Яраланган юрак (Дэн Аллендер) 12 bob

Дэн Аллендер. Яраланган юрак - (12 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Yaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida AudiokitobYaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Миннатдорчилик

Сўз боши

Муқаддима. Шифо излаб

Aсосида ўтмишни рад қилиш ётадиган кечириш

Дилозорни севишга мажбурий талаблар

Руҳий доирага қўпол аралашув

Энг яхши йўл

КИРИШ. Хотира ва эсдаликларнинг аҳамияти нима?

Муаммонинг моҳияти нимада? Руҳий шикастланиш инсонга қандай таъсир қилади?

Шифо топиш учун мижозга ҳақиқатан ёрдам керакми? Психологик маслаҳатнинг қиммати нимада?

 

I ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ

1-БОБ. УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ

Урушнинг муқаррарлиги

Йўлдан оздирувчи

2-БОБ. ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ

Инсон:унинг улуғворлиги ва ахлоқсизлиги

Уят: фош бўлиш ваҳимаси

Уят нима дегани?

3-БОБ. МОЙИЛЛИК: ЗИДДИЯТ ВА ЎЗИДАН НАФРАТЛАНИШ

Нафрат нима дегани?

Нафрат даражалари

Нафратнинг вазифаси

4-БОБ. ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичлари

II ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ  ЗАРАРИ

5-БОБ. ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ожизликни ҳис этишни пайдо қиладиган сабаблар

Ожизлиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ожизликни ҳис қилиш оқибатлари

Ўз ожизлигини ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

6-БОБ. ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ

Хиёнатни ҳис қилишга қўзғайдиган сабаблар

Жабрдийда яқинларига қилган хиёнати учун тўловнинг баҳоси

Ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида нотўғри ҳукмлар

Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари

Ўзини сотилган деб ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

7-БОБ. ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ички ҳардамха ёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган сабаблар

Ички ҳардамхаёллиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатлари

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

8-БОБ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ

Шон-шуҳратга узоқ йўл

Руҳий шикастланиш гувоҳлиги

Депрессия

Жинсий алоқа айниши (жинсий аъзоларнинг бузилиши)

Патологик тобелик

Соматик шикоятлар

Ўзига салбий баҳо бериш

Муносабатларни ўрнатиш усули

9-БОБ. ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ

Муносабатлар ўрнатиш усули нима?

Муносабатларни ўрнатиш усули нима учун шунчалик муҳим?

Муносабатларни ўрнатиш усули қандай шакллантирилади?

Одамлар билан муносабатлар ўрнатиш усулининг ўзига хослиги

III ҚИСМ. РУҲИЙ ЎСИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

10-БОБ. ШОД-ХУРРАМЛИККА КУТИЛМАГАН ЙЎЛ

Муҳим масала

Шахсий ўзгаришларга қадам-бақадам ёндашув

Шахсий ўзгаришларнинг муқаддас китоб йўли

Муқаддас китоб йўлини билиш

11-БОБ. ТЎҒРИЛИК

Ички зарар

Ташқи зарар

Вазиятни тўғри таҳлил қилиш

12-БОБ. ТАВБА

Тавба нима дегани?

Тавбани пушаймонга қарши қўйиш

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг тавбаси

Тавба жараёнидаги ички ўзгаришлар

Тавбанинг ташқи ўзгаришлари

13-БОБ. МАРДОНА СЕВГИ

Бу дунёда кечириш реалми?

Севиш нимани англатади?

Севгининг ўзи нима?

Зўравонни севиш нима дегани?

Жанг давом этмоқда

ХОТИМА. ДОНОЛАРГА ЎГИТЛАР

Жиноятчига мурожаат

Жабрдийданинг нажот топиши жараёнида иштирок этаётганларга (биринчи навбатда ота-оналарга) мурожаат

Жабрдийданинг кўз ўнгида жиноятчини намоён этувчи дилозорга мурожаат

Жабрдийданинг дўстига мурожаат

Чўпонга мурожаат

Психотерапевтга мурожаат

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдага мурожаат


12-БОБ

ТАВБА

Шахсий ўзгаришлар жараёни тавбанинг шакли бўлмиш ростгўйликдан бошланади. Тавба — бу инкор этиш ва бўйсунмасликдан ҳақиқат ва итоат этишга, ўлимдан ҳаётга бўлган кескин бурилишдир.

Инкор этиш ва ёлғон гапириш омиллари билан чамбарчас боғлиқ бўлган жинсий зўравонликни чин дилдан тан олиш, одатда, олдинига жабр кўриш ҳис-туйғусини кучайтиради. Бахтли болалик ва меҳрибон оила ҳақидаги сохта тасаввурларларни тилка-пора қилган хотиралар илк бор жабрдийданинг эсига тушади. Нафақат жабрловчи (йўлдан оздирган зўравон) ниҳоятда қабиҳ гуноҳ қилган инсон сифатида намоён бўлади, балки бошқа оила аъзолари ҳам ўзларининг иштироки, ёки инкор этувчи, ёки зарар етказувчи сифатида унинг ҳамтовоқлари қаторида айбдор ҳисобланадилар. Кўпинча, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда жинсий зўравонликнинг келиб чиқиши мумкин бўлган ва ўрганиб чиқилиб, танқид қилинмаган ҳаракатларни, бу каби номувофиқ хулқ-атворларни англаб етади. Бундай ҳолатлар ҳозирда ҳам унинг ҳаётида ўз таъсирини кўрсатмоқда. Аслида виктимизация, яъни жабр кўриш ҳис-туйғуси бу нафақат ўтмишда юз берган ҳодиса, балки кўпинча бу кундалик ҳаётда юз беришни давом эттираётган ҳолатдир.

Даҳшатли ўтмиш воқеаларининг такрорланиши, аввалги ва ҳозирдаги хиёнаткорлик, руҳий тушкунлик ҳолатини тан олиш, хулқ-атворнинг ҳозирги кундаги ҳимояловчи ахлоқий қонун-қоидаларнинг бузилганлигини англаш — буларнинг ҳаммаси жабрдийда учун бениҳоят оғирлик қилади. Хайриятки, бу каби маълумотларнинг келиши аянчли ва азоб-уқубатли бўлса-да, бирданига ва тўсатдан эмас, балки аста-секинлик билан, бир маромда, баъзида эса бирин-кетин амалга ошадиган жараёндир. Бу жараён жинсий зўравонликдан азият чеккан ростгўй жабрдийда учун қандай бўлишини олдиндан айтиб бериш жуда қийин, аммо бу каби умумий фикрлар ҳар бир зулм кўрганга йўл-йўриқ сифатида хизмат қилиши мумкин. Авваламбор, ўтмишдаги ҳақиқатга назар ташлаш жараёни кутилмаган ихтиролар учун замин ҳозирлайди. Бирламчи руҳий таъсир нимаси биландир жисмоний зарбага ўхшаб кетади. Кўз ўнгимизда ҳақиқий воқелик намоён бўлади, бироқ улар секинлаштирилган тасвир сифатида қабул қилинади. Кадр кетидан кадр орқали томошабин реал тарзда «амалга ошган» ва аллақачон унут бўлиб кетган даҳшатли ҳақиқатни кўради. Кўпинча улар ҳозирда мавжуд бўлган муносабатлардан кўнгил қолиш билан боғлиқ бўлади. Ўзининг туғилган кунини унутиб қўйиш ёки ўзгаларнинг унга нисбатан айтилган мақтовларини тинглай олмаслик — ҳозирги пайтдаги руҳий ҳолатни йўлга қўйиш асосига путур етказади. Ёмон нарсалар ўтмишда қолди, келажакда эса фақатгина хурсандчиликлар бўлади, деган сохта фикр қониқарсиз ҳолатларнинг юзага келиши туфайли ва ўзгача ҳаётга бўлган интилиш таъсирида тарқалиб кетади.

Кўнгил қолиш кўпинча адоватга, оиланинг риёкорлик эътирозига, яхши ҳаётга бўлган ишончга нисбатан қаҳр-ғазабга, ўз севгисини билдирганлар, бироқ ана шунга муносиб тарзда хатти-ҳаракат қилмаганларга қарата гина-қудратга айланади. Аммо бундай хулқ-атвор орқали жабрдийда севгувчи қалбларнинг зоҳирий кўринишини намоён этишни хоҳлайди. Қаҳр-ғазаб — бу қалбнинг ёмон тушдан тамомила уйғониб, қаттиқ изтиробга тушишидир.

Қаҳр-ғазаб авваламбор ва ҳаммасидан ҳам кишининг ўзига қаратилиши мумкин. Жинсий зўравонлик туфайли юзага келган ўз-ўзидан нафратланиш кўп ҳолатларда ўч олишга қаратилган бўлади, баъзида эса жабрдийдалар ўзларининг нафрат-адоватларини нафақат уларни зўрлаганларга, балки қариндошларга, дўстларга, эр ёки хотинга сочадилар. Бунда қаҳр-ғазабнинг юзага чиқиши аниқ намоён бўлиб турса-да, шифо топиш жараёнига бундай ҳолатнинг ёвуз кучини англаб етиш киради. Шахсий ўсиш риёкорлик ва айёрликка йўл қўймайди, бироқ ғазаб-адоватнинг жабрдийдада қайта юзага келиши — албатта буни тан олиб очиқ-ойдин айтиш керак — шифо топишнинг тўғри йўли ҳисобланмайди. Тўғри, бир қарашда ғазабни англаш - озодликни ҳадъя этувчи ва куч бағишловчи ёкимли ҳис-туйғуга ўхшаб кўриниши мумкин, лекин адоватнинг жабрдийда устидан ҳукмронлик қилиши - руҳий етуклик ва мукаммалликни асло англатмайди. Нафрат ва адоват қайнаб тошганда, қалб ўзини қанчалик жонланганини ҳис этиши ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, қолаверса, бу жараён қайғу-ҳасратга чек қўйиб қалбга тинчлик-хотиржамлик олиб келмайди. Кўп ҳолатларда адоват жабдийдаларни янада оғир ва мушкул аҳволга солиб қўяди.

Руҳий қашшоқлик — бу фаталистик («Фарқи нима?») тушкунликни англатиб, маятникни, яъни тебрангичнинг тескари ҳаракатини — ростгўйлик ва ҳақиқатдан ёлғон ва алдов томон боришнинг иккинчи босқичини кўрсатади. Бу ерда энди биринчи босқичга қараганда, янада чуқурроқ маънони англатувчи савол пайдо бўлади: «Ҳақиқат ёки Худо билан, менинг ташвишларим ёки менга нисбатан зўравонлик қилиб, азоб-уқубатга қўйганлар билан орани очиқ қилишнинг, ёки гуноҳларимни англаб етишга интилишимнинг мен учун нима фойдаси бор?» Агар руҳий тушкунлик кўнгилни қолдириш ва қаҳр-ғазабнинг бирламчи хис-туйғуларини бостириб тўхтатиб қўйса, жабрдийда айрилишнинг асосий йўлини босиб ўтиши керак. У танлаган йўл янада радикал тарздаги инкор этишга ва «пластмасса» ҳаётдан воз кечишга етаклаши, ёки бўлмаса, тавба-тазарру туфайли чуқур ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Шифо топиш жараёнида азоб-уқубат, эътироз ниҳоятда оғриқли кечиб, ҳақиқат унинг биринчи даври ҳисоблангани сингари, ўкинч ва алам билан амалга оширилган тавба унинг иккинчи даври саналади.

Дард ва алам ўтмишда ва ҳозирда етказилган зарарни «қайта ишлаб» ўзгартиради. Қачонлардир юз берган жинсий зўравонлик туфайли азият чекканларнинг, ҳийла ва найранг билан йўлдан оздирилганларнинг гуноҳга тобе бўлмаганлиги ўтмишдаги дард-аламни ҳозирги ҳаётга олиб киради, бироқ эндиликда дарғазаблик ва қасос олиш истаги ортда қолади. Дард ўзига ва бошқаларга нисбатан жаҳолатда қотиб қолган жабрдийданинг нафратини юмшатишни бошлайди. Ҳар қандай кўз ёшлар ҳам тавба қилишга ва қалбнинг қайта тикланишига олиб келавермайди. Аммо ғам-қайғу ўтмишдаги дард-аламларни ортда қолиб кетганлигини чуқур англашга ва мукаммаликка бўлган интилишни қайта тиклашга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, келажакда энди жабрдийда ўзини асло хафа қилдириб қўймаслик ёки зарар етказдирмаслик борасидаги қарорни қайғу-ҳасрат мустаҳкамлаши мумкин.

Мусибат икки турлича йўлга олиб келиши мумкин: бу одамларни тавбага келтириб, нажот топишга имкон яратувчи хафагарчилик, ҳамда ўлимни келтириб чиқарувчи хафагарчилик <қиёсланг: 2 Коринфликларга 7:10>. Биринчи йўл бутун борлиқ билан, ҳузур-ҳаловат ва Худони улуғлаш учун сабр-тоқат сўраб, Худога илтижо қилишни, қалб айрилган роҳат-фароғатни қайтариб олиб, нажот топишни, ҳаётни Худога ва яқинларга нисбатан бўлган севги билан тўлдиришни тавсия этади. Иккинчи йўл эса, қалб айрилган роҳат-фароғатни қайтариб олиб, уни зўравонга қарши, бу гуноҳли дунёга қарши, охир-оқибатда эса жабрдийданинг шундай азоб чекишига йўл қўйган Худога қарши айб қўйишга қаратилган бўлади. Чунки иккинчи йўлдан борувчилар Худонинг иродаси ва бу ўткинчи дунёнинг синовларидан қатъий назар, яхши ҳаёт кечиришга, кейинчалик эса Худонинг абадий Шоҳлигининг ўрнини босувчи роҳат-фароғатда яшашга ҳақ-ҳуқуқлари борлигига даъво қиладилар. Хафагарчиликнинг иккала йўлдаги фарқи тавба ва пушаймон тушунчалари таққосланганда намоён бўлади.

ТАВБА НИМА ДЕГАНИ?

Тавбага таъриф беришдан олдин, икки асосий ва муҳим қонун-қоидани ифодалаш учун менга ижозат беринг. Биринчидан, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдалар ўзлари билан юз берган бу мудҳиш ҳолат учун Худо томонидан тавба қилишга ҳеч бир тарзда даъват этилмаганлар. Кўплаб жабрдийдалар улар билан бўлиб ўтган воқеалар ёки бу ҳолатда улар ҳис қилган қониқиш учун, гарчи уларнинг айби бўлмаса-да, Худодан кечирим сўрайдилар, Унинг ҳузурида ўзларини гуноҳкор ҳисоблаб, тавба-тазарру ила Худога мурожаат қиладилар. Иккинчидан тавба, аслида жабрдийда солиҳлик йўлидан бориб, гарчанд эндиликда ҳеч қачон гуноҳ қилмасликка руҳан ўзини тайёрлаб турган бўлса-да, бу кутилмаганда юз бериши мумкин бўлган ажойиб ҳис-туйғудир. Тавбани кўпчилик тушунмайди, ундан шодланмайди ҳам. У шунчаки яхши бўлишга интилганларга шифо бериши ҳам шарт эмас. Мана шу сабаб туфайли биз тавбага, у қандай бўлиши кераку ва қандай бўлмаслигига аниқ таъриф беришимиз зарур.

Тавба — бу ҳаёт манбаини қабул қилишдаги ички, яъни руҳий ўзгариш. Бу бизга зарар етказиши мумкин бўлган ўзимизнинг ҳимоя усулларимиз ҳисобланиб, улар бизни ҳақиқий ҳаётга (яъни, бизга яхлитлик ва хурсандчилик ато этувчи Худога) ёки жиддий, муҳим аҳамиятли ўзаро муносабатларга олиб келмаслигини тан олишимиздир. Тавба — бу севгининг буюк қудратини чуқур тан олишдир, чунки бундай севги ҳар дақиқада ва барча муносабатларда инкор этилиши мумкин, яъни жинсий зўравонликдан азият чекканлар ҳам қонунни тан оладилар. Севги ҳақидаги қонунни ҳар қандай вазиятда ҳам тўғри деб топилиши, инкор этилади. Ўтмишда жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг ҳозирги вақтда севгидан қочиб, ўзини ўзи ҳимоя қилиши оқланмайди. Бутун вужуди билан Худони ва яқинларини севишдан бош тортган жабрдийда, бошқа одамларга зарар етказади, шунинг учун ҳам ҳукмга лойиқ ҳисобланади, яъни адолатли жазо тариқасида муртад деб эълон қилиниб, Худодан узоқлаштирилади.

Мукаммал, чекинмас севгининг муқаддас талабини бажаришга Исо Масиҳдан бошқа ҳеч кимнинг кучи етмайди. Севги ҳар қандай тушунтиришга бўлган ҳаракатларни рад этади, важ ва баҳоналарни вайрон этади, ҳузур-ҳаловат хабарини қабул қилишга қалбни тайёрлаб, уни итоат эттиради. Натижада тавба — бу Худога қайтишдаги ташналик ва дили вайроналикдир.

Тавбанинг буюк намуналаридан бирини биз дарбадар ўғил ҳақидаги масалда кўрамиз (қаранг: Луқо 15:11–32). Бу масалда ўғилнинг ота уйига қайтиши билан боғлиқ бўлган муҳим ҳолатлар акс этган. Тавба — авваламбор Ота Худога қайтиш демакдир ва бу жараён гуноҳ — хўрлик эканлигини тан олиш билан бошланади. Гумроҳ ўғил тўнғизларни боқишга йўл олади ва тўнғизлар ейдиган қўзоқлар билан қорнини тўйдирганини тан олади. Чунки тўнғизларга бериладиган озуқани ейиш у ерда турсин, тўнғизнинг гўштини танаввул қилиш ҳам ҳар қандай яҳудий учун ҳақорат эканлигини англайди. Отадан анчагина йироқда, зор бўлиб шалоқ яшаган ўғилнинг ҳаёти нақадар ахлоқсиз ва жирканчли эди. Тавба қайсидир маънода шундай эътироф билан бошланади (бир қарашда бундай ҳолат худбинлик бўлиб кўриниши мумкин): «Мен очман ва ташнаман, бироқ мен учун янада юксакроқ, қандайдир ҳақиқат бор. Ўғиллари ва қизларига Шоҳ ҳадя этган таомдан ейиш учун мен яратилганман, нега энди мен тўнғизларнинг қолдиғи билан озуқланяпман?»

Кўпинча тавба қониқмасликдан бошланади. Дарбадар ўғилнинг тан олишича, отасининг қанчадан-қанча ёлланма ишчиларининг нони ошиб-тошиб ётибди, у эса узоқда очликдан ўляпти. Шунинг учун ҳам ўғил уйга қайтишга қарор қилди. Ўз ҳис-туйғуларини татқиқ этиш ва ҳақиқатни ҳис қилиш учун чуқур итоаткорлик талаб этилади: «Мен тўнғизлар ейдиган қўзоқлар билан қорнимни тўйдиришга зорман. Қолганлар бахтли, мен эса бахти қораман. Бошқа бу ерда қолмайман. Ана шу ботқоқда қолгандан кўра, отамнинг қаҳр-ғазабини шармандаларча бош эгиб қабул қилишга ва унинг ёлланма ишчиларига қўшилиб, хизмат қилишга тайёрман». Бу ҳолатни қалбнинг сўзсиз итоаткорлиги билан Отанинг ҳузурига қайтиб бориш учун ҳақиқатни тан олиш керак. Итоаткорлик баъзида биз ўз ҳаётимизни мустақил йўлга қўйиш мақсадида тўнғизларнинг боқувчисига айланиб қолганлигимизни тан олишдан бошланади. Энг ёмони: биз бажарган ҳатти-ҳаракатларимиздан бирортасини ҳам оқлаб бўлмайди. Мол-мулкнинг ўзимизга тегишли бўлган қисмини олдиндан олганлигимиз нафақат ахмоқлик эди, балки ана шу ҳаракатимиз билан биз мустақил равишда ўзимизни ўзимиз бошқаришга қарор қилганлигимиз — жуда катта гуноҳ ҳисобланарди.

Дарбадар ўғил қайтиб келганида, ота ўзини қандай тутганлигига эътибор берайлик. Ота ўғлини узоқдан кўриб қолади, кўнгли бўшаб йиғлайди. У ўғлининг елкасига нафис тўн кийдиради, қўлига узук тақади, бирга хурсандчилик қилайлик деб, катта зиёфат уюштиради. Катта ўғилнинг ва атрофдаги одамларнинг назарида ота ўзини тентакларча тутади. Ана шундай нуқтаи назарга кўра, ота кичик ўғлига оила мол-мулкининг катта қисмини беради, ўғилнинг узоқ бир мамлакатга қочиб кетишига сабабчи бўлгани учун масхараланиб, уятга қолади. Ота ўз атрофидаги одамларнинг тазийқини ҳис этиши керак эди — дарбадар ўғилдан юз ўгириши лозим ёки ҳеч бўлмаганда, уйда ўғил ўз ўрнини эгаллашига рухсат беришидан олдин, қилган гуноҳи учун уни тавба-тазарру қилдириши керак эди. Бунинг ўрнига ота бўрдоқини сўйдириб катта зиёфат уюштирди ва дарбадарликдан қайтиб келган ўғилнинг оиладаги ўрнини ва барча ҳақ-ҳуқуқларини тиклади. Уйига қайтаётганида ўғил: «Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Энди сизнинг ўғлингиз аталишга лойиқ эмасман. Мени ёлланма ишчиларингиз қаторига қабул қилсангиз бас», — деб айтмоқчи бўлган сўзларига, тавба-тазаррусига ота қулоқ ҳам солмади. Ўғилнинг уйга қайтиши катта хурсандчилик билан нишонланди.

Ҳаёт йўлидан бораётган гуноҳкор ўғилни кутиб олишнинг аксинча кўринишини, ўлим йўлидан бораётган катта ўғилга нисбатан отанинг ўзгача муносабатида кузатиш мумкин. Катта ўғил учун ота — талабчан назоратчи, уни фақатгина тартиб-интизом, итоаткорлик, дунёдаги барча нарсадан воз кечиш билан ва сидқидилдан хизмат қилиб кўнглини олиш мумкин эди. Катта ўғил дўстлари билан хурсандчилик қилиши учун ҳатто битта улоқ ҳам атамаганини айтиб, отадан хафа бўлди. Отанинг жавоби шундан гувоҳлик берадики, катта ўғил зиёфат уюштириб беришни отадан сўрашининг ўзи кифоя эди, аммо бу каби илтимосларни қилишга ўғилнинг ғурури йўл қўймасди. Катта ўғилнинг фожиаси шундан иборат эдики, у қаттиққўл отасини ёмон кўрарди, қолаверса, дарбадар укага қараганда, ака отадан нафратланарди. Дарбадар ўғил отанинг меҳрибонлигини, пул сўраганида беришини, мол-мулкини кўкка совуриб, борини исроф қилганидан кейин меҳр-мурувват сўраб, уйга қайтганида отаси уни албатта кечиришини акадан кўра яхшироқ биларди. Катта ўғил ҳеч қачон отадан бирор нима сўраган эмас, бундан ташқари, отага қараганда тақводорликда ўзининг устунлиги кўрсатиш мақсадида, укага аталган зиёфатда қатнашмади, аччиқланиб ичкарига ҳам кирмади. Исо бу масални фарзийлар солиҳлигининг юзакилигини очиб ташлаш учун ҳикоя қилиб берди. Шу билан бирга, Худога нима матлуб экани борасидаги бизнинг сохта тасаввурларимизни Масиҳ рад этди.

Тавба нима дегани? Гарчи бу тушунчага таъриф бериш ниҳоятда қийин бўлса ҳам шуни айтиш мумкинки, биз ўзимизнинг гуноҳли ҳолатимизни ва Худонинг ҳузур-ҳаловатини кўрганимизда, тавба мўмин ташналикни, жасурона шижоатни ва тийиқсиз шод-хуррамликни назарда тутади. Ота биз оч бўлишимизни ва тўнғизларнинг қўзоқлари бизни қаноатлантирмаслигини хоҳлайди. Биз тўлиқ Унга тобелигимизни англаб Ота ҳузурига қайтишимизни ва иштаҳани очадиган мол гўштидан татиб кўришимизни У хоҳлайди.

Тавба қилишга кучни бизнинг эсанкираб қолган ҳолатимиздан, ўзимизга ҳамда бошқа одамларга етказган зараримиз учун бизда ҳеч қандай далил-исботимиз йўқлигидан, қўрқиб кетганимиздан ва Худони биз ранжитганимиздан олинган. Тавба бизга берилганига қаноат қилмаганимизни, инсоний обрў-эътиборимизни камситилганини ёки Раббий билан бизнинг муносабатларимизга зарар етказилганини инкор этишга ташналигимизни назарда тутади.

Янги ҳаётни бошлаш учун тайёр турган одамларга зарур огоҳлантириш. Оғриқни бостиришга даъват этилган қалбни ўлимдан ҳимоя қилишдан воз кечиш — бу тўғри. Биз қандай бўлсак, яъни аёл ва эркак сифатида ўзимизнинг жўшқин борлигимизни эълон қилиб яшаш, бизга аталган қувончли муносабатларга ташна бўлиш — бу тўғри. Атрофдагилар биз билан ҳисоблашишини талаб қилувчи барча ҳимоя манёврларига чек қўйиш — бу тўғри. Бироқ, шу йўналишда ҳаракат қилар эканмиз, биз хавфли чизиққа яқинлашиб қоламиз. Бу чизиқни босиб ўтиш бизни яширин гуманизм муҳитига олиб келади. Унда мавжудлигимизни эълон қилишимиз бутун борлиғимизнинг маъносига айланади.

Инжилча тавба — бошқа одамларга уларнинг манфаати ва Худога Уни шарафлаш учун ва янада кўпроқ бериш мақсадида, ҳар доим бизни янги ҳаётга бошлайди. Бутун бизнинг мавжудлигимиз ўзга инсонларнинг ҳаётида Худонинг иродасини амалга оширишга бағишланади. Қатъиятлик билан тасаввур қилиш мумкинки, қалбимизнинг шифо топиши бизнинг вужудимизда юз бераётган хис-туйғулар ҳақида ўйлаш майлини кучайтириши мумкин, қолаверса, атрофдагилардан бизга нисбатан изззат-ҳурматда бўлишларини талаб этади. Суюкли бўлишга интилиш — Худонинг образини тарқатувчи инсоннинг ажойиб хислати ҳисобланади. Бироқ ўз мавжудлигимизни севишга эмас, балки севилишга бағишлашимиз ниҳоятда худбинлик бўлиб кўриниши мумкин. Яшашдан мақсад — олиш эмас, балки беришдир. Худонинг марҳамати билан, гарчи биз бунга нолойиқ бўлсак-да, хоҳлаганимизга эришдик. Эндиликда биз буюк ҳақиқат маъносини англаш — ўзимизни яқинларимизга бағишлаш имтиёзини қўлга киритдик. Бизни шу йўлдан тавба етаклаб боради.

ТАВБАНИ ПУШАЙМОНГА ҚАРШИ ҚЎЙИШ

Ҳақиқий тавба ва пушаймон деб аталмиш тушунча ўртасида қандай фарқ бор? Ҳақиқий тавбада инсон ўзининг шахсий ожизлигини тан олади, пушаймонда эса етказилган зарарни мустақил равишда қоплаши назарда тутилади. Тавба — бу эҳтиёжнинг итоаткорона тасдиқланиши, пушаймон — бу ўзига ортиқ даражада ишонишнинг тасдиқланиши. Ортиқ даражада ўзига ишониш дарбадар ўғил акасининг такаббурлигига ўхшайди. Бундай одам, гуноҳ унчалик қўрқинчли ҳис-туйғу эмас, шунинг учун гуноҳни яхши иш билан ювиб юбориш мумкин, деб ўйлайди. Ота — қахри қаттиқ зулмкор, у фақатгина ўзини ўйлайди. Шунинг учун олдин унга тегишли бўлган нарсани қайтариб, отанинг кўнглини олиш мумкин. Пушаймон — бу қарзни қайтариш, тавба эса — раҳм-шафқат сўраш.

Тавба ва пушаймоннинг натижаси турлича бўлади: тавба кўнгилни юмшатади, пушаймон эса тошюрак қилиб қўяди. Тавба мўминликни келтириб чиқаради ва итоаткорликка тайёрлайди. Худо уни юклсалтиришини билган инсон, Раббий олдида итоатгўй бўлиш учун кулги ва хурсандчиликни қайғу ва мотамга айлантиришга тайёр (қаранг: Ёқуб 4:8–10). Худбинликдан воз кечиш унга ҳаёт эшигини очиб беришини инсон агар тез орада тушунса, у синовларга нисбатан душманларча эмас, балки дўстона муносабатда бўлади (қаранг: Римликларга 5:3–5; Ёқуб 1:2–4). Тавба қилиш инсонни номус даҳшатидан халос этади, чунки у яланғоч, тушкун аҳволда ва бирор бир яхшиликка лойиқ эмаслигини унинг қалби билади. Инсон бутун гуноҳлари билан Худо томонидан қабул қилинганидан кейин, энди у ҳеч нарсадан қўрқмаслиги ва бирор нарсани яширмаслиги мумкин. Шунинг учун у одамларга бўлган севгисида, улар қандай жавоб қайтаришларидан ёки ундан юз ўгиришларидан қатъий назар, тўкис эди. Зеро, унинг кўп гуноҳлари кечирилган ва кўп севишининг сабаби ҳам ана шунда эди (қаранг: Луқо 7:47). Отага қайтиш — тавба қилганларда келажакда Унинг марҳамати ва нажоти, адолати ва умрбод Худо билан бирга бўлишларига қатъий умид ва ишонч туғдиради. Ҳаттоки ўлим ҳам уни йўқ қила олмаслигини у тушунади, йўқолиб қолишдан қўрқмаса ҳам бўлади. Шунинг учун у завқ ва шавқ билан яшашга ҳақли. Чунки йўлда уни ҳар қандай адолатсизлик кутаётган бўлса ҳам, шундай кун келадики, барча тўсиқларнинг олиб ташланишига унинг ишончи комил.

Пушаймон эса, аксинча, жабрдийдани янада шафқатсиз қилади. Тез орада жабрдийда ўз гуноҳлари учун жазо олганидан кейин, гуноҳ йўқ қилиниб у покланади. Шунинг учун бундан-да кўпроқ нарсани талаб қилишга, ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўз гуноҳини тан олган кўплаб зўравонлар, ўтмиш унутилиб, бугунги кун билан яшаш керак, деб ўйлайдилар. Йўлдан оздирувчи бир одамнинг шундай деганини эшитганман: «Мен тавба қилдим, лекин жабрдийда бу ҳолатни унутишни истамаяпти, демак, энди ўзгариш навбати менга эмас, унга келди». Ўтмишда зиён етказган шафқатсизликнинг (гарчи у ўзига раҳми келиб аччиқ кўз ёшлари тўкса ҳам) итоаткорлик билан шуғулланиши — пушаймонликдан далолат беради.

Тавба қилишнинг яна бир хислати — бу яқинларига нисбатан бўлган меҳрибонликни, янги куч ва эҳтиросни ўзида акс эттириб турган кучли ҳис-туйғудир. Ҳаворий Павлус коринфликларнинг қилган гуноҳларига қарши чиқди ва уларнинг такаббурликларини фош қилди (қаранг: 2 Коринфликларга 7:11–13). Павлус коринфликларни ранжитганидан хафа бўлди, аммо уларнинг тавба жавоби ҳаворийни ҳайратда қолдирди. Қилган гуноҳларидан қайғураётган коринфликларнинг қалбида янгича ғайрат, эҳтирос, жонбозлик ва адолатга бўлган чанқоқлик пайдо бўлди. Улар ўзларидан нафратланганлари учун эмас, балки ўз гуноҳларини англаб етиб, тавба қилганларидан кейин ўзгариш сари интилдилар. Ўзидан ёки бошқалардан нафратланувчи ҳаракатлар тавба қилишга имкон яратади ва куч беради. Бундай ҳолат гуноҳкорда оёқости бўлиш ва фойдасиз эканлигини англаш хиссини уйғотади ва натижада ҳалокатли нафратга, қаҳр-ғазабга олиб келади. Охир-оқибатда тавбадан ниҳоятда йироқда бўлган азоб емиради, гуноҳкорнинг ўзига ўзи раҳми келади ва у руҳий тушкунликда қолади.

Инсон ўзининг гуноҳкорлигини чин юракдан тан олганда, аксинча, унинг юраги юмшайди, бошқа одамларга нисбатан бўлган нафратли муносабат ижобий томонга ўзгаради. Аслида эса, бизга жабр етказган зулмкорларга нисбатан афзалроқ эмаслигимизни биз тушунамиз. Инсоннинг ўз ўзидан нафратланиши — бу шахсий гуноҳкорликни чин дилдан тан олмаслик ва иблисона қаллобликдир. Ўзидан нафратланиш, гўёки муаммонинг манбасига унинг устидан назорат ўрнатиш мақсадида қилинган ҳужумдир, сўнгра пушаймон туфайли одамлар ва Худо билан ўзаро муносабатларни тиклашга бўлган уринишдир. Ўзининг гуноҳкорлигини юракдан тан олиш — ҳузур-ҳаловатга нисбатан эҳтиёжга бўлган муҳтожликни итоаткорлик билан тан олишга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида, фидокора севгига тўла ҳаётга олиб келувчи ҳасратни келтириб чиқаради.

Ҳаётга етакловчи қайғу, биз Худонинг қалбини ранжитганлигимиз оқибатида пайдо бўлган аламнинг, Унинг бағрига қайтаётганлигимиздан келиб чиқадиган хурсандчилик билан қўшилишидир. Худони ранжитганимиздаги қалб азоби ва таклиф этилган меҳмонлар билан Унинг дастурхони атрофида ўтириб, хурсандчилик қилишимизни ҳеч қандай бошқа ҳис-туйғулар билан таққослаб бўлмайди. Тавбага келиш уялишимизни ва тортинишимизни сусайтиради, биздаги жўшқинликни кучайтириб, бизни ўзгаришга даъват этади. Пушаймон ўзимизни ўзимиз ёмон кўришимиз ҳиссини оширади, ҳаётимизнинг тинкасини қуритади ва Худонинг йўлидан боришимизга тўсқинлик қилади.

ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИКДАН АЗИЯТ ЧЕККАН ЖАБРДИЙДАНИНГ ТАВБАСИ

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда аёл ва эркакнинг тавбаси қандай бўлади? Бундай тавба ўлимдан фориғ этади, турмушнинг ички ва ташқи жиҳатларини ҳаётга қайтаради. Амалда ички жиҳатни ташқидан ажратишнинг имкони йўқ. Ҳақиқий ички ўзгариш ҳар доим покликни олиб келади, хулқ-атворнинг ташқи ўзгаришига интилиш ва куч ато этади. Ҳақиқий тавба қилиш жараёнида юзага келган ташқи ўзгаришлар ҳар доим қалбдаги муҳим ўзгаришлар томонидан қўллаб-қувватланиб туради. Шундай бўлса-да, айтиб ўтганларимиз янада тушунарли бўлиши учун биз ички ва ташқи ўзгаришларни алоҳида кўриб чиқамиз.

Ички ўзгаришлар ҳеч бўлмаганда, учта таркибий қисмни ўз ичига олади: ўлик қалбдан воз кечиш, ишончсизликдан воз кечиш ва жўшқинлик нафратидан воз кечиш. Охир-оқибатда ҳар бир воз кечиш, ҳаётнинг моҳияти — бу бошқа одамларнинг бахт-саодати учун жонбозлик билан хизмат қилишни англатади. Ҳар бир шахс учун ташқи ўзгаришлар турлича бўлади, бироқ улар ўзига хос тарзда Худога фаол итоаткорлик кўрсатишлари керак бўлади, одамлар билан ўзаро муносабатлардаги гина-қудратни йиғиштириб қўйиб, дўстона ришталарни мустаҳкамлашга қарор қилишлари талаб этилади.

ТАВБА ЖАРАЁНИДАГИ ИЧКИ ЎЗГАРИШЛАР

ЎЛИК ҚАЛБДАН ВОЗ КЕЧИШ

Жинсий зўравонликдан воз кечган жабрдийданинг ўлик қалб билан яшаши ҳеч қандай маънога эга эмас, деб айтиб бўлмайди. Аксинча, бу ҳолат табиий ва оқилона. Шу орқали бошдан кечирилган жинсий зўравонлик даҳшати билинмай туради, жабрдийданинг ўзидан нафратланиш шайтонлари раҳм-шафқат қилади ва бошқа инсонлар билан кундалик ўзаро муносабатлар осонлашади, чунки ўч олиш ва ёвузликка бўлган интилиш бартараф қилинади.

Бироқ қалбнинг ўлиши, Худо бизга берган инсонийлик ҳис-туйғусидан воз кечиб, одамларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш қарорига келишимиз ҳамдир. Ана шунинг учун муносабатлардаги инсонпарварлик руҳи кўтарилади, одамлар билан мулоқот худди темир машина каби механик тарзда ўтади. Энг муҳими, қалбнинг ўлиши — бу Яратувчи Худога, ҳаёт Ижодкорига қарши чиқишдир. Тирик Худо олдида ўлик қалб билан яшаш — гўёки ҳаётдан кўра ўлим яхшироқ, деган гап билан тенгдир. Аслида, ўлишга қарор қилиш — бу Яратувчидан юз ўгириш, бизнинг ҳаётимизга чуқур таъсир кўрсатишидан Уни маҳрум этиш ва бизни Ўз эзгу мақсадлари учун Ўзининг қуроли қилиб олиш имконидан жудо қилиш демакдир.

Ўлик қалбдан воз кечиш — бу ўзимизнинг мавжудлигимизни тан олишимиз ва қабул қилишимиздир: «Мен соя, индамас арвоҳ, танасиз шарпа эмасман. Мен ўзим хурсанд бўлишга ва Худони хурсанд қилишга қодирман, мен одамлар билан бирга яшаб, Худо билан шодиёна мулоқотлар қилишлари учун уларни шунга жалб этишга тайёрман». Бу асаб охирлари нафақат танада, балки қалбда борлигидан дарак беради ва бу жуда яхши. Жабрдийда ҳам ўтмишнинг, ҳам ҳозирги куннинг ҳақиқатини тан олиб, уни ҳис этишга қарор қилганида, ўлик қалбдан воз кечади.

Тавбанинг бу жиҳати — одамларнинг бахт-саодати учун тирик бўлишга қарор қилиш — кўпинча қандайдир диний ҳаракат сифатида қабул қилинмайди. Кўп холларда у одат тусига кириб қолган, масалан, қуйидагича сўзлар билан бошланмайди: «Эй Раббий, мен Сенинг ҳузурингда қалбимни ўлик қилиб олганимни тан оламан». Бу ҳолат («Мен ўликман» деган) далилни оддий тан олиш билан бошланади, унинг давом этиши ўлимни онгли равишда инкор этиш билан давом этади («Ушбу бир челак музқаймоқ билан мен ўз қалбимни ўлдирмайман»). Ана шундай тавба типирчилаётган ва ингалаётган чақалоқни дунёга келтиради. Бу каби ҳолатлар (муносабатларга чек қўйиш сингари жиддий ёки янги кўйлак сотиб олиш сингари арзимас қарорлар) инсонга — ҳаёт ёхуд ўлимни танлаш имконини бериш учун Худо томонидан қўлланилади.

Ўлик қалбдан воз кечиш олдинига ўкинчга олиб келади. Кўп ҳолатларда у инсоннинг ўзидан ва бошқалардан кўнгли қолиши билан боғлиқ бўлади. Ўлик қалбдан воз кечган аёл орзу-истакларни ҳис қилади ва сўзсиз куйиб қолади, бироқ навбатдаги кўнгил қолишдан кейин ҳам у қалбини оғриқсизлантирмайди, ўша телефон қўнғироғини оқилона хал қилиб, оқлашга интилмайди. Аёл ҳазилона танқид ўрнига сермазмун мулоқотни кутганди ва шунга интилганди, аммо бундай бўлмади. Шунда ҳам аёл ўзини айбламади. Қалбни ўлдириш нолойиқ ва ноўрин эканлигини англаш, аёлнинг қалбини ғам-ғуссага, ҳасрат ва қайғуга, охир-оқибатда эса ўз ўрнини хурсандчиликка бўшатиб беради.

Ушбу учта сўз — «ҳасрат, «қайғу» ва «ғам-ғусса»ни кўпинча синоним сўзлар, деб ҳисоблайдилар. Кўп холатларда уларнинг маъноси бир-бирига мос тушади, аммо бир нечта нозик фарқлар борки, улар тавба жараёнини ойдинлаштиради.

Қисқача қилиб айтганда, ҳасрат бу кўнгил қолиш ҳиссидир. Аслида ҳамма гап, бизнинг амалга ошмаган орзу- умидларимиз билан боғлиқ бўлган қандайдир бир лаҳзалик кўнгил қолишда. Агар туғилган кунимиз дўстимизнинг ёдидан кўтарилиб қолган бўлса, биз хафа бўламиз. Кўпинча бундай ҳис-туйғулар ўткинчи бўлади, чунки йўқотиш унчалик катта эмас ва албатта осонлик билан унинг ўрнини тўлдириш мумкин.

Қайғу, бошқа томондан, ҳасратга қараганда оғирроқ ҳис-туйғудир. Бундай ҳолатни айрилиқ ёки жудолик келтириб чиқаради, уни қайтариб ҳам, алмаштириб ҳам бўлмайди. Фарзанддан жудо бўлиш ёки эрдан ажрашганда, ўзаро муносабатларга чек қўйиш. Бу айрилиқнинг ўрнини машғулотлар ёки бир қатор дўстлар билан тўлдириб бўлмайди.

Ғам-ғусса ҳам ҳасратни, ҳам қайғуни ўз ичига олади, бироқ бу туйғунинг ўзгача ҳислати — бу бизнинг бошқаларга етказган зараримизни англашимиздир. Ўзгалар ҳаётидаги бизнинг номақул ҳатти-ҳаракатларимиз — бу ҳаётга етакловчи ғам-ғуссадир. Тавба қилишнинг моҳияти ана шунда. Инжилча тавба — шахсий айрилиқни англашдан ташқарига чиқади ва бизнинг ўзгаларга зиён етказишимиз — ҳимояловчи иқтидоримизга ёки душманларча хулқ-атворимизга асосланган бошқа одамларнинг дардига ўтиб кетади.

Ҳасрат юз бериши керак бўлган, аммо юз бермаган ҳолатни тушуниш учун қалбни очади. Қайғу эса юз бериши керак бўлмаган, аммо юз берган ҳодисани тушунишга қалбни очади. Ғам-ғусса — биз фақатгина Худонинг ҳақиқатига ва ҳузур-ҳаловатига ишонишни истамаслигимиз оқибатида бошқаларга етказган азоб-уқубатимизни очиб ташлаш учун қалбни қайғуртиради.

Масалан, жинсий зўравонликдан азоб чеккан жабрдийдаларнинг кўпчилиги учун тавба уларнинг ўзлари билмаган ҳолатда, бўлиб ўтган воқеаларнинг аламли эканлигини тан олишдан бошланади. Бу қадам — ички инграш, яъни тубанликдаги ҳаёт оқибатларини англаш бўлади, — яхши ҳаётга интилиш учун қалбни очиб беради. Ўз ҳаётингиз борасида қайғуришингиз — худбинлик эмас, ёки гуноҳ ҳам эмас. Бу ҳақиқатга мос тушади, аммо кечирилишга эришиш ва нажот топиш учун бунинг ўзи етарлича бўлмайди. Бу йўлдаги кейинги зарур қадам — ғам-ғусса бўлади.

Жинсий зўравонликдан азият чеккан кўплаб жабрдийдалар болалик ва ўспиринликдан маҳрум қилинганлар. Улар бахтли болалик, шоду хуррамлик онларини ҳис қилмадилар, уларни севишларини, қадрлашларини билмадилар. Жабрдийдаларнинг ўзларини идрок этишлари ожизлик ва руҳий тушкунлик ҳисси туфайли умуман нотўғри талқин қилинди. Ўзларини қабул қилишдаги янглиш фикрни тўғрилаш учун уларнинг нима қилишлари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, энг муҳими, бу ҳолатни инжилча тасаввурга яқинлаштириш — болаликнинг қувончидан маҳрум қилиниш, қандай бўлса шундайлигича қабул этишни, атрофдагиларни севишни ҳеч ким бекор қила олмайди ёки буларнинг ўрнини асраб олган ота-оналар ёки психотерапевт тўлдира олмайди.

Қайғу йўқотилган жудоликни қайтариб беролмайди, аммо қайғу қалбимиздаги айрилиқ ҳиссини сўндириш учун, ўзимизга нисбатан аччиқ нафратни ҳис этишга бўлган майлимизни енгишга қодир. Қайғу ўзини ёмон кўрувчи қалбни намоён этиб, уни дарров ранжимайдиган ва меҳрибон қилади.

Менинг яхшигина бир дўстим ҳисобланган ва жинсий зўравонликни бошидан кечирган аёл одамлар (айниқса эркаклар) билан мулоқот қила олмаслиги учун ўзини ёмон кўриб ўзидан нафратланарди. «Агар менинг тўққиз ёшли қизим сизни учратиб қолиб, сизга тескари қараб кетса, сиз қизимга етиб олиб у билан мулойимгина гаплашасизми ёки у билан ишингиз бўлмайдими?» — деб сўрадим мен аёлдан кунларнинг бирида. Агар аёл қизимнинг йиғлаб турганини кўрганда, ўз йиғиси билан ҳаммани ўзига қаратмоқчи бўлгани учун уни койиган бўлармиди, ёки қизимни қучоқлаб олиб, яхши сўзлар билан овутармиди? «Албатта-да, — деб жавоб берди аёл, — ҳеч бир нафратсиз мен қизалоқни чорлаб, уни бағрим босиб юпатардим, аммо бирор бир кимса мени тинчлантирмоқчи бўлганда эди, ўзимга нисбатан нафратим қўзиб кетиб, бунга йўл қўймасдим». Ўзига нисбатан эмас, балки инсонларга нисбатан меҳрибонлик қилиш ҳисси аёлда жўш урди ва қайғу туфайли қалбни синовдан ўтказди. Аёлнинг ўзига ва менинг қизимга бўлган муносабат ўртасидаги катта тафовут — ўзини ёмон кўриш ҳиссини биринчи бор очиб ташлади ва аёлнинг кўз ёши тўкишига сабабчи бўлди.

Азоб чекаётган жабрдийданинг ҳақиқий ҳаёт тарзидан биз ноўрин юз ўгирганимизни тан олишимизда, тавбанинг ўрни жуда катта. Бироқ ана шу нуқтада, биз олдимизда турган икки ҳар йўлдан бирини танлашимиз керак. Ўлимга етакловчи ғам-ғусса йўлида тавба қилиниб қасам ичилади: «Энди ҳеч қачон! Яшашга менинг ҳуқуқим бор ва энди ҳеч қачон ҳаётдан воз кечмайман». Дард-аламга нисбатан бўлган бундай руҳий ва жисмоний ҳолатда, аслида жабрдийданинг ўзини ўзи ёмон кўриш ҳислати бошқа одамларга нисбатан бўлган нафрат билан алмашинади. Ҳаётга етакловчи ғам-ғуссанинг иккинчи йўли — тасаввуримиздаги азоб-уқубатга қараганда, биз ўзгаларга етказган зараримиз борасида ўйланамиз ва буни тан оламиз. Биз қалбни ўлдиришдан ва юракни тошдай қотиб қолишидан воз кечамиз. Ҳаётга нисбатан бўлган инжилча муносабат доимо манманликни инкор этишга бизни ундайди. Унда масиҳийлик одоб-ахлоқ қоидалари асоси — яқинларимизнинг бахт-саодати учун уларга нисбатан бўлган бизнинг севгимиз акс этган.

ИШОНЧСИЗЛИКДАН ВОЗ КЕЧИШ

Ўлик қалбдан воз кечиш ҳолати ишончсизликдан воз кечишга замин ҳозирлайди. Ишончсизликдаги тавбани тушунтириб бериш жуда қийин. Ишончсизликнинг қарама-қарши табиий ҳолати — ишонч бўлади. Шунга кўра, жинсий зўравонликдан азият чекаётган жабрдийда гўёки унинг ўзи шубҳаланаётган кимсаларга ёки зўравонликда айблаётган нопокларга ишонч билдиришга мажбур бўлади. Ҳеч бир нарса ҳақиқатдан узоқ бўла олмайди! Ишончсизлик муаммоси шундан иборатки, кўплаб одамлар ишончга лойиқ эмаслар, ҳеч бўлмаганда, уларга тўлиқ ишониб бўлмайди. Шунинг учун зўравонликдан азият чеккан жабрдийдани одамларга ишонишга даъват этиш, унинг шахсий ҳиссидан шубҳаланиш ёки ўзини янада кучлироқ зарбаларга тутиб бериш билан баравар бўлади.

Ишончсизликнинг акси сифатида ишонч эмас, балки ғамхўрлик хизмат қилади. Биз инсонга ишончсизлик билан қараганимизда, гўёки унинг ҳаёти ҳеч қандай маънога эга эмасдай кўринади бизга. Биз уни «ҳисобдан чиқариб ташлаймиз». Ишончсизлик бундай одамнинг ҳар бир сўзини ва ҳатти-ҳаракатини хато баҳолайди, ваҳоланки, у ҳеч қачон бизнинг кўнглимизни ололмайди. Биз бундай одамнинг ёнида бўлганимизда, ҳар гал ўртада катта тўсиқ мавжуд бўлади ва бизнинг у билан ўзаро муносабатларимизга путур етади.

Юқорида қайд этиб ўтилган насиҳатларни эслайлик: чегараларни ўрнатиш кўп ҳолатларда қалбимизни ёвузлаштиришга бизни мажбур қилади, шунинг учун ўзаро муносабатлардаги ғамхўрлик қилиш ҳисси тобора йўқолиб бораверади. Тавба сингари, ишончсизликдан воз кечишимиз бизга Худо берган яқинларимизга меҳрибонлик қилиш ҳиссини қайтаради. Шундай сўнг бизга зиён етказганларнинг вақтинчалик ва абадий тақдири ҳақида чуқур ўйлаб, биз меҳрибон бўлишга, яқинларимизни юпатиб, уларга ғамхўрлик қилишга интиламиз.

Ишончсизликдан воз кечиш аслида енгилтаклик ҳам эмас, тентаклик ҳам эмас. Бунда далил-исботлар кўриб чиқилади, ўтмишга баҳо берилади, ишониш қарорига келиш эса — тўғри чиқарилган хулосаларга асосланган бўлади. Исо Масиҳ шундай амр этган: «Сиз илондай зийрак, каптардай содда бўлинглар» (Матто 10:16). Исбот-далиллар аёлга эри унга зиён етказиб, душманга айланганини тушунишига аёлни мажбур қилиши мумкин. «Мўмин ва итоаткор» эр эндиликда, хотини ундан шубҳаланмаслиги учун, ҳатти-ҳаракатлари у ёқда турсин, балки ҳар бир гапини ўйлаб гапирадиган бўлиб қолади. Нима бу — ишонсизликдан воз кечишдаги тавбами? Бу саволга мен ижобий жавоб берган бўлардим. Аёлнинг сийқаси чиққан, содда ишончини ўзга инсонга бўлган меҳрибонлиги билан изоҳлаб бўлмайди. Бу ишонч бошқа инсонлар билан кўзда тутилган тўлақонли муносабат қилишга тайёр эмас, чунки у эътироз билдиришга тўла. Кимдир бизнинг ишончимизга лойиқ эмаслигидан гувоҳлик бериб турувчи исбот-далиллар, кўпроқ ўзимиз ҳақимизда ўйлаётганимизни, ҳақиқат ва ўз қалбимиз борасида ҳаракат қилаётганимизни ва ўша зўрловчи одамнинг нопок интилишларини исботлайди. Бизнинг ишончимиз — юзаки кўринадиган ҳодиса, ғамхўрлик эса — йўқ. Ғамхўрлик қилиш —ўз ҳузур-ҳаловатимиздан воз кечиш, ўзгалардан қалбни тўсиб олмай, ўзимизни бошқаларга тўлиқ бағишлаш демакдир. Одамларни ўз ҳисобимиздан ўчирмай, биз уларни меҳрибонлик билан ўзаро муносабатларда иштирок этишга таклиф қиламиз.

Ўзаро муносабатларга таклифни оддий хулқ-атвор жиҳатидан эмас, балки қалбнинг эҳтиёжи нуқтаи назаридан кўриб чиқиш зарур. Хулқ-атворнинг баъзи турлари борки, улар гўёки меҳрибонлик қилишга интилгандай бўлади, аммо аслида эса бундай эмас ва шундай хулқ-атвор турлари борки, бир қарашда улар ҳар қандай қалбни инкор этувчига ўхшайди, аслида эса бу меҳрибонликдир. Масалан, ўз зўрловчиси учун торт пишираётган жабрдийда қиз ўзининг пазандалиги билан унга қилган гуноҳи учун «меҳрибонлигини» ва ўз ҳис-туйғуларини кўрсатмоқчи бўлади. Агар қиз уни йўлдан оздирганнинг башарасига тортни отганда эди, камдан-кам одам буни яхши кўриш ҳис-туйғусининг намоёни бўлиши, деб айтарди. Тортни отиш кўп ҳолатларда адоватни, бемеҳрликни англатади. Қизнинг ўзини тутишини кузатиш — унинг қалбининг асл мақсадини аниқлаб бермайди. Бошқача қилиб айтганда, буюк эзгулик йўлида кучли ва меҳрибон қалбнинг инъоми ўзгача тарзда инсонларнинг ҳаётига таъсир кўрсатади.

Тўлақонли ғамхўрлик томон ҳаракат қилиш қайғудан бошланади. Қайғу — ишончга хиёнат қилинганлиги ва жуда кўплаб марта зиён етказиш мақсадида қўлланилганини тан олишни назарда тутади. Ҳар қандай ўзаро муносабатларда, ҳаттоки энг зўрларида ҳам, хиёнат ва ҳийла юз беради. Жинсий зўравонликдан азият чеккан бир аёл, унинг эри лоқайд ва кўпинча жаҳлдор одам эканлиги, нақадар оғирлигини тан олгиси келмасди. Бундай ҳолатни аёл эрининг иши жуда ҳам кўплиги билан изоҳлар эди. Ишонсизликдан воз кечиш туфайли, эрнинг хиёнатидан аёлнинг қалби қанчалик азоб чекаётганини у тушунди ва тан олди. Албатта, бу ниҳоятда ачинарли ҳолат, чунки аёл эрининг кучли ва меҳрибон бўлишини жуда хоҳларди.

Қайғу йўқотишнинг ўрнини тўлдириб бўлмаслигини кўрсатиб, қайғуни ошириб юборади. Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда кимларнингдир меҳрибонлигидан ва ғамхўрлигидан ғам-ташвиш нима эканлигини билмай роҳатлана олмайди, чунки аёл ҳамон хижолат тортарди ва хавотирликни ҳис қиларди. Аёлнинг гуноҳкор табиати мавжуд экан, уни хавфсираш ва руҳий ҳис-туйғулар таъқиб қилаверади. Қалб жароҳатлари фақатгина осмонда битиб кетишини ғам-ғусса англатади. Юқоридаги абзацда биз айтиб ўтган аёл эри билан жинсий алоқа қилганда, қалб оғриғини ҳис қилаётганини тан олишга мажбур бўлди. Гарчи вақти келиб оғриқ анчагина кучсизланиб қолса-да, бироқ аёлнинг эркак билан идеал севгиси ҳақидаги орзу фақатгина самоларда юз беради.

Қайғу ва ҳасрат инсонни ўзидан нафратланиш балосидан халос қилади ва ўз ўрнини янада чуқур ҳис-туйғуга — ғам-ғуссага беради. Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда ўзи ишонмаган одамларга ҳақиқий ғамхўрлик кўрсатмайди, шу тарзда аёлнинг ўзи ҳам унга қарши қаратилган худди ўшандай гуноҳкорона хоинликни амалга оширади. Қачонлардир биз ҳам ёвузликнинг ниҳоятда аччиқ бўлган таъмини билганмиз, ана шу таъмни биз бошқа одамга ҳам татиб кўришга имкон берганимизни англаб, азоб чекамиз.

Аммо ишончсизликнинг энг оғир зиёни Худога қарши қаратилган бўлади. Одамларнинг завқланаётгани ва роҳатланаётганини кўрган Худо гўёки уларни васвасага солиб, Ўз жабрдийдаларига азоб-уқубат етказмоқчи бўлган қиморбоз ёки шафқатсиз космик зулмкор сифатида намоён бўлади. Худога хизмат қилиш хурсанд этиши лозим, ёки Ундан очиқ-ойдин нафратланиб менсимаслик керак. Ўзгаларга ғамхўрлик қилмаган одам ҳамма нарсага бефарқ бўлади. Ана шундай инсон ҳақида Исо Масиҳ шундай дейди: «Сенинг ишларингни биламан, сен на совуқ ва на иссиқсан. О, қани эди ё совуқ, ё иссиқ бўлсанг! Сен иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас, баки илиқ бўлганинг учун сени оғзимдан чиқариб юбораман» (Ваҳий 3:15–16). Мана шундай на совуқ ва на иссиқ («Менга барибир») лоқайдлик ўзаро муносабатлар учун адоватдан ҳам ҳалокатли бўлади.

Агар имонли Худо Ўз ғамхўрлигини исботлашини талаб қилса — бу Хочни мазах қилиш эканлигини тушунади, ана шунда ғам-қайғу янада илдиз отиб кетади. Исо Масиҳнинг ўлими — Худо содиқлигининг ҳақиқий исботидир. Бундай лоқайдлик интизорлик билан дарбадар ўғилнинг қайтишини кутаётган ва катта ўғлининг дили вайронлигидан эзилаётган Отанинг қалбини ғам-ғуссага тўлдиради. Имоннинг итоаткор ўғли Отанинг йўқлаётганини, аммо шу билан бирга, У ўч олишни хоҳламаётганини, тескари қарамай, ўғилнинг келишини интизорлик билан кутаётганини кўрганда, ҳасрат ва қайғу булоғи жўш уриб қайнаб кетади.

ЖЎШҚИНЛИК НАФРАТИДАН ВОЗ КЕЧИШ

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдаларнинг кўпчилиги учун жўшқинлик нафрати ниҳоятда хавфли кўринади. У эшикка ўхшайди, очилиши биланоқ гўё Пандора қутисидан нафрат ва шаҳвоний нафс, ёвузлик ва жинсий ахлоқсизлик отилиб чиқади. Жўшқинлик нафратини ҳаётнинг хурсанд бўлиш ёки йиғлаш ҳодисотларига қалбнинг чуқур жавоби сифатида таърифлаш мумкин. Амалга ошириш қийин бўлган амрлардан бири — «Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар» (Римликларга 12:15), деган амрдир. Бунинг учун сидқидилдан, самимий, оташин ва фидокорона дахлдорлик талаб этилади. Дахлдорлик — ҳузур-ҳаловатни хурсандчилик билан, дилабгорликни — кўз ёшлар билан, ёвузликни — адоват билан кутиб олади.

Иқтидорли психотерапевт бир аёл мендан унинг ишини кузатишимни илтимос қилди. Шифокор аёл мижозлар билан мулоқотга киришганда, ихлосмандлик ва мақсад сари интилишнинг ажойиб уйғунлигини намоён қилишини суҳбатларимизнинг бирида мен таъкидлаб ўтгандим. Психотерапевтик сеансларда бундай ҳолатга ҳар доим ҳам дуч келавермаймиз. Олдинига аёл менга хушмуомалалик билан миннатдорчилик билдирди, аммо бир неча дақиқадан кейин эса у ўзини совуқ ва расман тутди. Унинг мулоқот услубида нимадир жиддий ўзгарди. Пировардида, у билан нима юз бергани ҳақида биз иккимиз гаплашдик. Шифокор аёлнинг тан олишича, мен унинг шахсий хислатларини мақтаганимда у олдинига хурсанд бўлиб кетибди, кейин эса даҳшатни ҳис қилибди. Аниқланишича, у ўтмишда жинсий зўравонликдан азият чеккан бўлиб, ўшандаги туйғу ҳамон сақланиб қолган экан. Психотерапевт мақтов эшитганда ёки хурсанд бўлганда, унинг кўнгли айнишни бошлар экан.

Жўшқинлик нафратидан воз кечиш, оғриқ ва хурсандчилик — ниҳоятда ёқимли бўлган ҳис-туйғулар — Худонинг мўъжизавий ва бизга ниҳоятда зарур бўлган инъомлари сифатида қабул қилинишини англатар экан. Шунингдек, ички ҳардамхаёллик ҳисси ҳам биз томондан қабул қилинади. Жўшқинлик олдидаги қўрқув туфайли ўзга одамларнинг ҳаётига алоқадор бўлишнинг имкони топилмайди. Қайсидир маънода жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдалар юзаки дунёда, инсоний мулоқотдан, меҳр ва муҳаббатдан йироқда яшайдилар. Мен бир аёл билан иш олиб борганман. Бу аёл отасининг вафотидан кўра, итининг ўлганига кўпроқ азият чекканини ниҳоятда ҳижолат тортиб тан олди. Аёл ўзининг тўрт оёқли дўсти билан майсазорда ўйнаб шодланишни яхши кўргани учун ўзидан нафратланиб кетарди. Аёл эрига қараганда, кўпроқ мушук билан вақт ўтказишни хуш кўришини ҳис қилганда, ўзига нисбатан бўлган нафратдан бениҳоят азоб чекарди. Аёл ити ва мушуги ҳақида ўйлаганда, ўзига нисбатан бўлган нафратни тахлил қилиб чиқишни жўшқинлик нафратидан воз кечиш талаб этди. Аёл келажакдаги қалб вақтичоғлигини ва одамларга алоқадорлигини билиши ва шунга ишониши учун, бу жониворлар унга Худонинг инъоми сифатида берилганди. Худо унга ҳадя қилган ва шунинг учун қонуний ҳисобланган кучли ҳис-туйғудан бир неча марта аёл ўзини маҳрум қилганини ўйлаб, хафа бўларди.

Инсоннинг қалб ва танага самимий, эс-хушини йўқотадиган даражада ва бевосита дахлдорлигини йўқотиши туфайли ҳасрат ўз эшигини қайғуга очиб беради. Бу ерда осмон дарвозаларининг нариги томонида, йўқотишнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди. Боланинг ота тиззасида унга тўлиқ ишонган равишда эркаланиб ўтириши, бундай ҳис-туйғуни ҳеч қачон билмаган ва жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда учун тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳолат.

Ўз навбатида қайғу ғам-ғуссани келтириб чиқаради, чунки сиз ўз жўшқинлигингиздан бошқа инсонларни маҳрум қиласиз. Эрига қараганда, ҳайвонлар билан кўпроқ мулоқот қилишни афзал кўрган аёлнинг тан олишича, жинсий алоқа тўғрисидаги ўй-хаёллар унда роҳатланиш ҳиссини уйғотар экан, аммо у ўзини ҳам, эрини ҳам жинсий яқинлик шодлигидан маҳрум қиларди. Оиладаги носоғлом муҳитдан аёл азият чекарди ва ўзидан нафратланарди. Шу билан бир вақтда, у чорасизлик, адоват ва жирканиш туйғусини ҳис этарди. Тавба қилиш аёл учун нимани англатади?

Тавба қилиш аёл учун Раббийга мурожаат этиб, ҳузур-ҳаловатни сўрашни, эрини, жинсий алоқани, ўзининг ўтмишдаги зўрловчисини, психоаналитикни ва ниҳоят, Худони ёмон кўриши ҳақидаги ҳақиқатни тан олишни англатади. Ташналикдан ўтинмоқ — ўз моҳиятига кўра самарасиз ҳисобланган лоқайдлик ёки мурдадек қотиб қолиш таъсирига берилмасликни билдиради. Ўлик қалбдан воз кечиш — бу тавбанинг ҳаракатланувчи кучидир. Бу аёл учун тавба қуйидаги ҳолатни тан олишидан иборат бўлади: Худо бепарво итоаткорликни эмас, балки кучли ҳис-туйғуни маъқуллайди. Аёл яшарди, аммо унинг ҳаётида тамомила чалкашлик ҳукм сурарди.

Ишончсизликдан воз кечиш бу аёл учун, эрнинг жинсий алоқа қилишга одамнинг асабига тегадиган талабларини бошқа инкор эта олмаслигида, хотин «йўқ» дейишининг сабабларини тушунтирмоқчи бўлганда, эркак ақли билан ҳақиқатни билишни истамаганлигида намоён бўлди. Аслида аёл жуда меҳрибон хотин эди, олдинига «йўқ» деб, кейин нима учунлигини тушунтирарди. Ушбу тушунтиришлар овутиш гаплари сингари, узундан-узоқ, илтижоли бўлиб, ўзидаги айбларни яширарди. Тавба қилишдаги тушунтириш эса қисқа, лўнда ва қатъий эди. Тавба аёлдан, то эр билан ўзаро муносабатлардаги мавжуд муаммолар тан олинмагунича, иккиси ҳам бу тўғрида Худога илтижо қилиб, ушбу муаммолар ҳал бўлмагунича жинсий алоқа қилмасликни талаб этарди. Аёл эрига ниҳоятда меҳрибон эди, аммо у ҳаётдан кулиб завқланишга, эркин ва мустақил яшашга ҳали тайёр эмасди.

Жўшқинлик нафратидан воз кечиш аёлга, у маълум бир тоифа кучли эркаклар орасида ўзини эркин тутиб, улар билан жинсий алоқа қилишга эҳтиёж ҳис қилганини тан олишига имкон берди. Жинсий алоқага эҳтиёж сезгани учун аёл ўзидан нафратланарди, бироқ унинг тан олишича, хирснинг уйғониши бир вақтнинг ўзида ҳам даҳшатли, ҳам ажойиб туйғу экан. Эрининг эмас, балки кучли ва обрў-эътиборли эркакнинг олдида жинсий яқинликка эҳтиёж сезиш, бу Раббийнинг хоҳиш-иродаси эмасди — бу гуноҳ эди. Бироқ ўз-ўзидан хирснинг уйғонганлигини сезиш — бу сўзсиз яхши белги ва шундай туйғу аёлга ниҳоятда ёқарди.

Худога ёқадиган қайғу бирозгина аччиқ ва оғриғи бор ёқимли хурсандчиликни хис этиш имконини беради. Аччиқ ва оғриқли қайғу биз ўзимизга ўзимиз ва атрофдагиларга зиён етказганимиз учун бўлса, ёқимли хурсандчилик Худонинг ҳузур-ҳаловати бизни озод ва эркин қуш қилгани учундир.

ТАВБАНИНГ ТАШҚИ ЎЗГАРИШЛАРИ

Барча ўзгаришларнинг моҳияти бизнинг ичимизда яширинган, бироқ уларнинг самарасини кўриш мумкин, уни ҳис этиш мумкин ва унга тўйиниш мумкин. Бунинг учун нима талаб қилинади ва бу нимага ўхшаш бўлади? Тавба аниқ бир фаол мақсадни — Худога қайтишни талаб қилади. Ҳар бир ҳолатда ўзгаришлар ўзига хос тарзда амалга ошади. Бироқ мен баъзи бир умумий қонуниятларни кўрсатиш учун бир нечта мисоллар келтираман.

Турмуш ўртоғи ва дўстлари билан мулоқотда бўлган итоаткор аёл улар учун ўзига овоз бериш ҳуқуқини қайтариб олади. Бошқаларга кўр-кўрона итоат этиш ўрнига, у ўз хоҳиш-истакларини ва тилак-орзуларини ҳимоя қилади. Жумладан бу, у қай тарзда (лекин Қор маликасига хос бўлган қаттиққўллик билан эмас) қатъиятлик билан, у ёки бу ресторанда бирор нимани буюртма қилишни айтишига боғлиқлиги билан намоён бўлади.

Қор маликаси ён-атрофдагиларни, улар ўзларининг адоват ва ғам-ғуссасини намоён қила олмаслиги даражасигача олиб бориш учун уларни қўрқитиш ўрнига, ўз ҳатти-ҳаракатларига бўлган жавоб ҳаракатини кўришга интилади. Жавоб олгандан кейин, инсонни эшитиш нақадар қийин бўлишини, уни жазолаш ниҳоятда осон эканлигини ва малика меҳрибонлик ва итоаткорлик билан ўзгаларнинг фикрларини қабул қилишни ўрганмоқчи бўлганлигини у тушунади. Қор маликаси ўз танловини амалга оширади — у жуда қаттиқ хоҳлаганда ҳам, атрофдагиларга хужум қилмасликни танлайди.

Ўйноқи хоним ўзи алдаган муносабатларга қайтишга қарор қилади, тўфон шамоли бошланиши ва сув юзида тўлқинлар пайдо бўлиши биланоқ, айланиб ўйнашга бўлган мойиллигини тан олади. У зиён етказишга қодир эканлигига ройишлик билдиради, ўз содиқлигини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилади. Ўйноқи хоним муносабатлар олдидаги қўрқувини муҳокама этишга ва бу ҳолат одамларни ниқоблашда қандай намоён бўлишини кўриб чиқишга қарор қилади.

Тавба қилишда аёлларнинг хулқ-атвори бир-биридан сезиларли даражада фарқланади, шунинг учун ҳам шахсий ўзгариш жараёнида нималарни қилиш мумкин ва нималарни қилиш мумкин эмаслигига қараб туриб, ҳамма аёлларга бир хил хулоса чиқариб бўлмайди. Айтиб ўтиш керакки, бу ҳолатда ўзгариш йўлидаги муносабатлар қай тарзда ўрнатилишидан қатъий назар, гуноҳ қилишга даъват бўлмайди. Итоаткор хоним, унинг руҳий ўсишига ишқий саргузаштлар имкон туғдирмаслигини ҳеч қачон айтмайди. Қор маликаси ёлғонни оқлай олмайди, чунки ёлғон ёрдамида у ўз қаҳрини тутиб туради. Ўйноқи хоним барбод этувчи гуноҳга етакловчи хулқ-атворга қайсарлик қилишга чек қўяди.

Мақсад — хулқ-атворнинг ҳимояловчи моделидан воз кечишдир. Бундай воз кечиш энг содда ва бамаъни бўлиб кўринган, бироқ буни амалга ошириш ҳаммасидан ҳам қийин бўлган ҳаракатда намоён бўлади. Тавба қилиш жараёни оила ташвишларидан йироқда кун ўтказишда, итоаткор хоним учун магазинга бориб янги кўйлак сотиб олиш, шифобахш иссиқ ваннани қабул қилиш ёки болалар учун энага ёллаш каби жуда осон бўлиши мумкин. Қор маликаси учун тавба — тинчлантирувчи массажга бағишланган саёҳатни, ҳеч бир сабабсиз бир неча кунга хордиқ кунларини олишни ёки сафсатага тўла аёллар романини ўқишни ўз ичига олади. Тавба ўйноқи хоним ҳаётида — қандайдир кечаларда лабни бурмай тинчгина ўтиришдан, телефон автоответчигида қолдирилган қўнғироқларга самимий жавоб беришдан, дўстидан хат олгандан сўнг, бир неча кун мобайнида унга жавоб хатини ёзишдан иборат бўлади.

Тавбанинг энг асосий хусусияти қуйидагилардан иборат: бу итоаткор мўминнинг мақсад сари ҳаракати ва қалбнинг руҳий ташналикдан Худога мурожаат этишидир, зеро У тавбага келганни қабул қилади ва осмонга кўтаради. Бу ҳақда Ёқуб аниқ ва содда қилиб шундай дейди: «...Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар! Эй ҳардамхаёллар, кўнгилларингизни тўғри қилинглар! Қайғуринглар, мотам тутинглар, нола қилинглар! Кулгингиз йиғига, шодлигингиз мотамга айлансин. Раббингиз олдида ўзингизни паст олинглар, У эса сизларни юксалтиради» (Ёқуб 4:8–10).

Тавба ҳақиқат билан юзма-юз учрашади: «Мен риёкор ва гуноҳкорман, мен Худодан узоқлаштиришга сазоворман». Бу — келажакка, ҳаёт бор бўлган жойга интилишдир. Бу эса фақатгина енгилган, руҳий тушкунликда бўлган, Худога интилган ва Унга бўйсунган қалбнинг қайта тикланаётганини чин дилдан тан олишдир. Бу Худонинг иссиқ бағрида эришдир, ҳамда сени рад этиш ўрнига, қабул қилиш мўъжизасини эътироф этишдир. Тавба — бу буюк ва қутлуғ зиёфатда ўз ўрнини эгаллаш, унда еб-ичиш, гарчи биз бунга нолойиқ бўлсак-да, қайта тикланганимиз учун уюштирилган байрамда хурсанд бўлиб яшаш.

Тавба — бу шундай жараёнки, уни бир марта ёки тамомила тугатиб бўлмайди. Бу аста-секинлик билан кучайиб борувчи тебраниш, уни тобора катталашиб, тоғдан тезлик билан думалаб тушаётган қор кўчкисига ўхшатиш мумкин. Тавба — гуноҳнинг аччиқ таъмини ва қайта тикланишнинг ҳузур-ҳаловатини англаш учун қалбни очиб беради. Бу жараёнда энг муҳими, гуноҳимизнинг фош бўлиши, қадр-қимматимиз ва улуғворлигимизнинг тасдиқланишидир. Тавба — Самовий Отамизни қучиб олиш эҳтиёжини туғдиради ва Унинг муруввати ҳақидаги бизнинг билимларимизни оширади. Ҳақиқатдан ҳам, Худонинг севгиси таъсирини бошдан ўтказганимиздан кейин, биз атрофдаги одамларни севишимиздаги аччиқ ва ширин имтиёзлар томон дадиллик билан йўл оламиз.


Книга на Узбекском языке: Израненное сердце (Дэн Аллендер)

В этой книге известный во всём мире психотерапевт и богослов Дэн Аллендер раскрывает саму суть сексуального насилия одновременно с психологической и библейской точек зрения и показывает его жертве Божий путь к исцелению. Выйти на него можно, заплатив высокую цену новых страданий, однако он приведёт к жизни, чьей отличительной чертой станет любовь. Эта книга - надежда для взрослых, которые в детстве подверглись сексуальному насилию.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак