Довюраклар (Макс Лукадо) 2 bob

Макс Лукадо. Довюраклар - (2-боб) Китоб Ўзбек тилида

Dovyuraklar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob

Тасаввур қилинг: сизнинг ҳаётингизда энди қўрқув йўқ          Dovyuraklar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob  

 

Мундарижа

 

Миннатдорчилик  

1-боб  Нима учун биз қўрқамиз?                                                           

2-боб  Манман қишлоғининг аҳолиси                                                 

Ўзининг аҳамиятсизлигидан қўрқиш

3-боб  Худо мендан чарчади

Худонинг ҳафсаласини пир қилишдан қўрқиш

4-боб  Ташвишлар, йўқолинглар!                                                         

Нималардир етишмаслиги қўрқуви

5-боб  Менинг фарзандим хавф остида

Ўз фарзандини эҳтиёт қила олмаслик қўрқуви

6-боб  Мен жуда тез чўкяпман

Ҳаддан ортиқ машаққатлар олдидаги қўрқув

7-боб  Менинг жавонимда аждарҳолар бор                                      

Воқеаларнинг ёмон ривожидан қўрқиш

8-боб  Бу шафқатсиз сайёра

Зўравонлик олдидаги қўрқув

9-боб  Ўйинчоқ пуллар                                                                       

Яқинлашиб келаётган қиш олдида қўрқув

10-боб  Ўлимигача қўрққанлар                                                          

Ҳаётнинг сўнгги лаҳзалари олдидаги қўрқув

11-боб  Кофеинли ҳаёт

Келажакдан қўрқиш

12-боб  Шубҳалар сояси                                                                       

Худо йўқ деган қўрқув

13-боб  Агар бирон даҳшатли ҳодиса юз берса, нима бўлади?        

Дунё миқёсидаги офатлардан қўрқиш

14-боб  Битта соғлом қўрқув                                                                

Худо менинг қутичамга сиғмайди деган қўрқув

Хотима.  Вильямнинг саноси                                                                


2-боб. Манман қишлоғининг аҳолиси

… қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар.

Матто 10:31

Ўзининг аҳамиятсизлигидан қўрқиш

 

Эшитдингизми, эшитмадингизми –

Кўпдан буён бордир у,

Жумбоқли бир мўъжиза –

Манман қишлоғи.

 

Одамлар у ерда оддий

Уйларида яшашар.

Шошилмай ва одатий

Лек гап- сўз юрар!

 

Соат олти бўлар-бўлмас

Ташлайдилар ҳамма ишларин –

Манманлар қишлоғи аҳолиси

Қилар ҳангома.

 

Майдонга шошилишар

Тезроқ ажрим қилишга

«Қайси қўшни энг баланд?

Дўстлардан қайсиси омадли?»

 

Агар бўйинг паст бўлса,

Чақага арзимайсан.

Кибрдан шишиб кетар

Такаббур жонлар.

 

Баъзиларни мақтамадилар,

Рўйхатга киритмадилар,

Шошилинчда пайқамадилар,

Баъзиларни четлаб ўтдилар.

 

Барибир жим турмаслар,

Ана шунақа халқ улар.

Оқшом келгандан — ўлгудай уришадилар,

Олдинга ёриб чиқиш учун.

 

Тўсатдан кимдир эълон қилар -

Шу ердаги бақироқлардан бири,

Бу ерда қарор қиладиганлардан бири.

Уларга марҳамат қилар:

 

≪Ҳа! Кўринишинг жуда яхши,

Сен бизга тўғри келасан!≫

Пастга эгилганича қўл  чўзар

Орзиқиб кутилган совринни узатар.

 

Аммо бу мукофот эмас,

Торт ё пирог эмас —

Ёғочоёқ  –  ғалати-ку ...

Бундан қандай фойда бор?

 

Ахир, ажойиб эмасми

Юқорида ўрнашсанг?

Ахир, хуш ёқмайдими:

Сен — маҳаллий бой бўлсанг!

 

Манман қишлоғи киборлилари

Зеб-зийнатсиз юролмас.

Илк бор кўрмадингиз

Манманларнинг ёлғонини.

 

Ёғочоёқлар томдан баланд,

Нима десангиз ҳам, айтар

«Янада баланд чиққин» -

Мана, ўйин қоидаси.

 

Бунда ўйнаш жуда қизиқ,

Аммо битта томони –

Хавфлидир юқорида яшаш.

Қоқилсанг – оқибати нима бўлар?

 

Сакрадинг, қоқиндинг.

Кўпроқ энгашдинг, тамом –

 Қулаб тушдинг, вассалом.

Пакана халқ ичига

Одамларнинг энг пастига…

 

Мана, сен йўлга қайтдинг,

Туғилган юртингга бординг.

 

Ишлар борар жуда ёмон,

Ҳеч кимга керакмассан.

Сенга ёрдам бермаслар,

Ёғочоёқларни тортиб оларлар.

 

≪Мени қандай алдадинглар,

Ёғочоёқларни тортиб олдинглар!≫

Лекин сўзлашга вақт йўқ,

Соат мана олти бўлди.

 

Майдонга, оломон олдига бориш,

Яна ўша ерга тезроқ,

Кибор чувалчанги кемирмоқдами –

Чувалчангларни боқиш вақти келди.

 

Ана шунақа гаплар. Яна ўша масала. Суви лиммо-лим тўла Амазонка, ундан минглаб қўрқув чиқиб келади. Биз қандайдир аҳамиятга эгамизми? Йўқ бўлишидан қўрқамиз. Ҳаётимиз беҳуда, ном-нишонсиз, хилватда ўтиб кетишидан қўрқамиз. Ўзимиз йўқолиб қолишимиздан қўрқамиз. Умумий нисбат(баланс) чиқарилганида, якуний йиғиндига асло таъсир этмаганимиз маълум бўлишидан  қўрқамиз. Бу оламга келиб-кетдигу, аммо буни ҳеч ким пайқамай қолди – биз ана шундай бўлишидан қўрқамиз.

         Дўстимиз бизга қўнғироқ қилишни унутганда ёки ўқитувчимиз бизнинг исмимизни эслай олмаганда, ё бўлмаса, биз қилган ишлар учун бошлиғимизни мақтаганларида, ёки авиакомпания, чипталарни кейинги рейсга расмийлаштириш учун бизни худди мол каби қувганида бизга жуда қаттиқ ботади. Буларнинг ҳаммаси бизнинг яширин қўрқувимизни тасдиқлайди: биз билан ҳеч кимнинг иши йўқ, чунки биз буларга арзимаймиз.  Шу сабабдан эримиз ёки хотинимиз заррача бўлса-да эътибор олишга, бошлиғимиздан мақтов эшитишга интиламиз; бехосдан суҳбатимизда машҳур одамларнинг исмларини ишлатамиз, бармоқларимизда университет шакли туширилган узукни тақиб юрамиз, кўксимизни силикон билан шиширамиз, машинамиз ғилдиракларини кўзга ташланиб турадиган дисклар билан безатамиз, тишларимизга брекетлар тақиб юрамиз, ипак галстук боғлаб юрамиз. Хуллас, биз қандайдир «ёғочоёқ»да туришимиз керак.

         Модельерлар бизга шундай деб айтадилар: «Сиз бизнинг жинсимизни кийганингизда, анча салобатли кўринасиз. Жинсининг орқасига ёпиштирилган бизнинг белгимиз билан сизнинг ортингиздаги барча камчиликлар қопланиб кетади. Биз уларнинг гапига кирамиз ва вақтинча паканалар қабиласидан мартабалилар Жамиятига ўтамиз. Мода бизни аҳамиятсизликдан ва арзимасликдан халос қилади, биз нимагадир арзий бошлаймиз. Нимага? Чунки маошимизнинг ярмини ана шу Италия жинси шимига сарф қилиб юбордик. 

Кейин-чи? Оҳ, даҳшат! — мода ўзгаради, унинг тўлқинсимон чоклари тўғри чокларга айланади, бичими тор кийимдан қопсимон шаклга, хира тусдан бой тусга ўтади. Биз энди ўтган йилги жинси шимни кийиб юриб, ўзимизни ўтган йилги янгилик деб ҳис қилишимизга тўғри келади. Хуллас, хуш келибсиз яна паканалар халқига!

Балки ўзимизнинг арзимаслигимиз билан курашиш учун қандайдир ташқи имкониятларни жалб қила олармиз? Биз ўз шахсиятимизни бегона Гулливер ютуқлари билан боғлаб, ўзимизнинг лилипутлик ҳаётимизга аҳамият бахш этишга ҳаракат қиламиз. Чемпионлар ва спорт юлдузларига қизиқишларимизни яна қандай тушунтириш мумкин?

         Мен ҳам ишқибозлар жумласиданман - ≪Сан-Антонио Спурс≫ командасининг ашаддий мухлисиман. Улар баскетбол ўйнаганларида, баскетболни мен ўйнайман. Улар саватга тўп ташлаганларида, тўпни мен саватга ташлайман. Улар ғалаба қилганларида, бошқа ўн етти минг мухлис билан бирга «Биз ғалаба қилдик!» деб бақираман. Аммо  бу сингари даъво қилишга нақадар сурбет бўлиш керак?! Мен биронта машқда қатнашганманми? Ўйинда рақиб командаларнинг бирон заиф жойини топишда ёрдам берганманми?  Тренер билан бирга ўйинчиларга бирон нарсани ўргатдимми, ҳеч бўлмаса, бир томчи тер тўкдимми? Йўқ. Агар мендан илтимос қилганларида эди, бу ишларни мен қилган бўлардим. Аммо мен ниҳоятда арзимас, сусткаш, қари, қўполман.

         Мен барибир ўз фургонимни уларнинг кўтарилаётган юлдузларига тиркайман. Нима учун? Чунки бу мени қуйи қатлам аҳолидан ажратиб туради. Бу мени бир лаҳзада юксалтиради, кўркамлаштиради.

Шундай фикрлар мактабда, тўртинчи синфда синфдошим бўлган дўстим Томмини, Дин Мартиннинг шахсан ўзи чеккан сигарет қолдиғини тунги хонтахтада, банкада сақлашга ундаган. Хушовоз Дин Мартин 1960-йилларда телевидение, радио ва тунги клублар шарофати билан америкаликларнинг қалбидан жой олган эди. У юлдузлик мақомини  Фрэнк Синатро ва кичик Сэмми Дэвис билан баҳам кўрарди. Биз – оддий бандалар жамиятнинг бу гулларига масофадан мафтун бўлишимиз мумкин эди. Аммо Томми, бундан фарқли равишда, нимадир қила олди. Дин Мартин  Техаснинг ғарбидаги бизнинг шаҳарчамизни, гольф бўйича хайрия турнирида пайдо бўлиб бахтли қилганида, Томми отаси билан бирга унинг изидан юришган. Миллионлаб одамларнинг яхши кўрган юлдузи Дин сигарет чекиб ташлаганидан Томми уни тутиб олиш учун ёнгинасида пайдо бўлди.  

         Бу табаррук сигарет қолдиғини ўз кўзларимиз билан кўришимиз учун биз, дўстлар, Томаснинг хонасида йиғилган лаҳзаларни унутиб бўладими?! Биз эзгуликларнинг юқоридан пастга тушиб келиши иқтисодий қонуниятини гавдалантирар эдик.  Дин Мартин юлдуз эди; Дин Мартиннинг сигарети қолдиқлари Томасники эди; биз Томасни билардик. Дин Мартиннинг юлдузли шуҳратининг маълум қисми бизга тушиб келган эди.

         Бирон буюк зотга ёпишиб олганингизда, сиз ҳам ажралиб кўринасиз, шундай эмасми?!

Ёки ҳаёт шунчаки ниҳоясига етяпти. Миллиардер одам заминдаги ҳаёти пулидан олдин тугаётганини англаб етганида, у хайрия фондига асос солади. Шубҳасиз, қандайдир альтруизм (лотинча сўз бўлиб, «бошқа» деган маънони билдиради, бошқаларнинг фаровонликка эришиши ҳақида беғараз ғамхўрлик қилиш билан боғлиқ фаоллик назарда тутилади – таржимон изоҳи) уни бунга ундайди, аммо аҳамиятли бўлишга интилиш ҳам ўз ролини ўйнайди.

Мана шу сабабдан биз фарзанд орттирамиз. Ота-она бўлганингизда  аҳамиятли бўласиз. Гарчи наслнинг давом этиши, шубҳасиз, Дин Мартиннинг сигарети қолдиқларини намойиш қилишдан кўра аҳамиятли бўлишга  олийжаноброқ йўл бўлса-да, қайсидир жиҳатдан иккаласи ҳам битта нарса. Қачонлардир биз вафот этганимизда, фарзандларимиз «қария ота»сини ёки «меҳрибон она»сини хотирлайди ва бизнинг ҳаётимиз уларда давом этади.

Италия жинсилари. Дин Мартиннинг сигарети қолдиқлари. Фондлар.

Мерос. Бертран Расселнинг раддияларини абадий қидируви. У атеист ва фаталист бўлиб, шундай хулосага келган эди: ≪Ишончим комилки, менинг ўлимимдан кейин, суякларим чириб кетади ва менинг «Мен»имдан ҳеч нарса қолмайди≫1.

≪У ҳақ бўлиши мумкин эмас!≫, — хўрсинамиз биз.

≪Йўқ, у ҳақ эмас!≫ — деб эълон қилади Исо. Одамлар қачонлардир эшитган энг яхши сўзлар билан Манманлик қишлоғи аҳолисининг қўрқувларига У тасалли беради. ≪Иккита чумчуқ бир тангага сотилади, шундай эмасми? Бироқ буларнинг биронтаси ҳам Отангизнинг хоҳишисиз ерга тушмайди. Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган. Шунинг учун қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар≫ (Матто 10:29–31).

Сочдан кўра оддий бирон нарса борми? Ким ўзининг соч илдизини санаб чиқади? Биз ўзимизнинг бошқа манбаларимизни: банкда пулимиз қанчалигини, бакда қанча бензин борлигини, иягимиз остида қанча қават пайдо бўлганини кузатамиз. Аммо қанча сочимиз бор? Ҳеч ким, ҳатто сочи тўкилиб бораётган одам ҳам сочининг ҳар бир тукига ҳисоб рақами қўйишни ўйлаб кўрмайди. Биз сочимизни тараймиз, сочимизни қирқамиз, бўяймиз…аммо сочимизни санамаймиз.

Фақат Худо айтади: ≪… Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган≫ (Матто 10:30).

Дала қушлари ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Исо Масиҳ даврида ассарий (ўзбек тилидаги таржимада илгари муомалада энг кўп ишлатилган танга сўзи ишлатилган – Таржимон изоҳи) муомаладаги энг майда танга бўлган. Бир ассарийга, яъни бир тангага иккита кичкина қуш беришган. Бошқача айтганда, ҳар қандай одам иккита қуш олиши мумкин бўлган. Аммо одамга қуш нима учун керак? Улар қандай мақсад учун керак? Қушлар одамга нима беради? 

         Луқо баён этган Хушхабарда Исо Масиҳ анча чуқурроқ киради. ≪ Бешта чумчуқ икки тангага сотилади, шундай эмасми? Бироқ буларнинг биронтаси ҳам Худонинг назаридан четда қолмаган≫ (Луқо 12:6). Бир ассарийга – бир тангага иккита қуш сотиб олиш мумкин. Икки ассарийга – икки тангага бештасини сотиб олиш мумкин эди. Сотувчи битта қушчани қўшимча қилиб берган.

Жамиятда ҳозир ҳам ўзига хос ≪майда қушчалар≫ — кўзга ташланмайдиган одамлар бор. Бу одамлар ўзларини унча керакли эмас, алмаштириш осон бўлган, бир ассарийга ҳам арзимайдиган ҳисоблайдилар. Улар ишга автомобилда кўпчилик бўлиб бориш учун тўпланадилар ва  тор катакларда ишлайдилар. Уларнинг қайси бири йўлакларда картон қутилар ичида тунайди, қайси бири ўз уйида кўрпасига ўраниб ухлайди. Уларнинг умумийлиги шундаки, ҳаммалари ўзларининг нотавонлигини ҳис қиладилар.

Майда қушчаларнинг бутун бошли галасини Хитойнинг кар-соқовлар учун етимхонасида учратсангиз бўлади. Хитой ҳукуматининг «бир оилага битта бола» сиёсати заифларни чиқитга чиқармоқда. Ўғил болалар қизлардан афзалроқ. Соғлом болалар хасталаридан кўра яхшироқ. Хитойнинг кар ёки соқов болалари нормал, маҳсулдор ҳаёт кечиришларига имкониятлар жуда оз. Ҳамма томондан уларга «Сен кераксизсан» деган хабар келиб туради.

Шунинг учун кимдир юқорида айтганларимизнинг аксини айтса, ўша болаларнинг юраклари эрийди.  Хитойда миссионер бўлган Жон Бентли ана шундай воқеалардан бирини ҳикоя қилади. Хэнань провинциясидаги ота-оналари ташлаб кетган кар-соқов болаларга «Сен алоҳидасан» номли китобимнинг мандарин диалектига қилинган таржимасини совға қилганлар. Китобда ёғоч одамлар қишлоғидаги ёғоч одам Пунчинелло ҳақида ҳикоя қилинади. Бу қишлоқ аҳолисининг бир одати бор эди: бирон муваффақиятга эришганларга –  юлдузлар, омадсизларга – доирача ёпиштириларди. Пунчинеллонинг доирачалари шунчалик кўпайиб кетадики, янгиларини ҳеч қандай сабабсиз, шунчаки ёпиштираверарилар.  

         Аммо кейин Пунчинелло уни яратган Элоини учратиб қолади. Элои ёғоч одамчани қўллаб-қувватлаб, унга, бегоналарнинг фикрларига эътибор бермасликни маслаҳат беради. ≪Сени мен яратганман, — дея тушунтиради у, —Мен эса нуқсонсиз ишлайман≫.

Пунчинелло ҳеч қачон бундай сўзларни эшитмаган эди. Эшитганида эса доирачалар ундан шунчаки тўкилиб кетди.  Хитой етимхоналаридаги болалар бундай ғоялар билан танишганларида, уларнинг олами ўзгара бошлайди. Ана шундай лаҳзалардан бирини тасвирлаш учун Жонга имконият бераман.

 

Бу китобни болаларга ва кар-соқовлар мактаби ходимларига тарқатганларидан кейин, кутилмаган воқеа юз берди. Бир пайт ҳаммалари йиғладилар. Уларга нима таъсир қилганини мен тушуна олмадим... Заифларни қўллаб-қувватлаш ғояси америкаликларга яқин…Хитойда, айниқса «норасо» туғилганлари учун ўзларининг биологик ота-оналарига мутлақо керак бўлмаган, тамомила қаровсиз қолдирилган бу болаларга нисбатан бундай эмас. Улар китобни ўқиётганларида ва бирданига севгучи Эгамиз томонидан яратилганлари учун уларнинг ҳар бири алоҳида қимматга эга эканликлари уларга очилганида… ҳаммалари баравар йиғлай бошлайдилар – улар билан бирга ўқитувчилари ҳам йиғлай бошлайдилар! Бу – ақл бовар қилмайдиган воқеа эди2. 

 

Сизларга ана шундай эслатмалар керакми? Бу сўзлар кичик қушчаларнинг бирининг қулоғига етиб бораётган бўлиши мумкинми? Агар шундай бўлса, ўзини аҳамиятсиз ҳис қилиш қўрқуви  билан шуғулланадиган пайт келди. Бунга жиддий муносабатда бўлинг. «Сен нолсан» деган қўрқув қандайдир дастурга, кўрсатмага айланиб сизнинг ҳаётингизни вайрон қилиши мумкин. Бу тахминан қуйидагича бўлади:

Сиз аста-секин паст ҳақ тўланадиган, фақатгина кучингизни оладиган  ишга тушиб бораверасиз. Ойлик маош жорий қарзларни тўлашга аранг етади. Худо сизга ато қилган қобилият, худди сувга солинмаган атиргул сингари сўлиб бормоқда. Шу ерда сиз бўш ўрин ҳақида маълумотни ўқийсиз, бу маълумот сизнинг кўникмаларингизга мўлжалланган ва қобилиятингизни очишга ёрдам беради. Ўша заҳоти ўзингизга хос бўлмаган жасорат билан ўзингизнинг таржимаи ҳолингизни жўнатасиз. Иш берувчи сизни суҳбатга таклиф қилади. Шунда илгариги митти қавмнинг дунёқараши сизга қайтиб келади. ≪Мен кераклича тасаввур уйғота олмайман, — дея оҳ-воҳ қиласиз сиз. — Суҳбатда мен овсарга ўхшаб кўринаман-ку. Мен жавоб бера олмайдиган саволларни менга берадилар. Мени бу ишга ҳеч ҳам олмайдилар≫. Шерлар уйида яшайдиган сичқоннинг муваффақият қозонишига имконият кўпроқ. Сиз ҳақиқатан муваффақиятсизликка учрайсиз ва яна бир даража пастга – ўзини ўзи паст уриш ертўласига тушасиз.

Ёки тасаввур қилайлик: келишган йигит бир қизни учрашувга таклиф қилди. Йигит шунчалик келишганки, қиз бу йигит унда нима топганини тушунолмайди. Қиз у йигитнинг тенги эмас. Йигит қизни яхшироқ билиб олгандан кейин, қизни у дарров ташлаб кетади. Яхшироқ билиб олгандан кейин қаерда, қиз йигитни бир оқшом ҳам ўзига жалб қилишга муваффақ бўла олмайди. Ишончсизлик қизга у ишончли деб ҳисоблайдиган ягона қуролдан, яъни танасидан фойдаланишга туртки беради. Қиз биринчи марта йигит билан учрашгандаёқ, иккинчиси бошқа бўлмайди деб қўрққанидан йигит билан бир тўшакда ётади. Натижада, қиз ўзини бир марталик идиш каби ҳис қилади, аслида қиз ана шу бир марталик идиш бўлиб қолишни истамаган эди.

         Кераксизлик ҳисси  одамларни улар истамаган натижаларга, четлаб ўтишга ҳаракат қилган ҳаётга олиб келади, уларга ёқмаган сценарийни фаоллаштиради. Агар баскетболчи жарима чизиғида тўпни ушлаб туриб: «Мен барибир туширолмайман. Мен барибир туширолмайман», – деб ўзини қаттиқ ишонтирса, биласизми, нима бўлади? У тўпни саватга туширолмайди.  Агар сиз ҳар куни: «Мен арзийдиган бирон иш қила олмайман, мен кераксиз одамман», – деб айтаверсангиз, биласизми, нима бўлади? Сиз ўзингизни муддатидан олдин озод бўлишга умид бўлмаган зулмат зиндонга соласиз.

Бунинг устига, сиз Худога қарши бўляпсиз. Унинг фикрларидан шубҳаланяпсиз. Унинг дидини танқид қиляпсиз. Худо ҳар бир одамни «пинҳон яратган» (Забур 138:15). Инсон «ажойиб қилиб яратилган» (Забур 138:14). Худо сиз ҳақингизда тўхтовсиз ўйлайди! Худонинг сиз ҳақингизда фикрлари қанчалигини  ҳатто тасаввур қилишга ҳам ҳаракат қилманг, Унинг сиз ҳақингиздаги фикрлари ≪қумдан ҳам кўп≫ (Забур 138:18).

Нима учун Худо сизни шунчалик яхши кўради? Рассом ўз расмларини, кемасоз ўз кемаларини нима учун яхши кўрса, Худо ҳам сизни шу учун яхши кўради. Сиз Унинг ниятини ўзингизда мужассамлаштирасиз, муваффақиятсиз фикрлар эса Унда йўқ. ≪ Ахир биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди≫ (Эфес. 2:10).

Ҳар йили минглаб аёллар «Имон аёллари» конференциясига йиғиладилар. Бунинг сабабларидан бири – тасалли сўзларини олиш истагидир. Бирин-кетин сўзга чиққанлар Худонинг Ўз болаларига раҳмдиллиги ҳақида сўзлаганларини эшитганида, иштирокчи аёллардан бири шундай электрон хат юборган эди:

 

«Капитан Крюк» фильмида Питер Пэн улғайиб, кексайди, шалвираб қолди. У фалокатга учраган болалар билган Питер Пэнга асло ўхшамас эди. Болалар у ЎША Питер Пэн эмас, деб аччиқ йиғлаётганларида, энг кичкина бола унинг қўлларидан ушлаб, ўзига тортди. Кейин унинг юзларига кафтларини қўйиб, силай бошлади, шундай Питер Пэннинг ташқи кўриниши ўзгара бошлади. Бола унинг кўзларига қараб, «Мана, энди сиз Питерсиз!» деб хитоб қилди.

       «Имон аёллари» конференциясига, мен ўзим билан бирга бир қанча оғир юкларни олиб келдим, бу юкларни фақат Худо биларди, холос. Шу кунлар давомида мен юзларимдан ҳамма ортиқча нарсаларни сидириб ташлаётган Худонинг кафтларини ҳис қилдим. Кейин Унинг менга қилган қуйидаги хитобини эшитдим: «Мана, сенинг ўзинг! Мана, сенинг ўзинг!»3

        

Тсс. Қулоқ солайлик-чи. Эшитяпсизми? Йиллар хиралаштирган гўзалликни, вақт тортиб олишга ҳаракат қилган учқунчани сизнинг қиёфангизда кўриб, Худо сизга ҳам айнан ўша гапларни гапиряпти. Сизнинг қиёфангизда У кўраётган одамга нисбатан севги-муҳаббат билан: «Мана, сенинг ўзинг! Мана, сенинг ўзинг!» –демоқда.

Бизга Худонинг Ўзи кифоя қилади. Шундай эмасми?! Шу вақтгача қўлтиқтаёқлар ва тиргаклар билан юрганимиз етарли, қоқинганимиз ва йиқилганимиз етарли. Аҳмоқона ўйинларни бошқалар ўйнайверсинлар. Аммо биз эмас. Биз яхшироқ нарсани топдик. Манман қишлоғи аҳолисидан кимдир топгани сингари:

 

Кеч соат олтида у ерда —

Бўлар-бўлмас томошани кўрамиз.

 

Улар келмоқдалар ҳамон,

Аммо олдингидек оломон йўқдир —

Энди ҳамма ҳам қўрқмас

Ўйиндан ташқарида қолишдан.

 

Келгандан бери Дурадгор уларга,

Арзимасларда улуғворлик топди.

Ёғочтаёқларни улоқтириб юборди,

Уларнинг тизими парчаланди...

 

≪Осмонда юлдузлардан ҳам юқори қилиб

Сени Мен баҳолаганман,

Шу боис Менга ишонавер,

Ер юзида оёғинг билан юравер≫.


Дин Мартин — америкалик қўшиқчи ва актер. — Таҳририят изоҳи.


Книга на Узбекском языке: - Бесстрашные (Макс Лукадо)

Все мы чего-либо боимся, но Макс Лукадо спешит нас порадовать: от страха есть противоядие! В своей новой книге он призывает читателей задуматься над словами Христа, настойчиво призывавшего Своих учеников не бояться, и предлагает действенное духовное лекарство от страха



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак