Яраланган юрак (Дэн Аллендер) 13 bob

Дэн Аллендер. Яраланган юрак - (13 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Yaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida AudiokitobYaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Миннатдорчилик

Сўз боши

Муқаддима. Шифо излаб

Aсосида ўтмишни рад қилиш ётадиган кечириш

Дилозорни севишга мажбурий талаблар

Руҳий доирага қўпол аралашув

Энг яхши йўл

КИРИШ. Хотира ва эсдаликларнинг аҳамияти нима?

Муаммонинг моҳияти нимада? Руҳий шикастланиш инсонга қандай таъсир қилади?

Шифо топиш учун мижозга ҳақиқатан ёрдам керакми? Психологик маслаҳатнинг қиммати нимада?

 

I ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ

1-БОБ. УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ

Урушнинг муқаррарлиги

Йўлдан оздирувчи

2-БОБ. ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ

Инсон:унинг улуғворлиги ва ахлоқсизлиги

Уят: фош бўлиш ваҳимаси

Уят нима дегани?

3-БОБ. МОЙИЛЛИК: ЗИДДИЯТ ВА ЎЗИДАН НАФРАТЛАНИШ

Нафрат нима дегани?

Нафрат даражалари

Нафратнинг вазифаси

4-БОБ. ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичлари

II ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ  ЗАРАРИ

5-БОБ. ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ожизликни ҳис этишни пайдо қиладиган сабаблар

Ожизлиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ожизликни ҳис қилиш оқибатлари

Ўз ожизлигини ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

6-БОБ. ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ

Хиёнатни ҳис қилишга қўзғайдиган сабаблар

Жабрдийда яқинларига қилган хиёнати учун тўловнинг баҳоси

Ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида нотўғри ҳукмлар

Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари

Ўзини сотилган деб ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

7-БОБ. ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ички ҳардамха ёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган сабаблар

Ички ҳардамхаёллиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатлари

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

8-БОБ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ

Шон-шуҳратга узоқ йўл

Руҳий шикастланиш гувоҳлиги

Депрессия

Жинсий алоқа айниши (жинсий аъзоларнинг бузилиши)

Патологик тобелик

Соматик шикоятлар

Ўзига салбий баҳо бериш

Муносабатларни ўрнатиш усули

9-БОБ. ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ

Муносабатлар ўрнатиш усули нима?

Муносабатларни ўрнатиш усули нима учун шунчалик муҳим?

Муносабатларни ўрнатиш усули қандай шакллантирилади?

Одамлар билан муносабатлар ўрнатиш усулининг ўзига хослиги

III ҚИСМ. РУҲИЙ ЎСИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

10-БОБ. ШОД-ХУРРАМЛИККА КУТИЛМАГАН ЙЎЛ

Муҳим масала

Шахсий ўзгаришларга қадам-бақадам ёндашув

Шахсий ўзгаришларнинг муқаддас китоб йўли

Муқаддас китоб йўлини билиш

11-БОБ. ТЎҒРИЛИК

Ички зарар

Ташқи зарар

Вазиятни тўғри таҳлил қилиш

12-БОБ. ТАВБА

Тавба нима дегани?

Тавбани пушаймонга қарши қўйиш

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг тавбаси

Тавба жараёнидаги ички ўзгаришлар

Тавбанинг ташқи ўзгаришлари

13-БОБ. МАРДОНА СЕВГИ

Бу дунёда кечириш реалми?

Севиш нимани англатади?

Севгининг ўзи нима?

Зўравонни севиш нима дегани?

Жанг давом этмоқда

ХОТИМА. ДОНОЛАРГА ЎГИТЛАР

Жиноятчига мурожаат

Жабрдийданинг нажот топиши жараёнида иштирок этаётганларга (биринчи навбатда ота-оналарга) мурожаат

Жабрдийданинг кўз ўнгида жиноятчини намоён этувчи дилозорга мурожаат

Жабрдийданинг дўстига мурожаат

Чўпонга мурожаат

Психотерапевтга мурожаат

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдага мурожаат


13-БОБ

МАРДОНА СЕВГИ

Ўзгариш жараёни ўз ичига, ҳеч бўлмаганда, уч ҳолатни мужассамлаштиради: поклик, тавба ва севги. Олдинига ўзини ҳимоя қилишдан кўрган зарарни мўминлик билан тан олиш керак, сўнгра тавба қилинганидан сўнг, ўзимизга, атрофимиздаги одамларга ва Худога етказилган зиён учун тавба қиламиз. Натижада миннатдорчилик ҳис қилиб, биз атрофдаги инсонлар билан севги-муҳаббатга тўлган муносабатларни тиклашга интилишимиз лозим бўлади.

Ҳақиқатдан тавбага ўтиш — жинсий зўравонликдан азият чеккан жарбдийда ўзини ҳимоясиз, содиқ ҳис этганидан, нима қилишни билмай иккиланиб турганлигидан зўрловчисини кечиришга муҳтожлигини эмас, балки ўз қалбини бошқа одамларнинг эҳтиёжларини кам ўйлайдиган дунёга очиш учун, ўз зўрловчисини кечириши кераклигини аниқ кўрсатади. Поклик ва ростгўйлик қалбни жангга таёрлайди, тавба эса юз берган жинсий зўравонлик оқибатларидан халос этади. Агар инсон тўлиқ нажот топишга интилса, поклик ва тавбага бўлган эҳтиёж янада ошади. Поклик ва тавба — бу тикланиш жараёнининг зарурий шартларидир, фақатгина севги-муҳаббат ўтмишдаги азоблардан қалбнинг баланд келишга ва ҳозирдаги сизнинг ҳаракатларингиз жавобсиз қолаётганига имкон беради. Кечириш қобилиятининг муаттар ҳиди — бу эркак ва аёлни севгини кутиб олишга даъват этади.

Бироқ севги қандай ҳис-туйғу? Жинсий зўравонликдан азият чекаётган жабрдийда учун ўз зўравонини кечириши осонми? Дунёмизнинг бир бўлаги ҳисобланган дилозорни кечириш қандай бўлади? Умуман олганда, кимнидир кечириш мумкинми?

БУ ДУНЁДА КЕЧИРИШ РЕАЛМИ?

Бу саволга жавоб жуда ҳам оддий: Худонинг севгиси ва Худонинг қўрқуви туфайли севиш мумкин. Худонинг севгиси қурбонликка келтирилган Исо Масиҳда намоён бўлади. Ҳаворий Петрнинг ёзишича, биз Исо Масиҳнинг қурбонлиги орқали Отамизга қайтиш имконига эга бўлдик. «Биз гуноҳ қаршисида ўлиб, энди солиҳлик билан яшашимиз учун, У хочда гуноҳларимизни Ўз баданига сингдирди. Унинг яраларидан сиз шифо топдингизлар. Илгари чўпонсиз адашиб юрган қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг Чўпону Посбонига қайтиб келдингизлар» (1 Петр 2:24–25).

Бизни Қонун лаънатидан халос этиб, қут-баракали ва озодликни ҳадя қилиш учун Масиҳ азоб-уқубатларимизни Ўз зиммасига олишга қарор қилди (қаранг: Галатияликларга 3:10–14). Воажабо, меҳр-мурувват ва саховатга бой Раббий, биз У билан муносабатларимизни тиклаш имкониятларига эга бўлишимиз учун Ўз Ўғлини қурбонликка келтиради. Битик ҳам бизни ҳайратда қолдиради, чунки у кутилмаганда бизнинг гуноҳли дунёмизга кириб келиб, фикрларимизнинг тўғри эканлигига бўлган ишончимизни пучга чиқаради.

Лекин қандай қилиб Масиҳнинг қурбонлиги жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдани юпатади? Жабрдийдани қийнаётган саволлар ҳеч қаерга йўқолмайди: менга азоб-уқубат етказилаётганда, Худо қаерда эди? Нима учун У мени дард ва қийноқлардан, ўтмишнинг оғир хотираларидан курашдан халос этмади? Мен нотўғри хатти-ҳаракатлар қилаётганимда, нега У мени тўхтатмади? Масиҳийлик азоб-уқубатнинг мавжудлигини инкор этмайди, бироқ унинг борлигига ҳам ризолик билдирмайди. Джон Стотт ўзининг «Масиҳ хочи» номли ажойиб китобида шундай ёзади:

Агар хоч бўлмаганда эди, мен ҳеч қачон Раббийга ишонмаган бўлардим. Мен Ницше менсимай: «Хочдаги Худо», деб атаган Худога ишонаман. Дард ва аламли дунё қаршисида бенуқсон ҳисобланган Худога хизмат қилиш мумкинми?.. Ҳозиргача инсоний азоб-уқубатлар олдида сўроқ белгиси туради, бироқ сўроқ белгиси тепасига биз бошқа белги қўйишимиз мумкин — Худо қийноқларининг рамзий маъноси бўлган хочни. «Масиҳнинг хочи... бу бизнинг дунёмиздаги каби Худонинг оқланиши, холос».

Исонинг қурбонлиги — дунёни адоват бошқараётганига гумонсирашга бизни мажбур қилади. Дунёни севимли Худо бошқараётганлигига исбот-далиллар кўрмаганимизда, қурбонлик бизда шубҳа уйғотади. «Нега мен?» деган саволга масиҳийлик тўғридан-тўғри жавоб бермайди — у умуман бошқа саволга жавоб бериш учун замин ҳозирлайди: «Мени севадиларми?».

Исонинг хатти-ҳаракати Худонинг абадий қурбонлик севгисини исботлайди, бундан ташқари, Унинг гуноҳга қарши бўлган адоватидан гувоҳлик беради. Гуноҳ Худони қаҳр-ғазабга солади. Раббий Ўз яратганларини гуноҳнинг талофотли таъсиридан қутқариш мақсадида, гуноҳга қарши бениҳоят жиддий, ҳафсала билан ҳаракат қилди. У шунчалик жиддий эдики, гуноҳ учун қасосни иккинчи Одам Ато — Инсонга юклади. Одамларнинг итоатсизлиги туфайли У жазога ҳукм қилинди. Худонинг Қўзиси, аслида У эмас, биз олишимиз керак бўлган жазони олди. Самовий Отамиз Ўз қаҳрини Ўзининг Ўғлига сочди. Исо Ўзини «кутаётган шодлик учун» шармандаликни менсимай, «хоч азоб-уқубатига чидади» (қаранг: Ибронийларга 12:2).

