Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (25-боб) Китоб Ўзбек тилида
Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат
1-боб. Илоҳий ҳақиқат
2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
5-боб. Илоҳий Қонун
6-боб. Худонинг пайғамбарлари
7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш
9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш
ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари
10-боб. Худонинг сирлилиги
11-боб. Худонинг Учбирлиги
12-боб. Худонинг мукаммаллиги
13-боб. Худонинг қудратлилиги
14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги
15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради
16-боб. Худонинг Муқаддаслиги
17-боб. Худонинг эзгулиги
18-боб. Худонинг адолатлиги
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб. Яратилиш
20-боб. Олдиндан кўра билиш
21-боб. Мўъжиза
22-боб. Худонинг иродаси
23-боб. Аҳд
24-боб. Аҳд вазифалари
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати
26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги
27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати
28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги
29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик
30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги
33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати
36-боб. Исонинг исмлари
БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ
37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш
41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш
42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш
44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш
45-боб. Инсон Худо суратида яратилган
46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида
47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида
48-боб. Шайтон
49-боб. Ёмон руҳлар
50-боб. Гуноҳ
51-боб. Бирламчи гуноҳ
52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги
53-боб. Инсоннинг виждони
54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ
55-боб. Синкретизм
ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш
56-боб. Нажот топиш
57-боб. Олдиндан белгилаш
58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
59-боб. Таъсирчан даъват
60-боб. Юқоридан туғилиш
61-боб. Гуноҳларни ювиш
62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш
63-боб. Ироданинг эркинлиги
64-боб. Имон
65-боб. Қутқарувчи имон
66-боб. Имон билан оқланиш
67-боб. Имон ва савоб
68-боб. Тавба-тазарру
69-боб. Хизматлар ва марҳамат
70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги
71-боб. Нажотга ишонч
72-боб. Оралиқ ҳолат
73-боб. Батамом тирилиш
74-боб. Улуғлаш
САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар
75-боб. Ҳаворийлар
76-боб. Жамоат
77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
78-боб. Жамоатдан четлаштириш
79-боб. Маросимлар
80-боб. Сувда имон келтириш
81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш
82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
83-боб. Ўзгариш
84-боб. Дам олиш куни
85-боб. Қасам ва ваъдалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
86-боб. Руҳ самараси
87-боб. Севги
88-боб. Умид
89-боб. Ибодат
90-боб. Антиномизм
91-боб. Легализм
92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади
93-боб. Перфекционизм
94-боб. Давлат ҳокимияти
95-боб. Никоҳ
96-боб. Ажралиш
ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон
97-боб. Дажжол
98-боб. Масиҳнинг қайтиши
99-боб. Худо салтанати
100-боб. Самовий ватан
101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
102-боб. Дўзах
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб
Масиҳнинг илоҳий табиати
Масиҳий бўлиш учун албатта Исо Масиҳнинг илоҳий табиатига ишониш керак. Бу мавзуга Унинг Инжилида талайгина қисм бағишланган. Шунга қарамасдан, ҳар бир аср Жамоатида ўзларини масиҳий деб атаган, аммо Исонинг илоҳий таълимотини рад этган ёки бузиб кўрсатган одамларни учратишга тўғри келади.
Жамоат тарихида тўрт аср мобайнида Қутқарувчининг илоҳий табиати тан олиниши масаласи Жамоат ичида қизғин ва шиддатли тортишувларга сабаб бўлиб келган эди. Бу тортишувлар IV, V, XIX ва XX асрларда қизғин тус олган. Модомики, бидъатчилар Жамоатга ҳужум қилаётган даврда яшаётган эканмиз, бундай вазиятда биз бениҳоят ҳушёр бўлишимиз ва Жамоат Исо Масиҳнинг илоҳийлигини очиқ-ойдин айтишини кузатиб боришимиз керак.
325 йилда Никей соборида Жамоат ариан бидъатчиларига қарши чиққан ҳолда, Исо Масиҳнинг яратилмай туғилганлигини ва Отаси сингари ўшандай моҳиятга (homoousios) эга эканлигини англатди, яъни Масиҳнинг «моҳияти» Худонинг моҳиятидир. У Худога фақат ўхшабгина қолмай, балки Худонинг худди Ўзидир.
Янги Аҳдда биз Масиҳнинг илоҳий табиатини тасдиқловчи кўплаб мисолларни топамиз. Азалда Каломуллоҳ бўлгани сингари, Масиҳ дунё яратилгунча яшаган Шахсгина бўлиб қолмай, азалданоқ У Худода эди. Муқаддас Китобда айтилишича, дастлаб Масиҳ Худода бўлган ва У Худо ҳамдир (қаранг: Юҳ. 1:1-13). Масиҳ Худода бўлганлиги ҳақидаги далил Илоҳийликнинг бир нечта ипостаслари (Учликдаги ҳар бир шахсиятни таърифлайдиган илоҳий тушунча) мавжудлигини айтади. У Худо эканлигини эса Танҳо Худо учта илоҳийликни ўзида намоён қилишидан далолат беради.
Янги Аҳднинг бошқа жойларида Исонинг илоҳий табиатини яққол намоён қилувчи унвонларига ва таърифларига дуч келамиз. Худо Уни юксалтирди ва Уни Раббий деб атаб, ҳар қандай исмдан юқори исмни Унга ато этди (қаранг: Флп. 2:9-11). Инсон Ўғли сингари, Исо Ўзини дам олиш кунининг (шаббатнинг) ҳокими, деб эълон қилди (қаранг: Мк. 2:28) ва Инсон Ўғлининг ер юзида гуноҳларни кечириш қудрати борлигини таъкидлади (қаранг: Мк. 2:1-12). Уни «улуғвор Раббий» деб аташади (қаранг: Ёқуб. 2:1). Исонинг Ўзи ҳам Унга имон келтирган одамларни қабул қилади. Масалан, Тўма Уни Раббий деб атайди: «Эй, менинг Раббим ва Худойим!» (Юҳ. 20:28).
Павлуснинг таъкидлашича, Худонинг бутун борлиғи тўла-тўкис Масиҳ вужудида мавжуддир (қаранг: Кол. 2:9) ва Масиҳ фаришталардан ҳам «аълороқдир» (бу мавзу Ибронийларга Мактубда яна такрорланади). Фариштага ёки ҳар қандай яратилган ижодга сажда қилиш ҳар қанча мақталмасин, Муқаддас Китоб бутпарастлик тақиқини бузишини англатади. Исо Масиҳнинг Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарининг «Мен мавжудман» деган сўзлар билан бошланиши, шунингдек, Унинг илоҳийлигидан ҳам гувоҳлик беради.
V асрда Халкидон соборининг (451 й.) таъкидлашича, Масиҳ — ҳақиқий Инсон ва ҳақиқий Худодир. Исонинг икки — инсоний ва илоҳий табиати ягона, ажралмас, бўлинмас ва мукаммал деб эътиқод қилинган.
Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения (Роберт Спраул)
Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.
Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.
Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.
Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.




































































































































