Эйден Тозер. Худонинг Буюклиги - (10 Боб) Китоб Ўзбек тилида
Xudoning Buyukligi (Eyden Tozer) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Муаллифдан
1. Нима учун биз Худо ҳақида тўғри фикрлашимиз керак
2. Эришиб бўлмас Худо
3. Илоҳий белгилар: Худо ҳақидаги баъзи бир ҳақиқатлар
4. Муқаддас Учбирлик
5. Худонинг баркамоллиги
6. Худонинг эркинлиги
7. Худонинг абадийлиги
8. Худонинг чексизлиги
9. Худонинг доимийлиги
10. Худонинг ҳамма нарсадан бохабарлиги
11. Худонинг донишмандлиги
12. Худонинг қудратлилиги
13. Худонинг трансцендентлиги
14. Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги
15. Худонинг содиқлиги
16. Худонинг меҳрибонлиги
17. Худонинг адолатлилиги
18. Худонинг раҳмдиллиги
19. Худонинг марҳамати
20. Худонинг севгиси
21. Худонинг муқаддаслиги
22. Худонинг олий ҳокимияти
23. Очиқ сир
Худонинг ҳамма нарсадан бохабарлиги
Раббим, Сен ҳамма нарсани кўриб-билиб турасан; Сен менинг йиқилиб-туришларимдан хабардорсан ва барча босган йўлларим Сенга очиқ-ойдин кўриниб туради. Мен Сенга ҳеч нарсани маълум қила олмайман ва Сендан бирор нарсани сир тутишнинг ўзи беҳуда қилинган ҳаракатдир. Сенинг баркамол билиминг олдида мен ёш бола каби ношуд бўлиб қоламан. Ҳар қандай ташвишни бир четга суриб қўйишимда менга ёрдам бер, чунки Сен қай йўлда юришим кераклигини биласан ва мени поклаган пайтингда мен соф олтин каби бўлиб қоламан. Омин.
Худо ҳамма нарсани билади, дейиш — бу Унинг мукаммал билим эгаси эканлигини айтиш демакдир. Шунинг учун ҳам Худо учун бирор нарсани ўрганишнинг ҳожати йўқ. Бундан ташқари бу Худо ҳеч қачон ўрганмаган ва Унга ўрганишнинг кераги ҳам йўқ, деганидир.
Муқаддас Ёзувлар Худонинг ҳеч қачон ҳеч кимдан билим олмаганлигини бизга ўргатади. «Ким Худога нима қилишни ўргатар экан? Ким Унга маслаҳат бера олади? Худо кимдан донолик сўрабди? Ким Уни адолатга ўргата олади?» (Иша. 40:13-14). «Худонинг ақлини ким билган экан? Унинг маслаҳатчиси ким бўлган экан?» (Рим. 11:34). Ишаъё пайғамбар ва ҳаворий Павлус томонидан берилган бу риторик саволлар Худонинг ҳеч қачон таълим олмаганлигини тасдиқлайди.
Бу фикрдан то Худога таълим олишнинг кераги йўқ, деган хулоса сари масофа бир қадамдир. Агар Худо қандайдир пайтда ва қанақадир йўл билан Ўзи ҳануз эга бўлмаган ёки азалий эга бўлолмайдиган билимларни олиши мумкин бўлганида эди, У мукаммал ҳисобланмасди, Ўз борлиғига нисбатан қандайдир даражада пастроқ зотга айланиб қолар эди. Худо бирор бир устознинг (бу устоз ҳатто бош фаришта ёки серафим бўлган тақдирда ҳам) оёқлари остида ўтиришини ўйлаб кўришнинг ўзи — осмон ва ернинг Яратувчиси, Тангри Таоло ҳақида эмас, балки бошқа бир зот ҳақида ўйлаш деганидир.
Менимча, ҳамма нарсадан Худонинг ҳамма нарсани билиши ҳақида гапирганда «қарама-қаршидан» дан келиш бундай вазиятларда тўла-тўкис ўзини оқлайди. Бизнинг Худо ҳақидаги интеллектуал билимимиз кам ва ноаниқ бўлганлиги учун, Худо нима бўлиши мумкинмаслиги ҳақида ўйлаганимиз ҳолда, Унинг нима эканлигини ўз кучимиз билан англаб етиш учун ҳаракат қиламиз. Шунинг учун ҳам Худо атрибутларини бу каби ўрганиш жараёнида биз инкордан фойдаланишга мажбур бўлганмиз. Биз Худода келиб чиқиш йўқлигини, Унинг ибтидога эга эмаслигини, Унга ёрдамчиларнинг кераги йўқлигини, Унинг ҳеч қандай ўзгаришларга тоқати йўқлигини ва Унинг бебаҳо борлиғида бирорта ҳам чегара мавжуд эмаслигини кўриб, гувоҳи бўлдик.
Худо бўлолмайдиган нарсани кўрсатган ҳолда Унинг нима эканлигини одамларга тушунтиришнинг бундай усули Муқаддас Руҳ билан руҳланган Муқаддас Ёзувлар муаллифлари томонидан ҳам қўлланилган. «Наҳотки билмасанг? Наҳотки эшитмаган бўлсанг?! Мангу бор бўлган, дунёнинг чеккаларигача яратган Эгамиз Худо чарчамайди-толиқмайди» (Иша. 40:28). Худонинг қисқача қилиб «Мен — Худоман, Мен ўзгармайман» (Мал. 3:6) — деб айтган таъкиди эса бизга Худонинг ҳамма нарсани билиши ҳақида ўн мингта сўздан иборат ва ҳеч қандай инкорларсиз тузилган трактатга қараганда кўпроқ нарсани айтиб бериши мумкин. Ҳаворий Павлус инкор қилиш ёрдамида Худонинг ҳақиқатгўйлиги ҳақида: «Ёлғон гапирмайдиган Худо» (Тит. 1:2), — деб айтади, фаришта: «Зеро Худонинг бирон каломи пучга чиқмас» (Луқо 1:37), — деб таъкидлаган пайтда эса иккала инкорлик тасдиққа айланади.
Худога ҳамма нарса аёнлиги ҳақида нафақат Муқаддас Ёзувлар таълим беради, балки бу тўғрисида Худо ҳақида гапириладиган бошқа ҳамма нарсадан ҳам билиб олса бўлади. Худо Ўзини-Ўзи мукаммал билади ва У — барча нарсанинг манбаи ҳамда яратувчисидир. Бундан келиб чиқадики, Худо билиш керак бўлган ҳамма нарсани билади. У бу нарсани бошланишиданоқ ўзининг комил билими тўла-тўкислиги билан билади. Худонинг бу комил билими Коинотнинг қаеридадир бор бўлган ёки ўтмишнинг исталган вақтида мавжуд бўлган, ёҳуд юз йилликлар, балки минг йилликлар ўтгач юзага келиши мумкин бўлган ҳамма нарса ҳақидаги билимнинг ҳар бир заррасини ўз ичига қамраб олади.
Худо бутун борлиқ ҳақида ва ҳамма ишлар ҳақида, ҳамма ақл-идроклар ҳақида ва ҳар бир ақл-идрок ҳақида алоҳида-алоҳида, ҳамма руҳ ҳақида ва ҳамма руҳлар ҳақида, барча мавжудотлар ҳақида ва ҳар бир мавжудот ҳақида алоҳида-алоҳида, ҳамма ижод ҳақида ва ҳамма ижодлар ҳақида, ҳар бир кўплик ҳақида ва ҳамма кўпликлар ҳақида, ҳамма қонунлар ҳақида ва ҳар бир қонун ҳақида алоҳида-алоҳида, ҳамма муносабатлар, сабаблар, ўй-фикрлар, сир-синоатлар, жумбоқлар, ҳис-туйғулар, истаклар ҳақида, ҳеч қандай сўз билан ифода қилинмаган ҳар бир сир ҳақида, барча тахтлар ва ҳокимликлар ҳақида, ҳамма шахслар ҳақида, самода ва ерда кўринадиган ҳамда кўринмайдиган нарсалар ҳақида, ҳаракат ҳақида, фазо, вақт, ҳаёт, ўлим, яхшилик, ёмонлик, само ва дўзах ҳақида бир лаҳзадаёқ ва ҳеч қанақанги қийинчиликларсиз билиб олади.
Чунки Худонинг ҳамма нарсалар ҳақидаги билими мукаммалдир. У ниманидир яхшироқ, ниманидир ёмонроқ билмайди, балки ҳамма нарса ҳақида бир хилда яхши билади. Худо ҳеч қачон Ўзи учун бирор нарсани кашф қилмайди. У ҳеч қачон ҳайратга тушмайди, таажубланмайди. Худо Ўзидан ҳеч қачон ҳеч нарса сўрамайди, ҳеч қачон бирор нарса тўғрисида маълумот изламайди ва саволлар бермайди (У одамларни уларининг фойдаси учун мулоқотга чақирган пайтдан ташқари).
Худо Ўз-Ўзида ва Ўз-Ўзича бордир, шунингдек У ҳеч бир яратилган мавжудот била олмайдиган Ўзи ҳақидаги мукаммал билимга эгадир.
«Худонинг ўйларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким тушуна олмайди» (1 Кор. 2:11).
Фақат Чексиз Зотгина Чексиз Зот ҳақида билиши мумкин.
Кўриб турибмизки, ҳамма нарсадан Илоҳий бохабарлик Худо қаршисида бизда қўрқув ҳиссини ва Унинг олдида ҳайрат туйғусини уйғотаяпти. Худонинг ҳар бир кишини тубдан билиб туриши бирор-бир қилмишини — ҳали воз кечмаган қандайдир гуноҳини, инсонга қарши ёки Худога қарши қилинган қандайдир яширин жиноятини яширишга уринган ҳар қандай кишини сескантириши мумкин.
Худонинг ҳар қандай сохта баҳонанинг ишончли эмаслигини билиб туриши ва гуноҳли ҳатти-ҳаракатнинг асл сабабини билгани учун ҳам, бундай ҳатти-ҳаракатнинг асоссиз оқланишини қабул қилмаслиги тўғрисида ўйлаган бир пайтда марҳаматга эга бўла олмаган ҳар қандай юракни титроқ босади.
«Сен гуноҳларимизни қаршингга келтирдинг, сирли ишларимизни юзинг нурига чиқариб қўйдинг» (Забур саноси 89:8).
Одам Ато ўғилларининг Адан боғида эмас, балки бошқа боғдаги дарахтлар орасига яширинишга уринаётганлигини кўрганингда қанчалик даҳшатга тушасан-а! Бироқ улар қаерга яширинишсин?
«Сенинг Руҳингдан қаерга ҳам кетар эдим? Сенинг ҳузурингдан қаерга қочиб бораман? ... Агар мен: Зулмат мени ўраб олсин, атрофимдаги ёруғлик тунга айлансин, — десам-да, ҳатто зулмат ҳам Сен учун кора эмас, тунни гўё кундуздек ёруғ кўрасан, қоронғу ва ёруғ Сен учун бари бирдир» (Забур саноси 138:7,11-12).
Паноҳ излаб югураётган, сўнгра Хушхабар орқали берилган умидга жон ҳолатда тирмашиб, ушлаб олган бизлар учун эса Самовий Отамизнинг ўзимиз ҳақимизда тўла-тўкис хабардор эканлигини билиш қанчалик яхши-я. Ҳеч бир ёлғончи бизга туҳмат қила олмайди, ҳеч қандай душман бизни бирор нарсада айблай олмайди, қаердадир сирли шкафда беркитиб қўйилган унутилган скелет турган жойидан олинмайди, бизни саросимага солмайди ва ўтмишимизнинг даҳшатли воқеликларини очиб ташламайди; табиатимиздаги ўзимиз ҳам сезмаган бирор-бир заифлик юзага чиқмайди ва Худони биздан юз ўгиришига мажбур қилмайди. Чунки Худо биз ҳақимизда биз Уни таниб-билгунимизга қадар билган ва бизга қарши гувоҳлик берувчи ҳамма нарсадан тўлиқ хабардор бўлган ҳолда бизни Ўз ҳузурига чақирган.
«Тоғлар силжийди, тепаликлар тебранади, лекин Менинг муҳаббатим сени тарк этмайди, Менинг аҳдим тебранмайди, дейди сени севгучи Худо» (Иша. 54:10).
Самодаги Отамиз бизнинг нимадан таркиб топганлигимизни билади ва бизнинг тупроқдан яратилганлигимиз ҳам ёдида турибди. У бизнинг туғма маккорлигимиз ҳақида ҳам билган ва бизни Ўзи учун қутқаришга қарор қилган (Иша. 48:8-11). Худонинг ягона Ўғли бизнинг орамизда бўлган пайтда инсон танаси дуч келиши мумкин бўлган жисмоний азоб-уқубатларни бошидан ўтказди. Бизнинг кулфатларимиз ва бахтсизликларимиз ҳақидаги Масиҳнинг билганлари фақатгина назарий эмасдир. У шахсан Ўзи буни бошидан ўтказди, шу сабабдан азоб чекаётган одамларга нисбатан У меҳрибонлик ва ҳамдардлик билан муносабатда бўлади. Биз билан нима юз берса ҳам, Худо бу ҳақда билиб туради ва бизга ҳеч кимнинг қўлидан келмайдиган ғамхўрликни кўрсатади.
У Ўз қувончин ҳаммага улашар;
У гўёки ёш болага айланар;
У бебахт бир одам каби бўлар;
У ҳам қайғуни бошидан ўтказар.
Қайғудан ҳалок бўлаётган бир пайтимда,
Яратувчим йўқдир ёнимда, деб ўйлама.
Бир томчи ёш тўкканимда ҳам,
Яратувчим йўқдир ёнимда, деб ўйлама.
Оҳ! Қайғуларимизни йўқ қилиш учун,
У бизга беради Ўз қувончини;
То қайғумиз биздан нари кетмагунча,
У биз билан бирга бўлар ва йиғлар.
Уильям Блэйк
Книга на Узбекском языке: Величие Бога (Эйден Тозер)
Церковь оставила своё некогда возвышенное представление о Боге и заменила его представлением низким и постыдным, которое совершенно недостойно мыслящих, поклоняющихся Господу людей. Когда мы потеряли ощущение величия Господа, мы потеряли и религиозное благоговение, и сознание Божественного присутствия. Мы потеряли наш дух поклонения Богу и нашу способность внутренне сосредоточиться для того, чтобы встретить Бога в молитвенном молчании.
В этой книге доктор Тозер помогает нам лучше понять Бога и вновь открыть для себя Его величие, чтобы это оказало глубокое влияние на нашу повседневную жизнь. Чтобы вернуть это понятие в повседневную жизнь верующих, он предлагает рассмотреть Божественные атрибуты в их взаимосвязанности и единстве, сосредоточив внимание на таких свойствах Бога, как самодостаточность, независимость, всемогущество, вездесущность, неизменность, бесконечность и многие другие.




































































































































