Макс Лукадо. Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар - (3 боб) Китоб Ўзбек тилида
Farishtalar ham sukut saqlagan edilar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Китобни ўқишни бошлашингиздан олдин
ЖУМА
1-боб. Хақиқат бўлиши учун жуда эрта, жуда кеч, жуда яхши
2-боб. Ерихондан Қуддусга
3-боб. Ўзини қурбон қилган генерал
4-боб. Майиб-мажруҳ эътиқод
ШАНБА
5-боб. Ҳеч нарса қилиш керак эмас. Бирпас тўхтанг
6-боб. Таваккал қиладиган севги
ЯКШАНБА
7-боб. Эшакдаги одам
ДУШАНБА
8-боб. Савдогарлар ва кўзбўямачилар
9-боб. Орзу қилиш жасорати
СЕШАНБА
10-боб. Қадоқлар ва шафқат ҳақида
11-боб. Сиз таклиф қилингансиз
12-боб. Лаблар — лабларга қарши
13-боб. Одам орзу қилишга журъат қила олмаган нарса
14-боб. Тафсилотми ёки хочми?
15-боб. Содда имон
16-боб. Соғ-саломат қолиш
17-боб. Қумдан қурилган қасрлар
18-боб. Тайёр бўлинг
19-боб. Атир гуллари бор одамлар
ПАЙШАНБА
20-боб. Хизматкор
21-боб. У сизни танлади
ЖУМА
22-боб. Ҳамма сизга қарши бўлганда
23-боб. Сизнинг танловингиз
24-боб. Мўъжизаларнинг энг буюги
25-боб. Ибодат орқали очилган
ЯКШАНБА
26-боб. Яширин қабр
27-боб. Ўйлайманки, доимо бу йўлни хотирамда сақлайман
Мустақил ўрганиш учун қўлланма
3-боб Ўзини қурбон қилган генерал
Шу сингари, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки хизмат қилиш ва жонини бериб, кўпчиликка нажот бериш учун келган.
Матто 20:28
Қарор қабул қилинган эди. Жангчилар командани кутишар, жанговар кемалар ҳам келиши керак эди. Деярли у миллион аскар Гитлернинг Франция чегаралари бўйлар чўзилган «Атлантика қалқони»ни тешиб ўтишга тайёрланишарди. Чегарага тушадиган кун келди. Ушбу жанговар операцияни ўтказиш учун бутун жавобгарлик тўрт юлдузли генерал Дукайт Д. Эйзенхауэрнинг зиммасига тушган эди.
Жанг бошланишидан олдинги тунда генерал Ҳарбий ҳаво кучларининг 101-полки истеҳкомларига «Қичқираётган бургут»ларни олиб ўтди. Учувчилар ва механиклар ўз машиналарини учишга тайёрлаётганларида, Айк (Эйзенхауэрни шундай деб айтишарди) у аскарларнинг ҳар бирини қўллаб-қувватлаш ва руҳини кўтариш учун уларнинг олдиларига келди. Учувчиларнинг аксарияти ёш жиҳатдан унинг ўғли билан тенг эдилар. Эйзенхауэр улар билан худди ўз ўғлидай муомала қиларди. Ўша жойда бўлган журналист, Эйзенхауэр учиш майдончасидан осмонга кўтарилаётган, қоронғу тунда кўздан йўқолаётган С 47 ларни кузатаётганда қўллари чўнтакда, кўзлари ёшга тўла эди, деб ёзади. Эйзенхауэр штабга келиб, стол ёнига ўтирди. Кейин қоғоз ва ручка олиб, агар мағлубиятга учрагудек бўлса, Оқ уйга жўнатилиши керак бўлган хатни ёзди. Хат жуда қисқа, аммо мардона ёзилган эди. «Бизнинг ҳужумимиз мағлубият билан тугади…аскарлар, ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳарбий-денгиз кучлари қўлларидан келганча мардлик ва шижоат, садоқат кўрсатиб жанг қилишди. Агар мағлубият хато ёки бепарволик оқибати бўлса, улар учун айб фақат менга қўйилиши керак»[1].
Ўша куни содир бўлган буюк қаҳрамонлик траншеяда ҳам, жанговар кема кўприкчасида ҳам, самолёт кабинасида ҳам эмас, балки ёзув столи ёнида амалга ошган бўлса ажаб эмас.
Шундай буюк қудрат ато қилинган одам қўли остидаги одамлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Бу қаҳрамонлик шундан иборат эдики, қўмондон кимнингдир айбдорлиги ҳақидаги савол туғилмай туриб ўзини айбдор деб тан олди.
Бу генерал ажойиб раҳбар эди. Унинг ўзини тутиши аллақачон суд жараёнларига, нафақага чиқиш ва оилавий ажралишларга кўникиб қолган бизнинг жамиятимиз учун ғайриоддийдир. Кўпчилигимиз ўзимизга қарата айтилган мақтовларни жон қулоғимиз билан танглаймиз. Эҳтимол, кимдир баъзи бир хатоларини ҳам тан олишга ҳам тайёрдир. Аммо камдан-кам одамларгина бошқаларнинг хатолари учун масъулиятни ўз зиммаларига оладилар, бунинг устига, бу хатолар ҳали қилинмаган бўлса.
Эйзанхауэр шундай иш қилди. Шунинг учун у қаҳрамон бўлди. Масиҳ шундай йўл тутди. Шунинг учун У бизнинг Қутқарувчимиз бўлди.
Жанг бошланмай туриб, У кечирди. Хато қилинмай туриб, У кечириши йўлларини топиб қўйди. Афв этиш айбдорлик ҳукмидан олдин юз берди.
Барча одамлардан буюк бўлган Масиҳ қуйидагиларнинг юкини ўзига олди. Масиҳ нима сабабдан келганлигини Ўзи тасвирлаган мисраларни ўқиб кўринг-а: Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки хизмат қилиш ва жонини бериб, кўпчиликка нажот бериш учун келган»[2].
Ҳозир биз учун «генерал» сўзи нимани англатса, «Инсон Ўғли» деган сўз Масиҳ даврида ҳар қандай яҳудий учун шуни — ҳукмронлик ва кучни англатарди.
Масиҳ Ўзи ҳақида: «Шоҳлар Шоҳи, Мен борлиқман, Бошланиш ва Охирман», дейди, Муқаддас Раббий сингари қанчадан-қанча турли исмлар ва тимсоллардан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. У ҳақиқатан ҳам ана шундай ва бундан бошқа улуғ ва буюк исмлар билан аталиши мумкин эди. Аммо Масиҳ улар ҳақида эслатмади. Аксинча, У Ўзини Инсон Ўғли деб атади. Бу сўзлар Янги Аҳдда 82 марта учрайди. Улардан 81 мартаси Масиҳни Ўз оғзидан эшитган хушхабарлардадир.
Бу исм нимани назарда тутганини тушуниш учун биз бу исмнинг маъносини англаб етишимиз керак. Агар Масиҳ Ўзини шундай ном билан 80 мартадан кўпроқ аташни муҳим деб топган бўлса, албатта, бу ҳақда чуқурроқ ўйлаб кўриш керак.
Бу исмнинг, тўғрироғи, унвоннинг келиб чиқиши ҳеч қандай шубҳа туғдирмайди. Биринчи марта биз уни пайғамбар Дониёр китобида учратамиз. Айнан бу сўз китобнинг 7-бобида — алоҳида таъсирчанликка бой фильм сценарийсига ўхшаш бобидадир. Томошабин экранда келажак саҳналарини ва заминий шоҳликлар тақдирини ҳал қилаётган, бири кетидан иккинчиси келаётган ҳукмдорларни кўради. Империялар худди ғазабнок, оч ва шафқатсиз ҳайвонлар кўринишида тасвирланган. Бургут қанотли шер[3] Бобилни, уч тишли айиқ[4] Мидия ва Форсни ифодалайди. Александр Македонский тўрт бошли, тўрт қанотли қоплон кўринишида[5], Рим империяси эса темир тишли сўнгги ҳайвон кўринишида ифодаланган[6].
Империялар юксалиб ва таназзулга юз тутиб алмашадилар. Қудратли давлатлар бирин-кетин ўз қудратини йўқотиб, заифлашиб бораверадилар. Охир-оқибатда Дониёр «эски кунлар билан» қудратли Худони ва Худо ҳузурига кираётган, куч-қудрат, шон-шараф билан юксалиб бораётган Инсон Ўғлини кўради[7]. Уни тасаввур қилишга уриниб кўришимиз мумкин — У оппоқ, ёп-ёруғ нур билан чулғанган, қўлида қилич ушлаб оппоқ от устида ўтирибди.
Ҳар қандай яҳудий учун Инсон Ўғли ғалаба рамзи эди. У Яраштирувчи, қасоскор, қўрқув ва ҳурматга сазовор «Улуғ оға» эди. У барча нарсани ушлаб турган муқаддас Худонинг ўнг қўли эди. У қасос ва ғазабнинг оловли аравасида момақалдироқдай гумбирлаб, Худо халқини чиқиштирмаётганларнинг таъзирини бериш учун осмондан тушиб келаётган Шоҳ эди[8].
Инсон Ўғли яҳудийлар учун ўз лашкарига ҳужум қилишга буйруқ берадиган ва уларни жангга бошлаб борадиган, елкасида тўртта юлдузи бор генерал бўлган. Шунинг учун Масиҳ Инсон Ўғли ва унга берилган ҳукмронлик ҳақида сўзлаганда, одамлар Уни жон-дилдан қўллаб-қувватлаганлар.
У Инсон Ўғли шон-шуҳрат тахтида ўтирадиган янги Шоҳлик ҳақида гапирганда[9], одамлар нима ҳақда гап бораётганини тушунганлар.
У сузиб келаётган осмон булутлари устида буюк куч ва шон-шуҳрат билан ўтирган Инсон Ўғли ҳақида гапирганда[10], ҳар бир одам бунинг қандай содир бўлганини тасаввур қила олган. Гап Инсон Ўғли ўнг томонда ўтиргани тўғрисида борганда[11], одамлар учун бунинг қандай бўлишини тасаввур қилиш қийин бўлмаган. Аммо У, Инсон Ўғли азоб чекиши керак, деганда…Унинг атрофидаги одамлар бу гапнинг маъносини тушунмай, жим бўлиб қолишган эди. Бу уларнинг онгида шаклланган Инсон Ўғли тимсолига сира мос келмас эди. Ахир, улар Инсон Ўғлини бутунлай бошқача деб ўйлашар эди.
Ўзингизни уларнинг ўрнига қўйиб кўринг. Кўп йиллар сизни римликлар эзиб келишган. Болалигингизданоқ сизга, Инсон Ўғли келади ва сизни зулмдан халос қилади, деб ўргатишган. Мана, энди у шу ерда. Масиҳ Ўзини Инсон Ўғли деб атаяпти. Бунинг устига, У ўзининг Инсон Ўғли эканини исбот қиляпти. У ўликларни тирилтириши ва бўронни тинчлантириши мумкин. Унинг издошлари сони кундан-кунга ортиб боряпти. Сиз қойил қолдингиз, ниҳоят, Иброҳим болалари озодликка чиқишади.
Аммо у нима деяпти? «Инсон Ўғли бошқалар унга хизмат қилишлари учун эмас, балки ўзи бошқаларга хизмат қилиш учун келди». Бундан бир оз илгари у: «Инсон Ўғли одамлар қўлига топширилади ва Уни одамлар ўлдирадилар, аммо уч кундан сўнг у қайта тирилади»[12].
Тўхта! Тўхта! Бу ерда қандайдир хатолик бор, бу гапда аҳмоқона, ишониб бўлмайдиган қарама-қаршилик бор. «Улар бу сўзларни тушунмадилар, Ундан сўрашга эса қўрқдилар»[13]. Бунга ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Бошқаларга хизмат қилиш учун келган Шоҳ? Ўлиши керак бўлган Инсон Ўғли? Ўлиши керак бўлган Ғолиб? «Қадимий кунлар» томонидан юборилган ва мазах қилиниши ва камситилиши керакми? Аммо «Инсон Ўғли» номининг кинояси ҳам шунда. Бу — хоч пичинги. Гўлгўта — Раббийнинг ақл бовар қилмайдиган улуғворлиги ва Унинг садоқатининг ақл бовар қилмайдиган теранлиги бирикмасидир[14]. Бу — Худонинг қудрати Унинг севгиси билан қўшилганда эшитиладиган моамақалдироқ гумбурлашидир. Бу — Худо ҳукмронлиги ва Худо меҳр-шафқати иттифоқидир. Ҳатто хоч ҳам ўз-ўзича бу борада алоҳида рамздир. Муқаддасликнинг вертикал дарахти севгининг горизонтал хариси билан кесишади.
Масиҳнинг бошида шоҳлик тожи бор, аммо Унинг кўкрагида Отанинг севгучи юраги уриб турибди. У Ўз аскарларининг хатолари учун масъулиятни ўз бўйнига олувчи генералдир.
Исо хат ёзмади — У жазо олди. У нафақат Ўзига инсониятнинг айбини олди — У инсонларни кечирди. У ўзини қурбон қилди. У аскарни қутқариш учун ҳалок бўлаётган генералдир. У оддий деҳқон учун азоб-уқубатларга бардош бераётган Шоҳдир. У хизматкор учун ўзини қурбон қилаётган хўжайиндир.
Болалигимда ўз еридан шаҳарга кетган хўжайин ва унинг хизматкори ҳақидаги ҳикояни ўқиган эдим. Бу воқеанинг кўп тафсилотлари аллақачон эсимдан чиқиб кетган. Аммо ҳикоянинг охирини яхши эслайман. Йўлда саёҳатчилар кучли бўронда қолиб, йўлдан адашиб қолдилар. Қоронғу тушгунча улар шаҳарга ета олмасликлари аниқ эди.
Эртаси куни дўстлари улар келмаганларидан хавотирланиб, уларни излашга тушдилар. Улар хўжайинни топганларида, хўжайин аллақачон қаттиқ совуқдан ўлиб қолган экан. Унинг жасадини кўтариб қарашасаки, жасад остида хизматкор ётибди. У совуқдан дир-дир титраса ҳам, ҳали тирик экан. У тирик қолди, хўжайин танаси билан хизматкорини совуқдан асрамоқчи бўлганини кейинчалик айтиб берди.
Мен узоқ вақт бу ҳикояни эсламадим. Масиҳ биз учун нима қилгани тўғрисида ўқиганимда, дарров хотирамга анча олдин ўқиган ўша ҳикоя келди. Масиҳ — Ўз хизматкорлари учун ўлган худди шундай хўжайиндир. У — аскарлари учун айбдорлик юкини Ўзига олган Генералдир.
У Ўз ҳаётини сизнинг… гуноҳларингизни ювиш учун ва сизга хизмат қилиш учун келган Инсон Ўғлидир.
[1] «D-Day Recalling Military Gamble That Shaped Hustory». Time, 28 May 1984, 16.
[2] Матто 20:28.
[3] Дониёр 7:4.
[4] Дониёр 7:5.
[5] Дониёр 7:6.
[6] Дониёр 7:7.
[7] Дониёр 7:13:14.
[8] Қўшимча материал сифатида Энох қитобидан фойдаланиш мумкин, бу китоб милоддан олдинги 70 йилда Эски ва Янги Аҳд даври оралиғида ёзилган. Бу қадимий қўлёзма одамлар «Инсон Ўғли»ни қандай тасаввур қилганлари тўғрисида ҳукм чиқаришга имкон беради.
Мана, ўша китобдан парча («Шамаш» журналининг 2 ва 3-сонларида чоп этилган матнидан келтирилади):
«Сен кўрган бу Инсон Ўғли қудратли шоҳларни ўринларидан, кучлиларни тахтларидан кўтаради, кучлиларнинг кишанларини прчалайди, гуноҳкорларнинг тишларини синдиради, У шоҳларни тахтларидан ва ўзларининг шоҳликларидан қувади, чунки ўша шоҳлар Уни юқори кўтармаяптилар, Уни шарафламаяптилар» (8:10–11).
«Улар ўша Ўғилнинг Ўз тахтида шуҳрати билан ўтирган хотинини кўрганларида, шоҳлар ҳам, кучлилар ҳам, бутун ерни эгаллаб олганлар ҳам ҳамма устидан Ҳукмрон бўлганни мадҳ қиладилар, Унга шон-шараф ўқийдилар ва Уни кўкларга кўтарадилар. Унинг қаршисида ҳамма танланганлар турадилар. Жамики қудратли шоҳлар, юқорига кўтарилганлар, ер юзида ҳукмронлик қилаётганлар Унга таъзим қиладилар, Унинг олдида ер ўпадилар, ўша Инсон Ўғлига умидларини юклайдилар, Унга ялиниб-ёлворадилар, Ундан шафқат сўрайдилар…
Фаришталар Унинг болаларини ва танланганларини сиқувга олганлари учун улардан қасос оламиз, деб улардан жазо оладилар» (20:40–43; 45).
«…У — эрнинг Ўғли зоҳир бўлиб, Ўзининг шуҳрат тахтига ўтирди. Энди ҳар қандай ёвузлик йўқолади, Унинг юзи олдидан ўтиб кетади, ўша эр Ўғлининг сўзи руҳлар Худоси олдида куч-қудратга эга бўлади» (11:62).
[9] Қаранг: Матто 19:28.
[10] Қаранг: Матто 24:30; Марк 13:26; Лука 17:26–30.
[11] Матто 26:64.
[12] Қаранг: Марк 9:31.
[13] Марк 9:32.
[14] Матто 20:28 Худонинг феъл — атвори тасвирида зиддиятли бўлиб туюлиши учрайдиган ягона парча эмас. У «раҳмдил ва меҳрибон, сабр-тоқатли, собит севгиси ва садоқати мўл, фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечирадиган, лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайдиган» Худодир (Чиқиш 34:6,7). Фақат У хабар берадиган Худодир. Айни пайтда У Қутқарувчидир (қаранг: Ишаё 45:21). У «марҳамат ва ҳақиқат ила тўлган» (қаранг: Юҳанно 1:14). У ғазабланганда шафқатни эгаллайдиган Худодир (қаранг: Ҳаваққуқ 3:2). Пайғамбар Михо ваҳий олиб, Худо: «тоабад ғазабланмайди халқидан, завқ олади раҳм-шафқат кўрсатишдан» (Михо 7:18), деб айтади. «Худонинг меҳрибонлигини ҳам, қаттиққўллигини ҳам билиб қўйгин», дейди ҳаворий Павлус (Рим. 11:22).Шунингдек, Худо Исога ишонганларни солиҳлик билан ҳукм қилиб, оқлайди (қаранг: Рим, 3:26).
Бир пайтнинг ўзида Худони жазо берадиган Ҳакам сифатида ва севгучи ва бизни кечирувчи Худо сифатида ўйлашимиз қийин, лекин Муқаддас Китобда Худо айнан шундай бўлиб гавдаланади. У — «бизни, ҳатто ниҳоятда ёмон кўрганда ҳам. илоҳий севги билан севувчи» Худодир (John R. W. Stott, The Cross of Christ [Downers Grove. 111. — InterVarsity Press, 1886], 131). У бир пайтнинг ўзида бизнинг гуноҳларимиздан ғазабланади, аҳволимизни кўриб, бизга шафқат қилади.
Книга на Узбекском языке: И ангелы молчали (Макс Лукадо)
Книги Макса Лукадо давно известны и заслуженно любимы в России. Этого автора отличают яркий индивидуальный стиль, публицистический талант, любовь к парадоксам, умение говорить о неприятных, непарадных сторонах жизни. Он обладает неоценимым даром делать простые и общеизвестные христианские истины свежими, яркими, резкими, заставлять их звучать по-новому. Книга "И ангелы молчали" посвящена Страстной неделе. Почему именно ей? "Приближающаяся смерть отделяет главное от второстепенного. И если вы хотите узнать Христа, присмотритесь повнимательнее к Его последним дням перед распятием. Глядя на Него, мы сможем научиться, как самим достойно пройти этот путь".