Абдулла Рашидов. Бахтли оила - (8-боб) Китоб Ўзбек тилида
Baxtli oila (Abdulla Rashidov) O‘zbek tilida Audiokitob

Мунжариж
Оила нима?
Танлов ва никоҳ
Севгининг беш хил тили
Оиладаги табиий эҳтиёжлар
Эрнинг оиладаги вазифалари
Хотиннинг оиладаги вазифалари
Фарзандлар
Фарзандларнинг мажбуриятлари
ФАРЗАНДЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ота-оналар фарзандларига нисбатан мажбуриятларга эга бўлганидек, фар- зандларнинг ҳам ота-оналарига нисбатан мажбуриятлари бор. «Болалар, ўз ота- оналарингизга Раббийда итоат қилинглар, чун- ки бу тўғридир. Ўз ота-онангни ҳурмат қил – бу ваъдага эга бўлган биринчи амрдир – токи сенга эзгулик бўлсин ва ер юзида узоқ яшай олгин» (Эф. 6:1–3).
Фарзандлар ота-оналарига «қарилар ёшлар- ни тушунмайди», — деб, уларга нисбатан исёнкор бўлмасликлари керак. Уларни ҳақорат қилмаслик, улардан нолимаслик, қарға- маслик, улар ҳақида ёмон сўз айтмаслик ло- зим. Ота-онани ҳурмат қилишни Худованд буюрган ва айнан Худованд ота-онага бўлган ҳурматсизликни жазолайди.
«Ким ота-онасини ёмонласа, зулматда унинг нури ўчиб қолади» (Ҳик. 20:20). Бу амр келин ва куёвларга ҳам тегишли. Қайнона ва қайнота, яъни турмуш ўртоғингизнинг ота-онаси ҳам сизнинг ота-онангиз ҳисобланади. Уларни ёмонласангиз, ҳаётингизда Худонинг марҳамати бўлмайди. Мана нима учун қанча- дан-қанча оилалар бахтсиздирлар. Чунки хал- қимизнинг оғзидаги энг қалтис латифалар қайноналар ҳақидадир. Қайнонасидан норо- зи бўлган келин ёки куёвнинг оиласида нур бўлмайди.
Шундай қилиб, юқорида ҳамма айтиб ўт- ганларимга хулоса қилмоқчиман:
- Хотинлар, Раббийда бўлганингизга муно- сиб равишда эрларингизга бўйсунинглар.
- Эрлар, ўз хотинларингизни севинглар, уларнинг ҳаётини аччиқ қилманглар.
- Болалар, ҳамма нарсада ўз ота-оналарин- гизга итоат қилинглар, чунки бу Раббийга маъқулдир.
- Оталар, фарзандларингиз тушкунликка тушмасликлари учун уларнинг жиғига тег- манглар (Кол. 3:18–21).
Энди навбат ибодатга. Ҳозир бутун юраги- миз билан Худовандга ўз оиламиз учун ибодат қиламиз:
Яратган Раббим! Менинг оиламни Ўзинг дуо қилгин. Менинг оила ҳақидаги нотўғ- ри тушунчаларимни ва оила аъзоларимга нисбатан ноҳақликларимни Ўзинг кечир- гин. Менинг юрагимни ва онгимни Муқаддас Сўзингдаги ҳақиқатлар билан ўзгартир- гин ва Ўз севгинг билан тўлдиргин. Исо Ма- сиҳ, бизнинг оиламизда Сенинг нажотинг ва ҳақиқатинг бўлсин. Бизни ҳимоя қилгин. Яхши эр, хотин, ота-она ва фарзанд бўлишга менга ёрдам бергин. Бизнинг оиламиз орқа- ли Сенинг Муқаддас Исминг улуғлансин! Омин.
Книга на Узбекском языке: Счастливая семья (Абдулла Рашидов)




































































































































