Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард) 20 bob

Ханна Харнард. Сенинг Чўққиларинг томон йўл - (20 боб) Китоб Ўзбек тилида

Sening Cho‘qqilaring tomon yo‘l (Xanna Xarnard) O‘zbek tilida AudiokitobSening Cho‘qqilaring tomon yo‘l (Xanna Xarnard) O‘zbek tilida Audiokitob

 

  Мазкур китоб «Чўққилар»да яшай олишимиздан олдин ҳар биримизнинг олдимизда турган саёҳатни драматик тасвирлаб берадиган ажойиб мажозий асардир. Биз бош қаҳрамонимиз ва унинг икки ҳамроҳи билан бирга саёҳат қиламиз, азоб берадиган қўрқувға бас келишни, севинч, қувонч, ғалаба чўққиларини забт этишни билиб оламиз.

 

МУНДАРИЖА

 

Мажозий асарга кириш сўз

БИРИНЧИ ҚИСМ

1-боб. Чўққилар сари ташриф

2-боб. Қўрқувларнинг ҳужуми

3-боб. Тундаги қочиш

4-боб. Йўл бошида

5-боб. Такаббурлик билан учрашув

6-боб. Саҳродаги дарбадарлик

7-боб. Танҳолик қирғоқларида

8-боб. Эски тўғонда

9-боб. Буюк Жароҳат қояси

10-боб. Жароҳат қоясига кўтарилиш

11-боб. Таҳлика, Ғам-қайғу ўрмонларида

12-боб. Зулматда

13-боб. Йўқотишлар водийсида

14-боб. Имон келтириш жойи

15-боб. Оқимлар

16-боб. Тоғдаги қабр

 

ИККИНЧИ ҚИСМ

17-боб. Шифобахш дарёлар

18-боб. Кийик оёқлари

19-боб. Чўққилар

20-боб. Водийга қайтиш

Чўққилар қояларида ўзлаштирилган сабоқлар

Ханна Харнард. Қисқача таржимаи ҳол


20-боб
Водийга қайтиш

Севги Шоҳи уларни бошлаб келган жой Чўққилар орасидаги гўзал бир водий экан. Кўздан нари бўлган бу жой боғу роғлар, полизлару узумзорлардан иборат экан. Бу ерда ноёб гўзалликка эга нилуфар ва бошқа турли ажойиб гуллар ўсар экан. Шунингдек, водийда хушбўй ҳидли буталар, мевали дарахтлар жуда кўп эди. Бодом, ёнғоқ ва илгари Мурувват ва Шараф умрида кўрмаган бошқа ёнғоқ турлари ўсиб ётарди. Шоҳнинг боғбонлари доимо иш устида — қуриган шохларни кесадилар, гулларни, токларни парвариш қиладилар, кўчат экишга тайёргарлик кўрадилар ва экадилар. Бу кўчатларни Шоҳнинг Ўзи пастдаги водийнинг камҳосил ерларидан олиб келган эди. Кўчатлар бу ерда кучга тўлиб яйраб ўссин, деган мақсадда ўтқазиларди. Сўнг уларни Севги Шоҳлигининг бошқа жойларида безак бўлиб турсин, гўзаллик бахш этсин, деб кўчириб ўтқазардилар. Саёҳатчиларимиз сеҳрли бир неча кунни Шоҳнинг боғбонлари ишини кузатиб ўтказдилар. Шоҳ боғбонларга маслаҳат бериш, токни қандай парвариш қилишни ўргатиш учун борганда, саёҳатчилар ҳам У билан бирга боришарди.

Бир куни Мурувват ва Шараф ҳамроҳлари билан водийнинг охиригача борди. Чўққиларнинг охири шу ерда эканини саёҳатчилар тушундилар. Бу ердан туриб пастликни бемалол кузатиш мумкин эди. Улар турган жойдан икки тоғ тизмаси оралиғидаги яшил водий кўриниб турарди. Водий ўртасидан оқиб ўтадиган дарё юқоридан илон изи бўлиб кўринади. У ер-бу ерда тоғлар билан ўралган қишлоқлар жигарранг ва қизғиш оролчаларни ҳосил қилгандай бўлиб кўринади. Тўсатдан Мурувват ва Шарафнинг ҳайратдан оғзи очилиб қолди. У бу водийни таниди. Бу Хўрлик водийси бўлиб, Мурувват ва Шараф у ерда аянчли ҳаёт кечирган, Чўпон ўша ердан уни Чўққилар сари чорлаган эди.

Қиз лом-мим демай, майсалар устига ўтирди. У водийдан кўзини узмай ўтирар экан, у ерда кечирган ҳаёти бирма-бир кўз олдидан ўтаверди: ўзи истиқомат қилган кичкинагина оқ уй, Чўпоннинг подаси ўтлайдиган ям-яшил яйлов, қўй қўтонлари, улар сув ичадиган дарёча. Шу дарёча бўйида қиз биринчи марта Чўпон билан учрашган эди. Бу водийда унинг дўстлари бор эди, улар билан бахтиёр эди, шодон ҳаёт кечирарди.

Водийда Мурувват ва Шарафнинг бошқа таниш-билишлари бор эди. Қишлоқ четида Мурувват ва Шарафнинг холаси Шумхабарнинг кулбаси бор эди. Холаваччалари Қовоғисолиқ, Жаҳлдор ва Қўрқув билан бирга Мурувват ва Шарафнинг бахтсиз болалиги ўтган эди. Уларнинг аянчли ҳаётини эслаганда, қизнинг юраги орқасига тортиб кетарди.

Бечора Шумхабар хола! Қизларининг бахтсизлигидан юраги тўкилиб адо бўлганини яширишга қанчалар ҳаракат қиларди. Арзанда ўғлининг хулқи нобоплигидан қанчалар азоб чекарди.

Мурувват ва Шараф бошқа қариндошларининг уйларини ҳам кўрди. Ана, шарти кетиб пати қолган Жаноб Қўрқоқнинг уйи. Уни яқинлашиб қолган ўлим шарпаси ва ўз ҳукмронлигини йўқотгани доимо хавотирга солади. Ановиси эса Такаббурнинг уйи, унинг уйи ёнидагиси эса Аччиқ билан Ранжнинг уйлари. Анови шохлари тарвақайлаган дарахтларнинг тагида бахтиқаро Афсус умргузаронлик қилади. Қиз Чўққиларга саёҳат давомида безор қилган одамларнинг уйларини кўрди. Уларнинг уйлари ёнида водийдаги бошқа оддий одамларнинг уйлари ҳам бор эди. Улар Чўпонни кўра олмайдиган ёки умуман Ундан юз ўгирганлар эди.

Мурувват ва Шараф пастдаги водийни кузатиб узоқ ўтирди ва бир пайт кўзларига ёш келди, юрагида санчиқ турди.

Водийда яшайдиганлар ва қариндошларига нисбатан ўзининг ҳис-туйғулари тамомила ўзгарганини сезди. Тез орада у ҳамма нарсани ўзгача кўз билан кўрадиган бўлди. Илгари у қариндошларини хавфли душман деб ҳисобларди, энди эса улар бахтсиз, бечора мавжудотлар эканини англаб етди. Қачонлардир ўзи ҳам худди уларга ўхшаган эди-ку. Қариндошларининг турли-туман гуноҳлари, феъл-атворидаги иллатлар қизга, бир пайтлар Қўрқувлар қўрқитиб азоб бергани сингари, азоб берарди. Қариндошларнинг табиати исмларига мос бўлиб, ночор қуллар бўлиб ўсдилар. Қариндошларининг хулқ-атвори шафқатсиз бўлгани сари, ўзлари шунчалик кўп азоб чекардилар, меҳр-шафқатга улар шунчалик зор эдилар.

Шунча йил давомида улардан фақат қўрқиб эмас, балки уларни айблаб, қоралаб яшагани тўғрисидаги фикрга қиз тоқат қила олмасди. У қариндошларини жуда ёмон кўрарди ва барча бахтсизликларида уларни айблар эди. Ҳа, уларни ёмон кўрадиган ва Қўрқувлар туфайли эзилиб яшаётган Вой-Қўрқаман қариндошларини аянчли аҳволга солган, иллатларга маҳкум қилган нарсаларга юқоридан қарай оларди, холос. Айни пайтда ўзи ҳам худди улардай аянчли ва эзилиб яшади. Уларга меҳрибонлик кўрсатиш ўрнига, уларни мағрурлик, ранж ва аччиқдан (мана шу феъл-атвор уларни шу кўйга солган эди) қутқариш ёки уларни ўзгартириш ўрнига, улардан нафратланарди.

Шуларни ўйлар экан, у ёнида ўтирган Қувонч ва Тинчликка ўгирилди ва умидсиз ҳолда бақириб юборди: «Наҳотки улар учун бирон нарса қилишга ожиз бўлсам?! Наҳотки холам Шумхабар шу ёрдамга муҳтож ҳолда қолиб кетса?! Бечора Қовоғисолиқ ва Жаҳлдор-чи? Холаваччаларим билан амакиваччаларим-чи? Улар биз билан бирга анча жойгача бирга келдилар, Чўққилар йўлидан мени орқага қайтариш учун кўп ҳаракат қилишди, ахир. Чўпон мени — Вой-Қўрқаманни барча қўрқувлардан, гуноҳларимдан фориғ қилганда, уларни ҳам фориғ қила олмайдими?! Уларга азоб бераётган нарсалардан халос қила олмайдими?!»

«Тўғри, — деди Қувонч (У бир пайтлар Қайғу эди), — У Қайғуни Қувончга, Азобни Тинчликка айлантира олганда, Вой-Қўрқаманни Мурувват ва Шарафга айлантира олганда, Такаббурни, Аччиқни, Ранжни ва Афсусни ўзгартира олишига шубҳаланишимизга ҳаққимиз борми?! Аммо улар Чўпоннинг ортидан эргашиб, Унинг кўрсатмаларига қулоқ солиши керак. Ана шунда холанг Шумхабар Мақтовга, Ташаккурга айланиши мумкин. Бечора Қовоғисолиқ билан Жаҳлдорлар ҳам ўзгарадилар, албатта. Айнан шундай бўлиши муқаррарлигига, уларга азоб бераётган барча иллату дардлардан фориғ бўлишларига асло шубҳа қилмаслигимиз лозим.

«Аммо Чўпоннинг ортидан эргашишларига уларни қандай ишонтириш лозим? — деди Мурувват ва Шараф. — Ахир, улар Чўпонни жуда ёмон кўрадилар. Ҳатто Чўпоннинг келишини улар ҳеч ҳам истамайдилар».

Шунда Тинчлик (илгари унинг исми Азоб бўлган эди) астагина деди: «Инсонлар Қайғу чекиб, Азоб тортаётганларида ёки камситилганларида, бошларига кулфат тушганда, баъзан Чўпон билан танишишга хоҳиш билдирадилар, Ундан ёрдам кутадилар. Масалан, холанг Шумхабар бахтсизлигини биламиз. У шўрлик Қўрқувнинг ахлоқсизлигидан умидсизликка тушган. Балки у энди Чўпонга мурожаат қилишга розидир. Қовоғисолиқ билан Жаҳлдор ҳам шунақанги аянчли аҳволдаки, уларни ҳам Чўпоннинг кетидан боришга унатиб бўлар. Илгари эса улар Чўпоннинг ёрдамига муҳтожлик сезмаган эдилар».

«Тўғри, — деди Мурувват ва Шараф, — ишонаман, сизлар ҳақсизлар. Қанийди биз уларнинг олдига бора олсак! Ўзимиз топганларни улар ҳам топишларига ёрдам бера олсак эдик!» Шу зоҳоти уларнинг ёнгиналарида Шоҳнинг овози эшитилди. Шоҳ уларнинг ёнига келаётган эди. Шоҳ келиб, улар билан бир қаторда ўтирди. Сўнг пастдаги водийга қараб, Мурувват ва Шарафга меҳр билан деди: «Эй боғ-роғлар гули! Дўстларинг сенинг гапингга қулоқ соладилар. Кел, мен ҳам овозингни эшитай» (Забур 8:13). Мурувват ва Шараф Чўпонга қараб, Унинг қўлларидан ушлади: «Раббим! — деди у. — Биз инсонлар тўғрисида гаплашаётган эдик. Биласанми, уларнинг ҳаммаси менинг қариндошларим-ку, ахир.Улар ғоятда бахтиқаро, ночор. Биз улар учун нима қила олардик, Раббим?! Улар Чўққиларда ҳукм сураётган қувонч ва шодликлар тўғрисида ҳеч нарса билмайдилар. Масалан, менинг холам Шумхабар ўшаларнинг биттаси. Мен у билан узоқ вақт бирга яшадим. Ишончим комилки, у жуда муҳтож, умидсиз аҳволга тушиб қолган».

«Уни биламан, — деди Шоҳ, — бахтсиз аёл».

«Унинг қизи Қовоғисолиқ эса, — деб гапида давом этди Мурувват ва Шараф Чўпонга илтижо билан қараб, — жаноб Қўрқувнинг ўғли Пасткаш билан турмуш қурди. У жуда бой, аммо ёши ундан катта, жуда ночор, худбин одам. Ўйлашимча, қиз унга турмушга чиққандан буён рўшнолик кўрмаган. Водийда: «Эри Қовоғисолиқни ҳайдаб юборади-ёв» деган миш-мишлар юрарди».

«Шундай бўлди ҳам, — деди астагина Шоҳ, — бечора Қовоғисолиқ онасининг уйига қайтиб келди, бахтсиз, хўрланган, қалби пора-пора бўлган».

«Унинг опаси Жаҳлдор-чи, бечоранинг заҳар тили кўпларни ўзига душман қилди. У Писмиққа турмушга чиқди. Улар жуда ночор кун кечирадилар, амакиваччам Аччиқникида кичкина хонада ижарада туришади. Мен бу ердаману уларнинг ночор турмуши хаёлимдан кетмаяпти. Бу ерда — Севги Шоҳлигида улар ҳақида қанча кўп ўйласам, виждоним шунча кўп қийналяпти».

«Уларнинг ҳаёти чиндан ҳам ночор, — деди Шоҳ олдингидан ҳам баттар ачиниб. — Улар яқинда кичик қизларидан айрилиб қолдилар. Бечора Жаҳлдор, шу қизим ҳаловатсиз турмушимга тасалли бўлар, деб умид қилган эди».

«Ундан кейин яна уларнинг акаси Қўрқувқўрқоқ ҳам бор», — деб давом қилди. Мурувват ва Шараф биро оз шубҳали оҳангда. У гапирар экан, Шоҳнинг кўзларига қарамас эди. У бир оз жим қолди, бир оз сукутдан кейин яна гап бошлади: «Оила аъзоларининг ичида шуниси энг бечораҳолидир. Қўрқувқўрқоқ онасининг юрагини пора-пора қилди. Опа-сингиллари у билан гаплашмайди. Ҳамма ундан нафратланади, шунинг учун у ҳеч кимнинг кўзига кўрина олмай, водийда биқиниб ҳаёт кечиради».

«Уни ҳам биламан, — деди Шоҳ жиддий ва айни пайтда бир оз кулгиомуз. — Мен уни яхши биламан. Уни ночор ва бечораҳол деб айтдинг, гапларингда асло муболаға йўқ. Уни ўзгартириш мақсадида бир неча марта жазолашимга тўғри келди. Аммо жазоласам ҳам, ўлдирмадим».

«Йўқ, йўқ! — дея илтижо оҳангида бақирди Мурувват ва Шараф. — Асло бундай қила кўрма, Раббим! Ўтинаман, унга нажот бериш учун бирон нарса ўйлаб топ. Ахир, мени озод қилдинг-ку!»

Шоҳ жавоб беришга шошилмади. Қизга диққат билан қараб, унинг чеҳрасида катта қониқиш ва бахт туйғуси барқ уриб турганини кўрди. Ниҳоят, У гап бошлади: «Мен албатта, сенинг илтимосингни бажаришга тайёрман. Аммо сен айтаётган одамлар Мени уйларига қўймайдилар, ҳаттоки Мен билан гаплашишга ҳам рози бўлмайдилар. Менинг номимдан гапирадиган овоз керак. Менинг ёрдамимга суяна олишлари мумкинлигига уларни ишонтириш лозим».

«Нимани назарда тутаётганингни тушундим, — дея хитоб қилди қиз. - Биз водийга бирга тушамиз. Улар билан гаплашамиз, Сен бизни нималарга эриштирганингни уларга кўрсатамиз. Яна Сен нималарга қодирлигингни, нималар қилмоқчи эканингни уларга айтамиз».

«Ўйлайсанки, улар Сенинг гапингга қулоқ соладиларми?» — сўради Шоҳ қизга меҳр билан боқиб.

«Йўқ, ўйлашимча, бу унчалик муваффақиятли бўлмайди, айниқса бошланишида, — жавоб берди қиз. — Улар менинг гапимга қулоқ соладиганлардан эмас. Чунки мен уларни ёмон кўрардим. Аммо мен уларга нима деб айтишим керак — буларни менга Сен ўргатасан, мен эса Сенинг номингдан гапираман. О Раббим! Қани, тезроқ пастга тушайлик! Мен учун Сен нималар қилганингни улар кўрсалар, Тинчлик ва Қувончни кўрсалар, охири рози бўладилар, Сенинг ёрдамингни қабул қиладилар.

Ахир, улар доимо ўзларини алдаб юрадилар. Уларнинг назарида гўё Сен уларга бирон нарсада ёрдам бера олмайсан. Шу боисдан ҳам улар Сенга қаршилик кўрсатишади ва Сенинг ёрдамингни рад қиладилар. Лекин биз уларга ёлворамиз, айниқса, улар ҳамманинг нафратига учраб, бахтсиз бўлиб қолган ҳозирги пайтда. Айни ҳозир улар ночор, бир аҳволда эканларида, ёлғизлик ва қайғу-ғам уларни Сенинг сўзларингга қулоқ тутишга, ёрдамингни қабул қилишга мажбур этади».

«Тўғри, — қизнинг сўзларини маъқуллади Шоҳ, — Мен ҳам шундай деб ўйлайман. Ҳозир чиндан ҳам уларга ёрдам беришга ҳаракат қилиш учун жуда қулай пайт, тезроқ уларнинг олдига тушайлик».

Шоҳ шу сўзларни айтиб ўрнидан турди. Қиз ҳам сакраб оёққа турди. Тўрталови ҳам қувончу шодликка тўлиб, Чўққилар этагига етиб келдилар. Улар водийга тушишга тайёр бўлдилар. Шунда Мурувват ва Шараф ёнгинасида буюк шаршарага кўзи тушди. Шаршара ҳам водийга интиларди. Шаршаранинг жўшқин сувлари гулдураб, қоядан пастга қўшиқ айтиб тушарди:

Чўққилардан сакраб-сакраб пастга тушамиз,

Шовқин солиб, пастга, водийга интиламиз.

Биз доимо пастлик томон югурамиз,

Доимо биз пастда бўлишни хоҳлаймиз.

Қиз бирдан тушуниб қолди. Унга ажойиб ҳақиқат очилди. Мана шу улкан сувларни ҳам, худди қизнинг ўзи каби, Шоҳ Севги Шоҳлигига, Чўққиларга бошлаб келган эди. Энди эса улар қувонганлари туфайли ўзларидан воз кечиб, ўзларини қурбон қилишга тайёр эдилар. Улар ўзларига насиб қилган буюк қувончни баҳам кўриш учун энг ғамнок, энг ташландиқ жойларга интилар эдилар. Қиз эса қувониб ўзини бағишлайдиганлар денгизидан бир томчи эди, холос. Севги Шоҳига эргашаётганларнинг, У билан, бир-бирлари билан ҳамжиҳат бўлгаларнинг биттаси шу қиз эди. Уларнинг ҳар бири қиз сингари бахтиёр, суюкли эдилар. «Чунки У ҳар биримизни шунчалик севадики, — деди қиз ўзига ўзи, — гўё У фақат ёлғиз сени севадигандай».

Мана шу улкан сувлар каби ҳамжиҳат бўлиш тўғрисидаги фикр унинг юрагини шунчалик қувончга тўлдирдики, унинг ҳолатини тасвирлашга сўз ожиз эди. Энди у ҳам пастга тушиб, ўзини ўзгаларга бағишлайди. «Шоҳ мени фақат шу мақсад билан Чўққиларга олиб келди», — шивирлади қиз ўзига ўзи ва Шоҳга қараб бошини силкиб қўйди.

Шу пайт Шоҳ қоядан пастга сакради. У мустаҳкам таянч нуқталарни танлаб, қоядан қояга сакраб ўтарди. Ҳамроҳларининг оёқлари Ўзининг оёғидай бақувват, чиниққан бўлмагани учун, Шоҳ, ҳамроҳларим ортимдан етиб юрсинлар, деб имконият яратарди.

Унинг ортидан Мурувват ва Шараф борарди. Унинг ёнида эса Қувонч ва Тинчлик югуриб борардилар. Уларнинг ёнгинасида эса улкан сувлар қўшиқ айтиб пастлик-ка интилардилар. Қаҳрамонларимизнинг овозлари сувнинг қувончли шовуллашига қўшилиб кетди. Аммо қаҳрамонларимиз барибир, ўз қўшиқларини куйлаб борардилар:

Севгилим, оҳудай юқорига шошилгин,

Худди енгил шамол каби учавергин.

Қоялардан мен ҳам жайрон каби

Асло ортингдан қолмай юрарман.

Сенинг ортингдан изма-из шошгайман,

Сен бошласанг қабрга ҳам боравераман,

Сенсиз мен асло яшай олмасман.

Эҳтимол, бу ўзингиз билан «Сулаймоннинг гўзал қўшиғи»нинг охирги қўшиғи бўлса керак. Ҳа, бу қўшиқ Сулаймонники. Аммо Мурувват ва Шараф учун бу қўшиқ янги қўшиқнинг бошланиши эди.

Чўққилар қояларида
ўзлаштирилган сабоқлар

Мен Англияга қисқа сафар қилиб, Исроилга қайтиб келаётганимда, Швейцарияда ҳам уч ҳафта тўхтадим. Мазкур асарим ана шу сафар пайтида ёзилган эди. Мен Швейцарияга отамнинг ўлимидан кейин унинг ишларини тугатиш ва қоғозларини тартибга солиш учун борган эдим. Ўшанда ўзим туғилиб ўсган ва Ўрта Шарқдаги миссионерлик хизматимдан озроқ дам олиш учун келганимда, отам хурсанд бўлиб кутиб оладиган эски уйим билан тоабад хайрлашдим, деб ўйлаган эдим.

Менинг тоғимга чиқ

Браунвальд. Душанба, 1949 йилнинг 23 майи

«Эгам деди:

— Менинг тоғимга чиқ. …Булут тоғни қоплаб олди…олти кун қоплаб турди…Еттинчи куни Эгамиз булутлар орасидан Мусони чақирди… Эгамиз деди…» (Чиқиш 24:17, 12, 15, 16, 23:1)

Туману булутлар орасидан икки қадам жойдан наридаги бирон нарсани кўриб бўлмайдиган сўқмоқ йўлдан Эгам мени шу ерга — Швейцарияга, «анчагина баланд тоққа» олиб келди. У мен билан булутлар орасидан гаплашишига ишонаман. Чунки Унинг менга айтадиган гаплари борлигини биламан, ўша гапларни эшитишга муштоқман.

3 кун олдин Линталдан Браунвальдга осма арқон йўл орқали кўтарилаётганимда, Геарусда туман, булут шунчалик қалин эдики, ҳеч нарсани кўриб бўлмас эди. На бирон дарахтни, на деворни, на биронта уйни, на ҳатто жамоат хизматкори Бергрфридоннинг уйи кўринар эди. Бергрфридон эшигига етиб боргунимизча ҳеч нарсани кўра олмадик. У ерда Масиҳдаги сингилимиздан бири бизга айтди: «Бир ҳафтадан буён об-ҳаво шундай бўлиб турибди, яна бир неча ҳафта шундай қолиши мумкин». Бундан мен жуда хафа бўлиб кетдим. Чунки неча йиллардан буён Швейцарияга келсаму ҳеч нарсани кўра олмай кетсам, албатта алам қилади-да. Ўша кун кечки пайт деразадан туман ва ёмғир орасидан тик қоянинг бир қисмини ва қоя чўққисидаги қорни кўриб қолдим. Бу манзара бир неча дақиқа давом этди. Менга айтишларича, тоғ тизмалари шундайгина рўпарамизда — водийнинг нариги томонида экан. Аммо бунга ишонишим қийин эди.

Эртасига тонг саҳарда — 4.30да уйғондим. Тоғлар шундоққина турарди. Мен олдин эшитган гапларимга ишонмаган эканман. Ким қуёш чиққунча уйғонишга тайёр бўлмаса, ундай одам Швейцарияга бормаса ҳам бўлади. Бу гапнинг ниҳоятда тўғрилигига ўзим ҳам ишонч ҳосил қилдим.

Бу пайтда тоғлар яққол кўринар экан. Мен ҳали ўрнимдан турмасдан, пардаси ёпилмаган ойнадан тоғларни томоша қилдим. Тоғ чўққиларини ҳамон булутлар қоплаб турар, аммо қоялар ва қорли ажойиб тизмалар тор водийнинг нариги томонида худди девор каби қаршимда қад кўтариб турарди. Кун давомида туман тарқалди, лекин булутлар ҳали ҳам пастда бўлиб, табиат манзарасининг кўп қисмини яшириб турарди.

Бугун мен соат бешда уйғондим. Эрталабки нурафшон тонг ёруғида осуда мовий осмон остида мен жуда кўришга муштоқ бўлганим Чўққилар яққол кўриниб, қад ростлаб турарди.

Мен энди худди митти юлдузлар каби, кўм-кўк гажак ўтлар ва тилларанг айиқтовонлар билан қопланган каттакон ям-яшил қояда ўтирардим. Бу жой ўтлоқ бўлиб, уч томонидан девор каби қорли чўққилар билан ўралган эди. Мен бу ерда ўтирибману сўз билан ифодалаб бўлмайдиган гўзалликдан кўзларимни уза олмасдим. Ўнг томонимда Брумбах шаршараси тепадан пастликка шовқин солиб, интиларди. Қаршимда — тоғ, тоғнинг бир-бири устига мингашгандай еттита Чўққиси, улкан қояси виқор билан турибди. Бу қоянинг ёнида яна битта пастроқ чўққи бўлиб, шакли шохга ўхшайди, бу чўққининг номи — Хўэр Турм. Етти ўркачли тоғ эса Ортсток деб аталади. Хўэр Турм тоғи Браунвальд текислиги устида қад кўтариб турибди. Бу қоя шу атрофдаги бошқа улкан қоялар орасида хушманзарасидир.

Чап томонимда худди баҳайбат қалъага ўхшаб қор билан қопланган тоғ занжири турибди. Атрофнинг гўзаллигига маҳлиё бўлиб ўтирганимда, каттакон қора булут чўққиларга соя солди. Узоқдан момақалдироқ овози эшитиларди. Шундай қилиб, булутлар ва туман оралаб тоғнинг бир жойига келиб қолдим. Ишонаманки, шу ерда Эгам мен билан гаплашади ва шунча йил ўтгандан кейин мени бу ерга — Швейцариядаги севимли тоғига қайтариб келганини айтади.

Брумбах шаршараси

Тошлар оша ва тошлар орасидан югураётган жўшқин сувнинг шовқин-сурони бутун атрофни қамраб олган.

Бу ерда иккита шаршара — Брумбах ва Цильбах шаршараси бор. Бу шаршаралар менга пастдаги водийларга ҳаёт, куч-қудрат олиб келиш учун юксаклардан учиб келадиган ажойиб севги фаришталарини эслатар эди.

О Эгам! Бугун менга нима деб айтмоқчисан? Ёрдам бер, токи овозингни эшитай! Яратганларинг тилини тушунишимга ёрдам бер. Кимга кўп берилган бўлса, ўшандан кўп сўралиши ҳақидаги буюк ҳақиқатни чин юракдан қабул қилишимга ёрдам бер. Мен нигоҳимни кўтариб водий орқали Брумбах шаршараларига назар соламан. Сув ўзлигини унутиб ўзини қурбон қилаётганидан сўз билан ифодалаб бўлмайдиган бир шодонлик билан пастга отилиб тушаётганини кўриб турибман. Биламан: шунинг ўзи Худойимнинг менга айтмоқчи бўлган сўзидир.

Менга ушбу буюк табиат китобининг тилини тушуниш учун ёрдам беришини ундан сўрадим. Мана, биринчи сабоқ — Унинг ижодининг биринчи сўзи. У шунчалар аниқки, уни чиндан ҳам тушуняпман. У доимий ва саодатли севгини шарафлаш ҳақида гапирмоқда.

1. Севгининг биринчи хусусияти — итоаткорликдир. Сен ўзингни бағишлаб, тобора пастга тушаверасан. Югураётган сув ҳар доим шундай деб такрорлайди: «Пастроққа туш, энг паст жойни топ. Бу ҳақиқий комилликка эришишнинг ягона йўлидир».

2. Севгининг иккинчи хусусияти — хайр-эҳсондир. Ўзини қурбон қилиб, тарқалаётган ҳаёт бошқаларга ҳаёт ва куч бағишлайди. Севги қанчалик кўп берса, ўзини шунчалик тўлиқ намоён этади. Чунки севгининг имтиёзи — эҳсон қилиш, эҳсон қилиш, эҳсон қилиш.

3. Севгининг учинчи хусусияти — хизмат қилишдир. Брумбах шаршаралари тепадан пастга тушиб, бутун водийга ва унинг атрофидаги ерларга хизмат қилади. Бу шаршаралар қанча-қанча хонадонларни, боғ-роғларни, полизларни сув, электр ва ёруғлик билан таъминлайди. Ўзлигини унутиб, ўзини ўзгаларга бағишлаб пастга отилади — севгининг қувончи ва завқи ана шундадир.

«Бекаму кўст севги қўрқувни ҳайдайди». Айни мана шу гапларни қоянинг четига интилаётиб шундай қувонч билан такрорлайди сув. Ўзлигини унутиб, пастликка мардонавор оқади, уни баландликнинг ваҳимаси ҳам қўрқита олмайди. Шунчалик баландликдан тошлар устига тушар экан, бу ҳам уни йўлидан қайтара олмайди.

Сувнинг қандай қилиб қоядан пастга тушишини кузатиб турарканман, бу ҳаракатда ажойиб мафтункорлик, қувонч ва мутлақ ғалаба бор эканига гувоҳ бўлдим. Мен бунга ўхшаганини умримда кўрмаганман. Шаршаралар ақлни лол қолдирадиган даражада гўзал эди. Аммо бирон томчининг ҳаракатини, унинг қоядан сакрашини кузатинг-а. У пастга тушиб келгунча кузатинг — бунинг ғоят девонаваш, тентакларча ўзини қурбон қилгани кишини ларзага солганини кўрасиз. Мен ҳеч қачон қувончини мукаммал ифодалайдиган ҳаракатни кўрмаганман! Бу худди завқ-шавқнинг ўзгинаси. Ўзини ўзи қурбон қилиб, аллақандай бир қониқиш туйғусидан бундай завқни олиш мумкин. Пастликка ҳаракат — енгил, ҳам бахтиёрлик бор, ҳам хатар бор бу ҳаракатда. Сув ўзини қоядан пастга ташлагандан кейин, у худди ушлаб олинганга ўхшаб туюлади, худди қанот пайдо қилиб учаётганга ўхшайди. Чиндан ҳам бу қарама-қаршиликда завқ бор.

Қандай қилиб ўзликдан шу тариқа воз кечиш мумкин? Бу саволга кўз олдимда намоён бўлган манзара жавоб бера олади.

Шаршаралар Чўққилардан пастга тушади, аммо улар бу ҳаракатни бажаришдан олдин юқорига кўтарилишлари лозим. «Оёқларимни кийикникидай қилар, чўққиларга мени турғазар» (Забур 17:37).

Агар сув жуда баландликдан оқиб тушмаса, бу шаршара эмас. Айни ишонч ва итоаткорликнинг «чўққилари» Севги шаршараларини ҳосил қилади.

Қаршидаги етти чўққиси бор улкан тоғ — Ортсток тоғи баландликдан баландликка, чўққидан чўққига кўтарилишимиздан ҳосил бўладиган руҳий тажрибамизнинг ажойиб манзарасидир. Чўққиларнинг учи — бу севги ўзлигини қурбон қилиб, қувонч билан пастга оқиб тушадиган жойдир. Инсон агар итоаткорлик ва ишонч билан Чўққиларга етиб бора олмаса, ҳеч қачон чин севги билан сева олмайди. Ўша ерда — «машаққат тоғларида» текис асфальт йўлда юргандай сакрашни ва юришни ўрганиб олади.

Атрофимдаги жамики нарсалар худди шу сабоқ мазмунини кўрсатиб турганга ўхшайди. Мен Худо яратган ҳар бир нарса нимадир айтадиган жойга келиб қолдим. Аммо машаққатли азоб мактабини ўтаган юракларгина бу тилни аниқ тушуна олиш имкониятига эгадирлар. Бу тилни биз хочда турганимизда ва унга ўзлигимиз, қалб қийноқлари азоб михлари билан қоқиб қўйилган пайтда юрагимизнинг энг тубида ўргана бошлаймиз. Буни Қуддус қамали ва Фаластин қўпорувчилари ҳукмида бўлиб, 1948 йилдаги воқеаларга сабаб бўлгани билангина солиштириш мумкин. Балки менинг бу ерга келишимга ҳам руҳиятимдаги ўзига хос буюк ўзгаришни бошимдан кечирганим сабаб бўлгандир? Эски руҳият дарров қичқиради: «Бу жуда ҳам қаттиқ оғриқ пайдо қилмайдими? Наҳотки мен ҳали етарлича азоб тортмадим, азиз Раббим Исо?» Шунда мен куламан. Зотан, лой қорадиган идиш Раббийнинг кулолчилик чархини дардли завқ билан ўйлай оладими?! Унинг меҳрибон, шакл берадиган қўллари остида оғриқ эсга келадими?! Айниқса, итоаткорликнинг энг қувончли, охирги кўринишида. Фақат бир нарса муҳим аҳамиятга эга: у ҳам бўлса ўзини ўзи қурбон қилиш севгиси бекаму кўст амалга ошиши лозим. Мен севимли бўлишни хоҳламаслигим учун, севгини бошқаларга хайр-эҳсон қилиш қувончига тамомила ўзимни бағишладим.

Кимдир буни қисқагина қилиб (адашмасам, у квакерлар мазҳабидан бўлган бир кампир эди) қуйидагича ифодалаган эди: «Ўзингни қурбон қилиш — ўзингдаги энг яхши нарсани ўзинг ниҳоятда севган инсонга инъом қилиш бахтидир».

Бу тинч водийда эшитиладиган ягона товуш — тепадан тушаётган сувнинг шовуллаши ва тоғ ён бағирларида ўтлаб юрган сигирлар бўйнидаги қўнғироқчаларнинг жаранглаши эди. Аммо сув шовқини тўхтовсиз давом этаверади, ҳеч тўхтамайди. Тобора янграйверади. «Чин севгини бошдан кечирмоқ учун пастроққа тушиш керак. Ўзингни пастроққа бағишла, яна пастроққа туш. Қувонч билан ўзлигингни унут, бошқаларга хизмат қил».

О Худойим! Мен сенга минг маротаба шукр айтаман!

Сессельбан

Браунвалд. 1949 йилнинг 24 майи.

Кеча эрталаб Худойим Сессельбан мисолида бизга жуда ажойиб сабоқ берди.

Ортсток Хаус Браунвальднинг энг тепасида — Эгсток ён бағирларида жойлашган. У катта жарликдан унча узоқ бўлмаган жойда, анча пастдаги Браунвалд билан қўшилиб кетади. Бундан ташқари, қояли тоғ ёнбағирларига мустаҳкам тиралган баланд таянч нуқталарига осилган ҳаводаги сим арқонлар тизими орқали Сессельбан билан ҳам боғланган. Бу сим арқонларга электр токи билан ҳаракатланадиган кабиналар осилган. Бу кабиналар Ортстокка озиқ-овқат етказиб бериш учун сим арқонлар орқали баландликка томон ҳаракат қилади.

Гажак ўтлар билан қопланган тоғ ён бағридан ҳар доим ибодат қиладиган жойга ва «сув ичадиган» ерга кўтарилар эканман, бошим узра сим чиқарган товушни эшитдим. Тўхтадиму олисдаги баланд чўққиларга сим арқонлар орқали чайқала-чайқала кўтарилаётган кабиналарга қарадим. Менга айтишларича, бу кабиналарда фақат озиқ-овқат эмас, балки одамлар ҳам кўтарилиши мумкин экан.

Ниҳоят, эрталаб кун анча ёйилганда, мен ўша ҳаво транспортини кўрдим ва ўзимни йўқотиб қўйдим. Сим арқондан пастга томон ёпиқ кабина эмас, иккита ўриндиқ келарди. Улар худди оддий боғ курсиларига ўхшарди. Ўриндиқлар тепасида қуёшдан пана қилиб турадиган соябони бор эди. Ён-атрофида ҳеч қандай тўсиғи йўқ иккита оддий ўриндиқ ҳавода тебранар эди. Ўриндиқларнинг бирида битта эркак ўтирарди. Оёғининг тагига қўйилган ингичка тахтачадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Маълум бўлишича, у тепага сим арқонларни текширишга чиққан экан.

Кечқурун ўрмонзор орқали Браунвальд ўтлоқларига ўтаётганимда, Сессельбаннинг бор қудрати билан ишлаётганини кўрдим, овозини эшитдим. Сим арқон бўйлаб тепага бир-бирининг кетидан даҳшатли жарлик устида шамолда тебраниб очиқ ўтирғичлар кўтарилаётган экан. Улар бирин-кетин олдин тепага ҳаракатланиб, кейин чексиз қатор ҳосил қиларди-да, пастга тушарди. Олдинига мен, бу ўриндиқларда жуда кўп одам кўтарилса керак, деб ўйладим. Аммо қарасам, улар бўм-бўш. Уйга қайтиб келаётганимда, пастдаги станциянинг ёнидан ўтаётиб, мен осма ўриндиқларнинг чайқалиб, станция айвони тагига кираётганини кўрдим. Ўриндиқлар бўш эди. Бир неча дақиқадан кейин эса ўриндиқлар яна пайдо бўлиб қолди. Ўриндиқларга камарлар билан унча катта бўлмаган қутилар боғлаб қўйилган экан. Шу тариқа тепадаги уйга узлуксиз равишда озиқ-овқат оқиб борарди. Озиқ-овқатлар бу ерга келадиган сайёҳлар учун тарйёрланаётган экан. Туман кўтарилгач, сайёҳлар тоққа кўтарилардилар. Ўшанда Сессельбан менга энг гўзал, мафтункор эътиқоднинг манзараларидан бири бўлиб туюлди. Ахир, эътиқод ақлга тўғри келадиган ишончларнинг биронтасига ҳам ўхшамайди. Эътиқод — бу итоаткорликдир. Худонинг хоҳиш-иродасига тўла, бутунлай ўз ихтиёри билан бўйсуниш — бир-бири билан ўзаро боғлиқдир.

Эътиқод — бу Худонинг хоҳиш-иродасини бажариш истагидир. Ўз иродасини қайтариш ва Худога итоат этишни хоҳламаслик — эътиқодсизликдир. Ахир, мана шу кичкина ўриндиқлар атиги бир жуфт металл парчасидир. Шу ўтирғичлар осилган сим арқон умуман кўзга кўринмас эди. Ўриндиқлар тагида тубсиз жарликдан бошқа ҳеч нарса, ҳатто бирон таянч нуқтаси ҳам кўринмас эди. Кўриниб турган нарса — иккита ҳаракатланаётган ва ҳавода осилган ўтирғичлар эди. Таянч эса юқорида эди. Юқоридан келаётган куч тортишиш кучи қонунига зид равишда, ўриндиқларни баландга кўтарар эди. Улар тобора баландга кўтарилар, бир сим арқондан кўтарилиб, иккинчи сим арқондан пастга тушарди.

Мана шу кўринмас кучга ишонишга истак ва ўтирғичга ўтириш — ўз «мен»ини биратўла рад қилиш эди. Ҳеч қандай куч ишлатиш керак эмас. Ўшанда сени юқорига, чўққиларга кўтариб олиб чиқишади. Энг асосийси — эътиқод, иш эмас. Фақат қиладиган ишингиз — Сессельбанга ишониш керак. Бу қадам менга жуда даҳшатли туюларди!

Мен баландликларга жуда эҳтиёткорлик билан қарайман. «Энг баланддан ўзимни пастга ташлаб юборсам-а» деб ўйлаб ваҳимага тушаману қўрқиб кетаман. Бу қўрқув мени бир умр таъқиб қилар, баланд тоғларга чиқишга имкон бермасди. Оиламизнинг бошқа аъзолари тоққа чиқишни жуда яхши кўрарди. Агар йўлнинг ярмига етганда сим арқон узилиб кетса ёки электр токи ўчиб қолса-чи? Пастда бир уюм синган суяклардан бошқа ҳеч нарса қолмайди. Ерда сени ҳимоя қила оладиган бирон куч бўлмайди!

Мен жуда осон тасаввур қила оламан: ҳар қандай асаблари жойида бўлмаган ёки баландликдан қўрқадиган одам бундай саёҳат тўғрисидаги фикрнинг ўзиданоқ ваҳимага тушади. Тўғри, ҳеч қандай иш қилиш керак эмас. Фақат ўриндиққа ўтириб, юқорига чиқиш керак, холос. Аммо осонгина ваҳимага тушиб, жарликка қулаш мумкин.

Эгамнинг ваъдалари ҳам кўпинча ана шу сим арқонга ўхшаб кетади. Улар жуда заиф, чидамсиз, омонат ва ерда ҳеч қандай таянч нуқтаси йўқдай туюлади. Шунинг учун ҳам Унинг ваъдалари фавқулодда вазиятга олиб келиши мумкиндай туюлиб, уларга ишониб, таяниб бўлмайдиганга ўхшаб кўринади. Ўзимизга ўзимиз гапирамиз, осонгина хато қиламиз, ўзимизга тегишли бўлмаган буюк нарсага эгалик қилмоқчи бўламиз. Бу буюк нарсалар улуғ, мард, қутлуғ пайғамбарларга ва Раббийнинг ҳаворийларига тегишлидир.

Бу ваъдаларга ишониш керак эмас, уларга тамомила итоат этиб ҳам бўлмайди. Шунда юқоридаги куч эса ишлай бошлайди. Ваъдага ишонган саёҳатчи шу ваъдага содиқ қолишдан бошқа ҳеч нима қилмайди. Ваъдага етарлича ишонганидан сўнг таваккал қилишга рози бўлади ва шунда юқорига йўл олади.

Дунёда ҳеч қандай куч ваъданинг бажарилишига ва йўловчининг чўққиларга етиб келишига ҳалақит бера олмайди. Аммо баъзида ваҳимага солувчи жарликлар ҳам учраб туради. Олдимизда шундай тик қоялар туриб оладики, уларга чиқиш орзусини хаёлимизга ҳам келтира олмаймиз. Ёки уларни ўз кучимиз билан енгиб ҳам ўта олмаймиз. Шундай бўлса ҳам, итоаткорлик ва эътиқоднинг руҳий Сессельбанида буларнинг барчаси устидан зафар қозонилади.

Мен бир соатча сеҳрлангандай қараб турдим. Менинг сўқмоғим водий бўйлаб юқорига кўтариларди. Унинг тепасидан эса баландда осма ўриндиқлар чайқала-чайқала кўтарилиб боради. Шунда Эгам менга шундай дея гапирди:

«Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса,

У одам эмаски, фикрини ўзгартирса.

У доим ваъдаси устидан чиқар!

Ўз айтганларин албатта бажарар» (Саҳрода 23:19).

Ўзинг қайтиб борадиган юртингдаги синовлар ва қийинчиликларга юзма-юз боришдан қўрқма. Агар сен, ҳозир Англияда уй-жойим йўқ, қайтганимда бош суқадиган масканим йўқ, деб ўйласанг, шуни билгинки, сен қаерга борсанг, худди Қуддус қамалида бирга бўлганимдай, ўша ерда сен билан бирга бўламан. Қандай савдолар бошингга тушмасин, Мен доимо сен билан биргаман».

Ҳа, Унинг ваъдаларига биноан бир юксакликка дадил кўтарила бошлаганингда, ҳаяжондан нафасинг тўхтаб қолай дейди. Ўша энг тик, хавфли жойни сабрсизлик билан кутасан. Арқон йўл сени икки чўққи оралиғидаги жарлик устидан олиб ўтаётганда, бошинг айланиб кетиши мумкин. Аммо ваъдалар чин. Ўша ваъдаларга ишониб, биз шиддат билан Чўққиларга кўтариламиз.

Шиддатли оқим

Браунвальд. 1949 йилнинг 25 майи.

Бугун мен Рият тоғ яйловларига сайр қилгани чиқдим. Қуёш ажойиб нур сочиб турарди. Мен дала бўйлаб бу гўзалликка маҳлиё бўлиб тоққа борар эдим. Далалар қоқигуллар ва бошқа турфа гуллардан олтиндай товланар эди. Ҳамма ёқда худди қимматбаҳо тошлар сингари гажак ўтлар. Шундоққина рўпарамда Брумбах ва Цилльбах шаршаралари. Мен худди жаннатдаги боғда юргандай қувонаман. Эгамнинг сўзлари ҳамон қулоқларим остида жаранглаб турибди, бундан ҳаяжоним қўксимга сиғмайди.

Мен Қуддус қамалини бошимдан ўтказганимдан буён (бу 1948 йили бўлган эди, ўшанда менга доимо ажал хавф солиб турган эди) барча ҳис-туйғуларим атроф гўзалликларига, табиатдаги ажиб товушларга ва ҳидларга олдингига қараганда анча сезгир бўлиб қолган. Ўша пайтда бошимдан ўтказган даҳшатли кечинмалар учун менга инъом қилинган шодлик ва мурувватнинг бир қисми эди, холос булар.

Илгари, мен ҳали ёш қизча эканман, Швейцарияга келганимда, бу мамлакатнинг табиати мени жуда ҳаяжонга солган эди. Мен қарағайзорлар, арчазорлар, ерга гиламдай ёйилган ўт-ўланлар ҳидини, замбуруғлар билан қопланган тошларни, арраланган ғўлаларни жуда ёқтирар эдим. Буларнинг ҳаммаси мен учун шунчалик ақамиятлики, тасвирлашга ожизман. Табиат — ажойиботлар китоби экани менга яна бир бор намоён бўлди. Мен унинг тилини энди тушуна бошладим. Шу тариқа ҳаяжондан завқланиб борар эдим. Атрофимда эса табиат гўзалликлари Яратганга ҳамду сано айтиб, Уни шарафлар, Унинг исмини ҳамма қўшиқ қилиб куйлар эди.

Мен Брумбах шаршараси этагидан бошланиб, водий бўйлаб тез оқадиган ирмоқ бўйидаги тахта тилиш заводига келдим. Ирмоқ кўз олдимда шодланиб тошлар устидан, атрофларидан, кўприк остидан югуриб борарди. Бу сув ўша — бошим узра ўзини ўзи қурбон қилиб шод-ҳуррамлик билан пастликка отилаётган сув эди.

Мен кўприк устида туриб сувга қарадим. Дарвоқе, кеча мен ўзимдан сўраган эдим: «Сув ўзидан кечиб шунчалик юқоридан сакраб, пастдаги шафқатсиз тошлар устига тушиб нима қилар экан? Пастликка учишнинг завқи ўтиб кетгандан кейин унда фақат қўпол, зиддиятларга тўла оддий сув қоладими?»

Кўприкдан туриб сувда нималар содир бўлаётганини кўрдиму кулиб юбордим. Сув йўлини катта-катта тошлар тўсиб ётарди. Сув йўлида тўсиқлар кўп бўлса ҳам, сув шодланиб, олдинга оқаверарди. У тўсиқларга ва машаққатларга қарамай, ўзига йўл топаётганидан жуда хурсанд эди. Сув шафқатсиз тошлар орасидан ўзига йўл топар экан, Чўққилардан пастга сакрагандаги каби, ўзида йўқ бахтиёр эди.

Бу ҳодиса менга нимани ўргатди? Ўйлашимча, ҳаммадан ҳам гўзал ҳодисани — итоаткорлик билан сакраш амалга ошгандан кейин ҳар куни ортидан келаётган сувнинг кучи ва дарёнинг теранлиги машаққатларни енгишни ва турли тўсиқларни кундалик қувончга айлантиришни ўргатди. Кейин тезоқар сувларнинг қувончига дала гуллари жўр бўлиб гўзал овоз билан сўз бошладилар. Гуллар ниҳоятда кичкина, аммо жуда ялтироқ эдилар. Улар кўплигидан далаларга ёйилган гиламни эслатарди. Мен Худойимдан, мана шу гуллар орқали менга нима демоқчисан, ёрдам бер, мен англаб олай, дея сўрадим. Гуллар кулиб, Худонинг хабарини қўшиқ қилиб айтдилар: «Биз ҳаммамиз Яратганнинг марҳаматли севгиси ва меҳрли илтифотининг ортиқчасимиз. Биз итоаткорлик сўқмоғи бўйларида, барча ҳаёт далаларида гул очамиз. Бизга нигоҳи тушган одамларга қувонч ва шодлик келтиришимиз учун У бизни гуллатади. Баъзилар бизга оддий гуллар каби муносабатда бўладилар, бизга ҳатто эътибор ҳам бермайдилар. Ундай одамлар гўзалликни асло кўрмайдилар, биз уларда завқланиш туйғусини уйғота олмаймиз. Аммо Эгамга сажда қиладиган миннатдор қалб завқдан ларзага келади, Яратган Эгамнинг муруввати ва марҳаматидан шодланади».

Хаусток ва гажак ўтлар

Мен тахминан қирқ беш минутлар чамаси юриб, бир жойдан чиқиб қолдим. Бу жойга келганимда, Ортсток тоғи менинг орқамда қолган эди. Мен тамомила бошқа муҳитга тушиб қолгандай бўлдим. Энди уфқда етти чўққи қад ростлаб турмас, энди олдимда Рият яйловлари ётарди. Қолган барча қорли чўққилар тамомила бошқа бурчакдан кўринарди.

Бу ерга келганимдан буён биринчи марта булутлар шундай баланд кўтарилдики, баландлиги 3160 метр бўлган Хаусток тоғи кўриниб турарди. Мана, ўша тоғ шундоққина қаршимда турибди — барча тоғлар силсиласида баландлиги жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган тоғ. Ундан ҳам баланди фақат қор билан қопланган Тоди тоғи эди. Шунингдек, бу тоғ энг оппоғи бўлиб, худди улкан эҳром каби қад ростлаб турарди. Унинг учбурчак чўққиси шунчалар силлиқ туюлар эдики, ҳатто қор ҳам ўрнашмайдиганга ўхшарди.

Хаусток менга яна бир сабоқ берди. Бу сабоқ янги ва нотаниш бир туйғу ҳосил қилиб, қалбимни тўлқинлантирди. Бу тоғ менга бутун дунёдаги турли одамларнинг ҳолатлари ва ҳаётлари орасида кишини ҳайрон қолдирадиган катта фарқни эсга туширди. Масалан, Бранувальд атрофида қад кўтариб турган Ортсток тоғи шу атрофдаги энг гўзал тоғдир. У бир-бири узра тизилиб кетган еттита чўққиси билан доимо баланд жойларга чорлайди. Бу тоғ менга ниҳоятда азиз, уни яхши кўраман, чунки нимаси биландир менинг ҳеч нарсага ўхшамайдиган таваккал асосига қурилган ҳаётим манзарасини акс эттиради. Мени доимо янги саргузаштлар ўзига тортар, эътиқоднинг янги чўққиларига бўлган сакрашлар жалб қиларди. Балки пансионатдан стол атрофида ўтирганлар айтганидай, «Ортсток — энг гўзал ва эҳтимол силсиладаги энг ўзига тортадиган тоғ бўлса керак. Аммо у бошқа кўп тоғлар каби шунча баландликка кўтарилмайди».

Ҳа, бундан ҳам улуғвор чўққиларга кўтариладиган одамлар бор. Менинг севимли Ортстоким унча баланд бўлмаса ҳам, жуда гўзал. Мен сўқмоқ бўйлаб келар эканман, ниҳоятда осудалик ва тасаллидан миямга бир фикр келди: менинг тақдирим анчагина ғайриоддий бўлса ҳам (чунки Исроил халқининг қадимий ватанига қайтиб, Қуддусда яшаш ва ишлаш — ғоят буюк бир бахтдир), барибир мен митти балиқчаман! Мен бажаришим керак бўлган вазифа бошқаларникига қараганда кичкина эди. Менинг ҳаётим саргузаштларга бой ва мафтункор, аммо ташқи томондан унча жозибали бўлмаган бошқа ҳаёт манзаралари ҳам бор, Улар ҳам худди Хаустокка ўхшаб итоаткорликнинг, эътиқоднинг ўзликдан кечишнинг анча баланд чўққиларига улуғворлик билан кўтариладилар. Бу ҳаёт манзараларига эга бўлган одамлар, то чўққиларга етиб бормагунларича, қандайдир улуғвор чўққиларсиз воқеаларга, саргузаштларга унча бой эмасдай кўринади. Чўққиларга етиб борганларидан кейин эса Худо шаънига ҳамду сано айтадилар.

Мен баландликка тирмашиб чиқа бошладим. Нафасим тиқилиб, Швейцария услубидаги молхоналар қурилган Риёт ён бағирларига етиб келдим. Шу пайтда майдалаб ёмғир ёға бошлади. Бу ерда ҳаво тез-тез ўзгариб туради. Мен эртага об-ҳаво қандай бўлишини ишонч билан айтиб бера оладиган биронта ҳам одамни учратмаганман.

Риёт яйловларида ўсадиган катта-катта гажак ўтлардан озроқ териб, молхона томи тагидан ўзимга бошпана топдим. Ёмғир тез ўтиб кетса керак, деб умид қилардим. Аммо ҳеч қанча вақт ўтмай, ҳар томондан булутлар бостириб кела бошлади. Энди ёмғирнинг тез орада ўтиб кетишига умид сўнди. Тик сўқмоқ сирпанчиқ бўлмасдан туриб, пастга тушиб олай, деб шошилдим. Кейин бир соатдан кўпроқ тўхтовсиз ёмғир қуйди, ёмғир остида уйимга йўл олдим.

Ёмғир кўп ёққанини, қуёшнинг кўпдан буён соғинтираётганини кимгадир айтгим келди. Аммо мени Цюрих аэропортида кутиб олган азиз дўстларимнинг айтган сўзларини эсладим: «Ҳар куни Худога шукроналар айт, нима воқеа юз бермасин, ҳаммаси учун Ундан миннатдор бўл».Ҳеч ким мендан шу уч куннинг сабоқлари ва гўзаллиги тўғрисидаги таассуротларимни тортиб ола билмайди. Шунинг учун шариллаб оқаётган ёмғир остида кетаётиб, Худога ҳамду санолар айтдим. Шу орада ёмғир ҳам, булутлар ҳам, қоронғулик ҳам Худойимдан менга хабар олиб келаётганини билдим.

Тўсатдан ҳамма нарса ўзгариб кетди. Бир дақиқа ҳам нафас олмай Хаусток устидан булутлар тарқаганда пайдо бўлган манзарани завқланиб томоша қилдим. Кейин ярим соат ўтар-ўтмас барча қорли чўққилар илгари ҳеч бўлмагандай ғойиб бўлди. Мен Бергфридон пансионатига ҳали етиб келмасимдан, яқин орадаги тепаликлар, далалар, уйлар кўзга кўринмай қолди. Ёмғиру тумандан бошқа нарса йўқ эди. Шунда Худойим айтди: «Бундай ўзгаришлар ҳаётда ҳам юз бериб туради. Ҳозир тоғни ҳис қилиш, кейин водийга тушиш мумкин бўлар. У ерда эҳтимол, вазият ўзгаргани учун ҳеч нарса кўринмаяпти. Аммо сен Мен кўрсатганларгагина қаттиқ ишон. Ҳақиқат яширилгандай туюлса ҳам, у ўша ерда. Сен Хаустокни кўрдинг. Ҳозир ундан из ҳам қолмагандай кўринса ҳам, у ўша ерда. У ҳақиқат. Туман ва булутлар — ўткинчи, улар бир лаҳзада ўтиб кетадилар. Аммо чин ҳақиқат яна пайдо бўлади».

Чиндан ҳам, ажойиб хабар! Усти-бошим жиққа ҳўл бўлиб, ўзимни ёмон ҳис қилаётган эдим, пансионатга келиб, қуруқ кийимларимни кийиб олдим. Риет яйловлари чиндан ҳам, кўздан ғойиб бўлиб қолди, гўё олдин бўлмагандай. Менинг столим устида эса гажак ўтлардан қилинган гулдаста вазада турибди. Бу гулларни Риет яйловларидан териб олгандим. Мен ҳозир, балки, Риет яйловларини ҳам, кеча Эгам менга зоҳир қилган манзараларни ҳам ҳеч кимга кўрсата олмасман. Аммо Риет яйловлари мавжуд, бунга гажак гулларим гувоҳ. Худойим менга намоён қилган мақсадлар ҳам, режалар ҳам, Унинг менга берган сабоқлари ҳам ҳақиқий! Мана шу кичкина ён дафтарларимда Худойим менга кўрсатганлар ёзилган. Улар ҳам худди гажак ўтларга ўхшаб кўзга кўринадиган гувоҳлардир.

Юқорига кўтарилиш куни: Чўққиларга кўтарилиш

Браунвальд, эрталаб 7:20

Ҳозир ҳамма нарса шундай гўзалки, буни кўриб одамнинг нафаси тўхтаб қолади. Уйғонганимда эса ҳар қачонгидан ҳам қалин туман тушган эди. Қимматли икки ҳафта вақтимнинг ярми ҳам ўтиб қолди. Ҳали ўрнимда ётар эканман, қаршимдаги барча улкан қорли чўққиларнинг тонг нурида ялтирашини, мовий осмонни томоша қилдим. Булутлар эса унчалик паст, тунд эмас, балки оппоқ, енгил. Сигирларнинг қўнғироқчалари жаранглар, қуёш нурларини сочарди. Хизматчи роҳибалар хонадан хонага юриб, Юксалиш байрамига мадҳия ўқишарди. Улар ҳозиргина ётоқхонам эшиги тагида туриб мадҳия айтдилар.

«Энди биз кўпчилик бўлиб қўшиқ куйлаймиз. Халилуллия!

О Раббимиз Исо! Омин! Ҳамма нарса бугун эрталаб Сени шарафлар. Чўққилардан қоронғулик кўтарилгандаги нур худди Сенинг юзингдан таралаётган нурга ўхшайди».

«Мусо тоққа кўтарилди…тоғни олти кун давомида булут қоплаб турди. Еттинчи куни эса Худо Мусони булутлар орасида чақирди» (Чиқ. 24:15,16).

Бу ерга келганимга бугун етти кун бўлди ва биринчи булутсиз, ҳаво очиқ кун. Мусаффо, мовий осмон ортида тоғлар аниқ кўриниб турибди. Мени яхши кўрадиган Худо билан учрашган, қўйлар сув ичадиган жойдан Алп ўтлоқлари, тоғ ён бағирлари бўйлаб Соссельбан арқон йўлидан бир-бирининг кетидан бошим узра тебраниб, осма ўриндиқлар пастга тушарди. Ўриндиқларда бемалол гаплашиб, кулишиб юқоридан менга имо-ишора қилиб Берг- Фриденлик роҳибалар ўтирганларини кўриб қотиб қолдим. Улар орасида доимо мен билан бир столда ўтириб овқатланадиган аёл ҳам бор эди. Агар ҳаво яхши бўлиб турса, у тушдан кейин мен билан бирга Экстокка бормоқчи эди. Эҳтимол, мен уйдан анча эрта чиқиб кетганим учун, унинг режалари ўзгарганини билмай қолган бўлсам керак. Шундай қилиб, бугун эрталаб улар мени ёлғиз қолдириб, ҳаммаси юқорига менсиз кўтарилишарди. Агар энди мен юқорига кўтариладиган бўлсам, мени ўзига ром қилган мана шу ваҳимали ўриндиқларда ўзим ёлғиз кўтарилишим керак.

Мен ўзимни алдангандай ҳис қилдим. Бирдан ёлғиз ўзим юқорига кўтарилишга қарор қилдим ва Худога ҳамду санолар айтдим. Наҳотки мен ўша — ўз жамоати биноси минорасига чиқишга ҳеч ким мажбур қила олмайдиган, ҳатто кўп қаватли бинонинг юқори қаватидан пастга қарашга қўрқадиган аёл-а?!

Мен — биринчи марта мана шу осма ўриндиқларни кўрганда қўрқувдан титраган аёл, энди чиндан ҳам бошни айлантирадиган, тебраниб турадиган ўриндиқлар мени Чўққиларга олиб чиқишини хоҳлайман.

Шундай қилиб, тушликдан кейин Соссельбан арқон йўли станциясига жўнадим. Мен ваҳимага тушишдан қўрқардим, аммо қандайдир ғалати завқли туйғу қалбимда ҳукмрон эди. Охирги кунларда Соссельбан Худонинг ваъдаларига мени шунчалик илҳомлантирдики, уларга ишонишга ўзимда зарурат сездим. Бу Худонинг хоҳиш-иродасига ва Унинг келажак тўғрисидаги режаларига итоат этганлигимнинг ташқи аломати бўлади. Бекатга келганимда мени нохуш хабар кутарди. Тоғ чўққисида электр кабелига нимадир бўлгани тўғрисида бекат ишчиси айтиб қолди. Шунинг учун ҳаво ўриндиқларининг ҳаракати тепага ҳам, пастга ҳам тўхтатиб қўйилган эди. «Аммо агарда сиз истасангиз, охирги одамлар тушиб бўлгандан кейин сизни юқорига чиқарамиз, аммо чўққиларда электр кабел тузатилгунча ўша ерда қоласиз», дедилар менга.

Ҳатто йўғон сим арқоннинг узилиб кетгани ҳам мени тўхтатиб қололмади. Эртасига яна ҳаво бузилиб, ёмғир ёғиб қолишидан қўрқардим. Аммо юқорига бир ўзим кўтарилишим кераклигини, мана шу ҳаво ўриндиқларида бир ўзим чайқалиб боришимни кўз олдимга келтириб, иккиланиб қолдим. Шу пайтда маҳаллий аёллардан олтитаси келиб қолди. Улар бошларини кўтариб, ҳаво ўриндиқларига, сим арқонга ва чўққиларга қарадилар. Улар менга: «Шу ўтирғичларда юқорига чиқишга қўрқяпмиз, сизга ҳам чиқишингизни маслаҳат бермаймиз», дедилар. Мен энди қайтиб кетаман, деб турганимда, ёнимга бекат хизматчиси югуриб келди ва ўриндиқлар ҳозир пастга тушиб келаётганини айтиб қолди. Мен кута бошладим. Бир аёл ҳам қизчаси билан келиб қолди. Улар ҳам чўққиларга чиқмоқчи эканлар.

Соат 14:24 да ҳаво ўриндиқларига ўтирдик. Биз фақат уч киши бўлганимиз учун, аёл қизи билан битта ўриндиққа, бир ўзим битта ўриндиққа ўтирдим. Ёнимда битта ўриндиқ бўш қолди.

Юқоридаги станцияда электр кабелини таъмирлаш учун бораётган хизматчини биринчи бўлиб жўнатдилар. Ҳар бир жуфт ўриндиқ орасида анчагина масофа бор эди. Мен ўриндиққа ўтириб олиб, эни мени қачон жўнатаркинлар, деб кутиб ўтирдим. Юрагим ҳам қўрқувдан, ҳам ҳаяжондан тез-тез урар, аммо кутганимдан кўра анча хотиржам ва бундан ўзим ҳам ҳайрон эдим. Олдинлари мен баландликлардан қўрққаним учун, Сессельбан ўриндиқларида ҳеч қачон юқорига чиқа олмасам керак, деб ўйлардим. Мана энди бир ўзим, ҳамроҳсиз, ҳамдардсиз, ҳимоячисиз юқорига жўнатишларини кутиб, ўриндиқда ўтирибман. Бунинг ҳаммаси ўзини ўзи эътиқодга бағишлашнинг белгисига айланганда, мен энди орқага қайта олмасдим. Бекат хизматчиси менга жилмайиб қўйди. Орқамда ўтирган қизча «хе-хе-хе»лаб кулди. Уларнинг ҳаммаси бор овозда бақирдилар: «Хайр! Учрашгунча!» Шунда хизматчи ричагни босди. Менинг ўриндиғим станциядан чиқиб, олдинга интилди. Сўнгги 15 дақиқа давомида ўриндиғимнинг ҳавода тебранишини тўхтатаман, деб бекорга уринган эканман. Ҳаво ўриндиқлари қўрқинчли жарлик устидан ўтиб борарди. Қўрққанимдан ҳеч нарса қила олмасдим. Олдимда фақат иккита йўл бор: ё пастга сакраш, ё ўтирган жойимда хотиржам ўтириш.

Осма ўриндиқлар бекатдан жуда катта тезлик билан учиб чиқди. Кейин секин, бир текис юра бошлади. Пастда тоғ ён бағирларидаги гажак ўтлар, айиқтовонлар кўплигидан олтиндай товланадилар. Атрофда эса миноралар сингари, қорли чўққилар қад кўтариб турардилар. Юқорига кетаётганингизда, водийнинг нариги томонидаги тоғларгина кўриниб туради. Пастга кетаётганингизда эса, Ортсток ва Экстокка, катта жарликка рўпара ўтиришга тўғри келади.

Биз борган сари юқорилайвердик. Баландлик энди менга ваҳимали туюлмас эди. Бир неча дақиқа ичида мен ҳар доим Худога сажда қиладиган жойдан ва харсанг тошли жарликдан ўтганимдан кейин, қалбимни ғалати бир туйғу қамраб олди. Агар бу туйғуга итоат этсам, мени ваҳимага солишини билардим. Шунда хаёлимдан бир фикр ўтди: «Агар ўзим истасам ҳам тўхтай олмайман, ўриндиқдан тура олмайман». Мен ўриндиғимни маҳкам ушлаб олиб, хитоб қилдим: «Раббим! Чўпоним… Ёвузликдан қўрқмайман, чунки Сен мен билансан!» (Забур 22). Шу лаҳзада қўрқув туйғуси ўтиб кетди. Мен кўз олдимда очилаётган ажойиб манзарадан завқланиб борардим. Пастда водийлар, тоғ яйловлари ортда қолди. Атрофда фақат тоғлар, чўққилар тобора яқинлашиб бормоқда.

Орқамда ўтирган аёл билан қизи менга кўриниб турарди. Орқамда жарлик, олдимда чўққилар. Кейин жарлик анча узоқда қолиб кетди. Олдинда гуллар билан қопланган ям-яшил тоғлар кўринди. Биз борган сари юқорилаб борардик. Ниҳоят, юқоридаги бекат кўринди. Менинг ўриндиғим шовқин солиб, узун, қоронғу айвон тагига шўнғиди. У ердаги хизматчи ҳаво ўриндиғида ёлғиз аёлни кўриб, ҳайрон бўлиб менга қаради. У ўриндиқни тўхтатгандан кейин, мен тушдим. Мен Чўққиларга етиб келган эдим.

Эксток чўққиларида

Мен айвондан чиқиб, тор сўқмоққа бурилдим ва баланд ям-яшил тоғ ён бағридан Экстокка етиб бормагунимча кетавердим. У ерда биронта ҳам дарахт йўқ экан. Ҳар жой-ҳар жойда оппоқ қорли оролчалар. Тик тоғ ён бағридан йигирма дақиқача юриб, Чўққига етиб келдим. Бекат анча орқада — пастда қолиб кетди. Йўл охирига борганда ҳансираб қолдим. Ниҳоят, Худо мени олиб келмоқчи бўлган жойга етиб келдим.

Шу ерда туриб атрофни кузатар эканман, бирдан бугун еттинчи кун экани, Худо мен билан ўзгача бир тарзда гаплашмоқчи эканини тушундим. Шунинг учун У мени бу ерга бир ўзимни чақирди. Бўлмаса бу ерга эрталаб гуруҳ билан бирга келган бўлардим. Худо билан гаплашишим учун ҳали икки соат вақтим бор.

Мен қаттиқ чим устига ўтирдим. Чўққиларга кўтарилаётганимда эсаётган совуқ шамол энди тўхтаган эди. Қуёш илиқ нурларини сочиб турарди. Шу тариқа мен икки соат шу ерда ўтириб Худонинг сўзларини тингладим.

Мен Худойимнинг даъватини эшитдим, Сессельбан мактуби ҳам мен учун тушунарли бўлди. Худо Ўзининг амр этганларини бажаришим учун, У менга куч ато қилишини ҳам билардим. «Сизни даъват қилаётган садоқатлидир. У Яратувчи ҳамдир» (1 Сал. 5:24).

Эксток қояси худди девор ёки икки водийни ажратиб турадиган чегарага ўхшайди. Мен ўтирган жойимдан қорли чўққилар билан ўралган бошқа водийга қарадим. Бу ерда мен худди «юксак ва кўкка кўтарилган»дай ўтирардим. Айни пайтда Худо оёғининг остидаги курсида ўтиргандай туюларди менга. Шу пайт бирдан оҳиста, аммо меҳрибон овоз менга мурожаат қилди:

«Ханна, шу ерда менга атаб қурбонгоҳ яса».

Бу сафар хеч қандай кураш, қўрқув ва азоб-уқубатлар, ўзлигидан воз кечишлар бўлмади, аксинча, қувонч, севги, иззат-икром, умид, эътироф ҳукмрон бўлди. Менинг юрагим чуқур завққа тўлди. Шунда мен энди йўлим очиқ эканини билдим. Худонинг хоҳиш-иродасига кўра, ҳозир мен қурбонгоҳга ўзлигимни қўйишим мумкин эди.

Бундан бир неча йиллар аввал худди шу тоғда — 1924 йили У менга, дудуқ тилингни Менга қурбонлик қил, деб даъват қилган эди. Худо мени қаерга юборса — Британия оролларигами, Фаластингами — ўшаларга Хуш хабарни айтишим керак эди. Ўшанда У мени яна Ўзининг йўл бошловчиларидан, Қуддус миссиясида Унинг хизматчиси бўлишим учун чорлаган эди. Энди эса менга Ўзининг янги ниятини аён қилмоқчи. Шунинг учун Худойим деди: «Энди сен мана шуларнинг ҳаммасини ёзишинг керак, Ханна. Шу дақиқадан бошлаб сен ҳам йўл бошловчи, ҳам ёзувчи бўласан».

Воқеаларнинг моҳиятини Мендан қабул қилиб ол, сенга нимани айтсам, ўшани ёзиб ол. Шундай қилсанг, бошқаларни илҳомлантирасан». Буларнинг ҳаммаси осойишта, тинч, оддийгина бўлди. Бундай пайтда қуйидагиларни гапирмаслик керак: «Эй Эгам! Мен буни қила олмайман, адашиб кетаман, ғалати қилиқларим бор. Мен равон, саводли ёза олмайман, ёзганларимда на шакл, на мазмун бўлади. Ундан ташқари, хатоларимни доимо тузатиб бориш лозим бўлади».

Йўқ, мен фақатгина ҳурмат-эҳтиром, қувончга тўла миннатдорчилик ҳиссини туйиб, чуқур сукут сақлаб турардим.

Мени шу топшириқни бажаришга чорлаётган ишонч менга ижод истеъдодини ато қилади. Шу истеъдод, қобилият Унинг каломини ёйишим учун менга куч беради. Менга, бошқалар тановул қилишлари учун нон тайёрлаш керак эди, деб айтадилар: «Шу пайт менинг олдимга само лашкарларидан бири учиб келди, унинг қўлида қурбонгоҳда ёнаётган кўмир чўғи бор эди» (Ишаё 6:6). Аммо бу сафар у менинг лабларимга эмас, бошимга ва қўлларимга тегиши лозим эди. Ана шундан кейин Эгам бошқаларга ёйишимни истаган нарсаларнинг барчасини ёзиш ва нашр қилиш қобилияти менда пайдо бўлди.

Бу ерда — худди девордай қорли чўққилар билан ўралган Эксток тоғларида мен Эгам учун ёзувчи бўлишга даъват қилинганимни жуда яхши билар эдим. Шундай қилиб, Эгам менда бўлиши лозим бўлган ҳадяни олишим учун марҳамат қилди. Шу пайтгача дудуқ тилимга шифо топиш учун ҳаракат қилиб юрардим. Шу боис бу ҳадядан фойдаланмас эдим. Икки соатдан кейин Соссельбаннинг арқон йўли орқали тоғ чўққисидан пастга қараб йўл олдим. Пастга тушаётиб, Орсток ва Хор Турим тоғларига қараб хаёл сурардим. Мен уларни худди инсонларни севгандай, ўртоқларимни севгандай яхши кўрардим. Чунки бу тоғлар доимо Худога ҳамду санолар айтиб, мен учун Унинг элчилари бўлган эди.

Мен пастга тушганим сари, тоғлар баландлашиб борарди. Ниҳоят, улар бошим узра худди миноралардай виқор билан туришарди. Биз жарликка етиб келганимизда, қуёш бир неча дақиқа кўздан йўқолиб қолди. Сўнг ям-яшил далалар, ўрмонлар пайдо бўлди. Мен арқон йўлнинг ҳеч қачон тамом бўлмаслигини жуда истар эдим. У мени ер ва осмон ўртасида қушлардай парвоз қилиб юришимни истаган эди. Аммо сим арқон пастга шўнғиди, биз шиддат билан станцияга кириб келдик, ўриндиқлар яна ерга қўнди.

Мен аста юриб Бергфриден Хаусга қайтдим. Қалбим қувончга тўла, чунки Эгамнинг ҳузурида бўлиб қайтдим, Унинг овозини эшитдим, Унинг хоҳиш-иродасини билдим. Эгамнинг ваъдалари мени Чўққиларга олиб чиқди, ўша ваъда мени соғ-саломат яна пастга олиб тушди.

Шу фикрлар менга тасалли берди. Мен киборланиб кетишимга булар йўл қўймайди. Эгам Ўзининг кичик хизматкорига қалб итоаткорлигини инъом қилади ва «Ўзининг қанотлари соясида бўлишим» учун ижозат беради.

Булутлар ва туман

Браунвальд. 1949 йилнинг 31 майи.

Бугун менинг қирқ тўртинчи туғилган куним, Браунвальддаги охирги куним. Атрофни қалин парда сингари туман қоплаган, яқин орада туман тарқалишига ҳеч ишонч йўқдай. Деразам тагидаги гуллар, сўқмоқ ёнидаги кичкина пастак арчалардан бошқа ҳамма нарса оқиш чанг ичида қолган. Атрофда ҳеч қандай қорли чўққилар, тоғ тизмаси, ям-яшил водий, гулларга бурканган далалар йўқдай. Бу ерларда илгари ҳеч қачон бўлмаган одам шу туман пардаси ортида нима борлигини сезмасди ҳам. Мен яхши кўрадиган соатлаб кўз узмай томоша қиладиган манзара тамомила кўздан йўқолган эди.

«Ҳеч нарса кўринмаса ҳам, ҳаммаси жой-жойида турибди, — дер эди меҳрибон Эгам. — Чунки ҳаммаси туман ортида қолиб, худди йўққа ўхшаб қолди. Аммо ёдингдан чиқарма: ҳеч нарса йўқолмайди. Мавжуд нарсалар ҳозир кўзга кўринмаяпти, аммо яна зоҳир бўлишлари учун, вақти-соатини кутиб турибди. Уларнинг сенга айтадиган охирги сўзлари мана шулардир: кўринмайдиган нарсаларга қаттиқ ишон. «Чунки кўринадиган нарсалар вақтинчалик, кўринмас нарсалар эса абадийдир» (2 Кор. 4:18).

Мен нонушта қилгани тушдим. Юрагим қўшиқ куйларди. Худо ваъдаларининг Сосселбани Унинг режалари ва аҳдларини бажаришга мени етакларди: «О Эгам! Ижозат бер, тайёргарлик кўрай, «Буюклик либослари»ни кийиб, Сенинг хоҳиш-ироданг қаршисида қувончли туйғулар билан пайдо бўлай. Атрофдаги чанг, ғубор аҳамиятсиз. Бугун бу ерда менинг охирги куним ўтяпти. Шунинг учун ҳар доим Эгамга илтижо қиладиган жойга бора олмайман. Аммо буниси ҳам аҳамиятсиз. Бугун туғилган кунимда шу хонадан чиқмасдан, Сенга ҳамду санолар айтиб кунни ўтказишимга имкон бер. Эй Эгам, бундан яхшироқ яна нима бор?! Майли, туман сабабли биз хонага қамалиб ўтирайлик. Мен тоғлар ва шаршараларнинг, далалар ва гулларнинг такрорланмас гўзал овозларини эшитдим. Энди эса Сенинг овозингни эшитмоқчиман. Менга бундан бошқа нарса керак эмас. Дераза ортида кўздан йўқолган гўзал манзаралар ҳам аҳамиятсиз.

Эй Худойим! Сенинг юзингни кўришим учун, қўлларим қўлларингни ушлашига ижозат бер. Юрагимда «Сулаймоннинг гўзал қўшиқлари»нинг сўзлари янграмоқда: «Эй суюклимнинг овози! Ана у келяпти. Тошлардан тошларга сакраб, тепаликлардан ошиб келяпти» (Қўшиқ. 1:8).

 

1949 йилнинг 1 июни.

Кеча эрталабдан кечгача ҳамма нарса қалин туман пардаси билан ўралган эди. Туман пардаси ҳеч кўтарилмайдиганга ўхшарди. Бугун эрталаб уйғондиму табиатда ҳеч қандай ўзгариш йўқлигини кўрдим. Икки соатдан кейин кўп нарсаларни ўрганган севимли, Худонинг марҳаматига сазовор бўлган жойдан кетишим керак. Мен охирги марта менга дўст бўлиб қолган тоғларни якшанба куни томоша қилдим. Шунда ҳам тоғлар қоп-қора булутлар билан қопланган осмон фонида улуғворлик билан қад ростлаб турарди. Ўша кун тунда туман тарқалиб, ёмғир бошланди, ҳалигача тўхтагани йўқ.

Тўғри, битта истисно ҳам бор эди. Душанба куни тушдан кейин туман бир оз кўтарилди. Ўша куни мен машҳур кузатиш майдончаси Оренплаттага сайр қилдим. Вақти-вақти билан туман кўтарилиб, дераза ойнасидан бир неча дақиқага оппоқ қорли тоғлар кўринди. Бир пайт Шайдстакли чўққиси оппоқ кумуш минора каби ялтиради. Мен нафасимни ичимга ютиб, кузатиб туравердим. Бир неча дақиқадан кейин Шайдстаклини яна туман қоплади ва тўсатдан бошқа «дераза» очилди. Менинг кўз ўнгимда Маттенсток «баланд, самоларга бўй чўзган» ҳолда бутун гўзаллиги билан намоён бўлди. Қуёшнинг ёрқин нурлари уни шунчалик чулғаб олдики, худди «осмон туйнуги» очилиб кетгандай бўлди. Мен ўша туйнукдан «кўп яшовчилар»дан биттасига ёки осмон саройига қарадим (Юҳ. 14:2). Туман бўлгани сабабли, бу кўринаётган чўққилар анча баланд кўринишарди. Улар гўё осмондаги бошқа бир дунёга тааллуқлидай эди.

Сайр қилиб юрар эканман, хаёлимда бир фикр қайта-қайта жонланарди. «Сенинг нур сочиб турган юзинг билан менинг юзим орасида худди зулматга ўхшаб туйғулар, ҳиссиётлар тумани туриб олди. Бир мадҳиядан айни ана шу нарса жуда гўзал ифодаланган. Ҳа, Эгам гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда, туман пардасини кўтариб, улуғворликка бошқа томондан қарашимга имконият яратаётгандай эди.

Ҳаво очиқ кунда Оренплаттида жуда ажойиб манзара намоён бўлишига менда асло шубҳа йўқ эди. Олисдаги пастликда яшил водийдан Чўққи томонга арқон йўл орқали кичкина кабина кўтарилиб келарди. Откриткалардаги тасвирига қараганда, буни ёпиқ трамвайга ҳам, қанотсиз кичкина самолётчага ҳам ўхшатса бўлади. Сесселманнинг очиқ ўтирғичларига асло ўхшамас эди.

Ўша куни кузатиш майдончасидан атрофга назар ташлаганимда, туман борлиги учун атрофда ҳеч нарсани кўриб бўлмади. Менимча, шундай бўлгани ҳам яхшироқ эди. Кутилмаган ҳар қандай кишини ўзига мафтун қиладиган осмон ойнасида вақти-вақти билан пайдо бўладиган тоғ манзараси шунчалик гўзал кўринардики, ҳаяжондан нафасинг тиқилиб қолади.

Мен тоғ ён бағри бўйлаб кетган тор сўқмоқдан борар эдим. Юқорида ҳам эмас, пастда ҳам эмас, сўқмоқ атрофи бўйлаб очилиб ётган гуллар жуда гўзал. Охирги далада эса капалак гуллар қийғос очилиб ётибди. Улар нафис, муаттар ҳид таратади. Мен Оренплаттга етиб борганимда, атрофда ҳеч нарса кўринмас эди. Шу ерда бир кафе бўлиб, унинг тепасига: «Кузатиш майдончасига шу йўлдан бошқа йўл йўқ», деб ёзув осилган, кафе ҳам аранг кўриниб турарди. Мен орқага қайтиб, уйимга шошиб кетар эканман, гулларнинг ҳидларига маст бўлиб, гулларга, туманга мамнун бўлиб боқардим. Қулоқларида эса қуйидаги сўзлар жаранглаб турар эди: «Кўринмас нарсага қаттиқ ишон. Худо сенга бир марта кўрсатганни, гарчи улар кўринмас бўлса ҳам, эсдан чиқарма. Сизларни даъват қилаётган сизда жуда содиқдир. У ҳамма нарсанинг Яратувчисидир» (1Сал. 5:24).

Орқада Браунвальдни қолдириб, мен арқон йўл орқали пастга — водийга қайтиб жўнадим. У ерда Браунвальд чўққиларига чиқа олмайдиган автомашиналар, текис йўллар бор эди. Йўлда дала гуллари менга охирги топшириқни етказдилар. Мана улар — ёмғирдан ҳўл бўлиб, туман ичра гўзал бўлиб очилиб ётибди, Бўйлари ҳар хил — паст, баланд; ранглари турлича: оқ, қизил, сиёҳранг, тиканли, тикансиз — тоғ ён бағирларига гиламдай ёйилган. Бу гуллар менга юқорида кўрганим ўтлоқзорларни, қуёшда олтиндай товланиб турадиган сап-сариқ карнайгулларни, гажак гулларни эслатади. Мен ўзим бораётган томондаги наргис гуллар билан қопланган далалар тўғрисида ўйладим. Улар ҳақидаги хотираларим йигирма етти йилдан буён юрагимда яшайди. У ерга онам билан бирга борган эдим, ўшанда онам охирги марта меҳнат таътилига чиққан эди.

Гулларнинг топшириқлари Худонинг бизга ҳар куни кўрсатадиган мурувватли севгиси ва меҳрибон илтифоти ҳақидаги шунчаки эслатиш эмаслигини тушуниб етдим. Аммо гуллар ҳам, Худонинг топшириқларини бизга етказувчи табиат гўзалликлари каби, Унинг биз орқали бошқаларга етказмоқчи бўлган ажойиб севгиси ва меҳр-мурувватлари ҳақида сўзлардилар. Шунингдек, Брумбах шаршаралари ҳам биз орқали инсонларга оқиб борадиган Худо севгиси ҳақида эслатардилар. Чўққилар эса бизни кўтармоқчи бўлган Худонинг ишонч чўққилари ҳақида гапирардилар. Биз бошқаларга ҳаёт ато этадиган қувонч билан Чўққилардан оқиб тушишимиз керак эди. Бизнинг ҳар бир кунимиз худди шундай бўлиши керак — бошқаларга қувонч, тасалли, гўзаллик, далда берадиган атрофдаги дала гулларига ўхшаб.

Ҳа, ҳақиқатан менинг Швейцарияга келишим фақатгина ўзимнинг кўнгилхушлигим учунгина эмас, балки кўрганларим, англаганларим билан бошқаларни таништириш имконияти менда пайдо бўлиши учун ҳамдир. Эҳтимол, бу ёзганларимни У қачонлардир шу гўзал мақсадлар йўлида ишлатса, ажабланарли жойи йўқ.

Лез-Аванга саёҳат

Мен тўққиз соат давомида Швейцариянинг бир бурчидан иккинчи бурчагига йўл юрдим. Женева кўли бўйидаги Лозаннога етиб келганимда, соат 15:30 бўлган эди. Саёҳатимни Лез-Аван тоғларига томон давом эттирдим. Аммо шу ерда — Гларусе тоғларидан шунча узоқда ҳам чўққилар туман билан қопланган эди. Ниҳоят, 17:10 да арқон йўл мени «Салун» меҳмонхонасига олиб келди.

Меҳмонхона жуда ажойиб, хонамнинг деразалари кўлга қараган, гўзал, ниҳоятда қулай эди. Биринчи куниёқ кечқурун нарсаларимни жойлаштириб, сайрга ҳам чиқиб келдим.

Мен энди тавба қилиб, Эгамга сажда қилмоқчиман. Меҳмонхонага қайтиб келаётиб, ўзимда чинакам ўкиниш туйғусини ҳис қилдим. Бу ерлар ҳам ниҳоятда гўзал, аммо тоғлар туман билан қопланган эди.

Албатта, мен чарчаган бўлсам ҳам, азиз бўлиб қолган дўстларим — тоғларни жуда соғинган эдим. Мен икки ҳафта Браунвальдда бўлган пайтимда бу тоғлар менга кўп нарсаларни ўргатди. Аммо менинг ўкинчим бундан эмас, наргис гуллар ҳам ҳали тугамаган, бу гуллар беқиёс гўзал. Наргис гуллар ўсиб ётган тоғ ён бағирлари худди қиров билан қоплангандай оппоқ бўлиб ялтираб турибди. Атрофдаги тоғлар ниҳоятда тик, тепага ҳам, пастга ҳам йўл йўқ. Тоғ ён бағирларида ҳам сўқмоқ кўринмайди. Ҳаммасидан ёмони — наргис гуллар ўсиб ётган далалар қўл етмас жойда эди. Далалар атрофи сим билан ўралган бўлиб, уларда шундай ёзувлар осилган эди: «Дала эгаларининг рухсатисиз йўл бўйидаги майдонларга кириш манъ этилади».

Буни мен асло кутмаган эдим! Бундан йигирма етти йил муқаддам онам, дўстларимиз билан бу ерларда бемалол сайр қилган эдик. Энди эса ҳаммаси тижоратга ўтган, шекилли. Албатта, бу машҳур, кенг реклама қилинадиган диққатга сазовор жой. Айниқса, йилнинг шу пайтида — наргис гуллар қийғос очилганда. Менимча ҳам, буларни қўриқлаш керак, акс ҳолда сотгани юлиб кетадилар. Аммо ачинарлиси шуки, мен Худо билан яна қаерда ёлғиз қолишим мумкин?! Наҳотки, мен Лез-Аванга шундай ҳафсалам пир бўлиши учун келган бўлсам?! Яна алғов-далғов бўлиб турган, уруш даҳшат солиб турган Яқин Шарққа боришим керак?! Нима бўлса ҳам, сим тўсиқлар ортидаги қўлим етадиган жойдаги гуллардан озроқ териб олдим. Ойнинг оппоқ нурларида товланиб турган далаларни бирпас томоша қилиб турдим. Бу далалар қанчалик гўзал бўлмасин, мен барибир, Браунвальдни қўмсардим.

Бугун эрталабдан туман бўлди, кейин ёмғир ёғди. Мен бу ерда бор-йўғи тўрт кунгина бўламан. Кейин яна йўлга жўнашим керак.

Чамаси, Худойим менга муҳим бир гапни айтмоқчига ўхшайди. Унинг айтмоқчи бўлган гапларини эшитишни, англашни жуда истайман. Ягона қувончим — ҳар куни бўлиб ўтаётганлар учун, яъни қувончларим учун ҳам, қайғу-аламларим учун ҳам Худога ҳамду санолар айтмоқдир. Ахир, миннатдорчилик билан қабул қилинадиган кўнгилсизликлар доим нур сочиб турган мурувватга айланди-ку!

Тўсиқ ортидаги наргис гуллар очилиб ётган майдонлар билан боғлиқ бир шеър хаёлимда қайта-қайта янграяпти. Наргис гулларни томоша қилай, Худойимнинг сўзларини эшитай, гуллар орасида ўтирай, деган умид билан мен шунча узоқ йўлни босиб ўтдим, ахир. Аммо ҳатто қуёш чиққанда ҳам, мен бунга қўлим етмаслигини билиб турардим.

Бранувальднинг ажойиб далалари билан Лен-Аваннинг сим тўсиқлари ортидаги гулларга бурканган далалар ўртасида қанчалар кескин фарқлар бор-а! Аммо жуда юмшоқлик билан Худойим менга «Сулаймоннинг гўзал қўшиқлари»дан олинган парчаларни ёдимга солаверди: «Тўсилган боғ — менинг синглим, келиним, асир олинган қудуқ, беркитилган булоқлар…» (Қўшиқ. 4:12).

Худойим олдимдаги тўсиқларни бўлаклаб-бўлаклаб синдирмасидан олдин, менинг ҳаётим ҳам шундай эмасмиди?! Қанчадан- қанча оддий инсонлар учун ёпиқ «кўргазма-боғ» мавжуд эмасмиди?! Менимча, илгари бу одамларга нисбатан зиғирча ҳам қизиқмасдим. Энди менинг қалбим бошқаларга қувонч улашиши учун очиқ гулзорларга айланиши керак. Ўша ажойиб китобда худди шу сўзлар бор: «Эй шамол, кўтарил, шимолдан эсиб кел, жанубдан югуриб ел, боғимда эс — унинг муаттар ҳидлари атрофга таралсин! Суюклигим ўз боғига келсин, боғнинг ширин-шакар меваларидан тотиб кўрсин.

Мен ўз боғимга келдим, синглим; севгилим, муаттар ҳидли миррадан териб олдим. …Енглар, дўстларим, ичиб тўйинглар, суюклиларим!» (Қўшиқ. 4:16; 5:1)

Монтлан ва наргис гуллар майдонига йўл

Биринчи кун кеч соат бешларда туман тарқала бошлади. Пастда Женева кўли ястаниб ётарди. У худди илгаригидай мендан яширинган кечки қуёш нурларида артиб тозаланган мисга ўхшаб ялтирарди.

Мен дераза олдида икки соатча ўтириб, ҳавонинг очилишини кузатдим. Кўл нур сочиб турган қувонч ва сокинлик рамзига ўхшайди. Булутлар секин кўтарилиб, узоқларга сузиб кетди.

Куннинг энг авжи соат еттиларда бўлди. Ниҳоят, осмон мусаффо бўлиб, қуёш нур соча бошлади. Айвонга чиқиб, юқорига қарадим, шунда узоқ йўл босиб бу ерга келганимнинг сабабини кўрдим. Мана улар: тўрт, олти, саккиз ёшлигимда ота-онам билан Швейцарияга келиб кўрганим ва жуда севганим тоғлар. Дан-ую-Мидо ва Монблан тоғлари… улар энди аниқ-равшан кўриниб турардилар, гўзалликда тенгсиз, улуғвор тоғлар эдилар.

Бир оз кейинроқ мен иккита меҳмонхона ходими билан деразадан қарадим. Улар, бугун тоғлар жуда гўзал, дедилар. Атроф ёмғирдан кейин уфқнинг заррин нурларига бурканган эди. Атродаги ҳамма нарса илоҳий бир тусга кирган, одатда бу кўриниш шаррос ёмғирдан кейин бўлади. Қарағайзорлар, ям-яшил тоғ ён бағирлари ва наргис гуллар майдони уфқнинг олтин рангида товланиб кўринади.

Уфқ нурларида минора каби осмонга бўй чўзган Дан-ую-Миди чўққилари ҳам олтин тусига кирган. Ялтироқ чўққиларни биттагина тор йўл кесиб ўтган. «Баланд, юксалган — ғалаба қилган». Унинг ортида Швейцариядаги энг баланд тоғлар, қорли Монелан чўққилари қорайиб кўринар эди. Мен кўриш орзусида бўлган ва кўрмай қолишдан жуда қўрққаним ниҳоят, кўз ўнгимда намоён бўлди! Баланд, улуғвор, сокин чўққилар: «Парвардигори олам сизни ҳар қандай қувончдан баҳраманд қилсин, оламни ишончга тўлдирсин» дегандай туюларди. «Худо Ўз мурод-мақсадини Исо Масиҳ орқали сизларга бажо келтирсин. Худонинг иродасини бажо этмоғингиз учун Ўзи сизларда ҳар қандай фазлу камолотни пайдо қилсин. Исо Масиҳга абадул абад шон-шарафлар бўлсин!» (Ибр. 13:21).

Кейинги куни Худо мени, ибодат қилсин, деган мақсадда яхши жойга бошлаб борди. Сим тўсиқ ортидаги гулзор майдони бор тик қоялар орасига эмас, меҳмонхона ёнидаги ўрмон орқали ўтиб борадиган очиқ майдончага олиб борди.

Бу ерда ҳамма нарса бор эди. Орқамда ўрмон, атрофимда, қаршимда ҳеч қандай тўсиғи бўлмаган, бемалол ўсиб ётган наргис гулларга бурканган тоғ ён бағирлари. Шундоққина рўпарамда Савойи ва Дан-дю-Миди тоғлари қад кўтариб турибди, уларнинг ортида ажойиб, оппоқ Монблан тоғлари. Ана, мовий осмон, чарақлаган қуёш, атрофдаги барча нарса таърифлаб бўлмас гўзал. Тоғлар четидан бошлаб туман юқорига кўтарилиб боради. Аммо тоғлар аниқ, равшан кўриниб турибди. Водийдан сигирлар бўйнидаги қўнғироқчаларнинг жаранг-журунги эшитилади. Бошқа товушларни қўнғироқчалар овози кўмиб юборган.

Худойим мени яна нима учун Швейцарияга олиб келганини тушуна бошладим. Бу, менимча, қалбимда бўлиб ўтаётган ўзгаришлар ва бу разилликларга бой дунёга инсон боласи нима учун келишини тушуниб етишимга У аста-секин ёрдам бераётган эди. Нима учун бу ердаги ўлим билан барҳам топадиган ҳаёт бизга ишониб берилган? Ўйлашимча, биз ўзлигимизни унутиб, Худо севгиси ихтиёрига берилмоқни ўрганишимиз учун. (Самоларда эҳтимол, бу имконсиз бўлса керак.)

Самоларда ҳамма ва ҳамма нарса севгига лойиқдир. Аммо Раббимиз Исо айтганидай, «Агар ўзингизни севадиганларнигина севсангиз, бундан сизга раҳмат бўлурми?» (Матто 5:46). Самода ҳамма бир-бирини яхши кўради, дўзахда эса биров бировни севмайди. Аммо ер юзида биз худди Худо ўргатганидай севиш ва севилишни ўрганишимиз учун бенуқсон муҳитдамиз. Шубҳасиз, севиш қийин бўлган инсонларга бўлган севги учун бутунлай ўзликдан воз кечиш… Улар бизга қайси бир жиҳатларимиз билан севгига лойиқ эмаслигимизни эслатиб туради.

Севги — бу туйғу эмас. Бу бутун вужудингни қамраб оладиган хоҳиш — бошқаларга ёрдам бериш, оқ йўл тилаш, уларни дуо қилиш, нажот бериш, тасалли бериш ва кўнглини кўтариш истагидир. Айнан шунинг ўзини Раббимиз Исо амалга ошириб келган. Бу ерда — заминда Севги Худоси амалга оширадиган ишни биз қилишимиз учун имкониятларимиз бор. Бошқаларни севиш, излаб топиш, нажот бериш учун ўз «Мен»идан воз кечишни ўрганиш, жисмоний қониқиш ҳосил қилиш, бировни ёқтириб кўнгил бериш туйғуларини эмас, балки бошқаларга қувонч, бахт келтириш ва хайрли ишлар қилишдан олий даражада завқ туйғуларини бошдан кечиришдир. Худди Брумбах шаршаралари каби, ҳамма нарсангни бериб, шундай қилаётганинг эвазига қувончдан бошқа ҳеч нарса сўрамасдан баланддан пастга отилишдир! Биз шу сабоқни ўзлаштириб, ҳаётимизга татбиқ қилишини бошлаганимизда, биз бу мангу ўзидан ўзи воз кечиш севгиси дунёсида жасурлик билан ўзимизни худди «ўз уйимиздагидай» сеза бошлаймиз.

Лез-Аванда Худо менга қайта-қайта такрорлади: «Бу шундай бахтки, севиш ва жавобига севги талаб қилмаслик керак. Бахтли бўлишга интил!» Бу сен кутаётган аллақандай туйғу ҳам эмас, шу севгини чорлайдиган қандайдир инсон ҳам эмас. Бу сенинг қарорингдир. Мен ўзлигимдан кечиб, пастликка отиламан. Қанчалик пастга тушганим сари, Худойимнинг севгисини бошқаларга шунчалик кўп бера оламан. Худди шундай қилган Севги Худосининг ўзи каби, Исо ҳам Коинотдаги энг паст жойни топиб, у ерда жойлашмагунча, кўнгли тўлмаган эди. Мен шу сабоқни ўзлаштириш ва абадий севги билан сева олиш қобилиятига эга бўлиш учун заминда кун кечиряпман.

Наргис гулларнинг мактублари

Наргис гуллар менга айтмоқчи бўлган ўша сабоқларини энди ўзлаштириб олдим. Кеча тушдан кейин сайр қилгани чиқдим. Олдинига сўқмоқ қалин, сирпанчиқ ўрмон ичкарисига кетди, кейин мен узоққа чўзилиб кетган ва ёввойи наргис гуллар билан қопланган тоғ этакларига олиб чиқди. Бу ерда ҳеч қандай сим тўсиқлар йўқ экан. Мана, бутун таровати билан атрофга муаттар ҳид таратиб турган гуллар. Сон-саноқсиз, ҳеч ким санаб саноғига ета олмайди. Қордай оппоқ гулзорлар худди оппоқ кийим кийган оломонга ўхшайди, ҳар ер-ҳар ерда олтинранг айиқтовонлар кўзга ташланиб туради. Ваҳий Китобида тасвирланганларнинг ойнадаги акси (7:9, 10).

Наргис гуллар шундай ойдинлик ва муаттар ҳидлари билан мактубларини менга етказдилар. Мен буни улардан эшитаман, деб сира ўйламаган эдим. Аммо мактуб жуда гўзал эди. Мен шу гўзал гулларнинг ичида турардим, мана шу гўзалликка ва яна неча-неча милга чўзилиб кетган ана шу гулзор далалар чўзилиб кетганига ишонгим келмас эди. Шунда мен бир нарсани англаб етдим. Мен ана шу сон-саноқсиз наргис гулларнинг ҳаммаси бошларини пастга эгиб турганларини кўрдим! Ҳамма гуллар пастдаги водийга қараб туриш учун ўгирилиб олган эдилар. Уларнинг ўртасида туриб тоғ ён бағридан пастга қараганингизда, фақатгина уларнинг орқа томонини кўрасиз, холос. Ўгирилиб юқорига қарасангиз, сон-саноқсиз митти юзчаларни кўрасиз, ҳар бирининг бошида кичкина тожи ҳам бор. Ҳа, чиндан ҳам, худди мен ҳаворий Юҳанно кўрган ва ўзининг Ваҳий китобида тасвирлаганларининг аксини кўраётгандай эдим: «Шундан кейин қарасам, ҳар хил миллатдан, барча қабилалар, халқлар ва тиллардан бўлган, унинг ҳисобига етиб бўлмайдиган даражада улкан бир оломон Арши Аъло олдида, Қўзининг ҳузурида турарди. Ҳаммаси оқ либос кийиб, қўлларида хурмо новдасини тутар эдилар. Улар баланд овоз билан: «Нажоткорлик тахтда ўтирган Худойимизга ва Қўзига хосдир!» — деб хитоб қилишар эди. .. Оқсоқоллардан бири гап бошлаб мендан сўради:

— Оқ либос кийган бу одамлар ким, улар қаердан келганлар?

— Эй тақсир, буни сиз биласиз, — дедим мен. У менга шундай айтди:

— Булар буюк қайғудан ўтиб чиққанлар. Либосларини ювиб, Қўзининг қони билан оқартирганлар. Шунинг учун улар Худонинг тахти олдида турадилар ва Унинг маъбадида кеча-кундуз хизмат қиладилар. Тахтда Ўтирган эса чодирини уларнинг устига қуради. Улар бошқа оч қолмайдилар ҳам, чанқамайдилар ҳам. Энди на қуёш, на бирон-бир жазирама уларни қизитмайди. Чунки тахт ўртасидаги Қўзи уларни боқади, оби ҳаёт булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўз ёшларини бутунлай артиб юборади» (Ваҳий 7: 9,10, 13-17).

Ҳа, наргис гуллар айнан шундай деб айтдилар. Улар тоғ ён бағирларида қатор бўлиб турардилар. Уларнинг ҳаммаси худди амфитеатрда ўтиргандай, сабрсизлик билан пастга — водийга қараб туришарди. Улар менга абадий севги сабоқларини ўзлаштириб олган одамлар тўғрисида ҳикоя қилардилар. Ана, улар сабрсизлик билан бизнинг ўша сабоқни қандай ўзлаштираётганимизни кузатиб турардилар. Уларнинг орасида менинг ота-онам ҳам бор. Агар улар ўзлари кетган нариги дунёдан гапира олсалар эди, улар менга шундай деб айтган бўлардилар: «Ханна, севиш — бу бахтдир. Севиш учун биратўла ўзлигингдан воз кеч. Бу — хочдир. Аммо бу ҳам ҳаёт, ҳам абадий қувончдир».

Мен водийга тушдим ва бошқа чўққига кўтарила бошладим. Ўрмон ичидан ўтаётиб, кичкина-кичкина тошларга дуч келдим. Тошлар орасидан сув оқиб, кичик шаршара ҳосил қиларди. Кўприк устида мен нафасимни ростлаш учун тўхтадим. Яқиндаги кўлчада сув гирдоб ҳосил қилган, бу гирдобда эса кўринишидан бахтсиз еттита шохча тўхтовсиз айланарди. Мен кўприк тутқичига суяниб, уларни кузата бошладим. Шохчаларнинг гирдобдан қутулиб чиқишини, кейин пастликка қувонч билан оқаётган сувга қўшилиб кетишларини кута бошладим. Аммо бир қанча вақтдан сўнг бу бечора бахтиқаро шохчалар гирдобдан қутулиб чиқишлари учун жасорат етишмаётганини тушундим. Улар бошлари айлангунча айланавердилар. Аммо пастда озодликка эришиш учун чиқиб кета олмадилар.

Ниҳоят, мен тескари бурилдим-да, шохчаларни тарк этиб, тепаликка чиқа бошладим. Мен Брумбах шаршараси ва бутун дунёдаги сувлар куйлайдиган қўшиқлар тўғрисида фикр юрита бошладим: «Биз доимо пастликка югурамиз, биз доимо пастроқ бўлишни хоҳлаймиз».

Бир соат давомида юқорига кўтарила бордим ва доим наргис гуллар орасида бўлдим. Мен ҳеч қачон бундай гўзалликни кўрмаган эдим. Водийда мен яшаётган меҳмонхонадан бошқа меҳмонхона йўқ эди. Фақат ҳеч ким яшамайдиган бир нечта дала ҳовлиларигина бор эди, холос. Мен гуллар оралаб бир соатдан кўпроқ сайр қилдим. Чиндан ҳам мана шу сон-саноқсиз оқ либослилар орасида бўлганим учун менга марҳамат инъом қилингандай эди. (Чунки улар севги бобида бенуқсон эдилар.) Мен уларнинг қувончларига ва кўзни қамаштирувчи оқликларига қараб тўймас эдим. «Булар буюк ғам-қайғудан келганлар, улар ўз кийимларини заминдаги оламдан осмондагидай Қўзи қони билан оқартирдилар».

Женева фаввораси

Швейцариядан жўнаб кетадиган куним ҳам келди. Мен тоғ чўққиларидан пастга тушдим, бир неча соатни Женевада ўтказмоқчи бўлдим. Мен паркда кўл бўйида ўтириб, машҳур Женева фаввораси — Давлатлар Иттифоқи рамзини томоша қилиб турган эдим. Бир қарашда бу жуда таъсирли манзара эди. Сув ҳайратомуз баландликка учиб чиқар, кейин томчилардан кенг оқим ясаб, ерга қайтиб тушар эди. Аммо мен унга узоқ қараганим сари, камроқ ёқарди. Хаёлан Браунвальд жарлиги бўйида турибман. Сувнинг қоядан пастга шовуллаб оқишини кузатиб турардим. Улар ўзлигини унутиб пастга отиладилар. Мен яна бир янги сабоқни ўзлаштирдим.

Женева фаввораси Брумбах шаршарасининг тамомила тескариси эди. Фавворани одамлар ўйлаб топган, қандайдир ғалати, бефойда, сунъий. У ясама ва мажбурланган севгининг рамзидир. Айни пайтда тоғ ён бағирларидаги шаршара, завқ-шавқ билан эркин қуюлаётган чин севгининг рамзидир. Женева фавворасини юқорига куч билан кўтаради ва у қаердан баландга отилган бўлса, ўша заҳоти ерга қайтиб тушади. Уни ердан сиқиб чиқаришгани зоҳоти, мавжудлигини бас қилади.Бу фавворада яна битта сувдан фойдаланилади. У ҳеч қандай фойда келтирмайди, фақат ўзининг ғайриоддий ва бир хил ҳаракати билан кўзни қувонтиради, холос. Айни пайтда ҳақиқий тоғ шаршараси ўз йўлида доимо тириклик инъом қилиб, ўзлигидан воз кечиб, қувонч билан пастга интилади. Эй Худойим! Сенга илтижо қиламан, буни заминдаги ҳаётимнинг ажойиб, қувончли олий мақсадига айлантир.

Энг баланд жой

Энди мен Исроилга учиб кетишим керак эди. Менинг рейсим соат ўн бешда учди. Об-ҳаво жуда ажойиб эди, ёмғир тўхтаган, туман тарқаб кетган. Мен ерни тарк этганимда, ер қуёш нурларига чўмиларди. Осмон ажойиб мовий рангда. Худойимнинг менга кўрсатадиган ажойиб шарафли инъоми бор эди.

Биз Алп тоғлари устидан бир соатдан кўпроқ учдик. Мен буни кутмаган эдим. Ҳаттоки бунинг қандай аҳамиятга эга эканини хаёлимга ҳам келтира олмасдим. Агар биз бир кун олдин учганимизда эди, ҳаммаёқ туман билан қопланган, ёмғир остида бўларди. Ҳозир буларнинг ҳаммаси менга Юҳаннонинг Патмос оролида кўрганларига ўхшаб туюларди.

Женева кўли анча ортда қолиб кетди. Кейин Швейцариядаги энг баланд Манблан тоғи устидан учиб ўтдик. У барча чўққилар устида худди улкан оппоқ тахтга — «баланд, ниҳоятда юксак тахт»га ўхшаб қад ростлаб турарди. Унинг атрофида эса қатор, қатма-қат бўлиб Швейцария Алпларининг сон-саноқсиз қорли чўққилари худди патриархлар тахтидай катта айлана ҳосил қилган эди. Ундан кейингилари бошқа яқин давлатлар тоғ тизмалари бўлиб, бу улкан тоғ занжири бир соатдан кўпроқ нигоҳимизни ўзига жалб қилди. Бошимиз устида мовий рангли чексиз осмон бир мадҳияни эсимга туширди:

Осмон саждагоҳи фаришталарга, само лашкаларига тўла,

Карублар, серафимлар у ерда Шоҳни шарафлар,

Осмонда ҳақиқий севги булоғининг рамзини кўргандай бўлдим, Буюк, чексиз баландлик. У ердан фаришталар, Само лашкарлари гувоҳлигида ўзлигини бағишлаш завқи ила ҳақиқий абадий Севги Шаршаралари оқиб тушади. Чиндан ҳам, Худойим севгисининг бир қисми тўхтовсиз пастдаги туман билан қопланган водийларни деб тахтни тарк этади. Шу тарзда Раббимиз Исо Масиҳ ҳам ерга — пастликларга худди «Тириклик Суви»дай тушиб келди. Зотан, бу ҳақда шундай ёзилган: «Исо Масиҳ қандай фикрга эга бўлса, сизлар ҳам ўзаро худди шу фикрга эга бўлинглар:

Масиҳ Худонинг қиёфасида бўла туриб,

Худога тенг ҳурматни ўлжа қилмади.

Лекин Ўз улуғлигидан кечиб,

Қул қиёфасига кирди У,

Кўринишда инсонлар сингари бўлди

У Ўзини шундай паст олиб,

Ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди.

Ана шу сабабдан Худо Уни жуда юксалтирди,

Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди,

Токи Исонинг исми тилга олинганда

Кўк, ер ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин

Ва ҳар бир тил Отамиз Худо шаънига

Исо Масиҳни Раббим деб очиқ тан олсин…токи бу ўжару бузилган насл орасида Худонинг пок, беғубор, бенуқсон болалари бўлинглар. Сизлар бу дунё одамлари орасида осмондаги юлдузлар каби порлаб турибсизлар-ку.

Ҳаёт каломини маҳкам тутинглар, токи менинг меҳнату заҳматим беҳудага кетмасин ва Масиҳ оламга қайтган кунда сизлар менинг фахрим бўлинглар » (Флп. 2:5-11, 15, 16).

Ҳа, коинотнинг энг юксак жойларидан Худо севгиси энг паст жойларга оқиб тушади. Бу дунёнинг кичик Брумбах шаршаралари — бор-йўғи жажжи манзаралар ва кўринишлардир. Улар ёрдамида Яратувчимиз бизни ажойиб ҳақиқатга ўргатади. Монблон ҳам, Алплар ҳам — табиатнинг абадий севгиси сояларидир, холос. О, Яратувчи марҳаматлидир. У бу тоғлар воситасида бизга ана шу ажойиб, қимматли ҳақиқатни кўрсатиб беради. У бизни Ўз илоҳий севгисининг кичик заррасига, инъикосига айлантиришни хоҳлайди. Самолёт Алп тоғлари устидан учиб ўтаётганда, менинг совуқ, хасис, худбин инсоний юрагим бир дақиқага абадий Севги Худосининг қизлари ва ўғиллари қандай бўлиши лозимлигини ҳис қилди. Биз ўзимизни тамомила бағишлаб севишга, худди У севгандай севишга, заиф ва хира акс садо бўлишга, биргаликда Илоҳий бағишлов шаршараларидан оқадиган Тириклик суви томчиларини берадиган абадий Шахснинг акс садоси бўлишга даъват қилинганмиз.

Шу пайт Отанинг меҳрли овози келди: «Ханна, ижозат бер, ўзинг ўзлаштирган сабоқларингни амалда қўллашингга Мен ёрдам берай. Муқаддас юртга борганингда, улар тўғрисида гапир, уларни кўрсатиб бер. Мен сенга берган буюк ва жаннатмакон ерларда ўз ҳақ-ҳуқуқларингни ваъда қил. Шунда сен Менинг табиатимга — Менинг бенуқсон, илоҳий, муқаддас ва ўзини бағишлайдиган севгимга янада кўпроқ, янада яқинроқ ёндашасан».

Шундай қилиб, биз жуда кўп мамлакатлар устидан учиб ўтдик, Ўрта Ер денгизи устидан учдик, Муқаддас Юрт чегараларига етиб бордик ва Лидда аэропортига қўндик. У ерда мен кутилмаган ҳодисаларга, кутилмаган янгиликларга, синовларга бой, тамомила янги ҳаётга бошим билан шўнғиб кетдим. Мен ёзувчилик фаолиятимни бошладим. Тез орда дунёнинг бошқа мамлакатларига саёҳатимни давом эттирдим. Олти йилдан кейин — 1955 йилда яна Браунвальдда бўлиш бахтига муяссар бўлдим. Ўша ерда ям-яшил тепаликларда ўтириб, Ортсток тоғини кузатиб, «Сенинг Чўққиларинг томон йўл» китобимни ёздим. Шу тариқа бундан олти йил илгари худди шу ерда олган мактубларим ёзма равишда дунёга келди.

О, қандай ҳаёт бу! Ажойиб қувончларга, саргузаштларга ва ҳар соатда чуқурлашаётган севгига бой ҳаёт! Ҳаммамизни ўша томонга раҳмдил Чўпон етаклаб боради. Ҳаёт сўқмоқлари бўйлаб Унинг изидан борайлик, ҳар бир қадамимизни тўғри йўлга йўналтирайлик. Ахир, биз Унинг нурли соясида яшаймиз. Бизни У тинимсиз равишда бундан ҳам баланд жойларга етаклайди.

Унга абадий шон-шарафлар бўлсин! Омин.

Ханна Харнард
Қисқача таржимаи ҳол

Мен масиҳий оилада тарбияланганман. Оиламизда диний эътиқод дунёдаги энг муҳим нарсалар ҳисобланар, бошқа бирон нарса шунчалик аҳамиятга эга эмас эди. Ҳаётга дунёвий ёндашиш, шунингдек, руҳий ҳаёт ва руҳан юксалишнинг аҳамиятини пасайтирадиган барча хатти-ҳаракатлар ҳам аёвсиз қораланарди. Диний масалалар ва диний таълимот ота-онам учун шунчалик аҳамиятгга эга эдики, булар менинг қалбимда чуқур таассурот қолдирмай қўймасди.

Руҳий оламнинг мавжудлигига бепарволик ва совуққонлик билан муносабатда бўлган одам бизнинг уйимизда яшай олмасди. Ота-онам учун Худони севиш, бутун қалби, борлиғи, билан Унга содиқ қолиш улар ҳаётининг ўзгармас мақсади эканлигини бехато англаб етгандим. Худога хизмат қилишга интилишдан улар қувонч ва маънавий озуқа олардилар. Мол-мулкларига эса худди омонатга берилгандай қарардилар.

Отамнинг ҳаётини қисқача шундай таърифлаш мумкин: «Уй қурувчиларнинг ҳар биридан содиқлик талаб қилинади». Онам эса соғлиғи ёмонлигига, оғриқ азобларига, тўхтовсиз оғриқларига қарамай, Раббимиз Исони шунчалик севардики, ҳатто Унинг исмини тилга олганда, овози ўзгарар, юзи ички бир нурдан ёришиб кетарди. «Сенинг исминг худди тўкилган миррадай» — бу оят онам ҳақидаги хотираларимга жуда мос келади.

Ўн бир ёшимда мен «Худога келдим», Унга жуда ишонардим. Ҳаётимни Нажоткорга топшириб яшадим. Мен ёшлигимдан тарбияланган маънавий муҳит — итоаткорлик руҳи менга жуда зерикарли, одамни эзадиган бўлиб туюларди. Шундай бўлса ҳам, мен ҳали ёш болалигимданоқ дунёдаги энг муҳим нарса дин эканлигини сезардим. Аммо мен диндан ҳеч қандай ҳаққонийликни, қониқиш ҳиссини берадиган бирон омилни топа олмасдим. Ўзимиз боришимиз лозим бўлган диний маросимлардан қўрқардим. Якшанба эса мени бир ҳафта давомида эзарди.

Мен Худога сиғинардим, аммо жавоб топа олмасдим. Инжилшунослар йиғилишларига борардим, аммо менга бу йиғилишлар жуда зерикарли бўлиб туюларди. Мен тавба қилиб, Худодан кечирим сўрардим. Лекин нотўғри ишлардан ўзимни тия олмасдим. Муқаддас Китобни ўқирдим, аммо дунёдаги энг ғамгин, ноҳаётий китоб деб билардим. Бу китоб менинг ташна қалбимга ҳеч нарса бера олмасди. Муқаддас Китоб Худонинг бегуноҳ каломи бўлса ҳам, у орқали Худо инсонларга Ўз сўзини айтмоқчи бўлса ҳам, барибир менга ёрдам бера олмасди. Менга ҳеч нарса ёрдам бера олмасди. Нажоткор куч йўқ эди. Мен ҳузур-ҳаловат топа олмасдим. Менда ҳали ишонч шаклланмаган эди. Мен ўн олти ёшимгача Худонинг борлигига асло ишонмадим. Чунки Худо билан боғланиш йўлларини топмагандим.

Мен бахтсиз, касалманд, фақатгина ўзини яхши кўрадиган инсон эдим. Ўзимнинг тор дунёимга ўралиб олган, кулфатлар тоши остида эзилган эдим, инсон бўлиб ҳеч қачон ҳеч кимни севмаган эдим. Ўн тўққиз ёшимгача бахтли лаҳзаларим бўлганини эслай олмайман. Албатта, ўзимни баъзан бахтсиз эмасдай ҳис қилган пайтларим бундан мустаснодир. Менинг жирканч, азоб берадиган иккита камчилигим бор эди. Биринчиси — ҳаракат қилганимда, ҳеч бўлмаса битта сўз айтиш учун жон куйдириб ғайритабиий ҳаракатлар қилардим. Ўн тўққиз ёшимгача мен ҳеч қачон бир ўзим дўконга бормаганман, автобус ёки поездда юрмаганман. Умуман, гапиришим керак бўлган жойларда гапирмаганман. Болалигимда боғда болалар билан ўйнаганимизда, уялмасдим. Ўзимни табиий тутардим, нафақат бир оғиз сўз, балки бутун бошли гапни ҳам айта олардим. Аммо кимдир мен билан гаплашишга ҳаракат қилса, ёки савол берса, мен ўзим билан ўзим кураша бошлардим. Мен одамларни ёқтирмасдим, ҳеч қанақаларини — қаттиққўлларини ҳам, мендан ўзини олиб қочадиганларини ҳам ёқтирмасдим. Улар менга шунчалик ачинардиларки, ҳатто уларнинг ўзларига баъзан ноқулай бўларди. Мактабга бориш мен учун ниҳоятда азоб эди. У ерда ўзимни тамомила овсар ҳис қилардим. Доимо саволнинг жавобига, билмайман, дея жавоб қайтарардим. Чунки жавобни айта олмасдим.

Иккинчи камчилигим қайси бир жиҳатлари билан биринчисидан ёмон эди. Бўлар бўлмас қўрқувлар доимо юрагимни тирнарди. Баъзан қўрқувларим ҳамманикидай, аммо баъзилари ғайритабиий эди. Нима бўлганда ҳам, қўрқувлар жуда кўп эди ва мен улардан доимо азоб чекардим. Мен қоронғуликдан, тепаликдан, шамолдан қўрқардим, қаердадир қамалиб қолишдан, нима биландир касал бўлишдан қўрқардим. Ҳушимни йўқотиб, беҳуш бўлиб қолишдан қўрқардим. Бундан ташқари, кечаю кундуз мени бир қўрқув ваҳимага солиб турарди. Бу — ўлимдан қўрқув эди.

Ёшим улғайган сайин, мен дудуқликдан камситилаётганимни, дард ҳиссини туярдим. Ҳар кун эрталаб уйғонганимда, бугун кун охиригача етиб бора олмасам керак, ўламан, деган ваҳима тарк этмасди. Мен баъзида ўзимни ўзим ўлдира олмаслигимдан, бу учун менда қатъият етишмаслигидан ачиниб кетардим. Шундай қплиб, дардларим кўпайгандан кўпайиб, мен тобора ўз қобиғимга ўралиб борардим. Мен аянчли аҳволимдан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлай олмас эдим.

Ўша пайтда Худо борлигига мени ишонтирадиган одамга ҳамма нарсамни беришга тайёр эдим. Аммо Худо менга асло эътибор бермас, жон жаҳдим билан қилган ибодатларимга жавоб бермас эди. Худо мендан тобора узоқлашиб, қўлим етмас бўлиб бораётганга ўхшарди.

Мен нега буларнинг ҳаммасини айтяпман? Чунки ўн тўққиз ёшимда ярим соат ичида бутун ҳаётимни ўзгартириб юборган бир воқеа содир бўлди. Мени ўраб турган жирканч, ғайриоддий қобиқ синиб тушди ва мен ундан озод бўлдим. Аммо ташқи кўринишим, жисмоний хислатларим, ақлий етуклигим ўзгармади. Ҳаётга бўлган қарашларим тамомила ўзгариб кетди.

Бу ажойиб ўзгариш қуйидагича содир бўлди: Отам бу ёруғ оламда мен учун илиқ туйғуларни ҳис қиладиган ягона инсон эди. Чунки менга бирдан-бир тасалли берадиган, юпатадиган одам отам эди. Отам ҳам дудуқ бўлгани сабабли, менинг аҳволимни ҳаммадан яхши тушунарди. 1924 йили у мени ўзи билан Кесвикка конференцияга олиб кетмоқчи бўлди. Мен битта чодирда оломон билан кун бўйи диний маросимда бўлишимизни ўйлаб ваҳимага тушдим. Олдинига мен бу таклифни рад қилдим, кейин эса келишиб олдик. Мен у ерда эрталаб битта йиғилишга, кечқурун битта йиғилишга борадиган бўлдим. Қолган пайтда эса ўзим хоҳлаган жойда сайр қилиб юраман.

Бутун ҳафта давомида мен ҳар куни иккита йиғилишга бориб юрдим. Менга ҳеч нарса таъсир ўтказа олмаётгандай эди. Аммо шанба куни эрталаб катта миссионерлар йиғилиши бўлди. Ўн икки эркагу аёл навбат билан сўзга чиқиб, юзларидан нур таралиб, ўзлари кўрган Худонинг ўзгартирувчи кучи тўғрисида гапириб бердилар. Кўплаб ғайридинларнинг ҳаётига қилинган тазйиқ билан йиғилганларни таништирдилар.

Мен улар айтган биронта сўзни эслаб қололмадим. Аммо Муқаддас Китобдан олинган бирон оят ёки парча, конференциядаги биронта нотиқ қила олмаган ишни шу ўн иккита миссионер эркак ва аёл уддасидан чиқди. Албатта, янаям аниқроқ қилиб айтганда, улар конференциядаги бошқа нотиқлар бошлаган ишни ниҳоясига етказдилар. Мен у ерда аянчли бир аҳволда ўтириб, уларнинг нур ёғилиб турган юзларига боқдим ва овозларидаги ишончни сездим. Қалбим умидсизликка тушиб деди: «Ҳақиқатан ҳам тўғри бўлса керак. Энг бахтсиз инсонларни ҳам қутқара оладиган, уларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартирадиган Худо бўлса керак. Нега мен Уни топа олмайман?»

Ўн икки миссионер сўзларини тугатганда, раислик қилаётган одам ўрнидан туриб, сўради: «Мана шу катта аудиторияда Худо миссионерлик ишига даъват қилганини эшитаётган ёш йигит-қизлар борми? Кимнинг юраги шу чақириққа жавоб бермоқчи бўлса, ўрнидан турсин». Катта чодирда шовқин-сурон бошланди. Жуда кўп, эҳтимол, юздан ортиқ йигит, қиз ўрнидан турди. Шунда раис ота-оналарга мурожаат этди: «Фарзандларингизни Худонинг даъватига жавоб беришлари учун миссионерлик ишига юборишга розимисизлар?» Менинг отам ҳам юзлаб бошқа ота-оналар каби ёнимга келиб турди. Бу сўнгги томчи эди. Мен машаққат билан ўрнимдан туриб, чодирдан югуриб чиқиб кетдим. Велосипедимга ўтириб, ўзимиз жойлашган шаҳар четидаги меҳмонхонага йўл олдим. Хонамга кириб, эшикни ёпдим ва кроватим олдида тиз чўкдим. Чорасизликдан юрагимда ғам-алам билан овозимни чиқариб қичқирдим: «Эй Худо! Агар сен қаердадир бўлсанг, Сен мен учун ҳақиқатга айланишинг керак. Агар Сен ростдан ҳам одамлар айтаётгандай бўлсанг, мени бу аҳволда қолдириб кетмайсан». Мен Муқаддас Китобни қўлимга олдим ва яна хитоб қилдим: «Эй Худо! Агар Сен чинакам Худо бўлсанг, мен билан шу китоб ёрдамида гаплаш. Сенинг издошларинг айтишларича, Сен улар билан Муқаддас Китоб орқали гаплашаркансан». Мен Муқаддас Китобни очиб, унинг ичига қарадим. «Шоҳлар (учинчи китоб)»нинг 18-боби очилган экан. Китобни ўқий бошладим. Нигоҳим тушган биринчи сўзлар мени лол қилиб қўйди. Бу бобда пайғамбар Илёс Исроил халқига ягона танҳо Худонинг борлигини исбот қилмоқчи бўлади. Мен ўқиётган оят қуйидагича эди: «Сизлар қачонгача иккиала оёғингиз билан оқсоқланасиз?! Агар Эгамиз Худо бўлса, Унга эргашинг!»

Миямга келган фикр аниқ бўлиб, у менинг бутун вужудимни ёритгандай бўлди: «Мана шу оятда кўринмас Худо мендан нимани талаб қиляпти? У мен учун чинакам Худо бўлишидан олдин, мен Унга ўзимнинг дудуқ тилимни беришим керак. Бу билан мен Унинг элчиси ва гувоҳи бўлишга розилик билдирган бўламан». Демак, айни шунинг учун ҳам У шу вақтгача менга бирон марта кўринмади? Дудуқ тилимни мен Унга беришимни ва У бундан Ўзи хоҳлаганча фойдалана олиши мумкинлигини айтишимни кутди. У бунга қандай қилиб эришди — ҳалигача тушуна олмайман. Ниҳоят, яна хитоб қилдим: «Эй Худо! Агар Сен бор бўлсанг, агар Сен мен учун чинга айлансанг, Сенга ўзимнинг дудуқ тилимни бераман».

Мен хонамга 1924 йил 26 июль куни соат 13 да кирдим ва 13:30 да — ярим соатдан кейин жон талвасасида бутунлай ўзгарган ҳолда чиқдим. Шу дақиқалардан бошлаб ҳаётим мутлақ ўзгарди. У нур сочиб турарди.

Қўрқоқ табиатим ҳали ҳам ўзим билан эди. Менинг дудуқланишим ҳеч қаерга йўқ бўлиб кетмади. Инсонлар олдидаги қўрқувим илгаригидай мени тарк этмаганди. Бундан ташқари, қандай қилиб бошқалар тўғрисида қайғуриш ва уларнинг қизиқишлари билан ҳисоблашиш мумкинлигини ҳам мутлақо билмас эдим. Мен ҳамон ўша Ханна эдим. Аммо қандайдир сирли, ажойиб бир тарзда янги ақлий ва руҳий муҳитга тушиб қолган эдим: ташқи қоронғулик зонасидан ёруғ ва шон-шуҳратга тўла осмонларга тушиб қолган эдим.

Орадан икки ярим ой ўтди. Кузда Риджленсдаги Муқаддас Китоб коллежига ўқишга киришга тайёрланар эдим. Мен ҳамон дудуқланардим, аммо илгаригидай жуда кучли эмас. Ҳаттоки мен узоқ курашлардан сўнг кўпчилик орасида Худога ибодат қилишни ўрганишга ҳам эришдим. Мен илгари ҳеч қачон бундай қилмаган бўлсам ҳам, энди поездда, метрода бир ўзим юришим керак, деган қарорга келдим. Бу пайтда мен йигирма ёшда эдим. Итоаткорлик доимо синовларга дуч келади, бу ҳеч қачон осон бўлмаган. Бир куни келиб унинг кучи тугайди-да, мени уялтириб қўяди, деган ички бир сезги бор эди. Мен бундай қўрқувлар ва шубҳа- гумонларга эътибор бермаслик кераклигини англаб етдим.

Бир томондан, мен ўша йиллари икки хил ҳаёт кечирар эдим, чунки менга доимо эски қўрқувларим, хавотирликларим, жирканч жисмоний туйғуларим ҳужум қилиб туришарди. Деярли ҳар куни итоаткорлик томон янги қадам қўяётганимда, қалбимда машакқатли ички кураш борарди.

Шундай бўлса ҳам, иккинчи томондан, мен ҳар сафар итоат қилардим, тсавирлаб бўлмайдиган қувонч туйғусини сезардим. Шундай қилиб, менга азоб бериб келаётган шу икки камчилигим Худонинг менга қилган туҳфаси эканлигига аста-секин амин бўлдим. Улар мени Худога маҳкамлаб қўйган иккита ўткир мих эди. Шу михлар туфайли мен ҳеч қачон бошқа йўлдан бора олмас эдим.

Рижлендсдаги икки йиллик Муқаддас Китоб коллежини тугатиб, миссионерлик ишига тайёргарликни давом эттириш учун «Биродарлар» номли Инжил гуруҳига қатнай бошладим. Бу гуруҳ конфессиялараро миссия эди. Бу гуруҳ аъзолари Англия ва Ирландия аҳолисига Хушхабарни тарқатардилар.

Гуруҳнинг ўша пайтдаги шиори қуйидагича эди: «Ҳаммасига тайёрмиз! Худо биздан нима қилишимизни сўрамасин, барчасига тайёрмиз. У қаерга бизни юбормасин, ўша ерга жўнашга тайёрмиз». Мен уларнинг сафларига қўшилганимда, йигирма бир ёшда эдим. Мен қариндош-уруғларимни жуда уялтириб қўйган эдим. Мамлакат бўйлаб очиқ фургон аравада юришим, дўстларим билан очиқ майдонларда йиғилишлар ўтказишда қатнашишим, қишлоқларда миссионерлик ташрифларида иштирок этишим қариндошларимни жуда уялтирар эди.

Мана шу Инжилни ёйиш гуруҳида тўрт йил ишлаганимдан кейин, мени яна Ирландияга юбордилар. Мен мамлакат бўйлаб юриб, Англия ва Ирландия қишлоқларидаги муҳтожликлар ҳақида гапирардим. Бу қишлоқлар аҳолиси ҳали Инжил ваъз қилинганини эшитмаган эдилар. Бир куни — шанба куни тушдан сўнг мени бир гуруҳ фабрика қизлари ва сотувчи қизлар билан бирга Дублиндан унча узоқ бўлмаган бир сўлим жойга — Айлендс-Айга таклиф қилдилар. Тез орада мен уларни тарк этиб, бир ўзим атрофни сайр қилиб кетдим ва энг баланд чўққига чиқдим:

Худо мен билан алоҳида бир тарзда гаплашади деган фикр хаёлимда ҳам йўқ эди. Мен, ҳаётимни тубдан ўзгартирадиган аниқ бир даъватни эшитаман, деб ҳам ўйламаган эдим. Худо менинг миссионер бўлишимни хоҳлашини сезиб юрардим. Аммо У мени қаерга юбориши тўғрисида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас эдим. У ерда — баландда Айлендс-Айда мен ҳеч нарса тўғрисида ўйламасдан, фақат Муқаддас Китобнинг дуч келган жойидан ўқий бошладим. Бу — Дониёр пайғамбар китобининг тўққизинчи боби эди. Мен бу ажойиб ибодатни секин ўқиб, унинг оятлари тўғрисида мушоҳада юритар эканман, кутилмаган, ажойиб ҳодиса содир бўлди. Хаёлимга олдингиларининг давоми бўлган фикр келди. Аммо бу фикр шунчалик аниқ, ажойиб эдики, у худди даъватга ўхшар эди: «Ханна, агар Мен сендан илтимос қилсам, сен ҳаётингни Исроил халқи ҳаёти билан боғлашга рози бўласанми?»

Мен ички бир овоз билан Унга аламзада аҳволда жавоб бераётганимни ҳис қилдим: «Худойим, мени кечир, аммо Сенга очиқ айтишим керак: мен яҳудийларни ёқтирмайман. Дунёдаги барча миллатлар ичидан охирги навбатда яҳудийларга ёрдам берган бўлардим. Менга ёқмаса эканлар, мендай миссионердан уларга нима фойда?!»

«Агар сен Менга тўла ишонсанг, Мен билан у ерга боришга рози бўлсанг, Мен сенга уларни севишинг учун, улар билан бирлашишинг учун қобилият ато қиламан. Ҳаммаси сенинг иродангга боғлиқ».

Мен ўрнимдан туриб, қурбонгоҳ вазифасини ўтаган тош устида тиз чўкиб ўтирдим. Чунки бу очиқдан-очиқ ўзини ўзи қурбон қилиш ва сидқидилдан итоат қилишнинг белгиси эди. У гапни тугатди ва итоат қилишимга тайёрлигимни кўрди. Шунда тош устига тиз чўкиб ўтириб, дедим: «Мана, мен, эй Худойим! Мен Сенинг халқинг орасига миссионер бўлиб бораман».

Мен чўққидан тушиб, дўстларимга: «Мени Худо Фаластинга миссионер бўлиб боришга даъват қилди», деб айтсам, гапларимга ҳеч ким ишонмади, мен ҳам бирон нарса билан бу гапимни исбот қилиб бера олмадим. Ўша пайтда бирга яшаган дугонам мендан: «Бу даъватни сен қаердан олдинг? Сенга қандай қилиб келиб қолди?» деб сўради.

Мен гуруҳ раҳбарига: «Худо мени миссионерлик иши билан Фаластинга боришим учун даъват қилди», деб айтсам, у ҳам, бошқалар ҳам жуда шубҳаландилар.

Шундан кейин кўп ибодат қилиб, Фаластинда ишлаётган миссия котибасига (чунки мен Фаластинда ундан бошқа ҳеч кимни билмасдим) хат ёзиб, ўз хизматимни таклиф қилган эдим, вазият янада мураккаблашди. У менга ёзган жавобларининг биринчисида: «Махсус маълумотингиз борми ёки йўқми?» деб сўради. Иккинчи хатида эса: «Фаластинга ишлаш учун даъват қилинганингизни ўзингиз қаердан биласиз?» деб сўради. Бу саволларга жавобим йўқ эди. Фақатгина менга Айлендс-Айда қуйидагиларни айтган «секин овоз»нигина далил қилиб кўрсата олардим: «Сен ўз ҳаётингни Исроил халқи ҳаёти билан боғлашга розимисан?» Мен барча саволларга қўлимдан келганча жавоб бердим. Бир қанча вақт ўтгандан кейин, яна хат келди. Хатда менинг ҳеч қандай махсус маълумотим йўқлиги, у ерда дипломли ҳамшираларга, ўқитувчиларга, котибаларга муҳтож эканликлари ва Хушхабарчи аёл учун эса ҳозирги пайтда бўш ўрин йўқлиги ёзилган эди.

Менга айтишларича, яҳудийлар, агар аёл киши эркаклар орасида ташвиқот қилишга ва бизни ўқитишга ҳаракат қилса, унинг гапларига қулоқ солмаслик керак, деб ҳисоблашар эканлар.

Миссионерлик соҳасида ҳар бир қўйган қадамим синовларга дуч келарди. Кўпчилик дўстларим каби, шифокорим ҳам менинг соғлиғим ва мижозим хорижда ишлаш учун мос келмаслигини айтарди. Унинг фикрига рози бўлмасликдан бошқа иложим йўқ эди.

Бундан ташқари, менинг ҳеч қандай мутахассислигим йўқлиги сабабли, биронта миссионерлар жамияти Хушхабарчи аёлга муҳтож бўлмаса, мени ишга олмаслигини билардим. Аммо синов муддати билан мени Хаяфага жўнатишга қарор қилдилар. Барча харажатларни ўзим тўлашим лозим бўлиб, бунинг устига, талаб қилинган жойда ёрдам кўрсатиш мажбуриятларини ҳам зиммамга олишим керак эди. Худо менга қандай топшириқ бермоқчи экани аниқлангунча, ёки У буни менга аён қилмагунча, мен лозим бўлган ҳар қандай ишни бажаришга тайёр бўлишим керак эди.

1932 йилнинг 27 январида мен итоаткорлик ва миннатдорлик билан Фаластинга етиб келдим. Босиб ўтган ҳаёт йўлимга назар ташлар эканман, мен чин дилдан, қувониб шундай гувоҳлик беришим мумкин: «Сени Чорлаётган сенга содиқдир, У ҳамма нарсани Яратувчидир».

Омин, эй Худойим! Ҳа, ўша хотирамда муҳрланиб қолган кундан буён (ўшанда Кесвикда кроватим ёнида тиз чўккан эдим) Сен мени Ўзингники қилиб олдинг. Сенинг мурувватинг доимо мен учун етарли бўлди. Сен бечора Вой-Қўрқаманга Ўзингнинг изингдан боришга ёрдам бердинг. Ҳеч қандай девқомат уни орқага қайтара олмайди, ҳеч қандай ёвузлик у яшаётган жойга яқин кела олмайди».

 

Бу «Hearing Heart» китобидаги таржимаи ҳолнинг қисқартилган вариантидир. Ханна Харнарднинг Исроилдаги хизматларининг батафсил баёни «Wayfarer in the Land» китобида берилган.


Книга на узбекском языке: Путь к твоим высотам (Ханна Харнард)

Эта книга - прекрасная аллегория, драматически изображающая путешествие, предстоящее каждому из нас, прежде чем мы сможем жить на "высотах наших". Мы последуем за главной героиней вместе с двумя ее спутницами и узнаем, как преодолеть мучительные страхи и достичь высот любви, радости и победы.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак