Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо) 6 bob

Макс Лукадо. Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар - (6 боб) Китоб Ўзбек тилида

Farishtalar ham sukut saqlagan edilar (Maks Lukado) O‘zbek tilida AudiokitobFarishtalar ham sukut saqlagan edilar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Китобни ўқишни бошлашингиздан олдин

ЖУМА

1-боб. Хақиқат бўлиши учун жуда эрта, жуда кеч, жуда яхши

2-боб. Ерихондан Қуддусга

3-боб. Ўзини қурбон қилган генерал

4-боб. Майиб-мажруҳ эътиқод

ШАНБА

5-боб. Ҳеч нарса қилиш керак эмас. Бирпас тўхтанг

6-боб. Таваккал қиладиган севги

ЯКШАНБА

7-боб. Эшакдаги одам

ДУШАНБА

8-боб. Савдогарлар ва кўзбўямачилар

9-боб. Орзу қилиш жасорати

СЕШАНБА

10-боб. Қадоқлар ва шафқат ҳақида

11-боб. Сиз таклиф қилингансиз

12-боб. Лаблар — лабларга қарши

13-боб. Одам орзу қилишга журъат қила олмаган нарса

14-боб. Тафсилотми ёки хочми?

15-боб. Содда имон

16-боб. Соғ-саломат қолиш

17-боб. Қумдан қурилган қасрлар

18-боб. Тайёр бўлинг

19-боб. Атир гуллари бор одамлар

ПАЙШАНБА

20-боб. Хизматкор

21-боб. У сизни танлади

ЖУМА

22-боб. Ҳамма сизга қарши бўлганда

23-боб. Сизнинг танловингиз

24-боб. Мўъжизаларнинг энг буюги

25-боб. Ибодат орқали очилган

ЯКШАНБА

26-боб. Яширин қабр

27-боб. Ўйлайманки, доимо бу йўлни хотирамда сақлайман

Мустақил ўрганиш учун қўлланма


6-боб Таваккал қиладиган севги

Шу пайт Марям бир шиша соф, қимматбаҳо сунбул мойи олиб келди ва Исонинг оёқларига суртиб, сочлари билан Унинг оёқларини артиб қуритди. Мойнинг ҳидидан уй хушбўй исга тўлиб кетди.

Юҳанно 12:3

Эпчил ва чаққон Эддининг ҳамма нарсаси етарли эди.

Бу уддабурон адвокатнинг исми жиноятчилик авж олиб кетган 20-йилларда жуда машҳур эди. У Ал Капоненинг яқин дўсти бўлиб, машҳур гангстер уюштираётган итлар пойгасини бошқарарди. У ғалабага эришишнинг оддий ва самарали усулини ишлаб чиқди: пойгадан олдин еттита итни сал-пал овқатлантириб, кейин ўзи саккизинчисига пул тикиши керак эди.

Бойлик. Жамиятдаги мавқе. Ўзини тута олиш. Уддабурон Эддида ҳаммаси бор эди. Унда нега у полицияга айби учун иқрор бўлиб келди? Нима сабабдан у Ало Капонега қарши кўрсатма беришга қарор қилди? Уни бундай қилишга нима мажбур этди? Наҳотки у мафияга қарши бўлаётган суд жараёнида гувоҳ бўлиб қатнашаётганда, ўлимга тик боқаётганини билмаса? У ўлимга бораётганини биларди. Аммо шундай бўлса-да, шу қарорга қелган эди.

Нима учун? Давлат ва жамият унда йўқ бўлган нимани бера оларди? Унинг пул бор эди. Ҳукмронлиги, обрў-эътибори бор эди. Шундай экан, нега у бундай қилди?

У ўз сирини ўзи ошкор қилди. Унинг ўғли Эдди бутун ҳаётини разил ва жиноятчи одамлар билан ўтказган эди. Жиноятлар дунёси муҳити уни ҳар доим таъқиб қилиб келди, ертўлалар ҳиди унинг жонига тегиб кетганди. У ўғлининг ҳаёти бошқача бўлишини хоҳларди. У ўғлининг исми бўлишини истарди. Ўғлига ўзининг номини бериш учун эса у аввало номини поклаши керак эди. Эдди келажакда ўзини кутаётган хавф-хатарларга тайёр эди. Ахир, ўғлининг ҳаётига ёлғон аралашишини хоҳламас эди-да. Уддабурон Эддига ўз орзусининг амалга ошганлигини кўриш насиб қилмади. Судда берган кўрсамалардан кейин бандитлар ундан ўч олишди. Ов милтиғидан отилган иккита ўқ уни ҳаётдан олиб кетди.

Шундай экан, бунда маъно бормикан? Ҳа, унинг ўғли учун маъно бор. Уддабурон Эддининг ўғли отасининг қурбон бўлганига лойиқ умр кечирди. Энди унинг исми Қўшма Штатларда ва унинг чегараларидан ташқарида ҳам машҳур. Энди унинг ўғли тўғрисида сўз юритишдан олдин, келинг, таваккал севгининг ғояси, ўзини фидо қиладиган севги ҳақида гаплашайлик. Хотираси ҳеч қачон ўчмайдиган барқарор севги ҳақида. Фидокор севги ҳақида.

Кутилмаган, лол қолдирадиган ва жунбушга келтирадиган севги. Юракларни мағлуб қилиб, юракларда ўчмас из қолдирадиган севги. Қилган ишлари ҳеч қачон унутилмайдиган севги.

Масиҳ ҳаётининг охирга ҳафтасида ҳам шундай севги ғалаба қилган эди. Бу — ҳеч қачон унутилмайдиган садоқатнинг белгисидир. Ажойиб меҳрибонлик, аммо Масиҳнинг ўзига эмас, Унга нисбатан кўрсатилган меҳрибонлик.

_________________________________

Масиҳ дўстлар даврасида. Улар стол атрофида ўтиришибди. Улар турган шаҳар — Байтания, Шимўннинг уйида ўтиришибди.

Умуман олганда, илгари Шимўнни мохов деб чақиришарди. Энди эса бундай деб чақиришмайди. Энди у оддий Шимўн. Масиҳ уни қачон соғайтирганини биз билмаймиз. Аммо у соғайгунча қандай бўлганини тасаввур қила оламиз. Елкалари чўккан. Қўллари яра билан қопланган, ниҳоятда хунук. Йиринглаган тана. Жулдур, титилиб кетган кийим. Тешикларидан умидсизлик чўккан кўзларигина кўриниб турган чирик латта.

Аммо бу аҳвол — Масиҳ унга қўлини текизгунга қадар. Эҳтимол, Шимўн Тоғдаги ваъзидан кейин шифо топгандир. Эҳтимол, Исо шифолаган ўнта моховнинг биттаси бўлса керагу кейин Исога миннатдорчилик билдиришга келган. Эҳтимол, Масиҳ Байтсайда қишлоғида тўйғизган тўрт мингта одамнинг орасида бўлгандир? Эҳтимол, Хушхабар муаллифлари ёзишга улгурмаган юзлаб одамлардан биттасидир?

Биз буни билмаймиз. Аммо Масиҳ шогирдлари билан ўша куни кечки овқатда уникида бўлгани бизга маълум.

Худди ҳеч нарса бўлмагандай. Аммо Исо учун бу катта аҳамиятга эгадир. Фарзийлар аллақачон Исони қандай ўлдиришни муҳокама қилишяпти. Орадан озгина вақт ўтгач, улар Лазарни ҳам шерик деб эълон қилишади. Эҳтимол, тез орада Исонинг ҳамма дўстларини қидира бошлайдилар. Ўз уйида деярли жиноятчи деб эълон қилинган одамни қабул қилиш учун мардлик керак.

Аммо моховнинг танасидаги яраларга қўл текизиш учун ҳам Ундан кўп мардлик талаб қилинади. Шимўн Масиҳнинг қилган ишларини эсидан чиқармаган эди, эсдан чиқара олмасди ҳам. Ахир, энди Шимўннинг қуруқ танаси ўрнига қизчаси ушлай оладиган бармоғи ҳам бор эди. Илгари танасининг йиринг билан қопланган жойлари энди тери билан қопланган эди. У энди танасида хотинининг қўлларини ҳис қилиши мумкин эди. Илгари одамлар уни ҳайдаган, таҳқирлаган бўлсалар, энди буларнинг ўрнига қувонч дақиқалари бор эди. Худди ҳозиргидай: дўстлар билан тўла уй, безалган дастурхон. Йўқ, Шимўн эсидан чиқара олмайди. У ўлимга тик қараш нима эканини биларди. Уйсиз қолиш нима эканини, атрофдагилар сени тушунишни истамасликлари қандай бўлишин биларди. Исо бир нарсани билишини у жуда истарди: Исо қачондир оч қолса ёки тинч қолишни истаса, Байтанияда Уни қучоқ очиб кутиб оладиган уй бор. Шимўнникидаги каби меҳмондўстликни У бошқа хонадонлардан топа олмайди. Ҳафтанинг охиригача У Қуддусдаги энг чиройли уйда — олийруҳонийнинг уйида бўлиши керак. Орқа ҳовлида учта омборхона ва ажойиб водийга очилган гўзал манзара. Аммо Масиҳ бу манзарани томоша қилмайди. У фақат сохта гувоҳларнигина кўради, холос. У фақат ёлғонни ва тарсаки овозларини эшитади ва ҳис қилади, холос.

Йўқ, У олийруҳонийнинг хонадонидан меҳмондўстликни топмайди. Ҳафтанинг охиригача У яна Ҳироднинг саройида ҳам бўлади. Ҳашаматли уйлар, сон-саноқсиз хизматкорлар. Балки стол устида шароб ва мевалар бордир. Аммо Ҳирод буларни Исога, ол, деб таклиф қилмайди. Ҳирод кўзбоғловчилик, цирк томошасини яхши кўради. «Қани, қишлоқи. Менга бирон мўъжиза кўрсат-чи», деб ҳазиллашади у. Соқчилар эса маъқуллаб ҳиринглашади.

Ҳафта сўнгигача Масиҳ Пилатнинг уйида бўлади. Бутун Яҳудия прокуратори ўтирган кресло ёнида туришдек камдан-кам юз берадиган имконият. Бу катта шараф. Бу тарихий дақиқаларга айланиб қолади — аммо бундай бўлмайди. Аксинча, у ҳақда унутишга ҳаракат қилишади. Пилат мурувват кўрсатиши учун катта имкониятга эга, аммо буни қилмайди. Раббийнинг Ўзи унинг қаршисида туради, аммо Пилат Уни кўрмайди.

«Агар…бўлганда-чи?» деган саволни бермасдан тура олмаймиз. Агар Пилат айбсиз кишини ҳимоя қилса, нима бўларди? Агар Ҳирод Масиҳдан кўнгил очишни сўрамасдан, ёрдам сўрай бошласа, нима бўларкин? Агар олий руҳонийни ҳақиқатан, Унинг мавқеи қаттиқ қизиқтириб қолса-чи? Агар улардан биронтаси оломоннинг ёнини олмасдан, Масиҳга мурожаат қилса ва У тарафда бўлса, нима бўларди?

Аммо ҳеч ким бундай қилмади. Бу одамлар жамият зинапоясининг жуда юқори зиналарини эгаллаган бўлардилар ва улар пастга йиқилгудай бўлсалар, қаттиқ шикастланган бўлардилар.

Шимўн эса шундай қилишга аҳд қилди. Умидга тўла севги кичик имкониятга ҳам тайёр. Шимўн шу имкониятдан фойдаланиб қолди. У Исони яхшилаб меҳмон қилишга қарор этди. У дастурхонга унча кўп нарса қўя олмади, аммо олдингисидан кўпроқ қўйди. Руҳонийлар Уни айблаганларида, аскарлар Унинг юзига шапалоқ урганларида, балки, Исо Шимўннинг ишини эслагандир, бу Унга куч-қувват бергандир.

Эҳтимол, Исо Марям қилган ишни эслагандир. У ҳали ҳам дунёнинг хушбўй ҳидларини туяётгандир. Нима бўлганда ҳам, бу — узоқ ўлкалардан олиб келинган қуюқ, жуда кўп вақтга одамнинг кийимига ширин ҳид бўлиб ўтириб қолишга қодир бир пудлик тинчлик эди.

Эҳтимол, У бу воқеа ҳақида дарралар зарбалари орасидаги қисқа танаффусларда эслагандир? Ўзи қоқиб қўйилган устунни қўллари билан қучоқлаб, навбатдаги зарбани кутиб, танани мулойим қиладиган хушбўй ҳидли мой ҳақида У эсладимикан? Қотилликни томоша қилишга келган оломон орасидаги аёлларнинг ҳиссиз чеҳраси орасидан У Ўзига ғамхўрлик қилган Марямнинг кичкина нафис чеҳрасини кўрдимикан?

Унга ишонган ягона одам Марям эди. Исо Ўзининг ўлими тўғрисида гапирганда, кимдир елкасини қисди, кимдир шубҳаланди, аммо Марям ишонди. Чунки Исо бир пайтда янгроқ овоз билан: «Лазар! Бу ёққа чиқ!» деб буюрган ва Марямнинг акаси чиқиб келган эди. Лазар тўрт кун давомида ўлик ҳолда ётган ва тош бостириб қўйилган қабрдан чиқиб келган эди.

Марям яқинда акасининг муздай совуқ қўлларини ўпаётиб, ўгириб Масиҳга қаради. Масиҳ жилмайди. Кўз ёшлари қуриган ва соқол-мўйловлари орасидан оппоқ тишлари кўриниб турарди. У жилмайиб турарди.

Шунда Марям ҳеч қачон Унинг сўзларига шубҳа қилмасликка қарор қилди. Шунинг учун Исо ўз ўлими ҳақида гапирганда, Марям Унга ишонди.

Қиз эндиям бу учаловининг бирга ўтирганларини кўриб, ўзини тутиб тура олмади. Собиқ мохов Шимўн бошини орқага ташлаб хохолаб куларди. Ўликдан тирилган Лазар эса Исонинг гапини тинглаш учун У томонга эгилган. Иккаловига қайта ҳаёт ато қилган Исо эса қандайдир қизиқ воқеани уларга айтиб бермоқчи бўлиб турибди.

«Вақт етди», деб ўйлади Марям.

У бу ишни ҳис-туйғулари тўлиб-тошганидан қилмади. У ўзи билан уйидан хушбўй мой солинган катта идиш олиб келган эди. Унинг бу ишини тасодиф деб бўлмасди, бу ишни кутилмаган исрофгарчилик деб атаса бўлади. Бу мойни бозорда бир йиллик маошга тенг пулга сотиш мумкин эди. Эҳтимол, бу мой Марямнинг бисотидаги қиммат нарсасидир. Унинг қилаётган иши мантиққа умуман тўғри келмасди. Аммо қачондан бери севги мантиққа бўйсунадиган бўлиб қолди?!

Шимўн мохов хасталигидан севги ёрдамида соғаймади. Лазарнинг қабри ёнида соғлом фикр йиғламади.

Оломонга егуликни мантиқ бермади ёки мантиқ болаларни қўлига олмади. Бу — севги эди. Исрофгарчилик қилиш учун таваккал қилишга тайёр, севгининг ҳар қандай имкониятини қўлдан бермасликка тайёр — севги.

Энди эса худди шу севгини кимдир одамларга мўл-кўл севги улашганга нисбатан кўрсатиши талаб қилинарди. Буни Марям қилди. У Исонинг орқасида қўлида идишини ушлаб турарди.

Шу дақиқада ҳамма жим бўлиб қолди, уларнинг кўзлари қизнинг ҳаяжондан титраётган бармоқлари усталик билан безатилган идиш қопқоғини маҳкам ушлаганини кузатиб туриб, ҳайронликдан катта-катта очилиб кетди. Фақат Исо нима бўлаётганидан бехабар эди. Исо орқасида турган кимгадир ҳамма қараётганини сезди, худди шу пайт қиз идишдаги хушбўй мойни Исонинг бошига, елкалари ва орқасига қуя бошлади. Агар қизнинг имконияти бўлганда эди, у ўзини ҳам охиригача қуйиб юборган бўларди.

Хона муаттар ҳидга тўлди. Қовурилган гўшт ва зираворлар ҳидини хушбўй мой ҳиди босиб кетди.

«Сен қаерда бўлмагин, хушбўй ҳид дунёда Сени севувчилар борлигини Ўзингга эслатиб туради» — қиз қилган иши билан худди шундай деяётган эди.

Эътиқоднинг хуш ҳиди Унинг танаси бўйлиб оқди. Ишонч малҳами Исонинг кийимларига сингди. Аскарлар Унинг кийимларини бўлишиб олишаётганда, қизнинг иши қабристонга олиб келинган сўнгги хайрлашув гулдастасидай бўлди. Шогирдлар эса қизнинг исрофгарчилигидан кулишди. Улар, қиз аҳмоқона иш қилди, деб ўйлашди. Бунда қандайдир ҳазил бор. Шогирдлар бўрон пайтида қайиқда чўкаётганларида, Масиҳ уларни қутқарди. Масиҳ уларга шифолаш ва ваъз айтиш қудратини берди. Исо туфайли уларнинг мазмунсиз бетартиб ҳаётида мазмун пайдо бўлди. Мана улар — ўзларида Масиҳнинг севгисини ҳис қилган шогирдлар ҳозир Марямга, сен исрофгарчилик қилдинг, деб таъна тошлари отишарди. «Бундай хўжасизлик кимга керак? Бу хушбўй мойни сотиб, пулини камбағалларга бўлиши бериш мумкин эди», тиржайишди шогирдлари. Эътибор беринг-а, Масиҳ шу зоҳоти Марямни ҳимоя қила бошлади: «Аёлни нега хижолат киласиз? У Мен учун яхши иш қилди»[1].

Масиҳнинг сўзлари бизнинг кунларимизда ҳам илгаригидай кучига эга. Уларга қулоқ тутинг-а. Баъзида ўйланмаган ва тежамсиз севги — ўз севгисини охиригача севган одамингга бериш учун вақт келади. Шундай пайт келганда, имкониятни қўлдан бой берманг.

Ёшгина эркак хотинининг нарсаларини сумкага жойлаштиряпти. У диққат билан ишлаяпти. Унинг юрагида тош бор. У, хотиним ёшгина бўла туриб ўлиб кетади, деб тасаввур ҳам қилмаган. Аммо саратон касаллигига тез чалиниб, касаллик тез ривожланди. Шкафнинг кўздан нари четида эр қутини кўриб қолади. Бу — хотинининг кўйлаги, бирон марта ҳам киймаган, тартиб билан тахланган, қоғозга ўроғлик. «Хотиним бу кўйлагини кийиш учун алоҳида муносабатни кутарди, — эслайди у, — доимо кутарди…»

Велосипед устида кетаётган бола синфдошлари тўпланиб турган томондан баланд овозларни, кулгуларни эшитади. Ҳар бир овоздан, ҳар бир кулгудан бола қалқиб тушади. У бошини эгганича, ғужанак бўлиб олади. Мактабдош ўртоқлари орасида унинг укаси ҳам бор. Болалар укасининг устидан кулишяпти. У укасини ҳимоя қилиши, унинг ёнини олиши кераклигини билади. Аммо… ўша болалар унинг синфдошлари, дўстлари. Улар бу ҳақда нима деб ўйлашади? Дўстларининг нима деб ўйлашлари муҳимроқ бўлгани учун у велосипедини буриб, нарироқ кетишга шошилади.

Эр қимматбаҳо тошлар билан безатилган аёлларнинг чиройли соатига боқиб, шундай ўйлайди: «Албатта хотиним шундай соати бўлишини истайди. Аммо бу соат жуда қиммат. У тежамкор аёл, тежамкор бека, тушунади. Бугун мана бу билагкузукни сотиб оламан: арзонроқ, соатни эса…соатни бошқа сафар сотиб оламан».

«Бошқа сафар» — хотамтой севгининг душмани. У алдаш санъатини мукаммал ўзлаштирган. «Қачондир кейинроқ» — унинг заҳар тилидан фақат шу сўзлар учади.

«Бошқа сафар таътилга борамиз…»

«Бошқа сафар телефон қиламан, гаплашамиз».

«Қачонлардир нима сабабдан банд бўлганимни болаларим тушунишади…»

Аммо сиз ҳақиқатни биласиз-ку. Ҳатто буни ёзиш ҳам керак эмас — сиз бу ҳақда мендан кўра яхшироқ биласиз.

Ўша «қачондир» ҳеч қачон бўлмаслиги мумкин.

«Тежамкорлик»нинг нархи эса баъзида барча режалаштирилмаган чиқимлардан баланд бўлади.

Аммо таваккал қилувчи севги доимо биз берганимиздан бир неча марта кўп бўлган дуолар билан мукофотланади.

Шундай экан, қадам ташланг, вақтингизни сарфланг. Хат ёзинг. Кечирим сўранг. Ташриф буюринг. Совға сотиб олинг. Айтилганларни қилинг. Агар ўзингизга берилган имкониятларни қўлдан бой бермасангиз, бу сизга қувонч келтиради. Агар бой берсангиз, кейин пушаймон бўлиб юрасиз.

Шимўнни катта мукофот кутарди. Яратганни ўз уйида қабул қилиш шарафи унга инъом қилинган эди. Унинг қилган иши ҳеч қачон унутилмайди. Шунингдек, Марямнинг иши ҳам сира унутилмайди. Масиҳ: «Қаерда бу хушхабар тарғиб қилинса, ўша ерда унинг номи эсланади», деб ваъда берди[2].

Шимўн ва Марям — ўз вақтида намоён бўлган ажойиб севгининг барҳаёт намунасидир.

Биз яна уддабурон Эдди ҳақида — ўғлининг келажаги бўлиш учун Ал — Капонега қарши гувоҳлик беришга журъат қилган чикаголик мафиоз ҳақида эслаймиз. Агар Эдди Батч улғайгунча умр кўрганда эди, ўғли билан ғурурланган бўларди. У Батчни Аннаполисга хизматга жўнатганларидан ғурурланган бўларди. Иккинчи жаҳон урушида унинг ўғли Ҳарбий-денгиз авиациясида хизмат қилганидан ғурурланган бўларди. У ўғли кўрсатган қаҳрамонликни эшитиб ғурурланган бўларди. Батч тунги жангда «Лексингтон» авионосецидаги юзлаб ўртоқларининг ҳаётини сақлаб қолиб, бешта душман қирувчи самолётини уриб туширди. Унинг пок номи оқланган эди. Батчга берилган конгресс медали бунинг далилидир.

Чикаго аҳолиси О-Хара номини тилга олганларида уларнинг хотирасига бандит эмас, балки учувчи-қаҳрамон келади. Сиз яна шу исмни эшитганингизда, ўйлаб кўришингиз учун яна нимадир бўлади. Таваккал севгининг ҳеч қачон сўлмайдиган мевалари ҳақида ўйлаб кўринг. Айни шу тўғрида яна бир гап: Эдди Охаранинг — виждонли одамга айланган бандитнинг ўғли шарафига ном берилган халқаро аэропортга бориб қолганингизда ўйлаб кўринг.

 


[1] Матто 26:10. 26-бобда Матто 30-бобга хронологик жиҳатдан мос келадиган воқеани ҳикоя қилади. Юҳанно хушхабарида бизга шу нарса аниқ аён бўладики,Марям Байтанияда Исога шанба кун кечқурун хушбўй мой қуйди (қаранг: Юҳанно 12:1). Нима учун Матто бу ҳақда ҳикоя қилиш учун 26-бобгача кутади? Чамаси, Матто учун баённинг хронологик аниқлигидан кўра, воқеа мавзуи муҳим роль ўйнайди.Масиҳ ҳаётининг охирги ҳафтаси -ғам ва қайғу ҳафтасидир. 26 ва 27-бобларда хиёнат ҳақида сўз кетади. Дастлаб яҳудий раҳнамолари, кейин Яҳудо, унинг ортидан ҳаворийлар ва Пилат, сўнг бутун халқ Исодан юз ўгирадилар. Эҳтимол, хиёнат ва юз ўгириш тўғрисидаги кўплаб воқеалар орасида ажралиб турадиган имон ҳақидаги воқеани Матто ҳикоя қилиб беришни истаб, Шимўн ва Марям ҳақидаги ҳикояни 26-бобга жойлаштирган.

[2] Матто 26:13.


Книга на Узбекском языке: И ангелы молчали (Макс Лукадо)

Книги Макса Лукадо давно известны и заслуженно любимы в России. Этого автора отличают яркий индивидуальный стиль, публицистический талант, любовь к парадоксам, умение говорить о неприятных, непарадных сторонах жизни. Он обладает неоценимым даром делать простые и общеизвестные христианские истины свежими, яркими, резкими, заставлять их звучать по-новому. Книга "И ангелы молчали" посвящена Страстной неделе. Почему именно ей? "Приближающаяся смерть отделяет главное от второстепенного. И если вы хотите узнать Христа, присмотритесь повнимательнее к Его последним дням перед распятием. Глядя на Него, мы сможем научиться, как самим достойно пройти этот путь".



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак