Абдулла Рашидов. Бахтли оила - (5-боб) Китоб Ўзбек тилида
Baxtli oila (Abdulla Rashidov) O‘zbek tilida Audiokitob
Мунжариж
Оила нима?
Танлов ва никоҳ
Севгининг беш хил тили
Оиладаги табиий эҳтиёжлар
Эрнинг оиладаги вазифалари
Хотиннинг оиладаги вазифалари
Фарзандлар
Фарзандларнинг мажбуриятлари
5 ЭРНИНГ ОИЛАДАГИ ВАЗИФАЛАРИ
Оиланинг боши — эр ва бу ҳақиқат.
«Хотинга эса: Сенинг ҳомиладорли- гингда азобларингни ўта кўпайтираман. Фарзандларингни азобда туғасан. Иштиё- қинг эрингда бўлади, у эса сенинг устингдан ҳукмронлик қилади, — деди» (Ибт. 3:16). Эр оиланинг устидан ҳукмрондир.
Одам гуноҳга ботгандан кейин, Худо ундан нима учун итоатсизлик қилганини сўраган- да, Одам ўз сўзидан тонди ва ўз мардлиги- ни йўқотди. Ҳақиқий эркак ўзининг ишлари учун жавобгарлик олиши керак. Агар ўшанда Одам: «Худованд, мени кечир», — деганда эди, Худо уни кечирган ва у янги ҳаётга эга бўлган бўлар эди. Аммо у Худони ва хотинини айбла- ди ва деди: «Сен менга берган хотин шу дарахт мевасидан менга берди».
Эр уйнинг дирижёридир. У қандай кўрсат- са, оила аъзолари шундай мусиқа чалади. Эфесликлар Китоби бешинчи бобда: «Бир-би- рингизга Худонинг қўрқувида бўйсунинглар.
Хотинлар, сизлар Раббийга бўйсунганларин- гдек, ўз эрларингизга бўйсунинглар», дейил- ган. Эркак киши учун ҳукмдорнинг яққол ми- соли — бу Исо Масиҳдир. Исо Масиҳ ҳеч қачон Ўз йўлидан қайтмаган.
Эркак киши қандай ва ниманинг устидан ҳукмронлик қилиши керак?
Ҳақиқий эркак ўз хотини учун эр, фарзанд- лари учун ота бўлиши лозим. Тўқсон фоиз фо- ҳишалар, гиёҳвандлар, гомосексуалистлар — отасиз ўсган кишилардир. Сталиннинг отаси ўлганда, ўғли хурсандчиликдан онаси билан рақсга тушган. Чунки у уйида отаси билан эмас, балки диктатор билан яшаб келган эди. Италиядаги фашизмнинг асосчиси — Мус- солини ўз отасидан нафратланган. У болалик нима эканини билмай ўсган. Унинг отаси уйда бўлганда, у ёки бу партия ҳақида гапирар, уни фақат сиёсат қизиқтирар эди. Муссоли- ни отасизликнинг қурбонига айланди. Оилада ота ўз вазифасини бажармаса, она оиладаги ҳамма жавобгарликларни ўз бўйнига олиши- га тўғри келади. Отасизлик — энг даҳшатли нарсадир.
Муаммоларнинг устидан
Эркак кишидан оиладаги муаммоларни ҳал қилиш талаб этилади. Бунинг учун у Худонинг Сўзини билиши лозим. У оиласини ҳар бир қийинчиликдан Худонинг Сўзи бўйича олиб чиқиши керак. Муаммолардан жанжал кўтармай, ҳеч кимга бақирмай, Раббийга бўй- суниб чиқиш керак. Чунки бир муаммо устида жанжал кўтариш — янги муаммони келтириб чиқаради.
Эркак киши оиладаги яхши кунларда тўрда ўтириб, қийин кунларда эса хотини- ни югуртириши ярашмайди. Айрим эрлар ўзлари туғдирган муаммолар борасида гап- лашиш учун телефон жиринглаб қолса, гў- шакни хотинларига бериб: «Ўзинг бирон ни- ма деб юбор», — дейдилар. Ёки болалари- нинг мактабидаги ота-оналар мажлисига хо- тинларини юборадилар. Ҳамма муҳим му- аммоларни эркак кишининг ўзи ҳал қилиши керак, хотини эса унга ёрдам бериши керак, холос.
Хасталикнинг устидан
Оила аъзоларидан бири бирон хасталикка учраганда, эркак киши имон билан шифолаш учун нотабиий мойланишга эга. Исо Масиҳ:
«Қўлларингизни касалларга қўйганингизда, улар шифо топадилар», — деб айтган.
Мен ўз ҳаётимдан гувоҳлик айтиб бермоқ- чиман. Бир неча йил илгари, кичкина қизим аста-секин ориқлашни ва териси оқаришни бошлади. Биз хотиним билан уни шифокор- ларга кўрсатганимизда, улар бизга унинг буй- ракларида хасталик борлигини айтишди. Шу куни кечки пайти қизимга, у нима билан оғри- ётганини ва Исо Масиҳ уни шифолай олиши- ни айтдим. Қизим биздан ўзи учун ибодат қи- лишимизни сўради.
Мен қизимнинг бошига қўлларимни қў- йиб, шифоучунибодатқилдим. Эртасикуниқи- зим ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди. Биз шу куннинг ўзида шифохонага яна қайтадан кўрикдан ўтиш учун бордик. Ташхислар қи- зим бутунлай соғайиб кетганини кўрсатар эди. Шундай қилиб, отанинг ибодати катта кучга эга эканини унутманг.
Оиланинг руҳий ҳолати устидан
Бир инсон: «Ниагара — оламнинг мўъжи- заси эмас, ота оила аъзоларига Худонинг Сў- зини ўқиб-ўргатиши энг катта мўъжизадир» деган эди. Оила — бу кичик жамоат, бу жамо- атнинг чўпони сизсиз десак бўлади. Оиласида руҳоний бўла олмайдиган эркак, жамоатда ҳам яхши хизматкор бўла олмайди. Ўзининг кичик оиласида чўпонлик қила олмайдиган эркак, катта жамоатда, боз устига чўпонлик қила олмайди.
Шайтон оилани бузишни истайди. Эркак киши эса оиласининг руҳий қўриқчиси бўли- ши керак. Имон билан қилинган ибодатлари билан душманнинг ишларини барбод қилиши лозим. У баланд овозини ва жаҳлини хотини- га ёки фарзандларига эмас, шайтонга қаратса мақсадга мувофиқ бўлади.
Книга на Узбекском языке: Счастливая семья (Абдулла Рашидов)