Севиш учун кучни қаердан олиш мумкин? Ана шу саволнинг жавобида бизларнинг гуноҳимиз учун жазо олган Зотга нисбатан Худонинг қўрқуви ва севгиси чатишиб кетган. Худо олдидаги қўрқув оддий ҳақиқатдан бошланади: инсон нима экса, шуни ўради. «Ўз нафси даласига уруғ экса, нафсдан завол ўриб олади. Руҳ даласига уруғ экса, Руҳдан абадий ҳаёт ўриб олади» (Галатияликларга 6:8). Севги бизни Ота томон етаклайди, қўрқув эса бизни гуноҳдан узоқлаштиради. Раббий бизни ўлимдан ва Ўз ҳукмидан қутқарганлиги ва биз билан алоқани ўрнатганлиги ҳақидаги ажойиб хушхабарни эшитиб, шунга чин дилдан ишонганимизда, биз сева оламиз. Худо томонидан амалга оширилган севги учун миннатдорчилик — бизни ўзга одамларга хизмат қилишга ундайди.

СЕВИШ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Севги ҳайратда қолдириши мумкин. Севги биз тасаввур қилганимиздан умуман бошқача бўлиши мумкин. Севги заиф бўлмайди, у — лаганбардорлик қўрқувига асосланмаган. Масиҳ хочда ҳеч нарса демади, ёки баъзи бирларнинг гапига кўра, пассив бўлди. Уларнинг бундай демаганлари маъқул эди! Ҳаворий Бутрус шундай ёзади: «Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди» (1 Бутрус 2:23). Масиҳнинг сукут сақлаши Отанинг ҳақиқий ҳукмига бўлган ишончдан дарак беради. Бу Ота Унга итоат этмаганларни қачонлардир йўқ қилиб ташлайди. Ота Худо сукут сақламаган, пассив ҳам бўлмаган — У Ўзининг қаҳр-ғазабини сочиш учун қулай фурсатни кутган.

Ғазабнинг мавжуд эмаслиги севги билан баравар эмас. Масиҳийлар кўпинча севгини ғазабга қарама-қарши қўйиб, севгини кучдан маҳрум қиладилар. Севги муқаддас нафратга қарши чиқмайди. Аслида, солиҳона нафратнинг камчилиги севгини ҳис-туйғудан айиради, шунинг учун уни заифлаштиради (қаранг: Римликларга 12:9). Худонинг қўрқуви остида бўлиш нима эканлиги Битикда шундай дейилган: «Эгамиздан қўрқиш — ёмонликдан нафратланиш демакдир. Мен мағрурлик ва манманликдан, ёвузлик ва бузуқ тилдан нафратланаман» (Ҳикматлар 8:13).

Севиш — бу азоб-уқубатларнинг оғриғини камайтириб кўрсатиш ёки уларни унутиш эмас. Аслида масиҳийларга (менинг назаримда, бу умуман нотўғри) «ҳаммани кечириш ва ҳаммасини унутиш» кераклиги ўргатилади, яъни ҳақоратлар ва ноҳақликларни эсдан чиқариб, ўтмишдаги нохушликларни ҳис қилмаслик лозим. Битикда айтилишича, Раббий энди бошқа ҳеч қачон бизнинг гуноҳларимизни эсга олмас экан (қаранг: Еремиё 31:34). Шунинг учун кечириш — эсдан чиқариб ташлаш керак демакдир, деб таъкидлайдилар. Шунингдек, Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Шарқ Ғарбдан қанчалик узоқда бўлса, ёзиқларимизни биздан шу қадар узоқлаштирди» (Забур 102:12). Бироқ бу иккала оят ҳам том маънода тушуниш ва кундалик ҳаётда қўллаш учун белгиланмаган. Сиз бир нуқтани кўз олдингизга келтиришга ҳаракат қилинг: унда шарқ ва ғарб бир-биридан максимал тарзда узоқлаштирилган, мана шу мисол тариқасида гуноҳларимиз биздан қанчалик узоқда эканлигини кўриш мумкин. Бизга етказилган ғам-қайғуни тўлиқ унутиш, ана шу нуқтани топиш сингари ниҳоятда мушкул. Сиз буни уддасидан чиқишингиз мумкин, агар ҳаммасини инкор этсангиз. Бироқ бу усул Муқаддас Китоб таълимотига асло мос келмайди. Шубҳасиз, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, адоват ва қаҳр-ғазабдан узоқлашишга интилишнинг Инжил таълимоти билан ҳеч қандай ўхшашлиги йўқ. Муқаддас Китоб қонун-қоидаларига асосланган кечириш қобилияти — эсдан чиқариш ёки етказилган зарарни камайтириш билан тенг эмас.

Хулоса қилиб айтмоқчиманки, севги — бу ҳадя этувчига ҳеч қандай хурсандчилик келтирмайдиган ва бошқа одамларнинг эҳтиёжига қаратилган тақводорона эътибор эмас. Кўпчилик масиҳийларнинг ҳисоблашича, агар севги ҳадясига ўз «мен»имиз қўшилса, бу ҳолда у қадрсизланади. Яна шундай фикр борки, унга кўра, агар биз ўз севгимизни бошқалар билан баҳам кўриб, ундан роҳатлансак ёки ҳадямиз эътиборсиз қолаётганлигидан умидсизликка тушсак, биз гўёки севгини йўқ қилаётган бўламиз. Ҳақиқатдан бу қадар узоқ фикр бўлмаса керак. Ҳаворий Павлус мукофот олиш учун меҳнат қилган — у «солиҳлик тожига» эга бўлиш учун ўзини қурбонлик қилишга ҳам тайёр эди, чунки «Масиҳ келадиган кунни муштоқлик билан кутаётганларнинг ҳаммасига ҳам тожни У беради» (қаранг: 2 Тимўтийга 4:8). Бизнинг барча хатти-ҳаракатларимиз қайсидир маънода мукофот олиш умидига боғлиқ бўлади. Павлус келажакка бўлган ўзининг умид-ишончи ҳақида гапирган Тимўтийга Иккинчи мактубнинг ўша бобида у биродарларнинг етишмаслигини айтади ва иссиқ плашчни, китобларни олиб келишларини илтимос қилади (қаранг: 2 Тимўтийга 4:9–13). Павлус чин дилдан Масиҳга хизмат қилди, бироқ шундай бўлса-да, ёлғизликдан азоб чекди, қувғинларга учради ва моддий ноқулайликларни ҳис этди. Агар севгини инсонийликдан маҳрум қилиш даражасигача кўтарилса, у меҳрибонликни йўқотади ва руҳий бўлишни тўхтатади.

СЕВГИНИНГ ЎЗИ НИМА?

Аслида, севги — бу сизга қарши гуноҳ қилган душманларга нисбатан меҳрибонликнинг зоҳир бўлишидир (қаранг: Матто 5:43–48). Сизга азоб-уқубат етказган одамларга ёвузликни йўқ қилиб, яхши ҳаёт ато этиш учун сиз уларга нажот топиш ва тикланиш инъомини берасизлар. Севгига шундай таъриф бериш мумкин: севги — бу шундай инъомки, унинг моҳияти - инсон ўзига қарши гуноҳ қилган зўравонни ўз хоҳиши билан кечиришидан иборат, чунки шу тарзда у зўравонни озод қилади, зўравон эса шифо топиш хурсандчилигини ҳис қилгандан кейингина, ҳақиқий инсон бўла олишига имкон яратилади.

Шифо топиш жараёнида кечириш жуда катта роль ўйнайди. Кечириш жуда қийин, аммо шундай қилиш зарур. Бироқ дунёвий адабиёт кечириш маҳоратини ҳар доим ҳам тан олавермайди. Мана шу мавзуга бағишланган кўплаб тадқиқотларда, кечириш — илоҳий шифо топишнинг бир қисми дейилган фикр доимо танқид остига олиб келинган. «Ҳеч қачон тўғридан-тўғри гапирманглар ва сизнинг мижозингиз ўз зўрловчисини кечириши кераклигини назарда тутманглар. Шифо топиш жараёнида кечириш унчалик катта роль ўйнамайди. Мана шу далил кўплаб консультантларни, воизларни ва умуман масиҳийларни хавотирга солади, аммо бу ҳақиқат. Агар сиз жинсий зўравонликдан азият чекаётган имонли жабрдийдадан уни йўлдан урган зўрловчини кечиришини талаб қиладиган бўлсангиз, бундай кўргуликни бошидан кечирган инсонлар билан сиз ишламаганингиз маъқул бўлади».

Кўплаб масиҳийлар ва имонсиз одамлар томонидан кечирилиш жараёнининг қандай талқин қилинишини (кечириш — азоб-уқубатни унутиш, ҳаммаси яхши ва жойида эканлигини кўрсатиш, меҳрибонлик қилиш ва бошқаларга ўзини яна хўрлашга имкон бериш демакдир) эътиборга оладиган бўлсак, табиийки, имонсиз психотерапевтлар бу каби Инжил таълимотига зид бўлган фикрлардан нафратланадилар.

Кечириш моҳиятини учта сўз ёрдамида асослаб бериш мумкин: ўзаро муносабатларни тиклашга интилиш, севишга қарор қилиш ва ўч олишдан воз кечиш.

ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРНИ КЕЧИРИШГА ИНТИЛИШ

Жинсий зўравонликдан азият чеккан кўплаб жабрдийдалар учун ўзаро муносабатларни тиклашга интилиш — кечиришнинг энг мураккаб қисми ҳисобланади. Зўравонликка дуч келган бир жабрдийда аёл менга шундай деди: «Мен уни, яъни зўравонни яхши кўришга тайёрман, аммо у билан мулоқот қилишга эса, сиздан илтимос, мени зўрламанг. У билан яна учрашишим мумкинлигини мен тасаввур ҳам қилолмайман, у билан абадий бирга бўлишим мумкинлиги тўғрисидаги хаёл эса, самоларни дўзахга айлантириб, мени ваҳимага солади».

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда руҳсизлик кайфиятини енгиб ўтиб, ишончсизлик ва ҳис-туйғуларини намоён қилиш истагидан қайтгандагина, қайта тикланишни хоҳлайди. Содиқлик ва ожизлик ҳисси тавба қилиш ёрдамида қайта кўриб чиқилиб, унинг ҳалокатли оқибатлари чин дилдан тан олингандагина, жабрдийдаларнинг инсонлар билан ўзаро мулоқотда шодон яшаш истаклари амалга ошади, ана шундай ҳолатда улар оғир юкдан халос бўладилар. Дарвоқе, масиҳий воизларининг зўрловчини севиш ҳақидаги қунт билан қилган ваъзларини жабрдийдалар эшитмаганликка оладилар.

Кечириш қобилиятини жинсий зўравонликдан азият чекаётган жабрдийдаларга зўрлаб сингдириб бўлмайди. Кечириш — бу осонлик билан ютиб юбориладиган аччиқ дори эмас, балки бу шифо топиш жараёнининг муҳим жиҳатларидан биридир. Кечириш ҳолатига мустақил равишда келиш лозим, зўрловчининг хатти-ҳаракатини кечиришни бирор бир жабрдийдага буюриб бўлмайди-ку. Агар инсон Худога қайта юз тутганидан мамнун бўлса, демак, у бошқаларга ҳам қайта тикланишни тавсия этишга тайёр бўлади.

Инсон юқоридаги бобларда тасвирлаб берилган жараён мобайнида етилиб боради. Ҳаётга, эҳтиросга ва ғам-ташвишларга қайтиш — кечириш учун замин ҳозирлайди. Бу жараён узоқ йиллар мобайнида юз бериши мумкин, чунки етукликка эришишнинг вақт борасида ҳеч қандай муддати йўқ. Ҳамманинг ўз йўли бор ва баъзида улар бир-биридан кескин фарқ қилади. Умумий жиҳат шундан иборатки, бу жараён эркин севишга етаклайди.

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда учун севгидан воз кечиш, гап зўравонга нисбатан бўлган севги ҳақида бораётган бўлса ҳам, жабрдийданинг қалби унга қарши зўравонлик қилган кимсанинг қалбидан ҳеч қандай фарқ қилмаслигини тан олиш билан баравар бўлади. Менинг мижозларимдан бўлган бир аёл қаттиқ ғазаб билан бақирарди: «Мен у билан яна гаплашишни бошлашимдан кўра, ўлганим яхшироқдир!» Агар Раббий икки йўлни кўрсатганда, аёл қайси бирини танлаши, яъни қайси тугмани босиши мумкинлиги билан мен қизиқдим: чап тугмани босинг, шунда Худо зўрловчини таг-томири билан йўқ қилиб юборади, шунда ундан из ҳам қолмайди; ёки ўнг тугмачани босинг ва Худо зўрловчини тўлиқ ўзгартириб, бошқа одамга айлантиради, Худонинг иродасига биноан у кучли эркак, содиқ эр, меҳрибон ота бўлиб қолади. Аёл аччиқ йиғлади, у отаси бўлишини, ўзининг эмас, бошқа ота бўлишини ниҳоятда хоҳлади, чунки зўравон унинг отаси эди. Мен дедим: «Сизнинг отангиз разил, ахлоқи бузуқ, хатти-ҳаракати қабиҳ, нафратланишга лойиқ одам. Сиз отангиз билан ҳозирда у қандай бўлса, шундайлигича ўзаро муносатларни тиклашни истайсизми, деб сўрамайман, бироқ қилган гуноҳини, сизга етказган зарарини Худо олдида тан олса... Сиз қайси тугмачани босган бўлар эдингиз?» Бу азобли оғриқ ва дард-алам пайти эди, аммо аёлнинг қалби қайта туғилиш ҳиссидан шодланарди ва аёл отасини бундай хурсандчиликдан маҳрум қилгиси келмасди. Шундай йўл тутиш ўзи қутқарилишини инкор этишни ва ўзликнинг меҳрибон қалбини ёвуз юрак деб аталишини англатарди. Аёл буни хоҳламасди, ўша пайтда аёл учун муносабатларни қайта тиклаш имкони туғилди. Агар зўрловчи тавба қилиб нажот топадиган бўлса, қандай инсонга айланиши мумкинлигини тасаввур қила олиш иқтидори пок ва солиҳ йўлдан юриш, ўзаро муносабатларни ўрнатиш истагига йўл очади.

Муносабатларни қайта тиклашни хоҳлаш билан боғлиқ бўлган жуда кўплаб қийинчиликлар мавжуд. Уларнинг сабаби қуйидагича саволлар келтириб чиқарган саросимада мужассамлашган: «Севиш нима дегани ва ўч олиш истагида бўлганлар нима қилиши керак? Севгининг мақсади қандай ва агар биз кечирсак, нима юз бериши мумкин?»

СЕВИШГА ҚАРОР ҚИЛИШ

Севиш — зўрловчини нажот топишига (қутқарилишига) ёрдам бериш учун (албатта, гуноҳдан ташқари), қўлингиздан келган хатти-ҳаракатни қилиш демакдир. Бунинг нималигини тушунишга метафора ёрдам бериши мумкин. Жарроҳ ўз мижозининг бўйнида хавфли ўсмани кўради ва бу мижозини ҳалок қилишини билади. Жарроқ мижознинг бўйнида операция ўтказиши ёки кимётерапия ҳамда нур терапиясини тавсия этиши мумкин. Касалликни енгишга қаратилган бундай муолажалар мижознинг кўнгли айнишига ва ҳолсизланишига сабабчи бўлади. Шифокор то яна бошқа муолажалар, яъни радикал усуллар қўлланилгунича мижозга қатъий парҳезни, дам олиб ҳордиқ чиқаришни тавсия этиши мумкин. Шифокорнинг асосий вазифаси, у қандай усуллардан фойдаланишидан қатъий назар, мижозни ҳаётга қайтариш.

Оташин севгининг моҳияти ҳаворий Павлуснинг ушбу сўзларида намоён бўлади: «Севгингиз риёсиз бўлсин. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликка чирмашиб олинглар» (Римликларга 12:9). Севги самимий, софдил бўлиши керак. Ҳикматлар Китобида шундай дейилган: «Ошкора танбеҳ пинҳона меҳрдан яхшироқ. Душманнинг ширин сўзи эмас, дўстнинг калтаклаши садоқатни кўрсатади» (Ҳикматлар 27:5–6). Иккала парчада ҳам севги сохта қайғуриш ва ёлғондакам бўсадан йироқдир. Севги — бу инсондаги ҳамма фазилатларни, ҳаттоки катта қурбонликлар эвазига келадиган меҳр-оқибатни қайта тиклашга қодир бўлган буюк кучдир.

Масалан, агар кимнингдир манманлиги бизни Худо ва одамлар билан ўзаро муносабатларга киришиш имконидан маҳрум қилса, биз унинг каландимоғлигидан нафратланишимиз керак ва бундай феъл-атворга йўқ қилиниши лозим бўлган хавфли ўсма шиши сингари муносабатда бўлишимиз даркор. Бир томондан, ўсма шишни инсон аъзосининг бир бўлаги деб аташ мумкин, бошқа томондан эса — у Худо иродасининг бир қисми бўлмаган, ғайритабиий тарзда пайдо бўлган ўсма ҳисобланади. Агар биз ёвузликдан юз ўгириб, эзгулик томон интилсак, ёвузлик билан боғлик бўлган барча нарсадан воз кечишимизга ва эзгулик билан чамбарчас боғлиқ бўлган барча яхшиликка меҳр қўйишимизга тўғри келади. Бинобарин, севги — бу инсонларда бўлган ва унинг ўзида мавжуд ёвузликни индамасдан қабул қилиш лозим, яъни бошқаларни ҳукм қилиш керак дегани эмас (қаранг: Матто 7:3–6). Севги кимнидир яхши кўришни, унга яхшилик тилаб, шу билан бирга, тавба қилишга ва ишончга даъват этиб, ундаги ўсма шишни бартараф этиш учун меҳнат қилади.

Севишдан қўрқмаган одамнинг фикрлаш қобилияти К.С. Льюснинг «Шон-шуҳрат юки» номли мақоласида тасвирланган:

Инсон ўзининг келажакдаги шон-шуҳрати ҳақида жуда ҳам кўп ўйламаслиги керак, ўзганинг келажаги ҳақида ўйлаш даркор. Биз ҳар доим унинг юкини ҳис қилишимиз лозим, у шунчалик оғирки, фақатгина итоат унга дош бера олади, такаббурнинг суягини у синдиради. Худоларнинг орасида яшаш ниҳоятда ҳайратда қолдиради, айниқса, биз кўрган худоларнинг орасидаги энг зерикарлиси, энг арзимаси шунчалик чақнаб кетса, эҳтимол, ҳозирда биз бунга чидай олмаган бўлардик; ёки бениҳоят, тасаввур қилиб бўлмайдиган даҳшат бўлиб кўринади. Нима қилсак ҳам, биз буни эсдан чиқармаслигимиз керак, зеро севгидаги ёки бошқа муносабатлардаги бизнинг хатти-ҳаракатларимиз унисига ёки бунисига имкон туғдиради.

Самимий севиш — тикану қушқўнмасни берган ярамас ва лаънатга қолган ерни қайта тиклаб, ўсимлик бериши учун чин дилдан хизмат қилиш демакдир <қиёсланг: Ибронийларга 6:7–8>. Буни амалга ошириш учун гуноҳ қилган биродарингизга танбеҳ беришингиз (қаранг: Луқо 17:3) ёки сабр билан унга ҳаммасини тушунтириб бериш лозим (қаранг: Эфесликларга 4:32). Иккала ҳолатда ҳам бир мақсад — қайта тикланиш назарда тутилади.

Кўпинча шундай савол берадилар: «Масиҳга ишонмайдиган зўрловчини қандай қилиб севиш мумкин?» ва «Қилган жинсий зўравонлигини инкор этмайдиган зўрловчини қандай қилиб севиш мумкин?». Ана шу икки саволга жавоб бериш учун бир бобдан ошиқроқ нарса ёзиш керак бўлади. Бироқ, аслини олганда, бу саволларга жавоб битта: севишнинг универсал йўллари ва усуллари йўқ. Зўрловчига нисбатан қандай меҳрибонлик кўрсатишни тасаввур қилиш учун, масиҳийнинг қалби эркин бўлиши даркор (бунга ростгўйлик ва тавба туфайли эришиш мумкин). Мақсадга эришиш учун осон ва силлиқ йўллар мавжуд эмас.

ҚАСОС ОЛИШДАН ВОЗ КЕЧИШ

Ҳаворий Павлус ўзининг Римликларга мактубида, ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтармаслик, барча одамларнинг кўзи олдида яхшилик қилишга (қаранг: Римликларга 12:17) ва инсон ўзи учун қасос олмай, балки Худонинг ғазабига йўл қўйишга (қаранг: Римликларга 12:19) интилишини таъкидлайди. Севги яхшиликни ўрнатиш ва ёвузликни йўқ қилиш усулларини изламайди. Бироқ бундай ёндашиш зўрловчига нисбатан даҳшатли нафрат уйғотади, чунки бу ҳолат унинг соғлиғи борасидаги хавотирланиш билан ниқобланган. Солиҳона ғазаб ва ахлоқсиз адоват ўртасида жуда катта фарқ бор.

Бошқа одамга нисбатан зиён етказиш истаги, у ўзининг қилган гуноҳи учун катта жазо олиши кераклигини сиз хоҳлаётганингизни ҳар доим ҳам англатавермайди. Каландимоғ, қалби сўқир ва бошқаларга зиён етказувчи одамлар — хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл — ўз гуноҳларига тавба қилишлари учун бирор бир жазо олишларини мен кўп марта Худодан илтижо қилганман. Ёмонлик қилаётганларга ёмонлик билан жавоб қайтармасдан, уларнинг бошига «ёнаётган чўғлар йиғишимизга» ҳаворий Павлус бизни руҳлантиради. Джон Стоттнинг фикрига биноан, «душманнинг бошига ёнаётган чўғлар йиғиш» ибораси — бу ёмонликка мағлуб бўлмай, ёмонликни яхшилик билан мағлуб қилишни англатувчи Янги Аҳд метафораси <қиёсланг: Римликларга 12:21>. Ёнаётган чўғлардан, худди уятдан бўлгани сингари, юз қизариб кетади. Джон Стоттнинг ҳисоблашича, душманни тўйдириб, унга сув ичиришимиз натижасида биз уни уялтириб, ювошлантирган бўламиз, бунинг оқибатида эса душманимизда нажот топиш имкони пайдо бўлади. Эзгу ишларнинг мақсади — ёвузликни йўқ қилиш. Жинсий зўравонликдан азоб чекаётган жарбдийдалар ўз зўрловчиларидан ўч олиш ниятида бўлиб, зўрловчининг нажот топиши мумкинлиги ҳақида умуман ўйланмайдилар ҳам.

Гуноҳга тавба қилиш иштиёқи тақводорликка қарши бормайди. Душманларни лаънатлаган оятлар Павлус ўзининг Римликларга мактубининг сўнгида айтилганлардан завқланиб ёзилган: «Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи тез орада шайтонни оёқларингиз остида эзиб ташлайди» (Римликларга 16:20). Шундай кун келадики, тавба қилмаган гуноҳкор «чиритиш учун гўнг чуқурга улоқтириладилар» (Ишаё 25:10). Жиноятчининг ўз гуноҳига тавба қилиши ҳурматга сазовордир ва Қиёмат ҳукмига мос тушади. Бу ҳолда ушбу истакни ўч олишдан нима ажратиб туради?

Ўч олиш истагини ёки ўч олиш ҳаракатларини солиҳликка интилишдан уч нарса фарқлаб туради. Биринчидан, ўч олиш қайта тикланишни назарда тутмайди. Суд — бу сўнгги нуқта. Мунозара шундан иборатки, биз бошқаларни қандай ҳукм қилсак, бизга ҳам шундай ҳукм ўтказилади (қаранг: Матто 7:1–2). Агар сиз кимнидир совуққонлиги учун ҳукм қилсангиз, демак, сизга нисбатан ҳам худди ўшандай мезон қўлланилади, яъни шунга кўра сиз бу одамни инкор этасиз. Исо шундай деган: «Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди» (Римликларга 6:15). Гуноҳ қилган айбдорнинг ҳаётида адолат ҳукм суриб, гуноҳкор жазосини олишидан олдин, бу ҳолат зўрловчини жазолашни истаган одамнинг ҳаётида юз бериши лозим. Бироқ келинг, аниқлик киритайлик: ўзимизнинг кўзимиздаги чўпни олиб ташлар эканмиз, биз яқинимизнинг кўзидаги зирапчани олиб ташлаш омилига эга бўламиз.

Иккинчидан, жазо Худога халал беради. Бизнинг ўч олиш ҳаракатларимиз арзимасдир — Унинг ҳаракатлари мукаммалдир. Павлус римликларга, улар ўч олишни хоҳлаганлари учун эмас, балки уни амалга ошириш йўлларини излаганлари учун танбеҳ берган. Худонинг қаҳри ҳақида гап борганда, масиҳийлар баъзида ўзларини ноқулай сезадилар. Кўплаб масиҳийлар эса Ваҳий китобидаги Қўзининг никоҳи тасвирланган парчадан таскин топадилар, ўшанда биз ҳаммамиз оппоқ шойи кийимларда бўламиз, чунки шойи — азиз-муқаддасларнинг солиҳлигидир (қаранг: Ваҳий 19:6–9). Бироқ Худонинг буюк базми тасвирига охир замондаги ҳукм жараёни киритилган, бунда қушлар шоҳлар, саркардалар, кучлилар мурдасини, оту отлиқлар мурдасини хомталаш қилиш учун тўпланганлар. Тушлик пайти саҳнасига ўхшаб кетмайдими?! Худо дарғазаб, биз ҳам, иблис оёқларимиз остида янчиладиган кун келишини кутишни бизга таклиф қиладилар. Қасосни хоҳлаш Худо кўз ўнгида ҳурматга лойиқдир. Худонинг тавба қилиш даъватига ва Унинг солиҳ ҳукмига ҳалақит бериш — тентакликдир.

Хулоса қилиб айтмоқчиманки, бугунги кунда Худо бизга ёвузликка қарши жанг қилишга ва солиҳлик ёрдамида уни мағлуб қилиш имконини бермоқда. Эътибор беринг, Раббий қандай эзгу ишларга бизни даъват этмоқда: агар душман оч қолган бўлса, уни тўйғизиш лозим, агар чанқаган бўлса, унга сув ичириш керак (қаранг: Римликларга 12:20–21). Ёвузлик нимани кутади? Жавоб оддий. Ёвузлик ёруғликдан қочади: жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда исноддан қўрқишини у кутади. Ёвузлик адоватдан куч олади: жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда турлича ниқоблар остида беркиниб яшашини у кутади. Ёвузлик ўлимдан куч олади: жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда тўлақонли ҳаёт кечиришдан қочишини у кутади. Қалбнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга бўлган ҳақиқий ҳуқуқидан ёвузлик нафратланади: жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда қалб учун ҳаётбахш эҳтиросдан нафратланишини, у кутади. Павлус ёвузликка ҳаёт ато этишга бизни даъват қилганда, унга даҳшатли зарба беради. Бу тоза сувни Ғарбнинг Ёвуз ялмоғизига қуйиш билан баравардир — у эриб кетиши мумкин. Ҳаёт ва ўлим бир-бирига зид ҳолат. Агар ҳаёт, нур ва севги — уларнинг бутун чиройида, бўйсунган кучида, нозик жасурлигида ва бошқаларга хизматида — ёвузликка дуч келса, у албатта енгилиши керак.

ЗЎРАВОННИ СЕВИШ НИМА ДЕГАНИ?

Ҳозирги пайтда биз зўравонлар ва дилозорлар дунёсида яшаётганимиз аниқ. Улар ҳар хил бўладилар: катта ҳарфлар билан билан бошланадиган Зўравонлар (улар жисмоний ҳамда руҳий зиён етказадилар, ёки жинсий зўравонлик қиладилар) ва кичик ҳарфлар билан бошланадиган зўравонлар (бундайларни оддий гуноҳкорлар деб аташ мумкин). Агар шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, шу нарса аён бўладики, ҳамма одамлар бир-бирларини хафа қиладилар, бир-бирларига зиён етказадилар, аммо шу билан бирга, уларнинг ўзлари ҳам зўравонлар қурбонига айланадилар. Кўпчилик чиндан ҳам ашаддий зўравонлар қурбонига айланмаганлар, уларнинг ўзлари ҳам ўзгаларга бундай азоб етказмаганлар, аммо гуноҳнинг моҳияти ҳамма учун бир хил. Бинобарин, фақатгина жинсий зўравонлик, яъни фақатгина жинсий қотилликка қўл урганларгагина диққат-эътиборни қаратиш камлик қилади. Демак, бизга азоб етказганларни қандай қилиб севиш мумкинлигини тушунтириб бериш учун, қисқача маълумотлар чегарасини янада кенгайтиришимизга тўғри келади.

Дилозорларни уч тоифага ажратиш мумкин: оддий дилозорлар, жабрдийдалар кўз ўнгида дилозорларнинг намоён бўлиши (улар сунъий йўлдан оздирувчилар деб номланадилар); ва бевосита зўрловчилар. Ҳар бир тоифа дилозорларнинг хусусиятларини кўрсатиб бериш учун бир қанча мисоллар келтириш керак бўлади. Жинсий зўравонликдан азият чеккан ҳар бир жабрдийданинг тарихи ўзгача ва бу тарих ҳодиса билан боғлиқ бўлган хусусиятларни шахсан жабрдийданинг ўзи солиҳ ва руҳий етукликка эга бўлган масиҳийлар билан биргаликда муҳокама қилиши зарур. Бироқ, ҳаттоки индивидуал муҳокамадан кейин ҳам жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда унинг танасига ва қалбига зарар етказган зўравонни севиш қанчалик оғирлигини англаб етиб, бунинг аянчли оқибатларига қарши мустақил равишда курашни давом эттириши лозим. Бир жабрдийда учун мардона севги унга нисбатан зўравонлик қилган одамни кечириб, унга ўз севгисини билдириш ҳисобланса, бошқа жабрдийда учун бу ҳолат умуман ўзгача маъно касб этади. Аммо меҳр-мурувват улашиш деб номланган ҳодисанинг баъзи бир асослари ёки фундаментал ахлоқ қоидалари мавжуд. Улар дилозорларнинг ҳар қандай тоифасига мансуб бўлганларга нисбатан асосли ва тўғри ҳисобланиши мумкин.

ОДДИЙ ДИЛОЗОРЛАР

Оддий дилозор — бу магазинга муддати ўтган молни қайтарганимизда бизга дағал муомала қиладиган сотувчи, ёки бизнинг боғимизга ҳожатини чиқариш учун итини қўйиб юборадиган қўшни, ёки ўз хонасини йиғиштиришдан бош тортувчи бизнинг боламиз. Оддий дилозорликларнинг бу гуноҳли дунёда юз бериши табиий хол, чунки бундай дунёда Раббий хоҳлаган ҳатти-ҳаракатлар, атрофдагиларга меҳрибонлик қилиш ҳақида камдан-кам эсга олинади.

Оддий дилозорни севиш нима дегани? Жавоб ҳам оддий: чегараларни ўрнатиш, талаб этилган ҳолатларда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, оғир қайғу-ҳасратларни жилмайиш орқали яшириш, келишмовчиликлар ва хафагарчиликлар туфайли юзага келган зиддиятларни, гина-қудратларни бартараф этиб, эзгу ишлар томон дадил қадам ташлашга ҳаракат қилишдир.

Ўз шахсий ҳаётимдан мисол келтираман. Кунларнинг бирида мен боришим керак бўлган шаҳарга самолёт учиб кетгандан кейин бир дақиқа ўтар-ўтмас менинг учадиган рейсим қолдирилганлиги эълон қилинди. Мен қўпол ва дарғазаб бўлиб кетдим. Ҳеч ким менинг кимлигимни, қандай касб эгаси эканлигимни, менинг Масиҳга бўлган ишончим (ёки ишончсизлигим) ҳақида билмасди. Лекин кун бўйи мен кимлардан ва нималардан хафа бўлганимни ўйлаб, адоватнинг осонгина бошланиб кетиши мумкинлигини кўз олдимга келтирдим. Бу гуноҳли дунёга ёвузликни қўшимча қилдим. Тўғри, авиакомпания мени алдади. Кассир дағал муомалада бўлди. Аччиғим чиқиб, жиғибийрон бўлишимга асослар кўп, аммо бошқаларни ҳақорат қилишга ҳаққим йўқ. Агар мен ҳамма маълумотларни — кассирнинг исмини, рейс қолдирилган вақтни, рейснинг номери ва бошқа самолёт учиб кетган вақтни ёзиб олганимда эди, арз қилишга асосларим етарлича бўларди. Кассир билан муносабатларимизни яхшилашга менинг ҳеч қандай имконим йўқ эди. Шунинг учун юз берган нохуш ҳолатга итоаткорона бўйсуниб, жилмайиб қўйишим керак ва буни Руҳ самарасини мукаммаллаштириш имкони сифатида қабул қилишим лозим.

Ўз ҳис-туйғуларимизни жиловлаб, жилмайиш ниқоби остига беркитишимиз бу ёвуз, зўравонликка тўла жамиятда жуда муҳим ўрин тутади. Бу кўникма инкор этиш ёки аралашмаслик қонун-қоидасини назарда тутмайди — сиз оддийгина қилиб гуноҳли дунёга жилмайиб қарайсиз. Шундай вазиятлар бўладики, беўхшов хабардорсизлик ва гуноҳ қоришмаси одамларни эсанкиратиб, йўлдан адаштиради. Менинг бир яқин танишим ўзи яхши кўрган газетага ўз вақтида обуна бўлганди, аммо унга мунтазам равишда етказиб беришлари керак бўлган газетани олиш учун йигирма беш марта қўнғироқ қилади. Танишимга айтишларига кўра, унинг уйи газетани ўз вақтида етказиб бериш жуда узоқда жойлашган экан. Шундай бўлса-да, бир неча ҳафта давомида савдо-сотиқ агенти қўнғироқ қилиб обуна бўлишга дўстимни ундарди. Олдинига биродарим яхшилик билан муомала қилди, бироқ кундан-кунга унинг ғазаби ошиб бораверди. Шунда танишим корпорация вице-президентларининг бирига қўнғироқ қилишга муяссар бўлди ва газета етказиб бериш ташкилотининг бошлиғи ундан икки кўча нарида яшашини аниқлайди. Бошлиқнинг ваъда беришича, дўстимга эртага эрталаб газетани етказиб беришларини ваъда қилди, шундай бўлмаса...! Эрталаб соат олтида дўстим кўча эшикка яқинлашди ва у ерда рақобат қилувчи нашриётнинг газетаси турганини кўрди — бошқа нашриёт газеталари йўқ эди. Бир ҳафта қўнғироқлардан кейин ва ниҳоят, дўстим обуна бўлган газетасини олди.

Бу дунёнинг қўполликларига дуч келинганда ўз ҳис-туйғуларини жилмайиш ортига яшириш қобилияти — хафагарчиликнинг бу усулига бўлган энг тўғри муносабат (албатта, кучли хафагарчилик пайтида эмас), чунки келажакда яхши ва хурсандчилик кунлар келишини биз биламиз. Масиҳий (ҳар қандай шароитда ҳам) уни енгил ва гуноҳсиз сафар кутаётганлигини тасаввур қилмаслиги керак. Бу дунёнинг ахлоқсизликларига қарамасдан қўллаб-қувватлаш — қийинчиликларни мардонавор ва сидқидилдан енгиб ўтиб, янада юксак диққат-эътибор учун азоб чекишни ўрганиш демакдир. Одамларга яхши муносабатда бўлиш иқтидори мунтазам равишдаги мукаммалликни талаб этади. Ҳурмат қилиш ва марҳаматли бўлиш даркор. Униси ҳам, буниси ҳам шахсий макон ва меҳрибонлик инъоми чегараларини қатъий ўрнатиш орқали бажарилиши мумкин.

Ўрнатилиши лозим бўлган чегаралар тури — сиз шахснинг қайси турига тегишли эканлигингизга боғлиқ. Буни ўз итини қўшнининг боғида, яъни сизнинг боғингиздаги майсазорда айлантириб юрувчи ит боқувчи мисолида тушунтириб берамиз. Ювошгина қўшни ит эгасига хокандоз бериб итнинг ахлатини йигиштириб қўйинг, деб таклиф қилардими? Ёки жиблажибон бирор бир ортиқча сўз, хазил ёки киноясиз итнинг ахлатини ўзи йиғиштириб қўярдими? Қор маликаси эса жилмайганича, бўлиб ўтган нохуш воқеага эътибор бермайди ва эридан хотини учун майсазорни тартибга келтириб қўйишини илтимос қилган бўлармиди? Ишнинг моҳияти қандай қилиб тўғри йўлни танлашда эмас, балки яқинларимизга ўз севгимизни билдиришда. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Агар биродаринг гуноҳ қилса, унга танбеҳ бер...» (Луқо 17:3) ва «...севги кўп гуноҳларни ювади» (1 Бутрус 4:8). Хўп, шундай қилиб биз қандай йўл тутишимиз керак: гуноҳкорни фош қилишми ёки гуноҳни севги билан ёпишми? Бу саволга жавоб одамлар қандай муносабатда эканликларига, вазият ва вақтга боғлиқ, аммо мақсад битта — «эҳтиёжга кўра, тингловчиларнинг жонига ора кирадиган яхши сўзлар гапириш» (Эфесликларга 4:29). Бинобарин, чеклашлар ҳар доим ўзаро муносабатларни мустаҳкамлайди. Севгида ҳақиқатни чин дилдан айтиш имконини бизга нима беради? Шу сабабдан, оддий дилозорни севиш нималигини ҳеч бир батафсил таърифу тавсиф етказиб беришга қодир эмас. Бу ҳолат ҳар бир севгучининг юрагида жо бўлиши керак, шунда унинг қалби Хушхабар туфайли шодланади, тавба туфайли унинг тасаввури эркинлашади, қўллари эркин хизмат қилишга ҳозиру нозир бўлади, оғзи эса — фош этишга доимо тайёр туради.

ЖАБРДИЙДА КЎЗ ЎНГИДА ДИЛОЗОРНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ

Жабрдийда кўз ўнгида дилозорларни намоён этувчилар билан ўзаро муносабатлар (ясама зўрловчилар деб номланувчилар), юқорида биз тасвирлаб ўтган оддий дилозорлар билан бўлган ўзаро муносабатларга ўхшаб кетади. Бироқ уларда баъзи бир муҳим фарқлар ҳам мавжуд. Одатда жабрдийдага янада яқинроқ муносабатларни таклиф этаётган одамлар ясама зўрловчиларга айланадилар. Бундай муносабатларда ўтмишда етказилган зарар ва ўзини ҳимоя қилиш ҳолати ортда қолади ва унутилади. Назаримизда, жабрдийда учун ясама зўрловчини намоён қилаётган ва унинг ролини бажараётган одам сифатида, кўпинча эр биринчи ўринда туради. Никоҳдаги яқинлик, ишонч ва жинсий алоқа заифликка, ҳиёнатга ва ҳис-туйғуларнинг зидлигига қарама-қарши туради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда кўпинча турмуш ўртоқ сифатида худбин, бўш (жабрдийданинг ўзи ишончлироқ кўриниши учун), ниҳоятда бефаҳмни танлайди. Эр ҳис-туйғуларга ёки жуда зиқна, ёки бениҳоят таъсирчан одам бўлади. Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг оиласи одатда мустаҳкам, барқарор ёҳуд зерикарли бўлади, ёки алғов-далғов ва азоб-уқубатга тўла бўлади. Никоҳ америкача баландликлар кабинасига ўхшайди, дам юқорига кўтарилади, дам шиддат билан пастга тушади. Бироқ бундай ҳолатда ўч олишдан воз кечиб, эр-хотинликда мардонавор севгига эга бўлиш ҳақида фикр юритиб бўлмайди. Баъзи аёллар қаттиққўл, ёвуз, бировни хуш кўрмайдиган, аммо кўнгли очиқ одамларга турмушга чиқадилар. Бошқалар эса ўз ҳаётларини одамови ва ўтакетган манман, ёки ундан ҳам баттарроқ лоқайд, ахлоқсиз, зўравонлик қилишга мойил бўлган эркаклар билан боғлайдилар. Бу мавзу бўйича муҳокама қилиш талаб этиладиган ҳамма нарса ушбу бўлим чегарасидан ташқарига чиқиб кетади, бироқ кўп ҳолатларда яхшиланишни фақатгина никоҳ ва оила масалалари бўйича олиб бориладиган маслаҳат ва суҳбатлар орқали амалга ошиши мумкин. Агар эр маслаҳат олишга қатнамаса, хотин психотерапевт қабулида барибир фойдали маслаҳатлар олади. Қолаверса, шифокор аёлга нажот топиш жараёнида иштирок этишдан бош тортган эрни қандай қилиб севиш мумкинлигини унга тушунтиради.

Зўрловчини акс эттирган одамни севиш нималарга асосланади? Яхши кўриб қолиш учун аниқ шахсий чегарани ўрнатиш, бир-бирини тушунишни ўрганиш, азоб чекиб хурсанд бўлишга тайёр туриш, имонда қатъий бўлиб юриш, қалъадай мустаҳкам ва мардонавор севгига эга бўлиш лозим. Ана шундагина турмуш ўртоғингизнинг илоҳий нажотга интилишида сиз ёрдам беришингиз мумкин.

Албатта, ўзаро муносабатларни яхшилашга қаратилган ва шунга хизмат қиладиган аниқ шахсий чегараларни ўрнатиш зарур. Масалан, кўплаб ясама зўрловчилар уларнинг турмуш ўртоғи ёки рафиқаси жинсий зўравонликдан азият чекканликларидан бехабарлар. Бундай ҳолатни яшириш сабаби қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: жабрдийданинг эри ёки хотини жинсий зўравонликдан азият чекканлиги ҳақидаги воқеани ҳамма ҳам тўғри тушунишига ишонч йўқ. Шунинг учун жуфтлик муаммо мавжудлигини тан олиши керак, зеро, муаммони ҳал этмаслик ишончсизликни келтириб чиқаради. Қалбни ларзага келтирадиган маълумотни айтишдан олдин, эр ҳам, хотин ҳам масалани тўғри ҳал қилиш устида ишлаши лозим. Бу қийин масаланинг масъулияти фақатгина ясама зўрловчида эмас. Жабрдийда унинг оиласи бошидан ўтказаётган қийинчиликларни енгиб ўтишга тайёр туриши даркор, гарчи ўзининг камситилганлигини (тан жароҳати ниҳоятда оғир бўлганлигига қарамасдан) ва ўзини (гуноҳкорлигини тан олиб) ҳимоя қилиш нақадар хавфли бўлишидан қатъий назар, қалбини ҳақиқатга очиб бериши керак.

Мисол келтираман. Жинсий зўравонликдан азият чеккан бир жабрдийда бу ҳақда эрига очиқ-ойдин айтишдан бош тортди. Аёл ўтмишидаги бошқа азоб-уқубатлар ҳақида эрига сўзлаб берганда, эр бунга эътибор ҳам бермади, умуман бефарқ бўлди. Агар эр шуларга ҳам лоқайдлик билан қараган бўлса, демак, у ҳеч қачон рафиқасининг чуқур дард-аламини асло тушунмайди, деган қарорга келди хотин. Юзага келган вазиятдан хотин ўзининг норози эканлигини эрига бир неча бор етказмоқчи бўлди, вақти-вақти билан совуқ ва лоқайд эрта қандайдир ҳис-туйғуларни уйғотишга интилди, аммо хотин ўзининг ростгўй ва эҳтиросли жўшқинлиги ёрдамида эрининг қалбига йўл топа олмади. Аслида бу аёл ҳам худди эри сингари, гуноҳ ҳисобланмиш ўзини ҳимоя қилишликда айбдор эди. Ишончли ўзаро муносабатларни ўрнатиш жараёнидаги хотиннинг вазифаси — эрининг бепарволигига, ҳаттоки хотинини инкор этишига қарамасдан, бўлиб ўтган нохуш воқеани батафсил сўзлаб беришдан иборат эди. Эрнинг лоқайдлигини кўриш хотин учун қанчалик азобли эканлигини тушунишига у ёрдам бериши, эрини нақадар севишини, эр-хотин ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам бўлишини хоҳлашини, ана шундагина аёл ўзини тўлиқ эрига ва оиласига бағишлаши мумкинлигини унга етказиши керак.

Баъзи бир истисноларга қарамасдан, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда вақт топиб, ўзининг ўтмиши ҳақида эри билан муҳокама қилиши даркор. Турмушга чиқишидан бир неча йил олдин аёлнинг бутун ҳаётини ағдар-тўнтар қилиб юборган, нозик қалбини куйдириб хонавайрон қилган нохуш вақеани ҳикоя қилиб бериши зарур. Бу эса ўз навбатида, эр нима учун хотинига нисбатан совуққон эканлигини, турмушнинг паст-баландини, низоларнинг келиб чиқиш сабабларини рўйирост кўрсатиб беради.

Сизнинг ўзаро муносабатларингизни тиклашга имкон туғдирувчи чекланишларни ўрнатиш зарур. Масалан, жинсий зўравонликдан азият чеккан кўплаб жабрдийдалар (албатта, бундан мустаснолар ҳам бор) турмуш ўртоқлари билан маълум вақтга жинсий алоқадан ўзларини тийишга муҳтож бўладилар. Кўпинча жабрдийдалар жинсий яқинликка мойиллик сезмайдилар ёки юз берган жинсий зўравонликни эслаб, яқинликдан нафратланадилар. Тана ва қалбларнинг яқинлашувидан, жисмоний ва психологик бирликдан роҳатланиш туйғусини ҳис қилиш ўрнига, жабрдийдалар ўз қусиғига қайтган ит каби ўзлари хоҳламаган ҳолда, жинсий алоқа қилишга мажбур бўладилар ва ундан умуман воз кечадилар. Жинсий алоқадан воз кечиш асосан бусиз ҳам аранг турган оила ришталарини узилишга ва оиланинг барбод бўлишига олиб келади. Фожиа шундан иборатки, агар жабрдийданинг қалби ўликлигича қолганда, оила бузилмаслиги мумкин эди. Ясама зўрловчи жабрдийдага янада кўпроқ зиён етказиш учун жинсий алоқадаги танаффусдан фойдаланса, Павлуснинг ушбу кўрсатмасига: «Бир-бирингиздан бош тортманглар, фақат ўзаро келишгандан сўнг, рўза тутиш ва ибодат қилиш учун вақтинча жудо бўлинглар...» (1 Коринфликларга 7:5) амал қилмаса, гуноҳини янада оғирлаштиради. Аслида, жинсий алоқадан ўзликни тийиш вақтинчалик бўлиб, шахсий мувозанат чегараларини қайта тиклашга имкон бериши керак ва жинсий ҳаётни бошлашдан олдин жуфтликнинг жинсий яқинлиги билан боғлиқ бўлган барча масалаларини муҳокама қилиш даркор.

Агар эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ҳақиқат, тавба, жуфтликнинг ўзаро алоқаларини биргаликда тиклашга қаратилиб мустаҳкамланса, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда кўз ўнгида эрнинг зўравон дилозорга ўхшаб кетиши даргумон. Бироқ, агар янги чекланишлар ва мустаҳкам муносабатларга бўлган эҳтиёж келиштириб бўлмайдиган зиддиятларга қўшилиб кетадиган бўлса, бу ҳолда жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда учун бундай вазият хотинга қарши чиққан эрни мардона севиш кўпроқ жанг қилишга ўхшаб кетишини англаш мумкин.

Эр-хотинлар муносабатларининг яхшиланиши ёки бузилиб кетишидан қатъий назар, жабрдийданинг ҳаётга бўлган ташналиги ва интилиши ортиб бораверади. Аёлнинг кўз ёшлари аччиқ, кулгуси эса — жарангдор бўлади. Пировардида, агар жабрдийда ростгўй бўлиб, тавба қилса ва дилозорни яхши кўришга журъат этса, бу уни Яратувчининг ҳузурига олиб келади ва аёлда Унинг феъл-атвори акс этади.

БЕВОСИТА ЗЎРЛОВЧИЛАР

Реал тарзда мавжуд бўлган жиноятчини севиш нима дегани? Бу масала жиноятчи тириклигини ва жабрдийда унинг қаердалигини билишини назарда тутади. Агар зўрловчи ўлган ёки ёнига йўлатмайдиган кимса бўлса, ўтган хотираларни эслашни қўллаб-қувватламайман. Гештальтпсихология методикаси бўйича суҳбатлар жиноятчини намоён этувчи бўш кресло билан олиб борилади, нафрат ва хаёлий кечиришни кўрсатувчи катарситик ифоданинг бошқа усулларига қаратилган бўлади. Ясама дилозор билан боғлиқ бўлган нарсаларга эътибор қаратишни маслаҳат бераман, чунки ҳақиқий зўрловчининг йўқлиги зўрловчининг тириклигига, яъни борлигига қараганда, ўртадаги муносабатларнинг ишлаб чиқилмаганлигини яққол намоён этади.

Катта ҳарф билан ёзилган Дилозорга бўлган севги унга қарши бўлган адоватни ўз ичига олади. Қарши чиқиш —севгининг намоёнидир деб айтишдан олдин, жабрдийда ўз далил-исботларини синчиклаб таҳлил қилиб чиқиши керак. Агар бу ҳолат тез орада жабрдийдага хотиржамлик келтирадиган бўлса, унда унинг ҳаракатлари асосини манманлик ташкил қилади. Худонинг қонун-қоидаларига асосан ва Унинг даъватига кўра яшаш, кучли ва меҳрибон бўлиб қолган ҳолда, ҳотиржамликни иккинчи даражага суради.

Унда ярашишга лойиқ мавзу сифатида нима хизмат қилиши мумкин? Улар иккита: зўрловчидан хавфсираш ва эҳтимол, ҳозирда зўрловчи зиён етказаётган одамлар учун хавотирлик. Зўрловчиларнинг кўпинча яна жиноятларга қўл уришлари жуда кенг тарқалган ва ҳаммага маълум ҳақиқат. Жинсий зўравонлик қилган кимса агар жазоланмаса, у яна ва яна жиноят содир этаверади. Зўрловчи қайсидир даражада азоб-уқубат ҳис этиб яшаши керак. Унинг қалбида асло унутиб бўлмайдиган қандайдир сирли оғриқ бўлиши лозим, зўрловчи ана шу дард туфайли қилган жиноятини ҳеч оқлай олмасин. Жиноятчининг ичидаги дардни атрофдагилар (баъзида ҳаттоки ўзи ҳам) ҳис қилмаслиги мумкин, чунки нафрат ва манманлик остида дард мустаҳкам яширилган бўлади, уларнинг асосида эса ор-номус мавжуд. Аслида, тимсол эгаси қалбидаги манманлик исботи сифатида улкан дистресс хизмат қилади, у севиш учун туғилганди, бироқ акси бўлиб чиқди — у бу тимсолни йўқ қилиб юборди. Жиноятчи ҳис қилаётган оғриқ у амалга оширган жиноятни оқламайди, кимларгадир у етказган зарарни қопламайди ва унинг тавбага бўлган ҳаракатини кечирмайди. Шундай бўлса-да, жиноятчига қарши чиқмоқчи бўлган жабрдийда бундай оғриқ ва дард борлигини эсдан чиқармаслиги ва шунга мос тарзда эътибор қаратиши керак.

Табиийки, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда ўзининг қарши чиқиши қачон ва қандай бошланишини ҳал этади. Бироқ жабрдийданинг ўзи ростгўй тавба қилиш йўлини босиб ўтмагунча қарши чиқишни бошламаслиги керак. Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда жиноятчи ва (ёки) ўзининг лоқайд ота-онаси билан мулоқот қилишни бошлашга интилишидан олдин, у муносабатларга унчалик даражада путур етказиши мумкин бўлган (дўстлар, психотерапевт, болалар, турмуш ўртоғи билан) бошқаларга нисбатан мардонавор севги тажрибасига эга бўлиши лозим. Жабрдийда дастлаб ўз қалбини мустаҳкамлаб олмагунча ва бошланғич тайёргарлик жараёнида амалиётни ўтамагунча, курашга киришмаслиги даркор.

Агар қарши чиқиш вақти келган бўлса, бу ҳолда у айнан нимада намоён бўлишини аниқлаб олиши керак. Биринчи навбатда шуни таъкидлаш муҳимки, ўртадаги низо бир учрашув доирасида бартараф этилмайди. Қарши чиқиш — бу янги кўринишдаги муносабатларни йўлга қўйиш жараёни. У ўз ичига бир нечта элементларни мужассамлаштиради: аниқ шахсий чегарани ўрнатиш, зўрловчини фош қилиш ва уни тавба қилишга даъват этиш, унга мулоқот тавсия қилиш, унга яқинлашиш, шунингдек, азоб тортишни ҳамда хурсанд бўлишни ўрганиш, имонда қатъий туриш ва зўрловчининг илоҳий нажот топишига ишонч ҳосил қилиш, яъни унинг ишончли қалъага ва инсоний қадр-қимматга эга бўлиши.

Жабрдийда ўз зўрловчисини фош этишга ҳаракат қилишидан ва уни тавба қилишга чорлашидан олдин, у атрофдагилар билан ўз муносабатларини тиклаш учун ўз усулини ишлаб чиқиши ва уни амалда қўллаб кўриши лозим, шу тарзда жабрдийда дилозордан узоқлашишга ва ундан ўч олишга ҳаракат қилиши мумкин. Жабрдийда зўрловчи билан ўз муносабатларини қуйидаги қонун-қоидага асосланиб тиклаётганини ҳис қилиши керак: «Ҳаёт ўзгача ва ажойиб бўлиши мумкин ва сен Раббий билан тикланиш хурсандчилигини ва роҳатини кўришингизни мен хоҳлайман». Бевосита ваъз ва насиҳат унчалик катта ўрин тутмайди — жиноятчи ўзи билан юз бераётган ўзгаришларни англаб етади, чунки жабрдийда қўрққан эмас, балки кучли, дарғазаб эмас, балки меҳрибон, лоқайд эмас, балки ҳис-туйғуга тўла бўлади. Асосий ўзгариш жабрдийданинг ички дунёсида юз беради ва бундай ўзгариш унинг хулқида, феъл-атворида, атрофдагилар билан мулоқот қилишдаги ўзгаришларда ўз аксини топади. Жабрдийда жиноятчи билан қанчалик кўп мулоқот қилишидан қатъий назар, бундай ўзгаришлар сезиларсиз ёки аҳамиятли бўлиши мумкин.

Масалан, ҳар доим хурсанд ва шодмон юрган жиблажибон шукроналик Кунида ўз оиласи (ҳамда уни зўрлаган кимса) билан дастурхон атрофида мулойимгина ўтирарди ва жуда кам гап эди. Унинг хулқидаги ўзгаришлар унчалик сезиларли эмасди, аммо унинг қариндошлари ҳайрон ва асабийлашган. Қизнинг кайфияти ёмон эмас ва у ўзини тийиб ўтирган ҳам эмас — қариндошлар жим бўлиб қолишганда қизиқчининг вазифасини бажаришни ёки юзага келган ўртадаги сукунатнинг ўрнини тўлдиришни қиз хоҳламади, у фақатгина унинг қалби жўш ургандагина гапиришга қарор қилди. Унинг феъл-атворидаги ўзгариш — бу уни зўрлаган кимсага ва ўзининг лоқайд ота-онасига бўлган ярашишга биринчи қадам эди.

Ярашиш ўзида ошкор этишни мужассамлаштириши керак. Масиҳ шундай деган: «Агар биродаринг гуноҳ қилса, унга танбеҳ бер. Агар тавба қилса, уни кечир. Агар сенга қарши бир куннинг ўзида етти марта гуноҳ қилса-ю, етти марта сенга мурожаат қилиб: «Тавба қилдим», — деса, уни кечириб юбор» (Луқо 17:3–4).

Ошкор этиш кўпинча тавбага эшик очиб беради. Аслида, тавба қилишдан мақсад — жиноятнинг моҳиятини, унинг оқибатларини ва тиклаш усулларини аниқлашдан иборат бўлиши керак.

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда уларнинг учрашув мақсадини яширмасдан, агар зўрловчини ярашишга чорласа, яхши бўлади. Учрашув хавфсиз жамоат жойда бўлиб ўтиши керак (аслида, шундай жой сифатида нуфузли ресторан хизмат қилади). Имкон қадар қўшни столда ёки машина тўхташ жойида жабрдийдани унинг дугоналари (ёки дўстлари) кутиб ўтиришлари ва зўрловчи билан бўлиб ўтадиган суҳбатни яхши ўтишига ибодат қилиб турушлари лозим. Ҳеч қачон ярашишга ибодатсиз киришмаслик лозим.

Фош этувчида мантиқий изчиллик бўлиши даркор, аммо агар маълум давр босиб ўтилмаса, унда бу каби изчиллик ҳам бўлмайди. Бу даврни босиб ўтишга жабрдийда ва жиноятчига нима тўсқинлик қилаётганини улар муҳокама қилиб олишлари мумкин. Аммо ечимни топишга етарлича даражада эътибор қаратилмаса, уни топиш қийинлигини улар тушунишлари керак. Фош этиш ўз самарасини келтириши учун, жиноятчи қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

1. Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда унинг тафсилотлари ҳақида гапиришни бошлаганда, жиноятчи жиноят юз берганини тан олиши керак.

2. Зўрловчи ўзини оқламай ёки ўз гуноҳини бошқа бировга юкламай, жиноят қилганликдаги масъулиятни ўзига олиши даркор.

3. Жабрдийда ўтмишда қандай азият чекканлигини ва зўравонликдан ҳозирда ҳам азоб тортаётганлигини тасвирлаганда, жиноятчи бу ҳақиқатдан ҳам шундайлигини тасдиқлаши ва юз берган нохуш воқеадан афсусда эканлигини намоён қилиши лозим.

4. Жабрдийда зўрловчига у атрофдагилар билан мулоқот қилишда қандай хатоларга йўл қўйганини ва ярашишга нималар халал бераётганини айтганда, у шундай суҳбатга тайёр туриши, айтиб ўтилганларни инобатга олиши ва тўсиқларни енгиб ўтишга тайёр эканлигини кўрсатиши керак.

5. Жабрдийда жиноятчига у билан янгича муносабатларни тиклаш жараёнини тасвирлаганда, зўрловчи бу жараёнда иштирок этишни хоҳлашини ва қўшимча ёрдам излаётганини билдириши (жамоатга бориши, психотерапевт қабулида бўлиши, гуруҳ машғулотларида иштирок этиши ёки зарур бўлган адабиётларни ўқиши) даркор.

Агар жиноятчи, кейинроқ эса лоқайд ота-оналар ушбу беш қадамни қўйишга тайёр бўлганларида, шунда жабрдийда ўзининг дилозорига янги муносабатларни ўрнатишни ва у билан яқинлашишни таклиф қилиши мумкин. Агар тавба қилиш бўлмаса, юқорида айтиб ўтганимиздек, жабрдийда ўз севгисини дилозорга инъом этиб, уни кечириши мумкин, бироқ уларнинг ўртасидаги ўзаро муносабатларни қайта тиклашнинг имкони йўқ.

Агар ярашишга бўлган биринчи ҳаракатдан кейин ҳам жиноятчи жинсий зўравонликнинг юз берганини ёки зўравонликнинг ёмон оқибатларини тан олгиси келмай уларни инкор этса, бироз вақт ўтгач (бир нечта ҳафтадан кейин) жабрдийда бу мавзуни дилозор билан биргаликда муҳокама қилишни таклиф этиши керак. Дилозорни гуноҳдан фориғ этиш ёки ўзаро муносабатлардаги зиддиятлардан уни асраш мақсадида жабрдийда бу мавзуни ўртага ташлашдан чарчамаслигини жиноятчига тушунтириши лозим. Агар тавба қилиш орқали ўзаро муносабатларни тиклашга қилинган жабрдийданинг таклифини зўравон рад этишни давом эттираверса, қандайдир вақтга жабрдийда у билан ўз муносабатларини вақтинча тўхтатиши керак. Агар дилозор тикланиш жараёнини бошлаш қарорига келса, у ёт бўлиб кетмаслигини жабрдийда унга тушунтириши лозим. Ажратиб қўйишнинг бундай усулини, қаттиқ талабдан келиб чиқиб, буюк инъом, жиноятчига яхши муносабатда бўлиш сифатида кўриб чиқиш мумкин, токи у уялиб, сиз берган йўл-йўриқларингизга қулоқ тутиб, унинг совуқ қалби инсонийлик муносабатларининг оловига пешвоз чиқа олсин (қаранг: 2 Салоникаликларга 3:14–15).

