Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер) 1 bob

Эйден Тозер. Худонинг Буюклиги - (1 Боб) Китоб Ўзбек тилида

Xudoning Buyukligi (Eyden Tozer) O‘zbek tilida AudiokitobXudoning Buyukligi (Eyden Tozer) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Муаллифдан

1. Нима учун биз Худо ҳақида тўғри фикрлашимиз керак

2. Эришиб бўлмас Худо

3. Илоҳий белгилар: Худо ҳақидаги баъзи бир ҳақиқатлар

4. Муқаддас Учбирлик

5. Худонинг баркамоллиги

6. Худонинг эркинлиги

7. Худонинг абадийлиги

8. Худонинг чексизлиги

9. Худонинг доимийлиги

10. Худонинг ҳамма нарсадан бохабарлиги

11. Худонинг донишмандлиги

12. Худонинг қудратлилиги

13. Худонинг трансцендентлиги

14. Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги

15. Худонинг содиқлиги

16. Худонинг меҳрибонлиги

17. Худонинг адолатлилиги

18. Худонинг раҳмдиллиги

19. Худонинг марҳамати

20. Худонинг севгиси

21. Худонинг муқаддаслиги

22. Худонинг олий ҳокимияти

23. Очиқ сир


Нима учун биз Худо ҳақида тўғри фикрлашимиз керак

 

Эй Тангрим, Қодир Худо, файласуф ва донишмандларнинг эмас, балки пайғамбарлар ва ҳаворийлар Худоси, яна ҳам яхшироғи: Раббимиз Исо Масиҳнинг Худо-Отаси, мен Сенинг борлиғингни Сенинг тимсолингни бузмаган ҳолда ифода қила оламанми?

Балки Сени таниб-билмаганлар Сенга эмас, ўз хаёллари яратган ижодга бош эгиб, таъзим қилаётгандирлар. Биз Сени қандай бўлсанг, шундайлигингча таниб-билишимиз учун, Сени комил севги билан сева олишимиз учун ва Сенга шон-шарафлар айта олишимиз учун ақлларимизни чароғон қил. Раббимиз Исо Масиҳ номи билан. Омин.

 

Бизнинг Худо ҳақидаги тушунча ва тасаввурларимиз тўла-тўкис ҳолда ўзлигимизни ифода этади.

Дунё тарихи шуни кўрсатадики, ҳеч бир халқ ўз динидан юқори бўлмаган, инсониятнинг руҳий ўтмиши эса буюклиги ўзи тарғиб қилган Худо ғоялари буюклигидан устун бўлган бирорта ҳам дин йўқлигидан гувоҳлик беради. Худога итоат қилиш пок ва бенуқсон бўлиши ёки аксинча, имонли кишининг Худо тўғрисидаги фикрлари юксак ёки паст даражада эканлигидан қатъий назар, тубан бўлиши мумкин.

Шу сабабдан Жамоат учун энг муҳими — бу Худодир, инсондаги энг ажойиб нарса эса — унинг сўзлари ёки ишлари эмас, балки Худо ҳақидаги тушунчасидир. Қалбимизнинг сирли қонуни бизни бевосита ўз фикр-хаёлларимизда яратилган Худо тимсоли сари бошлайди. Бу фақатгина ҳар бир масиҳий учун алоҳида тарзда эмас, балки Жамоатни ташкил қилувчи масиҳийлар гуруҳига ҳам тегишлидир. Худо тўғрисидаги тушунчасига қараб, Жамоат тўғрисида бемалол фикр юритса бўлади. Худди шунингдек, Жамоат учун унинг Худо тўғрисида айтган фикрлари ёки Худо тўғрисида айтишни маъқул деб топмаган фикрлари жуда муҳимдир. Негаки кўп ҳолларда Жамоатнинг сукут сақлаши унинг нутқига қараганда маънолироқ бўлиши мумкин. Жамоат ўзининг Худога бўлган муносабатини яшира олмайди.

Агар инсон Худо ҳақида фикр юритганида хаёлига нима келишини олдиндан етарлича тўлиқ айтиб беролганида эди, у ҳолда бу инсоннинг руҳий келажагини ишонч билан айтиб бериш имкони бўлар эди. Агар кўп жиҳатдан эътиборга молик руҳий раҳбарларимизнинг бугунги кунда Худо ҳақида нима ўйлаётганларини аниқ билганимизда, биз эртага Жамоатнинг қаерда бўлишини маълум даражадаги аниқлик билан айтиб беришимиз мумкин эди.

Шубҳасиз, ақл-идрокимизда юзага келадиган энг улуғвор фикр — бу Худо ҳақидаги фикрдир, ҳар қандай тилдаги энг салмоқдор сўз эса — «Худо» сўзидир. Фикр ва нутқ — бу Худонинг Ўз қиёфасига ўхшаш ҳолда яратган мавжудотлари учун берилган Унинг инъомидир; фикр ва нутқ Худо билан узвий боғлиқ ва Ундан ажралган ҳолда бўлиши мумкин эмас. Ва шунингдек, биринчи сўзнинг Калом бўлганлиги далили катта аҳамият касб этади.

 

«Каломуллоҳ Худо наздида эди, Каломуллоҳ Худо эди» (Юҳан. 1:1)

 

Биз Худо гапирганлиги учун ҳам гапира оламиз. Худода сўз ва фикр ажралмасдир.

Худо ҳақидаги тушунчамиз имкон қадар Худонинг асл моҳияти билан мувофиқ бўлиши биз учун жуда муҳимдир. Имонимизнинг шаклланиши Худо ҳақидаги фикрларимизга нисбатан олганда деярли аҳамият касб этмайди. Бизнинг Худо ҳақидаги ҳақиқий тушунчаларимиз умумий қабул қилинган диний тушунчалар сарқити остига кўмилган бўлиши мумкин ва Худо ҳақидаги ҳақиқий тушунчамизни кўриш ҳамда англаб етиш учун яхши ўйлаган, саботли изланиш керак бўлар. Фақат жиддий олиб борилган таҳлилдан кейингина, биз Худо ҳақида аслини олганда нималарни ўйлашимизни билиб олишимиз мумкин.

Худо ҳақида тўғри тушунча юритиш нафақат мунтазам теологиянинг, балки амалдаги масиҳий ҳаётнинг ҳам негизини ташкил қилади. Бизнинг итоат қилишимиз учун ҳам бу нарса маъбад пойдевори каби аҳамиятга эгадир. Агар пойдевор нотўғри ёки нотекис қўйилган бўлса, у ҳолда бир кун келиб маъбад албатта қулаб тушади. Худога муносиб бўлмаган тасаввурлар ёҳуд амалга ошмаган фикрлар натижаси сифатида тушунтириш мумкин бўлмаган Жамоат ақидасини инкор қилиш ёки масиҳийлик этикаси мезонларини бузишдек ҳоллар камдан-кам учрайди.

Менимча, бугунги кунда, ХХ асрда ҳукм сураётган Худо ҳақидаги тушунчалар Тангри учун бутунлай нолойиқдир ва ўзини имонли деб атайдиган кишилар учун эса қандайдир маънавий фожеага айланиб қолган.

Агарда, ҳатто самовий ва дунёвий муаммоларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида елкамизга келиб тушса ҳам, бу муаммо биз Худо ҳақида ўйлаб, «У борми? У қанақа? Ва биз, ахлоққа эга бўлган мавжудотлар Унга нисбатан ўзимизни қандай тутишимиз керак?» каби саволлар исканжасида қолган пайтимизда қаршимизда юзага келадиган буюк муаммо олдида ҳеч нарса бўлиб қолади.

Худо ҳақида тўғри тушунчага эга бўлган киши, минглаб ўткинчи муаммолардан озод бўлади, чунки агар бу муаммолар безовта қила бошласа-да, узоққа чўзилмаслигини у дарҳол англаб етади. Бироқ, агарда бу киши бир лаҳзалик муаммолар юкини ўзидан ағдариб ташласа ҳам, абадийликнинг оғир юки уни бу дунёнинг жамики кулфатларига қараганда янада кучлироқ эза бошлайди. Бу оғир юк — инсоннинг Худо олдидаги бурчидир. Бу бурч эса ўз навбатида Худони бутун ақлимиз ва юрагимиз билан севиш, Унга тўла-тўкис итоатда бўлиш ва Унга чин дилдан хизмат қилишдек умримиз охиригача биз билан бирга бўладиган ҳар дақиқалик вазифадан иборатдир. Уйғоқ инсон виждони инсонга унинг бу вазифаларни адо этмаганини ва аксинча, болалигидан Само улуғворлигига қарши чиққанини айтган пайтда эса, руҳан ўз-ўзини ҳукм қилиш юки янада чидаб бўлмас даражада оғирлашади.

Хушхабар бизни бу оғир юкдан халос этиши, кул ўрнига гўзаллик бериши, ғамгинлик ўрнига шон-шуҳрат либосини кийдириши мумкин. Бироқ инсон бу оғир юкни ҳис қилмас экан, Хушхабар бу кабилар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади. Шунингдек, инсон Худони баланд Самода кўрмас экан, унинг учун на ғам-ташвиш, на оғир юк бўлади. Худога паст назар билан қараш, бундай нуқтаи-назардаги одамларни Хушхабардан маҳрум қилади.

Инсон юрагига хос бўлган гуноҳлар ичида бутга сиғинишдек Худо учун энг жирканчли гуноҳдан оғирроғи топилмаса керак. Чунки бутга сиғиниш — бу Худо шахсига нисбатан қилинган бўҳтондир. Бутга сиғинувчининг юраги Худонинг асл моҳиятини бузиб кўрсатади (бунинг ўзи эса даҳшатли гуноҳдир) ва ҳақиқий Худони бутга сиғинувчининг ўзига ўхшаш бўлган мавжудот билан алмаштиради. Бундай худо ҳар доим ўзининг «яратувчиси» тимсолига мувофиқ тарзда бўлади. Бундай худо уни яратган киши ақл-идрокининг маънавий ҳолатига боғлиқ равишда тубан ёки улуғвор, бешафқат ёки раҳмдил бўлиши мумкин.

Табиийки, тубанлашиб бораётган қалб зулматида яратилган худо, ҳақиқий Худога ўхшамайди. Забур саносида Худо аҳмоқ одамга юзланиб, шундай дейди: «Шунда Мени ўзингга ўхшаш деб ўйладинг» (Забур саноси 49:21). Албатта, бу атрофида ҳар доим фаришталар: «Сарвари коинот, Тангри Таоло Муқаддас, муқаддас, муқаддасдир!» деб хитоб қилаётган Тангрига нисбатан жиддий ҳақоратдир.

Келинглар, бутга сиғиниш — бу кўриш мумкин бўлган сиғиниладиган нарсалар қошида тиз чўкиш эканлиги ҳақида ўйламай қўя қолайлик ва қолаверса, ҳар томонлама тараққий этган одамлар бу гуноҳдан озоддирлар. Бутга сиғинишнинг асл моҳияти — бу Худо ҳақида Унга нолойиқ тарзда фикр юритиш демакдир. Бутга сиғиниш киши онгида туғилади ва бирор-бир очиқ кўринишларсиз мавжуд бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳаворий Павлус шундай деб ёзади: «Чунки улар Худони идрок этган ҳолда, Уни Худо сифатида улуғламадилар ва Унга шукрона айтмадилар. Бунинг ўрнига бемаъни хаёлларга берилиб, уларнинг бефаросат диду дилига зулмат тушди» (Рим. 1:21).

Шундан сўнг одамлар, қушлар, ҳайвонлар ва судралиб юрувчилар тимсолига ўхшаш қилиб яратилган бутларга сиғиниш бошланади. Худо ҳақидаги нотўғри фикрлар — бу фақатгина бутга сиғинишдек иллатнинг ифлос суви оқаётган булоқ эмас, бу ўй-фикрларнинг ўзи ўз моҳиятига кўра — бутга сиғинишдир. Шу тарзда сиғинувчи киши Худо ҳақида ниманидир ўйлаб чиқаради, кейин эса ўзини шундай тутадики, гўё бу ўйлаганлари ҳақиқатдек бўлиб кўринади.

Худо ҳақидаги бузуқ фикрлар улар пайдо бўлган эътиқоднинг емирилишига олиб келади. Исроилнинг узоқ давом этган тарихи буни етарлича аниқ қилиб кўрсатиб беради, Жамоат тарихи ҳам бу нарсани тасдиқлайди. Худо ҳақидаги юксак тушунчалар Жамоат учун шу қадар зарурки, агарда бу тушунчалар қандайдир даражада пасайса, Жамоат ҳам ўз хизмати ва ахлоқий мезонлари билан бирга тубанлашган бўлади. Ҳар қандай жамоат Худо ҳақидаги юксак тушунчалардан воз кечса, бу йўлга ўзининг илк қадамини қўйиши мумкин.

Масиҳий Жамоат емирилишга учрашидан олдин, албатта унинг таълимоти асослари йўқола бошлайди. Жамоат шунчаки «Худо қандай?» деган саволга нотўғри жавоб беради ва қолган ҳамма нарса шундан келиб чиқади. Балки Жамоат ҳеч нарса ўзгармаганлигини исботлашга уринар, бироқ бу ҳаракат жуда қалбаки бўлиб кўринади. Бу Жамоатга келувчи биродарлар ҳақиқий Худога ўхшамайдиган худога ишониб бошлайдилар; бу эса ўз навбатида жуда маккор ва ҳавфли таълимотдир.

Худо ҳақидаги тушунчасини пок ва юксак, Худо ва Унинг Жамоатига лойиқ тарзда ифода қилиш — замонавий масиҳий жамоатнинг биринчи ўриндаги вазифасидир. Ҳар бир ибодатда ва ҳар қандай ишда бу вазифа биринчи ўринда туриши керак. Биз ўзимиздан олдинги авлодлар — яҳудийлар ва масиҳийлардан олган Худо ҳақидаги бенуқсон ва бебаҳо тушунчаларни масиҳийларнинг кейинги авлодига етказар эканмиз, улар учун улуғ бир ишни амалга оширган бўламиз. Ва бу мерос келажак авлод учун санъат ва фан мерос қилиб қолдирадиган инъомдан қадрлироқ бўлади.

 

Маъбаддаги Раббимиз,

Аввалгидек қўллари-ла

Халқни боқаётган Худо;

Узоқ ва машаққатли йўлда

Аждодларни бошқарган Худо;

Ўз ваъда ва ибодатимиз

Ҳозир келтирмоқчимиз Сенинг

Раҳм-шафқат ва мурувват тахтингга.

Ота-боболаримиз Худоси!

Биз фарзандлар учун ҳам Худо бўл!

Филипп Доддридж


Книга на Узбекском языке: Величие Бога (Эйден Тозер)

Церковь оставила своё некогда возвышенное представление о Боге и заменила его представлением низким и постыдным, которое совершенно недостойно мыслящих, поклоняющихся Господу людей. Когда мы потеряли ощущение величия Господа, мы потеряли и религиозное благоговение, и сознание Божественного присутствия. Мы потеряли наш дух поклонения Богу и нашу способность внутренне сосредоточиться для того, чтобы встретить Бога в молитвенном молчании.

В этой книге доктор Тозер помогает нам лучше понять Бога и вновь открыть для себя Его величие, чтобы это оказало глубокое влияние на нашу повседневную жизнь. Чтобы вернуть это понятие в повседневную жизнь верующих, он предлагает рассмотреть Божественные атрибуты в их взаимосвязанности и единстве, сосредоточив внимание на таких свойствах Бога, как самодостаточность, независимость, всемогущество, вездесущность, неизменность, бесконечность и многие другие.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак