Эйден Тозер. Худонинг Буюклиги - (16 Боб) Китоб Ўзбек тилида
Xudoning Buyukligi (Eyden Tozer) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Муаллифдан
1. Нима учун биз Худо ҳақида тўғри фикрлашимиз керак
2. Эришиб бўлмас Худо
3. Илоҳий белгилар: Худо ҳақидаги баъзи бир ҳақиқатлар
4. Муқаддас Учбирлик
5. Худонинг баркамоллиги
6. Худонинг эркинлиги
7. Худонинг абадийлиги
8. Худонинг чексизлиги
9. Худонинг доимийлиги
10. Худонинг ҳамма нарсадан бохабарлиги
11. Худонинг донишмандлиги
12. Худонинг қудратлилиги
13. Худонинг трансцендентлиги
14. Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги
15. Худонинг содиқлиги
16. Худонинг меҳрибонлиги
17. Худонинг адолатлилиги
18. Худонинг раҳмдиллиги
19. Худонинг марҳамати
20. Худонинг севгиси
21. Худонинг муқаддаслиги
22. Худонинг олий ҳокимияти
23. Очиқ сир
Худонинг меҳрибонлиги
Ўз марҳаматинг дариғ тутмаган ҳолда бизга меҳрибонлик қилгин, Эй Раббим. Бизга нисбатан биз лойиқ ва сазовор бўлган муносабатда эмас, балки Сенга, Худога маъқул келадиган муносабатда бўлгин. Шундай бўлса, бу дунёда ҳам, келажакдаги дунёда ҳам биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз. Омин.
Меҳрибон сўзи турли одамлар учун шунчалик кўп маъно касб этадики, Худо меҳрибонлигини бу тарзда қисқача ўрганиш таърифдан бошланади. Бу сўзнинг маъносини фақат турли йўллар билан бир тўхтамга келиб-кетган ҳолда, кўп сонли синонимлардан фойдаланибгина тушуниш мумкин.
Масиҳийлик эътиқоди Худо меҳрибон, деб таърифлаган пайтда, Унинг ҳақиқатгўй ёки муқаддаслигига қараганда қандайдир бошқа нарса ҳақида сўзлайди. Худонинг муқаддаслиги самода баландпарвоз тарзда улуғланади ва бу улуғланишнинг акс-садоси — Худо ҳар гал Ўзини одамларга намоён қилган пайтда янграйдиган ер юзидаги руҳонийлар ва донишмандлар овозидир. Бироқ биз ҳозир Худонинг муқаддаслигини эмас, балки Унинг меҳрибонлигини кўриб чиқаяпмиз, бу эса бутунлай бошқа нарсадир.
Худонинг меҳрибонлиги — бу Уни меҳр-шафқатли, самимий, мурувватли бўлишга ва одамларга нисбатан эзгу тилаклар билан тўлиб тошишга ундайдиган фазилатдир. Худонинг қалби шафқат ва хайрихоҳликни ифодалайди ва Унинг жамики онгли мавжудотларга нисбатан муносабати доимо очиқ, самимий ва дўстона тарзда бўлиб қолаверади. Ўз табиатига кўра Худо одамларга ҳузур-ҳаловат беради ва Ўз халқининг бахт-саодатидан Унинг қалби шодликка тўлади.
Муқаддас Китобнинг ҳар бир саҳифасида Худонинг меҳрибонлиги ҳақида бевосита ва билвосита гапириб ўтилади ва бу нарсани Худо тахтидек мустаҳкам имоннинг таркибий қисми сифатида тушуниш керак. Бу Худо ҳақидаги ҳар қандай соғлом фикрнинг асосий пойдевори ва маънавий соғломликнинг зарурий шартидир. Худо меҳрибон бўлолмаслиги мумкин, деб фикрлаш — бу ҳар қандай фикр-мулоҳазани қадрсиз қилиш ва охир-оқибатда ҳар қандай маънавий мушоҳадани инкор қилиш демакдир. Агар Худо меҳрибон бўлмаса, у ҳолда меҳр-шафқат ва бешафқатлик ўртасида фарқ қолмайди ва само дўзахга, дўзах эса самога айланиши мумкин.
Худонинг меҳрибонлиги — бу шундай бир механизмки, у Худонинг ҳар куни бизга кўрсатадиган барча марҳаматларини ҳаракатга келтиради. Худо Ўз қалбида меҳр-шафқатли бўлганлиги учун ҳам бизни яратди ва айнан шу сабабга кўра ҳам У бизнинг гуноҳларимиз учун тўлов тўлади.
Бундан олти юз йил аввал яшаб ўтган Юлианна Норвичская, ҳар қандай ҳузур-ҳаловатнинг асоси — Худонинг меҳрибонлиги эканлигини аниқ кўра олган. Унинг бағоят ажойиб ва таъсирли бўлган, «Илоҳий севги ваҳийси» деб номланувчи машҳур китобчасининг олтинчи боби қуйидаги сўзлар билан бошланади: «Бу нарса бизнинг қалбларимизга Худонинг меҳрибонлиги сари ўзи учун донолик билан йўл очишни ўргатиш учун кўрсатилган эди». Сўнгра муаллиф Худонинг биз учун амалга оширган бир қанча ишларини санаб ўтади ва уларнинг ҳар бири кетидан: «Ўз меҳрибонлиги туфайли» дея қўшиб қўяди. У имон билан қилган жамики фаолиятимиз ва меҳрибонлик намоён қила олишимиз, қанчалик тўғри ва фойдали бўлмасин — Худо бажарадиган ҳамма ишларнинг ортида Унинг хизматларидан қатъий назар, одамларга нисбатан кўрсатадиган мислсиз меҳрибонлиги туришини тушуниб етмагунимизча, улар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Худонинг меҳрибонлиги Худо хусусиятларидан бири сифатида Худонинг Ўзидан бошқа сабабга эга эмасдир. У чексиз, мукаммал ва абадийдир. Худо доимий бўлганлиги учун, У ҳеч қачон Ўз севгиси ва меҳрибонлиги даражасини ўзгартирмайди. Худо ҳеч қачон ҳозиргига қараганда кўпроқ меҳрибон бўлмаган ва У ҳеч қачон камроқ меҳрибон бўлмайди. У алоҳида шахсларга нисбатан ҳурмат-эътибор кўрсатмайди, аксинча, Ўз қуёши нурларини ёмонлар узра ҳам, яхшилар узра ҳам сочади ва ҳақларнинг ҳам, ноҳақларнинг ҳам бошига бирдек ёмғир юборади. Худонинг меҳрибонлиги асоси — Унинг Ўзидадир. Худонинг марҳаматига эришганлар қилган хизматларидан ва Худонинг меҳрибонлигини қай тарзда қайтаришларидан қатъий назар, Унинг хайр-саховатига эга бўладилар.
Ақл-идрок бунга, гарчи инсон феъл-атвори ўта яхши ва бенуқсон бўлган тақдирда ҳам, асос бу феъл-атворда эмас, деб тан оладиган маънавий донишмандлик каби қўшилади. Бизнинг кутишларимиз асосида ҳамиша Худонинг меҳрибонлиги ётади. Гарчи зарур ҳисоблансада, гуноҳларига тавба қилиш инсон учун хизмат эмас, балки Худо Ўзининг меҳрибонлиги туфайли берадиган кечиримнинг марҳаматли инъомини қабул қилиш шарти ҳисобланади. Ибодат ўз-ўзидан хизмат ҳисобланмайди. Ибодат Худони ҳеч нарсага мажбурлай олмайди ва Уни ҳеч кимнинг олдида қарздор қилиб қўймайди. Худо ибодатни меҳрибон бўлганлиги учун эшитади, бошқа ҳеч қанақанги сабаб туфайли эмас. Шунингдек имон ҳам инсон учун хизмат эмас. Бу шунчаки Худонинг меҳрибонлигига бўлган ишончдир, ишончнинг йўқлиги эса — Худонинг муқаддас табиатини қоралаш демакдир.
Агар одамлар дўстона муносабатдаги само остида яшаётганликларига ва самодаги Худо Ўзининг қудратлилиги ва улуғворлигига қарамай, бизга дўст бўлишни истаётганлигига ишонганларида, уларнинг дунёга нисбатан қарашлари ўзгариши мумкин эди.
Бироқ гуноҳ бизни журъатсиз ва тортинчоқ қилиб қўйди ва бунинг ҳеч бир таажубланарли жойи йўқ. Худога қарши исён даври бизда бир кунда енгиш мумкин бўлмаган қўрқувни вужудга келтирди. Ҳибсга олинган исёнчи узоқ вақтгача ва муваффақиятсиз ҳаракатлари билан ўзи ағдармоқчи бўлган шоҳнинг ҳузурига ўз ихтиёри билан кира олмайди. Бироқ исёнчи ҳақиқатан ҳам тавба қилган бўлса, фақатгина Ўз Тангриси севгиси ва меҳрибонлигига ишонган ҳолда Унга яқинлашиши мумкин ва ўтмишда қилган жинояти учун ҳеч ким уни айбламайди. Жаноб Экхарт бизга Худо ҳузурига қайтган пайтимизда қилган гуноҳларимиз жамики инсонлар соничалик даражада кўп бўлса ҳам, Худо бу гуноҳларимизни юзимизга солмаслигини, аксинча, бизга нисбатан биз гўёки ҳеч қачон гуноҳ қилмагандек қаттиқ ишонч билан муносабатда бўлишини эслатган ҳолда руҳиятимизни кўтаради.
Ўтмишдаги гуноҳларига қарамай, Худо билан самимий ярашмоқчи бўлган инсон эҳтиётлик билан: «Агар мен Худонинг ҳузурига келсам, У Менга нисбатан қандай муносабатда бўлар экан? Унинг кайфияти қандай бўлиши мумкин? Мен Уни қай ҳолатда кўрарканман?» — деб сўраши мумкин.
Худо албатта, Исо каби бўлади. «Мени кўрган Отамни кўрган бўлади» (Юҳан. 14:9), — деган эди Исо. Масиҳ одамларга Худонинг қандай эканлигини кўрсатиш учун ва Худо ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлган кишиларга Худонинг ҳақиқий табиатини очиб бериш учун ер юзида улар билан бирга бўлди. Бу Масиҳнинг танада мужассам бўлганида бажарган ишларидан бири эди, холос. Бироқ У буни ажойиб тарзда амалга оширди.
Худонинг одамларга нисбатан муносабатини биз Масиҳда билиб олдик. Турган-битгани риёкорликдан иборат бўлган иккиюзламачилар қачонлардир Масиҳни кўрганлари каби, Худони ҳам совуққон ва бегонадек кўрадилар. Аммо тавба қилганлар эса Уни раҳмдил деб биладилар; ўз-ўзини ҳукм қиладиганлар Худони мурувватли ва меҳрибон ҳисоблайдилар. Худо қўрққанлар учун меҳрибон, руҳан камбағаллар учун — марҳаматли, билмайдиганлар учун — хушмуомала, заифлар учун — нозик, ажнабийлар учун — меҳмондўстдир.
Худога нисбатан шахсий муносабатимизга қараб, У бизни қандай қабул қилиши мумкинлигини аниқлай оламиз. Гарчи Худонинг меҳрибонлиги чексиз ва улкан самимийлик оқими каби бўлса-да, Худо бизга нисбатан Ўз эътиборини қаратмайди. Агар биз дарбадар ўғил каби яхши қабул қилинишимизни истасак, у ҳолда ана шу дарбадар ўғил каби қайтиб келишимиз керак. Биз шу тарзда қайтиб келган пайтда эса, эшик ортида турган фарзийлару тавфсирчилар тиш ғижирлатсалар ҳам, барибир ичкарида бизнинг қайтиб келганлигимиз шарафига базм давом этади ва Ота Ўз фарзандини бағрига босганида куй-қўшиқ ва ўйин-кулгилар бўлди.
Худонинг улуғворлиги бизда қўрқув ҳиссини ўйғотади, бироқ Унинг меҳрибонлиги Ундан қўрқмаслигимиз учун имкон беради. Қўрқувда бўлатуриб, қўрқмаслик — имон-эътиқоднинг парадоксидир (парадокс — умум томонидан қабул қилинган фикрдан кескин фарқ қиладиган ёки тўғри, соғлом фикрга қарама-қарши бўлган ўзига хос бир фикр).
Эй, Тангрим! Самодадир умидим ва тинчлигим,
Ерда эса менинг бутун бир бахтим.
Жавоб бергин менинг илтижоимга,
Менга, менга кўрсат меҳрибонлигинг;
Абадий куннинг нури бўлган,
Ўзингнинг марҳаматли жамолинг кўрсат.
Имонимнинг нурга тўлган кўзи олдидан,
Ўтсин Сенинг бутун бир меҳрибонлигинг;
Меҳр-шафқатингни мен юқори қўяман,
Қани энди жилмаяётган жамолинг кўрсам,
Қалбимга Ўз табиатинг ҳақида сўзлаб бергин,
Ўз севгингни, улуғ исмингни намоён қилгин.
Чарлз Уэсли
Книга на Узбекском языке: Величие Бога (Эйден Тозер)
Церковь оставила своё некогда возвышенное представление о Боге и заменила его представлением низким и постыдным, которое совершенно недостойно мыслящих, поклоняющихся Господу людей. Когда мы потеряли ощущение величия Господа, мы потеряли и религиозное благоговение, и сознание Божественного присутствия. Мы потеряли наш дух поклонения Богу и нашу способность внутренне сосредоточиться для того, чтобы встретить Бога в молитвенном молчании.
В этой книге доктор Тозер помогает нам лучше понять Бога и вновь открыть для себя Его величие, чтобы это оказало глубокое влияние на нашу повседневную жизнь. Чтобы вернуть это понятие в повседневную жизнь верующих, он предлагает рассмотреть Божественные атрибуты в их взаимосвязанности и единстве, сосредоточив внимание на таких свойствах Бога, как самодостаточность, независимость, всемогущество, вездесущность, неизменность, бесконечность и многие другие.




































































































