Бир эркакни болалигида унинг отаси бир неча бор зўрлаган, кейинчалик эса ўша ота, ҳеч қандай зўравонлик қилмаганман, деб айтган. Йиллар ўтиб зўрланган ўғил улғаяди, жинсий зўравонлик қилган ота эса шифоланиш учун ўша ўғлидан қарзга пул сўрайди. Ўғил отага қарз беришдан бош тортади. Бу ҳолат эса у отасини ёмон кўришидан ёки уни ҳурмат қилмаслигидан дарак бермайди. Аслида, отанинг пули жуда кўп эди, фақатгина ота бу пулларни савдо-сотиқ билан шуғулланиш учун олиб қўйганди. Ўғил отасига пул бермагани учун ота ундан воз кечди. Қолаверса, бутун қариндош-уруғ олдида туҳмат қилиб, уни ноҳақ айблади. Ўғил улғайиб, ўзи ота бўлганда ака-укалар унга қўнғироқ қилиб ўз отасидан қачонлардир юз ўгирганини таъна қилдилар. Шунда ўғил аслида нималар юз берганини акаларига сўзлаб бермоқчи бўлади. Бир нечта акалар ҳақиқатни билишни истадилар, бошқалари эса хоҳламадилар. Эркак бошидан кечирганларини сўзлаб берди, ота эса тавбага муҳтож эканлиги аниқ бўлди. Акалардан бири укасига раҳми келган бўлса-да, ҳаммаси ўтмишда қолганини, солиҳ масиҳий сифатида буни унутиш кераклигини айтди. Бошқа ака эса ўзига ҳам, укасига ҳам раҳми келиб йиғлаб юборди, чунки болалигида унга нисбатан ҳам ота жинсий зўравонлик қилганди.

Ахлоқсиз муносабатларни сақлаб қолишдан воз кечиш — четлатиш моҳиятидир. Жабрдийда гуноҳкорнинг қайтишини кутади, бироқ дилозор то ўзининг гуноҳини тан олиб, тавба қилмагунча, жабрдийда унга яқин алоқаларни тавсия қилмайди. Мўминларча, итоаткорона усулда муносабатларни (албатта, тавбадан кейин) тиклашни таклиф қилиш, ҳаттоки бундай таклиф адоват билан инкор этилса-да, Худонинг қонун-қоидаларига кўра яшашни назарда тутади.

Юқорида тасвирлаб берилган ҳикояда ўғил отаси билан ҳар қандай алоқани узишга қарор қилиб, эшикни қаттиқ беркитади. Бу унга жуда қимматга тушди, чунки ўғил шу йўсинда ўзига нисбатан барча оила аъзоларининг нафратини қўзғатиб аччиғини чиқарди. Дарҳақиқат, ўғил отасига ҳурмат билан қаради, унга тавба қилиш имконини ва солиҳ Самовий Ота билан биргаликда қайта туғилиб, лаззатланиб яшаш ҳис-туйғусини берди. Уларнинг ўзаро муносабатлари эшиги ёпиқ эди, лекин қулфланмаганди. Юз берган воқеалардан бир неча ой ўтгач, ота ёшгина ўғил билан ўз муносабатлари тиклаш истаги борлиги айтади. Ўғил ҳар қандай қулай фурсатдан фойдаланиб, ота билан биродарлик алоқаларини қайта тиклашга тайёр эканлигини унга билдиради. Ушбу ҳикоянинг бош қаҳрамони ниҳоятда камтар ва хушмуомала эди, бироқ у отаси билан муносабатларини тамомила нажот топиш даражасига кўтарилишини, яъни отанинг тавба қилишини истайди. Жиғибийрон бўлган ота ўғлига қўл кўтаради. Бир неча кун ўтгач, ота яна қўнғироқ қилади, бўлиб ўтган нохуш воқеаларни унутишни ёки улардан воз кечишни, сўнгра ўртадаги ришталарни қайта тиклашни таклиф қилади. Кўзлари жиққа ёшга тўлган йигит отасига рад жавобини беради. Дарғазаб бўлган ота телефон гўшагини отади. Бу воқеа яхшилик билан тугаганини айтишни мен жуда хоҳлардим, фақатгина вақт ва осмон бундай истакнинг амалга ошишига ёрдам бериши мумкин. Лекин барибир, ўғил ёлғизликдан, азоб-уқубатдан азият чекишига ва баъзида, тўғри йўл тутганлигидан шубҳаланишига қарамай, Раббийнинг кўз ўнгида гуноҳкор отасининг тавба қилишга чорлаганидан хурсанд эди, майли, бундай хурсандчиликни фақатгина вақти-вақти билан бўлса-да, у ҳис қилаверсин.

Ўтмишда қилган қотиллигини тан олган, бироқ у етказган азоб-уқубатга беандишалик билан қараган ва унга керакли тарзда эътибор қаратмаган («Минг афсус, шундай бўлиб қолди. Менинг гуноҳларим кечирилди, сен эса ўзингни масиҳийча тутмаяпсан») ёки ўзини-ўзи койиб, ўз манфаатини ўйлаган ҳолда, кечирилишга интилаётган дилозорга нисбатан жабрдийда қандай муносабатда бўлиши мумкин? Ёки бошқача қилиб айтганда, агар дилозор ўзига ёки жабрдийдага нисбатан адоват билан қараб, ҳақиқий ўзгаришларга ҳалақит бераётган бўлса нима қилиш керак? Муаммони ҳал этиш калити тайёргарчиликда. Жабрдийда дилозор ҳақида кўп нарсаларни билишидан келиб чиқиб, у воқеаларнинг шундай ривожи мумкинлигини назарда тутиши лозим. Жабрдийданинг жанговар ҳаракатлари режасида шундай усуллар бўлиши керакки, токи дилозор ҳар доимгидек ўзини оқлаш билан қутулиб қолмасин. Бир аёл отасига тўғридан-тўғри шундай деди: «Ота, ҳар гал сиз онам билан арзимаган нарсалар борасида жанжаллашиб қолганингизда, ўзингизни қандай тутишингизни мен жуда яхши биламан — сиз бундай ҳолат юз берганидан афсусдаман деб қутулиб қоласиз, лекин ўзингизни тутишингиз онамга қанчалар азоб етказаётганини чуқур ўйлаб кўришни ҳаёлингизга ҳам келтирмайсиз. Сиз менга нисбатан зўравонлик қилиб, нақадар дилимни оғритганингизни ва ҳаётимни бузганингизни айтсам, сиз олдингидай ҳаракат қиласизми?» Бу аёл ўз отасининг ҳимоя қилиш тактикасини пайқаб қолиб, уни ниҳоятда хайрон қолдирди. Отанинг хулқ-атворидаги манманлик ва такаббурликнинг очиб ташланиши — ўтмишда у қилган жиноятини тан олишига, шунингдек, очиқ-ойдин суҳбатлашишга йўл очиб берди.

Ўзаро муносабатларни тиклаш жараёни жабрдийда ва жиноятчининг биринчи ярашиш учрашувидан сўнг бошланиши зарур эмас, гарчи бу учрашув аъло даражада ўтган бўлса ҳам. Бу жараён юқорида тасвирлаб берилган босқичларга бир неча бор қайтишни талаб этади, қайта-қайта кечириш зарурлигини, тавба қилиш сингари, узоқ давом этишини тасдиқлайди.

Гуноҳкор тавба қилган тақдирдагина, биз уни кечиришимиз мумкинлигини Раббий амр этади. Шундай қилиб, ўзаро муносабатларнинг тикланиши дилозорнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлади. Тавба қилиш — осонгина «Минг афсус, шундай бўлиб қолди», дейишни англатмайди. Агар тавба қилиш шу тарзда юз берганда эди, ўқинишни ифодаловчи ачинишдан унинг ҳеч қандай фарқи қолмайди. Ҳақиқий тавба қилиш жараёни, ҳаттоки бир кунда етти марталаб талаб қилинса ҳам, зўрловчи томонидан ҳаётга олиб борувчи азоб-уқубат сифатида бошдан кечирилади. Дилозорнинг шундай хатти-ҳаракати у тавба қилиш ва ўз гуноҳлари оқибатлари устида ишлаш истагида эканлигидан гувоҳлик беради. Бундан ўзга нарсаларни тавба қилиш, деб ҳисоблаб бўлмайди. Шунинг учун гуноҳкорнинг тавба — тазаррусига, унинг нажот топишга бўлган интилишига асосий исбот сифатида муносабатда бўлиш — агар у чин дилдан тавба қилишни ҳис этаётган бўлса, унинг қалби бериши мумкин бўлган нарсаларни инкор этилишини англатади.

ЖАНГ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда севги йўлини топганда, у инсонларни янада чуқур тушунишни ўрганади, шу жумладан, эҳтимол, жиноятчини ҳам. Агар жабрдийда руҳий мукаммалликнинг шундай ўзгача усулини танласа, бу унинг жўшқин эҳтиросини, азоб чекиш ва хурсанд бўлиш иқтидорини кучайтиради, пировардида, унинг Худо амрлари бўйича яшаш қарорини мустаҳкамлайди. Жабрдийданинг феъл-атвори у янги кўникмага эга бўлгани учун эмас, балки Муқаддас Руҳ унинг қалбидаги Масиҳ ортидан бориш истагини қўллаб-қувватлагани учун ўзгариб боради.

Жанг давом этмоқда. Руҳан улғайиб бораётган эркаклар ва аёллар ҳақиқат, тавба ва мардона севгининг чуқур косасидан ичишни давом эттирмоқдалар. Ушбу жараённинг ҳар бир босқичи имонни мустаҳкамлайди, нафрат ва адоватни заифлаштиради, уларнинг Худони англаш эҳтиёжини кучайтиради.

Ҳаётнинг баъзи дамлари эрмандан ҳам аччиқ бўлади, бошқалари эса асалдан ширин ва шароб ичгандан ҳам кучлироқ маст қилади. Агар абадий ҳаёт томон оқиб бораётган сувдан ичилса, бу қалбга сўзлар билан тасвирлаб бўлмайдиган чуқур қониқиш ато этади. Худо инъом этган хурсандчилик таъмидан лаззатланиш хотиралар, адоват, нафрат, ёлғизлик ва қўрқув борасида оғир меҳнат қилишни талаб этади. Худди шундай йўл тутиб, «умр довонини ошиб бўлган» ҳаворий Павлусга эргашамиз, яқинларимиз, биродарларимиз ва оддийгина, бизга таниш бўлмаганларнинг эсон-омонлиги учун Худонинг йўлига аталган жонли, ҳаётий сув тўкамиз <қаранг: 2 Тимўтийга 4:5–8>, Исо Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келишини, сабр-тоқат ва жанг қилишга лойиқ бўлган ҳақиқат тожини интизорлик билан кутамиз.


Книга на Узбекском языке: Израненное сердце (Дэн Аллендер)

В этой книге известный во всём мире психотерапевт и богослов Дэн Аллендер раскрывает саму суть сексуального насилия одновременно с психологической и библейской точек зрения и показывает его жертве Божий путь к исцелению. Выйти на него можно, заплатив высокую цену новых страданий, однако он приведёт к жизни, чьей отличительной чертой станет любовь. Эта книга - надежда для взрослых, которые в детстве подверглись сексуальному насилию.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак