Яраланган юрак (Дэн Аллендер) 7 bob

Дэн Аллендер. Яраланган юрак - (7 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Yaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida AudiokitobYaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Миннатдорчилик

Сўз боши

Муқаддима. Шифо излаб

Aсосида ўтмишни рад қилиш ётадиган кечириш

Дилозорни севишга мажбурий талаблар

Руҳий доирага қўпол аралашув

Энг яхши йўл

КИРИШ. Хотира ва эсдаликларнинг аҳамияти нима?

Муаммонинг моҳияти нимада? Руҳий шикастланиш инсонга қандай таъсир қилади?

Шифо топиш учун мижозга ҳақиқатан ёрдам керакми? Психологик маслаҳатнинг қиммати нимада?

 

I ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ

1-БОБ. УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ

Урушнинг муқаррарлиги

Йўлдан оздирувчи

2-БОБ. ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ

Инсон:унинг улуғворлиги ва ахлоқсизлиги

Уят: фош бўлиш ваҳимаси

Уят нима дегани?

3-БОБ. МОЙИЛЛИК: ЗИДДИЯТ ВА ЎЗИДАН НАФРАТЛАНИШ

Нафрат нима дегани?

Нафрат даражалари

Нафратнинг вазифаси

4-БОБ. ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичлари

II ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ  ЗАРАРИ

5-БОБ. ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ожизликни ҳис этишни пайдо қиладиган сабаблар

Ожизлиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ожизликни ҳис қилиш оқибатлари

Ўз ожизлигини ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

6-БОБ. ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ

Хиёнатни ҳис қилишга қўзғайдиган сабаблар

Жабрдийда яқинларига қилган хиёнати учун тўловнинг баҳоси

Ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида нотўғри ҳукмлар

Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари

Ўзини сотилган деб ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

7-БОБ. ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ички ҳардамха ёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган сабаблар

Ички ҳардамхаёллиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатлари

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

8-БОБ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ

Шон-шуҳратга узоқ йўл

Руҳий шикастланиш гувоҳлиги

Депрессия

Жинсий алоқа айниши (жинсий аъзоларнинг бузилиши)

Патологик тобелик

Соматик шикоятлар

Ўзига салбий баҳо бериш

Муносабатларни ўрнатиш усули

9-БОБ. ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ

Муносабатлар ўрнатиш усули нима?

Муносабатларни ўрнатиш усули нима учун шунчалик муҳим?

Муносабатларни ўрнатиш усули қандай шакллантирилади?

Одамлар билан муносабатлар ўрнатиш усулининг ўзига хослиги

III ҚИСМ. РУҲИЙ ЎСИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

10-БОБ. ШОД-ХУРРАМЛИККА КУТИЛМАГАН ЙЎЛ

Муҳим масала

Шахсий ўзгаришларга қадам-бақадам ёндашув

Шахсий ўзгаришларнинг муқаддас китоб йўли

Муқаддас китоб йўлини билиш

11-БОБ. ТЎҒРИЛИК

Ички зарар

Ташқи зарар

Вазиятни тўғри таҳлил қилиш

12-БОБ. ТАВБА

Тавба нима дегани?

Тавбани пушаймонга қарши қўйиш

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг тавбаси

Тавба жараёнидаги ички ўзгаришлар

Тавбанинг ташқи ўзгаришлари

13-БОБ. МАРДОНА СЕВГИ

Бу дунёда кечириш реалми?

Севиш нимани англатади?

Севгининг ўзи нима?

Зўравонни севиш нима дегани?

Жанг давом этмоқда

ХОТИМА. ДОНОЛАРГА ЎГИТЛАР

Жиноятчига мурожаат

Жабрдийданинг нажот топиши жараёнида иштирок этаётганларга (биринчи навбатда ота-оналарга) мурожаат

Жабрдийданинг кўз ўнгида жиноятчини намоён этувчи дилозорга мурожаат

Жабрдийданинг дўстига мурожаат

Чўпонга мурожаат

Психотерапевтга мурожаат

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдага мурожаат


7-боб

ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Руҳ «шикастланиши»нинг охирги тоифаси ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишни тасвирлаш учун энг қийинидир. Руҳ жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдасида, ожизлик ва хиёнатни ҳис қилишдан кўра, кўпроқ уят ҳиссини ва ўзидан нафратланиш ҳиссини пайдо қилишга қодирдир, гарчи бу иккала омил ўзига нисбатан зиддиятли муносабат билан ва ҳатто ўзидан нафратланиш билан мураккаб тарзда бир-бири билан чатишиб кетган бўлса ҳам.

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишни иккита қарама-қарши ҳиссиётларнинг бир пайтда иштирок этиши сифатида таърифлаш мумкин. Менга яхши таниш ва турмушга чиқмаган бир аёл яқинда дугонасининг тўйида бўлибди. Аёл дугонасининг тўйида бошидан ўтказган хурсандчиликни жуда чиройли тасвирлаб берди, аммо унинг кўзларидан ёш оқиб, кўзларини ғам босди. Мен ундан, тўйда нимани ҳис қилдингиз, деб сўрадим, аёл: «Саросималикни», деб жавоб берди. Ўз ҳолатининг бу характеристикасидан, унинг чуқур руҳий етуклиги ўрнига, биринчи ўринга аллақандай етишмовчилик ёки ғалати ҳолат чиқди. Унинг олийжаноб қалби севги инъомини олган, келин деб аталган ва никоҳ маросимини қутлаган дугонасидан қувонди. Аммо дугонасининг бахти ёлғиз унинг танҳолигини ёритиб кўрсатарди. Ҳеч ким бу қизни ўз умр йўлдоши деб атамаган эди. у бир ўзи яшаган, ҳаётига ўзи хўжайин бўлган, истаклари масаласида азоб чеккан эди. Унинг дарди оғир эди, дугонасининг хурсандлиги соясида қолиб кетган эди. Аёлнинг бошидан кечирган зиддиятли ҳиссиётлари — шодлиги ҳам, қайғулари ҳам — унинг «ғалатилиги»га, аниқроғи, атрофдагилар учун унинг жозибадор руҳий етуклиги белгилари бошқаларга нотаниш эди.

Афсуски, бемаънилик, аҳмоқона ақлсизлик ёки бундан ҳам баттари — ғирромлик деб айтиладиган ҳиссиётлар аслида руҳий етукликнинг инъикоси бўлади. Бу — жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатида туғилган ўзига нисбатан зиддиятли муносабатдир. Мен бу тўғрида айтар эканман, англашилмовчиликни ва нотўғри тушунишни энг қуйи даражага олиб келиб, бунда нимани назарда тутаётганимни аниқлаштиришим керак. Ўзига нисбатан зиддиятли муносабат шундай қониқиш муаммоси билан, ҳиссий ва жинсий алоқадан лаззатланиш муаммоси билан боғлиқки, кўп ҳолларда ва маълум даражада жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг дастлабки учта босқичида жабрдийда буни ҳис қилади.

Асаблари бардош беролмайдиган китобхон ниҳоятда содда ёки ўта нуқсонли одамлар учун бу қанчалик жаранглаши тўғрисидаги фикрлардан титраб кетади. Мен бир ота билан иш олиб борган эдим. У жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан шуғулланган эди. Унинг менга айтишича, болаларга жинсий алоқа ёқар экан. У ўзини ҳақоратланган деб ҳисоблаб, шундай деди: «Улар сўраганлари тўғрисида мен ҳеч нарса қилмадим». Мен, болалар ўзларининг олатларини силаш тўғрисидаги илтимосларини қандай сўз билан ифодалардилар, деб қизиқдим. Ота менга шундай жавоб берди: «Улар тиззамга чиқиб олиб, асбобларини ушлашимни сўрардилар, мен ушлардим». Ота-оналар қучоғидаги ташналикда энг нуқсонли ва ёлғон тарзда у навбатдаги эркалатишларга таклифни кўрди.

Жинсий аъзони қўзғатиш ҳеч нарсадан шубҳаланмайдиган жабрдийдада шунинг учун ҳам бўлиши мумкинки, ёш болаларда ҳақиқатан ҳам жинсий аъзоларга сезгир рецепторларнинг тегишига таъсир кўрсатувчи восита бор. Аммо бу далил болалар билан муносабатларда жинсий алоқани асло оқламайди. Гўё бола жинсий алоқани хоҳлайди, жинсий қўзғатишни фаол тарзда хоҳлайди, деб ўйламаслик керак, агар унда яқин муносабатлар ва жинсий лаззатланишни ҳис қилиш ўртасида шартли рефлекс алоқаси кўп марта ишлаб чиқилмаган бўлса. Гўё аёллар кимдир номусига тегишларини ўзи хоҳлаган, ёки бола жинсий алоқага интилади, деган эски, ахлоқсиз тасаввурлар — ўтакетган, Худога қарши бемаъниликдир. Қолаверса, жабрдийда аёл бошидан кечираётган қониқиш ва ўзининг ожизлигини ва хиёнат қилаётганини ҳис қилиши таранг тортилган спиралга айлана бошлайди.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш руҳни, ҳиссиётларни ҳалокатли гирдобга ботиради. Наҳотки бир пайтнинг ўзида лаззатланишни ва жисмоний оғриқни ёки хиёнатни ҳис қилиш мумкин? Бир эркак хотирасини гапириб берган эди: у болалигида бир неча марта иштонсиз ҳолда ағдарилган тахта девор устунига ётқизиб қўйилган ва отаси оғиз орқали номусига теккан. Оғриқ чидаб бўлмас даражада эди — ҳеч қандай лаззат ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди. Баъзан ота ўғлининг чуккисини қўзғатиб, тугатарди. Бу лаҳзада боланинг қалбида икки истак курашарди: биринчиси — таслим бўлиш ва оргазмни синаб кўриш; иккинчиси — унчалик кучли бўлмагани — ахлоқсизларча қониқишдан отани маҳрум қилиб, унинг қўзғалганини кўриш учун оҳ-воҳ қилмаслик. Кураш ҳар доим жисмоний қониқиш ва ўзидан жирканишнинг қўшилиб кетиши билан тугарди. Бола эрекцияга ноқобил бўлганда, енгил тортишнинг ягона усули шу эди. Жинсий ожизлик боланинг қалбида қаттиқ уят ҳиссини пайдо қилар, аммо отани адойи тамом қиладиган нафратига бардош бериш учун отасига ўзининг нафратини ифодалаш имконияти унга ютуқ бўлиб қолди. Афуски, бола ўн саккиз ёшида жинсий ожизликка мубтало бўлди.

Бир аёлни туғишган акалари, амакилари ва отаси унинг қадди-қомати гўзаллашиб бораётганини кўриб, тегажоқлик қилишарди. Қизнинг танаси ҳақида улар гапирганларида, у ўзининг ҳукмронлигини, устунлигини, жозибадорлигини ҳис қилганини эсларди. Уни ҳеч қачон ўқишдаги ва жамоат ҳаётидаги муваффақиятлари учун қадрламаганлар, балки ўн тўрт ёшга кирганда, оилада у эркаклар суҳбатининг асосий мавзуига айланди. Қиз шуни тушуна бошладики, ҳамма эркаклар учун қариндош-уруғларни ҳам ҳисобга олганда, унда ҳамма эркаклар истайдиган ва қадрлайдиган нимадир бор. Гарчи қизча кўпинча хижолат бўлиб, ўзини ожиз ҳис қилса ҳам, унинг оч қалби ўзига эркакларнинг диққатини тортарди. У қизлик ҳаёсини ҳис қилиб, қизарар, уларнинг беадабона сўзлари қизни рағбатлантириб, ноз-карашма қилишга рағбатлантирди. Бора-бора эркакларнинг луқмалари унга агрессив ва сексуал туюла бошлади. Унда қониқиш жирканиш билан алмашди. Аммо унинг қалбида дастлаб эркак ундан истаганини ёқимли ҳис қилишларидан нимадир қолди. Ўша «нимадир» охир-оқибатда нафрат билан алмашди. Вақти келиб, қиз қариндош- уруғларига ғазабини ва совуқ расмиятчилик остида уларнинг ахлоқсиз ишораларига ўзининг акс садосидан хижолатчиликни яширишни ўрганди. Бу расмиятчилик одамлар билан унинг муносабатларида ўттиз йилдан кейин очиқчасига жинсий алоқани суистеъмол қилиш даврида ҳам сақланиб қолди.

Кўриб чиқилган ҳар икки ҳолатда ҳам «ишлаб чиқилмаган» зиддиятли қараш юз бераётган воқеаларга ахлоқнинг шундай андазаларини пайдо қилдики, бунинг натижасида ўтмишдаги жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳозирги муносабатларга таъсир қилди. Бу зиддиятли қарашларнинг сабабларини, баҳосини ва оқибатларини тушуниш, жинсий алоқани суистеъмол қилиш натижасида ички ҳардамхаёлликни танаси ва қалби билан ҳис қилаётган жибрдийда ўзини қандай кўраётганини тушуниш зарур.

ИЧКИ ҲАРДАМХА ЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШНИ ПАЙДО ҚИЛАДИГАН САБАБЛАР

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан боғлиқ ҳардамхаёлликни ҳис қилиш сабаблари ўз ичига ўтмишдаги, ҳозирги ва келажакдаги омилларни қамраб олади. Ўтмиш озми-кўпми тушунарли. Муносабатлардан қониқиш (бирга балиқ овлагани боришга таклиф қилиш ёки жинсий жозибадорлик мавзусида гап очиб, унга хушомад қилиш), ҳиссий лаззатланиш (қучоқлаш ва эркалаш), жинсий лаззатланиш (биринчи ёки иккинчи эроген зоналарни қўзғатиш) қалбнинг туб-тубига етиб боради. Айниқса, бола учун жинсий лазат бир пайтнинг ўзида ҳам қўрқитади, ҳам ўзига жалб қилади. Ҳали етилмаган қалб учун жинсий қўзғалишни ҳис қилиш чинакам ҳаётнинг лаззатига ўхшайди. Бунга сизнинг ожизлигингиз, хиёнаткорлигингиз, сиздан фойдаланиб, бўлганларини ва энди ташландиқ эканингизни ҳис қилишингиз қўшилганда, қалбингизга тасаввурга сиғмайдиган зарар келади. Жинсий аъзо қўзғалиши бутунлай йўқолиб кетганда, шикастланиш шунчалик оғир бўлади, аммо жабрдийда аёл муносабатлардан лаззатланишнинг бошқа кўринишларини олди. Ўғил болалар ва қизлар ҳатто катталар билан ишвали мулоқотлар пайтида ҳиссий ва жинсий лаззатдан қониқишни бошдан кечиришлари мумкин. Бу ҳолат эса уларда азоб берадиган ички ҳардамхаёлликни муқаррар пайдо қилади. Юз бераётган воқеаларга зиддиятли муносабатларни тушуниш учун энг асосийси айнан нафратланган нарса кўпроқ лаззатланишга олиб келади. Одатда, бу қониқиш оч болага «ҳақиқий ҳаётнинг мазаси» бўлади. Аммо кўпчилик ёши катталар кейинчалик ўзларининг руҳи ва танасига хиёнатни кечира олмайдилар.

Қониқишга зиддиятли муносабат ўзингизнинг устингиздан қилинган жинсий зўравонлик учун масъулиятнинг барқарор ифодалаб бўлмайдиган ҳиссиётларини тушунтиришингизга ёрдам беради. Кўпчилик жабрдийдаларни, бу юз бераётган воқеалар учун биз масъулмиз, деган туйғу тарк этмайди, айниқса, жинсий қўзғалиш йўлдан оздирувчи учун истаган аёлнинг акс садоси деб қаралса. Юқорида айтилганидай, жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдасини, сизнинг ҳеч қандай алоқангиз йўқ, деб ишонтиришдан ҳеч қандай маъни йўқ. Гарчи буни тасалли бериш мақсадида айтилса ҳам, тўғриси, бу узоқ давом этмайди, жиддий шахсий ўзгаришлар жараёнини унчалик енгиллаштирмайди. Ёлғон ҳиссиётларнинг барқарор илдизи ўзига нисбатан нафратнинг илдизига чуқур кириб кетади, ўтмишга нафратни ёки зиддиятли муносабатларни дард-аламлари орқали мустаҳкамлайди.

Бир аёл айтган эди: агар юз бераётган воқеаларга ижобий таъсиримга акам ишонч ҳосил қилмаганда эди, у ҳеч қачон мени йўлдан оздира олмаган бўларди. Йўлдан озишга унинг «тайёрлиги»га акасининг тегажоқликлари ёққани далил бўлди. Вақти-вақти билан қиз эшигини қия қолдириб, акам эшигим ёнидан ўтиб кетаётиб киради, мени қучоқлайди, деб умид қиларди. Далил шуки, қиз ўз борлиғининг бирор қисми билан акасини йўлдан оздириш учун васвасага солди, акасининг ташаббусларига акс садо берди. Акаси, бу мутлақо сенинг айбинг ва сенинг шармандалигинг, деб ишонтирди. Бундай ҳолатда қизнинг кўнгилчанлиги жинсий аъзолар қўзғалишидан нормал қониқиш олиш ва яқин муносабатларга ташналикнинг табиий натижаси эди. Қиз бошидан ўтган воқеаларни нафрат билан гапириб берди. Аммо у ўз ҳиссиётларини рисоладагидай деб ҳисоблаш ўрнига, ақлимни йўқотган эканман, ҳаммасига ўзим айбдорман, деб бу воқеаларда ортиқча далилларни кўрди.

Узоқ қариндоши томонидан шафқатсиз равишда номуси булғанган аёл йўлдан оздирувчини кўришга кўзи йўқ эди. У юз берган воқеадан ҳеч қандай лаззат — на ҳиссий, на жинсий лаззат топдим, деб айтган эди. Унинг ҳаёти ёлғизликнинг аччиқ қуйқаси билан тўла эди. Аммо у ўзини яхши кўргани учун оилали ва бўйдоқ эркакларга муносабатларда ғалабаларнинг узун рўйхати ўзига ёқарди. Гарчи бу аёл лесбиянка бўлмаса ҳам, маълум тарзда аёллар билан муносабатлар ўрнатган эди. У ҳаёсиз, шафқатсиз, восвос эди. Унинг юрагида йўлдан оздирувчига нисбатан нафрат азоб берарди. Унинг ўзига нисбатан зиддиятли муносабати ҳиссий ёки жинсий лаззат орқали пайдо бўлмаган, балки муносабатларнинг бир жиҳати орқали юзага чиққан, бу муносабатни биз ҳали алоҳида ажратиб кўрсатмадик. Бу аёлнинг номусига текканда, йўлдан оздирувчининг оҳ-воҳини эшитиб, у ҳайратга тушди. Қиз ўз танасидан хаёлан узоқлашиб, бутун эътиборини ётоқхона деворининг ёриғига қаратди, Дилозорни шу қадар ҳаяжонга туширганидан ўзида ғалати киборлик пайдо бўлганини эслаб қолган эди. Қиз унинг устидан ҳукмронликни ҳис қилди, қизнинг ожизлиги ва эзилганлиги дилозорнинг оҳ-воҳлари олдида тезда ёпишиб қолган сомонпояга ўхшаб қолди. Қизнинг кейинги ғалабалари ҳам унга ҳукмронликдан лаззатланишни келтирди — қиз йўлдан уришни, тузоққа туширишни, кейин эса ташлаб кетишни яхши кўрарди. Бу лаззатланиш жинсий зўравонлик сингари шафқатсиз бўлиб, қизнинг ўзини ҳам қўрқитар, «мен ёвузман, кечиришга нолойиқ аёлман», деган ишонч унда мустаҳкам ўрнашган эди. Бунинг устига, қиз ҳукмронликка эга бўлиб. ёлғизликдан азоб чекарди.

Боланинг ўз танаси ва руҳи устидан таҳқирлашига зиддиятли муносабат, ўз ҳукмронлигини ҳис қилиши, жинсий алоқа зўравонлиги билан боғлиқ бошқа ҳиссиётлар вайронагарчилик келтирувчи куч билан ҳар қандай ҳақиқий жабрдийданинг ичига буралиб киради. Бунда ҳам гирдоб ва ўзига нисбатан нафратни туғдирадиган омиллар таъсир этади. Бундай омиллардан бири — кутилмаган хотираларнинг, фантазия ва тушларнинг қўрқинчли бостириб киришидир.Жинсий зўравонликни бошидан кечирган кўплаб эркак ва аёллар учун уларнинг идроки қисман ҳукмронлик остида эмасдай ҳис қилишлари диққатга сазовор. Тушлар бефойда ҳорғин ўтмишнинг даҳшатли манзараларини қайтаради. Ёқимли орзуларга бирдан йўлдан оздирувчининг бадбашара юзи бостириб киради. Кутилмаган ва исталмаган лаҳзада хотирада ифодасини топган махфий жойлар ташқарига қалқиб чиқади. Узоқ ўтмишдаги воқеалар тўғрисидаги хотираларнинг тўсатдан қайтиб келиши мумкинлигига оид далиллар ўз устидан назоратни йўқотиш ҳиссиётини пайдо қилади.

Айрим мижозлар, ҳаётимизга бостириб кирадиган хотираларимиз қисман бизга лаззат бағишлайди, деб эътироф этадилар. Бир аёл ўзининг ҳаётида юз берган жинсий зўравонлик ҳақидаги хотираларни эслаб, тунлари доимо уйғониб кетар экан. Бир эркак ишда таранг, диққинафас вазиятда катта опаси ваннахонада уни меҳрибонлик билан силаганини эслар экан. Ҳар ики ҳолатда ҳам жинсий алоқани қўзғатиш ёки тасалли бериш учун уларга мурожаат қилганларида, янада уятли аҳволга тушар эдилар.

Ўзини қўзғатиш учун қачонлардир юз берган жинсий зўравонлик ҳақидаги хотиралардан онгли равишда фойдаланиш — ички ҳардамхаёлликнинг сабабларидан биридир. Афсуски, айрим масиҳийлик конфессияларида жинсий алоқа мавзусида фантазия шу даражада рад қилинадики, бу нарсалар ҳақида эслашнинг ўзи ортиқча туюлади. Далиллар эса шундан иборатки, жинсий алоқа амалиётини ҳеч қачон жинсий алоқа истагидан, шунга мувофиқ, жинсий алоқа тўғрисидаги фантазиядан ажратмаслик керак. Ўтмишда қилган тушлик тўғрисидаги хотиралар пайдо бўлмаслиги учун, тилнинг ҳис қўзғатувчи, таъм биладиган уч қисми ва яқин орада яна лаззат олишга умид пайдо бўлмаслиги учун мазали бифштексни исташ даргумон.

Ҳиссий қўзғалишга ҳар доим образлар ҳамроҳ бўлади. Узоқ ва яқин ўтмишимиздаги манзара ҳозиргисини тушунишимиз ва келгусидагисини режалаштиришимиз учун ёрдам берадиган образлар бизга мумкин бўлганларидир. Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг кўплаб жабрдийдалари ҳозирги ҳис-туйғулар, жумладан, жинсий қўзғалишини кўз олдига келтириши учун илгариги ўтмишида юз берган воқеалардан асос излашига ҳайрон бўлиш керакми? Жинсий алоқа жинояти жабрдийдасининг хотирасидаги образлар — у биронтаси билан яқин муносабатларга киришганда, ҳар сафар қалқиб чиқади. Кўпчилик жарбдийдалар бирон одам ёки ўзига қарама-қарши жинсдаги одам тўғрисида ғамхўрлигини намоён қилмоқчи бўлганда, бу истакни шахват сифатида талқин қиладилар. Бошқа одамлар билан яқин муносабатлардан (ғамхўрлик эса маълум даражада яқинликни англатади) пайдо бўладиган бундай қўзғалиш хулқ-атвор тарзига боғлиқ равишда кўпинча муносабатларнинг бузилишига олиб келади ёки психотерапевт жинсий зўравонликни ўрганиб чиққандай, тартибга солинади.

Масалан, бир аёл ўз тасаввурида, аллақандай эркак билдирмай писиб келиб ва аёлнинг қаршилигини енгиб зўрлаганини хаёлида тасаввур қилгани ҳолда, оргазмга етиб борди. Вақти келиб, бу фантазия унинг қўзғалиб оргазмга етишиши учун кифоя қилмай қолди. Шундан кейин унинг хаёлида зўрлаш кўп сонли томошабинлар кўзи олдида юз берди. Янада шармандали вазият, оммавийлик вазияти у енгил тортишига ва оргазм ҳис қилишига ёрдам берди. Ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг ҳар қандай схемаси сингари, орттирилган «шармандалик порцияси» фантазияси узоқ вақт давом этмади, шундан кейин уни ривожлантириш ва кучайтириш талаб этилди. Шунинг учун мижозимнинг фантазияси янада ҳақоратли ва издан чиқиб кетди. Иш шу даражага бориб етдики, бу аёл энди жинсий алоқа билан шуғуллана олмай қолди. Тўсатдан бостириб кириш ёки бошдан ўтказилган жинсий зўравонлик кўпинча жабрдийдада уят ва ўзидан нафратланиш ҳиссини ниҳоятда кучайтиради, аммо у (айрим ҳолларда) кўзланган лаззатланишни олади.

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган яна бир сабаб жабрдийда аёлни шундай тасаввурга олиб келадики, унинг келажаги ўтмишини такрорлашга маҳкум қилинган. Бундай ҳолда жабрдийданинг хулқ-атвори хаёлдан кетмайдиган ҳолат, бир хиллик билан характерланади. Тарихчилар айтганидай, агар биз ўз ўтмишимизни билмасак, уни қайта-қайта бошдан кечиришга маҳкуммиз. Психоналитикларнинг тасдиқлашларича, инсон ўзини агрессорга ўхшатишга ва ўзининг ҳозирги ҳолатида бошидан ўтказган жинсий зўравонликни ишлаб чиқаришга, «охирига етказишга» мойилдир. Муқаддас битик ижодкори янада қисқа қилиб шундай деган: «Ўз қусуғига қайтиб келадиган ит каби, нодон ҳам ўз ақлсизлигини такрорлайди» (Ҳикмат. 26:11).

Ожизликни ҳис қилиш ҳақида суҳбатимиз жараёнида айтилганидай, такрорий виктимизиция — ҳамма жабрдийдаларнинг муқаррар борлиғидир, аммо уларнинг бошидан ўтган кўпчилик воқеаларда унчалик осонлик билан ва фожиали тарзда юз бермайдиган янгидан номусига тегиш ёки жинсий алоқа характеридаги бошқа жиддий жиноятга олиб келади. Тарорий виктимизация бошқаларни қайтадан тиклаш, аниқроғи, одамлар билан одатдаги, аммо кам зарар қилмайдиган муносабатлар схемасини тақозо қилади. Масалан, олдин эсланган расмиятпараст совуқ аёл оилали эркакларнинг кўнглига тегиб, ажралишга мажбур бўлган. У бирмунча ғамгин (овозида тўлиқ ишонч билан) мендан сўради: «Сизнингча, нима учун эркаклар мени шунчалик жозибадор деб ҳисоблайдилар?» Масиҳий фундаменталистларга хос кийинадиган масиҳий аёл ўз психатерапевти билан ишқий алоқа туфайли қил устида эди. Мен ўзимни қопқондаман, деб ҳис қилдим. Нима учун буни мендан сўради? Уни, албатта, йўлдан оздиришга ундади, деб айблаш мумкин эмас эди. Аммо иккинчи томондан, унинг сўзлари ва оҳанги иғвогарона эди. Агар эркакни йўлдан оздириш мумкин бўлса, бир пайтнинг ўзида уни йўлдан оздирадиган ва нафратланишга имкон берадиган компонентларнинг қанчалик аниқ ўлчови! Унинг саросимага тушиши ва умидсизлик ҳисларининг таркибий қисми — унинг келажаги ўтмиши сингари бўлишини ҳис қилгани ажойиб эмасми? Бу аёлнинг эркаклар билан мулоқотида иғвогарликка жалб қилувчи усул бўлиб, унинг онгидаги ғира-шира зонада мавжуд эди. Бу аёлнинг эркакларга таъсирини ўзи бутунлай англамасин, деб эмас, балки у ҳеч қачон илгари бошидан кечирган жинсий зўравонликни ҳозирги пайтдаги хулқ-атвори билан боғламаган эди. Унинг ички ҳардамхаёллиги шунда ифодаланган эдики, бу аёл мафтункорликнинг ҳамма қадалган тугмалари учун ўзига ўзи таъна қилди, васвасага солувчи ролида чиқиб эса ғазаб билан ўзини оқлашга уринди.

Ўтмишнинг, ҳозирнинг ва келажакнинг ҳамма қисмлари жинсий зўравонлик жабрдийдасида ички ҳардамхаёллик гирдобига тушиб қолади. Бу ички ҳардамхаёллик ўтмишни рад қилиш ёки у ҳақдаги хотираларини назорат остига олишга кўп марта уриниш ёрдамида ҳал қилинмайди. Бу гирдоб эса жабрдийданинг яраланган юрагига қўшимча зарар келтиради.

ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИГИ УЧУН ЖАБРДИЙДА ТЎЛАЙДИГАН БАҲО

Ички ҳардамхаёлликнинг баҳоси — уятнинг кучли ва ўзига нисбатан нафратнинг ортиб боришидир. Ўзининг ўзига ўхшамаслигини, нормал, соғлом одамлардан ажралиб қолганлигини ҳис қилиши албатта юз берган жинсий алоқани суистеъмол қилишга кучли зиддиятли муносабатни эътироф этгандан кейин кучаяди. Бир аёл менга ғамгинлик билан кулган ҳолда шундай деб айтиб берган эди: «Эрим мени эркак-аёл аралаш компания билан бирга чўмилишга жуда қийинчилик билан юборади. Агар отам билан оргазмни бошдан кечирганимни ёки менга нисбатан озгина майли бор эркак тўғрисида фантазияга берилсам, сизнингча, эрим мени нима қилади?» Бу аёл қачонларнинг бошидан кечирган жинсий зўравонликка зиддиятли муносабат ва ҳозирги пайтдаги яқин муносабатлардан қўзғалиш унда уят ҳиссини пайдо қилди. Бу аёл ўз фантазиясида ва фош бўлишидан — иккаласидан ҳам баравар қўрққан. Унинг шикоятомуз саволи ҳозиргача мени таъқиб қилади: «Мен ўзимни афтода ҳис қилаётганимни жамоатда биронтаси тушунадими? Бу ҳақда кимга айтиб берсам бўлади? Эрим булардан ҳайратга тушмаслиги, ваҳима ичида қолмаслиги ва мендан нафратланмаслиги учун булар тўғрисида кимлар билан бирга ибодат қилайин?»

Жабрдийдага уят ҳисси ўтмишнинг ваҳималарини кучайтиради. Ундаги хижолатпарастлик билан аралашиб кетади. Қандан қилиб мен бир пайтнинг ўзида нафратни ва жинсий қўзғалишни ҳис қила оламан? Нима учун хаёлимга келмаган лаҳзаларда хаёлимга энг ёқимсиз образлар қайтиб келади? Кимдир мен билан яхши муносабатда бўлганда, нима учун мен ҳиссий қўзғалишни сезаман? Агар кимдир жабрдийданинг ички ҳардамхаёллигига жирканиш билан ёки ҳукм билан муносабатда бўлса, ундаги уят ҳисси кучаяди.

Жабрдийданинг қалбидаги бу аралаш-қуралаш нарсага ва унинг одамлардан ўзини олиб қочишига ёлғон дори ўзига ва (ёки) бошқаларга унинг нафратли муносабати бўлади. Бу дори жабрдийданинг, бир куни ташқарига отилиб чиқадиган ҳаяжон мени ўлдиради, деган таваккалчилик хаёлидан руҳни ҳимоя қилади ёки жабрдийдани тартибсиз жинсий алоқага ундайди. Жабрдийда энг кўп қўрққан нарса аслида ана шундай жинсий алоқадир. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш тамомила унинг айбидир, Бу аёл илгари бошидан ўтказган ёки ҳозирда бошидан ўтказаётган беадаб машғулотлардан лаззатланиши бунинг далили бўлади.

Уят ва нафратнинг дўзах сингари бу гирдоби руҳий ярани чуқурлаштиради, махфий тутиш уни яқинларининг қўллаб-қувватлаши натижасида ҳосил бўладиган шифо топиш таъсиридан тўсиб қўяди. Яқин муносабатларга ҳирс билан интилиш жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси томонидан шаҳват деб баҳоланади. Ҳирс ҳалок қилади, албатта, жабрдийда бундан ё қочиши керак ёки уни бостириши керак. Бундай асос билан руҳан бой муносабатларни ўрнатиш мумкин эмас. Агар шундай муносабатлар ўрнатиладиган бўлса, охири нафрат ва уят ҳиссини кучайтиради.

ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ ОҚИБАТЛАРИ

Уят ва нафратнинг оқибатлари — қониқиш олиш олдидаги қўрқув, ўз интилишларига қаттиқ нафрат, такрорий виктимизацияга юқори эҳтимол борлиги ва хаёлдан кетмайдиган ҳолатлардир. Бу оқибатлар, англашилишича, фақат ички ҳардамхаёллик орқалигина юзага чиқмайди, гарчи унинг ноёб ҳиссасини алоҳида кўрсатиш зарур бўлса ҳам. Ожизликни ҳис қилишнинг оқибати — заифлиги учун ўзига бўлган нафратдир. Хиёнатни ҳис қилиш исталмаган бўлишни ва яқин муносабатлардан хавфсирашни кучайтиради. Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш эркаклар ёки аёллар сифатида инсонни ҳаёт шодликларидан маҳрум қилади. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдалари учун уларнинг эркак ёки аёллиги ўз ахлоқсизлиги «шармандали» жинсий алоқани бошдан кечиришни ҳис қилиш билан шунчалик чатишиб кетганки, уларни ажратиш имкони йўқ, шунинг учун аёллик ёки эркаклик нафрат уйғотади ва рад қилинади. Жинсий зўравонликка учраган кўпчилик аёллар ўзларининг аёллигидан шодликни ҳис қилмайдилар. Жинсий зўравонликка учраган кўпчилик эркаклар ўзларининг эркаклигидан шодликни ҳис қилмайдилар.

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш ҳар қандай лаззатланишни, умуман ёқимли ҳиссиётларни, қандайдир шубҳали ва хавфли бир нарсага айлантиради. Бу — биронта бўғинини бошқаларидан ажратиб бўлмайдиган панжаралар занжирига ўхшайди. Агар битта бўғинини тортсак, бутун занжир бир томонга қийшаяди. Шунингдек, қониқиш ҳам барча ўзининг кўринишлари билан бир-бирига боғланган.

Ўнг томондан келган зарбадан ҳосил бўлган лаззат теннисдаги маҳорат учун йўл очади, бу жуда қўрқинчли туюлиши мумкин. Тор жисмоний лаззат ички, руҳий лаззат билан боғланган. Ҳар иккаласи шахслараро, ижтимоий лаззат билан боғланган. Худо бизни одамлар билан муносабатда танамизнинг ва руҳимизнинг бирлиги учун яратган, шунинг учун бир соҳадаги лаззат бошқа соҳалардаги лаззатланишни қўзғатиши лозим. Мана шунинг учун ҳам ҳаётнинг маълум бир қатламида жинсий алоқани суистеъмол қилишдан олинган лаззат аёлда жуда кўп оғир хотираларни ёки ниҳоятда кучли ғам-қайғуларни пайдо қилиши мумкин.

Жинсий алоқа қилишдан жабр кўрганларнинг ҳаммаси ғамгин ва хурсандчилик нима эканини билмайдилар, деб ҳисобламайман. Уларнинг кўпчилиги — ажойиб суҳбатдош, улар билан суҳбатлашиб маза қиласиз, улар еб-ичишни яхши кўрадилар, дўстлаша оладилар. Қолаверса, кўпчилик жабрдийдалар учун улар кечиб ўтишига ижозат берилмайдиган чегара, шафқатсиз мезон бор. Шундай қилиб, тез орада чегарага етиб келгач, соқчи пешвоз чиқади ва лаззатланишни босади. Лаззатланиш, унинг ота-бобоси каби (қалбнинг қонуний интилиши), яна қандайдир даҳшатли ҳодиса юз бермаслиги учун ёпиқ кузатув остида бўлиши керак.

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишнинг иккинчи оқибати интилишга ва ҳаяжонга қаратилган нафратдир, жумладан, ўз аёллиги ва эркаклигини ҳис қилишни қўзғатадиган руҳнинг интилишидир. Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг кўпчилик жабрдийдалари маълум даражада беҳаё, шубҳали ва кучли ҳиссиётлардан қўрқадилар. Инсон қалбининг руҳ учун озуқага, майин тегинишларга интилиши жинсий алоқага ва шаҳватпарастликка онгли ёки беихтиёр жирканиш ўрамини тўқиб чиқаради. Қон оқаётган ярага ниҳоятда қаттиқ реакция шундан иборатки, ишқий шаҳватга берилиш ва унга дастлабки зиддиятли муносабатни сусайтириш учун руҳни ўлдириб ва (ёки) танадан воз кечиб, ҳамма ишқий шаҳватни қувиш керак. Тамомила бостириш ёки тамомила жонсизлантириш ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш билан бўладиган жангдан халос қилиб, бир хилда таъсир кўрсатади.

Ишқий шаҳват, ҳар қандай лаззатланиш каби, ички томондан қабул қилиш ва ҳурмат билан қаттиқ боғланган, шунинг учун ноишқий, ножинсий алоқага интилишлар ўтмишдаги жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг акс садоси сифатида қандайдир боши-кети йўқ чалкашликни туғдиради. Менинг жинсий зўравонлик қурбони бўлган яхши бир аёл танишим хушомадларни ёқтирмайди — у бундай хушомадлардан лаззатланмайди. Мен унга, сиз фалон-фалон топшириқни бажариш учун шараф билан меҳнат қилдингиз, деб айтсам, у қизаради, ўзининг муваффақиятларини пасайтиришга ҳаракат қилади, сўнгра бир неча соат бошқача бўлиб юради. У аёлнинг бир лаҳзалик реакцияси одатда мақтов учун эътирофидан гувоҳлик беради, аммо у ўша зоҳоти масофани сақлашни афзал кўради. Мақтов унинг қалбида ниманидир — у оиласида маҳрум бўлган олийжанобликка чанқоқлигини қўзғатади. Ҳар сафар унда умид туғилган пайтда — кимдир унинг янги кўйлагини сезганда ёки у қилган ишларга баҳо берганда, у шунчаки ўзини нолойиқ деб эмас, балки албатта ўзини мақтовга сазовор деб билади. Агар бу аёл ҳеч кимдан ҳеч нарса истамаса, менга унчалик уятли эмас, унчалик азобланмаяпман, деб ҳисоблайди. Тасаввур қилинг: ҳар сафар долларга нимадир сотиб олмоқчи бўлганингизда, сиз олдиндан хавфсизлик учун магазинда текшириш ўтказишингизга тўғри келади. Бирон нарса сотиб олиш учун магазинга бориш ҳеч қачон осон эмасми? Менинг танишим ўз интилишларини ачинарли тўсиқ, заифликнинг намоён бўлиши ёки ўз айби тўғрисида эслатиш деб қабул қилади. У учун ўз аёллигидан хурсанд бўлиши мумкин эмаслиги тушунарли. Бегона олийжаноблик хавфли, чунки бу нарса уни хурсандчилик ва илиқ ҳиссиётлар билан акс садо билдиришга даъват қилади ва бу даъват унга яхши сўзлар айтган одамнинг бардошидан кўра кўпроқ нарсани юзага чиқариши мумкин. Шундай қилиб, аёлликни ҳис қилишни қўзғатадиган ҳамма нарсадан хавфли юқумли вабо сингари қочиш керак.

Агар кимдир жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдасида қандайдир интилишни қўзғатишга қодир бўлса, нима бўлишини тасаввур қиляпсизми? Манзара ҳар доим ҳам қувонтира олмаслигини гапиришга ҳожат йўқ. Чамаси, жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлган аёллар ўзларида жинсий алоқага нисбатан айни шундай қийинчиликларни бошдан кечирадиган эркакларга ёки янги ғалабалар учун имкониятлар қидирадиган жинсий алоқа «чемпионлар»ига жуда ўхшаб кетадилар. Бундай жинсий алоқага муккасидан кетган «гиёҳванд» ўзида қизғин ғайратни эмас, балки кўнгилчан жабрдийдани топади, чунки уларнинг тушунчаси бўйича инсоний яқинлик ва севги тенг даражада жинсий алоқа билан боғланган. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси ё бу сингари даҳшатли, аммо ҳашаматли схемада ўзини олдиндан таърифлашни давом эттиришга рози бўлиши керак ёки бўлмаса шерикни рад қилиб, ҳар қандай яқинликдан қочиши лозим. Яқинликка рози бўлишда ва уни рад қилишда аёл ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиши юзага чиқмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

Чарли ва Джин — жамоатга доим қатнайдиган ашаддий масиҳий эр-хотинлардир. Улар Худони чинакам яхши кўрадилар, Уни қурол қилиб олиб, бошқа одамларнинг ҳаётида хизмат қиладилар. Уларнинг муаммоси оддий: уларнинг уй ишлари, худди Луизиан қуюнига ўхшаб, уларнинг ғазаби ва бир-бирига нафрати тезда ўтиб кетади. Ҳудудни навбатдаги тозалаш ишлари дўстона вазиятда ўтади, иккови ҳам ўзини айбдор ҳис қилади, бир неча ой уларнинг хонадонида тинчлик ўрнатилади — уларнинг қалбида навбатдаги бўрон кўтарилгунга қадар. Зиддиятларнинг сабаби ҳар доим битта — жинсий алоқа. Чарли жинсий алоқа ҳар кун бўлишини истайди, ҳатто кунига икки марта ҳам бўлса дейди. Джин камдан-кам ҳолатларда жинсий алоқанинг ташаббускори ўзи бўлиб, ён беради. Бу сийқаси чиққан зиддиятлар уларда асло кўп эмас.

Джин — жинсий зўравонлик жабрдийдаси, Чарли эса — жинсий алоқага суяги йўқ. Чарли шаҳватни ва жинсий алоқа ҳукмронлигини ҳис қилган мезонда уларнинг муносабатлари яхши бўлади. Джин жинсий алоқани бошидан кечирган жинсий зўравонликнинг оқибатларига дуч келганда, у ўз совуққонлигини ўзини ўзи ҳимоя қилишдан юзага чиққан гуноҳ сифатида, Чарлининг талабларини эса зўравонлик сифатида қабул қилади. Бошқа масиҳийларга намунали бўлиб туюладиган уларнинг муносабатлари - Джин ўзининг совуққонлигини, Чарли талабчанлигини бас қилганларидагина баравж бўлади.

Жинсий зўравонликка учраган аёл кўпинча ўзига шундай шерик танлайдики, бу шерикдан қалбан яқинлик талаб этилмайди. Бунинг устига, аёлнинг эри ёки жазмани кўпинча шундай одам бўладики, у ўзига ёки бошқа одамларга жабрдийданинг нафратли муносабатини кучайтиради, ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатида аёл ички зиддиятни англашини пасайтиради.

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишнинг яна бир оқибати — у ёки бу тобеликка патологик мойилликдир. Жинсий зўравонликка учраган эркаклар ва аёллар кўпинча мияга ўрнашиб қолган машғулотлар билан ўз руҳий саросимасини ва дард-аламларини бартараф қиладилар. Тобе хулқ-атворга патологик мойиллик стресс, ички зиддият ёки дард-аламларни бартараф қилишга ёрдам берадиган такрорланувчи объектлардан ёки такрорланувчи фаолиятдан фойдаланишда ифодаланади, аммо шахсий вазифалар учун ҳам, ўзаро муносабатлар учун ҳам зарарли бўлиб, ташқаридан бўладиган жиддий аралашувсиз тўхтатилиши мумкин эмас. Бундай тобеликка алкоголизм, жинсий алоқага муккасидан кетиш, иштаҳанинг асаб-патологик бузилиши, перфекционизм ва ҳатто ашаддий диндорлик ҳам киради.  Бу тобеликларнинг ҳаммасидаги умумийлик — шахсни унинг шаҳвати объекти билан бошқа одамларни яхши кўриш қобилиятига ҳалокатли таъсири орқали қул қилишдир.

Жинсий алоқа зўравонлиги жабрдийдаси кўпинча қандайдир ташқи ваҳимага солувчи талаблар — у одамни тобе қилган бирон иш бўлсин, овқат, мастурбация (қўл билан жинсий аъзони қўзғатиш — тарж. изоҳи) ёки алкогол бўлсин, барибир — асирлигида бўлади. Бирон нарсага васваса оқибатида шаҳват билан берилиш натижасида ўзи билан ўзи азобли курашиш кучларидан чалғийди, ёлғизликни ҳис қилишни юмшатади, атрофдагиларга эътироф этилмаганлик ва нафратни ҳис қилишнинг қонунийлигини тасдиқлайди.

Менинг бир аёл мижозим мастурбацияга мубтало бўлган эди. Аёл мастурбацияга тамомила қул бўлган, бунинг учун ўзини кўргани кўзи йўқ, бу одатини тўхтатишга уринишлари керакли натижани бермади. Вақти- вақти билан у ўз руҳини қутқаришга шубҳа қилар, баъзи ҳолатларда эса ўз руҳий ҳолати муаммоси уни кўпам ташвишга солавермасди. Акаси унинг номусига теккан бўлиб, ана ўша жинсий зўравонликдан келган уят уни қаттиқ қийнар эди. Ўзининг аёллигига нафрати йигирма ёшгача ва ундан кейин ҳам тартибсиз жинсий алоқани кучайтираверди. Бу аёл масиҳийликни қабул қилгандан кейин, ҳамма жинсий алоқаларни бас қилди, аммо орадан кўп ўтмай, даҳшатли тушлар қийнай бошлади. Тушида у иккиюзламачилик ва муртадлик қилаётган эмиш, самолардан ўрин эгаллашга нолойиқ эмиш. Шундай тушлардан кейин у аёл уйғониб кетар ва мастурбацияга берилар экан. Тез орада мастурбация у учун кечаю кундуз доимий машғулотга айланибди. У ўзидан жирканадиган, аммо қандайдир енгиллашишни ҳис қиларди, бу қониқишни шунчаки тушунтириш мумкин эмас эди. У ҳис қилган нарсасини далил деб айтарди. Унинг ахлоқи гўё, сен ифлоссан, жинсий алоқага муккасидан кетган фоҳишасан, тутқунсан, деб исботлаётгандай бўларди. Булар унинг ўтмишидаги интилишлари ва шаҳвати сирларининг пардаси ортига яшириши керакдай эди. Аммо ўзининг тобелиги занжирлари орқали аёл қандайдир енгилликни, асосий қўрқувини қайта мўлжаллаш имкониятини ҳам қўлга киритган эди. Ҳамма паталогик тобелик шаҳват объектига носолиҳ сажда қилишдан иборат бўлиб, вақти келганда, ҳукмронликнинг сохта ҳиссиётларини келтиради, гўё бошқа ҳиссиётни — ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишни ўлдиришга, шунингдек, дард-аламни бартараф қилишга ёрдам берадигандай таассурот қолдиради.

ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛАДИГАН ЖАБРДИЙДА ЎЗИНИ ҚАНДАЙ КЎРАДИ

Ўзини ўзи хўрлаш муносабати орқали юзага келган образнинг қурилиши ўз-ўзидан жабрдийдада ўз ақлий қобилиятига ва умуман, тўла қимматга эгалигига (ожизликни ҳис қилиш) шубҳа билан бошланади, сўнгра ўзи истаган нарса (хиёнатни ҳис қилиш) тўғрисидаги масалага ўтади ва ниҳоят, ўзининг ярамаслиги ва иллати тўғрисидаги хулоса билан тугайди. Бундай ички тасвир жабрдийдага қуйидагиларни изоҳлаб беради: нима учун жинсий алоқани суистеъмол қилишда жинсий аъзоларнинг қўзғалишига имкон берилди? Нима учун хотиралар қайтарилмоқда? Нима учун ҳозирги пайтда ўтмиш такрорланмоқда? Бундай жирканч образ ўз-ўзидан нима учун йўлдан оздирувчи ярамас иш қилганини жабрдийдага изоҳлаб берибгина қолмайди, балки айни пайтда ҳозирги вақтда у аёл билан яқин муносабатлар йўқлиги сабабларини ҳам кўрсатиб беради. Ифлос, ахлоқсиз аёл образи, уни фоҳиша деб айтмасликлари учун, нима учун у ҳиссий қўзғалишни бошдан кечирганини, энди эса — такрорий виктимизация юз берганда, унда дард-аламга берилувчанлик пасайганини тушунтириб беради. Жинсий зўравонликка учраган аёл бу образни ўзига хос алвон ҳарфлар  сифатида, токи унинг ортига яшириниш учун ёки у билан яқин муносабатлар ўрнатишга интиладиган эркакни асло яқин йўлатмаслик учун қалқон сифатида татбиқ этиши мумкин.

Джоан — ёқимли, ихчамгина аёл ҳеч нарсадан шубҳаланмайдиган эркакнинг умидларини ҳалокатга йўлиқтиргандан кейин, ҳар доим ўзини тубан кетдим, деб ҳис қиларди. Унинг либослари ва ўзини тутиши уни айбсиз деб кўрсатишга қаратилган эди, аммо ичида эса жинсий алоқа тимсолларининг қийқириқлари юз берарди. Унинг қатъиятли қиёфасини бўйсунмас ҳаяжон ниқоблаб турарди. Унга нисбатан фоҳиша деб муносабатда бўлиш бир оз орқага чўзилган ўлим ҳукмига ўхшарди — у тирик, ўз ҳиссиётларини имкон қадар қаттиқ назорат остида ушлаб тургани учун ҳозирча садоқатли ва пок. Ажабланарли жойи йўқ — Джоннинг ўзи ҳақидаги нотўғри тасаввурлари туфайли унинг ички зиддиятлари ҳақида жуда озчилик одам у билан яқин муносабат қиларди.

Лиза — санамларнинг эркин ва беғам вакили, унинг кийимлари ахлоқ чегарасидан сал-пал ўтиб турибди. Унинг либосларини гарчи йўлдан оздиради ёки иғвога даъват қилади деб айтиб бўлмаса ҳам, ўзини тутиши бир оз илтифотсиз, ҳиссиётли ва эркин. У ҳар қандай эркак учун «кўп нарсаси бор» аёлман деб ҳисоблаши ўзига ёқади. У ишонч ва ҳукмронлик билан муносабат ўрнатади, аммо уларнинг муносабатларни янада кучайтириш ҳақидаги таҳдидлари пайтида кишанлангандай бўлиб қолади. Унда, дард-аламларим кўп, хароб бўляпман, деган тасаввурлари бор: у кўнгилхушлик ва эрмак учун ўйинчоқ. Унинг ҳаёт тарзидаги енгилтаклик ва ишонч — унинг ички образини қўғирчоқ қиёфасида жинсий ўзини ўзи қондириш учун ниқоблайди. Бу образ унинг дориломон ҳаёт тарзининг рамзи ҳисобланади, аммо шунингдек, унинг парча-парча бўлган қалбининг оғир ёлғизлигини ҳам кўрсатади.

Уят билан пинҳон тутилган ёки мағрур ҳолда намойиш қилинган фоҳиша тимсоли камдан-кам ҳолатларда атайлаб танланади ва умуман шундай англанади. У шунчалик чуқур илдиз отиб кетганки, унинг борлиги ва қудратидан ҳайратга тушасиз. Ўзининг салбий тимсоли ички зарбанинг таҳқирланган талқинини беради ва одамлар билан муносабатларда ўзини ўзи ҳимоя қилиш линиясини кўрсатади. Шу сабабдан жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатида руҳий зарба олган одам ўзини қандай кўраётгани тўғрисида ҳукм қилиш керак, кўпинча, у инсоний муносабатларни қандай амалга ошираётгани тўғрисида ҳам ҳукм чиқариш мумкин.

Китобнинг навбатдаги боблари жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг ташқи оқибатларига баҳо беришга бағишланган. Биз муносабатлар қурилишининг кўп учрайдиган усулларига ва у билан боғлиқ иккиламчи аломатларга диққат қаратамиз. Ўша муносабатлар жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси ўзини салбий идрок қилиши билан бир пайтда юз беради.


Книга на Узбекском языке: Израненное сердце (Дэн Аллендер)

В этой книге известный во всём мире психотерапевт и богослов Дэн Аллендер раскрывает саму суть сексуального насилия одновременно с психологической и библейской точек зрения и показывает его жертве Божий путь к исцелению. Выйти на него можно, заплатив высокую цену новых страданий, однако он приведёт к жизни, чьей отличительной чертой станет любовь. Эта книга - надежда для взрослых, которые в детстве подверглись сексуальному насилию.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак