Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (11-боб) Китоб Ўзбек тилида
Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат
1-боб. Илоҳий ҳақиқат
2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
5-боб. Илоҳий Қонун
6-боб. Худонинг пайғамбарлари
7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш
9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш
ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари
10-боб. Худонинг сирлилиги
11-боб. Худонинг Учбирлиги
12-боб. Худонинг мукаммаллиги
13-боб. Худонинг қудратлилиги
14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги
15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради
16-боб. Худонинг Муқаддаслиги
17-боб. Худонинг эзгулиги
18-боб. Худонинг адолатлиги
УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари
19-боб. Яратилиш
20-боб. Олдиндан кўра билиш
21-боб. Мўъжиза
22-боб. Худонинг иродаси
23-боб. Аҳд
24-боб. Аҳд вазифалари
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ
25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати
26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги
27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати
28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги
29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик
30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги
33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати
36-боб. Исонинг исмлари
БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ
37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш
41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш
42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш
44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш
45-боб. Инсон Худо суратида яратилган
46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида
47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида
48-боб. Шайтон
49-боб. Ёмон руҳлар
50-боб. Гуноҳ
51-боб. Бирламчи гуноҳ
52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги
53-боб. Инсоннинг виждони
54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ
55-боб. Синкретизм
ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш
56-боб. Нажот топиш
57-боб. Олдиндан белгилаш
58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
59-боб. Таъсирчан даъват
60-боб. Юқоридан туғилиш
61-боб. Гуноҳларни ювиш
62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш
63-боб. Ироданинг эркинлиги
64-боб. Имон
65-боб. Қутқарувчи имон
66-боб. Имон билан оқланиш
67-боб. Имон ва савоб
68-боб. Тавба-тазарру
69-боб. Хизматлар ва марҳамат
70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги
71-боб. Нажотга ишонч
72-боб. Оралиқ ҳолат
73-боб. Батамом тирилиш
74-боб. Улуғлаш
САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар
75-боб. Ҳаворийлар
76-боб. Жамоат
77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
78-боб. Жамоатдан четлаштириш
79-боб. Маросимлар
80-боб. Сувда имон келтириш
81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш
82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
83-боб. Ўзгариш
84-боб. Дам олиш куни
85-боб. Қасам ва ваъдалар
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
86-боб. Руҳ самараси
87-боб. Севги
88-боб. Умид
89-боб. Ибодат
90-боб. Антиномизм
91-боб. Легализм
92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади
93-боб. Перфекционизм
94-боб. Давлат ҳокимияти
95-боб. Никоҳ
96-боб. Ажралиш
ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон
97-боб. Дажжол
98-боб. Масиҳнинг қайтиши
99-боб. Худо салтанати
100-боб. Самовий ватан
101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
102-боб. Дўзах
11-боб
Худонинг Учбирлиги
Учлик ҳақидаги ақидани тушуниш мушкул ва у одамни гангитиб қўйиши мумкин. Ҳатто баъзида, масиҳийлик бемаъни тушунчаларни ўргатади, деб таъкидлашади. Гўёки бу тушунчага асосан 1+1+1=1 бўлармиш. Шубҳасиз, бу тенглама нотўғри. Учлик ўзаро муносабатдаги уч худони эмас, балки бир Худонинг уч шахсда намоён бўлишини англатади. Учлик ҳақидаги ақида уч илоҳийлик тушунчасини, яъни уч мавжудот мавжудлигига ва улар биргаликда Худони ташкил қилишини ифодалайди. Учлик сўзини қўллашдан мақсад — биз Худонинг мукаммаллиги Унинг ягоналигида ва Унинг ҳар хиллигида эканлигига таъриф беришга ҳаракат қилаяпмиз.
Учлик ҳақидаги ақиданинг тарихий ифодаси шуни кўрсатадики, Худо моҳиятига кўра ягона ва уч шахсдан иборат. Гарчи бу ифода сирли ва ҳатто кутилмаган бўлса-да, аслида ҳақиқатга сира зид келмайди. Худонинг ягоналигини исботлаш учун «моҳият» ёки «мавжудлик» тушунчалари киритилади. Худди шу вақтда Худонинг Учлиги «ипостась» термини ёрдамида тушунтирилади.
Муқаддас Китобда биз Учлик сўзини учратмаймиз, лекин Учлик ҳақидаги асосий фикр аниқ ва равшан ифодаланган. Бир томондан, Муқаддас Китоб Худонинг танҳолигини очиқ-ойдин таъкидлайди (қаранг: Қонун. 6:4). Бошқа томондан эса — танҳо Худо учта илоҳийликни: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳни ўзида намоён қилади. Жамоат модализм ва тритеизм бидъатчиларини қабул қилмади. Модализм Худонинг уч шахсга ажралишини инкор этган ҳолда, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ — бу Худо Ўзини намоён қилиш усули, холос, деб таъкидлайди. Тритеизм эса, учала алоҳида моҳият бирлашиб Худони акс эттиради, деб маълум қилади.
Ипостась термини Худо моҳиятининг ҳар хиллигини англатмайди, лекин Илоҳнинг турлича шахсиятда мавжудлигини тахмин қилади. Илоҳиётдаги ҳақиқий фарқ Унинг танҳолиги ва ажралмаслигида эмас, балки мавжуд шаклига тегишлидир. Худода ҳар бир ипостась мавжуд ёки Унинг соф моҳияти «доирасида» яшайди. Яшаш тарзи бир моҳият доирасида турлича бўлиши мумкин, лекин улар ўзларида алоҳида моҳиятларни ифодаламайдилар. Илоҳиётнинг ҳамма ипостаслари Худонинг жамики аломатларига (атрибутларига) эгадир.
Шунингдек, Учликдаги ҳар бир шахсиятнинг бажараётган вазифасида ҳам фарқ мавжуд. Қутқариш иши маълум маънода Учликдаги учала шахсиятнинг ҳаммасига хос умумий ишдир. Шундай бўлишига қарамай, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ турлича ҳаракатларни бажаришади. Ота яратиш ва гуноҳларни кечиришга асос солди; Ўғил яратилганларнинг гуноҳини ювди; Муқаддас Руҳ эса имонлиларга кечирилганлик меваларини ҳадя этиб, қайта ҳаёт инъом қиляпти ва уларни поклаяпти.
Учлик ҳақидаги таълимот — бу Худонинг турли роли ва фаолияти ҳақидаги таълимот эмас. Ҳатто Уни бир вақтнинг ўзида ота, ўғил ва эр каби одам билан қиёслашимиз ҳам Унинг табиати сирини англашимизга ёрдам беролмайди.
Учлик ҳақидаги ақида Худонинг сирли моҳиятини тушунтириб бериш имкониятига эга эмас. Тўғрироғи, у Худонинг табиати тўғрисидаги ўз мулоҳазаларимизда чегарадан чиқиб кетмаслигимиз учун чегара белгилайди. У биздан Муқаддас Китобнинг Худо, бир маънода, танҳолигини ва бошқа маънода, Унинг Учбирлиги тўғрисидаги ҳақиқатига содиқ бўлишимизни талаб қилади.
Ипостась — Учликдаги ҳар бир шахсиятни таърифлайдиган илоҳий тушунча. Танҳо Худо учта илоҳий моҳиятни ўзида намоён қилади. — Изоҳ ред.
Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения (Роберт Спраул)
Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.
Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.
Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.
Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.




































































































































