Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул) 2 bob

Роберт Спраул. Худонинг Муқаддаслиги - (2 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Xudoning Muqaddasligi  (Robert Spraul) O‘zbek tilida AudiokitobXudoning Muqaddasligi  (Robert Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

1-БОБ. Муқаддас граал

2-БОБ. Муқаддас, Муқаддас, Муқаддас

3-БОБ. Титроққа солувчи сир

4-БОБ. Муқаддаслик етказган жароҳат

5-БОБ. Лютернинг телбалиги

6-БОБ. Муқаддас адолат

7-БОБ. Муқаддас худо билан уруш ва тинчлик

8-БОБ. Муқаддас бўлинг

9-БОБ. Худо ғазабга тўлган гуноҳкорлар қўлида


2-БОБ Муқаддас, Муқаддас,Муқаддас

 

Уни атрофида уч карра айлан

Сўнг муқаддас қўрқув-ла кўзларингни юм

Чунки У асалли шудрингдан озуқа олган

Ва жаннат сутидан ичган

САМЬЮЭЛ ТЭЙЛОР КОЛЬРИЖ

 

Эски Аҳд давридаги Исроилда бир пайғамбар бир ўзи, ёлғиз яшар эди. Бу ёлғиз киши Худо томонидан оғир ва азобга тўла бўлган вазифа учун танланган эди. У айбловчи тарафнинг, само ва ердаги Олий Ҳакамнинг вакили бўлди. У Худога қаршисида гуноҳкор бўлган кишиларга даъво қилиши керак эди.

Бу пайғамбар, фикрлари мунозаралар учун «озуқа» бўлиб хизмат қилиши мумкин бўладиган оддий файласуфлардан эмас эди. У замонавий саҳна асарларининг муаллифи ҳам, омманинг кўнгилхушлиги учун драмалар ёзадиган ёзувчи ҳам эмас эди. У самовий Шоҳнинг элчиси, хабарчиси эди. У ўзининг барча гапларини: «Худованд шундай дейди», деган сўзлар билан бошлар эди.

Пайғамбарларнинг ҳаёти ҳақида ёзилган солномалар жафокаш кишиларнинг тархига ўхшаб кўринади. У худди иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган кишилар ҳақидаги маълумотномага ўхшайди. Пайғамбарнинг фараз қилинган умри давомийлиги тахминан жанг майдонидаги флот лейтенантининг фараз қилинган умри давомийлигига тенг эди.

Ҳазрати Исо ҳақида, У инсонлар томонидан рад этилганлиги, азоб чекканлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда У ҳам Худо томонидан бу каби азоблар учун тайинланган кишиларнинг қаторидан ўрин олганлиги аниқ бўлади. Кишилар томонидан рад этилиш пайғамбар учун лаънат эди. Кўп ҳолатда ғорлар унинг учун бошпана вазифасини ўтар эди. Чўл унинг Худо билан учрашадиган жойи эди. Яланғочлик унинг учун кийим, ёғоч кишанлар — унинг галстуги эди. Унинг қўшиқлари қайғу-ҳасратга тўла эди.

Ишаъё Бен Амос худди шундай киши эди.

Эски Аҳд қаҳрамонлари ичида Ишаъё қудратли қоя каби ажралиб туради. У пайғамбарларнинг пайғамбари, биринчиларнинг биринчиси эди. Унинг номи билан боғлиқ бўлган ёзма манбааларнинг кўп сонли эканлигидан Уни «катта пайғамбар», деб ҳам аташади.

Ишаъё пайғамбар сифатида ғайриоддий шахс эди. Кўпгина пайғамбарларнинг келиб чиқиши камтарона эди: улар деҳқонлар, чўпонларнинг орасидан чиққан эдилар. Ишаъё эса зодагонлар оиласига тегишли бўлган. У шоҳ саройига яқин бўлган, тан олинган давлат арбоби эди. У зодагонлар ва шоҳлар билан мулоқотда бўларди. Худованд у орқали Яҳудиянинг бир неча шоҳларига мурожаат қилди. Улар орасида Уззиё, Йўтам, Аҳаз ва Ҳизқиёлар ҳам бор эди.

Исроил пайғамбарларини қолган бошқа кишилардан нима ажратиб турар эди? Уларни муқаддас даъват пардаси қоплаб туради. Улар жавоб берадиган даъват инсонлардан эмас эди. Танланган киши ўзининг шу вазифага тайинланишини сўраб илтижо қилмас эди. У айнан танланиши — тўғридан-тўғри ва бевосита Худо томонидан танланиши керак эди. Худонинг танловини ва даъватини рад этиб бўлмас эди. (Еремия рад этишга уриниб кўрди, аммо Худо уни онасининг қорнидаёқ муқаддас қилганлигини тўғридан-тўғри эслатиб қўйди. Бир қанча вақт ўтганидан сўнг Еремия «хизматдан кетишга» аҳд қилганида, Худо унинг бу ҳақдаги илтижоларини қабул қилишдан бош тортди.) Пайғамбарликка тайинланиш умрбод эди. Бу хизматни ташлаб кетиш ёки ундан нафақага чиқиш мумкин эмас эди.

Ишаъёнинг хизматга чақирилиши ҳақидаги ҳикоя, Эски Аҳддаги шу каби ҳикоялар ичидаги энг фожеалиси бўлса керак. Бизга айтилишича, Ишаъё шоҳ Уззиё вафот қилган йилда хизматга чақирилган.

Шоҳ Уззиё Масиҳ туғилишидан олдинги саккизинчи асрда вафот қилган. У шоҳлик қилган давр яҳудийларнинг тарихига сезиларли таъсир кўрсатди. У Яҳудиядаги энг яхши шоҳлардан бири эди. Албатта, у Довуд эмас эди, аммо унда барча шимол шоҳларига, масалан, шулар жумласига кирувчи Ахабга хос бўлган маънавий бузуқлик йўқ эди. Уззиё ўн олти ёшида тахтга ўтирди. У Қуддус устидан қирқ икки йил давомида ҳукмронлик қилди. Бир ўйлаб кўринг-а, қирқ икки йил! Охирги эллик икки йил мобайнида Қўшма Штатлар Рузвельт, Трумэн, Эйзенхауэр, Кеннеди, Жонсон, Никсон, Форд, Картер ва Рейганларнинг маъмуриятиларга гувоҳ бўлди. Аммо Қуддусдаги кўпгина кишилар бутун умр шоҳ Уззиёнинг давлатида яшадилар.

Муқаддас Китоб бизга, Уззиё ўз ҳукмронлигини имон-эътиқод билан, «Худованднинг кўзи олдида тўғри ишларни» қилиб бошлаганлиги ҳақида айтади. У Худони излади ва шунинг учун Худо уни марҳамат қилди. Филистийликлар ва бошқа халқлар билан бўлган жанглардан у ғолиб бўлиб чиқди. У Қуддусда миноралар барпо қилди ва шаҳар дарвозаларини мустаҳкамлади. Деҳқончиликнинг гуллаб-яшнаши учун чўлда ҳовузлар кавлаттирди. У Яҳудиянинг ҳарбий салоҳиятини тиклади ва уни худди шоҳ Довуд давридаги даражага етказди. Уззиё ўз халқининг буюк ва севимли ҳукмдори бўлиб қолди.

Бироқ Уззиёнинг тарихи қайғули воқеа билан якунланади. Умрининг охирида унинг тақдири худди Шекспирнинг фожеавий қаҳрамони тақдирига ўхшаб кетади. Уззиё кўп бойлик ва ҳокимиятга эга бўлганидан сўнг, у мағрурлик гуноҳига ботди. Уззиё Худованд билан «ўйнашмоқчи» бўлди. У қўполлик билан маъбадга кирди ва Худо фақатгина руҳонийларга берган ҳуқуқни такаббурлик билан ўзлаштириб олди. Маъбад руҳонийлари бу шаккокликнинг олдини олиш мақсадида уни тўхтатишга ҳаракат қилганларида Уззиё ғазабга келди. Уззиё ғазабга тўлган ҳолда руҳонийларга бақирди ва унинг пешонасида мохов доғи пайдо бўлди. Муқаддас Китоб бу ҳақда шундай дейди:

«Шоҳ Уззиё умрининг охиригача мохов бўлди. У алоҳида уйда яшади ва Тангри уйидан ажратиб қўйилди» (2 Пар. 26:21).

Уззиё умрининг сўнгги кунларида рўй берган ушбу қайғули ва шармандали воқеага қарамасдан, унинг вафот қилган куни миллий мотам кунига айланди. Ишаъё ўзининг ва бутун халқнинг мотамидан тасалли олиш мақсадида маъбадга борди. У бундан ҳам кўпроқ нарсага эга бўлди:

«Шоҳ Уззиё ўлган йилда мен баланд ва кўкларга кўтарилган тахтда ўтирган Худовандни кўрдим. У бутун маъбадни тўлдириб ўтирар эди» (Иша. 6:1).

Шоҳ ўлган эди. Бироқ, Ишаъё маъбадга кирганида, у ерда бошқа Шоҳни, Қуддус тахтида абадий ўтирадиган Олий Шоҳни кўрди. У Худовандни кўрди.

Ишаъё 6:1 да «Худованд» сўзининг қандай қилиб ёзилганлигига эътибор беринг. У бош ҳарф билан бошланади, кейин эса кичик ҳарфлар билан давом эттирилган. Бу каби ёзилиш шу матнда кейинроқ келадиган ва Муқаддас Китобда тез-тез учрайдиган «ХУДОВАНД» сўзидан фарқ қилади. Баъзи ҳолатларда «Худованд» сўзи тўлалигича бош харфлар билан ёзилади — «ХУДОВАНД». Бу босмахона ёки таржимоннинг хатоси натижаси эмас. Биз инглиз тилидаги кўпгина таржималарда бунга дуч келамиз. «Худованд» сўзи баъзида кичик ҳарфлар билан, баъзан эса бош харфлар билан ёзилади. Хамма гап шундаки, иброний асл нусхада иккаласи ҳам «Худованд», деб таржима қилинадиган иккита турлича сўзлар мавжуд.

Агарда «Худованд» сўзи кичик ҳарфлар билан ёзилган бўлса, у ҳолда таржимон бизга иброний тилдаги Муқаддас Китобнинг шу жойида «Адонай», деб ёзилганлигини билдирмоқчи бўлади. «Адонай» сўзи «олий, юқори», деган маънони англатади. Бу Худонинг номи эмас. Бу Худонинг унвони, Эски Аҳдда ҳақиқатдан ҳам шу олий унвонга лойиқ бўлган Зотга берилган унвон. Бош ҳарфлар билан ёзилган «ХУДОВАНД» сўзи учраса, у ҳолда илк нусхада Худонинг муқаддас исми — Яҳве ишлатилганлиги аниқ бўлади. Худо ёнаётган бутанинг гулханида туриб Ўзини шу ном билан Мусога танитди. Бу сўз билан ифода қилинмайдиган, тилга олинмаган, исроил халқи томонидан қилинадиган шаккокликдан бартараф қилинган муқаддас исм бўлиб, уни тилга олиш тақиқланган эди. Қабул қилинган қоидага кўра фақатгина ундаги унли ҳарфлар ёзилар эди. Шу сабабли тилга олиб бўлмайдиган тўрт ҳарфдан иборат бу сўзни муқаддас «тетраграмма», деб аташади.

Ёзилишдаги бу фарқни биз Забур саноларида ҳам кўришимиз мумкин. Забур саноси 8 да шундай дейилади: «Эй ХУДОВАНД, бизнинг Раббимиз, Eр юзи бўйлаб Сенинг номинг нақадар улуғвор!» Иброний тилидаги асл нусхада эса бу қуйидагича айтилгандир: «О Яҳве, Адонай! Ер юзи бўйлаб Сенинг номинг нақадар улуғвор!» Ёки бўлмаса буни яна шундай ўқиш мумкин: «О Худо, Олий Зот! Ер юзи бўйлаб Сенинг номинг…» Забур саноси 109 да биз яна ўқиймиз: «ХУДОВАНД менинг Раббимга айтди: «…Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин!» Сано куйловчи бу ерда шундай дейди: «Худо менинг Олий Зотимга айтди: «…Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин!»

«ХУДОВАНД» — Худонинг исми. «Раббано» — Унинг унвони. Масалан, биз президент Рейган ҳақида гапирайлик. Рональд — унинг исми. Президент — унинг унвони. Агарда бизнинг мамлакатимиздаги энг юқори лавозим — бу президентлик лавозими бўлса, Исроилдаги энг юқори лавозим ва энг юқори унвон Олий эди. «Адонай» унвони Худо учун сақланиб қолди. Янги Аҳдда бу унвон Исо учун сақланди. Исони «Раббано», деб атаганларида, бу «адонай» сўзининг Янги Аҳд давридаги кўриниши эди. Исони барча раббиларнинг Раббиси, шоҳларнинг Шоҳи, деб аташади. Шу билан Унга олдин фақат Худога тегишли бўлган унвон — само ва ернинг Олий Ҳукмдори, деган унвонни беришди. Ишаъё маъбадга келган вақтда мамлакатдаги ҳукмдор доиралар инқирозга учраган эди. Уззиё вафот қилди. Ишаъёнинг кўзлари очилди ва у ўз халқининг ҳақиқий Подшоҳини кўрди. У тахтда ўтирган Олий Ҳукмдор, Худони кўрди.

Бизга Худонинг жамолини кўриш тақиқланган. Муқаддас Ёзувлар бизни огоҳлантиради, ҳеч ким Худонинг жамолини кўриши ва шундан сўнг тирик қолиши мумкин эмас. Биз Мусонинг Худонинг муқаддас тоғига чиққандаги илтимосини яхши эслаймиз. Мусо ажойиб мўъжизаларнинг гувоҳи бўлди. У Худонинг овозини эшитди — Худо ёнаётган бутадан туриб у билан сўзлашди. У Нил дарёсининг қонга айланганини кўрди. У осмондан тушган маннани тотиб кўрди, булут устунини ва оловли устунларни кўрди. У фиравннинг араваларини Қора денгиз тўлқинлари қоплаганлигига гувоҳ бўлди. Шундай бўлса ҳам, буларнинг барчаси уни қаноатлантирмади. Мусо бундан ҳам кўпроқ мўъжизани хоҳлади. У олий руҳий тажрибага эга бўлишни истади. Тоғда турганида, у Тангридан: «Жамолингни кўришимга ижозат бер. Менга Ўз шуҳратингни кўрсат», — деб илтимос қилди. У ўзининг бу илтимосига рад жавобини олди:

«Худованд деди: «Мен сенинг олдингдан Ўзимнинг бутун шуҳратимни ўтказаман. Яҳве номимни сенинг ёнингда эълон қиламан. Мурувват қилганимга мурувват қиламан, раҳм қилганимга раҳм қиламан». Кейин эса У шундай деди: «Бироқ, Менинг юзимни кўра олмайсан, чунки Менинг юзимни кўрган кишининг тирик қолиши мумкин эмас. Эшит, Менга яқин жойда бир қоя бор. Сен унинг устига чиқиб турасан. Шуҳратим ёнингдан ўтиб бораётганда, Мен сени қоя ёриғига оламан. Ёнингдан ўтиб кетмагунимча сени қўлим билан ёпиб тураман. Кейин Мен қўлимни оламан. Сен шунда Мени орқа томондан кўрасан, бироқ, юзим сенга зинҳор кўринмайди» (Чиқ. 33:19-23).

Худо Мусога Ўзини орқа томонидан кўришга рухсат берди, аммо унга Ўзининг жамолини кўрсатмади. Мусо тоғдан тушган вақтда, унинг юзидан нур таралиб турар эди. Бундан даҳшатга тушган одамлар ундан ўзларини олиб қочдилар. Мусонинг юзи шу даражада ёруғ эдики, унга тик қараб бўлмас эди. Шу сабабли, Мусо одамлар билан гаплашиш учун юзини ёпиб туришига тўғри келди. Мусо шу даражада Худога яқин бўлдики, ҳатто Унинг шуҳрати Мусода акс эта бошлади. Одамларда пайдо бўлган даҳшат шундан эди. Бу ёрқин нур таратувчи шуҳрат Худонинг юзидан эмас эди, чунки Мусо Худони орқа томонидан кўрди холос. Агарда кишилар Унинг шуҳратининг аксидан шу даражада даҳшатга тушсалар, у ҳолда Худонинг муқаддас жамолига тик қараган кишининг ҳоли нима кечади?

Шунга қарамасдан, Мусога рад қилинган нарсани кўришга интилиш ҳар бир масиҳийнинг олий мақсади ҳисобланади. Биз У билан юзма-юз кўришишни хоҳлаймиз. Биз Унинг илоҳий иштирокининг ёрқин шуҳратидан баҳра олишни истаймиз. Бу ҳар бир яҳудийнинг орзуси, Исроилга иноят қилинган энг қимматбаҳо марҳамат эди:

«Худованд сени марҳаматласин, сени паноҳида асрасин! Худованд сенга очиқ юз билан боқсин, сени кечирсин. Худованд диққат назарини сенга солсин, тинчлик ато этсин!» (Сон. 6:24-26).

Исроилга қилинган ушбу марҳаматда мавжуд бўлган умид ҳар бир масиҳий учун умиддан ҳам каттароқ нарсага — ваъдага айланади. Пир Юҳанно ўзининг 1-Мактубида шундай дейди:

«Эй, маҳбубларим, ҳозир биз Худонинг болалари бўлсак-да, келажакда нима бўлишимиз ҳануз ноаниқ. Фақат шуни биламизки; У қандай бўлса, шундай ҳолатда кўрамиз» (1 Юҳан. 3:2).

Мана — Худонинг ваъдаси: биз У қандай бўлса, шундай ҳолатда кўрамиз. Келажакда бизни кутаётган бу ҳодисани уламолар Бахтли Кўриниш, деб атайдилар. Биз Худони У қандай бўлса, шундай кўрамиз. Бу эса вақти келиб биз Худо билан юзма-юз кўришишимизни англатади. Биз ёнаётган бута ёки оловли устундан акс этаётган шуҳратни эмас, балки Уни қандай бўлса, шундай кўрамиз. Биз Худони Унинг соф илоҳий моҳиятида кўрамиз.

Биз ҳозир Худони Унинг соф илоҳий моҳиятида кўра олмаймиз. Бу воқеа содир бўлиши учун биз олдин покланишимиз керак. Исо Ўзининг бахтиёрлик ҳақидаги амрларида буни алоҳида кишиларнинг гуруҳига ваъда қилди: «Покдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар Худони кўрур». Бу дунёдаги инсонларнинг ҳеч бири покдил эмас. Айнан покдил эмаслигимиз Худони кўришимизга тўсқинлик қилади. Бу ерда кўра олиш муаммоси кўзимизда эмас, балки юрагимиздадир. Самода тўла покланганимиз ва муқаддас бўлганимиздан кейингина, бизда У билан юзма-юз кўришиш қобилияти пайдо бўлади.

«Унинг атрофида серафимлар туришарди; уларнинг ҳар бирида олтитадан қанот бор эди. Улар иккита қаноти билан ўз юзларини ёпиб туришар, иккитаси билан оёқларини беркитишар ва қолган иккитаси билан учишар эдилар» (Иша. 6:2).

Серафимлар — бу нопок қалб эгалари бўлган гуноҳкор инсонлар эмас. Бироқ, ушбу фариштасифат мавжудотлар ҳам ижод маҳсулидирлар ва улар Худонинг ёнида туришдек юқори ўринларни эгаллашса ҳам, Унинг тик назаридан ўз юзларини олиб қочишга мажбур эдилар. Улар мўъжизали қилиб яратилган бўлиб, уларнинг Худонинг улуғвор ҳузурида ўз юзларини яширишлари учун бир жуфт қанотлари мавжуддир.

Серафимларда иккинчи жуфт қанот ҳам мавжуддир. Ушбу иккинчи жуфт қанотлар билан ўзларининг оёқларини яширадилар. Бу қанотлар уларга ўз оёқларини ҳимоя қилиш ва самода юришларини енгиллаштириш учун зарур эмас. Улар ўз оёқларини бошқа сабабга кўра яширадилар. Бу ҳол бизга ёнаётган бута ёнида Мусо билан содир бўлган воқеани эслатади:

«Шунда Тангри Фариштаси тоғолча бутаси орасида олов шуъласи каби унга намоён бўлди. Мусо кўрдики бутанинг орасида олов ёнаётган бўлса ҳам, бутанинг ўзи ёниб кетмаяпти. Ажабланган Мусо ўзича деди: «Яқинроқ бориб бу ғаройиботни кўрай-чи, қани, нега энди бута ёниб битмаяпти?!» Мусонинг кўриш учун бутага яқинлашаётганини кўрган Худо бута ичидан туриб унга хитоб қилди:

— Мусо! Мусо!

— Лаббай, — деб жавоб берди Мусо.

— Бундан буёғига яқинлашма, — деди Худо. — Чориғингни еч, чунки сен турган ер муқаддас ердир» (Чиқ. 3:2-5).

Худо Мусога оёқ кийимини ечишни буюрди. Мусо муқаддас ерда турган эди. Ер Худо шу ерда ҳозир бўлгани учун муқаддас бўлди. Оёқ кийим Мусо ўзининг оддий инсон эканлигини ва ерда турганлигини тан олганлигининг тимсоли эди. Баъзан «тупроқдан ясалган», деб аталадиган инсон оёқлари бизнинг мавжудот эканлигимиз тимсолидир. Оёқларимиз бизни ер билан боғлаб туради.

Серафимлар — ер мавжудотлари эмас. Уларнинг оёқлари тупроқдан ясалмаган. Худди фаришталар каби улар ҳам руҳий мавжудотдирлар. Шунга қарамасдан, улар барибир яратилган мавжудотлар бўлиб қолаверадилар ва Ишаъё кўрган тимсоллар, улар ҳам Худонинг улуғвор ҳузурида ўзларининг ижод эканликларини тан олган ҳолда оёқларини ёпишга мажбур, деб фараз қилишга имкон беради.

«Улар бир-бирларига даъват қилишар ва: “Тангри Таоло муқаддас, муқаддас, муқаддасдир! Бутун борлиқ Унинг шон-шуҳрати билан тўла”, — дер эдилар» (Иша. 6:3).

Бу ерда биз Ишаъё кўрган нарсалардаги тушуниш қийин бўлган бир жойга дуч келамиз. Серафимларнинг қўшиғида юқорида келтирилган парчанинг эзгу ва бош маъноси жойлашгандир. Бу қўшиқ — ягона: «муқаддас» сўзининг такрорланишидир. Бу сўз кетма-кет уч марта куйланади ва бу жамоатда куйланиши мумкин бўлган энг буюк мадҳиядир. Бу қўшиқ «уч карра муқаддас», деб аталади.

«Муқаддас» сўзининг такрорланиш аҳамиятини осонгина ташлаб кетиш мумкин. Бу иброний адабиёт ва айниқса шеърият учун хос бўлган муҳим усулдир. Бу каби такрорлаш — киши эътиборини жалб қилиш учун қўлланиладиган усуллардан бири ҳисобланади. Кўпгина замонавий тилларда бир нечта шундай усул мавжуд. Биз эътибор қаратишни хоҳлаган сўзларимизнинг тагига чизишимиз, уларни ажратиб ёзишимиз ёки ёзма ҳарфлар билан босмадан чиқаришимиз мумкин. Биз бу сўзларни қўштирноқ ичига олиб ёзишимиз, ёки гапни ундов белгиси билан якунлашимиз ҳам мумкин. Бу усулларнинг барчаси ўқувчининг эътиборини матннинг муҳим жойига жалб қилиш учун қўлланилади.

Эски Аҳд давридаги яҳудий ҳам эътиборни жалб қилиш учун турли усуллардан фойдаланган. Такрорлаш — шу усуллардан бири ҳисобланади. Исо ҳам: «Сизларга ростини, ростини айтай…», деб гапирганда шу усулдан фойдаланаётганлигини кўришимиз мумкин. Бу ерда «ростини» сўзининг икки марта қайтарилиши бундан сўнг жуда муҳим нарса эълон қилинишини билдиради. «Ростини», деб таржима қилинган сўз — бу қадимий «омин» сўзидир. Биз бу сўз ибодат ва ваъзларни якунлаш учун мўлжалланган, деб ҳисоблаймиз. Бу сўз: «бу ҳақиқат», деган маънони англатади. Исо уни Ўз сўзининг якуни учун эмас, балки сўзининг бошланиши сифатида ишлатади.

Ибтидонинг 14-бобида биз такрорланиш усулининг ажойиб равишда қўлланилишини кўришимиз мумкин. Сиддим водийсидаги шоҳлар жанги тарихида қатрон чуқурларига йиқилиб тушган кишилар ҳақида ҳикоя қилинади. Бу чуқурларни баъзи таржимонлар асфальт чуқурлари, деб аташади. Бошқалари эса қатрон чуқурлари ёки оддийгина қилиб катта чуқурлар, деб аташади. Таржималардаги бу келишмовчиликнинг сабаби нимада? Аслида бу қандай чуқурлар эди? Иброний тилидаги матндан буни аниқлаб бўлмайди. Асл нусхада «чуқур» сўзини англатувчи иброний сўзи ишлатилган ва сўнгра бу сўз яна бир марта такрорланган. Агарда сўзма-сўз айтадиган бўлсак, бу тарихда «чуқурли» чуқурлар ҳақида гапирилади. Матн муаллифи бўлган иброний чуқурнинг ҳам чуқури борлигини кўрсатмоқчи бўлган. Баъзи чуқурлар бошқаларидан ҳам «чуқурроқ»дир. Бу чуқурлар — чуқурли чуқурлар эса — дунёдаги энг чуқурли чуқурлар эди. Оддий чуқурга тушиб кетиш — бу битта ташвиш. Агарда сиз чуқурли чуқурга тушиб кетган бўлсангиз, у ҳолда ҳақиқатдан ҳам сизга ҳавас қилмаса бўлади.

Муқаддас Китоб бир неча ҳолдагина бирор нарсани «учинчи даражада» такрорлайди. Бирор нарсани уч маротаба такрорлаш уни юқори даражага кўтаришни, унга жуда муҳим аҳамият беришни англатади. Масалан, Ваҳий китобида Худонинг ҳукми осмоннинг ўртасида учиб бораётган бургут томонидан хабар қилинади. У баланд овоз билан шундай деб хитоб қилади: «…ер юзида яшаётганларнинг ҳолига вой, вой, вой!» Худди шу ҳолатни Еремиянинг маъбадда, мунофиқлик билан: «Бу Худованднинг маъбади, Худованднинг маъбади, Худованднинг маъбади», деб хитоб қилаётган кишилардан ўпкалаб, аччиқ киноя билан айтган сўзларида ҳам кўришимиз мумкин.

Муқаддас Ёзувларда Худонинг бирор бир сифати учинчи даражага кўтарилаётганлигини фақат бир маротаба учратишимиз мумкин. Худонинг фақатгина бир сифати уч марта кетма-кет айтилади. Муқаддас Китоб, Худо муқаддас, муқаддас, муқаддасдир, дейди. У оддийгина муқаддас, ёки муқаддас, муқаддас эмас. Муқаддас Китобнинг ҳеч қаерида Худо севги, севги, севгидир, ёки меҳрибон, меҳрибон, меҳрибондир, ёки ғазабли, ғазабли, ғазаблидир, ё бўлмаса адолатли, адолатли, адолатлидир дейилмайди. Бироқ, Худо муқаддас, муқаддас, муқаддасдир, бутун олам Унинг шуҳратига тўла, дейилади.

«Хитоб қилаётганларнинг овозидан дарвозаларнинг тепаси қимирлаб кетди ва уй хушбўй тутатқиларга тўлди» (Иша. 6:4).

Яқинда олдин жамоат аъзолари бўлган кишилар ўртасида савол-жавоб ўтказилди. Савол-жавобнинг кўрсатишича, улар жамоатдаги хизматларнинг зерикарли бўлганлиги сабабли жамоат йиғилишларига бормай қўйганлар. Кўпгина кишилар жамоатдаги хизматни ҳаяжонли ва таъсирли, деб қабул қилишга қийналадилар. Бу ерда эса Худо маъбадда ҳозир бўлганида, маъбаднинг даҳлизи ва эшиклари тебраниб кетганлигини кўрамиз. Эшита олмайдиган, гапириш қобилиятига эга бўлмаган эшик, жонсиз даҳлиз, ёғоч ва металл Худонинг ҳузурида тебраниш учун етарли даражада сезгир эдилар. Матнда тўғридан-тўғри қилиб, улар тебрандилар, деб ёзилган. Улар турган жойида титрай бошладилар.

«Мен шундай дедим: “Ҳолимгa вой! Ҳалок бўлдим! Чунки мен, нопок оғизли инсонман, ўзимга ўхшаш нопок оғизли инсонлар билан бирга яшайман ва менинг кўзларим Шоҳни, Тангри Таолони кўрдилар”» (Иша. 6:5).

Фақатгина маъбаднинг эшиклари титрамади. Ишаъёнинг танаси маъбаддаги барча нарсалардан кўра кучлироқ титраб кетди. Ишаъё тирик Худони кўрганида, бутун борлиқнинг Ҳукмдори Ўзининг шуҳратида унинг кўз олдида намоён бўлганида, у: «Ҳолимга вой!», — деб хитоб қилди.

Ишаъёнинг хитоби ҳозирги замон кишисининг қулоғига эриш туюлиши мумкин. Бугунги кунга келиб бирор кишининг «Ҳолимга вой», деган сўзини жуда камдан-кам эшитиш мумкин. Бу сўзнинг эски ва архаик эканлиги учун кўпгина замонавий таржимонлар унинг ўрнига бошқа сўз ишлатишга ҳаракат қиладилар. Бу жуда жиддий хато ҳисобланади. «Вой» сўзи — Муқаддас Китоб тилидаги муҳим сўзлардан биридир ва биз уни инкор қила олмаймиз. Унинг ўзига хос маъноси бор.

Биз қайғу ҳақида фикр юритганимизда, қадимий асарлар қаҳрамонларининг бошига тушган кулфатларни кўз олдимизга келтирамиз. «Полинанинг маржонлари» асарида бераҳм хўжайин гаровга қўйилган нарсани қайтариб сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилганидан сўнг асар қаҳрамони аламидан ўзининг қўлларини синдириб ташлайди. Ёки Масленка темир йўл изларига боғлаб қўйган дўстини қутқариш учун осмону-фалакдан темир йўлга сакраётган Майти Маусни тасаввур қиламиз. У: «Ҳолимга вой!», деб хитоб қилади. Ёки «Амос ва Энди» томошасидаги, қайғудан бошини йўқотиб қўйган балиқлар шоҳининг севимли ибораси ҳақида ўйлаймиз. У: «Энди, ҳолимга вой, мен нима қилишни билмайман!», дейди.

«Ҳолимга вой» ибораси «афсуски» ёки «ҳақиқатдан ҳам» каби эски ибораларнинг йўлини босиб ўтди. Ҳозирги давргача бу иборани сақлаб қолган ягона тил — бу идиш тилидир. Замонавий яҳудий ҳали ҳам ўз қайғусини «Ой, вэй!», деб хитоб қилган ҳолда билдиради. Бу «Ой, вэй ист мер» иборасининг қисқартма шаклидир. «Ой, вэй» сўзи идиш тилида «О, ҳолимга вой!» деган иборанинг қисқартмаси бўлган «О, вой», деган маънони англатади.

Агар Ишаъёнинг сўзларига Муқаддас Китобда ишлатиладиган сўзлашув шакли нурида қарайдиган бўлсак, шу ҳолдагина унинг хитобига тўлиқ баҳо бериш мумкин. Пайғамбарлар Худо томонидан аён қилинган ваҳийларни кўпинча хабар шаклида халққа эълон қилар эдилар. Бу хабарлар Худодан бўлиб, уларда яхши хабарлар ҳам, ёмон хабарлар ҳам бўлиши мумкин эди. Ижобий маъно касб этадиган хабарларда «бахтлидир» деган сўз мавжуд эди. Исо Ўзининг тоғдаги ваъзида хабарлар шаклидан фойдаланди. У шундай дер эди: «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…», «Йиғлаётганлар бахтлидир…», «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» Масиҳни тинглаётган кишилар, У пайғамбарлар фойдаланган нутқ шаклида сўзлаётганлигини тушуниб турган эдилар. Бу хушхабар олиб келувчи хабарлар эди.

Масиҳ Ўз нутқида хабарларнинг салбий шаклидан ҳам фойдаланди. У ғазаб билан фарзийларнинг қилмишларини фош қилиб, улар устидан Худо ҳукмини эълон қилди. У фарзийларга қарата шундай деди: «Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой!» У бу сўзни шу қадар кўп ишлатар эдики, бу ўзига хос нақоратга айланди. Пайғамбарнинг оғзида «ҳолига вой» сўзи ҳукм бўлиб, аянчли тақдир бўлиб янграйди. Муқаддас Китобда шаҳарлар, халқлар, алоҳида кишилар биргина хабар билан ҳукм қилинадилар.

Бу сўзнинг Ишаъё томонидан ишлатилиши ғайриоддий характерга эга эди. Ишаъё Тангрини кўргач, ўз устидан Худо ҳукмини эълон қилди. «Ҳолимга вой!», — деб хитоб қилган ҳолда у ўз бошига Худонинг лаънатини ва ҳукмини чақирди. Пайғамбар Худо номи билан бирор кишини лаънатлаши бир томон, ўз-ўзини лаънатлаши эса бутунлай бошқачадир.

Ўзини ўзи лаънатлаган ва аянчли тақдирини эълон қилган заҳотиёқ, Ишаъё: «Ҳалок бўлдим», — деб хитоб қилади. Мен худди шу жой: «Мен парчаландим», деб таржима қилинган эски таржимани маъқул кўраман. Замонавий таржималарда нима сабабдан мана шу жой ўзгартирилганлигини тушуниш мумкин. Ҳозир ҳеч ким: «Мен парчаландим», деб гапирмайди. Бироқ, бу ибора маънони «Ҳалок бўлдим» иборасидан кўра чуқурроқ ва аниқроқ кўрсатади.

«Парчаланиш» чок-чокидан сўкилишни, бутунликни йўқотишни англатади. Ушбу сўзлар билан Ишаъё, ҳозирги замон психологлари шахснинг дезинтеграцияси, деб атайдиган ҳолатни ифода қилиб берди. «Дезинтеграция» сўзининг маъносини унинг ёзилишидан ўқиб олиш мумкин: «дез» — инкор қилувчи қўшимча ва «интеграция». Бирор нарсани интеграция қилиш — бу барча алоҳида қисмларни йиғиш, улардан бир бутунни ҳосил қилиш демакдир. Мактаблар интеграция қилинса, у ҳолда барча миллат болалари ўқувчиларнинг бир бутун ташкилотини ташкил қилган ҳолда, бирга ўқишади. Интеграция қилинган — бу бутун, демакдир. Бу сўзни инсонга нисбатан ишлатадиган бўлсак, у ҳолда бу киши аҳлоқан соғлом, уйғун ва тўла қонли ҳаёт билан яшайди, дейиш мумкин. Замонавий тилда айтадиган бўлсак: «Бу барча яхши фазилатларга эга бўлган киши».

Агар ер юзида бир бутун, яхлит инсон яшаган бўлса, у ҳолда шу инсон Ишаъё Бен Амосдир. У бутун шахс, «яхлит бўлак» эди. Замондошлари уни Исроилдаги энг адолатли, имонли киши, деб ҳисоблашар эдилар. Ишаъё эзгуликнинг битта ҳам нуқсони бўлмаган олмоси эди. Кейин у бирданига муқаддас Худони кўрди. Мана шу қисқа дақиқадаёқ унинг ўз-ўзига берган баҳоси чинни пиёла каби чил-чил бўлиб синиб кетди. Шу ондаёқ у мутлақ муқаддаслик қаршисида яланғоч, очиқ бўлиб қолди. Шу вақтгача Ишаъёда ўзини бошқа инсонлар билан солиштиришга ва ўзини улардан бирмунча юқорига қўйишга асос бор эди. Ўзини Олий намуна билан солиштирган дақиқада Ишаъё руҳий ва маънавий жиҳатдан барбод бўлди. У тамом бўлди. У парча-парча бўлиб кетди. Ундаги шахсий бутунлик туйғуси қулади.

Тўсатдан пайдо бўлган парчаланганлик, барбод бўлганлик туйғуси Ишаъёнинг оғзи билан боғлиқ эди. У: «Мен оғзи нопок одамман», — деб хитоб қилади. Биз ундан: «Мен нопок одатли одамман» ёки «Мен нопок фикрли одамман», дейишни ҳам кутишимиз мумкин эди. Бунинг ўрнига у шу заҳотиёқ эътиборни ўз оғзига қаратади. Аслида у: «Мен ифлос оғизли одамман», дейди. Нима сабабдан эътибор айнан оғизга қаратилмоқда?

Балки, Ишаъё сўзларининг асл маъносини очиб берувчи калитни Ҳазрати Исонинг: «Сизлар ҳам ҳанузгача англамадингизми? Оғизга кирадиган ҳар бир нарса қоринга ўтиб, керак жойдан чиқиб кетишини ҳали ҳам тушунмадингизми? Бироқ оғиздан чиқадиган нарсалар эса юракдан чиқади. Ана шулар инсонни ҳаром қилади. Ёмон фикрлар, қотиллик, фаҳшу зино ишлари, ўғрилик, сохта гувоҳлик ва ҳақоратлар бари юракдан чиқади», — деган сўзларидан топиш мумкиндир. Ёки биз Исонинг укаси бўлган Ёқубнинг Мактубларига мурожаат қилишимиз мумкин. Унинг Мактубларининг кўп қисми тилга бағишланган:

«Тил — бир олов, узвларимиз орасида бир бузғунчи дунё! У бутун вужудимизни булғайди. У жаҳаннамдан алангаланиб, бутун фалакни ҳам ёндиради.

Ҳар хил ёввойи ҳайвон, қуш, судралуви ва денгиз ҳайвони инсон зоти томонидан тийилган ва тийилмоқда. Аммо тилни ҳеч бир инсон тия олмайди. У тўхтатиб бўлмайдиган ёвуз кучдир, ўлдирадиган заҳар сочиб туради. Тилимиз билан Раббимиз ва Отамизни мақтаймиз, тилимиз билан Худонинг суратида яратилган инсонларга лаънат ўқиймиз. Мақташ ва лаънатлаш бир оғиздан чиқади. Эй биродарларим, бу шундай бўлмаслиги керак! Ахир, битта булоқдан ширин ва аччиқ сув оқиб чиқадими? Эй биродарларим, анжир — зайтун ёки ток новдаси анжир бера оладими? Шўр булоқ ҳам ширин сув бермайди-ку!» (Ёқуб. 3:6-12).

Тил — тийиб ва тўхтатиб бўлмайдиган, ўлдирадиган заҳар сочадиган ёвуз кучдир. Ишаъё айнан мана шу ҳақиқатни тушуниб етди. Ишаъё ўзининг қаршисида шу муаммо турган ягона инсон эмас эканлигини ҳам яхши тушуниб турар эди. У бутун халқнинг тили нопоклигини англаб етди. «Мен оғзи нопок халқ орасида яшаяпман». Шу ондаёқ Ишаъёда янги ва олдингисидан тубдан фарқ қиладиган гуноҳни сезиш туйғуси пайдо бўлди. У гуноҳ ҳамма жойдан кириб келганлигини, барча кишиларни, шу жумладан унинг ўзини ҳам қоплаб олганини кўрди.

Бир томонлама олиб қарайдиган бўлсак, бизда енгиллик бор: Худо бизга Ишаъёга намоён бўлгани каби намоён бўлмайди. Ким бунга чидай олар эди? Одатда Худо бизга ўз гуноҳкорлигимизни аста-секин билдира бошлайди. Биз аста-секин, қадамма-қадам ўзимизнинг маънавий жиҳатдан бузуқлигимизни англаб ета бошлаймиз. Худо Ишаъёга унинг маънавий бузуқлигини дарҳол очиб берди. Шу сабабли унинг лол қолганлиги ва барбод бўлганлигига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.

Ишаъё буни шундай деб тушунтиради: «Менинг кўзларим Шоҳни, Тангри Таолони кўрдилар». У Худонинг муқаддаслигини кўрди. У ўз ҳаётида биринчи бор, Худонинг Ким эканлигини ҳақиқатдан ҳам тушуниб етди. Шу дақиқанинг ўзида Ишаъё биринчи бор ўзининг ким эканлигини ҳам тушуниб етди.

«Серафимлардан бири олдимга учиб келди. Унинг қўлида, оташкурак ёрдамида қурбонгоҳдан олинган, чўғ бўлиб ёниб турган кўмир бор эди. У шу кўмирни оғзимга теккизди ва шундай деди: “мана, бу сенинг оғзинга тегди, қонунсизлигинг сендан ажратилди ва гуноҳинг ювилди”» (Иша. 6:6,7).

Ишаъё ерда юзтубан бўлиб ётар эди. У танасининг ҳар бир бўлаги, асабининг ҳар бир толаси билан титрар эди. У яшриниш учун жой излар, бирор киши унинг устини ёпиши ёки маъбаднинг томи устига қулаб тушиши учун ибодат қилар эди. У Худонинг муқаддас нигоҳидан қутулиш учун бирор ҳодиса рўй беришини истаб ибодат қилар эди. Бироқ, бу нигоҳдан қочишнинг иложи йўқ эди. У Худонинг қаршисида ёлғиз ва яланғоч қолди. Уни юпатиш учун ёнида Момо Ҳаво, яланғочлигини ёпиш учун анжир япроқлари йўқ эди. У тубсиз қайғуга чўмди, бундай қайғу киши юрагини тилка-пора қилади, унинг қалбини вайронага айлантиради. Айбдор, айбдор, айбдор. Унинг қалби бир дақиқа ҳам кучсизланмаётган айбдорлик ҳиссидан азоб чекар эди.

Муқаддас Худо шу билан бирга раҳимдил Худо ҳамдир. У Ўз хизматкорининг кўнглини чўктириб ташлаб кетишни истамас эди. Худо бу инсонни поклаш ва унинг қалбини тиклаш учун зарур бўлган барча чораларни кўрди. У серафимлардан бирига буни тезда амалга оширишни амр қилди. Фаришта тезда ҳаракат қилишга киришди, унинг қўлида қурбонгоҳдан олинган оташкурак бор эди. У оташкурак ёрдамида ёнаётган гулхандан фаришта ҳам қўллари билан ушлай олмайдиган даражада ловуллаб ёнаётган кўмирни олди. Сўнгра у Ишаъёнинг ёнига учиб келди.

Серафим қизиб турган кўмирни пайғамбарнинг лабларига босди ва уларни куйдирди. Лаблар — инсон танасининг энг сезгир қисмларидан биридир. Улар ўпиш учун мўлжалланган. Ишаъё муқаддас олов оғзини куйдираётганлигини ҳис қилди. Унинг бурун тешиклари куйган тананинг ҳидига тўлди, бироқ бу ҳис куйиш натижасида пайдо бўлган оғриқ туфайли сезилмас эди. Бу қаттиққўллик билан қилинган меҳрибончилик, азобли покланиш эди. Ишаъёнинг яраси куяр, унинг оғзидаги ярамасликлар эса олов томонидан йўқ қилинар эди. Бу муқаддас олов уни поклади.

Бироқ, илоҳий покланиш бу билан якунланмади. Покланиш ва кечирилиш яна давом этди. У қалбининг тубигача тўлиқ покланди, тўла кечирим олди, бироқ бунга тавбанинг азобли оғриғи туфайлигина эришди. Ишаъё, ушбу сўзларга муҳим маъно бермай: «Мен жуда ҳам афсусланаяпман», деб гапирган ҳолда қилинадиган юзаки тавбадан олдинга силжиди. Ишаъё ўз гуноҳкорлигидан қайғу чекди, бу қайғу уни бутунлай эгаллаб олди ва сўнгра Худо уни поклаш учун фариштасини юборди. Ишаъёнинг гуноҳи бартараф қилинди. Унинг ғурури сақланиб қолинди. Оғриқ йўқолди, Ишаъёнинг инсоний туйғулари оёқ ости қилинмади. Унинг гуноҳлари учун берилган жазо шафқатсиз эмас эди. Унинг лаби куйган бир дақиқа унга абадий покланиш олиб кеди. Кейинги дақиқада, пайғамбар айланган инсоний вайрона яна бир бутун шахсга айланди. Унинг оғзи ярамасликлардан тозаланди. У пок эди.

«Мен Худованднинг овозини эшитдим. У: “Мен кимни юборай? Ким Биз учун боради?”, — дер эди. Шундан мен: “Мана мен, мени юбор”, — дедим» (Иша. 6:8).

Энди Ишаъёнинг кўз олдидаги манзара янги ўлчов қабул қилди. Бу дақиқагача у Худонинг шуҳратини кўрди. Серафимларнинг қўшиғини тинглади. Ловуллаб турган кўмирни ўз лабларида сезди. Энди эса у биринчи бор Худованднинг овозини эшитди. Бирдан фаришталар жим бўлишди ва бўғиқ акс-садо билан маъбадга тарқалган, Муқаддас Ёзувларнинг кўп жойида сувнинг шовқини, деб таъриф бериладиган овоз жаранглади: «Мен кимни юборай? Ким Биз учун боради?»

Биз бу ерда воқеалар қайта-қайта такрорланадиган маълум бир намунани кўрамиз. Худо намоён бўлади, даҳшатга тушган инсон титрайди, Худо кечиради ва поклайди, Худо Ўз мақсадини амалга ошириш учун юборади. Инсон учун воқеалар маълум тартиб бўйича: эзилишдан — хизматгача давом этади. Худо: «Мен кимни юборай?», деб сўраганида, Ишаъё бу сўзда қандай қудрат мавжудлигини тушунди. «Юборилиш» Худонинг элчиси бўлиш, илоҳийлик номи билан иш кўришни англатади. Янги Аҳддаги «ҳаворий» сўзи «юборилган», деган маънони англатади. Пайғамбар ҳаворийнинг Эски Аҳддаги кўринишидир. Худога кишини толиқтирувчи пайғамбарлик касбини қабул қиладиган кўнгилли керак эди. «Мен кимни юборай?»

Ишаъёнинг жавобига эътибор беринг. У шундай деб жавоб берди: «Мана мен, мени юбор». У бу сўзлари билан ўзининг турган жойини кўрсатишдан кўра каттароқ иш қилди. Ишаъё шу сўзларни айтиш билан Худога ўз ихтиёри билан хизмат қилишга тайёр эканлигини билдирди. У юқоридаги сўзлари билан: «Мен бораман. Бошқа ҳеч кимни излама. Мени юбор», дегандек бўлди.

Ишаъёнинг жавобида иккита муҳим нарсани кўриш мумкин. Биринчиси — у Шалтай-Болтай эмас эди. Барчага таниш бўлган болалар шеъри қаҳрамони Болтайнинг девордан қулаб тушиши шу сабабга кўра фожеали эдики, бутун қиролликда уни қайтадан ясай оладиган киши топилмади. Бироқ, у Ишаъёдан ҳам нозик эмас эди. Ишаъё ҳам ерга тушиб синган тухум каби парча-парча бўлиб кетди. Бироқ, Худо уни қайта тиклади. Худо парча-парча бўлиб кетган инсонни ҳам хизматга юбориш қудратига эга. У гуноҳкор кишини танлади ва уни пайғамбар даражасига кўтарди. У оғзи нопок инсонни танлади ва уни Ўзининг вакили қилди.

Ушбу воқеадаги биз кузатадиган иккинчи муҳим жой — бу Илоҳий иноятнинг Ишаъё қалбига таъсири унинг инсоний шахсига зарар етказмаганлигидир. Ишаъё: «Мана мен», — деди. Ишаъё аввалгидек «мен», дея олар эди. У ўз қиёфасини сақлаб қолди. У ўз шахсини йўқотмади. Масиҳийликни ҳақорат қиладиган кишилар инсоннинг «мен»ини йўқ қилишда Худони айблашга қанчалик ҳаракат қилишмасин, У бундан узоқдир — аксинча, Худо киши шахсини қутқаради. Худо Ўзи даъват қилган хизматни бажара олиши ва фойдали бўла олиши учун кишининг «мен»ини поклайди. Ишаъёнинг шахси йўқ қилинмади, балки қайтатдан қурилди. Маъбадни тарк этар экан, у аввалгидек Ишаъё Бен Амос бўлиб қолаверди. У ўша олдинги Ишаъё эди, бироқ энди унинг оғзи пок эди.

Худонинг ҳеч бир хизматчиси ўз хизматига мос эмас. Ихтиёрий ваъзхонни иккиюзламачиликда айблаш мумкин. Амалда исбот қилинганки, жамоат чўпони ўз ваъзида қай даражада Худо Каломига қаттиқ риоя қилса, у шу даражада бундай айбловларга қарши заифлашади. Нима учун? Чунки инсон Худо Каломига қай даражада содиқ бўлса, у шу даражада юқори хизматни адо этади. Хизмат қанчалик юқори бўлса, киши амалий ҳаётда ундан шунчалик узоқда бўлади.

Мен жамоатларда Худонинг муқаддаслиги ҳақида гапирганимда, ич-ичимдан хавотирга тушаман. Мен кишиларнинг таъсирланишларини олдиндан кўра биламан. Улар ҳозиргина муқаддас кишининг ҳузурида бўлганликларига ишонган ҳолда жамоатни тарк этишади. Мени тинглаган кишилар, муқаддаслик ҳақида ваъз қилганим сабабли, уларга етказаётган хабарим каби менинг ўзимни ҳам муқаддас, деб қабул қиладилар. Бундай дақиқаларда мен: «Ҳолимга вой», деб хитоб қилгим келади.

Муқаддасликни ўрганиш ўз-ўзидан кишини муқаддас қилади, деб тахмин қилиш хавфлидир. Бу ерда ўзига хос киноя мавжуд. Мендаги Худонинг муқаддаслигини англаб етишга бўлган ташналикнинг сабаби айнан ўзимнинг муқаддас эмаслигим эканлигига ишончим комилдир. Мен кўп вақтини ибодатхонанинг ичида эмас, балки ундан ташқарида ўтказадиган дунёвий одамман. Бироқ, мен Худонинг улуғворлиги ҳиссини етарли даражада татиб кўрганман. Мен кечирим олиш нима эканлигини ва Худонинг хизматга юбориши нима эканлигини яхши биламан. Менинг қалбим бундан ҳам кўпроқ нарсага ташна. Менинг қалбим бундан кўпроқ нарсага муҳтож.


 Ушбу китобда келтирилган Эски Аҳд оятлари таржимонинг таржимасидир. — Тарж. изоҳи.

Ушбу ҳолатда муаллифнинг далиллари инглиз тилидаги матнга асосланган. — Тарж. изоҳи.

 Инглиз тилида. — Тарж. изоҳи.


Книга на Узбекском языке: Святость Бога (Роберт Спраул)

Эта книга, написанная одним из самых блестящих мыслителей наших дней, поставила меня на колени и драматически изменила мою христианскую жизнь. Ее обязательно нужно прочитать каждому христианину" (Чак Колсон, автор книги "Любящий Бог").

Это глубокое и волнующее исследование характера Бога. Особый акцент сделан на святости, присущей Богу, которая помогает христианину увидеть себя и свои дела в истинном свете. Р. Спраул говорит: "Это влияет на каждый аспект нашей жизни: экономику, политику, спорт, любовь - на все, чем мы живем.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак