Макс Лукадо. Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар - (2 боб) Китоб Ўзбек тилида
Farishtalar ham sukut saqlagan edilar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Китобни ўқишни бошлашингиздан олдин
ЖУМА
1-боб. Хақиқат бўлиши учун жуда эрта, жуда кеч, жуда яхши
2-боб. Ерихондан Қуддусга
3-боб. Ўзини қурбон қилган генерал
4-боб. Майиб-мажруҳ эътиқод
ШАНБА
5-боб. Ҳеч нарса қилиш керак эмас. Бирпас тўхтанг
6-боб. Таваккал қиладиган севги
ЯКШАНБА
7-боб. Эшакдаги одам
ДУШАНБА
8-боб. Савдогарлар ва кўзбўямачилар
9-боб. Орзу қилиш жасорати
СЕШАНБА
10-боб. Қадоқлар ва шафқат ҳақида
11-боб. Сиз таклиф қилингансиз
12-боб. Лаблар — лабларга қарши
13-боб. Одам орзу қилишга журъат қила олмаган нарса
14-боб. Тафсилотми ёки хочми?
15-боб. Содда имон
16-боб. Соғ-саломат қолиш
17-боб. Қумдан қурилган қасрлар
18-боб. Тайёр бўлинг
19-боб. Атир гуллари бор одамлар
ПАЙШАНБА
20-боб. Хизматкор
21-боб. У сизни танлади
ЖУМА
22-боб. Ҳамма сизга қарши бўлганда
23-боб. Сизнинг танловингиз
24-боб. Мўъжизаларнинг энг буюги
25-боб. Ибодат орқали очилган
ЯКШАНБА
26-боб. Яширин қабр
27-боб. Ўйлайманки, доимо бу йўлни хотирамда сақлайман
Мустақил ўрганиш учун қўлланма
2-боб Ерихондан Қуддусга
Инсон Ўғлини масхара қилсинлар, қамчиласинлар, хочга михласинлар, деб мажусийларга топширадилар. Учинчи куни эса Инсон Ўғли ўликдан тирилади.
Матто 20:19
Александр Борисов ота ўзининг тирик қайтишига умид қилмасди. Москвани чулғаб олган зимистон тун хотиржамлик ва бехавотирлик туйғусини уйғотмасди. Лекин у: «Милиция менинг тилларанг ҳошияли қора диний либосимдан ҳайиқса керак», деб умид қиларди. Аммо шундай бўлишига унча ишонч йўқ эди. Москва қуршовда эди. Айиқ қишки уйқудан уйғонган, оч эди. Худди илгаригидай, одамларни яна озодликдан маҳрум қилмоқчи эди.
Аммо Александр ота муқаррар бўлиб туюлган нарсага қарши чиқишга журъат этди. 1991 йилнинг 20 августида у шу воқеалардан бир йил олдин ташкил қилинган Совет Иттифоқи Библия жамиятининг бир неча аъзолари билан танклар оралаб юрарди. У ёнида Янги Аҳд китобларини олиб юрган эди. Агар танкчилар у билан шахсан таплашишдан бош тортсалар, руҳоний танк тагига кириб, аскарларга кузатишлар тирқиши орқали китоб берарди.
— Чўнтагида Янги Аҳд бўлган аскар ўзининг ака ва опаларига ўқ узмаслигига мен ишонардим, — деган эди кейинчалик руҳоний.
Ёмон эмас. Қўлда ўлим олиб келувчи қурол эмас, ўз юрагида Худо сўзини сақлаб жанг қилган яхшироқ.
Аммо Москвада бўлиб ўтган ҳодиса бу ҳақиқатни исботловчи биринчи воқеа эмас. Кимдир юрагида Худо ҳақиқатини асраб жанг қилишини кўриш учун Россияга бориши шарт эмас. Ахборот агентликларининг хабарларини ўқиш ёки телевизорда янгиликлар кўриш шарт эмас. Бунинг ўрнига, Муқаддас Ёзувни очиб, илгари ҳеч қачон кўрмаган парчага эътиборингизни қаратинг.
Ҳақиқатан, уни сезмаслигингиз табиий. Бор-йўғи учта оят. Қирқ олтита сўз. Бу сўзларда ҳеч қандай алоҳида драматизм йўқ. Улар оддий ҳарфлар билан ёзилган. Бу сўзларнинг кўзга ташланиб турадиган лавҳаси йўқ. Умуман, бу сўзлар шунчалар оддий бўлиб туюладики, китобхон уларни фақат воқеликни бир-бирига боғлаб туради, деб ҳисоблаб эътибор бермаслиги мумкин. Аммо бу сўзларга эътибор бермаслик — узоқ вақт топаман деб умид қилган олмосни топмасдан кондаги ишни ташлаб кетиш билан баробардир.
Бор-йўғи шугина воқеа. Бу воқеа Лазарнинг ўликдан тирилиши каби ёрқин эмас. Беш мингта одамни тўйдирган воқеа каби машҳур эмас. Байтлаҳм оғилхонасида содир бўлган воқеа каби ажойиб эмас. Бу — бўронни жиловлаш ҳам эмас. Бу — Муқаддас Ёзувнинг оддий, «сокин» дақиқаларидан биридир. Аммо алданиб қолманг, чунки шу онда фаришталардан ҳеч бири овозини кўтаришга ва қўшиқ куйлашга журъат қилмади.
Битта йўл, тахминан ўн тўрт мил. Хавфли дара орқали ярим кунлик йўл. Аммо эътиборимиз йўлга қадалган бўлмаслиги лозим. Бу — ўша даврнинг кўплаб чанг йўлларидан бири, холос. Йўқ, йўлнинг ўзига эмас, балки унинг қаерга олиб боришига ва йўлдан бораётган Ўша Зотга эътиборингизни қаратинг.
У шогирдларидан олдинда боряпти. Бошқа бирон жойда биз Исонинг олдинда бораётганини кўрмаймиз. Тоғдаги ваъзини айтиб, тоғдан тушаётганда ҳам, Кафарнаҳумни ташлаб чиқаётганда ҳам, Наинга кираётганда ҳам У одамларнинг олдида юришдан кўра, уларнинг қуршовида бўлишни афзал кўрарди.
Одатда, аммо ҳозир эмас. Хушхабарчи Марк бизга, Исо ўшанда шогирдларининг олдида борган, дейди[1]. Бир ўзи. Жангга кираётган ёш жангчи.
Агар инсоннинг қалбидагини билмоқчи бўлсангиз, унинг ҳаётининг сўнгги кунларига эътиборингизни қаратинг.
Мен айни шу бобни ёзаётганимда, ёш Мэтью Хоффман воқеасига дуч келдим. У олти ёшда эди. Унинг ота-онаси Бразилияда — Сальвадорда хизматларини ўтаётган миссионерлар эдилар. Бир куни эрталаб Мэтьюнинг истимаси чиқа бошлади. Унинг ҳарорати ҳаддан ортиқ кўтарилиб, кўриш қобилияти ёмонлаша бошлади. Ота-онаси дарҳол уни касалхонага олиб боришди.
Улар машинада кетаётганларида, Мэтью онасининг тиззасида ётиб, шундай бир иш қилдики, ота-она буни ҳеч қачон эсдан чиқармайди. Мэтью қўлларини олдинга узатди. Онаси ўғлининг қўлини қўлларини орасида олди. Аммо Мэтью қўлларини тортиб олди ва олдинда турган нимагадир узатди. Онаси яна унинг қўлини ушлашга ҳаракат қилди, аммо бола олдинга интилишда давом қиларди. Ҳайрон қолган она ўғлидан сўради: «Мэтью, сен қаёққа қўлингни чўзяпсан?»
«Мен Исонинг қўлидан ушламоқчиман», деб жавоб берди бола. Шундан сўнг у кўзларини юмди ва ҳушидан кетди. У қайтиб кўзини очмади. Икки кундан кейин бола минингит хасталигидан вафот этди.
Мэтью қисқагина ҳаётида кўп нарсани кўрмади. Аммо энг асосий нарсани — жон бераётганда Кимни ахтаришни ўрганди.
Одам ўз ўлимини қандай қарши олишига қараб у тўғрисида кўп нарсалар айтиш мумкин. Сиз Жим Бонхэм ҳақида биласизми?
Аламо шаҳрининг барча қаҳрамонлари орасида энг машҳури Жанубий Каролина штатидан ёш адвокат Жеймс Бонхэм бўлса керак. У Техасда бор-йўғи уч ойгина бўлди, холос. Аммо у озодликни бутун қалби билан севгани учун бошқача йўл тута олмади. Ўз озодлиги ва мустақиллиги учун курашга отланган техасликлар билан у ҳам бирга жўнаб кетди. У Аломода — Гуадалупа дарёси бўйида жойлашган кичик шаҳарчада хизмат қилишни ихтиёр этди. Мексика армияси бу ерда бостириб келиб, кичик қалъа жангга таёргарлик кўра бошлаганда, Бонхэм душман тўсиқларини ёриб ўтиб, шарққа — Голиадга қараб отда йўлга чиқди.
Жеймс Миченер ўзининг «Техас» китобида Бонхэм ёрдам сўраганда нималар деганини ифодалашга ҳаракат қилади: «У ерда атиги бир юз эллик одам бор. Санта Аннада[2] эса ҳозирнинг ўзида икки мингтача одами бор. Унга яна ёрдам келяпти…Қўлига қурол ушлай оладиган Техаснинг ҳар бир эркаги иложи борича тезроқ Аламога бориши керак. Биз ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашимиз керак. Бизга ёрдам беринг! Зудлик билан жангга киришиш керак!…»
Аммо Бонхэмнинг илтимос жавобсиз қолди. Полковник Бонхэмга, бу ҳақда ўйлаб кўраман, деб айтди. Ёш йигит бунинг нимани англатишини тушуниб етди. Аммо у ғазабини яшириб, отга қамчи урди-да, Викторияга жўнади.
Миченер шундан кейин Бонхэм билан ёшгина бола ўртасида содир бўлган суҳбатни келтиради:
— Энди сен қаерга борасан? — сўради бола.
— Аламога, — ўйлаб ўтирмай жавоб қилди Бонхэм.
— Сен у ерга бир ўзинг борасанми?
— Ахир, мен у ердан ҳамроҳларимсиз келдим-ку.
Бонхэм кетгандан сўнг бола отасидан сўради:
— Агар аҳвол шунчалик ёмон бўлса, нега яна у ўша ёққа кетди?
— У бундан бошқача иш қила олади, деб ўйламайман, — жавоб қилди отаси[3].
Ушбу гаплар ҳақиқатан бўлиб ўтганми ёки йўқми — номаълум. Аммо биз Бонхэмнинг жангда қатнашиш учун Аламога қайтиб келганини ва бу жанг у учун охиргиси бўлишини ўзи ҳам билганини англаб етамиз.
Исо ҳам худди шундай қилди. У сўнгги саёҳатининг мақсади ҳақида билиб, шогирдларини тўхтатди ва уларга — бу гапи шогирдлари билан бирга ўтказган вақт давомида учинчиси эди — душманлари билан охирги учрашув тўғрисида гапирди: «Мана, биз Қуддусга кетяпмиз, Инсон Ўғли олий руҳонийларнинг ва тафсирчиларнинг қўлига тутиб берилади. Улар Инсон Ўғлини ўлимга ҳукм қиладилар.
Инсон Ўғлини масхара қилсинлар, қамчиласинлар, хочга михласинлар, деб мажусийларга топширадилар. Учинчи куни эса Инсон Ўғли ўликдан тирилади»[4].
Эътибор беринг: бўлиб ўтадиган ҳодисанинг майда-чуйда тафсилотларигача Унга маълум. У буни ким амалга ошириши тўғрисида ҳам сўзлайди: «олийруҳонийлар ва тафсирчилар». Исо уларнинг нима қилишлари ҳақида ҳам сўз юритади: «Уни бутпарастларга ҳақоратлашга, савалашга ва хочга тортишга берадилар». У айнан қачон қайта тирилиши ҳақида сўзлайди: «учинчи куни».
Исо қопқонга тушди, деб ўйламаслик керак. «У хато қилди» деб ишонтирмоқчи бўлганларнинг фикрларини бутунлай эсдан чиқаринг. Хоч ҳалок бўлаётган ҳаракатни қайта тиклаш учун энг сўнгги, умидсиз уриниш бўлганлиги ҳақидаги беҳуда гапларни қўйинг.
Агар Исонинг сўзларида мазмун бўлса, у шундан иборатки, Масиҳ ўлимга… онгли равишда борган! Исо учун бу кутилмаган иш бўлмаган. У иккиланмади, шубҳаланмади.
Одам ўлимни қандай кутиб олишига қараб у ҳақда жуда кўп нарса айтиш мумкин. Масиҳ ўз ўлими қаршисига қандай борганлиги бизда шубҳа учун асос қолдирмайди. У ер юзига айнан шу учун келган. Ҳаворий Павлус Масиҳ ҳақида сўзлар экан, яҳудийлар Уни қонунга хилоф ҳаракатлари ёрдамида хочга тортиб ўлдирдилар, дейди. Аммо ҳақиқатда Худонинг сўзи тасвирланаётган воқеалар юз беришидан анча илгари буни белгилаб қўйган[5].
Йўқ, Масиҳ Қуддусга борар экан, йўлда Ерихонда тўхтамади, Жалилада ҳам, Насрода ҳам, ҳатто Байтлаҳмда ҳам тушмади.
Хочга элтадиган йўл анча илгари бошланган эди. Адан боғида тишланган мева ерга тушиб улгурмади. Масиҳ эса Гўлгўтага олиб борадиган йўлга жўнади.
Худди Александр Борисов ота қўлида Худонинг сўзи билан жангга боргани каби, Масиҳ ҳам қалбида Худонинг ваъдасини асраб, Қуддусга борди. Худо-одам Исо Масиҳ дўзаху жаҳаннамларни таг-заминигача ларзага келтирган сўзни айтди: «…ва учинчи куни тирилади».
Йўлимиз сўнгида Қуддус кўриняптими? Эҳтимол, тез орада сизнинг дилингизни оғритадиган воқеалар ёки учрашувлар юз берар. Ҳаёт йўлининг қайси бурилишида юрагингиз чил-чил парчаланар экан?
Раббингиздан ўрганинг. Олдиндан Худонинг ваъдалари билан мустаҳкамланмасдан туриб, душман билан жангга кирманг. Ижозат беринг, бунга бир неча мисол келтирай.
Эҳтимол, сиз ўзингизни йўқотиб қўйгандирсиз, нима бўлаётганини тушунмаётгандирсиз? «Сизлар учун тузган режаларимни аниқ биламан. Ушбу режаларим сизларга ёмонлик эмас, яхшилик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради»[6].
Ёки ўтмишингиз сизга тинчлик бермаяптими? «Исо Масиҳ уммати бўлганларга қарши энди ҳеч бир маҳкумлик йўқдир».
Балки сиз «Худо қани?» деб ўйлаётгандирсиз? »Худойингиз — Эгамизнинг Ўзи сизлар билан боради, сизларни ташлаб кетмайди, сизларни тарк этмайди»[7].
Худо сизга ўхшаган одамни сева олмайдигандай туюляптими ўзингизга? «Мен аминманки, на ўлим ва на ҳаёт, на фаришталар ва на жин-ажиналар, на ҳозирги ва на келгуси ҳодисалар, на баландликлар ва на чуқурликлар ҳамда на яратилган бошқа бирон мавжудот Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худо севгисидан бизни жудо қилишга қодир эмас»[8].
Сиз яна бир марта Қуддус йўлидан бораётганингизни билиб қолсангиз, Худонинг ваъдалари билан қуролланинг, уларни тилингиздан қўйманг. Шаҳрингиз устида зулмат қуюқлашганда, Александр отада бўлган ишонч тўғрисида ўйланг.
Москвадаги Муқаддас Китоб жамиятининг хизматчилари ўша кунларда ўзлари Каломни ҳадя қилган бир аскар йигитни узоқ вақтлар унутмайдилар. Бу воқеа 1991 йилнинг 20 августида эрта тонгда юз берган эди. Бу пайтга келиб ҳарбийларга тарқатилган чўнтакбоп Янги Аҳд китоблари аллақачон тамом бўлган эди. Шу боис бу аскарга Болалар Муқаддас Китоби — рангли суратлар билан безатилган каттагина китоб бердилар. Йигит билардики, агар бу китобни асраб қолиши учун бошлиқларидан беркитиши керак эди. Унинг аскарлик формасида фақат Болалар Муқаддас Китоби сиғадиган анча каттагина битта чўнтаги бор эди. Аскар бир зум ўйлаб турди-да, формаси чўнтагидан ўқдонни чиқариб, ўрнида Муқаддас Китобни солиб қўйди. Бир оздан сўнг у баррикадага ўқ-дорилар ўрнига, чўнтагида Муқаддас Китоб билан чиқди.
Қуддусга қалбида эҳтиёткорлик билан асралган Худо сўзи билан бориш — жуда ақлли иш. Александр Борисов шундай деб ҳисобларди. Мэтью Хоффман шундай деб ўйларди. Агар сиз ҳам шундай қилсангиз, заковатингизни намоён қилган бўласиз.
[1] Қаранг: Марк: 10:32
[2] Санта Анна — Антонио Лопес де Санта Анна — Мексика генерали, 1834 йили маслакатда диктатура ўрнатиб, Мексика провинцияси Техасда ўрнашиб олган Америкаликларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаган эди. — Таржимон изоҳи.
[3] James Michener, Texas (New York: Random House, 1985) 367.
[4] Матто 20:18–19.
[5] Қаранг: Ҳаворийлар 2:23.
[6] Ермиё 29:11.
[7] Қонунлар 31:6.
[8] Рим. 8:36–39.
Книга на Узбекском языке: И ангелы молчали (Макс Лукадо)
Книги Макса Лукадо давно известны и заслуженно любимы в России. Этого автора отличают яркий индивидуальный стиль, публицистический талант, любовь к парадоксам, умение говорить о неприятных, непарадных сторонах жизни. Он обладает неоценимым даром делать простые и общеизвестные христианские истины свежими, яркими, резкими, заставлять их звучать по-новому. Книга "И ангелы молчали" посвящена Страстной неделе. Почему именно ей? "Приближающаяся смерть отделяет главное от второстепенного. И если вы хотите узнать Христа, присмотритесь повнимательнее к Его последним дням перед распятием. Глядя на Него, мы сможем научиться, как самим достойно пройти этот путь".