Эйден Тозер. Худонинг Буюклиги - (Аудиокитоб) Китоб Ўзбек тилида
Xudoning Buyukligi (Eyden Tozer) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Муаллифдан
1. Нима учун биз Худо ҳақида тўғри фикрлашимиз керак
2. Эришиб бўлмас Худо
3. Илоҳий белгилар: Худо ҳақидаги баъзи бир ҳақиқатлар
4. Муқаддас Учбирлик
5. Худонинг баркамоллиги
6. Худонинг эркинлиги
7. Худонинг абадийлиги
8. Худонинг чексизлиги
9. Худонинг доимийлиги
10. Худонинг ҳамма нарсадан бохабарлиги
11. Худонинг донишмандлиги
12. Худонинг қудратлилиги
13. Худонинг трансцендентлиги
14. Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги
15. Худонинг содиқлиги
16. Худонинг меҳрибонлиги
17. Худонинг адолатлилиги
18. Худонинг раҳмдиллиги
19. Худонинг марҳамати
20. Худонинг севгиси
21. Худонинг муқаддаслиги
22. Худонинг олий ҳокимияти
23. Очиқ сир
Муаллифдан
Ҳақиқий эътиқод ерни само билан таққослайди ва вақт устидан абадийлик ўрнатади. Масиҳ ҳақида гапирувчи ҳар бир киши, гарчи Худо каломи орқали сўзласа-да, квакерлар айтганидек, ўз тингловчиларининг «даражасини ҳисобга олган ҳолда сўзлаш»и керак; акс ҳолда у фақатгина ўзига маълум бўлган тилдагина гапирган бўлади. Унинг сўзлари нафақат абадийликка, балки ўз замонасига ҳам қарата айтилган бўлиши керак. У ўз авлодига сўзлаши керак.
Гарчи бу китобда баён этилган муаммо шу бугунги кунда вужудга келган бўлмаса-да, айнан бизнинг замонамизга тегишлидир. Бирмунча вақтлардан бери кўпчилик имонлилар Худонинг буюклиги тушунчасини йўқотиб қўйишган. Жамоат Худо ҳақидаги ўзининг бир пайтлардаги юксак тасаввуридан воз кечди. Уни Раббимиз ҳақида фикр юритадиган, Унга итоатда бўлган имонлиларга нолойиқ тарздаги тубан ва бемаъни тасаввурга алмаштирди. Жамоат бу ишга ёмон ўй-фикрда қўл ургани йўқ, балки ўзи ҳам билмаган ҳолда, аста-секинлик билан, қадамма-қадам қилди. Бу нарсани жамоатнинг ўзи ҳам тушуниб етмаганлиги сабабли, унинг аҳволи борган сари фожеали бўлиб бормоқда.
Деярли ҳамма ердаги масиҳийларга хос бўлган Худо тўғрисида чекли равишда фикрлаш хусусияти бир қарашда сезилмайдиган кўпгина иллатларнинг сабабчиси ҳисобланади. Масиҳийлик ҳаётидаги бутун бир янгича фалсафа — Худо ҳақидаги фикрлашларимизнинг ана шу хатоси натижасидир.
Ўзимиздаги Худонинг буюклиги туйғусини йўқотган бир пайтда, биз имондаги хайр-баракамиздан ҳам, Худонинг иштирокини сеза билиш туйғусидан ҳам маҳрум бўлганмиз. Бизнинг Худога бўлган итоатимиз кўтаринки руҳда бўлмай қолди ва шу сабабли, Худо билан ибодатдаги сокин вақтда учрашиш учун руҳан эътиборни бир жойга тўплаш қобилиятини йўқотиб қўйдик. Ҳозирги кун масиҳийлиги ўзларида Муқаддас Руҳдаги ҳаётни сеза оладиган ва қадрлайдиган масиҳийларни юзага келишига имкон бермайди. «Тўхтанг, билингки, Мен — Худоман» (Забур саноси 45:11) деган сўзлар ХХ асрда яшаётган, ўзига ишонган ва бетартиблик ботқоғига ботган имонли учун ҳеч қандай маъно касб этмайди.
Худонинг буюклиги тўғрисидаги тушунча эътиқод жуда кўп нарсага эришган, жамоатлар эса сўнгги бир неча юз йилларга қараганда янада гуллаб-яшанаган бир пайтда қўлдан бой берилган эди. Бироқ бизнинг ютуқларимиз асосан ташқи, талофатларимиз эса тўлалигича ички эканлиги бизни ташвишга солади. Айнан ички ҳолат имонимиз сифатига таъсир кўрсатишини ҳисобга оладиган бўлсак, у ҳолда ютуқларимиз янада тарқалиб бораётган талофатларимиздан кам эмас.
Руҳий талофатлар ўрнини тўлдиришнинг ягона усули — бу юзага келган ҳолатнинг сабабини тушуниб етиш ва ҳақиқатни тиклаган ҳолда йўл қўйилган хатоларни бартараф этишдир. Бизнинг кулфатларимиз муқаддаслик тўғрисидаги тушунчани йўқотиб қўйганимиздан келиб чиқаяпти. Даво топиш учун эса узоқ йўл босишимиз керак. Ана шу йўлда биз ўзимиз учун Худо буюклиги туйғусини қайтадан яна кашф этишимиз мумкин. То Худо ҳақидаги тушунчамиз хато ва ҳақиқатга зид экан, ахлоқимиз шаклланмайди ва қарашларимиз тўғирланмайди. Агар ўз ҳаётимизга руҳий куч-қудратни қайтаришни истасак, у ҳолда тасаввурларимиз билан яратилган Худо тимсоли ҳақиқатан ҳам бор бўлган Худога имкон қадар кўпроқ ўхшаши учун ҳаракат қилишимиз керак.
Мақсади Худонинг Ўзига хос фазилатларини ўрганиш бўлган бу хайрли тадқиқотни мен сизларга Само буюклиги тушунчасини мукаммаллаштириш борасидаги қилинган ишларга қўшган камтар ҳиссам сифатида тақдим этаман. Агар бугунги кунда масиҳийлар Августин ёки Ансельм каби буюк кишиларнинг асарларидек китобларни ўқиганларида эди, мана бундай китобни ёзишнинг ҳожати ҳам қолмасди. Бироқ замонавий масиҳийлар бу кишиларнинг фақатгина номларини билишади, холос. Нашриётчилар ўз бурчларини англаган ҳолда, уларнинг китобларини қайта нашр қиладилар ва маълум бир вақт ўтгач, бу китоблар иш жойимиздаги жавонларда пайдо бўлади. Ҳамма бало ҳам шундаки, улар шу ҳолича жавонда қолиб кетаверади. Дин намоёндалари онгининг ҳозирги даврдаги ҳолати жуда ҳам ачинарли аҳволдадир. Шу сабабли энг ўқимишли масиҳийлар ҳам бу китобларни ўқий олмайдилар.
Бутун диққат-этиборни қаратган ҳолда ўқишни талаб қиладиган, тушуниш қийин бўлган эътиқод масалалари ҳақидаги илмий асарлардан юзга яқин саҳифани ошиб ўта оладиган масиҳийларни топиш жуда қийин. Жуда кўпчилик учун бундай китоблар улар мактабда ўқиган ва кейинчалик кўнгли совиб, воз кечган дунё классик адабиёти намоёндалари асарларини эслатади.
Шунинг учун бундай китоб балки, фойдали бўлиши мумкин. Бу китоб нафақат танланганлар учун, нафақат техник ёки бошқа характердаги ўзига хос билимга эга бўлган кишилар учун ёзилган, балки маълум бир қолипдаги адабий услубга эътирозларсиз Худони улуғлаш тилида ёзилгандир. Шу сабабдан ҳам, балки бу китобни ўқишни истаган кишилар топилиб қолар. Гарчи бу китобда масиҳийлик эътиқодида топиш мумкин бўлмаган бирор нарса учрамаса-да, мен профессионал теологлар учун эмас, балки юраклари Худони излашга ундаётган оддий одамлар учун ёзаяпман.
Унча катта бўлмаган бу китоб юрагимизда Худога нисбатан шахсий имонимизнинг қандайдир даражада чуқур илдиз отишида ёрдам беришига умид қиламан. Агарда бир неча киши китобни ўқиб бўлиб, Худонинг моҳияти ҳақида хайрли фикрлай бошласалар, бу нарса китобни ёзишга сарф қилинган ҳамма меҳнатни оқлашдан ҳам юксакроқ бўлар эди.
Книга на Узбекском языке: Величие Бога (Эйден Тозер)
Церковь оставила своё некогда возвышенное представление о Боге и заменила его представлением низким и постыдным, которое совершенно недостойно мыслящих, поклоняющихся Господу людей. Когда мы потеряли ощущение величия Господа, мы потеряли и религиозное благоговение, и сознание Божественного присутствия. Мы потеряли наш дух поклонения Богу и нашу способность внутренне сосредоточиться для того, чтобы встретить Бога в молитвенном молчании.
В этой книге доктор Тозер помогает нам лучше понять Бога и вновь открыть для себя Его величие, чтобы это оказало глубокое влияние на нашу повседневную жизнь. Чтобы вернуть это понятие в повседневную жизнь верующих, он предлагает рассмотреть Божественные атрибуты в их взаимосвязанности и единстве, сосредоточив внимание на таких свойствах Бога, как самодостаточность, независимость, всемогущество, вездесущность, неизменность, бесконечность и многие другие.




































































































































