Яраланган юрак (Дэн Аллендер) 2 bob

Дэн Аллендер. Яраланган юрак - (2 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Yaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida AudiokitobYaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Миннатдорчилик

Сўз боши

Муқаддима. Шифо излаб

Aсосида ўтмишни рад қилиш ётадиган кечириш

Дилозорни севишга мажбурий талаблар

Руҳий доирага қўпол аралашув

Энг яхши йўл

КИРИШ. Хотира ва эсдаликларнинг аҳамияти нима?

Муаммонинг моҳияти нимада? Руҳий шикастланиш инсонга қандай таъсир қилади?

Шифо топиш учун мижозга ҳақиқатан ёрдам керакми? Психологик маслаҳатнинг қиммати нимада?

 

I ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ

1-БОБ. УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ

Урушнинг муқаррарлиги

Йўлдан оздирувчи

2-БОБ. ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ

Инсон:унинг улуғворлиги ва ахлоқсизлиги

Уят: фош бўлиш ваҳимаси

Уят нима дегани?

3-БОБ. МОЙИЛЛИК: ЗИДДИЯТ ВА ЎЗИДАН НАФРАТЛАНИШ

Нафрат нима дегани?

Нафрат даражалари

Нафратнинг вазифаси

4-БОБ. ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичлари

II ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ  ЗАРАРИ

5-БОБ. ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ожизликни ҳис этишни пайдо қиладиган сабаблар

Ожизлиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ожизликни ҳис қилиш оқибатлари

Ўз ожизлигини ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

6-БОБ. ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ

Хиёнатни ҳис қилишга қўзғайдиган сабаблар

Жабрдийда яқинларига қилган хиёнати учун тўловнинг баҳоси

Ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида нотўғри ҳукмлар

Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари

Ўзини сотилган деб ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

7-БОБ. ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ички ҳардамха ёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган сабаблар

Ички ҳардамхаёллиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатлари

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

8-БОБ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ

Шон-шуҳратга узоқ йўл

Руҳий шикастланиш гувоҳлиги

Депрессия

Жинсий алоқа айниши (жинсий аъзоларнинг бузилиши)

Патологик тобелик

Соматик шикоятлар

Ўзига салбий баҳо бериш

Муносабатларни ўрнатиш усули

9-БОБ. ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ

Муносабатлар ўрнатиш усули нима?

Муносабатларни ўрнатиш усули нима учун шунчалик муҳим?

Муносабатларни ўрнатиш усули қандай шакллантирилади?

Одамлар билан муносабатлар ўрнатиш усулининг ўзига хослиги

III ҚИСМ. РУҲИЙ ЎСИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

10-БОБ. ШОД-ХУРРАМЛИККА КУТИЛМАГАН ЙЎЛ

Муҳим масала

Шахсий ўзгаришларга қадам-бақадам ёндашув

Шахсий ўзгаришларнинг муқаддас китоб йўли

Муқаддас китоб йўлини билиш

11-БОБ. ТЎҒРИЛИК

Ички зарар

Ташқи зарар

Вазиятни тўғри таҳлил қилиш

12-БОБ. ТАВБА

Тавба нима дегани?

Тавбани пушаймонга қарши қўйиш

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг тавбаси

Тавба жараёнидаги ички ўзгаришлар

Тавбанинг ташқи ўзгаришлари

13-БОБ. МАРДОНА СЕВГИ

Бу дунёда кечириш реалми?

Севиш нимани англатади?

Севгининг ўзи нима?

Зўравонни севиш нима дегани?

Жанг давом этмоқда

ХОТИМА. ДОНОЛАРГА ЎГИТЛАР

Жиноятчига мурожаат

Жабрдийданинг нажот топиши жараёнида иштирок этаётганларга (биринчи навбатда ота-оналарга) мурожаат

Жабрдийданинг кўз ўнгида жиноятчини намоён этувчи дилозорга мурожаат

Жабрдийданинг дўстига мурожаат

Чўпонга мурожаат

Психотерапевтга мурожаат

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдага мурожаат


2-БОБ

ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ

Жанг бошланди, аммо душман ким? Савол ҳаддан ортиқ содлалаштирилгандай таассурот қолдирилади. Маълум вақт олдин мен туғиш азобига ўхшаш дарддан — буйракдаги тошдан азоб чекардим. Агар мендан, айт-чи, душманинг ким (айтайлик, мен саволингизга жавоб беришга куч топдим), деб илтимос қилганларида эди, қулоқларимга ишонмай, «Мендаги оғриқ!» деб бақирган бўлардим. Табиийки, мени ёруғ оламдан йўқотишга хавф солаётган қаттиқ азобни назарда тутаётган эдим. Ҳар қандай кучли оғриқнинг натижаси қизиқарли: оғриқ ҳамма фикрларни ва ҳиссиётларни қувиб юборади, ундан қутулиш истаги эса хаёлига келмайди. Душман — бу оғриқ ва унинг тўхташига сабаби йўқ ҳамма нарса.

Жинсий зўравонликка дучор бўлган одамга «Сизнинг душманнингиз ким?» деган савол шунга ўхшаш жавобга ундайди. Душман — жинсий зўравонликдан келадиган оғриқ ва бу оғриқни келтириб чиқарган одам! Йўлдан оздирувчи жиноятини амалга оширмаганда эди, оғриқ ҳам бўлмас эди. Душман кимлиги — табиий. Ёки шундай туюлади... Эътибор беринг: йўлдан оздирувчи душман бўлиб чиқса нима юз беради? Жабрдийда «уриш ёки қочиб қолиш» хавф-хатари орқали асосий таъсирнинг нуқсонли доирасига тушиб қолади. Жинсий зўравонликнинг зарарини камайтириш учун фақат қуйидагиларни қилиш мумкин: унутиш, ғалаба қилиш, азоб-уқубатларнинг айбдори бўлган йўлдан оздирувчини ўзига бўйсундириш ёки унга жазо бериш. Бу уруш тугамайди эмас, балки беҳудадир. Айтайлик, кимнидир унутмоқчисиз. Бу борадаги хатти-ҳаракатлар сиз унутмоқчи бўлган одамга эътиборни жамлайди. Кимнидир унутишга уриниш учун сарф қилинадиган ва сафарбар қилинадиган куч бошиданоқ даргумон бўлиб, муваффақиятсизликка маҳкум қилинган.

Шу тарзда энди ҳеч қачон йўлдан оздирувчининг (ёки шунга ўхшаш биронтасининг) қурбони бўлмаслиги ҳақидаги қарор шафқатсиз хулқ-атворга олиб келади. Бун­дай хулқ-атвор эса ўз навбатида, ёлғизликка олиб келади. Жабрдийда аёлнинг ҳимоя воситалари унга янги дард-аламларни олиб келади, бу дард-аламлар эса унда, энди ҳеч қачон қурбон бўлмайман, деган қатъиятни мустаҳкамлайди, бу аёлнинг юрагида абадий музликни кўпайтиради. Аслида, дард-аламдан ҳимоя фақат юмшатиш керак бўлган оғриқни кучайтиради, холос.

Ҳамон шундай экан, душман — нафратли ёки оқлаш мумкин бўлган йўлдан оздирувчидир. Ундан нафратли рол қолади, йиллар ўтиб эса у туганмас бир хилдаги таъсирни пайдо қилаверади. Душманга нисбатан эса иккита эҳтимол тутилган стратегия — уриш ёки қочиб қолиш бор. Бу вариантлар бир-биридан кучли фарқ қилади — биттаси тўғридан-тўғри ҳужумни талаб қилади, иккинчиси «қиёфани сақлаб қолиш» билан чекинишга олиб келади. Аммо «уриш» (ғазабда, нафрат авжига чиққанда) стратегияси ва «қочиб қолиш» (хилватга) стартегияси ўртасида аслида фарқдан кўра, кўпроқ ўзаро ўхшашлик бор. Уларнинг иккаласи — ички зиддиятдан қочишга уринишни юзага чиқаришдир. Ўч олиш учун сарф қилинган куч ёки нодонларча итоаткорлик яраланган юракни қутқаришга интилиш билан уйғотилади. Бу душманга (у душман деб аталишга лойиқ) қарши бошланган ҳар қандай кураш чорасиз умидсизликка олиб келади. Бу — арвоҳнинг, соянинг қақшатқич жангидир, бунга зарба бериш, найза санчиш, йўқ қилиш имкони йўқ. Ҳа, йўлдан оздирувчи — муаммо, лекин (зўр янгилик!) энг асосийси эмас.

Ундай бўлса, ким (ёки нима) ҳақиқий душман ҳи­соб­ланади? Содда қилиб айтганда, муаммонинг илдизи жабрдийдада ва бу муаммо унинг яқинлари билан алоқаси узилишига, ёлғизликка, депрессияга, иштаҳанинг бузилишига, пала-партиш жинсий алоқага, ғазабланишга олиб келади. Нимадир одамнинг ичида ўринли эмас. Ҳеч нарса — табассум, ишчанлик, кўнгилдагидай масиҳийча ҳаёт унинг ичидагини боса олмайди. Жунбушга келиб бораётган унинг ичидаги урушга ҳеч ким барҳам бера олмайди.

Бир куни аввал отаси, кейин эри номусига теккан аёлдан, ҳаётининг кураши моҳияти нимадан иборат, айтиб берсангиз, деб илтимос қилдим. Аёл ниҳоятда кучли ғафлатдан гувоҳлик берадиган захархандалик ва ғазаб билан шундай деди: «Агар мен ўзимдаги эркакларга нисбатан нафратдан қутула олганимда эди, мен ўзимни ниҳоятда бахтли ҳисоблардим».

Унинг сўзларини шундай тушуниш мумкин эди: «Агар мен эркаклар билан муносабатларга интилмасликка усулларни топа олганимда эди, нима учун яратилганимни — кимдир мени истаган, кимдагир суюкли, бахт ато этадиган бўлишимни билиб, руҳимни ўлдира олганимда эди, мен ғам-ташвишсиз яшаган бўлардим». Бу аёлнинг душмани ўзининг истаклари эди.

Ижозат беринг: сизлар билан муҳим кузатишларимни ўртоқлашай: жинсий зўравонликка дучор бўлган, яқинлашиш билан ўзининг инсоний эҳтиёжларига нисбатан нафратни ёки камида ишончсизликни бошидан кечирмаган эркак ёки аёл билан ишлашимга ҳеч ҳам тўғри келмади. Кўпчилик жабрдийдаларда ички зиддиятнинг моҳияти шундаки, улар севги эҳтиёжига нисбатан нафратни ва бошқа ҳар қандай туйғуга нисбатан кучли жирканишни бошдан кечирадилар, бу туйғу ўз ифодасида уларнинг иззат — нафсига тегиши мумкин. Ўша аёл кўзларида ёш билан менга шундай деган эди: «Отамнинг севгисига муҳтож бўлмасам қанчалар яхши бўлар эди-я. Агар мен шунчалик аҳмоқ ва заиф бўлмаганимда эди, вазиятдан чиқиш имконини топган бўлар эдим».

Душман — биз уни қабул қилганимиздай — бизга чин дилдан эзгуликни истайдиган одамнинг севгисига яқинлик ва унинг руҳий ғамхўрлигига объект бўлиш учун ўзимизнинг интилишимиздир. Бизни севадиган одамлар ҳар доим кўп бўлмаган, шунинг учун яқин муносабатларга ўзимизча интилишимизни кўролмаслик, уларнинг амалга ошишини кутиш умидидан кўра осон.

Йўлдан озган аёл ўз ҳиссиётларидан нафратланар экан, бунинг сабаблари бор. Ўзини ўзи ўлдирадиган «фуқаролар» уруши нафрат билан унинг қалбини ёндира бошлайди. Аммо унинг юракдан интилишларига йўлдан оздирувчидан юқори бўлмаган бирон нарса реал душман ролига даъвогарлик қилади. На улар, на у ҳаёт ва севги учун жабрдийдага ғов бўлмайди, фақат нимадир унинг руҳини ўлдиради. Ўша нарса нима?

Охир-оқибатда душман — Худонинг Шоҳлигини бадном қилиб, йўқ қилишга уринадиган йиртқич ҳайвондир. Душман — бу гуноҳ, Худо олдида таъзим қилишдан бош тортадиган, ҳаётга гуноҳи етарли даражада бўлиб интилувчидир. Душман — Худога итоаткор, ғамгин ҳолда боғлиқ бўлинглар, деб Унга даъват қилмайдиган ички реалликдир. Бу жабрдийда ўзининг чуқур интилишларини тан олишни, Худога бу интилишларини қондиришга имкон беришини рад қилиб, ҳаётини ўз ҳолича қуриш учун унинг аниқ ёки яширин қатъиятидир.

Жинсий зўравонликдан азият чеккан одамнинг душмани — бу қайсар, сохта худоларни иззат қилишга бир хилда мойиллик билдирадиган, Раббий билан ҳаётнинг ривожланиб бораётган муносабатларисиз яшашга ҳаракат қиладиган одамнинг ўзидир. Бироқ жинсий зўравонлик қурбонининг таҳқирланган ишончи ва яқин муносабатлари фожиаси шуки, у алданган умидларининг оғриғисиз яшамоқчи эди, аммо бу фожиадан ўша аёлнинг қатъияти, яъни Худони излаётган қалбининг қаттиқ иштиёқи баттар ўртанади.

Ҳаётда ҳар биримиздан жавоб кутаётган саволлар жинсий зўравонликка дучор бўлганларнинг ички зиддиятлари туфайли янада ўткир ва кучли ҳолда олдимизда кўндаланг бўлади. Шундай қилиб, унинг психодинамикасини тушуниш шунга олиб келадики, уларга қарши гуноҳ қилинганда, эркак ёки аёлнинг қалбида нима кечганини аниқлашга ёрдам беради. Қурбонга айланиш озиқланадиган муҳитни яратади, унда гуноҳ муаммоси нафрат, дилсиёҳлик ва умидсизлик қонуний туйғулари билан бирлашиб кетади. Одам жабр кўрганда, фаол ҳаракат қилиши учун унинг туғма истаклари ўзига ишонишни пайдо қилади. Нима бўлганда ҳам, қўйилган мақсадга қатъият билан эришиш йўлида иложсиз аҳвол юзага келади, бу аҳвол оқибатида жабрдийдада уят ва ўзига нисбатан нафратли муносабат пайдо бўлади.

«Уят» ва «ўзига нисбатан нафратли муносабат» табиий терминлар эмас, жинсий зўравонлик жабрдийдасининг психодинамикасида бу терминларнинг ролини ёритиш учун маълум вақт керак. Бу бобда уят ҳақида, кейинги бобда ўзига нисбатан нафратли муносабат ҳақида сўз юритилади. Бу терминларни тушунишга асос яратиш учун инсон бўлиш нима дегани, яъни Худонинг образини олиб юрадиган тубан, гуноҳкор махлуқ бўлиш нима эканини тушуниб олишимиз зарур.

ИНСОН:УНИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА АХЛОҚСИЗЛИГИ

Инсон, — деган эди Фрэнсис Шэффер, — Устанинг қўли билан барпо қилиниб, шуҳратга кўмилган улуғвор қалъа, Уста инсоннинг омилкорлиги ва чиқимдорлиги ҳақида ташвиш қилмай, Ўз ижодини яратган.Ўз шуҳрати ва улуғворлиги ҳақида лозим даражада ғамхўрлик — инсонни яратиш жараёнида Худо илгари сурган ягона нарса шудир. Аммо ўзи ўзини қайта қуриш қобилиятидан фойдаланиб, қалъага мустақил яшаш имконияти берилган. Инсон ( эркак ҳақида ҳам, аёл ҳақида ҳам сўз кетмоқда) Худога ўхшаган бўлишга қасд қилганда, у ҳамма нарсани бузиб қўйди. Тўкилган деворлар, эгилган ёғоч тўсинлар, қаровсиз боғлар — ҳамма ёқда вайронагарчилик, фақат Яратганнинг назари билан айқаш — уйқаш ёввойи чакалакзорлар ва ахлат уюмлари орасида дастлабки режанинг гўзаллигини кўриш мумкин. Барибир, уларнинг чеккаларида қурилиш режаси намоён бўлади. Шундай қилиб, инсон Худонинг шуҳрати билан қопланган вайрона, улуғворлик ва ахлоқсизликнинг аралашмасидир.

УЛУҒВОРЛИК

Худонинг тимсолини олиб юрадиган Худо билан муносабатларга киришиш лаёқати Унга ўхшаш учун пайдо бўлган. Унинг улуғворлиги, инсоний фазилати шундан иборат.

Худо — муносабат қилишга лойиқ Мавжудот. У Ўзи билан Ўзи абадий комил муносабатларга киришади. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ўзаро севги ва ҳурмат билан абадий мавжуд. Инсон Худога шуниси билан ўхшашки, у Худо билан ва Унинг ижоди билан муносабатда бўлиш учун яратилган. Худо инсонни бошқа инсонлар билан яқинлигидан хурсандликни бошдан кечириши учун, бошқаларни тушунишга чин дилдан интилиши ва бошқалар ҳам уни тушуниш учун тайинлади. Инсоннинг ўзига юклатилган вазифани мамнуният билан ва астойдил бажариш лаёқати уни Худо билан ва Унинг ижоди билан яқин муносабатда бўлишга олиб келади.

Худо коинотнинг режасини қилди, уни яратди ва уни эгаллаб турибди. Яратувчининг идроки олдида иззат-ҳурмат билан тек қотиб туриш учун Унинг ижодининг ҳайратомуз изчиллиги ҳақида, кўпинча уларнинг бундай ғаройиб қиёфаси ва кўзни қамаштирувчи ранг-баранглиги ҳақида ўйлашгина арзирли иш бўлади. Мана шу зоологик ўзгариш устидан инсон Худонинг бошқарувчиси ва назоратчиси этиб тайинланган. Инсон ҳеч нарсадан нимадир яратадиган яратувчи эмас, балки Худо яратганлардан маҳорат билан, ижодий фойдалансин деб унинг ўзи ҳам яратилган. Ҳаётимиз мазмунли бўлиши учун, у ниманидир англатиши учун, бу оламда изимизни қолдиришга бўлган иштиёқ, борлигимиз билан бошқа одамларга таъсир этишимиз учун — буларнинг ҳаммасини Худо олдиндан белгилаб қўйган ва ҳар бир эркак ва аёлга ҳис-туйғу берган. Ҳар қандай одамнинг шахсияти ҳақиқатан, унинг шуҳрати ва улуғворлиги ҳақида кўп нарса айтади.

АХЛОҚСИЗЛИК

Лекин инсон табиатининг бошқа жиҳати — унинг ахлоқсизлигини қараб чиқиш керак. Инсоннинг шуҳратини вайрон қилувчи нарса гуноҳ бўлиб қолди. Гуноҳкорлик энг бемаъни, асоссиз, инсон шуҳратини тушунарсиз булғайдиган восита бўлиб қолди. Қандай қилиб инсон мутлақ ҳокимиятдан ва мутлақ билимдан бошқа бирон нарсани истаса?Жавоб йўқ, чунки ҳеч қандай сўз ва ҳеч қандай мантиқ бу қадар аниқ ақлсизликни тушунтиришга қодир эмас. Инсон ўзининг заиф ишончи туфайли Худо айтганлардан воз кечишга қарор бергани учун Худо уни ҳалок қилди.

Гуноҳ пайдо бўлгандан бери асрлар ва минг йиллар давомида ўзбошимчаликка қарши, мавжудлигимиз мустақиллигига қарши, Худони билишни сиқиб чиқариб, адолатсизликка қарши кураш учун қатъиятни сақлаб келяпмиз <қиёсланг: Рим. 1:18>. Бу ахлоқсизлик нафақат хулқимизнинг ёмонлигида, балки ҳаётимизнинг ҳамма жабҳаларида, ҳатто Худо ҳақида яқинимизга гувоҳлик берганимизда, дўстлар билан хурсандчилик қилганимизда, туғишганларимиз ва яқинларимиз учрашганда ва хайрлашаётиб ўпишганимизда ҳам намоён бўлади. Гуноҳнинг чуқурлигини ва оғирлигини билишимиз учун шуни тушунишимиз керакки, биз тубан, аммо қайта туғилган мавжудотлар сифатида истакларимиз, ҳатто Худони ва яқинларимизни чинакамига севишга интилишимиз ҳам гуноҳ билан булғанган. Хочнинг шуҳрати шундан иборатки, бизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатимиз, ҳар бир фикримиз, ҳар бир туйғуларимиз гуноҳ пайдо бўлиши билан булғанганига қарамай, бизнинг ишларимиз Нажоткоримиз қурбонлигининг солиҳлиги билан покланган.

Ҳар бир одамга улуғворлик инъом қилинган, у ўзининг ахлоқсизлигидан азоб чекади. Унинг шахсияти тузилиши бу икки кучнинг ўзаро ҳаракатлари натижасидир, аммо тубан одамнинг шахсиятини яна битта куч аниқлайди: бу — уятдир.  Қудратли душман уятни яраланган, яшашга чанқоқ бўлиб қийналаётган руҳга гижгижлайди.

УЯТ: ФОШ БЎЛИШ ВАҲИМАСИ

Кўпчилик одамлар учун уят ҳисси хижолат билан қариндош. Ҳар бир одам биладики, хижолатлик — ёқимсиз нарса, аммо ҳаёт учун хавфлилиги даргумон. Машқлар натижасида йиллар давомида орттирган кўникмаларимиз натижасида биз ноқулай вазиятдан ўзимизни олиб қочишга ўргандик, агар ўша вазиятга тушиб қолсак ҳам, эпчиллик билан четга қочамиз. Уят ҳисси тўғрисида гапирмаганда ҳам, ҳижолат ҳақида биз кам билишамиз ва бунинг ҳеч ажабланадиган жойи йўқ.

Уят — соқов қотил, бизнинг ўлимимизни аста-секин яқинлаштирадиган касаллик аломатлари йўқ қон босимининг ошишига ўхшайди. Бахтимизга, уятда бир қатор белгилар борки, тез орада бизнинг кўзларимиз бу белгиларнинг иштироки ва таъсири учун очилганда, уларни аниқлаш мумкин. Аммо юрак оғриганда, муаммони осонликча аниқламаслик мумкин ёки муаммони одатдаги жиғилдон қайнаши ёки остеохондроз деб қабул қилиш мумкин.

Уят — ўпкани димиққан ҳаво билан тўлдириб, нафасини бўғиб қўйишга қодир. Бу фикрни бир аёл танишимнинг хатидан келтирилган парча тасвирлаб беради:

Менга қилинган жинсий зўравонликни тўғриликча ҳикоя қилиб берганимда, уларнинг (Муқаддас Китобни ўрганиш тўгарагининг аъзоларининг) орасида совуқ жимлик чўкди, гўё менинг эътирофим худди бир сакрашда ҳаммасини ютиб юборган йиртқич ҳайвонни ўзида мужассам этгандай бўлди. Менинг қалбимга чуқур ўрнашиб қолган уят кишанлари шақир-шуқур қилгандай бўлди; фақат ҳузур-ҳаловат мен лебсиянка эмаслигимни ва суюкли бўлишга интилишнинг ҳеч қандай уяти йўқлигини билишим учун имкон берди. Мен ўша кеча ҳақида фикр юритиб, шуни тушундимки, ҳақиқатан ҳам мендаги уят дўстларимнинг қалбидаги эски яраларини қўзғатганга ўхшаб туюларди.

Кучини йўқотган бошқа ҳиссиётлардан фарқли равишда уларнинг хижолатли ҳис-туйғулари сўз билан ифодаланганда, уят эътироф этиш жараёнида фақат кучаяди. Ҳамма иштирокчиларда уятли нимадир ҳақида кетган сўз ҳаётда уятнинг ҳал қилинмаган муаммоларини пайдо қилади. Шу сабабдан уят — кўпчилик одамлар рад қилишни афзал кўрадиган кўнгилсиз мавзу.

Фақат жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканларгина эмас, балки ҳаммамиз уятнинг аччиқ ҳиссиётлари билан яшаймиз. Қаттиқ уятдан бир неча лавҳалар кўз олдимизда жонли гавдаланиши учун мактабнинг бошланғич ёки ўрта синфига хаёлан қайтишимиз кифоя. Саккизинчи синфимдаги болани ҳеч қачон унутмайман. У болани аптекага қоғоз салфетка учун юбордим, салфеткалар бўлажак парадда иштирок этадиган синфимиз аравачасини безаш учун керак эди. Бир пайт йигитча бир тўп гигиеник латтани кўтариб келиб қолди. Кўз олдимдан ўқитувчи аёлнинг юзидаги саросималик ва қизларнинг масхараомуз кулгилари ҳеч кетмайди. Мен унинг синфдоши қиз бола қилган бу хатонинг бемаза юморини асло тушунмадим. Гигиеник латта нима экани тўғрисида мен тасаввурга эга эмас эдим. Аммо бир нарсага амин эдимки, агар натижа мана шундай ҳалокатли бўладиган бўлса, қандай бўлишидан қатъий назар, биронта топшириқни умримда бажаришга киришмайман.

Мен шарманда бўлмадим, аммо вужудимни уят ҳисси қамраб олди, бу қадар аҳмоқликни ҳеч қачон қилмайман, деб ўзимга сўз бердим. Ҳамма нарсага ҳам ақлим етмаслигини ўзим билардим, шунинг учун мени кулгига қўйиши мумкин бўлган бирон нарсага киришмасликка қарор қилдим. Бирон мусобақа учун команда ташкил қилинганда, физкультурада мен ишонч билан дарров олдинга чиқардим, чунки агарда биринчи бўлиб чақирмасалар ҳам, албатта мусобақада иштирок этиш учун иккинчи бўлиб менинг номимни чақиришларини билардим. Мен яхши спортчи эдим. Бошқа вазиятда — йигитлар қизларни муҳокама қилаётганда, ёки қизлар ҳиринглаб йигитлар тўғрисида пичир-пичирни бошлаганларида, мен гап нима ҳақида кетаётганини тушунмай, нари кетардим. Мулоқотда мен қўпол ва тортинчоқ эдим. Қизлар дарров менинг тажрибасизлигимни билиб олганларидан кейин, мен ҳеч шубҳасиз, ўзимга бадномликни оламан, деб миямга қуйиб олган эдим.

Уят ҳар қандай ёшда ҳам аниқ хавф бўлиб қолаверади. Одам ўз ишини яхши қилиш учун, қийинчиликларни бартараф қилиб, ўзига юклатилган вазифанинг уддасидан чиқиш ва муваффақиятга эришиш учун ўзига юқори талаб қўяди. Бу масалани бошқа томондан — мағлубиятга учрамасликка интилиш сифатида ҳам қараш мумкин, чунки ҳар қандай мағлубият уятнинг тоши устингизга ағдарилгандай бўлиб туюлади. Бир эътиборли адвокатлар компаниясининг бошлиғи, менинг бутун карерам уят ҳисси асосига қурилган, деб айтган эди. Навбатдаги суд ишини ўрганишга кетган юзлаб соатлар шунга кафолат бериши керак эдики, ҳеч ким суд жараёнига унчалик тайёргарлик кўрмаган бўлиб чиқсин, у ҳамма нарсани билиши керак. Унинг ғайрат-шижоати нимадан иборат эди? «Мен мағлубиятни бошимдан кечира олмас эдим. Мен ютқизганимда, мен ўзимни шундай ҳис қилардимки, кимдир бутун синф олдида трусимни тортиб ечгандай». У айнан уят ҳисси ҳақида гапирган эди. У суд жараёнида ютқазиб синаб кўрган уят ўзини оқлайди дегани эмас, чунки инсон ҳаёти Худонинг олдиндан белгилаб берилган йўл-йўриқлари билан мос келмайди. Бу адвокатдаги иш борасида ютқазиб қўйган уят ҳисси шуни англатадики, бунинг ҳақиқий сабаблари муваффақият ортидан қувиш бўлиб, Масиҳга хизмат қилиш билан ёки Худо унга берган қобилиятни имкон қадар амалга оширишга ҳаракат қилиш билан мос келадиган жойи йўқ, аниқроғи, у ғолиб бўлишни истаган эди, холос. Унинг худоси — муваффақиятлар, атрофдагиларнинг унга бўлган ҳурмати, моддий фаровонлик эди, энг муҳими — рақиб устидан ғалаба нашидаси эди.

 

УЯТ НИМА ДЕГАНИ?

Нима учун биз ўз муваффақиятсизлигимиздан уялишга мойилимиз, айни пайтда уятни ҳис қилганимизда, қариндош-уруғларимизга бақирамиз, дўстимизнинг ёрдамига қўл силтаймиз? Бу саволга жавоб уятнинг сабабларини бир оз тушунишимизга ёрдам беради, аслида ўша аёл асло айбдор бўлмагани сабабли жинсий алоқани суистеъмол қилишдан жабр кўргани учун унда уят ҳисси пайдо бўлади.

Жан Пол Сартр уятни руҳдан қон оқишидир деб айтган эди. Даҳшатли ҳиссиёт — биз яхши таассурот қолдириш учун ишонган одамимизга жабрдийда ва ёқимсиз бўлиб кўринишимизни англашдир. Бизнингча, уят ҳисси тўғридан-тўғри тўртта муҳим элемент билан — ошкор қилиш, фош қилиш, уларнинг олдидаги қўрқув ва ишониш орқали алданиш билан боғлиқ.

ОШКОР ҚИЛИШ

Уят бегона нуқтаи назар билан боғлиқ. Жамоат ўртасида табиий, аммо ноқулай хатти-ҳаракат қилиб, масалан, бурун ковлаб, мен уятни ҳис қилмайман, агар танишларимдан кимдир бу машғулот устида мени кўриб қолса, шубҳасиз, мен учун уят бўлади. Уят шахслараро хатти-ҳаракат жараёнида пайдо бўладиган реакциядир: уят ҳиссини сезиш учун бошқа одамнинг бевосита ёнингизда бўлиши ёки тасаввурингизда иштирок этиши зарур.

«Ибтидо» китобининг 3-бобидаги гуноҳнинг пайдо бўлиши ҳақидаги воқеага мурожаат этайлик. У ерда айтилишича, Одам Ато билан Момо Ҳаво яланғоч эдилар, аммо бундан уялмасдилар (қаранг: Ибтидо 2:25). Уларнинг яланғочлиги — жисмоний жиҳатдан улар қандай кўринадилар — зиддиятларнинг умуман йўқлиги ва бир-бирига меҳрибон, севги муносабатларининг борлигини кўзлаш эди. Сўнгра ёвузлик Момо Ҳавони Худога тўлиқ ишонишдан шубҳаланиш васвасасига солди. Бу ишонч боғлиқлик ва тобеликни англатарди. Илон аёлга, сен эзгулик ва ёвузликни билиб, Худога ўхшашга ҳақлисан, деб уни ишонтирди. Эркак ва аёл манъ қилинган мевани еб, онглари очилди. Улар яланғоч эканликларини билиб, яланғочликларини — ўзларининг хиёнати оқибати бўлган яланғочликларини ёпиш учун бирор нарса изладилар. Итоатсизликлари учун ўлимга лойиқ эканликларини улар билардилар, шунинг учун Худодан қочдилар.

Одам ато ва Момо Ҳавонинг уятни ҳис қилишлари қобилияти уларнинг яхши томонга ўзгаришлари ёки Яратганга қайтишига сабаб бўлмади. Оқибатда улар қарама-қарши томонга — буталар орасига яширинишга уриндилар. Худо уларга бошпанасида дуч келди ва Одам Атога унинг итоатсизлигини очиб берадиган бир қатор саволлар берди. Аммо бу итоатсизлиги уни Худога қарши такаббурларча хуружга олиб келди. Муқаддас Китоб битикчисининг ҳикоясини эшитамиз:

Парвардигор Эгамиз: «Қаердасан, эй, одам?» деб чақирди. Одам:

— Мен боғда юрганингни билдим-у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб, яшириндим, — деди.

— Яланғоч эканингни сенга ким айтди? — деб сўради Худо. — Мен, еманглар, деб амр этган дарахтнинг мевасидан едингми?

Одам жавоб берди:

— Ўзинг менга берган хотин ўша дарахтнинг мевасидан менга олиб келган эди, мен ҳам едим.

Ибтидо 3:9–12

Тасаввур қилинг: сиз Худога мана бундай деб айтяпсиз: «Менга таъна қилма. Бу менинг айбим эмас, ахир аёл кишини ўзинг яратдинг-ку. Агар уни Сен яратмаганингда, мен бундай аҳволга тушмаган бўлардим. Охир-оқибатда, бу Сенинг ижодинг айби. Сен, эй Худойим, ва Сен яратган аёл — мана гуноҳнинг сабаби шу».

Кўп ҳолларда йўқолганни топиш уятни пайдо қилади. Итоатсиз юракнинг (фақат ўзига ишониб, мустақил бўлишга интиладиган юрак) табиий қистови — анжир дарахти барглари остига ёки дуч келган буталар орасига яширинишдир. Агар биз бунинг уддасидан чиқолмасак ва бизни тутиб олсалар, биз яна Худони ёки Унинг ижодига бўҳтон ёғдирамиз. Биз Одам Атонинг ва Момо Ҳавонинг болалари бўлганимиз учун, Худонинг тимсолини олиб юришни мерос қилиб олмадик, балки мустақил бўлишга ва уларга хос тутиб олганларида айблашга ва ҳужум қилишга мойилликни ҳам мерос қилиб олганмиз. Натижада гуноҳкор бўлиш Худога ва инсонларга боғлиқ бўлган жирканчдир, шу боис биз кўринмаслигимиз учун улардан қочишга сон-саноқсиз усулларни кашф қиламиз.

Унутилмас, эски ваҳима реал ҳақиқатга айланганда, уят келиб чиқади. Биз қўрққан нарса ниҳоят юз берди — бизни топиб олди. Ниҳоятда яширин сирлар — ҳар кимнинг ҳаётида бундай сирлар тўлиб-тўлиб ётибди — жинсий тийиқсизлик, хоинлик, виждонни сотиш, шафқатсизлик, ғазабнинг алангланиши, майда-чуйда хатолар — бирдан кимгадир маълум бўлиб қолади. Бизнинг ҳамма нозик ҳимояларимиз, шахснинг қирраларини ниқоблаш қатъий равишда битта мақсадга бўйсундирилган: топиб олишимизга йўл қўймаслик, топиб олинди дегани — ҳимоясиз бўлиб қолди деганидир.

Юқорида айтганимдай, уятни маълум даражада ҳамма бошдан кечиради, аммо жинсий алоқа жабрдийдалари бир умр ўзларини қораланган деб ҳис қиладилар. Улар қилган жиноятлар сирларининг очилиши бирданига уларни «рисоладагидай» — «бундай» ҳодисаларни ҳеч ҳам бошдан кечирмаган, доғ тушмаган — одамлардан ажратади. (Бу камчилик одам дуч келадиган, юзининг ёки терисининг ранг билан жамият томонидан рад қилинадиган дискриминациядан кам фарқ қилади.) Ўтмишда жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканлар ҳақида билганларнинг ҳар бирининг нуқтаи назари ўша аёлнинг шармандалигини бузиб кўрсатгандай. Шундай қилиб, ноқулай вазиятга чап бериш учун, сизнинг руҳий шикастланганингизни тушунмайдиганларнинг енгилгина қўллаб-қувватлашидан қочиш учун бошқа одамларнинг қарашларидан хижолат бўлганингизда, энг ёмони, бунга ўзинг айбдорсан деган сўзсиз англанадиган фикрлар юз берган ҳодисани рад қилишдан яшириниш имконияти — энг яхши чиқиш йўли бўлиб туюлади.

ФОШ ҚИЛИШ

Уят муғомбирлик ва найрангларни фош қилади. Худди пьесадаги сингари, парда кўтарилиб, саҳна ўртасида ҳамманинг кўз ўнгида ҳукм объекти пайдо бўлади: «Мен яланғочман ва ҳақоратланганман». Бундай фош қилишда нима кўринади? Ҳаммаси бундан келиб чиқадиган уятнинг ҳаққонийлигига боғлиқ.

Уят мавзуси оддий нарса эмас. Бу умуминсоний кечинма бўлиб, ундан кўп одамлар узоқлашишни афзал биладилар. Аммо бу ҳам жуда мураккаб тушунча. Уят гуноҳни топиш натижаси бўлиши мумкин. Шунинг учун у ҳаққоний ва исталган нарса. Бироқ бошқача фош қилиш уятни ниҳоятда кучли равишда пайдо қилишга қодир, токи уят Худодан бўлсин деб. Иккинчи томондан, биз бошимиздан кечирадиган уят ҳисси маълум даражада гуноҳимизни аниқлаш билан юзага келмаган, балки инсоний қадр-қимматнинг нуқсонлари (ёки нуқсон сифатида қабул қилинадиган кўриниш) яланғочланиши билан пайдо бўлади. Ҳақиқий ва ноҳақиқий уят ўртасидаги фарқ шундан иборатки, бу уят фош қилинади. Ҳақиқий уят бизнинг гуноҳимизни, ноҳақиқий гуноҳ эса таҳқирланган иззат-нафсни яланғоч қилади.

Эркак уятни шу боисдан ҳис қилдики, бир неча эркакнинг олдида хато қилгандай бўлиб кўринди, ўзини ноқулай аҳволга солиб кўрсатди. Фазилатларидан бирини намойиш қилиш истаги рад қилинди. Шундай бўлса ҳам, нима учун шундай беҳуда ишлар учун у уят ҳиссини бошдан кечиряпти? Жавоб табиий кузатишларга асосланган: бошқа одамлар ҳам, ўзимиз ҳам бундай зарбаларда ҳаётимиздаги кўп оғриқларнинг катта қисми учун масъулиятли алоқани иззат-нафсимизга юклаймиз. Тўшак устига чойшабни солишни унутганимизда, бизни дангаса, деб, ҳеч ким бизни рақсга таклиф қилмаганда, хунук деб, ёмон баҳо олганимизда, зеҳни паст деб айтардилар. Ана шундай ҳар бир зарба бизнинг гуноҳкорлигимиз билан боғлиқ эмас, инсоний фазилатларимизнинг у ёки бу жиҳатига қаратилган. Масалан, бизнинг фазилатларимиз камайтирилганда ёки умуман рад қилинганда, бизда жозиба йўқлиги фош қилинганини ҳис қиламиз, бу дард-аламни юзага чиқарган томонни кўришга кўзимиз йўқ. Агар гап бурнимизнинг кўриниши ҳақида бўлса, қиёфамизни кўришга кўзимиз йўқ, агар ҳамма бизнинг «ўша» этносга ёки маданий муҳитга мансуб эмаслигимизни таъна қиладиган бўлса, биз, масалан, оқ танли ёки малла сочлилар билан аралашиб кетишни истаб қоламиз. Аммо ҳаммадан кўп ўзимизни исталган ва шодлик улашувчи бўлишга интилишидан нафратланамиз. Агар бу бизга алоқадор бўлмаганда эди, одамлар бизни қабул қилмаганлари учун уят ҳиссини бошдан кечирмаган бўлар эдик.

Нима учун уят жинсий алоқани суистеъмол қилиш психодинамикасида бунчалик муҳим рол ўйнашини тушунишимизга айтилганлар ёрдам беради. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш юрагимизнинг ҳаққоний интилишлари билан алоқага киришганда, руҳимизга қанчалар зарар келаётганини ўйлаб қоламиз. Инсоннинг севгига чуқур эҳтиёжи жинсий алоқа асосидаги жиноятлар уруғи билан зарарланади. Бизнинг эҳтиёжимиз у билан қандайдир тарзда уятни туғдирадиган нарса билан қўшилиб кетди, уят эса қониқмаган руҳнинг интилишларига нафрат билан зич боғланган. Ҳар қандай жиддий жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдани ўзидан нафратланишга шундай мажбур қиладики, аслида бу жабрдийда яратилишидан бошлаб одамларнинг Худо билан шодиёна, абадий муносабатлари учун тайинланган эди.

Мен бир ёшгина аёл билан психтерапевтик иш олиб борган эдим. Уни жазмани ҳар сафар қучоқлаганда ёки у жисмонан меҳрибонлик кўрсатганда, аёл беҳузур бўлар экан. Ўн тўрт ёшида бу аёл акаси билан орал жинсий муносабатга киришувга мажбур бўлган экан. Ўша аёлнинг ўтмиши ҳозирги пайтда ошқозоннинг таъсир кўрсатиши билан боғланган бўлиши мумкинлигини у ҳисобга олмаган экан; бу ҳодисага «тентаклик» деб муносабатда бўлган ва катта аҳамият бермаган экан. Аёл менга ўн йилдан кейин — депрессияга учрагандан кейин мурожаат этибди, унинг ҳаётида юз берган ижобий томонлардан кўра кучлироқ депрессия юз берган ва бот-бот қўзиб турар экан.

Тасодифий ҳодиса менга шифолашнинг муваффақияти учун асос тайёрлашга ёрдам берди. Компаниянинг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшгани учун бошлиқ мижозимнинг лавозимини оширибди. Ишдан қайтаётиб аёл даҳшатли ҳиссиётларга берилиб кетибди. Аёл «бошлиғим мени ишқий муносабатларга молий қилишга ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин», деган шубҳага борибди. Бу фикрдан аёл охиригача олиб бориши керак бўлган иш учун қўрқувга тушибди. Тез орада аёл шубҳаю умидсизлик ботқоғига ботиб қолибди. Энди ҳамкасбларим менинг сирларимни ошкор қиладилар, «бу аёл бошқалар учун ишлаб чиқариш қолоқлиги ҳисобланган «муваффақиятлар» учун хизмат лавозимини юксалтирибди», деб устимдан куладилар, деган ўйга толибди. Кун охирига етмасдан аёл тамомила депрессияга тушибди. У учун ўзининг умидсизлигини тушунишга йўл юз берган воқеадан кейин бир неча ой ўтгач ойдин бўлди.

Бу аёл ўзига бўлган мақтовларни эшитишни хоҳламас, муваффақиятларидан хурсанд бўла олмасди. Яхши томонга ҳар қандай ўзгариш, ўзининг эътироф этишича, унда ҳеч қачон олмайдиган нарсасини олиш истагини уйғотди. Кейинроқ у, хонамга орал жинсий алоқа қилиш учун акам кирмасин, деб соатлаб ибодат қилганини эслайди. Кўп кечалар ўтиб, тунги хотиржамликдан аёл хотиржам бўлибди. Кунларнинг бирида туннинг сукунатини бузиб, акасининг хонаси эшиги очилибди-да, янги туннинг ваҳимасидан хабар бериб, акасининг оёқлари остида пол ғичирлабди.

Бир куни аёл акасидан, мени тинч қўй, деб илтимос қилибди. Илгари ҳеч қачон пок ва самимий севги бу қадар уни қамраб олиши учун чанқоқликка унинг ўзи бу қадар имкон бермаган эди. Бу туйғудан аёл фарёд чекди. Ўша куни тунда акаси унинг номусига тегди. Бу воқеадан кейин аёл энди ҳеч қачон ибодат қилмасликка, ўзида бирон яхши ўзгариш бўлмаслигига, ҳеч нарсани истамасликка қарор қилган экан. Яхши ҳаётга унинг интилиши барбод бўлган эди. Унинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинди, жинсий зўравонлик ваҳимаси унинг яраларини ювиб қўядиган ва унга тасалли берадиган ҳимоячи тўғрисидаги орзу билан қоришиб кетди.

Ягона, аммо руҳда ўрнашиб қолган ваҳимадан қутулишга эзилган ҳолда интилишдан иборат бу ахлоқсиз енгиллик ниҳоятда қайғули. Энди йиллар ўтиб, мижозимнинг ҳаётида қанчалар қувончли воқеалар юз берган бўлмасин, у ўзини исканжага қисилгандай ҳис қилар ва қандайдир каттароқ иштиёқ уни эгаллаб олишидан қочарди. Қачон ва қандай вазиятда унда севикли бўлиш эҳтиёжи уйғонмасин, уни уят ва беҳузурлик хуружи босиб келарди. Бу талаб бегона аёлларнинг қониқишлари учунгина бўлиб, уларнинг туйғуларида севги ва уят бирлашди.

Бу воқеанинг моҳиятини оддий принцип ёритиб бериши мумкин: биз ўзимиздаги иллат муаммосини рад қиламиз, бизнинг хурсандчилигимиз учун Худо тайинлаган нарсага интилганимиз сабабли уятни бошдан кечирамиз. Аммо ҳаммаси бошқача бўлиши керак: қачонки сўз билан, эмоционал ёки жисмонан инсониятни ҳақорат қилиб, ерга урганларида, бунинг устига, инсон билан ва Худо билан муносабатларни бузганларида, биз уятни ҳис қилишимиз керак. Биз бутун қалбимиз билан, жонимиз борича, бутун онгимиз билан <қиёс.: Матто 22:37> Раббимизга сажда қилмаганимизда, ҳақоратни, уятни, юракдан қайғуришни бошдан кечиришимиз лозим. Бунинг ўрнига, биз кўпинча бошқа одамларга нисбатан ўзимизнинг хатти-ҳаракатларимизни ва уларнинг бизга бўлган хатти-ҳаракатларини сезмаётгандай бўламиз. Бизнинг дастимиздан ўзимиз ёки бошқа одамлар лозим даражада қониқиш ҳосил қилмаган интилишларимизни англаб етганимизда, уятни ҳис қиламиз. Жинсий суистеъмолчиликка тўғри муносабат жиноятчининг гуноҳи ҳақида ва бизнинг руҳимизга келтирилган зарар ҳақида қайғу келтириб чиқаради, аммо ишонч билан умид қилиб ва таваккал қилиб ўзимизни ўзимиз лаънатлаб, уят ва яшириниш истаги табиий муносабат бўлади.

Юрагимиз иштиёқ билан интилган нарсага эриша олмаганимиздан, кейин ғайритабиий уят келиб чиқади (юрагимизнинг интилишида бизнинг инсоний фазилатларимиз акс этган). Биз ўзимизни айбдор ҳис қиламиз, чунки агар биз эндигина бўлмаганимизда эди... ёки биз фақат ҳаракат қилганимизда эди... ёлғизликка ва бўшлиққа тушиб қолмаган бўлар эдик. Ғайритабиий уят бизнинг гуноҳимизни фош қилишни мўлжаллайди. Тез орада юрагимиз ўзини ўзи оқлаш билан машғул бўлмайди ва ўтмишни инкор қилиш ортига яширинмайди, бизнинг ичимизда эса Худонинг Руҳи яшайди, биз Унинг олдига олиб чиқиламиз ва Унинг ўткир қарашлари билан ёндириламиз. Худонинг хоҳиш-иродаси билан ҳаётимиздаги воқеалар шундай юз берадики, юрагимиз синовларга дучор қилинади, итоаткор бўлиб қолади, Худонинг оғзидан чиққан сўзлар билан озиқланади (қаранг: Қонунлар 8:2–7; 15–18). Табиий уят Муқаддас Китобдаги итоаткорлик сингари кечинмадир. Бу — бизнинг умидсиз аҳволга тушиб қолганимизни эътироф этишдир, итоатсизлигимизда ўзимизни қандай тутишимиз эса қайғули ва қоралашга ҳамда ўлимга лойиқ.

Дарбадар ўғил воқеаси Муқаддас Китобдаги итоаткорлик тушунчасининг лавҳаси бўлиб хизмат қилади (қаранг: Лука 15:11–32). Воқеаларнинг маълум мақсадга йўналишида Худонинг синовлари сабабли ўғил ўз аҳволининг бутун умидсизлигини англашга мажбур эди. Очликдан унинг қорни оғриди, у эса, ишим ёмонлигидан, деб тушунди. Ҳаром ҳайвонлар ейдиган овқатдан у еярди, ватандошлари эса бунақа таомни асло емас эдилар. Ўғил итоаткор бўлиб, отасининг ҳузурига қайтди — у, ё мени ҳайдаб юборадилар, ёки устимдан куладилар, деб таваккал қилди. Аммо ўғил шунчалик меҳрибонлик хазинасига эга бўлдики, бу меҳрибонлик унинг такаббурлигидан қолган-қутганига тамомила барҳам берди. Бошқача айтганда, ҳаққоний уят ҳар доим, ажойиб ва ҳайратланарли текинга бериладиган хазинага эга бўлишингиз учун Худо сизни юксакка кўтарганини ҳис қиласиз (қаранг: Ёқуб 4:9–10).

Устимиздан ҳукмронликнинг энг яхши тасвирларидан бири К.С. Льюиснинг «Никоҳнинг бекор қилиниши» китобида учрайди. Дўзахни эслатадиган жойдан келаётган автобуснинг шарпаси ҳеч кимнинг кўзига кўринишни истамайди. У билан фаришта руҳи ўртасидаги суҳбат бу ҳақда ўйлашга арзийди.

— Мен бунақа қиёфада оломоннинг олдига қандай чиқаман?! Ахир, у одамларнинг ҳақиқий танаси бор! Кийимсиз ер юзида пайдо бўлишдан кўра бу баттар ёмон-ку.

— Тушунаман, тушунаман. Аммо биласизми, ҳаммамиз ҳам бошида — бу ерда пайдо бўлганимизда, бир қадар хаёлий эдик. Бу ўтиб кетади. Чиқинг, ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз.

— Лекин мени кўриб қоладилар-ку.

— Кўриб қолсалар нима бўпти?

— Яхшиси, ўлиб қўя қолай.

— Ахир, сиз ўлиб бўлгансиз. Яна ортга қайтишдан маъни йўқ.

Шарпа инграш ва нола ўртасидаги ўртача нимадир чиқарди.

—Туғилмаганим яхши эди, — деди шарпа, — умуман, биз нима учун туғиламиз?

— Абадий ҳузур-ҳаловат учун, — деб жавоб берди руҳ. — Сиз истаган пайтга унга томон қадам ташлашингиз мумкин...

— Лекин айтяпман-ку мени кўриб қоладилар деб.

— Бир соатдан кейин бу сизни безовта қилмай қўяди. Эртага ўзингиз бунинг устидан куласиз. Эслаб кўринг: ер юзида чой шунчалик иссиқ бўладики, пиёлани қўлингизга ололмайсиз, аммо чойни ичиш мумкин-ку! Уят ҳам шундай. Агар уни қабул қилсангиз, агар уят косасини охиригача симирсангиз, унинг қанчалик фойдали эканини кўрасиз, аммо уни бошқа нимадир қилишга ҳаракат этсангиз, чой куйдиради. 

Шарпани топиб олганларида, фош қилганларида, у уятдан қийналади. Фариштанинг руҳи унга янги ҳаёт ваъда қилади, аммо бунинг учун уятни таниб-билиш керак — ўзгарган қалб ўлимдан ҳаётга ўтиши учун унинг қайноқ косасини ичиши лозим. Агар уни қабул қилмай, бошқача қилсак, у куйдиради, агар унинг косасидан ичсак, дард-алам тортамиз, аммо охир-оқибатда бу шифо беради ва янги истиқболлар очади.

Уят шундай йўлки, биз аслида ўзимизга қандай муносабатда бўлишимизни, ўзимиздан ва атрофдагилардан нимани талаб қилишимизни, ўзимизнинг ишонч-эътиқодимиз бўйича, қандай қилиб янги ҳаётга эга бўлишимизни уят тушунтириб беради. Биз ҳукмронлик қила олмайдиган оламни қандай қилиб ўзимиз қўлга киритишимиз усулларини уят кўрсатиб беради.

ОШКОР ҚИЛИШ ВА ФОШ ҚИЛИШ ОҚИБАТЛАРИ ОЛДИДАГИ ҚЎРҚУВ

Уят ҳисси билан боғлиқ бошқа муҳим элементлардан бири кўрсатиб бериш ва фош қилиш, яъни таҳқирланиш олдидаги қўрқувдир. Ҳар доим таҳқирланиш қандайдир нуқсонларни юзага чиқаришга ҳамроҳлик қилади, ҳатто энг майда хатолик ҳам очилиши мумкин. Менинг бир аёл танишим, фалончининг таклифига вақтида жавоб беришга улгурмадим, деб кун бўйи ўзини ўзи азоблаб юрди. Унинг айтишича, бундай хатолик йиллар давомида ўзи тушишни астойдил хоҳлаган жамиятнинг устунларини эслатиб туради. Унинг хатоси гуноҳ эмас эди, аммо барибир унинг обрўйига доғ, ер юзига қувғин ва дарбадар бўлиб юришга мубтало қилинган Қобилнинг ўзига хос муҳри <қиёсланг: Ибтидо 4:10–15> эди.

Агар сохта худолар билан бизнинг муносабатларимиз ва ҳаётимиз қурбонликларимизга боғлиқ бўлса, ҳаракатларимиз қандайдир талаблар билан ҳаётий заруратга мос келиши керак. Ташқи жиҳатларни сақлаш учун ҳаракатларимиз ақл бовар қилмайдиган даражада бўлади. Талаб қилинган нарсани биз бажармагандай бўлиб ўзимизга туюлса, муваффақиятсизлигимиз бизга жуда қимматга тушади. Ҳатто ўзимизнинг ҳаётимиз ҳам шунчалик қимматга тушиши мумкин, шунинг учун оиламиз, соғлиғимиз, Худо билан муносабатларимиз катта қурбонлик эмасдай таассурот қолдиради — фақат бир лаҳзага абадий тарангликдан халос бўлсак бўлди.

Оқибатлар олдида қўрқувни аниқлаш ва фош қилиш оммавий сахийликка, трудоголизмга, перфекционизмга, виктимизацияга ва бошқа кўплаб руҳий хасталикларга даъват қилади. Аммо айни пайтда бу қўрқув шунчаки муносабатларни бузишдан кўра, каттароқ ниманингдир олдида — бу даҳшатдир, агар бизнинг зулмат қалбимиз очиладиган бўлса, ҳеч қачон ҳеч ким бизни истамайди, ҳеч кимга зарур бўлмаймиз, ҳеч кимга хурсандчилик келтирмаймиз.

Битта мисол келтирай, хотиним билан баҳслашув қаттиқ-қурум сўзлар ва уни айбловлар билан тугади. Мен ғазаб билан хотиним Беккидан юз ўгирдим. Гарчи хотиним кроватнинг нариги чеккасида ётган бўлса ҳам, у муваффақиятлари билан ер юзининг нариги чекасида ҳам бўлиши мумкин эди. Маълум вақт ўтгач, тушундимки, менинг ғазабим бемаъни ва шафқатсиз экан. Хотиним мен билан ҳеч қачон гаплашишни истамаслигини тасаввур қила олмасдим. Мен унга, юз берган кўнгилсизликлар учун кечир, деб айтмоқчи ҳам бўлдим, бу умуман ўринсиз эди, худди қотиллик қилиб кечирим сўрагандай гап эди. Мен қандай қилиб бундай пасткашликка боришим мумкин эди? Хотиним мен ҳақимда энди нима деб ўйлайди.? У менинг кечиримимни қабул қиладими? Уят бутун борлиғимни қамраб олди, худди чўкиб бораётган кеманинг остки қисмини совуқ сув босгандай. Бу қанчалик ўнғайсиз бўлмасин, солиҳ хотинимга қараб шуни англадимки, у муносабатларимизни сақлаб қолишни исташига ишона олмадим.

Юз берган воқеа ва ундан келиб чиқадиган уят — рад қилишдан кўра ёмонроқ, чунки рад қилиш маълум даражада нормал муносабатларга қайтишга ундайди. Қўрқув билан боғлиқ уят — тамомила бегоналашиш, бадарғалик қўрқувидир. Бизнинг паст даражада мавжудлигимизни кўрган одамлар бизга нисбатан шунчалик нафратланадиларки, биз бир умр эътибордан четда қоламиз.

АЛДАНГАН ИШОНЧ

Агар уят ҳисси билан боғлиқ учта элемент — ошкор қилиш, фош қилиш ва уларнинг оқибатлари олдидаги қўрқув нисбатан мураккаб ҳодисалар бўлса, уят тушунчасини алданган ишонч омили мураккаблаштиради. Уят — барбод қилинган ишончнинг оқибати. Ишониш — ўз руҳини бошқага, сизга зарар келтириш учун фойдаланмаслик учун умид қилиб беришидир. Бундай ишонч бошқа одамга, биз яхшимизми, бизни истайдиларми ёки йўқ — ана шуларга қарор қилиш ҳукмронлигини беради. Бошқа одамга бизнинг қимматимизни ва бизни исташларини аниқлаш ваколатини беришни ишониб топшириш вазифаси йўқ бўлса, ҳатто бизнинг улуғворлигимиз ва ахлоқсизлигимиз маълум бўлганда ҳам одатда, уят ҳисси келиб чиқмайди.

Масалан, агар сиз мени аллақандай беўхшов нарсага мажбур қилсангиз, менда уят ҳисси бўлиши даргумон. Аммо мен ҳақимда сизнинг фикрингиз мени ташвишга солмайди. Агар мен сизни ҳақорат қилмоқчи бўлсам, мени беўхшов нарсага мажбур қилганингиз учун ҳақорат қилганимдан хурсанд ҳам бўламан. Мен ҳақимда ҳукм чиқариш ҳуқуқига ва ваколатига эга бўлган одам олдида уят синалади. Бу охир-оқибатда, ёлғиз Худонинг имтиёзидир. Бундай ваколатни инъом қилиш ёки олиб қўйишни Худодан бошқа кимгадир бериш бутпарастликдир. Бу тасаввурлар ҳаққоний ва ноҳақиқий уят ўртасидаги фарқларни ойдинлаштиришга ёрдам беради.

Бутпарастлик — жонзотлар ихтиёрига фақат Яратган бериши мумкин бўлган фармойишни беришга бизнинг интилишимиздир. Агар ўзимнинг ёки хотинимнинг ишлари учун яшайдиган бўлсам, мен ўша ишларимдан сохта худоларни яратган бўламан. Мен муваффақиятсизликка учрасам (аниқ ишончим комилки, сохта худолар менинг асосий эҳтиёжларимни қондиришга ожиз), оқланмаган ишонч учун мен уятни ҳис қиламан. Муқаддас Битик ижодкорлари ниҳоятда аниқлик билан шуни кўрсатадиларки, сохта худоларга суяниш муқаррар равишда уят, йўқотишлар ва азоб-уқубатлар билан тугайди (қаранг:Ишаё 42:17; 44:9–11). Сохта худолар ҳаётдан бездиради ва умидсизликка олиб келади.

Менинг бир аёл танишим отасини аэропортда қандай кутиб олганини айтиб берди. Самолёт келишига икки соат вақт бор экан. Ота самолётга ўтиришидан икки кун олдин улар аэропортда учрашишга телефон орқали келишиб олибдилар. У отани кутар экан, отам бу учрашувни унутиб юбориши мумкин, деган хавотирга тушибди. Аммо отаси тўғрисидаги бемулоҳаза умидлардан ўзини сақлабди. Отаси куч-қувватга тўла, ҳар доим нимагадир ва кимгадир вақт ажрата олади, аммо ўз қизига ҳеч вақти йўқ экан. Қизи отасига айтмоқчи бўлган гапларини хаёлида такрорлаб, сарбсизлик билан кутибди. Вақт ўтибди. Аммо ота эса ҳамон йўқ. Бирор соатдан кейин қиз отасининг йўлига кўз тикишни бас қилиб, қандайдир китобчани титкилай бошлабди. Ҳар сафар, отам келмадимикан, деб кўзини китобдан олиб, атрофга қараганда, ўзига нисбатан нафратни ва уятни ҳис қилибди. Қизнинг ёлғон худоси бўлган одам билан яқин муносабатларга бўлган умидлар ва қизга ҳаёт инъом қиладиган ва ҳаётини тортиб оладиган умидлар қизни алдабди, қиз шундан уялибди.

Аммо қиз айнан нимадан уялган? Бу саволга жавобда иккита ўзаро боғланган ҳодиса кўриниб туради — булар амалга ошмаган умид ва алданган ишонч. «Мен ёлғизман, менинг айбим шу. Мен сенинг келишингни умуман истамаган эдим. Агар сен ўлганингга ишонч ҳосил қила олганимда эди, мен дард-аламсиз яшаган бўлардим». Ошкора, яланғоч интилишлар одам ўзини уят билан кимсасиз, ёлғиз ҳис қилишига мажбур этади.

Иккинчи нарса — алданган ишонч — бизнинг идроксизлигимиз яланғочлиги билан боғлиқ. Гўё мен кесган дарахтнинг ярми ўтин бўлади, ярми эса оилам сиғинадиган бут бўлади, <қаранг: Ишаё 44:13–17> мени ҳаётдаги муваффақиятсизликлардан ҳимоя қилади, деб ўйлашим учун шунчалик аҳмоқманми? Ўзимнинг қўлларим билан кесилган бут менинг жонимни қутқара олади, деб қандай ишона оламан?! Бу ҳақда Э.У.Тозэр яхши гап айтган эди: «Ҳозирда Худонинг ўрнини У берган инъомлар эгалламоқда, мана шу даҳшатли ўрин алмашувида табиатнинг жамики борлиғи бузилган».

Ўзимизнинг аҳмоқлигимиз туфайли сохта худоларимиз кар ва соқовлигича қолади ҳамда бизнинг юракларимизни даволашга қодир эмас, ана шунда биз уят ҳиссини бошдан кечирамиз. Масалан, жинсий зўравонликка дучор бўлган эркак кўпинча ўзига ишонади. У ўзини ниҳоятда ёлғиз ҳис қилганда, ўша даҳшатли лаҳзаларнинг товонини тўлаш учун унда бенуқсонлик мазмуни ишлаб чиқилади. Жинсий зўравонликка учраган менинг мижозларимнинг кўпчилиги спортчилар бўлиб етишдилар. Кўпинча вазиятни ва бенуқсонликни эгаллашга интилиш уларда ожизликни ифодалайдиган ёки яқин муносабатларга киришадиган (жинсий муносабатлардан ташқари) ҳар қандай ҳиссиётни бошдан кечиришни рад қилишда ўз ифодасини топган. Одатда улар алоҳида ажралиб туришни, шафқатсизликни ва ҳукмронликни афзал билганлар. Уларнинг ҳукмлари аниқ эди: «Мен бир марта зўравонликка учрадим, энди бундан кейин ҳеч қачон вазият устидан назоратни йўқотмайман. Ҳеч қачон ҳеч кимнинг олдида ўзимни бунчалик ожиз ҳис қилишимга йўл қўймайман».

Холаваччаси томонидан номуси топталган полициячи тезликни оширган ҳайдовчини тўхтатганда, шаҳвоний ҳиссиётлардан титраб кетарди. У, ҳайдовчи мен билан баҳслашса, менга қаршилик кўрсатса, унинг душманлигини бартараф қилишим учун зарурат туғилса, деб қаттиқ истарди. У бошлиқлардан ҳайфсан олганда ёки ҳамкасблари билан зиддиятга борганда, жазаваси тутиб, уларни янчиб ташлагиси келарди. Агар у сохта худонинг талабларини бажара олмаса, одамлар устидан назорат қиладиган сохта худо уни ҳам хўрларди.

Сохта худолар турли-туман. Улар қандайдир одамлар, объектлар ёки идеаллар бўлиши мумкин. Сохта худоларда энг асосий нарса — бу худоларнинг меҳрибонлиги туфайли биз ҳимоядамиз, деб ишонишимиздир. Ўша худолар бизга панд берганда ёки биз уларнинг ҳафсаласини пир қилдик, деб ўйлаганимизда, руҳимиз итоатсизлик ва алайна ошкора ёлғизликдан пайдо бўладиган икки баробар уятни ғарқ қилади.

Аммо ҳаққоний уят ундан тамомила фарқ қилади. Биз фақат танҳо Худони эътироф этганмиз. Бизнинг қийматимизни аниқлаш учун Унга ҳокимият берилган. Барча йўқотишлар ва ҳафсаламиз пир бўлганда, уятни эмас, балки қайғуни бошдан кечирамиз. Пайғамбар Ишаё ихтиёрий равишда азоб тортадиган Қул ҳақида гапириб <қаранг: Ишаё 53:7>, бу ишончни шундай сўзлар билан ифодалайдики, бу сўзлар адолатсизликка ва ёвузликка бизнинг муносабатларимиз асосида ётади:

Мени урганларга кифтимни очдим,

Соқолимни юлганларга юзимни тутдим,

Ҳақорат, тупуришлардан юзимни яширмадим.

Эгам Раббий менга мадад беради,

Шу боис мен ҳеч шарманда бўлмадим.

Азобларга бардош беришга қарор қилдим,

Биламан, шарманда бўлмайман.

Мени оқлайдиган яқинимдадир,

Мен билан даъволашадиган ким, юзлашайлик-чи!

Қани рақибларим? Менга қарши чиқсин!

Мана, Эгам Раббий менга мадад беради,

Қани ким мени айбдор, деб айта олади?!

Ишаё 50:6–9

Худонинг Қули тушундики, ишонч — Уни урганларнинг шафқатсизлигидан ҳимоя қиладиган тўсиқ эмас, Унинг соқолидан тортганларнинг уятсизлигидан ҳимоя воситаси эмас. Қадимги Яқин Шарқ маданиятида эркаклар учун энг оғир шармандалик қирилган соқол эди. Қолаверса, ҳеч ким Унга қарши айбловчи бўлиб чиқа олмайди, Унинг руҳини уятга рўпара қила олмайди, чунки Самовий Ота Унинг ҳаками ва ҳимоячиси бўлиб олдинга чиқади.

Ҳаққоний уят (яъни Худога ишонишни истамаслигимизнинг маълум бўлиб қолиши) Отага қайтишимизнинг асоси ҳисобланади. Кўпчилигимиз учун Худога таяниш — бизнинг танамизни ва тинчлигимизни У безарар сақлаши учун Унга суянишимизни билдиради. Аммо бу ўз моҳиятига кўра, суянишнинг Муқаддас Китоб бўйича тушунчаси эмас. Суяниш мавжудлигимиз учун энг муҳим нарса — яъни руҳимизнинг сақланганлиги учун Худога ишонишимизни билдиради. Худо билан абадий бўладиган кимлигимизнинг асосий моҳиятига бизнинг руҳимиз Отага қайтишни кафолатлайди, руҳимизни уятга ҳеч ким дучор қила олмайди, обрўйини тўка олмайди, бу оламда бизнинг танамиз, обрўйимиз ёки хавфсизлигимиз билан нима юз беришидан қатъий назар, ҳеч ким руҳимизни эгаллай олмайди.

Кўриб чиқилган ҳамма омиллар уятни ҳис қилдиради, заҳарли илонга тўла чуқурдан қочгандай, зўр бериб ўша уятдан қочамиз. Илондан сақланиш мумкин, аммо уят, қоронғу булут сингари, бутун инсониятнинг ўзаро муносабатлари устида осилиб туради. Бизнинг қўрқувимиз билан кураш учун кашф қилинган фош этиш стратегияси ҳам, худди инсониятнинг ўзи каби, турли-туман, мураккаб, антиқадир. Лекин бу стратегиянинг ҳаммасини бир нарса бирлаштиради: ўзига нисбатан ўзининг нафратли муносабати ёрдами билан гуноҳдан бўйин товлаш ёки одатдаги термин билан айтганда, айбни бошқача тарзда ифодалашдир.

Ибтидо китобининг 3-бобида Одам Ато уят ҳиссини бошдан кечиради ва яланғочлигини яшириш учун анжир дарахти барглари орасига яширинади. У топилди ва фош қилинди, аммо у тавба қилмайди, аксинча, у мевани тановул қилиш учун ҳалокатли қарор берганига Худони ва Момо Ҳавони айблайди. Одам Ато Худонинг ижоди учун Унинг Ўзини қоралайди. Одам Ато уятидан келиб чиққан ғазабни Худога тўкади ва ўзига нисбатан нафрат орқали итоаткор тавба эҳтиёжидан халос бўлади. Биз Одам Атонинг болалари бўлганимиз ҳолда, бундай жирканиш ёрдами билан тавбага эҳтиёжимизни рад қилишга қодирмиз. Ғоят қаттиқ уятдан таъқиб қилинадиган жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканлар, яраларини яшириш ва ўзини ҳимоя қилишга содиқ қолиш учун, бошқалардан кўпроқ Худонинг йўлларидан оғишга мойилдирлар.

Энди Худодан қочганимизда ўзимиздан ўзимиз нафратланишимизнинг ролига мурожаат қиламиз.


Книга на Узбекском языке: Израненное сердце (Дэн Аллендер)

В этой книге известный во всём мире психотерапевт и богослов Дэн Аллендер раскрывает саму суть сексуального насилия одновременно с психологической и библейской точек зрения и показывает его жертве Божий путь к исцелению. Выйти на него можно, заплатив высокую цену новых страданий, однако он приведёт к жизни, чьей отличительной чертой станет любовь. Эта книга - надежда для взрослых, которые в детстве подверглись сексуальному насилию.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак