Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул) 1 bob

Роберт Спраул. Масиҳийлик таълимоти асослари - (1-боб) Китоб Ўзбек тилида

Masihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida AudiokitobMasihiylik ta'limoti asoslari (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob

 

МУНДАРИЖА

Муқаддима

Кириш

БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат

1-боб. Илоҳий ҳақиқат

2-боб. Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик

3-боб. Бевосита ва билвосита умумий ваҳий

4-боб. Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб

5-боб. Илоҳий Қонун

6-боб. Худонинг пайғамбарлари

7-боб. Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари

8-боб. Муқаддас Китобни талқин қилиш

9-боб. Хусусий равишда талқин қилиш

ИККИНЧИ ҚИСМ. Худонинг табиати ва сифатлари

10-боб. Худонинг сирлилиги

11-боб. Худонинг Учбирлиги

12-боб. Худонинг мукаммаллиги

13-боб. Худонинг қудратлилиги

14-боб. Худонинг ҳозиру нозирлиги

15-боб. Худо ҳамма нарсани бошқаради

16-боб. Худонинг Муқаддаслиги

17-боб. Худонинг эзгулиги

18-боб. Худонинг адолатлиги

УЧИНЧИ ҚИСМ. Худонинг ишлари ва амрлари

19-боб. Яратилиш

20-боб. Олдиндан кўра билиш

21-боб. Мўъжиза

22-боб. Худонинг иродаси

23-боб. Аҳд

24-боб. Аҳд вазифалари

ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. Исо Масиҳ

25-боб. Масиҳнинг илоҳий табиати

26-боб. Масиҳнинг итоаткорлиги

27-боб. Масиҳнинг инсоний табиати

28-боб. Масиҳнинг бегуноҳлиги

29-боб. Айбсиз ҳомиладорлик

30-боб. Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида

31-боб. Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши

32-боб. Масиҳнинг улуғворлиги

33-боб. Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши

34-боб. Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида

35-боб. Масиҳнинг учлик хизмати

36-боб. Исонинг исмлари

БЕШИНЧИ ҚИСМ. Муқаддас руҳ

37-боб. Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги

38-боб. Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати

39-боб. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги

40-боб. Муқаддас Руҳдан зиё олиш

41-боб. Муқаддас Руҳни қабул қилиш

42-боб. Муқаддас Руҳ — Юпатувчи

43-боб. Муқадас Руҳ — Покловчи

ОЛТИНЧИ ҚИСМ. Инсон ва гуноҳ қилиш

44-боб. Ўзликни билиш ва Худони англаш

45-боб. Инсон Худо суратида яратилган

46-боб. Инсон тана ва қалб сифатида

47-боб. Инсон тана ва руҳ сифатида

48-боб. Шайтон

49-боб. Ёмон руҳлар

50-боб. Гуноҳ

51-боб. Бирламчи гуноҳ

52-боб. Одамнинг ахлоқсизлиги

53-боб. Инсоннинг виждони

54-боб. Кечирилмайдиган гуноҳ

55-боб. Синкретизм

ЕТТИНЧИ ҚИСМ. Нажот топиш

56-боб. Нажот топиш

57-боб. Олдиндан белгилаш

58-боб. Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм

59-боб. Таъсирчан даъват

60-боб. Юқоридан туғилиш

61-боб. Гуноҳларни ювиш

62-боб. Чекланган гуноҳни ювиш

63-боб. Ироданинг эркинлиги

64-боб. Имон

65-боб. Қутқарувчи имон

66-боб. Имон билан оқланиш

67-боб. Имон ва савоб

68-боб. Тавба-тазарру

69-боб. Хизматлар ва марҳамат

70-боб. Азизларнинг имондан қайтмаслиги

71-боб. Нажотга ишонч

72-боб. Оралиқ ҳолат

73-боб. Батамом тирилиш

74-боб. Улуғлаш

САККИЗИНЧИ ҚИСМ. Жамоат ва маросимлар

75-боб. Ҳаворийлар

76-боб. Жамоат

77-боб. Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари

78-боб. Жамоатдан четлаштириш

79-боб. Маросимлар

80-боб. Сувда имон келтириш

81-боб. Чақалоқларни сувда имонга киритиш

82-боб. Раббийнинг Қутлуғ зиёфати

83-боб. Ўзгариш

84-боб. Дам олиш куни

85-боб. Қасам ва ваъдалар

ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт

86-боб. Руҳ самараси

87-боб. Севги

88-боб. Умид

89-боб. Ибодат

90-боб. Антиномизм

91-боб. Легализм

92-боб. Қонуннинг уч томонлама мақсади

93-боб. Перфекционизм

94-боб. Давлат ҳокимияти

95-боб. Никоҳ

96-боб. Ажралиш

ЎНИНЧИ ҚИСМ. Охирги замон

97-боб. Дажжол

98-боб. Масиҳнинг қайтиши

99-боб. Худо салтанати

100-боб. Самовий ватан

101-боб. Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш

102-боб. Дўзах


БИРИНЧИ ҚИСМ. Ҳақиқат

1-боб. Илоҳий ҳақиқат

Масиҳий ҳақида билган ҳамма нарсаларимизни бизга Худо очиб берган. Очмоқ — бу «чойшабни олиб қўймоқ» деганидир. Демак, бу олдин чойшаб билан беркитиб қўйилган нарсаларнинг очилганидир.

Ўғлим ҳали кичкина экан, биз ҳар йили унинг туғилган кунини нишонлар эдик. Одатий ҳолга айланиб қолган совғани қўлига бериш усулини қўлламай, биз унга беркитиб қўйилган совғалар ичидан ўзига ёққанини танлаб олишни таклиф қилардик. Мен совғаларни ҳар хил жойларга беркитиб қўярдим, масалан, сандиққа, креслони орқасига ёки кароват тагига. Кейин мен ўғлимдан сўрардим: «Хўш, сен нимани олмоқчисан? Менинг чўнтагимдагиними ёки хонтахтанинг тагидагиними?» Энг қизиғи кейин юз берарди. Хонанинг ўртасига биз учта стул қўяр эдик. Стулнинг устида чойшаб билан ёпиб қўйилган совғалар турарди. Битта стул устида кичкина совғача беркитилган, иккинчисининг устида каттароғи, учинчисида эса қўлтиқтаёқ беркитилган эди. Ўғлим етти ёшлигида йиқилиб тушиб, оёғини синдириб олганида шу қўлтиқтаёқдан фойдаланганди.

Тасаввур қилинг-а, ўғлим қаторасига уч йил қўлтиқтаёқ қўйилган стул устидаги «совға» ни танларди! (Табиийки, бу одат ўғлим чойшаб очилганидан кейин қўлтиқтаёқни ўзига ёққан совғага алмаштириб олиш билан тугарди). Тўртинчи йили у ҳақиқий совғаси бор стулни танлашга аҳд қилди. Бу сафар стулнинг устига совғаларни қўйиб бўлгач, мен чойшаб ёпаётганимда қўлтиқтаёқнинг учини сал кўринтириб қўйдим. Ёнидаги стулда энг катта совға беркитилган эди. Озгина очиқ қолган қўлтиқтаёққа кўзи тушгач, ўғлим оқилона ҳаракат қилди. У бу стулни айланиб ўтиб, бошқа стулнинг устида беркитилган совғани танлади.

Ҳаммасидан қизиғи шу эдики, совға қайси стулда беркитиб қўйилганини топиш эди. Бу вазиятда жуда ақлли бўлиш талаб этилмайди, фақат озгина ўйлаб кўриш керак, холос. Лекин чойшабнинг тагида нималар беркитиб қўйилганини билишнинг, шубҳасиз, имкони йўқ.

Бизни Худони билишимиз ҳам худди шундай. Худо ҳақидаги беҳуда гаплар — бу бефаросатларнинг қисмати. Агар ҳақиқатдан Уни билишни хоҳласак, унда биз У Ўзи ҳақида айтган гапларига ишонишимиз керак.

Муқаддас Китобнинг таъкидлашича, Худо Ўзини турли йўллар билан зоҳир қилади. У Ўз шуҳратини табиатда ва табиат орқали кўрсатади. Олдинги пайтларда У Ўзини тушлар ва хаёллар орқали намоён қиларди. Тарихга назар ташлаб биз Унинг фикрлаш қобилиятига эга эканлигини кўришимиз мумкин. У Ўзи илҳомлантирган Ёзувларнинг саҳифаларида Ўзлигини намоён этган. Худо Ўзини намоён қилишининг энг юқори чўққиси — бу Исо Масиҳ. Дунёга Исо Масиҳ инсон образида келди. Илоҳиётчилар бўлса бу ҳодисани Унинг «гавдаланиши» деб аташади.

Муаллиф Ибронийларга Мактубда шундай ёзади:

 

Худо қадимда бир неча марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали ота-боболаримизга гапирган эди. Охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни борлиқнинг вориси қилиб тайин этган.

Ибр. 1:1-2

Гарчи Муқаддас Китобда Худо Ўзини «турли тарзда» намоён этади, деб айтилса-да, биз ҳақиқатни икки тоифага ажратамиз: умумий ва махсус.

Умумий ҳақиқат деб аталишига икки сабаб бор: 1) мазмун жиҳатдан умумийлик ва 2) у ҳамма одамларга қаратилган.

Мазмун жиҳатдан умумийлик

Умумий ҳақиқат бизга Худонинг мавжудлиги ҳақида билим беради. «Самолар Худонинг шуҳрати тўғрисида ваъз айтади», дейди забурчи. Худонинг шуҳрати Унинг ишларида намоён бўлади. Бу шунчалик очиқ-ойдинки, уни пайқамаслик мумкин эмас. Унинг абадий қудрати ва Илоҳийлиги Ўзининг ишларида очиқ кўриниб туради (қаранг: Рим. 1:18-23). Бироқ Худонинг табиатда намоён бўлиши Унинг Ўзи тўғрисидаги бор ҳақиқат, деб айтиб бўлмайди. Бу бизга Муқаддас Китобда айтилган Худонинг Нажоткор эканлиги ҳақидаги билимларни бермайди. Аммо табиатда Ўзлигини намоён қилган Худо — бу Ўзини Муқаддас Ёзувларда намоён қилган худди Ўша Худодир.

Ҳамма одамларга берилган ҳақиқат

Бу ёруғ оламда шундай одамлар борки, улар на Муқаддас Китобни ўқиганлар, на Инжил тўғрисида эшитганлар. Аммо табиат қуёши ер юзидаги ҳамма одамларга ва ҳамма вақт бир хил нур сочиб туради. Худонинг Ўзи ҳамма жойда Ўзи ҳақида гувоҳлик беради. Ёруғ олам ойна сингари ўз Яратувчисининг шуҳратини акс эттириб туради.

Бутун олам — бу Худо учун катта саҳна. У асосий ролни ижро этувчи актёр. Унинг борлиғини тўлиқ беркита оладиган ҳеч қандай чойшаб йўқ. Худонинг ижодига бир назар ташлаб, унинг онаси табиат эмаслигига ишонч ҳосил қилишнинг ўзи кифоя. «Она табиат» деган тушунча йўқ. Ҳаётни бирор кўринишда яратишга табиат ожиз. Табиат ўзича унумсиз. Ҳаёт ато этиш қобилияти табиатнинг Яратгувчиси ёлғиз Худога хос. Табиатни ҳаёт булоғи деб қабул қилиш — яратилганни Яратгувчи билан адаштиришдир. Яратилганларга сажда қилишнинг ҳамма кўриниши — Худонинг нафратини қўзғатувчи бутпарастликдир.

Умумий ҳақиқатнинг кучи туфайли ҳамма одамлар Худонинг мавжудлигини билишади. Атеизм ҳақиқат деб тан олинган тушунчанинг мавжудлигини инкор этади. Мана шунинг учун Муқаддас Китобда қуйидаги сатрларни ўқиймиз: «Аҳмоқ ўз кўнглида: „Худо йўқ“, — дейди…» (Забур 13:1). Муқаддас Китоб атеистларни аҳмоқлар (яъни бефаросатлар) деб айтган фактнинг ўзи уларнинг аҳлоқсизлигидан гувоҳлик беради. Бефаросатлик Муқаддас Китоб тилида ўйлаш қобилиятининг йўқлигини эмас, ахлоқсизлик маъносини билдиради. Доноликнинг боши Худодан қўрқиш бўлса, Худони инкор этиш — аҳмоқликнинг энг юқори даражасидир.

Агностицизмтарафдорлари ҳам умумий ҳақиқат кучини тан олмайдилар. Уларнинг қарашлари атеистларникига қараганда унчалик кескин эмас. Чунки агностиклар Худонинг мавжудлигини тамомила инкор этмайдилар. Уларнинг таъкидлашларича, Худонинг мавжудлигини тасдиқловчи ишончли далиллар йўқ, бунинг аксини ҳам тасдиқловчи исботлар йўқ. Улар хулоса чиқармайдилар ва Худонинг мавжудлиги ҳақидаги муаммони очиқ қолдириш тарафдорлари. Умумий ҳақиқат аниқ эканлиги нуқтаи назаридан агностикларнинг фикрлари, курашаётган атеистлар фикри сингари, Худо учун жирканчдир.

Аммо юраклари ва қалблари очиқ инсонлар учун Худонинг шуҳрати ҳамма нарсада — осмонда сочилган миллиард юлдузлардан тортиб, то энг майда молекулалардан ташкил топган атом заррачаларигача ойдин ва равшан. Биз сиз билан қандай ажойиб Худога хизмат қиляпмиз!


Илмий далилларга асосланган худосизлик, худони ва диний эътиқодни инкор этиш — изоҳ тарж.

Объектив дунёни ва унинг қонуниятларини билиш мумкинлигини инкор этувчи идеалистик фалсафий таълимот — изоҳ тарж.

Модданинг ҳамма химик хусусиятларига эга бўлган энг кичик зарраси — изоҳ тарж.


Книга на Узбекском языке: - Основы христианского вероучения  (Роберт Спраул)

Данная книга — не учебник по формальному богословию. Она предназначена для обычного верующего и представляет собой введение в основные доктрины христианской веры. Чтобы постичь учение Библии, нам прежде нужно познакомиться с понятиями, при помощи которых это учение излагается. Поэтому данная книга должна помочь читателю уяснить главные понятия, которые и составляют библейское послание, адресованное человеку.

Каждое понятие представлено кратко, в конспективной форме. В конце глав вашему вниманию предлагаются ссылки на Библию, которые дополнят и оживят схематичное изложение доктрин. Все доктрины изложены просто, но основательно. Просто, но не упрощенно. На нескольких страницах я попытался представить суть каждой богословской доктрины, подробное исследование которой заняло бы не один том.

Прочитав данную книгу, вы не станете специалистами в области богословия. Но будете иметь представление о главных понятиях, являющихся основой богословия. Надеюсь, что после ознакомления с этой книгой читатели захотят изучать богословие более детально и глубоко, а это занятие на всю жизнь.

Хочу выразить благодарность Уэнделлу Холи из Издательского дома Tyndale за предложенную идею написания этой книги, Донне Мак за подготовку рукописи к печати и Дейвиду Фриланду за помощь с графической частью издания. Благодарю также своего сына, Р. Ч., за редакторскую правку.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак