Яраланган юрак (Дэн Аллендер) 11 bob

Дэн Аллендер. Яраланган юрак - (11 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Yaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida AudiokitobYaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Миннатдорчилик

Сўз боши

Муқаддима. Шифо излаб

Aсосида ўтмишни рад қилиш ётадиган кечириш

Дилозорни севишга мажбурий талаблар

Руҳий доирага қўпол аралашув

Энг яхши йўл

КИРИШ. Хотира ва эсдаликларнинг аҳамияти нима?

Муаммонинг моҳияти нимада? Руҳий шикастланиш инсонга қандай таъсир қилади?

Шифо топиш учун мижозга ҳақиқатан ёрдам керакми? Психологик маслаҳатнинг қиммати нимада?

 

I ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ

1-БОБ. УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ

Урушнинг муқаррарлиги

Йўлдан оздирувчи

2-БОБ. ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ

Инсон:унинг улуғворлиги ва ахлоқсизлиги

Уят: фош бўлиш ваҳимаси

Уят нима дегани?

3-БОБ. МОЙИЛЛИК: ЗИДДИЯТ ВА ЎЗИДАН НАФРАТЛАНИШ

Нафрат нима дегани?

Нафрат даражалари

Нафратнинг вазифаси

4-БОБ. ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичлари

II ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ  ЗАРАРИ

5-БОБ. ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ожизликни ҳис этишни пайдо қиладиган сабаблар

Ожизлиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ожизликни ҳис қилиш оқибатлари

Ўз ожизлигини ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

6-БОБ. ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ

Хиёнатни ҳис қилишга қўзғайдиган сабаблар

Жабрдийда яқинларига қилган хиёнати учун тўловнинг баҳоси

Ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида нотўғри ҳукмлар

Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари

Ўзини сотилган деб ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

7-БОБ. ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ички ҳардамха ёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган сабаблар

Ички ҳардамхаёллиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатлари

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

8-БОБ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ

Шон-шуҳратга узоқ йўл

Руҳий шикастланиш гувоҳлиги

Депрессия

Жинсий алоқа айниши (жинсий аъзоларнинг бузилиши)

Патологик тобелик

Соматик шикоятлар

Ўзига салбий баҳо бериш

Муносабатларни ўрнатиш усули

9-БОБ. ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ

Муносабатлар ўрнатиш усули нима?

Муносабатларни ўрнатиш усули нима учун шунчалик муҳим?

Муносабатларни ўрнатиш усули қандай шакллантирилади?

Одамлар билан муносабатлар ўрнатиш усулининг ўзига хослиги

III ҚИСМ. РУҲИЙ ЎСИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

10-БОБ. ШОД-ХУРРАМЛИККА КУТИЛМАГАН ЙЎЛ

Муҳим масала

Шахсий ўзгаришларга қадам-бақадам ёндашув

Шахсий ўзгаришларнинг муқаддас китоб йўли

Муқаддас китоб йўлини билиш

11-БОБ. ТЎҒРИЛИК

Ички зарар

Ташқи зарар

Вазиятни тўғри таҳлил қилиш

12-БОБ. ТАВБА

Тавба нима дегани?

Тавбани пушаймонга қарши қўйиш

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг тавбаси

Тавба жараёнидаги ички ўзгаришлар

Тавбанинг ташқи ўзгаришлари

13-БОБ. МАРДОНА СЕВГИ

Бу дунёда кечириш реалми?

Севиш нимани англатади?

Севгининг ўзи нима?

Зўравонни севиш нима дегани?

Жанг давом этмоқда

ХОТИМА. ДОНОЛАРГА ЎГИТЛАР

Жиноятчига мурожаат

Жабрдийданинг нажот топиши жараёнида иштирок этаётганларга (биринчи навбатда ота-оналарга) мурожаат

Жабрдийданинг кўз ўнгида жиноятчини намоён этувчи дилозорга мурожаат

Жабрдийданинг дўстига мурожаат

Чўпонга мурожаат

Психотерапевтга мурожаат

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдага мурожаат


11-БОБ

ТЎҒРИЛИК

Тўғрилик — бу ҳақиқатни атайлаб уни нотўғри кўрсатмасдан, сохталаштирмасдан ва мажозий талқинсиз уни қандай бўлса, шундай кўришга қарор қилишдир. Тўғрилик биз алданганимизни тан олишимиздан бошланади, ҳақиқатнинг куйдирадиган ва ёрқин нурига қарашдан кўра, ўзимиз учун шоша-пиша маъносиз, нурсиз дунёни барпо этишни афзал биламиз. Ҳалол одам шахсий ўзгаришларни ва бекаму-кўст ҳаёт кечириш истагидан воз кечишни талаб қилмайдиган, мужмал ҳамда ярми ёлғон ҳақиқатга мойил эканлигини англайди.

Нима учун биз ҳақиқатни тан олишимиз керак? Чунки ноинсофлик ёки ҳақиқатни инкор этиб ҳаёт кечириш — Худога қарши чиқишга ҳаракат бўлади. Бу ўзимизнинг худо бўлишимизга ҳаракат қилишдир, куч-қудратга эга бўлиш мақсадида биз ўз хоҳишимизга кўра дунёни яратамиз. Аччиқ ҳақиқатдан воз кечувчи инсон алтернатив дунёни яратиши керак, кейин эса афсонавий Атлант сингари ўз елкаларида ўша дунёни тутиб тура олиши лозим. Сохта дунёни қуриш, аслида, Худони ўзимизнинг дунёмизга киритмасликка бўлган уринишдир. Бу хафа бўлган боланинг дўқ-пўписасига ўхшайди: «Агар менинг қоидаларим бўйича ўйнамасанг, мен коптогимни оламан-да, уйимга кириб кетаман». Худо бизнинг қонун-қоидаларимизга кўра ўйинни бошқармайди ёки бизнинг кўнглимизга қараб жароҳатимиз ҳамда азоб-уқубатларимизга нисбатан йўл тутмайди. Шунинг учун биз Худонинг дунёсидан кетиб, ўзимизнинг алтернатив дунёмизни яратамиз, унда ҳаттоки ҳаёт ва севгидан ўзимизни жудо қилсак ҳам, ўз дунёмизнинг таъми биз учун тотлироқ туюлади.

Тўғрилик ва ҳалоллик ёлғонда яшаш эҳтиёжидан бизни қутқаради. Ёлғоннинг фош бўлиши олдинига уят ёки қаҳр-ғазабни ҳис қилишга даъват этади — бундай ҳис-туйғулар ёлғончини ёлғизлатиб қўйиб қўрқитади ва яқин муносабатларни ўрнатиш умидидан маҳрум қилади. Бироқ охир-оқибатда ҳақиқат қалбимизни озод этади, чунки чин ҳақиқат сохта дунёни тутиб туриш ташвишидан қалбимизни халос қилади. Ҳақиқатни қутурган кўппаклардан ҳимоя қилиш — даҳшатли ҳақиқатни тан олишдан кўра, анчагина кўп куч талаб қилади. Олдинига ҳақиқат ёқимсиз, ҳаттоки жирканчли бўлиб кўринади, аммо ҳақиқат ёлғиз ва қийналган қалбга енгиллик олиб келади. Инсон пок ва ҳалол бўлса, у ҳақиқат эшигини тақиллатади, то эшик очилиб унга ҳаёт нонини бермагунларича, очиқ ва ташна қалб сабот билан ҳақиқатга интилаверади. Модомики, ҳалоллик ва тўғрилик ёрдамида инсон шифо топиш йўлидан боришга қарор қилган экан, жинсий зўравонлик туфайли унга етказилган ички ва ташқи зарарни у тўлиқ тан олиши керак.

ИЧКИ ЗАРАР

Жинсий зўравонликнинг ростгўй жабрдийдаси юқоридаги бобларда бирламчи режа сифатида келтирилган саккиз ҳақиқатни тан олишга тайёр туриши даркор.

1. Мен жинсий зўравонликка дучор бўлганман.

2. Мен — қалбим ва танамга қарши қаратилган жиноятчиликнинг қурбониман.

3. Мен нима ҳис қилганимдан ёки зўравонлик оқибатида нималарга эга бўлганимдан қатъий назар, жабрдийда сифатида ҳеч бир тарзда бу жиноят учун масъул эмасман.

4. Жинсий зўравонлик қалбимга зиён етказди, уни тилка-пора қилди.

5. Бу зарар ожизлик, хоинлик ва ички ҳардамхаёллик туйғуларининг динамикасига боғлиқ.

6. Менга етказилган зарар бошқа одамларга ўзгача вазиятларда, ўзгача даражада, теранлиги ва ўзгача оқибатларига кўра, етказилган зарардан фарқ қилади. Бироқ бу зарар у билан шуғулланишга, айнан менинг ҳолатимда нима юз берганидан қатъий назар, уни кўриб чиқишга у лойиқдир.

7. Қалб жароҳатлари билан ишлаш кўп вақтни олади, лекин бу жараённи тезлатиш мумкин эмас.

8. Ўз ўтмишимни сирли парда ортига беркитмаслигим керак, аммо ўтмишимни ишончимни қозонмаган ва етарлича даражада зийрак ҳамда меҳрибон бўлмаганларга айтиш мендан талаб қилинмайди.

Қачонлардир унга етказилган зарарни англаган тўғри ва ростгўй қалб, қачонлардир юз берган жинсий зўравонлик хотираларига қандайдир ҳолатда дуч келади. Бундай вазиятни юқори қувватли электр симга билмасдан тегиб кетишга қиёслаш мумкин: хотира кучли ток сингари қалбни ларзага келтириб ёндиради ва ниҳоят уни қандайдир ўзгарган, ўзгача ҳолатга тушириб қўяди. Хотирани эслаш ҳолати нақадар бегона ва қўрқинчлики, эҳтимол шунинг учун ҳам кўплаб жабрдийдалар умуман ўтмишни эслашни хоҳламайдилар. Баъзилар ўтмишнинг фақатгина баъзи бир ҳолатларини ёки ҳаттоки икир-чикир тафсилотларини ҳам эслайдилар, бироқ бўлиб ўтган нохуш воқеалар гўёки уларнинг танаси ва қалби билан боғлиқ бўлмагандай, хотирага бефарқ муносабатда бўладилар. Ўтмишга бўлган муносабатнинг бу уч варианти (хотиранинг йўқлиги, қисман эслаш, хотирага бефарқлик ) қуйидагича учта саволни беришга бизни ундайди: «Ўтмишни ўзгартириб бўлмаса, унга қайтишдан қандай наф бор? Қалб шифо топиши учун қанчалик кўп нарсани эслаш керак бўлади? Агар инсон бирор нимани эслай олмаса ёки унинг хотираси танлаш хусусиятига эга бўлса, хотирани тўлиқ тиклашга ҳаракат қилишга интилиш керакми?»

ХОТИРАНИ ТИКЛАШДАН МАҚСАД НИМА?

Семинар пайтида менинг олдимга ғайрат-шижоати том маънода жўшиб турган бир аёл келди. Аёл ўтмишда эсдан чиқиб кетган эсдаликларни тиклаш учун пентотални қўллаш борасидаги менинг фикрим билан қизиқди. У ўтмишдаги воқеаларнинг фақатгина «қандайдир парчаларини» эслай олишини айтди. Тўққиз ёшгача бўлган ҳаёти ҳақида у ҳеч нарса билмайди. Аёл ўзини гўёки ақлдан озгандай ҳис қиларди. У тинмай йиғларди, бизнинг суҳбатимиздан бир неча кун олдин эса тўсатдан ҳушидан кетиб қолибди. Руҳан тушкунликда қолган аёл «ҳақиқат сивороткаси» унга ёрдам бериши, яъни ўтмишни эслатиб, ҳозирги кундаги даҳшатли азоб-уқубатдан халос этиши мумкинлигини синаб кўришни хоҳлабди.

«Ўтмишда сиз билан нима юз берганини чиндан ҳам билишни хоҳлайсизми?» — деб сўрадим мен аёлдан. Менинг бундай таклифимдан у эсанкираб қолди. Аёлнинг шубҳа билан қараши унинг ҳайронлигини ва безовталигини билинтириб кўйди. У шошиб жавоб берди: «Албатта йўқ, аммо бу мени ҳотиржам қиладиган бўлса, ўтмишимда нималар юз берганини билишга тайёрман». Унинг амнезияси ортида нималар беркитилганини аёл билишни истамасди, аммо руҳий нохушлик сабабларидан қутулишни хоҳлашини у тан олди. Дори-дармонлар ўтмишни эслаш учун жуда қулай восита, деб ҳисобларди у, аммо ўтмишга қайтиш учун қалбдан ҳамма нарсани эслаш талаб қилинишини аёл инобатга олмасди. Бу усул ёрдамида олинган ҳар қандай маълумот, ҳаттоки хотирада болалик ҳақидаги қандайдир эсдаликлар тикланса-да, аёл уларга нисбатан бефарқ бўлиши ёки уларни инкор этиши мумкинлигини мен унга айтдим.

Албатта, ўз хотирасини тиклашга қарор қилган жабрдийданинг ҳаммаси ҳам ўтмишнинг ёрқин тасвиридан «хурсанд» бўлавермайди. Баъзида жинсий зўравонлик шунчалик илк даврда юз бериб унут бўлиб кетганки, жабрдийда қанчалик ҳаракат қилмасин, уни эслашнинг асло имкони йўқ. Аммо кўп ҳолларда инсон ўз хотирасини тиклашга жуда-жуда интилади, унинг ҳаракатлари бора-бора ўз самарасини беради ва хотираларни юзага чиқаради. Шундан сўнг бу хотиралар устида амалий ишларни бошлаб юбориш мумкин.

Хотирани тиклаш учта мақсадни кўзлайди — инкор этишни енгиб ўтишни, ўз «мен»имга қайтишни ва реал шахсий ўзгаришлар томон амалда ҳаракат қилишни. Инкор этиш — Худога қарши чиқишдир. Инкор этиш сохта амалийликни ҳақиқий воқеликдан устун эканлигини назарда тутади. Шунингдек, унинг ёрдамида, хотирани тиклашда Худонинг бу қадар қудратли ва эзгу ниятли эмаслиги, назарда тутилади. Ва ниҳоят, ўтмиш ҳақидаги хотирани тиклашга интилиш — бу ёлғон билан яшамаслик қарори.

Ҳозирги кунга ва келажакка бўлган умид-ишончимиз сингари, ўтмишимиз ҳақидаги хотираларни ҳам эсда сақлашимиз лозим. Ўтмишдан воз кечиш — ўз ҳаётимизнинг, ўз йўлимизнинг ва ўз шахсиятимизнинг бир бўлагини ўчириб ташлашимиз кераклигини англатади. Биз ҳозирда қандай довюрак бўлсак, келажакда одамлар ва Худо билан муносабатларни ўрнатиш учун қандай жасур бўлишимиз керак бўлса, ўтмишга қайтишимиз учун ҳам шундай ботир бўлишимиз талаб этилади.

Ва ниҳоят, ўтмиш билан учрашиш ҳозирги замонни янада яққолроқ кўришга имкон беради. Ўтмиш ҳозирги замонга ёпишиб олиб, унда қотиб қолади ва кеманинг тагига ёпишиб олган чиғаноқтош каби, кўринмас тўсиққа айланади ҳамда кеманинг шиддат билан олдинга қараб ҳаракат қилишини секинлаштиради. Хотираларни кўриб чиқиш жабрдийдага ўз ҳаётини тўғри назорат қилиш ҳиссини беради. Тасодифан юзага чиқиб қолиши мумкин бўлган яширин ҳеч нарса йўқ. Аёл чўчиб турганидек, уни бирданига «хунук ўрдакча» ёки яна қандайдир ярамасга айлантириб қўядиган бирор нима беркиниб олгани йўқ.

ШАХСИЙ ЎЗГАРИШ ЮЗ БЕРИШИ УЧУН КЎП НАРСАНИ ЭСЛАШ КЕРАКМИ?

Ушбу савол мен ёшгина имонли бўлганимда берган ўша саволларни яққол эсимга солади: «Масиҳий ҳисобланиш учун итоаткорликнинг қандай минимал даражаси зарур? Аввалгидек, мен спиртли ичимликларни истеъмол қилишим мумкинми? Ибодатхонага мунтазам тарзда боришим керакми? Гувоҳлик бериш-чи? Сахийлик билан эҳсон қилиш-чи?». Бундай саволларга жавоб йўқ, чунки бу саволлар сохта тасаввурларга асосланган.

Шунга ўхшаш кўп нарсани эслаш керакми, деган савол гўёки шахсий ўзгаришлар учун ҳаммасини тўғри қилиш кераклигидан, ёки ҳеч бўлмаганда, етарли даражада кўп нарсани тўғри қилиш лозимлиги асосидан келиб чиқади. Бироқ кучли ўзгаришлар ўзи билан фақатгина тавбага олиб келиши мумкин: ушбу ҳолатда ишончсизликнинг қуюқ туманини тарк этиш — мана шундай мусибат айнан мен билан содир бўлди, ёхуд отам, ёки акам, ёки амаким, ёки қўшним шунчалик ахлоқсизки, мени йўлдан оздиришди-я, деган маънони англатади.

Аммо қонуний бир савол қолмоқда: эслашга қачон чек қўйилади? Бу саволга иккита жавоб бор. Биринчидан, хотирани тиклаш жараёни — бу бир умрлик масала . Худо биздан эртанги кунгача идеал инсонга айланиб қолишимизни талаб қилмайди. Статистикага кўра, ўртамиёна америкалик бутун умри давомида ўн икки тоннадан ўн тўрт тоннагача озиқ-овқат истеъмол қилар экан. Ана энди бир тасаввур қилиб кўринг-а, бир ўтирганингизда сизга бир неча тонна озиқ-овқатни тановул қилишни амр этсалар. Шахсий ўсиш ҳам Худо танлаган даврда шу каби маълум вақтни талаб қилади. Бизнинг ишимиз — шунга тайёр туриш, Худонинг иши эса — Ўзининг марҳаматли хоҳиш-иродасига ҳамда бизнинг эҳтиёжларимиз ва хусусиятларимизга кўра, мана шу жараённи ташкил этишдир. Шундай қилиб, Ўзининг юксак мақсадларини амалга ошириш мақсадида марҳаматли Худо Ўзи танлаган вақтда бизнинг хотираларимизни ёдимизга солади.

Иккинчидан, эсдаликлар баъзида аста-секинлик билан қайтади, қадам-бақадам асосий ҳодисага — азоб-уқубатни келтириб чиқарган, шармандалик ҳиссига асосланган ва ваҳимага соладиган ҳодисага яқинлашади. Ҳаракат кўпинча, мен «енг ичидаги дастак», деб атаган томонга қаратилади. Бундай хотиралар қалбни вайрон қилади, чунки кечинмалар жинсий зўравонлик, ёки изтироб, ёки хоҳлаган нарсага етишиш билан боғлиқ бўлади ва жинсий зўравонлик юз бериши муқаррар ҳамда исталган ҳолат бўлгани учун қувончли ҳодисанинг исботи сифатида қабул қилинади.

Бир аёл хотирасида жинсий зўравонликнинг онда-сонда ҳолатларини сақлаб қолган экан. Унинг кўплаб эсдаликлари ниҳоятда ноаниқ эканлигини аёл тушунарди. Аёлнинг ўйлашича, воқеалар у эслаб қолганидан кўра янада ваҳшийроқ ҳолатда юз берган. Аёл бирор бир эски ферма ертўласининг эшигини кўриб қолгудек бўлса, унинг тушлари алағ-жалақ, янада азоб-уқубатли бўларди. Ертўла эшигининг ортида нималар юз берганини аёл эслай олмайди, аммо қалбни тахқирловчи ва ҳалок қилувчи воқеа бўлиб ўтганини у билади.

Бизнинг ҳаракатларимиз ёрдамида аёл бир қатор даҳшатли воқеаларни эслади, бироқ эсга тушган ҳар бир ҳодиса янада кўпроқ нарсаларни эслатиши керак, деган ҳис-туйғу орқали йўқ қилинарди. Охир-оқибатда ертўла эшигининг ортида юз берган ҳодиса аёлни довдиратиб қўйган реалликка айланди. Бу ёввойи, ёвуз ва азоб-уқубатли тарзда амалга оширилган ваҳшиёна жинсий зўравонлик эди. Ўйлашимча, эсдаликлар аёлни йўқ қилиб юбормаслигига ишонч пайдо бўлиши учунгина, унинг қалби етарлича даражада ўзгарганидан кейингина бу аёлнинг хотираси тикланди.

Шунчалик кўп нарсани эслаш керакми? Пировардида, жавоб қуйидагича бўлади: биз қанчалик нарсаларни кўп кўришимиз кераклиги, Худонинг истагига кўра белгиланади. Бизнинг вазифамиз — кимларга хизмат қилишга биз даъват этилганлигимизни англашдан ва уларни янада кучлироқ севишимиз учун бизга нималар ёрдам бериши мумкинлигини кўра билишдан иборат.

ЭСДА ҒИРА-ШИРА ҚОЛГАН ЁКИ УНУТИЛГАН ХОТИРАЛАРНИ ТИКЛАШ УЧУН СИДҚИДИЛДАН ҲАРАКАТ ҚИЛИШ КЕРАКМИ?

Жавоб жуда оддий — ошкоралик керак, аммо тентаклик эмас, синчковлик керак, аммо ғазаб эмас, сезгирлик керак, аммо васваса эмас. Қонун-қоида тахминан ўша, худди синфдошнинг исмини эслашдаги ҳаракат сингари. Эслашга қанчалик ҳаракат қилманг, керакли бўлган исм асло эсингизга тушмайди, бошқа иш билан машғул бўлганингизда эса, сизга керак бўлган исм тўсатдан ва ўз-ўзидан юзага қалқиб чиқади [74].

Самимий ошкораликка интилиш ҳақида ҳаммадан ҳам забурчи жуда яхши айтган:

Эй Тангрим. Мени синаб, юрагимни билиб олгин! Мени текшириб, хаёлларимни ўрганиб чиққин! Кўргил-чи, йўлимда бирон хафалик бормикин? Абадият йўлига мени йўналтиргин...

Забур 138:23–24

Ошкоралик намунасини очликдан ўлаётган ва нажот сўраб итоаткорликда қўлини узатаётган камбағал тимсолида кўриш мумкин. Ошкоралик — қуйидаги сўзларда намоён бўладиган ва фақатгина пассив мойилликнинг ҳолати эмас: «Мана мен ошкораликка тайёрман. Агар Худо мен бирор нимани кўришим кераклигини хоҳласа, менга керак бўлган нарсани албатта У менга ошкор қилади». Ошкоралик — бу итоаткорона кутиш уйғунлигида билиб олишга бўлган эҳтиёж. Бу хотираларни, ҳаттоки хотиралар исталмаган бўлса-да, эслаш учун яратилган дастлабки шароит.

Мен кўпсонли эркак ва аёллар билан иш олиб борганман. Уларда, гўёки уларнинг хотирасида шахсий ҳаётларини ўз ҳолича кечираётганлиги ҳисси мавжуд эди. Хотиралар ўз инжиқликларига кўра, хоҳлаган пайтда инсонларнинг онгига кириб боради ва уларнинг ички дунёсини эгаллаб олади. Бироқ далил-исботлар шундан гувоҳлик берадики, хотиралар қайсидир маъно ва даражада исталган тарзда қайтади. Жабрдийданинг ўз ўтмиши борасидаги азобли эсдаликларига нисбатан бўлган муқаррар ва зиддиятли муносабатларига қарамасдан, хотиранинг тикланиши бу жабрдийданинг ўтмишга мурожаат қилиш истагининг натижасидир. Шундай бўлса-да, хотиранинг тикланишига ёрдам берувчи ошкоралик, онгли равишдаги исталган воқеалар орқали йўлга қўйилмайди. Аслида, биз Худога мурожаат қилиб, қалбимизни У билишини хоҳлаб турган пайтимизда, хотираларнинг эсимизга тушмаслиги тўғри ва табиий хол ҳисобланади. Маълум маънода хотира автоном, яъни мустақил бўлади ва электр виключателига қараганда, янада сирли равишда қурилган.

Бизнинг синчковлигимиз болаларнинг қизиқувчанлигига ўхшайди. Бола ҳаётга ўта сезгирлик билан кириб келади: ҳаётда ўз ўрнини топиш учун бола атрофидаги оламни ҳидлайди, ушлаб кўради, ҳамма нарсанинг таъмини таътиб кўради. Синчков инсон эса ҳамма нарсани ўрганади, лекин обдон ўйлаб кўрмай тартибсиз равишда, олган билимларини ўзи учун қулай бўлган полкаларга қўйиб чиқади. Жинсий зўравонлик қурбони бўлган жабрдийда тинглашга, чуқур ўйлашга ва ўз ҳаётининг маълумотларини тўғри баҳолашга тайёр бўлиши керак. Бу жараён сумкадан калитни топиш мақсадида, шоша-пиша уни қоқиб ағдариш жараёнига асло ўхшамайди. Аслида, бу секингина ўйлаб ҳаракат қилиш, ташқи дунёда ўз ўрнини топиш учун ички дунёни ҳис-туйғу билан обдон ўрганиб чиқиш жараёнидир.

Сергаклик — серқатнов машина йўлидан ўз боласини олиб ўтаётган онанинг ҳушёрлигига ўхшайди. Йўлдан боласини етаклаб ўтаётган она анойи эмаски, бошқа бирор нима билан банд бўлиб йўлнинг ўнг ва чап тарафига қарашни унутса, ёки диққат-эътиборини иккала тарафдан ғизиллаб ўтаётган машиналарга қаратиб, боласини эсдан чиқариб қўйса. Сергаклик — бу тайёр туриш («Нимаики юз берса, ҳаммасига тайёрман») ва кутишдир («Кутайлик-чи, бирор нима бўлар»). Бунда васваса идрокни йўлдан оздиради ва хотиранинг тикланишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, у сохта хотираларни уйғотишга қодир. Ошкоралик эшикни қия очади, синчковлик уни ланг очади, сергаклик эса хотиранинг келишини кутади.

Ички зарарни ростакамига кўриб чиқишни, жабрдийдалик даҳшатини англаш сингари таърифлаш мумкин. Виктимизация, уни тўғри ишлаб чиқилганда, оғирлик нуқтасини ташқи зарарга кўчиради.

ТАШҚИ ЗАРАР

Жинсий зўравонликнинг ташқи зарари жабрдийданинг топталган қадр-қимматини қандай акс эттирса, ўзининг гуноҳини ҳимоя қилишини ҳам худди шу тарзда намоён қилади. Кўплаб масиҳий арбоблар, гўёки жинсий зўравонликнинг етилган жабрдийдаси учун мўлжалланган «омон қолиш» ёки «енгиб ўтиш» хулқ-атвор усулини нотўғри ёки гуноҳли усул сифатида қораламай, ҳурмат қилиш кераклигини исботлайдилар. Ёш жабрдийда учун тирик қолишдан ўзга чора қолмади, шунинг учун у ўзининг ҳозирги даврдаги «енгиб ўтиш» хулқини синчковлик билан таҳлил қилмаса ҳам бўлади. Ҳозирда у «тирик қолиш» учун мўлжалланган олдинги хулқининг камчиликларини тушуниб олиши жуда муҳим, кейин эса қулай фурсат ва қулай шарт- шароит бўлганда, хулқ-атвор усулининг янги, янада «ишончли»сини синашни бошласа бўлади.

Келтирилган далил-исботлар ўз маъносига эга, улар ниҳоятда мантиқлидир. Уларнинг фақатгина бир камчилиги бор: гуноҳ гуноҳлигича қолаверади. Қизалоқ ёки болакай ўзини ҳимоя қилиш усулини ахтаради, жонсизланиб қолиш қонунида виктимизациянинг ҳалокатли таъсиридан яшинишга интилади, қолаверса, унинг «енгиб ўтиш» хулқини айблаб бўлмайди. Аммо улғайгач, унда ана шу хулқнинг сақланиб қолишига ва севиши керак бўлган одамлар билан яхши муносабатларни ўрнатишда хулқнинг халақит беришига йўл қўйса, бу оддийгина «енгиб ўтиш» қонуни эмас, балки Худонинг буюк амрларини бузиш бўлади. Агар гуноҳ инкор этилса ёки эътиборга олинмаса, у охиригача даволанмаган инфекция сингари организмда томир отиб кетади. У қалб қувончини сўриб олади ва енгил тортиш имконидан гуноҳкорни маҳрум қилади. Инфекция тушган ва чириб бораётган ўчоққа эътибор берилмас экан, ҳозирги фаолликни тутиб туриш учун қалб томонидан янада кўпроқ куч сарф қилинаверади.

Тушуниш ҳақидаги илтижо, агар у қондириладиган бўлса, ҳеч қачон марҳамат илтижоларига жавобан инъом этиладиган ҳузур-ҳаловатчалик қувонч келтирмайди. Шундай бўлса-да, гўёки «сизни тушунишлари»га бўлган истакни ғайриқонуний деб ҳисоблаш жуда катта ва жиддий хато бўлади. Шахсий ўсишга интилган жинсий зўравонликнинг жабрдийдаси ички зарарни ҳис қилишни бошлаганда, ҳозирги вақтдаги ўзининг ҳимоя қилиш андазаларини барибир ўз хоҳлаганича ва дарровдангина алмаштира олмайди. Вақти-вақти билан жабрдийда ўзининг узоқ ҳамда етуклик томон бораётган йўлида қоқилади ва йиқилади. Жабрдийдага ўзаро муносабатларни ўрнатиш усули борасида ҳар доим алланималарни тўнғиллайдиган ёки унга ёт бўлган ҳимояга тинмай рўкач қиладиган «дўст» асло керак эмас. Жинсий зўравонликнинг қурбони бўлган бир аёл айнан жинсий зўравонлик мавзуси бўйича мен ўтказаётган семинарга қатнаб турган ўзининг эри ҳақида сўзлаб берди. Ҳикоясининг сўнгида маъюсланиб қўшиб қўйди: «Ҳозирда у қандайдир билимларга эга бўлгач, менинг виждоним бўлиши кераклигини ва барча камчиликларимни менинг юзимга солиш ҳуқуқига эга эканлигини айтди». Ўзи бусиз ҳам қонаб турган қалбга мен яна туз сепиш керак, деб ўргатаманми кимгадир. Бундай ҳолат ниҳоятда мени ранжитди. Тавба қилиш ва кечириш — бу юксалишнинг энг баланд чўққилари, бироқ чарчаган сайёҳ йўлда бир пиёла муздак сувсиз — унга яқин бўлган меҳрибон қалбларнинг мадад ва севгиларисиз юролмайди.

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда раҳмдил дўстлари ёрдамида ўз мақсади сари интилади. Тўғрилик жабрдийдадан, у ташқи зарарни англашини ва ўзининг ҳозирги, бироқ бошидан кечирган жинсий зўравонлик натижаси бўлиб, қолган муносабатларни ўрнатиш — ҳимоя усулининг тартибини, вазифасини ва камчиликларини ўйлаб кўришини талаб қилади.

Ҳимоя тартиби муносабатлар ўрнатишнинг конкрет усулида, масалан, мўмин-қобилда, Қор маликасида ёки жиблажибонда намоён бўлади. Айтиб ўтилганидек, ҳеч ким ҳар доим ва ҳар гал бир хил тоифага мос келавермайди. Одам ўзидан шундай деб сўраши жуда муҳим: «Мен қачон ва ким билан мўмин-қобил, Қор маликаси ёки жиблажибон бўлиб қоламан? Ўз ҳаётимнинг қайси вазиятларида ва қачон мен овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этиламан, инсонларни назар-писанд қилмайман ёки ҳеч нарсадан хабари йўқ жабрдийдани йўлдан оздираман?»

Ростгўйлик ўзини ҳимоя қилиш усули борасида, жабрдийдага арзимас ҳаётий муаммоларга ўзгача кўлам нуқтаи назаридан қарашга ёрдам беради. Масалан, ёлғиз аёл ўз пулларини оқилона сарф қилиш мақсадида одамнинг шаҳвоний ҳирсини қўзғатадиган ички кийим олмасликка қарор қилиши ёки ўзини умуман дилбар аёлдай ҳис қилишдан воз кечиши мумкинми? «Телефон гўшагини ўзингиз кўтаринг!» деб эрига ҳеч қачон айтмаслик одати, аёлнинг унга хизмат қилишини кўрсатадими ёки ўзаро муносабатлардан қўрқиб бўйин товлашини англатадими? Аслида, одамлар ўз муносабатларини ўрнатиш усулларига ўзгача нуқтаи назардан қарамасалар, бундай саволларга жавоб беришнинг имкони йўқ, бироқ муаммога тез орада шундай нуқтаи назардан қараш имкони бор экан, демак, жабрдийда донолик билан ўз хулқ-атворининг андазаларини баҳолашга қодир.

Ўзини ҳимоя қилишнинг вазифаларини бир вақтнинг ўзида инсоннинг ҳам қадр-қиммати, ҳам фаҳш йўлига кирганлиги нуқтаи назаридан баҳоламоқ даркор. Ётоқхона деворидаги ёриққа қараб туриб, даҳшатдан мавҳум ҳолатга тушишни ўрганиб олган ўша ўн тўққиз ёшли қиз (қаранг: 7-боб («Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш»), «Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишни келтириб чиқарган сабаблар» бўлими), ўзининг хулқ-атвори ҳимояланувчи эканлигини, шунинг учун минғир-минғирларни эшитмаслиги керак. Мен унинг омон қолиш усули тўғри эканлигини тасдиқлайман. Эртанги кунга омон етиб олиш учун етказилган зарарни шу тарзда камайтириш уддасидан чиққан қиздан мен фахрланаман.

Бироқ тўғрилик, болаларча хулқ-атворнинг катта ҳаётга мослашиши унинг инсоний қадр-қимматини эмас, балки унинг гуноҳи натижаси эканлигини тан олишни талаб қилади. Жинсий зўравонлик жабрдийдаси улғайгач, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ийманиб мавҳумлашади, ҳаммадан узоқлашишга ҳаракат қилади, ўзи ва бошқа одамлар ўртасида яқинлик имкониятларини (шу билан бирга заифликни) ошириш имконига эга бўлган қандайдир муносабатларни ўрнатишдан ўзини олиб қочганда, у нафақат ўзининг омон қолишини таъминлайди, балки ўз яқинларига қарши гуноҳ қилади, Худонинг бу дунёда жабрдийдани Ўзининг севги қуроли ва ҳузур-ҳаловати қилиш ҳуқуқини инкор этади.

Нажот топган қалб ўзининг мустақил ва итоатсиз бўлиш қарорининг нотўғри эканлигини англаганда, бу аёл қанчалик йироқда яширинишга уринмасин, у шифо топишни бошлайди. Масалан, у мўминлик усулида турли можаролардан олдингидай осонликча чиқиб кетолмайди, чунки юриш-туришнинг бундай тарзи ҳимояланиш сифатида уни ошкор қилади.

Ҳимоя ҳулқ-атворининг вазифаси табиий тарзда амалга оширилганда, унинг ахлоқсизлиги аниқланади. Тўғрилик чириб кетган ва моғор босган сағанага киришни талаб қилади. Дафн маросимига тайёрланадиган хонада сайр қилиб юриш ёки ўликхонада узоқ ўтириш ҳеч кимга ёқмайди. Нега унда тўй бўлаётган уйга боришдан кўра, азадор хонадонга бориш яхшироқдир <қиёсланг: Воиз 7:2–4>? Жавоб шундан иборатки, азадор хонадонда ўзига бино қўйиш деган кераксиз нарса бизни тарк этади ва биз ҳақиқий ҳаётнинг чин маъносини англаб етамиз. Ўзликни ҳимоя қилиш хато эканлигини англаш — ўз қилган ишимиздан уялишимизни, тавба-тазарру ва қайғуни ҳис қилишимизни англатади. Ҳаётимизни ўзимиз ҳимоя қилишимизнинг натижаси — бу бизда бўлиши мумкин бўлган нарсалардан айрилишимиз, бизда нимаики бўлса ҳаммасини ишдан чиқарганлигимизни тан олишимиздир. Тўғрилик — ушбу яхши ҳимояланган дунёда ҳеч қачон жабрдийданинг болалиги ва ҳақиқий ҳаёти бўлмаганлиги далилига уни тик қарашга мажбур қилади. Шу билан бирга, катта ҳаётда олдинги азоб-уқубатларини камайтириш учун жабрдийда қўллаган ҳимоя воситаларини тўғрилик фош этади, жабрдийда аёлнинг ташна бўлган ва ғазабланган қалбига нур таратади.

Мен бир аёл билан суҳбатлашган эдим, суҳбатдан шуни билиб олдимки, унинг учта боласи бўлиб, уларнинг ҳаммаси оналарини ёмон кўрар эканлар. Аёл эса бундай муносабатга чидай олмасди. Бу Қор маликаси эди, бир вақтни ўзида болалар ундан қарздор эканликларини фарзандлари ҳис қилишларини хоҳларди, ўзининг жирраки, худбин ва аламли меҳрибонлиги туфайли уларни ўзидан итариб узоқлаштирарди. Она такаббур, сержаҳл ва ёлғиз аёл эканлигини тушунишга ақли етарди, бироқ ортда қолган йилларни қайтариш ва болаларига меҳр бериб, уларнинг диққатини яна ўзига қаратиш унинг измида эмаслигини, яъни аччиқ ҳақиқатни асло тан олгиси келмасди. Аёл ўзидан нафратланарди ва унга озор етказган зўрловчини кўришга кўзи йўқ эди, чунки айнан дилозорнинг дастидан унинг қалби қўполлашди ва руҳи совиди. Она энди болалари билан муносабатларни тиклашнинг имкони йўқлигидан руҳан умидсизликка тушди, ўзини ёмон кўрди ва унга етказилган зарарнинг илдизини қуритиш имкони йўқлигини, ўзининг ожизлигини тан олгиси келмасди. Гуноҳ шармандалик ва ташвиш келтириши мумкинлигини бирор марта ҳам ўйлаб кўрмаган одам, албатта қўлидан ҳеч нарса келмаслиги учун ўзидан ўзи нафратланади.

ВАЗИЯТНИ ТЎҒРИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда ўзига етказилган ташқи ва ички зарарни итоаткорлик ҳамда жасорат билан ҳал этишга қарор қилганда, бу жараёнда қандай ҳаракатлар амалга оширилади? Жавоб — кўплаб ўқувчилар ушбу китобнинг илк саҳифаларидан «нима қилиш керак» мавзусидаги йўл-йўриқни кутаётганликларини назарда тутади. Афсуски, ҳаттоки шундай йўл-йўриқларда ҳам қадам-бақадам, яъни аста-секинлик билан амалга ошириладиган босқичлар бўлмайди. Шунга қарамасдан, ана шу жараёнда гарчи муайян ҳаракатлар мутлақо равшан бўлмаса-да, босиб ўтиш керак бўлган тахминий йўлни чизиб беришим мумкин, деб ўйлайман. Бу йўл қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: ошкоралик, «насосни тўлдириш», маълумотларни ўзлаштириш ва улардан мантиқий хулосалар чиқариш.

ОШКОРАЛИК

Жинсий зўравонликнинг жабрдийдасига хотиралар қайтганда ва у юз берган ҳодисаларни тўлиқ тан олганда, ошкоралик юз бериши мумкин. Кўплаб одамлар ўтмишда бўлиб ўтган воқеаларни ошкора ва чин дилдан қабул қилинган ҳолат сифатида тан олгилари келмайди. Бу қандайдир ўз-ўзидан юз берадиган ҳолат. Бироқ аслида, жинсий зўравонлик юз берганини инкор этиб бўлмайдиган далил сифатида қабул қилиш — Руҳнинг сездирмай кўрсатган йўл-йўриғига бўлган жавобдир. Жабрдийда, айнан жинсий зўравонликнинг қурбони бўлганини тан олишга, агар зўрлаганлар демасак, уни ундаётганликларини ҳис қилади. Хотира жавоб қайтаришни талаб қилади ва у қандайдир пайтда, хотираларнинг ҳақиқийлигини ёки бошидан ўтказилган жинсий зўравонлик ҳақидаги ички ҳис гумонларини тан олиш қарорини ўз ичида мужассамлаштиради.

Жабрдийданинг иккинчи қарори уни жинсий зўравонлик муаммосини атрофлича тушуниб етишга олиб келиши керак. Ундан ички ҳардамхаёллик ҳиссини кутиш мумкин, у қайсидир маънода кучли бўлишига қараб, шахсий ўзгаришлар ўша маънода янада кучлироқ ёки янада ишончсизроқ бўлади. Вазиятнинг ўзгариш нуқтаси одам шундай деганда рўй беради: «Ўтмишимнинг ҳалокатли ва азоб-уқубатли даврига қайтар эканман, мен ўзимни қатъиятсиз сезаман, аммо ҳозирда ўзим кечираётган ҳаётдан мен қаноат ҳосил қилмаслигимни аниқ биламан. Мен жинсий зўравонлик муаммосини атрофлича ўрганиб чиқишни хоҳлайман». Ошкоралик шаклланган истак сингари жараённи тезлаштиришни талаб қилмайди. Инсон инкор этиш ва умид қилиш ўртасида ҳаёт кечираётганда, ошкоралик келади. Туғишни бирозгина вақтга кечиктириш мумкин, аммо ҳали вақти келмасидан туғруқни тезлатишга ҳаракат қилиш — бу нодонликдир.

«НАСОСНИ ТЎЛДИРИШ»

Сув чиқаришни бошлаш учун олдинига эски насосга бирозгина сув қуйиш талаб қилинади. Насосни тўлдириш жараёни — фаол ва аниқ бир мақсадга қаратилган. Олдинроқ қандайдир тайёргалик билан куч ишлатиб ҳаракат қилинмаса, қудуқдан сув чиқмайди. Шу сингари тўғрилик ҳам олдиндан ўзининг афзалликларини намоён қилмайди, агар у фаол ва бир мақсадга қаратилган бўлмаса.

«Насосни тўлдириш» ўз ичига — ибодат, рўза тутиш ва Муқаддас Китобни ўқиш каби руҳий итоаткорликни қамраб олади. Ибодат Худо билан яқин муносабатларни ўрнатиш эҳтиёжини намоён қилади. Рўза тутиш қалбга ундаги бўшлиқни ва дунёвий ҳузур-ҳаловатларнинг ўткинчи эканлигини кўрсатади. Худонинг Каломи қалбни озуқлантиради ва уни тўйдиради, ҳеч қандай нон эса бунинг уддасидан чиқа олмайди.

Серғайрат ошкораликсиз ростликка интилиш қалбни мулоҳаза юритиш йўлига бошлайди, аммо у шахсий муаммоларни ҳал этишга олиб келмайди. Менинг мақсадим ҳар бир итоаткорликнинг қандай амалга ошишини фақатгина тасвирлаб бериш эмас, балки жинсий зўравонликка оид ошкораликнинг афзалликларини кўрсатиб беришдан иборат.

ИБОДАТ

Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, ибодат — бу инсоннинг Худо билан суҳбати. Бундай суҳбат бизга Унинг ўғли ёки қизи сифатида Отага мурожаат қилиш имконини беради. Уларнинг борлиги Худо учун ардоқли ва У томондан олқишланади. Ибодат қодир Худо бизнинг ҳар бир фикримизни ва қалбимизнинг ҳар бир истагини билиши ҳақидаги мурожаат билан бошланади, яъни биз ўз хоҳиш-истакларимизни англаб, уларни Худога айта олишимиздан олдин, У ҳаммасидан хабардор эканлиги тан олинади. Ибодат Худони ҳеч нарсадан хабардор қилмайди — ибодат бизни Худонинг ҳузурига олиб киради ва Уни бизнинг ҳаётимизга киришни таклиф қилади. Ибодат — бу айтган сўзларимиз ёрдамида Худога бизнинг алоқадорлигимиз. Бу маънода ҳар қандай мавзуга қилинган ҳар қандай ибодат Худо қалби учун қувончли ҳисобланади. Биз Худога интилишимизни, Унга ибодат қилишимизни, Унга ҳамду сано айтишимизни, Унга муҳтожлик сезишимизни ва Уни яхши кўришимизни Раббий хоҳлайди. Дилдаги сўзлар, далил-исботлар, панд-насиҳатлар, йўл-йўриқлар, шифо топиш, марҳамат, тинчлик-омонлик, имон-эътиқод ёки тасалли ҳақидаги Худога илтижолар Уни бизнинг ҳаётимизга киришга ва Унинг ихтиёридагиларни амалга оширишга даъват этади. Ибодат бизнинг тан олинмаган ҳис-туйғуларимизни, қаҳр-ғазабимизни, азоб-уқубатларимизни ва қалбимизнинг ташналигини очиб беради.

Жинсий зўравонликнинг жабрдийдаларига мен ҳар доим ибодатни сайр қилиб юрганда ёки яна бошқа тинч — Худо билан уларнинг суҳбатини ҳеч ким эшитмайдиган ёки гапни бўлмайдиган жойларда овоз чиқариб бошлашни маслаҳат бераман. Жабрдийда нималарни ҳис қилаётганини, нималарни ўйлаётганини, Худо ва ўз яқинлари билан муносабатларда нималарни хоҳлаётганини ибодат рўйирост намоён қилиб бериши керак. Бу — Муқаддас Руҳ бизга нималарни очиб бермоқчи ва қандай тарзда буни У амалга оширмоқчи эканлигини Муқаддас Руҳнинг хабар беришига қаратилган даъват. Бу — кўпинча мана узоқ йиллар давомида, гарчи яширинча бўлса ҳам, инкор этиб келинган ёки эътиборсиз қолдирилган муносабатларни тиклашга қаратилган даъват. Бу — қалбнинг Худо билан янада яқин муносабатларга бўлган ташналигини тан олишдир [75].

РЎЗА ТУТИШ

Рўза тутиш — бу ўткинчи бўлмаган руҳий қадриятларга диққат-эътиборни қаратиш учун, маълум вақтга ҳаққоний лаззатдан воз кечиш қароридир. Бу фақатгина лаззатдан ўзликни тийиш эмас, гарчи уларнинг бўлмаслиги бизнинг тана лаззатига тобе эканлигимизни англашни яхшилайди. Бу нафақат ўзликни назорат қилиш, гарчи у бизда ҳавасга қараб иш тутиш қарорини мустаҳкамласа ҳам, балки бекаму кўст яшашга интилмаслик машқлари. Рўза — бу шахсий тажрибада Худони англаш мақсадининг ифодасидир.

Жинсий зўравонлик жабрдийдаларини мен кўпинча, тахминан бир ой рўза тутиш мобайнида яхши кўрган жойларини танлаб олиб, ўқишга, ёзишга ёки сокинликда ўтириб хаёл суришга даъват этаман. Рўза руҳий зориқиш учун қалбни очади, чунки қалбни кўпинча дунёвий, ўткинчи беҳудалик бўғиб қўяди. Рўза тутиш туфайли сохта лаззат келтирувчи нарсалардан қутулиш жараёни бошланади.

МУҚАДДАС КИТОБНИ ЎҚИШ

Ибодат дардни айтишга даъват қилган, рўза эса руҳий зориқишни кучайтирган бир пайтда, Муқаддас Китобни ўқиш руҳни уйғотади ва у Худонинг иродаси моҳиятига олиб кирилгач, руҳни қониқтиради. Битик қалбни шундай саволлар беришга йўналтирадики, улар ҳаммадан ҳам Худони ташвишлантиради. Гуноҳ қилингандан кейин Худованди Карим Одам атодан сўради: «...сен қаердасан?» <Ибтидо 3:9>. Худованд Қобилдан сўради: «...Нима учун сен ранжидинг?..» <Ибтидо 4:6>. Иккала ҳолатда ҳам Худо асосий муаммога мурожаат қилади, чунки айнан ана шу муаммо туфайли Унинг болаларининг ўз яқинлари билан ва Унинг Ўзи билан муносабатлари бузилди. Одам ато билан юз берган ҳолатда бу уят эди, Қобил билан юз берган ҳолатда эса — адоват. Худонинг Каломи бизнинг ичимизга кириб боради ва юрагимизнинг хаёлу ниятларини фош қилади (қаранг: Ибронийларга 4:12–13).

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ ВА УЛАРДАН МАНТИҚИЙ ХУЛОСАЛАР ЧИҚАРИШ

Ибодат қилиш, рўза тутиш ва Муқаддас Китобни ўқиш туфайли маълумотларни ўзлаштириш медитация ва осойишта диққат-эътиборни талаб этади. Таълим олиш — бу қадам-бақадам, билиш учун кўп вақт талаб қиладиган, секинлик билан амалга ошадиган жараён. Мен бир аёл билан суҳбатлашиб, у билан бирга иш олиб бордим. У менга хотирасида сақланиб қолган ўзининг учта эсдаликларини ҳикоя қилиб берди: отаси унинг қаршисида қандай яланғоч тургани ҳақида, отанинг тиззаларида ўтирганда қиз ўзини нақадар ноқулай ҳис қилгани ҳақида, ота қизи ва унинг сингиллари билан қўпол ҳаракатлар қилиб, ўйнашгани ҳақида. Унинг хотираси аста-секинлик билан тикланарди. Ҳафта кетидан ҳафталар ўтди, ниҳоят аёл хотирасида сақланиб қолган бу учта ҳолат ўртасидаги алоқани ҳис қила бошлади, аммо тажовузнинг ўзини эслай олмади. Отаси яланғоч бўлганда уни ўзининг тиззасига ўтиришга мажбурлаётгандай, эркалатиш мақсадида ёмон қилиқлар билан уни қўпол ўйнатаётгандай кўринди аёлга. У жисмоний яқинликни эсламади, бироқ отанинг ниҳоятда беадаб хатти-ҳаракати, олий даражадаги нолойиқ хулқини жинсий зўравонлик ҳодисаси сифатида баҳоланишини аёл тушунди. Мулоҳазалар, кундалик юритиш, психотерапевт ва яқин дўстлар билан суҳбатлар унинг шахсий ўзгаришлар жараёнида қатъий қарорга келишига замин яратди.

МУЛОҲАЗАЛАР

Мулоҳаза юритиш жараёни сигирнинг кавш қайтаришига ўхшайди, сигир кавш қайтариш жараёнида ўтлар хом ашёга айланади, бунинг натижасида эса сут ҳосил бўлади. Икир-чикирлари, яъни кўплаб аниқликлар мавжуд бўлган жинсий зўравонлик — сиз қандай кийинганлигингиз, у ёки бу ҳолатда қандай ҳаракатлар қилганингиз, нималар деганингиз, жинсий яқинликни қандай ўтказганингиз, кейин нималар юз бергани ҳақидаги мулоҳазалар сизнинг тафсилотларни қабул қилиш идрокингизни озод этади. Чунки бундай тафсилотлар жинсий зўравонликнинг ҳам ташқи, ҳам ички натижаларини тушуниш учун кўпинча асосий омил бўлиб қолади.

Бир аёл менга болалик пайтидаги расмлар солинган альбомини олиб келди. Бир расмда унинг чеҳраси ажойиб гўзал, нигоҳи эса мулойим, бошқа расмда эса унинг кўриниши — безовта, ғайритабиий эди. Ана шу туширилган икки расм оралиғидаги вақтда боқчада жинсий зўравонлик ҳолати юз берганди. Расмларни қўлига олган аёл ана шу расмлардаги бир-бирига ўхшамаган икки қизалоқ ўртасидаги фарқлар борасида узоқ мулоҳаза қилди. Бирдан унинг эсига тушиб қайта тикланган хотиралар аёлга кучли таъсир кўрсатди ва у кўп нарсаларни англашга ҳаракат қилди. Хотиралар унинг ҳозирги хулқи андазаларини аёлга тушунишга ёрдам берди ва бугунги кун ҳаёт йўлини ёритди. Олдинига у ювош, ёқимли, бироқ бегоналардай эди. Ўз расмлари борасида чуқур мулоҳаза юритар экан, аёл дугоналари, эри ва психотерапевтга нисбатан ўзининг ҳимояланувчи хулқи сабабларини тушуниб етарди. Мулоҳазалар хотира, образ ёки исбот-далилларга турлича нуқтаи назарлардан қараш ва уларнинг аҳамиятини англаш имконини беради.

КУНДАЛИК ЮРИТИШ

Тадқиқотлар жараёнида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, ёзма равишда ифода қилинган фикрлар — далил-исботлар ва ҳис-туйғулар билан боғлиқ бўлган хотиралар — содир бўлган воқеаларни шакллантиради, уларга сезилувчанлик ҳиссини ато этади. Эсимда, компьютер олдида ўтириб олиб, жинсий зўравонликка дуч келганлигим далилини тушунишга ҳаракат қилганман (қиёсланг: 1-боб («Урушнинг муқаррарлиги: жангга кириш»), «Урушнинг муқаррарлиги» бўлими), мунтазам равишда фақатгина бир гапни компьютерга ёзардим: «Мен жинсий зўравонлик қурбони бўлганман, бундан мен жуда нафратланаман». Бир вақтнинг ўзида мен ўзимни мурдадек ва шу билан бирга ғайриоддий тарзда тирилгандек ҳис қилардим. Ёзилган хотиралар ёзма гувоҳликлар бўлиб қолганди, мен уларни ўчириб ташлашим мумкин эди, аммо уларда мен инкор эта олмайдиган исбот-далиллар мужассамлашган.

Кундалик қандай юритилиши, унда қандай масалалар ва муаммоларга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида кўп ёзилган. Менинг ягона таклифим — кундалик юритишни бошлашдир. Каллада охир-поёни йўқ ва алғов-далғов фикрларни тинмай айлантириш ўрнига, нималарнидир қоғозга тушириш маъқул. Англашимча, ёзув столида ўтирганимда албатта пайдо бўладиган интизом, охир-оқибатда менинг ички низоларим моҳиятини ифодалашга мени мажбурлайди. Агар мен ўзим билан ўзим бўлиб, ўй-ҳаёлларимга ботганимча «яккаланиб ўтириб қолсам», то аламимга чидай олмай ёки зерикканимдан, ўзим учун бирор қарорга келмасдан, амалда ҳеч нарсани ўрганмай ҳаммасини ташлаб қўймагунимча, бир нуқтадан у ёққа, кейин эса ўша нуқтадан бу ёққа тинмай юравераман.

ОДАМЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАР

Ҳамроҳлар билан суҳбатлар — бу қайси йўлдан ҳаракат қилиш ва йўлда нималарга эътибор бериш кераклигини тушунишнинг энг яхши усулларидан бири ҳисобланади. Аслида, одамлар билан суҳбатлар тақводор мулоҳазаларни, ибодатни ва ақл равшанлигининг ўрнини осонгина босиши мумкин, бироқ ҳаттоки Руҳ билан мулоқот қилиш учун биз эга бўлган эзгуликлар ва руҳий бўйсуниш ҳам ўз азоб-уқубатларимизни ёлғизликда бошдан кечириш учун мўлжалланмаган. Ниманидир ўрганиш учун биз ўзимиз сингари инсоний мавжудотлар билан мулоқот қилишимиз керак бўлади.

Бундай суҳбат ростгўйликни ва дадилликни талаб қилади: ўзининг ўтмишини, ўзининг шармандалигини ва ўзининг гуноҳини очиб бериш — ниҳоятда қалтис қадам. Ишончим комилки, жинсий зўравонлик муаммоси ҳеч қачон танҳоликда ҳал қилинмаслиги керак. Ҳеч бўлмаганда, бир сирдошни топиб у билан ўтмишингиз, ўз хотираларингиз, ички жароҳатингиз ва ҳозирдаги ҳимоя хулқ-атворингиз ҳақида дилдан суҳбатлашишингиз лозим. Кўп ҳолатларда ўзингиз сингари бир мақсадга — етукликка интилаётган «ҳамроҳлар» гуруҳига қўшилишингизни мен тавсия қиламан. Бундай гуруҳ ичида — ҳаётий тажрибаси ва қизиқишлари бир бўлган, жароҳатлардан ўзини ҳимоя қилишдаги муаммолари ниҳоятда ўхшаш бўлган одамлар — хавф-хатардан ҳоли бўлган шарт-шароитда мулоқот қилиш мумкин. Суҳбатлар ноёб тарзда ўтмишни уйғотишга, бугунги кунни аниқлаштиришга ва келажакда шахсий ўзгаришлар учун имкониятларни ҳозирлашга қодир.

Сизни ҳукм қилишга мойиллиги бўлмаган ва зудлик билан ўзгаришингизни сиздан талаб қилмайдиган, илтифот кўрсатмайдиган ва сизнинг фақатгина виктимизация муаммоингиз билан шуғулланмайдиган одамни топмагунингизча, уни излашингизни, ибодат қилишингизни ва мулоҳаза юритишингизни мен таклиф қиламан. Ишонч ниҳоятда тез пайдо бўлиб, шу тарзда жуда тез намоён бўлмаслиги керак, шунинг учун ўз интуициянгизнинг гапига, бирор бир одам сизни эшитишга қодир ва тайёр эканлиги борасидаги ўзингизнинг сезгингизга эътиборли бўлинг.

Тўғрилик қалбга етакловчи эшикларни очиб беради. Бундай ошкоралик ўтмишни тиклаш учун жуда аҳамиятли. Худо билан мулоқот қилишга тайёр туриш тикланган маълумотларни бу каби қўллаш учун муҳим ўрин тутади, чунки шундагина улар ўз самарасини беради. Тез орада тўғрилик ўз эшикларини очар экан, тавба-тазарру яраланган инсон қалбида ўзгаришни амалга ошириш учун Худони даъват қилади.


Книга на Узбекском языке: Израненное сердце (Дэн Аллендер)

В этой книге известный во всём мире психотерапевт и богослов Дэн Аллендер раскрывает саму суть сексуального насилия одновременно с психологической и библейской точек зрения и показывает его жертве Божий путь к исцелению. Выйти на него можно, заплатив высокую цену новых страданий, однако он приведёт к жизни, чьей отличительной чертой станет любовь. Эта книга - надежда для взрослых, которые в детстве подверглись сексуальному насилию.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак