Яраланган юрак (Дэн Аллендер) 8 bob

Дэн Аллендер. Яраланган юрак - (8 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Yaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida AudiokitobYaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Миннатдорчилик

Сўз боши

Муқаддима. Шифо излаб

Aсосида ўтмишни рад қилиш ётадиган кечириш

Дилозорни севишга мажбурий талаблар

Руҳий доирага қўпол аралашув

Энг яхши йўл

КИРИШ. Хотира ва эсдаликларнинг аҳамияти нима?

Муаммонинг моҳияти нимада? Руҳий шикастланиш инсонга қандай таъсир қилади?

Шифо топиш учун мижозга ҳақиқатан ёрдам керакми? Психологик маслаҳатнинг қиммати нимада?

 

I ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ

1-БОБ. УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ

Урушнинг муқаррарлиги

Йўлдан оздирувчи

2-БОБ. ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ

Инсон:унинг улуғворлиги ва ахлоқсизлиги

Уят: фош бўлиш ваҳимаси

Уят нима дегани?

3-БОБ. МОЙИЛЛИК: ЗИДДИЯТ ВА ЎЗИДАН НАФРАТЛАНИШ

Нафрат нима дегани?

Нафрат даражалари

Нафратнинг вазифаси

4-БОБ. ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичлари

II ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ  ЗАРАРИ

5-БОБ. ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ожизликни ҳис этишни пайдо қиладиган сабаблар

Ожизлиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ожизликни ҳис қилиш оқибатлари

Ўз ожизлигини ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

6-БОБ. ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ

Хиёнатни ҳис қилишга қўзғайдиган сабаблар

Жабрдийда яқинларига қилган хиёнати учун тўловнинг баҳоси

Ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида нотўғри ҳукмлар

Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари

Ўзини сотилган деб ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

7-БОБ. ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ички ҳардамха ёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган сабаблар

Ички ҳардамхаёллиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатлари

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

8-БОБ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ

Шон-шуҳратга узоқ йўл

Руҳий шикастланиш гувоҳлиги

Депрессия

Жинсий алоқа айниши (жинсий аъзоларнинг бузилиши)

Патологик тобелик

Соматик шикоятлар

Ўзига салбий баҳо бериш

Муносабатларни ўрнатиш усули

9-БОБ. ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ

Муносабатлар ўрнатиш усули нима?

Муносабатларни ўрнатиш усули нима учун шунчалик муҳим?

Муносабатларни ўрнатиш усули қандай шакллантирилади?

Одамлар билан муносабатлар ўрнатиш усулининг ўзига хослиги

III ҚИСМ. РУҲИЙ ЎСИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

10-БОБ. ШОД-ХУРРАМЛИККА КУТИЛМАГАН ЙЎЛ

Муҳим масала

Шахсий ўзгаришларга қадам-бақадам ёндашув

Шахсий ўзгаришларнинг муқаддас китоб йўли

Муқаддас китоб йўлини билиш

11-БОБ. ТЎҒРИЛИК

Ички зарар

Ташқи зарар

Вазиятни тўғри таҳлил қилиш

12-БОБ. ТАВБА

Тавба нима дегани?

Тавбани пушаймонга қарши қўйиш

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг тавбаси

Тавба жараёнидаги ички ўзгаришлар

Тавбанинг ташқи ўзгаришлари

13-БОБ. МАРДОНА СЕВГИ

Бу дунёда кечириш реалми?

Севиш нимани англатади?

Севгининг ўзи нима?

Зўравонни севиш нима дегани?

Жанг давом этмоқда

ХОТИМА. ДОНОЛАРГА ЎГИТЛАР

Жиноятчига мурожаат

Жабрдийданинг нажот топиши жараёнида иштирок этаётганларга (биринчи навбатда ота-оналарга) мурожаат

Жабрдийданинг кўз ўнгида жиноятчини намоён этувчи дилозорга мурожаат

Жабрдийданинг дўстига мурожаат

Чўпонга мурожаат

Психотерапевтга мурожаат

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдага мурожаат


8-БОБ

ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш нафақат жабрдийданинг ички оламини вайрон қилади — ҳар қандай зарба охир-оқибатда ташқи, бир четдан кузатиладиган инсон ҳаётига таъсир этади. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаларининг кўпчилиги, бошимиздан қачонлардир ўтган бахтсизлик бизнинг ҳаётимизни бузиб юбормади-ку, деб эътироз билдиришлари мумкин. Айрим ҳолатларда бундай гаплар қисман ишончли бўлади. Агар «қилинган зўравонлик таъсири йўқлиги» баҳолаш категориясининг мужмаллигини ҳисобга олсак, кўплаб жабрдийдаларда ҳақиқатан ҳам аниқ, сезиларли оқибатлар кўринмайди.

Масалан, мен бир аёлни яхши биламан. У бир неча одамлар томонидан жинсий зўравонликка учраган. У дадил туриб, менинг имонга келганим ва Масиҳда ўсиб борганим устимдан қилган жиноятларнинг ҳамма оқибатларини йўқ қилди, деб айтган эди. Унинг далиллари 2 Кор.5:17га асосланган: «Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди». Унинг ҳаётида сергаклантирадиган аломатлар йўқ: у депрессиядан азоб чекмайди, унда жинсий алоқада сусайиш ёки амалга оширолмаслик йўқ, у «ўз устидан ҳукмронлик» қилади, ўзига паст баҳо бермайди. У ўзини оламининг бекаси деб ҳис қилади. Агар бу аёл жинсий зўравонликнинг ўзига таъсири тўғрисидаги саволномани тўлдиришига тўғри келганда эди, у, бу зарбани оғир оқибатларсиз ўтказган инсоннинг намунасиман, деб ўзини намоён қилган бўларди. Аммо агарда баҳолаш категорияларини аниқлашга йўл қўйилса ва уларнинг асосида ташқаридан кузатув йўлга қўйилса, бу аёлнинг хулосалари тамомила нотўғри бўлиб чиқади. Бу аёлнинг оилавий ҳаётини унинг ҳукмронлиги ва ҳомийлик оҳанглари бузади. Уни ўзига бино қўйиши ва қайсарлиги, вақти-вақти билан фаросатсизлиги фарқлаб туради. Ундаги илтифотлилик қиёфаси, гарчи маълум даражада хўжакўрсинга бўлса ҳам, ўзига жалб қилмайди. Бу аёл ўзини итоаткор тақводор аёл деб ҳисоблайди, унинг ҳукмлари — қатъий ва аниқ, аммо асло кескин ва танқидий эмас, бошқа одамларга ҳар доим ҳам шундай туюлавермайди. Менимча, аёл ҳаётида юз берган жинсий алоқа зўравонлигининг ҳалокатли оқибатидан қочиб қутулган эмас. Аниқлашимча, менда бўлиб ўтган шикастланишнинг оқибатлари йўқ, деб ишонтирмоқчи бўлганларнинг аксарияти кўпинча, барибир, итоатсиз, димоғдор ва шилқим одамлар билан бирга бўладилар. Аммо кузатувларга асосланган далиллар «жинсий зўравонлик оқибатлари йўқ»лиги тўғрисидаги тасдиқ муносабати билан келиб чиқадиган битта илоҳий муҳим масалага дахл қилмайди.

ШОН-ШУҲРАТГА УЗОҚ ЙЎЛ

Бу илоҳиётга оид саволни қуйидагича айтиш мумкин: ҳозирги кунларда Муқаддас Руҳ фаолияти орқали жисмоний ва руҳий шифолаш табиати ва даражаси қандай аҳволда? Кичик бир бобда қараб чиқиш учун бу муаммо жуда чуқур. Лекин барибир бир қанча илоҳиётга оид кўрсатмалар менинг нуқтаи назаримни тавсифлаб бериши мумкин.

Биринчидан, Муқаддас Руҳ фаолияти ер юзидаги ҳаётимизда бизни бенуқсонликка ва комилликка олиб келмайди, чунки тана ва руҳнинг комиллиги ҳали шарафланишни талаб этилади. Юқорида эсланган 2 Кор. 5:17-оят гўё инсоннинг ўтмишида унинг ўз ва бегона гуноҳлари йўқолишига ва унинг ҳозирги ҳаётида бошқа аҳамиятга эга эмаслигига исбот бўлиб хизмат қила олмайди. У, шунингдек, янги шахсиятга ёки Масиҳдаги янги «ижод»га эга бўлиш ҳақидаги далил ҳам эмас — у фақат Шоҳлик «олами»дан фарқли равишда тантанали олиб кирилганимиз далилини таъкидлайди, холос, шунинг учун бизга ғолиб Шоҳнинг хабарчилари бўлиб хизмат қилиш имкониятини инъом қилади, ўша Шоҳ Хушхабар орқали бизга ярашувни инъом қилади. Муқаддас Битикнинг бу ояти янги Шоҳликда бизнинг ўрнимизни ва Худонинг элчилари бўлиш имтиёзимизни тасдиқлайди. Шундай қилиб, ёлғиз имонга юз буриш билангина ўзида туб ўзгаришларни фараз қилиш — оқланиш ва муқаддас бўлиш муносабатларининг моҳиятини унутиш демакдир.

Иккинчидан, Муқаддас Руҳ бизни ўзгартирар экан, бу жараён ўз ичига ҳам фожеавий, ҳам одатдаги лаҳзаларни қамраб олади. Руҳ Павлуснинг оёғидан чалди, кўзини кўр қилиб қўйди ва Павлус билан учрашишни асло истамаган қўрқувдаги масиҳийлар орасига хизмат қилишга юборди (қаранг: Ҳаворийлар. 9:1–19). Сўнгра Павлус ўқиш, фикрлаш ва Хушхабар тўғрисидаги тушунчасини шакллантириш учун (қаранг: Галат. 1:15–22) тахминан бир неча йилга «семинария»га юборилган. Биринчи учрашувда самарали таъсир янги ўзгаришлар учун тайёргарликни давом эттиришни ва янги ўзгаришларни амалга ошириш заруратини қадрсизлантирмаган эди. Чунки Худонинг муқаддас қилиш меҳнати аста-секинлик билан, изчил, якка тартибда бўлиб, заминий ҳаётимизнинг ҳар қандай лаҳзасида тугалланмасдан қолаверади. Бир томондаги самарали ўзгаришлар келгусидаги ўзгаришларнинг зарурлигини инкор қилмайди.

Учинчидан, Муқаддас Руҳнинг одатдаги фаолияти ишга хизмат қиладиган хромланган жангчиларни туғдиради, чунки улар руҳан синган, заиф ва кучсиз (қаранг: 1 Кор. 1:26–29), аммо уларнинг исён қилмасдан мавжудлиги бир талай оломонни жалб қилади ва уларда ҳаяжон пайдо қилади. «Шифоловчи» ёндашувнинг табиати ҳақидаги ақлли тахминлар шундан иборатки, эски яра шифо топиши мумкин ва керак, токи Худонинг марҳамати ва қудрати шарафлансин. Афсуски, бу йўл Муқаддас Китобнинг катта қисми билан «юзма-юз қилиш»га бардош беролмайди.

Худонинг йўллари ғайритабиий. Бизни Масиҳга қизиқтиради, чунки биз ҳаётга эга бўлишни, фаровон ҳаётни истаймиз <қаранг: Юҳ. 10:10>. Худо бизга ҳаёт беради, қайғу, қашшоқлик, таъқиб ва ўлим орқали ўша фаровон ҳаётга олиб боради. Худо бизни олиб боришга даъват қиладиган ҳаёт ўзимизни топишимиз учун, ҳаётимиздан маҳрум бўлишимиз ва унга эга бўлишимиз учун ўзимиздан воз кечишимизга мажбур қилади. Худо Ўз қуроли қилиб танлайдиган одамлар кўпинча ёмон тайёрланган ва қайсар бўлиб чиқадилар. Ўз қулларини У олиб чиқадиган йўл — кутилмаган, хавфли ва маъқул келмайдиган йўлдир. Муқаддас Битик ҳаётимизнинг охирида бизга соғлик ва бойлик беришга ваъда қилади, аммо бу шодликка йўл шундайки, кўпчилигимиз уни кўра олмаймиз ва табиий равишда танлай ҳам олмаймиз. Павлуснинг танасида «ниш» қолди <қаранг: 2 Кор. 12:7>, уни ер юзида қашшоқлик, туганмас азоб-уқубатлар ва синовлар кутарди, унинг заминий ҳаёти биз учун келтирилган қурбонлик сифатида қатл билан тугади. Павлуснинг ҳаётидаги алоҳида деталлар бизникидай бўлиши мумкин эмас, аммо заифлик ва ақлсизлик йўли <қаранг: 1 Кор. 1:20–25> бизга қолган, шундай экан, тез орада биз худди шу тарзда Масиҳнинг даъватига жавоб беришни истаймиз.

Баён этилган сабабларга асосланиб, шуни тасдиқламоқчиманки, бизда ўзгаришлар бўлиши мумкин ва бунинг аҳамияти катта, аммо осмонга боргунимизга қадар мукаммал эмас. Фрэнсис Шэфернинг таъбири билан айтганда, «аҳамиятли шифо топиш» чуқур, ҳатто тамомила ўзгариш имкониятини кўрсатади, бундай ҳолатда бу олам Масиҳнинг қайтиб келиши орқали барқарор, тугал ўзгаришларни кутаётганини бизнинг назаримиздан яширмайди. Тубан оламнинг тубан одамлари (биз ҳам шулар қаторига кирамиз) ҳаётидаги яралар ички ва ташқи ўзгаришларни муқаррар қилади.

РУҲИЙ ШИКАСТЛАНИШ ГУВОҲЛИГИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш орқали келтирилган зарарнинг ташқи белгилари иккиламчи аломатларда (депрессия, жинсий алоқанинг бузилиши ва ҳ.) ва жабрдийдалар учун типик бўлган муносабатлар ўрнатиш усулида кузатилади. Бу муносабатлар асосий майдон бўлиб, унда аниқ фарқланиб турадиган шаклда жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг зарари пайдо бўлади.

Айтилганлар, жинсий зўравонликка учраган ҳар қандай одам учун зарарнинг характери, қамрови ва чуқурлиги бир хилда бўлади, деган маънони англатмайди. Кўп ҳолатларда жабрдийдаларда йўлдан оздириш ва зўравонликнинг иккиламчи аломатлари узоқ вақт юзага чиқмайди, гарчи уларнинг пайдо бўлиш (ёки қайтиш) имкониятлари стресс, жумладан, жинсий алоқани суистеъмол қилиш психодинамикасининг такрор намоён бўлишида фаоллаштирилган бўлса ҳам. Айни пайтда иккиламчи аломатлари йўқ жиноят жабрдийдалари жинсий алоқа заминида улар ўрнатадиган муносабатлар усулига камдан-кам ҳолатларда уларнинг таъсиридан қочиб қутулади.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси кўпинча зўравонликда ўрни бор иккиламчи аломатлар ва муносабатлар ўрнатиш усули қандайдир тарзда унинг ўтмиши билан боғланган. Менга психологик ёрдам сўраб ва жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдалари қилган мурожаатлари сабаби ни аниқлаш учун бир йиллик ишчи карточкаларимни кўздан кечирдим. Аниқлаганларим мени ҳайратга солди. Бир йил давомида мен ўттизта аёл ва ўн бешта эркак билан иш олиб борибман. Ўттизта аёлдан йигирма олтитаси ва ўн бешта эркакдан саккизтаси айнан жинсий алоқани суистеъмол қилишдан жабр кўрган эканлар. Биронта эркак ва биронта аёл менинг ҳузуримга жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатлари масаласида келмаган экан. Улардан ҳеч ким бошидан ўтган ҳодисалар ҳозиргидаги сингари муаммоларни келтириб чиқаришини англаб етмаган экан. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш тўғрисидаги хотираларнинг деярли ярми уларнинг эсида қолган, аммо ўша хотира болаликнинг нохуш лавҳаларидан — суяк синиши ва гипсланиш кабилар сифатида баҳоланган ва ҳозирги ички зиддиятларга алоқаси йўқ деб қаралган.

Кўп ҳолларда бундай алоқани кўришга лаёқатсизлик яхши хабардор қилинмаганлиги туфайли эмас, балки хотираларнинг йўқолганлиги орқали юзага чиққан. Бу мижозлар билан иш бошлаганимда, йигирма олтида аёлдан ўн иккитаси ва саккизта эркакдан бештасининг жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳақидаги хотираларини кенг ва батафсил деб баҳолаш мумкин эди. Йигирма олтита аёлдан ўн биттасида ва эркакларнинг ҳаммасида зўравонлик ҳақидаги хотира қисман сақланиб қолган экан — улар зўравонлик фактларини эсладилар, аммо умумий вазиятга нисбатан батафсил тафсилотларни, жинсий алоқа учун хиралик билан боғлиқ бошқа ҳодисаларни, бу сингари ҳодисаларга ўзларининг таъсирини айта олмадилар. Қолган учта аёл психологик консультация пайтида жинсий алоқани суистеъмол қилиш тўғрисидаги хотираларни англадилар. Эндиликда мен жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдалари билан ишлайдиган машҳур психотерапевт бўлганимдан кейин, рақамлар менда бошқача. Аммо ҳар қандай психотерапевт, чўпон ёки яқин дўст уларга қалбини очган одамнинг ташқи ва ички муаммолари асосида ётган омил — жинсий алоқани суистеъмол қилишдир, деб шубҳаланишга ҳақлидир, гарчи у жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳақида дастлаб у ҳеч нарса айтмаса ва эсламаса ҳам.

Мавжуд аломатларда жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг потенциал белгиларини кўриш учун нимага қарашни билиш керак. Хавотирга соладиган белгилар қуйидагилардир: депрессия, жинсий алоқанинг бузилиши ёки хаёлдан кетмайдиган ҳолатларнинг боғлиқлиги, аниқланмаган этиологиянинг жисмоний дармонсизлигидан шикоят, муносабатлар ўрнатилишининг ўзига хос усули ва паст баҳо бериш.

Ҳар бир аломат жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан боғлиқ деб қаралиши керак, холос, чунки жинсий зўравонликни бошдан кечирмасдан туриб, бир ёки бир неча иллатлардан азоб тортиш мумкин. Руҳий шикастланишнинг аломатларига мувозанатлашган ёндашув очиқчасига ҳар бир шахс ва шахслараро муаммонинг заминидаги жинсий алоқани суистеъмол қилишни кўриш учун, шу билан бирга, илгари бўлиб ўтган жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг кенг қамровлилиги ва ҳалокатли оқибатларига нисбатан соддаликни сақлаш учун шундай позицияда туришга имкон беради.

Менинг ишчи кайфиятим — қўлимдаги маълумотлар имкон берадиганидан ортиғини тахмин қилмаслик, шу билан бирга, жинсий алоқани суистеъмол қилиш кўпинча жабрдийда томонидан рад қилиниши ёки унутилишини эслашимдир. Шундай қилиб, жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатлари аломатлари доимий равишда мавжуд аломатлардаги ва муносабатлар қурилиши услубидаги алоҳида шикоятларда намоён бўлганда, мен бу ҳолатда жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг ўрни бўлса керак, деган ички ҳиссий шубҳаларимдан келиб чиқаман. Кейин юқори даражада ўзимнинг иш суратимга ва мижозимнинг хоҳишига мувофиқ ҳолда бу шубҳаларни ишлаб чиқишда олға кетаман.

ДЕПРЕССИЯ

Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан келган руҳий зарар тўғрисидаги муҳокамамиз депрессиянинг табиатини тушунишимиз учун шароит яратиб берди. Депрессияни кўпинча «ўзлаштирилган ожизлик» деб ҳам айтадилар. Унинг аломатлари мажмуига ўзига ва ўзининг келажагига ғамгин қараш киради. Депрессияга тушган одамда бирон нарсани тушунишга, ташқаридан бўладиган ёрдамга, яхши томонга ўзгаришга умид оз. Кўпинча у, оламнинг бутун оғирлиги менинг елкамда, ҳеч ким бу юкни кўтаришни истамайди ва менга ёрдам бера олмайди, деб ҳис қилади.

Депрессия билан унчалик яхши таниш бўлмаганлар депрессияга тушган одамнинг ўз ожизлигини, ёлғизлигини ва фойдасиз ҳис-туйғуларни ҳис қилишдан кўпинча ўтишидан ҳайрон қоладилар, у одам ўзини алданган ва тақдир ҳукмига ташланганидан ҳайратланадилар. Бундай ўтиш нафрат ўзига ёки бошқа одамларга йўналтирилганлиги ўртасидаги фарқларга мос келади. Аслида у ўзини жонланган деб ҳис қилгани, кейин қаттиқ умидсизликни бошидан кечиргани учун ўз руҳига ҳамма нарсани ютиб юборадиган, вайрон қиладиган нафрат сифатида талқин қилиш мумкин.

Юз бераётган умидсизликни доимий равишда ҳис қилиш билан азобланган одам ўз истаклари, умидсизлиги ва ҳаяжони намоён бўлишидан кўпинча ноқулай муҳитда яшайди. Умидларнинг («Балки, табелимни дадам кўрса хурсанд бўлар») умидсизликка («Беш баҳоларим нечталигига дадам ҳатто қараб ҳам қўймади-я») томон кескин сакраш — ўкинч, қаҳр-ғазаб ва жаҳлга йўл очади. Адолатсизлик ҳиссиётлари билан боғлиқ бундай туйғулар кўпинча хавфли бўлиб чиқади, чунки уларнинг юзага чиқиши янада кўпроқ депрессияга ёки зўравонликка олиб келиши мумкин. Депрессия жараёнида адолатсизлик, унинг адолатга ташналигининг ҳаққонийлиги юз беради, адолатни тиклаш мумкинлиги ҳақидаги тасаввур эса бирдай бўлади, деган интиутив ҳиссиётларнинг ишончлилиги рад қилинади. Ғазаб — ички томонга йўналтирилади, аммо жабрдийдага зарар келтирилганларга нисбатан агрессия қолмайди. Депрессия — бу «худбинликсиз худбинлик», аниқроғи, «қасоссиз қасос» бўлиши мумкин. Ўз «мен»и йўқ қилинган (юз берган («худбинликсиз худбинлик») адолатсизликни ҳис қилиш инкор қилинган), шунда атрофдагиларда бўлгани сингари, жабрдийдани умидсизликка ва чорасизликка («қасоссиз қасос») солишни тўхтатиш имконияти тортиб олинган.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш кўпинча уятнинг сабаби бўлади, бу — интилишларни сўкиш ва умидлар устидан кулишга алоқадор. Депрессия пайтида ниҳоятда носоғлом бартараф қилиш қийин бўлган таъсир — уларнинг келгусида қайтиб келишини бостириш ва қайтиб келган хотираларни ниқоблаш одатдаги ҳолдир. Кўпинча депрессия учи йўқ калаванинг ўзи бўлади, яъни аввалги хотираларга қайтишдан олдин, жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаларининг кўпчилиги ўза хотиралар бўйлаб юрадилар. Бир аёл, депрессия — ўтмиш хотиралари учун тўловдир, деб айтган эди. Кўп ҳолларда депрессия реал зиддиятларни тўсиб турадиган ғов деган тасаввур қолдиради, шунинг учун психотерапевтнинг саъй-ҳаракатларини депрессияни бостиришга қаратиш — бу хасталик аломатининг пайдо бўлиш табиатини назардан қочириш демакдир.

ЖИНСИЙ АЛОҚА АЙНИШИ (ЖИНСИЙ АЪЗОЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ)

Жинсий аъзолар асосига қурилган ички зиддиятлар жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг кутилган аломатлари ҳисобланади. Ҳамма жабрдийда ҳам жиддий жинсий муаммоларга дуч келавермайди. Шубҳа йўқки, жабрдийдалардан биронтаси жинсий алоқадан лаззатланиш имтиёзини муваффақиятли равишда ўзига қайтаради ва руҳ ҳамда тананинг бирлигини тиклайди. Иккинчи томондан, кўпчилик жабрдийдалар жиддий ички зиддиятларни бошдан кечирмайдилар, чунки жинсий яқинлик лаҳзаларида уларнинг руҳи тамомила йўққа чиқади. Йўқолган руҳ унинг чўкиб бораётган ҳис-туйғуларини синамайди, бунда танага, ўзига хос сеҳр сифатида, баъзан кучли қўзғалиш ҳолатида, жинсий алоқа вазифасини ҳал қилиш ҳуқуқи берилган. Фақат жабрдийда аёлга ўз «мен»ини ҳис қилиш қайтганда, у жинсий алоқа муаммоларини англай бошлайди. Эр-хотин узоқ йиллик биргаликдаги ҳаётида жинсий алоқадан қониқиш олганларидан кейин, эр ёки хотин бирдан ўтмишда бошидан кечирган жинсий зўравонликни эслаб қолади ва муаммолар юзага келади. Бирдан пайдо бўлган бу ички зиддият лойқанинг чўкиндиси оқибатида туғилган, хотиржамлик ва хавф-хатарсиз шароитда юзага чиқмаган эди. Эски яраларнинг юзага чиқиши (кўпинча психотерапевтнинг кабинетида) баъзан яхши жинсий алоқа муносабатлари деб аталадиган вайрон қилувчи жараённи ҳисоблайдилар.

Кўплаб жинсий алоқа муаммолари билан боғлиқ асосий муаммолар — бу «(жинсий алоқага) иштиёқнинг йўқлиги» ва «(жинсий алоқадан) жирканиш»дир. Эркакларда ёки аёлларда жинсий лаззатланишга иштиёқ заиф ё бўлмаса умуман йўқ бўлиши мумкин, ҳатто агарда оргазмга олиб борадиган жинсий қўзғалишни бошдан кечириш лаёқати сақланган бўлса ҳам. Мен эркаклардан ҳам, аёллардан ҳам шундай гапни эшитган эдим: «Менинг хотиним (эрим) постелда яхши, аммо буларнинг ҳаммаси менинг жонимга тегди. Жинсий алоқа асло бундай эътиборга сазовор эмас». Жинсий алоқада манфаатнинг йўқлиги кўпинча руҳнинг сўзсиз қаршилиги ҳисобланади. Руҳ эса жинсий алоқа пайтида юзага қалқиб чиқадиган яширин хотиралар ва ғира-шира ҳиссиётлар дан қочишга интилади.

Бошқа томондан, жинсий алоқадан жирканиш — янада фаолроқ ифодаланган ўзини ўзи ҳимоя қилишдир. Одатда жирканиш кўпинча жинсий ҳаракатга, кўпинча жинсий алоқа шеригига қаратилган (шахсан ёки қарши жинснинг вакили сифатида унинг етарли даражада аёллиги ёки эркаклиги ёки етарли эмаслиги туфайли). Тана қўзғалгани учун, шунингдек, ҳамма эркаклар ёки аёллар ҳам қўзғалгани учун, уни ўзининг танаси даъват қилиши мумкин. Эркак ёки аёлларнинг қўзғалиши кўпинча гомосексуализмни кўрсатади. Гомосексуализм жинсий зўравонликка дучор бўлганлар учун одатдаги ҳол эмас. Қолаверса, гомосексуализмга ёки уни амалда қўллайдиганларга мойиллиги бор эркак ёки аёлларнинг ҳаммаси ҳам жинсий алоқани суистеъмол қилишни бошдан кечирмаганлар.

Жинсий ахлоқсизлик (эксгибиционизм, вуайеризм, педофилия, гомосексуализм, трансвестизм ва фетишизм) кўп ҳолларда жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан юқори муносабатларга эга. Бош тортишлар эркакларда учраганда, мен уларнинг ўтмишда жинсий зўравонликка учраганига шубҳа қиламан. Гарчи жинсий ахлоқсизлик, биринчи навбатда, эркаклардаги аломатлар орқали ҳисобланса (82% эркак 18% аёлга қарши) ҳам, гарчи бундай рад қиладиган аёллар илгари жинсий алоқа характерига ўхшаш бирон шикаст олган бўлса ҳам, бу ҳодиса аёлларга нисабатан тўғридир. 

Жинсий алоқа тобелиги бошдан ўтган жинсий зўравонликнинг эҳтимол тутилган аломатлларидан бири ҳисобланади. Улар миядан кетмайдиган одатдаги хулқ-атворнинг бошқа турлари билан айрим умумий қирраларга эга. Ҳамма бартараф қилиб бўлмайдиган боғлиқликлар — улар қанчалик антиқа ёки таркибида бузилиш рўй берган бўлмасин — енгил тортиш ёки қасос олиш учун хизмат қилади. Онанизмга ўрганиб қолган ёки ашаддий сексоголик жинсий алоқа фаолияти пайтида табиий равишда яхши қониқиш ҳосил қилади, аммо оргазм орқали лаззатланиш нима учун вуайеризм ёки трансвестизмдан азоб чекадиган одам оиласи, обрўйи ва карерасига қарамай таваккал қилишини изоҳламайди. У яна жинсий алоқага муккасидан кетган одамнинг шаҳватга берилиб, ҳаётга фақат жинсий алоқа нуқтаи назаридан қараб баҳолашини ҳам тушунтириб бермайди. Бу ўринда енгил ҳис қилишга интилиш билан бирга, яна нимадир бор: жинсий алоқага тобелик, жинсий муносабаатларнинг издан чиқиши ва жинсий ахлоқсизлик ўч олиш воситаси бўлиши мумкин.

Қасос — юрак тубидан чиқадиган ва бошқа одамларга қаратилган (уларга нафратли муносабат) ёки ўзига қа­ратилган (ўзидан нафратланиш) нафратни амалга оширишдир. Қасос — келтирилган зарар учун зўравон билан ҳам, унга ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш учун ва тахмин қилинган лаззатни олиш учун ҳам ҳисоб-китоб қилади. Баъзан жинсий алоқага тобелик аломатлари мажмуи табиий равишда ўзига нисбатан (мазохизм, анал жинсий алоқа), баъзан эса бошқа одамларга нисбатан (садизм, ваҳшийлик, васвасага солувчи дон жуанлик) нафрат билан боғланган. Аммо кўпинча қасоснинг иккала «томон»и (ўзига ва шунчаки нафрат) хулқ-атворнинг у ёки бу усулида амалга оширилади.

Доимий равишда ононзимга берилган одам кўпинча, қандайдир воқеа менинг фрустрациямни кучайтирмасин, жинсий қўзғалишга даъват қилмасин, «поклигимча» қолайин, деб ўзи билан ўзи курашади. Масалан, мен бир аёл билан иш олиб борган эдим. У ўзи ёқтирган эркак билан қўшила олмагандан кейин, ононизмга муккасидан кетган эди. Шаҳват ва аламнинг қўшилуви ононизмга қайтариб бўлмас истакни туғдирди. Бу машғулот жараёнида у ўзаро келиша олмаган жазмани устидан ғалаба қилгандай ҳаёлга берилган. Аёл «бартараф қилиш» вазифасини амалга ошириб, ҳал қилувчи фантазияни ўйлаб чиқиб, эркак бу аёлнинг гўзаллиги, ақли ва жозибаси олдида бардош бера олмади, аёл эркакни бўйсундирди, бу эркакнинг ҳар бир истаги устидан ҳукмрон бўлди. Ононизмдан лаззатланиш сусайгандан кейин, аёл ўзининг болаларча ҳаракатидан ва ўзини назорат қила олмаганидан ўзига таъна қиладиган бўлди. Бошқаларга қаратилган ўч (ўз жинсий аъзоси устидан «ҳукмронлик») тезда ўзига қаратилган нафрат билан алмашди.

Одатда ўзига нисбатан нафрат ёки кимдир буни айбдорлик ҳисси деб айтиши мумкин — жабрдийдани гуноҳни оқлаш воситасида қилинганларни тўғрилашга даъват қилади, жабрдийда гуноҳлари ва тавбаси билан тўлов тўлайди. Кўпинча умидсизлик тўлқинлари ўз интилишлари билан руҳни чорасизлик қояларига улоқтириб ташламас ва «ўзини ўзи қондириш» жараёни ўрнидан қўзғалмас экан, айбдорлик ҳисси одамни ўзини ўзгартиришга, ахлоқий жиҳатдан мукаммаллашувга ундайди. Патологик тобелик туркуми шундай намоён бўлади: интилиш, умидсизлик, ҳукмронлик (бошқа одамлардан қасос олишга қаратилган), уят (ўзидан нафратланиш), ўзидан жирканиш, гуноҳни ювиш.

Жинсий бузилиш ва тобелик кўпинча «пайдо бўлмаган» ғазабнинг аломатлари бўлиб юзага чиқади. Ўзига ва бошқа одамларга нафратли муносабатлардан амалга ошадиган ғазаб юзага чиқиши ва қачонлардан бўлиб ўтган жинсий зўравонлик билан боғланган бўлиши керак. Акс ҳолда ғазаб миядан чиқмайдиган кучини йўқотади. Муаммо шундаки, уят фақат бу аломатни ниқоблаб қолмайди, балки қасос олишнинг синаб кўрилган ролини ҳам ниқоблайди. Мижозни ташвишга солаётган енгил тортиш ва қасоснинг ўзаро алоқаларини кўришига ёрдам бериш, Худони ҳақсиз равишда ҳақорат қиладиган, бузуқ нарсадан тўғри ва Уни шарафлайдиган нарсаларни ажратиб олиш учун кўп вақт талаб қилинади. Масалан, жинсий алоқага унчалик қизиқмайдиган аёл шуни тан олиши керакки, у эрини ҳаққоний яқинликдан ва лаззатдан маҳрум қиляпти. Аммо бу тушунча унинг истакларини кучайтирмайди ва эр-хотинларнинг жинсий алоқа муносабатларини яхшиламайди, ҳатто аёл жинсий алоқага ўзини мажбур қилса ҳам. Аёл шуни тушуниши керакки, унда жинсий алоқага хоҳишнинг йўқлиги — бир пайтнинг ўзида ҳам енгиллашиш (ёқимсиз ички реалликдан бош тортиб) ва ҳам қасос олиш (яқинлашувга ва қасос олишга таъқиқ қўйиб) усулларидан биридир. Буни англаш — «Нима учун мен бош тортиш орқали енгиллашишга, таъқиқ орқали — қасос олишга интиляпман?»деган савол учун эшикларни очса бўларди. Энди бу аёл ўз муаммоларини ўзгармас маълумотларга нисбатан топишмоқ сифатида эмас, балки интраруҳий (шахсий) ва ахлоқий (шахслараро) муаммо сифатида қарашга лойиқ.

Қарши томон жинсга майл ҳеч қачон буйруқлар билан бўйсундирилмайди, аммо майл қўзғатишнинг ҳар доим имкони бор. Худди бачабозларда бўлганидай бу типдаги аёлларда ҳам жинсий алоқа истаги йўқ деган гап нотўғри. Ҳақиқат шундаки, Худо инсонга берган шаҳват йўқолмайди — у тўсиб қўйилган. Вазифа шундан иборатки, унга бу истакни уқтириш ёки ўргатиш керак эмас, балки истакнинг юзага чиқиши учун қаршиликларни олиб ташлаш керак. Шундай қилиб, енгиллашиш ва қасос олиш тез орада ахлоқий категориялар сифатида англанган ва уларнинг роли тушуниб олинган экан, ғовларни олиб ташлаш ҳам мумкин.

ПАТОЛОГИК ТОБЕЛИК

Ўша енгиллашиш ва қасос олиш психодинамикаси ҳаммамизга маълум бошқа тобеликлар — ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, овқатланиш хулқ-атвори (булимия, анорексия, булимарексия), перфекционизм ва трудоголизм каби ҳодисалар билан бирга юзага чиқади. Камтарлик учун мен битта мисол келтириш билан чекланаман. Менинг кузатишларимга қараганда, булимия — жинсий зўравонликка учраган кўпчилик аёлларнинг «жондан ортиқ» хасталиги аломати. Аммо барибир, жинсий зўравонликка учраган аёлларнинг ҳаммаси ҳам булимия хасталиги билан азоб чекмайди, аммо менинг тахминимча, кўп ҳолларда булимия бошдан ўтган жинсий зўравонлик билан изоҳланади.

Булимия «енгиллашиш — қасос олиш» хаёлдан кетмайдиган ва одат бўлиб қолган хулқ-атворнинг моделига ҳамоҳангдир. Енгиллашиш аёлларнинг гўзаллик ҳақидаги тасаввурларига мос тананинг маълум оғирлигини сақлаш ва очкўзлик билан овқат ейиш жараёнида бир лаҳзалик қониқиш олиш билан амалга оширилади. Очкўзлик билан овқат ейиш жараёнида жисмонан тўйишни ҳис қилиш — руҳий яқинлик сабабли руҳ қониқишини ҳис қилишнинг жисмоний ўхшашидир. Руҳ парвоз қилгандан кейин умидсизлик бошдан ўтганда, йўқотилганларнинг ўрнини тўлдириш учун ошқозонни тўлдириш мумкин. Менга бир аёл шундай деб айтган эди: «Бир дақиқа ўзимни бахтиёр ҳис қилишим учун, бор-йўғи бир челак музқаймоқ ейишим керак бўлгандай, ишқий алоқа ёки ононизмга маълум вақтимни сарф қиламан ва кейин айбдорлик ҳиссини туяман».

Енгил тортиш ва қасос олишнинг ғалати тарзда бирикувини ошқозонни поклаш жараёни деб ҳам тушуниш мумкин. «Енгил тортиш» сўзининг ўзи ҳам ёмон ва нохуш ниманидир чиқариб ташлашни билдиради. Булимиядан азоб чеккан кўп аёл мижозларимнинг айтишича, уларнинг фантазиясида умид қиладиган нимадир яширинганки, кўнгиллари айниб қусганларида, қандайдир жирканч ва уятли нимадир (овқат билан бирга) чиқиб кетади. Кўпинча ўша «нимадир»ни улар била олмаганлар. Уларга шундай туюладики, ўша «нимадир» организмдан чиқиб кетганда, шу зоҳоти енгиллашиш пайдо бўлади.

Енгиллашиш ва қасос олишни булимиядан азоб чекаётганлар бор кучларини бир нуқтага тўплаганларида кўриш мумкин: уларнинг бутун ҳаёти, жумладан, муносабатлар, озиқ-овқат билан алмаштирилади. Фақат овқат ҳақида ўйлайдиган аёлга уйланишни ўзингиз тасаввур қилиб кўринг. Гарчи анорексия ва булимиядан азоб чекадиган кўпчилик ажойиб ошпазлар бўлиши мумкин, инсон фақат нон билан тирик эмас. Булимиядан азоб чекадиган аёллар одамларни қозондаги макарон билан қиёслаб, уларни иккинчи даражали қилишга мойил бўлганларида, бу бошқаларни қасос олишга йўналтиришнинг бир туридир.

Енгил тортиш ва қасос олишни сезиш қийин эмас. Ўзини қусишга мажбурлаш — бу ўзини ўзи бузиш актидир, бунда руҳ қандайдир тушуниб бўлмайдиган дил сиёҳликдир. Булимиядан азоб чекадиганларнинг кўпчилиги мияда ўрнашиб қолган ҳолатлардан қутула олмаганлари учун ўзларини ўзлари кўришга кўзлари йўқ. Нафрат енгил тортиш билан мураккаб тарзда боғланган, енгил тортиш эса, ўз навбатида, уятнинг конвульсиясига олиб боради («Қандай қилиб битта нарсани бир пайтнинг ўзида ҳам ёмон кўриб, ҳам яхши кўра оламан?!») Булимия пайтида ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишни кўпинча акс эттиради, аммо айни пайтда жинсий зўравонликда юз берган ўзининг ҳиссий қўзғалиши туфайли саросималикни мужмал қилиб қўяди. Яна булимия ёрдамида бу ҳиссиёт бошдан кечирилишига умид қилишга тўғри келмайди. Бу касаллик аломати, яъни булимия илгариги ёки яқиндаги жинсий алоқани суистеъмол қилиш доирасида тушунилмас экан, ҳиссиёт йўқолиб кетмайди.

СОМАТИК ШИКОЯТЛАР

Илгаридан маълумки, руҳ ва тананинг бўлиниши тамомила сунъийдир. Гарчи бизнинг жисмоний соғлиғимиз ва руҳий муваффақиятларимиз ўртасида сезилмас алоқалар бор бўлса ҳам, аммо уларнинг ўртасида шубҳага ўрин қолдирмайдиган фарқлар ҳам бор, Бу ўринда батафсил қараб чиқиш учун руҳ ва тана алоқаси ниҳоятда мураккаб, аммо далиллар қуйидагича: жисмоний хасталик аломатлари кўпинча чуқур ички зиддиятлар белгилари орқали юзага чиқади, гўё тана руҳга қарши жанг олиб бораётганга ўхшайди. Бунда шикаст етказадиган хотиралар ва азобли тушларнинг қулаб тушишга тайёр оғриқлари оқимини тўсади.  Руҳни хотиралар оғриқларидан ҳимоя қиладиган жисмоний қалқон — қаттиқ, кучни сўриб ташлайдиган тизимдир. Тана ҳеч қачон руҳ билан жанг учун мўлжалланмаган. Агар шундай юз берадиган бўлса, жисмоний иллатларнинг аломатлари пайдо бўлади. «Стресс хасталиклари» деб аталадиган касалликка тери тошмалари, овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар, бел оғриғи, бўйиндаги санчиқлар, чайнов мушакларининг тиришиши ва доимий бош оғриғи киради. Шунингдек, соматик хасталиклар аломатлари ҳар доим ҳам ўтмишдаги жинсий алоқа зўравонлиги билан юзага чиқавермайди. Мен йиллар давомида бел оғриғидан азоб чеккан эдим, охири шу нарса маълум бўлдики, бу оғриқлар қандайдир туғма иллат деб изоҳланади. Биронтаси менга, муаммоларингиз бошингизда, ҳамма гап психологик қийинчиликларда, деб айтганда ҳайрон қолган бўлардим. Соматик шикоятлар, уларнинг сабабига боғлиқ бўлмаган ҳолда, камида ички, ахлоқий муаммолар борлиги учун чуқурлашади. Вақт-вақти билан қўзғалиб турадиган хасталиклар — турли мутахассисликларнинг лаёқатли врачлари касал одамга ёрдам бера олмасалар — жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатида етказилган руҳий зарбани ҳисобга олган ҳолда қараш ва шифолаш керак.

ЎЗИГА САЛБИЙ БАҲО БЕРИШ

Ўзини ўзи ерга уриш ёки аксинча ҳолат оқибатида келиб чиққан ички зиддият — наргис гул каби ўзига бино қўйиш — кўп учрайдиган шикастланган ўтмишнинг оқибатларидан бири ҳисобланади (ўз характерига кўра, бу шикастланиш жинсий алоқа оқибати бўлиши мумкин эмас). Ўзини заиф, аҳмоқ, гўл, кераксиз, ифлос, ярамас одам деб билиш ўзига нисбатан тўғри, художўй муносабатларни туғдирмайди (қаранг: Рим. 12:3). Ўзига салбий баҳо беришнинг хасталик аломатлари кўпинча кўринмайди ва мижоз одамлар билан ўз муносабатларини қандай ўрнатиши кераклигини кузатгандагина назар ташлаши мумкин. Аммо умумий хусусият ўзидан кучли нафратланиш эканлиги кўринади. Ўзининг барча ютуқларини пучга чиқарадиган, қадрсизлантирадиган, ўз ҳаётига зарба берадиган одам кўпинча шундай бўлиб чиқадики, у ўзини ўтмишга тортди, ўзи лаззатланадиган ҳар қандай нарса устидан қора чизиқ тортди, ўзига берилган ҳар қандай инъомдан маҳрум бўлди. Ўзини ҳар доим мағлуб деб ҳис қиладиган, ўзига нисбатан олийжанобликнинг намоён бўлишига нолойиқ ва ҳатто айбдор деб ҳис қиладиган одам жинсий зўравонлик оқибатида юзага чиқадиган ички зиддиятни шубҳасиз бошдан кечиради.

МУНОСАБАТЛАРНИ ЎРНАТИШ УСУЛИ

Юқорида тасвирланган ҳамма аломатлар айрим умумий психодинамикага эга ва хулқ-атворнинг умумий кўринишларига ҳамоҳангдир. Қолаверса, бир хил касаллик аломатлари бор одамлар ўртасидаги фарқлар шунчалик чуқур бўладики, бу аломатларга асосланган таҳлиллар бўйича хулоса чиқариш мазкур аломатларнинг намоён бўлиш ноёблигини бузади, холос. Агар биз ҳар бир касаллик аломатини умумий нуқтаи назардан — муносабатлар ўрнатиш усули нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, барибир, айрим фойдали хулосалар қилишимиз мумкин. Муносабатлар ўрнатиш усули — бу ўзини юзага чиқариш учун ҳамда ижтимоий ўзаро муносабатларда ўзини ҳимоя қилиш учун хатти-ҳаракатларнинг типик образидир.

Маълум одам орқали муносабатларни ўрнатиш усули унинг «шахси» билан ниҳоятда ўхшаш, агар буни хулқ- атворнинг ташқи вазият билан ҳам, ички дард-алам билан ҳам юзага чиқадиган ва фаолиятда одатдаги образлар орқали амалга ошадиган ихчам йиғиндиси термини билан атайдиган бўлсак. Шахсни бундай аниқлаш унинг аалоҳида типлари таснифига зиддир, бунга мувофиқ, гўё муносабатларни ўрнатиш усули ҳамма хулқ-атвор сингари, барқарор ва генетик жиҳатдан олдиндан белгилаб қўйилгандай тасаввур қолдиради. Албатта, ўзимизнинг муносабатлар ўрнатиш усулимиз тўғрисида, худди ўзимизнинг шахсиятимиз сингари, ниманидир билганимизда, одамлар билан ўзаро алоқаларнинг типик образини ўзимиз тушунадиган даражада имконини яратамиз. Бу жараён самарали бўлиши учун, биз ўзимизнинг ҳозирги ҳолатимиз тўғрисидаги содда тасаввурлардан чиқишимиз керак. Чунки бизнинг боримиз шу. Биологик омиллар ва муҳитнинг омиллари шахснинг шаклланишида муҳим рол ўйнашини мен жуда яхши тушунаман. Аммо мен бир ибтидоий ва тақдирга тан бериш тасаввурларидан — гўё одамларнинг бўлиши шу деган тасаввурлардан ташвишдаман. Агар биз хулқ-атворни изоҳлаш учун мижозларни тасниф қилишни татбиқ қилишга мойил бўлсак, масалан, холерикларни ўзгартириб бўлмаслигини биз тушунишимиз ва қабул қилишимиз лозим. Менинг шахслар ҳақидаги тасаввурларим шуни талаб қиладики, муносабатларни ўрнатиш усуллари тавба туфайли тубдан ўзгарган бўлиши мумкин (бу ҳақда 11 бобда батафсил айтаман).

Нима учун муносабатларни ўрнатишнинг турли усулларини бу қадар тушуниш муҳим? Содда қилиб айтганда, бу — юрагимизнинг ҳолатини юзага чиқарадиган муҳим рентгеноскопдир. Биз ишонган нарса яшаш тарзимизда янада аниқроқ намоён бўлади. Худога яқинлигимиз даражасини билишнинг энг яхши усули — Унга ва яқинларимизга нисабатан ўзимизни қандай тутишимизга қарашимиздир (қаранг: Марк 12:28–34). Биз мардона, завқ-шавқ ва қўрқмас севги билан яшаяпмизми ёки ўзимизга ўзимиз, энди бизга ҳеч ким ҳеч қачон зарар бермайди, деб берган киборларча ваъдамизга содиқмизми? Кейинги бобда муносабатлар ўрнатишнинг ҳимоя усуллари кўриб чиқилади, бу муносабатлар жинсий зўравонликни бошларидан кечирган эркакларда ва аёлларда пайдо бўлади.


Книга на Узбекском языке: Израненное сердце (Дэн Аллендер)

В этой книге известный во всём мире психотерапевт и богослов Дэн Аллендер раскрывает саму суть сексуального насилия одновременно с психологической и библейской точек зрения и показывает его жертве Божий путь к исцелению. Выйти на него можно, заплатив высокую цену новых страданий, однако он приведёт к жизни, чьей отличительной чертой станет любовь. Эта книга - надежда для взрослых, которые в детстве подверглись сексуальному насилию.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак