Довюраклар (Макс Лукадо) 5 bob

Макс Лукадо. Довюраклар - (5-боб) Китоб Ўзбек тилида

Dovyuraklar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob

Тасаввур қилинг: сизнинг ҳаётингизда энди қўрқув йўқ          Dovyuraklar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob  

 

Мундарижа

 

Миннатдорчилик  

1-боб  Нима учун биз қўрқамиз?                                                           

2-боб  Манман қишлоғининг аҳолиси                                                 

Ўзининг аҳамиятсизлигидан қўрқиш

3-боб  Худо мендан чарчади

Худонинг ҳафсаласини пир қилишдан қўрқиш

4-боб  Ташвишлар, йўқолинглар!                                                         

Нималардир етишмаслиги қўрқуви

5-боб  Менинг фарзандим хавф остида

Ўз фарзандини эҳтиёт қила олмаслик қўрқуви

6-боб  Мен жуда тез чўкяпман

Ҳаддан ортиқ машаққатлар олдидаги қўрқув

7-боб  Менинг жавонимда аждарҳолар бор                                      

Воқеаларнинг ёмон ривожидан қўрқиш

8-боб  Бу шафқатсиз сайёра

Зўравонлик олдидаги қўрқув

9-боб  Ўйинчоқ пуллар                                                                       

Яқинлашиб келаётган қиш олдида қўрқув

10-боб  Ўлимигача қўрққанлар                                                          

Ҳаётнинг сўнгги лаҳзалари олдидаги қўрқув

11-боб  Кофеинли ҳаёт

Келажакдан қўрқиш

12-боб  Шубҳалар сояси                                                                       

Худо йўқ деган қўрқув

13-боб  Агар бирон даҳшатли ҳодиса юз берса, нима бўлади?        

Дунё миқёсидаги офатлардан қўрқиш

14-боб  Битта соғлом қўрқув                                                                

Худо менинг қутичамга сиғмайди деган қўрқув

Хотима.  Вильямнинг саноси                                                                


5-боб Менинг фарзандим хавф остида…

Қўрқманг. Фақат ишонинг, қизингиз шифо топади.

Луқо 8:50

Ўз фарзандини эҳтиёт қила олмаслик қўрқуви

 

Ҳеч ким менга, чақалоқлар кечаси бундай шовқин қилишларини айтмаган. Тунлар узлуксиз. Чақалоқлар қулт-қулт қиладилар, кучанадилар. Улар ғингшийдилар, ҳиқиллаб йиғлайдилар. Улар лабларини чапиллатадилар, хўрсинадилар. Улар оталарига ухлашга имкон бермайдилар. Ҳеч бўлмаганда,  Женна кўзимни юмишимга имкон бермаган. Мен, Деналин тўйиб ухлаб олишини хоҳлардим. Кесарча кесиш жарроҳлик муолажасидан сўнгги дориларнинг ножўя таъсири туфайли у кам ухлайдиган бўлиб қолган эди. Шунинг учун биринчи фарзандимиз билан уйда биринчи тунни ўтказганимизда  Женнага  қарашга масъулият олдим. Биз саккиз фунт ва тўрт унция бўлмиш соф гўзаллигимизни юмшоқ пушти ранг кўрпачага ўраб, тўшакнинг мен  томонимда қўйилган осма беланчакка ётқиздик. Деналин дарров соғлом уйқуга кетди.  Женна ҳам онасидан намуна олди. Ота-чи? Чақалоқ чиқараётган товушлар нимани билдиришини ота ҳечам тушуна олмаётган эди.  

Женнанинг нафаси эшитилмай қолганда, у тирикмикан, деб мен қулоғимни унинг лабларига олиб борар эдим. Женнанинг нафаси тезлашганда, мен ота-оналар учун тиббий энциклопедиядан «Чақалоқлар ўпкасининг гипервентиляцияси» мақоласини варақлар эдим.  Женна кучанганида ва лунжини шиширганида, мен ҳам у билан бирга кучаниб, лунжимни шиширар эдим. Икки соатлардан кейин мен шуни англаб етдимки, нима қилишим кераклиги тўғрисида тасаввурга ҳам эга эмасман. Мен Дженнани беланчакдан олдим, уйимизнинг катта хонасига олиб ўтдим ва чайқаладиган курсига ўтирдим. Ўшанда мулоҳазалиликнинг ҳақиқий бўрони устимга ёпирилди.

≪Биз мана шу инсон зоти учун масъулмиз≫.

Сиз қанчалик катта одамсиз – бунинг аҳамияти йўқ. Сиз душман орқасига парашютни анча вақт очмасдан тушишга ихтисослашган «денгиз мушуклари» отрядининг қўпорувчиси бўлишингиз мумкин. Сиз миллион долларлик қарорларни бир лаҳзада қабул қилиб, кунларингизни фонд биржасида ўтказишингиз мумкин. Бу муҳим эмас. Ота- оналик мажбуриятларининг бор вазнини ҳис қилган лаҳзасида, отанинг юраги қилт этмаслигининг иложи йўқ.

Мен билан шундай бўлди.   

≪Мен буларнинг ҳаммасига қандай қилиб кириб қолдим?≫ Мен ўз йўлимни кузатдим. Дастлаб севги пайдо бўлди, кейин тўй бўлди, ундан кейин фарзанд туғилиши ҳақида суҳбатлар. Табиийки, мен бу ғоянинг ўзига қарши эмас эдим. Айниқса, лойиҳани ишга туширишда ўзимнинг ролим ҳақида ўйлаганимда. Нимагадир, боланинг тўққиз ой ривожланиши давомида, ота мажбуриятларининг ҳақиқати кўз олдимга келмади. Кўриб турибман, аёллар бажонидил бош қимирлатиб, фикримни тасдиқлаяптилар. ≪Эркаклар қанчалар калтафаҳм эканини  унутиш мумкин эмас≫, дейдилар улар. Бу соҳада, оналарда устунлик бор – уларнинг ичида қирқ ҳафта давомида итарадиган ва тепишадиган эслатма бор. Пастдан зарбани биз кейинроқ оламиз. Лекин оламиз. Мен бу эслатмани, миттигина одамчани қўлимга олганимда, Рио-де-Жанейро марказида ижарада турган квартирамизда ярим тундаги сукунатда олдим.

Ота-она мажбурияти автопоезди бизга тўлиқ қўрқув юкланган ҳолда келади. Биз фарзандимизга панд беришдан қўрқамиз, унга керакли нарсаларнинг ҳаммасини бера олмасликдан қўрқамиз. Бизнинг пулимиз етарли бўладими? Унинг саволларига жавоб бера оламизми? Тагликлари бўладими? Кийим-кечак қутиларида жой бўладими? Эмлаш. Ўқиш. Уй вазифалари. Кеч қайтишлар. Ота-онани тунги уйқудан маҳрум қилиш учун ана шуларнинг ўзи керагидан ортиқ.

         Биз буларнинг ҳаммасини қила олишни ўргансак ҳам, бизнинг калламизда хавф-хатарларнинг асалари уяси ғувиллайди. Кеча кечқурун менга қўнғироқ қилган онани олайлик. Унинг ўн ёшли ўғли учун ҳақиқий жанг қизиб кетибди. Суд жараёнлари, ота, она, адвокатлар – ҳаммаси болани бўлакларга бўлиб ташлаяпти. Ўғли бу синовларга бардош бера олишига онанинг ишончи комил эмас. 

Волейбол машқларида ҳушидан кетиб, бирдан ерга йиқилган ўқувчи қизнинг ота-онаси ҳам шундай. Бу қизчанинг юрагида нуқсони борлигини ҳеч ким билмаган ва бундан кейин нима бўлишини ҳеч ким айта олмайди. Қизчанинг каравоти устида биз ибодат қилганимизда, онанинг ёноқларидан кўз ёшлари дувиллаб оқди.

Бу ота-оналар, ҳеч қурса, фарзандлари қаерда эканини билишади. Лекин жамоатимизга қўнғироқ қилиб, ибодат қилишимизни сўраган она билмайди. Унинг юқори синфда ўқийдиган қизи бир йигит билан қочиб кетибди. Йигит гиёҳвандликка муккасидан кетган. Қиз эса гиёҳванд йигитга маҳлиё бўлиб қолган. Иккови қаёққадир жўнаб қолган. Она ёрдам сўраб ёлворади.

         Қўрқув ота-оналарни юқори октанли портловчи қоришма – одамнинг ичини ағдар-тўнтар қиладиган ва қалбини музлатадиган оғуга ботиради. Ота- она болалар жонлантириш хонаси эшиги олдида бедор турадиларми, вояга етмаган болалар қамоқхонасига ҳар ҳафталик учрашувга келадиларми ёки синган велосипеднинг ғирчиллашини ва йўлакда боланинг йиғисини эшитадиларми – уларни битта фикр қийнайди: нимадир қилиш керак. Фарзанди азоб чекаётганида, ота ҳам, она ҳам хотиржам ўтира олмайди. Яир ҳам ўтира олмаган эди.

Исо Масиҳ кўлнинг бу қирғоғига қайтиб келганда, халқ Уни қаршилаб олди, чунки ҳамма Уни кутаётган эди. Шу пайт Яир исмли бир одам келиб қолди. У синагога оқсоқоли эди. У Исонинг оёғига бош уриб: “Илтимос, уйимга юринг”, — деб ёлворди. Чунки Яирнинг ўн икки ёшли ёлғиз қизи ўлим тўшагида ётган эди. Исо Масиҳ ўша одам билан кетди. Оломон Исони ҳар томондан қисиб қўярди.

Луқо 8:40–42

Яир —Кафарнаҳумдаги маҳаллий жамоатнинг раҳбари, ≪синагоганинг бошлиқларидан бири≫ (қаранг: Марк 5:22). Битта одам ҳам ҳоким, ҳам жамоабоши, ҳам омбудсман, яъни ҳуқуқ ҳимоячиси(изоҳ таржимонники). Шаҳар номидан ҳурматли меҳмонларни кутиб оладиган одамлар тоифасидан. Яир Исонинг олдига Жалила кўли қирғоғида келганида, у ўз қишлоғининг вакили сифатида чиқмади, балки қизига ёрдам беришини илтижо қилди.

Кучли эҳтиёж уни расмий илтифотларни четлаб ўтишга ундади. Яир тантанали табрикни ўқимади ва меҳмонга хушомадлар ёғдирмайди. Унинг илтижоси ваҳима томонидан йўналтирилган эди. Хушхабарлардан бирида шундай дейилади: ≪Шу пайт Яир исмли бир киши келиб қолди. У синагога оқсоқолларидан бири эди. У Исони кўрди–ю, оёғига йиқилиб деди:

— Менинг жажжи қизим ўлим тўшагида ётибди. Келиб унга қўлингизни теккизинг, у соғайиб тирик қолсин≫ (Марк 5:22–23).

Фақат Яиргина ўз фарзандини қутқариб қолиш учун илтижо билан Хушхабар саҳифаларига лоп этиб кириб қолмаган. Канъонлик аёл Исога бақир-чақир билан ташланди: ≪…— Эй Ҳазрат, Довуднинг Ўғли, менга раҳм қилинг! Қизимни жин чалган, аҳволи ёмон!≫ (Матто 15:22). Тутқаноқ дарди бор боланинг отаси Исонинг шогирдларидан, кейин Унинг Ўзидан ёрдам излади. У кўзларида ёш билан фарёд қилди: ≪… Ишонаман! Ишончсизлигимни енгишимига ёрдам беринг!≫ (Мк. 9:24).

Канъонлик она. Тутқаноқ билан хасталанган боланинг отаси. Яир. Бу учаласи беихтиёр аллақандай янги аҳд ҳамжамиятини – дард тортаётган болаларнинг азоб тортаётган оталарини ташкил қилади. Қутқариш арқонининг бир учини улар битта қўлларида ушлаб турибдилар, бошқа учини эса Исога узатмоқдалар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Исо Масиҳ ёрдам берди. У ҳеч кимдан юз ўгирмади.

Унинг чексиз олийжаноблиги биз учун қуйидагиларни англатади: Исо Масиҳ ота-она қалбининг дардларига ҳамдарддир.

 Аслида, бизнинг фарзандларимиз, биринчи навбатда, Унинг фарзандларидир. ≪ Ўғиллар Эгамиздан меросдир, фарзандлар Ундан мукофотдир≫ (Забур 126:3). Улар бизники бўлишдан олдин, Эгамизнинг фарзандлари бўлган эдилар. Гарчи улар бизники бўлсалар ҳам, илгаригидай, Унинг фарзандларидир.

Ўз фарзандларимизни «бизники» деб ҳисоблаб, Эгамизники эканини унутиб қўйишга мойилмиз, гўё фарзандларнинг соғлиғи ва роҳат-фароғати масаласида охирги сўз биздан бўлганидай.

Аслида бундай эмас. Ҳамма одамлар – биз билан дастурхон атрофида ўтирадиган кичкина одамчаларни ҳам ҳисобга олганда, Худонинг одамларидир. Фарзандларини доимо Худога қайтариб турадиган ота-оналар доно одамлардир.

Бунга энг таниқли намуна Иброҳимдир. Бу имон отаси шунингдек, Исҳоқнинг отаси эди. Иброҳим ва Сора бу боланинг туғилишини қарийб юз йил кутган эдилар. Сора тўқсон ёшда ҳомиладор бўлганими ёки улар Иброҳим билан шу ёшда бола кўришга уринаверганларими, қайси бири кўпроқ ҳайратланарли, ҳатто билмайман. Худо уларга берган инъмолардан энг буюги Исҳоқ бўлди. Худонинг Иброҳимга берган ҳамма буйруқларидан мана шуниси энг оғири эди: ≪Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига бор, — деди Худо. — Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан≫ (Ибтидо 22:2).

Иброҳим эшакни эгарлаб, Исҳоқни ва икки хизматкорини ёнига олиб, қурбонлик қилинадиган жойга йўл олди. Иброҳим узоқдан тоғни кўриб, хизматкорларига шу ерда қолиб кутишни буюрди. У алоҳида эътибор бериладиган жумлани айтди: ≪… Сизлар шу ерда — эшакнинг ёнида

қолинглар. Ўғлим билан ҳов анави ерга борамиз–у, у ерда сажда қилиб, шу ерга қайтиб келамиз≫ (Ибтидо 22:5).

Ўйлаб кўринг, Иброҳим қанчалик ишониб, Исҳоқ билан бирга  «қайтиб келамиз», деб айтяпти. «Худо ҳатто ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканлигига Иброҳим ишонарди. Шунинг учун Худо Исҳоқни Иброҳимга тириклайин қайтариб берди» (Ибронийларга 11:19). Худо Иброҳимнинг қурбонлигини тўхтатди ва Исҳоқни ўлимдан сақлаб қолди.

Яир ҳам, қизим билан айнан шундай бўлади, деб умид қилди. У Исодан уйига келишини илтижо қилди (қаранг: Луқо 8:41). Масофадан ёрдам отани хотиржам қилмас эди, у Исони ўз уйи деворлари ичида – эшикдан кириб, хаста қизининг тўшаги ёнида туришини кўришга ташна эди. Исонинг ҳузури билан уйи тўлишини Яир истаган эди. 

         Менинг хотинимда ҳам шундай интилиш бор. Бир куни мен Худодан сўрайман: «Нима учун сен қизларимга ва менга бу қадар олийжанобсан?» Худо Деналинни кўрсатиб, шундай жавоб беради: «У ҳар доим Менга сен ҳақингда ва сизларнинг фарзандларингиз ҳақида гапиради». Деналин мунтазам равишда уйимиз бўйлаб ибодат қилиб юради, ҳамма ётоқхоналарга ва бошқа хоналарга назар ташлайди. У қизлари ва эри учун ибодат қилгани тўхтайди. Деналин Еремиё пайғамбарнинг ўгитларини тўлиқ қадрлайди:

≪… Юрагингни Раббийга сувдай тўкиб солгин!

Қўлларингни узат осмонга,

Фарзандларинг учун ёлворгин Унга!…≫ (Еремиёнинг йиғиси 2:19).

Азиз ота-оналар, бу бизнинг қўлимиздан келади. Биз содиқ ҳимоячилар, тиришқоқ шафоатчилар бўла оламиз. Биз ота-оналик қўрқувларимиз билан

Масиҳга кела оламиз. Тўғрисини айтганда, акс ҳолда, биз қўрқувларимизнинг юкини фарзандларимизга юклаймиз. Қўрқув айрим ота-оналарни  боланинг ҳар бир дақиқа бўш вақтини кузатаётган, боланинг ҳар бир дўстининг ичини текширадиган руҳий хаста қамоқ назоратчиларига айлантиради. Улар боланинг ривожланишини тўхтатиб қўядилар, одамларга ишонмасликни уларга юқтирадилар. Эркин нафас олишга имкон берилмайдиган оилада бола эзилади.

Бошқа томондан, қўрқув ота-оналарни ножўя ишларга бепарво қарашга олиб келиши мумкин. Фарзандлари  ўзини ниҳоятда қисилган ва эркин эмас ҳис қилишидан хавфсираб, улар фарзандларига нисбатан талабларни бўшаштирадилар.  Меҳрибонлик ошади, тартиб-интизом камаяди. Лозим даражадаги тартиб-интизом севги ифодаси эканини улар англаб етмайдилар. Кўнгинчаклик туфайли ножўя ишларга йўл қўйиб бериш. Хавфсираш восвослари. Бундай чегарадан чиқишларни қандай четлаб ўтишимиз мумкин? Биз ибодат қилишимиз мумкин.

         Ибодат – бу ота-оналарнинг қўрқувлари совиши учун қуйиладиган косадир. Исо Масиҳ ота-оналар муаммолари ҳақида жуда кам гапирган, жисмоний жазолаш ҳақида, эмизиб боқиш ҳақида, ота-она севгиси туфайли болаларнинг рашки ҳақида, тарбия ҳақида ҳеч нарса демаган. Барибир, Унинг ҳатти-ҳаракатлари бутун бошли бир жилд асарга қараганда, ибодат ҳақида кўпроқ гапиради. Ота-оналар ҳар сафар ибодат қилганларида, Масиҳ жавоб қайтаради. Унинг оталарга ва оналарга энг асосий даъвати нима? Фарзандларингизни Менга олиб келинг. Уларни ибодат соясида ўстиринг.

         Улар билан кун давомида хаёрлашаётганингизда, улар билан ўзингизнинг дуоларингизни қолдиринг. Уларга хайрли тун тилаганингизда, уларни ибодат билан ўранг. Қизингизнинг географиядан берилган уй топшириғи қийинми? Бу ҳақда у билан бирга ибодат қилинг. Сизнинг ўғлингизни мактабга янги келган қиз тинч қўймаяптими? Ўғлингиз билан бирга ўша қиз учун ибодат қилинг. Болаларингиз бу оламда ўз ўрнини англаши ва нариги оламда самовий масканга эга эканлигини чуқур англаши учун ибодат қилинг.

         Бир неча йил олдин мен,  бу масалага жиддий муносабатда бўлган бир отани эрталабки якшанба хизмати пайтида шахсан кузатган эдим. Биз нон синдириш маросимини ўтказаётганимизда, ўғли сўради:

         -Бу нима, ота?

         Ота нон синдириш маросимининг аҳамиятини тушунтириб берди, кейин шунга атаб ибодат қилди. Қадаҳ навбати келгунча, бола жим турди. Кейин у яна сўради:

         -Бу нима, ота?

Ота яна қон ва хочга михланиш ҳақида, вино қандай қилиб Исонинг ўлими рамзига айлангани ҳақида тушунтира бошлади. Кейин ота яна ибодат қилди.

Мен фақат жилмайиб турар эдим —бу ота нақадар катта топшириқни ўз зиммасига  олган эди. Мен ҳамфикрлигимни бош ирғаб ифодалаш учун бурилиб қараб, бирдан танидим – у ≪Сан-Антонио Спурс≫ командасининг машҳур баскетболчиси Довуд Робинсон эди. Унинг тиззасида олти ёшли ўғли, кичик Довуд Робинсон ўтирарди.

Бир кун олдин катта Довуд ≪Финикс Санс≫ командаси билан бўлиб ўтган матчнинг тантанали хотимасини таъминлаган эди. Эртага эса у Финиксда жавоб матчини ўтказиши керак. Умуммиллий телевидение орқали намойиш этиладиган иккала муҳим спорт мусобақалари ўртасида Довуд ота эди. Ҳозир у – «команданинг энг яхши ўйинчиси» эмас, олимпия чемпиони ҳам эмас, балки муқаддас нон синдириш маросимининг аҳамиятини кичик Довудга тушунтираётган ота Довуд эди.

Уч кун ичидаги ана шу учта воқеадан қайси бири катта аҳамиятга эга? Иккита баскетбол матчими ёки нон синдириш маросимими? Абадиятга қайси бири нидо беради? Ўйин майдонида қўлга киритилган очколарми? Ёки жамоатда эшитилган ваъзми? Ёш Довуднинг ҳаётига нима кучли таъсир кўрсатади? Қайси бири муҳим – ота баскетболни қандай ўйнашини кўришми ёки ибодатни қандай шивирлаб айтаётганини эшитишми? 

         Азиз ота-оналар, биз фарзандларимизни уларнинг ҳаётида юз бериши мумкин бўлган ҳамма хавф-хатарлардан ҳимоя қила олмаймиз, аммо биз уларни ҳаёт манбаига олиб кела оламиз. Биз уларни Масиҳга ишониб топшира оламиз. Қолаверса, ҳатто бу ҳолатда ҳам бизнинг «қирғоқдаги ибодатларимиз» бизлар  учун қийин бўлган танловга олиб келиши мумкин.

     Яир Исони бошлаб уйига келаётганларида «синагога оқсоқолининг уйидан кимдир келиб унга:— Қизингиз ўлди, Устозни овора қилмай қўя қолинг, — деди. Буни эшитган Исо Масиҳ синагога оқсоқоли Яирга деди:— Қўрқманг. Фақат ишонинг, қизингиз шифо топади» (Луқо 8:49-50).

Яир икки зиддият ўртасида бўлинмоқда. Биринчиси — уйидан «қизингиз ўлди» деган хабар. Иккинчиси — Исонинг «қўрқманг» деган гапи. Бир томондан – ваҳима қамраб олади. Иккинчи томондан – умид ишонтиради. Аввал фожиа, кейин ишонч. Шундай қилиб. Яир икки овозни эшитмоқда ва  қайси бирига қулоқ солишни танлаши керак.

Ҳаммамиз билан ҳам шундай бўлмайдими?!

         Ота-оналар ҳаётининг шафқатсиз ҳақиқати бизга шунақасини ҳам келтиради: нимага қодир бўлсангиз шуларнинг ҳаммасини қилишингиз мумкин, аммо барибир Яирнинг ҳолатига тушасиз. Фарзандларингизни асрашингиз мумкин, ибодат қилишингиз мумкин, ҳамма сояларни ҳайдашингиз мумкин, барибир ярим тунда шифохонанинг қабул бўлимида ўтиришингизга ёки якшанба куни гиёҳвандлар шифохонасига кириш учун рухсатнома ёзиб беришлари учун кутиб ўтиришингизга тўғри келади. Шунда сиз иккита овоз – умидсизлик ва умид овозлари ўртасида танлов қилишингиз керак бўлади. Яир умидсизликни танлаши мумкин эди. Қилган бу қарори учун унга ким ҳам «бас, етар-э» деб таъна қилган бўларди?! Исо Масиҳ унга ёрдам бера олишига унда ҳеч қандай кафолат йўқ эди. Унинг қизи ўлган эди. Яир ўша ерда ортига қайрилиб кетиб қолиши мумкин эди. Биз – ота-оналар – ҳаммамиз шунчалик хурсандмизки, у шу ишни қилмади. Исога фарзандларимизни ишониб топширганимизда, У нималар қилишини билишимиз шу қадар зарур.

У оилани бирлаштиради. ≪Исо оқсоқолнинг уйига келганда, Бутрус, Юҳанно, Ёқуб ва қизнинг ота–онасидан бошқа ҳеч кимнинг ичкарига киришига рухсат бермади≫ (Луқо 8:51).

Исо Масиҳ онани ҳам ичкарига киритди. Шу лаҳзагача она қандайдир сабаблар билан диққат марказидан четда қолган эди. Эҳтимол, қизчанинг тўшаги ёнида ўтирган бўлса керак. Балки эри билан муносабатлари яхши бўлмагандир. Масиҳ оилаларни ажратиб юбориши мумкин. Хаста ёки тарбияси оғир болага ғамхўрлик қилиш машаққатлари ота билан она муносабатларини бузиши мумкин. Аммо бу ерда Масиҳ уларни бирлаштирмоқда. Тасаввур қилинг: Масиҳ эшик олдида тўхтайди, кулфат оқибатида ақли-ҳушини йўқотган онага, ҳамма билан бирга ичкарига киришига ишора қилади. Исо Масиҳ бундай қилиши керак эмас эди. У ичкарига қизчанинг онасисиз шошилинч кириши мумкин эди.   Аммо Исо, қизчанинг отаси ва онаси биргаликда бу бахтсизлик пайтида бирга бўлишларини истади.  Исо Масиҳ бутун оилани – майли, катта оила бўлмасин – қизнинг тўшаги ёнида тўплади. 

Исо Масиҳ ишончсизликни таъқиқлайди.  ≪ Исо ... қизнинг ота–онасидан бошқа ҳеч кимнинг ичкарига киришига рухсат бермади.  Ҳамма қизча учун дод–фарёд қилаётган эди. Исо уларга деди: –  Йиғламанглар, ахир, қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди. Улар эса Исонинг устидан кулдилар, чунки қизча ўлганини билардилар...≫ (Луқо 8:52–54).

Исо Масиҳ фақат умид ва ишончни қолдириб, шубҳаларни нари қувишни буюрди. Исо Масиҳ мана шу ишонувчиларнинг тор доирасида ≪қизчанинг қўлидан ушлаб: –  Қизалоқ, тур ўрнингдан! –  деди. Қизчага жон кирди. У шу заҳоти ўрнидан турди. Исо: “Қизчага овқат беринглар”, –  деб буюрди. Қизчанинг ота–онаси донг қотиб қолдилар≫ (Луқо 8:54–56).

Бахтсиз ота-оналарга Худо чин дилдан ҳамдарддир. Бу бизни ҳайрон қолдирадими? Охир-оқибат, Худо ҳам Ота. Қайси ота-оналик ҳис-туйғуларини У ҳис қилмаган?! Сиз фарзандингиздан жудо бўлганмисиз? Худо билан ҳам шундай ҳодиса юз берган. Сизнинг фарзандингизни кимдир қийнаяптими? Унинг Ўғлини ҳақоратлаганлар. Сизнинг фарзандингиздан кимдир ўз мақсадлари учун фойдаланяптими? Унинг Ўғли сохта гувоҳликлар билан  айбланган, очкўз дўсти эса Уни сотган. Фарзандингиз қандай азобланаётганини  кўришингизга тўғри келяптими? Худо Ўз Ўғлини хочда кўрган. Сиз ўз фарзандингизни оламдаги ҳамма кулфатлардан ҳимоя қилишни хоҳлайсизми? Худо ҳам хоҳлаган бўлар эди.  Аммо У бизга бўлган буюк севгиси туфайли ≪Ўз Ўғлини аямай, ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, Унга қўшиб қолган ҳамма нарсани ҳам бизга ато қилмасмикан?!≫ (Рим. 8:32).

Оятдаги ≪ҳамма нарса≫ ўз ичига жасоратни ва умидни ҳам олиши керак. Баъзиларимиз учун Яирнинг ҳикоясини тинглаш қийин. Яир сингари ибодат қиласиз, аммо ҳар бир ота-она юраги учун энг зулматли тун: фарзанд ўлими билан юзлашиб, қабристонга бориб қоласиз. Бирон ғам-қайғуни бунга тенглаштириб бўлмайди. Яир воқеаси сизга қандай умид бериши мумкин? Исо Масиҳ Яирнинг фарзандини тирилтирди. Нимага У сизнинг фарзандингизни қутқариб қолмади?

         Худога сизнинг саволингиз тушунарли. У ҳам Ўз Ўғлини дафн қилган эди. У ўлимни сиздан ҳам баттар ёмон кўради. Айнан шунинг учун ҳам У ўлимни йўқ қилди. Худонинг қудрати ҳам ана шунда: ≪… У ўлимни яксон қилиб, ҳаёт ва чиримасликни нурга олиб чиқди≫ (2 Тим. 1:10). Ўзини Худога ишониб топширганлар учун ўлим –  осмонга кўчирилиш, холос. Фарзандингиз сизнинг бағрингизда бўлмаслиги мумкин, аммо Худонинг бағрида у ўзини яхши ҳис қилмоқда.

         Бошқа баъзи бирларимиз узоқ вақт Яирнинг ҳолатида бўламиз. Сиз аллақачонлар осмонга кўтарилган ибодатларингиз денгизига жўнагансиз, аммо ҳали ибодат жавобларини олганлар мамлакатига етиб келмадингиз. Сиз ўз фарзандингиз учун кўз ёшларингизни дарё қилиб оқиздингиз –ҳар қандай фариштанинг ва унинг қўшнисининг раҳм-шафқатини қўзғатиш учун етарли даражада оқирдингиз.  Баъзан сўраганларингиз амалга ошиши яқиндек, Масиҳ сиз билан бирга уйингизга келаётгандек туюлар эди. Аммо энди сизда бундай комил ишонч йўқ. Сиз бу йўлда ўзингизни ёлғиз ҳис қиласиз, Масиҳ мени ва фарзандимни унутмадимикан, деб ўзингиздан сўрайсиз.

         Йўқ, унутмади. У ҳеч қачон ота-оналарнинг ибодатини рад қилмайди. Фарзандларингизни Худога ишониб топширинг, керак вақтда ва керакли жойда Худо уни ўзингизга қайтаради. 

         Чорак аср олдин, ўша тун ўртасида, мен қизимни Худога ишониб топширган эдим. Яқинда ўзим сотиб олган беланчакни тебратиб, мен Иброҳим Исҳоқни қурбонгоҳга қандай қўйганини эсладим ва мен ҳам худди шундай қилишга қарор қилдим.  Мен узоқ умр кўрган ўша улуғ зотдан намуна олиб, меҳмонхонамизни ўзимнинг шахсий мамлакатим Мўриёга айлантирдим ва фарзандимни осмонга кўтардим. ≪Мен бу болани тирилтира олмайман, –  деб тан олдим, –  аммо Сен қила оласан. Мен фарзандимни Сенга қайтаряпман≫. Зўр  томоша бўлгандир  — пижама кийиб олган дада, кўрпага ўралган чақалоғини шифтга кўтаряпти. Аммо ички сезгим айтиб турибдики, менинг ҳатти-ҳаракатимни маъқуллайдиган ота-оналар бор. Уларнинг орасида Иброҳим, Яир ва албатта, Худо бор.


3700граммдан ортиқ. – Таржимон изоҳи.

Замонавий инглиз тилидаги таржималардан бирида қуйидагича таржима қилинган: “маълум маънода уни ўликлардан тирилган ҳолатда олди”. – Таржимон изоҳи


Книга на Узбекском языке: - Бесстрашные (Макс Лукадо)

Все мы чего-либо боимся, но Макс Лукадо спешит нас порадовать: от страха есть противоядие! В своей новой книге он призывает читателей задуматься над словами Христа, настойчиво призывавшего Своих учеников не бояться, и предлагает действенное духовное лекарство от страха



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак