Яраланган юрак (Дэн Аллендер) 5 bob

Дэн Аллендер. Яраланган юрак - (5 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Yaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida AudiokitobYaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Миннатдорчилик

Сўз боши

Муқаддима. Шифо излаб

Aсосида ўтмишни рад қилиш ётадиган кечириш

Дилозорни севишга мажбурий талаблар

Руҳий доирага қўпол аралашув

Энг яхши йўл

КИРИШ. Хотира ва эсдаликларнинг аҳамияти нима?

Муаммонинг моҳияти нимада? Руҳий шикастланиш инсонга қандай таъсир қилади?

Шифо топиш учун мижозга ҳақиқатан ёрдам керакми? Психологик маслаҳатнинг қиммати нимада?

 

I ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ

1-БОБ. УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ

Урушнинг муқаррарлиги

Йўлдан оздирувчи

2-БОБ. ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ

Инсон:унинг улуғворлиги ва ахлоқсизлиги

Уят: фош бўлиш ваҳимаси

Уят нима дегани?

3-БОБ. МОЙИЛЛИК: ЗИДДИЯТ ВА ЎЗИДАН НАФРАТЛАНИШ

Нафрат нима дегани?

Нафрат даражалари

Нафратнинг вазифаси

4-БОБ. ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичлари

II ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ  ЗАРАРИ

5-БОБ. ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ожизликни ҳис этишни пайдо қиладиган сабаблар

Ожизлиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ожизликни ҳис қилиш оқибатлари

Ўз ожизлигини ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

6-БОБ. ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ

Хиёнатни ҳис қилишга қўзғайдиган сабаблар

Жабрдийда яқинларига қилган хиёнати учун тўловнинг баҳоси

Ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида нотўғри ҳукмлар

Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари

Ўзини сотилган деб ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

7-БОБ. ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ички ҳардамха ёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган сабаблар

Ички ҳардамхаёллиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатлари

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

8-БОБ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ

Шон-шуҳратга узоқ йўл

Руҳий шикастланиш гувоҳлиги

Депрессия

Жинсий алоқа айниши (жинсий аъзоларнинг бузилиши)

Патологик тобелик

Соматик шикоятлар

Ўзига салбий баҳо бериш

Муносабатларни ўрнатиш усули

9-БОБ. ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ

Муносабатлар ўрнатиш усули нима?

Муносабатларни ўрнатиш усули нима учун шунчалик муҳим?

Муносабатларни ўрнатиш усули қандай шакллантирилади?

Одамлар билан муносабатлар ўрнатиш усулининг ўзига хослиги

III ҚИСМ. РУҲИЙ ЎСИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

10-БОБ. ШОД-ХУРРАМЛИККА КУТИЛМАГАН ЙЎЛ

Муҳим масала

Шахсий ўзгаришларга қадам-бақадам ёндашув

Шахсий ўзгаришларнинг муқаддас китоб йўли

Муқаддас китоб йўлини билиш

11-БОБ. ТЎҒРИЛИК

Ички зарар

Ташқи зарар

Вазиятни тўғри таҳлил қилиш

12-БОБ. ТАВБА

Тавба нима дегани?

Тавбани пушаймонга қарши қўйиш

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг тавбаси

Тавба жараёнидаги ички ўзгаришлар

Тавбанинг ташқи ўзгаришлари

13-БОБ. МАРДОНА СЕВГИ

Бу дунёда кечириш реалми?

Севиш нимани англатади?

Севгининг ўзи нима?

Зўравонни севиш нима дегани?

Жанг давом этмоқда

ХОТИМА. ДОНОЛАРГА ЎГИТЛАР

Жиноятчига мурожаат

Жабрдийданинг нажот топиши жараёнида иштирок этаётганларга (биринчи навбатда ота-оналарга) мурожаат

Жабрдийданинг кўз ўнгида жиноятчини намоён этувчи дилозорга мурожаат

Жабрдийданинг дўстига мурожаат

Чўпонга мурожаат

Психотерапевтга мурожаат

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдага мурожаат


II қисм

ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЗАРАРИ

5-БОБ

ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Биз жинсий алоқани суистеъмол қилишдан келиб чиқадиган зарарни тадқиқ этиш билан шуғулланганимизда, маълум вақт давомида нима учун бунинг оқибатлари кўпроқ аҳамиятли ва шикаст етказмайдиган эканини муболаға қиламиз. Аммо бу зарар ҳақида гапирганимизда, биз икки нарсани эслатишимиз зарур.

Биринчидан, умид шуълаларида ҳар қандай муаммо тушунарли ва осонлик билан ҳал қилинадиган бўлиши учун ҳеч қачон кичрайтириб кўрсатилмайди. Биз чинакам шодликка эришувимиз учун масиҳийларга умид ҳолатимизнинг тамомила чорасизлигини ва Худонинг аралашуви зарурлигини англашдан туғилади. Илоҳий таъсирдан эмас, балки инсон таъсири туфайли эришилган ҳар қандай шахсий ўзгариш ҳеч қачон қониқарли бўлмайди ва юрагимизни ўзгартира олмайди. Шундай қилиб, чуқур ярага диққат қаратиш умидсизликни туғдирмаслиги керак. Аксинча, яра Худонинг ажойиб меҳнати учун замин тайёрлайди.

Иккинчиси шундай хавфга тегишлики, бу — қўли қисқаликдир. Агар микроскопга, айтайлик, ҳужайралар гуруҳига, ниҳоятда узоқ вақт қараб турадиган бўлсак, кўриш майдонининг торайуви юз бериши мумкин. Бу бобда биз ожизликни ҳис қилишга диққат қаратамиз, аммо шуни унутмаслик керакки, зарарнинг руҳга келтирадиган жиҳатлари ҳам бор. Бу жиҳатлар ўз ичига ожизликни ҳис қилишни қамраб олса ҳам, эмоцияларнинг кенг қамровига мансубдир. Биз зарарнинг битта жиҳатига диққат қаратиб, умумий истиқболни йўқотишга ва иллюзия яратишга таваккал қиламиз, гўё бу жиҳати бошқасига қараганда жиддий ёки бу жиҳати бошқаларидан ажралган ҳолда фаолият кўрсатаётгандай. Буларнинг ҳаммаси биргаликда ишонч, умид ва севгини тамомила ювиб кетиб, руҳдан тезда ўтиб кетган шиддатли дарёни озиқлантиради, деб тушунганимизда, руҳга келтирадиган зарарни фақат ожизлик, хиёнат ва ҳиссиётларнинг зиддияти терминлари билан тасвирлашимиз мумкин. Бу дарёни тушуниш учун, дарёни озиқлантирадиган булоқларнинг учтасидан ҳар бирини йўл-йўлакай тадқиқ этиб, ўша дарё бўйлаб кўтариламиз. Бу эса бизга ожизлик ва хиёнатни ҳис қилишимизни пайдо қиладиган сабабларни, у учун тўланадиган назр баҳосини тушунишимизга, бунинг натижасида жабрдийда ўзини қандай кўришини ҳис қилишимизга имкон беради. Бошқача айтганда, нима учун бахтсизлик юз берди? Бахтсизликни жабрдийда қандай бошдан кечиради? Унинг ташқи кўриниши қандай бўлди? Якунида жабрдийда ўзини ўзи қандай қабул қилади?

ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ЭТИШНИ ПАЙДО ҚИЛАДИГАН САБАБЛАР

Эҳтимол, бу табиий бўлса керак, аммо жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг қурбони бўлган жабрдийдаларнинг кўпчилигига бу тушунарли эмас: жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдани танлов эркинлигидан маҳрум қилади. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш асло керакли ва исталган воқеа эмас эди. У бир марта юз берганми ёки юз марта юз берганми — бунинг моҳиятини ўзгартирмайди: жабрдийда танлов эркинлигидан маҳрум бўлганда, унинг қадр-қиммати поймол бўлган ва у ўзининг ожизлигини ҳис қилади. Бу ҳиссиётни пайдо қиладиган камида учта омил бор: вазифаси йўлга қўйилмаган оилада ниманидир ўзгартиришга ноқобиллик, жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг олдини олишга ноқобиллик, руҳдаги пасаймаган дард-аламни бостиришга ноқобиллик.

ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА БЎШЛИҚ

Мен бир нарсадан ҳамон ҳайрон бўламан: кўпинча жинсий алоқага тўғридан-тўғри дуч келган одамлар, болалигимизда қанчалар яхши эди-я, ота-оналаримиз бизни қанчалар яхши кўрарди-я, деб айтадилар. Аммо далиллар эса аслида бу гаплар ҳақиқатдан узоқ эканини кўрсатади. Бола аслида ота-онасиз яшашдан кўра, ёмон ота-она билан яшашни афзал кўради, бола бутунлай тобе бўлган ота-онасининг нуқсонларини тан олишдан кўра, ёмон бола бўлишни афзал билади. Хўш, ҳаёти одамларга боғлиқ эканини бола тан олса, ўша одамлар болани ҳимоя қилмаса, унинг табиий эҳтиёжларини ва яқин муносабатларини ҳеч қачон қондирмаса, бола қандай яшайди?

Оилавий муносабатларда бўшлиқни рад қилиш қиёслаш имконияти йўқлигини чуқурлаштиради. Агар бола бирон нарса билан қиёслай олмаса, нимадан маҳрумлигини у қаердан билади? Кўп ҳолларда муносабатлардаги бўшлиқ — у нормал деб билмаса ҳам, маъқул деб ҳисоблайдиган ва биладиган нарсаларининг ҳаммаси шудир. Ҳикматлар 27:7да бу муаммо шундай очилган: «Тўқ одам асални ҳам оёқ ости қилади, очга эса аччиқ нарса ҳам ширин». Кечқурун дастурхон тепасида болани ерга урганларида, унинг борлигини шунчаки инкор қилсалар ҳам, бола хурсанд бўлиб, енгил тортади. Агар болани бир марта бўлса ҳам оғиз орқали жинсий алоқа қилишга мажбур қилсалар, оддийгина ушлаб кўриш унга арзимас, ҳатто кўнгилдаги бўлиб туюлади.

Одатдаги бўлган нарса бола учун нормал ҳисобланади, гарчи бу «нормал» нарсада кўпгина ахлоқсиз, зўравонлик ва нуқсонли томонлари бўлса ҳам. Шу сабабдан катта ёшли одам ўзида, юз берган ва юз бериши керак деган нуқтаи назардан ўз оламини баҳолашидан олдин кўп йиллар ўтади. Ҳамма нарсани ўз ҳолича қабул қилиб, дард-аламни осонлик билан бостирганимизда, юз берган воқеаларнинг даҳшатини тасаввур қилишни умуман истамаймиз. Шунга кўра, кўп болалар ва катталар ўзлари нормал деб ҳисоблайдиган оламларини ўзгартиришга уринганларида, қанчалар руҳий куч сарф қилишлари тўғрисида тасаввурга ҳам эга эмаслар. Аммо улар ўз оламларининг кераксизлигини ва беҳудалигини ҳис қилишдан ажрала олмайдилар.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳеч қачон биринчи марта жинсий алоқага киришганларидаёқ бошланмайди. У муҳит пайдо бўлганда бошланади, бу муҳитда у ёки бу даражада эмоционал ажралиб қолиш, ролларнинг бузилиши, қўполлик, совуққонлик, шафқатсизлик ва ёлғиз қўрқувни уқтириш иштирок этади. Кўп ҳолларда ҳали жинсий алоқани суистеъмол қилмасдан туриб оилада шундай яра йиринглаб кетадики, ҳамманинг ва ҳар бир одамнинг кераксизлиги, муносабатлардаги бўшлиқ ҳаётнинг нормал таркибий қисмлари бўлиб қолади. Аммо бу сингари оиланинг «нормал нонормаллиги» боланинг барқарорлик учун, яқин муносабатлар ва ҳурмат учун Худо томонидан берилган туғма интилишларига зиддир. Бола энг мудҳиш жинсий алоқани суистеъмол қилишни норма деб кўникиши мумкин, аммо айни пайтда унинг сокин ички овози унга ғалати, аммо мутлақо тўғри сўзларни шивирлайди: «Дадам менга бундай қилмаслиги керак эди. Бундай воқеа юз беришига онам асло йўл қўймаслиги лозим эди. Менда ҳам, худди дўстларимники сингари, суюкли ва бахтли оилам бўлишини истайман». Норозилик уруғлари — уйғонаётган интилишларнинг илк аломатлари. Афсуски, бу уруғлар кўпинча тошли тупроққа тушади ва бу уруғларни, шубҳасиз, қушлар чўқиб кетади. <қиёс.: Матто 13:3–5>. Норозилик уруғлари каттароқ бирон нарсани қўзғайди ва шунга мувофиқ, боланинг бахтли оила тўғрисидаги орзуси амалга ошиши учун унинг зиммасига кучи етмайдиган мажбуриятларни юклайди.

Бу сингари яхшилик томон ўзгаришларга ташналикни марҳамат деб айтиш керак эмас. Айни пайтда бу ўзгаришлар бола умид таъмини ҳис қилишига имкон беради, боланинг қалбига оиласи тўғрисидаги зарарли хусусиятларини маҳкам ўрнаштиради. Бола бирон нарса қилишга қодир бўлиш учун, онам бунчалик золим бўлмасин, дадам энди ҳеч қачон ғазабланмасин, деб, умид қули бўлиб қолаверади. Ўз оиласини ўзгартиришга астойдил истак болага ўқишда, спортда, жамоат ва диний ҳаётида энг идеал даражага интилиши учун куч беради. Боланинг муваффақиятлари ёки муваффақиятсизликларидан қатъий назар, натижа шу бўладики, на она, на ота ўзгаришни хаёлларига ҳам келтирмаганликлари учун уни баттар умидсизликка олиб келади. Яхши томонга ўзгаришнинг йўқлиги сабабли бола ҳар доим ўзини норасо деб ҳисоблайди: «Агар мен озгина ҳаракат қилганимда эди, балки тренер мени ҳам асосий таркибга қўшган бўлармиди». «Агарда мен ҳам ёқимли табассум қилганимда эди, балки, дискотекада мени ҳам биронтаси рақсга таклиф қилган бўлармиди». «Агар яхши ҳаракат қилганимда эди, дадам мени зўрламаган бўларди ёки дадам билан онам ярашиб олган бўлардилар, биз яхши яшаган бўлардик». Издан чиққан оиланинг ҳаётини яхши томонга ўзгартириш учун етарли даражада кўп нарса қила олмаслик болада ожизлик ҳиссиётини туғдиради.

Бирон нарсага муҳтож ота-оналарнинг очиқ-ойдин кўринмайдиган, кўпинча болаларни катталар ролига буриб юборадиган талаблари бахтсиз болага куч-қудратнинг сохта туйғуларини олиб келади. Бола «онасининг ёрдамчиси» ёки «дадасининг яхши дугонаси» ёрлиқлари билан катталар вазифаси ролига тушиб қолади, табиийки, у бу ролни бажара олмайди, аммо бажариши керак. Шундай бўлгач, орзулари амалга ошишини истайди. Бу қамоқнинг ўзи-ку! Бола шоҳликнинг калитини олади — ота-онани хурсанд қилиш ва яхши томонга ўзгартириш учун нимадир қилишга имконият пайдо бўлди. Кейин у бирдан англаб қолади: унинг тепасида осилиб турган қулфга бу калит билан чўзилгани бўйи бир оз етмаяпти. Аста-секин бола, гунг деворга суянгандай, бир далилга дуч келади: у қанчалик яхши, у қанчалик истеъдодли, ақлли, спортчи, дилкаш ва ҳ. бўлмасин, буларнинг ҳаммаси ҳали кам, у ўз оиласида муносабатлар бўшлиғи олдида ожиз.

ДИЛОЗОР ОЛДИДА ЎЗ ОЖИЗЛИГИНИ ҲИС ҚИЛИШ

Жўшқин дарёни озиқлантирувчи иккинчи чуқур манба — бир куни бошланган жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг йўлини кесиш имконсизлигидир. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш ё режалаштирилмаган, юз берган тасодифий ҳодиса ҳисобланади, чунки инсон бевақт ва ножўя ҳаракат қилган, ё бўлмаса уни амалга ошириш ва махфийлигининг максимал даражада осонлигини таъминлайдиган эҳтиёткорона тайёргарлик якуни ҳисобланади. У ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам жабрдийда аёл ўзини нима кутаётганини билмайди, чунки ҳужумнинг олдини олишга унинг имконияти йўқ. Унда танлов имконияти йўқ, ўйлашга вақти йўқ, жинсий алоқани суистеъмол қилиш муаммолари билан боғлиқлиги тўғрисида тасаввурлари йўқ, бундан кейин нима қилиш кераклигига қарор қилиши учун ёрдам сўраб мурожаат қиладиган одами йўқ. Бошқача айтганда, жинсий алоқани суистеъмол қилиш кутилмаган, ўз-ўзидан юз берадиган шафқатсиз зўравонлик бўлганми ёки нозиклик билан амалга оширилган васваса бўлганми — жабрдийдани танлов эркинлигидан маҳрум қилади. У аёл дард-аламни бошидан кечирганми ёки йўқми, унинг танаси ва руҳи булғаниши шунга олиб келдики, ўша аёл ўзини кимсасиз, ожиза ва ёлғиз ҳис қиладиган бўлди.

Бунинг устига, жинсий алоқани суистеъмол қилиш юз бергандан кейин, йўлдан оздирувчи жабрдийда аёл сукут сақлашига кафолат берсин, деб кўпинча таҳдид қилишга ёпишиб олади ёки унинг уят ҳиссиётларини эксплуатация қилади. Тириклайин ёндирилиш қўрқуви ёки етимхонага тушиб қолиш ҳар кимни гунг қилиб қўяди. Аммо жабрдийда оғзини ёпиши учун таҳдид ягона усул эмас — уят қул қилиб олишнинг энг таъсирчан воситасидир. Янада кўпроқ очиқдан-очиқ ваҳима умидсизлик ҳисларини кучайтиради.

РУҲНИНГ ПАСАЙМАЙДИГАН ОҒРИҒИ

Ожизликни ҳис қилиш жабрдийдада жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг олдини олиш имконияти йўқлиги (зўравонни йўқотиш) ва ўз оиласида бирон нарсани ўзгартиришнинг имконсизлиги оқибатида туғилади. Бу имконсизлик жабрдийданинг руҳидан ташқарида бўлган нарсалар орқали юзага чиқади. Яна битта имконсизлик эса шахслар ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ ташқи омил эмас — бу омил тамомила ички, шахсий характерга эга. Бу омил жабрдийданинг яраланган юрагида оқаётган қонни тўхтатишга лаёқати йўқлигидан иборат.

Оилада яқин муносабатларнинг чинакамига йўқлигидан пайдо бўладиган оғриқ жинсий алоқани суистеъмол қилишдан юз карра чуқурлашиб кетади. Юрак оғрийди, бу оғриқни юмшатиш учун ҳеч қандай маъқул усул йўқ, фақат жонсиз руҳ ўзини тирик ҳис қилишдан қутулишга қарор қилиш бундан мустасно. Нақадар даҳшатли номувофиқлик! Шундай экан, жабрдийда тез орада оғриқсиз яшайди, у ўзидаги ҳамма жонли нарсаларни ўлдириши керак. Бир аёл айтган эди: жинсий алоқани суистеъмол қилиш унинг уйини тамомила чексиз бадбўйлик билан тўлдириб ташлади — то у бадбўй ҳидга кўникишини тамомила йўқотмагунча бу давом этди.

Гарчи жабрдийда пинҳон тутган оғриқни руҳининг энг бурчакларида ўлдиришгача борса ҳам, Худонинг марҳамати унинг ўзининг ёки кимнингдир мавжудлигини интуиция билан ҳис қилишни тамомила йўқ қилишга имкон бермайди. Жабрдийда аёл ўзининг дард-аламларини йўқ қилишга қодир эмас, гарчи ҳеч бўлмаганда, серрайиб қотиб қолиш усули билан, шахснинг хотирасини йўқотиши ёки оммавий рад қилиш билан боғлиқ иккиланиши орқали бўлса ҳам. Жабрдийданинг юраги қолган дард-аламни вақти-вақти билан қўзғатади ва тасалли беради:

«Мен ҳеч нарса устидан ҳукмрон эмасман, дард-аламдан азоб чекяпман. Мен руҳсиз автомат эмасман, мен тирик жонман». Дард-алам зирқиратади, ҳар қандай саъй-ҳаракат уни ҳеч нарса қила олмайди.

Оиланинг, дилозорнинг ва дард-аламнинг айби билан келиб чиқадиган ожизликни ҳис қилишнинг моҳияти бизнинг тубан оламда яшаётганимизнинг ҳалокатли оқибатларини олдини олишга ёки юмшатишга лаёқатсизлигидан иборат. Ҳар куни бизга ёвузликнинг, адолатсизликнинг, худбинликнинг кучи зарбалари урилади, шунинг учун жинсий алоқани суистеъмол қилиш — тубан оламдаги гуноҳкор одамлар орасида мавжуд бўлиш нормадир. Юз берган жиноятни, гўё яхши ҳаёт кечириш учун кўп меҳнат қилиш ва ҳалол одам бўлиш керак деган иллюзия бузади. Бизнинг олдимизда бор бўйи билан даҳшатли факт пайдо бўлади: бу оламда йўқолиб кетиши қийин бирон нарса устидан чинакамига ҳукмронлик қилишимиз қанчалар арзимас нарса. Оиламизнинг аччиқ ҳаётини тўғрилашга ноқобиллигимиз, дилозорнинг қўлидан маҳкам ушлаш, юрагимизнинг оҳ-воҳларини босишимиз — бу гарчи маълум одамлар англаб етсалар ҳам, бутун инсон зоти ибтидосидан бери келаётган реал ҳодисадир. Ҳаммамиз ожизмиз, аммо танлов эркинлигининг ажралмас ҳуқуқидан маҳрум бўлганларгина, фосиқликни тўғрилашга қонуний интилишни ўлдирганларгина ҳақиқатан ўзимиз учун аҳамиятли бўлган ҳамма нарсага эришишга интилишимизда қанчалар ожизлигимизни биладилар.

Ожизликни ҳис қилиш — асло инъом эмас, балки жинсий алоқани суистеъмол қилиш, ҳатто ундан ҳам баттарроқ жиноятнинг қурбони сифатида ўз ожизлигимизни англаб етишимиз оқибатидир. Бизга тегишли бўлмаган бу оламнинг мусофирлари сифатида ўз қудратимизнинг янги истиқболини кўрамиз, ҳақиқий эркинликнинг таъмини бутунлай ҳис қиламиз.

ОЖИЗЛИГИ УЧУН ЖАБРДИЙДА ТЎЛАЙДИГАН БАҲО

Ожизликни ҳис қилиш албатта руҳни вайрон қилмайди ёки унга зарар келтирмайди, аммо кўп ҳолларда нажот йўқлигини ҳис қилиш жабрдийданинг қалбида чуқур изларини қолдиради. Бу излар — шубҳа, умидсизлик ва руҳнинг жонсизланиши кўринишида намоён бўлади.

Интилишларимиз ёрдам бермаганда, ўз кучига шубҳа одатдаги ҳол ҳисобланади. Муваффақиятсизлик — туфлимизнинг ичига тушиб қолган майда тошга ўхшайди, тошчани олиб ташламагунимизча, бизни ғазаблантираверади. Исталган мақсадга эришиш имконияти йўқлиги ўзини ўзи чуқур таҳлил қилишга олиб келади («Мен яхшироқ нима қила олдим?») ва қатъиятни мустаҳкамлайди («Наҳотки мен кўпроқ ҳаракат қила олмасам?!»). Қандайдир муваффақиятларга эришиш мумкиндир — аъло баҳоли етуклик аттестатини олиш, спортдаги ғалабаси учун стипендия, якшанба мактабига жуда яхши қатнаш ва б. Аммо бунда асосий мақсад — бахтли оила, дилозор билан муносабаатларни тўхтатиш, оғриқлардан халос бўлиш — ҳар доим эришиб бўладиган жойдан ташқарида қолади. Табиий натижа ўзига ўзи берадиган шафқатсиз (аниқроғи, камситадиган) саволлар: «Нима учун мен бундай қилолмайман?» (Нимага мен тез югура олмайман, яхши қўшиқ айта олмайман, кўпроқ нарсага эга бўла олмайман?). Ўзига нисбатан шубҳалар умидсизлик эшикларини очади.

Тепадаги осилган сабзига узоқ вақт ва самарасиз чўзилишлар якуни ўзлаштирилган ночорлик бўлади. Бундай ўзлаштирилган ночорлик биргаликдаги чекинишни кўзлайди, чунки муваффақиятсизликка дучор бўлган ҳаракатлар қилишдан ҳеч қандай маъни йўқлиги сабабли биронта ҳам ҳаракатсиз таслим бўлишга кўникканмиз. Тасаввур қилинг: ҳеч қандай сабабсиз сизни зиндонга ташладилар. Ўзингизни қамоқда эканингизни билганингизда, овозингиз битиб қолгунча, йиғлайсиз, бақирасиз, ўзингизни оқлайсиз, таҳдид қиласиз, ёлворасиз. Эҳтимол, орадан маълум вақт ўтгач, қочиб кетишга бирон имкон топарсиз. Имкон йўқлигига, ҳеч ким сизни эшитмаётганига, биронтаси сизга ёрдам қўлини чўзишга шошилмаётганига ишонч ҳосил қилганингиздан кейин, қутқарилишга бутунлай умидингизни йўқотасиз. Амалга ошмаган умидлар юракни кемиради <қаранг:Ҳикмат. 13:12>. Биз эса дард-аламдан қочишни афзал биламиз. Шунга мувофиқ, юракдаги азобларсиз яшаш учун умидларни рад қила оламиз. Умидсизлик — ҳимоя қалқони бўлиб, ўзимиздаги шафқатсиз шубҳаларнинг қаттиқ совуғидан руҳимизни сақлайди. Депрессия руҳнинг ўзгариши ва умиддан сўзсиз таслим бўлишни талаб қилиш ўртасида нейтрал зона бўлади.

Умиддан воз кечганлар ўзларининг руҳини ўлдирадилар, унинг таркибий қисмларини — ғазаб, дард-алам ва истакни ҳамон ҳис қиладилар, англашнинг энг узоқ бурчакларига ишора қиладилар. Баъзан бу қарор шунчалик аниқ бўладики, худди қасамёд қабул қилишга ўхшайди. Бир аёл амакиси унга қилган тегажоқликларни эслаб, қандай қарор қабул қилганини шундай хотирлайди: «Агар мен ҳеч нарсани ҳис қилмасам, у тегажоқлик қилишни бас қилади». Йўқ, у бас қилмади, қизнинг кўркам танасини баҳолаб, жабрдийдасини сўз орқали ишлов беришга куч берди. Аёл ўз позициясини мустаҳкамлади: «Агар мен ҳеч нарсани сезмасам, у менга оғриқ келтириб, лаззат ола билмайди». Шу лаҳзадан бошлаб, аёл ўз руҳини рад қилишнинг арктика музликларига сургун қиладиган ҳақиқий ҳиссиз автоматга ўхшаб қолди. Руҳни бу сингари ўлдириш руҳнинг ташна танлови туфайли келиб чиқди — руҳдан маҳрум бўлиш яхши, фақат аёлни яна кўпроқ ярадор қилмаса бўлди. Ўша жиян ўзини уйида ёниб турган чироқ бору аммо уйи йўқ одамга ўхшатди. У кулиб, ишончли муносабатларга тақлид қилди, аммо ҳеч қачон ҳеч кимга бўм-бўш қалбига киришга йўл қўймади. У аёл ички томондан ҳеч қачон ўз уйида эмас эди.

Худо бизни шундай яратгани сабабли руҳни тамомила ва бутунлай жонсизлантириш мумкин эмас — руҳ ўзини ўлдирганларнинг шафқатсизлигига қарши равишда уйғониб боради. Руҳ бирдан пайдо бўлади, яна ўлдирилади, уни яна нафрат билан итариб юборадилар. Инсон руҳини ҳукмронлик билан йўқ қилишга на иблис, ё биронта инсон, ёки руҳи яраланган одамнинг ўзи қодир эмас. Барибир биз вақтинчалик бўлса-да, ўз руҳимизни ўлдиришга ҳаракат қилсак, даҳшатли оқибатларга эшикларни очиб берган бўламиз.

ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ ОҚИБАТЛАРИ

Одам ўзининг ожизлигини ҳис қилганда, деярли ҳар доим руҳига дард-аламни қабул қилади, ўзига шубҳаларнинг, умидсизлик ва руҳнинг жонсизланиши оқибатлари кўпинча муносабатларнинг бузилиши билан тугайдиган ва жабрдийданинг янги, чуқур виктимизацияси билан тугайдиган жараённи ишга солади. Биз ўзимизни тамомила ожиз ҳис қилганимизда, биз оғриқни ҳис қилмай қўямиз, бу эса ўз навбатида ўз «мен»имизни ҳис қилишдан маҳрум бўлишимизга олиб келади ва муқаррар равишда соғлом ҳукм қилиш қобилиятини йўқотишга олиб келади. Бу жараён ҳалокатга олиб бориши мумкин.

ОҒРИҚНИ ҲИС ҚИЛИШНИНГ ЙЎҚОЛИШИ

Оғриқ — бу инъом. У бизнинг ҳаётимизга кириб келганда, бизни асло хурсанд қилмайди. Тасаввур қилиб кўринг: агар биз оғриқни ҳис қилмаганимизда, нима бўлган бўларди. Машҳур врач Пол Бранд кўп йиллар мохов хасталигини даволаб, шуни аниқладики, бу хасталик асаб толаларининг увишиб қолишини пайдо қилиб, жабрдийдаларини ўлдиради. Моховларнинг ўлими ривожланиб бориши туфайли, улар ўзлари англамаган ҳолатда, қўлларини, оёқларини кучли иссиқ, совуқ ва бошқа кўнгилсиз хавфли омиллар таъсирига дучор қилишлари мумкин. Хасталик, аввало, одамни оғриқни ҳис қилишдан маҳрум этиб, сездирмасдан ўлдиради. Бу ўринда бизнинг руҳий ҳолатимиз билан инсониятнинг бутун ҳаёти параллеллиги табиийдир: бу — биз бошимиздан кечирадиган азоб-уқубатларнинг мазмуни ва устунлигини юзага чиқарадиган ажойиб метафорадир.

Жинсий алоқани систеъмол қилишнинг қурбони бўлган одам, кўпинча, ўз руҳиятидаги парчаланиш, инкор қилиш ва хотиранинг бузилиши сингари жараёнлар оқибатида оғриқни ҳис қилишдан маҳрум бўлади. Парчаланиш жараёнида «яхши» ва «ёмон» деб бир-биридан категориялар бўйича хотираларни ва ҳиссиётларни тарқатиш юз беради. Шахсий хусусиятларнинг ажратилиши иккита баҳайбат ғов «устунлари» ўртасидаги иншоот билан мустаҳкамланади. Инсон ўзининг «яхши «мен»и» нинг ёки «ёмон «мен»и»нинг қонуний истаги ва муносиб нияти девиант сабабини кўришга қодир эмас. Улар темир пардалар билан ажратилган: парданинг бир томонини шаҳват, қасоскорлик, нафрат ва руҳнинг қониқмаслиги, иккинчи томонини севги, кечиримлилик ва иссиқлик инъом этиш қобилияти эгаллаган. Агар жабрдийда «қоронғу» ҳиссиётларни бошдан кечирса, бу ҳиссиётлар ё рад қилиниши керак, ё бўлмаса восвослик тўполонида чайқалиб тўкилиши керак. Очкўз ўзидан нафратланади, аммо вақти-вақти билан ўзининг «яхши «мен»и» учун «танаффус» қилиб туради, токи бир неча дақиқа кулинария жанжалига берилай деб. Бу юқори баҳони — ўзига нисбатан уят ва нафрат учун тўлов тўлаши кераклигини у билади. Аммо бу баҳо маълум пайтда унга беҳуда бўлиб туюлади, ахир, ўзига нисбатан нафрат фақат энг чуқур оғриқдан — ичкаридаги оғриқдан ҳимоя қилиб, темир пардани мустаҳкамлайди-да. Парчаланиш инкор қилиш деворини пайдо қилади, инкор қилиш эса юракнинг курашидан идрокни ажратиб ўраб олади. Бу — «яхши ва ёмон «мен»и» ўртасидаги девордир. 

Хуллас, ички зиддият оқибатда хотиранинг бузилишига олиб келади, деб ҳайрон бўлиш тўғрими? Енгилмас ёвузлик олдида ўз ожизлигини ҳис қилиш оқибатида пайдо бўладиган зиддиятлар паҳлавонлар жангидай (уни, яхшиси, унутган яхшироқ) таассурот қолдиради. Рад қилиш деворини бутунича сақлаш зарурати кўп вақт ва кучни та­лаб этади, шунинг учун ҳиссиётлар ва хотиралар кўпинча руҳ учун йўқотилган, тиклаб бўлмайдиган бўлиб кўринади. Бу — оламга ҳеч қандай ёрдам бермасдан азобланишдан кўра, янча яхшидир.

Биз ўлик бўлганимизда, оғриқни сезмаймиз. Шундай экан, уйда ҳеч ким йўқлигида, бизга эшикни очмадилар, деб умидсизланишни бошдан кечиришимиз тўғри келмайди. Аммо оғриқни ҳис қилиш йўқолганда, нима юз беради? Содда қилиб айтганда, оғриқни ҳис қилишни рад этганимизда, биз тирик эканимизни ҳис қилишдан маҳрум бўламиз.

ЎЗ «МЕН»ИНИ ҲИС ҚИЛИШНИНГ ЙЎҚОЛИШИ

Шахс концепцияси — илмий тушунчадан кўра, кўпроқ интуитив тушунчадир. Аввало, шахс нима дегани? «Мен» ёки «руҳ» нима эканини ёки ҳаёт ғоясини қандай аниқлаш мумкин? Ичимизда шундай нарса борки, нотўлиқ ҳаётий кечинмаларнинг узлуксизлигини ва боғланганлигини таъминлайди. Штат губернаторининг офисида болалар билан экскурсияда бўлганимни яхши эслайман. Эгнимда Дэвид Крокет усулидаги калта иштон, майка ва енот терисидан тикилган шапка бор эди. Бошқа болаларнинг ҳаммаси кўйлак кийган, костюмда ва галстук тақиб келган эдилар. Биз губернатор билан суратга тушаётганимизда, мен ўлиб бўлган эдим. Йигирма йил вақт ўтгандан кейин бу воқеани эслаб, уятдан юзларим қизариб кетаётганини ҳис қиляпман. Мен сочлари таралмаган, тўзғиган жингалак соч болани бутунлай бошқа деб ҳисоблашим ҳам мумкин эди, аммо мен ўша бола учун қизаряман-ку. Чунки ўша бола мен эканимни биламан.

«Мен» нимани билдиради? Тасаввурга эга эмасман. Билганларим — мен ўша бола билан қай жиҳатдандир боғлиқман, ўша бола эса мен йигирма беш йилдан кейин ойнада кўриб турган эркакка — шалвираган, бесўнақай, сочлари тўкилиб бораётган эркакка алоқадор, чунки ўтган йиллар давомида мен шу аҳволга келдим. Мен бир пайтнинг ўзида ҳам тана, ҳам руҳман. Кимдир, мен руҳда мужассамлашган танаман, деб айтган экан. Мен бир пайтнинг ўзида жисмоний тана ва номоддий руҳ деб айтган далил чинакамига ақл бовар қилмайдиган чегарадан чиқиб кетади. Аммо менинг танам — шу даражадаги ўзимманки, бошқача қандай бўлмасин, мен тасаввур қилишга қодирман. Бу даражада мен — менинг танамдан бошқа бошқа нарса эмас. Барибир, мен — бу энг камида ўз танамда бошимдан ўтказган ҳамма нарсадир. Чалкашлик борми? Эҳтимол, бордир, аммо бу маълум даражада Худонинг нияти шундай эканидан юз беради. Менинг мавжудлигим Худо билан муносабатларимдан ташқарида ҳеч қандай таъриф ола билмайди. Мен — Одам атонинг етим ўғли ва Шоҳнинг асранди ўғлиман. Менинг шахсиятим ва мавжудлигим ибтидоси ва интиҳоси билан қандайдир мендан ташқарида бор, аммо мен ўз интилишларим, ҳаёт мазмунини излашим учун сукут сақласам, ҳеч қачон ўзимдан ташқарига мўраламайман.

Руҳнинг очлиги ва чанқоқлиги, ёки яхшиси, ўзаро муносабатларга ва ўзаро таъсирга интилиш — руҳ ва тана ўртасида боғловчи субъектив қисмни гавдалантиради. Агар биз очлик ва чанқоқликни ҳис қилишдан маҳрум бўлсак, биз ўзимизнинг кимлигимизни ҳис қилишдан маҳрум бўламиз. Шунга мувофиқ, оламни қабул қилишимизни ва ҳаётимиз бутунлигини таъминлайдиган ўз «мен»имизни ҳис қилиш ҳам йўқолади.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси бўлган одамлар ўз танасига нисбатан бегона бўлиб қоладилар. «Тана» уларни қизиқтирмайди. «У» ниҳоятда катта ёки ниҳоятда кичик. «У» жабрдийдалар учун душман — «у» толиқади, очқайди, қўзғалади, оғрийди. Айрим зўравонлик жабрдийдалари кўкракларига ёки жинсий аъзоларига биров қўлини тегизмаслигига ҳаракат қиладилар. Агар улар ўзларини тирик мавжудот деб ўйласалар, ўзларига нисбатан руҳ танасида истиқомат қилувчи ёки ўлимдан кейин муваффақиятли тарзда улоқтириб ташланадиган қандайдир қобиқ сифатида қарашни афзал биладилар. 

Шунга ўхшаш, жинсий зўравонлик жабрдийдалари нафақат ўзларининг руҳига нисбатан, балки ўз ўтмишига нисабатан ҳам бегона деб қарайдилар. Кўп ҳолларда уларда айёрликка ва ёлғонга доимий мойиллик учрайди, чунки ҳаётдан ўчириб ташланган воқеа уларга ўз ўтмиши ва ҳозиргисини тўқиб чиқаришга мажбур қилади. Уларнинг ўтмиши ҳам, ҳозиргиси ҳам ўзларининг булғанган руҳи билан боғланган эмас. Бундай қадамнинг оқибатлари нафақат ўз ўтмишини йўқотишга олиб боради, балки ҳозирги ҳаёти ва келгусидаги ҳаётини режалаштириш тўғрисида ҳукм юритиш қобилиятидан ҳам маҳрум қилади.

ҲУКМЛАРНИНГ СОҒЛОМЛИГИДАН МАҲРУМ БЎЛИШ

Ҳар қандай қарор нарсаларга айрим қарашнинг борлигини тақозо қилади. Биз фикрлашимиз ва ҳиссиётларимиз ёрдамисиз танлай олмаймиз. Аммо хатти-ҳаракатларимизни англамасдан, ўз «мен»имизни ҳис қилмасдан қарор қабул қилганимизда нима бўлади? Ҳар қандай қароримиз руҳимизни ҳимоя пўстлоғини яшириш ва ўтмишни уят ёпинчиғи остида ушлаб туриш учун қаратилган бўлади. Ахлоқимиз қанчалик меҳрли ва ёқимли бўлмасин, ҳаётимизнинг аломатлари чекланганлик ва бир четлатилганлик, хом хаёлга берилиш ва бефарқлик бўлади. Синчков таҳлил шуни кўрсатадики, ўзининг дард-аламларини босадиган одамнинг ҳукмлари унда руҳ йўқлиги сабабли «бузилади».

Масалан, гинеколог қабулига келган бир аёл врачнинг саволларида ва тегинишларида бетакаллуфликни ҳис қилди. Аммо аёл, шундай юксак малакали врач тўғрисида ҳеч қандай асоссиз ҳукм чиқарсам, яхши бўлмас, деб дастлабки берган баҳосини йўққа чиқаришнинг йўлини топди: «У яхши одам. Мен нимани сезган бўлмайин, бу бор-йўғи нарсаларга менинг ахлоқсиз қарашимнинг натижаси, холос». Шунга кўра, аёл олти ой давомида врач ҳузурига қатнади. Аммо охири, аёлнинг юраги унга, врачнинг сенга қизиқиши яхши ниятда эмас, деб нафратли бузуқликни тасдиқлади. Врач унинг номусига теккандан кейин, врачнинг дастлабки ҳамдардлиги ва эркалатишлари жинсий зўравонликка тайёргарлик экан, аммо у ҳақиқатни кеч англаб етди. Аслида аёл бу ёвузликка ўзи врачни рағбатлантирган эди. Аёлда ўз «мен»ини англашнинг, албатта, дард-аламни ҳис қилишнинг йўқлиги, ўзининг интиуциясига ишончни рад қилиши ахлоқсиз одамнинг жисмоний зўравонлиги олдида ниҳоятда таҳқирлаб ташлади.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш қурбонларида нотўғри ҳукмлар, биринчи навбатда, муносабатлар соҳасида табиийдир. Номуси топталган аёл ўзининг касби соҳасида жуда маъқул ҳулосалар берадиган адвокат бўлиши мумкин, корпорация раҳбари ёки хирург бўлиши мумкин. Моҳиятан, бу гапларим қанчалик қўпол ва шафқатсиз жарангламасин, менинг адвокатим васвасага тушган перфекционист бўлишини жуда афзал билардим. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаларининг юксак касб маҳоратига эришганларидан, ўзларига бўлган талабчанлик туфайли, ажойиб адвокат, корпорация бошлиғи ёки ажойиб хирург чиқади. Чунки жабрдийда аёлнинг бутун энергияси ўзининг назорати остида бўлган бирон соҳани излашга йўналтирилган, у энди ҳеч қачон ўзини ожиз сезмайди. Майли, ўша адвокат аёл судда ҳар доим мен томонда бўлсин, аммо у менинг ҳамкасбим, қўшним ёки хотиним бўлишидан Худо сақласин. Унинг энг чуқур дард-аламлари муносабатлар натижасида келиб чиққан эди, шу боис айнан муносабатлар соҳасида унинг ҳукмлари бузилган бўлиб чиқади. Ўша аёл дард-аламлари учун ўзини ўлиб-тирилганга солгани сабабли, нима унга хавф солаётганини тушуна олмайди, шунинг учун кўпинча бўлғуси виктимизацияни англамасдан ошкор қилади.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан бўлғуси виктимизация ўртасидаги алоқаларнинг сабаби аниқ эмас. Бу ерда камида икки муҳим омил фаолият кўрсатади. Биринчидан, муносабатлардаги бўшлиқдан азоб чекаётган, ўзига ишонмаган одам гуноҳдан лаззат олишни истайдиганлар учун осон ўлжа бўлади.

Қаллоб савдогар эски автомобиль савдосида кимни кўпроқ алдайди — ашаддий автомобилчиними ёки қўрқитилган айбсиз «чойхоначи»ними? Жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатида кўплаб жабрдийдалар янги ҳужумга иғво қилиб, кўр-кўрона ишонч билан ва табиий ожизлик воситасида ўз ожизлигини реклама қилаётгандай бўлади. Бу тубан оламда ҳимоясиз жабрдийдага бўрилар галасини чақирган аниқ сигнал улар томонидан англанмасдан берилади.

Иккинчи омилнинг фаолиятини тушунтириш ва тушуниш қийинроқ. Жинсий алоқани суистеъмол қилишни бошидан кечирган эркак ва аёллар кўпинча шундай одамлар билан муносабатга киришиб қоладиларки, бу одамларни севгучи ва содиқ деб айтиш мумкин эмас, балки шунчаки ишончга сазовор деб айтиш мумкин. Мен бир неча марта эрга тегиб ажрашган аёлларга маслаҳат беришимга тўғри келган. Уларни эркаклар «катта миқдордаги пуллар» эвазига йўлдан оздирган ва алдаган, гўё бир хил намунада ясалгандай. Жинсий алоқани суистеъмол қилишга бир неча марта учраган аёллар ўзларининг ҳаётини шундай эркаклар билан боғлайдиларки, бундай эркаклар қарор қабул қилишга қодир эмаслар, заифликларини, ўзимни ҳимоя қиляпман, деб четга олиш билан беркитадилар, вақти-вақти билан ғазаблари алангаланади. Нима учун соғлом ҳукм қилиш қобилиятининг йўқолиши шундай натижага олиб келади?

Жабрдийда бошидан кечирган уят ҳиссини ҳисобга олган ҳолда, соғлом ҳукм қилиш лаёқатини йўқотишини чинакамига севадиган эркак билан нолойиқ муносабатларни ўзида ҳис қилиш оқибати сифатида тушуниш мумкин. Бу бизга тўлиқ тушунарлидай туюлади. Ўзимиздан нафратланишимиз ва ғазабланишимиз оқибатида вазият мураккаблашади. Одамлар билан алоқа ўрнатишда кўп ҳолларда ожиз бўлган аёл жонсиз қалбига севги кириш мумкинлиги умидида унинг қалби жонлантирадиган севги устидан ҳукмронлик йўқлигини ҳис қилади. Унинг ўзига нисбатан зиддиятли муносабатлари ниҳоятда катта: «Бирон яхши нарсага яна жиддий умид қилсам бўладими? Агар ниҳоятда ўзим истаган севгини йўқотиб қўйсам, барибир қалбим янги зарбалар остида қоладими? Ёки қалбимда ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган муносабатларга тўхталаманми? Бу муносабатлар маълум вақтда ҳаяжонлантирадиган, ёқимли, менинг эҳтиёжларимни қониқтирадиган, аниқроғи, режалаштирилган муваффақиятсизликлар билан тугайдими?» Бундай қўрқувни ким кўпроқ бошдан кечиради: севгучи ва содиқ эркакми ёки худбин ва бефарқ эркакми?

Чинакамига яқин муносабатларни таклиф қилишга лойиқ эркак, ишончсиз ўйнашдан кўра кўпроқ жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдасини қўрқувга солади. Бефарқ маъшуқ тўғрисида башорат қилиш мумкин: у умидга илҳомлантирмайди, у чинкамига яқин муносабатлар ўрнатган эркакка қараганда, ўйнаш камроқ дард-алам пайдо қилади. Бундай муносабатларга лойиқ эркак нафақат кўпроқ қўрқув пайдо қилади, балки уни назорат қилиш қийин бўлади. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси бўлган аёллар учун бу даҳшатли зиддият — ўша аёллар ўзларини қаттиқ ушлайдиган эркакларни орзу қиладилар. Бошқа томондан, ўша аёллар, вазиятни мен назорат қиляпман-ку, деб ваҳимага тушадилар. Аёлнинг вариантлари — ўзининг касбий фаолияти (ташқи оламдаги куч)да муваффақиятли ва агрессив, ҳукмрон, аммо оилада чуқур муносабатлар учун ниҳоятда банд (бефарқ) эркакни топиш, ё бўлмаса, пассив, ишига (ташқи оламдаги кучларнинг йўқлиги) ҳам, оилага ҳам (бефарқ) ўзини бағишламайдиган эркакни топишдир. Бу ҳолатда ҳам, у ҳолатда ҳам аёл муносабатлар устидан назорат қилишда эркакка ён бермайди. 

Ожиз, ишониб бўлмайдиган эркак идеал жазман сифатида тасаввур қолдиради. Жазман чуқур қалб ҳаяжонларини уйғотмайди, балки ташна аёл муносабатлар таъмини ҳис қилишни беради. Ҳатто аёл ўзининг ожизлигини эслашга мажбур қилмайди. Аёл аслида жозибадор ва исталган (акс ҳолда нима учун жазман аёл билан ёмон муносабатда бўлади?) бўла олмаслигини жазман исбот қилиб кўрсатади, аёл ўзидан нафратланишини ва унинг азобланаётган қалбининг ёлланган қотили сифатида хизмат кўрсатади. Аёл ҳам заиф ва ишончсиз жазманига сақлаб келган ғазабини сочишга тайёр ожизликдан пайдо бўлган ғазаб эркакнинг қиёфасида қулай нишон топади. Бу эркак аёлнинг ёлғиз яраланган қалбига ҳеч қандай хавф солмайди.

Муносабатлар масаласида соғлом ҳукмни йўқотиш кенг тарқалган нарсадир. Аёлнинг юзага чиққан омиллари ўз руҳидан юз ўгириши ниятини ҳам ўз ичига олади. Бу омиллар ташналик ва интилишларни яна синаб кўришга ваҳима солувчи, яраланган юракка хавф солмайдиган одамлар устидан назорат кўринишини сақлайди. Ожизликни ҳис қилиш ўзига, одамларга ва қаттиқ машаққатлар билан таъсирга бериладиган ва чуқур илдиз отиб кетган алоҳида қарашларнинг трансформациясини пайдо қилади.

ЎЗ ОЖИЗЛИГИНИ ҲИС ҚИЛАДИГАН ЖАБРДИЙДА ЎЗИНИ ҚАНДАЙ КЎРАДИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлган одам ўзини ожиз сезади, ўзининг назарида у асло тўла қимматга эга эмас. У ўз ақлига, ўз маҳоратига ва қобилиятига қаттиқ шубҳа қилади. Умидсизлик ва руҳнинг жонсизланишига эшикларини очадиган шубҳалар қуйидаги саволларда ўз ифодасини топади: «Нима учун мен оилавий муносабатлардаги бўшлиқдан, юрагимдаги дард-аламдан қутула олмайман? Нима учун мен юқори баҳо олмайман? Нима учун дадам мени эмас, синглимни кўпроқ яхши кўради? Нима учун онам мендан доимо норози?» Шубҳалардан туғилган саволлар шахсий ночорлик муаммоларига қаратилган.

Топшириқларни ҳал қилишда ночорлик сабабини идрок қилмаслик, билмаслик ёки йўқликни англатади. Жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлган аёлларнинг кўпчилиги кўпинча ўзларини ақлий жиҳатдан лаёқатсиз ҳисоблайди. Мен ўз соҳасида касб маҳоратининг энг юқори нуқтасига етган ва барибир ўзларини овсарлар деб ҳисоблайдаган эркаклар ва аёллар билан ишлашимга тўғри келган. Бир қиз ҳар доим ўқишдаги ютуқларини пасайтириш усулларини топар, ҳаммасини имтиҳонларнинг ҳаддан ортиқ енгиллигига ағдарарди. Кейинроқ уни Гарвард университетининг тиббиёт мактабига қабул қилганларида, у ўз муваффақиятларини маъмуриятнинг аёл жинсига марҳаматидан деб изоҳлади. Эътиборли клиниканинг бош ординатори этиб тайинланишини у қуйидагича кашф қилди: қиздаги «етарли» ташкилотчилик қобилиятини сезиб қолдилар, бошқа ординаторлар эса қобилиятни топишга ҳатто ҳаракат қилмадилар. Чунки улар бусиз ҳам жуда ақлли ва қобилиятли эдилар.

Бундай одамларга, Худо сизларга берган фазилатларни реал баҳоланг, деб даъват қилиш тамомила бефойда. Чунки уларнинг шубҳаларини ва ўзларига нисбатан нафратини озиқлантирадиган энергия асло реаллик билан боғланмаган. Агарда ўзини такасалтанг деб эмас, ўртача одам сифатида қабул қилиш — бу баҳолаш меҳанизми орқали ушлаб туриладиган, маълум мақсадлар учун ўзини кераклиман, деб ўзи ҳимоя қилишидир: бу жабрдийдага мен нима учун дард-аламларимга барҳам беришга лаёқатсизман, деган ўзини ўзи камситувчи изоҳ беради. Шундай қилиб, жабрдийда тез орада на ақл-идрокли, на қобилиятли бўлади. Жабрдийда аёл айни пайтда ноумид қолиши ҳам мумкин. Нима учун ожиз бўлиб қолганини изоҳлаб бериш мумкин ва кучлироқ бўлишга қодирман, деб умид қилиши ҳам мумкин (агар тиришқоқлик билан ўқиса ва кўникмаларини такомиллаштириб борса). Ўзининг қобилиятига ва лаёқатига паст баҳо бериш дард-аламни босишга, одам жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлишидан олдин ўзининг ожизлигини қаттиқ ҳис қилишидан кўра, айнан нафрати ва ғазабидан олдин диққатни қаратишга ёрдам беради.

Хуллас, одамлар ўзларига нисабатан нафратининг характери ва кучи тўғрисида илк тасаввурларни олиши учун ўзларининг табиий қобилиятлари, ўз ақли ва ютуқлари тўғрисида гапиришга яхши қоидалар орқали итоат этадиган бўладилар. Ақлий қобилият ва инъомлари масаласида ўзларини етарли баҳолай олмаслик кўпинча қачонлардир жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг асоратлари оқибати ҳисобланади. Ўшанда одам бу иллатни тўхтатишга кучи етмаган эди.

Жинсий алоқани систеъмол қилишдан келадиган зарар ўз ожизлигини ҳис қилиш билан чегараланмайди. Яна бир энг чуқур яра — ҳиёнатни ҳис қилиш, уни йўлдан оздирувчи одам тайёрлаб берганини, ота-онаси уни ҳимоя қилмагани тўғрисидаги даҳшатли воқеаларни бошидан кечирганидир (ёки улардан бири — иккаласидан фарқли равишда жинсий зўравонликка алоқаси йўқлиги).


Книга на Узбекском языке: Израненное сердце (Дэн Аллендер)

В этой книге известный во всём мире психотерапевт и богослов Дэн Аллендер раскрывает саму суть сексуального насилия одновременно с психологической и библейской точек зрения и показывает его жертве Божий путь к исцелению. Выйти на него можно, заплатив высокую цену новых страданий, однако он приведёт к жизни, чьей отличительной чертой станет любовь. Эта книга - надежда для взрослых, которые в детстве подверглись сексуальному насилию.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак