Эйден Тозер. Худонинг Буюклиги - (14 Боб) Китоб Ўзбек тилида
Xudoning Buyukligi (Eyden Tozer) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Муаллифдан
1. Нима учун биз Худо ҳақида тўғри фикрлашимиз керак
2. Эришиб бўлмас Худо
3. Илоҳий белгилар: Худо ҳақидаги баъзи бир ҳақиқатлар
4. Муқаддас Учбирлик
5. Худонинг баркамоллиги
6. Худонинг эркинлиги
7. Худонинг абадийлиги
8. Худонинг чексизлиги
9. Худонинг доимийлиги
10. Худонинг ҳамма нарсадан бохабарлиги
11. Худонинг донишмандлиги
12. Худонинг қудратлилиги
13. Худонинг трансцендентлиги
14. Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги
15. Худонинг содиқлиги
16. Худонинг меҳрибонлиги
17. Худонинг адолатлилиги
18. Худонинг раҳмдиллиги
19. Худонинг марҳамати
20. Худонинг севгиси
21. Худонинг муқаддаслиги
22. Худонинг олий ҳокимияти
23. Очиқ сир
Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги
Ота, Сен биз билан бирга эканлигингни биламиз, бироқ бизнинг билимимиз — бор-йўғи ҳақиқатнинг мукаммал бўлмаган тасвири ва соясидир. Шунингдек, унда бу каби билимда мавжуд бўлиши керак бўлган руҳий бойлик ва ички гўзаллик жуда кам. Бу биз учун катта талафот ва қалбимиз заифлигининг сабабчисидир. Биз ўзимиз: «Сенинг ҳузуринг севги ва қувончга тўладир» деган сўзларнинг асл маъносини ҳис қила олишимиздан аввал, ҳаётимизни тўғирлаб олишимизда бизга ёрдам бер. Омин.
Ҳузур сўзи албатта, «шу ерда», «...га яқин», «... билан ёнма-ён» деган маъноларни билдиради. «Худо ҳузурининг намоён бўлиши» — бу ҳар ерда Унинг ҳозир бўлиши демакдир. Худо ҳамма ерда, ҳамма нарсага яқин, ҳамма нарса билан ёнма-ёндир.
Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги ҳақидаги таълимотчалик шу қадар аниқ ва тушунарли бўлган ҳақиқатлар Муқаддас Ёзувларда жуда камдир. Бу ҳақиқат ўз тасдиғини топган Муқаддас Китоб сатрлари шу қадар аниқ-равшанки, уларни нотўғри тушуниш учун анча-мунча саъй-ҳаракат қилиш керак бўлар эди. Бу сатрларда Худо Ўзи яратган ҳамма нарсада ҳозир эканлиги, инсонга Унинг ҳузуридан яшириниш учун самода ҳам, ерда ҳам ва дўзахда ҳам жой йўқ эканлиги ҳақида гапирилади. Муқаддас Ёзувларнинг таълим беришича, Худо бир вақтнинг ўзида жуда олисда ҳам, яқинда ҳам бўла олади ва одамлар Унда ҳаракат қиладилар, ҳаёт кечирадилар ва мавжуддирлар. Бу сатрлар Худонинг ҳар ерда ҳозирлигини тан олишга бизни мажбур қилади ва Унинг ҳақидаги бошқа ҳақиқатларни ҳам тушунтириб беради.
Мисол учун, Муқаддас Ёзувларда Худо чексиз деб айтилади. Бу нарса Унинг борлиги чегара билмайди, деганидир. Шунинг учун, Худонинг ҳозирлиги ҳам чегарасиздир; У ҳамма ерда бор. Худо Ўз чексизлиги билан Ўзининг чегарага эга бўлган мавжудотларини ўраб олади ва уларни Ўзида тутиб туради. Унинг ҳузурисиз бирор нарса мавжуд бўлиши мумкин бўлган жойнинг ўзи йўқ. Худо — бу балиқ учун денгиз ва қуш учун ҳаво зарур бўлгани каби, биз учун зарур бўлган яшаш муҳитидир. «Худо — ҳамма нарса устида, — деб ёзади Гильдеберт Лавардинский, — ҳамма нарса тагида, ҳамма нарсанинг ташқарисида, ичида, бироқ таркибида эмас; ташқарида, бироқ чиқиб кетмаган; юқорида, аммо юқорига кўтарилмаган; пастда, бироқ туширилмаган; бош бўлган ҳолда бутунлай юқорида; қўллаб-қувватлаган ҳолда бутунлай пастда; тўлдирган ҳолда бутунлай ичкарида».
Худо Ўз Борлиғи ичида ҳозир эканлигига бўлган ишонч якка ҳолда бўлиши мумкин эмас. Бу ишонч кўпгина имон-эътиқод мушоҳадалари доирасида амалий қўлланилиши мумкин ва баъзи бир эътиқод муаммоларига (мисол учун, дунё табиати муаммосига) бевосита таъсир кўрсата олади. Деярли ҳар бир давр ва деярли ҳар бир маданиятнинг мушоҳадали кишилари бу дунёнинг нимадан иборат эканлигини ҳақидаги савол устида фикр-мулоҳаза юритганлар. Бу дунё ўз-ўзидан мавжуд бўлган моддий дунёми ёки кўринмас кучлар ёрдамида ҳаракатга келтириладиган руҳий дунёми? Бу саволга жавобни ҳамма нарса бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган тизимнинг ўзидан топиш мумкинми, ёки у бирор-бир сир остига яширинганми? Бу мавжудлик оқими ҳақиқатан ҳам ўз-ўзидан бошланиб, ўз-ўзида тугармикан? Ёки Унинг манбаи баландликлардан юқори ва қаердадир, баландликлар ортидамикан?
Масиҳийлик ақидаси бу саволларга жавоб бера олишини таъкидлайди. Масиҳийлик ақидаси мушоҳадаларга берилмайди ва субъектив фикрни айтмайди, бироқ ҳурмат-эътибор юзасидан «Худо шундай дейди» деган сўзлардан фойдаланади. Бу ақида дунёнинг руҳий эканлигини, дунё Руҳдан келиб чиққанлигини, у ўз моҳиятига кўра руҳий ва Руҳдан ажралган ҳамон ҳеч қандай маънога эга бўлмай қолишини ишонч билан таъкидлайди.
Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги ҳақидаги таълимот инсон ва Коинот ўртасидаги муносабатни ифодалайди. Бу буюк асосий ҳақиқат бошқа жамики ҳақиқатларга маъно беради ва инсоннинг қисқагина умрига баҳо беради. Худо шу ерда. У инсон билан ёнма-ён турибди. Худо бу инсонни кўриб турибди ва уни тўла-тўкис билади. Имон шундан бошланади, секин-аста бошқа ажойиб ҳақиқатларни ўз ичига олиб боради ва бу ҳақиқатларнинг ҳаммаси Худо бор ва Худо шу ерда, деган ягона ҳақиқат сари кўтарилиб боради. Ибронийларга Мактубда шундай дейилган: «Ким Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим» (Ибр. 11:6). Масиҳнинг Ўзи ҳам: «Худога ишонинг...» (Юҳан. 14:1), — деб айтган. Худога бўлган бошланғич имонга қўшиш мумкин бўлган ҳамма нарса устқурма (яъни, бинонинг устки қавати) ҳисобланади ва биз кўтарила олишимиз мумкин бўлган баландликлардан қатъий назар, устқурма ушбу бошланғич пойдеворда мустаҳкам туради.
Янги Аҳд Худо дунёни Логос (яъни Каломуллоҳ) ёрдамида яратди, деб ўргатади ва Каломуллоҳ танада мужассамлашгунга қадар, дунёда бор бўлган Худонинг иккинчи шахси сифатида қиёсланади. Каломуллоҳ ҳамма нарсани яратди ва Ўзи яратган мавжудотларда уларни бошқариш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун қолди. У шу билан бир вақтнинг ўзида яхшилик ва ёмонликни ажрата билишга имкон берувчи инсонга маънавий нур эди. Борлиқ ўз хусусиятига эга бўлмаган қонунлар туфайли эмас, балки Худо ҳозирлигининг яратувчан овози — Логос туфайлигина аниқ тартибга солинган тизим бўйича ҳаракатланади.
Ҳиндистонлик Каноник У.Ж.Х.Холмс ҳиндларнинг қандай қилиб ибодат қилишларини ҳикоя қилади: улар дарахтлар ва тошларни тақиллатиб кўрадилар, сўнгра худонинг шу дарахтлар ва тошлар ичида яшашига умид қилиб, таъзим қилган ҳолда худога шивирлайдилар: «Сен шу ердамисан? Сен шу ердамисан?». Илм-саводи бор масиҳий бу саволга тўла хотиржамлик билан жавоб беради. Худо ҳақиқатан ҳам ўша ерда. Худо у ерда ҳам, бу ерда ҳам ва ҳамма ерда, фақатгина дарахт ёки тошда эмас, балки борлиқнинг бутун бир кенгликларида, ҳамма нарсага яқин жойда ҳам ҳозирдир ва Исо Масиҳ марҳамати билан исталган вақтда ҳар бир севувчи юрак Унга эриша олиши мумкин. Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги ҳақидаги таълимот бу саволга жавобни умрбод ҳал қилиб беради.
Чинакам масиҳий учун бу ҳақиқат — буюк хотиржамлик ва улуғ ишонч манбаидир. Бу манба ҳеч ҳандай ҳаётий шарт-шароитларга боғлиқ эмас. Бу ҳақиқат учун «Худо ҳузурининг амалий аҳамияти» тасаввурдаги объектни хаёлан ўз ақл-идроки чегарасидан ташқарига чиқариш ва шундан сўнг унинг иштирокини амалга ошириш йўлларини излашдан эмас, балки ҳар қандай соғлом эътиқод таълимотига мувофиқ аллақачон шу ерда ҳозир бўлган ва Ўзи яратган мавжудотлар Унинг борлигини тан олиш ёки олмасликларидан қатъий назар, объектив бор бўлган Зотнинг ҳақиқатан ҳам ҳозир эканлигини билишдан иборатдир. Бу ҳақиқатнинг натижаси инсонга башоратда эмас, балки ҳақиқатда бериладиган тажриба ҳисобланади.
Худонинг ҳамиша биз билан бирга эканлигига, Унинг Ўз дунёсининг ҳар бир қисмида ҳозир эканлигига, Унинг бизга ўз ўй-фикрларимиздан ҳам яқинлигига ишониш, бизга узоқ вақтгача юксак маънавий қувончни бахшида қила олади. Бироқ ҳамма вақт эмас. Ҳар бир имонлига доимий қувончни ваъда қилиш виждонсизлик бўлар эди ва буни кутиш ҳақиқатга зид бўларди. Худди бола оғриқдан ҳатто онасининг қўлида ҳам йиғлаши мумкин бўлганидек, масиҳий Худонинг ҳузурида турганлигини англаб етса ҳам, баъзида руҳан қийналиши, азоб чекиши мумкин. Гарчи ҳаворий Павлус: «... доимо хурсандмиз» (2 Кор. 6:10), — деб айтган бўлса-да, у баъзида ғамгин ва хафа эканлигини тан олган; Масиҳ эса «Ота бағрини» (Юҳан. 1:18) ҳеч қачон тарк этмаганлигига қарамай, биз учун жуда кўп кўз ёши тўккан.
Бироқ ҳаммаси яхши бўлади. Бу каби бизнинг дунёмизда бундай кўз ёшлар ўзининг даволовчи фаолиятини бошлайди. Худонинг ҳузуридан бизни ҳимоя қилиб турувчи пардалардан тайёрланган шифобахш малҳам бизнинг касалликларимизни, то улар тузалмагунча даволайди. Ҳеч қачон ёлғиз эмаслигимизни билиш ҳаётимизнинг тўлқинланаётган денгизини тинчлантиради ва қалбларимизга хотиржамлик олиб келади.
Муқаддас Ёзувлар ҳам, ақл-идрокимиз ҳам бизга Худонинг шу ерда эканлигини таъкидлайди. Биз фақатгина бу нарсани англаб етилган тажриба ёрдамида тушунишга ўрганишимиз керак. Доктор Аллен Флиснинг хатидан олинган мана бу сўзлар бошқа кўпгина кишиларнинг гувоҳлигини умумлаштиради: «Худонинг шу ерда ҳозир эканлигини билиш — бу марҳаматдир, бироқ Унинг ҳозирлигини ҳис қилиш — бу чинакам бахтдир».
Худо Ўз ҳозирлигин қилар намоён:
Эндиликда Унга сажда қилайлик,
Ва марҳамат-ла Унинг қошида турайлик.
Бизда фақат ягона У — Худо бор;
Удир бизнинг Тангри ва Нажоткор,
Унинг исмин улуғланг асрлар оша.
Биз биландир Худонинг Ўзи,
Лак-лак фаришталар самода
Унга ҳайрли хизматин қилар.
Герхард Терстеген
Цитаталарнинг янги луғати. Муҳар. Х.Л.Менкен. — A New Dictionary of Quotations. Selected and edited by H.L. Mencken (Alfred A. Khopf, New York, 1942).P.462-463.
Книга на Узбекском языке: Величие Бога (Эйден Тозер)
Церковь оставила своё некогда возвышенное представление о Боге и заменила его представлением низким и постыдным, которое совершенно недостойно мыслящих, поклоняющихся Господу людей. Когда мы потеряли ощущение величия Господа, мы потеряли и религиозное благоговение, и сознание Божественного присутствия. Мы потеряли наш дух поклонения Богу и нашу способность внутренне сосредоточиться для того, чтобы встретить Бога в молитвенном молчании.
В этой книге доктор Тозер помогает нам лучше понять Бога и вновь открыть для себя Его величие, чтобы это оказало глубокое влияние на нашу повседневную жизнь. Чтобы вернуть это понятие в повседневную жизнь верующих, он предлагает рассмотреть Божественные атрибуты в их взаимосвязанности и единстве, сосредоточив внимание на таких свойствах Бога, как самодостаточность, независимость, всемогущество, вездесущность, неизменность, бесконечность и многие другие.




































































































































