Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул) 4 bob

Роберт Спраул. Худонинг Муқаддаслиги - (4 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Xudoning Muqaddasligi  (Robert Spraul) O‘zbek tilida AudiokitobXudoning Muqaddasligi  (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

1-БОБ. Муқаддас граал

2-БОБ. Муқаддас, Муқаддас, Муқаддас

3-БОБ. Титроққа солувчи сир

4-БОБ. Муқаддаслик етказган жароҳат

5-БОБ. Лютернинг телбалиги

6-БОБ. Муқаддас адолат

7-БОБ. Муқаддас худо билан уруш ва тинчлик

8-БОБ. Муқаддас бўлинг

9-БОБ. Худо ғазабга тўлган гуноҳкорлар қўлида


4-БОБ Муқаддаслик етказган жароҳат

 

Муқаддас кишиларнинг Худо билан бўлган учрашувлари ҳақида ҳикоя қилиш давомида Муқаддас Ёзувлар бизга муттасил равишда хабар қиладиган даҳшат ва ҳайратнинг манбаи — мана шунда мужассамлашгандир. Инсонлар Худони ҳар бир марта кўрганларида, Унинг ҳозир бўлиши уларни лол қолдирар, даҳшатга солар ва тўлиқ тушкунликка туширар эди…

Инсонларни Худонинг улуғворлиги билан солиштириб кўрилганда уларнинг ҳеч қанақанги аҳамиятга эга эмас эканликлари ошкор бўлиб қолади.

ЖОН КАЛЬВИН

 

Қоп-қоронғи ва шабадали тун эди… Ҳикоямни ушбу классик жумла билан бошлашни анча узоқ кутдим. Бу жумла шунчалик кўп ишлатилганки, ҳатто менинг адабиётшунос дўстларим «Қоронғи ва шабадали тун клуби» деб номланган клубга асос солишди. Улар ҳар йили китоб, илмий асар ёки мақолаларнинг энг ёмон бошланғич қаторлари учун муаллифларни мукофотга тавсия қилишади.

Эҳтимол, муқаддас Марк ўз Хушхабарини ёзган вақтда ҳам, шу каби «Қоронғи ва шабадали тун клуби» мавжуд бўлгандир. Унинг бўронни тинчлантираётган Исо ҳақидаги ҳикояни қандай бошлашига эътибор беринг:

«Ўша куни кечқурун Исо шогирдларига: — Нарги қирғоққа сузиб ўтайлик, — деди» (Марк. 4:35).

Исо Ўз шогирдлари билан Жалилада эди. У Жалила денгизи деб аталувчи улкан кўл қирғоғига тўпланган кўп сонли халқ оммасига таълим берарди. Ушбу сув ҳавзаси — табиатнинг энг буюк ижод намуналаридан бири ҳисобланар эди. Тоғлар билан ўралган пастлик сув билан тўла эди. Бу кўл сувсиз Фаластин учун ичимлик сувининг муҳим манбаи ҳисобланади.

Исонинг шогирдлари ўз касбининг устаси бўлган балиқчилардан ҳисобланар эдилар. Улар шу кўлда тажриба орттиришган, шу кўлда уларнинг суяги қотган эди. Улар кўлнинг ички оқимларини, унинг кайфиятини, гўзаллигини билар эдилар. Жалила денгизи ўз кайфиятини тўхтовсиз равишда ўзгартириб турадиган гўзал аёлга ўхшарди. Шу жойда ўз ҳунари билан тирикчилик қиладиган ҳар бир балиқчини кўлнинг ўзгариб туриши ҳақида огоҳлантиришади. Кўл Ўрта ер денгизи ва чўллар орасидаги тоғлар ўртасида жойлашганлиги сабабли доимо табиатнинг турли хил инжиқликларига дучор бўлади. Баъзан унинг юзасида сувни уюрма қилиб кўтарадиган, мўридаги каби увиллайдиган даҳшатли шамоллар эсиб туради. Бу шамоллар олдиндан ҳеч қандай хабар бермай пайдо бўлади ва кўлнинг сокин сувларини шиддат билан кўтарилувчи тўлқинларга айлантиради. Ҳозирги кунларда ҳам Фаластинда, замонавий асбоб-ускуна билан таъминланган кемаларга эга бўлган кишилар кўлнинг беқарор кайфияти қурбони бўлишдан қўрқиб, Жалила денгизи бўйлаб сузишни хоҳламайдилар.

Исонинг шогирдларида иккита афзаллик бор эди: улар кўлни жуда яхши билишар ва улар ўз Устозлари билан бирга эдилар. Исо кечқурун уларга нарги қирғоққа сузиб ўтишни таклиф қилганида, уларнинг ҳеч бири бу таклифга норозилик билдирмадилар. Улар қайиқларни тайёрладилар, ўзлари ҳам тайёрландилар. Сўнгра кўл бирдан ғазаб отига минди. Кўл маликаси жазавага тушди:

«Шу орада кўлда кучли бўрон кўтарилди. Тўлқинлар қайиқни тебратиб юборди, қайиқ сувга тўла бошлади» (Марк. 4:37).

Жалиладаги ҳар бир балиқчи энг кўп қўрқадиган ҳодиса рўй берди. Бўрон бошланди, қутурган тўлқинлар қайиқни ағдариб юборишга ҳаракат қилишар эди. Уларнинг орасига тушиб қолган ҳар қандай моҳир сузувчининг ҳам тирик қолиши даргумон эди. Балиқчилар қайиқнинг четига шундай куч билан ёпишиб олдиларки, ҳатто уларнинг бармоқ суяклари оқариб кўриниб қолди. Бу мустаҳкам балиқчилар қайиғи эди, аммо шхуна ҳам, океанда сузадиган лайнер ҳам эмас эди. Қайиқ айланар, сакрар, тўлқинлар қайиқ четига уриларди, бироқ қайиқ буларнинг барчасига дош бериб турарди. Балиқчилар қайиқ тушуғини шамолга тўғирлашга ҳаракат қилган ҳолда қуюшқонидан чиққан денгиз билан зўр бериб курашар эдилар. Эҳтимол, денгизчининг ушбу: «Эй Тангрим, Сенинг денгизинг шу қадар улуғ, менинг қайиғим эса шунчалик кичик», ибодати айнан ўша вақтда биринчи бор тилга олинган бўлса ажаб эмас.

Исо қайиқнинг қуйруқ томонида ухлаб ётар эди. У дам оларди. Мен шу каби ҳолатни ўз кўзим билан кузатганман. Менинг ҳаётимда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса рўй берган. Мен минган самолёт учиш вақтида ҳаво бўронига тушиб қолди. Самолёт худди пастга учиб тушаётган тошга ўхшаб, тахминан минг фут (уч километр) пастга тушиб кетганида, ошқозоним эса гўёки тепада қолиб кетгандек бўлганида, тўсатдан баландликни йўқотиш ҳиссини сезганман. Мен пассажирларнинг даҳшатдан қичқиришларини эшитиб, стюардессаларнинг саросимага тушганликларини кўриб турган бир пайтда қўшни ўриндиқда ўтирган бир йўловчи бемалол ухлаб ётарди. Мен уни силкитиб уйғотишни ва унга қарата: «Сизга нима бўлди? Наҳотки, атрофда бўлаётган воқеалар сизни даҳшатга солаётган бўлмаса?», — деб бақиришни хоҳлар эдим.

Муқаддас Китоб, Исо «ёстиққа бош қўйиб» ухлаб ётганлиги ҳақида гапиради. Қолганлар саросимага тушаётган вақтда Исо тинчгина ухлаб ётар эди. Бу ҳолат шогирдларнинг аччиғини келтирар эди. Уларда бир вақтнинг ўзида қўрқув ва ғазаб ҳисси аралашиб кетган эди. Улар Исони уйғотишга қарор қилдилар. Ўша дақиқада Исо, уларнинг фикри бўйича нима қила олиши мумкинлиги менга қоронғу. Матннинг давомидан яққол кўриниб турибдики, шогирдлар Исо қилган ишни Ундан кутмаган эдилар. Қаёққа қараманг — уларнинг аҳволи чорасиз бўлиб кўринар эди. Дақиқа сайин тўлқинлар янада катталашиб, янада қаҳр билан қайиққа урилар эди. Шогирдлар Исонинг нима қила олишини тасаввур ҳам қила олмас эдилар. Улар барча инсонлар каби фикр юритар эдилар. Инсонларга бирор хавф таҳдид соладиган бўлса, улар нима қилишни билмай қоладилар ва шу заҳотиёқ ўзларининг бошлиқларига мурожаат қиладилар. Бошлиқнинг вазифаси — гарчи иложи бўлмаса ҳам, бу вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини олдиндан кўра билишдан иборатдир.

«Шогирдлар Исони уйғотиб:

— Устоз, биз ҳалок бўляпмиз! Парво қилмайсанми? — дейишди» (Марк. 4:38).

Уларнинг саволи аслини олганда савол эмас эди. Ҳақиқат билан айтганда бу айблов эди. Айтилган гапнинг асл маъноси, савол шакли билан салгина қопланганлигига қарамасдан, яққол кўзга ташланиб туради. Ҳақиқатда эса улар: «Агар биз чўкиб кетсак ҳам Сенга барибир», — деб айтаётган эдилар. Улар Худо Ўғлини раҳм-шафқатнинг етишмаслигида айблаётган эдилар. Ушбу Исога қарат қилинаётган қаҳр-ғазабга тўла ҳужум Худога нисбатан оддий муносабатга тўлиқ мос келади. Ношукур инсон томонидан қилинадиган бу каби шикоятларни Худо ҳар куни эшитишга мажбурдир. Инсонлар ғазабга тўла айбловлар билан самога қарата қайта-қайта ҳужум қиладилар. Худони «севмайдиган», «қаҳри қаттиқ», «узоқдаги» ва «бефарқ», деб атайдилар. Бизнинг фикримизча, Худо бизга Ўз шафқатини исбот қилиш учун етарлича иш қилмаган.

Исо Ўз шогирдларининг «саволи»га бирор бир тарзда жавоб берганлигига матнда ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Унинг жавоби сўз босқичини қолдириб, ҳаракатга айланди. У Ўз сўзларини денгиз ва сувга нисбатан ишлатди:

«Шунда Исо туриб, шамолга дўқ урди ва кўлга:

— Жим бўл, бас қил! — деб қўйди. Шу онда шамол тинди ва чуқур сукунат бўлди. Исо шогирдларига:

— Нега бундай қўрқоқсизлар? Қандай қилиб ҳалигача ишончингиз йўқ? — деди» (Марк. 4:39,40).

Исонинг ҳаёти мўъжизаларнинг ёрқин чақнаши эди. У шунчалик кўп мўъжиза содир қилдики, улар ҳақидаги ҳикоялар билан тўйиб қолиш ҳам мумкин. Бирор бир мўъжиза ҳақидаги ҳикояни ўқир эканмиз, биз ҳеч қандай ҳис-туйғусиз кейинги бетга ўтиб кетаверамиз. Бироқ, биз бу ерда Исо томонидан содир қилинган энг ҳайратланарли мўъжизалардан бирига дуч келамиз. Биз бу ерда Унинг шогирдларида чуқур таассурот қолдирган воқеанинг гувоҳи бўламиз. Бу мўъжиза ҳаттоки уларнинг онгини ҳам ларзага келтирди.

Маълум бўлишича, Исо Ўз овозининг биргина товуши билан жазавага тушган табиий офатларни бошқара олар экан. У ибодат қилмади. Ўз Отасидан уларни бўрондан қутқаришни илтимос қилмади. У фармон, илоҳий амр берди. Табиат шу заҳотиёқ итоат қилди. Шамол ўз Яратувчисининг овозини эшитди. Денгиз ўз Тангрисининг амрини таниди. Шамол шу дақиқадаёқ тинчиди. Ҳавода кичик бир шабада ҳам йўқ эди. Денгиз худди ойнадек тиниқ бўлди, унинг юзасида кичкина ажин ҳам йўқ эди.

Шогирдларнинг ҳаракатларига эътибор беринг. Энди денгиз сокинлашди, бироқ улардаги хавотир йўқолмади:

«Улар эса жуда қўрқиб, бир-бирига:

— Бу қанақа кишики, шамол ҳам, кўл ҳам Унга бўйсунса? — дейишди» (Марк. 4:41).

Бу ерда биз қизиқ ҳодисани кўздан кечирамиз. Бўрон ва жазавага тушган денгиз шогирдларни қўрқитиб юборганлиги — бу оддий бир ҳолат. Аммо, денгиз тинчланиб, хавф бартараф бўлгач уларнинг қўрқувлари ҳам денгиз қанчалик тез тинчланган бўлса, шунча тез йўқолиши керак эди. Бироқ бундай бўлмади. Энди, денгиз тинчлангач, уларнинг қўрқуви янада кучайди. Буни қандай тушунтириш мумкин?

Замонавий руҳиятшуносликнинг отаси ҳисобланувчи Зигмунд Фрейд, инсон табиат олдидаги қўрқуви туфайли динни ўйлаб чиқаради, деган ғояни олдинга сурган эди. Инсон ер қимирлаши, сув тошқини ёки касалликлар олдида ўзини ночор ҳис қилади. Худо — шахс. У билан гаплашиш мумкин. Биз У билан гаплашишга ҳаракат қилишимиз мумкин. Биз табиатнинг барбод қилувчи кучидан қутқаришни сўраб Унга мурожаат қилишимиз мумкин. Ер қимирлашига илтижо қилишдан фойда йўқ, сув тошқини билан битим тузиб бўлмайди ёки касалликлар билан савдолашиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам, Фрейднинг назариясига кўра, биз бу даҳшатли ҳодисаларни бартараф қилишда бизга ёрдам бериши учун Худони ўйлаб чиқарамиз.

Ушбу Муқаддас Китоб ҳикоясидаги диққатга сазовор жой қуйидагидан иборат: бўрон солаётган хавф бартараф бўлганидан кейин шогирдларнинг қўрқуви янада кучайди. Бўрон уларни қўрқувга солди. Офатни тинчлантирган Исонинг ҳаракатлари уларни бундан ҳам кучлироқ қўрқувга солди. Улар Масиҳнинг қудратида табиатнинг ҳар қанақанги ҳодисасидан ҳам кўра қўрқинчлироқ нарсани кўрдилар. Улар муқаддаслик ҳузурида турган эдилар. Қизиқ, Фрейд бу ҳақда нима деган бўлар эди? Инсонларга, муқаддаслиги уларни Уни ўйлаб чиқаришга ундаган табиат кучларидан ҳам кўпроқ даҳшатга солувчи Худони ўйлаб чиқариш нимага керак эди? Инсон муқаддас бўлмаган, фақатгина осойишталик олиб келадиган худони ўйлаб чиқарганида буни тушуниш мумкин? Бироқ, инсонни ер қимирлаши, сув тошқини ёки касалликлардан ҳам кўра кучлироқ даҳшатга солувчи Худони ўйлаб чиқариш нимага керак? Сув тошқини ёки рак касалининг қурбони бўлиш бир нарса бўлса, тирик Худонинг қўлига тушиши — бу умуман бошқа нарсадир.

Исо денгизни тинчлантиргандан кейин шогирдлар айтган сўзлар чуқур маънога эгадир. Улар: «Бу қанақа кишики, шамол ҳам, кўл ҳам Унга бўйсунса?», деб хитоб қилдилар. Улар Исони қайси туркумга жойлаштиришни, Уни кишиларнинг ўзлари билган қайси турига мансублигини билмас эдилар. Агарда биз инсонларни туркумларга ажрата олсак, у ҳолда уларга нисбатан қандай муносабатда бўлишни олдиндан билиб оламиз. Биз ўзимизга нисбатан рақибона ва дўстона кайфиятда бўлган кишиларга турлича муносабат билдирамиз. Идрокли кишиларга — битта муносабат, ижтимой турга — бошқача муносабат. Шогирдлар Исо шахсини ўзига сингдира оладиган туркумни топа олмадилар. У барча турлардан, ҳар қанақанги туркумлардан юқори эди. У sui generis — Ўз-Ўзи учун туркум эди.

Шогирдлар ҳеч қачон Унга ўхшаган инсонни учратмаган эдилар. Исо улар олдин учратган инсонларнинг бирортасига ҳам ўхшамас эди. У уларга бутунлай нотаниш бўлган, Ўз-Ўзича ягона бўлган Зот эди. Шогирдлар олдин турли кишилар — узун, қисқа, семиз, ориқ, ақлли ва телба кишилар билан учрашган эдилар. Улар юнонларни, римликларни, сурияликларни, мисрликларни, самарияликларни ва ўзларига ўхшаш яҳудийларни кўплаб кўргандилар. Бироқ, улар ҳеч қачон муқаддас инсонни — шамол ва тўлқинлар билан гаплаша оладиган, уларни ўз иродасига бўйсундира оладиган инсонни учратмаган эдилар.

Исодаги денгизда бўрон турган пайтда ҳам ухлаш қобилиятининг ўзи бирмунча ғайритабиий эди. Бироқ, бу ноёб қобилият эмас. Мен яна самолётдаги қўшни ўриндиқда ўтирган кишини эсладим. У ҳам барча саросимага тушган вақтда бемалол ухлаб ётган эди. Фалокат вақтида ухлайдиган кишилар — ҳаётда камдан-кам учрайдиган ҳолат бўлиши мумкин. Камдан-кам, бироқ, учраб турадиган ҳолат. Менинг самолётдаги дўстим менда таассурот қолдирди. Бироқ, у уйғонмади ва ойнадан бошини чиқариб, шамолга бақирмади, ўз амри билан уни тинчлантирмади. Агар у шундай қилганида, мен парашют қидиришга тушган бўлар эдим.

Исо бошқача эди. Шу нарса киши тасаввурини таажжубга солар эди. У мутлақ сирли бўлган нотаниш Зот эди. Инсонлар Исонинг ҳузурида ўзларини ноқулай сезишар эди.

Бўрон билан бўлган воқеа Исонинг хизматида ўзининг кичрайтирилган нусхасига эга. Бу ҳақдаги ҳикоя Луқо баён қилган Хушхабардан жой олган. Бу сафар воқеа Генисарет кўлида бўлиб ўтади. (Баъзи вақтларда яҳудийлар Жалила тоғининг ўртасида жойлашган катта сув ҳавзасини нима деб номлашга қийналишган кўринади. Генисарет кўли — бу бошқа жойларда Жалила денгизи деб аталадиган кўлнинг ўзидир.)

«Бир куни Исо Генисарет кўли ёқасида турганда, халойиқ Худонинг каломини тинглаш учун Унинг ҳузурида тирбанд эди. Исо кўл қирғоғида турган икки қайиқни кўрди. Балиқчилар эса қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар. Қайиқлардан бири Симоннинг қайиғи эди. Исо унга тушиб, қирғоқдан бир оз нарироқ сузиб боришни Симондан илтимос қилди. Сўнг ўтириб, қайиқ ичидан халққа таълим беришга тушди. Насиҳатларини тугатиб, Исо Симонга:

— Чуқурроқ сувларга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар, — деди. Симон жавоб бериб:

— Устоз, бизлар тун бўйи уриниб, ҳеч нарса тутолмадик. Лекин Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман, — деди.

Улар Исонинг айтганини қилгач, жуда кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртилиб кетди. Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига ёрдам беришлари учун ишора қилдилар. Ўртоқлари келиб, иккала қайиқни чўкар даражада тўлдириб олдилар» (Луқо 5:1-7).

Агарда шогирдлар Исога нисбатан муносабатларида бирор марта аччиқланиш ва хафагарчиликларини ифода қилган бўлсалар, бу айнан мана шу ҳолат эди. Бутрус чарчаган эди. У бутун тунни оёқда ўтказди. У омадсиз овдан таъби хира бўлиб ўтирган эди. Улар жуда ҳам кам балиқ овлай олган эдилар. Моҳир балиқчининг кайфияти ёмонлашиши учун шунинг ўзигина етарли эди. Симоннинг чарчоғи ва хафагарчилигига, Исо таълим бераётганда унинг атрофида эрталабдан буён айланишиб юрган оломонни ҳам қўшиб қўйиш лозим. Исонинг ваъзи якунланганидан сўнг, Симон уйга кетишга ва ётиб ухлашга тайёр эди. Бунинг ўрнига Исо яна балиқ овига боришни хоҳлаб қолди. Исода ажойиб фикр — кўлнинг чуқурроқ жойига тўр ташлаш фикри пайдо бўлди.

Келтирилган қаторларни ўқиб чиқиб, Симон киноя билан: «Устоз, бизлар тун бўйи уриниб, ҳеч нарса тутолмадик. Лекин Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман», — деганида, унинг аччиқланганлигини тушуниб олиш учун жуда кенг тасаввурнинг кераги йўқ. Агар Симонда Исонинг донишмандлигига нисбатан ҳақиқий ҳурмат бўлганида эди, у бундай ҳолатда оддийгина қилиб: «Мен тўрни ташлайман», — деб айтган бўлар эди. Бунинг ўрнига у ўз норозилигини билдиришни маъқул деб топди. Симон ўз сўзлари билан гўёки: «Исо, Сен ажойиб Устозсан. Биз Сенинг ваъзларинг билан сеҳрланиб қолдик. Сендан улуғроқ уламо йўқдир. Бироқ, илтимос, бизнинг сўзимизга ҳам озгина бўлсада ишон. Биз моҳир балиқчилармиз. Биз ўз касбимизни яхши биламиз. Биз бутун тунни кўлда ўтказдик, бироқ ҳеч нарса тута олмадик — тўрларимиз бўш қолди. Балиқ тўрга илинмаяпти. Кел, уйга бориб, ётиб ухлайлик ва омадимизни кейинроқ яна бир марта синаб кўрайлик. Бироқ, агар Сен сўзингда қаттиқ туриб олсанг, агар биз Сенинг инжиқликларингни бажо келтиришимиз керак бўлса, биз тўрларни ташлаймиз», дегандек бўлди.

Мен Симон Бутрус ва Андрейнинг қандай қилиб бир-бирларига маъноли назар ташлашларини ва Симоннинг бўлмағур сўзларни пичирлаган ҳолда ҳозиргина тозаланган тўрларни олиб, уларни сувга ташлашини тасаввур қила оламан. У: «Шу ваъзхонларнинг барчаси жонимга тегди! Буларнинг ҳаммаси бир хил. Улар ҳамма нарсани биламиз, деб ўйлашади», — деб ўйлаган бўлса керак.

Биз кейин нима бўлганини биламиз. Бутрус Исо кўрсатган жойга тўрни ташлаган заҳотиёқ тўр балиққа тўлди, худди Жалила денгизининг барча балиқлари шу турга келиб тушганга ўхшарди. Худди балиқлар ўртасида, ким тўрга биринчи бўлиб келиш мусобақаси ўтказилаётганга ўхшарди: «Охирида қолган — чириган илон балиқ!»

Тўрлар шунчалик кўп балиққа тўлдики, натижада оғирликни кўтара олмай йиртила бошлади. Бошқа шогирдлар ўз қайиқларида ёрдамга келишди. Аммо, балиқ шунда ҳам кўплик қилди. Иккита қайиқ шу даражада балиққа тўлдики, уларнинг эшкаклари тиқилиб қолди. Бу балиқчилар гувоҳ бўлган энг катта ов эди.

Бутрус бунга жавобан нима қилди? Сиз нима қилган бўлар эдингиз? Мен ўзим нима қилишимни биламан. Мен ўша жойнинг ўзида шартнома тузган бўлар эдим. Мен Исодан ҳар ойда бир марта беш дақиқага қирғоқ олдига келишни илтимос қилган бўлар эдим. Мен инсоният тарихдаги балиқчилик билан шуғулланувчи энг катта корхонанинг эгаси бўлар эдим.

Бизнес, фойда — Бутрус бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмади. Тўрлар йиртилиб кетганидан кейин, Бутрус ҳатто балиқларга ҳам қарамай қўйди. У фақат Исони кўриш қобилиятига эга эди. Бутруснинг сўзларига қулоқ солинг:

«Симон Бутрус буни кўрди-да, Исонинг тизига чўккалаб:

— Ё, Раббий! Менинг олдимдан кетгин, чунки мен гуноҳкор инсонман, — деди» (Луқо 5:8).

Бутрус шу дақиқада танада гавдаланган Муқаддасликнинг қаршисида турганлигини англаб етди. У ўзини қўярга жой топа олмас эди. Унинг биринчи ҳаракати итоат қилиш эди: у Масиҳнинг пойига тиз чўкди. «Раббим, мен Сендан завқланаман, мен Сени улуғлайман» каби сўзларни айтиш ўрнига, у: «Илтимос, олдимдан кетгин. Илтимос, мени ёлғиз қолдир. Мен бунга чидай олмайман», — деди.

Масиҳ ҳаётининг тарихи — бу фақатгина Унга яқин бўлиш учун кишилар оммаси орасидан сиқилиб ўтишга ҳаракат қилаётган кўп сонли кишиларнинг тарихидир. Бу «Мени авф эт», деб бақираётган мохов кишидир. Бу қон оқиш касали билан оғриган, Унинг этагидан ушлашга ҳаракат қилаётган аёлдир. Бу Исонинг ўлимидан олдинги охирги сўзларини тинглаш учун қолган кучларини жамлашга ҳаракат қилаётган, хочга тортилган жиноятчидир. Бу: «Менга яқин кел. Менга нигоҳ ташла. Менга тегин», — деб гапираётган кўп сонли кишилардир.

Бутрус билан бундай бўлмади. Унинг Тангрига қилган қайғуга тўла ўтинчида бошқа маъно бор эди: у Исодан кетишни, унга жой беришни, ўзини ёлғиз қолдиришни илтимос қилди.

Нима учун? Узоқ вақт давомида мулоҳазалар юритишга зарурат йўқ. Матндан бунга жавоб излашнинг ҳам зарурати йўқ, чунки матннинг ўзи етарлича аниқлик билан Бутрус нима учун Исонинг кетишини хоҳлаганлиги кўрсатиб турибди: «Мен гуноҳкор инсонман». Гуноҳкор киши муқаддас инсоннинг қаршисида ўзини ноқулай сезади. Ночор киши ўзига ўхшаш ночорлар жамиятини афзал кўради. Ўғрилар ўртасида ҳам ўртоқлик мавжуд. Бироқ, ўғрилар полиция офицерлари билан бўладиган тасалли берувчи муносабатларни изламайди. Гуноҳкор ночорлик поклик билан бирга бўлишни хоҳламайди.

Исо Бутрусга гуноҳкорлиги учун таъна қилмаганлигини кўриб турибмиз. Бир оғиз ҳам таъна, бир оғиз айблов сўзи жарангламади. Исо қилган иш — бу Бутрусга балиқ овлашни кўрсатиш бўлди. Бироқ, муқаддаслик намоён бўлганда, ҳеч қандай сўзга ўрин қолмайди. Бутрус тушунмасликнинг иложи йўқ бўлган нарсани тушунди. Барча дунёвий ўлчамлардан юқори бўлган тақводорлик ва покликнинг намунаси унинг кўз олдида ярақлади ва уни кўр қилиб қўйди. Бутрус ҳам Ишаъёга ўхшаб парча-парча бўлиб кетди.

Бир ғаройиб тарихий далил мавжуддир. Исо имонсиз кишилар орасида ҳам яхши обрў-эътибор қозонган эди. Имонсиз кишининг Исо ҳақида ёмон сўз айтиши жуда кам учрайдиган ҳол эди. Жамоатга нисбатан очиқдан-очиқ қарши чиқадиган ва масиҳийлардан нафратланадиган кишилар кўп ҳолларда Масиҳни кўкларга кўтариб мақтайдилар. Худонинг ўлими ва жамоатнинг инқирозга юз тутиши ҳақида гапирган Фридрих Ницше ҳам Исо ҳақида қаҳрамонликнинг намунаси, деб гапирган эди. Ницше ҳаётининг охирги йилларини жиннихонада ўтказди. У мактубларига «Хочга тортилган», деб имзо қўйиш билан ўзининг телбалигини ифода қилар эди.

Дунёнинг Исонинг тенгсиз етуклиги фойдасига берган гувоҳликлари чексиздир. Ҳаттоки, Исога нисбатан танқидий муносабатда бўлган Жорж Бернард Шоу ҳам Масиҳдан кўра юқорироқ намуна бўлиши мумкинлигини тасаввур қила олмас эди. У Исо ҳақида шундай деди: «У Ўзини масиҳий каби тутмаган ҳолатлар ҳам бўлди». Шоунинг ушбу сўзларидаги аччиқ кинояни сезмаслик мумкин эмас.

Ҳаттоки, Масиҳнинг илоҳийлигини ёки Унинг нажот бахш этувчи хизматини тан олишни истамайдиган кишилар ҳам, Уни аҳлоқий устунликка эришган инсон сифатида олқишлайдилар. Улар Понтий Пилатга ўхшаб хитоб қиладилар: «Мана, у Одам!», «Мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим!»

Ҳозирги замон кишиси Исони бунчалик даражада ҳурмат қилиши ва улуғлашини эътиборга олган ҳолда, жавоб бериш қийин бўлган саволни беришга тўғри келади: Исонинг замондошлари нима сабабдан Уни ўлдирдилар? Нима учун оломон Унинг қонини сўраб қичқирди? Нима учун фарзийлар Ундан шунчалик даражада нафратланишди? Нима сабабдан олий тоифадаги диний суд шундай яхши, пок Инсонни ўлимга ҳукм қилди?

Замонавий Фаластинга ташланган назар ушбу жумбоқни ечишга ёрдам беради. Қуддусга ташриф буюрувчи зиёратчиларни шаҳарнинг — улар зиёрат қиладиган жойнинг улуғворлиги ҳайратга солади. Тунда қадимий деворлар прожектор нурлари билан ёритилади ва бу Муқаддас Шаҳарга сеҳрли кўриниш беради. Агарда шаҳарга Зайтун тоғи томондан, Кидрон водийси бўйлаб ўтадиган чирмашиб кетган йўл орқали келинса, маъбад яқинида, шарқий девор олдида улуғворлик билан қад кўтариб турган «Пайғамбарлар эҳроми» ёдгорлигини кўриш мумкин. Ёдгорлик бу ерда асрлар давомида, Масиҳ давридан буён турибди. Унда — Эски Аҳд давридаги буюк пайғамбарларининг тасвирлари худди яҳудийларнинг Пантеонидаги каби бўрттириб ишланган.

Исонинг даврида Эски Аҳд пайғамбарларига сиғинишар эдилар. Улар халқнинг ўтмишдаги буюк қаҳрамонлари ҳисобланар эдилар. Шунга қарамасдан, улар ҳаёт бўлган вақтда замондошлари улардан нафратланар, улар устидан кулар, уларни инкор қилар, ҳайдар ва ўлдирар эдилар.

Муқаддас Стефан биринчи масиҳий жафокаш бўлди. У ўз тингловчиларига қўллари қон билан булғанганлигини эслатганлиги учун ғазабга тушган оломон томонидан тошбўрон қилиб ўлдирилди:

«Эй энсаси қотганлар! Юраги ва қулоқлари суннат бўлмаганлар! Оталарингиз каби сизлар ҳам доимо Муқаддас Руҳга қарши турасизлар. Оталарингиз пайғамбарлардан қайси бирини қувғин қилишмаган? Солиҳ Кишининг келишини башорат қилиб айтганларни ҳам ўлдиришган-ку. Сизлар ҳам энди Ўшанинг хоинлари ва қотиллари бўлиб қолдингизлар. Сизлар Илоҳий Қонунни фаришталар буйруғи билан олиб, ўша Қонунга риоя қилганингиз йўқ!» (Ҳав. 7:51-53).

Стефаннинг ушбу аччиқ сўзлари уни тинглаётган кишиларнинг юракларига кириб боради ва уларни тавба қилишга олиб келади, деб ўйлаш мумкин эди. Бироқ, бундай бўлмади:

«Кенгаш аъзолари бу сўзларни эшитгач, қутуриб жўшиб, Стефанга қарши тишларини ғижирлатдилар… Улар бўлса қулоқларини беркитиб, овозлари борича қичқириб, ҳаммалари Стефан устига ёпирилди. Уни шаҳардан ташқарига судраб чиқиб, тошбўрон қилишди» (Ҳав. 7:54-58).

Кишилар маънавий устунликни, унинг эгаси улар учун хавфсиз бўлган масофа узоқлигида турган пайтда тан оладилар ва қадрлайдилар. Дунё Масиҳни узоқдан туриб ҳурмат қилади.

Исо унга жуда яқинга келмагунча, Бутрус У билан бирга бўлишни хоҳлар эди. Исо унга яқин келганида эса, Бутрус: «Илтимос, кетгин», — деб хитоб қилди.

Бир неча йил аввал «Бутрус асоси» деб ном олган китоб бестселлерлар рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олди. Бу китобда ифода қилинган асосий нуқтаи-назар ўша вақтдан бошлаб ишбилармон кишилар ҳаётида аксиомага айланди: корпоратив структураларда ишловчи кишилар токи тажрибасизлик даражасига етгунларига қадар хизмат пиллапоясида юқорига кўтарилиб борадилар. Агарда Бутрус нима сабабдан Исонинг ҳузурида ўзини ноқулай сезганлигини қисман тушунтириб беришини ҳисобга олмасак, «Бутрус асоси» ва Симон Бутрус ўртасида ҳеч қандай умумийлик йўқдир.

«Бутурс асоси» китобида тажрибали ва тажрибасизлик масалалари кўриб чиқилади. Ушбу китобдаги қилинган хулосалар, ишбилармон кишилар дунёсида юқори лавозимга кўтарилишни ўрганиб чиқишга асосланган. Бирор киши муваффақият билан ишлаётганда, уни юқори лавозимга тавсия қилишади ва у ўз тажрибасини оширади. Маълум бир вақтга келиб унинг ўсиши тўхтайди ва у муваффақият билан иш олиб бора олмай қолади. У фойдали ишлай олмай қолганидан сўнг, уни юқори лавозимларга тавсия қилмай қўйишади, натижада ўша хизматчи умрининг охиригача ўз тажриба даражасидан бир поғона баланд бўлган жойда ишлашга мажбур бўлиб қолади. Кишилар тузоққа тушиб қолишади. Улар ўзлари тажрибасиз бўлган даражада қолишга мажбурдирлар — бу эса уларнинг ўзлари учун ҳам, улар ишлаётган корхона учун ҳам ачинарли ҳолдир.

Барча кишилар ҳам бу китобда таърифлаб ўтилган қопқонга тушавермайдилар. Муаллиф бу каби тузоқларга ҳеч қачон тушмайдиган кишиларнинг икки туркумини айтиб ўтади. Бу ўта тажрибали ва ўта тажрибасиз бўлган кишилардир. Ўта тажрибасиз бўлган киши хизмат пиллапоясида юқори кўтарилиш имкониятига эга эмас, чунки уларда иш тажрибаси умуман йўқ. У тажрибага эга бўлган даража мавжуд эмас. У ташкилотнинг энг паст даражасида ҳам тажрибасиз бўлиб қолади. Бундай кишини ташкилотдан тезда бегона ўт каби «юлиб ташлашади».

Тузоқдан қутулиб қоладиган кишилар иккинчи гуруҳининг тақдири ғалатидир. Бу ўта тажрибали кишилар гуруҳидир. Бундай киши юқори лавозимга эга бўлиш учун хизмат пиллапояси поғоналаридан қандай қилиб кўтарилади? Ҳеч қандай. Муаллиф ўта тажрибали киши учун хизмат пиллапоясида юқорига кўтарилиш жуда ҳам қийинлиги сабабини кўрсатиб ўтади. Бунинг сабаби шундан иборатки, ўта тажрибали киши ўзидан юқорида турган кишилар учун хавф туғдиради. Хўжайинлар ундан қўрқишади, ўринларини йўқотиб қўйишдан хавфсирашади. Бундай киши хўжайинлар учун хавфлидир, чунки у сабабли юқоридаги кишилар бойлик ва ҳурмат манбаи бўлган лавозимларидан ажралиб қолишлари мумкин. Ўта тажрибали киши юқори лавозимга битта корхонадаги хизмат пиллапояларидан кўтарилиш орқали эга бўлмайди. Бунинг сабаби шундаки, бу киши ўзидан юқорида турувчи шахсларга катта хавф солиб туради. Хўжайинлар ўзларининг турган ўринларини эгаллаб олишидан хавфсираб, ундан қўриқишади. Ўта тажрибали киши муваффақиятга бир ташкилотнинг ўзидаги хизмат пиллапоясидан юқорига кўтарилиш орқали эмас, балки бир ташкилотдан иккинчисига «сакраш» орқали эришади. Бунда у ҳар доим олдингидан кўра бир поғона юқори кўтарилиб боради.

Бу назарияни ҳақиқий беъманилик, деб осонгина ташлаб юбориш мумкин. Кишиларнинг ўз корхоналарида тезлик билан энг юқори лавозимга эга бўлганликларига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Ўз меҳнат фаолиятини югурдаклик билан бошлаган кўплаб директорлар мавжуддир. Муаллиф бу каби эътирозларга жавобан, ушбу таассурот қолдирувчи ҳикояларнинг ҳаммаси қоидани яна бир марта тасдиқловчи истиснолар, деб жавоб бериши аниқ.

Ҳақиқий статистика қандай бўлишидан қатъий назар, кўп ҳолларда ўта тажрибали кишилар энг паст қатламларда «қотиб қолишига» инкор қилиб бўлмайдиган далиллар мавжуддир, чунки улар ўзларидан юқорида турган кишилар учун хавф туғдирадилар. Ҳамма ҳам муваффақият қозонган кишини олқишламайди. Мен коллежда ўқитувчи бўлиб ишлаган вақтимда, юқори курсда ўқийдиган бир талаба қиз бўлар эди. У менинг энг яхши ўқувчим эди. Унинг ўртача баҳоси қатъий тўрт эди. Унинг ўқишида қандайдир ғайриоддийлик бор эди.

Бир куни ундан битириш имтиҳонини қабул қилаётганимда мен жуда ҳам ҳайратга тушдим. Талаба қизнинг жавоблари у учун хос бўлган даражадан шунчалик кескин фарқ қилар эдики, мен қандайдир жиддий воқеа содир бўлганини сездим. Мен уни ўз олдимга чақирдим ва нима гаплигини сўрадим. У бирданига йиғлаб юборди ва имтиҳонлардан ўз хоҳиши билан йиқилганини тан олди. «Нима учун?», — деб савол бердим мен. У кундан-кунга ортиб бораётган қўрқинч ҳиссини сезаётганлигини ва ҳеч қачон ўзига турмуш ўртоғи топа олмаслигидан қўрқаётганлигини тушунтирди. «Ҳеч қайси йигит мен билан учрашишни хоҳламайди, — деди у. — Уларнинг ҳаммаси мени жуда ҳам ақлли, деб ҳисоблашади, менда миядан бошқа ҳеч нарса йўқ, деб ўйлашади». У менга ўзининг ёлғизлиги ҳақидаги юракни эзувчи ҳикояни айтиб берди. У ўзини камситилган, талабалар шаҳарчасининг ижтимоий ҳаётидан ажратиб қўйилган, деб ҳисоблар эди.

Бу талаба жамият нуқтаи-назаридан қараганда кечириб бўлмайдиган гуноҳни содир қилаётган эди. У «эгри чизиқни синдираётган» эди. Мен имтиҳонни «эгри чизиқ» бўйича топшириш нима эканлигини яхши биламан. Бу ҳолат менга талабанинг қулай вазияти тарафдан ҳам, ўқитувчи нуқтаи-назари томонидан ҳам жуда яхши таниш. Мен талабалик йилларимдаги имтиҳондан йиқилиб ёки тестни ёмон топшириб, аудиториядан чиқаётганда ўзим ҳис қилган даҳшатли ҳис-туйғуни яхши эслайман. Ўқитувчининг имтиҳон ёки тестни «эгри чизиқ бўйича» баҳолашга қилган ваъдаси менга қанчалик ёқимли эшитилганлиги ҳам эсимда. Бу, агар мен тест саволларининг фақатгина олтмиш фоизига тўғри жавоб берсам ҳам «эгри чизиқ»қа кўра «Г» дан «В» га, агарда кўпроқ киши тестни ёмон топширса, у ҳолда «Б» га ҳам ўтишим мумкинлигини англатар эди. Мен бошқа кишининг йиқилиши мени қувонтирадиган ҳолатга тушиб қолар эдим.

Бироқ талабаларнинг ичида бошқаларга ўхшамайдиган бир киши топилар эди. Барча кишилар тест саволларининг 20-30 фоизга тўғри жавоб бериб, бу билан тестнинг нотўғри эканлигини рад этиб бўлмайдиган ҳолда исботлаётган ва ўқитувчига «эгри чизиқ» бўйича баҳолашга маънавий ҳуқуқ бераётган бир вақтда, албатта тестни 100 фоизга топширадиган битта ақлли, кишини ғазабини келтирадиган «онасининг эрка боласи» топиларди. Синф бирор марта бундай шахсни олқишлаганини эслай олмайман. «Эгри чизиқни синдирган» кишини ҳеч ким ёқтирмас эди. Мана шундай «ақлли» кишининг дастидан бизлар ҳаммамиз ёмон кўринамиз.

Исо Масиҳ ҳам «эгри чизиқни синдирар» эди. У бу борада тенги йўқ эди. У олий даражадаги «ўта тажрибали» эди. Жамият томонидан инкор қилинган кишилар Исони севар эдилар, чунки У уларга Ўз эътиборини қаратар эди. Бироқ, ҳокимиятни бошқарувчи, ҳурматга сазовор лавозимларни эгаллаган кишилар Ундан нафратланар эдилар.

Фарзийлар ўзларини Исонинг ашаддий душманлари, деб ҳисоблашар эди.

Фарзийлар партияси Эски Аҳд даврининг тугалланиши ва Янги Аҳд даврининг бошланиши ўртасидаги тарихий бурилиш пайтида юзага келди. Бу тариқатга Қонунга қатъий риоя қилувчи кишилар томонидан асос солинган. Фарзий сўзининг тўғридан-тўғри таржимаси «ажралиб чиққан», деган маънони англатади. Фарзийлар муқаддаслик соҳасида ажралиб чиқдилар. Муқаддасликка интилиш фарзийлар ҳаётининг асосий машғулоти ҳисобланар эди. Улар бу соҳада мутахассис ҳисобланишарди. Агарда ер юзида муқаддасликнинг намоён бўлиши олдида бош кийимларини осмонга отадиган кишилар мавжуд бўлса, бу кишилар айнан мана шу фарзийлар эди.

Фарзийлар муқаддасликка эга бўлиш учун қилган ҳаракатлари туфайли ўзларининг художўй ва тақводорликлари учун халқнинг ҳурматига сазовор бўлдилар. Уларга тенг келадиган киши топилмас эди. Инсонлар уларни улуғлар эдилар. Байрамлар ва базмларда улар учун алоҳида жой ажратилар эди. Улар эътиқод масаласида мутахассис ҳисобланишар эди. Фарзийларнинг кийимлари уларнинг олий мақомини билдириб турадиган гажимлар билан безатилар эди. Улар ўзларининг олий аҳлоқий сифатларини жамоат жойларида намойиш қилар эдилар. Фарзийлар рўза тутганлигини чор-атрофдаги барча кишилар билар эдилар. Улар кўчаларнинг бурчакларида ва ошхоналарда дабдабали равишда бошларини ибодат учун эгиб ўтирар эдилар. Фарзий садақа бераётганда, буни шундай ҳашамат билан қилар эдики, гадойнинг қўлга тушган танганинг жарангини кўчанинг нарги бошидан туриб ҳам эшитиш мумкин эди. Уларнинг «муқаддаслиги» кишилар эътиборига кўргазма қилинар эди.

Исо фарзийларни мунофиқ деб атади.

Исонинг фарзийлар қисматини таъкидловчи ҳукми, ҳикматли сўзлари мавжуддир: «Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар лоақал бирор-бир кишини ўз динингизга киритиш учун денгизлару қитъаларни айланиб чиқасизлар. Лекин буни амалга ошириб бўлгач эса, уни ўзингиздан икки баробар ёмонроқ дўзахи қиласизлар». Исо фарзийлар устидан қаттиқ ҳукм чиқарди. Масиҳ уларни бир неча хилдаги мунофиқликда айблади. Келинг, Исонинг фарзийларга қарата билдирган айбловларидан баъзиларини кўриб чиқайлик:

«Уламолар ва фарзийлар Мусо минбарида ўтирибдилар. Шу боис улар сизга нимани бажаришни амр этсалар, бажо келтиринглар. Айтганини қилинг, лекин қилганини қилманг! Чунки улар ўз айтганларини бажармайдилар. Улар оғир ва кўтариб бўлмайдиган юкларни инсонлар елкасига ташлаб қўядилар, лекин ўзлари бу юкларга бармоқ тегизишни ҳам истамайдилар. Улар бутун ишларини инсонларга кўриниш учун қиладилар. Дуо қутиларини йирикроқ, кийимларининг гажимларини узунроқ қиладилар. Шунингдек, зиёфатларда тўрда ва ибодатхоналарда ҳурматли ўринда ўтиришни, халқ йиғинларида алик олишни ва одамлар томонидан “Устозимиз, Устозимиз!” деб олқишланишни яхши кўрадилар» (Мат. 23:2-7).

Фарзийларда ҳеч қанақанги олийжаноблик йўқ эди. Уларнинг муқаддаслигида ҳақиқий гўзаллик йўқ эди. Улар қиладиган барча ишлар кишилар кўзига кўриниш учун амалга оширилар эди. Уларнинг муқаддаслиги бошдан-оёқ кўзбўямачилик эди. Мунофиқ фарзий тақводор киши ролини ўйнаётган актёр эди:

«Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар косаю лаганнинг сиртини тозалайсиз, аммо уларнинг ичи ўғрилик ва баднафсликка тўлиб-тошиб ётибди. Эй сўқир фарзий! Сен аввало коса ва лаганнинг ичини тозалаб ол, шунда уларнинг таши ҳам тоза бўлади. Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар ташқаридан чиройли кўринадиган, лекин ичи ўликларнинг суяклари ва ҳар хил қабиҳликларга тўла, оҳакланган қабрларга ўхшайсизлар. Гарчи ташқаридан инсонларга мўмин кўринсангизлар ҳам, лекин ичларингиз иккиюзламачилик ва ёмонликка тўладир» (Мат. 23:25-28).

Исо фойдаланган тасвирлар тўппа-тўғри юракка кириб боради. У фарзийларни фақатгина ташқариси тоза бўлган идишларга ўхшатади. Фараз қилинг, сиз ресторанда кофе олиб келишларини сўрадингиз ва официант сизга ташқаридан ялтраб турган, ичкариси эса кечаги кофенинг юқига тўла бўлган идишда кофе олиб келди. Бу сизнинг иштаҳангиз очилишига унчалик яхши ёрдам бермаган бўлар эди. Фарзийлар ҳам худди шундай инсон эдилар. Ташқаридан чиройли кўринадиган, ташқариси оҳакланган қабрларнинг ичида чириётган ва бадбўй ҳид чиқараётган тана ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат мавжуд бўлгани каби, фарзийларнинг нақшлар билан безалган дарвозалари ортида уларнинг чирик кўнгиллари яшриниб ётар эди.

Исо фарзийлар учун асраб қўйган бир нечта қисқача эпитетлар ҳақида бир дақиқа фикр юритиб кўринг. «Сиз илонлар!» «Заҳарли илон зотлари!» «Басир пешволар!» «Дўзахилар!» Мурожаатнинг бу шаклларини ҳеч ҳам мақтов, деб бўлмаса керак. Бу кишиларни фош қилаётганда Исо шафқатсиз ифодаларни аямади. Унинг сўзлари шафқатсиз эди. Бу Унга хос эмас, бироқ тўғри эди. Исонинг фарзийларга мурожаат қилиш усули, Унинг оддий сўзлашув усулидан фарқ қилар эди. Оддий ҳолатларда У гуноҳкорларга юмшоқ сўзлар билан таъна қилар эди. Зино қилишда айбланган аёл ва қудуқ олдидаги аёл билан ҳам юмшоқ оҳангда, бироқ қаттиққўллик билан муомала қилди. У Ўзининг шафқатсиз сўзларини «катта болалар», муҳим кишилар, уламолар учун сақлаб қўйганга ўхшарди. Масиҳ улардан кечирим сўрамади, Ўзи ҳам уларни аямади.

Баъзан, фарзийлар Исони ўзларини қаттиқ танқид остига олгани учун ёмон кўрганлар, деган мулоҳазаларни ҳам келтиришади. Ҳеч кимга, айниқса обрў-эътиборга эга бўлган кишига уни танқид қилган одам ёқмайди. Бироқ, фарзийлар нафратининг илдизи ундан чуқурроқдир. Исо уларга ҳеч нарса демаганида ҳам, фарзийлар Уни ёмон кўришган ва Ундан нафратланишган бўлар эди, деб тўлиқ ишонч билан айтиш мумкин. Исонинг ҳозир бўлишигина фарзийларни Ундан ўзларини четга олишга мажбур қилар эди.

Қадимдан қолган шундай сўз бор: ҳеч нарса ёлғонни ҳақиқатдек тез парчалаб юбора олмайди. Ҳақиқий қимматбаҳо буюмгина иккинчисининг қалбаки эканлигини кўрсатиб бера олади. Моҳирона қилинган қалбаки долларни оддий кўз ёрдамида ҳақиқийсидан ажратиб бўлмайди. Ҳар бир қалбаки пул қиладиган инсон нимадан қўрқади? Кимдир у ясаган пулни ҳақиқийси билан солиштириб кўриши мумкинлигидан. Исо ҳақиқий эди, фарзийлар эса — қалбаки ва Исо уларнинг орасида юрарди. Унинг ҳақиқий муқаддаслиги аниқ эди. Қалбаки муқаддаслик остида юрган кишиларга бу ёқмас эди.

Саддуқийлар ҳам Исога нисбатан худди шундай муносабатда эдилар. Саддуқийлар ўз даврининг олий табақадаги руҳонийлари эдилар. Улар ўз номларини Эски Аҳд даврида яшаб ўтган руҳоний Садўқнинг номидан олганлар. Унинг исми яҳудий тилидаги «тақводор» деган сўздан келиб чиққан. Фарзийлар ўзларини муқаддас, деб ҳисоблаган бўлсалар, саддуқийлар ўзларини тақводор кишилар деб ҳисоблашар эди. Исо пайдо бўлганидан кейин уларнинг тақводорлиги бошқаларникидан фарқ қилмай қолди. Эгри чизиқ яна синди.

Фарзийлар ва саддуқийларнинг Исога нисбатан ғазаби бошда оддий хафагарчилик кўринишида эди. Кейинчалик бу хафагарчилик ўрнини аста-секин ғазаб эгаллади ва охир-оқибатда Унинг ўлимини истовчи қаҳрли талабга айланди. Улар Исони кўришга тоқат қила олмас эдилар. Жалила денгизида шогирдлар Исони кишиларнинг қайси тоифасига киритишни била олмай ўйланиб қолган эдилар. Улар ўзларининг: «Бу Инсон ўзи Ким?», деган саволларига ўзлари жавоб топа олмай қолдилар. Фарзийлар ва саддуқийларда жавоб тайёр эди. Улар Исо учун махсус тоифа яратдилар: Исо улар учун «шаккок» ва «иблис» эди. У кетиши керак эди. Ўта тажрибалини йўқ қилиш зарур эди.

Масиҳ ҳозир танада дунё бўйлаб юрмайди. У осмонга кўтарилди. Ҳозирги кунда ҳеч ким Исони инсон танасида кўрмайди ва У билан худди инсон билан гаплашаётгандек гаплаша олмайди. Шунга қарамасдан, Исо муқаддаслигининг хавф солувчи қудрати ҳали ҳам сезилиб туради. У баъзан Унинг кишиларига ўтади. Бир вақтлар, Синай тоғининг этагида, яҳудийлар Мусонинг кўзни қамаштирувчи нур таратаётган юзидан даҳшатга тушиб қочганлари каби, ҳозирги кунда ҳам инсонлар масиҳийларнинг ҳузурида ўзларини ноқулай сеза бошлайдилар.

Менинг таълим олиш жараёнимнинг энг қийин даври голланд тилини ўрганиш вақтимга тўғри келади. Бу голланд тили билан олиб борилган ҳақиқий уруш эди. Мен уни яхшироқ эгаллаш учун Голландияга бордим. У ерда мусиқа каби — худди жилғанинг қувноқ қўшиғига ўхшаб жарангловчи бу тилнинг олдида ўзимни ўзим йўқотиб қўйганга ўхшаб ҳис қилдим. Унли товушларни талаффуз қиламан, деб тилимни синдиришимга оз қолди. Кўп сонли ибораларни эса ҳеч қачон ёдлаб ололмасам керак деб ўйладим. Ҳар сафар, бу тил устидан «ғалаба қозондим», деб ўйлаган вақтимда, маъноси мен учун бутунлай нотаниш бўлган янги бир иборани эшитар эдим.

Мен бир куни Амстердамдаги бир дўстимнинг ўйида, кечки овқат вақтида айнан шунга ўхшаш бир иборани эшитдим. Қизғин суҳбат бўлаётган эди, сўнгра у бирдан узилиб қолди ва орага ноқулай сукунат чўкди. Голланд дўстларимдан бири жимжитликни бузиш учун: «Er gaat een Domine voorbiy!», — деди. Мен шу заҳотиёқ жавоб қайтардим: «Нима дедингиз?» алати жумла яна қайтарилди. Мен сўзларнинг маъносини билар эдим, аммо мен учун ифода тўлиқлигича маънога эга эмас эди. Яна ноқулайлик пайдо бўлди. У ноқулайликни бартараф қилиш учун жумлани таржима қилиб берди: «Жамоат хизматчиси ёнимиздан ўтиб кетди».

Мен яна бу ерда гап нима ҳақда бораётганлигини тушунтириб беришни дўстларимдан илтимос қилдим. Улар Голландияда, агарда қизғин ва ёқимли суҳбат давомида умумий кайфиятни бузишга хавф солмоқчи бўлган ноқулай сукунат чўкса, мана шу жумлани айтиш қабул қилинганлигини тушунтириб беришди. Жамоат хизматчиси ёнимиздан ўтиб кетди дейиш — бу тўсатдан пайдо бўлган жимжитликнинг сабабини тушунтириш демакдир. Бунинг ғояси шундан иборатки, дўстона базмдаги қувноқ кайфиятни ҳеч ким руҳоний каби тез буза олмайди. Жамоат хизматчиси пайдо бўлдими — шод-хуррамлик тугайди. Энди ҳеч ким кула олмайди, қизғин суҳбат ҳам бўлмайди, фақатгина жимжитлик. Шу каби жимжит, ноқулай сукунат чўкса, буни жамоат хизматчиси ўтиб кетди, деб тушунтирадилар.

Мен гольф ўйнаётган вақтимда ҳам шу каби ҳодисага тез-тез дуч келаман. Агарда мен нотаниш кишилар билан бир жуфтликка тушиб қолсам, нима билан шуғулланишимни сўрамагунларига қадар ҳаммаси яхши боради. Шеригим менинг жамоатда ишлашимни билгач, шу заҳотиёқ бутун вазият ўзгара бошлайди. Суҳбат пайтида у мендан узоқроқ туришга ҳаракат қилади. Худди у қандайдир оғир шаклдаги юқумли касаллик билан оғриганимни билиб қолганга ўхшаб кўринади. Кейин у оғзидан чиқиб кетган гаплар учун узр сўрай бошлайди. «Сўкинганим учун мени авф этинг. Мен сизнинг жамоат хизматчиси эканлигингизни билмабман». Худди жамоат хизматчиси бу каби сўзларни олдин эшитмаган, бутун ҳаёти давомида унинг ўзи шу каби сўзларни тилга олганлиги эҳтимоли эса бутунлай нолга тенг. Ишаъёнинг муаммоси, нопок оғизлар муаммоси ҳали ҳам биз билан биргадир.

Муқаддас Китобда, қонунсиз киши орқасидан ҳеч ким қувмаса ҳам қочади, деб айтилади. Лютер буни қуйидагича ифода қилди: «Мажусий киши озгина шамол бўлса ҳам титрайди». Руҳоний кишининг олдида турган кишиларда пайдо бўладиган ноқулайлик ҳисси, жамоатни Масиҳ билан ўхшатишдан келиб чиқади ва бу кишиларга ғалати таъсир кўрсатади.

Бир неча йил олдин энг моҳир гольф ўйинчиларидан бирини икки жуфтлик ўртасидаги ўтказиладиган мусобақага таклиф қилишди. Қолган учта ўйинчилар Қўшма Штатлар президенти Жеральд Форд, Жен Никлз ва ваъзхон Билли Грэмлар эди. Гольф ўйинчиси, албатта, бу инсонларни ҳурмат қилар эди. Айниқса, Форд ва Билли Грэм билан бирга ўйнаш у учун бир шараф эди (Никлз билан у авваллари ҳам бирга ўйнаган эди).

Ўйиннинг бир раунди тугагач, бошқа бир моҳир ўйинчи унинг ёнига келди ва ундан: «Президент ва Билли Грэм билан бирга ўйнаш қанақа экан?», — деб сўради.

Биринчи ўйинчи бир дунё лаънат ёғдирган ҳолда, нафрат билан жавоб берди: «Билли Грэмнинг ўз таълимотини томоғимга тиқиши менга керак эмас». У шу сўзлар билан бурилди ва шуғулланиш жойига қараб кетди.

Дўсти унинг ортидан борди. У эса ўз битасини олиб, ғазаб билан ота бошлади. Унинг бўйни худди қисқичбақаники каби қизариб кетган, қулоқларидан эса буғ чиқаётганга ўхшарди. Унинг дўсти ҳеч нарса демади, ўриндиққа ўтириб, уни кузатди. Бир неча дақиқадан сўнг ўйинчининг ғазаби тарқади. У ўзини босиб олди. Дўсти ундан секингина сўради: «Билли ўзини қўпол тутдими?» У бошини қуйи солди ва чуқур нафас олиб, жавоб берди: «Йўқ, бу раунд мен учун омадсиз бўлди холос».

Таажжуб. Билли Худо, Исо ёки таълимот ҳақида бир оғиз ҳам сўз очмади, бироқ ўйиндан сўнг бу ўйинчи Биллини, унинг томоғига таълимотни тиқишга ҳаракат қилганликда айблади ва Биллининг олдидан кетиб қолди. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Бунинг изоҳи шундоққина кўриниб турибди: Билли Грэм бирор нарсани гапириши зарур эмас эди. Спортчи ўзини ноқулай сезиши учун, Билли у тарафга қараши ҳам шарт эмасди. Билли Грэмнинг қиёфаси таълимот, Худо ғояси билан шу даражада чамбарчас боғланиб кетганки, у ҳозир бўлган ҳар бир жойда «қонунсиз киши» ҳеч ким орқасидан қувмаса ҳам қочишга мажбур бўлади. Лютер ҳақ эди, ҳақиқатдан ҳам, мажусий озгина шамол бўлса ҳам қалтирайди. У ўз ортида осмоннинг нафасини сезади ва у ўзини қувиб келаяпти деб ўйлайди. Муқаддаслик унчалик етук бўлмаган, фақатгина қисман муқаддас қилинган инсон қиёфасида бўлса ҳам, «қонунсиз киши»ни қочишга мажбур қилади.

Моҳир гольф ўйинчисининг Билли Грэмга нисбатан жавоби, Бутруснинг Масиҳга нисбатан жавобига ўхшашдир. «Мендан кет, мен гуноҳкор инсонман». Муқаддаслик ҳузурида туриш уларнинг ҳар иккаласига ҳам жароҳат етказди. Муқаддаслик адоват ҳиссини уйғотди. Муқаддаслик ўзини қанчалик кўпроқ намоён қилса, унга нисбатан қаратилган инсоний адоват ҳам шунчалик кучлироқ бўлиб боради. Бу телбаликка ўхшайди. Ер юзида Исо Масиҳдек севгига тўлиб тошган бошқа инсон йўқ. Шунга қарамасдан, Унинг севгиси ҳам инсонларни ғазабга солар эди. Унинг севгиси етук севги, трансцендент ва муқаддас севги эди, бироқ айнан мана шу севги инсонларни жароҳатлар эди. Бу каби севги шунчалик улуғворки, биз бундай севгини кўтара олиш қобилиятига эга эмасмиз.

Америка адабиётида кенг ўқувчилар оммасига таниш бўлган бир ҳикоя мавжуд. Бу ҳикояда севгининг барбод қилувчи кучи ҳақида гапирилади. Бу ғалати севги. Бу севги шунчалик шиддатлики, у ўзи яхши кўрадиган ҳар бир нарсани ҳалок қилади. Жон Стейнбекнинг ижодини ўрганадиган кишилар, унинг асарларидаги энг машҳур қаҳрамонлардан бири, «Сичқонлар ва инсонлар ҳақида» романидаги Линни — Масиҳнинг тимсоли, деб фараз қилишади.

Линни — Масиҳ? Бундай фараз кўпгина масиҳийларни ҳақорат қилган бўлиши мумкин эди. Линни — «бефаҳм ҳайвон». У қотил. Масиҳни қандай қилиб шундай одам билан тенглаштириш мумкин? «Сичқонлар ва инсонлар ҳақида» асари — бу қишлоқлар оралаб саёҳат қилиб юрувчи ва у ёки бу ерда ишлаб, ўз хусусий фермаларига эга бўлиш ҳақида орзу қилувчи икки ишчи, Линни ва Жорж ҳақидаги ҳикоядир. Стейнбек уларни қуйидагича тасвирлайди:

«Уларнинг иккаласи ҳам дағал, паҳмоқ матодан тикилган, мис тугмали кўйлак ва шим кийган эдилар. Иккаласи ҳам қора шаклсиз шляпа кийган, елкаларига ихчам қилиб ўралган кўрпа осиб олган эдилар. Улардан бири кичкина, ҳаракатчан, юзлари қорайган, кўзлари нотинч ва кучли феъл-атвор эгаси эканлигини ифода қилиб турувчи юз тузилишига эга бўлган киши эди. Унинг ҳамма жойи яққол кўзга ташланиб турар эди: кичкина кучли қўллар, ингичка билак, ингичка суякли бурун. У кишининг ортидан унга тўлиқ тескари бўлган: шаклсиз юз, катта-катта рангсиз кўзлар ва кенг, осилиб турувчи елкаларга эга бўлган улкан киши келар эди. Унинг қадам босиши оғир, худди айиққа ўхшаб, оёқларини лапанглаб босар эди. Юрганда у қўлларини силкитмай, уларни икки томонга осилтириб юрарди».

Асарнинг бу икки қаҳрамони ўртасидаги фарққа эътибор беринг. Жоржнинг юз тузилиши аниқ тасвирланган, Линнининг юзи эса шаклсиз. Ушбу катта, қўпол кишида англаб бўлмайдиган нимадир бор эди. У худди айиққа ўхшаб юради, бироқ, унинг онги ёш боланики каби эди. Линни — ақли заиф киши. У Жоржсиз бутунлай ночор бўлиб қолади. Жорж у ҳақда ғамхўрлик қилади ва энг оддий сўзлардан фойдаланган ҳолда у билан суҳбатлашади.

Линнининг ғалати одати бор. У кичкина момиқ ҳайвонларни — сичқонлар, қуёнлар ва шунга ўхшашларни яхши кўради. У Жорж иккаласи учун ферма сотиб оладиган кун ҳақида орзу қилади. Шунда у қуён ва сичқонларни боқиши мумкин. Бироқ, Линнида бир муаммо бор. У ўз кучини бошқара олмайди. У ердан сичқон ёки қуённи кўтариб олгач, уларни севишни, уларга нисбатан ўз меҳрини намойиш қилишни хоҳлайди. Бироқ, момиқ жонзотлар буни тушунмайди. Улар қўрқади ва Линнининг қўлидан чиқиб кетишга ҳаракат қиладилар. Линни уларни қўйиб юбормаслик учун, ҳайвонлар унинг севгисини янада яхшироқ ҳис қилсин учун кафтини янада қаттиқроқ сиқади. У ўзининг оғир қўллари билан беихтиёр равишда уларни ўлдириб қўяди.

Линнининг кичкина момиқ ҳайвончаларга нисбатан севгиси — ҳар доим Жоржнинг аччиқланишига сабаб бўлади. У кўйлагининг чўнтагига ўлган сичқонни солиб юрган Линнини кўриб қолса ғазабга тушади. Бу унда нафрат уйғотади. Бироқ, Жорж Линнини ўз ўғлидек яхши кўради ва шу сабабли унинг кичкина камчиликларига чидайди. Ҳал қилувчи дақиқа, Линни ишчилардан бирининг хотини билан ёлғиз қолганида юз беради:

«Кэрлининг хотини унга қараб туриб, кулиб юборди.

Сен ғалатисан, — деди у. — Бироқ, сен ёмон болага ўхшамайсан. Худди катта гўдакка ўхшайсан. Бироқ, киши хоҳласа, сени тушуниш мумкин… Баъзан сочимни тараганимда, уларни ҳурпайтираман, чунки менинг сочларим жуда ҳам юмшоқ. — У буни қандай қилиб қилишини кўрсатиш учун қўллари билан бошини силади. — Баъзи кишиларнинг сочи қаттиққина, — деди аёл бепарволик билан ўз-ўзига бино қўйган оҳангда. — Мана масалан, менинг Кэрлимни олайлик. Унинг сочлари худди симга ўхшайди. Бироқ менинг сочларим — юмшоқ ва чиройли. Албатта, мен уларни тез-тез тараб тураман. Шу сабабдан улар янада гўзаллашади. Мана — бу жойига тегиниб кўр. — У Линнининг қўлини ушлаб, ўз сочларининг устига қўйди: — Бу ерини ушлаб кўргин — юмшоқлигини сезаяпсанми?

Линни ўзининг катта бармоқлари билан унинг сочини силамоқчи бўлди.

— Эй, сочимни бузиб ташлама! — деди аёл.

Линни:

— О! Бу ёқимли экан, — деди ва янада қаттиқроқ силай бошлади. — О! Бу ёқимли экан.

— Эҳтиёт бўл, сен менинг соч турмагимни бузиб юборасан. — Сўнгра аёлнинг жаҳли чиқди ва Линнига бақирди. — Ҳозироқ бас қил, сочимни ҳурпайтириб ташладинг. — У бошини тортиб олмоқчи бўлди, бироқ Линнининг бармоқлари унинг сочига ёпишиб олиб, уни қаттиқ ушлаб турар эди. — Қўйиб юбор! — қичқирди аёл. — Эй, мени қўйиб юбор!

Линни эсанкираб қолди. Унинг юзи бужмайиб кетди. Шунда аёл қичқириб юборди ва Линни иккинчи қўли билан унинг оғзини ва бурнини ёпди.

Илтимос, бундай қилма, — деб ёлворар эди Линни. — Илтимос қиламан, бундай қилишнинг кераги йўқ. Жоржнинг жаҳли чиқади.

Аёл жон ҳолатда унинг қўлидан чиқиб кетишга уринар эди. У оёқлари билан деворни тепар, силкинар эди. Линнининг қўл остидан бўғиқ фарёд эшитилди. Линни қўрққанидан йиғлаб юборди.

— Илтимос қиламан, бундай қилма, — ёлворар эди у. — Жорж бунинг учун мени уришади. У менга қуён боқиш учун рухсат бермай қўяди.

Унинг қўли бир оз ёнга сурилди ва аёлнинг бўғиқ фарёди ташқарига чиқди. Шунда Линнининг жаҳли чиқди.

— Қани жим бўл, — деди у. — Мен сенинг қичқиришингни истамайман. Жорж тўғри айтади — мен сен туфайли кўнгилсизликларга дучор бўламан. Ҳозироқ бас қил.

Аёл эса унинг қўлидан чиқиб кетишга ҳаракат қилишда давом этарди. Унинг кўзлари даҳшатдан кенгайиб кетди. Линни уни силкита бошлади. Линнининг жаҳли чиқди.

— Бақиришни бас қил, — дер эди у. Линни уни силкитишда давом этар, аёлнинг танаси эса, худди қирғоққа чиқиб қолган балиқ каби типирчилар эди. Кейин аёл жим бўлиб қолди, чунки Линни унинг бўйнини синдириб қўйган эди».

Сичқонларни ўлдириш бошқа, одам ўлдириш бошқа. Бу сафар Линнининг ғалати қизиқиши ҳаддидан ошиб кетди. Жорж Линнини олиб қочди. Улар ўзларини қувиб келаётган шериф отрядидан мамлакат ичкариси томон қочиб кетар эдилар. Улар Шўр дарёнинг айлана бўлиб оқадиган жойи ёқасига етиб келдилар ва дам олиш учун ўтириб, суҳбатлаша бошладилар. Линни ўз қилмиши учун Жоржнинг уришишини пойлаб ўтирар эди. Сўнгра Линни Жорждан вақти келиб уларники бўладиган ферма ҳақида яна бир марта сўзлаб беришни илтимос қилди.

«Линни:

— Бу қандай бўлишини сўзлаб бер, — деди.

Жорж узоқдан эшитилаётган овозларга қулоқ солди. Ушбу дақиқада унинг кўриниши жуда ҳам ташвишли эди.

— Нарги қирғоққа қара, Линни, мен сенга шундай ҳикоя қилиб бераманки, сен буни ўз кўзинг билан кўрасан.

Линни бошини бурди ва дарёнинг нарги қирғоғига, Габиллан чўққилари қорайиб турган томонга тикилди.

— Биз унчалик катта бўлмаган жойни сотиб оламиз… — деб ўз ҳикоясини бошлади Жорж.

Линни нарги қирғоққа тикилиб, у ерда ўз орзусидаги фермани кўраётган бир вақтда Жорж чўнтагидан револьвер чиқазди. Линнининг диққат-эътибори ўз атрофида югуриб юрган хаёлий қуёнлар ва жўжаларда эди. Шерифнинг отряди жуда яқинлашиб қолганда, Жорж нишонга олди ва тепкини босди.

Отряд бошлиғи Слим биринчи бўлиб кўринди.

У яқин келди, ерда ётган Линнига тикилди, сўнгра яна Жоржга қаради.

— Аниқ энсага, — секингина гапирди у.

Слим тўғри Жоржнинг олдига келди ва унинг ёнига ўтирди, унга жуда яқин ўтирди.

— Қўй, ўйлама, — деди Слим, — баъзан шундай қилишга тўғри келади».

«Баъзан шундай қилишга тўғри келади». Баъзида, агар кишилар вайронагарчилик олиб келсалар, уларни қатл қилишга тўғри келади. Бошқаларнинг тақдирини барбод қиладиган кишиларни кечириб бўлмайди. Линнининг барбод қилувчи ҳаракатлари ортида соддадил севги кучи мавжудлиги аҳамиятга эга эмас. Унинг севгисида ҳеч қандай яширин оҳанг йўқ эди. У ҳеч кимни алдамади, ҳеч кимни васвасага солмади. Унинг севгиси пок севги эди. У ўзига қаршилик кўрсатганларни шу севги кучи билан бўғар эди. Жорж бошқача йўл тута олмас эди. У, Линни бу дунёда яшай олмаслигини билар эди. Линни ўлиши керак эди. Линни қўли теккан барча нарсага жароҳат етказар эди.

Масиҳ билан ҳам худди шундай бўлди. Дунё Унга тоқат қила олмади. Инсонлар Уни фақат узоқдан туриб севар эдилар. Бугунги кунга келиб, Масиҳ биз учун хавфсиз бўлиб қолди, У вақт ва фазо билан қаттиқ боғланган. Бироқ, Масиҳ бизнинг давримизда — адоватли инсонлар дунёсида ҳам яшай олмас эди. Каяфа халқ учун Исо ўлиши керак, деб ҳукм қилди. Бизда ҳам шундай қабул қилинган. «Баъзан шундай қилишга тўғри келади».


Книга на Узбекском языке: Святость Бога (Роберт Спраул)

Эта книга, написанная одним из самых блестящих мыслителей наших дней, поставила меня на колени и драматически изменила мою христианскую жизнь. Ее обязательно нужно прочитать каждому христианину" (Чак Колсон, автор книги "Любящий Бог").

Это глубокое и волнующее исследование характера Бога. Особый акцент сделан на святости, присущей Богу, которая помогает христианину увидеть себя и свои дела в истинном свете. Р. Спраул говорит: "Это влияет на каждый аспект нашей жизни: экономику, политику, спорт, любовь - на все, чем мы живем.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак