Яраланган юрак (Дэн Аллендер) 6 bob

Дэн Аллендер. Яраланган юрак - (6 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Yaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida AudiokitobYaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Миннатдорчилик

Сўз боши

Муқаддима. Шифо излаб

Aсосида ўтмишни рад қилиш ётадиган кечириш

Дилозорни севишга мажбурий талаблар

Руҳий доирага қўпол аралашув

Энг яхши йўл

КИРИШ. Хотира ва эсдаликларнинг аҳамияти нима?

Муаммонинг моҳияти нимада? Руҳий шикастланиш инсонга қандай таъсир қилади?

Шифо топиш учун мижозга ҳақиқатан ёрдам керакми? Психологик маслаҳатнинг қиммати нимада?

 

I ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ

1-БОБ. УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ

Урушнинг муқаррарлиги

Йўлдан оздирувчи

2-БОБ. ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ

Инсон:унинг улуғворлиги ва ахлоқсизлиги

Уят: фош бўлиш ваҳимаси

Уят нима дегани?

3-БОБ. МОЙИЛЛИК: ЗИДДИЯТ ВА ЎЗИДАН НАФРАТЛАНИШ

Нафрат нима дегани?

Нафрат даражалари

Нафратнинг вазифаси

4-БОБ. ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичлари

II ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ  ЗАРАРИ

5-БОБ. ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ожизликни ҳис этишни пайдо қиладиган сабаблар

Ожизлиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ожизликни ҳис қилиш оқибатлари

Ўз ожизлигини ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

6-БОБ. ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ

Хиёнатни ҳис қилишга қўзғайдиган сабаблар

Жабрдийда яқинларига қилган хиёнати учун тўловнинг баҳоси

Ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида нотўғри ҳукмлар

Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари

Ўзини сотилган деб ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

7-БОБ. ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ички ҳардамха ёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган сабаблар

Ички ҳардамхаёллиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатлари

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

8-БОБ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ

Шон-шуҳратга узоқ йўл

Руҳий шикастланиш гувоҳлиги

Депрессия

Жинсий алоқа айниши (жинсий аъзоларнинг бузилиши)

Патологик тобелик

Соматик шикоятлар

Ўзига салбий баҳо бериш

Муносабатларни ўрнатиш усули

9-БОБ. ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ

Муносабатлар ўрнатиш усули нима?

Муносабатларни ўрнатиш усули нима учун шунчалик муҳим?

Муносабатларни ўрнатиш усули қандай шакллантирилади?

Одамлар билан муносабатлар ўрнатиш усулининг ўзига хослиги

III ҚИСМ. РУҲИЙ ЎСИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

10-БОБ. ШОД-ХУРРАМЛИККА КУТИЛМАГАН ЙЎЛ

Муҳим масала

Шахсий ўзгаришларга қадам-бақадам ёндашув

Шахсий ўзгаришларнинг муқаддас китоб йўли

Муқаддас китоб йўлини билиш

11-БОБ. ТЎҒРИЛИК

Ички зарар

Ташқи зарар

Вазиятни тўғри таҳлил қилиш

12-БОБ. ТАВБА

Тавба нима дегани?

Тавбани пушаймонга қарши қўйиш

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг тавбаси

Тавба жараёнидаги ички ўзгаришлар

Тавбанинг ташқи ўзгаришлари

13-БОБ. МАРДОНА СЕВГИ

Бу дунёда кечириш реалми?

Севиш нимани англатади?

Севгининг ўзи нима?

Зўравонни севиш нима дегани?

Жанг давом этмоқда

ХОТИМА. ДОНОЛАРГА ЎГИТЛАР

Жиноятчига мурожаат

Жабрдийданинг нажот топиши жараёнида иштирок этаётганларга (биринчи навбатда ота-оналарга) мурожаат

Жабрдийданинг кўз ўнгида жиноятчини намоён этувчи дилозорга мурожаат

Жабрдийданинг дўстига мурожаат

Чўпонга мурожаат

Психотерапевтга мурожаат

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдага мурожаат


6-БОБ

ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ

Инсоннинг муқаддас ишончида ёқимсиз нимадир бор. Ҳозирда вице-президент ким ёки у туғилган пайтда Президент ким бўлган эди — болалар бу ҳақда билмасликлари мумкин. Аммо уларнинг кўпчилиги Бенедикт Арнольд ким деган саволга жавоб бера оладилар, хиёнаткор ўз исмини шармандали китоб саҳифаларида қолдиради. Хиёнаткорнинг номи АҚШ Конституциясига имзо чекканларнинг кўпчилиги исмидан кўра яхшироқ маълум эмаслиги нима учун шунчалик ваҳимага солади? Хиёнат оқибатида инсон руҳида қандай ҳалокат юз беради?

Хиёнатнинг акси — содиқлик. Ҳурматли ишонч сингари, хиёнат — майли, у сиёсат бўлсин, бизнес, дўстлик, ёки эр-хотинлик бўлсин — бутун инсоний фаолиятнинг асосида ётади. Сизнинг сўзларингизга ишониш мумкинми? Одамлар билан муносабатларингизда Худони иззат-ҳурмат қилишга юрагингиз мойилми? Муносабатлар чидаб бўлмайдиган даражада бўлиши мумкин — ҳар ҳолда, ҳар иккала томондаги иштирокчилар ўз сўзлари ва мақсадларида ҳалол бўлмасалар, бу муносабатларни яхши деб бўлмайди. Ҳар қандай муносабатларда муаммо муқаррардир. Аммо ишонч муаммоларнинг йўқлигига эмас, балки ҳар иккала томон муаммоларни тан олишига ва ҳал қилишга тайёрлигида. Ишонч ҳар доим зарар келтирмасликка тайёрликни ва самимийликни кўзда тутади. Агар муносабатлар тўғри бўлса, биргаликда ҳал қиладиган муаммонинг борлиги фақат ишончни мустаҳкамлайди — шунда хатолар тўғриланади ва яралар шифо топади.

Ҳалолликнинг зидди — иккиюзламачиликдир. Иккинчиси, ҳар қандай муносабатларни ўзаро қўллаб-қувватлаш билан ҳосил қилинган аҳиллик устунлик ўрнатилиши учун урушга айлантиради. Муносабатларда ишонч йўқолганда, вазият устидан назорат ўрнатиш учун ва ўзига зарарни камайтириш учун курашганларида, яқин одамининг эҳтиёжларини қондириш ва тушунишга интилиш унутилади.

Ижозат беринг: бу ҳодисани ҳаммамизга таниш ҳодиса орқали кўз олдингизга келтирай. Дўконнинг намойишлар залига катта савдо-сотиқ учун келганингизда, сиз нимани ҳис қиласиз? Сотувчи сизни табассум билан ва қучоқ очиб кутиб олади. Бу қалбингизга илиқлик бахш этадими? Сотувчи билан суҳбатда, ҳамма истакларим ҳисобга олинадими, деб хурсанд бўлиб, дам оласизми? Ёки сотувчи аниқлаштираётган жонли қизиқишлардан исмингиз кимлигини, азиз болаларингиз қандай яшаётганини сўрашидан, ҳамма хоҳиш-истакларингизни тинглаётганидан шубҳаланасизми? Ёки буларнинг ҳаммаси асосий ниятини — энг қимматли маҳсулотни сизга ўтказиш учун ниқоблаётгандай бўлиб туюладими?

Биз қўшниларга, савдогарларга, сиёсатчиларга, дин арбобларига, аниқроғи, ўзимиздан бошқа ҳаммага шубҳа билан қарашга ўрганганмиз. Инсон юраги доимо ёвузлигича қолишини биладиганлар учун беҳаё кайфият сохта донолик бўлади. Ишониш — қармоққа илиниш демакдир. Ҳалолликка умид қилмоқ — ўзига ўзи зарар келтирмоқ демакдир. Бундай муҳитда муносабатлар муқаррардир.

Бу сингари беҳаё ақллиликка зид равишда айрим одамларда болаларча содда сўқирлик намоён бўлади. Улар асоссиз равишда ҳамма нарса ўзича, бизнинг аралашувимизсиз жойлашади, деб ўйлаб ёлғон ва худбинликнинг ҳамма исботини остин-устин қиладилар. Бундай муҳитда ички бой муносабатлар алмашуви кўнгилни айнитадиган бемазаликка айланади. Ҳар икки ҳолатда ҳам муносабатларни тартибсиз ҳолга келган, деб ҳисоблаш мумкин.

Хиёнат орқали муносабатларнинг бузилиши ҳар бир одамда тамомила шубҳали ва Пандоранинг уят қутисини очиб ташлайди. Бизнинг эҳтиёжларимизни ҳеч қандай тантанасиз рад қиладиган одамга нисбатан бизнинг синалган шубҳаларимиз қуруқ пиликка ўхшайди. Хиёнат — руҳимиз ишончсизлиги учун портловчи моддани алангалатадиган учқундир. Ичимизда руҳий шубҳа бошланиб кетганда, муносабатлар бузилганда, умидларимиз барбод бўлаётганда, бошқа одамга нисбатан ишончимиз «аввал исботла» деган талаб билан, бунинг устига, афв этиш имкониятларисиз юзага чиқади. Одамнинг қалби бўм-бўш, ёлғизлик ва шубҳаларнинг ёвуз шамоли эсиб, куйиб кўмирга айланганича қолади. Алдов ва хиёнат бизга жуда чуқур дахлдордир. Хиёнат нафақат шубҳаларни алангалатиб, яқинларимиз билан муносабатларимизни бузади, балки у муқаррар равишда ўзимизга нисабатан нафратни муқаррар кучайтиради. Хиёнат қилган одамлар кўпинча қаттиқ қайғуриб, шундай дейдилар: «Шунчалар аҳмоқ бўламанми-а? Ёлғончи одамга шунчалар ишонаманми-я?» Алданган одамнинг уяти ўзини ўзи айблаш ва ғазабини кучайтиради. Хиёнатга учраган одам гўё, агар муносабатларга камроқ муҳтож бўлганимда эди, ёки камроқ содда бўлганимда эди, хиёнатнинг олдини олган бўлардим, деб ўйлайди. Ўз руҳига ҳужум хиёнатга қараганда, кўпроқ ҳалокатлидир. Бундай ҳужумнинг мақсади, ўзига нисбатан ҳар доимги нафрат сингари, ташна руҳини ўлдиришдир. Одам, муносабатларга ўз интилишларимни сақлаб, янги хиёнат олдида аҳмоқ бўлиб ҳимоясиз қоламан, деб қўрқади. Ҳеч кимга, айниқса ўзига ишониши мумкин эмас. Охир-оқибатда ўзининг ҳурмати, қадрли, исталган бўлишга интилиши жабрдийдани кулфатга олиб келди! Доимо янги хиёнатлар хавфи билан, демак, янги хўрланишлар билан яшашдан кўра, бу интилишларни ўлдирган яхши. Яхшиси, ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмаслик керак, каттароқ нарсаларга интилишни тўхтатиш керак. Шубҳалар ва ёлғизлик билан ички курашга киришувдан кўра, ўлган яхшироқ. Жабрдийда ўз яраларини кўрмасликка ҳаракат қилганда ёки кимгадир содиқ бўлганидан ичи ачимаслиги учун руҳий кечиримдан осонликча халос бўлганда, бунинг ажабланарли жойи йўқ.

Мен ҳозир айтаётган дард-алам — бу ҳар қандай хиёнатнинг оқибатидир, майли, бу сифатсиз товарни сотиш бўлсин ёки яқин дўстингизнинг ёлғон гапи бўлсин. Хиёнаткорнинг Худодан ажралган ҳаётни эгаллашга қарори оқибатида инсоннинг қадр-қимматига менсимаслик деб хиёнатни таърифлаш мумкин. Бундай таърифда хиёнат — ҳар қандай муносабатларда доимо пайдо қилинадиган ярадир. У шу даражада ҳаётимизнинг нормасига айланадики, биз кундалик муносабатларда беозордай туюлган хиёнатни енгилтаклик деб асло ўйламаймиз. Бу бизни ҳушёр торттирадиган, ҳатто янглиш идрок қилишга жалб этадиган янада жиддий хиёнат юз бермагунча бўлаверади. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси бўлганлар билан ҳам иш шундай давом этаверади.

Жинсий алоқани суистеъмол қилишда келиб чиқадиган хиёнатни ҳис қилиш қандай зарар келтириб чиқаришига энди диққат қаратамиз. Бу зарарнинг сабаблари, баҳоси, оқибатлари қандай? Хиёнатга учраганини ҳис қилган одам ўзига қандай қабул қилади?

ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШГА ҚЎЗҒАЙДИГАН САБАБЛАР

Жинсий алоқани суистеъмол қилишда хиёнат шунчалик табиий ва ички ҳис орқали сезиш жараёнида тушунарлики, унинг илдизларини муҳокама қилиш ортиқча бўлиши мумкин. Аммо ҳеч нарса ҳақиқатдан узоқ бўлиши мумкин эмас! Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг 3-босқичида келиб чиқадиган (жинсий зўравонлик сифатида) хиёнатни ҳис қилиш етказилган зарарнинг таркибий қисмларидан бири бўлиши мумкин, холос. Катта ёшли одам ва боланинг муносабатларидаги жинсий алоқа даҳшатли ва айни пайтда бу ҳодиса юз берадиган нажотсиз вазиятдир.

Одатда хиёнат «уч усул»да юз беради: дастлаб оила яқин муносабатларда боланинг эҳтиёжларини қондиришга лаёқатсизлигини намойиш қилади. Кейин жинсий алоқани суистеъмол қилиш хиёнаткорона амалга оширилади ва бирданига унга алоқаси йўқ ота-она(лар) томонидан ҳимоянинг йўқлиги маълум бўлади. Яқин муносабатларда қониқарсиз эҳтиёж ўзида жинсий алоқани суистеъмол қилиш заминида уруғнинг зарурий ўсишини гавдалантиради. Болани ҳурмат қиладиган соғлом муҳитда унга нисбатан эътиборли ва ҳамдардлик билан муносабатда бўладилар, жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳолатлари кам учрайди. Ўзингиз яхши кўрган одамнинг ишончидан фойдаланиш мумкин эмас. Бир томондан, ишончни қозониш ёки унга бўйсуниш, иккинчи томондан, ўч олиш, йўқ қилиш жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг бошланғич майдончаси бўлади. Оила доирасида юз берган жинсий алоқани суистеъмол қилиш ёки жинсий алоқани суистеъмол қилишни рад этган оила ўзида хавфли ва тасаввур қилиб бўлмайдиган маскан муҳитини гавдалантиради. Бола ўз ота-онаси ва ака-сингилларининг мос эмаслигини баҳолаш учун ўз оиласини яхши муносабаатлар орқали эҳтиёжларни қондирадиган оилалар билан солиштириш учун унда ҳаётий тажриба йўқ. Аммо яқин муносабатларда туғма интилиш ҳатто тили чиқмаган болада ҳам ижтимоий адашувларга олиб келади.

Бир ёшли чақалоқнинг юзига диққат қилайлик. Кўпинча бола истаганларини ота-оналар рад қиладилар. Агар болани эркалатиб мурожаат қилсалар, умиди пучга чиққанидан юзлари буришади, кўзларидан ёш пайдо бўлади. Ошхонадаги столнинг устидаги нарсаларга теккан ва юзига бир шапати еган боланинг юзини кўз олдингизга келтиринг. Шу шапати болани бирон нарсага ўргатадими? Ҳатто руҳсиз оилавий муносабатлардаги нуқсонлар болага эҳтимол тутилган бефарқлик ташвиши остида бирон нарсани дадил қилишга ҳалақит беради. Қалбида пайдо бўлаётган интилишларни гоҳ ҳимоя қилади, гоҳ рад қилади. Оилада бўлғуси жинсий алоқани суистеъмол қилиш учун тайёр асос дастидан кўпинча хиёнат содир бўлади.

Тўғридан-тўғри жинсий алоқани суистеъмол қилиш тайёргарлик давридан олдин юз беради. Бу даврда бола ўз бефарқлик саҳросидаги ҳаётида «норма» истисно қилинган руҳий муносабатлардан ва ижтимоий яқинликдан хурсанд бўлиб танишади. Илгари у учун муайян қатъий тартиб бўйича ҳаммага маълум бўлган ёки мавжуд бўлмаган имтиёзлар ва яқинлик энди мўл-кўл пайдо бўлади. Бир аёл бу даврни воҳага саёҳат сифатида тасвирлаган эди. У ҳаёти учун зарур бўлган сувни ташналигини қондириш учун олиб, йиллар давомида саҳрода яшаган эди. Ярим стакан илиқ сув унга ҳеч қачон хурсандчилик олиб келмади. Кунларнинг бирида отаси унга булоқ сувига тўла косани узатиб, чанқоғини қондиргунча ичиш имкониятини бермагунча бу давом этаверди. Аёл хурсанчилик қуйилиб келаётганини ҳис қилиб, сувнинг ҳаммасини ичиб юборди. Аёл косани қайтариб берар экан, бирдан ваҳима билан ҳозиргина заҳарни ичганини, бу заҳар уни ўлдирмаслигини, аммо унинг бир лаҳзалик лаззатини бу сув заҳарламаса ҳам, қадр-қимматини туширишини тушунди.

Бу метафора жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатида пайдо бўлган хиёнатни ҳис қилишни ифодали тасвирлайди. Жабрдийда чанқоқликдан азоб чекишга мажбур, кейин эса айни пайтда жабрдийда аёл руҳининг қонуний ташналигини қондиради, аммо энди бошланган муносабатлардай бўлиб туюлган тинч жойини вайрон қилади. Бундай «Ғарб-22»  ваҳимали. Агар жабрдийда аёл дилозор билан бирга яшаш имкониятига эга бўлса, дилозор унга нима беришини исташи керак. Агар аёл буни истамаса, дилозор билан бирга яшамаслиги лозим. Хиёнат — нафақат жинсий алоқани суистеъмол қилиш, балки жабрдийдани навбатдаги ички «америкача қиялик йўл»дир, бу йўл руҳни гоҳ ҳаётга, гоҳ ўлимга ташлайди. Бу етарли эмасдай бўлиб кўринади. Жабрдийда аёл, унга бериладигани янада қийинроқ бўлса ҳам, яна бир хиёнатни бошидан кечириши керак.

ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШГА АЛОҚАСИ ЙЎҚ, АММО НОФАОЛ ОТА-ОНА(ЛАР)НИНГ РОЛИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш муаммолари билан яхши таниш бўлмаган одам жабрдийда аёл ота-онанинг (баъзан отанинг ҳам, онанинг ҳам) жиноятига ўзининг алоқаси йўқлиги тўғрисида ўйлаганда, бу аёл бошидан кечирган хафаликни ва ғазабни тушуниши қийин. Бу хиёнатнинг моҳиятига диққат қаратиш шундай манзарага ёрдам беради. Бир неча йил олдин бир аёл куппа-кундуз куни йигирма ёки ўттиз одамнинг кўзи олдида ўлдирилди. Бу аёлнинг даҳшатли ўлимига, баъзи бирлари бефарқ қарадилар. Баъзилари шунчалик ишқивоз бўлдилар. Аммо ҳеч ким унга ёрдам беришга келмади, ҳатто полицияга аноним қўнғироқ ҳам қилмади. Жамоатчилик ҳайратга тушиб, хижолатда қолди. Жамоатчиликнинг қаҳр-ғазаби уни ўлдирган одамга эмас, балки томошабин бўлиб турган одамларга нисбатан тўлиб-тошди. Қотиллик — нафратни, аралашувга истакнинг йўқлиги — нафратни маъқул кўрди.

Турли сабабларга кўра аралашув учун баҳонани умуман сезмайдиган ёки аралашмасликни афзал кўрадиган ота-она билан ҳам шундай ҳодиса юз беради. Жинсий алоқани суистеъмол қилишда бевосита иштирок этмайдиган ота-она учун хиёнатнинг бир неча шакллари бор. Тасаввур қилиш қийин, аммо уни эслаш учун кўп учрайдиган ҳодисадан бири — шерикликдир.Ота-она ёки болани зўрлаш учун тайёрлаётган қариндошлардан бири даҳшатли жиноятга қўл урди. Аммо шериклик тўғридан-тўғри мажбурлашдан иборат бўлиши мумкин: ота ўз отасининг ётоқхонасига қизини киргизиб юборар экан, шундай буйруқ беради: «Бобонгнинг гапига қулоқ сол ва у нимани истаса хўп дегин».

Бир она қизини отаси, амакилари ва холаваччалари билан бейсбол ўйнашга юборди. Онасини гапини қайтаришни истамаган ўн тўрт ёшли қиз майдонга кетди. Орадан маълум вақт ўтгач, она қизига, камзулингни ечиб қўй, ифлос қиласан, деб буюрди. Она мажбурлагач, қиз камзулини ечиб қўйди. Ўйиндан кейин ота ва қизнинг икки амакиваччаси унинг номусига тегдилар. Бу воқеадан кейин ҳаммаси тушунарли бўлди: она қизини тайёрлаб борган ва бошқа қариндошлари қиздан «фойдаланишлари»га имкон берган. У ёмон она бўлган эди.

Мен шундай вазиятга дуч келганманки, масиҳий ота-оналар, жумладан, жамоат хизматчилари ўзларининг фарзандларини очиқчасига фожиага ундаганлар. Ота-она ўз фарзандига бундай зарар етказиши мумкинлигининг сабаби мавзусини бу китоб қамраб ололмайди. Қолаверса, икки карра ҳаёт кечириб бўлмаганидай, соддадиллик билан тахмин қилиб бўлмайди: бири — солиҳ, ўзини қурбон қиладиган олийжаноблик; иккинчиси — ёвуз, издан чиққан шаҳвоний хулқ-атвор. Эркак ёки аёл кундузи жамоатнинг ҳурматли хизматчиси, кечаси эса йўлдан оздирувчи бўлиб, ақл бовар қилмас бўлиб туюладиган вазият бу сингари вазиятга амалга ошириш имкониятини қўшимча қилади, холос.

Хиёнатнинг иккинчи шакли юз берган йўлдан оздиришга эътибор бермасликка ёки уни рад қилишга қарордир. Мен қанча-қанча эркагу аёллар билан гаплашганман: уларнинг ота-оналари бегона болалар ёки катта ёшли одамлар билан бир тўшакка ётишга уларни мажбур қилганлар, аммо уларга ҳеч нарса айтмаганлар, яхшиси, зудлик билан бемаъниликни бас қилиш ҳақида буюрганлар, лекин нима учун нима юз берганини аниқлаштиришга уринмаганлар. Бошқа ҳолатларда ота-оналар жинсий алоқани суистеъмол қилишга бевосита гувоҳ бўлмаганлар, бироқ хавотирликка етарли элементларни кўзлари билан кўрганлар. Барибир, ота-оналар юз берган ёвузликнинг аниқ кўриниб турганини инкор қилишни ёки тан олмасликни афзал билганлар.

Бир она ҳар шанба куни қизини холасиникига меҳмонга олиб борган. Қизча ўн бир ёшга кирганда, унга ўн беш ёшли холаваччаси тегажоқлик қила бошлаган. Бир сафар қизчани холасининг уйида қолдириб магазинга кетаётганларида, қиз ҳар қанча илтимос қилса ҳам, ўзлари билан олиб кетмадилар, холаваччаси билан бирга уйга ташлаб кетдилар. Она қизининг илтимосини рад қилди, қиз эса қочиб кетишга уринганда, қаттиқ калтакланди ва биринчи марта холаваччаси унинг номусига тегди. Оқибатда қизча ҳар доим холасиникига борганларида, йигирма минутлик йўлда йиғлаб борган. Шу тариқа икки йил ўтган, аммо она бирон марта ҳам қизидан: «Нима учун холангникига меҳмонга боришни хоҳламайсан?» ёки «Нимага холаваччанг билан учрашишдан олдин доимо йиғлайсан?» деб сўрамади.

Ота-она ўз фарзандининг хиёнаткорлари бўлиб қолмасликлари учун жинсий алоқани суистеъмол қилиш далилларига албатта ишонишлари ёки улардан шубҳаланишлари шарт эмас. Ота-она алоқадор бўлмаган пайтда хиёнатнинг учинчи шакли — жабрдийда қизнинг ота-онаси характерининг нуқсонлари туфайли ҳеч кимга мурожаат этмасликларидир. Тасаввур қилинг: қандай қилиб сержаҳл, доимо аччиқланиб юрадиган отага, сизнинг ўғлингиз менинг қизимни йўлдан урибди, деб айта оласиз?! Сиз ўша одамнинг қизи бўлганингизда, ваҳшиёна саҳна муқаррар равишда сизни даҳшатга солган, оилангиз бошига кулфат тушиши аниқ бўлган бўларди. Агар онангиз қаттиқ хавотирга тушадиган, таъсирчанликка дарров бериладиган аёл бўлса, у яна бир йил давомида оғир депрессияга тушиб юрадими? Сиз онангизга, амаким оилавий маёвкада бутазорда номусимга тегди, деб миридан-сиригача айтиб беришингизга имконият кўпми? Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси камдан-кам ҳолатларда ўз оиласидан ёрдам олиш имконияти йўқлигини эътироф этадилар — улар кўпинча, қариндош-уруғларимга ёрдам сўраб мурожаат этмадим-а, деб ўзларини айблайдилар.

Хиёнатнинг ҳар учала шаклида ота-она(лар) жиноятга алоқадор бўлмаганда, аммо фаолиятсиз бўлганларида, ўша ота-она ўзининг шахсий ҳузур-ҳаловатини афзал билади, ўз фарзандига бехатар истиқомат қилиш муҳитини таъминлаш учун ота-оналик ҳуқуқи ва мажбуриятларидан воз кечадилар. Бундай позиция нуқтаи назаридан келтирилган зарар хиёнатнинг оғирлигига боғлиқ равишда турлича бўлиши мумкин, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам шикастланиш анчагина чуқур бўлади.

ЖАБРДИЙДА ЯҚИНЛАРИГА ҚИЛГАН ХИЁНАТИ УЧУН ТЎЛОВНИНГ БАҲОСИ

Яқинларига содиқ одамнинг қалбида юз бераётган воқеаларни унинг руҳини шикастлайдиган бошқа омиллардан ажратиш қийин. Шуни айтиш мумкинки, хиёнат ожизликни пайдо қилмаслиги даргумон. Бошқа бировдан танлов эркинлигини тортиб оладиган одам уни сотади. Шунга кўра, ожизликка нисбатан тасдиғини топган ҳамма нарса хиёнатга қараганга ишончли бўлади. Бу ерда нима қўшимча қилинади? Агар ожизликни ҳис қилиш руҳнинг ўлишига олиб борса, хиёнатни ҳис қилиш ўта ҳушёрлик учун замин ҳозирлайди, кўпинча ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида ишончсиз хулосалар ортидан сабаб бўладиган шубҳаларга ҳам олиб келади.

ЎТА ҲУШЁРЛИК

Жинсий зўравонликка учраган бир эркак билан мен иш олиб борган эдим. У доимо қўшнилари, дўстлари ва қариндошларининг ёмон ниятларини ўзича фош қилиш билан шуғуллангандай бўларди. Уларнинг юзларидаги шум ифодани илғаб олар, қинғир боқишларини сезарди. У гап нимада эканини тушунарди: уларнинг ҳаммаси бу эркакка қарши кайфиятда эдилар. Мен минг йилдан кейин ҳам назар ташламайдиган далилларни у доим кўрарди. Унинг кашфиётлари юзасидан баҳслашишга ҳеч қандай маъни йўқ эди, чунки у одатда, деталларни аниқ биларди.

Ташқи оламнинг мавжудлиги ҳақида эсламайдиган бошқа одамлар — атрофдагилар уларни қандай эслаши мумкинлигидан доимоий тангликда яшайдилар. Ҳар икки ҳолатда ҳам ҳаётий маълумотларнинг кўп миқдорда йиғилишига қаратилган. Мақсад — ҳеч қачон қўққисдан устидан чиқиб қолмасликдир. Агар душманнинг қаердалигини билсангиз, вазият устидан, оз бўлса-да, назорат қилишингиз мумкин.

Ўта ҳушёрликнинг оқибати камида икки томонлама бўлади — бу узоқни кўра олмаслик ва руҳий толиқишдир. Ўта ҳушёрлик кўп тафсилотларни ўтказиб юборишга олиб келади. Бу тафсилотлар диққат билан, аммо хотиржам кузатув жараёнида сезилган бўларди. Бу ўринда эски мақол ўринли — дарахтлар ортидан ўрмон кўринмайди. Кузатув маълумотлари синчиклаб ўрганилади, таҳлил қилинади, ишлаб чиқилади, аммо кўпинча бу васваса оқибатидаги синчковлик туфайли табиий далиллар ва идрок назардан четда қолади. Оқибатда руҳий толиқиш пайдо бўлади, инсон ҳаддан ортиқ ҳушёрлик учун яратилмаган, вақти келиб унинг тасаввурлари ўтмаслашади, аналитик қобилият йўқолади. Хулосалар эса кўп қараганидан, аммо оз нарсани кўрганидан ишончсиз бўлади.

ШУБҲА

Ўта ҳушёрлик остида кўпинча шубҳага мойиллик яширинган бўлади. Чамаси, инсон ўзи учун азобли муносабатларни рад қилишга ёки ундан бош тортишга ҳаракат қилади. Ундай ҳолда аслида у шубҳа билан руҳи учун фойдали мулоқотдан узоқлашади.

Ўзига нафратли муносабатда бўладиган аёлнинг ўз кийинишига бўлган хушомадларни қандай қабул қилишига эътибор берайлик. Камдан-кам ҳолатларда аёл эриб кетади, кўпинча ўзининг эски либослар тўғрисидаги ҳазил луқмага кўзини юмади ёки қўл силтаб қўя қолади. Қачонлардир бошдан ўтган хиёнат туфайли кўп одамларда ўзига хос фильтр пайдо бўлади. Бу фильтрда ҳар қандай яхшилик, илиқ ҳиссиётлар, хайрихоҳлик дастлаб қуйидагича саволлар орқали баҳоланади: «Мендан сенга нима керак?» «Сенга яхши бўлиши учун мен нима қилишим керак?» Шубҳа майин ва ҳазил билан бўлиши мумкин (Э, ишончим комил. Сиз буни ҳаммага гапирасиз) ёки заҳархандалик билан айтиши мумкин (Биламан сиз эркакларга нима кераклигини). Ҳар иккала ҳолаатда ҳам муносабатларда масофа бўлади.

Шубҳа нафақат бошқа одамларга, балки жабрдийданинг ўзига ҳам қаратилган бўлиши мумкин. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси кимнидир илиқ туйғулар билан озиқлантирганда, аёл уларни хавфли ва ахлоқсизлик деб баҳолайди. Агар аёл ғазабни ҳис қилса, ҳозир ғазабим ташқарига чиқади-да, бу одамнинг устига ағдарилади, деб қўрқа бошлайди. Жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлган одамнинг юрагида хавф-хатар олдида қўрқув пайдо бўлади, хавф-хатар бошқа одамлар учун хавфли бўлади.

ЎЗИ ҲАҚИДА ВА БОШҚА ОДАМЛАР ҲАҚИДА НОТЎҒРИ ҲУКМЛАР

Жинсий алоқани суистеъмол қилганларнинг кўпчилиги учун обеъктив ҳақиқатни бузиб кўрсатадиган, чала ҳақиқат, инкор қилиш ва тамомила йўққа чиқариш, тутун пардаси ортидаги ҳаёт хосдир. Мен бир катта раҳбар билан иш олиб борган эдим, у кўп миллионли лойиҳалар устида профессионал сифатида ишончли қарорлар қабул қилган, аммо ўн уч ёшли қизи қандай кайфиятда экани ва қандай ҳиссиётларни бошидан кечираётгани тўғрисида аниқ та­саввури йўқ экан. Одамлар ўртасидаги муносабатларга боғ­лиқ ҳамма нарса унинг тасаввурида бузилган эди.

Бу сингари бузиб кўрсатишнинг иккита шакли бор: ўзининг ички ҳиссиётларига, муносабатларига алоқадор нарсаларга ишониш лаёқати йўқлиги, камситадиган хулосаларга мойиллиги. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси ўз ҳис-туйғуларига шубҳаланишга ўргатилади, чунки унинг қариндошлари ёки йўлдан оздирувчи кўпинча уни чалкаш ва зиддиятли йўлларга йўналтирадилар. Бир ота ўғлига доимо, оғиз орқали жинсий алоқа қилиш нафақат нормал деб, балки сени ҳақиқий эркакка айлантиради, деб уқтириб келарди. Ўғил ўзини ҳақоратланган ҳисоблар, аммо ота ўз фикрини ўтказиб келарди. Бу нима эди? Бир аёлга болалигида шундай уқтирар эдилар: «Сен ёмон қизсан, сени шапатлаб туриш керак, сен кўп ноз-карашма қиласан, сени уй ичида сақлаш лозим, ҳамма нарсада сен айбдорсан, ҳамма нарса учун сен кечирим сўрашинг керак». Қиз эса ўзида қўрқув ва ёлғизликдан бошқа ҳеч қандай ҳиссиёт топмасди. Ички реаллик ҳақида нотўғри ҳукмни доимий равишда мажбурлаб ўтказиш ўз ҳиссиётларига ва интуициясига ишончсизликни пайдо қилади.

Бундан ташқари, агар интуиция чинакам ишонч деб тан олинганда ва шундай ҳисобланганда эди, ҳақиқий борлиқ янада даҳшатли бўларди. Бир аёл менга шуни ҳикоя қилиб берган эди: у ўсмир ёшга етганда, ахлоқсиз отаси билан тушлик қилар экан. Ота қизига худди «ёш леди» сифатида қараб, қизига ишқибозларча илиқлик билан муносабатда бўлар, унга ҳудди ўйнаш сингари тегажаклик қиларди. Бир куни тушликда қизча қўшни столдаги одамнинг: «Жоннинг янги ўйнашига қаранглар» деган гапини эшитиб қолди. Бу гап қизчанинг қалбини қаттиқ яралади, чунки отаси қизга кўпчиликнинг олдида беҳаёлик билан муносабатда бўлаётгани учун одамлар эътибор қаратдилар. Қизча далиллардан юз ўгирди, чунки энди ҳеч қандай вазиятда ўз интуициясига ишонишни истамасди.

Одамлар билан муносабатлардаги тасаввурларни бузиб кўрсатишнинг иккинчи жиҳати — камситадиган хулосаларга келиш тенденциясидир. Далиллар фаҳмланиши мумкин («Дадам менга тегажоқлик қиляпти»), аммо уларнинг баҳоси ишончсиз («Мен уни васвасага солдим, шекилли»). Тўғри, аммо азобли хулосани («Дадам — ахлоқсиз одам») ҳақиқат сифатида қабул қилиш жуда қийин, шунинг учун бу хулоса вариант сифатида қаралмайди. Кўпинча ўз интуициясига ишонишга истакнинг йўқлиги оқлашни тезлик билан излашга ва алдашга («Дадам ўзини адабсизларча тутди, у ўз ҳиссиётларини шундай ифода этади») олиб келади. Бир аёл менга қариндошларининг учрашувини шундай тасвирлаб берган эди: отаси ҳамманинг олдида унинг орқасидан қўққисдан келиб, устига босиб тушган. Отанинг кучли эрекциясини қизча ҳис қилди, қариндошларининг ёқимсиз кулгисини эшитди. Қиз барибир отасининг хулқ-атворини ахлоқсизлик деб эмас, балки болаларча хулқ-атвор деб билди.

Далилларни бузиб кўрсатиш ва нотўғри хулоса чиқариш одати охири кимнидир алдаш заруратига олиб келади. Қўллаб-қувватлашга эришиш учун баъзан атайлаб айтилган ёлғон — тўқиб чиқарилган қаҳрамонликлар ва ғамхўрликлар ҳақида батафсил ҳикоя қилиб беришга олиб келади. Шундай экан, бунинг учун тез орада ўтмишда бошидан ўтган реал воқеаларни тан олиши талаб этилмайди. Бошқа одамларни алдаш улар устидан ҳукмронлик ўрнатишнинг яширин шакли бўлиши мумкин. Ёлғончи тингловчиларга номаълум ниманидир ҳар доим билади. Бузилган далиллар қанчалик сезилмас бўлмасин, бу далилларга ишонган одамлар кўпинча ҳукмронлик дастагини излаш билан банд бўладилар. Кўп ҳолларда уларнинг ўзлари тўқиб чиқарган уйдирмаларнинг мезонини ва инкор қилиш алдовини қўллаб-қувватлаш учун зарурий сезгирликни англаб етмайдилар. Ўзи ҳақида ва бошқалар ҳақида ўта ҳушёрлик, шубҳа ва нотўғри хулосалар оқибатида муносабатлар бузилади.

ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ ОҚИБАТЛАРИ

Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари, ожизликни ҳис қилиш оқибатлари сингари, зарарлидир. Энг катта фарқ шундаки, асосий мақсад номукаммаллик ва вазият устидан назорат масаласи эмас, балки муносабатларга умид қилишдир. Ожизликни ҳис қилиш билан келадиган зарар — уни бузилган тасаввурларига олиб борадиган шубҳалар, умидсизлик, руҳнинг ўлишидир. Хиёнатни ҳис қилиш шунга ишончни мустаҳкамлайдики, ҳеч қандай муносабатлар узоқ, шодиёна ва ишончга сазовор бўлиши мумкин эмас. Бунинг оқибати ишончли муносабатларга, умуман адолатга умиднинг йўқолишидир.

ИШОНЧЛИ МУНОСАБАТЛАРГА УМИДНИНГ ЙЎҚОЛИШИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлган одамга яқин муносабатлар ё ўткинчи ёки хавфли бўлиши мумкин. Бошқа одам билан боғлиқликни хурсандчилик билан ҳис қилиш камалакнинг нариги бурчидаги олтин тўла хумча билан  қиёсланади — гўзал, аммо амалга ошмайдиган орзулар. Ўрнига олиш ва беришнинг катта имкониятини берадиган ҳақиқий яқинлик эришиб бўлмайдиган нарсадир. Реал мумкин бўлган нарса — бирлашув эмас, балки қўшничиликдир. Ким биландир яқинлашиб, қўшничилик қилиб, каттароқ нимагадир бартараф қилиб бўлмайдиган ташналигимизни назорат остида ушлаб тура оламиз. Одамлардан ажралиб ёлғиз қолиш, қўшнилар орасида, шовқин-сурон ва ғала-ғовурдан, овқат тайёрлаш, кир ювиш ва ишга бориш каби кундалик мажбуриятлардан кўра баттар азобли бўлади. Қўшничилик учун талаб қилинадиган ҳамма нарса — баъзан ниманидир қурбон қилишдир. Қўшни эркакка чинакам ҳақиқий яқинлик керак эмас — ҳеч ким уни ғазаблантирмаслиги, хотини хурсанд бўлиши учун унга жинсий алоқа керак. Қўшни аёлга ҳам чинакам яқинлик арзимаган нарса — бу аёлга омад олиб келадиган ўлжа керак, бу ўлжа аёлга болаларни катта қилишда ёрдам берса, оиласини бадастир ҳаёт билан таминласа бўлди. Иккита бир-бирига мос борлиқ чинакам яқинлик билан алмашади, қўшничилик оғриқни бирмунча камайтиради, яраланган юракка асло хавф туғдирмайди.

Яқинлашув учун умидни рад қилиш — тамомила тушунарли ўзини ўзи ҳимоя қилишдир, ахир, яқинликдан қачонлардир жинсий алоқани суистеъмол қилиш учун фойдаланилган. Умиднинг ҳимоя воситаларидан маҳрум бўлиш — руҳнинг чинакамига яқин муносабатларга, севгига ва бахтга ташналигини яна рад қилишдир. Хиёнат жабрдийдаси одамлар билан муносабатлар ўрнатишга интилишдан қўрқади, чунки бу интилиш бу жабрдийда аёлни ўзини ўзи ажратиб туришдан чиқиши учун, бошқа одамлардан ниманидир исташи учун васвасага солади. Бу ҳолат эса бу аёлни ҳалок қилиши мумкин. Энг яхши қарор — ўз истакларини ўлдириш ва оламнинг ҳамма «йиртқичлари»дан яширинишдир. Бунда жабрдийда аёлга ўзидан ўзи нафратланиш ёрдам беради: «Менга зарар келтирадиганларни йўқ қилишга кучим етмас экан, улар билан яқинлашишни бартараф қилишнинг ягона усули — ўзимдан ўзим нафратланишдир. Агар қачонлардир менинг истакларим яна жонлана бошласа, мен жиловимни қаттиқ ўзим торта оламан, бу одамларни узоқда, ўзимни қафасда ушлаб тура оламан».

Тез орада юрак хиёнатдан қайғуга ботар экан, келгусида яқинлашув ҳақидаги орзуларни рад қилса, дард-аламлардан қочиши мумкин. Аммо умидлардан айрилишнинг ҳамма усуллари, улар қанчалик оқилона бўлмасин, одамлар билан бегоналашишга, охири эса тамомила ёлғизликка олиб келади.

АДОЛАТГА УМИДНИНГ ЙЎҚОЛИШИ

Бошқа одамларни ҳимоя қилиш учун ё мажбурият юзасидан, ёки улар билан яқинлик юзасидан куч топамиз. Полициячи бизни жиноятчидан ҳимоя қилиш учун ҳаётини хавф остига қўяди, чунки бу унинг иши. Биз унга ёқамизми, йўқми, биз унга танишмизми ё йўқми — барибир, унинг унвони бизнинг ҳаётимиз учун таваккал қилишга мажбурият юклайди. Ҳимоя табиий равишда ғамхўрлик билан ҳамроҳдир. Агар болаларимдан бирига хавф туғилса, патрул машинасида «расмий» ҳимоячилар келгунча кутиб ўтирмайман. Мен, албатта, ўйлаб ўтирмасдан ва онгли қарор қабул қилмасдан ҳаракат кўрсатаман, ўзимнинг севикли фарзандимни қутқариш учун ҳамма имкониятимни ишга соламан. Севги — ҳимоя қиладиган асосий кучдир.

Жинсий зўравонликка учраган эркак ёки аёл ҳимояга умидини йўқотса, бунга ажабланмаслик керак. Агар жабрдийда учун асосий муносабатларда ҳимоя учун эмас, балки мажбурлаш ва вайрон қилиш учун куч ишлатилса, жабрдийда нима сабабдан ўзи учун аҳамиятсизроқ муносабатларда у жонбозлик билан ҳимоя қилинади, айниқса, агар обрўли шахслар — ўқитувчилар, чўпонлар ва бошқа катта ёшли одамлар ёрдамга эҳтиёж белгиларини ва ёрдам ҳақидаги тўғридан-тўғри илтимосларни рад қилишни афзал кўрсалар. Кўплаб жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдалари катталардан бирига ишора орқали ёки тўғридан-тўғри ўзларига келаётган кулфат ҳақида айтганлар. Ишончли катта ёшли одам ҳеч нарса қилмаса, ҳимоя ҳам йўқ, тасалли ҳам йўқ экан, деган ишонч пайдо бўлади ва бу жинсий зўравонлик оқибатида келиб чиқадиган шикастланишни оғирлаштиради. Бундан ҳам ёмони, кўп болаларга катталар, бундай «ярамас» сўзларни бошқа гапирма, деб буйруқ берадилар.

Сабоқ чиқариш учун бировга яхшилик қилишни истамайдиган обрўли одам билан бир марта суҳбатлашиш кифоя: ишонч — аҳмоқликдир, ишонч янада баттарроқ зарар келтиришга яроқли, холос. Айниқса, жамоатларда бу тўғри бўлиб чиқади. Кимга кўпроқ ишонадилар — тўққиз ёшли қизчагами ёки эллик ёшли дьяконгами? Агар қизчанинг гапини тўғри деб топсалар, дьякон учун йўқотиш катта бўлади: у ишдан, оиласидан, обрўсидан маҳрум бўлиши мумкин. Агар қизчанинг гаплари чин бўлсаю аммо рад қилсалар, унга бошқа ишонмайдилар, вассалом. «Келинглар, вазиятни «ғалабасиз» баҳолайлик, йўқотишларимизни энг кам даражага туширайлик — дьяконга огоҳлантириш берамиз ва бу расвогарчилик унутамиз» — бу сўзларни анча илгари бир ҳурматли чўпон айтган эди. Мен унинг ҳиссиётларини тушунаман, аммо унинг нуқтаи назарини кўрган одамлар учун, жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси ҳимоя қилинишга ва адолат қарор топишига умидини йўқотган одам зарар топаётгани учун маъқул эмас.

Бундай йўқотиш боланинг, сўнгра катта ёшли одамнинг қалбида қандай акс садо беради? Кўп ҳолларда бу — яқин муносабатлар ўрнатишга энди ҳеч қачон интилмасликка ва ҳимояга муҳтож бўлмасликка қатъий қарор қилиш бўлади. Ўзига мустақил бўлишни қўлга киритиш учун ҳаракат усули ижтимоий жиҳатдан маъқул ёки йўл қўйиб бўлмайдиган қўпол, ниқобланган ва ўзига жалб қиладиган, ё бўлмаса очиқ ва ўзидан итарадиган бўлиши мумкин. Аммо мақсад бир хилда қолаверади — мустақилликка ва хавфсизликка эришиш. Ғишт девор яқинлашишдан тўсиб туради ва олд девор орқали ҳеч ким бостириб кирмаслигига кафолат беради. Тушуниш учун қийин, деярли билим бўлмайдиган далил шундан иборатки, гарчи олд эшик ёпиқ бўлса ҳам, йўлдан оздирувчилар учун кўпинча орқа эшик очиқ бўлади. Навбатдаги боб бу ғалати ва қўрқинчли воқеликни тушунишга ёрдам беради.

ЎЗИНИ СОТИЛГАН ДЕБ ҲИС ҚИЛАДИГАН ЖАБРДИЙДА ЎЗИНИ ҚАНДАЙ КЎРАДИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси ўз ожизлигини ҳис қилганда, бу аёл ўзини номукаммал ва заиф деб билади. У ўзини сотилган деб ҳис қилганда, унинг юрагида шундай шубҳалар пайдо бўлади: «Нимага йўлдан оздирувчи менга шунчалик ёмонлик қилди экан? Нима учун мен ҳеч кимнинг севгисига ва ҳимоясига сазовор бўлмадим?» Жабрдийда ўзини ўзи қандайдир хатода, номукаммалликда айблаши жавоб бўлиши мумкин. Аммо кўп ҳолларда бу жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг шафқатсизлигини тушунтирмайди. Одатдаги жавоб жабрдийданинг қандайдир даҳшатли руҳий ёки тана нуқсонини кўрсатади.

Бир аёл йиғлаб шундай деган эди: «Мен қимматли биллур идиш бўлганимда ҳам, онам мендан фойдаланишга ва ташлаб юборишга асло йўл қўймаган бўларди. Демак, мен лаби учган эски тарелкадан яхши эмас эканман». Хиёнат юз берганда, бу метафора жабрдийданинг ўзини ўзи идрок қилишини яратади. Қимматли нарсага эҳтиёт билан муносабатда бўладилар. Кўп эркак ва аёллар шундай дея кўз ёш тўкадилар: уларнинг ота-оналари кўп вақтларини, болаларининг яраланган юракларини билиш ва уларга нима биландир ёрдам бериш ўрнига, машиналарини ювишга, боғдорчиликка, гольф ўйинига сарфлар эканлар.

Жабрдийда ўзини фойдаланилган ва ташлаб юборилган идиш деб ҳис қилганда, у ўзини шикастланган, ҳеч ким истамайдиган деб қабул қилишга мажбур бўлади. Номукаммал жисмоний маълумотлар — уни ҳеч ким истамаслигига табиий ва содда изоҳдир. Ўз танасига нисбатан, айниқса, жинсий алоқа қилишга жалб этадиган қисмида ерга урадиган хулосаларга олиб келадиган танқидий таҳлилга камдан-кам одам дуч келмаган бўлса керак. Шу тариқа жинсий алоқани суистеъмол қилишни бошидан кечирган одамда ўз танасига нисабатан нафратли муносабат пайдо бўлганига ҳайрон қолмаслик керак. Натижада ташқи қиёфага, соғлиққа ва парҳезга ҳаддан ортиқ эътибор ёки ўз танасига тамомила эътиборсизлик тушунарли бўлади. Ҳар икки ҳолатда ҳам тахминий жисмоний нуқсон жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг сабаби бўлгандай кўринади ва у назорат остига олинади.

Масалан, мен бир аёл билан иш олиб борган эдим. У ниҳоятда кам овқатланар, бир кунда бир неча соат машқ қилар ва доимо ўз оғирлигини тортарди. Унинг яқин муносабатларга ягона умиди гўзаллигини ва танасининг ҳиссиётларини сақлаб қолиш эди. У учун жисмоний жозибадорлигидан муҳимроқ нарса йўқ эди. Бошқа аёл олтмиш фунтдан ортиқ чиқарди. Гарчи у эрталаб ва кундузи парҳезга риоя қилса ҳам, кечқурун ёки тунда овқатни тўйиб ерди. У ўзининг семизлигидан нафраланарди, гарчи жисмоний жиҳатдан унчалик жозибадор бўлмаса ҳам, учрашувларда ҳеч нарсани йўқотмаслигини тан оларди.

Мен шуни аниқладимки, жинсий алоқани суистеъмол қилганларнинг кўпчилиги ўзидан ўзи нафратланишнинг объекти сифатида ўз танасининг битта (айрим ҳолатларда бир неча) қисмига эътибор қаратганлар. Тананинг бу қисмлари бутун инсониятнинг рамзи бўлиб қолади ва бошдан ўтган зўравонликнинг зарбасини сақлайди, ҳатто ўзидан ўзи нафратланиш ва ўтмишдаги воқеалар ўртасида ҳеч қандай боғланиш бўлмаса ҳам. Мода бўлиб қолган парҳезларга, эрталабдан кечгача физкультурага, пластик жарроҳликка қизиқишга сарф қилинган энергия маълум даражада мукаммаллик талаблари ва уятдан халос бўлишга боғлиқ. Айниқса, уятдан халос бўлиш айримлар учун «ишланмаган» ўтмиш билан боғланган.

Аёлнинг ўзига нисбатан нафрати ўша куч билан муносабатлар учун инсонни жозибадор қиладиган шахс компонентларига уйғунлашган феъл-атвори қирраларига қаратилган («Эҳ, агар самимий, дўстпарвар, хушмуомала ва маданиятли бўлганимда эди, жинсий зўравонликка учрамаган бўлар эдим»). Ўзларининг мулоқотда жозибадорлигига шубҳалар айрим одамларни ўзларини мукаммал қилишга, ўз танасидан нафратланишга, мода йўли билан ўзига жалб қилишга ундайди. Ўз устида янги-янги семинарлар, аудикассета ва китоблар билан доимо иш олиб борадиган одам ўзини ўзи ҳурмат қилмайдиган, ўзидан нафратланадиган аёл бўлиб чиқади.

Жабрдийда ўзининг ожизлигини ва хиёнатини ҳис қилганда, унга жинсий алоқани суистеъмол қилиш орқали зарар етади. Аммо энг катта зарба — унинг ўзига нисбатан нафратидир. Бошқа биронта жиноят жабрдийданинг ҳаётдан ва севгидан лаззатланиш қобилиятига жинсий алоқани суистеъмол қилишчалик зарар етказмайди.


Книга на Узбекском языке: Израненное сердце (Дэн Аллендер)

В этой книге известный во всём мире психотерапевт и богослов Дэн Аллендер раскрывает саму суть сексуального насилия одновременно с психологической и библейской точек зрения и показывает его жертве Божий путь к исцелению. Выйти на него можно, заплатив высокую цену новых страданий, однако он приведёт к жизни, чьей отличительной чертой станет любовь. Эта книга - надежда для взрослых, которые в детстве подверглись сексуальному насилию.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак