Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (18-боб) Китоб Ўзбек тилида
Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат
1-боб. Илоҳий ҳақиқат
2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
5-боб. Илоҳий Қонун
6-боб. Худонинг пайғамбарлари
7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш
9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш
ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари
10-боб. Худонинг сирлилиги
11-боб. Худонинг Учбирлиги
12-боб. Худонинг мукаммаллиги
13-боб. Худонинг қудратлилиги
14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги
15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради
16-боб. Худонинг Муқаддаслиги
17-боб. Худонинг эзгулиги
18-боб. Худонинг адолатлиги
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб. Яратилиш
20-боб. Олдиндан кўра билиш
21-боб. Мўъжиза
22-боб. Худонинг иродаси
23-боб. Аҳд
24-боб. Аҳд вазифалари
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати
26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги
27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати
28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги
29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик
30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги
33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати
36-боб. Исонинг исмлари
БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ
37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш
41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш
42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш
44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш
45-боб. Инсон Худо суратида яратилган
46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида
47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида
48-боб. Шайтон
49-боб. Ёмон руҳлар
50-боб. Гуноҳ
51-боб. Бирламчи гуноҳ
52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги
53-боб. Инсоннинг виждони
54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ
55-боб. Синкретизм
ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш
56-боб. Нажот топиш
57-боб. Олдиндан белгилаш
58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
59-боб. Таъсирчан даъват
60-боб. Юқоридан туғилиш
61-боб. Гуноҳларни ювиш
62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш
63-боб. Ироданинг эркинлиги
64-боб. Имон
65-боб. Қутқарувчи имон
66-боб. Имон билан оқланиш
67-боб. Имон ва савоб
68-боб. Тавба-тазарру
69-боб. Хизматлар ва марҳамат
70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги
71-боб. Нажотга ишонч
72-боб. Оралиқ ҳолат
73-боб. Батамом тирилиш
74-боб. Улуғлаш
САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар
75-боб. Ҳаворийлар
76-боб. Жамоат
77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
78-боб. Жамоатдан четлаштириш
79-боб. Маросимлар
80-боб. Сувда имон келтириш
81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш
82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
83-боб. Ўзгариш
84-боб. Дам олиш куни
85-боб. Қасам ва ваъдалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
86-боб. Руҳ самараси
87-боб. Севги
88-боб. Умид
89-боб. Ибодат
90-боб. Антиномизм
91-боб. Легализм
92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади
93-боб. Перфекционизм
94-боб. Давлат ҳокимияти
95-боб. Никоҳ
96-боб. Ажралиш
ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон
97-боб. Дажжол
98-боб. Масиҳнинг қайтиши
99-боб. Худо салтанати
100-боб. Самовий ватан
101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
102-боб. Дўзах
18-боб
Худонинг адолатлиги
Биз ҳар куни адолат сўзини эшитамиз. У шахсий суҳбатларда, расмий амалий учрашувларда, қонун чиқарувчилар фаолиятида, ҳакамлар чиқарган ҳукмларда акс этади. Бироқ бу сўз кўп қўлланишига қарамай, унга муносиб таъриф топмоқчи бўлган файласуфларни бироз эсанкиратиб қўйган эди.
Баъзида биз адолатни одамнинг қилмишига яраша олганлигига тенглаштирамиз. Биз бу ерда адолатли жазо олган ёки ҳурматига яраша рағбатлантирилган одамларни назарда тутамиз. Аммо мукофот доимо ҳам хизматга асосланиб берилавермайди. Фараз қилайлик, гўзаллик конкурсида энг чиройли қизнинг мукофотланиши эълон қилинди. «Гўзал қиз» мукофотни ўзини қандайдир бир йўл ёки усуллар билан чиройли қилишга интилгани учун олгани йўқ. Тўғриси, мукофот олишда унинг ҳеч қандай хизмати йўқ. Адолат бу ерда шундан иборатки, совринни ҳақиқатдан ҳам гўзал қиз олишга ҳақли. Агар ҳакамлар (сиёсий мулоҳазаларга кўра ёки пора олиш натижасида) гўзал деб аташга арзимайдиган қизни афзал кўришса, уларнинг қарори адолатсиз бўлади.
Юқорида санаб ўтилган сабабларга кўра, Аристотель адолатни «одамга тегишли бўлгани учун берилади», деб белгилаган эди. «Тегишлилик»ка балки ахлоқий мажбуриятлар ёки қандайдир дастлабки келишувлар сабаб бўлгандир. Агар одам қилган гуноҳига яраша эмас, ундан ортиқроқ жазо олгудек бўлса, унда жазо адолатсиз бўлади. Агарда гуноҳкор қилмишига нисбатан енгилроқ жазо олса, унда чиқарилган ҳукм ҳам адолатсиз ҳисобланади.
Лекин раҳм-шафқат ҳақиқат билан қандай ўзаро муносабатда бўла олади? Мутлақо равшанки, раҳм-шафқат ва ҳақиқат — гарчанд уларни кўпинча чалкаштиришса-да, турлича тушунчалардир. Одам қилган айбига қараганда енгилроқ жазо олса ёки сазовор бўлганидан ортиқроқ мукофот оладиган бўлса, раҳм-шафқат ҳақида гапириш мумкин.
Худо Ўзининг адолатли ҳукмини раҳм-шафқат орқали юмшатади. Аслида Унинг марҳамати раҳм қилишдан иборат. Худо Ўз раҳм-шафқатини биз лойиқ бўлган жазоларни ёғдиришга шошилмай намоён қилади ва унга итоат этганимиз учун бизни тақдирлайди. Аслида биз Унга итоат этишга мажбурмиз, шунинг учун ҳам ҳеч қандай марҳаматга лойиқ эмасмиз. Худонинг раҳм-шафқати — бу Унинг доимий яхши ниятли ҳаракатидир. У бизга марҳамат, раҳм-шафқат кўрсатишга мажбур эмас. Худо Ўзининг саховатига мувофиқ Ўз марҳаматини намоён қилиш ҳуқуқини Ўзида қолдиради. Зеро У Мусога шундай деган: «Марҳамат этганимга марҳамат этаман, раҳм айлаганимга раҳм айлайман» (Рим. 9:15).
Одамлар кўпинча Худони ноҳақликда айблашади, чунки У Ўз раҳм-шафқати ва марҳаматини ҳамма одамга ҳам, қолаверса тенг миқдорда бермас эмиш. Бизнинг ўйлашимизча, агар Худо бирор одамни кечирса, У қолган одамларни ҳам кечиришга мажбур.
Аммо Муқаддас Ёзувдан шуни биламизки, Худо ҳамма одамларга ҳам бир хил муносабатда бўлолмайди. У Ўзини Иброҳимга шундай намоён қилдики, олдин қадимги дунёдаги ҳеч бир мажусийга бундай намоён бўлмаган. Худо Ўз меҳр-шафқатига биноан Павлусга шундай зоҳир бўлдики, масалан, искариётлик Яҳудога шундай зоҳир бўлмаган.
Павлус Худодан марҳамат олди. Искариётлик Яҳудо эса қилмишига яраша адолатли жазоланди. Меҳр-шафқат ва марҳамат — бу адолатсизликнинг усулларидир. Бироқ буларни адолатсизликнинг ҳатти-ҳаракати деб бўлмайди. Агар Яҳудо қилмишига қараганда қаттиқроқ жазоланганда, унда норозиликка сабаб бўларди. Павлусга эса меҳр-шафқат кўрсатилди. Лекин бу дегани — Яҳудо ҳам меҳр-шафқат олиши керак, деган маънони англатмайди. Агар меҳр-шафқатни Худодан талаб қилиш мумкин бўлса, агар Худо меҳр-шафқат кўрсатишга мажбур бўлса, демак, биз меҳр-шафқат ҳақида эмас, балки адолат ҳақида гапираётган бўламиз.
Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан қаралганда, адолат солиҳлик билан боғлиқдир. Модомики Худо адолатли экан, У нима солиҳлик бўлса, шуни қилаверади. Иброҳим Худога жавоб талаб этилмайдиган савол берди, чунки жавоб аниқ ва равшан эди: «Бутун оламнинг Ҳокими адолатли ишларни қилиши керак эмасми?!» (Ибт. 18:25). Шунга ўхшаш риторик саволни Павлус ҳам берган: «Бунга нима деймиз? Худо ноҳақми? — Асло!» (Рим. 9:14).
Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения (Роберт Спраул)
Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.
Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.
Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.
Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.




































































































































