Генри Нувен. Севимли инсоннинг ҳаёти - (1-боб) Китоб Ўзбек тилида
Sevimli insonning hayoti (Genri Nuven) O‘zbek tilida Audiokitob
Мазкур китоб катта дўстликнинг маҳсулидир ва ўйлашимча, агар бу дўстлик тарихини сизга ҳикоя қилиб берсам, ёзганларимни тушунишингиз сизга осон бўлади. Бундан ўн йилдан сал кўпроқ вақт аввал, Мен Йель илоҳиёт мактабида дарс берганимда, “Нью-Йорк таймс”нинг якшанба сони учун қисқача очерклар ёзадиган журналист мендан интервью олиш учун олдимга келди. Газетанинг бу сафарги сони Коннектикут штатига бағишланганди. Журналистни Фред Брэтмен дея аташарди. Мен суҳбатнинг бошидан ғазаб ва ҳайрат туйғуси мени эгаллаб олганини тушундим. Журналистнинг ўз ишига қизиқиши йўқлиги тобора аён бўлиб боргани жаҳлимни қўзғатаётганди. Кимдир унга мен ҳақимда ёзиш қизиқарли бўлишини айтган. У уриниб кўришга қарор қилган, бироқ мен ўз шахсимга ёки мен ҳақимда ёзишга алоҳида бир қизиқишини пайқамадим. Унинг олдида охир-оқибат ўзи учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган вазифани бажариш масъулияти турарди. Шундай бўлсада, бу навқирон инсонда ўзига тортувчи нимадир бор эди, негаки бефарқлик ниқоби остида ўрганиш ва яратишга чанқоқ қалб яшаётгандек туюларди. Мен негадир ўз қаршимда ҳаддан зиёд иқтидорли, ўз қобилиятларини қаерда қўллашга ҳали бир қарорга келмаган инсон турганини билардим.
Книга на Узбекском языке: - Жизнь возлюбленного (Генри Нувен)
Эта книга родилась как попытка автора поведать своим нерелигиозным друзьям о вере в ответ на их просьбы: "Расскажи нам о сокровенном желании нашего сердца, о наших мечтах, о надежде; не о новых методах удовлетворения наших эмоциональных потребностей, а о любви. Расскажи об идее, которая больше наших переменчивых перспектив, и о голосе, который глубже шума наших средств массовой информации. Да, расскажи нам о чем-то или о ком-то, кто больше нас. Расскажи нам о…Боге".
Это не апологетика в классическом смысле слова - строгая философская попытка "защитить" христианское учение перед лицом неверующих - а скорее, попытка рассказать о вере, о Боге не специфически религиозным, а общечеловеческим языком, основанным на понятиях, близких каждому.