Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (4-боб) Китоб Ўзбек тилида
Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат
1-боб. Илоҳий ҳақиқат
2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
5-боб. Илоҳий Қонун
6-боб. Худонинг пайғамбарлари
7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш
9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш
ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари
10-боб. Худонинг сирлилиги
11-боб. Худонинг Учбирлиги
12-боб. Худонинг мукаммаллиги
13-боб. Худонинг қудратлилиги
14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги
15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради
16-боб. Худонинг Муқаддаслиги
17-боб. Худонинг эзгулиги
18-боб. Худонинг адолатлиги
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб. Яратилиш
20-боб. Олдиндан кўра билиш
21-боб. Мўъжиза
22-боб. Худонинг иродаси
23-боб. Аҳд
24-боб. Аҳд вазифалари
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати
26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги
27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати
28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги
29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик
30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги
33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати
36-боб. Исонинг исмлари
БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ
37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш
41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш
42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш
44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш
45-боб. Инсон Худо суратида яратилган
46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида
47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида
48-боб. Шайтон
49-боб. Ёмон руҳлар
50-боб. Гуноҳ
51-боб. Бирламчи гуноҳ
52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги
53-боб. Инсоннинг виждони
54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ
55-боб. Синкретизм
ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш
56-боб. Нажот топиш
57-боб. Олдиндан белгилаш
58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
59-боб. Таъсирчан даъват
60-боб. Юқоридан туғилиш
61-боб. Гуноҳларни ювиш
62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш
63-боб. Ироданинг эркинлиги
64-боб. Имон
65-боб. Қутқарувчи имон
66-боб. Имон билан оқланиш
67-боб. Имон ва савоб
68-боб. Тавба-тазарру
69-боб. Хизматлар ва марҳамат
70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги
71-боб. Нажотга ишонч
72-боб. Оралиқ ҳолат
73-боб. Батамом тирилиш
74-боб. Улуғлаш
САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар
75-боб. Ҳаворийлар
76-боб. Жамоат
77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
78-боб. Жамоатдан четлаштириш
79-боб. Маросимлар
80-боб. Сувда имон келтириш
81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш
82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
83-боб. Ўзгариш
84-боб. Дам олиш куни
85-боб. Қасам ва ваъдалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
86-боб. Руҳ самараси
87-боб. Севги
88-боб. Умид
89-боб. Ибодат
90-боб. Антиномизм
91-боб. Легализм
92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади
93-боб. Перфекционизм
94-боб. Давлат ҳокимияти
95-боб. Никоҳ
96-боб. Ажралиш
ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон
97-боб. Дажжол
98-боб. Масиҳнинг қайтиши
99-боб. Худо салтанати
100-боб. Самовий ватан
101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
102-боб. Дўзах
4-боб
Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
Ўшанда Исо иблиснинг синовидан ўтиш учун саҳрода юрганда, У васвасага солувчига шундай жавоб берди: «Тавротда: «Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди», деб ёзилган» (Мат. 4:4). Жамоат ўзининг бутун тарихи давомида Исо Масиҳнинг «Муқаддас Китоб — бу vox Dei, яъни «Худонинг овози», ёки verbum Dei, яъни «Худонинг Каломи» деган таълимотни такрорлаб келади. Муқаддас Китобни биз Худонинг Каломи деб атаганимизда, уни Худо Ўз қўли билан ёзган, ёки уни бизга парашютда ташлаган дейилган ҳолатни назарда тутмаймиз. Муқаддас Китобда унинг муаллифлари исми аниқ кўрсатилган. Улар оддий одамлар. Муқаддас Ёзувни диққат билан кўздан кечирганимизда шуни билиш мумкинки, ҳар бир муаллиф ўзининг бетакрор услубига, ўзининг сўз бойлигига, диққат-эътиборни жалб қилиш маҳоратига, ҳаётга ўзгача қараш қобилиятига ва ҳоказоларга эгадир. Бинобарин, Муқаддас Китобнинг юзага келишига инсоннинг ғайрат-шижоати керак экан, унда нега Муқаддас Китоб Худонинг Каломи деб аталган?
Жамоатнинг таъкидлашича, Муқаддас Китоб шунинг учун ҳам Худонинг Каломи деб аталадики, унинг муаллифлари ўз фикрларини ўзларича ёзишган эмас, балки Худонинг илҳоми таъсирида ёзилган асар. Ҳаворий Павлус шундай деган: «Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир» (2 Тим. 3:16). «Илоҳий илҳом» ёки Худо илҳомлантирган деган сўз юнончадан таржима қилинган бўлиб, «Худо томонидан илҳомлантирилган» деган маънони билдиради. Муқаддас Китобни ёзишга Худо илҳомлантирган. Худди биз нафас чиқариб сўзларни талаффуз қилганимиздай, У ҳам Ўз Каломини «нафас чиқариш йўли» билан яратган.
Муқаддас Ёзув оддий одамлар қўли билан ёзилганига қарамай, унинг бош Муаллифи Худодир. Шунинг учун ҳам пайғамбарлар ўзларининг башоратларини «Раббий шундай демоқда» деб бошлашган. Ана шу сабабли Исо Масиҳ: «…Сенинг Каломинг — ҳақиқатдир» (Юҳ. 17:17) ва «Муқаддас Битикни бузиб бўлмайди» (Юҳ. 10:35) деган.
Худо илҳомлантирган деган сўз шуни ҳам таъкидлайдики, Муқаддас Китоб ёзилиши жараёнида унга Муқаддас Руҳ раҳбарлик қилади. У шу усул билан муаллифларга Худонинг Каломини ёзишга йўналтирган. Муқаддас Китобларнинг ёзилиш жараёнида Худо айнан қандай қилиб раҳбарлик қилгани бизга номаълум. Бироқ Худонинг илҳом бериши — бу Муқаддас Китобни ёзган одамларга Худо Ўз Каломини сўзма-сўз айтиб берганлигини англатмайди. Аниқроғи, бу Муқаддас Руҳ Муқаддас Китобни ёзувчи инсонларнинг қўли орқали Худонинг Каломини ёздирган.
Масиҳийлар Муқаддас Китобнинг бехатолигига ва нуқсонсизлигига ишонишади, чунки унинг тўла ҳуқуқли Муаллифи Худонинг Ўзидир. Гарчи Худо инсонни ёлғонга илҳомлантирмас экан, Унинг Каломи чин ва ҳақиқатдир. Инсон қаламига мансуб ҳар қандай бадиий асарда хатолар бўлиши мумкин. Лекин Муқаддас Китобни оддий одамларнинг ижоди деб бўлмайди. Агар Муқаддас Китоб Худо томонидан илҳомлантирилган бўлиб, Унинг раҳбарлигида ёзилган бўлса, демак, унда хатоларнинг бўлиши мумкин эмас.
Бироқ ҳозиргина айтиб ўтганимиз, Муқаддас Китобнинг бугунги кунда биз фойдаланаётган таржималари умуман хатолардан ҳоли, деган маънони билдирмайди. Фақат унинг асл нусхасигина бехато бўлган. Шу сингари Муқаддас Китобнинг ҳар бир тасдиғини ҳам ҳақиқий деб бўлмайди. Воиз Китобининг муаллифи, масалан, шундай фикр юритган: «Борар жойингиз ҳисобланган гўрда иш ҳам, ўй-фикр ҳам, билим ҳам, ақл-идрок ҳам йўқ» (Воиз 9:10). Муаллиф ноумид одамнинг кайфиятини ифодалаган бўлиши мумкин. Лекин биз Муқаддас Ёзувнинг бошқа парчаларидан бу нотўғри баён эканлигига ишонч хосил қиламиз. Муқаддас Китоб ҳатто умидини йўқотган одамнинг ёлғон тасаввурларини намойиш этиш орқали ҳам ҳақиқатни тасдиқлайди.
Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения (Роберт Спраул)
Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.
Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.
Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.
Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.




































































































































