Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул) 6 bob

Роберт Спраул. Худонинг Муқаддаслиги - (6 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Xudoning Muqaddasligi  (Robert Spraul) O‘zbek tilida AudiokitobXudoning Muqaddasligi  (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

1-БОБ. Муқаддас граал

2-БОБ. Муқаддас, Муқаддас, Муқаддас

3-БОБ. Титроққа солувчи сир

4-БОБ. Муқаддаслик етказган жароҳат

5-БОБ. Лютернинг телбалиги

6-БОБ. Муқаддас адолат

7-БОБ. Муқаддас худо билан уруш ва тинчлик

8-БОБ. Муқаддас бўлинг

9-БОБ. Худо ғазабга тўлган гуноҳкорлар қўлида


6-БОБ Муқаддас адолат

 

Адолатлилик, ҳақиқатдан ҳам, барча фазилатлар ичида энг олийси ҳисобланади. У инсонни тонг ва кеч юлдузларидан ҳам кўпроқ қувонтиради.

АРАСТУ

 

Мартин Лютер, адолатсиз кишиларнинг адолатли ва муқаддас Худо ҳузуридаги ҳаётлари қандай ёмон оқибатларга эга эканлигини яхши тушунар эди. Павлус бошда фарзийларнинг фарзийси бўлгани каби, Лютер ҳам роҳибларнинг роҳиби эди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам олий маълумотли ва юксак заковат эгалари эдилар. Павлус имонга келиш олдидан бутун Фаластиндаги энг билимли киши ҳисобланар эди. У йигирма бир ёшга кирган вақтда, унинг билим даражаси иккита фалсафа фанлари доктори даражасига тенг эди. Павлус Қонунни чуқур ўрганиб чиққан ва Худонинг адолатлилиги муаммоси устида ишлар эди. Уларнинг ҳар иккиси — роҳиб Лютер ва фарзий Павлус — муқаддас адолат муаммоси устида бош қотирар эдилар. Уларнинг ҳар иккиси, Хушхабар ҳимоячиси бўлишдан аввал Эски Аҳдни ўрганиб чиқишган.

Эски Аҳдни ўрганаётган ҳар бир кишини, биз у ерда кўраётган, Худо ҳукмининг очиқ-ойдин шафқатсизлиги боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Уларни, даҳшатли лавҳаларнинг таърифланишларини ўз ичига оладиган, бизда «шафқатсизлик» деб аташ қабул қилинган парчалар боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Баъзи кишилар учун бундай «шафқатсиз» парчалар масиҳийликни дарҳол рад этишга асос бўлади. Улар Эски Аҳд даври Худосидан нафратланиш учун етарлича баҳона топадилар. Бошқа кишлар эса зарбани юмшатишга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун улар Эски Аҳдни диний маталларга айлантирадилар ёки шафқатсиз парчаларни содда афсоналарга олиб келиш учун қайчи ва ўчирғич усулидан фойдаланадилар. Баъзилари эса шунчалик ҳаддиларидан ошадиларки, улар Эски Аҳд Худоси Янги Аҳд Худосидан фарқ қилади — У ёмон феъл-атворга эга бўлган, ўз ғазаби билан кул қилиб юборадиган ва Янги Аҳддаги севги Худосидан пастда турадиган салбий Худо, деб таъкидлайдилар.

Мен ушбу бобда Эски Аҳд Худосининг кўзига тик қарамоқчиман. Мен Эски Аҳдда учрайдиган энг оғир, энг таҳқиромуз парчаларни кўриб чиқмоқчиман. Балки уларнинг маъносини тушуниш мумкин бўлар. Ҳорун ўғиллари, Надаб ва Абихун устидан чиқарилган кутилмаган ва тезкор ҳукмни кўриб чиқамиз. Аҳд сандиғига қўл теккизишга журъат қилган Уззони Худо қандай қилиб ҳалок қилганлиги устида фикр юритиб кўрамиз. Худо ўлим жазоси билан жазолашни буюрган жиноятларнинг узун рўйхатига назар ташлаймиз. Гуёки Худо буйруғи билан содир қилинган қонли урушларни, аёллар ва болаларнинг ўлдирилишларини кўрамиз. Диққат! Бу боб асаби бўшлар учун эмас. Агар сиз биз билан бирга ўқишга тайёр бўлсангиз, у ҳолда биз Даҳшатнинг тубига назар ташлаймиз.

«Ҳоруннинг ўғиллари Надаб ва Абихун бухурдонларини олиб, унга чўғ солдилар ва чўғ устига хушбўй тутатқи ташладилар. Сўнгра улар Худованд олдига муқаддас бўлмаган, У амр этмаган оловни олиб келдилар. Шу заҳотиёқ Худованд аланга юборди ва Надаб ва Абихунни куйдириб ташлади. Иккови ҳам Худованд олдида ҳалок бўлдилар» (Лев. 10:1,2).

Олийруҳоний Ҳоруннинг ўғиллари Надаб ва Абихунлар ҳам руҳоний эдилар. Худо Ҳорунни энг биринчи олийруҳоний сифатида танлаб олди. Ҳорун Мусо билан биргаликда Исроил халқини чўлда бошлаб борди. Агар Исроилда Худо билан ўзаро яқин муносабатларда бўлган кишилар мавжуд бўлган бўлса, булар Ҳорун ва Мусодир. Инсоний ўлчамлар билан қарайдиган бўлсак, Худо Ҳорунинг ўғилларини кечирса ҳам бўлар эди. Бироқ, ҳеч ким кечирилмади. Қурбонгоҳ олдида содир қилинган битта гуноҳ кетидан, шу заҳотиёқ, Худонинг қаҳрли жавоби намоён бўлди — У шу жойнинг ўзидаёқ гуноҳкорларни ер юзидан йўқ қилиб юборди. Йўқ, улар фоҳишалар билан зино қилиб қурбонгоҳни ҳаром қилмадилар ва Молох таълимоти бўйича инсоний қурбонликлар келтирмадилар. Уларнинг бор айби «бегона олов»ни олиб келишдан иборат эди. Бу қандай «бегона олов» бўлганлигини ишонч билан айтиб бўлмайди. Бу ҳодиса худди ёш руҳонийлар Худога ҳамду санолар айтишни ўзларича ижодий тажриба қилиб кўришганга ўхшаб кўринади. Балки, уларнинг бу қилмиши жазога лойиқ бўлгандир. Бироқ, бунинг учун ўлим жазоси? Ҳукм чиқармасдан туриб? Тезкорлик билан ижро этилиш?

Бир олим, Альберт Эйнштейннинг дўсти, Эммануил Великовский ўзининг аста-секин давом этган емрилиш ва улкан музликларнинг ҳаракати натижасида ер қобиғининг босқичма-босқич тубдан ўзгариши ҳақидаги ғоянинг нотўғри эканлигини исбот қилувчи назариялари билан геология илмини лол қолдирди. Шу билан бирга у, Надаб ва Абихун билан содир бўлган ҳодисани тушунтириб берувчи назарияни ҳам илгари сурди.

Великовский, ер юзаси ҳалокатли силжиш натижасида кескин ва кутилмаган ўзгаришларга учради, деган фикрга асосланар эди. Қандайдир сайёра ёки улкан кометанинг ерга яқин келиши шу силжишга сабаб бўлди. У ерга шунчалик яқин келдики, натижада магнит майдонларининг ҳаракатини тескари тарафга ўзгартириб юборди ва Ерни орқага айлантишга мажбур қилди. Бор тезлиги билан айланаётган пилдироқни тасаввур қилиб кўринг. Энди фараз қилингки, бир дақиқанинг ўзида қандайдир куч уни тескари йўналишда айланишга мажбур қилди. Агарда пилдироқнинг ичига сув қуйсак нима бўлади? У тескари томонга ҳаракат қила бошлайди ва бу ҳаракат сувнинг қалқиб кўтарилишига ўхшаш бўлади. Бу назария қисман қуйидагидан иборат: ичида улкан нефт заҳираларига эга бўлган ерга метеорит ёмғири ёғади. Бунинг натижасида ер қобиғидаги ёриқлар бекилиб қолди, ер остида эса катта-катта нефт тўпламлари пайдо бўлди (нефтга бой бўлган Яқин Шарқ регионини эсга олинг). Ушбу улкан кометанинг думи бир неча йиллар давомида кўриниб турди ва инсонлар уни аломат сифатида қабул қилдилар. Одамлар шу изнинг ортидан бордилар. Қирқ йил давомида тушуниб бўлмайдиган йўналиш бўйича чўлда юрган яҳудийлар ҳам шундай қилган эдилар. Великовскийнинг сўзларига қараганда, яҳудийлар кўрган оловли ва булутли устун айнан мана шу комета бўлган.

Надаб ва Абихун нефт топиб олдилар ва унинг нима эканлигига қизиқиб қолдилар. Улар нефтни қурбонгоҳдаги ёнувчи нарсалар билан аралаштириб кўрилса нима содир бўлишини кўришга аҳд қилдилар. Улар бу аралашмани ёқиб кўрдилар, у дарҳол ўт олди ва портлаб кетди. Руҳонийлар шу жойнинг ўзида ҳалок бўлдилар. Содда жамиятда бу ҳодисага, худолар томонидан қилинган ҳукм сифатида қарашган бўлар эдилар.

Великовский бу воқеанинг табиий талқинини таклиф қилди. Унинг нуқтаи-назарида Надаб ва Абихуннинг ўлими бахтсиз ҳодиса, номаълум олов билан болаларча ўйнашишнинг фожеавий оқибати кўринишида изоҳланар эди.

Муқаддас Китоб бунга бошқа назар билан қарайди. Муқаддас Китобда бу ҳодисага мўъжизавий Худо ҳукмининг иши сифатида қаралади. Ҳукм табиий кучлар ёрдамида амалга оширилган бўлиши мумкин, бироқ, Надаб ва Абихуннинг ўлими оддий бахтсиз ҳодиса эмаслиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Унга Худо ғазаби ва ҳукмининг намоён бўлиш сифатида қараш керак.

Ҳорун бунга нисбатан қандай муносабат билдирди? Ҳорун бундан ғазабланганлигини ишонч билан айтиш мумкин. У ўзининг бутун умрини Худо хизматига бағишлади. Ўғиллари ҳам унинг изидан боришди. Ҳорун ўғиллари хизматга тайинланган кунни ва улар руҳонийлик хизмати учун танланган вақтда ўзи ҳис қилган оталик фахрини ёдидан чиқармаган эди. Улар бутун оиласи билан Худога хизмат қилар эдилар. У хизмат қилган Худо уни қандай тақдирлади? Худо унинг ўғилларини фақатгина қурбон келтириш қоидаларини озгина бузганликлари учун ўлим жазосига маҳкум қилди.

Ҳорун бу ҳақда сўзлаб бериш учун Мусонинг олдига борди. Ҳорун гўёки: «Хўп майли, Худо. Мен Сен ҳақингда ҳаммасини сўзлаб бераман. Мен тўғри Мусонинг олдига бораман. Бу сафар иккаламизнинг олдимизда жавоб беришингга тўғри келади», — деяётганга ўхшар эди. Ҳорун Мусонинг олдига борди ва бўлган воқеани унга сўзлаб берди.

«Шунда Мусо Ҳорунга айтди: “Худованднинг Менга яқинлашганлар орқали ўз муқаддаслигимни кўрсатаман”, деб айтгани мана шудир» (Лев. 10:3).

Мусо Ҳорунга ХУДОВАНДНИНГ жавобини айтди. У Ҳорунга руҳонийларни бошда муқаддас қилиш ҳақида эслатди. Улар муқаддас вазифани бажариш учун танланган эдилар. Уларга ўз хизматларини фақатгина кўрсатиб берилган тартибда адо этиш мажбурияти тантанали равишда эълон қилинган эди. Улар муқаддас Худо олдида хизмат қилиш имтиёзига эга эдилар. Чодирдаги ҳар бир идиш Худонинг аниқ талабларига мос равишда ясалган ва ҳар бир буюм қийин, У томонидан кўрсатиб берилган тадбирлар орқали муқаддас қилинган эди. Қурбонгоҳ ва тутатқиларга келсак, Ҳорун ва унинг ўғиллари улар билан қандай муомала қилиш кераклиги ҳақида аниқ кўрсатмалар олдилар. Худо шундай деди:

«Бу қурбонгоҳ устида бошқа бирон тутатқи тутата кўрманг, на ёндирилган ҳайвон қурбонлиғи, на дон назри бағишламанг. Назрга аталган бирор суюқлик ҳам тўкилмасин. Ҳар йили бир марта Ҳорун қурбонгоҳ шохлари устида гуноҳлардан фориғ бўлиш учун сўйилган қурбонликнинг қонини тўкиши керак. Бу маъбад Худованд учун алоҳида муқаддасдир» (Чиқ. 30:9,10).

Кўрсатмалар аниқ ва равшан эди. Худо тутатқилар тутатиладиган қурбонгоҳни «алоҳида муқаддас», деб атади. Надаб ва Абихун қурбонгоҳга бегона ёки Худо томонидан белгилаб берилмаган оловни олиб келиб, Худонинг кўрсатмаларига очиқдан-очиқ қарши чиқдилар. Бу очиқдан-очиқ бош кўтариш, муқаддас жойни кечириб бўлмайдиган даражада ҳаром қилиш эди. Улар алоҳида муқаддас бўлган жойни ҳаром қилдилар.

Худо ҳукми ўзини куттириб қўймади. Худо ҳаммасини Мусога аниқ тушунтириб берган эди: «Менга яқинлашганлар орқали ўз муқаддаслигимни кўрсатаман». Бу сўзлар олдиндан кўра билиш ҳам, каромат қилиш ҳам эмас эди. Худо: «Мен мана шу ва мана шу ишларни қиламан», деганида, У бу сўзларни илоҳий амр, ҳеч бир инсон бекор қила олмайдиган ёки ўрнига бошқасини чиқара олмайдиган амр сифатида айтар эди.

Бу лавҳанинг энг муҳим жойини биз учинчи оятнинг якуний сўзларида кўрамиз: «Ҳорун сукут сақлади».

Ҳорун яна нима ҳам қила олар эди? Муҳокама тугади. Далиллар аниқ кўриниб турибди ва Худо Ўз ҳукмини чиқарди. Ҳорун ўғилларига бегона оловни олиб келиш қатъиян ман қилинган эди. Улар итоатсизлик қилдилар ва жазо берувчи ҳакам — Худонинг болғаси пастга тушди. Ҳорун шунинг учун сукут сақлар эди. У ҳеч нарса дея олмас эди. У ҳеч қанақанги оқлов ўйлаб топа олмас, эътироз билан мурожаат қила олмас эди. Унинг оғзи худди Ҳукм кунидаги гуноҳкорларнинг оғзи каби ёпиқ эди.

Биз бу ерда Худонинг жазо берувчи адолати, шундан келиб чиққан ҳолда У айбдорга жазо берадиган адолати мисолини кўраяпмиз. Бу жазо шафқатсиз ёки ғайритабиийми? У адолатсизликка айланган ҳолда, адолатли жазо чегарасидан чиқаяптими?

Бизнинг онгимизга жазо жиноятнинг оғир ёки енгиллигига мос келиши керак деган тушунча чуқур ўрнашиб қолган. Агар жазо жиноятдан кўра оғирроқ бўлса, у ҳолда адолатсизлик содир қилинаётган бўлади. Муқаддас Китобда, Надаб ва Абихун ўз гуноҳларини оқлаш учун бехабарликларига ишора қила олмасликлари очиқ-ойдин кўрсатилади. Худо Ўз талабларини уларга аниқ қилиб тасвирлаб берди. Улар қурбонгоҳда Худо томонидан белгилаб берилмаган оловни тутатиш мумкин эмаслигини яхши билар эдилар. Уларнинг ҳақиқатдан ҳам гуноҳ қилганликларини тушуниб олиш биз учун ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Бироқ, бу гуноҳнинг шунчалар жиддий эканлиги, унинг учун Худо шу жойнинг ўзидаёқ уларни ҳукм қилиши уларнинг ҳаёлига ҳеч қачон келмаган эди. Биз бу ерда ҳодиса Худонинг жазо беришда жуда ҳам қаттиққўл эканлигига, жиноятга қараганда жазонинг анчайин оғирлигига ва бу каби жиноят учун мутлақо ғалати эканлигига гувоҳлик бераётганлигини кўрамиз. Бундай жазо бизни нафақат ўйга солади, балки эсанкиратиб ҳам қўяди.

Бу ҳикоя бундан аввал Ибтидода айтилган Худо адолати ҳақидаги сўзлар билан қандай мослашади? Ибтидода шундай дейилади: «Сен бутун ернинг Ҳокимисан, шак-шубҳасизки, Сен адолат билан ҳукм қиласан». Бу ердаги асосий маъно, Худо ҳамма вақт адолатли ҳукм қилишидан иборат. Унинг мулоҳазалари ҳеч қачон адолатсиз бўлмайди, ҳеч қачон золим подшоҳнинг инжиқликлари натижаси бўлмайди. Худо учун адолатсиз бўлишнинг иложи йўқ, чунки Унинг адолати муқаддасдир.

Агарда биз Надаб ва Абихун ҳикояси устида бош қотираётган бўлсак, у ҳолда Уззо ҳақидаги ҳикоя биз учун янада кўпроқ қийинчилик туғдиради. Довуд Исроил тахтига ўтирганидан сўнг, шу заҳотиёқ ўз шоҳлигининг бирлашиши учун қатъий чоралар кўра бошлади. У юқори лавозимдаги маслаҳатчилар ва лашкарбошилар билан маслаҳат қилгач, Исроилнинг энг муқаддас идиши, аҳд сандиғини «ёлғизликдан» чиқариб олишга ва уни мамлакат марказига олиб келишга қарор қилди. Сандиқ филистийлар томонидан эгаллаб олинган эди. У қўлга олинган ўша машъум кунда Худо шуҳрати Исроилни тарк этди, деб гапиришар эди. Муқаддас сандиқ душманлар қўлига тушганидан сўнг, Исроил ўзининг энг буюк хазинасидан маҳрум бўлди. У Дагонда, мажусийларнинг ибодатхонасида турган эди. Аҳд сандиғини қайтариб олишганидан сўнг, Исроилда унинг аввалги шуҳратини тиклаш учун қулай фурсат келгунга қадар бехавотир жойда сақлашаётган эди. Энди шу фурсат келди. Довуд олдинги шуҳратни қайтаришни истар эди. У шундай деди:

«Худовандимизнинг Аҳд сандиғини ўзимиз турган жойга олиб келамиз, чунки Шоул давридан буён биз унга мурожаат қилмадик». Йиғиннинг барча аъзолари: «шундай бўлсин», дейишди, чунки бу иш барча кишиларга адолатли бўлиб кўринди (1 Пар. 13:3,4).

Сандиқ бутун халқни бирлаштириб турар эди. Бу Худо тахти, Тангрининг муқаддас идиши эди. Уни Худованднинг хоҳишига мос равишда ясадилар ва безатдилар. Сандиқни муқаддаслар муқаддасида сақлаш лозим эди. Сандиқ ситтим (акас) дарахтидан ясалган, ичи ва ташқариси олтин билан қопланган эди. Уни узунлиги бўйича олтин нақшлар безаб турар эди. Унинг пастки тўрт бурчагига тўртта олтин халқа ўрнатилган эди. Ҳалқаларга узун таёқлар киргизилар ва шундагина сандиқни бир жойдан бошқа жойга кўчириш мумкин бўлар эди. Таёқлар ҳам акас дарахтидан ясалган ва олтин билан қопланган эди.

Сандиқнинг қопқоғи «авф этиш қопқоғи» деб аталар эди. У ҳам тоза олтиндан ясалган эди. Олтиндан қуйилган иккита карублар қанотларини юқорига чўзган ҳолатда сандиқнинг икки томонига, бир-бирига юзма-юз қилиб жойлаштирилган эди. Довуд Қуддусга қайтариб олиб келишни буюрган муқаддас сандиқ мана шундай кўринишга эга эди.

«Худонинг сандиғини янги аравага ортиб Оминадобнинг хонадонидан олиб чиқишди. Уззо ва Охия аравани бошқариб боришар эди. Довуд ва бошқа жамики Исроил халқи бор кучлари билан рақс тушиб, сано куйлаб, ғижжак ва тимпанлар, карнай ва сурнайлар чалиб Эгамиз кўз олдида борар эдилар. Нохўннинг хирмонжойига етиб борганларида, Уззо сандиқни ушлаб қолиш учун қўл узатди, чунки ҳўкизлар аравани қийшайтириб юборган эдилар. Бироқ, Худованд бундан ғазабланди ва сандиққа қўл теккизгани учун Уззони ҳалок қилди. Уззо шу ернинг ўзидаёқ, Худованд қаршисида жон берди. Тангри Уззони ҳалок қилганлигидан Довуд хафа бўлди…» (1 Пар. 13:7-11).

Довуд «Худованднинг кўнглидаги эр» эди. У нафақат уддабурон шоҳ, атоқли мусиқачи, енгилмас жангчи, балки шулар билан бирга тенги йўқ уламо ҳам эди. Агарда бу ғазабдан Довуд хафа бўлган бўлса, у ҳолда илоҳиёт илмидан бехабар бўлган киши ўзини қанчалик ноқулай сезиши мумкин?

Худо севги ва меҳрибонлик Худоси, деб таълим олган кишиларда Уззонинг ҳукм этилиши, Надаб ва Абихун ҳодисасидан ҳам кўра кучлироқ норозилик ҳиссини уйғотади. Муқаддас Китобда, Худо сабр-бардошли, Унинг жаҳли тез эмас, деб айтилади. Уззо билан содир бўлган воқеада, Унинг ғазаби қайнаши учун кўп вақт керак бўлмаганлиги кўриниб турибди. Уззо сандиққа қўл теккизди — ва тамом! Худонинг ғазаби келди.

Бу ерда ҳам, бу ҳикоядаги қаттиққўлликни силлиқлаш учун Уззонинг ўлимига табиий кўриниш беришга ҳаракат қилишган. Уззонинг муқаддас сандиққа нисбатан ҳурмати шу қадар баланд эдики, у бу муқаддас буюмни шу даражада эҳтиром қилар эдики, натижада, қўли сандиққа тегиши биланоқ Уззо даҳшатга тушди ва шу заҳотиёқ юраги ёрилиб ўлиб қолди, деган фараз илгари сурилган эди. У қўрққанидан ўлиб қолди. Бундай тушунтириш бу ҳодиса учун ҳар қандай жавобгарликни Худонинг бўйнидан олиб ташлайди. Бу назарияга кўра, Муқаддас Китоб муаллифининг талқини — бу Эски Аҳдда тўлиб ётган содда тасаввурлар намунасидир.

Инсонлар бу каби талқинларга замонавий кишиларда барча ғайритабиий нарсаларга нисбатан аллергия борлиги сабаблигина эмас, балки шу билан бирга, бу ҳикоя биздаги адолат ҳиссини қаттиқ ҳақоратлаши учун ҳам талпинишади. Содир бўлган воқеа устида яна бир марта фикр юритиб кўринг. Аҳд сандиғини ҳўкиз қўшилган аравада Қуддусга олиб кетишаётган эдилар. Бу шодликка тўла бўлган миллий байрам куни эди. Муқаддас шаҳарга унинг шуҳрати қайтиб келаётган эди. Араванинг чор-атрофни ҳалойиқ ўраб олган эди. Маросим байрамона тус олган, унга цитралар, санолар, тимпанлар, ғижжак ва сурнайлар овози жўр бўлар эди. Бу манзарани кўз олдингизга келтириб кўринг: у худди бизнинг давримиздаги етмиш олтита тромбон билан ўтказилаётган намойишга ўхшаш таассурот қолдирар эди. Одамлар кўчаларда рақсга тушиб юришарди.

Ҳўкизлар тўсатдан қоқилиб кетишди ва натижада, арава хавфли равишда қийшайди. Сандиқ уни ушлаб турган таянчлардан чиқиб кетди. У ҳозир йиқилиб тушади ва йўл ифлослигига булғанади! Бундай муқаддас буюмнинг булғанишига йўл қўйиб бўлмайди.

Шубҳасиз, Уззо беихтиёр ҳаракат қилди. У сандиқнинг лойга тушишига йўл қўймаслик учун ҳар бир художўй яҳудий қилиши мумкин бўлган ишни қилди.

У сандиқни мувозанат ҳолатига келтириш учун, муқаддас буюмнинг ерга тушиб кетишига йўл қўймаслик учун қўлини чўзди. У олдиндан ўйлаган ҳолда Худога қарши чиқмади. Бу беихтиёр қилинган ҳаракат эди. Бизнинг нуқтаи-назаримиздан қараганда бу қаҳрамонлик бўлиб кўринади. Бизнингча, агар Уззо ўз ҳаракатига жавобан осмондан: «Раҳмат сенга, Уззо!», деяётган Худо овозини эшитганида мантиққа тўғри бўлар эди. Худо бундай демади.

Бунинг ўрнига У Уззони ўлдирди. Худо уни турган жойида ҳалок қилди. Яна ҳукм шу заҳотиёқ ижро қилинаяпти.

Ҳозирги замон теологлари бу ҳодисага қандай ёндашишларини биламиз. Энди биз Муқаддас Китоб бунга қандай қарашини билишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Уззонинг гуноҳи нимадан иборат эди? Бу саволга жавоб бериш учун яҳудийлар тарихининг бошига, руҳонийлар табақаси эндигина шакллана бошлаган даврга қайтишимизга тўғри келади. Ўшанда Худо руҳонийлар учун алоҳида амрлар берди. Исроилда руҳоний бўлиш учун Левий бўғинидан келиб чиққан бўлишлик лозим эди. Ҳамма руҳонийлар левийлар эди, бироқ ҳамма левийлар ҳам руҳоний бўла олмас эдилар. Левий бўғинида бир шох, Кат авлодларининг уруғи бор эди. Худо айнан ўшаларнинг зиммасига мутлақо муҳим вазифа юклади. Улар адо этишга тайёрланадиган асосий вазифа — бу муқаддаслардан муқаддасни кўтариб юриш эди:

«Кат ўғилларининг йиғин чодирида қиладиган хизмати Муқаддаслардан муқаддасни кўтариб юриш бўлсин» (Сон. 4:4).

Чодир йиғиладиган эди. Исроил бўғини бошқа жойга кўчаётганда, Худо ҳам улар билан бирга бўлсин учун чодирни ҳам ўзлари билан бирга олиб юрар эдилар. Бундан олдин муқаддас идишларни бирор зарар етишдан сақлаш учун беркитиб қўйиш зарур эди. Биз ўқиймиз:

«Қароргоҳ йўлга отланаётганда, Ҳорун ва унинг ўғиллари ибодатхонани ва у ердаги буюмларни ҳам беркитишсин. Шундан кейингина Кат ўғиллари Муқаддаслардан муқаддасни олиб кетиш учун келишсин. Лекин улар ибодатхонага қўл текизмасликлари лозим, акс ҳолда улар ўладилар. Йиғин чодирининг ўша қисмларини Кат ўғиллари кўтариб боришлари лозим» (Сон. 4:15).

Худо қуйидаги шарт билан ўз амрини мустаҳкамлайди:

«Худованд Мусо билан Ҳорунга яна деди:

— Левийлар орасида Кат уруғларининг қирилиб кетишига йўл қўйманглар. Улар Муқаддаслардан ҳам муқаддасга яқин келганларида, ўлмай тирик қолишлари учун шундай иш қилинглар: Ҳорун ва унинг ўғилари келиб, Кат ўғилларининг ҳар бирига нима қилишини ва нимани олиб боришини кўрсатсин. Муқаддасдан ҳам муқаддаснинг устини ёпаётганларида ўзлари келиб нобуд бўлмасликлари учун муқаддасдан ҳам муқаддасга қарамасликлари лозим» (Сон. 4:17-20).

Уззо ҳам Кат авлодларидан эди. У ўз вазифасини жуда яхши билар эди. Унга бу хизматни синчковлик билан ўргатишди. Худо — Аҳд сандиғига тегиниш жиноят, бунинг учун олий жазо берилади, деб эълон қилганлигини Уззо билар эди. Кат авлодининг ҳар бирига ҳар қанақанги ҳолатда ҳам сандиққа қўл теккизиш қатъиян ман қилинган эди. Бу буйруқни бузиш учун етарлича асос бўла оладиган ҳолат йўқ эди. Сандиқнинг мураккаб тузилиши, узун таёқлар кийдириладиган олтин халқалар ўрнатилганлигининг ўзи гўёки: сандиққа тегиниш мумкин эмас! — деяётгандек эди. Инсон сандиқни бир жойдан бошқа жойга олиб бориш мақсадида уларни халқалардан ўтказиш учун фақатгина таёқларнинг ўзигагина тегиниши мумкин эди. Бундан кейинги иш — сандиқни ушбу узун таёқларда кўтариб юриш — Кат авлодининг иши эди. Ҳеч қаерда, маросимни тезлаштириш учун, сандиқни ҳўкиз қўшилган аравада олиб юриш мумкин, деб айтилмаган эди.

Биринчи навбатда биз шу саволни ўз олдимизга қўйишимиз керак: сандиқ қандай қилиб арава устига чиқиб қолди? Худо чодирдаги муқаддас буюмларга нисбатан шу даражада қаттиққўл эдики, Кат авлодларининг сандиққа назар ташлашлари ҳам ман этилган эди. Бу жиноят учун ҳам ўлим жазоси берилар эди. Худо шундай амр қилди: агарда Кат авлодларидан бирортаси муқаддаслар муқаддасига битта нигоҳ ташласа ҳам ўлади. Уззога нафақат сандиққа тегиниш, балки унга қараш ҳам ман қилинган эди.

Шунга қарамасдан, у сандиққа қўл теккизди. У сандиқнинг ерга тушиб кетишига йўл қўймаслик учун қўлини узатди ва бевосита сандиқнинг устига қўйди. Бу муқаддас қаҳрамонликми? Йўқ! Бу такаббурлик, ортиқча даражада ўзига ишонганлик гуноҳи эди. Уззо ўз қўлини ердан кўра тоза, деб ўйлади. Бироқ, сандиқни ер эмас, лой эмас, айнан инсоннинг тегиниши булғаши мумкин эди. Ер — итоаткор мавжудот. У Худо буюрган ишни қилади. У ўз вақтида ҳосил беради. Худо томонидан тайинланган табиат қонунларига бўйсунади. Ҳарорат маълум бир даражадан пастга тушгач ер музлайди. Чангга сув тушса, чанг лойга айланади, чунки буни Худо олдиндан белгилаб берган. Ер коинот ўлчамидаги ўзгаришларни содир қилмайди. Ер ҳеч нарса билан булғанмаган.

Худо Ўзининг муқаддас тахтига ёвузлик билан булғанган, Унга қарши бош кўтарган мавжудот, ўзининг худосиз исёни билан барча ижодни вайрон қилган, ер, осмон ва денгизни нажот кунини кутиб азоб чекишга мажбур қилган мавжудот тегинишини истамас эди. Инсон. Айнан инсоннинг тегиниши ман қилинган эди.

Уззо гуноҳсиз жазоланмади. У огоҳлантиришсиз жазоланмади. Агарда Уззо қонунга қарши бормаганида эди, у ҳеч қачон жазоланмаган бўларди. Бу илоҳий ҳукм ҳеч ҳам инжиқликнинг намоён бўлиши эмас эди. Худонинг ушбу ҳолатдаги ҳаракатларида заррача ҳам зўравонлик йўқ эди. Бироқ, бунда қандайдир ғайри табиийлик мавжуд эди. Ҳукмнинг тўсатдан ижро этилиши, унинг ортга қайтмаслиги бир вақтнинг ўзида бизни ҳайратга солади ва хафа қилади.

Уззо ҳикояси, Надаб ва Абихун ҳикояси бизларни ҳақоратлашига, шунга кўра ўзимизни қаттиқ ғазабланган, деб ҳисоблашимизга бир сабаб мавжуд. Биз бу нарсаларни қабул қилишга қийналамиз, чунки биз Муқаддас Китобнинг тўртта ҳаётий муҳим асослари: муқаддаслик, адолат, гуноҳ ва иноятни тушунмаймиз. Биз муқаддас бўлиш нима эканлигини тушунмаймиз. Биз адолат нима эканлигини тушунмаймиз. Гуноҳ нима эканлигини тушунмаймиз. Иноят нима эканлигини тушунмаймиз.

Уззо ҳикояси — илоҳий адолатга мисолдир. Бу ҳикоя илоҳий раҳм-шафқат мисоли эмас. Бироқ, аввал илоҳий адолат ҳақида бирор-бир тушунчага эга бўлмасдан туриб, илоҳий раҳм-шафқат тушунчасига яқин ҳам кела олмаймиз.

Муқаддас Китобда Худонинг адолатлилиги ҳақида гапирилганда, одатда Унинг адолати Унинг солиҳлиги билан бирлашиб кетади. Худо солиҳ ҳукм чиқаради. Солиҳ бўлмаган адолат, деган тушунча мавжуд эмас. Худонинг ёвуз адолати, деган тушунча йўқ. Худонинг адолатлилиги ҳар доим Унинг муқаддас табиатининг ифодаси сифатида намоён бўлади.

Муқаддас Китобда «адолат» сўзи қилинган ҳаракатларнинг қоида ва мезонларга мос келиши маъносида ишлатилади. Адолатнинг олий шакли Худонинг муқаддас табиати орқали аниқланади. Унинг солиҳлиги икки хил кўринишда бўлади. Биз Худонинг ички солиҳлигини Унинг ташқи солиҳлигидан ажрата оламиз. Худо амалга оширадиган барча ишлар ҳар доим Унинг Ўзига тўла-тўкис муносибдир. Худонинг қиладиган ишлари ҳар доим Унинг муқаддас табиатидан келиб чиқади. Худонинг «ички солиҳлиги» — бу Худонинг мутлақ поклигидан келиб чиқадиган табиатининг маънавий устунлигидир. Унда ўзгарувчанликдан асар ҳам йўқ. Худо муқаддас бўлганлиги сабабли ҳеч қачон нопок иш қилолмайди. Фақатгина нопок мавжудотларгина ноҳақлик ва фосиқлик ишларини қиладилар.

Худода ички тартиб, бутунлик, тўғрилик мавжуд. Кўп ҳолларда инсоннинг фосиқлиги биз ноҳақ ва эгри деб тавфсифлайдиган сўзлар билан ифода қилинади. Биз аҳлоқсиз ва бузуқ бўлиб қолганмиз. Жиноятчиларни бекордан-бекорга фирибгар деб аташмайди. Фирибгарларнинг ички дунёси эгри бўлганлиги сабабли фирибгар, деб аташади. Улар тўғри сўз эмас. Худо тўғри. Худонинг тўғрилиги Унинг ишларида, Унинг солиҳлигида намоён бўлади. Бутун абадият давомида Худо бирорта ҳам ноҳақ ёки нотўғри иш қилмади. У Надаб ва Абихунни ўлдирди. У Уззони ўлдирди. Янги Аҳд даврида эса У Ҳанания ва Саффира билан ҳам шундай иш тутди. Буларнинг барчаси солиҳ ҳукм эди.

Муқаддас Китоб Худо бутун коинотнинг Бош Ҳаками эканлигини аниқ-равшан кўрсатиб беради. Уззо ҳақидаги ҳикояни ўқиганимиздан кейин бизда қуйидагича савол туғилиши тайин: Худо бу иш учун тўғри келармикан? Осмон ва ернинг Бош Ҳаками бўлиш учун У адолатли бўлиши лозим. Агарда Бош Ҳакам адолатсиз бўлса, у ҳолда қачонлардир адолат тантана қилишига умид қилмасак ҳам бўлади. Дунёвий ҳакамларни сотиб олиш мумкинлигини жуда яхши биламиз. Улар пора оладилар. Таниш-билишчилик қиладилар. Баъзи вақтларда эса улар қўполлик қиладилар ва шунга мос равишда иш тутадилар. Улар хатога йўл қўйишади.

Худо эса бундай қилмайди. Уни сотиб олиб бўлмайди. Ҳеч ким Унга пора бера олмайди. У таниш-билишчилик қилмайди. У ҳеч қачон кўр-кўрона иш тутмайди. У хато қилмайди. Ҳозирги даврдаги парламент клакер лари: «Эрл Уоррен импичмент қилинсин!» — деб талаб қилишлари мумкин. Фақат ақлдан озган кишигина Худонинг импичмент қилинишини талаб қилиши мумкин.

«Кўпчилик Отаси» Иброҳим Худо адолати ҳақида бош қотирди. Худо Садўм ва амўрани вайрон қилмоқчи эканлигини эълон қилди. У бу шаҳарларни уларда яшовчи барча аҳоли — эркаклар, аёллар ва болалар билан бирга ер юзидан бутунлай йўқ қилиб юборишга қарор қилди. Иброҳим бундан хавотирга тушди. Бу шаҳарлар устига илоҳий ғазаб ёғилган вақтда айбсиз кишилар ҳам айбдорлар билан бирга ҳалок бўлиши мумкинлиги уни ташвишга солар эди. Иброҳим, агарда бу шаҳарларнинг вайрон қилиниши Худо ҳукми бўладиган бўлса, бу ҳукм ўқитувчи бутун синфни бир ўқувчининг қилмиши учун жазолашига ўхшаш асоссиз бўлиб қолмасин, деб ташвиш чекар эди:

«Иброҳим Унга яқинроқ келиб деди: Наҳотки Сен солиҳ кишини ёвуз билан бирга қириб ташласанг? Балки бу шаҳарда эллик нафар солиҳ киши бордир. Наҳот ўша эллик нафар солиҳ ҳақи бу жойга омонлик бермасанг. Асло солиҳни ёвуз билан бирга қириб ташлама! Ёвуз билан солиҳни қисматини баробар тутиш ҳеч ҳам Сенга муносиб иш эмас. Сен бутун ернинг Ҳокимисан, шак-шубҳасизки, Сен адолат билан ҳукм қиласан» (Ибт. 18:23-25).

«Сен бутун ернинг Ҳокимисан, шак-шубҳасизки, Сен адолат билан ҳукм қиласан». Инсонлар ҳамиша мана шундай фикр юритганлар. Иброҳим, солиҳ кишини фосиқ билан бирга ўлдириш — бу Худо учун мутлақо бегона иш, деб фараз қилар эди. «…ҳеч ҳам Сенга муносиб иш эмас…». Бундай йўл тутиш Худо учун қай даражада номуносиб экалигини Иброҳим билмас эди. Худо айбсиз кишиларни айбдорлар билан бирга ўлдириши мумкинлиги эҳтимоли ҳам мавжуд эмас. Бундай ишни содир этиш учун Худо муқаддас бўлишдан тўхташи лозим. У Худо бўлишдан тўхташи лозим.

Худо Иброҳимнинг илтимоси туфайли Ўз ниятидан воз кечишга рози бўлди. Худо, агарда Иброҳим шаҳардан қирқ бешта солиҳ кишини топа олса шаҳарни кечиришга ваъда берди. У шаҳарни қирқта, ўттизта солиҳ киши учун кечиради. Ниҳоят, Иброҳимнинг вазифаси саксон фоизга енгиллаштирилди. У қилиш лозим бўлган иш — бу шаҳардан ўнта солиҳ кишини топиш эди. Шунда Худо шаҳарни кечирар эди. Бу парчанинг маъноси шундан иборатки, Худо, агарда Иброҳим битта солиҳ киши топганида, шу битта солиҳ киши учун ҳам шаҳарни кечиришга тайёр эди. Садўм ва амўранинг ҳоли нима бўлди?

«Эрта билан Иброҳим йўлга чиқиб, Худованд рўпарасида турган ўша жойга борди. Пастга қараб, Садўм ва амўра ҳамда бутун ува бўйлаб рўй берган фожиани пайқади. Ер сатҳидан кўтарилаётган паға-паға тутун ёнар кўрадан чиқаётган тутунга ўхшарди» (Ибт. 19:27,28).

Осмон ва ернинг Ҳокими адолатсиз иш тутмади. Битта ҳам айбсиз киши жазоланмади. Худонинг адолати Унинг солиҳлигидан ажралмайди. У ҳеч қачон беайб кишини ҳукм қилмайди. У ҳеч қачон айбдорни оқламайди. Унинг жазоси ҳеч қачон керагидан ортиқ бўлмайди. У ҳеч қачон солиҳликни мукофотсиз қолдирмайди. Унинг адолати — етук адолатдир.

Бироқ, Худо Ўз ҳаракатларида ҳар доим ҳам адолатни қўлламайди. Баъзан У раҳм-шафқат билан ҳам иш кўради. Раҳм-шафқат — бу адолат эмас, бироқ адолатсизлик ҳам эмас. Адолатсизлик солиҳликка қарши боради. Раҳм-шафқат эса солиҳликка қарама-қарши чиқмаган ҳолда, меҳрибонлик ва иноятни намоён қилади. Биз Худода адолат ўрнига раҳм-шафқат кўришимиз мумкин, бироқ биз ҳеч қачон Унинг адолатсизлигига дуч келмаймиз.

Биз яна савол берамиз: Эски ва Янги Аҳд оҳанги орасидаги ушбу фарқ қандай тушунтирилади? Худди Эски Аҳд Худони Янги Аҳдга қараганда қаттиққўлроқ қилиб кўрсатаётганга ўхшаб кўринади. Келинг, Эски Аҳдда ўлим жазоси билан жазоланадиган жиноятлар ҳақидаги муаммо қандай ҳал этилаётганлигини кўриб чиқайлик. Эски Аҳдда қуйидаги қилмишларни ўз ичига оладиган бундай жиноятларнинг бутун бир рўйхати келтирилган:

ота-онага нисбатан муносабатда жисмоний куч ишлатиш ёки қўпол сўзлар билан муомалада бўлиш;

қурбонликларни ҳаром қилиш;

қотиллик;

болаларни ўғирлаш;

бутпарастлик;

болаларни қурбонлик қилиш;

Худога шак келтириш;

шанба кунига риоя қилмаслик;

афсунгарлик билан шуғулланиш;

афсунгарлар ва сеҳргарлар билан мулоқотда бўлиш;

Қонун кўзда тутмаган асослар бўйича никоҳни бекор қилиш;

гомосексуализм;

қон қўшилиши (яқин қариндошлари билан жинсий алоқа қилиш);

ҳайвонлар билан жинсий алоқа қилиш;

бокира қизларни бузуқлик йўлига бошлаш, уларни фоҳиша бўлишга ундаш;

зўравонлик;

ёлғондакамига башорат қилиш;

руҳоний-қози томонидан қабул қилинган қарорга итоат этишдан бош тортиш;

жиноий ишни кўриб чиқиш давомида ёлғондан гувоҳлик бериш;

қул қилиб сотиш мақсадида одамларни ўғирлаш.

 

Бу Эски Аҳддаги ўлим билан жазоланадиган жиноятларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати. Янги Аҳд билан солиштирилганда бу рўйхат жуда ҳам қаттиққўл бўлиб кўринади.

Бир неча йил аввал «Тайм» журнали Мериленд штатида содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида хабар берган эди. Юк машинаси ҳайдовчиси маст ҳолда рулга ўтирганлиги, жанжал қилгани ва жамоат тартибларини бузганлиги учун ҳибсга олинган. Полиция офицерлари воқеа содир бўлган жойга етиб келишганида ҳайдовчи сўкина бошлади. У жазавага тушди, полисменларни тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қила бошлади. Унинг ҳақоратлари полициячиларни ғазабга келтирди. У кишини ҳакамнинг олдига олиб келишганида, у яна ҳам қўполроқ сўкина бошлади. Бу каби тартиббузарлик учун ҳакам белгилаши мумкин бўлган энг қаттиқ жазо — бу 100 доллар миқдорида жарима солиш ва ўттиз кун қамоқ жазоси эди.

Ҳакамнинг шу даражада жаҳли чиқдики, у бу кишини мумкин қадар қаттиқроқ жазоламоқчи бўлди. У Мериленд штати қонунлари орасидан бир қадимий қонунни топиб олди. Бу қонундан ҳеч ким фойдаланмаган, бироқ уни бекор ҳам қилишмаган эди. Бу қонунга кўра жамоат жойида шаккоклик қилиш тақиқланар эди.

Бу киши полициячиларни бўралаб сўкиш билан бир қаторда, бир неча марта Худонинг исмини ҳақорат қилган ҳам эди. Шу асосга кўра, ҳакам унга белгиланган жазога яна 100 доллар жарима ва ўттиз кун қамоқ жазосини қўшиб қўйди.

«Тайм» журналининг янгиликлар бўлими муҳаррири бу ҳодисани ҳақорат қилинган киши сифатида таърифлаб берган. У Худога шак келтирганлик учун белгиланган жазо жамоатни давлатдан ажратиш ҳақидаги қонунни бузилганлиги сабабли эмас, балки бундай жазони ҳакамнинг қўпол хатоси, деб ҳисоблагани учун ғазабга келди. Жазо жуда ҳам қаттиққўл эди. У шафқатсиз ва ғайритабиий эди.

Янгиликлар бўлими муҳаррири жамоат тартибини бузганлик учун белгиланган жазога нисбатан ҳеч қандай норозилик билдирмаган эди. Шаккоклик учун белгиланган жазони эса у ҳеч ҳам қабул қила олмас эди. Бу Худо Исроил учун белгилаб берган қонунлар мажмуасидан қатъиян фарқ қилар эди. Ҳайдовчи ўзини Ҳорун ҳибсга олмаганлигидан хурсанд бўлиши лозим. Эски Аҳд даврида Исроилдаги энг яхши адвокат ҳам жамоат жойида шаккоклик қилгани учун ўз мижозига жазо тариқасида 100 доллар миқдорида жарима белгилашларининг уддасидан чиқа олмаган бўлар эди. Бизнинг олдимизда қуйидагича савол кўндаланг туради: нима ёмон — маст ҳолда жамоат тартибини бузишми ёки муқаддас Худонинг шаънига ҳақоратли сўзларни айтишми? «Тайм» журналининг янгиликлар бўлими муҳаррири ўз жавобини маълум қилди. Худо бошқача жавоб берди. Агарда Эски Аҳд давридаги қонунлар ҳозир ҳам қўлланилганида телевидения хизматчиларининг кўпчилиги ўлимга ҳукм қилинган бўлар эди.

Бир қараганда, Янги Аҳддаги ўлим жазосига лойиқ бўлган жиноятлар тўплами Эски Аҳддагига нисбатан камроққа ўхшаб кўринади. Янги Аҳдга нисбатан Эски Аҳд солиштириб бўлмайдиган даражада, кескин равишда қаттиққўлга ўхшаб кўринади. Аммо биз, юқорида келтириб ўтилган жиноятлар рўйхати Эски Аҳд давридаги ўлим жазосига лойиқ бўлган жиноятлар тўпламининг дастлабки ҳолатига нисбатан жуда ҳам қисқартирилган кўриниши эканлигини ёдимиздан чиқариб қўямиз. Эски Аҳд қонунлари тўплами Худо сабр-тоқатининг натижаси ҳисобланади. Худо Ўз меҳр-иноятини ҳаддан ташқари кўп, ҳатто «ортиқча» даражада намоён қилди. Эски Аҳд Қонунлари — ҳайратланарли даражада шафқатли қонунлардир.

Ҳайратланарли даражада шафқатли? Мен буни яна бир марта қайтараман. Эски Аҳд давридаги ўлим жазосига лойиқ бўлган жиноятлар тўплами дастлабки рўйхатнинг жуда ҳам қисқартирилган кўриниши ҳисобланади. Бу иноятнинг ажойиб ўлчовидир. Эски Аҳдда баён қилинган тарих — асосан Худо иноятининг намоён бўлиши тарихидир.

Бу қанақаси бўлди? Менинг ғаройиб сўзларимнинг маъносини тушуниш учун орқага, бошланишга, коинотимиз амал қилиши керак бўлган дастлабки қоидаларга қайтишимиз керак бўлади. Дастлаб қабул қилинган қоидага асосан гуноҳ учун қандай жазо белгиланган эди? «Гуноҳкор қалб ўлимга маҳкум». Дунё яратилганидан кейин ҳар қандай гуноҳ ўлимга лойиқ деб ҳисобланар эди. Ҳар бир гуноҳ ўлим жазосига лойиқ эди.

Худо дунёни яратганида бизга ҳаёт бахшида этишга мажбур эмас эди. У бизга ҳеч нарса қарз эмас. У Ўзининг илоҳий иноятига кўра бизга ҳаёт ато этди ва бу ҳаёт Унинг илоҳий ҳукми остидадир. Инсоният яратилганида унинг зиммасига Худонинг қиёфасида бўлиш, Унинг муқаддаслиги ҳақида гувоҳлик бериш вазифаси юклатилди. Биз Худонинг муқаддаслигини акс эттириш учун яратилганмиз. Биз Унинг элчилари бўлиш учун яратилганмиз.

Худо инсонни синай бошлади ва унга: «Агар гуноҳ қилсанг, у ҳолда ўласан», — деди. Гуноҳ оқибатида инсон ўз ҳаётидан маҳрум бўлади. Содир қилинган гуноҳ яшаш учун ҳуқуқни бекор қилади. Гуноҳ қилган инсон Худодан ўзининг инсоний мавжудлигини давом эттиришни талаб қилишдан маҳрум бўлади. Энди эса — энг муҳим савол: яратилганидан сўнг, содир қилинган гуноҳ учун чиқарилган ҳукм қачон ижро этилиши керак эди? Бу сўзлар: «Агарда гуноҳ қилсанг, у ҳолда қачондир ўласан», деган шаклда ифода қилинганми? Йўқ! Худо ҳукмнинг ижро этилиш муддатини аниқ кўрсатиб берди: «…ундан еган куниёқ ўласан».

Яратилгандан сўнг гуноҳ учун жазо оддий ўлим эмас, балки ўша заҳотиёқ бўладиган ўлим белгиланган эди. Ўша куниёқ бўладиган ўлим: Надаб ва Абихунни ҳалок қилганга ўхшаш шиддатли, Уззони йиқитганга ўхшаш кутилмаган, Ҳанания ва Саффираларнинг қисматига тушганга ўхшаш тезкор ўлим. «Гуноҳ қилган куниёқ ўласан».

Кўпгина шарҳловчилар Худонинг бу огоҳлантиришини юмшатишга ҳаракат қилдилар. Ибтидонинг иккинчи бобидаги «ўлим» руҳий ўлим сифатида шарҳланар эди. Бироқ матнда бундай дейилмаган. Худо огоҳлантирган ўлим жазоси ҳақиқий ўлимни, бу сўзнинг тўлиқ маъносидаги ўлимни англатар эди. Агарда охиригача аниқ айтадиган бўлсак, Одам Ато ва Момо Ҳаво ҳақиқатдан ҳам ўша куннинг ўзидаёқ руҳан ўлдилар, бироқ Худо уларни ҳукмни тўлиқ ижро қилиш шарти билан кечирди. Бизда, кейинга қолдирилган жазо — бекор қилинган жазо, деган мақол бор. Инсоннинг яратилиши ва гуноҳ содир қилиши ҳолатида тўлиқ жазо иноятга ўз ишини бажаришга вақт бериш учун кейинга қолдирилди. Бу ҳолда жазони кейинга қолдириш уни бекор қилишни эмас, балки раҳм-шафқат ва иноятнинг ўрнатилишини англатади.

Шунга қарамасдан, ўлим жазоси қўлланилган ва ҳали ҳам қўлланилиб келинмоқда. Барча кишилар ўладилар. Биз ўртача етмиш ёшгача яшаймиз кейин эса ўламиз. Биз қилган гуноҳларимиз учун ўлим жазосига ҳукм қилинганмиз ва шу сабабли ўламиз. Биз ҳукм ижро этилишини кутиб гуноҳкорлар учун белгиланган жойда ўтирамиз. Инсоният тарихидаги энг буюк қотиллар Адольф Гитлер ва Иосиф Сталин эмас. Тарихдаги энг буюк қотил — Она Табиатдир. Барча инсонлар унинг қурбони бўладилар. Она Табиат Худонинг кўрсатмаларисиз, ўз ҳолича иш тутмайди. У муқаддас Худонинг қўлидаги жазо қуролидир.

«Гуноҳ қилган куни ўласан». Ахир бу адолатсизликми? Бу ҳақда бир ўйлаб кўринг. Ҳар бир гуноҳ учун ўлим жазосига ҳукм қилиш Худо томонидан қилинган ёвузлик эдими? Агар сиз «ҳа», деб жавоб бермоқчи бўлсангиз, эҳтиёт бўлинг. «Ҳа» дейиш билан, сиз, биринчи навбатда, ўзингиз ўлим жазосига лойиқ бўлган ишлар қилаётганингизни тасдиқлайсиз, чунки бу ишлар — сизнинг тубан, гуноҳкор табиатингизнинг намоён бўлишидир. «Ҳа» дейиш билан, сиз Худонинг табиатига туҳмат қилаётган бўласиз. «Ҳа» дейиш билан, сиз Унинг муқаддаслигига қарши бораётган бўласиз. «Ҳа» дейиш билан сиз бутун ернинг солиҳ Ҳокимига таъна қилаётган бўласиз. Агарда сиз «ҳа» деяётган бўлсангиз, у ҳолда бу сиз ҳали ҳам гуноҳ нима эканлигини тушуниб етмаганлигингизни англатади. Биз «ҳа» демаслигимиз лозим. Биз «йўқ» дейишимиз керак ва буни ички ишонч билан қилишимиз лозим.

Гуноҳ учун белгиланган ўлим жазоси адолатсиз, деб таъкидлаш мумкинми? Ҳеч ҳам. Худо бизни Ўз иродасига кўра яратганлигини ёдингизда сақланг. У инсоният авлодига буюк имтиёз — Унинг қиёфасида бўлишни ато қилди. У бизга фаришталардан кўра озгина пастроқ ўрин берди. У бизга бутун ер устидан ҳукмронлик қилиш имконини берди. Биз тошбақа эмас. Биз ялтироқ қурт эмас. Биз қўнғиз ёки шоқоллар эмасмиз. Биз инсонлармиз. Биз бутун коинотнинг муқаддас ва буюк Шоҳининг қиёфасини ўзимизда мужассам қилганмиз.

Худо Ўз мақсадининг тантанасини яқинлаштириш учун бизга ҳаёт бахшида этди, бироқ биз бу иноятдан тўғри фойдалана олмадик. Бу сайёрадаги ҳаёт биз ҳар куни коинот ўлчамида хиёнат содир қиладиган майдонга айланиб қолди. Бизнинг жиноятимиз Бенедикт Арнольднинг жиноятига қараганда анчайин жиддий, анчайин катта вайронагарчиликларга сабаб бўладиган жиноятдир. Ихтиёрий шоҳ ёки халқнинг хоини биз Худога нисбатан хоинлик қилган ҳолда содир қилаётган ёвузлигимизга етадиган даражада ёвузлик содир қила олмаган.

Гуноҳ — бу коинот ўлчамидаги хиёнатдир. Гуноҳ — бу баркамол покликнинг Олий Ҳокимига нисбатан қилган хоинликдир. Бу эга бўлган барча нарсамиз учун, шу жумладан, ҳаётимиз учун биз қарздор бўлган Зотга нисбатан қилинган ўта ношукурликдир. Сиз кичкина, «арзимас» гуноҳнинг орқасида нима туриши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Биз ўз Яратувчимизга қандайдир бир арзимас ишда бўйсунмаган вақтимизда, бу ишимиз билан Унга нима деган бўламиз? Биз Худонинг солиҳлигига «йўқ» деймиз. Биз: «Худо, Сенинг қонунларинг яхши эмас. Мен Сендан кўра яхшироқ фикр юритаман. Сен мен учун мўътабар эмассан. Мен Сенинг ҳукминг остида эмасман. Мен Сен буюрган ишларни эмас, балки ўзим хоҳлаган ишларни қилиш ҳуқуқига эгаман», — деймиз.

Энг кичик гуноҳни содир қилиш — бу коинот Ҳукмдорига қарши чиқиш демакдир. Бу биз барча эга бўлган нарсаларимиз учун миннатдор бўлишимиз керак бўлган Зотга қарама-қарши чиқиш, Унга қарши инқилоб қилиш, қўзғолон кўтаришдир. Бу Унинг солиҳлигини ҳақорат қилишдир. Биз Худо ҳақида ёлғон гувоҳлик бериб бошлаймиз. Унинг қиёфасини ўзимизда ифода қилган ҳолатда гуноҳ қилсак, биз бу билан барча яратилган нарсаларга, ҳукмимиз остидаги бутун табиатга, осмондаги қушларга ва ердаги ҳайвонларга қарата: «Мана Худо қандай. Мана сизнинг Яратувчингиз Ўзини қандай тутмоқда. Ушбу кўзгуга қаранг. Бизга қаранг ва сиз Қодир Худонинг табиатини кўрасиз», деб айтаётгандек бўламиз. Биз дунёга қарата: «Худо алдамчи. Худо бераҳм. Худо бешафқат. Худо қотил, ўғри, туҳматчи, зинокор. Худо — бу биз қилаётган барча ишлардир», деймиз.

Инсонлар ўз гуноҳларида бирлашсалар, у ҳолда улар «шоҳлар ва буюмлар ҳақида гаплашадилар». Бу коинот ўлчамидаги фитнадир. Биз тожга интиламиз, тахтга эга бўлиш ниятида фитна уюштирамиз. Биз, моҳиятан, Худога қарата: «Бизнинг устимиздан ҳукмронлик қилишингга йўл қўймаймиз», деб айтамиз. Сано куйловчиси бу ҳақда шундай дейди:

«Нега исён кўтаряпти миллатлар? Нечун пуч режаларни тузяпти элатлар? Биргалашиб исён қилиб дунё подшоҳлари, Худованд ва Унинг Масиҳига қарши кенгашдилар: “Қани, бузиб ташлайлик уларнинг кишанларин, халос бўлайлик уларнинг бўйинтуруғидин!”» (Забур 2:1-3).

Гуноҳ қилган вақтимизда биз нафақат Худога хоинлик қиламиз, балки бир-биримизни ҳақорат ҳам қиламиз. Гуноҳ инсонларни ҳақорат қилади. Гуноҳ — бу инсонларга нисбатан қилинган зўравонликдир. Бу умумийлик эмас. Мен ўз гуноҳим билан инсоний мавжудотларга азоб бераман. Мен уларнинг шахсига зарар етказаман. Мен уларни талайман, бойликларини олиб қўяман. Уларнинг обрўсига путур етказаман. Улардаги қимматбаҳо ҳаёт қувончини ўғирлайман. Мен улардаги бахтли бўлишга нисбатан бўлган орзу ва умидларни барбод қиламан. Мен Худони қоралаганимда, Унинг қиёфасини ўзида ифода қилувчи бутун инсониятни қоралаган бўламан. Худо гуноҳни шу даражада жиддий қабул қилиши шунчалик ҳайратланарлими?

Рим католик жамоатига мансуб бўлган, қилган меҳнатлари кўпгина баҳсларни келтириб чиқарган уламо Ганс Кюнг ўз асарларидан бирида, бир қараганда, Эски Аҳд давридан бизга таниш бўлган гуноҳларга нисбатан Худонинг қаттиққўллигига тегишли бўлган муаммони кўриб чиқади. Унинг таъкидлашича, гуноҳ сирининг энг сирли аспекти гуноҳкорнинг жазога лойиқ эканлигида эмас, балки ўртача ҳолатларда гуноҳкор жазосиз яшайверишидан иборат экан.

Кюнг муаммони тўғри ифода қилиб беради. Бу ерда гап Худо нима учун гуноҳга жазо бериши устида эмас, балки У нима сабабдан инсон томонидан содир қилинаётган бу узлуксиз қўзғолонга изн бериши ҳақида боради. Қандай ҳоқон, қандай шоҳ, қандай ҳукмдор узлуксиз равишда исён кўтараётган халқига нисбатан шу даражада сабр-тоқатли бўлар эди?

Кюнг томонидан ёритилган муаммонинг ечими, у ўртача муҳитда яшашни давом эттираётган гуноҳкорлар тўғрисида гапиришидадир. Яъни, сабр-тоқатли бўлиш — бу Худо учун оддий ҳол. У ҳақиқатдан ҳам сабр-тоқатли ва Унинг тез жаҳли чиқмайди. Умуман олганда, Унинг жаҳли шунчалик секин чиқадики, охир-оқибатда Унинг жаҳли чиқса, бу ҳолат бизни гангитиб қўяди ва ҳақоратлайди. Худо бизга нисбатан сабр-тоқатли эканлигини, У нажот қабул қилишга вақтимиз етарли бўлиши учун бизга тавба қилиш имкониятини беришини тезда ёдимиздан чиқариб қўямиз. Унинг сабр-тоқатидан тўғри фойдаланиш ва Унинг пойига тавба қилиб келиш ўрнига, биз унга ўз гуноҳимизда янада беадаброқ бўлиш учун имконият сифатида қараймиз. Худога барибир ёки У бизларни жазолаш учун ожиз, деб ўйлаб биз ўз-ўзимизни алдаймиз.

Ниҳоят, биз ўз исёнимиз билан сувдан қуруқ чиқишга ҳаракат қилишимиз тўла ақлсизликдир.

Эски Аҳд — қаттиққўл Худо ҳақидаги ҳикоялар, деган тушунчага яқин ҳам келмайди. Аксинча, бу ўта сабр-тоқатли Худо ҳақидаги ҳикоялардир. Эски Аҳд — бу қайта-қайта Худога қарши бош кўтариб чиққан қайсар инсонлар ҳақидаги ҳикоялардир. Бу инсонлар бегона юртда қулга айландилар. Улар Худога илтижо қилдилар. Худо уларнинг илтижосини эшитди ва уларни қутқарди. У ўша инсонлар озодликка чиқсин учун Қора денгиз сувларини иккига ажратди. Бунга жавобан инсонлар олтин бузоққа сиғина бошладилар.

Бизнинг олдимизда Канъоннинг босиб олиниши билан боғлиқ бўлган янада қийин муаммо турибди. Ўшанда Худо эркаклар, аёллар ва болаларни ўлдиришни буюрди. Исроил Ваъда қилинган ерни қон билан бўялган қилич ёрдамида, ёш гўдаклар ва ҳомиладор аёллар қони томиб турган қилич ёрдамида босиб олиши керак эди. Худо бу қонли қирғинни ўтказишга тўғридан-тўғри буйруқ берди:

«Эгангиз Худованд сизларга берган юртга — сизлардан кучлироқ бўлган халқлар: хитийлар, гиргашлар, аморейлар, хананлар, паризийлар, хивийлар ва явусийлар яшаётган юртга сизларни олиб киради, ва бу халқларни қўлингизга топширади. Сизлар уларни енгиб чиқасизлар. Ўшанда уларнинг ҳеч биттасини тирик қолдирманглар, ҳеч бири билан сулҳ тузманг, ҳеч қайсисига шафқат қилманглар» (Иккинчи қонун. 7:1,2).

Худо нима сабабдан бундай буйруқни берди? У қандай қилиб аёллар ва болаларни ўлдиришга изн берди? Бу ерда биз яна ҳозирги замон теологларининг муаммони юмшатиб беришга қиладиган ҳаракатларига дуч келамиз. Қўшма Штатлардаги йирик жамоатлардан бири томонидан ўрта мактаблар учун тайёрланган ўқув дастурида Янги Аҳддаги Худо севгиси ҳақидаги ҳақиқат нури орқали қарайдиган бўлсак, у ҳолда Худо урушувчи томонларнинг ҳеч бирига ҳеч қачон бундай буйруқ бермаганлигини яхши тушуниб оламиз, деб айтилади. Бу дастурда, Эски Аҳд — бу ўзларининг шафқатсиз сиёсатини юқоридан белгилаб берилган деб оқлашга ҳаракат қилган урушқоқ ибронийлар гуруҳи ҳақидаги ҳикоялардир, деб тушунтирилади.

Дастур муаллифлари Худо қачонлардир мана шундай буйруқ берганлигига ишонмаган эдилар. Уларнинг фикрига кўра, бу ҳолатда Муқаддас Китоб тарихига афсона аралашиб кетган. Бу каби талқинлар муаммонинг аҳамиятга эга бўлган баъзи бир жойларини кўздан қочириб қўядилар. Биринчидан, Канъоннинг босиб олинишига нисбатан анча жиддийроқ бўлган яна бир тарихий ҳодиса мавжуд. Бу — тўфондир. Тўфон пайтида Худо Нуҳ ва унинг оила аъзоларидан бошқа Ерда яшовчи барча инсонларни йўқ қилиб юборди. Тўфон дунёвий ўлчамдаги «Канъоннинг босиб олиниши» эди. Бу каби талқиннинг яна бир эътиборга молик бўлган хатоси — гуноҳ табиатини яхши тушуниб етмасликдир. Шарҳловчилар, Худо Канъонда яшовчи гуноҳсиз кишиларни ҳам ер юзидан йўқ қилиб юборган, деб фараз қилишади. Ҳақиқатда эса Канъонда беайб аёллар ҳам, беайб болалар ҳам йўқ эди. У ерда кўплаб аёллар ва болалар бор эди. Бироқ уларнинг орасида бирорта ҳам айбсиз аёл ва бирорта ҳам айбсиз бола йўқ эди. Канъоннинг босиб олиниши бузилиб кетган халққа нисбатан Худо солиҳ ҳукмининг ижро этилишига яққол мисол эди. У буни Исроилга очиқ-ойдин кўрсатиб берди. Шу билан бирга, У Исроилнинг ўзи ҳам беайб эмаслигини кўрсатиб берди. Худо нопок халқни солиҳ халқ ҳаққи йўқ қилиб юбормади. Канъонликлар бошига Худонинг адолати ёғилди. Ибронийларнинг бошига эса Худонинг инояти ёғилди. Худо бу ҳақда ибронийларга эслатиб қўйишни ортга сурмади:

«Эгангиз Худованд уларни олдинглардан ҳайдаб чиқарган чоғда ўзингизча “Биз солиҳ бўлганимиз учун Худованд бизни бу юртга олиб кирди”, деб ўйламанглар. Йўқ, бу халқларнинг ёвузлиги учун Мен уларни сизларнинг олдингиздан ҳайдамоқчиман. Сизлар солиҳ бўлганингиз учун эмас, бу халқлар ёвуз бўлгани учун Мен — Эгангиз Худованд уларни ҳайдаб, сизларни бу юртга олиб кираман. Мен бу ҳақда оталарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга ваъда қилган эдим. Шунинг учун у қулоғинглар-у бу қулоғинглар билан яхшилаб эшитиб олинглар, эй ўжар инсонлар, Мен бу юртни сизларга яхши одамлар бўлганингиз учун бераётганим йўқ» (Иккинчи қонун. 9:4-6).

Худо бу парчанинг ўзида Исроилга уч марта, У канъонликларни исроилликларнинг солиҳлиги учун муваффақиятсизликка учратмаслиги ҳақида эслатиб ўтди. У бу саволда ҳеч қандай тушунмовчилик қолмаслигини хоҳлар эди. Исроил васвасага тушиши, улар мажусий халқлардан яхши бўлганликлари сабабли Худо улар томонда экан, деб хулоса қилиши мумкин эди. Худо томонидан айтилган сўзлар уларни бу каби хулоса қилишдан маҳрум қилди.

Канъоннинг босиб олиниш муаммоси моҳияти Худонинг муқаддаслигига боғлиқдир. Худо муқаддас бўлгани учун Канъонни босиб олишга буйруқ берди. Бир томондан, У Канъон халқини Унинг муқаддаслигини ҳақорат қилганликлари учун — канъонликлар томонидан ҳар куни содир қилинаётган жиноятлар учун жазолади. Иккинчи томондан эса, У Ўзи томонидан муқаддас мақсадни амалга ошириш учун танлаб олинган халқни ва шу халқ учун аталган жойни тайёрлар эди. Худо бу ерда яшовчи аҳолига нисбатан ҳеч қандай раҳм-шафқат қилинмаслиги ҳақида буйруқ берди. У бунинг сабабини ҳам тушунтириб берди:

«Улар билан қиз олиб-қиз берманглар, чунки ўғилларингизни Мендан айнитиб, ўзларининг бутларига сиғинтирадилар. Ўшанда сизларга Менинг қаҳр ўтим ёниб, сизларни ҳалок қиламан. Бу халқлар билан бундай иш тутишинглар керак: уларнинг қурбонгоҳларини бузинглар, муқаддас тошларини синдиринглар, Ашера маъбудаси учун тиклаган устунларини йиқитинглар, бутларини ўтга ёқинглар. Сизлар Менинг — Эгангиз Худованднинг муқаддас халқи бўлишингиз керак. Мен ер юзидаги бутун бошқа халқлар ичидан Ўзимнинг бебаҳо хазинам бўлишингиз учун сизларни танлаб олдим» (Иккинчи қонун. 7:3-6).

Худо Исроилни, у олдиндан муқаддас бўлганлиги учун танлаб олмади. У бу халқни муқаддас қилиш учун танлаб олди. Исроил муқаддасликка бу сўзнинг икки маъносида даъват қилинган эди. Исроил халқи бошқа халқлардан фарқ қилинишга, унинг воситасида Худо Ўзининг нажот бериш мақсадини амалга оширадиган қурол сифатида ажралиб туришга даъват қилинди. Бундан ташқари Исроил покланиш учун ҳам муқаддасликка даъват қилинган эди. Исроилда мажусийлик урф-одатларини йўқ қилиб ташлаш керак эди. У Худога яқинлашиши ва муқаддас бўлиши керак эди. Исроилда барча халқлар учун нажот тайёрланаётган эди. Ваъда қилинган ер яқинлашиб келаётган Нажоткор учун беланчак бўлиши керак эди. Бу ерда мажусий қурбонгоҳлар ва мажусий урф-одатларга ўрин бўлмаслик керак эди. Ерни тозалаш ва уни келажакдаги қутқарилишга тайёрлаш учун Худо куйдирилган ер усулини қўллади.

Шундай қилиб, биз бу қийин муаммони — Эски Аҳдда учрайдиган илоҳий адолатнинг намоён бўлиш ҳолларини ҳал қилиб олдик. Биз Худонинг адолатли жазоси — бекордан-бекор берилмаслигини, ундан қочиб қутилиб бўлмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Шу билан бир қаторда, ҳақиқатда Эски Аҳд Худоси ва Янги Аҳд Худоси ўртасида ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ эканлигини ҳам қўшимча қилиб ўтиш керак. Айнан Эски Аҳд Худосини Масиҳ «Ота», деб атади. Айнан Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси дунёни шунчалик севдики, уни қутқариш учун Ўзининг Ягона Ўғлини қурбон қилди. Айнан мана шу Худонинг иродасини бажариш Исо учун «озиқ» бўлган эди. Масиҳ айнан Надаб ва Абихунни, Уззони ҳалок қилган Худо билан бирлашишни орзиқиб кутар эди. Тўфон ёрдамида ер юзидаги барча жонзотни йўқ қилиб юборган ўша Худо бизнинг устимизга Ўз иноятини сочмоқда.

Икки Аҳд ўртасидаги келишмовчиликнинг ёлғондакам эканлигини Муқаддас Ёзувлардаги энг шафқатсиз илоҳий жазо орқали кўришимиз мумкин. Бу ҳақдаги ёзувни биз Эски Аҳдда эмас, балки Янги Аҳдда топамиз. Худо адолати ва ғазабининг энг қаҳрли кўриниши — хочдир. Агарда адолатсизликдан шикоят қилиш асосига эга бўлган инсон мавжуд бўлган бўлса, бу инсон Исодир. У Худо жазолаган ягона айбсиз Инсон эди. Агарда биз Худо ғазаби олдида ҳайратга тушиб, тўхтаб қоладиган бўлсак, у ҳолда, келинг, хоч олдида тўхтаб кўрайлик. Мана нима бизни ҳайратга солиши керак. Агарда бизда ўзимизни маънан ҳақоратланган, деб ҳисоблашимизга сабаб бўлса, у ҳолда бу ҳис Гўлготага йўналтирилган бўлиши лозим.

Хоч бир вақтнинг ўзида Худо ғазабининг энг даҳшатли ва энг ажойиб мисолидир. Бу инсоният тарихидаги бир вақтнинг ўзида ҳам энг адолатли, ҳам энг шафқатли иш эди. Агарда Исо Ўз ихтиёрига кўра дунёнинг барча гуноҳини Ўз зиммасига олмаганида эди, Худо томонидан Исони жазолаш оддий адолатсизлик эмас, балки — бу иблисона адолатсизлик бўлган бўлар эди. Масиҳ буни қилган заҳотиёқ, гуноҳларимизни Ўз зиммасига олган Худо Қўзиси бўлишга розилик берган дақиқадан бошлаб, У бу дунёдаги энг улкан ва энг ярамас гавдага айланди. Барча гуноҳларни Ўз зиммасига олган ҳолда, У энди Ота учун бутунлай тоқат қилиб бўлмайдиган зотга айланди. Худо Ўз ғазабини бу ярамас шахсга ёғдирди. Худо Масиҳни Ўз зиммасига олган гуноҳлари учун жазолади. Бунда Худонинг муқаддас адолати ўзининг тўлиқ кўринишида намоён бўлди. Бу нарса биз учун амалга оширилган эди. У адолат талаб қилган ишни амалга оширди. Хочда намоён бўлган иноятнинг улуғворлиги шундан иборатдир. Бу ерда бир вақтнинг ўзида адолат ва меҳрибончилик, ғазаб ва шафқат намоён бўлди. Бу жуда ҳам ажойиб, инсон онги билан англаб бўлмайдиган ҳодиса эди.

Биз Худо адолати намоён бўлган ҳодисалардан аччиқланамиз ва уларни тушунмаймиз, чунки бу каби ҳодисалар жуда ҳам камчиликни ташкил қилади. Кюнг айтиб ўтганидек, Худо, одатда Ўз ишларида иноятдан кўпроқ фойдаланади. Иноятнинг намоён бўлиши бизни ҳайратга солмайди. Биз бунга ўрганиб қолганмиз. Биз буни бўлиши керак бўлган нарса каби қабул қиламиз.

Бу Исонинг Ўзининг сўзлари билан яхши ифодаланади:

«Ўша вақтда кимлардир Исога келиб, Пилат ўлдирган жалилаликлар ҳақида хабар қилишди. Пилат уларни тиғдан ўтказиб, қонларини ўзлари сўйган қурбонлар қонига аралаштириб ташлаган эди. Исо хабарчиларга деди: “Сизнингча, бу жалилаликлар бошқа бутун Жалила кишиларидан кўпроқ гуноҳкор бўлгани учун шунчалик жафо чекдиларми? Сизга йўқ дейман. Лекин тавба қилмасангиз, ҳаммаларингиз ҳам улар каби ҳалок бўласиз. Масалан, Силоам минораси қулаганда, ўн саккиз киши эзилиб нобуд бўлган эди. Сизлар бу кишиларни Қуддусда яшовчи ҳаммадан кўра айбдорроқ деб ўйлайсизми? Сизга йўқ дейман. Лекин тавба қилмасангиз, ҳаммаларингиз ҳам улар каби ҳалок бўласиз”» (Луқо 13:1-5).

Бу Исонинг «қийин» сўзлари ичидаги энг қийинларидан биридир. «Пилат томонидан сўйилган ёки минора қулаши натижасида ҳалок бўлган беайб кишиларга нисбатан нима дейсан? Бу ҳодисалар вақтида Худо қаерда эди?», деган саволлар ўртага ташланди. Бу икки савол ортида моҳиятан битта савол турибди: «Худо бу воқеаларнинг содир бўлишига қандай қилиб йўл қўйиб берди?» Бундай савол — бу енгил-елпи беркитилган айбловдир. Бу ҳам: «Худо нима сабабдан бегуноҳ кишиларнинг азоб чекишига йўл қўйиб беради?», деган абадий саволнинг бир кўринишидир.

Бу саволларнинг ортида қатъий норозилик турибди. Ўн саккизта бегуноҳ киши ўз ишлари билан кетишаётган эди. Улар ҳеч кимга тегмадилар. Қурувчиларни масхара қилмадилар. Фақатгина улар нобоп вақтда нобоп жойда туриб қолдилар холос. Улар машъум тасодиф қурбони бўлдилар.

Исонинг қуйидагига ўхшаш бирор бир сўз айтишини кутиш мумкин эди: «Бундай фожеа рўй берганидан мен жуда ҳам қайғудаман. Шундай бўлиб туради ва бу ерда ҳеч нарса билан ёрдам бериб бўлмайди. Бу машъум тасодифдир. Яхши масиҳий сифатида биз, фақат яхши ишларни эмас, балки ёмон ишларни ҳам қабул қила билишимиз керак. Бардам бўлинг! Матонатли бўлинг! Биламан, Мен сизларга бир вақтлар «Исроил халқини қўриқловчи Худо мудрамайди», деб ўргатганман». Бироқ, бу бир оз шеърий ифода қилиш бўлди. Буни оддийроқ қилиб айтса ҳам бўлади: «Бутун коинотни бошқариш Отамнинг бир Ўзига осон, деб ўйлайсизларми? Бу оғир иш. Шу сабабли У ҳам дам олиши керак. Минора қулаган кунда У жуда ҳам чарчаган эди ва озгина мизғиб олиши керак эди. У уйқусираб ўтирган пайтда, минора қулаб тушди. Бундан Мен жуда ҳам афсус чекмоқдаман. Мен Унга сизларнинг қайғунгиз ҳақида сўзлаб бераман. Ундан келажакда эътиборлироқ бўлишини илтимос қиламан».

Исо: «Мен сизларга Отам дарахт шохларида ўтирган ҳар бир чумчуқни билади ва У сизларнинг бошингиздаги сочнинг ҳам ҳисобини билади, демаганмидим. Ахир осмонда қанчадан-қанча чумчуқ учиб юришини биласизларми? Бошлардаги сочнинг сони ҳақида эса гапирмасам ҳам бўлади. Минора қулаган кунда Отам паҳмоқ сочли бир кишининг бошидаги сочларини санаш билан банд эди. У бу ишга шунчалар берилиб кетдики, натижада миноранинг қулаб тушгани Унинг эътиборидан четда қолиб кетди. Мен Унга Ўз вазифаларини қайта кўриб чиқишни ва чумчуқ ҳамда сочларга бунча кўп вақт сарф қилмасликни таклиф қиламан», дейиши ҳам мумкин эди.

Бироқ, Исо бунга ўхшаш сўзларни гапирмади. Бунинг ўрнига У: «Лекин тавба қилмасангиз, ҳаммаларингиз ҳам улар каби ҳалок бўласиз», деди. Унинг сўзларининг моҳиятига назар ташлайдиган бўлсак, у ҳолда У: «Дўстларим, сиз саволни нотўғри қўймоқдасиз. Сиз: «Нима учун минора менинг бошимга қулаб тушмади?», деб сўрашингиз керак эди», деяётганлигини кўрамиз. Исо инсонларга бекорчи нарсадан ҳайратга тушаётганлари учун таъна қилди. Мен дин ақидалари ҳақида дарс берган йигирма йил давомида, жуда кўп сонли талаблар: «Нима учун Худо ҳаммани қутқармайди?», деган бир хил саволни беришар эди. Фақат бир марта бир талаба менинг ёнимга келди ва мендан: «Мен бир нарсани ҳеч тушуна олмаяпман. Худо нима учун мени қутқарди?», деб сўради.

Биз ҳеч қачон Худо нима сабабдан бизни қутқарганлигига чин дилдан ҳайрон бўлмаймиз. Қалбимизнинг ич-ичида Худо бизга нисбатан меҳрибон бўлиши керак, деган бир ишонч мавжуддир. Агарда бизни осмонга киргизишмаса, у ер шунчалик кўркам жой бўлмайди. Биз гуноҳкор эканлигимизни яхши биламиз, бироқ, агар биз хоҳлаганимизда бундан ҳам баттар гуноҳкор бўлишимиз ҳам мумкин эди. Бизнинг феъл-атворимизда қутқарилишга лойиқ бўлган томонлар ҳам мавжуд, агарда Худо ҳақиқатдан ҳам адолатли бўлса, у ҳолда Унинг нажоти бизни четлаб ўтмайди. Биз иноятдан эмас, балки адолатдан ҳайратга тушамиз.

Иноятни табиий ҳол сифатида қабул қилиш бизга хос бўлган фикр эканлигига мен коллежда дарс бериб юрган вақтимда амин бўлдим. Мен масиҳий коллежда Эски Аҳднинг кириш курси бўйича 250 та талабага дарс берар эдим. Мен машғулотнинг биринчи кунини курс давомида бериладиган уй вазифаларини шарҳлаб беришга бағишладим. Уйга бериладиган иншо алоҳида тушунтиришлар талаб қилишини мен ўз тажрибамдан билар эдим. Мен биринчи иншо сентябр ойи охирги кунининг биринчи ярмидан кечикмай менинг столимда туриши кераклигини талабаларга тушунтириб айтдим. Талаба касалхонага тушиб қолиб, ёки унинг бирор-бир яқин қариндоши вафот қилиб қолиб иншони бажара олмай қолишидан ташқари ҳеч қанақанги кечикишга йўл қўйилмас эди. Иншони белгиланган муддатга топшира олмаган талаба уй вазифаси учун энг паст баҳога эга бўлар эди. Талабалар шартларни тушунганликларини тасдиқладилар.

Сентябрнинг охирги кунида 225 та талаба ўз иншоларини топширдилар. Йигирма беш киши даҳшатдан қалтираб, виждон азобидан қийналиб туришар эди. Улар:

— О, профессор Спраул! Бизларни кечиринг. Биз ўз вақтимизни тўғри тақсимлай билмадик. Мактабдан кейин коллеж тартибларига ўрганиш қийин бўлаяпти. Илтимос, бизга қўшимча вақт беринг, — деб хитоб қилар эдилар.

Мен уларнинг илтижоларига рози бўлдим.

— Яхши, — дедим мен. — Бу сафар мен сизларга яна бир имконият бераман. Бироқ, ёдингизда бўлсин, навбатдаги иншо октябрнинг охирги кунида топширилиши зарур.

Талабалар миннатдорчилик ёғдира бошладилар ва ҳаво кейинги иншони ўз муддатида топшириш учун берилган тантанали ваъдаларга тўлиб кетди. Кейин октябрнинг охирги куни ҳам келди. Икки юзта талаба ўз иншоларини топширдилар. Қолган эллик киши эса бўм-бўш қўл билан келдилар. Улар асабийлашар, аммо хавотирга тушмас эдилар. Мен иншо ҳақида сўраганимда, яна тавбалар ёғилди:

— О профессор! Бу дам олиш ҳафтаси эди. Бундан ташқари, ҳозир семестрнинг ўртаси ва бошқа фанлардан ҳам вазифаларни топшириш керак. Илтимос, бизга яна бир марта имконият беринг. Бу бошқа қайтарилмаслигига ваъда берамиз.

Мен яна раҳм қилдим ва:

— Яхши, бироқ, огоҳлантириб қўяй, бу охирги марта. Агар кейинги иншони топширишни яна кечиктирсангиз паст баҳо оласиз. Ҳеч қанақанги оқловлар ва илтимослар қабул қилинмайди. Тушунарлими?

— Албатта, профессор. Қандай ажойиб кишисиз!

Бутун синф: «Биз сизни севамиз, профессор Спраул. Ҳа, ҳа, биз сизни шунчалар севамиз», деб қўшиқ айта бошлади. Мен жаноби Машҳурлик эдим.

Ноябрнинг охирги куни нима воқеа содир бўлганини топинг-чи? Топдингиз! Бир юз эллик киши иншони олиб келди. Қолган талабалар аудиторияга ҳеч қандай хавотирсиз, бемалол кириб келдилар.

— Иншоларингиз қани? — деб сўрадим мен.

Талабалардан бири жавоб берди:

— Ташвишланманг профессор, биз унинг устида ишлаяпмиз. Ҳаммаси жойида, бир-икки кундан кейин уни топширамиз.

Мен ўзимнинг даҳшатли қуролим — қора журнални қўлимга олдим ва фамилияларни ўқий бошладим.

— Жонсон! Сиз иншони олиб келдингизми?

— Йўқ, сэр, — жавоб берди у.

Мен баҳо қўйдим.

— Малдени! Иншони олиб келдингизми?

Яна жавоб «Йўқ, сэр» эди. Мен журналга яна битта баҳо қўйдим. Талабалар бунга жавобан ғазабга тушишди. Улар норозилик билдира бошлашди. «Бу адолатдан эмас!», деб қичқира бошлашди.

Қичқираётган талабалардан бирини турғаздим ва ундан сўрадим:

— Лэвери! Сиз бу адолатдан эмас деб ҳисоблайсизми?

— Ҳа, — ғўнғиллаб жавоб берди у.

— Тушунарли. Демак, сизлар адолат қарор топишини хоҳлайсизлар. Шундайми? Агар адашмаётган бўлсам, сиз олдинги сафар ҳам иншони ўз муддатида топширмаган эдингиз. Агар сиз барчаси адолатли ҳал қилинишини талаб қилаётган бўлсангиз, шубҳасиз, сиз унга эга бўласиз. Мен нафақат сизга охирги вазифа учун паст балл қўяман, балки олдинги сафар топширган иншонгиз учун қўйилган баҳоингизни паст баҳога тўғирлаб қўяман, чунки сиз шунга лойиқ эдингиз.

Талаба қотиб қолди. У ҳеч нарса дея олмас эди. У ўзининг бемаъни ҳулқи учун кечирим сўради. Тўсатдан, у иккита паст балл ўрнига биттасига эга бўлишга рози эканлиги маълум бўлиб қолди.

Бу талабалар менинг раҳм-шафқатли муносабатимга ўрганиб қолишди ва уни табиий ҳолдек қабул қила бошлашди. Менинг томонимдан аввалгидек муносабат билдирилиш кутилган эди. Тўсатдан адолат қарор топган вақтда, булар унга тайёр эмас эдилар. Адолат уларни ҳайратга солди, уларнинг ғазабини келтирди. Бунинг учун икки ой мобайнида меҳр-шафқатнинг икки бор намоён бўлиши етарли бўлди.

Оддий шароитларда Худонинг фаолияти, иншолар билан бўлган ҳолатда менинг талабаларга нисбатан қилган раҳм-шафқатимга нисбатан анча кўп раҳм-шафқатни ўз ичига олади. Эски Аҳд кўп асрлар давом этган тарихий вақт оралиғини ўзида акс эттиради. Шу давр оралиғида Худо ўз раҳм-шафқатини қайта-қайта намоён қилади. Надаб ва Абихун устидан илоҳий ҳукм ижро қилинганида, бунга жавобан инсонлар ҳайратландилар ва норозилик билдирдилар. Шу даражага бориб етдики, энди биз Худодан раҳм-шафқатни кутамиз. Бундан кейинги қадамга ҳам оз қолди: биз раҳм-шафқатни талаб қиламиз ва агарда унга эга бўлмасак, у ҳолда бунга жавобан биринчи ҳаракатимиз: «Бу адолатсизлик!», деган норозилик билан бирга Худога қарши қаратилган ғазаб бўлади. Биз биринчи гуноҳни содир қилган вақтимиздаёқ яшаш учун берилган барча ҳуқуқларимиздан маҳрум бўлганлигимизни унутиб қўямиз. Худо шафқатли бўлгани учунгина мен бугун эрталаб нафас олдим. Худо менга ҳеч нарса қарз эмас. Мен унга қарзман. Агарда У бугун менинг бошимга минора қулаб тушишига йўл қўйиб берса, мен адолатсизликдан шикоят қила олмайман.

Бизнинг асосий муаммоларимиздан бири шундан иборатки, биз адолат билан раҳм-шафқатни кўпинча адаштириб юборамиз. Биз кўпгина адолатсизликлар содир бўлаётган дунёда яшамоқдамиз. Инсонлар орасида адолатсизлик ҳукмрон. Ҳар биримиз бошқа бир киши томонидан содир этилган адолатсизлик қурбони бўлганмиз. Ҳар биримиз бошқа бир кишига нисбатан адолатсизлик қилганмиз. Инсонлар бир-бирларига нисбатан адолатсиз муносабатда бўладилар. Фақат бир нарсани ишонч билан айтиш мумкин: мен инсонлар томонидан неча марта адолатсизликка учрамайин, мен ҳеч қачон Худо томонидан қилинган адолатсизлик қурбони бўлмаганман.

Фараз қилайлик, бирор бир киши мени пул ўғирлашда ёлғондан айблаяпти. Менга айблов қўйишди, ҳибсга олишди ва қамаб қўйишди. Менинг инсоний ўзаро муносабатларим нуқтаи-назаридан, мен кўриниб турган адолатсизлик қурбони бўлдим. Менинг Худога мурожаат қилишга ва мени хафа қилган кишилар бу дунёда ўз қилмишларига яраша жазоларини олишларини сўраб илтижо қилишга тўлиқ ҳаққим бор. Мени, ҳеч бир ёмон иш қилмаган кишини қувғин қилишаётганлигидан шикоят қилишим мумкин. Худо мени адолатсизлик билан турмага ташлаган кишиларга нисбатан ғазабланади. Худо вақти келиб мендан барча айбловларни олиб ташлашга ва менинг оқланишимга ваъда беради. Адолатсизлик ҳақиқийдир. Бу дунёда адолатсизлик ҳар куни ва ҳар бир қадамда дуч келади.

Биз азоб чекаётган барча адолатсизликлар — горизонтал турга киради. Уларни шу дунёда яшовчи мавжудотлар бир-бирларига нисбатан содир қилишади. Бироқ, улар ва бутун дунё устида ҳамманинг буюк Ҳаками турибди. Менинг У билан бўладиган ўзаро муносабатларим вертикал кўринишга эга. Бу вертикал муносабатларда мен ҳеч қачон адолатсизликдан азоб чекмаганман. Инсонлар мен билан ёмон муносабатда бўлишлари мумкин, Худо эса — ҳеч қачон. Бирор инсоннинг менга нисбатан адолатсиз бўлишига йўл қўйиб бериш — бу фақат Худонинг Ўз ишидир. Бунга ҳеч ким аралаша олмайди. Мен ўзим азоб чекаётган инсоний, горизонтал адолатсизликдан шикоят қилаётган вақтимда, Худога қарата овозимни баландлатишга ва Уни гуёки, инсоний адолатсизликнинг мени азоблашига йўл қўйиб бериш орқали содир қилаётган вертикал адолатсизликда айблашга ҳаққим йўқ. Агарда Худо мени ҳеч қачон содир қилмаган жиноятим учун бир умр қамоқ жазосига ҳукм қилишларига йўл қўйиб берса, У мутлоқо адолатли бўлган бўлар эди. Мен инсонларнинг олдида гуноҳсиз бўлишим мумкин, аммо Худо олдида мен гуноҳкорман.

Биз ўзимиз азоб чеккан адолатсизлик учун кўпинча Худони айбдор деб биламиз ва кўнглимизда Худо бизга нисбатан адолатсиз, деган аччиқ ҳисни туямиз. Унинг раҳм-шафқатли эканлигини тан олсак ҳам, У етарли даражада шафқатли эмас, деб ҳисоблаймиз. Биз бундан ҳам кўпроқ шафқатга лойиқмиз. Биз бундан ҳам кўпроқ иноятга сазовормиз.

Охирги жумлани яна бир марта ўқиб чиқинг: биз бундан ҳам кўпроқ иноятга сазовормиз. Бу сўзнинг қаери нотўғри? Грамматика нуқтаи-назаридан ҳаммаси жойида. Сўзда эга, кесим ва қўшимча мавжуд. Шу маънода қарайдиган бўлсак, муҳаррирнинг қизил қаламига бу ерда ўрин йўқ. Бироқ, мазмунда жиддий хато мавжуд. Сўзнинг маъносида қандайдир зиддият бор.

Ҳеч ким, ҳеч қаерда, ҳеч қачон иноятга сазовор бўла олмайди. Иноят аниқланишига кўра ҳеч кимга лойиқ эмас. Биз сазовор бўлиш, хизмат қилиб топиш ҳақида гапиришни бошлаганимиз заҳотиёқ, иноят ҳақида сўзлашдан тўхтаймиз. Биз адолат ҳақида гапирамиз. Биз фақатгина адолатга сазовор бўлишимиз мумкин. Худо ҳеч қачон иноятли бўлишга мажбур эмас. Раҳм-шафқат ва иноят ихтиёрий бўлиши лозим, аксинча бўлса, бу иноят ва раҳм-шафқат эмас. У бизга қайта-қайта эслатади: «Мурувват қилганимга мурувват қиламан». Кимга мурувват қилиш, кимга қилмаслик — бу Худонинг ҳаққи. Раҳм-шафқат қилиш ҳуқуқи фақат Худонинг Ўзигагина тегишлидир.

Фараз қилайлик, ўн киши гуноҳ қилди, қилган гуноҳлари ҳам бир хил бўлсин. Худо улардан бештасини жазолаб, қолган бештасига раҳм-шафқат кўрсатсин дейлик. Бу нима — адолатсизликми? Йўқ! Бу ҳолда бештаси қилган ишига яраша жазо олди, қолган бештасига эса мурувват қилинди. Ҳеч ким адолатсизликдан жабр тортгани йўқ. Биз қуйидагича мулоҳазани маъқул кўрамиз: агар Худо беш кишига раҳм-шафқат кўрсатган бўлса, У қолган беш киши учун ҳам худди шу каби муносабатда раҳмдиллик қилиши керак. Нима учун? Худо учун раҳмдиллик қилиш мажбурий эмас. Агарда У ўн кишидан тўққизтасига мурувват кўрсатса, у ҳолда ўнинчи кишининг адолатсизлик қурбони бўлдим, деб арз қилишга ҳаққи йўқ. Худо учун раҳмдил бўлиш умуман мажбурий ҳисобланмайди. Худо учун ҳамма одамлар билан бир хил муносабатда бўлиш мажбурий эмас. Эҳтимол, мен учун бу нарсани қайтариш яхшироқдир. Худо учун ҳамма одамлар билан бир хил муносабатда бўлиш умуман шарт эмас. Агар Худо бирор марта бизга нисбатан адолатсизлик қилганида эди, бизда арзу шикоят учун асослар мавжуд бўлар эди. Худонинг бирор-бир кишига нисбатан раҳм-шафқат қилганлиги, менинг ҳам Унинг раҳм-шафқатига умид қилишимига асос бўла олмайди. Раҳм-шафқат ихтиёрий равишда намоён қилинишини яна бир марта ёдимизга олайлик. «Раҳм қилганимга, раҳм қиламан».

Мен қачонлардир Худодан олган иккита нарса мавжуд — адолат ва раҳм-шафқат. Мен ҳеч қачон Унинг томонидан содир қилинган адолатсизликдан азоб чекмаганман. Худога инсонлар бизга нисбатан адолат билан муносабатда бўлишларини сўраб илтижо қилишимиз мумкин. Бироқ, Худонинг Ўзидан бизга нисбатан адолатли бўлишни сўраш ақлсизлик бўлган бўлар эди. Мен ҳар доим ўз талабаларимни огоҳлантираман: «Ҳеч қачон Худодан адолат талаб қилманглар — сиз унга эга бўлишингиз мумкин».

Айнан мана шу адолат ва раҳм-шафқат тушунчаларини ажрата билмаслик Надаб, Абихун ва Уззо ҳикояларини ўқиганимизда бизни даҳшатга тушишга мажбур қилади. Худо адолат билан иш тутганида биз ўзимизни ҳақоратлангандек сезамиз, чунки бизнинг фикримизча, Худо ҳар доим раҳм-шафқатли бўлиши лозим. Биз Унинг иноятини табиий нарсадек қабул қилмаслигимиз лозим. Биз ҳеч қачон иноятдан ҳайратга тушиш ҳиссини йўқотмаслигимиз керак. Биз «Ажойиб адолат» қўшиғини кўйлаймиз, унда қуйидаги сўзлар бор:

«Адолат шамшири санчилди менга

Ва мен ҳеч ҳам тушунолмайман:

Мен жуда яхшиман — салкам муқаддас:

Нима учун минора қулади менга?»

Семинарияда, воизхонлик хизмати кафедрасида ўқиган вақтларимда, топшириқни бажариш мобайнида қандай қилиб «амалий» ваъз ўқиганим ҳали ҳам эсимда турибди. Бу ваъзда мен Худо иноятининг мўъжизаларини кўкларга кўтариб мақтар эдим. Мадҳиялардан бирида куйланганидек, мен «Худо инояти, чексиз инояти…» ҳақида гапирар эдим.

Ваъз ниҳоясида профессорда менга нисбатан савол пайдо бўлди.

— Жаноби Спраул, — деди у, — Худонинг инояти чексиз, деган фикрни сиз қаердан олдингиз?

У шу саволни берган заҳотиёқ, мен мушкул аҳволга тушиб қолганимни сездим. Мен унга шу ҳақда гапирилган мадҳия сўзларини келтиришим, оятнинг тартиб рақамини айтишим мумкин эди. Бироқ, мен нима учундир Муқаддас Китобдан Худо иноятининг чексизлиги ҳақида ўргатадиган бирор-бир сўзга мурожаат қила олмас эдим.

Худо иноятининг чексизлиги ғоясини қўллаб-қувватлаш учун Муқаддас Китобдан бирорта ҳам оят келтира олмаганлигимнинг сабаби шундаки, бундай оят умуман мавжуд эмас эди. Худонинг инояти чексиз эмас. Худо чексиз, раҳмдил ва иноятлидир. Биз чексиз Худонинг марҳаматини ўзимизда ҳис қиламиз, бироқ марҳаматнинг ўзи чексиз эмас. Худо Ўзининг сабр-тоқатига чегара қўяди. Худо вақти келиб Ўзининг адолатли ҳукм куни келиши ҳақида бизни қайта-қайта огоҳлантиради.

Менинг фикримча, бизда иноятни табиий ҳол сифатида қабул қилиш одати борлиги учун Худо вақти-вақти билан Исроилга иноятга нисбатан бундай муносабатда бўлиш ярамаслигини эслатиб қўйишни лозим топган. У камдан-кам ҳолатлардагина даҳшатга солувчи куч билан Ўзининг адолатини намоён қилди. У Надаб ва Абихунни ўлдирди. Уззони ҳалок қилди. У канъонликларни қириб ташлашни буюрди. У гўёки: «Эҳтиёт бўлинглар. Менинг марҳаматим меваларидан баҳраманд бўлинглар, бироқ адолатни ҳам эсингиздан чиқарманглар. Ёдингизда бўлсин, гуноҳ — бу ҳазил эмас. Менинг муқаддас эканлигимни унутманг», деяётгандек эди.


Сўз ўйини: crooked — бузуқлик, эгрилик, crook — алдамчи, фирибгар. — Тарж. изоҳи.

Клака — маърузачи, артист, спектаклнинг муваффақияти ёки муваффақиятсизликка учрашини таъминлаш учун ёлланган кишилар гуруҳи. — Тарж. изоҳи.

Импичмент — давлатнинг юқори лавозимларида ишловчи кишиларнинг парламент судига жалб қилиниши. — Тарж. изоҳи.


Книга на Узбекском языке: Святость Бога (Роберт Спраул)

Эта книга, написанная одним из самых блестящих мыслителей наших дней, поставила меня на колени и драматически изменила мою христианскую жизнь. Ее обязательно нужно прочитать каждому христианину" (Чак Колсон, автор книги "Любящий Бог").

Это глубокое и волнующее исследование характера Бога. Особый акцент сделан на святости, присущей Богу, которая помогает христианину увидеть себя и свои дела в истинном свете. Р. Спраул говорит: "Это влияет на каждый аспект нашей жизни: экономику, политику, спорт, любовь - на все, чем мы живем.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак