биз вақт топишимиз керак.
Тиз чўкиб ҳақиқатда мен нима қиляпман?
Мен шуни англаб етдимки, тиз чўкиб нима қилаётганимизни ёмон англаганимизга қараганда, ибодатда диққатни бир жойга тўплаш қийинроқ. Агар сиз ибодатга киришаётиб нима юз бераётганини аниқ тушуниб олсангиз, ибодат вақтингиздан самарали фойдаланган бўласиз. Мен ибодатимнинг мақсадини аниқ англаб, қавмбоши Джекдан ибодат қилишга оид бир неча қадам ҳақида ўргандим. Бу қадамлар қуйида баён қилинган. Булар сизга ҳам ёрдам беради, сиз Муқаддас Руҳнинг раҳнамолиги остида ўсасиз. Эҳтимол, ҳеч бўлмаганда бир қадам ташлашингиз учун кўп вақтингизни сарфлашга тўғри келар, аммо бу муҳим эмас. Энг муҳим – Худо олдида туришдир, чунки ибодат айнан шундан бошланади.
1–қадам: Худони Самовий Отам деб эътироф этинг
Шундай деб айтинг: “Худойим, бугун мен Сенинг ҳузурингга келаман, Сен менинг Самовий Отам бўлганинг учун Сенга шукрона айтаман”. Бу сўзларни айтиб, Худо билан қандай муносабатларда турганингизни энг аниқ даражада ифодалай оласиз, чунки Худо сиз учун Ким эканини эълон қиляпсиз.
2–қадам: Худо Ким экани ва муруввати учун Унга ҳамду сано айтинг
Шундай деб айтинг: “Эй Худойим, Сен Ўшалигинг учун, қилган ишларинг учун Сенга миннатдорчилик билдираман.” Шундан кейин ўзингиз керак деб ҳисоблаган ҳамма нарса учун Унга ҳамду сано айтинг. Яшаган ҳар бир лаҳзангиз учун Унга шукрона айтинг.
Ҳаётингизда шундай кунлар бўлганми: ҳамма нарса эгри–бугри бўлиб, ҳаётингиз бузилиб бораётгандай туюлади, аммо сиз бирон нарсани ўзгартиришга ожизсиз. Сизда шундай туйғу бўлганми: сиз гўё кўринмайдиган бўлиб қолгансиз – сизни ҳеч ким кўрмайди ҳам, эшитмайди ҳам. Шундай пайтларда ўзингизни кераксиз, аҳамиятсиз ҳис қилганмисиз? Ёки аксинча, сизнинг хатти–ҳаракатларингиз истамаган ҳолатда эътибор тортгану оқибатда ўзингизни ноқулай ҳис қилганмисиз? Буларнинг ҳаммасига энг яхши восита – Худога ҳамду сано айтиш. Бу ҳақиқат. Кўпчиликка бу гаплар беҳуда ва кераксиз бўлиб туюлишини биламан, аммо аслида шундай эмас. Кунни Худога ҳамду санодан ва Унга шукрона айтишдан бошлаб, диққатни ўзингиздан олиб, Худога қаратишни ўрганасиз. Шундан кейин Худонинг ўзгартирувчи кучи ҳаётингизга кириб бораётганини ҳис қиласиз.
“Агар Худога ҳамду сано айтаётган одамлар нима қилаётганларини, улар Кимнинг олдида турганларини тушунсалар, юз бераётган воқеалар ташқаридан кузатган одамга фанатизм бўлиб туюлиши мумкин, – деб айтган эди қавмбоши Джек. – Худога шукр, сиз Унга яқинлашаётганингизни, Унинг режаларини бажо қилишда иштирок этаётганингизни, Унинг қонунлари тантана қилишига ёрдам бераётганингизни ҳис қиласиз. Сиз Ундан, Сенсиз тамомила бўшлиқ ҳукмронлик қилаётган жойда тартиб ўрнатгин, деб сўрайсиз. Ўша жой – бизнинг оиламиз, бизнинг бизнесимиз, микрорайон, бизнинг шаҳримиз ёки бизнинг мамлакатимиздир. Худога сажда қилиш – руҳий кучнинг асосидир”.
Шу муносабат билан биз шуни ёдимизда тутишимиз керак: агар ўзингизни заиф ҳис қилсангиз, Худо Кимлиги учун Уни шарафлашдан бошланг. Бу – сизга дарров куч ёғилиб келганини ҳис қилиб қоласиз – деган эмас, балки сизда куч–қудратнинг тубсиз манбаига йўл борлигини ҳис қиласиз – деганидир. “…ким Худодан қўрқиб, Унинг иродасига амал қилса, Худо уни тинглайди” (Юҳ.9:31). Бу сўзлар ўз–ўзидан сизни ишонтириши лозим.
3–қадам: Худонинг исмларидан ёки хусусиятларидан бирини танлаб олиб, сизга У Ким эканлиги учун шукрона айтинг
Шундай деб айтинг: “Худойим, Сен қудратли Худо бўлганинг учун шукрона айтаман, менга қарши турган ҳар қандай душмандан Сен қудратлисан”. Шундан кейин Худонинг ҳар қандай хусусиятини танлаб олинг, бу хусусияти учун Унга ҳозироқ алоҳида миннатдорчилик билдиринг. Охирги пайтларда У сиз учун ким бўлган эди? Бугун У сиз учун ким бўлиши мумкин: Нажоткор, Маслаҳатчи, Мурувватпеша, Қалқон, Таянч, покловчи, кечирувчи ва тинчлик ато этувчи Худоми? Худога ҳамду сано айтинг. Унга Шифоловчи, Тасалли берувчи, Гуноҳ ювувчи сифатида, кечирадиган, нур ато этадиган, бўрондан пана қиладиган сифатида муҳтожмисиз? У бугун сизга шуларнинг ҳаммаси бўлгани учун шукрона айтинг.
“Ўтмишингизга назар ташлашга ҳаракат қилиб кўринг, Худонинг қандайдир аниқ бир хусусияти намоён бўлган вазиятни эслашга ҳаракат қилинг, ибодатда уларга диққат қаратинг, – деб ўргатган эди Джек. – Буни доимо қилиб боринг, токи У қилган буюк ишлар тўғрисидагина эслаб қолманг”.
Бу ажойиб маслаҳат, чунки биз ҳаётимизда Худо қилган муҳим ишлар тўғрисида ҳақиқатан яхши эслаймиз. Аммо Унга миннатдорчилик билдиришимиз керак бўлган яқиндаги ўзгаришлар тўғрисида унутиб қўямиз. Биз Худонинг қўлларини ҳаётимизда ҳар куни ва ҳамма нарсада кўришни ўрганишимиз керак, чунки шу орқали бизнинг ишончимиз мустаҳкамланади, қалбимиз ҳамду санога, шукроналикка тўлади. Гарчи ҳаётимизда кўп нарсани ўз–ўзидан англашиладиган нимадир сифатида қабул қилсак ҳам, Худога шукрона айтишимиз керак.
4–қадам: келгуси кунни Худонинг қўлларига беринг
Шундай деб айтинг: “Худойим шу кунни сенинг қўлларингга беряпман, бу кунни ҳар томондан марҳаматлашингни сўрайман”. Мен кашфиёт қилдим: агар эрталаб Худодан, кун давомида менга йўл кўрсат, деб илтимос қилсам, ўша куни ишларим силлиқ кетади, мени кўнгилсиз кутилмаган ишлар камроқ кутади.
Катта режаларингиз бир кунда кутилмаганда вайрон бўлиб, ҳаммаси сизнинг ниятларингизга тескари равишда кетганини кузатганмисиз? Ўзингиз аниқ тасаввур қилган ишлар қандай қилиб чаппасига кетган? Албатта, бу қисман вазият билан боғлиқ, аммо ҳаётнинг қатор зарбаларини Худога юз буриб ва келгуси кунни Унинг қўлига бериб юмшатиш мумкин.
Қийинчиликлар ва мураккаб вазиятлар ҳеч кимни четлаб ўтмайди. Хавотирлик, саросима, ёлғизлик, ғам, депрессия ва оғриқлар нима эканини ҳаммамиз биламиз. Ҳар куни биз турли муаммоларни ҳал қиламиз. Аммо агарда сиз Худодан, юз бераётган воқеалар тўғрисида Ўзинг ғамхўрлик қилгин, деб сўрасангиз, У масъулиятни Ўз зиммасига олади. Сизни безовта қилаётган ҳамма нарсалар тўғрисида, келгусидаги ҳодисалар ва ишлар тўғрисида Унга айтинг. Бундай майда–чуйда нарсалар Худонинг эътиборига лойиқ эмас, деб ўйламанг. Агар ҳатто бошингиздаги сочларингиз саналган бўлса, демак, бугун сиз машғул бўлган ҳамма ишлар тўғрисида У ғамхўрлик қилади.
“Худойим, шу кунни мен Сенга беряпман”, деб айтинг. Кейин режаларингизни У билан ўртоқлашинг. Ҳаётимизда кўпинча назарда тутилмаган вазият пайдо бўлади, шунда муҳим бирон нарсани қилишни уддалай олмаймиз, аммо ҳар бир кунимизни Худога бериб, муваффақиятга эришамиз.
Муқаддас Китоб шундай ўгит беради: “Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди.Ўзингни доно ҳисоблама. Эгамиздан қўрқ” (Ҳикмат.3:6–7). Биз ўзимизга ишониб, назаримизда ўзимизни доно ҳисоблаймиз. Агар бизнинг ҳаётимизда ибодатга ўрин бўлмаса, бу юз беради. Ҳатто ўзимизга яхши таниш иш билан шуғулланишга киришганимизда ҳам, барибир, Худодан ёрдам сўрашимиз керак. Биз учун ўтган сафар муваффақиятли бўлган нарса, келгусида бундай муваффақият бизга кафолат бермайди, шунинг учун биз ибодатга муҳтож бўламиз.
Қандай ишларда Худо бизга йўл кўрсатиши кераклигини Унга аён қилинг. Масалан, сиз шундай ибодат қилишингиз мумкин: “Худойим, Сендан сўрайман: бугун эрталаб тайинланган учрашувни муваффақиятли ўтказишимга ёрдам бер, лойиҳаларимни охирига етказишимга, яхши нарсалар сотиб олишимга, тўғри қарорлар қабул қилишимга, музокараларни ташкил қилишимга, пул тўлашимга, хат ёзишимга ва бугунги кун учун режалаштирилган ҳар қандай бошқа ишларни қилишимга ёрдам бер”. Кейин Ундан, кунимни тартибга солишимни, менга йўл кўрсатишни Ўзингга ол, деб илтимос қилинг. “Мен қийинчиликларни бартараф қилишим учун соғлом фикр ва вазминлик инъом қилгин”, деб сўранг, токи кутилмаган ҳолатларга қарамай, Худо учун имконсиз нарса йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
Келгуси кун учун ибодат қилганингизда, Худо шундай қиладики, сиз ўзингизга керакли нарсаларнинг ҳаммаси тўғрисида эслайсиз. У сиз учун ақл бовар қилмайдиган имкониятларни очади. Мен шуни аниқладимки, ҳар куни эрталаб келгуси кунни ибодат орқали Худога топширар эканман, юз берадиган воқеаларни назорат остидан қочирмайман, ҳар қандай кутилмаган кўнгилсиз ишларнинг уддасидан чиқа оламан. Худога эрталаб ибодат қилмаган кунларимда айнан шунга ишонч ҳосил қилардим. Бундай кунлари ҳамма ишларим тартибсиз бўларди.
Келгуси кунни Худога топшириб, сиз Ундан ёрдам оласиз, кунингиз муваффақиятли ўтади.
5–қадам: Танангизни Худога тирик назр қилиб тақдим этинг
Шундай деб айтинг: “Худойим, бугун танамни Сенга тирик назр қилиб тақдим этяпман, Сендан илтимос қиламан: Сенинг Руҳингнинг бу маъбадига лойиқ бошқарувчи бўлишимга мени ўргат”. Танангизни “тирик, муқаддас Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишлаб” (Рим.12:1), ҳаётингизни тамомила Унга берасиз. Бу шуни билдирадики, сиз жисмоний, руҳий ва маънавий жиҳатдан Унга боғлиқлигингизни эътироф этасиз.
“Агар сизнинг танангиз кун бошида “тирик, муқаддас Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланса”, бу дунёнинг васвасалари бизни бўйсундириши қийин бўлади, – деб тушунтирди қавмбоши Джек. – қандай васваса сизни огоҳлантиради – балки, жинсий алоқа васвасасими ёки Худога қулоқ солмасликми – булар муҳим эмас, сизнинг танангиз тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишлангани ҳал қилувчи аҳамиятга эга”.
Мен шуни англаб етдимки, бу қадамни бажариш соғлиқ тўғрисида ғамхўрлик доирасида айниқса катта рол ўйнайди. Бу лаҳзада – Худога ўз танамни тақдим қилганимда, мен нима қилишим кераклигини ва нимадан дарҳол воз кечишим зарурлигини У менга кўрсатади. Худо менга ўгит беради, ҳукм қилмасдан, У тезроқ мени илҳомлантиради ва мустаҳкамлайди. Мен кун давомида тўғри танлов қилишга лойиқлигимни биламан. Худонинг ёрдамисиз бу ишларни қилиш мумкин эмас.
6–қадам: Худо олдида гуноҳларингиз учун тавба қилиб, Ундан Сенинг йўлларингдан юришимга ёрдам бер, деб сўранг
Шундай деб айтинг: “Текшириб кўр мени, эй, Эгам, юрагимни бил, Синаб кўр мени, ташвишларимни бил. Билгин–чи, менинг бирон қабиҳлигим бормикан? Мени абадий йўлдан етаклаб боргин (қаранг: Забур 138:23–24). Сенинг амрларингга риоя қилишимга ёрдам бергин”.
Агар биз Худога итоат этмасак, У биз учун тайёрлаган ҳузур–ҳаловатни танламасак, бизга қанчалар ёмон бўлади! Иблис эса ўзимиз билан ўзимиз машғул бўлишимизни, Худога мурожаат этишга журъат қилмаслигимизни истайди. Душман шуни истайдики, ўзимизнинг айбимизни ҳис қилиш билан курашга ботиб, ибодат қилишимиз учун кучимиз асло қолмаслигини истайди. Аммо Худо бу боши берк кўчадан чиқишни бизга ўргатади, чиқиш эса тавба деб аталади.
“Кўпинча одамлар ўзини ўзи ҳукм қилиш билан ўзининг гуноҳли моҳиятини англаш ўртасидаги фарқни кўпинча кўрмайдилар, – деди қавмбоши Джек. – Шуни тушуниш муҳимки, иккинчиси бизни ҳар доим Худога олиб келади, биринчиси эса бизни Ундан олиб кетади. Шунинг учун агар сиз ўзингизни ўзингиз ҳукм қилсангиз, душман таъсири остига қоласиз, Худога юз буринг”.
Биз Худонинг йўлларидан чиққанимизда, бизни омадсизлик таъқиб эта бошлайди, ибодатларимиз жавобсиз қолади. Муқаддас Китоб шундай дейди: “Ахир, ўз айбларингиз сизни Эгамиздан айирди, Гуноҳларингиз туфайли У сиздан юз ўгирди, Ибодатларингизга қулоқ солмайди” (Ишаё 59:2). Тавба қилинмаган гуноҳ сизни Худодан ажратишига имкон берманг. Биз муттасил йўлдан озаверсак, хатоларингиз ибодатларингиз учун халақит беришига йўл қўйманг. Кун бошида Худо билан бу масалани ҳал қилиб, ухлашга ётишга тайёрланаётганингизда, кун охирида ҳал қилиш заруриятидан халос бўласиз.
Худодан, мени ҳар қандай ёлғондан муҳофаза қилгин, деб сўранг. У сизга гуноҳларингиздан қай бирини кўрсатганда, покланиш учун уни дарҳол тан олинг.
Ўзингизда ҳеч қандай гуноҳ кўрмаганингизда, Худодан, мендан яширин бўлган нарсани ўзимга кўрсатгин, мени уни билишни истайман, деб сўранг. Бизда – юрагимизда, қалбимизда, калламизда – ҳар доим Худонинг режасига кўра бўлиши керак бўлмаган ҳиссиётлар, истаклар, фикрлар ҳар доим бор. Одатда биз бу иллатларнинг оқибатларини ҳис қилмас эканмиз, гуноҳларимизни ҳам сезмаймиз. Биз бундай нарсаларга ғоятда эътиборли бўлишимиз керак. Муқаддас Китобда шундай айтилган: “Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди. Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир” (1Юҳ.1:8–9). Бундан соддароқ нима бўлиши мумкин!
7–қадам: Худодан, фақат ҳаёт сўзларини айтишимга ёрдам бер, деб сўранг
Шундай деб айтинг: “Эй Эгам, суянган қоям, нажоткорим! Оғзимдан чиққан сўзлар, Юракдаги ниятларим Сенга маъқул бўлсин” (қаранг: Забур 18:15). Уларнинг эшитаётганларга бу сўзлар ҳаёт олиб келсин”. Баъзан ҳаммамиз ҳам ёмон, дилпора сўзларни айтиб, ҳатто бизга ҳеч қандай ёмонлик қилмаган одамларнинг ҳам қалбини вайрон қиламиз. Оғзимиздан чиқаётган сўзлар ҳаётимизда муаммолар манбаи бўлиб қолиши мумкин, бу эса бўлиши керак эмас.
Муқаддас Китобда айтилишича, “Режалар одамнинг юрагида, тилдаги жавоб эса Эгамиздан” (Ҳикмат. 16:1) ва “қабиҳ бўлганларингиз ҳолда … яхши нарсаларни гапира оласиз” (Матто 12:34). Юрагингизни Худонинг сўзлари билан тўлдиринг, Худодан, оғзимдан севги, ҳақиқат, эзгулик, тасалли, далда берадиган, донолик, Сени шарафлайдиган сўзларгина чиқиши учун мени “назорат қурилмаси” билан қуроллантиргин, деб сўранг.
8–қадам: Муҳтож бўлган нарсангизни Худодан сўранг
Шундай деб айтинг: “Худойим, Сендан сўрайман: бугунги эҳтиёжларимни қондиргин. Айниқа, …учун сўрайман”. Кейин Худога ҳамма муаммоларингиз ҳақида айтинг.
“Худо қушларга керакли ҳамма нарсаларни юбориб, уларни озиқлантиради, сизларнинг ҳам муҳтож бўлган нарсаларингиз бажо бўлади, – тушунтирди қавмбоши Джек. – Бунинг устига, булар ҳақда Худодан сўрашимиз Унга маъқулдир. Бошқача айтганда, Худо бизга ваъда қилиб берган далиллар, Худо буларни автоматик равишда бажаради, деган маънони билдирмайди. Шундай бўладики, биз ибодат қилмасдан, ҳеч нарсага эришмаймиз. Гарчи нажот – инъом бўлса–да, сўрамаган одам уни олмайди. Худо, эҳтиёжларингизни бажо қилиш учун сизларни безовта қилмайман, деб ишонтиради, аммо Унинг амрларини бажаришимизга, Ундан ёрдам сўрашимизга бизни йўналтиради”.
9–қадам: Худонинг хоҳиш–иродасини ҳар доим биламан ва ижро этаман, деб ибодат қилин
Шундай деб айтинг: “Худойим, ҳар куни менинг ҳаётимда Сенинг хоҳиш–ироданг бажо бўлсин”. Қавмбоши Джекдан: “Худонинг хоҳиш–иродасини қандай биламиз?” деб сўраганимизда, у бизга бу ҳақда ҳар куни сўрашимиз кераклигини айтди. Худодан, ҳаётимизда ҳамма нарса Сенинг хоҳиш–ироданг бўйича бажо бўлсин, деб сўраганимиз сари, бизда Худонинг раҳнамолигисиз имконият кам қолади.
Балки, Худо ибодат пайтида сизга Ўз хоҳиш–иродасини очмаслиги мумкин, аммо ўтган ҳафтага ёки ўтган йилга назар ташлаб, ҳатто танланган йўл тўғрилигига шубҳаланган пайтингизда ҳам Худо сизга йўл кўрсатганига ишонч ҳосил қиласиз. Худо шундай қилди, чунки сиз ҳар куни Ундан, ҳаётимда ҳар куни Ўз хоҳиш–иродангни намоён қил, деб сўрадингиз.
10–қадам: Бошқа одамлар учун ибодат қилинг
“Худойим, мен фалон–фалон одамлар учун ибодат қиламан”, деб сўранг. Кейин билган одамларингизни сананг. Энг яқин одамларингиздан, масалан, оила аъзоларингиздан ва дўстларингиздан бошланг. Ҳар бирини исми бўйича бошланг ва Худодан, уларни марҳаматлагин, деб сўранг. Кейин ўз жамоатингиз учун ва ўша куни учрашадиган одамларингиз учун ибодат қилинг. Худодан, кун давомида ким учун ибодат қилай, деб сўранг. Сиз аллақачон унутиб юборган одамларни У сизга кўрсатади. Қавмбоши Джек бизга айтган эди: “Бошқалар учун васийлик Худо билан мулоқотингизнинг мантиқий давоми бўлади”. Ибодат пайтида Худонинг иштирокини ҳис қилиб, албатта бошқа одамлар учун васийлик тўғрисидаги фикрга келамиз.
Агар кучим етмаса, нима қилай?
Исонинг номи – куч–қудратнинг буюк манбаи. У Ўз шогирдларига, сизлар илгари Менинг номимдан ҳеч нарса сўрамаган эдингизлар, деган эди. Энди эса ҳамма нарсани Унинг номи билан сўрайдилар ва сўралган нарсани Худодан оладилар. Агар биз Худо йўлларидан юриб, Исо номи билан ибодат қилсак, бизнинг васийлигимиз воситасида қудратли куч чиққанини кўришимиз мумкин, ана шунда ибодатларимизга ажойиб жавоблар оламиз (қаранг: Юҳанно 16:24–26). Шунга мувофиқ, диққатимизни Исо шахсига ва У хочда бажо қилган ишларга қаратамиз.
“Исо номи билан ибодат Унга боғлиқлигимизни ва У бизнинг гуноҳларимизни ювганини тасдиқлайди, – деб тушунтирди қавмбоши Джек. – У Ўзининг хочдаги ўлими билан иблисни ҳокимиятдан маҳрум қилди ва Ўз мақсадига эришди. Унинг номи билан қилинган ибодат жинларни қувади ва душман режаларини амалга оширишига йўл қўймайди”.
Ибодатни янада таъсирчан қилиш учун – айниқса, жиддий вазиятларда – рўза тутиш керак. Рўза ибодат билан бирга бўлганда, танани итоаткор қилади, тана вазиятга таъсир кўрсатишига йўл қўймайди.
“Тана ҳаётингизнинг бирон қатламида ҳукмрон бўлишига йўл қўйиб – масалан, эмоционал ёки интим муносабатларда – одам куч таъсирига тушиб қолади, аммо бу Худонинг қудрати эмас, – тушунтирди қавмбоши Джек. – Биз рўзани зиммамизга олиб, шуни тасдиқлаймиз: “Мен учун биринчи ўринда руҳ, иккинчи ўринда тана туради. Мен тана ва қондан бино бўлган мавжудот сифатида овқатга эҳтиёж сезаман, аммо руҳий ибтидога эга бўлиб, руҳият мендан юқори эканини тасдиқлайман”. Рўза – бу қурол бўлиб, шу қурол ёрдамида зулмат кучларини бостириш мумкин, шунда уларнинг инсон ҳаётига таъсири заифлашади”.
Мэри Эннинг талаби билан уч кун рўза тутганимда ва депрессиядан халос бўлишим учун ибодатлар қилинганда, мен биринчи марта Худонинг қудрати ғайри табиий равишда қудратли равишда зоҳир бўлганини кўрган эдим. Шунга ишончим комилки, ўша куни тасодифан ёки Худо яхши кайфиятда бўлгани учун ва менга мойиллик билдиргани учун депрессиядан халос бўлиб қолмадим. Худо ҳар доим яхши кайфиятда, чунки Уни ўраб турган ва Ундан чиққан нарсаларнинг ҳаммаси яхши ва олийжаноб. Худо ҳар доим мойил, чунки У севгидир. Аммо шундай нарсалар борки, рўзага риоя қилмасдан ва ибодат қилмасдан амалга ошириб бўлмайди. Ҳар сафар ибодат қилганимизда, руҳий оламда буюк воқеалар юз беришини тушунсак, рўза биз учун шунчаки одатдаги очлик бўлиб туюлмайди. Агар сизнинг фикрингизча, қаршингизда бартараф қилиб бўлмайдиган қаршилик турган бўлса, ибодатингизда куч етишмаётган бўлади. Бу жангнинг охиригача бардош беришга уринманг, чунки сиз унинг устидан рўза ва ибодат орқали ғалаба қилишга қодирсиз.
Ибодатларим жавобсиз қолса, нима қилишим керак?
Ибодатларингиз турли сабабларга кўра жавобсиз қолиши мумкин. Балки, жавоб вақти ҳали келмаган бўлиши мумкин, эҳтимол, ибодат орқали қилган илтимосингиз Худонинг хоҳиш–иродаси билан мос келмаслиги мумкин. Аммо жавоб олган бўлишингиз мумкину фақат буни англаб етмагансиз, чунки жавоб сиз кутганларингизга мос келмайди.
Баъзан ибодатларимизга жавоб олмаймиз, чунки керак нарса тўғрисида ибодат қилмаймиз. Масалан, кимдандир хафа бўлгансизу кўнглингизга тугиб қўйгансиз. “Юрагимда гуноҳим бўлса эди, Мени асло эшитмас эди Раббим” (Забур 65:18). Биз худбинлигимиз ёки нотўғри сабаблар туфайли ҳаммани айблашимиз мумкин. “Сўраяпсизлар-у, лекин олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар” (Ёқуб 4:3).
Исо ваъда берган эди: агар биз Уни изласак, Уни билсак, Унга юрагимизни очсак ва Унинг олдида гуноҳларимиз учун тавба қилсак, ундай ҳолда истаганимизни Ундан сўрашимиз мумкин, У бизга беради. “Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар” (Юҳанно 15:7). Хуллас, жавоб олишни истасак, бу муаммони ҳал қилишга асосий калит Унинг хоҳиш–иродасини ижро этиш эканини ёдимизда тутишимиз керак.
Мен Раббийга имон келтирганимда, ҳамма нарса тўғрисида қаторасига ибодат қилардим ва ибодатларимга жавоб олмаганимдан кейин умидсизликка тушардим. Худони билишда ўсиб, шуни тушундимки, У ва мен бир томонда эканмиз, ибодат қилиб, моҳиятан У билан ҳамкорлик қилаётган эканман ва Унинг хоҳиш–иродаси ижро этилишига мослашаётган эканман. Кейин мен ибодатларимда изчилликка эришдим, агар ибодатларимга ўша зоҳоти жавоб олмасам ёки агар жавоблар мен кутганимга мос келмаса, умидсизликка тушмадим. Мен Худога ишонишни ўргандим. Энди менга жавобни, У маъқул топган пайтни сабрсизлик билан кутаман. Мен эътиборимни ибодатга қаратишни ўргандим, унга жавобга эмас.
Ибодатларингизда ҳамма хавотирликларингиз ва машаққатларингиз тўғрисида Худога ҳикоя қилиб беринг. Бу дегани – қандайдир муаммони ҳал қилиш учун такрор ибодат қилиш мумкин эмас деганини билдирмайди. Аммо муҳими шуки, ибодатни тугатиб, ўз муаммоларингизни Унинг қўлига топширганингизни ва хотиржамликка эришганингизни ҳис қилишингиз муҳим. Худо сизни эшитадими, сиз тўғри ибодат қиляпсизми – бу тўғрида хавотирланманг. Унга суянинг, сизнинг муаммоларингизни у ҳал қилсин. Худонинг шериги бўлишни ўрганинг. “Эгамиз ер юзидаги ҳаммани кузатиб туради, Унга содиқ бўлганларга У куч–қудрат беради” (2Солнома. 16:9). Агар сиз ибодатда Худонинг шериги бўлсангиз, сизнинг бошқа имонлилар билан биргаликдаги ибодатингиз сезиларли даражада самарали бўлади.
Книга на Узбекском языке: - Сила совместной молитвы (Сторми Омартиан и Хейфорд Джек)
Христианам хорошо знакомы слова Иисуса Христа, сказавшего: "…где двое или трое собраны во имя Мое, там Я посреди них" (Мф. 18:20). Бог обещал нам Свое могущественное присутствие там, где мы собираемся вместе для молитвы. Эта книга предлагает вам провести некоторое время в обществе Сторми Омартиан и пастора Джека Хейфорда, ее авторов, и вместе с ними увидеть реальные результаты объединенных молитв, которые исполнены силы, способной изменять жизнь людей и окружающий их мир. Эта книга поможет вам сделать свою молитвенную жизнь более яркой и насыщенной, научиться находить новых партнеров для молитвы, понять, на что способна объединенная молитва всей церкви, изменять к лучшему мир вокруг себя.