Яраланган юрак (Дэн Аллендер) 1 bob

Дэн Аллендер. Яраланган юрак - (1 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Yaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida AudiokitobYaralangan yurak (Dan Allender) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Миннатдорчилик

Сўз боши

Муқаддима. Шифо излаб

Aсосида ўтмишни рад қилиш ётадиган кечириш

Дилозорни севишга мажбурий талаблар

Руҳий доирага қўпол аралашув

Энг яхши йўл

КИРИШ. Хотира ва эсдаликларнинг аҳамияти нима?

Муаммонинг моҳияти нимада? Руҳий шикастланиш инсонга қандай таъсир қилади?

Шифо топиш учун мижозга ҳақиқатан ёрдам керакми? Психологик маслаҳатнинг қиммати нимада?

 

I ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ

1-БОБ. УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ

Урушнинг муқаррарлиги

Йўлдан оздирувчи

2-БОБ. ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ

Инсон:унинг улуғворлиги ва ахлоқсизлиги

Уят: фош бўлиш ваҳимаси

Уят нима дегани?

3-БОБ. МОЙИЛЛИК: ЗИДДИЯТ ВА ЎЗИДАН НАФРАТЛАНИШ

Нафрат нима дегани?

Нафрат даражалари

Нафратнинг вазифаси

4-БОБ. ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичлари

II ҚИСМ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ  ЗАРАРИ

5-БОБ. ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ожизликни ҳис этишни пайдо қиладиган сабаблар

Ожизлиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ожизликни ҳис қилиш оқибатлари

Ўз ожизлигини ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

6-БОБ. ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ

Хиёнатни ҳис қилишга қўзғайдиган сабаблар

Жабрдийда яқинларига қилган хиёнати учун тўловнинг баҳоси

Ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида нотўғри ҳукмлар

Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари

Ўзини сотилган деб ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

7-БОБ. ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ

Ички ҳардамха ёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган сабаблар

Ички ҳардамхаёллиги учун жабрдийда тўлайдиган баҳо

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатлари

Ички ҳардамхаёлликни ҳис қиладиган жабрдийда ўзини қандай кўради

8-БОБ. ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ

Шон-шуҳратга узоқ йўл

Руҳий шикастланиш гувоҳлиги

Депрессия

Жинсий алоқа айниши (жинсий аъзоларнинг бузилиши)

Патологик тобелик

Соматик шикоятлар

Ўзига салбий баҳо бериш

Муносабатларни ўрнатиш усули

9-БОБ. ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ

Муносабатлар ўрнатиш усули нима?

Муносабатларни ўрнатиш усули нима учун шунчалик муҳим?

Муносабатларни ўрнатиш усули қандай шакллантирилади?

Одамлар билан муносабатлар ўрнатиш усулининг ўзига хослиги

III ҚИСМ. РУҲИЙ ЎСИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

10-БОБ. ШОД-ХУРРАМЛИККА КУТИЛМАГАН ЙЎЛ

Муҳим масала

Шахсий ўзгаришларга қадам-бақадам ёндашув

Шахсий ўзгаришларнинг муқаддас китоб йўли

Муқаддас китоб йўлини билиш

11-БОБ. ТЎҒРИЛИК

Ички зарар

Ташқи зарар

Вазиятни тўғри таҳлил қилиш

12-БОБ. ТАВБА

Тавба нима дегани?

Тавбани пушаймонга қарши қўйиш

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг тавбаси

Тавба жараёнидаги ички ўзгаришлар

Тавбанинг ташқи ўзгаришлари

13-БОБ. МАРДОНА СЕВГИ

Бу дунёда кечириш реалми?

Севиш нимани англатади?

Севгининг ўзи нима?

Зўравонни севиш нима дегани?

Жанг давом этмоқда

ХОТИМА. ДОНОЛАРГА ЎГИТЛАР

Жиноятчига мурожаат

Жабрдийданинг нажот топиши жараёнида иштирок этаётганларга (биринчи навбатда ота-оналарга) мурожаат

Жабрдийданинг кўз ўнгида жиноятчини намоён этувчи дилозорга мурожаат

Жабрдийданинг дўстига мурожаат

Чўпонга мурожаат

Психотерапевтга мурожаат

Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдага мурожаат


I ҚИСМ

ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ

1-БОБ

УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ

 

Баъзан менга шундай туюлади: дунёдаги ҳар бир одам — у эркак кишими ёки аёлми, ёшми ё қарими — ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта бузуқ жинсий алоқага дучор бўлган. Шубҳа йўқки, менинг ишимнинг характери ҳам мен учун истиқболни, эҳтимол, ниҳоятда қаттиқ бузиб кўрсатади. Мен психотерапевт ва маслаҳат оладиган психологларнинг устози сифатида сон-саноқсиз одамларнинг ҳаётида иштирок этаман: улар — сизнинг қўшнингиз, болаларингизнинг якшанба мактабидаги ўқитувчиси, чўпонингиз, врачингиз — эшитиш қанчалик аламли бўлмасин — сизнинг эрингиз ёки хотинингиз. Улардан жуда кўпчилиги учун ахлоқий бузилиш ҳақидаги хотира қайталанадиган тиш оғриғига ўхшаган бўлиб қолди. Бу ҳолат шунчалик одатдаги ҳолга айландики, уни одамлар асло пайқамайдилар, чунки у ҳиссиётни ўлдиради, ҳаётнинг қолоқлигини тўғрилаш қобилиятига таъсир эта олмайди. Кўп ҳолларда сиз, мана шу одам қачонлардир жинсий зўравонликка дучор бўлган, деб асло шубҳаланмайсиз. Тўғридан-тўғри саволга жавоб беришда уларнинг кўпчилиги аллақачонлар юз берган ҳақоратни эслай олмайдилар, бошқалари уялиб тан олмасдан, ёлғон гапирадилар, улар шундай жиноятнинг — жиноятчидан кўра ҳам улар ўзларини нафратга лойиқ ва рад қилинган одам деб ҳис қилинадиган жиноятнинг қурбони бўлганлар.

Вояга етмаганларни йўлдан оздириш — қийин мавзу. Бу мавзу, бошқа кўплаб мавзулардан фарқли равишда, уни юқори кўтарган одамда ҳам, унинг суҳбатдошида ҳам даҳшатли уят ҳиссини пайдо қилади. Кўпгина психологик гуруҳларда кимдир, жинсий зўравонликка дучор бўлганман, деб тан олиши мумкин. Бундай пайтда у шундай ҳолатни бошдан кечираётган, аммо ички зиддиятини қаттиқ сир тутаётган одам сингари, қўрқув ва ғазаб билан яшинқайтаргичга ўхшаб қолади. Ахлоқий бузилишни бошидан кечирган одам учун ўз ўтмишини рад қилиш, ахлоқий бузилиш ҳақидаги хотираларни сиқиб чиқариш, дард- аламни ва ўтмиш билан боғлиқ ички зиддиятни ўчиришга уриниш осон.

Хаёлимга жинсий алоқа жинояти ҳақидаги хотираси эзиб ташлаган ёшгина аёлнинг қайғули сўзлари келди, бу жиноятни отаси қилган экан. Аёл чўпонга шундай деган эди: «Ҳақиқат билан иш кўргандан кўра, яхшиси, ўлиб кета қолай. Хотираларим чин, деб тан олсам, қувғинга дучор бўламан, ота-онам, оилам ва жамоатим мендан юз ўгирадилар. Агар ёлғон билан яшайверсам, худди ҳаммаси жойида бўлиб кўринаману ичимдан эзиламан, мен манқурт эканимни биламан».

Унга танлов аниқ эди: ёлғон гапиравер ва аста-секин ўлиб кетавер, ёки тўғрисини айт, сени қатл қиладилар. Бу фожиали жарангла йди, аммо ўша ёш аёл учун ҳақиқатни тан олиш унинг ҳаётдаги ягона умиди — ота-онаси ва яқинларининг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлишни талаб қилди.

Бу аёлнинг бахтсизлиги — кам учрайдиган ҳодиса эмас. Булардан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, одам ахлоқий бузилишни бошдан кечирганда (аёлми, эркакми — бу муҳим эмас), ўз ўтмишининг ваҳимасига қайтади, бу эса унга жуда қимматга тушади. Бу вазият менга болалигида билагини синдириб олган бир танишимнинг воқеасини эслатади. Ота-онасининг бепарволиги туфайли синиқ яхшилаб даволанмади ва суяклар қийшиқ ўсди. Агар у билагини букмаса, қўл ўз ишини яхши бажараверди. Унинг қўллари битиб кетди, аммо баъзи спорт турлари билан шуғуллана олмасди, масалан, қўлида ракетка ушлай олмасди. У яхши ҳаёт кечиряпти, аммо ота-онасининг бепарволиги бир умрга у билан бирга қолди. Агар у билагининг тўлиқ ишлашини тиклайдиган бўлса, яна суякларини синдириши ва суякларнинг ўсиш жараёнига бардош бериши керак, бу эса унинг оиласига оғир юк бўлиб тушади. У ўзининг қусури билан яшашга мослашиб қолган экан, ортиқча азоб нимага керак?! Бунга ўхшаш саволларни жинсий алоқадан азият чекканларнинг кўпчилиги берадилар.

Ўтмишга қайтиш жараёни ҳаётни, энг камида, ҳаёт остида ниқобланган мавжудликни издан чиқаради. Гарчи қуруқ, қиёфасиз одам билан ёки Муқаддас Китобни ўрганиш бўйича тўгаракнинг фанатик ва нотиқ раҳбари билан мулоқот жабрдийдага ёқимли бўлиш учун имкон берадиган сукут сақлаб осонгина рад қилиш ўрнига, у аёлни саросима, қўрқув, уят, ғазаб ва хаста шахсий ўзгаришлар кутади. Эр-хотинлик муносабатларини қайтадан қуришга тўғри келади — жинсий алоқа ҳаёти орқага сурилиши мумкин, рўза ва ибодат тугагандан кейин номаълум вақтга кўчирилиши мумкин. Яратувчи риштадан Ўз безакларини қайтадан тўқиши учун, яратилиш матоси ришта кетидан риштани ёйиши керак бўлади. Бу жараён ҳатто эр-хотинларнинг, дўстларнинг ва жамоат аъзоларининг ғамхўрларча ёрдамидаги идеал оламда ҳам қийиндир. Кўп ҳолларда ташқи кураш ниҳоятда қийин кечади, чунки атрофдагилар шуни орзу қиладилар: ёқимли аёл — ҳар жиҳатдан гўзал бўлиб қолаверсин, ишчан аёл — ўзини назорат қилишни йўқотмасин, беғам аёл эса дунёвий маишатда яшашда давом этсин. Жабрдийдаларнинг шахсий ўзгаришлари кутилмаган ва ёқимсиз бўлганда, айниқса, улар қай жиҳатдандир атрофдагиларнинг ҳам ўзгаришларини талаб қилганларида, уларга шубҳа ва ич қоралик билан — ҳар турли бидъатларни келтириб чиқарадиган туйғулар билан қарайдилар. Одатда, энг ёмон «бидъат» — ҳашаматли ҳаётга ўрганган одамлардан энг чуқур ўзгаришларни талаб қилиш бўлар экан.

Кимдир шифо топиш жараёни сокин хиёбонда сайр қилишни эслатишини орзу қилади. Аслида эса бу йўл ҳатто Худо Ўғлининг нурини ҳам зулматга буркайдиган, зим-зиё зулмат бўлиб туюладиган кимсасиз водийлар орқали ўтади. Жамики ўзгаришларнинг ваҳимаси шундан иборатки, бу ваҳима худди ўлимга олиб бораётгандай, шундан кейин тирилиш бўлмайдигандай таассурот қолдиради, шунинг учун ягона яққол кўринадиган умид — биз диндор роботлар бўлишимиз учун ўз истагимизни рад қилиб яшаш, Худонинг истагига ишонишдир. Мен бунга иблиснинг мистификациясига, баҳайбат ёлғонга қарагандай қарайман, гарчи бу тамомила тўғри, ҳақиқатга ўхшаб кўринса ҳам. Хўш, бундай ниҳоятда қаттиқ оғриқнинг энг охирига етиб боришни айтмаганимизда ҳам, қалбимизга заррача текканда кучаядиган оғриқни нима қилишимиз керак? «Яхшиси, тегманг» деб қайта-қайта гапирадиган овозлар сон-саноқсиз. Бу одамларнинг эҳтиёткорона мулоҳазакорлиги ва ҳаётий тажрибаси ўзининг лентасимон ҳаракатини кўрсатади, бу ҳаракат юрак уришини ва қалбнинг жонли титрашини пасайтиради.

Қатъий тасалли топиш ва жонли хурсандчиликка интилишдан нима маъни бор? Жавоб оддий: Хушхабарга мувофиқ равишда яшаш учун. Курашга киришишнинг сабаби — каттароқ нимагадир интилиш, зим-зиё хотиралардан ва қаттиқ уят ҳиссидан халос бўлган ҳаёт ва севги лаззатини исташдир. Қониқмаслик учқуни ярқ этиб кўринмас экан ва доимий ҳиссизлик зулматга ёриб кирмас экан, ҳеч ким летаргия (уйқу касаллиги)дан уйғонмайди. Сиз нима учун яратилганингизга ҳеч қачон жавоб бермайдиган мавжудлик — жинсий алоқани суистеъмол қилиш сингари жиноятдир.

Дарвоқе, ҳаётнинг беҳудалигидан қониқмасликка қараганда, ички ўзгаришга бизнинг интилишимиз чуқурроқдир, бу эса ҳамма имонлиларни жалб қиладиган мақсад бўлиб, бизни ўзига жалб қилади. Ҳаворий Павлус уни ҳақиқат гултожи деб айтган эди (қаранг: 2 Тим.4:8). У ўзини Худога қурбон қилишга тайёр эди <қаранг: 2 Тим. 4:6>, уришга ва ғолиб бўлишга тайёр эди <қаранг: 1 Кор.9:24, 26>. Чунки Худога эришишга чанқоқлик мукофотга — Худога мақтовга сазовор бўлишини у билар эди. Худонинг бағрида бўлиш, Ундан мақтов эшитиш — хафагарчилик фикрларини сиқиб чиқаришга тасалли учун мукофот мана шудир.

Яралари билан — илгари йўлдан озишнинг қолдиқлари билан машғул бўлишга қарор қилган одам жасурликнинг кучайишини бошдан кечирмайди, янги ҳаёт остонасида бўладиган бир лаҳзалик руҳий кўтарилишни бошидан ўтказмайди: руҳдан тезда кишанларни ва занжирларни олиб ташлаш мумкин эмас. Ундай ҳолда бу ҳаракатнинг мақсадга интилиши сабаби қандай — Худонинг бағригами? Яна ўша жавоб — каттароқ нимагадир интилиш. Худо бизни Ўзи сингари, жонли, пок, севувчи, ғайратли, солиҳ бўлишимиз учун табиий интилиш билан яратган. Худо бизни қандай бўлишга даъват қилган бўлса, ўшандай бўлишга интилиши бизда ўзгариш йўли билан эргашишга қатъиятни туғдиради.

Фожиа шундаки, ўтмишда жинсий алоқани суистъемол қилишни бошдан кечирган ва ўз муаммолари билан машғул бўлишни мақсад қиладиган катта ёшли одам шафқатсиз курашга киришиш учун ички ва ташқи курашга тайёр бўлиши керак, шундай курашни масиҳийлар вақти-вақти билан бошқа масиҳийларга қарши олиб борадилар.

Ўзгартириш, агар ўзгариш юз берса, катта қамровдаги ғайритабиий ғалаба бўлади. Йўлдан озишни бошдан кечирган эркак ва аёллар сўраладиган баҳони тушуниш билан ҳамда қолоқликдаги ҳаёт — ҳаёт эмаслигига чуқур ишонч ҳосил қилиш билан қуролланиб, албатта курашга киришишлари керак. Биз ҳаётга эга бўлишимиз учун ва мўл-кўл ҳаётга эга бўлишимиз учун <қаранг: Юҳ.10:10> Раббий Масиҳ тез орада келадиган бўлса, мунофиқликдаги ҳаёт Хушхабарни рад қилишдир, гарчи бундай ҳаёт кўринишидан ажойиб, хайрли бўлса ҳам.

Ўзингизни ўзгартиришга умид боғлаб, жангга отланганингизда, ўзингизга нимада ҳисобот беришингиз керак? Қисқача айтганда, шуни ёдда тутиш керакки, бу урушда душманни билиш керак ва нима учун урушаётганингизни англашингиз керак. Бу урушдир. Ўзларига қилинган зўравонликнинг ҳақиқийлигини тан олганларида, жангга киришадилар.

УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ

Муаммо тан олинмагунга қадар, у ҳал қилиниши мумкин эмас. Сукутдаги муаммо сўз билан қуйидагича эътироф этилганда, асосий силжиш юз беради: «Ҳа, мен жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлганман». Нарсаларни ўз номи билан аташимиз учун қанчалар даҳшатли жанглар авж олиб кетишини тасаввур қилиш қийин.

Мен бир мижозим билан бир йилдан кўпроқ иш олиб бордим. Бу мижозим жабрни бошидан кечирганлар учун психологик гуруҳ машғулотларига қатнади. Гарчи бизнинг у билан олиб борадиган ҳамма ишимиз жинсий зўравонликнинг психологик оқибатларига қаратилган бўлса ҳам, у бу машғулотни истамасди. У охири тан олди: унинг гуруҳ ишида иштирок этишининг ягона сабаби — жинсий зўравонликка дучор бўлганига кўникиши жуда қийин бўлган эди. Ўтган йили бизнинг суҳбатимиз асосан ўша муаммога алоқадор бўлганига, юз берган воқеалар тўғрисида унда аниқ хотиралар хотиралар сақланиб қолганига қарамай, у ўз ўтмишини тан олишдан тамомила бош тортди.

Яхши бир дўстим билан ўртамизда баҳс чиқмагунга қадар, мен ҳар доим жабрдийдаларнинг далилларни тан олишни истамасликларидан ҳайрон бўлардим. Мен ўшанда жинсий зўравонликка дучор бўлган одамлар билан бир йилдан кўпроқ ишлаб қўйган ва бу мавзуда семинар олиб борар эдим. Машғулотлардан бирида мендан, сиз ҳам жинсий зўравонликка дучор бўлганмисиз, деб сўрадилар. Мен иккиланмай «йўқ» деб жавоб бердим. Менинг ҳамма насиҳатларимни эшитган бир дўст менга яна ўша саволни берди, мен унга яна ўза жавобни бердим. У ўша зоҳоти, сиз жинсий алоқага ўхшаш ҳолатга тушиб қолдим деб ҳис қилиб, ўзингизни ноқулай, хижолатли, ерга урилгандай ҳис қилганмисиз, деб бошқа томондан киришга уринди. Бу савол мени ҳайратга солди ва «Ҳа, албатта», деб жавоб бердим. У мендан эжикилаб сўрай бошлади. Мен бирдан ўсмирлар лагеридаги мажбурий онанизмни, бойскауатлар ташкилотида мен рад қилган гомосексуаллар «тиқилиш»ини, спорт лагерида ўзим бошимдан ўтказган жинсий ҳақоратни эслаб қолдим. Ўша дўст ачиниш билан ва тушунмагандай менга қараб, сўради: «Наҳотки булар сиз таъриф бераётган жинсий алоқани суистеъмол қилишга кирмаса?!» Мен соқов бўлиб қолдим. Мен бу лавҳаларни тамомила унутиш учун эмас, балки навбатдаги саволларга эшикларни очиб берадиган сўзларни хаёлларига келтирмаслик учун ҳеч қачон имкон бермадим. Бу — зарарнинг оқибатлари далилларини тан олгандан кейин ўзимни шифолаш жараёнини бошлашга чуқур истакнинг йўқлигидир.

Яқинда менинг қабулимга бир аёл келди — унинг ягона мақсади — у қачонлардир жинсий зўравонликка дучор бўлганми, йўқми — шуни билиш экан. Бу аёл танишлари орасида билимли, ақлли, ишбилармон, асло енгилтак эмас, балки жиддий аёл экан. У нима учун ёрдам сўраб мурожаат қилганини уялиб-қимтиниб айтиб берди: ўн тўрт йил давомида уни ота-онаси яланғочлар пляжига олиб борган экан. Ҳар йили ёзда «кийинганлар» жамиятининг бир қисми вакиллари «яланғочлар гўзаллари» фестивалига таклиф қилинардилар. Томоша пайтида бу аёл бутун оқшом давомида турли кўринишда, кўпинча парнографик характерда, ўзини намойиш қилишга мажбур эди. Унинг руҳи ўлган. Пляжда, уйда ота-оналари нудизм (яланғочлар жамияти)га алоқадорлиги сабабли аёл қийналарди. Энг ёмони — аёл ўша йилда бир бўладиган байрамни кўргани кўзи йўқ эди. Чунки юзлаб одамлар сўлакларини оқизиб, унинг дуркун баданига суқланиб боқар эканлар, Мен яна ҳайратда қолдим. Бу аёл, мен жинсий зўравонликка дуч бўлмадимми, деб жиддий сўраяптими? Наҳотки хулоса икки юз фоиз аниқ бўлмаса?!

Отаси, амакилари, бобоси томонидан жинсий алоқа суистеъмоллигига дучор бўлган бошқа бир аёл бу хатти-ҳаракатлар унга зарар келтирганини тан олди, аммо жинояткорона эканини тавсифлашдан бош тортди. Отаси ва бобоси уни орал жинсий алоқа қилишга мажбурлаганлар эканлар. Бобоси бу аёлнинг олдида қип-яланғоч бўлар экан. Бу аёл чин дилдан айтди: «Агар менинг номусимга текканларида эди, жиноят, деб айтар эдим. Лекин кўпчилик эркаклар йиллар давомида қиладиган ишни улар ҳам қилдилар, шундай экан, нимага мен буни жиноят деб айтишим керак?»

Ундай бўлса, жинсий алоқани суистеъмол қилиш нима дегани? Чамаси, кўпчилик одамлар шундан келиб чиқадиларки, улар ўзлари бошларидан ўтказган воқеаларни жиноят ҳисобламайдилар, агарда ўша воқеа бошқа одам билан юз берса ёки янада чуқурроқ ичкари кирса, бу жинсий алоқани суистеъмол қилиш ва ҳатто зўравонлик деб қаралади. Бир эркак шундай деб айтган эди: «Менинг онам бир умр уй ичида қип яланғоч юрган эди. У кўпинча, лифчигимни ечиб қўй, қара-чи, оёқларимда кўкарган жойлар йўқмикан, деб мендан илтимос қиларди. Мен бунинг яхши эмаслигини билиб турардим, аммо буни жинсий алоқани суистеъмол қилиш деб айтиб бўладими?!»

Жинсий алоқани суистеъмол қилишга нисбатан чалкашликларни аниқлаш учун унинг аниқ таърифини билиш керак:

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш — бола ёки ўсмир билан катта ёшли одам ўртасидаги ҳар қандай алоқа ёки ўзаро хатти-ҳаракатлар (кўз орқали, сўз орқали ёки психологик) дир, бунда номусга тегувчи одам ёки бошқа ҳар қандай одам жинсий қўзғатиш учун бола ёки ўсмирдан фойдаланади.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш вояга етмаган шахс томонидан амалга оширилиши мумкин, агар бу шахс жабрдийдадан каттароқ бўлса ёки йўлдан оздириладиган бола ёки ўсмир устидан ҳукмронликни ё назорат қилишни берадиган вазиятда бўлса. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш биронтаси томонидан — биологик ёки юридик томондан жабрдийданинг қариндоши томонидан амалга оширилса, бу оила ичидаги жинсий алоқани суистеъмол қилиш бўлади.

Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг икки тури бор: жинсий боғланиш ва жинсий ўзаро ҳаракат. Жинсий боғланиш — жарбдийдада ва(ёки) йўлдан оздирувчида жинсий алоқа истагини қўзғатиш учун мўлжалланган жисмоний яқинлашувнинг ҳар қандай турини кўзлайди. Жисмоний яқинлашув ўз ичига қуйидагиларни олади: жинсий боғланишнинг энг кучли даражаси — зўравонлик билан ёки зўравонлик қилмасдан жинсий алоқа (вагинал алоқа), орал ёки анал жинсий алоқа (жабрдийдаларнинг 24 фоизи); яланғочланган гениталия билан зўравонларча ёки зўравонлик қилмасдан алоқага киришиш, жумладан, жинсий аъзога жисман тегиш ёки вагинага кириш, яланғоч кўкракни силаш ёки жинсий алоқага киришнинг ҳар қандай шакли (40 фоиз); янада кучлироқ даражаси — зўравонларча ва зўравонлик қилмасдан ўпишиш ё кийим остидаги думбани, сонни, тосни, болдирларни силаш ёки кўкракка ё гениталияга тегиш (36 фоиз). Шу ўринда таъкидламоқчи эдимки, ҳар қандай нолойиқ жинсий боғланиш жабрдийдага зарар келтиради ва унинг руҳи соғлиғига таъсир қилади. Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканларнинг 61 фоизи ҳатто алоқанинг кучли босқичида маълум зарар кўрганлари ҳақида айтадилар, 39 фоизи эса муҳим ва кучли руҳий шикастланиш олганлари ҳақида айтадилар.

Жинсий ўзаро ҳаракатни билиб олиш анча қийин, чунки бу ҳаракат жисмоний боғланишни кўзда тутмайди, демак, нимагадир жиддий бўлиб кўзга ташланмайди. Кўп ҳолларда гап унчалик кўзга ташланмайдиган, жабрдийда умуман би­рон нарса юз берганини ёки бермаганини ё буларнинг ҳам­маси жабрдийданинг бузуқ тасаввурлари меваси экани­ни англаб етмасин, деб мажбур қиладиган жинсий тажовуз­кор­лик ҳақида кетади. Жинсий ўзаро ҳаракатни кўриш ор­қали, сўз орқали ва руҳий ҳолат орқали ҳаракат деб тас­ниф қилиш мумкин. Бунда кўриш орқали жинсий ўзаро ҳа­­ра­кати шундай вазиятни кўзда тутадики, бола жинсий ало­қага қўзғатувчи тасвирларга ёки саҳнага қарашга мажбур, ёки йўлдан оздирувчи шундай кўринишда (масалан, яланғоч) қарайди, бу эса ёши катталар учун қўзғатувчи ҳисобланади.

Бир аёл мижозимнинг отаси шундай қилар экан: қиз ваннахонага киришидан олдин, у ерга парнографик журнал олиб кириб қўяркан. Қиз ювина бошлаганда, ота ваннахонага кириб, бу маҳсулотини олиб чиқаркан. Ота у ердан чиқаётиб, бир сония душнинг пардаси тирқишидан ёшгина қизининг қоматига назар ташларкан. Бу тасодифий эҳтиётсизлик эмас эди — умумий тенденция бошқа кўриш орқали тажовузкорлик билан ҳам тасдиқланган.

Бир ўсмир йигит ҳар куни уйига қайтаётиб, бугун ҳам ичувчи онамни диванда ярим яланғоч ёки қип-яланғоч ётган ҳолда кўрармиканман, дега хавотирликни бошидан кечираркан. Ҳар сафар у, онамга кўз қиримни ҳам ташламайман, деб қасам ичаркан. Аммо ўсмирликнинг қизиқишлари ва жинсий акс садо кўриш орқали қизиқтиришга олиб келди.

Ота-она ёки жинсий алоқа қўзғалишини бошидан кечирадиган ҳар қандай катта ёшдаги одам яланғоч болага қараб ёки унга жинсий алоқага қизиқтирадиган нарсаларни (порнография ёки эксгибиционизм кўринишида) бериб, шубҳасиз, бу болани жабрдийда қилади.

Сўз орқали жинсий ўзаро ҳаракат маълум даражада жинсий алоқани суистеъмол қилиш бўлиши мумкин. Менинг бир яхши аёл танишим бир куни ўз отасининг одати ҳақида ҳикоя қилиб берди: ота унинг танасини ҳар куни тортинмасдан, худди унинг мактабдаги баҳолари тўғрисида сўз юритгандай, қизининг танасини муҳокама қилар экан. Ота ҳар куни худди битнинг изларини ахтаргандай, кўз қараши билан қизининг танасига тикилар экан. Ота қизининг юбкасини ўлчар, сочларини текширар, унинг ўғил бола дўстларига баҳо бериб, уларга танбеҳ қилар экан. Энг уятлиси — ота қизининг қадди-қоматини уларнинг олдида шарҳлар экан. Отанинг жирканч бир одати бор экан: қизини Ти-Ти деб айтаркан. Бу ном нимани англатишини ҳеч ким билмас, фақат қиз биларкан. Ота бу сўзни айтганда, қизининг кўкракларини назарда тутаркан. Бу сингари сўз орқали кўринишида ифодаланиши мумкин, тўғридан-тўғри йўлдан оздириш кўринишида қабул қилиниши ҳам мумкин. Бир аёл доимий равишда ерга уриш билан ўзида очиқ-ошкора эмоционал зўравонликни гавдалантирар экан. Аммо шуни унутмаслик керакки, бу зўравонлик ёшгина қизнинг жинсий алоқа меъёрларини бузади.

Сўз орқали жинсий алоқани суистеъмол қилиш имо-ишора орқали ҳам қилинар экан. Қиз эса ичидан ўзини ниҳоятда ноқулай ҳис қилганини шундай эслайди: Бобо ҳар сафар набирасини кўрганда, томоқ қириб, кўзини тикар, қизнинг эса бобоси олдида жуда ҳам нафрати қўзир экан. Ота-онаси эса буни катталарга ҳурматсизлик ва қиздаги ғайриоддийлик деб баҳолашар экан. Мен психотерапия курсини ўташ жараёнида, бобо қизни йўлдан оздиришга ҳаракат қилимадимикан, деб қизиқдим. Охири, қизнинг хотираси қалқиб чиқди: бобо ва қиз ёлғиз қолганларида, бобо шундай деб айтар экан: «Сен жудаям ширинсанки, еб қўйгим келади. Яқинроқ кел, азизам, лабларингдан бир татиб кўрай». Гарчи бир қадар беўхшов бўлса ҳам, у шунчаки айбсиз, тентак қария эдими? Ёки ахлоқсиз жинсий алоқадан лаззат олиш учун сўзлардан фойдаланадиган ниқобли йўлдан оздирувчи эдими? Бобо набираси билан ёлғиз қолганда, шунга ўхшаш айтган гапи — бошқаларга сездирмай айтган гапларидан биттасидир. Бошқа ҳолатларда бобонинг эркалатишларига оила аъзолари унчалик эътибор бермасдилар. Чунки унинг эркалатишлари узоқ вақтдан бери қучоқлаб ўпишларини бўяб-бежаб келар, жинсий алоқага ишора қилишда айбсизлиги учун етарли эди.

Жинсий алоқага киришишдан олдин юз берадиган сўз орқали жинсий ўзаро ҳаракат, одатда, осон билинади. Қиз бола отаси билан бирга ванна қабул қилишга таклиф этилиши, ёки акаси билан бирга подвалга тушиши, ё бўлмаса амакиси билан узоқ ўрмон сайрига чиқиши, агар бундай вазиятларда ҳам сўз орқали ифодаланмаган жинсий алоқага ишора қилинса ё илгари жинсий алоқани суистеъмол қилишга ўрин берилган бўлса — буларнинг ҳаммаси жинсий алоқа асосида янги жиноятлар эҳтимоллиги борлигининг аниқ белгиларидир. Йўлдан оздирадиган сўзлар жинояткорона жинсий алоқага киришиш сингари руҳиятга зарар келтиради. Аммо келтирилган зарар баҳосини энг қуйи даражага тушириш имконияти ёки у барибир сезилиб тургани учун ғалати кўринишдан қўрқув — унинг кучли даражасига дучор бўлганларга қараганда, пастроқ даражасидаги жинсий алоқа суистеъмоллигига дучор бўлганлар ўзларини ўзлари ўзгартиришларини қийинлаштиради.

Жинсий ўзаро ҳаракатнинг охирги кўриниши — психологик кўринишдир. Шубҳасиз, кўриш орқали ва психологик жинсий ўзаро алоқа муносабатларида, шунингдек, сўз ор­қали ва психологик жинсий ўзаро ҳаракатларда мос кела­ди­ган соҳалар бор. Психологик жинсий ўзаро ҳаракат сўз ор­қали ёки кўриш воситалари орқали амалга оширилади (одат­да униси ҳам, буниси ҳам), аммо янада ниқобланган ком­муникатив фаолиятни кўзда тутади, бу фаолият катта ёш­даги ва бола муносабатларида асосий хулқ-атворнинг муносиб чегараларини ўпириб кетади. Масалан, она ота билан ўзларининг жинсий алоқа зиддиятлари масаласида маслаҳат билан ёки тасалли бериб ўсмир ўғлига мурожаат қилганда, ишонч ва қўшмачиликка даъват ўртасидаги чизиқни кесиб ўтади.

Қўшмачилик қилиш — ишқий можароларда восита­чи­лик қилиш, икки жинсдаги одамларни бир-бирига қўшиб қўювчи сифатида фаолият кўрсатишдир. Қўшмачи ўз фойдаси учун бегона жинсий алоқа муносабатларида алоқа боғлашга эришади.Ўз қизини — умр йўлдоши, ўзининг жазмани қиладиган ота яширин равишда қизининг қалбини ўзига ром қилади.

Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жараёнида келтирилган зарар аниқ юзага чиқмаслиги мумкин, қиз ҳам отанинг «эътибори»дан ўзини боши осмонда ҳис қилиши мумкин ва отанинг хатти-ҳаракатларини умрининг охиригача ўринли деб қаттиқ туриб олади. Аммо бу жинсий алоқани суистеъмол қилиш бўлган эди. Худди шу сингари, она ўз ўғли ҳақида гапириб, уни «эркагим», «дўстим», гўё эримдай дейди ва бу билан ўзининг ноёб жинсий алоқага боғлиқлигини ҳис қилиши учун ўзининг ҳақиқий эри билан рақобатга пойдевор қўяди. Бу билан она ўзи ва ўғли ўртасидаги табиий чегараларни бузади.

Ота-оналардан кимдир ёки васийлардан биронтаси ўзининг жинсий эҳтиёжларини ё энг катта яширин даражада катта ёшдагиларнинг жинсий индивидуаллиги билан юзага чиқадиган истакларини қондириш учун боладан фойдаланганда, ҳар сафар боланинг руҳи йўлдан озади. Жинсий алоқа яширин бўлиши мумкин деган далил бизга ҳақиқатни хиралаштирмаслиги керак: бу — шафқатсиз жиноятдан бошқа нарса эмас. Иблиснинг зараркунандалиги табиати шундан иборатки, нур фариштаси <қиёсланг: Ишаё 14:12> остида ниқобланган ёлғон отаси <қиёсланг: Юҳанно 8:44> зарар келтиради. Аммо йўлдан оздирувчи бевосита иблиснинг буйруғи билан фаолият кўрсатадими ёки йўқми, охир-оқибатда ҳар қандай гуноҳни ёвузлик шоҳлиги билан боғлаш мумкин ҳамда ҳар қандай жинсий алоқани суистеъмол қилишда маккорлик ва ёлғоннинг маълум ҳиссаси шак-шубҳасиз деб тахмин қилиш мумкин.

* * *

ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ КЎРИНИШЛАРИ: АЛОҚА ВА ЎЗАРО ҲАРАКАТ

Алоқа

Энг кучли даражаси: тана жинсий алоқаси (зўравонларча ёки зўравонлик қилмасдан); орал ёки анал жинсий алоқа (зўравонларча ёки зўравонлик қилмасдан).

Кучли даражаси: яланғоч тана билан алоқа қилиш, жумладан, қўл билан тегиш ёки вагинага ўтиш (зўравонларча ёки зўравонлик қилмасдан); яланғоч кўкракни силаш (зўравонларча ёки зўравонлик қилмасдан) ё жинсий фаолият ўрнини босадиган ҳар қандай шакл.

Бир оз кучлироқ даражаси: шаҳват билан ўпишиш (зўравонларча ёки зўравонлик қилмасдан) ёки кийим устидан думбага, сонга, болдирларга, тосга, кўкракка ёки жинсига қўл тегизиш.

Ўзаро ҳаракат

Сўз орқали: жинсий алоқа учун очиқчасига шилқимлик; йўлдан оздирувчи илтимослар (очик бўлмаган шилқимлик) ёки ишора қилиш; жинсий алоқани тавсифлаш; жинсий алоқани юзага чиқарадиган сўз ва ифодаларни доимий равишда ишлатиш.

Кўриш орқали: порнографияни намойиш қилиш ёки унга жалб қилиш; жинсий алоқа ҳаракатларини, жинсий аъзоларни ва \ёки жинсий алоқани юзага чиқарадиган кийимлар (лифчик, труси, ички кийимлар, ич кўйлак)ни атайлаб намойиш қилиш;танага тикилиб қараш (кийимда ва кийимсиз бўлганда), ё йўлдан оздириш мақсадида кийимга диққат билан тикилиш.

Психологик: жинсий\жисмоний чекловларнинг бузилиши — менустрацияга, қовнинг ҳолатига, кийимга хиралик билан қизиқиш; клизмани сабабсиз қўллаш.

Жинсий\қариндошлик чекловларининг бузилиши — болалар жинсий алоқасига хиралик билан қизиқиш, болани умр йўлдошининг ўринбосарига (ишончли вакил, яқин дўст, ҳимоячи ёки маслаҳатчи) айлантириш.

* * *

ЙЎЛДАН ОЗДИРУВЧИ

Аслида йўлдан оздирувчи ҳар қандай одам бўлиб чиқиши мумкин. Булар — сизнинг отангиз, чўпонингиз, акангиз, етмиш ёшли қўшнингиз бўлиши мумкин. Кўпинча жабрдийдаларни йўлдан оздирувчилар шунчалик кўп бўладики, гўё йўлдан озган аёл айш-ишрат байрамига таклифнома тарқатиш билан банд бўлгандай. Кўп ҳолларда бир неча қариндошлари, қўшниси, йигит дўсти, ўқитувчиси, психотерапевт ва иш берувчи томонидан йўлдан оздирилган мижоз аёлни кўриш мумкин.

Эркак ҳам, аёл ҳам йўлдан оздириши мумкин. Кўпинча қизларни ўсмирлар ёки катта ёшдаги эркаклар йўлдан оздирадилар. Аммо эркаклар ўғил болаларни, аёллар ўғил болаларни ва қизларни йўлдан оздирмайди, деб ўйлаш хато бўлар эди.

Йўлдан оздирувчи бир неча ёш сиздан катта бўлиши мумкин, ёки сиз билан тенгдош бўлиши ҳам мумкин. Ўша одам ёки аёл сизнинг оилангизда катта ҳурматга сазовор бўлиши мумкин, ёки сизга ҳам, танишларингиздан биронтасига ҳам номаълум бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг ўз қиёфаси, ўз овози, ўз ҳиди бор. Ҳатто у тўғрида ҳеч нарсани эслай олмасангиз ҳам, ён дафтарчангизда ўзингиз олиб юрадиган ранг ўчган фотосуратга ўхшаб кетади. Гарчи сиз ўттиз йил у билан учрашмаган ё бир дастурхонда у билан бирга ўтириб овқатламаган бўлсангиз ҳам, у сизнинг ҳаётингизда, биринчи навбатда, тунда бошингиздан кечадиган мудҳиш воқеаларда сезиларли рол ўйнайди.

Йўлдан оздирувчининг шахсияти ва жабрдийда учун унга боғлиқ бўлган оқибатлар мавзусида бир қатор тадқиқотлар мавжуд. Бироқ бу китобнинг асосий мавзуси — йўлдан оздирувчининг шахси ёки турли «тоифа»даги йўлдан оздирувчилар келтирадиган зарар ҳақида эмас. Бу китобда йўлдан оздирувчининг шахсиятига боғлиқ бўлмаган жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг ҳар қандай типида жабрдийдага келтириладиган зарарнинг хусусияти тадқиқ этилади. Афсуски, кўпинча, жабрдийда гоҳ йўлдан оздирувчига ҳаддан ортиқ боғлиқ бўлади, гоҳ уни инкор қилишга интилади, айниқса, бу оила аъзоси бўлса. Бундай вазиятда нима юз беришини тушуниш жуда муҳим.

Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканларнинг кўпчилиги йўлдан оздирувчини оқлашга ёки у келтирган зарарни камайтиришга мойил. Энг кўп учрайдигани — йўлдан оздирувчи ота-онангиз, васийингиз ёки яхши дўстингиз бўлмаганидан тасалли излашдир. Ўзингиз ишонадиган яқин одамингиз томонидан бундай сотқинлик — ёш аёлнинг қалби учун у бардош берадиган воқеадан устун бўлмаслиги даргумон. Йўлдан оздирувчи аёлнинг қалбидаги энг яширин сирларга кириши учун бошқа ҳеч кимда бўлмаган калитга эга бўлган одам бўлиб чиқишини жабрдийда аёл қабул қилишни истамайди. Шу сабабдан туғишган амакилари йўлдан оздирганлардан кўпчилиги, масалан, шундай дейдилар: «Лоақал бу акам ёки ундан ҳам баттари, отам эмас эди-ку». Агар йўлдан урувчи бегоналардан кимдир бўлган бўлса, жабрдийда тасалли излаб, бу одам қариндоши эмаслигидан келиб чиқади. Ваҳимага тушган юрак ҳимоячи йўқолганидан азоб чекишини истамайди, шунинг учун йўлдан оздирувчи яқинларидан кимдир бўлмагани учун ёки ҳаммаси бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди-ку деган фикрга келгани сабабли зарар оз бўлиб туюлади.

Жабрдийда ўзини ўзи ҳимоя қилишининг иккинчи тенденцияси — йўлдан оздирувчини шундай одамлар тоифасига олиб келадики, аёл ўзига келтирилган зарарни шак-шубҳасиз тушунтирган бўларди. Умуман олганда, зарар шундай даражада тан олинадики, бундай ҳолда йўлдан оздирувчи жиноятчи — агар фуқаролик қонунини бузувчи сифатида бўлмаса, Худонинг низомларини бузувчи сифатида баҳоланади. Жабрдийданинг ўзи жиноятчини ва унинг жиноятларини оқлар экан, жанг бошланмайди.

Баҳоналар эса бир талай. Йўлдан оздирувчининг ўзи ҳам болалигида йўлдан оздирилган. У шунчалик шафқатсиз оламда ўсганки, бу оламда ҳар қандай одам бир оз эс-ҳушидан айрилади. Ундай одам хотини билан ҳеч келишолмайди, ўзини доимо ёлғиз ҳис қилади. У шунчалик ичганки, нима қилаётганини ўзи ҳам билмайди. Бундай ҳолда қилмишлари учун қандай жавоб беради? У одамлар учун шунчалик кўп яхши ишлар қилганки, бир марта қилган ножўя иши учун ундан хафа бўлишим тўғрими? Бу ва шунга ўхшаш оқловларни улоқтириб ташлаш керак — йўлдан оздирувчи жарбдийданинг танаси ва руҳига қарши жиноят қилди.

Яна бир марта энг асосийсини таъкидлаш керак: жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийданинг танасига шикаст етказган-етказмаганидан қатъий назар, зарар келтиради. Дастлаб кўпчилик бундай тасдиқнинг ҳақиқийлигига шубҳаланади — отаси ваҳшийларча қизининг номусига текканини мўмин-қобил қария қўшниси қизнинг кийими устидан силаб қўйишни ўзига эп кўргани билан солиштириш мумкинлиги бизга дарров етиб бормайди. Сассиқ чолнинг ахлоқсизлиги туфайли келган кўнгилсизликлардан кўра, ўз отаси номусига теккани оқибатлари билан ишлаш қийинроқ эканига ҳеч ким шубҳаланмайди. Жинсий зўравонлик оқибатида келиб чиққан руҳий шикастланишнинг чуқурлиги кўпгина омилларга, жумладан, йўлдан оздирувчи билан муносабатларга, унинг ёшига, у қилган суиқасднинг оғирлигига, зўравонликнинг даражасига ва унинг умумий давомийлигига боғлиқдир. Аммо жинсий зўравонликнинг ҳар бир ҳодисасида руҳнинг фазилати ва гўзаллиги азоб чекади, шундай қилиб, одамни соатига эллик мил тезликда келаётган юк машинаси уриб юборадими ёки «бор-йўғи» шу тезликда келаётган мотореллёр уриб юборадими — ҳар қандай ҳолатда ҳам зарар келтирилади.

Сўзсиз, жинсий алоқанинг бир ҳолатида зарар бошқа пайтдагига қараганда, кўпроқ келтирилиши мумкин. Бу за­рар­га нисбатан шундай тахминни айтиш мумкин: бошқа тенг шароитда келтирилган зарар «ота-она — бола» алоқаси­даги ҳимоячи образини қанчалик бузишига пропорционалдир. Бундай алоқа бузилишига мансуб икки муаммо бор: жинсий зўравонликнинг ўзи ва уни овоза қилиш. Жинсий зўравонлик юз берганда, бу ҳодиса ички зилзилани келтириб чиқаради, бу ҳодисани тўхтатиш учун барқарорлик ва ҳимояланганлик шароити зарур. Агар бундай шароит бўлмаса ёки янада ёмонроғи, атроф муҳит душманлик қилса, совуқ ва (ёки) келтирилган зарарга ҳиссиз бўлса, жабрдийда яшашини таъминлаш учун шифоланиш жараёнини рад қилади.

Шу сабабдан жабрдийда одатда, оиладан ташқаридаги жинсий зўравонликдан кўра, ҳалокатли оқибатларга дучор бўлади. Катта холаваччаси билан жинсий алоқа муносабатлари, ўз отаси билан қилган жинсий алоқадан кўра, қаттиқ шикастланишни келтириб чиқармайди. Болада Самовий Отадаги ҳаётнинг ягона ҳақиқий Берувчисини кўриш лаёқати юксалмагунча, ота ишонч қозонишга, ишончли, Худонинг ҳаёт бахш этувчи ўринбосари бўлишга даъват қилинган. Жабрдийданинг ички зиддияти кучи ота-онага ишонч йўқолгани сабабли ҳимоячи сифатида ота-она ўз вазифасини уддалай олмаганига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.

Оила ичидаги жинсий зўравонлик ҳар доим оғир оқибатларга олиб келади. Оила ташқарисидаги жинсий зўравонликни овоза қилиш жабрдийданинг ота-онаси билан ёки оиланинг бошқа аъзолари билан муносабатларига хавф туғдириши бундан ташқаридир. Агар ўсмир ота-онасида, қўшнимиз мени ҳафтада бир неча марта эркалатади, деб айтса, ўсмирнинг ўзи, энди шубҳа остида қоламан, энг ёмони, мени ахлоқсизликда айблайдилар, деб қўрқишига баҳона пайдо бўлади. Ўсмир, ота-онам нима деб айтар экан, деб қўрқиши учун юзлаб бошқа сабаблар бўлиши мумкин, шунинг учун у овоза бўлишдан қўрқади. Жабрдийда, ота-онам мени ҳурмат қилади, яхши кўради, деган ишончига путур етгани учун, ҳам оила ичидаги, ҳам оиладан ташқаридаги жинсий зўравонлик оқибатлари тамомила шикастланишга олиб келиши мумкин.

Якун ясаймиз. Жангга киришишда биринчи далил — жангнинг бораётгани далилини эътироф этишдир. Китобнинг бу боби билан танишган китобхонлар биринчи марта, мен уйда, мактабда ёки жамоатда жинсий алоқани суистеъмол қилишга ё ҳатто жинсий зўравонликни бошдан кечирганман, деб айтадилар. Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг ўрни аниқлигини англаб етиш — узоқ жараёндир, бу жараён бирданига, қизғинликнинг энг юқори нуқтасида ниҳоясига етмайди. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш хавф-хатарга таъсир билдиришнинг — зарба бериш керакми ёки қочиш керакми деб ҳозирги танлови асосида баҳоланар экан, одатда бу чўзилади. Кўпинча у ҳақдаги хотиралар, ўзининг шубҳаларини ҳисобга олмаганда, бирон ҳис-туйғу билдирилмайди. Хотиралар ҳис-туйғулардан унчалик камдан-кам ажратилган эмас — кўпинча хотиралар музлаб ёпишиб қолгандай, ялтираб кўринади-ю, аммо унга тегиш мумкин эмас. Бошқа ҳолатларда хотиралар майда тафсилотлари билан тикланиши мумкин, аммо улар аниқ контекстдан маҳрум ва мазмунсиз. Биринчи қарашда шикастланган ҳақиқатни юракка шунчалик чуқур жойлаш ақлсизликдай бўлиб туюлади, аммо энг тош юрак ҳам доимо илиқлик васвасасини ҳис қилади. Ҳар қандай ёқимли суҳбат — ҳаётга таклифдир, чуқур афсус-надомат эса қайноқ кўз ёшларини пайдо қилади. Ана шу кундалик ҳаётга таклифлар илгари жинсий зўравонликни бошидан кечирган одам энг яхши ҳолатда жанубий курортда икки кунлик дам олишдай қабул қилади. Ёмон ҳолат — музхона майдони бир оз кичрайгандай таассурот қолдиради. Музнинг тамомила эриб кетиши бахтсизликдан хабар беради, музлаган қалбни албатта, совуқ ва сир тутиш зарур.

Жинсий алоқани суистеъмол қилишга дуч келган одамлар кўпинча уни рад қиладилар, суистеъмолчилик деб баҳоламайдилар, ўзларига келтирилган зарарни арзимас деб кўрсатадилар. Душман сезилмас ёки билинмас бўлиб қолаверади, шу боис жабрдийда душманга қарши кураш бошлай олмайди. Шундай экан, яқин орада жанговар ҳаракатлар бошланмайди, тасалли ва умид учун оҳ-воҳ қилаётган ярадор қалб учун нимадир қилиш зарур. Қалбнинг оҳу ноласи эшитилиши ёки ўчирилиши керак. Афсуски, кўпинча оҳу нолани ўчириш танлаб олинади. Одатда оҳу нолалар жабрдийдани рад қилишга, зарарни нотўғри талқин қилишга ёки зарарни хаспўшлаб кўрсатишга туртки берадиган нормал ички механизмни йўқ қилади. Бу механизм яширин уят ва ўзига нисбатан нафрат орқали қабул қилдирилган. Мазкур механизм қалбдаги музлаган ҳолатни сақлаш учун хизмат қилади. Навбатдаги икки бобда жабрдийда психологиясида чуқурлашиб бориши муқаррар бўлган яра изоҳлаб берилади.


Книга на Узбекском языке: Израненное сердце (Дэн Аллендер)

В этой книге известный во всём мире психотерапевт и богослов Дэн Аллендер раскрывает саму суть сексуального насилия одновременно с психологической и библейской точек зрения и показывает его жертве Божий путь к исцелению. Выйти на него можно, заплатив высокую цену новых страданий, однако он приведёт к жизни, чьей отличительной чертой станет любовь. Эта книга - надежда для взрослых, которые в детстве подверглись сексуальному насилию.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак