Яраланган юрак (Дэн Аллендер) 4 bob

Дэн Аллендер. Яраланган юрак - (4 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Yaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida AudiokitobYaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Миннатдорчилик

Сўз боши

Муқаддима. Шифо излаб

Aсосида ўтмишни рад қилиш ётадиган кечириш

Дилозорни севишга мажбурий талаблар

Руҳий доирага қўпол аралашув

Энг яхши йўл

КИРИШ. Хотира ва эсдаликларнинг аҳамияти нима?

Муаммонинг моҳияти нимада? Руҳий шикастланиш инсонга қандай таъсир қилади?

Шифо топиш учун мижозга ҳақиқатан ёрдам керакми? Психологик маслаҳатнинг қиммати нимада?

 

I ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ

1-БОБ. УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ

Урушнинг муқаррарлиги

Йўлдан оздирувчи

2-БОБ. ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ

Инсон:унинг улуғворлиги ва ахлоқсизлиги

Уят: фош бўлиш ваҳимаси

Уят нима дегани?

3-БОБ. МОЙИЛЛИК: ЗИДДИЯТ ВА ЎЗИДАН НАФРАТЛАНИШ

Нафрат нима дегани?

Нафрат даражалари

Нафратнинг вазифаси

4-БОБ. ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичлари

II ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ  ЗАРАРИ

5-БОБ. ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ожизликни ҳис этишни пайдо қиладиган сабаблар

Ожизлиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ожизликни ҳис қилиш оқибатлари

Ўз ожизлигини ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

6-БОБ. ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ

Хиёнатни ҳис қилишга қўзғайдиган сабаблар

Жабрдийда яқинларига қилган хиёнати учун тўловнинг баҳоси

Ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида нотўғри ҳукмлар

Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари

Ўзини сотилган деб ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

7-БОБ. ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ички ҳардамха ёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган сабаблар

Ички ҳардамхаёллиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатлари

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

8-БОБ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ

Шон-шуҳратга узоқ йўл

Руҳий шикастланиш гувоҳлиги

Депрессия

Жинсий алоқа айниши (жинсий аъзоларнинг бузилиши)

Патологик тобелик

Соматик шикоятлар

Ўзига салбий баҳо бериш

Муносабатларни ўрнатиш усули

9-БОБ. ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ

Муносабатлар ўрнатиш усули нима?

Муносабатларни ўрнатиш усули нима учун шунчалик муҳим?

Муносабатларни ўрнатиш усули қандай шакллантирилади?

Одамлар билан муносабатлар ўрнатиш усулининг ўзига хослиги

III ҚИСМ. РУҲИЙ ЎСИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

10-БОБ. ШОД-ХУРРАМЛИККА КУТИЛМАГАН ЙЎЛ

Муҳим масала

Шахсий ўзгаришларга қадам-бақадам ёндашув

Шахсий ўзгаришларнинг муқаддас китоб йўли

Муқаддас китоб йўлини билиш

11-БОБ. ТЎҒРИЛИК

Ички зарар

Ташқи зарар

Вазиятни тўғри таҳлил қилиш

12-БОБ. ТАВБА

Тавба нима дегани?

Тавбани пушаймонга қарши қўйиш

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг тавбаси

Тавба жараёнидаги ички ўзгаришлар

Тавбанинг ташқи ўзгаришлари

13-БОБ. МАРДОНА СЕВГИ

Бу дунёда кечириш реалми?

Севиш нимани англатади?

Севгининг ўзи нима?

Зўравонни севиш нима дегани?

Жанг давом этмоқда

ХОТИМА. ДОНОЛАРГА ЎГИТЛАР

Жиноятчига мурожаат

Жабрдийданинг нажот топиши жараёнида иштирок этаётганларга (биринчи навбатда ота-оналарга) мурожаат

Жабрдийданинг кўз ўнгида жиноятчини намоён этувчи дилозорга мурожаат

Жабрдийданинг дўстига мурожаат

Чўпонга мурожаат

Психотерапевтга мурожаат

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдага мурожаат


4-боб

ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийда аёлдан даҳшатли тўловни — уят, нафрат ва рад қилишни ундиради. Йўлдан оздирувчининг гуноҳи жабрдийдани хурсандчиликдан маҳрум қилиб, умидларини барбод қилиб, унинг ҳаётида ўз изларини қолдиради. Ўша аёлнинг қалби инкор қилишга интилиш билан кишанланган, унинг қалби яраланган. У ёлғиз. Яхшиликдан умид ва бор нарсага хурсанд бўлиш имконияти бир пайтнинг ўзида руҳни жалб қилади ва қўрқитади, шунинг учун инсон ўз интилишларини, азоб-уқубатларини ва ташналикларини англамасдан яшашни афзал кўради.

Бу дард-аламни тан олиш мумкин эмас, аммо тамомила босиш ҳам мумкин эмас. Кучли ҳиссиётларсиз яшашга тўғри келганда, умидни сақлаш учун бу парадокс садосиз фарёд билан чуқурлашиб боради. Эҳтиёжларнинг, ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг, интилишларнинг ва ўзига нафратнинг чалкаш-чулкаш тўри кўпинча ижтимоий жиҳатдан яроқли деган қобиқ остига яширинган, бу қобиқ ўша аёлнинг яраларини ва руҳининг саросимасини кўришга имкон бермайди. Бу ташқи маъқул қобиқнинг вазифаси — уят устидан, ички парокандалик ва яқин муносабатлардан чинакамига қўрқув устидан бир марталик назоратдир.

Азоб билан ураётган, шахсан мукаммаллик билан ҳимояланган ва ижтимоий мослаштирилган ярадор юракнинг туб-тубига қандай ёриб кириш мумкин? Қандай пистирма кутаётганини тушунмайдиган тадқиқотчини эгри-бугри йўл сирни ошкор қилишига олиб келмайди. Йиллар давомида йиғилиб қолган дардларни очиш учун яраланган юракни чуқур тушунишга майинлик ва қадамба-қадам бориш керак. Ана шу ички азоб ҳақидаги илк тасаввур жинсий алоқани суистеъмол қилиш қандай келиб чиққанини ва уни жабрдийда қандай бузиб талқин қилганини тушунишдан пайдо бўлади.

ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ БОСҚИЧЛАРИ

Кўпчилик учун ишончли бўлган жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг умумий схемасини аниқлаш мумкин: бу ҳодиса ё қариндошларидан бири томонидан ёки оила даврасидан ташқари биронтаси томонидан қилинган бўлади. Йўлдан оздирувчиларнинг, одатда, ўз қурбонларини алдаб йўлдан уриш учун оддий стратегияси бор. Аммо жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичларини таҳлил қилишдан олдин, битта огоҳлантиришни айтиб ўтишим керак. Биринчи қарашда уларда бир қанча турли қоидалар ва истиснолар бор бўлиб, бу базавий тизимни тадқиқ этишни амалий жиҳатдан қадрсизлантиради. Далиллар шундай: ҳар бир юз берган жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳодисасидаги деталлар турлича ва ҳар бири ўзига хос тарзда юз беради. Бу ҳодисада шунча оғишлар бор экан, ундай бўлса, умумий схемани муҳокама қилишдан нима маъни бор? Мазмун инглиз тили грамматикасини ўрганиш жараёнидагидай: қоида мустаснолардан иборат бўлиши мумкин, аммо қоида маълум бўлгач, ундан истисноларни таҳлил қилиш лаёқатига эга бўламиз. Қоидалар жараёнга аниқлик киритади, шундай экан, мустаснолар битта нуқтаи назардан қаралади, аксинча индивидуал хусусиятларнинг мантиқсиз шарпалари ёғилиб келмайди.

Кўп ҳолларда жинсий алоқани систеъмол қилиш мусаффо осмондаги тасодифан ва кутилмаган момақалдироққа ўхшайди, уни буталар орасида яшириниб, қачон бу ердан ҳеч қандай шубҳага бормайдиган бола ўтаркан, деб кутадиган ёмон одам қилмайди. Фақат 11 фоиз йўлдан уриш нотаниш одамлар томонидан қилинади. Аксарият ҳолларда жинсий алоқани суистеъмол қилиш оила ичида (29%) ёки жабрдийдага таниш бошқа одам томонидан (60%) амалга оширилади.

Жинсий алоқани ҳар қандай суистеъмол қилиш — инсон руҳининг яхлитлигини ва муқаддаслигини булғашдир. Аммо бу ишни қариндош ёки ишонган одами қилса, зарар янада баттар бўлади. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш — бу ҳар доим муносабатларни хўрлашдир. У ҳар доим руҳга зарар етказади. Руҳий зарбанинг оғирлиги воқеаларнинг жиддийлиги даражаси, унинг такрорланганлиги, йўлдан оздирувчининг ва жабрдийданинг олдинги муносабатлари характери, жабрдийданинг ёши каби омиллар билан белгиланади. Аммо табиий ҳақиқатни ҳар доим ёдда тутиш муҳим: хўрлик — бу хўрликдир, Худонинг ижоди ҳар қандай йўл билан хўрланиши йўлдан оздирувчи учун ҳам, жабрдийда учун ҳам шахсий ва шахслараро руҳий оқибатларга олиб келади. Нотаниш одамнинг шаҳвона қараши туғишган акаси билан жинсий алоқа қилгандан кўра, анча кам зарар келтиради. Аммо ота билан бутунлай бошқа муносабатлар Худо томонидан белгилаб берилгани учун унинг шаҳват билан боқиши, ҳатто жинсий алоқага киришмаганда ҳам, катта зарба бўлади.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш — маълум контекстда ўзгариб кетадиган изчил ҳодисаларнинг юз бериши ёки сериясидир. Бу контекст жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг биринчи босқичини тушуниш учун жуда муҳим. Йўлдан озиш оқибатида жабр кўрганларнинг оз қисмигина одатдаги деб айтиладиган бахтли оилаларда яшаганлар, ҳатто оила ҳаёти ҳақида билмайдиган бегоналардан биронтаси оиланинг кўринишига қараб уларнинг муваффақиятларига ҳасад қилса ҳам. Жинсий зўравонлик юз берадиган оилалар учун кўп ҳолларда бегоналик ва муносабатларда бўшлиқ характерлидир. Умумий схемадан четга чиқиш ҳолатлари кўп, аммо далил — далилдир: жинсий алоқани суистеъмол қилиш юз берган оилаларнинг ҳаммасида нормал соғлом инсоний яқинлик деярли бўлмаган ёки умуман бўлмаган. Бу эса руҳнинг асло қониқмаслиги учун асос бўлган.

Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан жабр кўрганларнинг кўпчилиги оилаларидаги камчиликларни рад қилишга мойил. Бу ҳодисанинг энг оддий сабаби шундан иборатки, ҳамма ўрганиб қолганлари нормал ҳодиса деб ҳисобланаверган. Бахтли оилалар учун муҳим бўлган икки омил зўравонлик жабрдийдалари оиласида йўқ. Биринчи омил — сизнинг нима қилаётганингиздан эмас, балки кимлигингиздан хурсанд бўлишингизни ҳис қилишидир. Кўпчилик жабрдийдалар «катта бўлиб қолганлари»дан хурсанд бўлардилар, аммо маъқуллашнинг бундай тури руҳнинг ташналигини қондирмайди. Иккинчи омил — бола алоҳидалигини шакллантиришига, оиланинг бошқа аъзоларидан ажралиб туришига имконият бериш учун унинг шахсига ҳурмат билан қараш.

Жинсий зўравонликка учраган қизларнинг ҳали жинсий зўравонликка учрамаган бошқа болалардан фарқ қиладиган томони бор: улар «катта ёрдамчи қиз» мажбуриятини бажарадиганлар сифатида қабул қилинганлар. «Ота-она»га айланган бундай боладан дўконларга боришни, овқат тайёрлашни, оила бюджетини тақсимлашни талаб қилиш мумкин. «Оиланинг дўсти» йўлдан урган бир аёл ўзининг онаси ва синглиси учун куч ва тасалли манбаи бўлиши керак эди. У оиланинг таянчи бўлди, агар у йиғласа ёки бирон нарса тўғрисида ўринсиз гап айтса, шафқатсиз равишда тергаб-койидилар. Онасидан ёрдам сўрай олмаслигини биларди, чунки бу билан онасини қаттиқ ранжитган бўларди ва онанинг фалаж қиладиган навбатдаги депрессия хуружини қўзғатарди. Аёлдан, нимага онангиз ўзи билан юз берган воқеани тан олмади, деб сўраганларида, у секингина уф тортиб, деди: «Кейин ойлар давомида осколкаларни йиғиб олишимга тўғри келарди. Мен йўлдан оздирувчи билан курашиб, оғир меҳнат қилганимни ҳис қилдим».

Онаси томонидан жинсий зўравонликка йўлиққан эркак доимий равишда унинг оёқларини артиши ва бош оғриғи тутиб қолганда, овоз чиқариб ўқиши керак эди. Онанинг, ўғлим менга ғамхўрлик қилади ва қўллаб-қувватлайди, деб кутганлари тўққиз ёшли болага нисбатан тамомила ноўрин эди — ихтиёрий ёки беихтиёр равишда она ўғлини эр вазифасига буриб юборди.

Оилавий вазифаларнинг бузилиши боланинг ёшлигини ўғирлайди, чунки бола кўтариб бориши керак бўлган оғир мажбуриятларни — катталарнинг вазифаларини юклайди. Шундай бўлса ҳам, бола тез орада оиласида қандайдир шодликни ва севгини кўришни истайди. Боланинг болалигини ўғирлаш билан ҳаётнинг сарқитлари тамини татиб кўриш учун интилишларни унинг руҳи рад қиладиган узоқ жараён бошланади.

Вазифаларнинг алмашуви боланинг шахсий ҳуқуқлари­ни ва шахсий макони чегараларини доимий равишда бузиш билан янада чуқурлашади. Бу чегаралар — бизнинг ички оламимизни ва бошқа одамларнинг тажовузидан таш­қи оламнинг бир қисмини ажратадиган қонунлаштирилган ҳудуддир. Булар инсонга ўз индивидуаллигини ва мус­тақиллигини ҳис қилишини таъминлайди, бошқа одам­ларга уни зид қўйиш билан ўзининг кимлигини билиб олишига ёрдам беради.

Умум томонидан қабул қилинган чегара — гигиеник тадбирларни амалга ошириш пайтида ёлғиз қолиш ҳуқуқидир. Жинсий зўравонликка учраган кўплаб одамларда, ҳатто фикрлар ва ҳиссиётлар олами чегаралари ҳақида айтмаганда ҳам, шахсий маконнинг бузилмас чегаралари бўлмаган эди. Сиз ваннада чўмилаётганингизда, қариндошларингиздан бири ваннахонага кириб қолса, бу ҳам бостириб кириш ҳисобланади, бу ҳодиса- сизнинг танангиз тўлиғича сизники эмаслигини англатади. Мижозларимдан бир қиз ҳар доим отасига, менга гигиеник латта берворинг, деб мурожаат қилар экан. Ҳар сафар унга отаси суқланиб боқар ва маъноли саволларини тинглар экан. Яна бир аёлнинг отаси, қизи бирон ёққа отланганда, унинг либосларига ва бўянишига танқидий қарар экан. Қизини яхши кўрадиган ота, қизим чиройли кўринсин, деб назар солардию аммо отанинг синчковлиги доирадан четга чиқиб кетарди. Ота қизининг ташқи кўринишига васваса оқибатида диққат қаратиши унга носоғлом манфаатини ниқоблаш учун хизмат қилди ва қизнинг шахсий чегараларини бузди. Тасвирланган воқеалар — жинсий алоқани суистеъмол қилиш намуналаридир. Уларга гарчи иш жисмоний алоқага етиб бормаган бўлса ҳам, шахсий доирага қўпол равишда ёриб кириш кўзга ташланади, руҳга анчагина зарар етказади.

Биз ҳар куни юзлаб хатти-ҳаракатлар қиламиз, бу хатти-ҳаракатларда ўз танамизга қонуний равишда эгалик ҳуқуқи ва ўз ҳаётимиз билан яшаш ҳуқуқи акс этади. Бу хатти-ҳаракатлар учун индивидуалликни ва алоҳидаликни ҳис қис қилиш зарур, бу ҳиссиётлар биздан атрофдагилар нимани талаб қилишга ҳақлилиги ва бизникилар нимани талаб қилишга ҳақли экани тўғрисидаги тасаввурлар билан бошланади. Йўлдан оздиришга мубтало бўлган одам ҳаммамизга ойдай равшан бўлган шахсий чегараларни ўтказиш масалаларида жиддий қийинчиликларга дуч келади. Ишга ёки мактабга қайси кийимни киямиз, қайси жамоатга борамиз, қайси талабларга рад жавобини берамиз — булар бизнинг ҳуқуқимиз, аммо буларнинг ҳаммаси кўпинча ўз шахсий чегаларини шакллантириш имкониятига эга бўлмаган ва уларни тажриба қилиб кўрмаганлар учун чалкаш муаммо бўлади.

Ота-оналардан кимдир болага, сенинг туйғуларинг хато, нормал эмас ёки умуман сенда ҳиссиёт йўқ, деб айтганда, чегараларни бузиш ҳолатлар юз беради. Бир она қизига ҳар доим қайта-қайта гапирарди: «Сен мактабга боришдан қўрқмайсан. Ёки ақлдан оздингми? Биронта нормал бола мактабга боришдан қўрқмайди. Сен қўрқмайсан». Қизнинг фикрлари ва туйғуларининг бундай ёқимсизлиги ёки рад қилиниши унинг ички олами бутунлиги ва дахлсизлигини бузди. Аниқроғи, қиз ўз тасаввурларининг бир хиллигига шубҳаланади, ўз интуициясига ишонч баҳосини ҳаддан ташқари баланд қилади.

Хуллас, жабрдийдада яқин муносабатларга ташналикдан қониқмаслик, ўзининг кераклиги туйғуси, камситилганлик ҳислари пайдо бўлади, айни пайтда ўз эмоцияларига ва воқеликни ўзига олишга ишончи йўқола бошлайди. Оила муҳитида талабчанлик, қоидалар ҳукмронлиги, бўйсунувчанлик пайдо бўлади. Оиланинг энг олий қадрияти — бу садоқатлилик: чекинмасдан, ҳар қандай йўл билан оилани ташқаридан бўладиган ҳужумлардан ҳимоя қилиш керак. Кўпинча болага шундай деб уқтирадилар: «Сени мендан бошқа ҳеч ким яхши кўрмайди. Оиламизда бўлиб ўтган воқеаларни агар бировга айтсанг, мен ўлиб қоламан; шундан кейин сени яхши кўрадиган одам қолмайди. Одамлар сенга ишонмай қўядилар. Улар сендан нафратланадилар, ота-онанг бахтсизлиги учун сендан шубҳаланадилар ва сени айблайдилар». Баъзан шундай куч билан сўзлар жаранглаганда, ўзига хос ёзилмаган қонун жорий бўлади, бу қонун оила ҳаётини ва оила аъзолари ўртасидаги муносабатларни белгилайди.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш учун асос тайёр. Бола маълум даражада муносабатлардаги бўшлиқни, ёлғизликни, шахсий чегараларнинг йўқлигини, оилага ёки истаклари оч руҳи учун умид нони бўлган ота-онадан биттасига садоқатнинг оғир юкини ҳис қилади. Бу ўринда иккита калит сўз бор — «бўшлиқ» ва «қарамлик». Бола ота-онага қарам. Боланинг ҳаётини ота-она таъминлайди. Албатта, бола кўп ҳолларда иқтисодий томондан мустақил бўла олмайди, агарда жиноий машғулотларга, масалан, фоҳишабозликка мурожаат этмаса. Бундан ташқари, бола ўзига ота-она томонидан таъминот ва қўллаб-қувватлашга розилик ёки рад жавобини олганда, ҳар бир ҳодисада ота-онанинг зўравонлиги тўрлари билан руҳан ўраб ташланган.

Бўлғуси жабрдийда синов ва хатолар усулига асосланган бир қатор тажрибаларда (одатда ҳали ёш болалигида) яшашга — максимал даражада лаззат олишга ва дард-аламларни энг қуйи даражага келтиришга ўрганади. Такрорланадиган имкониятлар биз шахс деб атайдиган хулқ-атворнинг барқарор андазаларини болада шакллантиришда муносабатларнинг самарали усули билан таъминлайди.

Шахснинг тузилишига кўплаб омиллар таъсир этади. Аммо оилада бузилган вазифа билан марказий мавзу — қониқмаган, ташна руҳдаги оғриқни қандай бостириш ва айни пайтда етарли даражада ҳушёрликни сақлаш, шахсий манфаатлар йўлида ҳаракат қилишга мойиллик масаласидир. Ўз дард-аламларига руҳнинг ҳиссизлиги ва ўлиши, синаш усулига асосланган доимий ҳушёрлик, тажрибалардаги хатолар ҳаёт рақси учун бир-бирига мос шериклар бўлиши мумкин эмас. Бундай ҳал қилиб бўлмайдиган зиддиятлар билан яшаш учун бола ёки ўсмир бир-бири билан келиша олмайдиган икки (ёки ундан ортиқ) ҳолат ўртасидаги узилишни улаши керак. Улар икки турли моҳиятда мавжуддир: ўзи учун энг қимматли хазинани хавфли оламдан яшириб, билдирмасдан йиғадиган ички одам; хулқ-атворнинг бундай қилиқларини ўзи учун кучайтирадиган, шунингдек, бошқалар улардан кутадиган юз ва овознинг ифодаси ҳамда ҳаёт фаровонлигини тақсимлайдиган ижтимоий одам. Агар дадам менинг аълочи бўлишимни истаса, мен аълочи қиз бўламан (имкон қадар). Менга мукофот тасодифий табассум, имконият эса дугонамникида бир марта тунаш бўлади. Бу — тўхтовсиз ичкиликдан гаранг бўлиб, ярим тунда менинг хонамга кириб, кўрпа тагида «бир оз ўйнаш»ни таклиф қилишдан яхши-ку.

Бола олдида даҳшатли иккиланиш туради: яшаш учун «мослашиш» керак, «мослашиш» учун эса даҳшатли азобда яшашга тўғри келади. Биздан фойдаланган деган ҳиссиёт, ишонганларимиз, суянганларимиз бизни тарк этди деган ҳис-туйғу умидни босади ва муносабатлар ниҳоятда хурсандчилик келтиради. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш азоби янада шу боис нафратли бўладики, йўлдан оздирувчи отага, акага, қўшнига, чўпонга, ўқитувчига ёки дугонага нисбатан ишонч билан, табиий йўл билан билимсиз, соддадил, айбсиз жабрдийдага яқинлашишга эришиш учун фойдаланган. Бундай ишонч бу қизни ўзининг ҳалокатида ўзини ўзини ёлғон тарзда иштирокчи қилиб қўяди. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жараёнини тушуниш зўравонликка учраган одамни айбдорликнинг кераксиз ҳиссиётларидан халос қилади, ўзига нисбатан нафратли муносабат ва саросима туғдирадиган воқеаларни тушуниши учун зарур концепция билан таништиради.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш кўпинча изчил босқичга эга: 1) яқинлик ва махфийлик муҳитини яратиш; 2) ўринли жисмоний бўлиб туюладиган эркалашдан лаззатланиш; 3) айнан жинсий алоқани суистеъмол қилиш (жисмоний алоқа ёки психологик ўзаро ҳаракат); 4) таҳдид қилиш ва рағбатлантириш воситасида муносабатларни ва уятли сирларни сақлаш.

Бу албатта, умумий схема, бунда бир қанча истиснолар мавжуд. Масалан, бола йўлдан оздирилмасдан ва тайёргарликсиз зўрланиши мумкин. Аммо зўрлаш юз бергандан кейиноқ, сукут ва (ёки) жинсий алоқани эксплуатация қилишнинг давоми таҳдид ва рағбатлантириш воситасида сотиб олинади. Бу сценарийда 4-босқич 1-босқич билан жуда ўхшаш.

1-БОСҚИЧ: ЯҚИНЛИК ВА МАХФИЙЛИК МУҲИТИНИНГ ЯРАТИЛИШИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг дастлабки босқичини асос учун онгли тайёргарлик сифатида қараш мумкин, бу худди бола очқаганда холодилникнинг эшигини очиб, уни егулик турлари ва ҳиди билан васвасага солишга ўхшайди. Кўпинча йўлдан оздиришнинг тафсилотлари шундан гувоҳлик берадики, йўлдан оздирувчи жинсий алоқа амалда юз бергунга қадар ойлар ва ҳатто йиллар давомида келишмовчиликларни тўқиб чиқариши мумкин. Ҳатто йўлдан оздирувчи жинсий алоқага мажбур қилганда ёки тўсатдан ҳужум қилганда, бу ҳодиса юз бергунга қадар ҳам у билан жабрдийда ўртасида яқин муносабатлар бўлган. 1-босқичнинг моҳияти шундан иборатки, жабрдийдага жинсий яқинлик, шунингдек, алоҳида имтиёзлар ва рағбатлантиришлар таклиф қилинади. Буни ташналикдан ўлаётган одамга, сув бераман, деб берилган ваъдага қиёслаш мумкин.

Ўн уч ёшли қизчани етмиш ёшли қўшниси, янги туғилган қуёнчаларни кўргин, деб саройига чақирди. Қизча масиҳийликни қаттиқ ушлаган диндор оиладан эди. У менга ҳикоя қилишича, қариндошларидан биронтаси уни қачонлардир орқасини силаганини, қучоқлаганини, тиззасига ўтқазганини эслай олмайди. Қизнинг ота-онаси совуққон, шафқатсиз одамлар эдилар. Қўшнининг таклифи қизчани хурсанд қилди ва саройга кириш таклифини бажонидил қабул қилди. Қўшни чол қизчани сомон устига ўтқазиб, унинг тиззасига бир неча қуёнчаларни берди. Қўшни қизчанинг орқасига ўтиб олиб, унга қуёнларнинг ҳомиладор бўлиши ва туғиши ҳақида икки маъноли қилиб, жинсий алоқага иштиёқ уйғотадиган сўзларни гапира бошлади. Қизча қўлида қуёнчаларни ушлаб турар экан, қўшни унинг елкаларини силай бошлади. Бир оздан кейин эса кофтасининг остига қўлини солиб, қизнинг кўкракларини силашга тушди. Қизча нима қилишини билолмай, қимирламай қотиб қолди. Қизча ўрнидан туриб, саройдан қочиб чиққунга қадар худди бир аср ўтгандай туюлди. Қизча барибир, бу юз берган воқеани ота-онасига айтмади. Қўшнининг ваъдалари ниҳоятда ёқимли эди, қўлларини тегизгани эса қўрқитиб юборди, айна пайтда ғалати бир тарзда ҳаяжонлантирди. Қўшнининг 2-босқичга — ўринли бўлиб кўринадиган эркалатишларига, сўнгра 3-босқичга — жинсий алоқага тайёргарликка ўтгунга қадар вақт тахминан ўн дақиқани эгаллади.

Бошқа вазиятда жинсий алоқага тайёргарлик учун бир неча йил кетиши мумкин. Бир аёлни чўпони йўлдан урган экан, аёл чўпон билан ёлғиз учрашиб юрганда, ўн икки ёшда экан. Бир неча йил давомида улар бир-бирига боқиб, бир бирларини сўзсиз тушунадиган бўлибди. Бу уларнинг сири экан. Чўпон кўпинча қиздан, ваъздан кейин қолишни, «икковимиз илоҳиёт тўғрисида гаплашамиз, бирга ибодат қиламиз, бирга таом еймиз», деб илтимос қилар экан. Қиз ўн уч ёшга кирганда, чўпон хотини билан жанжаллашганини батафсил гапириб берар, қиздан, «аёл сифатида фикри»ни сўрар, хотинимнинг қайсарликларини қандай ўтказай, деб маслаҳат қиладиган бўлибди. Тез орада чўпон хотини билан жанжалнинг сабаблари жинсий алоқага боғлиқ эканини, ўзининг эркаклик қувватига шубҳаларини қизга бемалол айтадиган бўлибди. Чўпон руҳан тушкун ҳолатга етганда, муддатидан олдин етилган қиз бола ноз-карашма қилиб, чўпоннинг эркаклигини тасдиқлабди.

Бу йўлдан уриш чўпон томонидан қанчалик онгли равишда қилинган? Бир йил ёки икки йилдан кейин нима юз кераклигини у билармиди? Бундай ҳолда бизнинг қўлимизда чўпон қизни йўлдан уришни мўлжаллаб муносабат ўрнатган деб тасдиқловчи етарли маълумотлар йўқ. Қолаверса, мутлақо ёш қизчани ўринсиз таъқиб қилиш — у билан ўзининг жинсий алоқа муаммолари бўйича кечинмаларини ўртоқлашганда, аста-секин бир-бирларига ишончли муносабатлар — у томонидан жинсий алоқани суистеъмол қилиш 1-лавҳага қадар онгли равишда ният қилади. Шуни ёдда тутиш керакки, тайёргарликнинг ўзи, ҳатто йўлдан оздирувчи шу тариқа 1-босқичга кирмаганда (гарчи бу даргумон бўлса ҳам), жабрдийданинг руҳига жиддий зарар етказади.

1-босқичда қармоқ ташланади. Оч балиқ хўракка тумшуғини олиб боради, айёр балиқчи эса қармоқ ипи қимирлаганини сезмагунча кутади. Шунда у лақма жабрдийданинг қалбига ўткир темирни суқиб, уни кесади. Унинг олийжаноблиги остида шафқатсизлик, руҳий илиқлик ортида — зўравонлик яширинган. Аммо ҳеч нарсадан шубҳаланмайдиган бола ёки ўсмир бу муносабатларда ҳаёт лаззатини ва илгари ўзи бошлаган интилишлардан қониқишни ҳис қилади.

Йўлдан оздирувчи шундай нарсани таклиф қиладики, бола бу нарсани ҳеч қаерда олмайдигандай туюлади. Бу йўлдан оздирувчининг ишончини қизғаниш мақсадида қилади ва унинг қалбига йўл топади. Бола узоқ йиллар ота-оналари томонидан менсимаслик оқибатида бола ҳушёр тортиши мумкин, аммо унинг шубҳалари туб моҳиятида яқин муносабатларга интилиш тўлиқ ҳиссиётлар билан осон фарқланади. Жабрдийда аёл ҳаммага ёқимли бўлишни истайди, ҳатто унинг ёқимли бўлиш характери ўзининг фазилатлари билан булғанган бўлиб кўринса ҳам. Катта ёшли одам ёки катта ўсмир йигит кичигига илиқлик ва яқинлик таклиф қилса ёки рамзий маънода уларнинг ўрнини босадиган (қайиқда сузиш, ярим тунгача ўтириш, янги суратлар томоша қилиш), истаклар ва васвасалар шижоатида анъанавий ғовлар бузилади.

Кўпчилик жабрдийдалар учун дастлабки совғалар, махфийликдан бошқа, тўғридан-тўғри ёки бевосита талаблар билан берилмайди: «Биз музқаймоқ сотиб олганимизни укаларингга айтма. Агар улар билиб қолсалар, келгуси сафар уларга ҳам сотиб олишимизга тўғри келади!» Энг камида дастлабки пайтлардаги махфийлик яқинлик имтиёзлари билан боғланган ва туғилиб келаётган «алоҳида» муносабатларни чуқурлаштиради. Оқибатда жабрдийда ҳузур-ҳаловатнинг биринчи ёқимли самрасини татиб кўради — бирон мажбуриятларсиз ҳаёт инъомини олади. Бунинг якунида умид кучаяди, ҳимоя қалқонлари улоқтирилади, руҳга аёллик ёки эркакликнинг илк ҳиссиётларини келтирадиган қизғин мойиллик пайдо бўлади.

Бир аёл ўз ҳаётининг бахтиёр кунлари даврини тасвирлаб берган эди. У олти ёшлигида отаси унга янги кўйлак сотиб олиб берган экан ва уйда кийиб, ўзини кўз-кўз қилишга рухсат берибди, отанинг ўзи эса «о-о-о», «вў-вў-вў» деб ҳайратланибди. Бир соат давомида қизча отанинг маликаси, унинг орзуси ва қувончи бўлган экан. Бир неча ҳафтадан кейин ота қизининг жинсий аъзоларини қўллари билан ушлаш билан ҳаммаси тугабди.

1-босқич катта нарсаларни исташга, ҳаётбахш булоқ яқин эканини умид қилишга ундайди. Йиллар давомида боланинг қалбида қуриб бораётган, энди эса қуриган дарахт шохлари барг чиқариб, кўкариши ҳам мустасно эмас. Моҳиятан, бу босқич ишончли муносабатлар ўрнатиш таклифи сабабли руҳий яқинлик ривожидан иборат. Муносабатлардан лаззатланиш уларнинг имтиёзларини ва махфийлигини мустаҳкамлаш ҳисобига кучайтирилади.

2-БОСҚИЧ: ЖИСМОНИЙ ЭРКАЛАШ ЎРИНЛИ БЎЛИБ ТУЮЛИШИДАН ЛАЗЗАТ ОЛИШ

2-босқич мантиқан 1-босқични — муносабатларда яқинлик ва махфийликнинг келиб чиқиши босқичини давом эттиради. 1-босқичда ҳам жисмоний алоқалар (қўлларнинг тегиши, елкаларини ва бошларини силаш, қучоқлаш) бўлиши мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши, бу икки босқич ўртасида вақтинчалик узилиш бўлади. Бу узилиш дақиқаларга, кунларга, ҳатто йилларга чўзилиши мумкин.

2-босқичнинг моҳияти — жисмоний, ҳиссий боғлиқликнинг келиб чиқишидир. Муносабатлар ривожи даврида алоҳида жисмоний мутелик келиб чиқади, катталар томонидан болага ғамхўрлик қилинганда, бу мутеликка боланинг эмоционал акс садоси келиб чиқади. Ёнбағирликдан учиб кетаётганимизда, қор уюмини ўраб тушганимиз сингари, жисмонан қўл тегизиш муносабатларни мустаҳкамлайди. Тегиниш мулоқотдан пайдо бўлган қониқишни кучайтиради, руҳий яқинлик эса жисмоний алоқага алоҳида ҳаяжонли мазмун бағишлайди. Руҳий яқинлик ва жисмоний алоқа — булар севгининг содиқ йўлдошларидир. Бола ёки ўсмир 2-босқичда ўзини суюкли ҳис қилади ва катталардан оталарча ёки оналарча эркалатишларни қўмсайди, бу эркалатишлар «алоҳида» муносабатлардан иборат.

Бу ўринда битта муҳим фарқни тушуниш зарур. Бола ёки ўсмирнинг жисмоний эркалатишларга интилиши асло жинсий алоқага мойилликни кўрсатмайди, агар улар жинсий алоқа яқин муносабатларнинг моҳияти ва ҳаққоний ифодаси деб тушунишга ўргатилмаган бўлса. Бола, худди катталар сингари, жинсий тегинишни алоҳида рецепторлар воситасида қабул қилади, бу рецепторлар унга ёқимли бўлиб туюлади. Ҳиссий образларга қараганда, қучоқлашишни ёки орқани силашни ҳис қилиш мумкин эмас. Албатта, қандайдир вазият кучи билан бу ҳиссиётлар ёқимсиз бўлиб туюлиши мумкин, аммо улар барибир жисмоний жиҳатдан шаҳват қўзғатади.

Биз муҳокама қилаётган муаммо шундан иборатки, жинсий образларга ва сабабларга шунчалик содиқ маданиятимиз доирасида жисмоний тегинишни тасаввур қилиш мумкин эмас, жисмоний тегиниш жинсий аъзолар қўзғалишини кучайтирмаган бўларди. Бизнинг даврда ҳиссий ва жинсий алоқа бирдай қабул қилинади. Аммо далиллар қуйидагича: орқани силаш жинсий алоқа лаззатининг изларисиз ҳам жисмоний томондан қўзғатувчи, ҳиссий томондан ёқимли бўлиши мумкин. Шу билан бирга, бола туғилганидан кейин бир неча соат ўтгач, бир пайтнинг ўзида хурсанд бўлишни ва рағбатлантиришни ҳис қила олади, аммо нормал шароитда асло жинсий алоқани ҳис қилмайди.

Мен ўғлимни ёки қизимни бағримга босганимда, улар ҳиссий қониқишни туядилар, аммо гилам устида ўйнашганимизда ё бўлмаса теннис ўйинида зарба беришни ўргатганимда, бундай қониқиш бўлмайди. У ҳолатда ҳам, бунисида ҳам жисмоний тегиниш, жисмоний алоқа бор. Аммо қучоқлаганимда, уларнинг мурғак руҳига гилам устида одатдаги ёки теннис ўргатиш жараёнидаги тегинишга қараганда, кўпроқ нарса беради. Мулоқот пайтида эркалатиб тегиниш руҳни тинчитади, бағримизнинг илиқлигини ҳис қилади. Қониқиш, шинамлик, руҳ учун озуқа ва ишонч ажойиб равишда бир-бири билан яхлитлик ҳосил қилади, бу ҳолат ҳаёт ва севги лаззатини яхшилайди.

Ҳаётининг кўп қисмини жонбахш эркалатишларсиз ўтказган болага ёки ўсмирга жисмоний алоқанинг таъсири анча кун сувсиз қолган гулга ёққан ёмғир билан бир хил. Эгилган поя тик бўлади, куртак барг ёзади, ҳаётдан асар бўлмаган, ўзини зоҳир қилишга мўлжалланган ўсимлик гўзалликдан барқ уради. Боланинг эркалатишга оч қалбида ҳам худди шу сингари туйғу юз беради — у эгилган бошини дадил кўтаради, унинг кўзларида умид учқунлари пайдо бўлади. Жабрдийда уят билан қоришиб кетган саросима ваҳималарисиз бу босқич тўғрисида хотирага қайтиши қийин. Жисмоний тегиниш ҳаёсизларча бўлганда, бола, катталардан фарқли равишда, чегарани нозик ҳис қилади, аммо у «тушунарсиз» ниманидир аниқ ҳис қилади. Аммо у ноқулайликни ҳис қилганда, мен учун ғамхўрлик қиляпти-ку, деган туйғудан хурсанд бўлади ва хурсандчилик ноқулайликни босиб кетади. Васваса болани вақтинча идрокдан маҳрум қилади, вазият жоиз нарса доирасидан чиққанини у англаб етмайди.

Менинг бир яхши танишим даҳшатли зўрлаш ҳақида ҳикоя қилиб берган эди. Аёл тўрт яшарлигида отаси унинг номусига теккан экан. Бу воқеанинг қандай юз берганини у тушунтиришга қийналарди: унинг хотиралари хира, ҳиссиётлари чекланган эди. Аммо у менинг кўзларимга тик боқиб, бу мудҳиш воқеа тўғрисида айтиб берди. Мен у аёлдан, номусингизга теккандан кейин нима бўлди, деб сўраганимда, у саросимага тушди, далилларнинг баёни уят ҳисси билан алмашди. Узоқ сукутдан кейин аёл шивирлади: «Отам мени қўлига олиб, эркалатди, кейин аллалай бошлади». Аёл ғазаб билан менга нигоҳини қадади ва бақириб шундай деди: «Мен ундан нафратланиб кетдим, унинг қўлларида роҳатлана олмадим, унинг қўллари тегишидан тинчланмадим!»

Жинсий алоқага киришмасдан олдин ва киришгандан кейин қўл тегизиб эркалатиш ўринлими деган саволнинг натижаси аксарият ҳолларда бир хил бўлади: қўл тегизиб эркалатиш қониқиш ва тасалли олиб келади. Савол эса кўндаланг бўлиб тураверади: «Қандай қилиб мен унга ишондим? Менга жинсий зўравонлик қилган одамга мен қандай қилиб интилдим-а?»

Ҳатто жабрдийда йўлдан оздирувчининг ғаразли мақсадини билиш имкониятига эга бўлганини жуда яхши англаб етганда ҳам, бундай ўжар саволлар йўқолмайди. Ўн тўрт ёшли қизчани амакиси янги машинасида сайр қилгани таклиф этади. Сайр вақтида амакиси унга, қани, рулга ўтириб кўр-чи, деб таклиф қилади. Қиз жуда хурсанд бўлди6 ахир, амакиси ундан, машина ҳайдашни ўрганмайсанми, деб сўради! (яқинлашув ва имтиёз — 1-босқич!) Қиз ҳали анча ёш бўлгани учун амакиси, ота-онангга айтма, деб огоҳлантирди, ахир, улар қизчага, бундай қилма, деб таъқиқлашлари мумкин-да (махфийлик — бу ҳам 1-босқич). Бу одам қизчанинг амакиси, ёши катта одам, обрў-эътибори бор. Амаки қизчага шундай муносабатларга киришув учун имконият яратиб бердики, бу муносабатларни қизчанинг бефарқ ва доимо аччиқланган ота-оналаридан кутиш даргумон эди. Йўлдан оздиришга тайёргарлик бўлиб ўтди.

Биринчи сафарда амаки қизчани рулни бурашга бериб, ўзига яқинроқ сурди. Бир неча дарслардан кейин, қизчага педални босиб бергани тиззасида ушлаб ўтирди. Кўп ўтмай у қизчанинг оёқларини ушлади. Жараён аста-секин ва бир текис давом этарди — амаки қизчага қўлларини тегизиб, уни кўниктирди. Бир неча ҳафта давомида амакининг тегинишлари ёқимли ва бунда ҳеч қандай айб йўқдай туюлди.Кейин амаки чегарадан ўтади — «билмасдан» қизнинг кўкрагига ва белига қўлларини тегизди. Амакининг тегинишларидан қизча ўзини ноқулай сезар, ўзига зўр берарди. Нимадир деб айтишга эркин эмасди, чунки қизча, агар амакимни хафа қилиб қўйсам, машина ҳайдашдан маҳрум бўлиб қоламан, деб қўрқарди. Қизча ўзини ноқулай ҳис қилар экан, бу пайтда унга қилинган эътибор ва ғамхўрликлардан келган хурсандчилик барҳам топди. Уларнинг суҳбатларида доимо «катталар» мавзуси илгари суриларди, натижада қизча ота-онасининг зерикарли мутаассиблиги муҳитидан ташқарида жонланди, у билан катталардай гаплашаётгани учун боши осмонда. Бевосита жинсий алоқани суистеъмол қилиш юз берганда, унинг сукут сақлаши иштирокчиликни ҳис қилиш билан таъминланган эди. Наҳотки қизча ўзига берилган имтиёзли ҳолатдан хурсанд бўлмаган бўлса? Катта ёшли одамнинг эркалашларига акс садо бўлмадими? Бу саволларга ижобий жавоблар қизчани айбдорга айлантириб қўйди, қизча ўз тасаввуридаги жиноят учун жазони қабул қилди.

Якун ясар эканмиз, қуйидагиларни айтмоқчимиз: 1 ва 2-босқич жабрдийданинг келгусидаги сукут сақлашини таъминлаш жараёни ва унинг тақдирини олдиндан белгилаш деб номланиши мумкин. Олти ёшли қизча учун унинг бошини силаш ва жинсий аъзосини қўзғатиш ўртасидаги фарқ севгининг намоён бўлиши даражаси ҳақидаги масалага олиб келади. Агар биттаси маъқул ва ёқимли бўлса, нимага иккинчиси бўлмаслиги керак? Ўн тўрт ёшли ўсмир учун бу фарқ тушунарли бўлиши мумкин: биттаси — одоб доирасида, иккинчиси — эса ундай эмас. Аммо ўсмир, қанчалик ривожланган бўлмасин, жинсий фаолиятга катталар сингари аҳамият бермайди. Ўсмир тегинишга, худди катта ёшли одам қарагани сингари, ўзининг шахсий танлови натижаси сифатида шунчалик аниқлик билан қарамайди, айниқса, ўсмир йиллар давомида ҳиссий яккаланиб қолишдан азоб чекса ва алоқага руҳий чанқоқликни бошидан ўтказса. У шахсий чегараларда ўзининг ҳақлигига ишонмайди ва ўзининг интуициясига шубҳаланади.

3-БОСҚИЧ: ҲАҚИҚАТДА ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ (ЖИСМОНИЙ АЛОҚАГА КИРИШУВ ВА РУҲИЙ ЎЗАРО ТАЪСИР)

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш шу қадар турли шакллардан ва асосий шахслар тавсифларининг турличалиги шароитида юз берадики, маълум огоҳлантиришларсиз бу босқич ҳақида гапириш хавфлидир. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш туфайли келиб чиқадиган зарарнинг турли даражадаги нохушлиги аниқ мавжуд. Муносабатларнинг характери, айниқса, қариндошлик алоқаларида (қўшнига қарама-қарши равишда ота), илгари юз берган жинсий алоқани суистеъмол қилиш яқинлиги даражаси юз берган зарарнинг қамрови қандай бўлишига таъсир кўрсатади. Руҳий ёки жисмоний зўравонлик ёхуд унинг хавфи қанчалик татбиқ қилингани ҳам жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли оқибатларига таъсир қилади. Бу омилларнинг ҳаммасини, келтирилган зарар қамровини баҳолаш учун осонликча бир қаторга қўйиб бўлмайди. Шунинг учун мен жинсий алоқани суистеъмол қилишни ўзгарувчан миқдорларнинг ҳар биридан келиб чиқадиган ўзгаришлар жараёнидаги алоҳида оқибатларини эмас, балки умумий махражга келтирилган умумлашган терминларни кўриб чиқаман.

Иккинчи огоҳлантириш жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳодисасини муҳокама қилиш жараёнида келиб чиқадиган мураккаб ҳолатлардан биттасига — улар ҳақида ифодали, «жонли» тил билан ҳикоя қилиб берган пайтдаги ҳолатга алоқадор. Юз берган воқеани аниқ баён қилиб, мен китобхоннинг жаҳлини чиқаришга таваккал қиламан. Китобхонда носоғлом қизиқувчанлик қўзғатмасдан туриб, амалда ахлоқсиз, жирканч жинсий алоқа тўғрисида гапириш мумкин эмас. Бундай вазиятда биз ўша психодинамикага дуч келамиз: бахтсиз ҳодисанинг гувоҳи бўлган одамлар ҳаммасини ўз кўзлари билан кўришни истайдилар, айни пайтда даҳшатдан юз ўгирмоқчи ҳам бўладилар. Аммо тасвирнинг ниқобланиши жараёнидаги таваккалчилик шундан иборатки, жинсий алоқани суистеъмол қилиш манзараси безатилган бўлиб кўринади ва «цивилизациялашган» ниқоби остида руҳга келтирилган зарар ваҳимаси яширинган бўлади. Мен у хатога ҳам, бу хатога ҳам йўл қўймоқчи эмасман.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш ички бўшлиқ, саросималик, ёлғизлик ва йўлдан оздирувчи имкон қадар ўз жабрдийдасини жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг бир босқичидан иккинчисига олиб бориш жараёнида юз беради. Бу шароит жабрдийданинг онгида сотқинликни, юз бераётган воқеаларга зиддиятли муносабатни ва тамомила ожизликни ҳис қилиши учун, чалкаш ўзаро таъсир учун замин яратади. Дастлаб мулоқот руҳ учун озуқа сифатида қабул қилинади (1-босқич), жисмоний тегиниш бошланганда (2-босқич), муносабатлардан пайдо бўлган хурсандчилик ҳаётий кучларнинг кучайиши билан қўшилиб кетади. Қоннинг жўш уриши билан яшаш — шодликдан мастликни ҳис қилиш, бахтни, руҳга соф баҳорги ҳаво кириши учун деразалари ланг очиқ ҳаяжонни синаш демакдир. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш — руҳни сотқинликни ҳис қилишга мубтало қиладиган, хурсандчилик муносабатларини ўчириб ташлайдиган ва ҳиссиётлар кучайишини нафрат билан беркитадиган охирги зарбадир.

Сотқинликни ҳис қилиш нафақат инсоний муносабатларга қора чизиқ тортади, балки у соғлом инсоний жинсий алоқани бузади. Айниқса жинсий зўравонликка дучор бўлганлар бу концепцияни етарли даражада тушуниши ва қабул қилиши қийин. Бола ёки ўсмир тўғри, жисмоний маънода зўравонликка учраса, у кўпинча жинсий қўзғалишни бошдан кечиради. Жинсий жиноят қурбонлари деярли асосий ёки иккиламчи эроген зонасининг кучайиши жараёнида жисмоний қўзғалишни ҳис қилмаслиги мумкин эмас. Худо эркакни ва аёлнинг жинсий аъзолари бошини бошқа тана аъзоларига, асаб толалари миқдорига қараганда, каттароқ қилиб яратган (тилнинг там биладиган уч қисми бундан мустасно). Бизнинг лаззатланишимизга Худо бефарқ эмас — акс ҳолда У инсонни нима учун бундай яратганини тушуниш қийин бўлиб қоларди. Жинсий алоқани суистеъмол қилишда бизнинг шаҳвониятпарастлигимизга нисбатан Унинг ниятлари бузиб кўрсатилади. Аммо жабрдийда бошидан кечирадиган жинсий қўзғалишда ҳеч қандай нормадан ташқари ва гуноҳли нарса йўқ. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш фожиаси шундан иборатки, ўз танасининг лаззатланиши ўз руҳига нисбатан нафратнинг сабаби бўлиб қолади. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдани Худо томонидан қонунлаштирилган лаззат билан шундай контекстда таништирадики, бу лаззат руҳни кемирувчи заҳарга айлантиради.

Чўпони томонидан йўлдан оздирилган ўн уч ёшли қизча чўпон билан ишончли муносабатларга киришиб кетди, уларнинг илоҳиёт ҳақидаги суҳбатлари мазмунли ўтар, биргаликдаги ибодатлар пайтида қўллари туташар эди. Бир- бирлари билан қучоқлашиш ўринли деб айтишдан кўра, кўпинча узоқ давом этар, бора-бора одатга айланиб қолди. Кейинчалик унинг эслашича, бир пайтнинг ўзида у ўзининг устунлигини ҳамда айбдорлик ҳиссини бошдан кечирарди. Аммо бу алоҳида муносабатларни сақлаб қолишга кучли истак юз бераётган воқеаларнинг хижолатли эканини ҳам, жисмоний алоқадан ўсиб бораётган лазатланишни англашга имкон бермади. Жинсий алоқани тўғридан-тўғри суистеъмол қилиш бошланган пайтда ўзлари қилаётган ишларга икки томонлама муносабат бўлган эди. Бир томондан, руҳий ва жисмоний яқинлик уни хурсанд қилар, иккинчи томондан, ўзини ниҳоятда айбдор деб билар эди. Чўпоннинг тегинишлари қизнинг шаҳватини қўзғатар, аммо айни пайтда ўзини ташландиқ ҳисобларди. Қиз ўзини ёлғиз ҳис қилганда, ҳар сафар бу фаҳшона алоқаларга барҳам бериш қатъияти кучсизланиб бораверарди. Чўпон қизга тегинганда, қизнинг ҳамма жинсий шаҳватни ҳис қилмаслиги учун барча ҳаракатлари беҳуда кетарди. Қиз ўзини ожиз, эзилган ҳис қиларди. Уларнинг ҳар бир учрашуви қизга хиёнат бўлиб кўринарди.

Ҳиссиётларнинг бир-бирига ҳеч мувофиқ келмайдиган зиддиятларини тасвирлаш қийин. Одам бир пайтнинг ўзида ҳам қўрқувни, ҳам истакни бошидан кечириши бемаъниликдай туюлади. Бунинг ҳис қиланадиган зиддиятлар жабрдийданинг безовталигини кучайтиради. Битта одамга қандай қилиб ҳам нафрат билан, ҳам шаҳват билан муносабатда бўлиш мумкин? Бир пайтнинг ўзида қандай қилиб жинсий алоқадан лаззатланиш ва ўзидан нафратланиш мумкин? Бир-бири билан асло мос келмайдиган икки хил туйғу оқимининг қўшилуви жабрдийда ўзини ожиз, шарманда ва «қабиҳ» деб ҳис қилишига мажбур этади.

Бола ўз танасини сотганини ҳис қилганда, вазият янада мураккаблашади, чунки ҳатто унга псиологик таъсир ўз кучини ўтказганда ҳам жинсий алоқани суистеъмол қилишни бас қила олмайди. Бир одам менга ҳикоя қилиб берган эди: у ёш эканлигида онаси уни жинсий алоқа учун найранг ишлатар экан. Кечаси, бола ухлашга ётгандан кейин анча вақт ўтгач, она боласининг кроватига келиб, устидаги кўрпасини тўғрилаб, орқасини силар экан. Агар бола ёнбошлаб ётган бўлса, у боланинг асбобини қўзғатар экан. Бир неча тунлар давомида бола хонага кирганда, бола ёнбошлаб, ўзини уйқуга солиб олавераркан. Бола жинсий қўзғалишни ҳис қилганидан, ўзидан нафратланар экан. Вақти-вақти билан ўзида қаттиқ айборликни ҳис қилар экан, ана шунда онасининг тегинишларидан ўзини олиб қочар экан. Бошқа ҳолатларда эса оргазм қилар экан. шундан кейин қатъиятсизлиги ва «хаста реакция»си учун ўзини кўрарга кўзи бўлмас экан. Бола ёки ўсмир устидан жинсий зўравонлик қилинганда, ҳиссий қўзғалиш, жинсий лаззат, ҳатто оргазм юз бериши мумкин, агарда у бор кучи билан таъсирчан бўлмасликка интилса ҳам.

Жинсий қўзғалиш ҳар доим ҳам жинсий алоқани суистеъмол қилишга йўлдош бўлавермайди. Баъзан жинсий қўзғалиш қўрқувдан амалга ошмай қолади, бошқа ҳолатларда эса жисмоний оғриқ шунчалик кучли бўладики, жинсий қўзғалишнинг имкони бўлмайди. Жабрдийда учун яна жисмоний ҳиссиётлардан ва туйғулардан маҳрум бўлиши характерлидир. Шу боис онгли равишда жинсий қўзғалиш тўғрисида гапиришга ўрин қолмайди. Бундай ҳолат танадан ташқари бўлиш ёки ўз хоҳишича гипноз қилиш ҳолатига ўхшайди. Психологик жаргонда бундай диссоциация (руҳий жараёнлар боғлиқлигининг бузилиши — тарж. изоҳи) ҳақида гапирганларида, «парчаланиш»нинг турлари сифатида айтадилар. Инсоният ўз фикр ва ҳиссиётларини жисмоний сезгидан ажратиш, «парчалаш», баъзида таъсирчан сезгиларни рад қилиш қобилиятига эга, идрокнинг кўриш, эшитиш, таъм билиш каби бошқа таниш категориялар билан боғлаш қобилиятига эга эмаслиги маълум бўлади, гўё идрок руҳнинг қанчалик бардошлигини биладигандай. Ташқаридан хавфли нимадир кириб келганда, бутун электр тизими зарар кўрмаслиги учун, предохранител куяди. Жабрдийда ҳам кўпинча ё ғазабини босади, ёки аксинча, ғазабни шунчалик аниқ англайдики, муносабатлардан, жинсий лаззатдан қониққанини сезиш учун ҳатто эслай олмайди. Қандайдир сонияларда жабрдийдани жиддий шахсий ўзгаришларга олиб келиб, қаҳр- ғазабдан лаззатланишга ўтиш кескин ҳолатда юз бериши мумкин. Хиёнат, ожизлик, шунингдек¸ нафратни ҳис қилиш бирикувининг парчаланишидан шикастланган эмоцияларнинг ҳайратомуз ички оқимига парчаланиш табиий таъсир бўлади.

Шуни таъкидлаш муҳимки, ҳар қандай жинсий алоқани суистеъмол қилишда ҳам 3-босқич жисмоний зўравонликни тақозо қилади. Жинсий зўравонлик ўз ичига психологик ўзаро таъсирни қамраб олади, бу таъсир ўз-ўзидан жабрдийдани шикастлайди. Масалан, юқорида эсланган амаки қиз жиянини машина ҳайдашга ўргатаётиб, қизга тегмаганда, унга нисбатан тўғридан-тўғри зўравонликка ўтмаганда ҳам, унинг ахлоқсиз қалби қизни акс садо бериш учун йўлдан оздирди. Зотан, қиз иллатини ва ундан фойдаланганларини ҳис қилмасдан қурбон қила олмайдиган қисмини амакиси қурбон этишга мажбур қилди. Бошқача айтганда, амакисининг хиралиги, ҳатто улар психологик ўзаро таъсир даражасида қолганларида ҳам, моҳиятан, жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг 3-босқичида эдилар.

Ножисмоний жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг яна бир намунаси спорт гимнастикаси билан шуғулланадиган ўсмир намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бола тренери раҳбарлигида спорт гимнастикасининг мураккаблигини ўзлаштирар, муваффақиятларига боғлиқ равишда тренер болани ё сўкар ёки эркалатиб мақтарди. Бу таъсир натижасида тренер ва шогирд ўртасида мустаҳкам психологик алоқа ўрнатилди, бола ҳам устози томонидан алоҳида эътиборни қўмсайдиган бўлди. Агар бола қийин машқларни бажарса, тренер кўпинча бошини силар ёки елкасидан қучоқларди (2-босқич). Вақти-вақти билан у болага, жуда чиройлисан, тананг кучли бўлиб боряпти, деб айтадиган бўлди (3-босқич).

Бу одам бошидан ўтганларини гапириб берганда, тренери томонидан иффатли бўлиб туюлган, аммо чуқур интим лаҳзаларда қанчалар шаҳватни ҳис қилганини эслаб қизариб кетди. У катта одам сифатида шуни тан олдики, тренернинг унга қизиқиши эстетика доирасида чиқиб кетди — тренер ўзига нисбатан болани шогирд сифатида эмас, балки бачабоз сифатида муносабатда бўлишга мажбур қилди. Унинг ахлоқи ўзида жинсий алоқани суистеъмол қилишни гавдалантирарди. 3-босқичдаги психологик ўзаро таъсирнинг бутун даҳшати унинг ниқобланган иллатидан иборат эди, гарчи бу таъсирни кўпинча жабрдийда зўравонлик сифатида эмас, балки инъом сифатида қабул қилса ҳам.

Хуллас, жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг 3-босқичида ҳиссиётлар бўрони авж олади. Кўп ҳолларда бу кечинмалар жинсий қўзғалишни ўз ичига олади. Юз бераётган воқеаларга зид муносабат — нафрат ва шаҳватнинг, лаззат ва уятнинг бирикуви — жабрдийдада диссоциацияга кучли интилишни ва зид ҳиссиётларнинг бўлинишини қўзғатади. Бу ҳиссиётлар ўртасида қизчанинг қалбида чуқур жарлик пайдо бўлади, шу сабабдан вақти келиб бу ва бошқа ҳиссиётлар тамомила унутилади. Жабрдийданинг қарама-қарши муносабатлари йўлдан оздирувчи билан ҳам, туғишганлари билан ҳам муносабатларнинг бузилиши олдидан нафрат (хиёнат учун) ва қўрқувни кучайтиради. Йўлдан оздирувчига таъсир этиш имконияти йўқлигини ҳисобга олиб ва эмоцияларнинг ички шиддатини нимадир қилиш натижасида нима учун жабрдийда ҳеч нарсани сезмасликни афзал кўриши очиқ маълум бўлади.

4-БОСҚИЧ: ТАҲДИД ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ ВОСИТАСИДА МУНОСАБАТЛАРНИ ВА УЯТЛИ СИРЛАРНИ САҚЛАШ

Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг охирги босқичи кўп жиҳатдан 1-босқичга — яқинлик ва махфийлик босқичига ўхшайди. Аммо 1-босқичдан фарқли равишда жаннат кунлари бир умрга ортда қолди. Йўлдан оздирувчи эркак ёки аёл жабрдийданинг қалбида ён беришни ва сукутни кафолатлайдиган муҳаббат ва қўрқув туйғуларини қўзғатиш учун ҳар қандай йўлларни ишга солади. Қўрқув жабрдийданинг қалбига хавф воситасида, муҳаббат эса рағбатлантириш воситасида киритилади.

Қўрқув одатда, жисмоний ёки психологик қўрқитиш ё реал зўравонлик орқали пайдо қилинади. Жисмоний қўрқитиш жабрдийдага ёки унга қадрли бўлган одамга жисмоний зарар келтиришга хавфдан иборат. Сингилни йўлдан урган ака, то синглиси ечинмагунча, аланга устида қуённи ушлаб турди. Бир куни ака синглисининг кўзи олдида унинг севгилисини ўлдирди ва унга, тилингни тий, деган маънода уқтирди. Менинг бир неча мижозларим йўлдан оздирувчилар томонидан жисмоний азобларга дучор қилинган ва ўлим қўрқуви билан яшаганини биламан.

Жисмоний қўрқитиш ҳам кам таъсир қилмайди. Бир аёлга, агар отангга «хизмат қилиш»ни тўхтатсанг, онангни руҳий хасталар шифохонасига жўнатиб юбораман, деб қўрқитган. Бошқа бир аёлга тоғаси, агар менга жинсий зўравонлик қилди, деб мени айблайдиган бўлсанг, ўз жонига суиқасд қилди деб гап тарқатаман, дея таҳдид қилди. Эркагу аёлларни итоаткорликка ва сукутга мажбур қиладиган турли усуллардан ҳайрон қоласан, киши. Ҳужумнинг моҳияти — руҳга ва танага зарар келтириш хавфидир. Тана учун хавф — ўлим, руҳ учун — уят.

Рағбатлантиришлар ҳам жисмоний ва руҳий имтиёзларнинг кенг қамровида турлича бўлади. Бир аёл кўзларида ёш билан менга ҳикоя қилиб берган эди: болалигида акаси у билан ҳар сафар жинсий алоқа қилиб бўлгандан кейин, ака сингилга янги расмлар сериясини ҳадя қилар экан. Қизнинг руҳи қиммати роппа-роса йигирма беш центни ташкил қилар экан — расмлар серияси шунча турар экан. Бошқалар эса пул, кийим, машина оларкан. Кўпинча рағбатлантиришлар моддий эмас, балки руҳий ҳадялар орқали, масалан, бошқа болалар учун ҳакам ёки арбитр бўлиш ҳуқуқига эга бўлиш ёки ота иш билан сафарга кетаётганда, у билан сафарга жўнаш орқали амалга оширилар экан. Бир оилада дастурхон бошида ўтирган бола арзанда ҳисобланар экан. Моддий рағбатлантириш, биринчи навбатда таомдан, психологик рағбатлантириш эса, отанинг суюклиси билан зиддиятга борманглар, деб бошқа болаларни огоҳлантиришдан иборат бўлар экан. Бу жинсий алоқа юз берган оиланинг фожиасини кўрсатади. Бола жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси бўлиб қолган, бунинг оқибатида у «алоҳида» бўлиб, имтиёзларга эга, бундай болага ака-сингиллари нафрат билан қарайдилар. Жинсий зўравонликни бошидан кечирган ва ўзининг ҳаммадан алоҳида ажралиб турганини ҳис қилган бола бошқа болаларнинг рашки дастидан яккаланиб қолишни бошдан кечирадилар.

Жабрдийданинг сукути камдан-кам ҳолларда бузилади. Камчилик болалар ва ўсмирларгина отасига ё онасига, дўстларига ёки ўқитувчиларига юз берган йўлдан оздириш тўғрисида айтадилар. Узоқ йиллар, агар бир умрга бўлмаса, бу воқеа уларнинг қаттиқ сири бўлиб қолаверади. Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг охирги босқичи алоҳида ҳодиса бўлиши ёки бир неча йил давом этиши мумкин. Сукут ва чўзилиб кетган итоаткорлик жабрдийдага ўз ҳиссиётларини босишга ва бу руҳий булғанишни бошидан кечириш учун бирон усулни топишига қарорни кучайтиради. Юз берган воқеага унинг зиддиятли муносабати қаҳр-ғазаб ва вақти-вақти билан бошдан кечираётган лаззат ўртасида иккиланади. Бу ички жанг қанчалик руҳни яраламасин, у шунчаки курашдан воз кечади. Одатда бу вақтга келиб жинсий алоқани суистеъмол қилиш бас қилинади ёки жабрдийда уйдан кетган бўлади. Бедармон руҳ учун ички ва ташқи курашлардан қочиш — жабрдийдага мумкин бўлиб туюладиган ягона енгил тортишдир.

Янги ҳаёт бошлаш учун жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси янги индивидуалликни қўлга киритиши, олдинги ҳаётнинг воқеаларини ўйлаб кўриши, даҳшатли ўтмишини дафн қилиши керак. Кўпинча фантазия реал воқеликка айланмагунга қадар зўравонлик жабрдийдалари бахтли ҳаёти тўғрисида ниманидир ижод қиладилар. Севгучи ота-оналарнинг хаёлий тимсоли ва мустаҳкам оила атрофдагиларнинг қизиқувчанлигини қондиради ва хотираларнинг зирқиратувчи оғриқларини кучсизлантиради. Ғам-қайғуни намоён қилиш учун муқобил имкониятлар йўқлигида қаҳр-ғазаб ва лаззат жабрдийда руҳининг энг тубига дафн қилинган. Аммо шикастланишнинг оқибатлари жабрдийданинг шахсияти тузилишига таъсир этишда давом қилади. Ожизликни ва сотқинликни ҳис қилиш ва ўз ўтмишига зиддиятли муносабатлар рад қилиш тўғони билан тўсилган ғазаб денгизига қуйилишда давом этади. Кўп ҳолларда бу тўғон сувни элакдан яхшироқ ушламайди: ғазаб шаршара бўлиб қуюлади. Бошқа ҳолатларда эса тўғонни мустаҳкам темир-бетон тўсиқлар безайди, бу тўсиқлар оила, иш ва хизмат учун улкан энергия манбаини таъминлайди. Қолаверса, бу энергия ғазаб билан тўлдирилган ва ўзига нисбатан нафрат қатламлари билан яширинган. Дунёвий ҳаётда жабрдийданинг муваффақиятларини Муқаддас Руҳ унга бериши мумкин бўлган куч билан солиштириб бўлмайди, агар жабрдийданинг қалби Муқаддас Руҳга тегишли бўлса.

Яхши томонга ўзгариш юз бериши учун ғазаб озиқланадиган оқим янги ўзанда аниқ юзага чиқиши, туунарли бўлиши ва унга йўналтирилган бўлиши керак. Қуйидаги учта боб жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан келтирилган шикастланишни ўрганишга бғишланган. Бунинг аломатларини сотқинлик ва ожизлик ҳиссиёти, шунингдек, зўравонлик билан пайдо қилинган туйғулар зиддияти деб номлаш мумкин.

***

ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ БОСҚИЧЛАРИ

Кўп учрайдиган жинсий алоқа: Мактаб ўқитувчиси ва ўн уч ёшли қизча

1-босқич: яқинлик ва махфийлик шароитини яратиш

Ўқитувчи ўқувчи қиз билан алоҳида муносабатлар ўрнатади, дарсдан кейин қизни олиб қолиб, золим онанг билан ўрталарингиздаги зиддият тўғрисида гапириб бер-чи, деб ишонч билдиради.

2-босқич: ўринли равишда жисмонан эркалатиб лаззат олиш

Табриклаш пайтларида бир оз чўзилган қучоқлашувлар, сочларини ҳурпайтириш, ўйноқи ҳазиллар.

3-босқич: жинсий зўравонлик (жисмоний қўшилув ёки психологик таъсир)

Шаҳват билан ўпишишлар, кийими устидан кўкрагига қўл тегизиши, охир-оқибатда зўрлаш.

4-босқич: таҳдид қилиш ва рағбатлантириш воситасида муносабатларни ва уятли сирларни сақлаб қолиш

Кечиринг, деган илтижолар, ошкор қилишнинг фожиали оқибатлари (касби бўйича карьеранинг барбод бўлиши, ҳамманинг олдида шарманда қилиш, қамоқ), қўшимча имтиёзлар ваъдаси

Кўп учрамайдиган жинсий алоқа: амаки ва жиян

3-босқич: жинсий зўравонлик (жисмоний қўшилув ёки психологик таъсир)

Оилавий учрашувдан кейин амаки подвалга жиянини олиб тушиб, қизнинг юбкасини кўтаради, унинг қовини ушлайди, кийими устидан кўкракларини силайди.

4-босқич: таҳдид қилиш ва рағбатлантириш воситасида муносабатларни ва уятли сирларни сақлаб қолиш

Қизга, қариндош-уруғлар ўртасида обрўйим бор, деб эслатиб қўяди, сўнгра, сенинг гапларингдан ҳамма ваҳимага тушади, сенга ишонмайдилар, охири, ўзинг ҳамманинг олдида шарманда бўласан, сендан ҳамма юз ўгиради, деб қўрқитади.

1-босқич: яқинлик ва махфийлик шароитини яратиш

Қизга совға сотиб олади, биронта томошага олиб тушишга ваъда беради. Қиз ноҳақ айбланаётгани учун рад қилади. Охири, ота-онасининг таъналаридан қочиш учун қиз ён беради.

2-босқич: ўринли равишда жисмонан эркалатиб лаззат олиш

Оилавий учрашувлардан кейин қизни эшикка қисиб қучоқлайди, дўстона ўпиб қўяди.

3-босқич: жинсий зўравонлик (жисмоний қўшилув ёки психологик таъсир)

Томошага кетаётганларида, қизни эркалатиб, эркаланишга мажбур қилади.

Одатдаги жинсий ўзаро таъсир: мактаб ўқитувчиси ва ўн уч ёшли қизча

1-босқич: яқинлик ва махфийлик шароитини яратиш

Ўқитувчи ўқувчи қиз билан алоҳида муносабатлар ўрнатади, дарсдан кейин қизни олиб қолиб, золим онанг билан ўрталарингиздаги зиддият тўғрисида гапириб бер-чи, деб ишонч билдиради.

2-босқич: ўринли равишда жисмонан эркалатиб лаззат олиш

Табриклаш пайтларида бир оз чўзилган қучоқлашувлар, сочларини ҳурпайтириш, ўйноқи ҳазиллар.

3-босқич: жинсий зўравонлик (жисмоний қўшилув ёки психологик таъсир)

Ўқитувчи ўзининг биринчи жинсий алоқа қилган хотираларини гапириб беради, қизга, сен ҳам бошингдан ўтказган жинсий алоқа кечинмаларингни гапириб бер, деб таклиф қилади.

4-босқич: таҳдид қилиш ва рағбатлантириш воситасида муносабатларни ва уятли сирларни сақлаб қолиш

«Агар кимдир гапларимиздан хабардор бўлиб қолса, такаббур мунофиқлар бизнинг суҳбатларимизга ҳаммани тамомила қарши қўйишлари мумкин», деб айтади, келгуси сафар янада ҳайратланарли нарсалар тўғрисида гапириб бераман», дейди.

Кўп учрамайдиган жинсий алоқа: амаки ва жиян

3-босқич: жинсий зўравонлик (жисмоний қўшилув ёки психологик таъсир)

Жиянини чўмилиш кийимида кўриб, амаки кўзи билан уни «ечинтиради», қанийди ўн ёш кичик бўлим қолсам, бу қизнинг амакиси бўлмасам, деб беҳаёлик билан ўйлайди. Чунки қизнинг танаси ана шундай йўлдан оздирадиган танадир.

4-босқич: таҳдид қилиш ва рағбатлантириш воситасида муносабатларни ва уятли сирларни сақлаб қолиш

Қизга, қариндош-уруғлар ўртасида обрўйим бор, деб эслатиб қўяди, сўнгра, сенинг гапларингдан ҳамма ваҳимага тушади, сенга ишонмайдилар, охири, ўзинг ҳамманинг олдида шарманда бўласан, сендан ҳамма юз ўгиради, деб қўрқитади.

1-босқич: яқинлик ва махфийлик шароитини яратиш

Қизга совға сотиб олади, биронта томошага олиб тушишга ваъда беради. Қиз ноҳақ айбланаётгани учун рад қилади. Охири, ота-онасининг таъналаридан қочиш учун қиз ён беради.

2-босқич: ўринли равишда жисмонан эркалатиб лаззат олиш

Оилавий учрашувлардан кейин қизни эшикка қисиб қучоқлайди, дўстона ўпиб қўяди.


Книга на Узбекском языке: Израненное сердце (Дэн Аллендер)

В этой книге известный во всём мире психотерапевт и богослов Дэн Аллендер раскрывает саму суть сексуального насилия одновременно с психологической и библейской точек зрения и показывает его жертве Божий путь к исцелению. Выйти на него можно, заплатив высокую цену новых страданий, однако он приведёт к жизни, чьей отличительной чертой станет любовь. Эта книга - надежда для взрослых, которые в детстве подверглись сексуальному насилию.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак