Макс Лукадо. Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар - (Аудиокитоб) Китоб Ўзбек тилида
Farishtalar ham sukut saqlagan edilar (Maks Lukado) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Китобни ўқишни бошлашингиздан олдин
ЖУМА
1-боб. Хақиқат бўлиши учун жуда эрта, жуда кеч, жуда яхши
2-боб. Ерихондан Қуддусга
3-боб. Ўзини қурбон қилган генерал
4-боб. Майиб-мажруҳ эътиқод
ШАНБА
5-боб. Ҳеч нарса қилиш керак эмас. Бирпас тўхтанг
6-боб. Таваккал қиладиган севги
ЯКШАНБА
7-боб. Эшакдаги одам
ДУШАНБА
8-боб. Савдогарлар ва кўзбўямачилар
9-боб. Орзу қилиш жасорати
СЕШАНБА
10-боб. Қадоқлар ва шафқат ҳақида
11-боб. Сиз таклиф қилингансиз
12-боб. Лаблар — лабларга қарши
13-боб. Одам орзу қилишга журъат қила олмаган нарса
14-боб. Тафсилотми ёки хочми?
15-боб. Содда имон
16-боб. Соғ-саломат қолиш
17-боб. Қумдан қурилган қасрлар
18-боб. Тайёр бўлинг
19-боб. Атир гуллари бор одамлар
ПАЙШАНБА
20-боб. Хизматкор
21-боб. У сизни танлади
ЖУМА
22-боб. Ҳамма сизга қарши бўлганда
23-боб. Сизнинг танловингиз
24-боб. Мўъжизаларнинг энг буюги
25-боб. Ибодат орқали очилган
ЯКШАНБА
26-боб. Яширин қабр
27-боб. Ўйлайманки, доимо бу йўлни хотирамда сақлайман
Мустақил ўрганиш учун қўлланма
Китобни ўқишни бошлашингиздан олдин
Сўнгги ҳафтанинг боши. Жума куни ўйналадиган фожеавий саҳнанинг декорациялари ва актёрлар тайёр. Ҳаммалари ўз жойларида. Олти дюймли михлар қутида турибди. Хочнинг хариси омборхона деворига суяб қўйилган. Тўсиққа осиб қўйилган тиканли бута шохчалари қурияпти. «Аскар қўллари биздан гулчамбарлар ясайди», деб буталар кутиб турибди.
Актёрлар парда орқасидан саҳнага чиқиш учун тайёрланиб туришибди. Пилат Қуддусга Фисиҳ байрамини нишонлаш учун келган зиёратчилар оқимидан ташвишга тушган. Ханна билан Каяфани насролик одам тўғрисидаги миш-мишлар ташвишга соляпти. Яҳудо зимдан Устозга назар ташлайди. Юзбоши ҳам шу ерда, у навбатдаги хочга тортишни амалга оширишга тайёр турибди.
Актёрлар ва саҳна манзаралари… Аммо буларнинг ҳаммаси спектакл эмас, балки Худонинг режасидир. Одам Атонинг чеҳрасига ҳаёт нафаси уфуришидан олдин ҳам амалга ошиши мўлжалланган режа. Осмон сукутда. Ҳамманинг кўзи Насроликка қадалган.
Одатдаги кўриниш. Ғайриоддий мақсадга интилиш. У Ериходан чиқиб, Қуддусга йўл олади. У иккиланмайди, тўхтамайди. У йўлда. Бу сафар — Унинг сўнгги саёҳати.
|Ҳатто фаришталар ҳам сукут сақлардилар. Улар бу оддий сайр эмаслигини билардилар. Бу ҳафта бошқача эканлигини улар биладилар. Бу ҳафтада абадийликка эшик очилади.
Келинг, У билан бирга борамиз.
Келинг, Исо Масиҳ шу охирги кунларни қандай ўтказишига назар ташлайлик.
Келинг, буларнинг ҳаммасида Худо учун энг муҳим нарса нима эканини кўришга ҳаракат қилайлик.
Инсон ўз ҳаёти тугаб бораётганини билганда, энг муҳим нарса юзага чиқади. Яқинлашиб келаётган ўлим энг муҳим нарсани иккинчи даражали нарсадан ажратади. Энди энг муҳим нарсадан бошқасига эътибор бермаса ҳам бўлади. Энг муҳими қолади. Шундай экан, агар сиз Масиҳ ҳақида билмоқчи бўлсангиз, Унинг хочга тортилишидан олдинги кунларига яхшироқ қаранг.
У ўлими яқинлашиб келаётганини биларди. У Фисиҳ байрамидан олдинги жуманинг хотимасини биларди. Сўнгги боб ёзилмасдан олдин У ўқиб бўлган эди. Мусиқанинг сўнгги овозлари янграмасдан олдин, У ўша овозларни эшитди. Шу боис кундалик ташвишлардан У учун энг муҳим нарса ажралиб қолди. Таълимотдаги энг соф ҳақиқат. Ҳар бир ҳаракат режалаштирилган. Ҳар бир қадам ўйланган. Ҳар бир сўз тарозида тортилган. Шогирдлари билан ўтказадиган кунлар бор-йўғи бир ҳафта қолганини билиб, улар билан нима тўғрисида гаплашган экан? У Маъбадга бошқа келмаслигини билиб, нима қилди экан? Қум соатнинг охирги қум зарралари воронкадан тушаётганда, У ўзи учун нимани энг муҳим деб ҳисоблаган экан?
Ушбу муқаддас ҳафтага шўнғинг ва кузатинг.
Қалбингизни унинг туйғулари билан тўлдиринг. Ана, у болаларнинг қўшиқларини тинглаб куляпти. Ўзини рад этган Қуддус учун йиғлаяпти. Ана, дин пешволарининг айбловларини эшитиб, мийғида куляпти. Шогирдлари ухлаётганларида, Исо ибодат қиляпти. Пилат Ундан юз ўгирганда, у учун қайғуряпти.
Унинг куч-қудратига яқинлашинг. Кўрмайдиган кўзлар… очилади. Мевасиз дарахт… қурийди. Пул айирбошловчилар югуриб қолишди. Дин пешволари… сесканиб кетадилар. Қабр очилади. Унинг ваъдасини эшитинг. Ўлим заиф. Гуноҳ энди асирларни ушлаб тура олмайди. Қўрқув энди инсон устидан ҳукмронлик қила олмайди, чунки Раббий келди, Раббий сизни уйга олиб кетиш учун сизнинг дунёнгизга келди…
Келинг, Масиҳ ортидан Унинг сўнгги саёҳатига йўл олайлик. Чунки Унга қараб қандай қилиб ўзимиз шу йўлдан муносиб равишда ўтишни ўрганамиз.
Бу китобда Матто хушхабарида эсланган Масиҳ ҳаётининг охирги ҳафтасида юз берган воқеалар билан чекландим.
Книга на Узбекском языке: И ангелы молчали (Макс Лукадо)
Книги Макса Лукадо давно известны и заслуженно любимы в России. Этого автора отличают яркий индивидуальный стиль, публицистический талант, любовь к парадоксам, умение говорить о неприятных, непарадных сторонах жизни. Он обладает неоценимым даром делать простые и общеизвестные христианские истины свежими, яркими, резкими, заставлять их звучать по-новому. Книга "И ангелы молчали" посвящена Страстной неделе. Почему именно ей? "Приближающаяся смерть отделяет главное от второстепенного. И если вы хотите узнать Христа, присмотритесь повнимательнее к Его последним дням перед распятием. Глядя на Него, мы сможем научиться, как самим достойно пройти этот путь".




































































































































