Сторми Омартиан ва Хейфорд Джек. Бирга қилинган ибодатнинг қудрати - (Аудиокитоб) Китоб Ўзбек тилида
Birga qilingan ibodatning qudrati (Stormi Omartian va Xeyford Djek) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Миннатдорчилик
Замондошларимизга мактуб
1–боб. Ибодатнинг қудрати нимада ва уни қандай олиш мумкин?
2–боб. Ибодатингиз қудрати
3–боб. Ибодатгўй шерикни топинг
4–боб. Гуруҳга қўшилинг
5–боб. Ибодатгўй жамоатнинг қудрати
6–боб. Миллатни қутқариш учун ибодатда бирлашув
7–боб. Шахсан мен нима қила оламан?
МИННАТДОРЧИЛИК
Қуйидагиларга алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз:
- Сьюзан Мартинесга – ажойиб котиба, эътиборли тингловчи, доно маслаҳатчи, ғоят зўр ёрдамчи, ибодатда шерик, қимматли сингил ва содиқ дўстга;
- Анна Хайфордга – унинг қатъияти, собитлиги, донолиги, севгиси, юмор ҳисси ва қоядай мустаҳкам имони борлиги учун;
- Майкл Омартианга – унинг севгиси, садоқати ва бизнинг командамиз учун тайёрлаган ажойиб тушликлари учун – бу китоб устида ишни тугатишимга ёрдам бергани учун;
- Роза Томпсонга, Сьюзан Мартинесга, Аманда Омартианга – самимий, ишончга тўлиқ ибодатлари учун;
- Боб Хокинс (кичик)га, Кэролин Маккридига, Тереза Эвенсонга, Жули Маккинига, Ларе Уэйкерга, Мэри Куперга, Терри Глепсига, Жону Констансга, Бетти Флетчерга, Ким Мурга, Пегги Райтга ва “Harvest House” нашриётининг жамики коллективига – уларнинг олийжаноблиги, ёрдами ва қўллаб–қувватлагани учун.
Икки ё уч киши Менинг номим билан йиғилса, Мен уларнинг орасида бўламан
Матто 18:20
Замондошларимизга мактуб
Балки, сиз шундай савол берарсиз: “Нима учун Сторми Омартиан ва Джек Хейфорд ибодат ҳақидаги бу китобни бирга ёздилар? Уларнинг ҳар бири кейинги йилларда ибодат ҳақида алоҳида–алоҳида китоблар чиқарганлар–ку!” Тўғрисини айтганда, бу саволни ўзим берган эдим: фақат савол шаклини ўзгартирдим: Нима учун қавмбоши Джек Хейфорд бу китобни мен билан бирга ёзишга рози бўлди? У мен билан ҳаммуаллифликда китоб ёзишга муҳтож эмас. Менинг исмим унинг исми билан бир муқовада туришига мен лойиқ эмасман. У ибодат ҳақида шундай ажойиб китоблар ёзганки, мен ҳам бу мавзуда ёзмай, жим турганим яхшироқ.
Қавмбоши Джекнинг қандайлигини билган юз миллионлаб одамлар уни энг яхши воизлардан бири деб ҳисоблайдилар. Бизни – унинг шогирдларини Раббийга севги, Унинг Каломи ва йўлларини яхши тушуниш, шунингдек, қавмбоши Джекка ўзгармас ва чуқур севги бирлаштириб туради. Ҳар сафар мен унинг исмини айтганимда жавоб сифатида олқишлар ёки иззат–ҳурматни ифодаловчи энтикишларни эшитаман.
Яқинда мен бир мамлакатда чиқиш қилдим, аммо тилни билмасдим, шунинг учун таржимон хизматидан фойдаланишимга тўғри келди. Қавмбоши Джекнинг номини эслаганимда, аудиторияда олқишлар янгради. Кўриниб турибдики, қавмбоши Джекни ватанидан ташқарида ҳам яхши билишади.
Агар Джек Хейфорднинг иш қобилияти ҳақида айтадиган бўлсак, айтиш мумкинки, у туганмас энергияси билан ҳаммамизни қувиб ўтади ва бизни ортда қолдириб кетади. Мен ўзимнинг эрим билан, қавмбоши Джек Хейфорд ўз хотини билан жамоатимиз гуруҳи таркибида Муқаддас Юртда бўлганимизда, биз бу сафар тўғрисида меҳр билан: “Масиҳ шошилмай ўтган жойлар бўйлаб биз югуриб ўтдик” дея айтган эдик. Мен бу китобни нашр қилдираётганимда, қавмбоши Джек учта китобини нашр қилдираётган бўлади. Мен битта чиқиш қилиш учун тайёрланаётганимда, у юзлаб ваъзлар тайёрлайди. Умуман, у ўзгача одам, гарчи ўзи буни инкор этса ҳам.
Мен 23 йилдан кўпроқ “Йўлдаги жамоат” номли уюшмамизда қавмбоши Джекнинг шогирди бўлдим. Шу даврда мен ўн бешта китоб ёздим, бу китоблар заминида қавмбоши Джекдан ўрганганларим ётади. Тасаввур қилиб кўринг: яратган китобларимнинг ҳар бири у ёки бу даражада “Йўлдаги жамоат” уюшмамизда билганларим сабабли пайдо бўлган эди. Шундай қилиб, китобларимнинг ҳаммасида қавмбоши Джек эсланади.
Хизматимнинг бошиданоқ қавмбоши Джек менга қанчалик кучли таъсир этгани тўғрисида айтган эдим. У доимо нафақат менинг қамбошим, балки руҳий устозим бўлиб келди. У мени Исони севишга, Унга таъзим қилишга, Муқаддас Руҳ овозини эшитишга ва ҳар доим Унга итоат этишга ўргатди. Қавмбоши Джек мени ибодат қилишга ҳам ўргатди. Мен Майклга турмушга чиққунимга қадар ундан таълим олдим. Майклга турмушга чиққанимдан кейин у билан икковимиз 20 йил давомида қавмбоши Джек раҳбарлигида руҳан мукаммал бўлдик. Биз шу даражага етишдикки, Раббий барча олган билимларимизни амалга татбиқ этишимиз учун даъват қилди.
Хуллас, нима учун ибодат ҳақида қавмбоши Джек томонидан кўплаб китоблар ёзилганига қарамай, икковимизнинг меҳнатимиз маҳсули бўлган яна бир китоб пайдо бўлди? Джек Хейфорд қирқ беш китобининг ҳаммасини сотиб олиб, охирги шу китоб учун хавотирланиб ўтирмасак, яхши эмасми? Англашиладики, қавмбоши Джекнинг ҳамма китобларини ўқиб чиқишдан сиз ютган бўлардингиз. Аммо мен ва қавмбоши шунга аминмизки, бу китоб долзарбдир. Бу китобда ҳаммамизга – Масиҳ Танасида бўладиганларга аниқ ва тушунарли мурожаат ўз ифодасини топган. Китоб бизнинг келажагимиз ва янги авлоднинг келажаги учун муҳим. Масиҳийларнинг биргаликдаги ибодати Худонинг хоҳиш–иродасига мувофиқ, Унинг ниятлари бажо бўлишига ёрдам бериши учун Худога маъқулдир. Муқаддас Руҳ қудрати билан якдил бўлганимиздагина имкон бор.
Мен илгари ҳеч ким билан ҳаммуаллифликда китоб ёзмаганим учун қавмбоши Джекдан: “Айтинг–чи, икковимизнинг ҳамкорлигимизда нимани кўряпсиз?” деб сўраганимда, у қатъият билан дарров жавоб берди: “Бу китобни сен ёзасан. Мен эса сенга ваъзларим ёзувини ва шу мавзуга оид китобларни бераман, токи сен айрим нарсаларни хотирангда янгилаб олгин. Албатта, сен ҳар доим менинг ёрдамимга умид қилсанг бўлади”. Мен айнан шундай қилдим: қавмбоши Джекнинг ҳамма ваъзлари ёзувини яна тингладим, унинг китобларидан айрим парчаларни ўқидим, баъзи бир масалаларни аниқлаштириш, камчиликларга барҳам бериш учун у билан икки марта учрашдим. Бундан ташқари, биз телефон орқали кўп марта суҳбатлашдик. Китобни бобма–боб таҳлил қилиб чиқдик, чунки бу икковимизнинг лойиҳамиз эди. Бу китобда қавмбоши Джекдан кейинги ўттиз йил давомида ўрганган ибодат ҳақида, бу билимдан менинг ва бошқа одамларнинг ҳаётини қаттиқ, чинакамига ўзгартиргани ҳақида ҳикоя қилмоқчи эдим. Мен Муқаддас Руҳдан: “Бу китобни ўқиган ҳар бир одам ибодатнинг қудратли кучини ҳис қила олиши учун фикрларимни аниқ ифодалашимга ёрдам бер”, деб сўрадим. Ибодат ҳақидаги ҳамма билимларимни қавмбоши Джекдан ва Муқаддас Руҳдан олганим сабабли табиийки, бу китобнинг муаллифларини учта – қавмбоши Джек, мен ва Муқаддас Руҳ деб айтишимиз мумкин.
Сторми Омартиан
Книга на Узбекском языке: - Сила совместной молитвы (Сторми Омартиан и Хейфорд Джек)
Христианам хорошо знакомы слова Иисуса Христа, сказавшего: "…где двое или трое собраны во имя Мое, там Я посреди них" (Мф. 18:20). Бог обещал нам Свое могущественное присутствие там, где мы собираемся вместе для молитвы. Эта книга предлагает вам провести некоторое время в обществе Сторми Омартиан и пастора Джека Хейфорда, ее авторов, и вместе с ними увидеть реальные результаты объединенных молитв, которые исполнены силы, способной изменять жизнь людей и окружающий их мир. Эта книга поможет вам сделать свою молитвенную жизнь более яркой и насыщенной, научиться находить новых партнеров для молитвы, понять, на что способна объединенная молитва всей церкви, изменять к лучшему мир вокруг себя.




































































































































