Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (19-боб) Китоб Ўзбек тилида
Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат
1-боб. Илоҳий ҳақиқат
2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
5-боб. Илоҳий Қонун
6-боб. Худонинг пайғамбарлари
7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш
9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш
ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари
10-боб. Худонинг сирлилиги
11-боб. Худонинг Учбирлиги
12-боб. Худонинг мукаммаллиги
13-боб. Худонинг қудратлилиги
14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги
15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради
16-боб. Худонинг Муқаддаслиги
17-боб. Худонинг эзгулиги
18-боб. Худонинг адолатлиги
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб. Яратилиш
20-боб. Олдиндан кўра билиш
21-боб. Мўъжиза
22-боб. Худонинг иродаси
23-боб. Аҳд
24-боб. Аҳд вазифалари
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати
26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги
27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати
28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги
29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик
30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги
33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати
36-боб. Исонинг исмлари
БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ
37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш
41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш
42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш
44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш
45-боб. Инсон Худо суратида яратилган
46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида
47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида
48-боб. Шайтон
49-боб. Ёмон руҳлар
50-боб. Гуноҳ
51-боб. Бирламчи гуноҳ
52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги
53-боб. Инсоннинг виждони
54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ
55-боб. Синкретизм
ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш
56-боб. Нажот топиш
57-боб. Олдиндан белгилаш
58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
59-боб. Таъсирчан даъват
60-боб. Юқоридан туғилиш
61-боб. Гуноҳларни ювиш
62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш
63-боб. Ироданинг эркинлиги
64-боб. Имон
65-боб. Қутқарувчи имон
66-боб. Имон билан оқланиш
67-боб. Имон ва савоб
68-боб. Тавба-тазарру
69-боб. Хизматлар ва марҳамат
70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги
71-боб. Нажотга ишонч
72-боб. Оралиқ ҳолат
73-боб. Батамом тирилиш
74-боб. Улуғлаш
САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар
75-боб. Ҳаворийлар
76-боб. Жамоат
77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
78-боб. Жамоатдан четлаштириш
79-боб. Маросимлар
80-боб. Сувда имон келтириш
81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш
82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
83-боб. Ўзгариш
84-боб. Дам олиш куни
85-боб. Қасам ва ваъдалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
86-боб. Руҳ самараси
87-боб. Севги
88-боб. Умид
89-боб. Ибодат
90-боб. Антиномизм
91-боб. Легализм
92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади
93-боб. Перфекционизм
94-боб. Давлат ҳокимияти
95-боб. Никоҳ
96-боб. Ажралиш
ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон
97-боб. Дажжол
98-боб. Масиҳнинг қайтиши
99-боб. Худо салтанати
100-боб. Самовий ватан
101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
102-боб. Дўзах
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб
Яратилиш
Ҳамма нарса замон ва маконда ўз ибтидосига эга. Биз ҳаммамиз — мен ва сиз — қачондир дунёга келганмиз. Биз яшаётган уй ҳам қачондир қурилган. Эгнимиздаги кийим-кечакни ҳам кимдир тиккан. Қачонлардир бизнинг уйларимиз, кийимларимиз, машиналаримиз, уй жиҳозларимиз ва ўзимиз ҳам бўлмаганмиз. Буларнинг ҳеч бири йўқ эди. Бу жуда оддий ва содда.
Модомики, бизнинг атрофимиздаги одамлар ва нарсалар қачонлардир ўз ибтидосига эга экан, биз ҳамма нарса ўз ибтидосига эга бўлиши керак, деган хулосага келамиз. Лекин бундай хулоса бизни беъманиликнинг қаърига улоқтириши ва дин учун машъум бўлиши мумкин. У ҳаттоки фан ва инсон онги учун ҳам фалокатдир.
Нима учун? Ахир, мен ҳамма нарса замон ва маконда ўз ибтидосига эга деб айтмаганмидим? Наҳотки бу сўзлар ҳаммаси ибтидога эга деган таъкид билан бир хил аҳамиятга эга бўлмаса? Йўқ, бир хил эмас. Мантиқ нуқтаи назаридан ҳам, илм-фан нуқтаи назаридан ҳам ҳамма нарса ўз ибтидосига эга деб таъкидлаш мумкин эмас. Нега? Агар жамики мавжудот ўз ибтидосига эга бўлганда, унда ҳеч нарса мавжуд бўлмаган қандайдир замон бўлиши керак эди.
Бир лаҳзага тўхтаб мулоҳаза қилинг. Ҳеч нарса мавжуд эмаслигини фараз қилинг. Мутлақо ҳеч нарса йўқ. Биз мутлақо ҳеч нарса йўқлигини кўз олдимизга келтиролмаймиз. Бу ҳақдаги фикрнинг ўзи бутун борлиқни инкор этаётганга ўхшайди.
Хўп, агар мутлақо ҳеч нарса мавжуд бўлмаган қандайдир замон бўлган деб фараз ҳам қилайлик, унда ҳозир нима бўларди? Тўппа-тўғри — ҳеч нарса бўлмасди! Агар қачонлардир ҳеч нарса бўлмаган замон бўлганда, унда мантиқ қонунига биноан ҳар доим ҳеч нарса бўлмаслиги керак. Ҳаттоки унда ҳеч нарсанинг мавжуд бўлиши мумкин бўлган «замон»нинг ўзи ҳам бўлмас эди.
Лекин биз қачонлардир ҳеч нарса бўлмаганлигига шунчалик ишонган бўлсак, ҳозирда ҳам ҳеч нарса бўлмаслигига нега мутлақо ишончимиз комил? Таажжуб, ниҳоятда ўткир зеҳнли одамларнинг ҳам текис жойда қоқинишлари сингари, жавоб жуда оддий. Жавоб шундан иборатки, ҳеч нарсадан ниманидир олишнинг иложи йўқ. Илм-фан ва мантиқнинг мутлақ қонуни шундай дейди: ex nihilo nihil fit (ҳеч нимадан ҳеч нарса пайдо бўлмайди). Ҳеч нарсани фақат ҳеч нима келтириб чиқаради. Ҳеч нарса кулолмайди, йиғлай олмайди, куйлай олмайди, ишлай олмайди, ўйнай олмайди ёки нафас ололмайди. У муайян бирор нарса ижод қилолмайди. Ҳеч нима ҳеч нарса яратолмайди, чунки у ҳеч нима-да. У ҳеч қандай кучга эга эмас, чунки у мавжуд эмас.
Ҳеч нима ниманидир яратиши учун ўзи ишлаб чиқарувчи кучга эга бўлиши керак. Ҳеч нарса ўзини яратиш учун ёки ўзига ҳаёт бериши учун имкониятга эга бўлиши керак. Аммо бу ғирт бемаънилик. Ўзини яратиш ёки қайта тиклаш учун ўша нимадир ҳозирда мавжудлигига қараганда, олдин бўлиши керак. Лекин нимадир мавжуд бўлса, уни яратишга ҳожат йўқ. Ўзини яратиш учун нимадир бўлиши ва бўлмаслиги айни маънода ва айни пайтда мавжуд бўлиши ва мавжуд бўлмаслиги керак. Аммо бу қарама-қаршиликдир. У мантиқ қонунларининг энг асосийси ҳисобланмиш қарама-қаршилик қонунини бузади.
Агар биз ниманидир билсак ҳам, ҳозирда нимадир мавжудлигини, демак, қандайдир йўсинда қаердадир, ниманингдир бошланиши йўқлигини билган бўламиз. Ажойиб мутафаккир Бертран Рассел Фредерик Коплестон билан бўлган машҳур баҳсда шуни таъкидладики, ҳозирги ҳақиқий коинот «сўнгги сабабларнинг битмас-туганмас серияларидан» иборат, яъни охири йўқ, узундан-узоқ ортга, абадийликка қаратилган сериялардан иборатдир. Бунда бир сабаб натижаси иккинчи сабабни келтириб чиқараверади ва бу жараённинг боши ҳам, охири ҳам йўқ. Бироқ бу ғоя яратилиш муаммосини қатор узлуксиз сабаблар ва натижалар билан чуқурлаштиради, холос. Нақадар бемаъни фикр. Ушбу фикр ақлли одамлардан чиққанлиги учун унинг бемаънилигини бироз бўлса-да камайтирмайди. Бу бемаъниликдан ҳам баттарроқдир. Бемаъни нарсалар амалий бўлиши мумкин. Лекин бу фикр мантиқан мумкин эмас.
Рассел ҳеч нимадан ҳеч нарса ҳосил бўлмаслик қонунини рад этиши мумкин. Лекин у ўзини ақлан нобуд қилмай туриб, бу қонунни рад этолмайди. Агар ҳозирда нимадир бўлса, демак, олдин ибтидоси бўлмаган нимадир бўлиши кераклигини биз аниқ биламиз. Масала фақат у нима ёки у ким эканлигидан иборат.
Кўплаб етук олимларнинг эътироф қилишларича, бу нима деган саволга жавобни коинотнинг ўзидан топиш мумкин. Уларнинг таъкидлашларича (Карл Саган шундай қиляпти), ибтидоси йўқ ниманидир топиш ва қолган нарсалар қаердан келиб чиққанлигини билиш учун коинотдан четга чиқиб кетмаслик керак. Яъни трансцендент «Худонинг» мавжудлигини ва бу коинотдан ҳам юксак Худонинг борлигини фараз қилишимизнинг кераги ҳам йўқ. Коинотнинг ўзи ёки ундаги нимадир қўйилган вазифани тўла уддалай олади.
Аммо тақдим қилинган сценарийда аранг кўзга ташланадиган хато яширинган. У трансцендент сўзига тааллуқли. Фалсафада ва илоҳиётда Худонинг трансцендентлиги ғояси шуни англатадики, Худо коинотнинг «устида ва ташқарисида» шу маънодаки, У олий тартибдаги, бошқа жонзотлардан фарқли равишдаги Зотдир. Биз кўпинча Худони олий, юксак Зот деб атаймиз.
Олий Зотни инсон зотидан нима ажратиб туради? Эътибор беринг-а, иккала концепцияда ҳам умумий сўз — зот сўзи мавжуд. Худо олий Зот деганимизда, биз У сифат хусусиятига биноан бошқа зотлардан ажралиб турувчи Зот, деб таъкидлаймиз. Аммо бу фарқ аниқ нимадан иборат? Худонинг ибтидоси йўқ, шунинг учун У олий деймиз. У олий, шунинг учун ҳам бошқалар Унинг шарофати билан яшайдилар. Унинг Ўзи ҳам Ўзининг шарофати ила мавжуд. У — абадий Яратувчидир. Дунёдаги жамики нарса ва жонзот Унинг яратувчилик ижодидир.
Карл Саган ва бошқалар коинотда — унинг юқорисида эмас ва ундан ташқарида ҳам эмас — яратилмаган нимадир мавжуд деб айтишганда, улар Яратувчимизнинг манзилини ноаниқ кўрсатишади. Карл Саганнинг таъкидлашича, яратилмаган нарса шу ернинг ўзида (коинотда) мавжуд, «ундан ташқарида» эмас (унинг устида ёки ундан устун ҳам эмас). Лекин барибир шу яратилмаганга олий Зот зарурдир. Унинг коинотдаги сирли қисми бошқа ҳамма яратилган нарсалардан ташқарида ва уларнинг устида бўлади. Коинотда эса ҳамма яратилган нарсалар намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, қандайдир трансцендент Зот бўлиши керак.
«Коинотда мавжуд Яратувчини» биз қанчалик кўп ўрганмайлик, У шунчалик кўп трансцендент Худога ўхшайди. У яратилмаган. Унинг Ўзи Яратувчи. У ҳаёт кучига эга.
Бир нарса мутлақо равшан: агар ҳозирда нимадир мавжуд бўлса, демак, қандайдир олий Зот бор ва бу Зот жамики жонзотни яратган. Муқаддас Китоб қуйидаги сўзлар билан бошланади: «Худо дастлаб осмон билан ерни яратди». Бу гап масиҳийлик фикрининг ибтидоси бўлиб қолди. Бу нафақат масиҳийларнинг фикри, балки зарур ва мақсадга мувофиқ қарашдир (концепциядир).
Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения (Роберт Спраул)
Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.
Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.
Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.
Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.




































































































































