Довюраклар (Макс Лукадо) 8 bob

Макс Лукадо. Довюраклар - (8-боб) Китоб Ўзбек тилида

Dovyuraklar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob

Тасаввур қилинг: сизнинг ҳаётингизда энди қўрқув йўқ          Dovyuraklar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob  

 

Мундарижа

 

Миннатдорчилик  

1-боб  Нима учун биз қўрқамиз?                                                           

2-боб  Манман қишлоғининг аҳолиси                                                 

Ўзининг аҳамиятсизлигидан қўрқиш

3-боб  Худо мендан чарчади

Худонинг ҳафсаласини пир қилишдан қўрқиш

4-боб  Ташвишлар, йўқолинглар!                                                         

Нималардир етишмаслиги қўрқуви

5-боб  Менинг фарзандим хавф остида

Ўз фарзандини эҳтиёт қила олмаслик қўрқуви

6-боб  Мен жуда тез чўкяпман

Ҳаддан ортиқ машаққатлар олдидаги қўрқув

7-боб  Менинг жавонимда аждарҳолар бор                                      

Воқеаларнинг ёмон ривожидан қўрқиш

8-боб  Бу шафқатсиз сайёра

Зўравонлик олдидаги қўрқув

9-боб  Ўйинчоқ пуллар                                                                       

Яқинлашиб келаётган қиш олдида қўрқув

10-боб  Ўлимигача қўрққанлар                                                          

Ҳаётнинг сўнгги лаҳзалари олдидаги қўрқув

11-боб  Кофеинли ҳаёт

Келажакдан қўрқиш

12-боб  Шубҳалар сояси                                                                       

Худо йўқ деган қўрқув

13-боб  Агар бирон даҳшатли ҳодиса юз берса, нима бўлади?        

Дунё миқёсидаги офатлардан қўрқиш

14-боб  Битта соғлом қўрқув                                                                

Худо менинг қутичамга сиғмайди деган қўрқув

Хотима.  Вильямнинг саноси                                                                


8-боб. Бу шафқатсиз сайёра

Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар...

Матто 10:28

Зўравонлик олдидаги қўрқув

Гольф ўйини тарихида энг буюк ўйинчи нонушта қилишга ўтирди. Бу унинг сўнгги нонуштаси эканини  хаёлига ҳам келтирмаган эди. Байрон Нельсон бошқа тунлардагига қараганда шу кеча яхши ухлади. Душ қабул қилди, соқолини олди. Хотини Пегги, нонуштага сосиска, крекер ва қовурилган тухум, деб эълон қилганида, табассум қилиб қўйди.

У тўқсон тўрт ёшда эди ва унинг рекордли сериялар:  ўн бир турнирда кетма- кет ғолиб бўлганидан аллақачон олтмиш бир йил ўтган эди. Тайгер Вудс бирин-кетин олти турнирда ғолиб бўлган эди,  Арнольд Палмер ҳам, Сэм Снид, Бен Хоган ва яна жуда кам одамлар каби, уч марта бирин-кетин ғалаба қилган эдилар. Аммо Нельсоннинг ўн бир ғалабадан иборат рекорд серияси – буғдойзордаги баҳайбат эман дарахти сингари юксалиб турибди.  Бир йилдан кейин у спортдан кетди, Техас штатидаги Форт-Уэрт шаҳри ёнидан дала ҳовли сотиб олди ва у ерда тинчгина яшай бошлади. 2006 йилнинг 26 сентябрь куни Худо уни Ўзига чорлади.

Нильсон идиш-товоқларни ювиб бўлиб, севимли масиҳийча радиостанцияни тинглаш учун ўтирди. Пегги жамоатга Муқаддас Китобни ўрганиш бўйича машғулотга кетган эди. («Мен сен билан фахрланаман», – деб доим айтарди у Пеггига.) Пегги бир неча соатдан кейин қайтиб келиб, эрини полда ётган ҳолда кўрди. Унда ҳеч қандай дард ва азоб-уқубатларнинг изи кўринмасди. Унинг олийжаноб юраги шунчаки тўхтаб қолган эди, холос1.

                                               ***

1950-йилларда Россияда фуқароларни қамаш учун алоҳида сабаблар шарт эмас эди. Кимдир Сталин сиёсатининг донолигидан шубҳаланса ёки коммунистларнинг зўравонлигига қарши бирон сўз айтса, тез орада, ўша одам Совет лагерларидан бирида – тиканли симлар ортида абадий музлик ерда юришга мажбур эди. Борис Корнфельд билан ҳам шундай воқеа содир бўлган эди. Унинг жиноятлари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз, фақат унинг ҳаёти ҳақида жуда кам тафсилотлар сақланиб қолган, холос. У яҳудий оилада туғилди. Шифокорликка ўқиди, бир масиҳий одам билан танишиб қолди.

         Кўп бўш вақтга эга бўлганлари учун, икковлари узоқ, қизғин баҳслар олиб борар эдилар. Корнфельд Эски Аҳдда ваъда қилинган Масиҳ билан Янги Аҳддаги Назорий орасидаги алоқани кўра бошлади. Исога юз буриш унинг яҳудийча диний меросига тамомила зид эди, аммо охир-оқибат у шунга келди

Бунинг учун эса ҳаётини қурбон қилди.

Соқчи жон бераётган одамнинг охирги бурда нонини ўғирлаганини у кўриб қолди. Корнфельд имонга келгунга қадар ҳеч қачон бу жиноят ҳақида айтмаган бўларди. Энди эса айтишга виждони мажбур қилди.  Бошқа соқчилар у

билан қачон ҳисоб-китоб қилишларининг вақтигина номаълум бўлиб қолди. Ҳатто ҳаёти хавф остида қолганда ҳам, Коренфельднинг юраги хотиржам эди. У ҳаётида биринчи марта ўлим ва ўлимдан кейинги ҳаёт олдида қўрқувни ҳис қилмади. Унинг ягона истаги ҳаёт билан видолашишидан олдин кимгадир ўзининг кашфиётлари ҳақида  сўзлаб бериш эди.  

         Шундай имконият–қорин бўшлиғи саратони билан хасталанган ва жарроҳлик муолажасидан кейин соғаяётган  ўзи сингари маҳбус тимсолида пайдо бўлди. Коренфельд ўша маҳбус билан бир палатада ёлғиз қолгач,  қатъият билан ҳикоясини сўзлаб берди. Коренфельд унга қалбини тўкиб солди. Бу ёш йигитга кучли таъсир қилди, аммо анестезиядан кейин заифлашгани учун ухлаб қолди. Уйғонгандан кейин кечаги суҳбатдошини кўришни истади. Аммо жуда  кеч бўлган эди. Эрталаб кимдир шифокорнинг бошига болғача билан саккиз марта урган эди. Ҳамкасблари унинг ҳаётини қутқариб қолишга ҳаракат қилдилар, аммо иложи бўлмади2.

 

* * *

Байрон Нельсон билан Борис Корнфельдни эътиқодлари бирлаштирар эди. Иккаловлари ҳам умидлари билан битта қояга суяндилар, нигоҳларини битта осмонга тикдилар, битта Нажоткорга ишонар эдилар. Аммо уларнинг бири тинчлик йўли орқали, иккинчиси золимлик қуюни орқали осмонга кўтарилди.

Менда танлов бўлганида эди, Нельсоннинг қисматини афзал кўрган бўлардим, эҳтимол, худди Ибронийларга мактубдаги номлари айтилмаган имон фидойилари каби. Уларнинг тарихи бир қадар кутилмаган тарзда – биздан олдин ўтган ота-боболарнинг рўйхатидан кейинги  сатр бошида берилган. Улар ҳаммага маълум қуйидаги ота-боболар исми ортидан пайдо бўлади: Ҳобил ≪ Ҳобил ўлган бўлса ҳам, унинг имони ҳануз бизга намуна бўлиб хизмат қиляпти≫ (Ибронийларга. 11:4), Ханўх ≪ имони туфайли ўлмади≫ (Ибронийларга. 11:5), Нуҳ ≪Худо имони туфайли солиҳ киши, деб билди≫ (Ибронийларга. 11:7), Иброҳим ва Сорадан  ≪ денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз насл келиб чиқди≫ (Ибронийларга. 11:12).

Муқаддас Битиклар ўқувчиси шу жойгача келиб, шундай хулосага келиши мумкин: Худо диёнатли яшовчиларнинг ҳаётини ташвишсиз ва авайлаб сақланган мерос билан мукофотлайди. Тўғри яшанг. Тинчлик билан яшанг ва тинчлик билан оламдан ўтинг. Шундай эмасми? Аммо Ибронийларга мактубнинг 11:35–37-оятларида вазият жиддийлашиб, кескин  бурилиш ясайди:  ≪…Бошқалар эса имони туфайли қийноқларни бошдан кечирдилар. Улар Худодан воз кечиб, ўлимдан қутулишлари мумкин эди. Аммо улар бундай қилмадилар, чунки аълороқ нарсани, яъни абадий ҳаёт учун тирилишни умид қилган эдилар.  Баъзилар ҳақорату калтакларга чидадилар, баъзилар занжирбанд бўлиб, зиндонларда ётдилар. Уларни тошбўрон қилдилар, таналарини арралаб иккига бўлдилар, қиличдан ўтказдилар. Улар қўй ва эчки пўстинларини кийиб, сарсон–саргардон бўлдилар, муҳтожликда яшадилар, зулм остида қолдилар...≫.

Биз умид қилган нарсаларга қарамай, яхши одамлар зўравонликдан халос қилинган эмаслар. Қотиллар ҳақ одамларни кўрганларида, тўхтамайдилар. Зўравонлар ўз қурбонларининг руҳий ҳаётини текшириб ўтирмайдилар. Қонхўр ва қонунбузар одамлар маскани осмонда бўлганларни тинч қўймайдилар. Биз яккаланган ҳолатда яшамаймиз. Аммо биз қўрқувда ҳам эмасмиз. Исо Масиҳ бу шафқатсиз олам тўғрисида қуйидагиларни айтган: ≪… Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар...≫ (Матто 10:28).

Шогирдларга шунақа мадад зарур эди. Исо Масиҳ ҳозиргина шогирдларига  уларни жазолар, ҳукм қилишлар, ўлдиришлар, нафратланишлар ва қувғинлар кутаётганини айтди(қаранг.: Матто 10:17–23). Бу тренер команданинг руҳини кўтариш учун кийим алмаштириш хонасида айтадиган гапга асло ўхшамайди. Шогирдлар ҳурматига шуни айтиш лозимки, улардан биронтаси титрамади. Эҳтимол, Исо Масиҳ билан қабристонда ўтказган «машқ»лари хотираси ҳали янги эди. Исо Масиҳ шогирдлари билан яқиндагина «кўлнинг нариги қирғоғига, Гадара шаҳрининг яқинига етиб борди. Шунда жинга чалинган икки одам қабрлар орасидан югуриб чиқиб, Исони қаршилашди. Улар шунчалик ваҳший эдиларки, биронта одам у ердан ўта олмасди. Улар шундай деб бақиришди:

— Эй Худонинг Ўғли! Бизни тинч қўй! Сен бизга вақтидан олдин азоб бергани бу ерга келдингми?» (Матто 8:28–29).

Худонинг ердаги ҳузури – сон-саноқсиз, кўринмас, жинссиз, ёвуз, нопок руҳларда шундай фожиавий ва зудлик билан жавоб берадиган акс садо чақиради. Бу икки одам ёвуз руҳларга тобе бўлган ва натижада, «ниҳоятда ваҳший». Одамлар ўша ваҳшийларга дуч келиб қолмаслик учун қабристонни четлаб ўтардилар.

Аммо Исо Масиҳ четлаб ўтмади. Исо Масиҳ худди хўжайиндай келди. Шошиб қолган жинлар Исо Масиҳни бу ерда – мажусийлар тўнғизлари билан яшаётган шайтоннинг  маконида кўришни асло кутмаган эдилар. Бу ерда, улар шу ерда макон топган эдилар. Яҳудийлар бундай жойларни четлаб ўтардилар. Аммо Исо Масиҳ эмас.

Жинлар ва Исо Масиҳ бир-бирлари билан таништиришларига муҳтож эмас эдилар. Жинлар Исо Масиҳ билан аллақачон тўқнаш келган эдилар ва матч-реванш талаб қилмаган эдилар. Жинлар ҳатто жангга киришмадилар ҳам. ≪Сен бизга вақтидан олдин азоб бергани бу ерга келдингми?≫ (Матто 8:29). Жинлар орқага тисариладилар. Жунжиб турадилар. Улар нима демоқчи? ≪Биламиз, охирида Сен бизнинг устимиздан тантана қиласан, лекин ўшангача бизни албатта шунчалик шафқатсизлик билан таъқиб қилишинг шартми?≫ Улар худди бошқарув ипи бўлмаган латта қўғирчоқ сингари, шалвираб қоладилар. Уларнинг илтимоси аянчли жаранглайди: ≪…— Агар бизларни қувиб чиқарадиган бўлсанг, унда чўчқа подасига юборгин≫ (Матто 8:31).

Исо Масиҳ рози бўлди. ≪…Боринглар≫, — дея Исо Масиҳ уларни қувади.

Ҳеч қандай дод-фарёд, афсунгарлик, маросим рақслари, сеҳр-жоду тутатқилари ва бошқа экзорцизм (жинларни ва бошқа ғайритабиий кучларни одамдан қувиш – таржимон изоҳи) йўқ. Биттагина қисқа сўз, холос. Коинотни Сўзи билан ушлаб турган Шахс жинларни қувиш учун бошқа нарсага муҳтож эмас.

        

                            Жинлар шодиёна қилаётган бу олам–

                            Бизни ҳалок қилиш учун таҳдид қилсам ҳам.

                            Худонинг ҳақиқати бизда тантана қилади,

                            Худо тайин қилганидек: ўз вақтида.

 

                            Зулмат ҳукмдори нақадар ёвуз бўлмасин,

                            Биз ундан асло қўрқмаймиз.

Охиригача биз бардош беришимиз лозим,

У ҳеч нарсага эриша олмас,

Ёлғиз Калом уни тор-мор этади3.

 

Эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш саноқли сонияга чўзилади, холос. Масиҳ – олов, жинлар эса – кемадаги каламушлар. Улар биринчи тўполонданоқ ўзларини бортдан ташлайдилар.

Исо Масиҳ мана шу асосий капиталдан бизларга жасоратга чек ёзиб беради: ≪...Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар...≫ (Матто 10:28). Сиз Худонинг қалъаси гарнизонидасиз. ≪Ким бизни Масиҳнинг меҳр–муҳаббатидан ажрата олади? Азоб–уқубатми, изтиробми, қувғинми, очликми, яланғочликми, хавф–хатарми ёки қиличми? <...> … баландликлару чуқурликлар ҳам, яратилган ҳеч бир мавжудот бизни Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худонинг меҳр–муҳаббатидан жудо қилишга қодир эмас.≫ (Рим. 8:35, 39).

Жасорат – полиция томонидан хавфсизликни таъминлаш чоралари кучайганидан эмас, балки руҳий етукликка ўсишдан пайдо бўлади. Бунга Мартин Лютер Кинг намуна бўлиб хизмат қилади. У ўзига ёмонлик қилишни истаганлардан қўрқмасликни танлади. У 1968 йили учинчи апрель куни, теракт хавфи  туфайли ерга қўнган самолётда бир неча соатни хатарни кутиб ўтказди. Ўша куни кечга бориб, у Мемфисда чарчоқни, очликни ҳис қилди, аммо қўрқувни эмас.

≪Бизни қийин вақтлар кутмоқда, — деди у ўз нутқида. — Аммо ҳозир у мен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Чунки мен чўққидаман. Мен тайёрман. Ҳар қандай одам сингари, мен ҳам узоқ яшашни истаган бўлардим. Узоқ умр кўриш, майли, ўз ҳолига. Аммо ҳозир бу мени ташвишга солмаяпти. Мен фақат Худонинг иродасини бажаришни истайман. Худо менинг чўққига кўтарилишимга имкон берди. Мен чўққидан узоқларга қараяпман. Мен ваъда қилинган ерни кўряпман. Эҳтимол, мен у ерда сизлар билан бўлмасман. Лекин бугун сизларга шуни айтмоқчиманки, биз халқ сифатида ваъда қилинган ерга борамиз. Ҳозир мен бахтлиман. Мени ҳеч нарса хавотирга солмаяпти. Мен ҳеч кимдан қўрқмайман. Кўзларим яқинлашиб келаётган Раббийнинг шуҳратини кўрди≫4.

Бир суткага етмасдан у жон беради. Аммо унга ёмонлик тилаган одамлар мақсадларига ета олмадилар. Улар Мартин Лютернинг ҳаёт нафасини тортиб олдилар, аммо жонини йўқ қила олмадилар.

Филип Гуревич, ўзининг совринларга сазовор бўлган, Руандадаги1994 йилдаги геноцид ҳақидаги китобида Томас деган одам тўғрисида ҳикоя қилади. Томас ўлимга маҳкум қилинган тутси қабиласидан эди. Томас – хуту қабиласидан бўлган, мачете билан қуролланган қотиллар қўлидан қутулиб қолган камчиликнинг орасида эди.

                                      Томас менга ҳикоя қилишича, у бойскаутларда

≪хавф-хатарга тик қарашни, уни ўрганишни, аммо ундан қўрқмасликни≫ ўрганган. Мени ҳайратга солган нарса шу эдики, хуту қабиласи билан унинг хавфли тўқнашувлари бир хил кўринишда ўтарди: унга ишга қайтишини буюрганларида, унинг ортидан аскарлар келганида, унга йўлакка ўтиришни буюрганларида, Томас ҳар доим бўйсинишдан олдин эътироз билдирарди. Қотиллар ўз қурбонларининг кўзларида қўрқувни кўришга ўрганган эдилар. Томас эса ўзини шундай тутардики, гўё унинг ҳаётига хавф солиш фикрининг ўзи англашилмовчилик туфайли келиб чиққан бўлиши мумкиндай таассурот қолдирарди5.

 

Агар сиз олдиндан ўзингиз қурбон бўлмасангиз, ёвузлар сизга зарар етказишларига имконлари кам бўлади. ≪ Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф–хатардан холи бўлади≫ (Ҳикматлар. 29:25). Ёдга олайлик: ≪… У …фаришталарига амр беради,

Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди...≫ (Забур 90:11).               ≪… Қалъам Удир, шу боис қоқилмасман…≫. (Забур 61:7), ≪ Қудратли қояму паноҳим Удир≫ (Забур 31:7), ≪Қўрғониму бошпанам≫ (2 Шоҳ. 22:3). ≪ Эгам мен билан бирга, шу боис қўрқмайман. Инсонлар менга нима қила олади?!≫ (Забур 117:6). Шайтон Унинг ёнидан ўтмасдан, сизга яқинлаша олмайди.

Агар шайтон, барибир, бизгача етиб келса, бундай ҳолда биз нима қилишимиз керак? Ибронийлар 11-бобдаги зўравонлик азобларини ёки Борис Корнфельднинг фожиали ҳалокатини қандай қабул қилишимиз керак? Ёки чегарага яқинлашиб, Исонинг азоб-уқубатларини қандай тушунишимиз лозим? Кишанлар. Қамчилашлар.Тиканли тож. Михлар. Унинг ҳаётининг охирги лаҳзалари ана шулар билан таърифланади. Қамчи унинг пайларини суякларигача узиб, елкасига урилаётганини эшитяпсизми? Ўттиз тўққиз марта терининг шилинган жойини олдин ҳаво кесиб ўтади, кейин эт кесилади. Исо Масиҳ қўллари билан ёғочни маҳкам ушлаб олади, бирин-кетин ёпирилаётган шафқатсизлик тўлқинлари остида инграйди. Рим аскарлари Унинг бошига тиканли тож кийдирадилар, юзига урадилар, юзига тупурадилар. Исонинг елкасига хочнинг кўндаланг ёғочини ортадилар ва хочга михланадиган тепаликкача олиб боришга мажбур қиладилар. Бу ҳолат ўлимга ҳукм қилинган одам гильотина тиғини ўзи чархлаганига, дор сиртмоғини ўзига ўзи боғлаганига, ўзи ўтирадиган электр стулга симни ўзи улаганига ўхшаб кетади. Исо Масиҳ елкасида Ўзини қатл қиладиган қуролни олиб боради. Хоч.

Цицерон хочга михлашни «энг шафқатсиз ва жирканч қатл»6 деб атайди. Яхши тарбия олган римликлар орасида «хоч» сўзининг ўзи беадаб сўз, дунёвий давраларда ишлатилиши ножоиз сўз ҳисобланар эди. Рим аскарларининг ўзлари ватанга хиёнатдан ташқари, бошқа бирон айби учун хочга михлаш билан ўлдирилмаган. Бу номаъқул, шафқатсиз, тубан, ҳақоратли ўлим эди. Исо Масиҳ айнан шундай ўлимни танлади.

У ≪ Ўзини паст тутди. Итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди≫ (Флп. 2:8)!

Хотиржам жон бериш ҳам етарли бўлар эди. Унинг бир томчи Қони инсон зотининг гуноҳларини ювиши мумкин эди. Кон тўкиш, нафас олиш ва юрак уришини тўхтатиш мумкин, аммо буни тез амалга оширса бўлади. Юрагига қилич санчиш, бўғзига ханжар уриш ҳам мумкин. Наҳотки гуноҳни ювиш учун олти соат қийноққа солиш талаб қилинса?!

Йўқ бу керак эмас эди, аммо Унинг қийноқлар устидан тантана қилиши учун талаб қилинар эди. Исо Масиҳ бир марта ва тоабад зўравонлик устидан Ўз ҳокимиятини тасдиқлади. Ёвузликнинг ўзининг авжига чиқиш лаҳзалари бўлиши мумкин, аммо бу лаҳзалар қисқа бўлади. Худо Ўғлининг ҳар бир асаб толасини қийнаш, барча ўйлаб топилган азобларни бериш учун  шайтон энг ярамас малайларини Унга қарши юборди. Барибир, ўлим ҳукмдори ҳаёт Раббийсини йўқ қила олмас эди. Осмонда бўлган энг Яхшиси, жаҳаннамда бўлган энг ёмонини олади ва умидга айлантиради.

         Сизни бундай ёвузликдан халос қилиши учун Мен Худога ибодат қиламан. Худойим сизга Байрон Нельсон сингари узоқ умр ва хотиржам у дунёга кетишни ато қилсин. Агар шундай бўлмаса ҳам, агар сизга «Худо нафақат Масиҳга ишониш, балки Унинг учун азоб–уқубат тортиш шарафини ато қилган» бўлса (Флп. 1:29) ҳам, шуни ёдингизда тутингки, Худода ҳеч қандай дард беҳуда эмас.

Ўз эътиқоди учун ваҳшийларча ўлдирилган рус шифокори Борис Корнфельд ҳақида ўйлайлик: Шифокор вафот этган бўлса ҳам, унинг масиҳийлик гувоҳлиги яшамоқда. Ўша пайтда у билан суҳбатлашган мижоз унинг сўзларини бир умрга эслаб қолди.

         Лагер шифохонасининг тинч палатасида, беморнинг тўшаги ёнида ўтирган шифокордан ҳамдардлик ва хотиржамлик таралмоқда. Шифокор  Корнфельд иштиёқ билан масиҳийлик эътиқодига ўгирилганини айтиб беради, унинг сўзлари ишончи комиллик билан суғорилган. Беморнинг гоҳ ҳарорати кўтарилади, гоҳ эти увишади, аммо ақли-ҳуши Корнфельднинг сўзлари устида фикр юритиш учун етарли даражада тиниқ. Кейинчалик у, шифокорнинг овозида «сирли билим»ни ҳис қилганини ёзади.

Бу «сирли билим» бу ёш одамни ўзгартирди. У Корнфельд ваъз қилган Масиҳга имон келтирди ва кейинчалик буни ўз шеърларида шодиёна хитоб қилиб ифодалади:

 

Эй Борлиқ Худоси! Мен қайтадан имон келтиряпман!7

 

Бемор лагерда тирик қолди ва ўзининг маҳбус сифатидаги тажрибасини ёза бошлаб, ГУЛАГнинг даҳшатларини фош қилди. Бирин-кетиш фош қилишлар: ≪Иван Денисовичнинг бир куни≫, ≪Архипелаг ГУЛАГ≫, ≪Ёлғон бўйича  яшамас≫. Совет коммунизмининг қулашини қисман унинг асарлари билан ҳам  боғлайдилар. Агар Корнфельднинг азоб-уқубатлари бўлмаганида эди, у орқали имонга келган ёш йигитни – ёзувчи Александр Солженициннинг ёрқин истеъдодини биз ҳеч қачон билмаган бўлар эдик.

Инсон ниманики ёмонлик мақсадида қилса, Худо буни қайта-қайта яхшиликка ўгиради.


Александр Солженициннинг “Архипелаг ГУЛАГ” китоби орқали дунё шифокор Борис Корнфельднинг бўлганини билиб олди, лекин бу китобда муаллиф унинг ўлими тафсилотларини бермаган. Павел Стефановскийнинг автобиографик повестида қуйидаги тафсилотларни топиш мумкин:

“Ғарбий украиналикларнинг ўзларининг айғоқчилик ва қарши айғоқчилик хизмати ташкиллаштирилган эди. Улар лагерда ҳам собиқ совет ишчилари ва сотқинлари билан жангни давом эттиришар, уларни аниқлаб шафқатсизларча ўлдирар эдилар. Бундай террористик ҳаракатлар одатда эрталаб, туришнинг илк дақиқаларида амалга оширилар эди.  Ўлимга маҳкум бўлганлар, ҳали уйқуси ёзилмасдан олдин, дастлабки лаҳзаларда ҳаёти фожиали тугаётганини тушунмас эди. Саноқли лаҳзалар мобайнида, олдиндан гиёҳванд моддага бўктирилган икки нафар ёш ижрочилар, ожиз ётган одамга чақмоқ тезлигида 10-12 марта пичоқни чуқур урар эди ва ҳали ҳеч ким уйғонмаган баракдан ўша заҳоти ғойиб бўлишар эди. Бу пайтда бўларди. Баъзан оддий суваш болғачаси ёки қўлбола болғачалар қурол вазифасини бажарар эди. Бу қуроллар билан янада тезроқ, 1-2 сонияда бош суягини мажақлаб ташлашар эди.

Шифокор Борис Корнфельд ҳам ана шундай айбсиз ўлдирилганлардан эди. Александр Солженицин бу ҳақда ≪Архипелаг ГУЛАГ≫ асарининг тўртинчи қисми, биринчи боби  - ≪Кўтарилиш≫ да батафсил ёзган. Шифокор Борис Корнфельд яхши шифокор, ниҳоятда олийжаноб ва раҳмдил одам эди. Маҳбусларга раҳмдиллиги, уларнинг илтимосларини рад этмаслиги оқибатиди у ҳалок бўлди. Бир куни унга ғарбий украиналикларнинг бошлиқларидан бири мурожаат қилиб, гўёки, жанг майдонида яраланганидан кейин уни азоблай бошлаган бош оғриғини қолдириш учун озгина гиёҳванд модда беришини сўради. Борис гиёҳванд моддани аслида нима учун ишлатмоқчи эканлигини билмасдан, ўзини хавфга қолдириб ва ҳеч кимга айтмасликни тайинлаб, «бемор» га ёрдам берди, «бемор» эса шифокорга  ҳайвон ёғи берди. Бир ҳафтадан кейин бу илтимос яна такрорланди. Гарчи бу хавфли ва ҳатто жиноят бўлса ҳам, «бемор» яна ёрдам олди ва яна ҳайвон ёғи берди. Кейин ҳеч қанақа ёғсиз фитналар ва таҳдидлар бошланди ва Борис гуруҳни гиёҳванд модда билан таъминлашдан бош тортганидан кейин, у «беморларни» сотиб қўймаслиги учун уни шунчаки ўлдирдилар. (Стефановский П. П. Развороты судьбы. М.: Изд-во РУДН, 2002–2003. Кн. 2: КГБ – ГУЛАГ. С. 116).

Умуман олганда,  Семён Бадашнинг  «Солженицинга очиқ хат»ига мувофиқ, (http://www.vestnik.com/issues/2003/0723/koi/badash.htm), ГУЛАГдаги яширин гуруҳ, ғарбий украиналикларники эмас, балки халқаро бўлган. Бу гуруҳ таркибига украинлар ҳам, яҳудийлар ҳам, руслар ҳам, кавказликлар ҳам бўлган… Қатлнинг ижрочилари эса ҳақиқатан кўп ҳолларда бандерачилар бўлган. — Таҳририят изоҳи.

Геноцид – наслни қириш.

Мачете -қиличсимон қурол.

Бойскаут – ҳарбий-сиёсий турдаги болалар ташкилоти аъзоси.

Гильотина – бош оладиган жоди.


Книга на Узбекском языке: - Бесстрашные (Макс Лукадо)

Все мы чего-либо боимся, но Макс Лукадо спешит нас порадовать: от страха есть противоядие! В своей новой книге он призывает читателей задуматься над словами Христа, настойчиво призывавшего Своих учеников не бояться, и предлагает действенное духовное лекарство от страха



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак