Бахтли оила (Абдулла Рашидов) 1 bob

Абдулла Рашидов. Бахтли оила - (1-боб) Китоб Ўзбек тилида

Baxtli oila (Abdulla Rashidov) O‘zbek tilida Audiokitob

Baxtli oila (Abdulla Rashidov) O‘zbek tilida Audiokitob

Мунжариж

Оила нима?     

Танлов ва никоҳ

Севгининг беш хил тили

Оиладаги табиий эҳтиёжлар

Эрнинг оиладаги вазифалари

Хотиннинг оиладаги вазифалари

Фарзандлар

Фарзандларнинг мажбуриятлари


1 - Оила нима?

Худо инсонни яратгандан сўнг, унга ои- лани ҳадя қилди. Бу Худонинг инсонга берган биринчи ҳадяси эди.

Бугунги кунда инсонларнинг ҳаётида иш, тадбиркорлик энг муҳим аҳамиятга эга. Аммо Худонинг Сўзига қарайдиган бўлсак, ерда ҳали жамоат, иш, тадбиркорлик ва ҳаётнинг бошқа эзгуликлари бўлмаган пайтда, Худо оилани яратди. Бугун одамлар: «Олдин ҳаётдан роҳат- ланиб олайин, кейин турмуш қураман», деб ўйлайдилар. Худо оилани ярата туриб, бир ўз- гармас ҳақиқатни билган эди — инсон фақат оилада роҳатланишга даъват этилган. Инсон ҳаққоний роҳатни айнан оилада сеза олиши мумкин.

Оила инсон учун дуо-барака ёки лаънат манбаи бўлиши мумкин. Оила сизнинг ҳа- ётингизни жаннатга, ёки дўзахга айлантири- ши мумкин. Ҳаммаси сизнинг оилага бўлган муносабатингизга боғлиқ. Бугун кўплаб ажра- шаётган оилаларни учратамиз. Уларнинг турмуши муваффақиятсизликка учради. Улар одатда турмушдан ўринсиз бўлган нарсалар- ни кутадилар ва турган гапки, уларга эриша олмайдилар. Натижада эр ва хотин ажраша- дилар. Аксарият одамлар: «Турмуш қурсам ўз-ўзидан бахтли бўлиб қоламан», — деб умид қиладилар. Аммо бу энг катта ёлғон!

Никоҳнинг ўзи сизни бахтли қилишга қо- дир эмас. Муқаддас Китобда: «Мен никоҳга инсонни бахтли қилиш ҳокимиятини бера- ман» деб ёзилган оят йўқ. «Инсонга ҳамма ҳо- кимият берилган», деб ёзилган. Сиз никоҳин- гизни бахтли қила оласиз, никоҳ сизни эмас. Одамлар никоҳ уларнинг барча муаммолари- ни ечишига умид қиладилар. Аслида, айнан мана шундай муносабат — оиладаги барча му- аммоларнинг бошланишидир.

Айримлар бундай муаммоларга учрамас- лик учун уйланмасликни афзал кўрадилар. Лекин Худонинг Сўзига қараганимизда, оила қуриш — бу Худонинг иродаси эканини кўра- миз. Одатда, одамлар турмуш қуриш керак- лигини биладилар, аммо турмушда ўзларини қандай тутишни билмайдилар.

Ҳамма буюм белгиланган қоида бўйича ишлайди. Жумладан, биз дазмол сотиб олга- нимизда, у билан бирга, ундан фойдаланиш қоидалари кўрсатилган қўлланма борлигини кўрамиз. Ёки «Комбайн» машинасини олайлик. Комбайн жуда ҳам фойдали машина, у билан ғалла ўриб олиш мумкин. Мана шу ма- шина ҳаётингизга қанчадан-қанча барака ва бахт олиб келиши мумкин. Лекин сиз ундан тўғри фойдаланишни билмасангиз, сиз учун бу машина фақат муаммо ва бахтсизлик олиб келади. Оилада ҳам худди шундайдир.

Оиланинг ҳақиқий механизми Муқаддас Китобда ёзилган. Худо Ўз Сўзида оила ҳақи- да жуда кўп гапирган. Оила мавзусидаги ҳа- қиқатларни Муқаддас Китобдаги Ибтидо Ки- тобидан то Ваҳий Китобигача топиш мумкин. Шунинг учун ҳар битта киши Худонинг Сўзи- даги оилага тааллуқли ҳақиқатларни билиши ва улар асосида оила қуриши лозим. Одатда, одамлар оиланинг Худо айтган механизмини билмагани ва уни ишга тушира олмагани учун, уларнинг оиласи Худо ваъда қилган барака- ларниолиш ўрнига, муваффақиятсизликка уч- райди. Қуйида мен сизга ушбу механизм ҳа- қида кенгроқ тушунча бермоқчиман.

Ҳақиқий эркакнинг хусусиятлари

Биринчи навбатда, мен эркакларнинг вази- фалари ҳақида гапирмоқчиман. Ҳар битта йи- гит уйлангунига қадар «эркак» бўлиб етили- ши керак. Чунки эркак бўлиб туғилмайдилар, эркакликка ўрганадилар. Аксарият кишилар

бутун ҳаёти давомида гўдак бўлиб қолавера- дилар. Энг ҳайратланарлиси, бундай гўдак- лар: «Мен уйланишим керак» дейдилар. Ёки уларнинг ота-оналари: «Ўғлимиз мактабни, олийгоҳни битирди, энди уни уйлантириши- миз керак», — дейдилар. Биласизми, бу йи- тит ҳали эркак бўлиб улгурганича йўқ, чун- ки унинг ҳаётида ота-онаси у учун қарор қа- бул қиляпти. Ҳақиқий эркакнинг хусусияти Муқаддас Ёзувдаги Ҳикматлар Китобида ёзил- ган: «Шер барча ҳайвонлар ичида энг кучлиси, у ҳеч нимадан қочмайди» (Ҳик. 30:30).

Одатда эркак кишини шерга ўхшатади- лар. Шундай бўлса-да, эркаклар хотинибилан ажрашганига, оиласини ташлаб кетганига, йи- гитлар бошқа гўзалроқ қизни учратгани учун севгилисидан воз кечганига гувоҳи бўламиз. Бу шернинг хусусияти эмас. Худо эркак кишига:

«Ҳеч қачон йўлингдан чекинма», — дейди. Ху- донинг кишиси, қандай муаммолар юз берма- син, ортига қайрилмайди.

Ҳақиқий эркак мард ва жасур бўлиш билан бир қаторда, муқаддас бўлиши лозим.

Муқаддаслик ва поклик — эркак кучининг кўрсатгичидир. Нега бизнинг халқимизда қай- нона, қайнота, хола, амма биринчи кеча ке- линнинг бокиралигини текширадилар-у, куёв бола уйлангунигача қанча аёллар билан юрга- нидан кўз юмадилар? Оиладан ташқаридаги

жинсий алоқа аёл киши учун ҳам, эркак ки- ши учун ҳам Худонинг қаршисида гуноҳ ҳисобланади. Ўз ҳирсини тия олмайдиган эркак бахтли оила қура олмайди. Яна ҳақиқий эр- как ҳақида воиз Эдвин Коул: «Ҳақиқий эркак Исо Масиҳдек пок бўлиши керак», — деган эди. Фақат ҳақиқий эркак хиёнатдан ўзини тия олади. Бундай эркак келажакда Худонинг кўмаги билан мустаҳкам оила қуришга лаёқат- ли бўлади.

Ҳақиқий эркак мустақил равишда қарор қабул қилишга қодир бўлиши керак. Агар у Исо Масиҳнинг орқасидан эргашмоқчи, жа- моатга қатнамоқчи, Худога хизмат қилмоқчи бўлса, унинг бу қарорини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Худонинг хизматидан узоқлашади- ган киши шунчаки хизматдан узоқлашмайди, балки, ҳақиқий эркакликдан узоқлашади. Жа- моатдан дунёга кетган киши ўзининг эркаклик қадр-қимматини йўқотади. Эркак киши ўзи- нинг кучини намоён қилиши керак. У кучини хотинига қарши эмас, шайтон ва руҳий дунёга қарши ишлатиши лозим. Бу шернинг хусуси- ятидир.

Эркакларнинг ҳаётидаги бешта босқич

Эркакларнинг ҳаётида, биринчи навбатда, ёш боланинг вояга етиш жараёни содир бўлади. Вояга етганлик фақат ёшга қараб эмас, бал- ки боланинг дунёқарашига ва фикрлашига қа- раб белгиланади.

Иккинчидан, вояга етган йигитларнинг эр- как бўлиш даври келади. Кўпинча, қирқ ёш- га кирган кишиларнинг ёш боладек фикрла- ганини кўришимиз мумкин. Олтмиш ёшли бобойлар бир-бири билан бир нарсани бў- лиша олмаётгани ҳам гўдакларнинг ҳаракат- ларидан фарқ қилмайди. Худди шусингари, ёши катта аёллар ҳам, худди боғчага боради- ган қизчалардек: «Мен сен билан гаплашмай- ман», — деганини ҳам учратишимиз мумкин. Аслида, етукликка эришиш учун гўдакликдан воз кечишх лозим.

Учинчидан, энг оғир босқичлардан бири, эркакларнинг эр бўлиш босқичи келади. Уй- ланган эркаклар: «Мен эркакман», — дейди- лар. Йўқ, уйланган кишилар яна янги номга эга бўладилар. Улар энди фақат эркак эмас, балки «эр» номига ҳам эга бўладилар. Эрдеган номи инсонни бутунлай ўзгартириши лозим. Атрофдаги одамлар эр бўлганингизни сезиши керак.

Тўртинчидан, инсоннинг ҳаётидаги қатъий ўзгариш — бу эркак оталик босқичига ўтгани- да содир бўлади. Худонинг Сўзи: «Сизларнинг устозларинг кўп, аммо оталаринг кам», — де- йди (1 Кор. 4:15). Одам боласига ақл ўргатиш-ни билиши мумкин, аммо унга нисбатан ота- лик юрагига эга бўлмаслиги мумкин. Оталар фарзандларига яқин дўст бўлишлари, улар- нинг ҳаёти учун жавобгарликни ўз зиммаси- га олишлари лозим.

Бешинчи босқич — бу эркакларнинг бобо бўлишларидир. Сиз айтишингиз мумкин:

«Бобо бўлиш қийин эмас, йиллар ўтиши би- лан боболик ҳам ўзи келаверади». Йўқ, асли- да, ўғлини ҳақиқий ота қилиб етиштира олган киши ҳақиқий бобо номига эга бўлади. Ўз ўғ- лини мустақил ҳаётга ва эркакликка ўргата ол- ган киши бахтли бободир.

Биз эркакларнинг ҳаётидаги бешта босқич- ни кўриб чиқдик. Афсуски, айрим кишилар ёши нечада бўлишига қарамай, ёш бола бўлиб қолаверадилар.

Энди турмушга чиқишга тайёрланаётган қизлар ҳақида гапирмоқчиман. Ҳақиқий аёл ҳеч қачон ва ҳеч ким ерга топташни иста- майдиган гулга ўхшайди. Аёлнинг «қуроли» нима? Унинг қуроли — аёллик назокатидир. Кўпинча, ўзларини худди эркаклардек тута- диган қизларни учратамиз. Бундай қизлар эркаклардек кучли бўлиш учун шундай қи- ладилар, аммо бу билан ўз аёллик «куч»ла- рини йўқотадилар. Бугунги кунда икки нарса йўқолиб бормоқда: бириси, аёллар ўзлари- нинг аёллик назокатини, ҳаё-ибосини йўқо-тиши бўлса, иккинчиси, эркаклар ўзларининг эркаклик хусусиятларини йўқотмоқдалар.

Малика Эстер аёллик назокати билан душ- маннинг устидан ғалаба қозонди ва Худонинг кучи билан Исроил халқини қутқариб қолди. Бу нарсага у танишлари орқали эришгани йўқ, балки ўз кучи орқали эришди.

Аёл киши барча учун ёпиқ сир ва фақат биргина инсон учун бутунлай ошкора бўлиши керак. У ўз-ўзини тўлиқ англаши, ўз қадр-қим- матини билиши ва ўзига ишончи бўлиши ло- зим. Одатда, қизлар ўзларини бахтли бўлиш- га нолойиқ ва хунук ҳисоблайдилар. Шунинг учун, биринчи хушомад қилган йигитнинг орқасидан югуриб кетадилар.

Яна шайтон сизни: «Сен ҳеч кимга керак эмассан», — деб алдайди. Бу ёлғон! Худо ҳар бир аёлни ўзига хос ажойиб қилиб яратган. Худо сизга берган қобилиятлар ва инъомлар бошқаларда йўқ. Кўплаб қизлар бошқалар- га ёқиш учун ташқи кўринишларини ўйлаб қайғурадилар, озиш ниятида таналарини азо- блайдилар. Аммо аёлларнинг биринчи ўрин- да ички дунёлари чиройли бўлиши керак. Жа- миятимизда соҳибжамол, лекин аҳмоқ қизлар кам эмас. Шунинг учун бошқаларга ўхшашга уринманг. Агар сиз атиргул бўлсангиз, чинни- гулга ўхшашни орзу қилманг. Аслида ҳар бир эркак нафақат ташқи кўриниши чиройли, шу-нингдек, аёллик назокатига эга бўлган қизни топишни истайди.

«Чиройли ва аҳмоқ аёл бурнига тилла узук тақилган чўчқага ўхшайди» (Ҳик. 11:22). Яна Муқаддас Ёзувда доно ва аҳмоқ аёллар ҳақида етарлича оятларни топишимиз мумкин.


Книга на Узбекском языке: Счастливая семья (Абдулла Рашидов)



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак