Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо) 8 bob

Макс Лукадо. Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар - (8 боб) Китоб Ўзбек тилида

Farishtalar ham sukut saqlagan edilar (Maks Lukado) O‘zbek tilida AudiokitobFarishtalar ham sukut saqlagan edilar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Китобни ўқишни бошлашингиздан олдин

ЖУМА

1-боб. Хақиқат бўлиши учун жуда эрта, жуда кеч, жуда яхши

2-боб. Ерихондан Қуддусга

3-боб. Ўзини қурбон қилган генерал

4-боб. Майиб-мажруҳ эътиқод

ШАНБА

5-боб. Ҳеч нарса қилиш керак эмас. Бирпас тўхтанг

6-боб. Таваккал қиладиган севги

ЯКШАНБА

7-боб. Эшакдаги одам

ДУШАНБА

8-боб. Савдогарлар ва кўзбўямачилар

9-боб. Орзу қилиш жасорати

СЕШАНБА

10-боб. Қадоқлар ва шафқат ҳақида

11-боб. Сиз таклиф қилингансиз

12-боб. Лаблар — лабларга қарши

13-боб. Одам орзу қилишга журъат қила олмаган нарса

14-боб. Тафсилотми ёки хочми?

15-боб. Содда имон

16-боб. Соғ-саломат қолиш

17-боб. Қумдан қурилган қасрлар

18-боб. Тайёр бўлинг

19-боб. Атир гуллари бор одамлар

ПАЙШАНБА

20-боб. Хизматкор

21-боб. У сизни танлади

ЖУМА

22-боб. Ҳамма сизга қарши бўлганда

23-боб. Сизнинг танловингиз

24-боб. Мўъжизаларнинг энг буюги

25-боб. Ибодат орқали очилган

ЯКШАНБА

26-боб. Яширин қабр

27-боб. Ўйлайманки, доимо бу йўлни хотирамда сақлайман

Мустақил ўрганиш учун қўлланма


ДУШАНБА

8-боб Савдогарлар ва кўзбўямачилар

Тавротда: «Менинг уйим ибодат уйи деб ном олади», деб ёзилган. Аммо сизлар уни қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар!

Матто 21:13

Тез лақабли Моррис деган йигит Лассал университетидаги баскетбол командасининг мураббийси эди. Бир куни у ваннахонада соқолини олаётган эди, хотини телефонга чақириб қолди. У билан машҳур «Спротсиллюстритайтед» журналининг вакили гаплашмоқчи экан. Моррис журналда мақоласи чиққандан кейин, шуҳрати ошиб, машҳур бўлиб бораётганини хаёлига келтирдию асабийлашиб, соқол олаётганда, юзини кесиб олди. Телефон қилаётган одамни куттиришни истамай, ваннахонадан югуриб чиқди ва оёғи тойиб кетди, кейин мувозанатини йўқотиб, зинадан пастга думалаб кетди. Оқсоқланиб, юзлари қонга ва совунга беланиб, ниҳоят, телефон ёнига келди. Сўнг телефон трубкасини олиб: «Ҳа, ҳа, эшитаман, бу «Спротсиллюстритайтед»ми?» Нариги томондан: «Ҳа, «Спротсиллюстритайтед», агар сиз бугун бир йилга обуна бўлсангиз, сизга жуда арзон тушади, журналнинг ҳар бир сони сизга 75 центга тушади, холос»[1] деган бефарқ овозни эшитганда, Моррис қандай аҳволга тушганини сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз.

Ўзингни алданган ҳис қилиш жуда қайғули. «Менга эътиборли» деб ўйлаган одамингиз ҳақиқатда сизнинг пулларингизни ўйлаганда, бунга кўникишингиз жуда қийин. Реклама агентликлари ва сотувчилар ўзларини шундай тутганларида бу янада жаҳлингизни чиқаради. Аммо тақводорлар шундай қилсалар, уларнинг қилмишлари бундан ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Қайғули, аммо рост: кўпчилик эътиқодга бойиш ва жамиятга катта нуфузга эга бўлиш омили деб қарайди. Натижада атрофдагилар уларнинг қурбонларига айланадилар. Бундан эса Худо ғазабланади.

Менимча, бу ҳодисани намоён қиладиган энг ёрқин мисол — Қуддус Маъбадида юз берган воқеадир. «Исо Қуддусга кириб, Маъбадга борди, ҳамма нарсани кўздан кечирди. Кун кеч бўлиб қолганидан, ўн икки шогирди билан Байтания қишлоғига йўл олди»[2].

Англадингизми? Масиҳ Қуддусда борган биринчи жой Маъбад бўлди. Энди Уни кутиб олишди ва шоҳона иззат-ҳурмат билан шаҳар кўчаларидан кузатиб боришди. Ўша куни якшанба — Фисиҳ байрамининг биринчи куни эди. Юз минглаб одамлар тош кўчаларга чиққан эди. Саёҳатчилар оқими бозор майдони томон оқиб борарди. Исо кечки пайт ҳар жойда йиғилиб турган одамлар орасидан ўтиб, Маъбадга кирди, атрофни кўздан кечириб, қайтиб чиқди.

Исо Маъбадда нимани кўрганини билмоқчимисиз? Ундай ҳолда Исо душанба куни Маъбадга қайтиб келиб, нима қилгани ҳақида ўқишимиз керак:

 

Исо Маъбадга кирди. У ерда савдо-сотиқ қилаётганларни қувди, пул алмаштирувчиларнинг хонтахталарини, каптар сотаётганларнинг курсиларини ағдариб юборди. Исо уларга деди: Тавротда: «Менинг уйим ибодат уйи деб ном олади», деб ёзилган. Аммо сизлар уни қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар![3]

 

Исо Маъбадда нимани кўрди? Савдогарларни, одамларнинг эътиқоди орқали бойлик тўплайдиган ишбилармонларни кўрди. Нега У ғазабланди? У душанба куни уйғониб, биринчи навбатда нима ҳақда ўйлади? Бошқаларнинг эътиқодини ўзлари учун даромадли ишга айлантирган одамлар ҳақида.

Фисиҳ байрами ҳафтаси эди. Фисиҳ яҳудийлар йилномасида бошқа бирон нарса билан солиштириб бўлмайдиган алоҳида аҳамиятга эга. Одамлар узоқ вилоятлардан, ҳатто бошқа мамлакатлардан байрамда иштирок этиш учун келишади. Ташриф буюрган одам қуйидаги икки талабни бажариши керак эди:

Биринчидан, қурбонлик қилиши шарт бўлган, каптарлар қурбонлик қилинадиган асосий жонивор бўлган эди. Каптар нуқсонсиз бўлиши лозим. Албатта, каптар ёки бошқа қурбонлик қилинадиган ҳайвонни зиёратчилар ўзлари билан олиб келишлари мумкин эди. Аммо маъбад хизматчилари қурбонликка яроқсиз деб баҳона қилишлари мумкин эди-да. Маросимнинг поклиги ҳақида ғамхўрликни баҳона қилиб, хизматчилар ўзларининг каптарларини сотардилар.

Иккинчидан, солиқ — Маъбадга тўланадиган тўлов тўлаши керак эди. Яҳудийлар ҳар йили Маъбад хазинасига (албатта, маҳаллий пулда) солиқ тўлашлари керак эди. Фисиҳни нишонлаш учун бошқа мамлакатлардан кўп одамлар келишлари билан пул алмаштирувчилар Маъбад ҳудудига хонтахталарини қўйиб, бошқа мамлакатлар пулларини Маъбад шақалларига алмаштиришни таклиф қилардилар. Албатта, хизматлари учун камтарона ҳақ олишарди. Мана Исо нимадан ғазабланганини тушуниш энди қийин эмас.

Зиёратчилар узоқ йўл босиб, Худони кўриш, Унинг муқаддаслигига, унинг буюклигига сажда қилиш учун келишарди. Аммо Худо ҳузурига киришдан олдин улар қандай қилиб кўпроқ пул шилиб олишга ҳаракат қилаётган виждонсиз одамларнинг қўлига тушишарди. Оқибатда, ҳамма нарса ўзгариб кетарди.

Худонинг ғазабини келтиришни хоҳлайсизми? Ундай ҳолда Худони ахтараётганларга ҳалақит беринг. Ўзингизда Худонинг ғазабини синаб кўрмоқчимисиз? Худо номини рўкач қилиб, бойлик орттиришга ҳаракат қилинг. Эътиқодни савдога айлантирадиганлар Худонинг ғазаби билан ўйнашяптилар.

«Мен бунга бошқа тоқат қила олмайман» — Масиҳнинг юзида шундай ёзилган эди. У, худди довул каби, атрофда учиб юрган ва қанотларини қоқаётган каптарларга тўла Маъбадга кириб, савдогарлар ва пул алмаштирувчиларнинг хонтахталарини ағдариб ташлади. Юз берган тўполонда сотувчилар кўздан яширинишга шошилдилар.

Юз берган ҳодисанинг сабаби ёлғондакам туйғу ёки ғазаб хуружи эмас эди. Масиҳ бу ишни ўйлаб қилди. Пул алмаштирувчиларни Исо бир кун олдин кўрганди. Кечқурун У ухлаётганда, кўз олдида савдогарларнинг расталари, қулоқлари остида эса уларнинг қичқириқлари турарди. Эртаси куни Исо уйғонганда, умри охирлаганини билди ва қатъият билан: «Сизлар менинг халқим ҳисобига бойияпсизлар, бу ишингиз учун жавоб берасизлар», деб айтишга қарор қилди. Худога сажда қилишни хоҳловчилардан пул таъма қилиб, чўнтакларини тўлдирадиганлар ҳеч қачон Худо олдида ўзларини оқлай олмайдилар.

_________________________________

Бундан бир неча йил илгари мен Майоми аэропортида бир дўстимни кутиб олишим керак эди. Кутиш залида бир қиз менинг диққатимни тортди. Унинг ташқи қиёфаси қайсидир Шарқ эътиқодига тааллуқлилигини билдириб турарди: қўлида тасбеҳ, оёғида шиппак, юзида қотиб қолган жилмайиш, китоб тўла сумка.

— Сэр, — мурожаат қилди у менга (ёнимдан ўтиб кетиши мумкин эди).

— Сэр. Бир дақиқага тўхтанг…Майли, самолёт барибир кечикяпти, шундай экан, менинг ҳам вақтим бор (ёнидан ўтиб кетишим керак эди).

Мен тўхтадим, у эса ёдлаб олган нутқини бошлади. Қиз ўқитувчи эканини, унинг мактаби ҳозир юбилейни нишонлаётганини айтиб берди. Шу сана муносабати билан улар ўзларининг фалсафий қарашлари моҳиятини талқин қиладиган китобларни тарқатишяпти. У қўлимга қалин муқовали китобни тутқазди. Китоб муқовасида нилуфар гулли шаклда устознамо одам тасвирланган эди. Мен қизга миннатдорчилик билдириб, йўлимда давом этдим.

— Сэр. — Мен тўхтадим ва шундай бўлишини билардим.

— Мактабимиз жамғармасига хайр-эҳсон қилишни истайсизми?

— Йўқ, — жавоб бердим мен, — китоб учун эса раҳмат.

Мен йўлимда давом этдим. Қиз эса кетимдан қолмасди. Охири, у елкамга туртди:

— Сэр, одатда биздан китоб олганлар ҳадя бериб, миннатдорчилик билдиришга ҳаракат қилишади.

— Жуда яхши, — деб жавоб бердим мен, — аммо мен бундай қилмоқчи эмасман. Яна бир марта китоб учун раҳмат.

— Сэр, — деди қиз ичида қоғоз пуллар ва тангалар тўла сумкани очиб кўрсатиб, — агар сизнинг миннатдорчилигингиз самимий бўлганда эди, албатта садақа берган бўлардингиз.

Бу — пасткашлик, ҳақорат ва қабиҳлик эди. Одатда мен пичинг қилмайман, аммо ҳозир ўзимни тутиб тура олмадим:

— Эҳтимол, шундайдир, аммо сиз самимий бўлганингизда эди, олдин совға бериб, кейин у учун пул талаб қилмасдингиз.

Қиз китобни қайтиб олиш учун қўлини чўзди. Мен эса қўлтиғимга китобни қаттиқроқ қисиб, йўлимда давом этдим.

Катта товламачилик устидан кичкина ғалаба.

Афсуски, товламачилар мағлуб бўлишдан кўра кўпроқ ғалаба қиладилар. Яна бир афсусли жойи — улар ўзларини аксарият ҳолларда шарқ таълимоти вакиллари деб эмас, масиҳийлар деб таништирадилар.

Сиз, шубҳасиз, улар билан учрашгансиз. Уларнинг сўзлари ширин, улар ишонтира оладилар, ҳеч нарса сизни уларнинг самимийлигидан шубҳаланишга мажбур қила олмайди. Улар сизга телевизор экранларидан туриб мурожаат қиладилар. Уларнинг овозларини сиз радиодан эшитасиз. Эҳтимол, улар жамоат минбаридан туриб ҳам гапирсалар керак.

Келинг, сиз билан очиқчасига гаплашиб олайлик — эътиқод шиорлари ортига биқиниб олган товламачиларга қарши курашиш вақти етиб келди. Бу кумушсевар одамлар масиҳий деган эзгу номга доғ туширяптилар. Улар меҳробларни ҳаром қиляптилар, жамоатхона деразаларининг ойналарини синдиряптилар. Улар ишонган одамларни лақиллатиб кетяптилар. Уларнинг истаклари — Худога хизмат қилиш эмас, балки очкўзликларини қондиришдир. Уларни Муқаддас Руҳ еткаламаяпти, балки такаббурлик етаклаяпти.Улар ширин сўзли товламачилар, масиҳийликнинг моҳияти ҳақида жиддий фикрлашга қодир эмаслар. Пул учун улар тўғри таълимотни нотўғри қилиб кўрсатишга, одамлар онгини нотўғри таълимотларга тўлдиришга ҳам тайёрдирлар. Бизнинг Худойимиз уларнинг башараларини очиб берди — сиз билан биз ҳам шундай йўл тутишимиз керак.

Биз буни қандай амалга оширишимиз мумкин? Уларни таний олишимизнинг ўзи етарли. Уларнинг иккита фарқли хусусиятлари бор.

Биринчидан, улар учун Масиҳдан кўра ўзларининг манфаатлари муҳимроқ. Критдаги жамоатда ишонувчан одамлар ҳисобига яшайдиганлар бор эди. Павлус улар ҳақида жуда тўғри айтган. Улар жирканч манфаат йўлида лозим бўлмаган нарсаларни ўргатиб, бутун оилаларни бузиб кетмоқдалар[4].

Телевизорда хушхабар тарқатувчининг сўзларига қулоқ солинг. Радиода чиқиш қилаётган воизнинг сўзларини ўйлаб кўринг. Улар нима ҳақда гапираётганига эътибор беринг. Уларни нима ташвишга соляпти? Сизнинг нажот топишингизми ёки ўзларининг молиявий аҳволларими? Уларнинг сўзларини кузатинг: пул ҳақида улар неча марта гапиряптилар? Агар сизнинг садақаларингиз эвазига улар соғлик ва фаровонлик ваъда қилсалар ёки садақа беришдан бош тортсангиз, дўзах оловига тушасиз, деб айтсалар, яхшиси телевизорни ёки радиони ўчириб қўйинг, уларнинг гапларини эшитманг.

Иккинчидан, улар эътиқодга даъват қилиш ўрнига деворлар, тўсиқлар яратиш ҳақида кўпроқ ўйлайдилар.

Худди шундай нарса тиббиётда ҳам бўлади. Баъзи тиббиёт ходимлари мижозларининг бошқа шифокорлардан маслаҳат олишларини ёки улардан тавсия қилинган дорилар ҳақида сўрашларини ёқтирмайдилар. Эътиқод товламачилари ўзларини «анъанавий», «расмий», жамоат томонидан ўз жасурликлари ва муросасизликлари учун рад қилинган кашшофлар қилиб кўрсатадилар. Ҳақиқатда эса улар — овга чиққан ёлғиз бўрилардир. Улар ишончингизни қозониб, иссиқ ўринга ўрнашиб олмоқчи бўладилар. Ўз эътиқодларининг «ноёблиги» — уларнинг асосий қуролидир. Фақат улар сизга муҳтож бўлган нарсангизни бера оладилар. Фақат уларнинг таълимотлари сизнинг барча муаммоларингизни ҳал қилади. Зиёратчилар ўзлари билан олиб келган каптарларни каптар сотувчилар ёмон кўрганлари каби, бу товламачилар ҳам уларнинг ўзлари эмас, бошқалар ўргатадиган таълимотни ёқтирмайдилар.

Улар содиқ қурбонлик келтирувчилардан ишончли мижозлар гуруҳини яратишга интиладилар. «Эй биродарларим, сизларни ўрганган таълимотингиздан айнитиб, нифоқ ва ғулғулага сабаб бўладиган кишилардан эҳтиёт бўлишингизни ўтиниб сўрайман; улардан ўзингизни четга олинглар. Чунки бундай одамлар Раббимиз Исо Масиҳга эмас, балки ўз қоринларига хизмат қиладилар. Софдил одамларнинг кўнглини ширин сўзлар ва тилёғламалик билан овлайдилар»[5].

Масиҳ ўша душанбада жуда ғазабланган эди. Шунинг учун ҳам мен ҳеч виждоним қийналмасдан сизга бундай одамларни фош қилишни маслаҳат бераман. Худо кўп йиллар давомида ўзларининг шарафига миноралар қурган вайсақиларнинг оғизларини ёпиб келди. Биз ҳам шундай қилишимиз керак. Биз ҳам шундай қилмасак, воқеа яна такрорланиши мумкин.

Бу биринчи марта юз берганда, ҳеч ким бундай бўлишини кутмаган эди, айниқса гап жамоат устида кетганда. Бу — намунали жамоат эди (агар шундай деб айтиш мумкин бўлса). Сузиш ҳавзаси камбағал оилаларнинг болалари чўмилишлари учун мўлжалланган эди. Шаҳарлик болалар учун отда учиш ўйинлари тайёрланарди. Жамоат талабаларга моддий ёрдам бериб турар, қариялар уйларини таъминларди. Бундан ташқари, уйсиз ҳайвонлар учун жамоат оғилхонаси, кичик поликлиника, гиёҳвандларга ёрдам бериш маркази бор эди.

Уолтер Мондейл бу жамоат қавмбошисининг қилган иши «художўйларни руҳлантирди», деб ёзади. Ҳатто соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий ривожланиш вазири бу қавмбошининг мислсиз роли ҳақида шундай дейди: «…у одамларга умид бера олади, у муҳтожлар учун қайғуради, у қамоқдагиларнинг ва ёш қонунбузарларнинг қалблари ҳақида ўйлайди. У ишга жойлаштириш бюросини, қайта тиклаш марказларини, қариялар уйларини ташкил қилди, шифохона, касбий қайта тайёрлов курслари, бупул юридик консультация ҳамда маданий марказ очди. У Худони тарғиб қиларди. У ҳатто ажиналарни ҳайдайди, мўъжизалар кўрсатади, хасталарга шифо беради, деб айтадилар»[6].

Баландпарвоз сўзлар. Буюк руҳий раҳнамо ва унинг жамоатига ҳар томонлама мадҳия. Ҳозир қани шу художўйлар? Ҳозир шу жамоатга нима бўлди?

Бу жамоат ўлик, бунинг устига… чиндан ҳам ўлик.

Ўша куни қавмбоши мажлислар залига жамоат аъзоларини йиғди. Жамоат аъзолари қавмбошининг овозини баланд қилиб узатувчи асбобдан мафтункор овозини эшитиб туришарди. Қавмбоши катта креслосида ўтирар, ўлимнинг ажойиблиги, одамлар ўлганларидан кейин яна учрашишлари нақадар ажойиблиги тўғрисида сўзларди. Одамларни қуролланган соқчилар ўраб олишди. Залга заҳар қўшилган ичимлик тўла идишни олиб киришди. Ибодат қилганларнинг аксарияти заррача қаршилик кўрсатмасдан заҳар ичишди. Қаршилик кўрсатганларга эса мажбурлаб ичиришди.

Олдинига заҳарни саксондан ортиқ болаларга ва чақалоқларга ичиришди. Шундан кейин ёши катталарга навбат етди, аёллар, эркаклар, йўлбошчилар ва оддий издошлар; ниҳоят, навбат қавмбошининг ўзига етди.

Залга қисқа вақт сукунат чўкди. Кейин бирдан талваса бошланди ва Гайана осмонига нолаю фиғон кўтарилди. Одамларни ваҳима қамраб олди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, ҳаммаси тамом бўлди. «Масиҳийлик ибодатхонаси»нинг ҳамма аъзолари дунёдан кўз юмдилар, жумладан, уларнинг йўлбошчиси Жим Жонс ҳам. Уни эслаб қолинг. Улар 780 киши эдилар. Огоҳ бўлинг: Худонинг уйида қўллари ва диллари нопок одамлар бор. Уларнинг ташқи кўринишларига қараб адашманг. Уларнинг сўзларига алданиб қолманг. Эътиборли бўлинг: Масиҳ нима учун Маъбадни тозалаганини эсдан чиқарманг. Кимки, ибодатхона ҳаммадан яқин бўлиб, аслида, ундан жуда узоқ бўлиши ҳам мумкин.


[1] Paul Harvey»s For What it»s Worth, ed, Paul Harvey. Jt (New York: Bantam Boks, 1991), 118.

[2] Марк 11:11.

[3] Матто 21: 12–13.

[4] Титус 1:11.

[5] Рим. 16:17–18.

[6] Mel White, Deseived,as quoted by John MacArtur Jr. in The MacArtur New Testament Commentary, Mathew 1–7 (Chicago: Moody Press, 1985), 462.


Книга на Узбекском языке: И ангелы молчали (Макс Лукадо)

Книги Макса Лукадо давно известны и заслуженно любимы в России. Этого автора отличают яркий индивидуальный стиль, публицистический талант, любовь к парадоксам, умение говорить о неприятных, непарадных сторонах жизни. Он обладает неоценимым даром делать простые и общеизвестные христианские истины свежими, яркими, резкими, заставлять их звучать по-новому. Книга "И ангелы молчали" посвящена Страстной неделе. Почему именно ей? "Приближающаяся смерть отделяет главное от второстепенного. И если вы хотите узнать Христа, присмотритесь повнимательнее к Его последним дням перед распятием. Глядя на Него, мы сможем научиться, как самим достойно пройти этот путь".



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак